📅 2024-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 29-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 29 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 29 июня 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 29 June 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
Қурол муомаласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш паспортини тасдиқлаш;
юридик ва жисмоний шахсларга фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган рухсатномалар паспортларини тасдиқлаш;
тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни соддалаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 июндаги 366-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 — 31-иловаларда» сўзлари «2 — 34-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 34-илова билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 34-ИЛОВА
Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолияти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: фуқаровий ва хизмат қуролини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш; фуқаровий ва хизмат қуролини реализация қилиш; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини реализация қилиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк ҳисобварағи, телефон рақамлари, электрон почта ва мавжуд бўлса веб-сайт манзили, ишлаб чиқарилиши, таъмирланиши ва (ёки) реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг турлари кўрсатилган ҳолда амалга оширилиши мўлжалланаётган лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми), лицензияланадиган фаолият тури (унинг қисми) амалга ошириладиган жой (манзил) кўрсатилган лицензия бериш тўғрисидаги ариза; б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техник база тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари, уларни Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази қўриқловига олиш шартномаси); в) лицензияланадиган фаолият турини (унинг қисмини) амалга оширишда юзага келган ёнғинни, аварияни ёки ўзга фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича лицензия талабгори маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режа; г) юридик шахснинг раҳбарлари ва лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимлари, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, лицензияланадиган фаолият тури бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; д) юридик шахс штатида руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган ходимларнинг йўқлиги тўғрисидаги тегишли тиббиёт муассасалари маълумотномалари. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади: а) лойиҳа ҳужжатларининг, бинолар ва иншоотларнинг, қўлланиладиган техника қурилмаларининг, саноат хавфсизлиги декларацияси ва фойдаланишга доир бошқа ҳужжатларнинг саноат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги саноат хавфсизлиги экспертизасининг хулосаси (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); б) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар; в) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома; г) Миллий гвардия органларининг ёки идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг қўриқловини таъминлаш шартномаси; д) мутахассисларнинг малакаси тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар (техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзга тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумот тўғрисидаги дипломларнинг, малака тоифаси берилганлиги, малакани ошириш курсларини ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги ҳақидаги сертификатлар ва ўзга ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 30 иш кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: 1. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятга қўйиладиган умумий лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан тегишли лицензияланадиган фаолият тури бўйича қонун ҳужжатларига, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга, хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария-гигиена талабларига риоя қилиш; б) аризада кўрсатилган лицензияланадиган фаолият турларини қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун лицензия талабгорида мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, технология асбоб-ускуналар, сейф ва металл жавонлар) мавжудлиги; в) лицензияланадиган фаолият турини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда, шунингдек, лицензияда кўрсатилган доирада ҳамда жой (манзил) бўйича амалга ошириш; г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш ва улар мавжуд бўлган жойларга бегона шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно этишга қаратилган режим чораларини кўриш, уларни ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш объектларида жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ҳамда Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозлаш; д) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг чиқарилишига, таъмирланишига ва реализация қилинишига йўл қўймаслик; е) ишлаб чиқарилган, таъмирланган, олинган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сейфда сақлаш, ўз фаолиятини тўхтатган юридик шахслар томонидан ички ишлар органлари архивига топшириш; ж) аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш; з) фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш, хавфли моддалар тарқалишининг (оқиб кетишининг) олдини олиш ва локаллаштириш учун зарур бўлган якка тартибдаги ва жамоавий ҳимояланиш воситаларининг, шунингдек, махсус воситаларнинг ҳисоб-китоб захираси ва турлари мавжудлиги, уларни ишчи ҳолатида сақлаш; и) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга қуйидаги ходимлар жалб этилмаслиги лозим: йигирма беш ёшга тўлмаган; доимий яшаш жойига эга бўлмаган; руҳий ҳолати бузилганлиги, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган; «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи, ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлган; к) лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларни мунтазам равишда (ҳар йили) психиатрия ва наркология кўрикларидан ўтказиш; л) лицензияловчи органга ишлаб чиқарилган, таъмирланган ва реализация қилинган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимларнинг рўйхатини тақдим этиш; м) қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун Ички ишлар вазирлиги органлари ходимларининг фуқаровий ва хизмат қуроли ишлаб чиқариладиган, таъмирланадиган, реализация қилинадиган ва сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш; н) лицензияланадиган фаолият турларини амалга ошириш чоғида фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ҳамда улардан фойдаланилишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юкланган ходимларни белгилаш. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: лицензия талабгори томонидан хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда қўлланиладиган иншоотлар ва техника қурилмаларининг диагностикаси, синовлари, текшируви ўтказилишини, шунингдек, саноат хавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тизимини жорий этиш (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни, уларнинг ўқ-дориларини ҳамда ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун); техник регламентлар ёки стандартларнинг талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича технологик ва фойдаланишга доир ҳужжат (чизмалар, техник шартлар, технологик регламентлар, қўллаш бўйича йўриқнома)ларни юритиш; ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат назоратини таъминлаш имконини берадиган синов лабораториясининг ёки бундай лаборатория билан синовларни ўтказишга доир ишларни амалга ошириш бўйича шартнома мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган хомашё ва компонентлар кирими ва чиқими ҳисобини юритиш; ишлаб чиқарилган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини сертификатлаштириш тартибига амал қилиш, эксплуатация қилишда хавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи маркировкани, кейинчалик тамғалаш ёки унга мувофиқлик белгисини қўйиш; ишлаб чиқариш объекти ҳудудида, ишлаб чиқариш, лаборатория ва омбор иншоотлари ҳамда хоналарида рухсат бериш ва объект ички режимини таъминлаш; фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; пневматик (оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролидан ташқари) ва сигнал берувчи ов қуролини, пневматик ва сигнал берувчи спорт қуролини, сигнал берувчи қуролнинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда Миллий гвардия органларининг ёки хизмат қуроли билан қуролланган идоравий (идорадан ташқари) ҳарбийлаштирилган қўриқлаш ёхуд идоравий қоровуллик хизматининг туну кун қуролли қўриқловини таъминлаш; штатда лицензияланадиган фаолият турига (унинг қисмига) мувофиқ келадиган техника, кон-техника, физика, кимёвий, ўзига тегишли (асосий) олий ва (ёки) ўрта махсус маълумотга ҳамда малакага эга бўлган бўлган мутахассисларнинг, шунингдек, раҳбарнинг режим бўйича ўринбосари лавозими мавжудлиги (фуқаровий ва хизмат ўқотар, пневматик ва сигнал берувчи қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишда); 3. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолиятига қўйиладиган қўшимча талаблар ва шартлари: битта савдо залида қурол ва бошқа турдаги товарлар реализация қилинишига йўл қўймаслик, бундан спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари, қуролнинг эҳтиёт қисмлари ва пиротехника буюмлари мустасно; савдо объектининг ташқи периметри ва ички ҳудудини, қуролхонани, кузатилмайдиган жойларни истисно этган ҳолда, замонавий видеокузатув тизимлари билан таъминлаш, шунингдек, ташқи периметр бўйлаб дўконга ва қуролхонага кириш эшикларининг ҳамда савдо залига ўрнатилган видеокузатув тизимларининг тасвирини Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига улаш; бир вақтнинг ўзида сотувда мавжуд бўлган ўқотар ов қуролининг ҳар бир русумидан икки донадан кўп миқдордаги ўқотар ов қуроли ҳамда беш минг донадан ортиқ миқдордаги унинг патронлари сақланишига йўл қўймаслик, шунингдек, кўрсатилган миқдорлардан кўп миқдорлардаги ўқотар ов қуроли ва унинг патронлари шартномавий тартибда ички ишлар органларининг қуролхоналарида сақланишини ташкил этиш; савдо объектлари ва қуролхоналарнинг кириш эшикларини қўриқлаш сигнализацияси воситалари билан таъминлаш ва уларни Миллий гвардиянинг техник қўриқлаш марказига улаш; савдо объектида, шу жумладан, уларнинг ташқи қисмидаги қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги тизимининг боғловчи электр ўтказгичлари ёпиқ тарзда ўтказилишини таъминлаш; сотувга қўйилган ва сотилган қуролнинг электрон ҳисобини юритиш (қуролнинг русуми, серия рақами, ишлаб чиқарилган йили, ички ишлар органларининг қуролни реализация қилишга доир рухсатномаси рақами ва санаси, сотиб олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили); фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари, инициацияланадиган ва оловланадиган модда ва материал (порох ва пистон)лар шунингдек, сойли стволли ов қуролининг затвор механизмларини қуролхонада бир-биридан ажратилган холда (алоҳида сейф ва металл жавонларда) сақланишини таъминлаш; реализация қилинаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг ҳар бир тури бўйича уларнинг хавфсизлиги ва истеъмол хоссаларини таъминлаш учун ахборотнинг тўлиқ берилишини таъминлайдиган гувоҳномалар, сертификатлар ва қўллаш бўйича йўриқномаларнинг мавжудлиги; фуқаровий ва хизмат қуролини ички ишлар органларининг унда кўрсатилган қуролни олишга доир рухсатномаси асосида реализация қилиш, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуроли бундан мустасно; фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дориларини юридик шахсларга ички ишлар органларининг қуролни олишга доир унда кўрсатилган ўқ-дориларни олиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси асосида жисмоний шахсларга эса — ички ишлар органларининг олинаётган ўқ-дориларга мувофиқ бўлган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси тақдим этилганда, «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз олинадиган фуқаровий ва хизмат қуролининг ўқ-дорилари бундан мустасно; рақами ва ишлаб чиқарувчининг тамғаси мавжуд бўлмаган қуролни, ишлаб чиқарувчининг ахборот маркировкаси мавжуд бўлмаган ўқ-дориларни, шунингдек, заводда ишлаб чиқарилмаган (қўлбола) ёки қайта ишланган қурол реализация қилинишига йўл қўймаслик; жисмоний шахсларга реализация қилинаётган тиғли совуқ ва сигнал берувчи ов қуролининг, ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномасида, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини эса — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилувчи юридик шахснинг ҳисобга олиш ҳужжатларида рўйхатдан ўтказиш; истеъмолчиларнинг манфаатлари ва ҳуқуқларини таъминлаш, уларга фуқаровий ва хизмат қуролига ҳамда унинг ўқ-дориларига хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, сақлаш, олиб юриш ва улардан фойдаланиш шартларини мижозларга етказиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати (юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларини лицензияланадиган фаолият турлари билан бевосита боғлиқ ишларга жалб этиш юзасидан). 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ. Асосий тушунчалар: фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини тадқиқ этиш, синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларини реконструкция қилиш ва бадиий безаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реконструкция қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда унинг ўқ-дориларининг, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини ўзгартириш мақсадида уларга конструктив ўзгартиришлар киритиш; фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш — фуқаровий ва хизмат қуролининг ҳамда ўқотар қуролнинг асосий қисмларининг баллистик ва бошқа техник хусусиятларини тиклаш; фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — сотиб олинган ёки комиссия шартномалари бўйича сотувга қўйилган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан савдо қилиш. Қуйидаги фаолият лицензияланмайди: а) пичоқларнинг миллий турларини (пичоқлар) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият — тиғининг фиксатори бўлмаган, узунлиги 220 мм гача ва қалинлиги 2,5 мм гача бўлган анъанавий шаклда бажарилган, сопи суяк, ёғоч, эбонит ёки пластик материал қадаб нақш солинган халқ ҳунармандчилиги буюмлари; б) қурол эгалари шахсий фойдаланиши учун аслаҳалаш бўйича фаолият — жисмоний шахслар томонидан силлиқ стволли ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома асосида ўзларига тегишли бўлган силлиқ стволли ов қуролининг патронлари; в) қурол эгалари томонидан қуролни таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қуролни сақлаш ва олиб юришга, сақлашга, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномалар асосида ўзларига тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини таъмирлаш ҳамда унинг бутловчи қисмларини алмаштириш; г) қурол эгалари томонидан қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш фаолияти — жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатномалар асосида ўзларига қонуний асосларда тегишли бўлган фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади. Лицензия талабгорининг аризасига биноан лицензия лицензияланаётган фаолият турининг бутун фаолият турига ёки унинг бир қисмига (қисмларига) берилиши мумкин. ».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :
а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «2 — 40-иловаларда» сўзлари «2 — 47-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қуйидаги мазмундаги 46 ва 47-иловалар билан тўлдирилсин:
«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 46-ИЛОВА
Юридик шахслар учун фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Махсус хизмат вазифаларига эга бўлган, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш, қуролни ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш, овчилик ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда — юридик шахслар) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар бўйича. 2. Қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш жойи жойлашган ҳудуд бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти («Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ва «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти «Uzbekistan airways technics» масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмаларига, «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамиятининг «И. Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» масъулияти чекланган жамиятнинг ўз таркибида орнитология хизматига эга бўлган рухсат бериш ва объект ички режимини назорат қилиш отрядларига нисбатан), Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир; г) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир; д) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир; е) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), почта манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи; ариза берувчининг бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ушбу ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели, калибри ва миқдори) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри ва миқдори) тўғрисида жамланма маълумотлар; ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган (сақланадиган) жой (объект) (қуролхона, ўқ отиш объекти, музейбоп тарзда коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объекти); ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда). Сўралаётган рухсатнома турига қараб, аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади: а) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар; б) фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш чоғида уларнинг бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи, шунингдек, реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиниши режалаштирилаётган бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва унинг манзили тўғрисида маълумотлар; в) қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхоналарда сақлаш, шунингдек, уларни коллекциялаш ва кўргазмага қўйишда қуйидаги маълумотлар: қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва берган орган номи тўғрисида маълумотлар; қурол тўғрисида индивидуал (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори) маълумотлар; қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш учун мавжуд моддий-техника базаси (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, сейфлар ва металл шкафлар), қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш объекти ҳудудини иш ва ишдан ташқари вақтда қўриқлаш тартиби тўғрисида маълумотлар; ҳар куни кўргазма иши тугагач, қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун қуролхона тўғрисида маълумотлар (қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда — қурол ва унинг ўқ-дориларини очиқ витриналар ва стендларда кўргазмага қўйишда); кўргазманинг чет эллик иштирокчиларига тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларининг кўргазма объекти ҳудудига ташилишини, қабул қилиб олинишини ва жойлаштирилишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилган қуроли ва унинг ўқ-дориларини кўргазма қўйишда); г) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объектлари ҳудудида сақлашда қуйидаги маълумотлар: қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисоби юритилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва берган орган номи тўғрисида маълумотлар; қурол тўғрисида индивидуал (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақами) ҳамда унинг ўқ-дорилари тўғрисида жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори) маълумотлар; қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун мавжуд моддий-техника базаси (махсус жиҳозланган бинолар, иншоотлар, хоналар, қўриқлашнинг муҳандислик-техник, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари, сейфлар ва металл шкафлар), қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш объекти ҳудудини иш ва ишдан ташқари вақтда қўриқлаш тартиби тўғрисида маълумотлар; нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари, ўқ отиш учун тўсиқлар ва бошқа ўқ отиш анжомлари тури тўғрисида; ўқ отиш бўйича мутахассислар (тренерлар, инструкторлар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, мутахассислик бўйича иш стажи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида маълумотлар; д) қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишда қуйидаги маълумотлар: юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган автотранспорт тури тўғрисида (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхат белгилари); қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган номи тўғрисида (ўн донадан кўп ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ ўқ-дорилари Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш ҳолатлари бундан мустасно); ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда қуролли қўриқловнинг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан автомобиль транспортида ташишда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан темир йўл транспортида ташишда); е) фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда қуйидаги маълумотлар: юкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН), БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи ва уни ташишга тақдим этувчи ташкилот, юкни жўнатиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойлари (юкни етказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари), Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхати белгилари), олиб кириш (олиб чиқиш, транзит қилиш)нинг тахминий вақти, шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган йўналиши тўғрисида маълумотлар; қурол ва унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида олиб кириш ва олиб чиқишда уларнинг бут сақланишини, кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахс масъул ходимларининг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган органи тўғрисида (олиб кирилган, олиб чиқилган ва транзит қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви остида ташиш ҳоллари бундан мустасно); қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида. Рухсатнома турига қараб, аризага ваколатли орган бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда оладиган ҳужжатлардан ташқари қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар илова этилади: 1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун: а) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишга доир контракт (шартнома); б) қурол ва унинг ўқ-дориларини олишда уларни бут сақланишни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси; в) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган, қурол ва унинг ўқ-дорилари билан таъминлаш нормаларига мувофиқ юридик шахснинг юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари томонидан (мавжуд бўлса) тасдиқланган қурол (хили, модели ва калибри бўйича) ва унинг ўқ-дориларига (тури ва калибри бўйича) бўлган талаб миқдорининг ҳисоби (фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олишда). Фуқаровий ва хизмат қуролининг сарфланган, йўқотилган ёки йўқ қилиш учун топширилган ўқ-дорилари ўрнига ўқ-дорилар олиш учун ўқ-дорилар ҳисобдан чиқарилганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ўқ-дориларни ҳисобдан чиқариш далолатномалари, ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш чоғида сарфланган ўқ-дориларга доир тарқатиш-топшириш қайдномалари, ўқ-дориларни йўқ қилиш учун қабул қилиб олиш (топшириш) далолатномалари) қўшимча равишда тақдим этилади. 2. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлмаган юридик шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун: а) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан қурол ва унинг ўқ-дориларини комиссион тарзда реализация қилиш бўйича контракт (шартнома) нусхаси; б) қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда, уларни бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси. 3. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари; б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари; в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса); д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси; е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; з) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа; и) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун); 4. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари; б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари; в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса); д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси; е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; з) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа; и) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун); к) ўқ отиш объекти ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи хавфсиз ҳудуд радиуси доирасида туташган ҳудуднинг қуйидагилар белгиси қўйилган ва тир, ўқ отиш стенди, ўқ отиш майдони ҳудудининг қуйидагилар белгиси қўйилган ҳолдаги схематик режаси (масофаларни метрда кўрсатган ҳолда): хавфсиз ҳудуд периметри бўйлаб жойлашган ташқи тўсиқнинг тури ва баландлиги, тўсиқда мавжуд бўлган дарвоза, эшик ва дарчалар; қўриқлаш постлари сони ва жойлашуви, улар орасидаги алоқа воситалари; қуролхона, ўқ отиш галереяси, ўқ отиш майдончалари ва ўқ отиш жойидаги тўсиқларнинг жойлашуви; ўқ отиш йўналишини кўрсатган ҳолда, нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари учун миноралар ва будкаларнинг, ёпиқ турдаги хандақларнинг, бошқа ўқ отиш анжомларининг жойлашуви, тури ва номи; ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шип қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламаларининг жойлашуви (ярим очиқ турдаги ўқотар тирлари учун); ўқ очишнинг йўналиши (нишон ҳудуди)да ва ён томонида ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгликлари жойлашуви (очиқ турдаги ўқотар тирлари ва таркибида очиқ турдаги ўқотар тирлари бўлган ўқ отиш майдонлари учун). Ариза берувчининг хоҳишига қараб, схематик режага тушунтириш хати илова қилиниши мумкин. л) фойдаланиладиган ўқ отиш жиҳозлари ва анжомларнинг қисқача рўйхати ва таърифи; м) ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш, қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, бериш-қабул қилиб олиш, ҳисобга олиш, олиб юриш ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш бўйича тасдиқланган ички йўриқнома; н) малака даражасига тааллуқли ҳужжатларни (малака ошириш курслари ёки махсус тайёргарликдан ўтганлиги, малака даражасини бериш тўғрисида диплом, сертификат ва бошқа ҳужжатлар нусхалари) илова қилган ҳолда, ўқ отиш жараёнини тўғридан-тўғри назорат қилиш, қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш вазифалари юкланган ўқ отиш бўйича мутахассисларни (тренер, инструкторлар) тайинлаш тўғрисида буйруқ ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (буйруқда уларнинг малака даражаси кўрсатилган бўлиши лозим). 5. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида ташиш учун: а) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно); б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси; в) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда). 6. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташиш учун — ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 7. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари; б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари; в) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса); г) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари зиммасига юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси; д) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; е) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа; ж) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун). 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган бино, иншоот, хоналар ариза берувчига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари; б) қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, жисмоний ҳимоянинг бошқа техник воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатномалар нусхалари; в) қуролхона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхаси; г) ўрганишлар, тадқиқотлар, кўриклар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якуни асосида хулоса (мавжуд бўлса); д) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисобга олинишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси; е) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида бевосита ҳаракатни амалга оширувчи ва (ёки) фаолиятни бажарувчи юридик шахснинг раҳбарлари ва ходимларининг (хизмат вазифаларига мувофиқ қурол ва унинг ўқ-дорилари билан тўғридан-тўғри ишлайдиганлар), қўриқлаш хизмати (мавжуд бўлганда) ходимларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, доимий яшаш жойи, эгаллаб турган лавозими, мутахассислиги бўйича иш стажи кўрсатилган рўйхати; з) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид тасдиқланган ички режа; и) қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қурол (тури, хили, модели, калибри, ишлаб чиқарилган йили, завод серияси ва рақамини кўрсатган ҳолда) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри, миқдорини кўрсатган ҳолда) тўғрисида белгиси қўйилган қурол ва унинг ўқ-дорилари олишга доир рухсатнома (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун); к) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижара олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналар қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари; л) кўргазмага қўйиш режаси ва экспозицияларнинг (кўргазма объектларининг) жойлашув схемалари (келишиш учун); м) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилари олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда). 9. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига автомобиль транспортида олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно): а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганида, уларни олиб кириш жадвали; б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари; в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси; г) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно); д) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси; е) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда). 10. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига темир йўл транспортида олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан олиб кириладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно): а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб кирилганида, уларни олиб кириш жадвали; б) олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхалари; в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 11. Кўргазмага қўйиш ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирлари (кўргазма)да иштирок этиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш (спорт мусобақаларида иштирок этишда — спорт қуроли ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) шарти билан вақтинча олиб кириш учун: а) спорт тадбири (кўргазма) ташкилотчисининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида спорт тадбирлари (кўргазма)да чет эллик иштирокчилар иштирок этишлари учун таклифнома нусхаси; б) чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш, қабул қилиб олиш ҳамда объект ҳудудига жойлаштиришни таъминлаш вазифалари юкланган масъул ходим (ходимлар)ни тайинлаш тўғрисида, лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва йили, доимий яшаш жойи, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси ва рақами ҳамда уни берган орган кўрсатилган ҳолдаги юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжат нусхаси (чет эллик иштирокчиларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб киришда); в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини ташишда Миллий гвардия органи, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташилаётганда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари (темир йўл транспортида ташилаётганда) томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 12. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомобиль транспортида олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно): а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали; б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари; в) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси; г) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, шунингдек, уларни кузатиб бориш ва қўриқловни таъминлаш мажбурияти юкланган масъул ходимларни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатининг нусхаси (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёхуд идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари кузатуви остида ташилаётган ҳоллар бундан мустасно); д) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси; е) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда). 13. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан темир йўл транспортида олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиладиган спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари бундан мустасно): а) қурол ва унинг ўқ-дориларини етказиб беришга доир контракт (шартнома) нусхаси, бир нечта туркумларда олиб чиқилганда, уларни олиб чиқиш жадвали; б) олиб чиқилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг нусхалари; в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 14. Спорт қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан автомобиль транспортида вақтинча олиб чиқиш учун: а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси; б) спорт тадбирлари (кўргазма)да иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбирлари (кўргазма) давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари зиммасига юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатнинг нусхаси; в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дориларини ташиш Миллий гвардия органлари, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси; г) автомобиль транспортида қурол ва унинг ўқ-дориларини ташиш бўйича хизмат кўрсатишни таъминлаш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси (ташишни ариза берувчига тегишли бўлмаган транспорт воситасида амалга оширишда). 15. Спорт қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини хорижий давлат ҳудудида спорт тадбир (кўргазма)ларда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан темир йўл транспортида вақтинча олиб чиқиш учун: а) хорижий давлат ҳудудида тадбир ташкилотчиси таклифномасининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси; б) спорт тадбир (кўргазма)ларда иштирок этиш учун делегациянинг юборилиши тўғрисида, делегация раҳбарини ҳамда спорт тадбир (кўргазма)лари давомида қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини ва улардан фойдаланишини таъминлаш вазифалари зиммасига юкланган масъул ходимни тайинлаш тўғрисида юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатнинг нусхаси; в) ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дорилари туркумини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан кузатиб боришни таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 16. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун: а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномалар нусхаларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржима қилинган ва тасдиқланган нусхаси; б) автомобиль транспортининг халқаро ташишларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси (автомобиль транспортида транзит қилишда); в) қурол ва унинг ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида транзит қилишда) ёки «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (темир йўл транспортида транзит қилишда) кузатувида амалга ошириш бўйича тузилган шартнома нусхаси (ўн дона ёки ундан кам миқдордаги ўқотар спорт қуроли ёки унинг беш юз дона ва ундан кам миқдордаги ўқ-дорилари, пневматик спорт қуроли ва унинг ўқ дорилари, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролларини спорт тадбирларида иштирок этиш учун транзит қилиш ҳолатлари бундан мустасно). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Т/р Рухсатнома номи Йиғим миқдори (БҲМдан фоизда) I. Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар учун 1. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 б) силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 1,5 в) комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 г) калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 д) чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 е) сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда) 5 ж) узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун 3 з) пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 3 и) совуқ тиғли спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун 3 к) улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун 3 л) электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун 0,2 м) газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун 0,2 н) газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 о) ўқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дорилари (патронлари) учун 0,2 2. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 б) чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 4 в) пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун 8 г) сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун 6 д) газли қуролнинг ҳар бир донаси учун 8 е) совуқ тиғли қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 ж) улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун 10 з) бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 и) ўқ-дориларнинг ҳар бир дона учун 1 II. Бошқа юридик шахслар учун 3. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 б) силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 в) комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 г) калта стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 д) чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 е) сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда) 20 ж) узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун 12 з) пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 12 и) совуқ тиғли спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун 12 к) улоқтириш спорт қуроли (камонлар, арбалетлар ва найзалар)нинг ҳар бир донаси учун 12 л) электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ёки шикаст етказувчи таъсирга эга электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг ҳар бир донаси учун 5 м) газли ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун 3 н) газли калта стволли қуролнинг ҳар бир донаси учун 8 о) бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун 2 п) ўқотар қуролнинг ҳар 1000 дона ўқ-дори (патрон)лари учун 1 4. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 25 б) чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 в) пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 г) сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 д) газли қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 е) тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 ж) улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун 15 з) бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун 15 и) ўқ-дориларнинг ҳар бир донаси учун 2 5. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома 20 6. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлашга доир рухсатнома 100 7. Юридик шахс ходимининг қуролни олиб юришга доир рухсатнома 10 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома 200 9. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома 200 10. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома 60 11. Спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома 60 III. Барча юридик шахслар учун 12. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома 20 13. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома 50 14. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома 50 15. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома 100 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 1. 30 иш куни: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун; в) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун; г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун. 2. 10 иш куни: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: 1. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир умумий талаблар ва шартлар: а) фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонун ва норматив ҳужжатларга, ёнғинга қарши, экология, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилишини таъминлаш; б) қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланишини, сақлашда уларнинг хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилгандан сўнг уларни қуролхонага жойлаштириш, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларидан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган режим ва бошқа чораларни кўриш; в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик: «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари; шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари; г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида, шунингдек, рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дориларига нисбатан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш; д) қуролнинг индивидуал (тури, хили, модели, завод серияси ва рақами, чиқарилган йили), унинг ўқ-дориларининг эса жамланма (тури, калибри, партияси ва миқдори бўйича) ҳисобини юритиш, уларнинг мавжудлигини, кирим-чиқими ҳамда фойдаланиш учун бериш-қабул қилиб олишни назорат қилиб бориш, шунингдек, ҳисобга олиш ҳужжатларини ўн йил мобайнида сақлаш; е) қурол ва унинг ўқ-дорилари соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилаётган ходимлар орасида қуйидаги шахслар бўлмаслигини таъминлаш: ўн саккиз ёшга тўлмаганлар; доимий яшаш жойига эга бўлмаганлар; «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи — саккизинчи, ўнинчи — ўн учинчи хатбошиларида белгиланган асослар мавжуд бўлганлар; ж) юридик шахснинг буйруғи ёки фармойиш тусидаги бошқа ҳужжатлари билан зиммасига қуйидаги мажбуриятлар юкланган ходимларни белгилаш: рухсатномада кўрсатилган тегишли (сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш) фаолият турини амалга оширишда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши, белгиланган тартибда берилиши-қабул қилиб олинишини ва ҳисобга олинишини таъминлаш бўйича; рухсатномада кўрсатилган тегишли (олиш, реализация қилиш, автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш) ҳаракатни бажаришда қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш бўйича; з) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, берилиши-қабул қилиб олинишини ҳамда ҳисобга олинишини таъминлаш мажбурияти зиммасига юклатилган ёхуд хизмат қуролини олиб юриш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ходимларни қуролни сақлашга ва (ёки) олиб юришга доир рухсатномаларни олишда ҳамда уларнинг амал қилиш муддатини узайтиришда доимий яшаш жойи бўйича ёхуд юридик шахс ва тиббиёт муассасаси ўртасидаги шартномага мувофиқ белгиланган давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширувдан ўтказишни ташкил этиш; и) ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи ойи ўнинчи санасидан кечиктирмай қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган, шунингдек қўриқлаш (хавфсизлик) хизмати (мавжуд бўлса) ходимларининг рўйхатини ваколатли органга тақдим этиш; к) қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш, ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатномалар муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни эса уларнинг муддати тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш; л) ваколатли орган ёки суднинг рухсатноманинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги рухсатномаларни ваколатли органга қайтариш; м) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органлар ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган объектлар ҳудудига ҳамда жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш. 2. Фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фақат фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали олиш; қурол ва унинг ўқ-дорилари олингандан сўнг ўн кун муддатда уларни сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш. 3. Фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий, хизмат ва коллекциялаш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш; қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилингандан сўнг ўн кун муддатда уларни сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш. 4. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини қуролхонада сақлаш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ эгалик ёки бошқа ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бино, иншоот, хона, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда видеокузатув тизимлари, сейфлар ва металл шкафлар) мавжудлиги; қуролхоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш; қурол ва унинг ўқ-дориларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда ҳамда рухсатномада кўрсатилган жойда (манзилда) сақлаш; қурол ва унинг ўқ-дориларини қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда ўқсизлантирилган ҳолда сақлаш; қуролни, унинг ўқ-дориларидан алоҳида (алоҳида сейф ёки металл шкафларда) сақлаш, махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар бундан мустасно; қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш. 5. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ эгалик ёки бошқа ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бино, иншоот, хона, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда видеокузатув тизимлари, сейфлар ва металл шкафлар) мавжудлиги; қуролхоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозлаш ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш; қурол ва унинг ўқ-дориларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда ҳамда рухсатномада кўрсатилган жойда (манзилда) сақлаш; қурол ва унинг ўқ-дориларини қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда ўқсизлантирилган ҳолда сақлаш; қуролни, унинг ўқ-дориларидан алоҳида (алоҳида сейф ёки металл шкафларда) сақлаш, махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар бундан мустасно; қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш; ўқ отиш объектини унда фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларининг тури, хили ва калибрининг ўқ отиш узоқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролар хавфсизлигини ва улар мол-мулкининг ҳимоясини таъминловчи ҳамда объект ҳудудидан ташқаридаги объектларга зиён етказишини истисно этувчи (хавфсиз ҳудудда) аҳоли яшаш жойларидан, яшаш, маъмурий, ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлари ва иморатларидан тегишли масофасида жойлаштириш; фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари тури, хили ва калибрининг тактик-техник тавсифларини инобатга олган ҳолда ўқ отиш объектини қуйидагилар билан жиҳозлаш: ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шифтлар (ёпиқ турдаги тирлар учун); ўқ ўтказмайдиган деворлар ва шифт қисмида кўндаланг тарзда жиҳозланган ўқни ушлаб қолиш мосламалари (ярим очиқ турдаги тирлар учун); ўқ отиш йўналишида (нишон ҳудудида) ва ён томонида уларнинг ортидаги шахсларга ўқ тегишининг олдини олувчи ўқни қабул қилиш (ҳимоя қилиш) тупроқ дўнгилиги (очиқ турдаги тирлар ва ўқ отиш стендлари учун); хавфсиз ҳудуд бўйлаб ташқи тўсиқлар (очиқ турдаги тирлар ва ўқ отиш стендлари учун); халқаро ва миллий спорт федерациялари (ташкилотлари) стандартларига мувофиқ техник тавсифларга эга нишонни жойлаш ва узатиш ускуналари, ўқ отиш жойидаги тўсиқлар ва бошқа ўқ отиш анжомларидан фойдаланиш; фойдаланиладиган фуқаровий ва хизмат қуролининг тури, хили ва калибрини ҳамда ўқ-дориларнинг тури ва калибрини ваколатли орган билан келишиш; ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимининг амалга оширилишини, қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, бериш-қабул қилиб олинишини, ҳисоби юритилишини, олиб юрилишини ва хавфсиз фойдаланишини таъминлаш тартибига оид ички йўриқнома ишлаб чиқиш; ўқ отиш объекти ҳудудида рухсат бериш ва объект ички режимини амалга ошириш; сойли стволли спорт ўқотар қуролидан ёки оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролидан, пневматик калта стволли қуролдан, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролдан, шунингдек, тиғли совуқ спорт қуролидан ҳамда спорт улоқтириш қуролидан ўқ отиш объектларидан ташқарида фойдаланишни истисно этиш, ҳайвонот дунёси объектларини ҳаракатсизлантириш ва эмлаш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ҳамда профилактика ишларини амалга ошириш учун камонлар ва арбалетлардан фойдаланиш бундан мустасно; спорт ўқотар қуролини, шу жумладан сойли стволли спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролни, шунингдек, тиғли совуқ спорт ва спорт улоқтириш қуролини ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш; штатда халқаро ва миллий спорт федерация (ташкилот)лари малака талабларига жавоб берадиган, фойдаланиладиган қурол турларидан отиш бўйича шу йўналишдаги маълумотга эга бўлган мутахассисларнинг (тренерлар, инструкторларнинг) мавжудлиги; қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш бўйича фуқаролар билан мажбурий дастлабки йўриқнома ўтказиш (спорт ташкилотларида отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи шахслар бундан мустасно); спорт ташкилотларида отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи шахсларни қурол ва унинг ўқ-дориларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари бўйича ўқитиш ҳамда ушбу қоидаларни билиши юзасидан тегишли текширувдан ўтганлиги тўғрисида ҳужжат бериш (спорт қуроли учун). 6. Фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини автомобиль транспортида ташиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: қурол ва унинг ўқ-дориларини шаҳар жамоат транспортида, шунингдек, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль транспортида ташишга йўл қўймаслик; ташиш учун тузилиши юкни бегона шахсларнинг кўриши ва унга кириши имкониятини истисно этадиган техник жиҳатдан соз транспорт воситаларини ажратиш; қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус (мослаштирилган) идишда ташиш; қуролни ўқ-дориларидан алоҳида, ўқсизлантирилган ҳолатда ташиш; ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини йўналишда бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимлари томонидан кузатиб бориш (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш бундан мустасно); ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётганда, уларнинг Миллий гвардия, ички ишлар органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш. 7. Фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини темир йўл транспортида ташиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: қурол ва унинг ўқ-дориларини йўловчи поезд (вагон)ларда ташишга йўл қўймаслик; ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви билан таъминлаш. 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини, портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларига мувофиқ эгалик ёки бошқа ҳуқуқ асосида юридик шахсга тегишли моддий-техник базанинг (махсус жиҳозланган бино, иншоот, хона, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ҳамда видеокузатув тизимлари, сейфлар ва металл шкафлар) мавжудлиги; қурол ва унинг ўқ-дориларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгилаб берилган жойлардаги доимий равишда жойлашган стационар турдаги бино ва иншоотларда ҳамда рухсатномада кўрсатилган жой (манзил)да сақлаш; қуролни, унинг ўқ-дориларидан алоҳида (алоҳида сейф ёки металл шкафларда) сақлаш; қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида юзага келган ёнғинни, аварияни ёки бошқа фавқулодда вазиятни бартараф этиш, унинг оқибатларини чеклаш ёки камайтириш бўйича юридик шахс маъмурияти ва ходимларининг ҳаракатларини белгиловчи аварияга оид ички режани ишлаб чиқиш; қурол ва унинг ўқ-дориларини қуролхонадаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш (музейбоп тарзда коллекциялаш бундан мустасно), бунда қуролнинг ўқсизлантирилган ҳолатда сақланишини таъминлаш; музейбоп тарзда коллекциялашда қурол ва унинг ўқ-дориларини ана шу мақсадлар учун мўлжалланган алоҳида, махсус хоналарда сақлаш, бунда ўқотар қурол махсус таъмирлаш ишларисиз отишни истисно қиладиган яроқсиз ҳолатга келтирилишини таъминлаш; қуролхоналар ва музейбоп тарзда коллекциялаш учун ажратилган хоналарни жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, уларни қўриқлашнинг муҳандислик-техник ва видеокузатув воситалари билан жиҳозлаш ҳамда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш. 9. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун бино (хона)ларни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномалар тузиш; кўргазмани қўриқлашнинг муҳандислик-техник ҳамда видеокузатув воситалари билан жиҳозланган ҳамда ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган стационар турдаги бинолар (хоналар)да ўтказиш; кўргазмага қўйилган (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қурол ва унинг ўқ-дориларининг бут сақланиши ва сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга кираётган шахсларни бевосита кузатиш, назорат қилиш ҳамда бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриш; кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозиция (кўргазма объект)ларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда кўргазма ўтказиладиган жойдаги ваколатли органларга келишиб олиш учун тақдим этиш; қурол ва унинг ўқ-дориларининг бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўйилишини истисно этиш, қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек, тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно; қуролни музей биноларидан ташқарида кўргазмага қўйишни фақат ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига ёки ички қўриқлаш постига уланган ёпиқ (қулфланадиган) витриналар ва стендларда амалга ошириш; қурол ва унинг ўқ-дорилари экспозициялари очиқ витриналар ва стендларда жойлаштирилган тақдирда, қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳар куни кўргазма иши тугагач, жисмоний ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар амалга оширилган, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари билан жиҳозланган ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланган қуролхоналарда сақлаш учун топшириш; қуролни ўқсизлантирилган ҳолатда кўргазмага қўйиш; кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир ваколатли органнинг рухсатномасини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган объект ҳудудида қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда). 10. Фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: а) автомобиль транспортида олиб киришда: қурол ва унинг ўқ-дориларини шаҳар жамоат транспортида, шунингдек шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль транспортида ташишга йўл қўймаслик; ташиш учун тузилиши юкни бегона шахсларнинг кўриши ва унга кириши имкониятини истисно этадиган техник жиҳатдан соз транспорт воситаларини ажратиш; қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус (мослаштирилган) идишда ташиш; қуролни ўқ-дориларидан алоҳида, ўқсизлантирилган ҳолатда ташиш; ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини йўналишда бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимлари томонидан кузатиб бориш (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви остида ташиш бундан мустасно); ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётганда, уларнинг Миллий гвардия, ички ишлар органларининг ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш; автомобиль транспортида халқаро ташувларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган транспорт воситаларини ажратиш (автомобиль транспортида олиб кириш учун); Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (спорт мусобақалари ва кўргазмаларнинг чет эллик иштирокчилари учун); Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (хорижий давлатларда ўтказиладиган спорт мусобақалари ва кўргазмаларда иштирок этувчи юридик шахсларнинг делегациялари учун); б) темир йўл транспортида олиб киришда: қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус (мослаштирилган) идишда ташиш; қуролни ўқ-дориларидан алоҳида, ўқсизлантирилган ҳолатда ташиш; қурол ва унинг ўқ-дориларини йўловчи поезд (вагон)ларда ташишга йўл қўймаслик; ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг кузатуви билан таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (спорт мусобақалари ва кўргазмаларнинг чет эллик иштирокчилари учун); Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш (хорижий давлатларда ўтказиладиган спорт мусобақалари ва кўргазмаларда иштирок этувчи юридик шахсларнинг делегациялари учун). 11. Фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автомобиль транспортида транзит қилиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш; қурол ва унинг ўқ-дориларини шаҳар жамоат транспортида, шунингдек шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро автомобиль транспортида ташишга йўл қўймаслик; ташиш учун тузилиши юкни бегона шахсларнинг кўриши ва унга кириши имкониятини истисно этадиган техник жиҳатдан соз транспорт воситаларини ажратиш; қуролни ва унинг ўқ-дориларини завод ўровида ёхуд сўрғичланган ёки пломбаланган махсус (мослаштирилган) идишда ташиш; қуролни ўқ-дориларидан алоҳида, ўқсизлантирилган ҳолатда ташиш; автомобиль транспортида халқаро ташувларни амалга оширишга рухсат этилганлиги тўғрисида гувоҳномага эга бўлган транспорт воситаларини ажратиш; ташилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини йўналишда бут сақланишини таъминлаш вазифалари юкланган юридик шахснинг масъул ходимлари томонидан кузатиб бориш; ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатувида амалга оширилишини таъминлаш. 12. Фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали темир йўл транспортида транзит қилиш учун рухсат беришга доир қўшимча талаблар ва шартлар: қурол ва унинг ўқ-дориларини йўловчи поезд (вагон)ларда ташишга йўл қўймаслик; транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш; ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари қуролли қўриқловининг кузатуви остида амалга ошириш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: 1. 3 йил: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини сақлаш учун; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини ўқ отиш объекти ҳудудида сақлаш учун; в) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун. 2. 90 кун: а) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш учун; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун. 3. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун — кўргазма давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга — қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун. 4. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун (кўргазмага қўйиш ва спорт қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун — тадбир давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга); 5. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун (хорижий давлат ҳудудида спорт тадбирларида (кўргазмада) иштирок этиш учун — тадбир давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга); 6. 30 кун — фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун 12. Изоҳ: 1. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — коллекциялаш объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари. 2. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — кўргазма объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари. 3. Қуролхона — қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашга мўлжалланган, техник жиҳатдан мустаҳкамланган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ҳамда қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ва жисмоний ҳимоянинг бошқа воситалари билан махсус жиҳозланган алоҳида иншоот (омбор, хона). 4. Тир — спорт мусобақаларини, ўқув-машқ йиғинлари ва ўқув-ўқ отиш машқларини ўтказишга, қуролни текширишга, шунингдек, кўнгилочар мақсадларда фуқаровий ва хизмат ўқотар қуролидан, пневматик ов қуролидан, пневматик спорт қуролидан, спорт улоқтириш қуролидан ҳаракатланмайдиган ҳамда ҳаракатланувчи нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган (жиҳозланган) муҳандислик-қурилиш иншооти; 5. Ўқ отиш стенди — спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказишга, шунингдек кўнгилочар мақсадларда силлиқ стволли ўқотар ов ва силлиқ стволли ўқотар спорт қуролидан учар нишонларга қарата ўқ отиш учун махсус мўлжалланган (жиҳозланган) муҳандислик-қурилиш иншооти. 6. Ўқ отиш майдони — бир неча тир ва (ёки) ўқ отиш стендларидан ташкил топган мажмуа. 7. Қуйидагилар ички ишлар органларининг рухсатномаларисиз амалга оширилади: а) пневматик ов қуролининг ҳамда пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш; б) қуйидагиларни олиш ва сақлаш: сигнал берувчи қуролни ва тиғли совуқ ов қуролини — махсус хизмат вазифаларига эга бўлган юридик шахслар ва овчилик соҳасида фаолият юритувчи юридик шахслар томонидан; сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини ҳамда тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан; тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан; в) фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш — фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан; г) қуйидагиларни ташиш: ваколатли органларда рўйхатга олинган қурол ва унинг ўқ-дориларини — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудуди доирасида, мазкур қурол ва унинг ўқ-дориларини ваколатли органлар рўйхатга олган жойда; ваколатли органда рўйхатга олинмайдиган қурол ва унинг ўқ-дориларини — сигнал берувчи қуролни, тиғли совуқ ов қуролини, тиғли совуқ ва улоқтириш спорт қуролини, пневматик ов қуролининг ҳамда пневматик спорт қуролининг ўқ-дориларини; д) фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш ҳудудларида жойлашган хоналар, савдо залларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ ўтказиладиган кўргазмаларда қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш. Жўнатувчилари ёки олувчилари чет эл давлатларининг Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг, чегара хизматлари, хавфсизлик органлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари бўлган фуқаровий, хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини транзит қилиш махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. пневматик ов қуролининг ҳамда пневматик спорт қуролининг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш; 8. Фуқаровий (хизмат, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш) қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатномалар берилганда, ушбу қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир алоҳида рухсатномалар берилмайди ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш қурол ва ўқ-дориларни олиб киришга ёки олиб чиқишга доир берилган рухсатномалар асосида амалга оширилади. 9. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган рухсат беришга доир талаб ва шартларга қуйидагилар киради: а) рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши юзасидан ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бош тортиш; б) рухсатнома белгиланган ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса; в) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш чораларининг кўрилмаслиги уларнинг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирса; г) қуйидаги ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш: тури, хили, модели, калибри ва сони рухсатномада кўрсатилмаган қурол ва унинг ўқ-дорилари билан; қурол ва унинг ўқ-дориларини бут сақлаш, белгиланган тартибда бериш-қабул қилиб олиш ва ҳисобини юритиш (қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш фаолиятини амалга оширишда) ёхуд қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш (қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда) вазифалари рухсатномада кўрсатилмаган шахслар томонидан бажарилиши; д) ушбу паспортда белгиланган ҳолатларда қурол ва унинг ўқ-дориларини Миллий гвардия, ички ишлар органлари, идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати, жумладан, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг ёхуд Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг кузатуви остида ташилишини таъминламаслик (ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда); е) рухсатномада белгиланган ташиш йўналишига амал қилмаслик, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини ташишга рухсатномада кўрсатилмаган автотранспорт воситаларини жалб қилиш (автомобиль транспортида ташиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш бўйича ҳаракатларни бажаришда); ж) қурол ва унинг ўқ-дориларини рухсатномада кўрсатилмаган жой (манзил)да сақлаш ва улардан фойдаланиш (сақлаш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш фаолиятини амалга оширишда).
