UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 15-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Favqulodda vaziyatlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 15 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Фавқулодда вазиятлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 15 мая 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр по чрезвычайным ситуациям

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 15 May 2024 · Ministry and agency documents · Favqulodda vaziyatlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сон «Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардия билан келишилган.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2024 йил 15 майдаги 144-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча аҳоли пунктлари ва объектларнинг (бундан ўта муҳим ва тоифаланган объектлар мустасно) намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди .

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);

аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспорти (бундан буён матнда хавфсизлик паспорти деб юритилади) — аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, тизимли ахборот базасини шакллантириш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун тузиладиган ҳужжат;

объект — ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан аҳолига хизмат кўрсатувчи, маълум бир ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш йўналишига ихтисослашган, мажмуавий технологик жараёнларни ўз ичига олган ташкилот (корхона);

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар;

«Хавфсизлик паспорти» автоматлаштирилган ахборот-маълумот тизими (бундан буён матнда ахборот-маълумот тизими деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги нинг республика, вилоят, туман (шаҳар) кесимида аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавфсизлик паспорти маълумотлари киритиладиган электрон портали.

2-боб. Хавфсизлик паспортини тузишнинг мақсади ва вазифалари

2. Хавфсизлик паспортини тузишнинг мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, ахборот-маълумот тизимига киритиш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.

3. Қуйидагилар хавфсизлик паспортини тузишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

аҳоли пунктлари ва объектларнинг умумий хусусиятларини аниқлаш;

аҳоли пунктлари ва объектларнинг хавф даражасини аниқлаш;

аҳоли пунктлари ва объектларнинг фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.

3-боб. Хавфсизлик паспортини тузиш, келишиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

4. Хавфсизлик паспортини шакллантириш туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортини тузиш режа-графиги ишлаб чиқилади ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.

5. Туман (шаҳар) ҳокимлиги белгиланган режа-график асосида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими орқали маҳаллаларни ҳамда мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган тоифага кирувчи объектларни хавфсизлик паспортларини шакллантириш тўғрисида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.

6. Аҳоли пунктининг хавфсизлик паспорти туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ҳар бир маҳалла бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи билан биргаликда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.

Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузишда туман (шаҳар) ҳокимлиги ва туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимидан масъул ходим бириктириб берилади.

Туман (шаҳар)да жойлашган ходимлари сони эллик нафар ва ундан ортиқ бўлган объектлар томонидан ўзларининг хавфсизлик паспортлари ишлаб чиқилади. Объектларнинг хавфсизлик паспорти объект раҳбари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда шакллантирилади.

Ходимлари сони эллик нафардан кам бўлган объектлар аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортида кўрсатилади.

7. Хавфсизлик паспорти уни шакллантириш бўйича хабардор қилинган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ҳамда объект раҳбари томонидан бир ой ичида тузилади ва тасдиқланади.

Бунда, аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортини тузиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида амалга оширилади.

8. Хавфсизлик паспортини шакллантиришда аҳоли пункти ҳамда объект ҳақидаги умумий маълумотлар, уларда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар ҳамда уларни олдини олиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотлар тўпланади.

Бунда, аҳоли пункти ва объектда юзага келиши мумкин бўлган табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 октябрдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Техноген, табиий ва экологик тусдаги фавқулодда вазиятларнинг таснифи асосида аниқланади.

9. Ахборот-маълумот тизимида маҳаллалар кесимида туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходимига ва объектлар раҳбарларига хавфсизлик паспортини шакллантириш учун шахсий кабинет очилади.

10. Хавфсизлик паспорти маълумотлари туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизимидаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда киритилади ҳамда уларнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.

11. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбарига хавфсизлик паспортларини шакллантиришда туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан услубий ёрдам кўрсатилади.

12. Хавфсизлик паспортлари туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ахборот-маълумот тизимига киритилган кундан бошлаб ўн кун ичида, уларни қўшимча ўрганиш, текшириш ёки қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ой ичида келишиб берилади.

13. Ахборот-маълумот тизими «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси ва давлат органларининг электрон тизимларига интеграция қилинади.

Туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходими хавфсизлик паспортларига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ахборот-маълумот тизими орқали текшириши учун имконият яратилади.

14. Ахборот-маълумот тизимига нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан хавфсизлик паспортларини келишиш рад этилади ҳамда хавфсизлик паспортлари маълумотларини тўғрилаб киритиш учун ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади.

15. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари қайтарилган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ўн кун ичида ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилиши лозим.

