UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 10-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 10 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг Чирчиқ шаҳридаги филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Олий таълим соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш, ўқитишнинг замонавий услубларидан кенг фойдаланиш, умумэътироф этилган халқаро талаб ва таълим стандартлари даражасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, шунингдек, илғор жаҳон таълим стандартларига мувофиқ олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда «М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети» нотижорат акциядорлик жамияти (Қозоғистон Республикаси) (кейинги ўринларда — Университет) ўртасида Чирчиқ шаҳрида Университет филиалини очиш юзасидан келишув шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг «М. Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университети» нотижорат акциядорлик жамиятининг Чирчиқ шаҳридаги филиалини (кейинги ўринларда — Филиал) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий талаблар асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;

таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;

замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш жараёнига илғор ҳамда масофавий технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни ва кўп йиллик иш стажига эга бўлган амалиётчиларни жалб этиш;

хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;

илмий ва илмий-педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ҳамда сифатини узлуксиз ошириб бориш, хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим ташкилотларида малака оширишини ва стажировка ўташини таъминлаш;

фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Филиал Университетнинг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

Филиалда таълим жараёни Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талаблари инобатга олинган, Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёж асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш ишларини амалга оширади;

Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш ишлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади;

Филиалга белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.

5. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:

а) уч ой муддатда:

Филиал устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини;

олий таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича Филиал тузилмаси ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

б) 2024 йил 1 августга қадар Филиалнинг Васийлик кенгаши таркибини тасдиқласин;

в) 2024/2025 ўқув йили бошлангунига қадар:

Университет билан биргаликда Филиал профессор-ўқитувчиларининг таркибини юқори малакали, жумладан, 40 фоизини Университет профессор-ўқитувчилари билан таъминлаш;

Филиал ахборот-ресурс марказини замонавий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.

6. Белгилансинки:

Филиалга қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг Васийлик кенгаши қарорига биноан тасдиқланади;

Филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул (Филиал гранти асосида) ўқишга қабул қилиш учун ажратилади;

Филиалнинг ўқув жараёнига хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларидан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш Филиал билан ўзаро келишувда келтирилган тартиб ва миқдорда амалга оширилади.

7. Филиал Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг «Х. Мақсудов» МФЙ, В. Ҳайдаров кўчасидаги 1-уй манзилида белгиланган тартибда ижара ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

8. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

Университет томонидан ажратиладиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

Филиалнинг Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган маблағлар;

халқаро молия ташкилотлари, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар маблағлари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Филиалда таълим сифати ва қонунчиликка риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилсин.

10. Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

11. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Филиал буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирилмасдан, белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 10 июль,

406-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/406/0500-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

M. Auezov nomidagi Janubiy Qozogʻiston universitetining Chirchiq shahridagi filialini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oliy taʼlim sohasida zamonaviy texnologiyalar va innovatsiyalarga asoslangan taʼlim xizmatlari koʻrsatilishini yanada rivojlantirish, oʻqitishning zamonaviy uslublaridan keng foydalanish, umumeʼtirof etilgan xalqaro talab va taʼlim standartlari darajasida yuqori malakali kadrlarni tayyorlash tizimini tubdan takomillashtirish, shuningdek, ilgʻor jahon taʼlim standartlariga muvofiq oliy maʼlumotli yuqori malakali mutaxassislar tayyorlashni tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Qozogʻiston Respublikasi Fan va oliy taʼlim vazirligi hamda “M. Auezov nomidagi Janubiy Qozogʻiston universiteti” notijorat aksiyadorlik jamiyati (Qozogʻiston Respublikasi) (keyingi oʻrinlarda — Universitet) oʻrtasida Chirchiq shahrida Universitet filialini ochish yuzasidan kelishuv shartnomasi imzolanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining “M. Auezov nomidagi Janubiy Qozogʻiston universiteti” notijorat aksiyadorlik jamiyatining Chirchiq shahridagi filialini (keyingi oʻrinlarda — Filial) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

3. Quyidagilar Filial faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

iqtisodiyot tarmoqlari uchun zamonaviy talablar asosida xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq yuqori malakali mutaxassislarni tayyorlash;

taʼlim, ilm-fan hamda ishlab chiqarishning uzluksizligi va izchilligi tamoyillari, shuningdek, jahonning nufuzli oʻquv-ilmiy markazlari bilan uygʻun integratsiyalashuv asosida kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini joriy etish;

zamonaviy bilim va koʻnikmalarga ega mutaxassislarni tayyorlash jarayoniga ilgʻor hamda masofaviy texnologiyalarni keng joriy etish, yuqori malakali professor-oʻqituvchilarni va koʻp yillik ish stajiga ega boʻlgan amaliyotchilarni jalb etish;

xorijiy davlatlarning yetakchi oliy taʼlim tashkilotlari, ilmiy-tadqiqot markazlari va biznes-hamjamiyatlar bilan uzoq muddatli hamkorlikni yoʻlga qoʻyish, rivojlantirish hamda mustahkamlash;

ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarning professional mahorati darajasi hamda sifatini uzluksiz oshirib borish, xorijiy davlatlardagi yetakchi oliy taʼlim tashkilotlarida malaka oshirishini va stajirovka oʻtashini taʼminlash;

fundamental, amaliy va innovatsion tadqiqotlar olib borish hamda ularning natijalarini amaliyotga joriy etish, ilmiy-tadqiqot institutlari bilan hamkorlikda ilmiy-texnik vazifalarni hal etishga yoʻnaltirilgan amaliy va innovatsion izlanishlarni amalga oshirish.

4. Belgilab qoʻyilsinki:

Filial Universitetning yuridik shaxs maqomiga ega boʻlgan tarkibiy boʻlinmasi hisoblanadi;

Filialda taʼlim jarayoni Oʻzbekiston Respublikasi davlat taʼlim standartlari talablari inobatga olingan, Universitet tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv rejalari va fan dasturlariga muvofiq Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi;

Filial kadrlarga boʻlgan ehtiyoj asosida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlash, shu jumladan, ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash ishlarini amalga oshiradi;

Filialga abituriyentlarni qabul qilish va bitiruvchilarni attestatsiyadan oʻtkazish ishlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda, Universitet tomonidan belgilanadigan talablar, tartib va muddatlarga muvofiq amalga oshiriladi;

Filial bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasida oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat sifatida tan olinadigan Universitetning belgilangan namunadagi diplomi beriladi;

Filialga belgilangan tartibda litsenziya olingandan soʻng taʼlim faoliyati bilan shugʻullanishga ruxsat etiladi.

5. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

a) uch oy muddatda:

Filial ustavi ishlab chiqilishi, tasdiqlanishi va davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

oliy taʼlim tashkilotlari uchun belgilangan normativlar boʻyicha Filial tuzilmasi ishlab chiqilishi va tasdiqlanishini taʼminlasin;

b) 2024-yil 1-avgustga qadar Filialning Vasiylik kengashi tarkibini tasdiqlasin;

v) 2024/2025 oʻquv yili boshlanguniga qadar:

Universitet bilan birgalikda Filial professor-oʻqituvchilarining tarkibini yuqori malakali, jumladan, 40 foizini Universitet professor-oʻqituvchilari bilan taʼminlash;

Filial axborot-resurs markazini zamonaviy adabiyotlar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.

6. Belgilansinki:

Filialga qabul parametrlari Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan hamda manfaatdor vazirliklar va idoralarning mutaxassislarga boʻlgan ehtiyojini inobatga olgan holda, Filialning Vasiylik kengashi qaroriga binoan tasdiqlanadi;

Filialning har yilgi qabul parametrlarining 5 foizdan kam boʻlmagan qismi ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning qobiliyatli va iqtidorli boʻlgan farzandlari orasidan tanlov asosida abituriyentlarni bepul (Filial granti asosida) oʻqishga qabul qilish uchun ajratiladi;

Filialning oʻquv jarayoniga xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotlaridan jalb qilinadigan professor-oʻqituvchilar va mutaxassislar mehnatiga haq toʻlash Filial bilan oʻzaro kelishuvda keltirilgan tartib va miqdorda amalga oshiriladi.

7. Filial Toshkent viloyati Chirchiq shahrining “X. Maqsudov” MFY, V. Haydarov koʻchasidagi 1-uy manzilida belgilangan tartibda ijara huquqi asosida joylashtirilishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

8. Quyidagilar Filial faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

Universitet tomonidan ajratiladigan mablagʻlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

Filialning Vasiylik kengashi qarorlari asosida shakllantiriladigan mablagʻlar;

xalqaro moliya tashkilotlari, shu jumladan, xorijiy hamkorlar mablagʻlari;

qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.

9. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi Filialda taʼlim sifati va qonunchilikka rioya etilishini belgilangan tartibda nazorat qilsin.

10. Tashqi ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Filial buyurtmanomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun kirish vizalari konsullik hamda boshqa yigʻimlar undirilmasdan, belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.

11. Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Filial buyurtmanomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun davlat boji undirilmasdan, belgilangan tartibda koʻp martalik vizalar berilishi va uzaytirilishini, shuningdek, ularning yashash manzillari boʻyicha vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda uning muddati uzaytirilishini taʼminlasin.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda Toshkent viloyati hokimi Z.T. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 10-iyul,

406-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.07.2024-y., 09/24/406/0500-son)

lex.uz