📅 2024-yil 11-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 11-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 11 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
СХЕМАСИ
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда — Институт) этиб қайта номланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олий таълим ташкилотлари раҳбар ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш таълим ташкилотларининг ташкилий ҳамда ўқув-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;
олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ҳамда олий таълим ташкилотларининг раҳбар кадрлари захирасига номзодларни мақсадли ўқитишни ташкил этиш;
таълим сифатини замонавий талабларга мувофиқ таъминлаш учун олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларининг касбий билим, кўникма ва маҳоратини узлуксиз ошириб бориш механизмларини жорий этиш;
педагогик таълимнинг долзарб илмий муаммолари, шу жумладан, касбий компетентликни ривожлантириш, рақамли таълим технологиялари ва таълим менежменти йўналишларида илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, докторантура ихтисосликлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг таълим жараёни сифати ҳамда натижадорлигини тизимли таҳлил ва мониторинг қилишнинг рақамли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
олий таълим ташкилотлари ҳамда академик лицейлар раҳбар ва педагог кадрларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси ҳамда таълим дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш, раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий билим даражаси ва педагогик фаолият самарадорлигини инобатга олган ҳолда касбий ривожлантириш таълим дастурларини жорий этиш;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёни ҳамда илмий фаолиятга юқори малакали хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирига зарур ҳолларда, Институтнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Институт давлат муассасаси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ҳисобдор бўлади;
Институтга Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институт директори — олий таълим ташкилоти ректорига, директор ўринбосари — олий таълим ташкилоти проректорига, бош ҳисобчи, Ахборот-ресурс маркази бошлиғи ва бўлим бошлиқлари — олий таълим ташкилоти факультет деканига, бош мутахассис, муҳандис-дастурчи — олий таълим ташкилоти катта ўқитувчисига, етакчи мутахассис ва услубчи — олий таълим ташкилоти ўқитувчисига тенглаштирилади.
5. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосда хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Институтга Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда қуйидаги чора-тадбирларни молиялаштириш ҳуқуқи берилсин:
ривожланган хорижий мамлакатларнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, соҳанинг етакчи мутахассис ва маслаҳатчиларини жалб этиш, уларга меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи тўлаш;
Институт ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида малака ошириши ҳамда стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни амалга ошириш.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузурида Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказида олий таълим ташкилотларининг педагог кадрлари учун «Филология ва тилларни ўқитиш», «Хорижий тил ва адабиёт (тиллар бўйича)», «Таржима назарияси ва амалиёти» йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ҳамда малака ошириш курслари ташкил этилади.
8. Мазкур қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
икки ой муддатда Институтни замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот-коммуникация технологиялари, мебель ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг
Директор Илмий-методик кенгаш Директор ўринбосари Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими 4 Кадрлар бўлими 1 Таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатни баҳолаш бўлими 3 Бухгалтерия 2 Таълим дастурлари ва ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 2 Бош юрисконсульт 1 Илғор тажриба ва халқаро ҳамкорлик илмий-ахборот тадқиқотлари бўлими 2 Ахборот-ресурс маркази 2 Кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўлими 2 Кафедралар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 июлдаги 415-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 26 сентябрдаги 278‑сон қарорида :
а) 2-бандда :
«в» кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги «касб-ҳунар таълими», «ижтимоий-гуманитар ва табиий-математика блоклари фанлари» сўзлари тегишлича «профессионал таълим», «мажбурий фанлар блокининг барча йўналишлар учун умумий бўлган фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «фанларнинг умумкасбий ва махсус блоклари» сўзлари «мажбурий ва танлов блокларининг мутахассислик фанлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 1-илованинг «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими 7-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 7. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази Филология ва тилларни ўқитиш; Хорижий тил ва адабиёт (тиллар бўйича); Таржима назарияси ва амалиёти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сон қарорида :
а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «марказларида» сўзи «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш;
илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;
илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;
ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;
монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш;
ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашр қилиш;
фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш;
хорижий мамлакатларда малака ошириш ёки стажировка ўташ.
Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш — замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълимнинг интерактив методларини қўллаган ҳолда, академик гуруҳларда жадвал бўйича машғулотлар ўтказиш ва белгиланган тартибда кенг муҳокама қилиш.
Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш — дарс бераётган фанлари бўйича талабаларнинг республика ва халқаро миқёсидаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ҳамда кўргазмаларнинг совриндорларини тайёрлаш ҳамда иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлашда фаоллик кўрсатиш.
Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш — фан ва амалиёт, ўқитиш методикаси ҳамда технологиясининг долзарб муаммоларини ҳал этишга ва ўқув-тарбия жараёнининг юқори сифатини таъминлашга йўналтирилган долзарб мавзулари, инновацион йўналишлари бўйича республика ва халқаро миқёсдаги анжуманлар, давра суҳбатлари, семинарларда илмий ёки илмий-методик маърузалар (ахборотлар) қилиш.
Илмий журналларда мақолалар чоп этиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган (мутахассислиги доирасида) муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот (эмпирик) натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ғоялари ва ишланмаларини диссертацияларнинг асосий илмий натижаларини эълон қилиш учун тавсия этиладиган илмий нашрлар, шу жумладан, электрон илмий-техник журналларда эълон қилиш.
Кўргазма ва танловларда иштирок этиш — машғулот олиб бораётган фанлари бўйича ижодий иш натижаларини республика ҳамда халқаро миқёсдаги кўрик-танловлар ва кўргазмаларда иштирок этиш орқали оммалаштириш, совриндор бўлиш.
Илмий лойиҳаларда иштирок этиш — халқаро лойиҳалар ва дастурлар, шунингдек, фан ҳамда технологик тараққиётнинг бугунги даражаси билан кадрлар тайёрлаш таълим мазмуни, сифатини ошириш орасидаги узвийликни ривожлантириш мақсадида фундаментал, инновацион ва амалий лойиҳаларга, хўжалик шартномалари асосида бажариладиган ишларга, шунингдек, халқаро миқёсдаги лойиҳаларга раҳбарлик қилиш ёки иштирокчи сифатида фаолият юритиш.
Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш — мустақил равишда таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг долзарб масалаларига йўналтирилган муҳим мавзулар бўйича амалга оширилган тадқиқот натижалари, таҳлиллари, рационализаторлик ва инновацион ғояларини халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли ёки импакт-факторли илмий журналларда эълон қилиш.
Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш — соҳанинг долзарб масалаларига йўналтирилган тадқиқот натижалари асосида маҳсулот ва ишланмаларни яратиш.
Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш — айнан илмий-тадқиқот мавзуси натижалари ёки муаллифлик ижодий ишлари асосида тайёрланган асар (каталог)ни нашр этиш.
Ўқув адабиётларини тайёрлаш — давлат таълим стандартлари, ўқув дастури, услубияти ва дидактик талаблар асосида тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича хорижий тажрибалар асосида янги авлод ўқув (электрон) адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланмаси, методик қўлланма)ни яратиш ва белгиланган тартибда таълим амалиётига жорий этиш.
Илмий раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги — илмий-педагог кадрлар тайёрлашдаги фаоллиги, раҳбарлигида фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун тайёрланган ва ҳимоя қилинган диссертация.
Хорижий мамлакатларда малака ошириш — ишдан ажралган ҳолда, тўғридан-тўғри шаклда хорижий мамлакатларда касбий ва педагогик маҳоратини ошириш, ўқув-тарбия жараёнини юқори илмий-методик даражада амалга ошириш, ахборот технологиялари ва ўқитишнинг интерактив методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни ошириш.
Хорижий мамлакатларда стажировка ўташ — малака ошириш шаклларидан бири бўлиб, ишдан ажралган ҳолда тўғридан-тўғри хорижий мамлакатларда иш тажрибаси, амалий кўникмалари ва касбий билим даражасига эга бўлиш мақсадида маълум вақт давомида билим, малака ва кўникмаларини ошириш.
