📅 2024-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июня 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 June 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
НОРМАЛАРИ
НОРМАТИВЛАРИ
ТАРКИБИ
Кураш маҳорат мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорида вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида босқичма-босқич кураш маҳорат мактабларини (кейинги ўринларда — кураш маҳорат мактаблари) ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 1-иловага мувофиқ;
Кураш маҳорат мактабларининг ўқувчи-спортчиларини зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
кураш маҳорат мактаблари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади;
кураш маҳорат мактабларида ўзига тегишли спорт иншоотлари имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча равишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган яккакураш спорт турлари ҳам ривожлантирилиши мумкин;
кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 140 нафарни ташкил этиб, улар 5 — 11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;
кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олиши кураш маҳорат мактабига яқин жойда жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади;
кураш маҳорат мактаблари директори, директор ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилари, йўриқчи-услубчилари, тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарини, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
кураш маҳорат мактаблари директори, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилари, йўриқчи-услубчилари, тиббиёт ходимларининг меҳнати Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади (устама ҳақ тўланади);
кураш маҳорат мактаблари тиббиёт ходимлари меҳнатига Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ ҳақ тўланади;
кураш маҳорат мактабларига ўқувчи-спортчилар умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда бўш ўринлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан йил давомида иқтидорли ўқувчи-спортчилар, шу жумладан, тегишли спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари билан тўлдирилади;
кураш маҳорат мактабларида ўқув-машғулот жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ҳамда ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
4. Кураш маҳорат мактабларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари билан келишган ҳолда, халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.
5. Қуйидагилар кураш маҳорат мактабларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Давлат бюджети маблағлари;
фаолият ихтисослиги бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан ва уларнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;
кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган маблағлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 2024/2025 ўқув йили бошлангунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда кураш маҳорат мактабларида умумий ўрта таълим жараёнининг узвийлигини ҳамда спорт маҳоратини узлуксиз оширишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда малака талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларини мактабга яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида умумий ўрта таълим дастури бўйича ўқитишни ташкил этиш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги:
Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хоразм вилояти кураш маҳорат мактабига Хоразм вилояти Янгибозор туманининг «Дўстлик» МФЙдаги 11-уй манзилида жойлашган бинони оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда уни ушбу бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;
кураш маҳорат мактабларининг уставлари тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
кураш маҳорат мактабларини малакали тренерлар билан босқичма-босқич тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;
кураш маҳорат мактабларида ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий назоратни амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 353-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг
Т/р Лавозимлар номи Штат бирлиги сони 1. Директор 1 2. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари 1 3. Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 1 4. Хўжалик мудири 1 5. Иш юритувчи — кадрлар бўйича инспектор 1 6. Спорт психологи 1 7. Бош ҳисобчи 1 8. Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта йўриқчи-услубчиси 1 9. Спорт шифокори (травматолог) 1 10. Омбор мудири * 1 11. Тиббиёт ҳамшираси 1 12. Бош ошпаз * 1 13. Ошпаз * 1 14. Ошхона ишчиси * 1 15. Идиш ювувчи * 1 16. Хўжалик бекаси 0,5 17. Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи 0,5
Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвалига ИЛОВА
Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш
1. Мазкур Нормалар кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш тартибини белгилайди.
2. Кураш маҳорат мактабининг 2500 кв метр ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун — 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2 500 кв метр учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.
3. Кураш маҳорат мактабининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун — 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун — 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.
4. Кураш маҳорат мактабини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
5. Бино ва иншоотлар, шунингдек, жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:
электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (ўчириб-ёқиш мосламаси, розетка ва коробка) (таълим муассасасига тегишли кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун — 1,0 бирлик;
чилангар лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв метр майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);
дурадгор лавозими — кураш маҳорат мактаби биносининг фойдаланиладиган 5 000 кв метр ва ундан ортиқ майдони учун — 1,0 бирлик киритилади.