16. Хавфсизлик паспортлари маълумотлари ахборот-маълумот тизими орқали тўғрилаб киритилган кундан бошлаб уч кун ичида туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан келишиб берилади, бундан маълумотлар такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган ҳолатлар мустасно.

Бунда, ахборот-маълумот тизимига такроран нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар киритилганлиги аниқланганда, мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ хавфсизлик паспортлари ахборот-маълумот тизими орқали қайтарилади ва тўғрилаб киритилади.

17. Хавфсизлик паспортлари маълумотларига ҳар йили биринчи апрел санасига қадар туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари томонидан ахборот-маълумот тизими орқали тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лозимлиги тўғрисида ҳар йили биринчи феврал санасига қадар ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.

18. Аҳоли пунктлари ва (ёки) объектларда табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиш эҳтимоли вужудга келганда, туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими ва объект раҳбари бу ҳақида уч кун ичида ахборот-маълумот тизимидаги хавфсизлик паспорти маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимини хабардор қилади.

Бунда, туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлими табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида жойига чиққан ҳолда ўрганиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.

4-боб. Якунловчи қоида

19. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

«КЕЛИШИЛДИ» «ТАСДИҚЛАЙМАН» (вилоят, шаҳар ва туман номи) Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи туман (шаҳар) ҳокимлигининг масъул ходими _______________________________________________ _______________________________________________ __ (электрон рақамли имзо) _____________ (Ф.И.О.) ______ __ (электрон рақамли имзо) _____________ (Ф.И.О.) ______ 20___ й. «___» __________ 20___ й. «___» __________ АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ НАМУНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили) ___________________________________________________________________________________________________________________________ (маҳалла номи) АҲОЛИ ПУНКТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 1-жадвал Т/р Кўрсаткичлар номи Маълумотлар (кўрсаткичлар) 1. Умумий ер майдони, км 2 2. Маҳалла фуқаро йиғини (МФЙ)да аҳоли сони (минг киши) 3. МФЙда аҳоли хонадонлари сони 4. МФЙ ҳудудида кўп қаватли уйлар/якка тартибдаги уйлар сони 5. МФЙ аҳолисининг зичлиги, киши/км 2 6. МФЙ ҳудудида хавфи юқори бўлган объектлар сони 7. МФЙ ҳудудида ижтимоий ва иқтисодий объектлар ва аҳоли гавжум тўпланадиган объектлар сони, шу жумладан: тиббиёт муассасаларининг умумий сони; мактабгача таълим ташкилотлари сони; умумтаълим мактаблари сони; профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони; олий таълим ташкилотлари сони; савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони; маданият ва спорт муассасалари сони; масжидлар сони. 8. Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан: техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони; табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони; экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони. 9. МФЙ ҳудудида фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан: техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар; табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар; экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

ТАБИИЙ ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

2-жадвал Т/р Табиий хавф турлари Табиий ҳодисанинг интенсивлиги Хавфли табиий ҳодисанинг содир бўлиш даврийлиги, йил Табиий офат оқибатида содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг сони, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятлар зонасига тушувчи аҳоли пунктларида яшовчи одамлар сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Зилзилалар, балл, 7 — 8 8 — 9 >9 2. Тошқинлар, м 3. Сув босиши, м 4. Сел оқимлари м 5. Кўчкилар, м 6. Қор кўчкилари, м 7. Кучли шамоллар (довуллар) 8. Жала, мм 9. Дўл, мм 10. Табиий ёнғинлар, га 11. Эпидемия 12. Эпизоотия 13. Эпифитотия

ТЕХНОГЕН ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

3-жадвал Т/р Содир бўлиши мумкин бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари Объектларнинг номи ва манзили Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна) Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари 2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар 3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар 4. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар 5. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар 6. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар

ЭКОЛОГИК ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

4-жадвал Т/р Содир бўлиши мумкин бўлган экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари Объектларнинг номи ва манзили Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна) Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар 2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар 3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

АҲОЛИ ПУНКТИДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУЦИЯТЛАРИ

5-жадвал Т/р Кўрсаткичлар номи Маълумотлар (кўрсаткичлар) 1. Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони 2. Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки объект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги 3. Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони 4. Эвакуация тадбирлари режасининг мавжудлиги 5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм 6. Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захиралари яратилганлиги даражаси 7. Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси 8. Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги 9. Ёнғин ўчириш гидрантлари ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси 10. Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси

Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортларини тузиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

