UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 2-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 2 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 2 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 2 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тартибини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

шаҳарлар ва аҳоли пунктлари кўчалари, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, шунингдек, умумий фойдаланиш учун ёпиқ бўлмаган хўжалик автомобиль йўллари бўйлаб хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларига қўйиладиган талаб ва шартларни белгиловчи автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома паспортини тасдиқлаш;

автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани махсус электрон тизим орқали расмийлаштириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда:

Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномани «Лицензия» ахборот тизими ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 июлдаги 378-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарорида :

а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

б) 1-илованинг 56-банди «б» ва «г» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Низомга 2 — 47-иловаларда» сўзлари «Низомга 2 — 48-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги 48-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 48-ИЛОВА

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома ПАСПОРТИ

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Автотранспорт воситасида хавфли юкларни ташиш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний ёки юридик шахслар (юк ташувчи) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган : Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун — номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, жойлашган ери (почта манзили), электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, яшаш манзили, телефон рақами; транспорт воситаси ва (ёки) тиркамасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили, тури (кузов-цистернали, контейнер-цистерна), давлат рақами белгилари, транспорт воситалари ва (ёки) тиркамаларининг охирги мажбурий техник кўрикдан ўтказилган санаси. б) Аризага қуйидагилар илова қилинади: автотранспорт воситасида ташиладиган хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи ва коди ҳамда унинг ҳажми ва вазни тўғрисида маълумот; автотранспорт воситаси ва (ёки) тиркамаларининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар нусхаси; транспорт воситасининг бир марталик техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги далолатнома. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни. 9. Рухсат этишга доир талаб ва шартлар: а) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 январдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига риоя қилиш; б) ёнилғи баки аккумулятор батареясидан узоқликда ёки ундан ўтиб бўлмайдиган тўсиқ билан ажратилган бўлиши, шунингдек двигатель, электр симлари ва тутун чиқарадиган қувурдан узоқда бўлиши ҳамда бакдан ёқилғи оққанда ташилаётган хавфли юкка тушмасдан бевосита ерга қуйиладиган тарзда жойлашган бўлиши керак. Бак, бундан ташқари туби ва ёнларидан ҳимояга (ғилофга) эга бўлиши керак. Ёнилғи двигателга ўз-ўзидан берилмаслиги керак; в) автотранспорт воситасидан 2, 3, 4 ва 5-даражали хавфли юкларни ташиш учун бир марта фойдаланилган тақдирда глушителнинг чиқариш трубаси чиқиш ўйиғига алангани ўчирувчи тўр ўрнатилиши лозим; г) 2, 3, 4 ва 5-даражали хавфли юкларни ташийдиган воситаларнинг электр ускуналари қуйидаги талабларни қондириши керак: электр ускунасининг номинал кучланиши 24 вольтдан ортиқ бўлмаслиги керак; электр сими коррозияга учрамайдиган чоксиз қобиқ билан ҳимояланган симлардан иборат бўлиши ҳамда унинг қизиб кетишини тўлиқ олдини оладиган тарзда ҳисоблаб чиқилган бўлиши керак; электр тармоғи юмшоқ предохранителлар (заводда тайёрланган) ёки автоматик выключателлар ёрдамида оширилган юкламадан сақланган бўлиши керак; электр ўтказма ишончли изоляцияга эга бўлиши, мустаҳкам маҳкамланиши ва автотранспорт воситасининг конструктив қисмларига урилиш ва ёрилишларидан зарар кўрмайдиган тарзда жойлаштирилиши ҳамда совутиш тизимидан ажралиб чиққан иссиқликдан ва ишлатилган газлардан ҳимояланган бўлиши керак; агар аккумуляторлар двигатель капоти остига жойлаштирилмаган бўлса, у ҳолда улар изоляцияловчи ички деворлар билан эквивалент мустаҳкамликда металлдан ёки бошқа материалдан вентиляция қилинадиган бўлмада бўлиши керак; автотранспорт воситаси аккумуляторни электр занжиридан икки полосали выключатель (ёки бошқа восита) ёрдамида ажратиш учун мосланган бўлиши керак, у имкони борича аккумуляторга яқин жойда бўлиши керак. Выключателни бошқариш – тўғридан-тўғри ёки масофадан туриб бошқариш приводи ҳам ҳайдовчининг кабинасидан, ҳам автотранспорт воситасининг ташқарисида бўлиши керак. У осон топилиши ва