Кураш маҳорат мактаби биноларининг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.
6. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан, хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали, спорт зали ва ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 800 кв метр тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.
7. Уй-жой-коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган кураш маҳорат мактабида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:
локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва бошқалар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);
алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса — 1,0 бирликдан, 6 та ва ундан ортиқ бўлса — 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун — 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);
иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун — 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 — 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.
8. Кураш маҳорат мактабида тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, кураш маҳорат мактабининг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.
9. Тунги навбатчилик учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими бола сони 140 нафаргача бўлган ётоқхона биноси учун 2 штат бирлик киритилади.
10. Кураш маҳорат мактабига тегишли соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.
11. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда сув ҳавзалари мавжуд бўлган кураш маҳорат мактабида 1,0 бирликдан дезинфектор лавозимлари киритилади.
12. Ушбу Нормалар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга кураш маҳорат мактабининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
13. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассасаси раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.
14. Кураш маҳорат мактаби штатлар жадвалини тузишда, уларнинг фаолиятини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур нормаларда кўзда тутилмаган лавозимларни ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда киритишга рухсат берилади.
15. Штатлар жадвалини тузишда кураш маҳорат мактабининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 353-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кураш маҳорат мактабларининг ўқувчи-спортчиларини зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш
Т/р Анжомлар номи Ўлчов бирлиги Бир нафар ўқувчи-спортчи учун норматив Фойдаланиш муддати I. Яшаш учун анжомлар 1. Тўшак дона 1 5 йил 2. Пахтали одеял дона 1 3 йил 3. Жунли одеял дона 1 3 йил 4. Ёстиқ дона 1 3 йил 5. Ёпинғич дона 1 5 йил 6. Сочиқ дона 2 1 йил 7. Ёстиқ жилди дона 2 1 йил 8. Чойшаб дона 2 1 йил 9. Кўрпа жилди дона 2 1 йил 10. Кийим шкафи дона 1 5 йил 11. Жавонча дона 1 5 йил 12. Каравот дона 1 5 йил 13. Стол дона 1 5 йил 14. Стул дона 1 5 йил 15. Каравотолди гиламчаси дона 1 3 йил 16. Графин ва стакан дона 1 3 йил II. Спорт экипировкаси ва формали кийим-бош 17. Кураш яктаги (Кимоно) дона 2 1 йил 18. Белбоғ дона 2 1 йил 19. Спорт майкаси дона 2 1 йил 20. Спорт шортлари дона 2 1 йил 21. Машқ қилиш учун спорт костюми жамланма 1 2 йил 22. Вазнни камайтириш костюми жамланма 1 2 йил 23. Спорт пойабзали жуфт 1 1 йил 24. Шиппак жуфт 1 1 йил 25. Спорт сумкаси дона 1 3 йил 26. Тиззабанд жуфт 1 1 йил
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июндаги 353-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорида :
а) 1-банддан «Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Халқ таълими вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Самарқанд шаҳрида «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Самарқанд шаҳрида «Samarkand Marathon» халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг
1. А. Икрамов — спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси 2. О. Назарбеков — маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 3. Э. Турдимов — Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 4. Г. Умерова — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари 5. А. Худаяров — соғлиқни сақлаш вазири в.б. 6. П. Бобожонов — ички ишлар вазири 7. А. Қўлдошев — фавқулодда вазиятлар вазири 8. Р. Джураев — Миллий гвардия қўмондони 9. И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари 10. У. Шадиев — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси 11. А. Джурабаев — Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси 12. Б. Зарипов — Бухоро вилояти ҳокими 13. Э. Салиев — Жиззах вилояти ҳокими 14. З. Мирзаев — Тошкент вилояти ҳокими 15. А. Пўлатов — Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 июнь,