«КЕЛИШИЛДИ» «ТАСДИҚЛАЙМАН» (вилоят, шаҳар ва туман номи) Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи объект раҳбари _______________________________________________ _______________________________________________ __ (электрон рақамли имзо) _____________ (Ф.И.О.) ______ __ (электрон рақамли имзо) _____________ (Ф.И.О.) ______ 20___ й. «___» __________ 20___ й. «___» __________ ОБЕКТНИНГ НАМУНАВИЙ ХАВФСИЗЛИК ПАСПОРТИ ___________________________________________________________________________________________________________________________ (вилоят, туман (шаҳар), МФЙ номи ва манзили) ___________________________________________________________________________________________________________________________ (обект номи) ОБЕКТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ 1-жадвал Т/р Кўрсаткичлар номи Маълумотлар (кўрсаткичлар) 1. Умумий ер майдони, км 2 2. шу жумладан қурилиш остидаги ер участкаси майдони (м 2 ) 3. Қаватлар сони 4. Объектда ишчи ходимлар сони (киши) 5. Объектда ходимлар сони (бир суткада) 6. Объектдан аҳоли яшаш пунктигача бўлган масофа (м) 7. Объектнинг вазифаси 8. Объектга энг яқин бўлган ижтимоий ва иқтисодий объектлар сони ва номи, шу жумладан: тиббиёт муассасалар сони; мактабгача таълим ташкилотлари сони; умумтаълим мактаблари сони; профессионал таълим муассасалари ва ташкилотлари сони; олий таълим ташкилотлари сони; савдо мажмуалари (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари ва шу каби йирик бошқа объектлар) сони; маданият ва спорт муассасалари сони; масжидлар сони. 9. Йил давомида содир бўлган фавқулодда вазиятлар сони, шу жумладан: техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони; табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони; экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар сони 10. Объектда фавқулодда вазиятларда етказилиши мумкин бўлган зарарларнинг тахминий миқдори, млн. сўм, шу жумладан: техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар; табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар; экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар.

ТАБИИЙ ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

2-жадвал Т/р Табиий хавф турлари Табиий ҳодисанинг интенсивлиги Хавфли табиий ҳодисанинг содир бўлиш даврийлиги, йил Табиий офат оқибатида содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг сони, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятлар зонасига тушувчи аҳоли пунктларида яшовчи одамлар сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Зилзилалар, балл, 7 — 8 8 — 9 >9 2. Тошқинлар, м 3. Сув босиши, м 4. Сел оқимлари м 5. Кўчкилар, м 6. Қор кўчкилари, м 7. Кучли шамоллар (довуллар) 8. Жала, мм 9. Дўл, мм 10. Табиий ёнғинлар, га 11. Эпидемия 12. Эпизоотия 13. Эпифитотия

ТЕХНОГЕН ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

3-жадвал Т/р Содир бўлиши мумкин бўлган техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари Объектларнинг номи ва манзили Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна) Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Транспорт авариялари ва ҳалокатлари 2. Кимёвий хавфли объектлардаги авариялар 3. Ёнғин-портлаш хавфи мавжуд бўлган объектлардаги авариялар 4. Энергетика ва коммунал тизимлардаги авариялар 5. Радиоактив ва бошқа хавфли ҳамда экологик жиҳатдан зарарли моддалардан фойдаланиш ёки уларни сақлаш билан боғлиқ авариялар 6. Гидротехник ҳалокатлар ва авариялар

ЭКОЛОГИК ХУСУЦИЯТЛИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛИШ ХАВФ КЎРСАТКИЧЛАРИ (фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган энг хавфли кўриниши бўйича)

4-жадвал Т/р Содир бўлиши мумкин бўлган экологик тусдаги фавқулодда вазиятлар турлари Объектларнинг номи ва манзили Фавқулодда вазиятларда хавфли моддаларнинг тури ва мумкин бўлган миқдори (тонна) Фавқулодда вазиятларнинг мумкин бўлган даврийлиги, йил Содир бўлиши мумкин бўлган хавф кўрсаткичи, йил Содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг ўлчамлари, км 2 Фавқулодда вазиятларда яшаш шароитларининг издан чиқиши мумкин бўлган аҳоли сони, минг киши. Ижтимоий-иқтисодий оқибатлар Ҳалок бўлиши мумкин бўлган одамлар сони Жабрланиши мумкин бўлган одамлар сони Етказилиши мумкин бўлган моддий зарар 1. Қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар 2. Атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ўзгариши билан боғлиқ бўлган вазиятлар 3. Гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар

ОБЕКТДА АҲОЛИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ, ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИНГ ХУСУЦИЯТЛАРИ

