UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 3-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 3 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

СХЕМАСИ

СЎРОВНОМА

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида

Сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид ҳуқуқбузарликлар бўйича фуқароларни хабардор қилишни рақамлаштириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар бўйича фуқаролар томонидан мурожаат қилишда ортиқча оворагарчиликлар келиб чиқмоқда.

Бу борада йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш тизимини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Электрон ҳукумат тадқиқоти» ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-308-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Белгилансинки:

2024 йил 1 сентябрдан бошлаб йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратилади;

мазкур хизмат ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграллашган платформасига интеграция қилган ҳолда ЯИДХП орқали кўрсатилади;

жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ДЙҲХХга анъанавий (оғзаки ёки ёзма) тарзда мурожаат қилишлари мумкин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилиш тартиби;

йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 30 августга қадар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаат этиш учун зарур бўлган ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Регламент йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) жисмоний ва юридик шахслар томонидан электрон мурожаат қилиш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ДЙҲХХ ваколатига кирувчи мурожаатларни кўриб чиқиш учун татбиқ этилади.

3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

автоматлаштирилган тизимлар — Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда ДЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;

ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

йўл ҳаракати қоидалари бузилиши га доир чиқарилган қарор — махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ёки ДЙҲХХ ходими томонидан расмийлаштирилган баённомалар бўйича чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарор;

мурожаат этувчи — йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилаётган жисмоний ёки юридик шахс;

мурожаат этувчининг маълумотлари — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи ва санаси, паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами, жисмоний шахсларнинг шахсий идентификацияловчи рақами (ЖШШИР), доимий яшаш манзили, юридик шахснинг номи, СТИР, жойлашган ери (почта манзили);

юборилган хабарномалар — маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарорнинг хос рақами ва жарима миқдори ҳақидаги «SMS» ёки почта хизмати орқали юборилган хабар.

4. Қуйидагилар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан электрон мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнида ваколатли органнинг вазифалари ҳисобланади:

автоматлаштирилган тизимлар орқали келиб тушган маълумотларга ишлов бериш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;

«Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграллашган платформаси доирасида жалб этилган вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ўртасида ўзаро тезкор маълумот алмашиш;

мурожаатнинг ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда тегишли статистика маълумотларини шакллантириш.

5. Жисмоний ва юридик шахслар йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан ЯИДХП орқали ваколатли органга мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича электрон мурожаат қилади.

2-боб. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаат қилиш тартиби

6. Мурожаат этувчи йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатларни ЯИДХПдан рўйхатдан ўтган ҳолда юборади.

Бунда мурожаат этувчи ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради.

7. Мурожаат этувчи сўровноманинг тўғри тўлдирилганлигини мустақил текширади ва маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилинганидан сўнг уни тасдиқлайди.

8. Мурожаат этувчи Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 294-моддасига мувофиқ далиллар тақдим этиши мумкин.

9. Мурожаатни кўриб чиқиш даврида жарима солиш тўғрисидаги қарор учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.

10. Мурожаат этувчи қарор қабул қилган ваколатли орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

3-боб. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан мурожаатни кўриб чиқиш тартиби

11. Сўровномага киритилган мурожаат этувчи маълумотларининг ҳаққонийлиги ваколатли орган томонидан автоматлаштирилган тизим орқали автоматик равишда текширилади.

Мурожаат этувчининг маълумотлари ҳаққонийлиги тасдиқланган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.

Сўровномада мурожаат ҳақидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган томонидан бир иш куни ичида мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун уч иш кунидан иборат муддат берилганлиги тўғрисидаги хабарнома ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.

Белгиланган муддатда сўровномадаги хатоликлар бартараф этилмаган тақдирда, сўровномани кўриб чиқиш рад этилади ва бу ҳақда мурожаат этувчига ЯИДХП орқали автоматик тарзда жавоб қайтарилади.

12. Тизим орқали мурожаатга киритилган маълумотларнинг тўғрилиги тасдиқлангач, мурожаат ваколатли орган томонидан беш кун ичида, агар мурожаат қўшимча ўрганишларни талаб этган тақдирда, ўн кун ичида кўриб чиқилади ва натижалар юзасидан мурожаат этувчига ЯИДХП орқали белгиланган тартибда жавоб хати юборилади.