10. Муқобил малака ошириш шакллари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 4 ҳафта ёки 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ёки стажировка ўташ;
сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш.»;
14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган раҳбар ва педагог кадрларга тўғридан-тўғри малака аттестати Аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.»;
16-банднинг биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг (кейинги ўринларда Бош илмий-методик марказ деб аталади)» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда — Институт)» сўзлари билан алмаштирилсин;
25-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
27-банднинг учинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
35-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги курсларда тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари онлайн шаклда қайд этиб борилади ва курсларни тўлиқ ўзлаштирган тингловчиларга бевосита қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ўтказиладиган онлайн тест синовлари ҳамда битирув (лойиҳа) иши ҳимоясида онлайн иштирок этишга рухсат берилади»;
38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Бош илмий-методик марказда» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда Институтда» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банднинг биринчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-бандда :
биринчи хатбошидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
50-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
51-банднинг иккинчи ва тўққизинчи хатбошиларидаги «Бош илмий-методик марказнинг» сўзлари «Институтнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
1-иловага 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Олий таълим муассасалари педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш тизими
»;
1-иловага 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малака ошириш шаклларини
Т/р Мустақил малака ошириш шакллари Фаолиятни баҳолаш мезонлари Балл I. Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш 100 1. Очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш. 4 Ҳар ўқув йилида камида 2 та соҳага оид «маҳорат сабоқлари» ташкил этиш — 2 Ҳар ўқув йилида камида 2 та очиқ ўқув машғулотлари — 1 2. Иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш. 4 Талабаларининг республика ва халқаро миқёсдаги фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, санъат соҳасидаги кўрик танловлар ва кўргазмалардаги совринли ўрин учун: халқаро миқёсда — 4 республика миқёсида — 2 3. Илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш. 6 Халқаро миқёсда — 2 Республика миқёсида — 1 4. Илмий журналларда мақолалар чоп этиш. 8 Ҳар бир илмий мақола учун — 2 5. Кўргазма ва танловларда иштирок этиш. 8 Халқаро миқёсда — 8 Республика миқёсида — 4 6. Илмий лойиҳаларда иштирок этиш. 10 Халқаро лойиҳалар — 8 Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги лойиҳалар: лойиҳа раҳбари сифатида — 8 лойиҳа иштирокчиси сифатида — 4 Хўжалик шартномаси асосида бажариладиган ишлар: раҳбар сифатида — 4 иштирокчи сифатида — 2 Давлат буюртмаси асосида яратилган ижодий ишлар: якка муаллиф сифатида — 4 ҳаммуаллиф сифатида — 2 7. Халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш. 10 Халқаро маълумотлар базасига киритилган юқори рейтингли илмий журналлар ёки «импакт-фактор»га эга бўлган илмий журналларда чоп этилган ҳар бир мақола учун — 5 8. Ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш. 10 Ихтиро (патент) — 10 Рационализаторлик таклифи — 6 Инновацион ишланмаларга муаллифлик — 4 9. Монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашр қилиш. 10 Якка муаллифликда — 10 Ҳаммуаллифликда — 5 10. Ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма) тайёрлаш ва нашр қилиш. 10 Якка муаллифликда: дарслик — 10 ўқув қўлланмаси — 7 Ҳаммуаллифликда: дарслик — 7 ўқув қўлланмаси — 5 Методик қўлланма: якка муаллифликда — 3 ҳаммуаллифликда — 1 11. Фан доктори (DSc) ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш . 10 Охирги 3 йилда ҳимоя қилинган диссертацияга — 10 12. Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда малака ошириш, стажировка ўташ 10 Охирги 3 йилда икки ҳафтадан — тўрт ҳафтагача — 10 Охирги 3 йилда икки ҳафтагача — 5 II. Муқобил малака ошириш шакллари 13. Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш. 14. Охирги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш. 15. Охирги 3 йилда хорижий мамлакатларда тўғридан-тўғри шаклда умумий давомийлиги 4 ҳафта ёки 144 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ёки стажировка ўташ. »;
в) 4-иловада :
номидаги «марказларида» сўзи «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банддаги «марказларида» сўзи «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-бобнинг номидаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-бандда :
биринчи хатбошидаги «Марказ», «Бош илмий-методик марказ» сўзлари тегишлича «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси», «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 5-банддаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
9 ва 10-бандлардаги «Марказ» сўзи «Қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-иловага илованинг номидаги «марказларида» сўзи «таълим муассасаларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг ««Илҳом» мукофотини таъсис этиш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 503-сон қарори 4-банднинг «г» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 (юз) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
2-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 (саксон) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка;
3-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 (қирқ) баравари миқдоридаги пул мукофоти, махсус диплом ва статуэтка».