5-жадвал Т/р Кўрсаткичлар номи Маълумотлар (кўрсаткичлар) 1. Фуқаро муҳофазаси хизматларига бириктирилган ходимлар сони 2. Фавқулодда вазиятлар рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг маҳаллий ёки обект (локал) даражасидаги автоматлаштирилган тизими жорий этилганлиги 3. Огоҳлантириш тизимлари билан қамраб олинган аҳоли сони 4. Эвакуация режасининг мавжудлиги 5. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш учун моддий ресурслари захираси, млн. сўм 6. Фавқулодда вазиятлар даврида озиқ-овқат захирасининг мавжудлиги 7. Шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланганлик даражаси 8. Захира электростанцияси (дизел генератори) билан таъминланганлиги 9. Ёнғин ўчириш гидрантлар ва сув ҳовузи билан таъминланганлик даражаси 10. Ёнғиндан автоматик равишда хабар берувчи воситалар билан таъминланганлик даражаси

Вазир А. КУЛДАШЕВ

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 15 май,

2024 йил 14 май

2024 йил 13 май

2024 йил 29 апрель

2024 йил 23 апрель

2024 йил 18 апрель

144-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.07.2024 й., 10/24/3526/0489-сон; 16.12.2024 й., 10/24/3526-1/1028-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Oʻzbekiston Respublikasi aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 11-avgustdagi 362-son “Iqlim oʻzgarishi va tabiiy ofatlar xavfiga nisbatan milliy harakatlar rejasini ishlab chiqish hamda samarali amalga oshirishni tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Ichki ishlar vazirligi hamda Milliy gvardiya bilan kelishilgan.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oydan keyin kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi favqulodda vaziyatlar vazirining 2024-yil 15-maydagi 144-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi barcha aholi punktlari va obyektlarning (bundan oʻta muhim va toifalangan obyektlar mustasno) namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibini belgilaydi .

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

aholi punkti — huquqiy maqom, nom va chegara bilan belgilangan Oʻzbekiston Respublikasi maʼmuriy-hududiy birligi (shahar, shaharcha, qishloq, ovul);

aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasporti (bundan buyon matnda xavfsizlik pasporti deb yuritiladi) — aholi punktlari va obyektlar haqidagi maʼlumotlarni toʻplash, tizimli axborot bazasini shakllantirish, ularni monitoring va tahlil qilish orqali yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilish uchun tuziladigan hujjat;

obyekt — ijtimoiy va iqtisodiy jihatdan aholiga xizmat koʻrsatuvchi, maʼlum bir ishlab chiqarish yoki xizmat koʻrsatish yoʻnalishiga ixtisoslashgan, majmuaviy texnologik jarayonlarni oʻz ichiga olgan tashkilot (korxona);

tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar — muayyan hududda odamlar qurbon boʻlishiga, odamlarning sogʻligʻiga yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayot faoliyati sharoitlari buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoxud boshqa ofat natijasida, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi natijasida yuzaga kelgan vaziyatlar;

“Xavfsizlik pasporti” avtomatlashtirilgan axborot-maʼlumot tizimi (bundan buyon matnda axborot-maʼlumot tizimi deb yuritiladi) — Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi ning respublika, viloyat, tuman (shahar) kesimida aholi punktlari va obyektlarning xavfsizlik pasporti maʼlumotlari kiritiladigan elektron portali.

2-bob. Xavfsizlik pasportini tuzishning maqsadi va vazifalari

2. Xavfsizlik pasportini tuzishning maqsadi aholi punktlari va obyektlar haqidagi maʼlumotlarni toʻplash, axborot-maʼlumot tizimiga kiritish, ularni monitoring va tahlil qilish orqali yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tabiiy va texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan muhofaza qilishdan iborat.

3. Quyidagilar xavfsizlik pasportini tuzishning asosiy vazifalari hisoblanadi:

aholi punktlari va obyektlarning umumiy xususiyatlarini aniqlash;

aholi punktlari va obyektlarning xavf darajasini aniqlash;

aholi punktlari va obyektlarning favqulodda vaziyatlar xavfini kamaytirish hamda oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha profilaktik chora-tadbirlar ishlab chiqish.

3-bob. Xavfsizlik pasportini tuzish, kelishish hamda unga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish

4. Xavfsizlik pasportini shakllantirish tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tomonidan xavfsizlik pasportini tuzish reja-grafigi ishlab chiqiladi va tuman (shahar) hokimligi tomonidan tasdiqlanadi.

5. Tuman (shahar) hokimligi belgilangan reja-grafik asosida tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi orqali mahallalarni hamda mazkur Nizomning 6-bandida belgilangan toifaga kiruvchi obyektlarni xavfsizlik pasportlarini shakllantirish toʻgʻrisida yozma yoki elektron shaklda xabardor qiladi.

