UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 6-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 6 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида

Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (кейинги ўринларда — АГТКШ) орқали сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб нефть, газ (шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини) ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш учун лицензия олишда ҳамда белгиланган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса олишда талабгорларга:

а) лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар ҳамда рухсат этишга оид талаб ва шартлар қаторида қуйидаги қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти юкланади:

АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Энергетика вазирлигининг АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш Вазирлар Маҳкамаси билан келишилганлигини тасдиқловчи тақдимномаси;

б) янги АГТКШларни қуриш учун табиий газ тармоқларига уланишда техник шартлар ва лицензия фақатгина Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Энергетика вазирлиги тақдимномасига мувофиқ берилади.

Амалдаги лицензиатлар учун ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган талаблардан фақат АГТКШ орқали сотиладиган табиий газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизимни ўрнатиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 июлдаги 387-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 25-иловада :

4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-позицияда:

«д» кичик банддаги «Ўзнефтгазинспекция» сўзи «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги «з» ва «и» кичик бандлар билан тўлдирилсин:

«з) АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

и) АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг топшириқ хати АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги талабгорларга лицензия беришда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига асос бўлади»;

10-позициядаги «Ўзнефтгазинспекция»нинг» сўзи «Ўзэнергоинспекция»нинг» сўзи билан алмаштирилсин;

б) 26-иловада :

4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-позициянинг «д» кичик банди ва 10-позициядаги «Ўзнефтгазинспекция» сўзи «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-иловада :

4-позициядаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг («Ўзнефтгазинспекция») ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг («Ўзэнергоинспекция») ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг «б» кичик бандида:

тўртинчи хатбошидаги «2018 йил 12 январдаги 22-сон» сўзлари «2024 йил 31 майдаги 319-сон» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги (диспенсерлар) маълумотларни реал вақт режимида тўплаш ва юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги;

АГТКШлар орқали сиқилган газни сотиш учун янги лицензия олиш бўйича Энергетика вазирлигининг тақдимномаси берилганлиги»;

б) 4-илованинг 4-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 5-илованинг 4-позициясидаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бўлимлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 6 июль,

387-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.07.2024 й., 09/24/387/0494-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Tabiiy gaz resurslaridan oqilona foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Tabiiy gaz resurslaridan oqilona foydalanish hamda siqilgan gazni avtomobillarga gaz toʻldirish kompressor shoxobchalari (keyingi oʻrinlarda — AGTKSH) orqali sotishni toʻliq raqamlashtirgan holda ulardan noqonuniy foydalanish va baxtsiz hodisalarning oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq 2024-yil 1-sentabrdan boshlab neft, gaz (shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini) va gaz kondensatini qazib olish, qayta ishlash hamda realizatsiya qilish uchun litsenziya olishda hamda belgilangan texnologik jarayonlar va texnologik uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa olishda talabgorlarga:

a) litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar hamda ruxsat etishga oid talab va shartlar qatorida quyidagi qoʻshimcha hujjatlarni taqdim etish majburiyati yuklanadi:

AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MChJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjat;

Energetika vazirligining AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi litsenziya olish Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilganligini tasdiqlovchi taqdimnomasi;

b) yangi AGTKSHlarni qurish uchun tabiiy gaz tarmoqlariga ulanishda texnik shartlar va litsenziya faqatgina Vazirlar Mahkamasi bilan kelishilgan holda, Energetika vazirligi taqdimnomasiga muvofiq beriladi.

Amaldagi litsenziatlar uchun ushbu bandning “a” kichik bandida nazarda tutilgan talablardan faqat AGTKSH orqali sotiladigan tabiiy gaz sarfi hisobini bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MChJ tomonidan ishlab chiqilgan tizimni oʻrnatish talabi 2025-yil 1-yanvardan boshlab majburiy hisoblanadi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

3. Energetika vazirligi Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari hamda sohadagi tegishli tashkilotlar bilan birgalikda ushbu qarorning ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritilishini tashkil etsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi energetika vaziri J.T. Mirzamahmudov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-iyuldagi 387-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 25-ilovada :

4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-pozitsiyada:

“d” kichik banddagi “Oʻzneftgazinspeksiya” soʻzi “Oʻzenergoinspeksiya” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi tahrirdagi “z” va “i” kichik bandlar bilan toʻldirilsin:

“z) AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MChJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjat;

i) AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi litsenziya olish boʻyicha Energetika vazirligining taqdimnomasi. Bunda Vazirlar Mahkamasining topshiriq xati AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi talabgorlarga litsenziya berishda Energetika vazirligining taqdimnomasiga asos boʻladi”;

10-pozitsiyadagi “Oʻzneftgazinspeksiya”ning” soʻzi “Oʻzenergoinspeksiya”ning” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) 26-ilovada :

4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

5-pozitsiyaning “d” kichik bandi va 10-pozitsiyadagi “Oʻzneftgazinspeksiya” soʻzi “Oʻzenergoinspeksiya” soʻzi bilan almashtirilsin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-ilovada :

4-pozitsiyadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining (“Oʻzneftgazinspeksiya”) hududiy boʻlimlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining (“Oʻzenergoinspeksiya”) hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning “b” kichik bandida:

toʻrtinchi xatboshidagi “2018-yil 12-yanvardagi 22-son” soʻzlari “2024-yil 31-maydagi 319-son” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“AGTKSH orqali sotiladigan siqilgan gaz sarfi hisobini bevosita gaz tarqatish ustunlaridagi (dispenserlar) maʼlumotlarni real vaqt rejimida toʻplash va yuritish imkonini beruvchi Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MChJ tomonidan ishlab chiqilgan tizim oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjat mavjudligi;

AGTKSHlar orqali siqilgan gazni sotish uchun yangi litsenziya olish boʻyicha Energetika vazirligining taqdimnomasi berilganligi”;

b) 4-ilovaning 4-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boʻlimlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

v) 5-ilovaning 4-pozitsiyasidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boʻlimlari” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari” soʻzlari bilan almashtirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 6-iyul,

387-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 11.07.2024-y., 09/24/387/0494-son)

lex.uz