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларининг узлуксиз малака ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида» 2022 йил 1 июндаги 296-сон қарорида :
а) 4-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«академик лицейлар раҳбар ходимларининг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилади»;
тўртинчи ва олтинчи хатбошилардаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Институт» сўзи билан алмаштирилсин;
б) иловада :
6-бандда :
биринчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг иккинчи ва олтинчи хатбошиларидаги «Бош илмий-методик марказнинг» сўзлари «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Марказларда» сўзи «Институт ва марказларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банддаги «Марказлар» ва «Марказларда» сўзлари тегишлича «Институт ва марказлар» ва «Институт ва марказларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
26-банддаги «Бош илмий-методик марказнинг» сўзлари «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда Марказ» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда Институт (марказ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Ишдан ажралган ҳолда малака ошириш даврида узрли сабабларсиз ўқув машғулотларига 6 соат ва ундан кўп вақт қатнашмаган тингловчилар Институт (марказ) раҳбарининг буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади ва бу ҳақидаги ахборот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига, шунингдек, тингловчининг асосий иш жойига юборилади»;
1-илованинг 2, 3 ва 5-позициялари «Ижрочилар» устунидаги «Бош илмий-методик марказ» сўзлари «Олий таълим тизими кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон қарорида :
а) номи ва муқаддимасидаги «Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти» сўзлари «Тошкент Кимё халқаро университети» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда :
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Global education school» нодавлат таълим муассасаси ҳамда «YUKET LLC» масъулияти чекланган жамияти (Корея Республикаси) (кейинги ўринларда — Муассис) ҳамкорлигида ташкил этилган «Тошкент Кимё халқаро университети» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона (кейинги ўринларда — Университет) ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаганлиги»;
«б» кичик бандда :
биринчи хатбошидаги «Институтнинг» сўзи «Университетнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи , учинчи , бешинчи ва олтинчи хатбошилардаги «туризм ва бизнес» сўзлари «туризм, бизнес, тиббиёт, мехатроника ва робототехника» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Белгилансинки:
Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Университет ректори Муассис томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;
Университетнинг тузилмаси Муассис томонидан тасдиқланади;
Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Олий таълимнинг давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ Университет томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширади;
Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади;
Университетга талабалар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга абитуриентлар ўртасида кириш имтиҳонларини ўтказиш орқали қабул қилинади;
абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ва тартиби, битирувчиларнинг якуний аттестацияси тартиби ва шартлари Университет томонидан Муассис билан келишилган ҳолда белгиланади;
Университетда тўлов-контракт асосида кундузги, сиртқи ва кечки шаклда ўқитилади, талабалар ўқиши учун тўлов-контракт маблағлари миқдори Муассис томонидан белгиланади.»;
г) 3-банддаги «Институт» сўзи «Университет» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 4-бандда :
биринчи хатбошидаги «Институтнинг» сўзи «Университетнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Институт» сўзи «Университет» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 5 — 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Университетда янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари меҳнат бозори талаблари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларидан келиб чиқиб, белгиланган тартибда очилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг виза талабномаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Университет буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар таркиби ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча рўйхатдан ўтказилиши ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 июль,
415-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
SXEMASI
BAHOLASH MEZONLARI