6. Aholi punktining xavfsizlik pasporti tuman (shahar) hokimligi tomonidan har bir mahalla boʻyicha fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi bilan birgalikda mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda shakllantiriladi.

Bunda, aholi punktlarining xavfsizlik pasportini tuzishda tuman (shahar) hokimligi va tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimidan masʼul xodim biriktirib beriladi.

Tuman (shahar)da joylashgan xodimlari soni ellik nafar va undan ortiq boʻlgan obyektlar tomonidan oʻzlarining xavfsizlik pasportlari ishlab chiqiladi. Obyektlarning xavfsizlik pasporti obyekt rahbari tomonidan mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda shakllantiriladi.

Xodimlari soni ellik nafardan kam boʻlgan obyektlar aholi punktlarining xavfsizlik pasportida koʻrsatiladi.

7. Xavfsizlik pasporti uni shakllantirish boʻyicha xabardor qilingan kundan boshlab tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi hamda obyekt rahbari tomonidan bir oy ichida tuziladi va tasdiqlanadi.

Bunda, aholi punktlarining xavfsizlik pasportini tuzish fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlar asosida amalga oshiriladi.

8. Xavfsizlik pasportini shakllantirishda aholi punkti hamda obyekt haqidagi umumiy maʼlumotlar, ularda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar hamda ularni oldini olish boʻyicha koʻriladigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida maʼlumotlar toʻplanadi.

Bunda, aholi punkti va obyektda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 27-oktabrdagi 455-son qarori bilan tasdiqlangan Texnogen, tabiiy va ekologik tusdagi favqulodda vaziyatlarning tasnifi asosida aniqlanadi.

9. Axborot-maʼlumot tizimida mahallalar kesimida tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimiga va obyektlar rahbarlariga xavfsizlik pasportini shakllantirish uchun shaxsiy kabinet ochiladi.

10. Xavfsizlik pasporti maʼlumotlari tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbari tomonidan axborot-maʼlumot tizimidagi shaxsiy kabineti orqali elektron shaklda kiritiladi hamda ularning elektron raqamli imzosi bilan tasdiqlanadi.

11. Tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbariga xavfsizlik pasportlarini shakllantirishda tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi xodimlari tomonidan uslubiy yordam koʻrsatiladi.

12. Xavfsizlik pasportlari tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tomonidan axborot-maʼlumot tizimiga kiritilgan kundan boshlab oʻn kun ichida, ularni qoʻshimcha oʻrganish, tekshirish yoki qoʻshimcha hujjatlarni soʻrab olish talab etilganda esa bir oy ichida kelishib beriladi.

13. Axborot-maʼlumot tizimi “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsion platformasi va davlat organlarining elektron tizimlariga integratsiya qilinadi.

Tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi masʼul xodimi xavfsizlik pasportlariga kiritilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligini axborot-maʼlumot tizimi orqali tekshirishi uchun imkoniyat yaratiladi.

14. Axborot-maʼlumot tizimiga notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilganligi aniqlanganda, tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tomonidan xavfsizlik pasportlarini kelishish rad etiladi hamda xavfsizlik pasportlari maʼlumotlarini toʻgʻrilab kiritish uchun axborot-maʼlumot tizimi orqali qaytariladi.

15. Xavfsizlik pasportlari maʼlumotlari qaytarilgan kundan boshlab tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbari tomonidan oʻn kun ichida axborot-maʼlumot tizimi orqali toʻgʻrilab kiritilishi lozim.

16. Xavfsizlik pasportlari maʼlumotlari axborot-maʼlumot tizimi orqali toʻgʻrilab kiritilgan kundan boshlab uch kun ichida tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tomonidan kelishib beriladi, bundan maʼlumotlar takroran notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan holatlar mustasno.

Bunda, axborot-maʼlumot tizimiga takroran notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar kiritilganligi aniqlanganda, mazkur Nizomning 14 va 15-bandlariga muvofiq xavfsizlik pasportlari axborot-maʼlumot tizimi orqali qaytariladi va toʻgʻrilab kiritiladi.

17. Xavfsizlik pasportlari maʼlumotlariga har yili birinchi aprel sanasiga qadar tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbari tomonidan axborot-maʼlumot tizimi orqali tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

Bunda, tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tomonidan tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbari xavfsizlik pasporti maʼlumotlariga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish lozimligi toʻgʻrisida har yili birinchi fevral sanasiga qadar yozma yoki elektron shaklda xabardor qilinadi.

18. Aholi punktlari va (yoki) obyektlarda tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelish ehtimoli vujudga kelganda, tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi va obyekt rahbari bu haqida uch kun ichida axborot-maʼlumot tizimidagi xavfsizlik pasporti maʼlumotlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritish orqali tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimini xabardor qiladi.

