UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 30-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 30 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 мая 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства высшего образования, науки и инноваций Министерства занятости и сокращения бедности Министерства экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 May 2024 · Ministry and agency documents · Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг

қарори

«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сон « Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони) »ги ҳамда 2023 йил 17 августдаги 396-сон « Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялашга оид қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлигининг 2018 йил 29 декабрдаги 78-қ/қ, 13/ққ, 32-қ/қ, 162-сон «Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга (рўйхат рақами 3119, 2019 йил 11 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2019 й., 10/19/3119/2469-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мазкур қарорга илованинг 2-банди «в» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда «г» кичик банди иккинчи ва учинчи хатбошилари 2024 йилнинг 1 сентябридан амалга киритилади.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 30 майдаги 7-қ/қ-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 7-2024/ҚҚ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 20 майдаги 124-сон қарорига ИЛОВА

«Академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қарорда :

а) муқаддимадан «қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

б) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар Билан алмаштирилсин.

2. Намунавий штатларда :

а) I-бобнинг 5, 13, 15, 16 ва 42 позициялар чиқариб ташлансин;

б) II-бобнинг 5, 12, 14, 18 ва 47 позициялар чиқариб ташлансин;

в) III-бобда:

2-позициядаги «Директорнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари» деган сўзлар «Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари****» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 2 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 2 1 . Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)**** 1 1 1 1 1 1 1 1 » ;

4, 10, 16, ва 49 позициялар чиқариб ташлансин.

г) IV-бобда:

2-позициядаги «Директорнинг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари» деган сўзлар «Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари****» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 2 1 -позиция билан тўлдирилсин:

« 2 1 . Директор ўринбосари (ёшлар билан ишлаш бўйича)**** 1 1 1 1 1 1 1 1 » ;

4, 10, 16, ва 49 позициялар чиқариб ташлансин.

д) Изоҳ қисмида:

иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

е) Иловада :

1-бандда :

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Штат жадвалини тузишда таълим муассасалари ходимларининг сони молия йилининг биринчи санаси ҳолатидаги кундузги, кечки, сиртқи, масофавий ва дуал таълим шаклларида таълим олаётган ўқувчилар контингентидан келиб чиқиб, сиртқи таълим ўқувчилари учун — 0,4 коэффициентни қўллаган ҳолда, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига мувофиқ аниқланади ва штатлар жадвали ўқувчилар сони ўзгариши билан йилнинг 1 сентябрь ҳолатига қайта кўриб чиқилиши мумкин.»

иккинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари учун), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги» деган сўзлар «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари учун), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;

15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«15. Лифтчи лавозими бир бинода жойлашган ва фойдаланилаётган лифтлар учун 1,0 бирлик киритилади.».

21 ва 24-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;

25-банддаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ

Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Ёшлар ишлари агентлиги директори А. САЪДУЛЛАЕВ

Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 30 май,

Тошкент ш.,

2024 йил 20 май,

Тошкент ш.,

2024 йил 20 май,

2024 йил 17 май

2024 йил 20 май

2024 йил 16 май

7-қ/қ-сон

7-2024/ҚҚ-сон

124-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 10/24/3119-3/0462-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining

qarori

“Akademik litsey, kasb-hunar maktabi, kollej va texnikumlar boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 21-dekabrdagi PF-269-son “Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlarini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-fevraldagi 87-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻz ahamiyatini yoʻqotgan qonunchilik hujjatlarini qayta koʻrib chiqish tizimini joriy etish orqali mamlakatda ishbilarmonlik muhitini yaxshilash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-sentabrdagi PF-6075-son Farmoni) ”gi hamda 2023-yil 17-avgustdagi 396-son “ Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalashga oid qonunchilik takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi qarorlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligining 2018-yil 29-dekabrdagi 78-q/q, 13/qq, 32-q/q, 162-son “Akademik litsey, kasb-hunar maktabi, kollej va texnikumlar boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga (roʻyxat raqami 3119, 2019-yil 11-yanvar) (Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.01.2019-y., 10/19/3119/2469-son) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi hamda Yoshlar ishlari agentligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Mazkur qarorga ilovaning 2-bandi “v” kichik bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilari hamda “g” kichik bandi ikkinchi va uchinchi xatboshilari 2024-yilning 1-sentabridan amalga kiritiladi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining 2024-yil 30-maydagi 7-q/q-son, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining 2024-yil 20-maydagi 7-2024/QQ-son hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2024-yil 20-maydagi 124-son qaroriga ILOVA

“Akademik litsey, kasb-hunar maktabi, kollej va texnikumlar boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qarorga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Qarorda :

a) muqaddimadan “qarori, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 25-maydagi 391-son “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida”gi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

b) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar Bilan almashtirilsin.

2. Namunaviy shtatlarda :

a) I-bobning 5, 13, 15, 16 va 42 pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

b) II-bobning 5, 12, 14, 18 va 47 pozitsiyalar chiqarib tashlansin;

v) III-bobda:

2-pozitsiyadagi “Direktorning oʻquv va tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari” degan soʻzlar “Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari****” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 2 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 2 1 . Direktor oʻrinbosari (yoshlar bilan ishlash boʻyicha)**** 1 1 1 1 1 1 1 1 ” ;

4, 10, 16, va 49 pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

g) IV-bobda:

2-pozitsiyadagi “Direktorning oʻquv va tarbiyaviy ishlar boʻyicha oʻrinbosari” degan soʻzlar “Direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari****” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi 2 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:

“ 2 1 . Direktor oʻrinbosari (yoshlar bilan ishlash boʻyicha)**** 1 1 1 1 1 1 1 1 ” ;

4, 10, 16, va 49 pozitsiyalar chiqarib tashlansin.

d) Izoh qismida:

ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

e) Ilovada :

1-bandda :

birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Shtat jadvalini tuzishda taʼlim muassasalari xodimlarining soni moliya yilining birinchi sanasi holatidagi kunduzgi, kechki, sirtqi, masofaviy va dual taʼlim shakllarida taʼlim olayotgan oʻquvchilar kontingentidan kelib chiqib, sirtqi taʼlim oʻquvchilari uchun — 0,4 koeffitsiyentni qoʻllagan holda, akademik litsey, kasb-hunar maktabi, kollej va texnikumlar boshqaruv, texnik, xizmat koʻrsatuvchi va oʻquv-yordamchi xodimlarining namunaviy shtatlariga muvofiq aniqlanadi va shtatlar jadvali oʻquvchilar soni oʻzgarishi bilan yilning 1-sentabr holatiga qayta koʻrib chiqilishi mumkin.”

ikkinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari uchun), Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Moliya vazirligi” degan soʻzlar “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (boshqa vazirlik va idoralar tizimidagi taʼlim muassasalari uchun), Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

3-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

15-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“15. Liftchi lavozimi bir binoda joylashgan va foydalanilayotgan liftlar uchun 1,0 birlik kiritiladi.”.

21 va 24-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin;

25-banddagi “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K. SHARIPOV

Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV

Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Yoshlar ishlari agentligi direktori A. SAʼDULLAYEV

Soliq qoʻmitasi raisi Sh. KUDBIYEV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. XUDAYAROV

Toshkent sh.,

2024-yil 30-may,

Toshkent sh.,

2024-yil 20-may,

Toshkent sh.,

2024-yil 20-may,

2024-yil 17-may

2024-yil 20-may

2024-yil 16-may

7-q/q-son

7-2024/QQ-son

124-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 03.07.2024-y., 10/24/3119-3/0462-son)

lex.uz