Бунда мурожаат юзасидан қўшимча ўрганишлар талаб этилган тақдирда, мурожаат этувчига муддат узайтирилганлиги тўғрисидаги маълумот ЯИДХП орқали автоматик равишда юборилади.

13. Кўриб чиқилган мурожаат бўйича муаллифга жавоб хати юборилгандан сўнг шу мазмундаги такрорий мурожаат қайта кўриб чиқилмайди.

14. Кўриб чиқиш даврида йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор юзасидан юборилган мурожаатдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ваколатли орган томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 271-моддасига мувофиқ қарор қабул қилинади.

Зарур ҳолларда, мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар юзасидан қўшимча ўрганишлар ўтказилади.

4-боб. Якунловчи қоидалар

15. Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар билан боғлиқ бўлмаган шикоят, ариза ҳамда таклифлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

16. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахс 1. Чиқарилган қарор ёки юбориладиган хабарномалар бўйича мурожаат этиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан рўйхатдан ўтади. 2. Чиқарилган қарор ёки юбориладиган хабарномалар бўйича бериладиган мурожаатни юбориш учун сўровномани тўлдиради. Мурожаат қилинган вақтда 2-босқич Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Сўровномага киритилган мурожаат этувчининг маълумотларини ҳаққонийлиги ва тўлиқлигини текширади. Автоматик равишда 3-босқич Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Сўровномада мурожаат этувчи ҳақидаги маълумотлар нотўғри кўрсатилган тақдирда, мурожаат этувчига сўровномадаги хатоликларни бартараф этиш учун хабарнома юборади. 1 иш кунида 4-босқич Мурожаат этувчи жисмоний ва юридик шахс Сўровномада аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. 3 иш кун мобайнида 5-босқич Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Мурожаат этувчига жавоб хати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган тартибда юборилади. 10 кун ичида

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА

Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир чиқарилган қарор ва юборилган хабарномалар юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилиш бўйича

I. Жисмоний шахс тўғрисида маълумот 1. Ф.И.О. 2. Туғилган жойи ва санаси: 3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами: 4. Доимий яшаш манзили: 5. ЖШШИР: 6. Телефон рақами: 7. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса): II. Юридик шахс тўғрисида маълумот 1. Юридик шахснинг номи: 2. СТИР: 3. Жойлашган ери (почта манзили): 4. Телефон рақами: 5. Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса): III. Мурожаат ҳақида маълумот 1. Мурожаат мазмуни: 2. Автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси: 3. Қарор рақами: 4. Автотранспорт воситасини бошқариш ваколатини берувчи тегишли ҳужжатлар (ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси, суғурта полиси, ишончнома маълумотлари ва бошқалар) 5. Қўшимча ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 3 июль,

382-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/382/0475-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MAʼMURIY REGLAMENTI

SXEMASI

SOʻROVNOMA

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida

Soʻnggi yillarda mamlakatimizda yoʻl harakati qoidalari buzilishiga oid huquqbuzarliklar boʻyicha fuqarolarni xabardor qilishni raqamlashtirish borasida tizimli ishlar amalga oshirilmoqda.

Shu bilan birga, hozirgi kunda yoʻl harakati qoidalarining buzilish holati yuzasidan chiqarilgan qaror va yuboriladigan xabarnomalar boʻyicha fuqarolar tomonidan murojaat qilishda ortiqcha ovoragarchiliklar kelib chiqmoqda.

Bu borada yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilish tizimini joriy etish zarurati yuzaga kelmoqda.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Birlashgan Millatlar Tashkilotining “Elektron hukumat tadqiqoti” hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 14-sentabrdagi PQ-308-son qarori hamda “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini “Yoshlar va biznesni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi toʻgʻrisida” 2024-yil 21-fevraldagi PF-37-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Belgilansinki:

2024-yil 1-sentabrdan boshlab yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hamda uning hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — DYHXX) Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali elektron murojaat qilish imkoniyati yaratiladi;

mazkur xizmat DYHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimini “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integrallashgan platformasiga integratsiya qilgan holda YIDXP orqali koʻrsatiladi;

jismoniy va yuridik shaxslar yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan DYHXXga anʼanaviy (ogʻzaki yoki yozma) tarzda murojaat qilishlari mumkin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan YIDXP orqali elektron murojaat qilish tartibi;

yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan murojaatlarni koʻrib chiqish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda 2024-yil 30-avgustga qadar yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan elektron murojaat etish uchun zarur boʻlgan axborot tizimlarini oʻzaro integratsiya qilish choralarini koʻrsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 3-iyuldagi 382-son qaroriga ILOVA

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Reglament yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati hamda uning hududiy boʻlinmalariga (keyingi oʻrinlarda — DYHXX) jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan elektron murojaat qilish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Reglament Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi hamda boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq DYHXX vakolatiga kiruvchi murojaatlarni koʻrib chiqish uchun tatbiq etiladi.

3. Ushbu Reglamentda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

avtomatlashtirilgan tizimlar — Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali hamda DYHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

vakolatli organ — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati va uning hududiy boʻlinmalari;

yoʻl harakati qoidalari buzilishi ga doir chiqarilgan qaror — maxsus avtomatlashtirilgan foto va video qayd etish texnika vositalari orqali qayd etilgan yoki DYHXX xodimi tomonidan rasmiylashtirilgan bayonnomalar boʻyicha chiqarilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qaror;

murojaat etuvchi — yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan YIDXP orqali elektron murojaat qilayotgan jismoniy yoki yuridik shaxs;

murojaat etuvchining maʼlumotlari — jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi, tugʻilgan joyi va sanasi, pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami, jismoniy shaxslarning shaxsiy identifikatsiyalovchi raqami (JSHSHIR), doimiy yashash manzili, yuridik shaxsning nomi, STIR, joylashgan yeri (pochta manzili);

yuborilgan xabarnomalar — maʼmuriy jazo qoʻllash toʻgʻrisidagi qarorning xos raqami va jarima miqdori haqidagi “SMS” yoki pochta xizmati orqali yuborilgan xabar.

4. Quyidagilar yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan elektron murojaatlarni qabul qilish va koʻrib chiqish jarayonida vakolatli organning vazifalari hisoblanadi:

avtomatlashtirilgan tizimlar orqali kelib tushgan maʼlumotlarga ishlov berish, saqlash va ulardan foydalanish;

“Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integrallashgan platformasi doirasida jalb etilgan vazirliklar va idoralarning axborot tizimlari oʻrtasida oʻzaro tezkor maʼlumot almashish;

murojaatning holatini monitoring qilish hamda tegishli statistika maʼlumotlarini shakllantirish.

5. Jismoniy va yuridik shaxslar yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan YIDXP orqali vakolatli organga mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha elektron murojaat qiladi.

2-bob. Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan murojaat qilish tartibi

6. Murojaat etuvchi yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan murojaatlarni YIDXPdan roʻyxatdan oʻtgan holda yuboradi.

Bunda murojaat etuvchi YIDXP orqali ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq elektron shakldagi soʻrovnomani toʻldiradi.

7. Murojaat etuvchi soʻrovnomaning toʻgʻri toʻldirilganligini mustaqil tekshiradi va maʼlumotlarning toʻgʻriligiga ishonch hosil qilinganidan soʻng uni tasdiqlaydi.

8. Murojaat etuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksning 294-moddasiga muvofiq dalillar taqdim etishi mumkin.

9. Murojaatni koʻrib chiqish davrida jarima solish toʻgʻrisidagi qaror uchun belgilangan chegirma muddati toʻxtatib turilmaydi.

10. Murojaat etuvchi qaror qabul qilgan vakolatli organ xodimlarining xatti-harakatlari yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.

3-bob. Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan murojaatni koʻrib chiqish tartibi

11. Soʻrovnomaga kiritilgan murojaat etuvchi maʼlumotlarining haqqoniyligi vakolatli organ tomonidan avtomatlashtirilgan tizim orqali avtomatik ravishda tekshiriladi.

Murojaat etuvchining maʼlumotlari haqqoniyligi tasdiqlangan taqdirda, vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida murojaat etuvchiga murojaati koʻrib chiqish uchun qabul qilinganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda yuboriladi.