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 47-ИЛОВА
Жисмоний шахслар учун фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Фуқаровий қуролни ва унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — жисмоний шахслар) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: 1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти жамоат тартибини сақлаш хизмати — қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир; б) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир; в) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир; г) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир. 2. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларининг ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари — қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир; б) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир; 3. Жисмоний шахснинг доимий яшаш жойи бўйича туман ва шаҳарлар ички ишлар бошқарма (бўлим)лари — қуйидаги рухсатномаларни бериш бўйича: а) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир (сойли стволли ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш ўқотар қуролни, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олишга доир рухсатномалардан ташқари); б) фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир; в) фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир; г) спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир; д) сойли стволли спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қуйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, мурожаат учун телефон рақамлари, мавжуд бўлса — электрон почта манзили; бажармоқчи ва (ёки) амалга оширмоқчи бўлган аниқ ҳаракатлари ва (ёки) муайян фаолияти учун рухсатнома олишдан мақсади, ушбу ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга дахлдор қурол (тури, хили, модели ва калибри) ва унинг ўқ-дорилари (тури, калибри); ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган жой, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштириладиган (сақланадиган) жой; ҳаракатлар бажариладиган ва (ёки) фаолият амалга ошириладиган тахминий муддат (зарур бўлганда). Рухсатнома турига қараб, аризада қўшимча равишда қуйидагилар кўрсатилади: а) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишда — реализация қилиниши режалаштирилаётган фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиниши режалаштирилаётган бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг номи ва манзили тўғрисида маълумотлар; б) спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, спорт улоқтириш қуролини сақлашда — спорт ўқ отиш объектининг номи ва жойлашган жойи тўғрисида маълумотлар; в) сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини ташишда: спорт мусобақалари ва ўқув-машқ йиғинлари ташкилотчиси ва ўтказиш жойи, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — ташиш учун жалб қилинган транспорт воситасининг русуми ва давлат рўйхат белгилари) тўғрисида маълумотлар; ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркумини қуролли қўриқловининг кузатуви билан таъминлаш тўғрисида (Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан автомобиль транспортида ташишда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати томонидан темир йўл транспортида ташишда); г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда — кўргазма жойи, шунингдек, ҳар куни кўргазма иш вақти тугагач, қурол ва унинг ўқ-дориларини топшириш учун улар бут сақланишини таъминлайдиган қуролхона тўғрисида маълумотлар (кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қурол ва унинг ўқ-дорилари очиқ витрина ва стендларга жойлаштирилган ҳолларда); д) фуқаровий, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишда — юкни жўнатиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш жойлари (юкни етказиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш жойлари), Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши, фойдаланиладиган транспорт тури (автомобиль транспортида ташишда — транспорт воситаларининг русуми ва давлат рўйхат белгилари), олиб киришнинг (олиб чиқишнинг, транзит қилишнинг) тахминий санаси, шунингдек, транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган йўналиши тўғрисида маълумотлар (транзит қилишда); ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг (темир йўл транспортида ташишда) ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг (автомобиль транспортида ташишда) кузатуви билан таъминлаш тўғрисида. Рухсатнома турига қараб, аризага ваколатли орган бошқа ваколатли органлардан мустақил равишда оладиган ҳужжатлардан ташқари қўшимча равишда қуйидагилар илова этилади: I. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун: 1. Фуқаровий қуролни олиш учун: а) биринчи марта қуролни (бундан ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуроли мустасно) олаётган фуқаролар учун — овчилар жамоат бирлашмаси томонидан (ов қуролини олиш учун) ҳамда отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан (спорт қуролини олиш учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиш юзасидан текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар; б) овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси (ов қуролини олиш учун); в) овчилар жамоат бирлашмасининг тавсияномаси (сойли стволли ўқотар ов қуролини, ярим автомат силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек, оғиз қисмидаги қувват 65 жоулдан юқори ва калибри 9 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролини олиш учун); г) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган, спорт қуролидан фойдаланиш билан боғлиқ спорт тури кўрсатилган спортчи гувоҳномаси (спорт қуролини олиш учун). Махсус органлар ва ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимлари қуролни олишда мазкур банднинг «б», «в», «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек, махсус орган ёки ҳарбий тузилмаларда хизматни ўтаётганликлари, ҳарбий ёки махсус унвонини ҳамда адлия малака даражасини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. 2. Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш учун: а) фуқаровий қуролни рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда фуқаровий қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатнома (сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун); б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган фуқаровий қуролнинг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда). 3. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун: а) мукофотлашга оид ҳужжатлар ёки уларни берган орган томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган кўчирма (махсус орган ёки ҳарбий тузилма раҳбарининг буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари); б) мукофот қилинган қурол белгиланган талабларга мос келишини аниқлаш юзасидан кўздан кечириш учун қурол ва унинг ўқ-дорилари (хорижий давлатлар раҳбарларининг ҳамда хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари асосида олинган қурол ва унинг ўқ-дорилари учун). 4. Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлаш учун: а) спорт қуролини рўйхатдан ўтказишда ёки қўшимча тарзда спорт қурол олинганлиги муносабати билан қайта рўйхатдан ўтказишда — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами тўғрисидаги белгиси қўйилган қуролни олишга доир рухсатномаси (сақлашга доир рухсатномани расмийлаштириш ёки унга ўзгартириш киритиш учун). б) ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган спорт қуролининг мувофиқлик сертификати (қурол Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олинган тақдирда); в) отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахс томонидан берилган ўқ отиш объекти ҳудудидаги қуролхонада спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланишини таъминлаш тўғрисидаги ҳужжат (тасдиқлов). 5. Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини ташиш учун — отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахснинг спорт тадбирлари ёки ўқув-машқ отишлари ва бошқа отишларни ўтказиш тўғрисидаги ҳужжати (буйруқ, тақвимий режа-жадвал ёки улардан кўчирма, спорт тадбирида иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси). 6. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаш тирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 7. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун: а) кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси; б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун: а) қуролни сақлашга мўлжалланган хонада қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари монтаж қилинганлиги юзасидан тузилган далолатнома нусхаси; б) қуролни сақлашга мўлжалланган хона Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги юзасидан тузилган шартнома нусхаси. 9. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун хоналарни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш, бут сақланишини таъминлаш бўйича ушбу хоналарга қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситалари ўрнатилганлиги ҳамда қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси ва видео-кузатув тизимлари монтаж қилинганлиги тўғрисида тузилган далолатномалар нусхаларини илова қилган ҳолда шартнома, шунингдек, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш маркази орқали қўриқловга олинганлиги тўғрисида тузилган шартнома нусхалари; б) кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозицияларни жойлаштириш схемалари (келишиш учун); в) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир рухсатномаларни олиш учун ҳужжатлар (чет эллик иштирокчилар олиб кираётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда). 10. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно) — олиб кирилаётган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқарувчи томонидан берилган мувофиқлик сертификатларининг ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган нусхалари. 11. Мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўрнатилган тартибда давлат тилига таржимаси тасдиқланган хорижий давлатлар раҳбарлари ва хорижий давлатлар ҳукуматлари раҳбарларининг мукофотлашга оид ҳужжатлари ёки уларни берган орган томонидан тасдиқланган кўчирмалари. 12. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиб кириш учун — ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 13. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органининг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси. 14. Доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан коллекциялаш учун қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун: а) қурол ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисида белги қўйилган ваколатли органнинг қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатномаси; б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 15. Хорижий давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилари) қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиш: а) чет эллик юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси); б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. II. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун: а) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ва уларга тенглаштирилган ташкилотнинг илтимосномаси; б) ариза берувчи ўзи фуқароси бўлган хорижий давлатнинг ваколатли органининг қуролни олишга ва ушбу хорижий давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаси. III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун — фуқаровий ва хизмат қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахснинг олинган қуролнинг тури, хили, модели, калибри, завод серияси ва рақами, ўқ-дориларнинг тури, калибри ва миқдори тўғрисидаги белгиси қўйилган қурол олишга доир рухсатномаси. IV. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуролини ва унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — қурол ва унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини) қайтиб олиб чиқиш шарти билан олиб кириш учун: а) ов қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс билан ов қилиш учун тузилган шартнома нусхаси (спорт тадбирлари, кўргазмада иштирок этиш учун ташкилотчининг таклифномаси); б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. V. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун: а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқиш ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб кириш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар нусхалари; б) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари туркуми ташилаётган йўлда Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизматининг (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқловида кузатиб борилишини таъминлаш тўғрисида тузилган шартноманинг нусхаси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Т/р Рухсатнома номи Йиғим миқдори (БҲМдан фоизда) I. Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 1. Фуқаровий қуролни олишга доир рухсатнома: а) сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 40 б) силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 40 в) комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 40 г) сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда) 20 д) узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун 30 е) пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 40 ж) тиғли совуқ спорт қуролининг (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) ҳар бир донаси учун 10 з) улоқтириш спорт қуролининг (камонлар, арбалетлар ва найзалар) ҳар бир донаси учун 10 и) сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 10 к) ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун 15 2. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) ўқотар қуролининг ҳар бир донаси учун 15 б) чекланган шикаст етказувчи ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 4 в) пневматик қуролнинг ҳар бир донаси учун 8 г) сигнал берувчи қуролнинг ҳар бир донаси учун 6 д) газли қуролнинг ҳар бир донаси учун 8 е) тиғли совуқ қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 ж) улоқтириш қуролининг ҳар бир донаси учун 10 з) бошқа хилдаги қуролнинг ҳар бир донаси учун 10 и) ўқ-дориларнинг ҳар бир донаси учун 1 3. Фуқаровий қуролни, мукофот қилинган қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини реализация қилишга доир рухсатнома 10 4. Фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома 100 5. Мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома 200 6. Спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуроли, улоқтириш спорт қуролини сақлашга доир рухсатнома 100 7. Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташишга доир рухсатнома 20 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялашга доир рухсатнома 100 9. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишга доир рухсатнома 100 10. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома 30 11. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома 30 12. Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб кириш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома 40 II. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари учун 13. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олишга доир рухсатнома: а) сойли узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 50 б) силлиқ узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 40 в) комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг ҳар бир донаси учун 50 г) сойли узун стволли ўқотар қуролга ҳамда комбинацияланган узун стволли ўқотар қуролнинг алмаштириладиган ва жойлаштириладиган сойли стволининг ҳар бир донаси учун (қуролдан алоҳида олишда) 30 д) узун стволли пневматик ов қуролининг ҳар бир донаси учун 40 е) тиғли совуқ ов (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар) қуролининг ҳар бир донаси учун 20 ж) сигнал берувчи ов қуролининг ҳар бир донаси учун 20 з) пневматик спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 50 и) тиғли совуқ спорт (рапиралар, шпагалар ва қиличлар) қуролининг ҳар бир донаси учун 20 к) улоқтириш спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 20 л) сигнал берувчи спорт қуролининг ҳар бир донаси учун 20 м) ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролининг ҳар бир донаси учун 20 14. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга доир рухсатнома 50 III. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 15. Ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга доир рухсатнома 100 IV. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун 16. Фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга доир рухсатнома 100 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 1. 30 иш куни: а) фуқаровий қуролни олиш учун; б) коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун; в) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун; г) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун. 2. 10 иш куни: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун; б) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун; в) фуқаровий ва мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун; г) спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлаш учун; д) сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун; е) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун; ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини қайтиб олиб чиқиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун: з) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб чиқиш учун; и) хорижий давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини (ов қилиш, спорт тадбирларида — ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дорилар) қайтиб олиб кириш шарти билан олиб чиқиш учун; и) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун; к) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: 1. Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш учун рухсат беришга доир умумий талаблар ва шартлар: а) қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш; б) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини, сақлаш хавфсизлиги ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ҳамда уларга бегона шахслар эгалик қилишни истисно этишга қаратилган чораларни кўриш; в) қуйидагилар муомаласи соҳасида ҳаракатларни бажаришга ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга йўл қўймаслик: «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9 ва 19-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомаласи тақиқланган фуқаровий ва мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дорилари; шикастловчи таъсири радиоактив нурланиш, кимёвий ва биологик (бактериологик) омиллардан фойдаланишга ёки электромагнит, нур, иссиқлик, инфратовуш, ультратовуш нурланишдан фойдаланишга асосланган коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари; г) рухсатномада кўрсатилган қурол ва унинг ўқ-дорилари доирасида ҳамда уларга оид ҳаракатларни шахсан бажариш ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга ошириш, шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини фақат шахсий эҳтиёжлар учун олиш; д) ариза берувчининг йигирма беш ёшга (фуқаровий ов, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларига эгалик қилиш учун) ва ўн саккиз ёшга (фуқаровий спорт қуроли ва унинг ўқ-дорилари, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролига эгалик қилиш учун) етган бўлиши; е) «Қурол тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддаси ўнинчи қисмининг учинчи, бешинчи — ўн учинчи ҳамда ўн бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш, фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш ҳолларидан ташқари); ж) фуқаровий қуролни биринчи марта олаётган жисмоний шахсларнинг овчилар жамоат бирлашмасида (ов қуроли учун) ва отиш спорти соҳасидаги фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларда (спорт қуроли учун) қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини билиши юзасидан текширувдан, шунингдек, қуролни биринчи марта олаётган ҳамда уни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтираётган фуқароларнинг давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаларида қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувдан ўтиши, уларнинг доимий яшаш жойи бўйича биргаликда яшовчи яқин қариндошлари ҳамда бошқа шахслар доимий яшаш жойи бўйича руҳий касалликлар ва наркология диспансерларида ҳисобда туриши бўйича текширилиши (қурол билан мукофотлаш ҳоллари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари бундан мустасно); з) доимий яшаш жойи ўзгарган тақдирда, янги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйилган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида тегишли ваколатли органга ўзига тегишли қуролни қайта рўйхатдан ўтказиш чораларини кўриш; и) фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юришга, спорт ўқотар қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусхаларига (репликаларига) ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлашга, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин, бошқа турдаги рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун зарур бўлган ҳужжатларни эса уларнинг амал қилиш муддатлари тугашидан камида ўн иш кунидан олдин ваколатли органга тақдим этиш; к) ваколатли орган ёки суднинг рухсатнома амал қилишини тугатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кун ичида қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасидаги рухсатномаларни ваколатли органга қайтариш; л) қурол тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органлар ходимларининг қурол ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган жойларга соат 6-00 дан 22-00 гача монеликсиз киришини таъминлаш, танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш. 2. Фуқаровий қурол, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини, реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали сотиб олиш; б) қурол ва унинг ўқ-дорилари олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларни расмийлаштириш (қурол ва унинг ўқ-дориларини рўйхатдан ўтказиш) учун зарур бўлган ҳужжатларни ваколатли органга тақдим этиш; в) биттадан ортиқ олинган ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролига, пневматик ов қуролига ва силлиқ стволли ўқотар ов қуроли учун ҳар йили ушбу Низом 141-бандининг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўлаб бориш, мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар бундан мустасно. 3. Фуқаровий қуролни, коллекциялаш ва мукофот қилинган қурол ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурол ва унинг ўқ-дориларини, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар орқали реализация қилиш; б) қурол ва унинг ўқ-дорилари реализация қилинган кундан эътиборан ўн кун муддатда уларни сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномага ўзгартиришлар киритиш учун тегишли ҳужжатларни (қисман реализация қилинганда), шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва олиб юриш, коллекциялаш ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатноманинг аслини (тўлиқ реализация қилинганда) ваколатли органга тақдим этиш. 4. Қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ва коллекциялаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) ўқотар ов қуролини ва унинг ўқ-дориларини, пневматик ов қуролини, сигнал берувчи ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ ов қуролини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини доимий яшаш жойида қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш; б) коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари сақланадиган хоналарга ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларининг Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларининг техник қўриқлаш марказига уланишини таъминлаш; в) спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, шу жумладан сойли стволли спорт қуролини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт ва улоқтириш спорт қуролини спорт ўқ отиш объектлари ҳудудида жиҳозланган қуролхоналардаги қулфланадиган сейфларда ёки металл шкафларда сақлаш; г) қуролни сейфларда ёки металл шкафларда, унинг ўқ-дориларини эса ушбу сейфлар ёки шкафлар ичидаги қулфланадиган алоҳида қисмида (бўлинмасида) ёки алоҳида қулфланадиган сейфларда ёхуд металл шкафларда сақлаш. 5. Сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт, улоқтириш спорт қуролини, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ташиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) қуролни ташиш жилдларда, қинларда ёки махсус ғилофларда, ўқсизлантирилган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш; б) бегона шахсларнинг кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш; в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари ташилаётганда уларни Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш. 6. Қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун бинолар (хоналар)ни ижарага олиш (ўз эгалигида бундай хоналар бўлмаганда), қуролни ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш тартиби, уларнинг бут сақланишини таъминлаш бўйича шартномалар тузиш; б) кўргазмани қўриқлашнинг муҳандислик-техник ҳамда видеокузатув воситалари билан жиҳозланган ва ўрнатилган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган стационар турдаги бинолар (хоналар)да ўтказиш; в) кўргазмага қўйилган (шу жумладан, чет эллик иштирокчилар томонидан) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланиши ва сақлаш хавфсизлигини таъминлаш, қурол ва унинг ўқ-дорилари жойлаштирилган ва сақланадиган жойларга кираётган шахсларни бевосита кузатиш, назорат қилиш ҳамда бегона шахсларнинг рухсатсиз киришига йўл қўймасликка қаратилган чораларни кўриш; г) кўргазмага қўйиш режаларини ва экспозиция (кўргазма объект)ларини жойлаштириш схемаларини ишлаб чиқиш ҳамда кўргазма ўтказиладиган жойдаги ваколатли органларга келишиб олиш учун тақдим этиш; д) қурол ва унинг ўқ-дориларини бошқа предметлар билан бирга кўргазмага қўйилишини истисно этиш (қуролни ишлаб чиқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган қурилмалар ва асбоблар, спорт, ов ва балиқ овлаш ашёлари ҳамда қуролнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек тарихий-маданий кўргазмалар экспонатлари бундан мустасно); е) қуролни музей бинолари ташқарисида кўргазмага қўйишни фақат Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига ёки ички қўриқлаш постига уланган қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситалари билан жиҳозланган ёпиқ (қулфланадиган) витриналар ва стендларда амалга ошириш; ж) қурол ва унинг ўқ-дорилари экспозициялари очиқ витриналар ва стендларда жойлаштирилган тақдирда, қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳар куни кўргазма иши тугагач, Миллий гвардия органларининг техник қўриқлаш марказига уланган юридик шахсларнинг қуролхоналарида сақлаш учун топшириш; з) қуролнинг ўқ-дориларини ўқсизлантирилган ҳолатда кўргазмага қўйиш; и) кўргазманинг чет эллик иштирокчилари учун уларга тегишли қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташишга доир ваколатли органнинг рухсатномаларини олиш, уларни ташиш, кўргазма ўтказилаётган объект ҳудудида қабул қилиш ва жойлаштириш бўйича чораларни кўриш (чет эллик иштирокчиларнинг олиб кирилаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйишда). 7. Фуқаровий, мукофот қилинган, коллекциялаш ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) қуролни ташиш жилдларда, қинларда ёки махсус ғилофларда, ўқсизлантирилган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш; б) бегона шахсларнинг кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш; в) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари ташилаётганда уларни Миллий гвардия, ички ишлар органлари ёки идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (автомобиль транспортида ташишда), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати бўлинмалари (темир йўл транспортида ташишда) қуролли қўриқлови остида кузатиб борилишини таъминлаш; г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган ов ва спорт қуроли ҳамда унинг фойдаланилмаган ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ов қилиш тўғрисидаги шартномада, спорт мусобақаларида қатнашиш ёки кўргазмага қўйиш учун таклифномаларда белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун); д) Ўзбекистон Республикасида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини улар олинган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари учун). 8. Қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) транзит қилинаётган қурол ва унинг ўқ-дориларини жўнатувчи давлат ҳудудидан олиб чиқишга ва қабул қилувчи давлат ҳудудига олиб киришга доир рухсатномаларни тақдим этиш; б) қуролни ташиш жилдларда, қинларда ёки махсус ғилофларда, ўқсизлантирилган ҳолатда ўқ-дориларидан алоҳида ташиш; в) бегона шахсларнинг кўриши ва уларни эркин олиши имкониятини истисно этадиган шароитларда ташиш; г) ўн донадан кўп миқдордаги ўқотар қурол ёки унинг беш юз донадан ортиқ миқдордаги ўқ-дорилари транзитини «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қуролли қўриқловининг (темир йўл транспортида ташишда) ёки Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмаларининг (автомобиль транспортида ташишда) кузатувида амалга оширилишини таъминлаш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: 1. Амал қилиш муддатисиз — мукофот қилинган қуролни сақлаш ва олиб юриш учун. 2. 3 йил: а) фуқаровий қуролни сақлаш ва олиб юриш учун; б) спорт ўқотар қуролини ва унинг ўқ-дориларини, оғиз қисмидаги қувват 3 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик спорт қуролини, пневматик калта стволли қуролни, ташқи томондан автоматик қурол нусха (реплика)ларига ўхшаш пневматик қуролни, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини сақлаш учун; в) қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш учун. 3. 90 кун: а) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиш учун; б) фуқаровий қуролни, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун; в) коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун; г) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш учун қайтиб олиб чиқиб кетиш шарти билан ов, спорт ва кўргазмага қўйиш қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари бундан мустасно); д) доимий яшашга чиқиб кетаётган шахслар томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини олиб чиқиш учун; е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олинган фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун; ж) фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш учун. 4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча яшаш даврида, бироқ 30 кундан ошмаган муддатда — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари томонидан фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини олиш учун. 5. Спорт тадбири давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга — сойли стволли спорт ўқотар қуроли ва унинг ўқ-дориларини, тиғли совуқ спорт қуролини, улоқтириш спорт қуролини ташиш учун. 6. Кўргазма давомида, бироқ 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатга: а) кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини ташиш учун; б) қурол ва унинг ўқ-дориларини кўргазмага қўйиш учун. 7. Ов қилиш, спорт тадбири ёки кўргазма давомида, бироқ 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга: а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ов қуроли ва унинг ўқ-дориларини, спорт қуроли ва унинг ўқ-дориларини, кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча олиб кириш учун; б) хорижий давлат ҳудудида ов қилиш, спорт тадбирларида иштирок этиш ёки кўргазмага қўйиш мақсадларида ов, спорт ва кўргазмага қўйиш учун қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан вақтинча олиб чиқиш учун. 12. Изоҳ: 1. Коллекциялаш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — коллекциялаш объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари. 2. Кўргазмага қўйиш қуроли ва унинг ўқ-дорилари — кўргазма объектлари ҳисобланган ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, совуқ ва бошқа қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари. 3. Тиғли совуқ ов қуролини, ўқотар ов қуролининг ва пневматик қуролнинг ўқ-дориларини олиш Ўзбекистон Республикасининг ов қилиш ҳуқуқи берилган фуқаролари томонидан олиш ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз амалга оширилади. 4. Тиғли совуқ ов ва сигнал берувчи ов қуролини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органларнинг рухсатномаларисиз, овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади. 5. Ўқотар ов қуролининг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, сақлаш, олиб юриш ва ташиш ваколатли органлар томонидан ўқ-дориларнинг тури ва калибрига мос ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир берилган рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади. 6. Шахсий фойдаланиш мақсадида силлиқ стволли ўқотар ов қуролига патронларни аслаҳалаш учун фойдаланиладиган иницияланадиган ва оловланадиган модда ва материалларни (ов порохи ва пистонлар) олиш, реализация қилиш, сақлаш, ташиш ваколатли органлар томонидан силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир берилган рухсатнома ва овчилар жамоат бирлашмаси томонидан берилган овчилик гувоҳномаси асосида амалга оширилади. 7. Ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини, силлиқ стволли спорт қуролини ва унинг ўқ-дориларини, пневматик спорт қуролини, шунингдек, мукофот қилинган қурол ва унинг ўқ-дориларини, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ташиш ваколатли органларнинг қуролни сақлаш ва олиб юришга ёки сақлашга доир рухсатномаси асосида амалга оширилади. 8. Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи марта қурол ва унинг ўқ-дориларини олаётган, шунингдек, қуролни сақлашга ва олиб юришга, коллекциялашга ёки кўргазмага қўйишга доир рухсатномаларнинг амал қилиш муддатларини узайтириш учун берилган тақдирда, ваколатли ички ишлар органи томонидан қабул қилинган ҳужжатлар рўйхати билан бирга қуролга эгалик қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан даврий тиббий текширувлардан ўтишга доир йўлланма юборилади (топширилади). Йўлланмада тиббий текширув ўтказувчи давлат соғлиқни сақлаш органларининг тиббиёт муассасаси номи ва манзили, мурожаат учун телефон рақамлари, мавжуд бўлса — электрон почта манзили, иш режими, тиббий текширувга юборилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт (идентификацияловчи ID-картаси, шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) серияси, рақами ва уни берган орган ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), туғилган санаси ва жойи, доимий яшаш жой манзили, шунингдек, тиббий хулоса юбориладиган ваколатли ички ишлар органи номи, почта ёки электрон манзили, ички ишлар органи масъул ходимининг лавозими, унвони, фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилади. 9. Ваколатли орган томонидан биттадан ортиқ ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эгалик қилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади, мазкур қурол турлари коллекциялаш ёки кўргазмага қўйиш объектлари бўлган ҳоллар бундан мустасно. Йиғим қурол эгаси томонидан ҳар йили қуйидаги тартибда тўланади: қуролни сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома амал қилишининг биринчи ва иккинчи йилларида — рухсатнома берилган кундан бир ва икки йил ўтган санадан кечиктирмасдан; сойли стволли ўқотар ов қуролини, пневматик ов қуролини ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга доир рухсатнома амал қилишининг учинчи йилида — рухсатноманинг амал қилиш муддати тугашидан камида ўттиз иш кунидан олдин. 10. Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган рухсат беришга доир талаб ва шартларга қуйидагилар киради: а) рухсат беришга доир талаблар ва шартларга риоя этилиши юзасидан ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ўтказиладиган текширувлардан бош тортиш; б) рухсатномада кўрсатилган ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига зиён ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келган бўлса; в) қурол ва унинг ўқ-дорилари бут сақланишини таъминлаш чоралари кўрилмаслиги уларнинг йўқолиши ёки талон-торож қилиниши хавфини туғдирса; г) рухсатномада кўрсатилган ҳаракатларни шахсан бажармаслик ва (ёки) фаолиятни шахсан амалга оширмаслик; д) тури, хили, модели, калибри ва сони рухсатномада кўрсатилмаган қурол ва унинг ўқ-дорилари билан ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга ошириш; е) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, коллекциялаш ва кўргазмага қўйишга доир рухсатномада белгиланмаган жойда (манзилда) қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлашни, коллекциялашни ва кўргазмага қўйишни амалга ошириш; ж) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қурол ва унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш муддатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш тартибини бузиши. ».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 25-илованинг 9-позицияси «а» кичик бандидаги «ўттиз» рақами «ўн беш» рақами билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 июнь,
366-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
Qurol muomalasi sohasida litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari muomalasi sohasidagi faoliyatni litsenziyalash pasportini tasdiqlash;
yuridik va jismoniy shaxslarga fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari muomalasi sohasidagi faoliyatini amalga oshirish uchun beriladigan ruxsatnomalar pasportlarini tasdiqlash;
tungi vaqtda faoliyat yurituvchi umumiy ovqatlanish korxonalari va koʻngilochar obyektlarda jamoat xavfsizligini taʼminlashga doir talablarni soddalashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 29-iyundagi 366-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim hujjatlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “2 — 31-ilovalarda” soʻzlari “2 — 34-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 34-ilova bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 34-ILOVA
Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish faoliyati uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: fuqaroviy va xizmat qurolini ishlab chiqarish; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini ishlab chiqarish; fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash; fuqaroviy va xizmat qurolini realizatsiya qilish; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini realizatsiya qilish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Litsenziya olish uchun litsenziya talabgori quyidagi hujjatlarni taqdim etadi: a) yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank hisobvaragʻi, telefon raqamlari, elektron pochta va mavjud boʻlsa veb-sayt manzili, ishlab chiqarilishi, taʼmirlanishi va (yoki) realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining turlari koʻrsatilgan holda amalga oshirilishi moʻljallanayotgan litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi), litsenziyalanadigan faoliyat turi (uning qismi) amalga oshiriladigan joy (manzil) koʻrsatilgan litsenziya berish toʻgʻrisidagi ariza; b) litsenziya talablari va shartlariga muvofiq litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha zarur boʻlgan barcha ishlarni amalga oshirish uchun moʻljallangan moddiy-texnik baza toʻgʻrisida maʼlumotlar (maxsus jihozlangan binolarni, inshootlarni, xonalarni foydalanishga qabul qilish dalolatnomasi yoki ularni ijara olish shartnomasi, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalarini oʻrnatish, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini montaj qilish dalolatnomalari, ularni Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi qoʻriqloviga olish shartnomasi); v) litsenziyalanadigan faoliyat turini (uning qismini) amalga oshirishda yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki oʻzga favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha litsenziya talabgori maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid ichki reja; g) yuridik shaxsning rahbarlari va litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlari, ularning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; d) yuridik shaxs shtatida ruhiy holati buzilganligi, narkomaniya, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha dispanser hisobida turgan xodimlarning yoʻqligi toʻgʻrisidagi tegishli tibbiyot muassasalari maʼlumotnomalari. 2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda qoʻshimcha ravishda quyidagilar taqdim etiladi: a) loyiha hujjatlarining, binolar va inshootlarning, qoʻllaniladigan texnika qurilmalarining, sanoat xavfsizligi deklaratsiyasi va foydalanishga doir boshqa hujjatlarning sanoat xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi sanoat xavfsizligi ekspertizasining xulosasi (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda ularning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun); b) fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarishga taalluqli boʻlgan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar; v) ishlab chiqarilayotgan mahsulotning sifat nazoratini taʼminlash imkonini beradigan sinov laboratoriyasining mavjudligini tasdiqlovchi hujjat yoki bunday laboratoriya bilan sinovlarni oʻtkazishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha shartnoma; g) Milliy gvardiya organlarining yoki idoraviy (idoradan tashqari) harbiylashtirilgan qoʻriqlash yoxud idoraviy qorovullik xizmatining qoʻriqlovini taʼminlash shartnomasi; d) mutaxassislarning malakasi toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlar (texnika, kon-texnika, fizika, kimyoviy, oʻzga tegishli (asosiy) oliy va (yoki) oʻrta maxsus maʼlumot toʻgʻrisidagi diplomlarning, malaka toifasi berilganligi, malakani oshirish kurslarini yoki maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi haqidagi sertifikatlar va oʻzga hujjatlarning nusxalari) ilova qilingan maʼlumotlar (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda ularning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 4 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 30 ish kun 9. Litsenziya talablari va shartlari: 1. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatga qoʻyiladigan umumiy litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan tegishli litsenziyalanadigan faoliyat turi boʻyicha qonun hujjatlariga, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga, xavfsizlik texnikasi va mehnatni muhofaza qilish qoidalariga, yongʻin xavfsizligi, atrof-muhitni muhofaza qilish va sanitariya-gigiyena talablariga rioya qilish; b) arizada koʻrsatilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlarini qonunchilik hujjatlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiq toʻliq hajmda amalga oshirish uchun litsenziya talabgorida mulk huquqi bilan yoki boshqa qonuniy asosda tegishli boʻlgan moddiy-texnik bazaning (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, texnologiya asbob-uskunalar, seyf va metall javonlar) mavjudligi; v) litsenziyalanadigan faoliyat turini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilab berilgan joylardagi doimiy ravishda joylashgan statsionar turdagi bino va inshootlarda, shuningdek, litsenziyada koʻrsatilgan doirada hamda joy (manzil) boʻyicha amalga oshirish; g) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash va ular mavjud boʻlgan joylarga begona shaxslarning ruxsatsiz kirishini istisno etishga qaratilgan rejim choralarini koʻrish, ularni ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish obyektlarida jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari hamda Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari bilan jihozlash; d) “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalasi taqiqlangan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining chiqarilishiga, taʼmirlanishiga va realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik; e) ishlab chiqarilgan, taʼmirlangan, olingan va realizatsiya qilingan fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining hisobini yuritish, shuningdek, hisobga olish hujjatlarini oʻn yil mobaynida seyfda saqlash, oʻz faoliyatini toʻxtatgan yuridik shaxslar tomonidan ichki ishlar organlari arxiviga topshirish; j) avariyaga oid ichki rejani ishlab chiqish; z) favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish, xavfli moddalar tarqalishining (oqib ketishining) oldini olish va lokallashtirish uchun zarur boʻlgan yakka tartibdagi va jamoaviy himoyalanish vositalarining, shuningdek, maxsus vositalarning hisob-kitob zaxirasi va turlari mavjudligi, ularni ishchi holatida saqlash; i) litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga quyidagi xodimlar jalb etilmasligi lozim: yigirma besh yoshga toʻlmagan; doimiy yashash joyiga ega boʻlmagan; ruhiy holati buzilganligi, narkomaniya, toksikomaniya, alkogolizm boʻyicha dispanser hisobida turgan; “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 13-moddasi oʻninchi qismining uchinchi, beshinchi, oltinchi, yettinchi, sakkizinchi, oʻninchi, oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilarida belgilangan asoslar mavjud boʻlgan; k) litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlarni muntazam ravishda (har yili) psixiatriya va narkologiya koʻriklaridan oʻtkazish; l) litsenziyalovchi organga ishlab chiqarilgan, taʼmirlangan va realizatsiya qilingan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni, shuningdek, litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlarning roʻyxatini taqdim etish; m) qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun Ichki ishlar vazirligi organlari xodimlarining fuqaroviy va xizmat quroli ishlab chiqariladigan, taʼmirlanadigan, realizatsiya qilinadigan va saqlanadigan obyektlar hududiga hamda joylarga soat 6-00 dan 22-00 gacha moneliksiz kirishini taʼminlash, tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish; n) litsenziyalanadigan faoliyat turlarini amalga oshirish chogʻida fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini hamda ulardan foydalanilishini taʼminlash majburiyati zimmasiga yuklangan xodimlarni belgilash. 2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish faoliyatiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar va shartlari: litsenziya talabgori tomonidan xavfli ishlab chiqarish obyektlarining sanoat xavfsizligi toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarida belgilangan hollarda va tartibda qoʻllaniladigan inshootlar va texnika qurilmalarining diagnostikasi, sinovlari, tekshiruvi oʻtkazilishini, shuningdek, sanoat xavfsizligi ekspertizasini oʻtkazish tizimini joriy etish (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni, ularning oʻq-dorilarini hamda oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun); texnik reglamentlar yoki standartlarning talablariga muvofiq ishlab chiqilgan ishlab chiqariladigan mahsulotning har bir turi boʻyicha texnologik va foydalanishga doir hujjat (chizmalar, texnik shartlar, texnologik reglamentlar, qoʻllash boʻyicha yoʻriqnoma)larni yuritish; ishlab chiqarilayotgan mahsulotning sifat nazoratini taʼminlash imkonini beradigan sinov laboratoriyasining yoki bunday laboratoriya bilan sinovlarni oʻtkazishga doir ishlarni amalga oshirish boʻyicha shartnoma mavjudligi; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarishda ishlatiladigan xomashyo va komponentlar kirimi va chiqimi hisobini yuritish; ishlab chiqarilgan fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini sertifikatlashtirish tartibiga amal qilish, ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik talablariga muvofiqligini tasdiqlovchi markirovkani, keyinchalik tamgʻalash yoki unga muvofiqlik belgisini qoʻyish; ishlab chiqarish obyekti hududida, ishlab chiqarish, laboratoriya va ombor inshootlari hamda xonalarida ruxsat berish va obyekt ichki rejimini taʼminlash; fuqaroviy va xizmat oʻqotar qurolini hamda uning oʻq-dorilarini, ogʻiz qismidagi quvvat oltmish besh jouldan yuqori va kalibri toʻqqiz millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda Milliy gvardiya organlarining tunu kun qurolli qoʻriqlovini taʼminlash; pnevmatik (ogʻiz qismidagi quvvat oltmish besh jouldan yuqori va kalibri toʻqqiz millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolidan tashqari) va signal beruvchi ov qurolini, pnevmatik va signal beruvchi sport qurolini, signal beruvchi qurolning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda Milliy gvardiya organlarining yoki xizmat quroli bilan qurollangan idoraviy (idoradan tashqari) harbiylashtirilgan qoʻriqlash yoxud idoraviy qorovullik xizmatining tunu kun qurolli qoʻriqlovini taʼminlash; shtatda litsenziyalanadigan faoliyat turiga (uning qismiga) muvofiq keladigan texnika, kon-texnika, fizika, kimyoviy, oʻziga tegishli (asosiy) oliy va (yoki) oʻrta maxsus maʼlumotga hamda malakaga ega boʻlgan boʻlgan mutaxassislarning, shuningdek, rahbarning rejim boʻyicha oʻrinbosari lavozimi mavjudligi (fuqaroviy va xizmat oʻqotar, pnevmatik va signal beruvchi qurolni hamda uning oʻq-dorilarini, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini ishlab chiqarish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishda); 3. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish faoliyatiga qoʻyiladigan qoʻshimcha talablar va shartlari: bitta savdo zalida qurol va boshqa turdagi tovarlar realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik, bundan sport, ov va baliq ovlash ashyolari, qurolning ehtiyot qismlari va pirotexnika buyumlari mustasno; savdo obyektining tashqi perimetri va ichki hududini, qurolxonani, kuzatilmaydigan joylarni istisno etgan holda, zamonaviy videokuzatuv tizimlari bilan taʼminlash, shuningdek, tashqi perimetr boʻylab doʻkonga va qurolxonaga kirish eshiklarining hamda savdo zaliga oʻrnatilgan videokuzatuv tizimlarining tasvirini Milliy gvardiyaning texnik qoʻriqlash markaziga ulash; bir vaqtning oʻzida sotuvda mavjud boʻlgan oʻqotar ov qurolining har bir rusumidan ikki donadan koʻp miqdordagi oʻqotar ov quroli hamda besh ming donadan ortiq miqdordagi uning patronlari saqlanishiga yoʻl qoʻymaslik, shuningdek, koʻrsatilgan miqdorlardan koʻp miqdorlardagi oʻqotar ov quroli va uning patronlari shartnomaviy tartibda ichki ishlar organlarining qurolxonalarida saqlanishini tashkil etish; savdo obyektlari va qurolxonalarning kirish eshiklarini qoʻriqlash signalizatsiyasi vositalari bilan taʼminlash va ularni Milliy gvardiyaning texnik qoʻriqlash markaziga ulash; savdo obyektida, shu jumladan, ularning tashqi qismidagi qoʻriqlash va yongʻin xavfsizligi tizimining bogʻlovchi elektr oʻtkazgichlari yopiq tarzda oʻtkazilishini taʼminlash; sotuvga qoʻyilgan va sotilgan qurolning elektron hisobini yuritish (qurolning rusumi, seriya raqami, ishlab chiqarilgan yili, ichki ishlar organlarining qurolni realizatsiya qilishga doir ruxsatnomasi raqami va sanasi, sotib olgan shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili); fuqaroviy va xizmat quroli, uning oʻq-dorilari, initsiatsiyalanadigan va olovlanadigan modda va material (porox va piston)lar shuningdek, soyli stvolli ov qurolining zatvor mexanizmlarini qurolxonada bir-biridan ajratilgan xolda (alohida seyf va metall javonlarda) saqlanishini taʼminlash; realizatsiya qilinayotgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarining har bir turi boʻyicha ularning xavfsizligi va isteʼmol xossalarini taʼminlash uchun axborotning toʻliq berilishini taʼminlaydigan guvohnomalar, sertifikatlar va qoʻllash boʻyicha yoʻriqnomalarning mavjudligi; fuqaroviy va xizmat qurolini ichki ishlar organlarining unda koʻrsatilgan qurolni olishga doir ruxsatnomasi asosida realizatsiya qilish, “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ichki ishlar organlarining ruxsatnomalarisiz olinadigan fuqaroviy va xizmat quroli bundan mustasno; fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilarini yuridik shaxslarga ichki ishlar organlarining qurolni olishga doir unda koʻrsatilgan oʻq-dorilarni olish huquqini beruvchi ruxsatnomasi asosida jismoniy shaxslarga esa — ichki ishlar organlarining olinayotgan oʻq-dorilarga muvofiq boʻlgan qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnomasi taqdim etilganda, “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 11-moddasi toʻrtinchi qismiga muvofiq ichki ishlar organlarining ruxsatnomalarisiz olinadigan fuqaroviy va xizmat qurolining oʻq-dorilari bundan mustasno; raqami va ishlab chiqaruvchining tamgʻasi mavjud boʻlmagan qurolni, ishlab chiqaruvchining axborot markirovkasi mavjud boʻlmagan oʻq-dorilarni, shuningdek, zavodda ishlab chiqarilmagan (qoʻlbola) yoki qayta ishlangan qurol realizatsiya qilinishiga yoʻl qoʻymaslik; jismoniy shaxslarga realizatsiya qilinayotgan tigʻli sovuq va signal beruvchi ov qurolining, oʻqotar ov qurolining oʻq-dorilarini ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasida, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini esa — fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qiluvchi yuridik shaxsning hisobga olish hujjatlarida roʻyxatdan oʻtkazish; isteʼmolchilarning manfaatlari va huquqlarini taʼminlash, ularga fuqaroviy va xizmat quroliga hamda uning oʻq-dorilariga xizmat koʻrsatish, ularni tashish, saqlash, olib yurish va ulardan foydalanish shartlarini mijozlarga yetkazish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati (yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarini litsenziyalanadigan faoliyat turlari bilan bevosita bogʻliq ishlarga jalb etish yuzasidan). 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh. Asosiy tushunchalar: fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish — fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlarini tadqiq etish, sinovdan oʻtkazish, ishlab chiqarish, fuqaroviy va xizmat qurolini hamda oʻqotar qurolning asosiy qismlarini rekonstruksiya qilish va badiiy bezash; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini rekonstruksiya qilish — fuqaroviy va xizmat qurolining hamda uning oʻq-dorilarining, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlarining ballistik va boshqa texnik xususiyatlarini oʻzgartirish maqsadida ularga konstruktiv oʻzgartirishlar kiritish; fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash — fuqaroviy va xizmat qurolining hamda oʻqotar qurolning asosiy qismlarining ballistik va boshqa texnik xususiyatlarini tiklash; fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish — sotib olingan yoki komissiya shartnomalari boʻyicha sotuvga qoʻyilgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari, shuningdek, oʻqotar qurolning asosiy qismlari bilan savdo qilish. Quyidagi faoliyat litsenziyalanmaydi: a) pichoqlarning milliy turlarini (pichoqlar) ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyat — tigʻining fiksatori boʻlmagan, uzunligi 220 mm gacha va qalinligi 2,5 mm gacha boʻlgan anʼanaviy shaklda bajarilgan, sopi suyak, yogʻoch, ebonit yoki plastik material qadab naqsh solingan xalq hunarmandchiligi buyumlari; b) qurol egalari shaxsiy foydalanishi uchun aslahalash boʻyicha faoliyat — jismoniy shaxslar tomonidan silliq stvolli ov qurolini saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma asosida oʻzlariga tegishli boʻlgan silliq stvolli ov qurolining patronlari; v) qurol egalari tomonidan qurolni taʼmirlash hamda uning butlovchi qismlarini almashtirish faoliyati — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurolni saqlash va olib yurishga, saqlashga, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalar asosida oʻzlariga tegishli boʻlgan fuqaroviy va xizmat qurolini taʼmirlash hamda uning butlovchi qismlarini almashtirish; g) qurol egalari tomonidan qurolni hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish faoliyati — jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir ruxsatnomalar asosida oʻzlariga qonuniy asoslarda tegishli boʻlgan fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun namunaviy (oddiy) litsenziyalar beriladi. Litsenziya talabgorining arizasiga binoan litsenziya litsenziyalanayotgan faoliyat turining butun faoliyat turiga yoki uning bir qismiga (qismlariga) berilishi mumkin. ”.