353-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NAMUNAVIY SHTATLAR JADVALI
NORMALARI
NORMATIVLARI
TARKIBI
Kurash mahorat maktablari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kurash milliy sport turini rivojlantirish va uning xalqaro nufuzini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-noyabrdagi PQ-4881-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Kurash milliy sport turini rivojlantirish va uning xalqaro nufuzini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 4-noyabrdagi PQ-4881-son qarorida viloyatlar markazlari, Nukus va Toshkent shahrida bosqichma-bosqich kurash mahorat maktablarini (keyingi oʻrinlarda — kurash mahorat maktablari) tashkil etish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Kurash mahorat maktablarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvali 1-ilovaga muvofiq;
Kurash mahorat maktablarining oʻquvchi-sportchilarini zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash normativlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Belgilansinki:
kurash mahorat maktablari ixtisoslashtirilgan davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi hamda oʻz faoliyatini Vazirlar Mahkamasining “Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 2-iyundagi 410-son qarorida belgilangan tartibga muvofiq amalga oshiradi;
kurash mahorat maktablarida oʻziga tegishli sport inshootlari imkoniyatlaridan kelib chiqib, qoʻshimcha ravishda Olimpiya oʻyinlari dasturiga kiritilgan yakkakurash sport turlari ham rivojlantirilishi mumkin;
kurash mahorat maktablari oʻquvchi-sportchilarining umumiy kontingenti jami 140 nafarni tashkil etib, ular 5 — 11-sinf oʻquvchilaridan iborat boʻladi;
kurash mahorat maktablari oʻquvchi-sportchilarining umumtaʼlim dasturlari boʻyicha taʼlim olishi kurash mahorat maktabiga yaqin joyda joylashgan umumtaʼlim maktablarida tashkil etiladi;
kurash mahorat maktablari direktori, direktor oʻrinbosarlari, trener-oʻqituvchilari, yoʻriqchi-uslubchilari, tarbiyachilari mehnatiga haq toʻlash, shuningdek, direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarini, tarbiyachilar mehnatini ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi;
kurash mahorat maktablari direktori, direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari, trener-oʻqituvchilari, yoʻriqchi-uslubchilari, tibbiyot xodimlarining mehnati Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablari faoliyatini hamda sport maktablari trenerlari va mutaxassislari mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qaroriga muvofiq ragʻbatlantiriladi (ustama haq toʻlanadi);
kurash mahorat maktablari tibbiyot xodimlari mehnatiga Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq haq toʻlanadi;
kurash mahorat maktablariga oʻquvchi-sportchilar umumiy kontingentdan kelib chiqqan holda boʻsh oʻrinlar Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan yil davomida iqtidorli oʻquvchi-sportchilar, shu jumladan, tegishli sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionati va kubogi gʻolib va sovrindorlari bilan toʻldiriladi;
kurash mahorat maktablarida oʻquv-mashgʻulot jarayonining davomiyligi va davriyligi sport musobaqalari taqvimi hamda oʻquvchi-sportchilarning har bir guruhi uchun yakka tartibda sport tayyorgarligi davrlari hisobga olingan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan belgilanadi.
4. Kurash mahorat maktablariga belgilangan tartibda tasdiqlanadigan sport maktabi sport tadbirlarining taqvim rejasi hamda ushbu maqsadlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlar doirasida oʻquvchi-sportchilar va trenerlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari bilan kelishgan holda, xalqaro musobaqalarda va xorijda oʻtkaziladigan oʻquv-mashgʻulot yigʻinlarida qatnashish uchun yuborish huquqi berilsin.