фарқ қиладиган белги билан белгиланиши керак. Выключатель ишлаб турган двигателда электр занжирининг хавфли ортиқча юкламасини келтириб чиқармасдан унинг контакти ишлаётган двигателда уланадиган тарзда бўлиши керак. резбали цоколга эга бўлган лампалардан фойдаланиш тақиқланади. Автотранспорт кузовларининг ичида ташқи электр симлар тармоғи бўлмаслиги керак, кузов ичидаги ёритиш электр лампалари мустаҳкам тўсувчи тўр ёки панжарага эга бўлиши керак; д) автотранспорт воситалари учқунга хавфсиз бўлган материалдан 200 мм узунликдаги ерга тегиб турадиган металл занжир ва тўхташ жойида статистик ва атмосфера электр зарядларидан ҳимоя қилиш учун металл штир билан жиҳозланган бўлиши керак. Нефть маҳсулотлари ташийдиган автоцистерналар камида 2,5 мм кесимли ва нефть маҳсулотларини оқизиш ва қуйишда ерга уланиш учун камида 20 мм узунликдаги эгилувчан кўп томирли сим билан жиҳозланган бўлиши керак. г) «Фургон» типидаги кузовли автотранспорт воситасида кузов тўлиқ ёпиқ бўлиши, мустаҳкам бўлиши, тирқишлари бўлмаслиги ҳамда ташилаётган хавфли юкнинг хоссасига қараб тегишли вентиляция тизими билан жиҳозланиши керак. Ички қоплаш учун учқун чиқармайдиган материаллардан фойдаланилади, ёғоч материаллар ўтга чидамли модда билан қопланиши керак. Эшиклар ёки эшикка қулф солинган бўлиши керак. Эшик ёки эшиклар конструкцияси кузовнинг қаттиқлигини пасайтирмаслиги керак. Очиқ кузовларни қоплаш учун брезентдан фойдаланилган ҳолларда, у ўт олиши қийин бўлган ва сув ўтказмайдиган матодан тайёрланиши ва бортни улар даражасидан 200 мм ёпиши ҳамда запор мосламали металл рейкалар ёки занжирлар билан маҳкамланиши керак; ж) автотранспорт воситасида орқа томонда бутун цистернада кенгликда зарбалардан етарли даражада сақлайдиган бампер бўлиши керак. Цистернанинг орқа девори билан бампернинг орқа қисми ўртасидаги масофа камида 100 мм ни ташкил этиши керак (ушбу масофа цистерна деворининг чет орқа нуқтасидан бошлаб ёки ташилаётган моддага тегиб турган чиқиб турувчи арматурадан бошлаб ўлчанади); л) қувурлар ва резервуарнинг юқори қисмига ўрнатилган цистерналарнинг ёрдамчи ускуналари силкитилган ҳолда шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши керак. Бундай ҳимоя конструкцияси шакли самарали ҳимояни таъминлаши керак бўлган кучаядиган ҳалқалар, ҳимоя қопқоқлари, узуна ёки бўйлама элементлар шаклида тайёрланиши керак; м) автотранспорт воситаси қуйидаги соз инструментлар ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак: автотранспорт воситасини авария юз берганда таъмирлаш учун қўлда ишлатиладиган асбоблар тўплами; ёнғинни ўчириш учун белкурак ва қумнинг зарур захираси; ҳар бир автотранспорт воситаси учун камида битта юриб кетишдан сақлайдиган тиргак, тиргакнинг ўлчами автотранспорт воситаси типига ва унинг ғилдираги диаметрига мувофиқ бўлиши керак; тўқ сариқ рангли ўчиб ёнадиган (ёки доимий) автоном таъминланадиган иккита фонар. Улар улардан фойдаланиш хавфли юкларнинг ёнишини юзага келтирмайдиган тарзда конструкцияланган бўлиши керак. Тунда тўхтаганда ёки кўриш яхши бўлмаганда, агар автотранспорт воситасининг чироқлари носоз бўлса, битта фонар тахминан 10 м масофада автотранспорт воситаси олдига ва бошқаси тахминан 10 м масофада автотранспорт воситасининг орқасида ўрнатилади; дори қутиси ва ташиладиган хавфли моддаларни нейтраллаштириш воситалари. Юкларни хавфсиз ташиш шартларида ва авария карточкасида назарда тутилган ҳолларда автотранспорт воситаси ташилаётган хавфли моддани нейтраллаштириш ҳамда ҳайдовчи ва кузатувчи ходимнинг якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан бутланиши керак; н) хавф тўғрисидаги ахборот тизими жадвалларини автотранспорт воситаларига маҳкамлаш уларнинг ишончли фиксациясини таъминлайдиган махсус қурилмалар ёрдамида бажарилиши керак. Хавф тўғрисидаги ахборот тизими жадваллари автотранспорт воситасининг олдида (бамперда) ва орқада, транспорт воситасининг рақами белгиларини ва ташқи чироқлари приборларини тўсмаган, шунингдек автотранспорт воситасининг габаритларидан туртиб чиқмаган ҳолда унинг бўйлама ўқига перпендикуляр жойлаштирилиши керак; к) хавфли юкларни ташиш учун газ генераторли автотранспорт воситаларини қўллаш тақиқланади; п) хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларига биттадан ортиқ тиркама ёки ярим тиркама тиркалмаслиги керак. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Гувоҳнома 6 ой муддатга берилади. 12. Изоҳ: I . Хавфли юклар – ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлгани тақдирда ташиш, юк ортиш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар. II . Агар йўналишнинг узунлиги 400 километрдан ортиқ бўлса ёки ташиш кечаси амалга оширилса, хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларининг бир ҳайдовчи билан ҳаракатланиши тақиқланади. III . Қиш вақтида тоғ шароитларида хавфли юкларни ташишда юкни ташувчилар автотранспорт воситаларини протекторнинг қишки шиналари билан бутлашлари керак.

Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома паспортига ИЛОВА

№ ______ Автотранспорт воситасини хавфли юкларни ташишга қўйиш тўғрисидаги ГУВОҲНОМА 1. Ушбу гувоҳнома қуйидаги автотранспорт воситаси Йўл ҳаракати қоидалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайди ва қуйидаги синфлар ва кичик синфларда назарда тутилган хавфли юкларни ташиш учун рухсат этилади: ___________________________________________________________________________________________ (хавфли юкнинг номи, БМТ рўйхати бўйича модданинг тартиб рақами, синфи, кичик синфи кўрсатилади) 2. Автотранспорт воситасининг ишлаб чиқарувчиси ва кузов тури:__________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (ёпиқ, очиқ, цистерна, ярим тиркама ва бошқалар) ___________________________________________________________________________________________ 3. Автотранспорт воситасининг давлат рақам белгиси ва шасси рақами: _____________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ 4. Мурожаат этувчининг номи (жисмоний шахслар учун — Ф.И.О.), жойлашган манзили (жисмоний шахслар учун — яшаш манзили): ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 5. Амал қилиш муддати:______________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ Ваколатли орган раҳбари_____________________________________________________________________________________________________ (эгаллаб турган лавозими, Ф.И.О. , электрон имзоси ,) ».

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурол тўғрисидаги қонунчилик ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2022 йил 15 августдаги 444-сон қарорига 1-илованинг 1-банди «а» ва «в» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 2 июль,

378-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2024 й., 09/24/378/0480-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish tartibini soddalashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

shaharlar va aholi punktlari koʻchalari, umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari, shuningdek, umumiy foydalanish uchun yopiq boʻlmagan xoʻjalik avtomobil yoʻllari boʻylab xavfli yuklarni tashiydigan avtotransport vositalariga qoʻyiladigan talab va shartlarni belgilovchi avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma pasportini tasdiqlash;

avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnomani maxsus elektron tizim orqali rasmiylashtirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi ikki oy muddatda:

Raqamli texnologiyalar vazirligi va Adliya vazirligi bilan birgalikda avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnomani “Litsenziya” axborot tizimi va Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olish imkoniyatini yaratsin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini taʼminlasin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 2-iyuldagi 378-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida xavfli yuklarni avtomobil transportida tashish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2011-yil 16-fevraldagi 35-son qarorida :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;

b) 1-ilovaning 56-bandi “b” va “g” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Nizomga 2 — 47-ilovalarda” soʻzlari “Nizomga 2 — 48-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi 48-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 48-ILOVA

Avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma PASPORTI

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Avtotransport vositasida xavfli yuklarni tashish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy yoki yuridik shaxslar (yuk tashuvchi) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ : Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati, Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun — nomi, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, joylashgan yeri (pochta manzili), elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — F.I.O., jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, yashash manzili, telefon raqami; transport vositasi va (yoki) tirkamasining rusumi, ishlab chiqarilgan yili, turi (kuzov-sisternali, konteyner-sisterna), davlat raqami belgilari, transport vositalari va (yoki) tirkamalarining oxirgi majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazilgan sanasi. b) Arizaga quyidagilar ilova qilinadi: avtotransport vositasida tashiladigan xavfli yukning nomi, BMT roʻyxati boʻyicha moddaning tartib raqami, sinfi, kichik sinfi va kodi hamda uning hajmi va vazni toʻgʻrisida maʼlumot; avtotransport vositasi va (yoki) tirkamalarining roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomalar nusxasi; transport vositasining bir martalik texnik koʻrikdan oʻtganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni. 9. Ruxsat etishga doir talab va shartlar: a) Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 16-yanvardagi 35-son qarori bilan tasdiqlangan xavfli yuklarni avtomobil transportida tashish qoidalariga rioya qilish; b) yonilgʻi baki akkumulyator batareyasidan uzoqlikda yoki undan oʻtib boʻlmaydigan toʻsiq bilan ajratilgan boʻlishi, shuningdek dvigatel, elektr simlari va tutun chiqaradigan quvurdan uzoqda boʻlishi hamda bakdan yoqilgʻi oqqanda tashilayotgan xavfli yukka tushmasdan bevosita yerga quyiladigan tarzda joylashgan boʻlishi kerak. Bak, bundan tashqari tubi va yonlaridan himoyaga (gʻilofga) ega boʻlishi kerak. Yonilgʻi dvigatelga oʻz-oʻzidan berilmasligi kerak; v) avtotransport vositasidan 2, 3, 4 va 5-darajali xavfli yuklarni tashish uchun bir marta foydalanilgan taqdirda glushitelning chiqarish trubasi chiqish oʻyigʻiga alangani oʻchiruvchi toʻr oʻrnatilishi lozim; g) 2, 3, 4 va 5-darajali xavfli yuklarni tashiydigan vositalarning elektr uskunalari quyidagi talablarni qondirishi kerak: elektr uskunasining nominal kuchlanishi 24 voltdan ortiq boʻlmasligi kerak; elektr simi korroziyaga uchramaydigan choksiz qobiq bilan himoyalangan simlardan iborat boʻlishi hamda uning qizib ketishini toʻliq oldini oladigan tarzda hisoblab chiqilgan boʻlishi kerak; elektr tarmogʻi yumshoq predoxranitellar (zavodda tayyorlangan) yoki avtomatik viklyuchatellar yordamida oshirilgan yuklamadan saqlangan boʻlishi kerak; elektr oʻtkazma ishonchli izolyatsiyaga ega boʻlishi, mustahkam mahkamlanishi va avtotransport vositasining konstruktiv qismlariga urilish va yorilishlaridan zarar koʻrmaydigan tarzda joylashtirilishi hamda sovutish tizimidan ajralib chiqqan issiqlikdan va ishlatilgan gazlardan himoyalangan boʻlishi kerak; agar akkumulyatorlar dvigatel kapoti ostiga joylashtirilmagan boʻlsa, u holda ular izolyatsiyalovchi ichki devorlar bilan ekvivalent mustahkamlikda metalldan yoki boshqa materialdan ventilyatsiya qilinadigan boʻlmada boʻlishi kerak; avtotransport vositasi akkumulyatorni elektr zanjiridan ikki polosali viklyuchatel (yoki boshqa vosita) yordamida ajratish uchun moslangan boʻlishi kerak, u imkoni boricha akkumulyatorga yaqin joyda boʻlishi kerak. Viklyuchatelni boshqarish – toʻgʻridan-toʻgʻri yoki masofadan turib boshqarish privodi ham haydovchining kabinasidan, ham avtotransport vositasining tashqarisida boʻlishi kerak. U oson topilishi va farq qiladigan belgi bilan belgilanishi kerak. Viklyuchatel ishlab turgan dvigatelda elektr zanjirining xavfli ortiqcha yuklamasini keltirib chiqarmasdan uning kontakti ishlayotgan dvigatelda ulanadigan tarzda boʻlishi kerak. rezbali sokolga ega boʻlgan lampalardan foydalanish taqiqlanadi. Avtotransport kuzovlarining ichida tashqi elektr simlar tarmogʻi boʻlmasligi kerak, kuzov ichidagi yoritish elektr lampalari mustahkam toʻsuvchi toʻr yoki panjaraga ega boʻlishi kerak; d) avtotransport vositalari uchqunga xavfsiz boʻlgan materialdan 200 mm uzunlikdagi yerga tegib turadigan metall zanjir va toʻxtash joyida statistik va atmosfera elektr zaryadlaridan himoya qilish uchun metall shtir bilan jihozlangan boʻlishi kerak. Neft mahsulotlari tashiydigan avtotsisternalar kamida 2,5 mm kesimli va neft mahsulotlarini oqizish