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “2 — 40-ilovalarda” soʻzlari “2 — 47-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) quyidagi mazmundagi 46 va 47-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 46-ILOVA
Yuridik shaxslar uchun fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Maxsus xizmat vazifalariga ega boʻlgan, fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish, qurolni va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish, ovchilik va otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar (keyingi oʻrinlarda — yuridik shaxslar) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Jamoat tartibini saqlash xizmati quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnomalar boʻyicha. 2. Qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash joyi joylashgan hudud boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlash departamenti (“Oʻzbekiston temir yoʻllari” aksiyadorlik jamiyatining va “Uzbekistan Airways” aksiyadorlik jamiyati “Uzbekistan airways technics” masʼuliyati cheklangan jamiyatining Toshkent shahar va Toshkent viloyati hududida joylashgan idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalariga, “Uzbekistan Airports” aksiyadorlik jamiyatining “I. Karimov nomidagi “Toshkent” xalqaro aeroporti” masʼuliyati cheklangan jamiyatning oʻz tarkibida ornitologiya xizmatiga ega boʻlgan ruxsat berish va obyekt ichki rejimini nazorat qilish otryadlariga nisbatan), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlashga doir; g) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashishga doir; d) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalashga doir; e) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishga doir 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR), pochta manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi; ariza beruvchining bajarmoqchi va (yoki) amalga oshirmoqchi boʻlgan aniq harakatlari va (yoki) muayyan faoliyati uchun ruxsatnoma olishdan maqsadi, ushbu harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga daxldor qurol (turi, xili, modeli, kalibri va miqdori) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri va miqdori) toʻgʻrisida jamlanma maʼlumotlar; harakatlar bajariladigan va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan joy, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilari joylashtiriladigan (saqlanadigan) joy (obyekt) (qurolxona, oʻq otish obyekti, muzeybop tarzda kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish obyekti); harakatlar bajariladigan va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan taxminiy muddat (zarur boʻlganda). Soʻralayotgan ruxsatnoma turiga qarab, arizada qoʻshimcha ravishda quyidagilar koʻrsatiladi: a) fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishda — qurol va uning oʻq-dorilarini olish chogʻida ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar; b) fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishda — qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish chogʻida ularning but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi, shuningdek, realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan bunday faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning nomi va uning manzili toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) qurol va uning oʻq-dorilarini qurolxonalarda saqlash, shuningdek, ularni kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyishda quyidagi maʼlumotlar: qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar; qurol toʻgʻrisida individual (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqami) hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisida jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori) maʼlumotlar; qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish uchun mavjud moddiy-texnika bazasi (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, seyflar va metall shkaflar), qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish obyekti hududini ish va ishdan tashqari vaqtda qoʻriqlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar; har kuni koʻrgazma ishi tugagach, qurol va uning oʻq-dorilarini topshirish uchun qurolxona toʻgʻrisida maʼlumotlar (qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda — qurol va uning oʻq-dorilarini ochiq vitrinalar va stendlarda koʻrgazmaga qoʻyishda); koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilariga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarining koʻrgazma obyekti hududiga tashilishini, qabul qilib olinishini va joylashtirilishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxsning masʼul xodimining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar (chet ellik ishtirokchilarning olib kirilgan quroli va uning oʻq-dorilarini koʻrgazma qoʻyishda); g) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyektlari hududida saqlashda quyidagi maʼlumotlar: qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobi yuritilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar; qurol toʻgʻrisida individual (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqami) hamda uning oʻq-dorilari toʻgʻrisida jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori) maʼlumotlar; qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun mavjud moddiy-texnika bazasi (maxsus jihozlangan binolar, inshootlar, xonalar, qoʻriqlashning muhandislik-texnik, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari, seyflar va metall shkaflar), qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash obyekti hududini ish va ishdan tashqari vaqtda qoʻriqlash tartibi toʻgʻrisida maʼlumotlar; nishonni joylash va uzatish uskunalari, oʻq otish uchun toʻsiqlar va boshqa oʻq otish anjomlari turi toʻgʻrisida; oʻq otish boʻyicha mutaxassislar (trenerlar, instruktorlar)ning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, mutaxassislik boʻyicha ish staji, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida maʼlumotlar; d) qurol va uning oʻq-dorilarini tashishda quyidagi maʼlumotlar: yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi va uni tashishga taqdim etuvchi tashkilot, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan avtotransport turi toʻgʻrisida (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxat belgilari); qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, kuzatib borilishini va qoʻriqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimlarining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ nomi toʻgʻrisida (oʻn donadan koʻp oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq oʻq-dorilari Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi ostida tashish holatlari bundan mustasno); oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda qurolli qoʻriqlovning kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan avtomobil transportida tashishda, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan temir yoʻl transportida tashishda); e) fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishda quyidagi maʼlumotlar: yukning Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi (TIF TN), BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi va uni tashishga taqdim etuvchi tashkilot, yukni joʻnatish va Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish joylari (yukni yetkazish va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqish joylari), Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan transport turi (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxati belgilari), olib kirish (olib chiqish, tranzit qilish)ning taxminiy vaqti, shuningdek tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishning moʻljallanayotgan yoʻnalishi toʻgʻrisida maʼlumotlar; qurol va uning oʻq-dorilarini avtomobil transportida olib kirish va olib chiqishda ularning but saqlanishini, kuzatib borilishini va qoʻriqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxs masʼul xodimlarining lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organi toʻgʻrisida (olib kirilgan, olib chiqilgan va tranzit qilingan qurol hamda uning oʻq-dorilarini Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining yoxud Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvi ostida tashish hollari bundan mustasno); qurol va uning oʻq-dorilarini Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati, jumladan, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining yoxud Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida. Ruxsatnoma turiga qarab, arizaga vakolatli organ boshqa vakolatli organlardan mustaqil ravishda oladigan hujjatlardan tashqari qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlar ilova etiladi: 1. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun: a) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishga doir kontrakt (shartnoma); b) qurol va uning oʻq-dorilarini olishda ularni but saqlanishni taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi; v) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan, qurol va uning oʻq-dorilari bilan taʼminlash normalariga muvofiq yuridik shaxsning yuqori turuvchi davlat va xoʻjalik boshqaruvi respublika organlari tomonidan (mavjud boʻlsa) tasdiqlangan qurol (xili, modeli va kalibri boʻyicha) va uning oʻq-dorilariga (turi va kalibri boʻyicha) boʻlgan talab miqdorining hisobi (fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini olishda). Fuqaroviy va xizmat qurolining sarflangan, yoʻqotilgan yoki yoʻq qilish uchun topshirilgan oʻq-dorilari oʻrniga oʻq-dorilar olish uchun oʻq-dorilar hisobdan chiqarilganligining qonuniyligini tasdiqlovchi hujjatlar (oʻq-dorilarni hisobdan chiqarish dalolatnomalari, oʻquv-mashq otishlari va boshqa otishlarni oʻtkazish chogʻida sarflangan oʻq-dorilarga doir tarqatish-topshirish qaydnomalari, oʻq-dorilarni yoʻq qilish uchun qabul qilib olish (topshirish) dalolatnomalari) qoʻshimcha ravishda taqdim etiladi. 2. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan yuridik shaxslar tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun: a) fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxs bilan qurol va uning oʻq-dorilarini komission tarzda realizatsiya qilish boʻyicha kontrakt (shartnoma) nusxasi; b) qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishda, ularni but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi. 3. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun: a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari; b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari; v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi; g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa); d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi; e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni amalga oshiruvchi va (yoki) faoliyatni bajaruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; z) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja; i) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilari olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun); 4. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyekti hududida saqlash uchun: a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari; b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari; v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi; g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa); d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi; e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni amalga oshiruvchi va (yoki) faoliyatni bajaruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; z) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja; i) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilari olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun); k) oʻq otish obyekti hududidan tashqaridagi obyektlarga ziyon yetkazishini istisno etuvchi xavfsiz hudud radiusi doirasida tutashgan hududning quyidagilar belgisi qoʻyilgan va tir, oʻq otish stendi, oʻq otish maydoni hududining quyidagilar belgisi qoʻyilgan holdagi sxematik rejasi (masofalarni metrda koʻrsatgan holda): xavfsiz hudud perimetri boʻylab joylashgan tashqi toʻsiqning turi va balandligi, toʻsiqda mavjud boʻlgan darvoza, eshik va darchalar; qoʻriqlash postlari soni va joylashuvi, ular orasidagi aloqa vositalari; qurolxona, oʻq otish galereyasi, oʻq otish maydonchalari va oʻq otish joyidagi toʻsiqlarning joylashuvi; oʻq otish yoʻnalishini koʻrsatgan holda, nishonni joylash va uzatish uskunalari uchun minoralar va budkalarning, yopiq turdagi xandaqlarning, boshqa oʻq otish anjomlarining joylashuvi, turi va nomi; oʻq oʻtkazmaydigan devorlar va ship qismida koʻndalang tarzda jihozlangan oʻqni ushlab qolish moslamalarining joylashuvi (yarim ochiq turdagi oʻqotar tirlari uchun); oʻq ochishning yoʻnalishi (nishon hududi)da va yon tomonida oʻqni qabul qilish (himoya qilish) tuproq doʻngliklari joylashuvi (ochiq turdagi oʻqotar tirlari va tarkibida ochiq turdagi oʻqotar tirlari boʻlgan oʻq otish maydonlari uchun). Ariza beruvchining xohishiga qarab, sxematik rejaga tushuntirish xati ilova qilinishi mumkin. l) foydalaniladigan oʻq otish jihozlari va anjomlarning qisqacha roʻyxati va taʼrifi; m) oʻq otish obyekti hududida ruxsat berish va obyekt ichki rejimini amalga oshirish, qurol va uning oʻq-dorilarini but saqlash, berish-qabul qilib olish, hisobga olish, olib yurish va ulardan xavfsiz foydalanishni taʼminlash boʻyicha tasdiqlangan ichki yoʻriqnoma; n) malaka darajasiga taalluqli hujjatlarni (malaka oshirish kurslari yoki maxsus tayyorgarlikdan oʻtganligi, malaka darajasini berish toʻgʻrisida diplom, sertifikat va boshqa hujjatlar nusxalari) ilova qilgan holda, oʻq otish jarayonini toʻgʻridan-toʻgʻri nazorat qilish, qurol va uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalari boʻyicha fuqarolar bilan majburiy dastlabki yoʻriqnoma oʻtkazish vazifalari yuklangan oʻq otish boʻyicha mutaxassislarni (trener, instruktorlar) tayinlash toʻgʻrisida buyruq yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi (buyruqda ularning malaka darajasi koʻrsatilgan boʻlishi lozim). 5. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini avtomobil transportida tashish uchun: a) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno); b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi; v) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda). 6. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini temir yoʻl transportida tashish uchun — tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 7. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun: a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari; b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari; v) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa); g) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari zimmasiga yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi; d) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni amalga oshiruvchi va (yoki) faoliyatni bajaruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; e) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja; j) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilari olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun). 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun: a) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan bino, inshoot, xonalar ariza beruvchiga egalik yoki boshqa ashyoviy huquq asosida yuridik shaxsga tegishli ekanligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari; b) qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, jismoniy himoyaning boshqa texnik vositalari hamda videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnomalar nusxalari; v) qurolxona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi; g) oʻrganishlar, tadqiqotlar, koʻriklar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakuni asosida xulosa (mavjud boʻlsa); d) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobga olinishini va ulardan foydalanilishini taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi; e) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida bevosita harakatni amalga oshiruvchi va (yoki) faoliyatni bajaruvchi yuridik shaxsning rahbarlari va xodimlarining (xizmat vazifalariga muvofiq qurol va uning oʻq-dorilari bilan toʻgʻridan-toʻgʻri ishlaydiganlar), qoʻriqlash xizmati (mavjud boʻlganda) xodimlarining familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, doimiy yashash joyi, egallab turgan lavozimi, mutaxassisligi boʻyicha ish staji koʻrsatilgan roʻyxati; z) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid tasdiqlangan ichki reja; i) qurol hamda uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurol (turi, xili, modeli, kalibri, ishlab chiqarilgan yili, zavod seriyasi va raqamini koʻrsatgan holda) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri, miqdorini koʻrsatgan holda) toʻgʻrisida belgisi qoʻyilgan qurol va uning oʻq-dorilari olishga doir ruxsatnoma (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun); k) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun xonalarni ijara olish (oʻz egaligida bunday xonalar boʻlmaganda), qurolni va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish tartibi, ularning but saqlanishini taʼminlash boʻyicha ushbu xonalar qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari oʻrnatilganligi hamda qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi va videokuzatuv tizimlari montaj qilinganligi toʻgʻrisida tuzilgan dalolatnomalar nusxalarini ilova qilgan holda shartnoma, shuningdek, Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxalari; l) koʻrgazmaga qoʻyish rejasi va ekspozitsiyalarning (koʻrgazma obyektlarining) joylashuv sxemalari (kelishish uchun); m) koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilari uchun ularga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashishga doir ruxsatnomalarni olish uchun hujjatlar (chet ellik ishtirokchilari olib kirayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda). 9. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga avtomobil transportida olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan olib kiriladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno): a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib kirilganida, ularni olib kirish jadvali; b) olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxalari; v) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi; g) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno); d) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi; e) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda). 10. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga temir yoʻl transportida olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan olib kiriladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno): a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib kirilganida, ularni olib kirish jadvali; b) olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxalari; v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 11. Koʻrgazmaga qoʻyish va sport quroli hamda uning oʻq-dorilari Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlari (koʻrgazma)da ishtirok etish uchun qaytib olib chiqib ketish (sport musobaqalarida ishtirok etishda — sport quroli va uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini) sharti bilan vaqtincha olib kirish uchun: a) sport tadbiri (koʻrgazma) tashkilotchisining Oʻzbekiston Respublikasi hududida sport tadbirlari (koʻrgazma)da chet ellik ishtirokchilar ishtirok etishlari uchun taklifnoma nusxasi; b) chet ellik ishtirokchilarga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini tashish, qabul qilib olish hamda obyekt hududiga joylashtirishni taʼminlash vazifalari yuklangan masʼul xodim (xodimlar)ni tayinlash toʻgʻrisida, lavozimi, familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va yili, doimiy yashash joyi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi va raqami hamda uni bergan organ koʻrsatilgan holdagi yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjat nusxasi (chet ellik ishtirokchilarga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini olib kirishda); v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumini tashishda Milliy gvardiya organi, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashilayotganda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari (temir yoʻl transportida tashilayotganda) tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 12. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan avtomobil transportida olib chiqish uchun (xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqiladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari bundan mustasno): a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib chiqilganda, ularni olib chiqish jadvali; b) olib chiqilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining nusxalari; v) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi; g) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, shuningdek, ularni kuzatib borish va qoʻriqlovni taʼminlash majburiyati yuklangan masʼul xodimlarni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatining nusxasi (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoxud idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari kuzatuvi ostida tashilayotgan hollar bundan mustasno); d) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi; e) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda). 13. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan temir yoʻl transportida olib chiqish uchun (xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqiladigan sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari bundan mustasno): a) qurol va uning oʻq-dorilarini yetkazib berishga doir kontrakt (shartnoma) nusxasi, bir nechta turkumlarda olib chiqilganda, ularni olib chiqish jadvali; b) olib chiqilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining nusxalari; v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 14. Sport qurol va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan avtomobil transportida vaqtincha olib chiqish uchun: a) xorijiy davlat hududida tadbir tashkilotchisi taklifnomasining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi; b) sport tadbirlari (koʻrgazma)da ishtirok etish uchun delegatsiyaning yuborilishi toʻgʻrisida, delegatsiya rahbarini hamda sport tadbirlari (koʻrgazma) davomida qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobi yuritilishini va ulardan foydalanishini taʼminlash vazifalari zimmasiga yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatning nusxasi; v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilarini tashish Milliy gvardiya organlari, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi; g) avtomobil transportida qurol va uning oʻq-dorilarini tashish boʻyicha xizmat koʻrsatishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxasi (tashishni ariza beruvchiga tegishli boʻlmagan transport vositasida amalga oshirishda). 15. Sport qurol va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini xorijiy davlat hududida sport tadbir (koʻrgazma)larda ishtirok etish uchun Oʻzbekiston Respublikasi hududidan temir yoʻl transportida vaqtincha olib chiqish uchun: a) xorijiy davlat hududida tadbir tashkilotchisi taklifnomasining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi; b) sport tadbir (koʻrgazma)larda ishtirok etish uchun delegatsiyaning yuborilishi toʻgʻrisida, delegatsiya rahbarini hamda sport tadbir (koʻrgazma)lari davomida qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini, hisobi yuritilishini va ulardan foydalanishini taʼminlash vazifalari zimmasiga yuklangan masʼul xodimni tayinlash toʻgʻrisida yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatning nusxasi; v) tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilari turkumini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati xodimlari tomonidan kuzatib borishni taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 16. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun: a) tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqish va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomalar nusxalarining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjima qilingan va tasdiqlangan nusxasi; b) avtomobil transportining xalqaro tashishlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi (avtomobil transportida tranzit qilishda); v) qurol va uning oʻq-dorilari turkumi tranzitini Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari (avtomobil transportida tranzit qilishda) yoki “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (temir yoʻl transportida tranzit qilishda) kuzatuvida amalga oshirish boʻyicha tuzilgan shartnoma nusxasi (oʻn dona yoki undan kam miqdordagi oʻqotar sport quroli yoki uning besh yuz dona va undan kam miqdordagi oʻq-dorilari, pnevmatik sport quroli va uning oʻq dorilari, tigʻli sovuq sport va sport uloqtirish qurollarini sport tadbirlarida ishtirok etish uchun tranzit qilish holatlari bundan mustasno). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: T/r Ruxsatnoma nomi Yigʻim miqdori (BHMdan foizda) I. Fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar uchun 1. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 2 b) silliq uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 1,5 v) kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 2 g) kalta stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 2 d) cheklangan shikast yetkazuvchi oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 2 e) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolga hamda kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolining har bir donasi uchun (quroldan alohida olishda) 5 j) uzun stvolli pnevmatik ov qurolining har bir donasi uchun 3 z) pnevmatik sport qurolining har bir donasi uchun 3 i) sovuq tigʻli sport qurolining (rapiralar, shpagalar va qilichlar) har bir donasi uchun 3 k) uloqtirish sport qurolining (kamonlar, arbaletlar va nayzalar) har bir donasi uchun 3 l) elektroshok qurilmalari, uchqun chiqargichlar yoki shikast yetkazuvchi taʼsirga ega elektr energiyasidan foydalanishga asoslangan boshqa qurilmalarning har bir donasi uchun 0,2 m) gazli oʻzini oʻzi himoya qilish qurolining har bir donasi uchun 0,2 n) gazli kalta stvolli qurolning har bir donasi uchun 2 o) oʻqotar qurolning har 1000 dona oʻq-dorilari (patronlari) uchun 0,2 2. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 15 b) cheklangan shikast yetkazuvchi oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 4 v) pnevmatik qurolning har bir donasi uchun 8 g) signal beruvchi qurolning har bir donasi uchun 6 d) gazli qurolning har bir donasi uchun 8 e) sovuq tigʻli qurolning har bir donasi uchun 10 j) uloqtirish qurolining har bir donasi uchun 10 z) boshqa xildagi qurolning har bir donasi uchun 10 i) oʻq-dorilarning har bir dona uchun 1 II. Boshqa yuridik shaxslar uchun 3. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 15 b) silliq uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 10 v) kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 15 g) kalta stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 15 d) cheklangan shikast yetkazuvchi oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 15 e) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolga hamda kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolining har bir donasi uchun (quroldan alohida olishda) 20 j) uzun stvolli pnevmatik ov qurolining har bir donasi uchun 12 z) pnevmatik sport qurolining har bir donasi uchun 12 i) sovuq tigʻli sport qurolining (rapiralar, shpagalar va qilichlar) har bir donasi uchun 12 k) uloqtirish sport quroli (kamonlar, arbaletlar va nayzalar)ning har bir donasi uchun 12 l) elektroshok qurilmalari, uchqun chiqargichlar yoki shikast yetkazuvchi taʼsirga ega elektr energiyasidan foydalanishga asoslangan boshqa qurilmalarning har bir donasi uchun 5 m) gazli oʻzini oʻzi himoya qilish qurolining har bir donasi uchun 3 n) gazli kalta stvolli qurolning har bir donasi uchun 8 o) boshqa xildagi qurolning har bir donasi uchun 2 p) oʻqotar qurolning har 1000 dona oʻq-dori (patron)lari uchun 1 4. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 25 b) cheklangan shikast yetkazuvchi oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 10 v) pnevmatik qurolning har bir donasi uchun 15 g) signal beruvchi qurolning har bir donasi uchun 10 d) gazli qurolning har bir donasi uchun 15 e) tigʻli sovuq qurolning har bir donasi uchun 15 j) uloqtirish qurolining har bir donasi uchun 15 z) boshqa xildagi qurolning har bir donasi uchun 15 i) oʻq-dorilarning har bir donasi uchun 2 5. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir ruxsatnoma 20 6. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlashga doir ruxsatnoma 100 7. Yuridik shaxs xodimining qurolni olib yurishga doir ruxsatnoma 10 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalashga doir ruxsatnoma 200 9. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnoma 200 10. Sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini qaytib olib chiqib ketish sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir ruxsatnoma 60 11. Sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini qaytib olib kirish sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnoma 60 III. Barcha yuridik shaxslar uchun 12. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashishga doir ruxsatnoma 20 13. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir ruxsatnoma 50 14. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnoma 50 15. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma 100 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 1. 30 ish kuni: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyekti hududida saqlash uchun; v) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun; g) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun. 2. 10 ish kuni: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: 1. Qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish uchun ruxsat berishga doir umumiy talablar va shartlar: a) fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi qonun va normativ hujjatlarga, yongʻinga qarshi, ekologiya, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga rioya etilishini taʼminlash; b) qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishini, saqlashda ularning xavfsizligini va maqsadli foydalanilishini taʼminlash, belgilangan vazifalarni bajarishda foydalanilgandan soʻng ularni qurolxonaga joylashtirish, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilaridan begona shaxslar foydalanishini istisno etishga qaratilgan rejim va boshqa choralarni koʻrish; v) quyidagilar muomalasi sohasida harakatlarni bajarishga va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga yoʻl qoʻymaslik: “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 7 va 9-moddalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalasi taqiqlangan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari; shikastlovchi taʼsiri radioaktiv nurlanish, kimyoviy va biologik (bakteriologik) omillardan foydalanishga yoki elektromagnit, nur, issiqlik, infratovush, ultratovush nurlanishdan foydalanishga asoslangan kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari; g) ruxsatnomada koʻrsatilgan qurol va uning oʻq-dorilari doirasida, shuningdek, ruxsatnomada koʻrsatilgan qurol va uning oʻq-dorilariga nisbatan harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish; d) qurolning individual (turi, xili, modeli, zavod seriyasi va raqami, chiqarilgan yili), uning oʻq-dorilarining esa jamlanma (turi, kalibri, partiyasi va miqdori boʻyicha) hisobini yuritish, ularning mavjudligini, kirim-chiqimi hamda foydalanish uchun berish-qabul qilib olishni nazorat qilib borish, shuningdek, hisobga olish hujjatlarini oʻn yil mobaynida saqlash; e) qurol va uning oʻq-dorilari sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilayotgan xodimlar orasida quyidagi shaxslar boʻlmasligini taʼminlash: oʻn sakkiz yoshga toʻlmaganlar; doimiy yashash joyiga ega boʻlmaganlar; “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 13-moddasi oʻninchi qismining uchinchi, beshinchi — sakkizinchi, oʻninchi — oʻn uchinchi xatboshilarida belgilangan asoslar mavjud boʻlganlar; j) yuridik shaxsning buyrugʻi yoki farmoyish tusidagi boshqa hujjatlari bilan zimmasiga quyidagi majburiyatlar yuklangan xodimlarni belgilash: ruxsatnomada koʻrsatilgan tegishli (saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish) faoliyat turini amalga oshirishda qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi, belgilangan tartibda berilishi-qabul qilib olinishini va hisobga olinishini taʼminlash boʻyicha; ruxsatnomada koʻrsatilgan tegishli (olish, realizatsiya qilish, avtomobil transportida tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish) harakatni bajarishda qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash boʻyicha; z) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berilishi-qabul qilib olinishini hamda hisobga olinishini taʼminlash majburiyati zimmasiga yuklatilgan yoxud xizmat qurolini olib yurish va undan foydalanish huquqiga ega boʻlgan xodimlarni qurolni saqlashga va (yoki) olib yurishga doir ruxsatnomalarni olishda hamda ularning amal qilish muddatini uzaytirishda doimiy yashash joyi boʻyicha yoxud yuridik shaxs va tibbiyot muassasasi oʻrtasidagi shartnomaga muvofiq belgilangan davlat sogʻliqni saqlash organlarining tibbiyot muassasalarida qurolga egalik qilishga qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi yuzasidan tibbiy tekshiruvdan oʻtkazishni tashkil etish; i) hisobot yilidan keyingi yilning birinchi oyi oʻninchi sanasidan kechiktirmay qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilgan, shuningdek qoʻriqlash (xavfsizlik) xizmati (mavjud boʻlsa) xodimlarining roʻyxatini vakolatli organga taqdim etish; k) qurol va uning oʻq-dorilarini olish, saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni ruxsatnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida oʻttiz ish kunidan oldin, qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish, tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnomalar muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni esa ularning muddati tugashidan kamida oʻn ish kunidan oldin vakolatli organga taqdim etish; l) vakolatli organ yoki sudning ruxsatnomaning amal qilishini tugatish yoki bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasidagi ruxsatnomalarni vakolatli organga qaytarish; m) qurol toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun vakolatli organlar xodimlarining qurol va uning oʻq-dorilari saqlanadigan obyektlar hududiga hamda joylarga soat 6-00 dan 22-00 gacha moneliksiz kirishini taʼminlash, tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish. 2. Fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini olish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini faqat fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar orqali olish; qurol va uning oʻq-dorilari olingandan soʻng oʻn kun muddatda ularni saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalarni rasmiylashtirish (qurol va uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish) uchun zarur boʻlgan hujjatlarni vakolatli organga taqdim etish. 3. Fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: Oʻzbekiston Respublikasi hududida fuqaroviy, xizmat va kolleksiyalash quroli hamda uning oʻq-dorilarini fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar orqali realizatsiya qilish; qurol va uning oʻq-dorilari realizatsiya qilingandan soʻng oʻn kun muddatda ularni saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaga oʻzgartirishlar kiritish uchun tegishli hujjatlarni (qisman realizatsiya qilinganda), shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaning aslini (toʻliq realizatsiya qilinganda) vakolatli organga taqdim etish. 4. Fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini qurolxonada saqlash uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini, portlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablariga muvofiq egalik yoki boshqa huquq asosida yuridik shaxsga tegishli moddiy-texnik bazaning (maxsus jihozlangan bino, inshoot, xona, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi hamda videokuzatuv tizimlari, seyflar va metall shkaflar) mavjudligi; qurolxonalarni jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlash va oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarining Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulanishini taʼminlash; qurol va uning oʻq-dorilarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilab berilgan joylardagi doimiy ravishda joylashgan statsionar turdagi bino va inshootlarda hamda ruxsatnomada koʻrsatilgan joyda (manzilda) saqlash; qurol va uning oʻq-dorilarini qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda oʻqsizlantirilgan holda saqlash; qurolni, uning oʻq-dorilaridan alohida (alohida seyf yoki metall shkaflarda) saqlash, maxsus xizmat vazifalariga ega boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno; qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid ichki rejani ishlab chiqish. 5. Fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyekti hududida saqlash uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini, portlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablariga muvofiq egalik yoki boshqa huquq asosida yuridik shaxsga tegishli moddiy-texnik bazaning (maxsus jihozlangan bino, inshoot, xona, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi hamda videokuzatuv tizimlari, seyflar va metall shkaflar) mavjudligi; qurolxonalarni jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlash va oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarining Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulanishini taʼminlash; qurol va uning oʻq-dorilarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilab berilgan joylardagi doimiy ravishda joylashgan statsionar turdagi bino va inshootlarda hamda ruxsatnomada koʻrsatilgan joyda (manzilda) saqlash; qurol va uning oʻq-dorilarini qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda oʻqsizlantirilgan holda saqlash; qurolni, uning oʻq-dorilaridan alohida (alohida seyf yoki metall shkaflarda) saqlash, maxsus xizmat vazifalariga ega boʻlgan yuridik shaxslar bundan mustasno; qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid ichki rejani ishlab chiqish; oʻq otish obyektini unda foydalaniladigan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarining turi, xili va kalibrining oʻq otish uzoqligini inobatga olgan holda, fuqarolar xavfsizligini va ular mol-mulkining himoyasini taʼminlovchi hamda obyekt hududidan tashqaridagi obyektlarga ziyon yetkazishini istisno etuvchi (xavfsiz hududda) aholi yashash joylaridan, yashash, maʼmuriy, ishlab chiqarish binolari, inshootlari va imoratlaridan tegishli masofasida joylashtirish; foydalaniladigan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilari turi, xili va kalibrining taktik-texnik tavsiflarini inobatga olgan holda oʻq otish obyektini quyidagilar bilan jihozlash: oʻq oʻtkazmaydigan devorlar va shiftlar (yopiq turdagi tirlar uchun); oʻq oʻtkazmaydigan devorlar va shift qismida koʻndalang tarzda jihozlangan oʻqni ushlab qolish moslamalari (yarim ochiq turdagi tirlar uchun); oʻq otish yoʻnalishida (nishon hududida) va yon tomonida ularning ortidagi shaxslarga oʻq tegishining oldini oluvchi oʻqni qabul qilish (himoya qilish) tuproq doʻngiligi (ochiq turdagi tirlar va oʻq otish stendlari uchun); xavfsiz hudud boʻylab tashqi toʻsiqlar (ochiq turdagi tirlar va oʻq otish stendlari uchun); xalqaro va milliy sport federatsiyalari (tashkilotlari) standartlariga muvofiq texnik tavsiflarga ega nishonni joylash va uzatish uskunalari, oʻq otish joyidagi toʻsiqlar va boshqa oʻq otish anjomlaridan foydalanish; foydalaniladigan fuqaroviy va xizmat qurolining turi, xili va kalibrini hamda oʻq-dorilarning turi va kalibrini vakolatli organ bilan kelishish; oʻq otish obyekti hududida ruxsat berish va obyekt ichki rejimining amalga oshirilishini, qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, berish-qabul qilib olinishini, hisobi yuritilishini, olib yurilishini va xavfsiz foydalanishini taʼminlash tartibiga oid ichki yoʻriqnoma ishlab chiqish; oʻq otish obyekti hududida ruxsat berish va obyekt ichki rejimini amalga oshirish; soyli stvolli sport oʻqotar qurolidan yoki ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolidan, pnevmatik kalta stvolli quroldan, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik quroldan, shuningdek, tigʻli sovuq sport qurolidan hamda sport uloqtirish qurolidan oʻq otish obyektlaridan tashqarida foydalanishni istisno etish, hayvonot dunyosi obyektlarini harakatsizlantirish va emlash bilan bogʻliq ilmiy-tadqiqot hamda profilaktika ishlarini amalga oshirish uchun kamonlar va arbaletlardan foydalanish bundan mustasno; sport oʻqotar qurolini, shu jumladan soyli stvolli sport oʻqotar qurolini va uning oʻq-dorilarini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik qurolni, shuningdek, tigʻli sovuq sport va sport uloqtirish qurolini oʻq otish obyektlari hududida jihozlangan qurolxonalardagi qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda saqlash; shtatda xalqaro va milliy sport federatsiya (tashkilot)lari malaka talablariga javob beradigan, foydalaniladigan qurol turlaridan otish boʻyicha shu yoʻnalishdagi maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislarning (trenerlar, instruktorlarning) mavjudligi; qurol va uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalariga rioya qilish boʻyicha fuqarolar bilan majburiy dastlabki yoʻriqnoma oʻtkazish (sport tashkilotlarida otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxslar bundan mustasno); sport tashkilotlarida otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxslarni qurol va uning oʻq-dorilaridan xavfsiz foydalanish qoidalari boʻyicha oʻqitish hamda ushbu qoidalarni bilishi yuzasidan tegishli tekshiruvdan oʻtganligi toʻgʻrisida hujjat berish (sport quroli uchun). 6. Fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini avtomobil transportida tashish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: qurol va uning oʻq-dorilarini shahar jamoat transportida, shuningdek, shahar atrofidagi, shaharlararo va xalqaro avtomobil transportida tashishga yoʻl qoʻymaslik; tashish uchun tuzilishi yukni begona shaxslarning koʻrishi va unga kirishi imkoniyatini istisno etadigan texnik jihatdan soz transport vositalarini ajratish; qurolni va uning oʻq-dorilarini zavod oʻrovida yoxud soʻrgʻichlangan yoki plombalangan maxsus (moslashtirilgan) idishda tashish; qurolni oʻq-dorilaridan alohida, oʻqsizlantirilgan holatda tashish; tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻnalishda but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxsning masʼul xodimlari tomonidan kuzatib borish (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi ostida tashish bundan mustasno); oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotganda, ularning Milliy gvardiya, ichki ishlar organlarining yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarining qurolli qoʻriqlovi ostida kuzatib borilishini taʼminlash. 7. Fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini temir yoʻl transportida tashish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻlovchi poyezd (vagon)larda tashishga yoʻl qoʻymaslik; tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi bilan taʼminlash. 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini, portlash va yongʻin xavfsizligini taʼminlash talablariga muvofiq egalik yoki boshqa huquq asosida yuridik shaxsga tegishli moddiy-texnik bazaning (maxsus jihozlangan bino, inshoot, xona, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari, yongʻinga qarshi avtomatika va qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi hamda videokuzatuv tizimlari, seyflar va metall shkaflar) mavjudligi; qurol va uning oʻq-dorilarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri, tuman (shahar) hokimliklari tomonidan belgilab berilgan joylardagi doimiy ravishda joylashgan statsionar turdagi bino va inshootlarda hamda ruxsatnomada koʻrsatilgan joy (manzil)da saqlash; qurolni, uning oʻq-dorilaridan alohida (alohida seyf yoki metall shkaflarda) saqlash; qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va ulardan foydalanish jarayonida yuzaga kelgan yongʻinni, avariyani yoki boshqa favqulodda vaziyatni bartaraf etish, uning oqibatlarini cheklash yoki kamaytirish boʻyicha yuridik shaxs maʼmuriyati va xodimlarining harakatlarini belgilovchi avariyaga oid ichki rejani ishlab chiqish; qurol va uning oʻq-dorilarini qurolxonadagi qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda saqlash (muzeybop tarzda kolleksiyalash bundan mustasno), bunda qurolning oʻqsizlantirilgan holatda saqlanishini taʼminlash; muzeybop tarzda kolleksiyalashda qurol va uning oʻq-dorilarini ana shu maqsadlar uchun moʻljallangan alohida, maxsus xonalarda saqlash, bunda oʻqotar qurol maxsus taʼmirlash ishlarisiz otishni istisno qiladigan yaroqsiz holatga keltirilishini taʼminlash; qurolxonalar va muzeybop tarzda kolleksiyalash uchun ajratilgan xonalarni jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlarni amalga oshirish, ularni qoʻriqlashning muhandislik-texnik va videokuzatuv vositalari bilan jihozlash hamda oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulanishini taʼminlash. 9. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun bino (xona)larni ijaraga olish (oʻz egaligida bunday xonalar boʻlmaganda), qurolni va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish tartibi, ularning but saqlanishini taʼminlash boʻyicha shartnomalar tuzish; koʻrgazmani qoʻriqlashning muhandislik-texnik hamda videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan hamda oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan statsionar turdagi binolar (xonalar)da oʻtkazish; koʻrgazmaga qoʻyilgan (shu jumladan, chet ellik ishtirokchilar tomonidan) qurol va uning oʻq-dorilarining but saqlanishi va saqlash xavfsizligini taʼminlash, qurol va uning oʻq-dorilari joylashtirilgan va saqlanadigan joylarga kirayotgan shaxslarni bevosita kuzatish, nazorat qilish hamda begona shaxslarning ruxsatsiz kirishiga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan choralarni koʻrish; koʻrgazmaga qoʻyish rejalarini va ekspozitsiya (koʻrgazma obyekt)larini joylashtirish sxemalarini ishlab chiqish hamda koʻrgazma oʻtkaziladigan joydagi vakolatli organlarga kelishib olish uchun taqdim etish; qurol va uning oʻq-dorilarining boshqa predmetlar bilan birga koʻrgazmaga qoʻyilishini istisno etish, qurolni ishlab chiqarish, unga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun moʻljallangan qurilmalar va asboblar, sport, ov va baliq ovlash ashyolari hamda qurolning ehtiyot qismlari, shuningdek, tarixiy-madaniy koʻrgazmalar eksponatlari bundan mustasno; qurolni muzey binolaridan tashqarida koʻrgazmaga qoʻyishni faqat oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlarining texnik qoʻriqlash markaziga yoki ichki qoʻriqlash postiga ulangan yopiq (qulflanadigan) vitrinalar va stendlarda amalga oshirish; qurol va uning oʻq-dorilari ekspozitsiyalari ochiq vitrinalar va stendlarda joylashtirilgan taqdirda, qurol va uning oʻq-dorilarini har kuni koʻrgazma ishi tugagach, jismoniy himoya qilish boʻyicha tadbirlar amalga oshirilgan, qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari bilan jihozlangan va oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan qurolxonalarda saqlash uchun topshirish; qurolni oʻqsizlantirilgan holatda koʻrgazmaga qoʻyish; koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilari uchun ularga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashishga doir vakolatli organning ruxsatnomasini olish, ularni tashish, koʻrgazma oʻtkazilayotgan obyekt hududida qabul qilish va joylashtirish boʻyicha choralarni koʻrish (chet ellik ishtirokchilarning olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda). 10. Fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: a) avtomobil transportida olib kirishda: qurol va uning oʻq-dorilarini shahar jamoat transportida, shuningdek shahar atrofidagi, shaharlararo va xalqaro avtomobil transportida tashishga yoʻl qoʻymaslik; tashish uchun tuzilishi yukni begona shaxslarning koʻrishi va unga kirishi imkoniyatini istisno etadigan texnik jihatdan soz transport vositalarini ajratish; qurolni va uning oʻq-dorilarini zavod oʻrovida yoxud soʻrgʻichlangan yoki plombalangan maxsus (moslashtirilgan) idishda tashish; qurolni oʻq-dorilaridan alohida, oʻqsizlantirilgan holatda tashish; tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻnalishda but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxsning masʼul xodimlari tomonidan kuzatib borish (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi ostida tashish bundan mustasno); oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotganda, ularning Milliy gvardiya, ichki ishlar organlarining yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash boʻlinmalarining qurolli qoʻriqlovi ostida kuzatib borilishini taʼminlash; avtomobil transportida xalqaro tashuvlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlgan transport vositalarini ajratish (avtomobil transportida olib kirish uchun); Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini sport musobaqalarida qatnashish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun taklifnomalarda belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (sport musobaqalari va koʻrgazmalarning chet ellik ishtirokchilari uchun); Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilgan sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini sport musobaqalarida qatnashish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun taklifnomalarda belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish (xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan sport musobaqalari va koʻrgazmalarda ishtirok etuvchi yuridik shaxslarning delegatsiyalari uchun); b) temir yoʻl transportida olib kirishda: qurolni va uning oʻq-dorilarini zavod oʻrovida yoxud soʻrgʻichlangan yoki plombalangan maxsus (moslashtirilgan) idishda tashish; qurolni oʻq-dorilaridan alohida, oʻqsizlantirilgan holatda tashish; qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻlovchi poyezd (vagon)larda tashishga yoʻl qoʻymaslik; tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi bilan taʼminlash; Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini sport musobaqalarida qatnashish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun taklifnomalarda belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (sport musobaqalari va koʻrgazmalarning chet ellik ishtirokchilari uchun); Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqilgan sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini sport musobaqalarida qatnashish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun taklifnomalarda belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish (xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan sport musobaqalari va koʻrgazmalarda ishtirok etuvchi yuridik shaxslarning delegatsiyalari uchun). 11. Fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali avtomobil transportida tranzit qilish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqishga va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomalarni taqdim etish; qurol va uning oʻq-dorilarini shahar jamoat transportida, shuningdek shahar atrofidagi, shaharlararo va xalqaro avtomobil transportida tashishga yoʻl qoʻymaslik; tashish uchun tuzilishi yukni begona shaxslarning koʻrishi va unga kirishi imkoniyatini istisno etadigan texnik jihatdan soz transport vositalarini ajratish; qurolni va uning oʻq-dorilarini zavod oʻrovida yoxud soʻrgʻichlangan yoki plombalangan maxsus (moslashtirilgan) idishda tashish; qurolni oʻq-dorilaridan alohida, oʻqsizlantirilgan holatda tashish; avtomobil transportida xalqaro tashuvlarni amalga oshirishga ruxsat etilganligi toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlgan transport vositalarini ajratish; tashilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻnalishda but saqlanishini taʼminlash vazifalari yuklangan yuridik shaxsning masʼul xodimlari tomonidan kuzatib borish; oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tranzitini Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvida amalga oshirilishini taʼminlash. 12. Fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali temir yoʻl transportida tranzit qilish uchun ruxsat berishga doir qoʻshimcha talablar va shartlar: qurol va uning oʻq-dorilarini yoʻlovchi poyezd (vagon)larda tashishga yoʻl qoʻymaslik; tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqishga va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomalarni taqdim etish; oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tranzitini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi ostida amalga oshirish. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: 1. 3 yil: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini saqlash uchun; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini oʻq otish obyekti hududida saqlash uchun; v) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun. 2. 90 kun: a) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini avtomobil, temir yoʻl va havo transportida tashish uchun; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun. 3. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun — koʻrgazma davomida, biroq 90 kundan ortiq boʻlmagan muddatga — qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun. 4. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun (koʻrgazmaga qoʻyish va sport quroli hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun — tadbir davomida, biroq 90 kundan ortiq boʻlmagan muddatga); 5. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish uchun (xorijiy davlat hududida sport tadbirlarida (koʻrgazmada) ishtirok etish uchun — tadbir davomida, biroq 90 kundan ortiq boʻlmagan muddatga); 6. 30 kun — fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun 12. Izoh: 1. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilari — kolleksiyalash obyektlari hisoblangan oʻqotar, pnevmatik, gazli, signal beruvchi, sovuq va boshqa qurol hamda uning oʻq-dorilari. 2. Koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari — koʻrgazma obyektlari hisoblangan oʻqotar, pnevmatik, gazli, signal beruvchi, sovuq va boshqa qurol hamda uning oʻq-dorilari. 3. Qurolxona — qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashga moʻljallangan, texnik jihatdan mustahkamlangan, qoʻriqlash-yongʻindan saqlash signalizatsiyasi hamda qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari va jismoniy himoyaning boshqa vositalari bilan maxsus jihozlangan alohida inshoot (ombor, xona). 4. Tir — sport musobaqalarini, oʻquv-mashq yigʻinlari va oʻquv-oʻq otish mashqlarini oʻtkazishga, qurolni tekshirishga, shuningdek, koʻngilochar maqsadlarda fuqaroviy va xizmat oʻqotar qurolidan, pnevmatik ov qurolidan, pnevmatik sport qurolidan, sport uloqtirish qurolidan harakatlanmaydigan hamda harakatlanuvchi nishonlarga qarata oʻq otish uchun maxsus moʻljallangan (jihozlangan) muhandislik-qurilish inshooti; 5. Oʻq otish stendi — sport musobaqalari va oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazishga, shuningdek koʻngilochar maqsadlarda silliq stvolli oʻqotar ov va silliq stvolli oʻqotar sport qurolidan uchar nishonlarga qarata oʻq otish uchun maxsus moʻljallangan (jihozlangan) muhandislik-qurilish inshooti. 6. Oʻq otish maydoni — bir necha tir va (yoki) oʻq otish stendlaridan tashkil topgan majmua. 7. Quyidagilar ichki ishlar organlarining ruxsatnomalarisiz amalga oshiriladi: a) pnevmatik ov qurolining hamda pnevmatik sport qurolining oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni va (yoki) faoliyatni amalga oshirish; b) quyidagilarni olish va saqlash: signal beruvchi qurolni va tigʻli sovuq ov qurolini — maxsus xizmat vazifalariga ega boʻlgan yuridik shaxslar va ovchilik sohasida faoliyat yurituvchi yuridik shaxslar tomonidan; signal beruvchi qurolni, tigʻli sovuq ov qurolini hamda tigʻli sovuq va uloqtirish sport qurolini — fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan; tigʻli sovuq va uloqtirish sport qurolini — otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar tomonidan; v) fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish — fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan; g) quyidagilarni tashish: vakolatli organlarda roʻyxatga olingan qurol va uning oʻq-dorilarini — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri hududi doirasida, mazkur qurol va uning oʻq-dorilarini vakolatli organlar roʻyxatga olgan joyda; vakolatli organda roʻyxatga olinmaydigan qurol va uning oʻq-dorilarini — signal beruvchi qurolni, tigʻli sovuq ov qurolini, tigʻli sovuq va uloqtirish sport qurolini, pnevmatik ov qurolining hamda pnevmatik sport qurolining oʻq-dorilarini; d) fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini ishlab chiqarish, taʼmirlash va realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar tomonidan ishlab chiqarish hududlarida joylashgan xonalar, savdo zallarida, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qarorlariga muvofiq oʻtkaziladigan koʻrgazmalarda qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish. Joʻnatuvchilari yoki oluvchilari chet el davlatlarining Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligining, chegara xizmatlari, xavfsizlik organlari va boshqa harbiylashtirilgan davlat tuzilmalari boʻlgan fuqaroviy, xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini tranzit qilish maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranziti toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi. pnevmatik ov qurolining hamda pnevmatik sport qurolining oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni va (yoki) faoliyatni amalga oshirish; 8. Fuqaroviy (xizmat, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish) qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga, ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnomalar berilganda, ushbu qurol va uning oʻq-dorilarini tashishga doir alohida ruxsatnomalar berilmaydi hamda ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish qurol va oʻq-dorilarni olib kirishga yoki olib chiqishga doir berilgan ruxsatnomalar asosida amalga oshiriladi. 9. Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan ruxsat berishga doir talab va shartlarga quyidagilar kiradi: a) ruxsat berishga doir talablar va shartlarga rioya etilishi yuzasidan vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tekshiruvlardan bosh tortish; b) ruxsatnoma belgilangan harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jamoat xavfsizligiga ziyon hamda atrof-muhitga zarar yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa; v) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash choralarining koʻrilmasligi ularning yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini tugʻdirsa; g) quyidagi harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish: turi, xili, modeli, kalibri va soni ruxsatnomada koʻrsatilmagan qurol va uning oʻq-dorilari bilan; qurol va uning oʻq-dorilarini but saqlash, belgilangan tartibda berish-qabul qilib olish va hisobini yuritish (qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish faoliyatini amalga oshirishda) yoxud qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash (qurol va uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, avtomobil transportida tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish boʻyicha harakatlarni bajarishda) vazifalari ruxsatnomada koʻrsatilmagan shaxslar tomonidan bajarilishi; d) ushbu pasportda belgilangan holatlarda qurol va uning oʻq-dorilarini Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari, idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati, jumladan, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining yoxud Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining kuzatuvi ostida tashilishini taʼminlamaslik (tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish boʻyicha harakatlarni bajarishda); e) ruxsatnomada belgilangan tashish yoʻnalishiga amal qilmaslik, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilarini tashishga ruxsatnomada koʻrsatilmagan avtotransport vositalarini jalb qilish (avtomobil transportida tashish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish boʻyicha harakatlarni bajarishda); j) qurol va uning oʻq-dorilarini ruxsatnomada koʻrsatilmagan joy (manzil)da saqlash va ulardan foydalanish (saqlash, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish faoliyatini amalga oshirishda).
Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 47-ILOVA
Jismoniy shaxslar uchun fuqaroviy qurolni va uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Fuqaroviy qurolni va uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Fuqaroviy qurolni va uning oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish, tashish, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar (keyingi oʻrinlarda — jismoniy shaxslar) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: 1. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti jamoat tartibini saqlash xizmati — quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) soyli stvolli oʻqotar ov qurolini, shu jumladan aralash oʻqotar qurolni, yarim avtomat silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, oʻqdon (baraban) sigʻimi toʻrt dona patrondan ortiq boʻlgan silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 65 jouldan yuqori va kalibri 9 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolini olishga doir; b) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir; v) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir; g) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir. 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalarining hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari — quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalashga doir; b) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishga doir; 3. Jismoniy shaxsning doimiy yashash joyi boʻyicha tuman va shaharlar ichki ishlar boshqarma (boʻlim)lari — quyidagi ruxsatnomalarni berish boʻyicha: a) fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir (soyli stvolli oʻqotar ov qurolini, shu jumladan aralash oʻqotar qurolni, yarim avtomat silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, oʻqdon (baraban) sigʻimi toʻrt dona patrondan ortiq boʻlgan silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 65 jouldan yuqori va kalibri 9 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolini olishga doir ruxsatnomalardan tashqari); b) fuqaroviy qurolni, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir; v) fuqaroviy qurolni, mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurishga doir; g) sport oʻqotar qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini saqlashga doir; d) soyli stvolli sport oʻqotar qurolini va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga quyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashishga doir. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: familiyasi, ismi, otasining ismi, fuqaroligi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joy manzili, murojaat uchun telefon raqamlari, mavjud boʻlsa — elektron pochta manzili; bajarmoqchi va (yoki) amalga oshirmoqchi boʻlgan aniq harakatlari va (yoki) muayyan faoliyati uchun ruxsatnoma olishdan maqsadi, ushbu harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga daxldor qurol (turi, xili, modeli va kalibri) va uning oʻq-dorilari (turi, kalibri); harakatlar bajariladigan va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan joy, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilari joylashtiriladigan (saqlanadigan) joy; harakatlar bajariladigan va (yoki) faoliyat amalga oshiriladigan taxminiy muddat (zarur boʻlganda). Ruxsatnoma turiga qarab, arizada qoʻshimcha ravishda quyidagilar koʻrsatiladi: a) fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishda — realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan fuqaroviy va xizmat quroli hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilinishi rejalashtirilayotgan bunday faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning nomi va manzili toʻgʻrisida maʼlumotlar; b) sport oʻqotar qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxalariga (replikalariga) oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, sport uloqtirish qurolini saqlashda — sport oʻq otish obyektining nomi va joylashgan joyi toʻgʻrisida maʼlumotlar; v) soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini tashishda: sport musobaqalari va oʻquv-mashq yigʻinlari tashkilotchisi va oʻtkazish joyi, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan transport turi (avtomobil transportida tashishda — tashish uchun jalb qilingan transport vositasining rusumi va davlat roʻyxat belgilari) toʻgʻrisida maʼlumotlar; oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumini qurolli qoʻriqlovining kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida (Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan avtomobil transportida tashishda, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati tomonidan temir yoʻl transportida tashishda); g) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda — koʻrgazma joyi, shuningdek, har kuni koʻrgazma ish vaqti tugagach, qurol va uning oʻq-dorilarini topshirish uchun ular but saqlanishini taʼminlaydigan qurolxona toʻgʻrisida maʼlumotlar (koʻrgazmaga qoʻyish uchun moʻljallangan qurol va uning oʻq-dorilari ochiq vitrina va stendlarga joylashtirilgan hollarda); d) fuqaroviy, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda, Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishda, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishda — yukni joʻnatish va Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish joylari (yukni yetkazish va Oʻzbekiston Respublikasi hududidan chiqish joylari), Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi, foydalaniladigan transport turi (avtomobil transportida tashishda — transport vositalarining rusumi va davlat roʻyxat belgilari), olib kirishning (olib chiqishning, tranzit qilishning) taxminiy sanasi, shuningdek, tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishning moʻljallanayotgan yoʻnalishi toʻgʻrisida maʼlumotlar (tranzit qilishda); oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tranzitini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining (temir yoʻl transportida tashishda) yoki Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining (avtomobil transportida tashishda) kuzatuvi bilan taʼminlash toʻgʻrisida. Ruxsatnoma turiga qarab, arizaga vakolatli organ boshqa vakolatli organlardan mustaqil ravishda oladigan hujjatlardan tashqari qoʻshimcha ravishda quyidagilar ilova etiladi: I. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun: 1. Fuqaroviy qurolni olish uchun: a) birinchi marta qurolni (bundan oʻzini oʻzi himoya qilish quroli mustasno) olayotgan fuqarolar uchun — ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan (ov qurolini olish uchun) hamda otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslar tomonidan (sport qurolini olish uchun) quroldan xavfsiz foydalanish qoidalarini bilish yuzasidan tekshiruvdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalar; b) ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasi (ov qurolini olish uchun); v) ovchilar jamoat birlashmasining tavsiyanomasi (soyli stvolli oʻqotar ov qurolini, yarim avtomat silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, oʻqdon (baraban) sigʻimi toʻrt dona patrondan ortiq boʻlgan silliq stvolli oʻqotar ov qurolini, shuningdek, ogʻiz qismidagi quvvat 65 jouldan yuqori va kalibri 9 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik ov qurolini olish uchun); g) otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxs tomonidan berilgan, sport qurolidan foydalanish bilan bogʻliq sport turi koʻrsatilgan sportchi guvohnomasi (sport qurolini olish uchun). Maxsus organlar va harbiy tuzilmalarning harbiy xizmatchilari hamda xodimlari qurolni olishda mazkur bandning “b”, “v”, “g” kichik bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni, shuningdek, maxsus organ yoki harbiy tuzilmalarda xizmatni oʻtayotganliklari, harbiy yoki maxsus unvonini hamda adliya malaka darajasini tasdiqlovchi hujjatlarni taqdim etadi. 2. Fuqaroviy qurolni saqlash va olib yurish uchun: a) fuqaroviy qurolni roʻyxatdan oʻtkazishda yoki qoʻshimcha tarzda fuqaroviy qurol olinganligi munosabati bilan qayta roʻyxatdan oʻtkazishda — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurolning turi, xili, modeli, kalibri, zavod seriyasi va raqami toʻgʻrisidagi belgisi qoʻyilgan qurolni olishga doir ruxsatnoma (saqlash va olib yurishga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun); b) oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjimasi tasdiqlangan fuqaroviy qurolning muvofiqlik sertifikati (qurol Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida olingan taqdirda). 3. Mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurish uchun: a) mukofotlashga oid hujjatlar yoki ularni bergan organ tomonidan oʻrnatilgan tartibda tasdiqlangan koʻchirma (maxsus organ yoki harbiy tuzilma rahbarining buyrugʻi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari, xorijiy davlatlar rahbarlarining hamda xorijiy davlatlar hukumatlari rahbarlarining mukofotlashga oid hujjatlari); b) mukofot qilingan qurol belgilangan talablarga mos kelishini aniqlash yuzasidan koʻzdan kechirish uchun qurol va uning oʻq-dorilari (xorijiy davlatlar rahbarlarining hamda xorijiy davlatlar hukumatlari rahbarlarining mukofotlashga oid hujjatlari asosida olingan qurol va uning oʻq-dorilari uchun). 4. Sport oʻqotar qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini saqlash uchun: a) sport qurolini roʻyxatdan oʻtkazishda yoki qoʻshimcha tarzda sport qurol olinganligi munosabati bilan qayta roʻyxatdan oʻtkazishda — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurolning turi, xili, modeli, kalibri, zavod seriyasi va raqami toʻgʻrisidagi belgisi qoʻyilgan qurolni olishga doir ruxsatnomasi (saqlashga doir ruxsatnomani rasmiylashtirish yoki unga oʻzgartirish kiritish uchun). b) oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjimasi tasdiqlangan sport qurolining muvofiqlik sertifikati (qurol Oʻzbekiston Respublikasi hududidan tashqarida olingan taqdirda); v) otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxs tomonidan berilgan oʻq otish obyekti hududidagi qurolxonada sport quroli va uning oʻq-dorilari saqlanishini taʼminlash toʻgʻrisidagi hujjat (tasdiqlov). 5. Soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini tashish uchun — otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxsning sport tadbirlari yoki oʻquv-mashq otishlari va boshqa otishlarni oʻtkazish toʻgʻrisidagi hujjati (buyruq, taqvimiy reja-jadval yoki ulardan koʻchirma, sport tadbirida ishtirok etish uchun tashkilotchining taklifnomasi). 6. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun — oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylash tirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 7. Koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun: a) koʻrgazmada ishtirok etish uchun tashkilotchining taklifnomasi; b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun: a) qurolni saqlashga moʻljallangan xonada qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari montaj qilinganligi yuzasidan tuzilgan dalolatnoma nusxasi; b) qurolni saqlashga moʻljallangan xona Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi yuzasidan tuzilgan shartnoma nusxasi. 9. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun: a) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun xonalarni ijaraga olish (oʻz egaligida bunday xonalar boʻlmaganda), qurolni va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish tartibi, ularning but saqlanishini taʼminlash, but saqlanishini taʼminlash boʻyicha ushbu xonalarga qoʻriqlashning muhandislik-texnik vositalari oʻrnatilganligi hamda qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi va video-kuzatuv tizimlari montaj qilinganligi toʻgʻrisida tuzilgan dalolatnomalar nusxalarini ilova qilgan holda shartnoma, shuningdek, Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markazi orqali qoʻriqlovga olinganligi toʻgʻrisida tuzilgan shartnoma nusxalari; b) koʻrgazmaga qoʻyish rejalarini va ekspozitsiyalarni joylashtirish sxemalari (kelishish uchun); v) koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilari uchun ularga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashishga doir ruxsatnomalarni olish uchun hujjatlar (chet ellik ishtirokchilar olib kirayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda). 10. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno) — olib kirilayotgan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan muvofiqlik sertifikatlarining oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjimasi tasdiqlangan nusxalari. 11. Mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini olib kirish uchun — oʻrnatilgan tartibda davlat tiliga tarjimasi tasdiqlangan xorijiy davlatlar rahbarlari va xorijiy davlatlar hukumatlari rahbarlarining mukofotlashga oid hujjatlari yoki ularni bergan organ tomonidan tasdiqlangan koʻchirmalari. 12. Koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini olib kirish uchun — oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 13. Doimiy yashashga chiqib ketayotgan shaxslar tomonidan fuqaroviy va mukofot qilingan qurol hamda uning oʻq-dorilarini olib chiqish uchun — qurol hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan vakolatli organining qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnomasi. 14. Doimiy yashashga chiqib ketayotgan shaxslar tomonidan kolleksiyalash uchun qurol va uning oʻq-dorilarini olib chiqish uchun: a) qurol hisobdan chiqarilganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan vakolatli organning qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnomasi; b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 15. Xorijiy davlat hududida ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish maqsadlarida ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish uchun qurolni hamda uning oʻq-dorilarini (ov qilish, sport tadbirlarida — ov va sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilari) qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqish: a) chet ellik yuridik shaxs bilan ov qilish uchun tuzilgan shartnoma nusxasi (sport tadbirlari, koʻrgazmada ishtirok etish uchun tashkilotchining taklifnomasi); b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. II. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olish uchun: a) ariza beruvchi oʻzi fuqarosi boʻlgan xorijiy davlatning Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiya qilingan diplomatik vakolatxonasi, konsullik muassasasi va ularga tenglashtirilgan tashkilotning iltimosnomasi; b) ariza beruvchi oʻzi fuqarosi boʻlgan xorijiy davlatning vakolatli organining qurolni olishga va ushbu xorijiy davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomasi. III. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida olingan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olib chiqish uchun — fuqaroviy va xizmat quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxsning olingan qurolning turi, xili, modeli, kalibri, zavod seriyasi va raqami, oʻq-dorilarning turi, kalibri va miqdori toʻgʻrisidagi belgisi qoʻyilgan qurol olishga doir ruxsatnomasi. IV. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish maqsadida ov quroli va uning oʻq-dorilarini, sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish qurolini va uning oʻq-dorilarini (ov qilish, sport tadbirlarida — qurol va uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini) qaytib olib chiqish sharti bilan olib kirish uchun: a) ov qilish faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega boʻlgan yuridik shaxs bilan ov qilish uchun tuzilgan shartnoma nusxasi (sport tadbirlari, koʻrgazmada ishtirok etish uchun tashkilotchining taklifnomasi); b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. V. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun: a) tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqish va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirish huquqini beruvchi ruxsatnomalar nusxalari; b) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari turkumi tashilayotgan yoʻlda Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmatining (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovida kuzatib borilishini taʼminlash toʻgʻrisida tuzilgan shartnomaning nusxasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: T/r Ruxsatnoma nomi Yigʻim miqdori (BHMdan foizda) I. Oʻzbekiston Respublikasida doimiy yashovchi Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun 1. Fuqaroviy qurolni olishga doir ruxsatnoma: a) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 40 b) silliq uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 40 v) kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 40 g) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolga hamda kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolining har bir donasi uchun (quroldan alohida olishda) 20 d) uzun stvolli pnevmatik ov qurolining har bir donasi uchun 30 e) pnevmatik sport qurolining har bir donasi uchun 40 j) tigʻli sovuq sport qurolining (rapiralar, shpagalar va qilichlar) har bir donasi uchun 10 z) uloqtirish sport qurolining (kamonlar, arbaletlar va nayzalar) har bir donasi uchun 10 i) signal beruvchi sport qurolining har bir donasi uchun 10 k) oʻzini oʻzi himoya qilish qurolining har bir donasi uchun 15 2. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) oʻqotar qurolining har bir donasi uchun 15 b) cheklangan shikast yetkazuvchi oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 4 v) pnevmatik qurolning har bir donasi uchun 8 g) signal beruvchi qurolning har bir donasi uchun 6 d) gazli qurolning har bir donasi uchun 8 e) tigʻli sovuq qurolning har bir donasi uchun 10 j) uloqtirish qurolining har bir donasi uchun 10 z) boshqa xildagi qurolning har bir donasi uchun 10 i) oʻq-dorilarning har bir donasi uchun 1 3. Fuqaroviy qurolni, mukofot qilingan qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilishga doir ruxsatnoma 10 4. Fuqaroviy qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma 100 5. Mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma 200 6. Sport oʻqotar qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxalariga (replikalariga) oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport quroli, uloqtirish sport qurolini saqlashga doir ruxsatnoma 100 7. Soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashishga doir ruxsatnoma 20 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalashga doir ruxsatnoma 100 9. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnoma 100 10. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir ruxsatnoma 30 11. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnoma 30 12. Ov quroli va uning oʻq-dorilarini, sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini qaytib olib kirish sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnoma 40 II. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari uchun 13. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olishga doir ruxsatnoma: a) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 50 b) silliq uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 40 v) kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning har bir donasi uchun 50 g) soyli uzun stvolli oʻqotar qurolga hamda kombinatsiyalangan uzun stvolli oʻqotar qurolning almashtiriladigan va joylashtiriladigan soyli stvolining har bir donasi uchun (quroldan alohida olishda) 30 d) uzun stvolli pnevmatik ov qurolining har bir donasi uchun 40 e) tigʻli sovuq ov (ov pichoqlari, ov xanjarchalari va xanjarlar) qurolining har bir donasi uchun 20 j) signal beruvchi ov qurolining har bir donasi uchun 20 z) pnevmatik sport qurolining har bir donasi uchun 50 i) tigʻli sovuq sport (rapiralar, shpagalar va qilichlar) qurolining har bir donasi uchun 20 k) uloqtirish sport qurolining har bir donasi uchun 20 l) signal beruvchi sport qurolining har bir donasi uchun 20 m) oʻzini oʻzi himoya qilish qurolining har bir donasi uchun 20 14. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqishga doir ruxsatnoma 50 III. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun 15. Ov quroli va uning oʻq-dorilarini, sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini qaytib olib chiqib ketish sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga doir ruxsatnoma 100 IV. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun 16. Fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilishga doir ruxsatnoma 100 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 1. 30 ish kuni: a) fuqaroviy qurolni olish uchun; b) kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun; v) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun; g) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun. 2. 10 ish kuni: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olish uchun; b) fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun; v) fuqaroviy va mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurish uchun; g) sport oʻqotar qurolini va uning oʻq-dorilarini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxalariga (replikalariga) oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini saqlash uchun; d) soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun; e) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun; j) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan ov quroli va uning oʻq-dorilarini, sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini qaytib olib chiqish sharti bilan Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun: z) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib chiqish uchun; i) xorijiy davlat hududida ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish maqsadlarida ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish uchun qurolni hamda uning oʻq-dorilarini (ov qilish, sport tadbirlarida — ov va sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilar) qaytib olib kirish sharti bilan olib chiqish uchun; i) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida olingan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olib chiqish uchun; k) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: 1. Qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish uchun ruxsat berishga doir umumiy talablar va shartlar: a) qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasidagi qonun hujjatlariga rioya qilish; b) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini, saqlash xavfsizligi va maqsadli foydalanilishini taʼminlash hamda ularga begona shaxslar egalik qilishni istisno etishga qaratilgan choralarni koʻrish; v) quyidagilar muomalasi sohasida harakatlarni bajarishga va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga yoʻl qoʻymaslik: “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 9 va 19-moddalariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi hududida muomalasi taqiqlangan fuqaroviy va mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilari; shikastlovchi taʼsiri radioaktiv nurlanish, kimyoviy va biologik (bakteriologik) omillardan foydalanishga yoki elektromagnit, nur, issiqlik, infratovush, ultratovush nurlanishdan foydalanishga asoslangan kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari; g) ruxsatnomada koʻrsatilgan qurol va uning oʻq-dorilari doirasida hamda ularga oid harakatlarni shaxsan bajarish va (yoki) faoliyatni shaxsan amalga oshirish, shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilarini faqat shaxsiy ehtiyojlar uchun olish; d) ariza beruvchining yigirma besh yoshga (fuqaroviy ov, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilariga egalik qilish uchun) va oʻn sakkiz yoshga (fuqaroviy sport quroli va uning oʻq-dorilari, oʻzini oʻzi himoya qilish quroliga egalik qilish uchun) yetgan boʻlishi; e) “Qurol toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 13-moddasi oʻninchi qismining uchinchi, beshinchi — oʻn uchinchi hamda oʻn beshinchi xatboshilarida nazarda tutilgan asoslarning mavjud emasligi (Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish maqsadida ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududida olingan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olib chiqish, fuqaroviy, mukofot qilingan, kolleksiyalash, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish hollaridan tashqari); j) fuqaroviy qurolni birinchi marta olayotgan jismoniy shaxslarning ovchilar jamoat birlashmasida (ov quroli uchun) va otish sporti sohasidagi faoliyat bilan shugʻullanuvchi yuridik shaxslarda (sport quroli uchun) quroldan xavfsiz foydalanish qoidalarini bilishi yuzasidan tekshiruvdan, shuningdek, qurolni birinchi marta olayotgan hamda uni saqlashga va olib yurishga, kolleksiyalashga yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalarning amal qilish muddatlarini uzaytirayotgan fuqarolarning davlat sogʻliqni saqlash organlarining tibbiyot muassasalarida qurolga egalik qilishga qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi yuzasidan davriy tibbiy tekshiruvdan oʻtishi, ularning doimiy yashash joyi boʻyicha birgalikda yashovchi yaqin qarindoshlari hamda boshqa shaxslar doimiy yashash joyi boʻyicha ruhiy kasalliklar va narkologiya dispanserlarida hisobda turishi boʻyicha tekshirilishi (qurol bilan mukofotlash hollari hamda Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari bundan mustasno); z) doimiy yashash joyi oʻzgargan taqdirda, yangi doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga qoʻyilgan kundan eʼtiboran oʻn kun muddat ichida tegishli vakolatli organga oʻziga tegishli qurolni qayta roʻyxatdan oʻtkazish choralarini koʻrish; i) fuqaroviy qurolni saqlash va olib yurishga, sport oʻqotar qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxalariga (replikalariga) oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini saqlashga, qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalarning amal qilish muddatlarini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni ruxsatnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida oʻttiz ish kunidan oldin, boshqa turdagi ruxsatnomalarning amal qilish muddatini uzaytirish uchun zarur boʻlgan hujjatlarni esa ularning amal qilish muddatlari tugashidan kamida oʻn ish kunidan oldin vakolatli organga taqdim etish; k) vakolatli organ yoki sudning ruxsatnoma amal qilishini tugatish yoki uni bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori olingan kundan eʼtiboran oʻn kun ichida qurol va uning oʻq-dorilari muomalasi sohasidagi ruxsatnomalarni vakolatli organga qaytarish; l) qurol toʻgʻrisidagi qonun hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun vakolatli organlar xodimlarining qurol va uning oʻq-dorilari saqlanadigan joylarga soat 6-00 dan 22-00 gacha moneliksiz kirishini taʼminlash, tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish. 2. Fuqaroviy qurol, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida qurol va uning oʻq-dorilarini fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini, realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar orqali sotib olish; b) qurol va uning oʻq-dorilari olingan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda ularni saqlash va olib yurish, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalarni rasmiylashtirish (qurol va uning oʻq-dorilarini roʻyxatdan oʻtkazish) uchun zarur boʻlgan hujjatlarni vakolatli organga taqdim etish; v) bittadan ortiq olingan har bir soyli stvolli oʻqotar ov quroliga, pnevmatik ov quroliga va silliq stvolli oʻqotar ov quroli uchun har yili ushbu Nizom 141-bandining ikkinchi xatboshisida belgilangan tartibda bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim toʻlab borish, mazkur qurol turlari kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish obyektlari boʻlgan hollar bundan mustasno. 3. Fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash va mukofot qilingan qurol hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida qurol va uning oʻq-dorilarini, fuqaroviy va xizmat qurolini hamda uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar orqali realizatsiya qilish; b) qurol va uning oʻq-dorilari realizatsiya qilingan kundan eʼtiboran oʻn kun muddatda ularni saqlash va olib yurish, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaga oʻzgartirishlar kiritish uchun tegishli hujjatlarni (qisman realizatsiya qilinganda), shuningdek, qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va olib yurish, kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomaning aslini (toʻliq realizatsiya qilinganda) vakolatli organga taqdim etish. 4. Qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash va kolleksiyalash uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) oʻqotar ov qurolini va uning oʻq-dorilarini, pnevmatik ov qurolini, signal beruvchi ov quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq ov qurolini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini doimiy yashash joyida qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda saqlash; b) kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilari saqlanadigan xonalarga oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalarining Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulanishini taʼminlash; v) sport oʻqotar qurolini va uning oʻq-dorilarini, shu jumladan soyli stvolli sport qurolini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport va uloqtirish sport qurolini sport oʻq otish obyektlari hududida jihozlangan qurolxonalardagi qulflanadigan seyflarda yoki metall shkaflarda saqlash; g) qurolni seyflarda yoki metall shkaflarda, uning oʻq-dorilarini esa ushbu seyflar yoki shkaflar ichidagi qulflanadigan alohida qismida (boʻlinmasida) yoki alohida qulflanadigan seyflarda yoxud metall shkaflarda saqlash. 5. Soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport, uloqtirish sport qurolini, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini tashish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) qurolni tashish jildlarda, qinlarda yoki maxsus gʻiloflarda, oʻqsizlantirilgan holatda oʻq-dorilaridan alohida tashish; b) begona shaxslarning koʻrishi va ularni erkin olishi imkoniyatini istisno etadigan sharoitlarda tashish; v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari tashilayotganda ularni Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovi ostida kuzatib borilishini taʼminlash. 6. Qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun binolar (xonalar)ni ijaraga olish (oʻz egaligida bunday xonalar boʻlmaganda), qurolni va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish tartibi, ularning but saqlanishini taʼminlash boʻyicha shartnomalar tuzish; b) koʻrgazmani qoʻriqlashning muhandislik-texnik hamda videokuzatuv vositalari bilan jihozlangan va oʻrnatilgan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan statsionar turdagi binolar (xonalar)da oʻtkazish; v) koʻrgazmaga qoʻyilgan (shu jumladan, chet ellik ishtirokchilar tomonidan) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishi va saqlash xavfsizligini taʼminlash, qurol va uning oʻq-dorilari joylashtirilgan va saqlanadigan joylarga kirayotgan shaxslarni bevosita kuzatish, nazorat qilish hamda begona shaxslarning ruxsatsiz kirishiga yoʻl qoʻymaslikka qaratilgan choralarni koʻrish; g) koʻrgazmaga qoʻyish rejalarini va ekspozitsiya (koʻrgazma obyekt)larini joylashtirish sxemalarini ishlab chiqish hamda koʻrgazma oʻtkaziladigan joydagi vakolatli organlarga kelishib olish uchun taqdim etish; d) qurol va uning oʻq-dorilarini boshqa predmetlar bilan birga koʻrgazmaga qoʻyilishini istisno etish (qurolni ishlab chiqarish, unga texnik xizmat koʻrsatish va taʼmirlash uchun moʻljallangan qurilmalar va asboblar, sport, ov va baliq ovlash ashyolari hamda qurolning ehtiyot qismlari, shuningdek tarixiy-madaniy koʻrgazmalar eksponatlari bundan mustasno); e) qurolni muzey binolari tashqarisida koʻrgazmaga qoʻyishni faqat Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga yoki ichki qoʻriqlash postiga ulangan qoʻriqlash-yongʻin signalizatsiyasi vositalari bilan jihozlangan yopiq (qulflanadigan) vitrinalar va stendlarda amalga oshirish; j) qurol va uning oʻq-dorilari ekspozitsiyalari ochiq vitrinalar va stendlarda joylashtirilgan taqdirda, qurol va uning oʻq-dorilarini har kuni koʻrgazma ishi tugagach, Milliy gvardiya organlarining texnik qoʻriqlash markaziga ulangan yuridik shaxslarning qurolxonalarida saqlash uchun topshirish; z) qurolning oʻq-dorilarini oʻqsizlantirilgan holatda koʻrgazmaga qoʻyish; i) koʻrgazmaning chet ellik ishtirokchilari uchun ularga tegishli qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashishga doir vakolatli organning ruxsatnomalarini olish, ularni tashish, koʻrgazma oʻtkazilayotgan obyekt hududida qabul qilish va joylashtirish boʻyicha choralarni koʻrish (chet ellik ishtirokchilarning olib kirilayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyishda). 7. Fuqaroviy, mukofot qilingan, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va ularni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) qurolni tashish jildlarda, qinlarda yoki maxsus gʻiloflarda, oʻqsizlantirilgan holatda oʻq-dorilaridan alohida tashish; b) begona shaxslarning koʻrishi va ularni erkin olishi imkoniyatini istisno etadigan sharoitlarda tashish; v) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari tashilayotganda ularni Milliy gvardiya, ichki ishlar organlari yoki idoraviy harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari (avtomobil transportida tashishda), “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati boʻlinmalari (temir yoʻl transportida tashishda) qurolli qoʻriqlovi ostida kuzatib borilishini taʼminlash; g) Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilgan ov va sport quroli hamda uning foydalanilmagan oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini ov qilish toʻgʻrisidagi shartnomada, sport musobaqalarida qatnashish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun taklifnomalarda belgilangan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun); d) Oʻzbekiston Respublikasida olingan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini ular olingan kundan eʼtiboran besh kundan kechiktirmay Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari uchun). 8. Qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) tranzit qilinayotgan qurol va uning oʻq-dorilarini joʻnatuvchi davlat hududidan olib chiqishga va qabul qiluvchi davlat hududiga olib kirishga doir ruxsatnomalarni taqdim etish; b) qurolni tashish jildlarda, qinlarda yoki maxsus gʻiloflarda, oʻqsizlantirilgan holatda oʻq-dorilaridan alohida tashish; v) begona shaxslarning koʻrishi va ularni erkin olishi imkoniyatini istisno etadigan sharoitlarda tashish; g) oʻn donadan koʻp miqdordagi oʻqotar qurol yoki uning besh yuz donadan ortiq miqdordagi oʻq-dorilari tranzitini “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ harbiylashtirilgan qoʻriqlash xizmati qurolli qoʻriqlovining (temir yoʻl transportida tashishda) yoki Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalarining (avtomobil transportida tashishda) kuzatuvida amalga oshirilishini taʼminlash. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: 1. Amal qilish muddatisiz — mukofot qilingan qurolni saqlash va olib yurish uchun. 2. 3 yil: a) fuqaroviy qurolni saqlash va olib yurish uchun; b) sport oʻqotar qurolini va uning oʻq-dorilarini, ogʻiz qismidagi quvvat 3 jouldan yuqori va kalibri 4,5 millimetrdan ortiq boʻlgan pnevmatik sport qurolini, pnevmatik kalta stvolli qurolni, tashqi tomondan avtomatik qurol nusxa (replika)lariga oʻxshash pnevmatik qurolni, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini saqlash uchun; v) qurol va uning oʻq-dorilarini kolleksiyalash uchun. 3. 90 kun: a) fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olish uchun; b) fuqaroviy qurolni, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini realizatsiya qilish uchun; v) kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun; g) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun (Oʻzbekiston Respublikasi hududiga ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish uchun qaytib olib chiqib ketish sharti bilan ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish quroli hamda uning oʻq-dorilari bundan mustasno); d) doimiy yashashga chiqib ketayotgan shaxslar tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini olib chiqish uchun; e) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi hududida olingan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish uchun; j) fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzit qilish uchun. 4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha yashash davrida, biroq 30 kundan oshmagan muddatda — Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari tomonidan fuqaroviy qurol va uning oʻq-dorilarini olish uchun. 5. Sport tadbiri davomida, biroq 90 kundan ortiq boʻlmagan muddatga — soyli stvolli sport oʻqotar quroli va uning oʻq-dorilarini, tigʻli sovuq sport qurolini, uloqtirish sport qurolini tashish uchun. 6. Koʻrgazma davomida, biroq 90 kundan ortiq boʻlmagan muddatga: a) koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini tashish uchun; b) qurol va uning oʻq-dorilarini koʻrgazmaga qoʻyish uchun. 7. Ov qilish, sport tadbiri yoki koʻrgazma davomida, biroq 30 kundan ortiq boʻlmagan muddatga: a) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar tomonidan ov quroli va uning oʻq-dorilarini, sport quroli va uning oʻq-dorilarini, koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududiga vaqtincha olib kirish uchun; b) xorijiy davlat hududida ov qilish, sport tadbirlarida ishtirok etish yoki koʻrgazmaga qoʻyish maqsadlarida ov, sport va koʻrgazmaga qoʻyish uchun qurolni hamda uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan vaqtincha olib chiqish uchun. 12. Izoh: 1. Kolleksiyalash quroli va uning oʻq-dorilari — kolleksiyalash obyektlari hisoblangan oʻqotar, pnevmatik, gazli, signal beruvchi, sovuq va boshqa qurol hamda uning oʻq-dorilari. 2. Koʻrgazmaga qoʻyish quroli va uning oʻq-dorilari — koʻrgazma obyektlari hisoblangan oʻqotar, pnevmatik, gazli, signal beruvchi, sovuq va boshqa qurol hamda uning oʻq-dorilari. 3. Tigʻli sovuq ov qurolini, oʻqotar ov qurolining va pnevmatik qurolning oʻq-dorilarini olish Oʻzbekiston Respublikasining ov qilish huquqi berilgan fuqarolari tomonidan olish vakolatli organlarning ruxsatnomalarisiz amalga oshiriladi. 4. Tigʻli sovuq ov va signal beruvchi ov qurolini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish va tashish vakolatli organlarning ruxsatnomalarisiz, ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasi asosida amalga oshiriladi. 5. Oʻqotar ov qurolining oʻq-dorilarini olish, realizatsiya qilish, saqlash, olib yurish va tashish vakolatli organlar tomonidan oʻq-dorilarning turi va kalibriga mos ov qurolini saqlash va olib yurishga doir berilgan ruxsatnoma va ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasi asosida amalga oshiriladi. 6. Shaxsiy foydalanish maqsadida silliq stvolli oʻqotar ov quroliga patronlarni aslahalash uchun foydalaniladigan initsiyalanadigan va olovlanadigan modda va materiallarni (ov poroxi va pistonlar) olish, realizatsiya qilish, saqlash, tashish vakolatli organlar tomonidan silliq stvolli oʻqotar ov qurolini saqlash va olib yurishga doir berilgan ruxsatnoma va ovchilar jamoat birlashmasi tomonidan berilgan ovchilik guvohnomasi asosida amalga oshiriladi. 7. Oʻqotar ov qurolini, pnevmatik ov qurolini, silliq stvolli sport qurolini va uning oʻq-dorilarini, pnevmatik sport qurolini, shuningdek, mukofot qilingan qurol va uning oʻq-dorilarini, oʻzini oʻzi himoya qilish qurolini tashish vakolatli organlarning qurolni saqlash va olib yurishga yoki saqlashga doir ruxsatnomasi asosida amalga oshiriladi. 8. Hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasining birinchi marta qurol va uning oʻq-dorilarini olayotgan, shuningdek, qurolni saqlashga va olib yurishga, kolleksiyalashga yoki koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomalarning amal qilish muddatlarini uzaytirish uchun berilgan taqdirda, vakolatli ichki ishlar organi tomonidan qabul qilingan hujjatlar roʻyxati bilan birga qurolga egalik qilishga qarshi koʻrsatmalar mavjud emasligi yuzasidan davriy tibbiy tekshiruvlardan oʻtishga doir yoʻllanma yuboriladi (topshiriladi). Yoʻllanmada tibbiy tekshiruv oʻtkazuvchi davlat sogʻliqni saqlash organlarining tibbiyot muassasasi nomi va manzili, murojaat uchun telefon raqamlari, mavjud boʻlsa — elektron pochta manzili, ish rejimi, tibbiy tekshiruvga yuborilayotgan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosining familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport (identifikatsiyalovchi ID-kartasi, shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjat) seriyasi, raqami va uni bergan organ yoki jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR), tugʻilgan sanasi va joyi, doimiy yashash joy manzili, shuningdek, tibbiy xulosa yuboriladigan vakolatli ichki ishlar organi nomi, pochta yoki elektron manzili, ichki ishlar organi masʼul xodimining lavozimi, unvoni, familiyasi, ismi va otasining ismi koʻrsatiladi. 9. Vakolatli organ tomonidan bittadan ortiq har bir soyli stvolli oʻqotar ov qurolini, pnevmatik ov qurolini va silliq stvolli oʻqotar ov quroliga egalik qilganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi, mazkur qurol turlari kolleksiyalash yoki koʻrgazmaga qoʻyish obyektlari boʻlgan hollar bundan mustasno. Yigʻim qurol egasi tomonidan har yili quyidagi tartibda toʻlanadi: qurolni saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma amal qilishining birinchi va ikkinchi yillarida — ruxsatnoma berilgan kundan bir va ikki yil oʻtgan sanadan kechiktirmasdan; soyli stvolli oʻqotar ov qurolini, pnevmatik ov qurolini va silliq stvolli oʻqotar ov qurolini saqlash va olib yurishga doir ruxsatnoma amal qilishining uchinchi yilida — ruxsatnomaning amal qilish muddati tugashidan kamida oʻttiz ish kunidan oldin. 10. Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan ruxsat berishga doir talab va shartlarga quyidagilar kiradi: a) ruxsat berishga doir talablar va shartlarga rioya etilishi yuzasidan vakolatli organ tomonidan belgilangan tartibda oʻtkaziladigan tekshiruvlardan bosh tortish; b) ruxsatnomada koʻrsatilgan harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jamoat xavfsizligiga ziyon hamda atrof-muhitga zarar yetkazilishiga olib kelgan boʻlsa; v) qurol va uning oʻq-dorilari but saqlanishini taʼminlash choralari koʻrilmasligi ularning yoʻqolishi yoki talon-toroj qilinishi xavfini tugʻdirsa; g) ruxsatnomada koʻrsatilgan harakatlarni shaxsan bajarmaslik va (yoki) faoliyatni shaxsan amalga oshirmaslik; d) turi, xili, modeli, kalibri va soni ruxsatnomada koʻrsatilmagan qurol va uning oʻq-dorilari bilan harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirish; e) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlash, kolleksiyalash va koʻrgazmaga qoʻyishga doir ruxsatnomada belgilanmagan joyda (manzilda) qurol va uning oʻq-dorilarini saqlashni, kolleksiyalashni va koʻrgazmaga qoʻyishni amalga oshirish; j) Oʻzbekiston Respublikasi hududida vaqtincha turgan chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning qurol va uning oʻq-dorilarini Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish muddatlarini, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish va Oʻzbekiston Respublikasi hududida foydalanish tartibini buzishi. ”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor etish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 25-ilovaning 9-pozitsiyasi “a” kichik bandidagi “oʻttiz” raqami “oʻn besh” raqami bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 29-iyun,
366-son