Soʻrovnomada murojaat haqidagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan bir ish kuni ichida murojaat etuvchiga soʻrovnomadagi xatoliklarni bartaraf etish uchun uch ish kunidan iborat muddat berilganligi toʻgʻrisidagi xabarnoma YIDXP orqali avtomatik ravishda yuboriladi.

Belgilangan muddatda soʻrovnomadagi xatoliklar bartaraf etilmagan taqdirda, soʻrovnomani koʻrib chiqish rad etiladi va bu haqda murojaat etuvchiga YIDXP orqali avtomatik tarzda javob qaytariladi.

12. Tizim orqali murojaatga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi tasdiqlangach, murojaat vakolatli organ tomonidan besh kun ichida, agar murojaat qoʻshimcha oʻrganishlarni talab etgan taqdirda, oʻn kun ichida koʻrib chiqiladi va natijalar yuzasidan murojaat etuvchiga YIDXP orqali belgilangan tartibda javob xati yuboriladi.

Bunda murojaat yuzasidan qoʻshimcha oʻrganishlar talab etilgan taqdirda, murojaat etuvchiga muddat uzaytirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot YIDXP orqali avtomatik ravishda yuboriladi.

13. Koʻrib chiqilgan murojaat boʻyicha muallifga javob xati yuborilgandan soʻng shu mazmundagi takroriy murojaat qayta koʻrib chiqilmaydi.

14. Koʻrib chiqish davrida yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror yuzasidan yuborilgan murojaatdagi holatlar oʻz tasdigʻini topgan taqdirda, vakolatli organ tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksi 271-moddasiga muvofiq qaror qabul qilinadi.

Zarur hollarda, murojaatda koʻrsatilgan holatlar yuzasidan qoʻshimcha oʻrganishlar oʻtkaziladi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar bilan bogʻliq boʻlmagan shikoyat, ariza hamda takliflar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

16. Mazkur Reglament talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Murojaat etuvchi jismoniy va yuridik shaxs 1. Chiqarilgan qaror yoki yuboriladigan xabarnomalar boʻyicha murojaat etish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalidan roʻyxatdan oʻtadi. 2. Chiqarilgan qaror yoki yuboriladigan xabarnomalar boʻyicha beriladigan murojaatni yuborish uchun soʻrovnomani toʻldiradi. Murojaat qilingan vaqtda 2-bosqich Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Soʻrovnomaga kiritilgan murojaat etuvchining maʼlumotlarini haqqoniyligi va toʻliqligini tekshiradi. Avtomatik ravishda 3-bosqich Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Soʻrovnomada murojaat etuvchi haqidagi maʼlumotlar notoʻgʻri koʻrsatilgan taqdirda, murojaat etuvchiga soʻrovnomadagi xatoliklarni bartaraf etish uchun xabarnoma yuboradi. 1 ish kunida 4-bosqich Murojaat etuvchi jismoniy va yuridik shaxs Soʻrovnomada aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish choralarini koʻradi. 3 ish kun mobaynida 5-bosqich Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Murojaat etuvchiga javob xati Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali belgilangan tartibda yuboriladi. 10 kun ichida

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA

Yoʻl harakati qoidalari buzilishiga doir chiqarilgan qaror va yuborilgan xabarnomalar yuzasidan Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatiga elektron murojaat qilish boʻyicha

I. Jismoniy shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. F.I.O. 2. Tugʻilgan joyi va sanasi: 3. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta seriyasi va raqami: 4. Doimiy yashash manzili: 5. JSHSHIR: 6. Telefon raqami: 7. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa): II. Yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumot 1. Yuridik shaxsning nomi: 2. STIR: 3. Joylashgan yeri (pochta manzili): 4. Telefon raqami: 5. Elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa): III. Murojaat haqida maʼlumot 1. Murojaat mazmuni: 2. Avtotransport vositasining davlat raqami belgisi: 3. Qaror raqami: 4. Avtotransport vositasini boshqarish vakolatini beruvchi tegishli hujjatlar (haydovchilik guvohnomasi, transport vositasini qayd etish guvohnomasi, sugʻurta polisi, ishonchnoma maʼlumotlari va boshqalar) 5. Qoʻshimcha hujjatlar:

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 3-iyul,

382-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.07.2024-y., 09/24/382/0475-son; 06.01.2026-y., 09/26/840/0012-son)

lex.uz