UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 30-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 30 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 мая 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и сокращения бедности

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 May 2024 · Ministry and agency documents · Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг

буйруғи

Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сон «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2009 йил 8 майдаги 19/Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 1967, 2009 йил 11 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 24-сон, 280-модда) билан тасдиқланган Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2024 йил 30 майдаги 8-2024/Б-сон буйруғига ИЛОВА

Йиғма темирбетон ва бетон конструкциялар ва буюмлар ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Корхоналарда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».

2. 13-банд «даврий» деган сўздан кейин «(меҳнат фаолияти давомида) мажбурий» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

3. 15-банд «Ходимлар» деган сўздан кейин «мажбурий» деган сўз билан тўлдирилсин.

4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«16. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади.».

5. 17-банд «қўмитаси» деган сўздан кейин «мажбурий» деган сўз билан тўлдирилсин.

6. 18-банддаги «Даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар «Мажбурий даврий тиббий кўриклар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«20.Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».

8. 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ҚМҚ 2.01.05-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 57 ва 60-бандлардаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Корхоналарнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНК 2.09.04-09 «Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар Билан алмаштирилсин.

10. 74-банддаги «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» деган сўзлар «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«80. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 «Бинолар ички водопроводи ва канализацияси» талабига мос келиши керак.».

12. 88-банддаги «Давлат санитар назорати органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 89-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«89. Корхона майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»га мос келиши керак.».

14. 101-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98» деган сўзлар «ҚМҚ 2.01.05-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15. 153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«153. Буғ ва сув иситиш қозонларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2018 йил 25 сентябрда 16/НТД-5-сон билан тасдиқланган Буғ ва сув иситиш қозонларини тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.».

16. 154-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«154. Кўчмас компрессор қурилмалари, ҳаво қувурлари ва газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва фойдаланиш «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2011 йил 3 ноябрда 239-сон билан тасдиқланган Стационар компрессор қурилмалари, ҳаво ўтказгич қувурлари ва газ қувурларининг тузилиши ҳамда улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.».

17. 155-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«155. Газ хўжалигини эксплуатация этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари талабларига мос келиши керак.».

18. 156-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«156. Юк кўтариш кранларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан 2019 йил 20 июнда 20/ЮБ-26-сон билан тасдиқланган Юк кўтариш кранларининг тузилиши ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мос келиши керак.».

19. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«157. Электр қурилмаларини эксплуатация этиш, жойлаштириш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур қоидалар талабларига мос келиши керак.».

20. 286-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«286. Буғ ва иссиқ сув қувурларидан фойдаланиш, ўрнатиш ва таъмирлаш, шунингдек уларни синовдан ўтказиш ишлари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2010 йил 6 июлда 199-сон билан тасдиқланган Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари талабларига мос келиши керак.».

21. 290-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«290. Буғ қувурлари ва арматура тўсиқлари «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2010 йил 6 июлда 199-сон билан тасдиқланган Буғ ва иссиқ сув қувурларининг тузилиши ва хавфсиз эксплуатация қилиш қоидалари талабларига мос келиши лозим.».

22. 305-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«305. Юк ортиш ва тушириш ишлари (юк илиш, кўтариш ва ташиш) «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан 2006 йил 14 февралда 32-сон билан тасдиқланган Юк ортиш ва тушириш ишларидаги юкчилар учун ишларнинг хавфсизлиги қоидалари талабларига мос келиши керак.».

Вазир Б. МУСАЕВ

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ

Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 30 май,

2024 йил 22 май

2024 йил 27 май

8-2024/Б-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 10/24/1967-4/0466-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining

buyrugʻi

Yigʻma temirbeton va beton konstruksiyalar va buyumlar ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-iyundagi PQ-197-son “Maʼmuriy islohotlar doirasida sogʻliqni saqlash sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori hamda Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-fevraldagi 100-son “Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida davlat boshqaruvi tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi mehnat va aholini ijtimoiy muhofaza qilish vazirining 2009-yil 8-maydagi 19/B-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 1967, 2009-yil 11-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2009-y., 24-son, 280-modda) bilan tasdiqlangan Yigʻma temirbeton va beton konstruksiyalar va buyumlar ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi hamda Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirining 2024-yil 30-maydagi 8-2024/B-son buyrugʻiga ILOVA

Yigʻma temirbeton va beton konstruksiyalar va buyumlar ishlab chiqarish xodimlari uchun mehnatni muhofaza qilish qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 9-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Korxonalarda mehnat faoliyati bilan bogʻliq ravishda sodir boʻlgan baxtsiz hodisalar va boshqa jarohatlanishlarni tekshirish va hisobini yuritish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1997-yil 6-iyundagi 286-son qarori bilan tasdiqlangan Ishlab chiqarishdagi baxtsiz hodisalarni va xodimlar salomatligining mehnat vazifalarini bajarish bilan bogʻliq boshqa xil zararlanishini tekshirish va hisobga olish toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq amalga oshirilishi lozim.”.

2. 13-band “davriy” degan soʻzdan keyin “(mehnat faoliyati davomida) majburiy” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin.