Oliy taʼlim tashkilotlari rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish tizimini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son qarori ijrosini taʼminlash hamda oliy taʼlim tashkilotlari rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash hamda ularning malakasini oshirish tizimini samarali tashkil qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 3-iyuldagi PQ-200-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi pedagog va rahbar kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish Bosh ilmiy-metodik markazi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) etib qayta nomlanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari etib belgilansin:
oliy taʼlim tashkilotlari rahbar hamda pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish taʼlim tashkilotlarining tashkiliy hamda oʻquv-metodik faoliyatini muvofiqlashtirish;
oliy taʼlim tashkilotlari hamda akademik litseylar rahbar va pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslarini hamda oliy taʼlim tashkilotlarining rahbar kadrlari zaxirasiga nomzodlarni maqsadli oʻqitishni tashkil etish;
taʼlim sifatini zamonaviy talablarga muvofiq taʼminlash uchun oliy taʼlim tashkilotlari hamda akademik litseylar rahbar va pedagog kadrlarining kasbiy bilim, koʻnikma va mahoratini uzluksiz oshirib borish mexanizmlarini joriy etish;
pedagogik taʼlimning dolzarb ilmiy muammolari, shu jumladan, kasbiy kompetentlikni rivojlantirish, raqamli taʼlim texnologiyalari va taʼlim menejmenti yoʻnalishlarida ilmiy-tadqiqot ishlarini amalga oshirish, doktorantura ixtisosliklari boʻyicha yuqori malakali ilmiy va ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining taʼlim jarayoni sifati hamda natijadorligini tizimli tahlil va monitoring qilishning raqamli axborot tizimlarini ishlab chiqish hamda joriy etish;
oliy taʼlim tashkilotlari hamda akademik litseylar rahbar va pedagog kadrlarining ehtiyojidan kelib chiqib, qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv rejasi hamda taʼlim dasturlarini ilgʻor xorijiy tajribalar asosida ishlab chiqish, rahbar va pedagog kadrlarning kasbiy bilim darajasi va pedagogik faoliyat samaradorligini inobatga olgan holda kasbiy rivojlantirish taʼlim dasturlarini joriy etish;
qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarining oʻquv jarayoni hamda ilmiy faoliyatga yuqori malakali xorijiy mutaxassislarni keng jalb qilish, ilgʻor pedagogik tajriba almashish borasida xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziriga zarur hollarda, Institutning tasdiqlangan tuzilmasiga xodimlarning belgilangan umumiy cheklangan soni hamda mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish huquqi berilsin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
Institut davlat muassasasi hisoblanadi hamda oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga hisobdor boʻladi;
Institutga Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan direktor rahbarlik qiladi;
mehnatga haq toʻlash shartlari boʻyicha Institut direktori — oliy taʼlim tashkiloti rektoriga, direktor oʻrinbosari — oliy taʼlim tashkiloti prorektoriga, bosh hisobchi, Axborot-resurs markazi boshligʻi va boʻlim boshliqlari — oliy taʼlim tashkiloti fakultet dekaniga, bosh mutaxassis, muhandis-dasturchi — oliy taʼlim tashkiloti katta oʻqituvchisiga, yetakchi mutaxassis va uslubchi — oliy taʼlim tashkiloti oʻqituvchisiga tenglashtiriladi.
5. Quyidagilar Institut faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
xoʻjalik faoliyatidan hamda shartnoma asosda xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Institutga Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda, oʻzining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan budjet qonunchiligida belgilangan tartibda quyidagi chora-tadbirlarni moliyalashtirish huquqi berilsin:
rivojlangan xorijiy mamlakatlarning tajribali professor-oʻqituvchilari, sohaning yetakchi mutaxassis va maslahatchilarini jalb etish, ularga mehnat bozorining amaldagi konyunkturasini hisobga olgan holda ish haqi toʻlash;
Institut xodimlarining xorijiy taʼlim va ilmiy-tadqiqot tashkilotlarida malaka oshirishi hamda stajirovka oʻtashi bilan bogʻliq xarajatlar uchun toʻlovlarni amalga oshirish.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzurida Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
Belgilab qoʻyilsinki, 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazida oliy taʼlim tashkilotlarining pedagog kadrlari uchun “Filologiya va tillarni oʻqitish”, “Xorijiy til va adabiyot (tillar boʻyicha)”, “Tarjima nazariyasi va amaliyoti” yoʻnalishlari boʻyicha qayta tayyorlash hamda malaka oshirish kurslari tashkil etiladi.