Bunda, tuman (shahar) favqulodda vaziyatlar boʻlimi tabiiy, texnogen va ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlarni oldini olish maqsadida joyiga chiqqan holda oʻrganib, tegishli chora-tadbirlarni amalga oshiradi.

4-bob. Yakunlovchi qoida

19. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladilar.

Oʻzbekiston Respublikasi aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

“KELISHILDI” “TASDIQLAYMAN” (viloyat, shahar va tuman nomi) Favqulodda vaziyatlar boʻlimi boshligʻi tuman (shahar) hokimligining masʼul xodimi _______________________________________________ _______________________________________________ __ (elektron raqamli imzo) _____________ (F.I.O.) ______ __ (elektron raqamli imzo) _____________ (F.I.O.) ______ 20___ y. “___” __________ 20___ y. “___” __________ AHOLI PUNKTINING NAMUNAVIY XAVFSIZLIK PASPORTI ___________________________________________________________________________________________________________________________ (viloyat, tuman (shahar), MFY nomi va manzili) ___________________________________________________________________________________________________________________________ (mahalla nomi) AHOLI PUNKTINING UMUMIY TAVSIFI 1-jadval T/r Koʻrsatkichlar nomi Maʼlumotlar (koʻrsatkichlar) 1. Umumiy yer maydoni, km 2 2. Mahalla fuqaro yigʻini (MFY)da aholi soni (ming kishi) 3. MFYda aholi xonadonlari soni 4. MFY hududida koʻp qavatli uylar/yakka tartibdagi uylar soni 5. MFY aholisining zichligi, kishi/km 2 6. MFY hududida xavfi yuqori boʻlgan obyektlar soni 7. MFY hududida ijtimoiy va iqtisodiy obyektlar va aholi gavjum toʻplanadigan obyektlar soni, shu jumladan: tibbiyot muassasalarining umumiy soni; maktabgacha taʼlim tashkilotlari soni; umumtaʼlim maktablari soni; professional taʼlim muassasalari va tashkilotlari soni; oliy taʼlim tashkilotlari soni; savdo majmualari (bozorlar, savdo-koʻngilochar majmualari va shu kabi yirik boshqa obyektlar) soni; madaniyat va sport muassasalari soni; masjidlar soni. 8. Yil davomida sodir boʻlgan favqulodda vaziyatlar soni, shu jumladan: texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni; tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni; ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni. 9. MFY hududida favqulodda vaziyatlarda yetkazilishi mumkin boʻlgan zararlarning taxminiy miqdori, mln. soʻm, shu jumladan: texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar; tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlar; ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar.

TABIIY XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLARNING YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

2-jadval T/r Tabiiy xavf turlari Tabiiy hodisaning intensivligi Xavfli tabiiy hodisaning sodir boʻlish davriyligi, yil Tabiiy ofat oqibatida sodir boʻlgan favqulodda vaziyatlarning soni, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlar zonasiga tushuvchi aholi punktlarida yashovchi odamlar soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Zilzilalar, ball, 7 — 8 8 — 9 >9 2. Toshqinlar, m 3. Suv bosishi, m 4. Sel oqimlari m 5. Koʻchkilar, m 6. Qor koʻchkilari, m 7. Kuchli shamollar (dovullar) 8. Jala, mm 9. Doʻl, mm 10. Tabiiy yongʻinlar, ga 11. Epidemiya 12. Epizootiya 13. Epifitotiya

TEXNOGEN XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLARNING YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

3-jadval T/r Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan texnogen tusdagi favqulodda vaziyatlar turlari Obyektlarning nomi va manzili Favqulodda vaziyatlarda xavfli moddalarning turi va mumkin boʻlgan miqdori (tonna) Favqulodda vaziyatlarning mumkin boʻlgan davriyligi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan xavf koʻrsatkichi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlarda yashash sharoitlarining izdan chiqishi mumkin boʻlgan aholi soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Transport avariyalari va halokatlari 2. Kimyoviy xavfli obyektlardagi avariyalar 3. Yongʻin-portlash xavfi mavjud boʻlgan obyektlardagi avariyalar 4. Energetika va kommunal tizimlardagi avariyalar 5. Radioaktiv va boshqa xavfli hamda ekologik jihatdan zararli moddalardan foydalanish yoki ularni saqlash bilan bogʻliq avariyalar 6. Gidrotexnik halokatlar va avariyalar

EKOLOGIK XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLAR YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