5. Quyidagilar kurash mahorat maktablarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Davlat budjeti mablagʻlari;
faoliyat ixtisosligi boʻyicha shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan va ularning ustavidagi vazifalarga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olinadigan daromadlar;
kurash mahorat maktablari oʻquvchi-sportchilarini tekin (imtiyozli) ovqatlantirish xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovi;
asosiy mashgʻulotlar oʻtkazilmaydigan vaqtda boʻsh turgan mol-mulkni ijaraga berishdan tushadigan mablagʻlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi 2024/2025 oʻquv yili boshlanguniga qadar Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda kurash mahorat maktablarida umumiy oʻrta taʼlim jarayonining uzviyligini hamda sport mahoratini uzluksiz oshirishni taʼminlashni hisobga olgan holda malaka talablarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi kurash mahorat maktablari oʻquvchi-sportchilarini maktabga yaqin joylashgan umumiy oʻrta taʼlim maktablarida umumiy oʻrta taʼlim dasturi boʻyicha oʻqitishni tashkil etish yuzasidan zarur choralarni koʻrsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi:
Xorazm viloyati hokimligi bilan birgalikda Xorazm viloyati kurash mahorat maktabiga Xorazm viloyati Yangibozor tumanining “Doʻstlik” MFYdagi 11-uy manzilida joylashgan binoni operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish hamda uni ushbu binoga joylashtirish choralarini koʻrsin;
kurash mahorat maktablarining ustavlari tasdiqlanishini, shuningdek, ularning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
kurash mahorat maktablarini malakali trenerlar bilan bosqichma-bosqich toʻldirish yuzasidan zarur choralar koʻrsin;
kurash mahorat maktablarida oʻquvchi-sportchilarni tayyorlash sifati yuzasidan doimiy nazoratni amalga oshirsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 353-son qaroriga 1-ILOVA
Kurash mahorat maktablarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining
T/r Lavozimlar nomi Shtat birligi soni 1. Direktor 1 2. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari 1 3. Direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 1 4. Xoʻjalik mudiri 1 5. Ish yurituvchi — kadrlar boʻyicha inspektor 1 6. Sport psixologi 1 7. Bosh hisobchi 1 8. Sport zaxirasini tayyorlash va monitoringini yurituvchi boʻlim katta yoʻriqchi-uslubchisi 1 9. Sport shifokori (travmatolog) 1 10. Ombor mudiri * 1 11. Tibbiyot hamshirasi 1 12. Bosh oshpaz * 1 13. Oshpaz * 1 14. Oshxona ishchisi * 1 15. Idish yuvuvchi * 1 16. Xoʻjalik bekasi 0,5 17. Kiyim va choyshablarni taʼmirlash boʻyicha tikuvchi 0,5
Kurash mahorat maktablarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlar jadvaliga ILOVA
Kurash mahorat maktablarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlari uchun alohida lavozimlarni kiritish
1. Mazkur Normalar kurash mahorat maktablarining boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlari uchun alohida lavozimlarni kiritish tartibini belgilaydi.
2. Kurash mahorat maktabining 2500 kv metr va undan ortiq qoplama toʻshalgan (asfalt, beton, bruschatka) maydonini supurish uchun — 1,0 birlik hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi. Qoplama toʻshalgan maydonning keyingi har 2 500 kv metr uchun 1,0 birlikdan hovli supuruvchi lavozimi kiritiladi.
3. Kurash mahorat maktabining mevali bogʻ, gulzor va koʻkalamzorlashtirilgan 0,5 ga dan 2,0 ga gacha maydoni uchun — 1,0 birlik, keyingi har 2,0 ga maydon uchun — 1,0 birlik bogʻbon lavozimi kiritiladi. Ijaraga bergan maydoni bundan mustasno.
4. Kurash mahorat maktabini kecha-kunduz qoʻriqlash uchun dam olish va bayram kunlari hamda taʼtil davrida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda 3,0 birlik qorovul lavozimi kiritiladi.
5. Bino va inshootlar, shuningdek, jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi:
elektromontyor lavozimi 700 tagacha yoritish nuqtalari (oʻchirib-yoqish moslamasi, rozetka va korobka) (taʼlim muassasasiga tegishli koʻcha yoritish nuqtalari ham hisoblanadi) uchun — 0,5 birlik, har 700 ta yoritish nuqtalari uchun — 1,0 birlik;
chilangar lavozimi — suv quvurlari, kanalizatsiya va issiqlik quvvati bilan jihozlangan har 2 800 kv metr maydon uchun — 1,0 birlik (biroq taʼlim muassasasida 2,0 birlikdan ortiq boʻlmagan holda);
duradgor lavozimi — kurash mahorat maktabi binosining foydalaniladigan 5 000 kv metr va undan ortiq maydoni uchun — 1,0 birlik kiritiladi.