3. 15-band “Xodimlar” degan soʻzdan keyin “majburiy” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

4. 16-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“16. Majburiy tibbiy koʻriklar korxonalarga tibbiy xizmatlar koʻrsatuvchi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan, ular boʻlmagan taqdirda esa korxona joylashgan yerdagi davolash-profilaktika muassasalari tomonidan oʻtkaziladi.”.

5. 17-band “qoʻmitasi” degan soʻzdan keyin “majburiy” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

6. 18-banddagi “Davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar “Majburiy davriy tibbiy koʻriklar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“20.Ish beruvchi majburiy tibbiy koʻrikdan oʻtmagan yoxud majburiy tibbiy koʻrik natijalariga koʻra tibbiy komissiyalar tomonidan berilgan tavsiyalarni bajarishdan boʻyin tovlagan shaxslarni ishdan chetlashtirishi shart.”.

8. 51-bandning ikkinchi xatboshisidagi “QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “QMQ 2.01.05-19” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 57 va 60-bandlardagi “QMQ 2.09.04-98 “Korxonalarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar “SHNK 2.09.04-09 “Tashkilotlarning maʼmuriy va maishiy binolari” degan soʻzlar Bilan almashtirilsin.

10. 74-banddagi “Isitish, shamollatish va konditsionerlash” degan soʻzlar “Isitish, ventilyatsiya va konditsiyalash” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

11. 80-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“80. Suv bilan taʼminlash va kanalizatsiya tizimi QMQ 2.04.01-98 “Binolar ichki vodoprovodi va kanalizatsiyasi” talabiga mos kelishi kerak.”.

12. 88-banddagi “Davlat sanitar nazorati organlari” degan soʻzlar “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari yoki tuman (shahar) boʻlimlari” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

13. 89-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“89. Korxona maydonida, ishlab chiqarish va yordamchi binolar va xonalarda tabiiy va sunʼiy yoritishlar QMQ 2.01.05-19 “Tabiiy va sunʼiy yoritish”ga mos kelishi kerak.”.

14. 101-banddagi “QMQ 2.01.05-98” degan soʻzlar “QMQ 2.01.05-19” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

15. 153-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“153. Bugʻ va suv isitish qozonlaridan foydalanish, oʻrnatish va taʼmirlash, shuningdek ularni sinovdan oʻtkazish ishlari “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan 2018-yil 25-sentabrda 16/NTD-5-son bilan tasdiqlangan Bugʻ va suv isitish qozonlarini tuzilishi va ulardan xavfsiz foydalanish qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

16. 154-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“154. Koʻchmas kompressor qurilmalari, havo quvurlari va gaz quvurlarini oʻrnatish, taʼmirlash va foydalanish “Sanoatgeokontexnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan 2011-yil 3-noyabrda 239-son bilan tasdiqlangan Statsionar kompressor qurilmalari, havo oʻtkazgich quvurlari va gaz quvurlarining tuzilishi hamda ulardan xavfsiz foydalanish qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

17. 155-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“155. Gaz xoʻjaligini ekspluatatsiya etish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 16-martdagi 226-son qarori bilan tasdiqlangan Gaz xoʻjaligida xavfsizlik qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

18. 156-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“156. Yuk koʻtarish kranlaridan foydalanish, oʻrnatish va taʼmirlash, shuningdek ularni sinovdan oʻtkazish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi tomonidan 2019-yil 20-iyunda 20/YUB-26-son bilan tasdiqlangan Yuk koʻtarish kranlarining tuzilishi va ulardan xavfsiz foydalanish qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

19. 157-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“157. Elektr qurilmalarini ekspluatatsiya etish, joylashtirish va qurish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 11-noyabrdagi 712-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari hamda Isteʼmolchilar elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari va mazkur qoidalar talablariga mos kelishi kerak.”.

20. 286-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“286. Bugʻ va issiq suv quvurlaridan foydalanish, oʻrnatish va taʼmirlash, shuningdek ularni sinovdan oʻtkazish ishlari “Sanoatkontexnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan 2010-yil 6-iyulda 199-son bilan tasdiqlangan Bugʻ va issiq suv quvurlarining tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

21. 290-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“290. Bugʻ quvurlari va armatura toʻsiqlari “Sanoatkontexnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan 2010-yil 6-iyulda 199-son bilan tasdiqlangan Bugʻ va issiq suv quvurlarining tuzilishi va xavfsiz ekspluatatsiya qilish qoidalari talablariga mos kelishi lozim.”.

22. 305-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“305. Yuk ortish va tushirish ishlari (yuk ilish, koʻtarish va tashish) “Sanoatkontexnazorat” davlat inspeksiyasi tomonidan 2006-yil 14-fevralda 32-son bilan tasdiqlangan Yuk ortish va tushirish ishlaridagi yukchilar uchun ishlarning xavfsizligi qoidalari talablariga mos kelishi kerak.”.

Vazir B. MUSAYEV

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B. ZAKIROV

Togʻ-kon sanoati va geologiya vaziri B. ISLAMOV

Toshkent sh.,

2024-yil 30-may,

2024-yil 22-may

2024-yil 27-may

8-2024/B-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.07.2024-y., 10/24/1967-4/0466-son)

lex.uz