va quyishda yerga ulanish uchun kamida 20 mm uzunlikdagi egiluvchan koʻp tomirli sim bilan jihozlangan boʻlishi kerak. g) “Furgon” tipidagi kuzovli avtotransport vositasida kuzov toʻliq yopiq boʻlishi, mustahkam boʻlishi, tirqishlari boʻlmasligi hamda tashilayotgan xavfli yukning xossasiga qarab tegishli ventilyatsiya tizimi bilan jihozlanishi kerak. Ichki qoplash uchun uchqun chiqarmaydigan materiallardan foydalaniladi, yogʻoch materiallar oʻtga chidamli modda bilan qoplanishi kerak. Eshiklar yoki eshikka qulf solingan boʻlishi kerak. Eshik yoki eshiklar konstruksiyasi kuzovning qattiqligini pasaytirmasligi kerak. Ochiq kuzovlarni qoplash uchun brezentdan foydalanilgan hollarda, u oʻt olishi qiyin boʻlgan va suv oʻtkazmaydigan matodan tayyorlanishi va bortni ular darajasidan 200 mm yopishi hamda zapor moslamali metall reykalar yoki zanjirlar bilan mahkamlanishi kerak; j) avtotransport vositasida orqa tomonda butun sisternada kenglikda zarbalardan yetarli darajada saqlaydigan bamper boʻlishi kerak. Sisternaning orqa devori bilan bamperning orqa qismi oʻrtasidagi masofa kamida 100 mm ni tashkil etishi kerak (ushbu masofa sisterna devorining chet orqa nuqtasidan boshlab yoki tashilayotgan moddaga tegib turgan chiqib turuvchi armaturadan boshlab oʻlchanadi); l) quvurlar va rezervuarning yuqori qismiga oʻrnatilgan sisternalarning yordamchi uskunalari silkitilgan holda shikastlanishlardan himoyalangan boʻlishi kerak. Bunday himoya konstruksiyasi shakli samarali himoyani taʼminlashi kerak boʻlgan kuchayadigan halqalar, himoya qopqoqlari, uzuna yoki boʻylama elementlar shaklida tayyorlanishi kerak; m) avtotransport vositasi quyidagi soz instrumentlar va asbob-uskunalar bilan taʼminlanishi kerak: avtotransport vositasini avariya yuz berganda taʼmirlash uchun qoʻlda ishlatiladigan asboblar toʻplami; yongʻinni oʻchirish uchun belkurak va qumning zarur zaxirasi; har bir avtotransport vositasi uchun kamida bitta yurib ketishdan saqlaydigan tirgak, tirgakning oʻlchami avtotransport vositasi tipiga va uning gʻildiragi diametriga muvofiq boʻlishi kerak; toʻq sariq rangli oʻchib yonadigan (yoki doimiy) avtonom taʼminlanadigan ikkita fonar. Ular ulardan foydalanish xavfli yuklarning yonishini yuzaga keltirmaydigan tarzda konstruksiyalangan boʻlishi kerak. Tunda toʻxtaganda yoki koʻrish yaxshi boʻlmaganda, agar avtotransport vositasining chiroqlari nosoz boʻlsa, bitta fonar taxminan 10 m masofada avtotransport vositasi oldiga va boshqasi taxminan 10 m masofada avtotransport vositasining orqasida oʻrnatiladi; dori qutisi va tashiladigan xavfli moddalarni neytrallashtirish vositalari. Yuklarni xavfsiz tashish shartlarida va avariya kartochkasida nazarda tutilgan hollarda avtotransport vositasi tashilayotgan xavfli moddani neytrallashtirish hamda haydovchi va kuzatuvchi xodimning yakka tartibdagi himoya vositalari bilan butlanishi kerak; n) xavf toʻgʻrisidagi axborot tizimi jadvallarini avtotransport vositalariga mahkamlash ularning ishonchli fiksatsiyasini taʼminlaydigan maxsus qurilmalar yordamida bajarilishi kerak. Xavf toʻgʻrisidagi axborot tizimi jadvallari avtotransport vositasining oldida (bamperda) va orqada, transport vositasining raqami belgilarini va tashqi chiroqlari priborlarini toʻsmagan, shuningdek avtotransport vositasining gabaritlaridan turtib chiqmagan holda uning boʻylama oʻqiga perpendikulyar joylashtirilishi kerak; k) xavfli yuklarni tashish uchun gaz generatorli avtotransport vositalarini qoʻllash taqiqlanadi; p) xavfli yuklarni tashiydigan avtotransport vositalariga bittadan ortiq tirkama yoki yarim tirkama tirkalmasligi kerak. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Xavfli yuklarni tashish uchun sigʻimlarning yaroqliligi Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Guvohnoma 6 oy muddatga beriladi. 12. Izoh: I . Xavfli yuklar – oʻziga xos xossalari va xususiyatlari tufayli muayyan omillar mavjud boʻlgani taqdirda tashish, yuk ortish-tushirish ishlari jarayonida tashilayotgan yuklar, texnika vositalari, qurilmalar, bino va inshootlar, boshqa obyektlarning portlashi, yonishi yoki shikastlanishiga, shuningdek odamlar hayoti va sogʻligʻiga, atrof muhitga zarar yetkazilishiga sabab boʻlishi mumkin boʻlgan moddalar, materiallar, buyumlar, chiqindilar. II . Agar yoʻnalishning uzunligi 400 kilometrdan ortiq boʻlsa yoki tashish kechasi amalga oshirilsa, xavfli yuklarni tashiydigan avtotransport vositalarining bir haydovchi bilan harakatlanishi taqiqlanadi. III . Qish vaqtida togʻ sharoitlarida xavfli yuklarni tashishda yukni tashuvchilar avtotransport vositalarini protektorning qishki shinalari bilan butlashlari kerak.

Avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi guvohnoma pasportiga ILOVA

№ ______ Avtotransport vositasini xavfli yuklarni tashishga qoʻyish toʻgʻrisidagi GUVOHNOMA 1. Ushbu guvohnoma quyidagi avtotransport vositasi Yoʻl harakati qoidalari hamda Oʻzbekiston Respublikasida xavfli yuklarni avtomobil transportida tashish qoidalarida belgilangan talablarga muvofiqligini tasdiqlaydi va quyidagi sinflar va kichik sinflarda nazarda tutilgan xavfli yuklarni tashish uchun ruxsat etiladi: ___________________________________________________________________________________________ (xavfli yukning nomi, BMT roʻyxati boʻyicha moddaning tartib raqami, sinfi, kichik sinfi koʻrsatiladi) 2. Avtotransport vositasining ishlab chiqaruvchisi va kuzov turi:__________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (yopiq, ochiq, sisterna, yarim tirkama va boshqalar) ___________________________________________________________________________________________ 3. Avtotransport vositasining davlat raqam belgisi va shassi raqami: _____________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ 4. Murojaat etuvchining nomi (jismoniy shaxslar uchun — F.I.O.), joylashgan manzili (jismoniy shaxslar uchun — yashash manzili): ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ 5. Amal qilish muddati:______________________________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________________________________________ Vakolatli organ rahbari_____________________________________________________________________________________________________ (egallab turgan lavozimi, F.I.O. , elektron imzosi ,) ”.

3. Vazirlar Mahkamasining “Qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillari takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2022-yil 15-avgustdagi 444-son qaroriga 1-ilovaning 1-bandi “a” va “v” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 2-iyul,

378-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2024-y., 09/24/378/0480-son)

lex.uz