Kurash mahorat maktabi binolarining ekspluatatsiya ishlari ixtisoslashtirilgan tashkilot tomonidan shartnoma asosida amalga oshirilganda, inshootlar va jihozlarni joriy taʼmirlovchi va xizmat koʻrsatuvchi ishchilar lavozimlari kiritilmaydi.
6. Binolarning ichki qismi, shu jumladan, xizmat xonalari, yoʻlaklar, zinapoyalar, majlislar zali, sport zali va oʻquv-auditoriya (yotoqxonaning oʻquvchilar yotadigan xonalari bundan mustasno) maydonini tozalovchi farrosh lavozimi har 800 kv metr tozalash maydoni uchun — 1,0 birlik hisobidan kelib chiqqan holda kiritiladi.
7. Uy-joy-kommunal xoʻjalik tizimiga oʻtkazilmagan kurash mahorat maktabida isitish mavsumida (5 oy) oʻt yoquvchi lavozimi:
lokal isitish tizimida koʻmir, torf, mazut va boshqalar bilan isitiladigan har bir qozonxonaga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 2,0 birlikdan, tabiiy gaz yoqilgʻisi bilan ishlaydigan har bir qozonxonalarda (qozonxona hajmidan qatʼi nazar) har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birlikdan (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birligi yil davomida saqlanadi);
alohida kichik qozonlar bilan isitiladigan har bir alohida manzilda joylashgan binolar majmuasiga har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun qozonlar soni 6 tagacha boʻlsa — 1,0 birlikdan, 6 ta va undan ortiq boʻlsa — 2,0 birlikdan (bunda har bir oʻrin almashish ish vaqti uchun — 1,0 birligi yil davomida saqlanadi);
isitish pechlari orqali isitiladigan muassasalarda har 10 ta pech uchun — 1,0 birlikdan va keyingi har 5 — 9 ta pech uchun qoʻshimcha 0,5 birlikdan (lekin muassasa uchun 0,5 birlikdan kam boʻlmagan holda) kiritiladi.
8. Kurash mahorat maktabida tarbiyachi lavozimi dam olish va bayram kunlarida har bir oʻrin almashish ish vaqti hisobga olingan holda, kurash mahorat maktabining oʻquvchilar turar joyida yashovchi har 25 nafar oʻquvchiga 1,0 birlik hisobidan kiritiladi.
9. Tungi navbatchilik uchun tarbiyachi yordamchisi lavozimi bola soni 140 nafargacha boʻlgan yotoqxona binosi uchun 2 shtat birlik kiritiladi.
10. Kurash mahorat maktabiga tegishli soz holatdagi har bir avtotransport vositasi uchun 1,0 birlik haydovchi lavozimi kiritiladi.
11. Sport inshootlari, yopiq va ochiq suv havzasi hamda suv havzalari mavjud boʻlgan kurash mahorat maktabida 1,0 birlikdan dezinfektor lavozimlari kiritiladi.
12. Ushbu Normalar asosida tuziladigan shtatlar jadvalini roʻyxatdan oʻtkazish uchun taqdim qilishda, unga kurash mahorat maktabining asosiy ishlab chiqarish koʻrsatkichlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (oʻquvchilar kontingenti, binolar soni, maydonlar hajmi, filiallar (agar mavjud boʻlsa) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar) muassasa rahbari va bosh buxgalteri tomonidan imzolangan holda ilova qilinadi.
13. Shtatlar jadvaliga boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlar kiritilishining toʻgʻriligi hamda asoslanganligi yuzasidan javobgarlik ushbu taʼlim muassasasi rahbari va bosh hisobchisi zimmasiga yuklanadi.