4-jadval T/r Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan ekologik tusdagi favqulodda vaziyatlar turlari Obyektlarning nomi va manzili Favqulodda vaziyatlarda xavfli moddalarning turi va mumkin boʻlgan miqdori (tonna) Favqulodda vaziyatlarning mumkin boʻlgan davriyligi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan xavf koʻrsatkichi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlarda yashash sharoitlarining izdan chiqishi mumkin boʻlgan aholi soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Quruqlik (tuproq, yer osti)ning holati oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar 2. Atmosfera (havo muhiti) tarkibi va xossalari oʻzgarishi bilan bogʻliq boʻlgan vaziyatlar 3. Gidrosfera holatining oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar

AHOLI PUNKTIDA AHOLINI MUHOFAZA QILISH, FAVQULODDA VAZIYATLARNING OLDINI OLISH BOʻYICHA TASHKILIY-TEXNIK TADBIRLARNING XUSUTSIYATLARI

5-jadval T/r Koʻrsatkichlar nomi Maʼlumotlar (koʻrsatkichlar) 1. Fuqaro muhofazasi xizmatlariga biriktirilgan xodimlar soni 2. Favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning mahalliy yoki obyekt (lokal) darajasidagi avtomatlashtirilgan tizimi joriy etilganligi 3. Ogohlantirish tizimlari bilan qamrab olingan aholi soni 4. Evakuatsiya tadbirlari rejasining mavjudligi 5. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish uchun moddiy resurslari zaxirasi, mln. soʻm 6. Favqulodda vaziyatlar davrida oziq-ovqat zaxiralari yaratilganligi darajasi 7. Shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanganlik darajasi 8. Zaxira elektrostansiyasi (dizel generatori) bilan taʼminlanganligi 9. Yongʻin oʻchirish gidrantlari va suv hovuzi bilan taʼminlanganlik darajasi 10. Yongʻindan avtomatik ravishda xabar beruvchi vositalar bilan taʼminlanganlik darajasi

Oʻzbekiston Respublikasi aholi punktlari va obyektlarning namunaviy xavfsizlik pasportlarini tuzish va tasdiqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

“KELISHILDI” “TASDIQLAYMAN” (viloyat, shahar va tuman nomi) Favqulodda vaziyatlar boʻlimi boshligʻi obyekt rahbari _______________________________________________ _______________________________________________ __ (elektron raqamli imzo) _____________ (F.I.O.) ______ __ (elektron raqamli imzo) _____________ (F.I.O.) ______ 20___ y. “___” __________ 20___ y. “___” __________ OBEKTNING NAMUNAVIY XAVFSIZLIK PASPORTI ___________________________________________________________________________________________________________________________ (viloyat, tuman (shahar), MFY nomi va manzili) ___________________________________________________________________________________________________________________________ (obekt nomi) OBEKTNING UMUMIY TAVSIFI 1-jadval T/r Koʻrsatkichlar nomi Maʼlumotlar (koʻrsatkichlar) 1. Umumiy yer maydoni, km 2 2. shu jumladan qurilish ostidagi yer uchastkasi maydoni (m 2 ) 3. Qavatlar soni 4. Obyektda ishchi xodimlar soni (kishi) 5. Obyektda xodimlar soni (bir sutkada) 6. Obyektdan aholi yashash punktigacha boʻlgan masofa (m) 7. Obyektning vazifasi 8. Obyektga eng yaqin boʻlgan ijtimoiy va iqtisodiy obyektlar soni va nomi, shu jumladan: tibbiyot muassasalar soni; maktabgacha taʼlim tashkilotlari soni; umumtaʼlim maktablari soni; professional taʼlim muassasalari va tashkilotlari soni; oliy taʼlim tashkilotlari soni; savdo majmualari (bozorlar, savdo-koʻngilochar majmualari va shu kabi yirik boshqa obyektlar) soni; madaniyat va sport muassasalari soni; masjidlar soni. 9. Yil davomida sodir boʻlgan favqulodda vaziyatlar soni, shu jumladan: texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni; tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni; ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar soni 10. Obyektda favqulodda vaziyatlarda yetkazilishi mumkin boʻlgan zararlarning taxminiy miqdori, mln. soʻm, shu jumladan: texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlar; tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlar; ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlar.