8. Mazkur qarorning qabul qilinishi bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish 2024-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan birinchi darajali budjet mablagʻlarini taqsimlovchi sifatida Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga ajratilgan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi, 2025-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:
bir oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
ikki oy muddatda Institutni zamonaviy talablarga javob beradigan axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, mebel va boshqa jihozlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-iyuldagi 415-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining
Direktor Ilmiy-metodik kengash Direktor oʻrinbosari Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish va masofadan oʻqitishni tashkil etish boʻlimi 4 Kadrlar boʻlimi 1 Taʼlim jarayonini monitoring qilish va sifatni baholash boʻlimi 3 Buxgalteriya 2 Taʼlim dasturlari va oʻquv-meʼyoriy hujjatlarni ishlab chiqish boʻlimi 2 Bosh yuriskonsult 1 Ilgʻor tajriba va xalqaro hamkorlik ilmiy-axborot tadqiqotlari boʻlimi 2 Axborot-resurs markazi 2 Kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etish boʻlimi 2 Kafedralar
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 11-iyuldagi 415-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2012-yil 26-sentabrdagi 278‑son qarorida :
a) 2-bandda :
“v” kichik bandning beshinchi xatboshisidagi “kasb-hunar taʼlimi”, “ijtimoiy-gumanitar va tabiiy-matematika bloklari fanlari” soʻzlari tegishlicha “professional taʼlim”, “majburiy fanlar blokining barcha yoʻnalishlar uchun umumiy boʻlgan fanlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“g” kichik bandning ikkinchi xatboshisidagi “fanlarning umumkasbiy va maxsus bloklari” soʻzlari “majburiy va tanlov bloklarining mutaxassislik fanlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 3-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 1-ilovaning “Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazlari” boʻlimi 7-pozitsiyasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 7. Oʻzbekiston davlat jahon tillari universiteti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish tarmoq markazi Filologiya va tillarni oʻqitish; Xorijiy til va adabiyot (tillar boʻyicha); Tarjima nazariyasi va amaliyoti Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi ”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining malakasini oshirish tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 23-sentabrdagi 797-son qarorida :
a) 2-bandning beshinchi xatboshisidagi “markazlarida” soʻzi “taʼlim muassasalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“9. Mutaxassislik boʻyicha mustaqil malaka oshirish quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish;
iqtidorli va isteʼdodli talabalar bilan ishlash;
ilmiy konferensiyalarda maʼruza bilan qatnashish;
ilmiy jurnallarda maqolalar chop etish;
koʻrgazma va tanlovlarda ishtirok etish;
ilmiy loyihalarda ishtirok etish;
xalqaro (impakt-faktorli) nashrlarda maqolalar eʼlon qilish;
ixtiro (patent), ratsionalizatorlik takliflari, innovatsion ishlanmalarga mualliflik qilish;
monografiya, mualliflik ijodiy ishlar katalogini tayyorlash va nashr qilish;
oʻquv adabiyotlari (darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma)ni tayyorlash va nashr qilish;
fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) darajasini olish uchun himoya qilingan dissertatsiyaga ilmiy rahbarlik qilish;
xorijiy mamlakatlarda malaka oshirish yoki stajirovka oʻtash.
Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish — zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, taʼlimning interaktiv metodlarini qoʻllagan holda, akademik guruhlarda jadval boʻyicha mashgʻulotlar oʻtkazish va belgilangan tartibda keng muhokama qilish.
Iqtidorli va isteʼdodli talabalar bilan ishlash — dars berayotgan fanlari boʻyicha talabalarning respublika va xalqaro miqyosidagi fan olimpiadalari, sport musobaqalari, sanʼat sohasidagi koʻrik tanlovlar hamda koʻrgazmalarning sovrindorlarini tayyorlash hamda iqtidorli va isteʼdodli talabalar bilan ishlashda faollik koʻrsatish.
Ilmiy konferensiyalarda maʼruza bilan qatnashish — fan va amaliyot, oʻqitish metodikasi hamda texnologiyasining dolzarb muammolarini hal etishga va oʻquv-tarbiya jarayonining yuqori sifatini taʼminlashga yoʻnaltirilgan dolzarb mavzulari, innovatsion yoʻnalishlari boʻyicha respublika va xalqaro miqyosdagi anjumanlar, davra suhbatlari, seminarlarda ilmiy yoki ilmiy-metodik maʼruzalar (axborotlar) qilish.