14. Kurash mahorat maktabi shtatlar jadvalini tuzishda, ularning faoliyatini oʻziga xos xususiyatlaridan kelib chiqib, mazkur normalarda koʻzda tutilmagan lavozimlarni hududiy moliya organlari bilan kelishgan holda kiritishga ruxsat beriladi.
15. Shtatlar jadvalini tuzishda kurash mahorat maktabining yilning 1-yanvar holatidagi roʻyxatida mavjud boʻlgan oʻquvchilar soni hisobga olinadi va u oʻquvchilar soni oʻzgarishiga koʻra yilning 1-sentabrdagi holati boʻyicha qayta koʻrib chiqilishi mumkin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 353-son qaroriga 2-ILOVA
Kurash mahorat maktablarining oʻquvchi-sportchilarini zarur anjomlar, sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh bilan taʼminlash
T/r Anjomlar nomi Oʻlchov birligi Bir nafar oʻquvchi-sportchi uchun normativ Foydalanish muddati I. Yashash uchun anjomlar 1. Toʻshak dona 1 5 yil 2. Paxtali odeyal dona 1 3 yil 3. Junli odeyal dona 1 3 yil 4. Yostiq dona 1 3 yil 5. Yopingʻich dona 1 5 yil 6. Sochiq dona 2 1 yil 7. Yostiq jildi dona 2 1 yil 8. Choyshab dona 2 1 yil 9. Koʻrpa jildi dona 2 1 yil 10. Kiyim shkafi dona 1 5 yil 11. Javoncha dona 1 5 yil 12. Karavot dona 1 5 yil 13. Stol dona 1 5 yil 14. Stul dona 1 5 yil 15. Karavotoldi gilamchasi dona 1 3 yil 16. Grafin va stakan dona 1 3 yil II. Sport ekipirovkasi va formali kiyim-bosh 17. Kurash yaktagi (Kimono) dona 2 1 yil 18. Belbogʻ dona 2 1 yil 19. Sport maykasi dona 2 1 yil 20. Sport shortlari dona 2 1 yil 21. Mashq qilish uchun sport kostumi jamlanma 1 2 yil 22. Vaznni kamaytirish kostumi jamlanma 1 2 yil 23. Sport poyabzali juft 1 1 yil 24. Shippak juft 1 1 yil 25. Sport sumkasi dona 1 3 yil 26. Tizzaband juft 1 1 yil
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyundagi 353-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Surxondaryo viloyatida sportning milliy kurash turini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2015-yil 3-martdagi 41-son qarorida :
a) 1-banddan “Xalq taʼlimi vazirligi tasarrufidagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 3-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Xalq taʼlimi vazirligi” soʻzlari “Sport vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 4-maydagi 277-son qarori bilan tasdiqlangan Samarqand shahrida “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya marafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning tarkibi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Samarqand shahrida “Samarkand Marathon” xalqaro xayriya marafoniga tayyorgarlik koʻrish va uni yuqori saviyada oʻtkazish boʻyicha tashkiliy qoʻmitaning
1. A. Ikramov — sport vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi 2. O. Nazarbekov — madaniyat vaziri, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 3. E. Turdimov — Samarqand viloyati hokimi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 4. G. Umerova — Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi raisi, Tashkiliy qoʻmita raisi oʻrinbosari 5. A. Xudayarov — sogʻliqni saqlash vaziri v.b. 6. P. Bobojonov — ichki ishlar vaziri 7. A. Qoʻldoshev — favqulodda vaziyatlar vaziri 8. R. Djurayev — Milliy gvardiya qoʻmondoni 9. I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari 10. U. Shadiyev — Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi raisi 11. A. Djurabayev — Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi raisi 12. B. Zaripov — Buxoro viloyati hokimi 13. E. Saliyev — Jizzax viloyati hokimi 14. Z. Mirzayev — Toshkent viloyati hokimi 15. A. Poʻlatov — Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi bosh direktori
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-iyun,
353-son