TABIIY XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLARNING YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

2-jadval T/r Tabiiy xavf turlari Tabiiy hodisaning intensivligi Xavfli tabiiy hodisaning sodir boʻlish davriyligi, yil Tabiiy ofat oqibatida sodir boʻlgan favqulodda vaziyatlarning soni, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlar zonasiga tushuvchi aholi punktlarida yashovchi odamlar soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Zilzilalar, ball, 7 — 8 8 — 9 >9 2. Toshqinlar, m 3. Suv bosishi, m 4. Sel oqimlari m 5. Koʻchkilar, m 6. Qor koʻchkilari, m 7. Kuchli shamollar (dovullar) 8. Jala, mm 9. Doʻl, mm 10. Tabiiy yongʻinlar, ga 11. Epidemiya 12. Epizootiya 13. Epifitotiya

TEXNOGEN XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLARNING YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

3-jadval T/r Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan texnogen tusdagi favqulodda vaziyatlar turlari Obyektlarning nomi va manzili Favqulodda vaziyatlarda xavfli moddalarning turi va mumkin boʻlgan miqdori (tonna) Favqulodda vaziyatlarning mumkin boʻlgan davriyligi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan xavf koʻrsatkichi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlarda yashash sharoitlarining izdan chiqishi mumkin boʻlgan aholi soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Transport avariyalari va halokatlari 2. Kimyoviy xavfli obyektlardagi avariyalar 3. Yongʻin-portlash xavfi mavjud boʻlgan obyektlardagi avariyalar 4. Energetika va kommunal tizimlardagi avariyalar 5. Radioaktiv va boshqa xavfli hamda ekologik jihatdan zararli moddalardan foydalanish yoki ularni saqlash bilan bogʻliq avariyalar 6. Gidrotexnik halokatlar va avariyalar

EKOLOGIK XUSUTSIYATLI FAVQULODDA VAZIYATLAR YUZAGA KELISH XAVF KOʻRSATKICHLARI (favqulodda vaziyatlar sodir boʻlishi mumkin boʻlgan eng xavfli koʻrinishi boʻyicha)

4-jadval T/r Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan ekologik tusdagi favqulodda vaziyatlar turlari Obyektlarning nomi va manzili Favqulodda vaziyatlarda xavfli moddalarning turi va mumkin boʻlgan miqdori (tonna) Favqulodda vaziyatlarning mumkin boʻlgan davriyligi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan xavf koʻrsatkichi, yil Sodir boʻlishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatlarning oʻlchamlari, km 2 Favqulodda vaziyatlarda yashash sharoitlarining izdan chiqishi mumkin boʻlgan aholi soni, ming kishi. Ijtimoiy-iqtisodiy oqibatlar Halok boʻlishi mumkin boʻlgan odamlar soni Jabrlanishi mumkin boʻlgan odamlar soni Yetkazilishi mumkin boʻlgan moddiy zarar 1. Quruqlik (tuproq, yer osti)ning holati oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar 2. Atmosfera (havo muhiti) tarkibi va xossalari oʻzgarishi bilan bogʻliq boʻlgan vaziyatlar 3. Gidrosfera holatining oʻzgarishi bilan bogʻliq vaziyatlar

OBEKTDA AHOLINI MUHOFAZA QILISH, FAVQULODDA VAZIYATLARNING OLDINI OLISH BOʻYICHA TASHKILIY-TEXNIK TADBIRLARNING XUSUTSIYATLARI

5-jadval T/r Koʻrsatkichlar nomi Maʼlumotlar (koʻrsatkichlar) 1. Fuqaro muhofazasi xizmatlariga biriktirilgan xodimlar soni 2. Favqulodda vaziyatlar roʻy berish xavfi yoki favqulodda vaziyat roʻy berganligi haqida xabar berishning mahalliy yoki obekt (lokal) darajasidagi avtomatlashtirilgan tizimi joriy etilganligi 3. Ogohlantirish tizimlari bilan qamrab olingan aholi soni 4. Evakuatsiya rejasining mavjudligi 5. Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va oqibatlarini bartaraf etish uchun moddiy resurslari zaxirasi, mln. soʻm 6. Favqulodda vaziyatlar davrida oziq-ovqat zaxirasining mavjudligi 7. Shaxsiy himoya vositalari bilan taʼminlanganlik darajasi 8. Zaxira elektrostansiyasi (dizel generatori) bilan taʼminlanganligi 9. Yongʻin oʻchirish gidrantlar va suv hovuzi bilan taʼminlanganlik darajasi 10. Yongʻindan avtomatik ravishda xabar beruvchi vositalar bilan taʼminlanganlik darajasi

Vazir A. KULDASHEV

Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vaziri Sh. SHERMATOV

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi qoʻmondoni R. DJURAYEV

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vaziri B. MUSAYEV

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vaziri D. KUCHKAROV

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Toshkent sh.,

2024-yil 15-may,

2024-yil 14-may

2024-yil 13-may

2024-yil 29-aprel

2024-yil 23-aprel

2024-yil 18-aprel

144-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 10.07.2024-y., 10/24/3526/0489-son; 16.12.2024-y., 10/24/3526-1/1028-son)

lex.uz