Ilmiy jurnallarda maqolalar chop etish — mustaqil ravishda taʼlim, fan va ishlab chiqarishning dolzarb masalalariga yoʻnaltirilgan (mutaxassisligi doirasida) muhim mavzular boʻyicha amalga oshirilgan tadqiqot (empirik) natijalari, tahlillari, ratsionalizatorlik gʻoyalari va ishlanmalarini dissertatsiyalarning asosiy ilmiy natijalarini eʼlon qilish uchun tavsiya etiladigan ilmiy nashrlar, shu jumladan, elektron ilmiy-texnik jurnallarda eʼlon qilish.
Koʻrgazma va tanlovlarda ishtirok etish — mashgʻulot olib borayotgan fanlari boʻyicha ijodiy ish natijalarini respublika hamda xalqaro miqyosdagi koʻrik-tanlovlar va koʻrgazmalarda ishtirok etish orqali ommalashtirish, sovrindor boʻlish.
Ilmiy loyihalarda ishtirok etish — xalqaro loyihalar va dasturlar, shuningdek, fan hamda texnologik taraqqiyotning bugungi darajasi bilan kadrlar tayyorlash taʼlim mazmuni, sifatini oshirish orasidagi uzviylikni rivojlantirish maqsadida fundamental, innovatsion va amaliy loyihalarga, xoʻjalik shartnomalari asosida bajariladigan ishlarga, shuningdek, xalqaro miqyosdagi loyihalarga rahbarlik qilish yoki ishtirokchi sifatida faoliyat yuritish.
Xalqaro (impakt-faktorli) nashrlarda maqolalar eʼlon qilish — mustaqil ravishda taʼlim, fan va ishlab chiqarishning dolzarb masalalariga yoʻnaltirilgan muhim mavzular boʻyicha amalga oshirilgan tadqiqot natijalari, tahlillari, ratsionalizatorlik va innovatsion gʻoyalarini xalqaro maʼlumotlar bazasiga kiritilgan yuqori reytingli yoki impakt-faktorli ilmiy jurnallarda eʼlon qilish.
Ixtiro (patent), ratsionalizatorlik takliflari, innovatsion ishlanmalarga mualliflik qilish — sohaning dolzarb masalalariga yoʻnaltirilgan tadqiqot natijalari asosida mahsulot va ishlanmalarni yaratish.
Monografiya, mualliflik ijodiy ishlar katalogini tayyorlash va nashr qilish — aynan ilmiy-tadqiqot mavzusi natijalari yoki mualliflik ijodiy ishlari asosida tayyorlangan asar (katalog)ni nashr etish.
Oʻquv adabiyotlarini tayyorlash — davlat taʼlim standartlari, oʻquv dasturi, uslubiyati va didaktik talablar asosida tegishli taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha xorijiy tajribalar asosida yangi avlod oʻquv (elektron) adabiyotlari (darslik, oʻquv qoʻllanmasi, metodik qoʻllanma)ni yaratish va belgilangan tartibda taʼlim amaliyotiga joriy etish.
Ilmiy rahbarligida fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) darajasini olish uchun dissertatsiya himoya qilinganligi — ilmiy-pedagog kadrlar tayyorlashdagi faolligi, rahbarligida fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) darajasini olish uchun tayyorlangan va himoya qilingan dissertatsiya.
Xorijiy mamlakatlarda malaka oshirish — ishdan ajralgan holda, toʻgʻridan-toʻgʻri shaklda xorijiy mamlakatlarda kasbiy va pedagogik mahoratini oshirish, oʻquv-tarbiya jarayonini yuqori ilmiy-metodik darajada amalga oshirish, axborot texnologiyalari va oʻqitishning interaktiv metodlari boʻyicha kasbiy bilimlar, malaka va koʻnikmalarni oshirish.
Xorijiy mamlakatlarda stajirovka oʻtash — malaka oshirish shakllaridan biri boʻlib, ishdan ajralgan holda toʻgʻridan-toʻgʻri xorijiy mamlakatlarda ish tajribasi, amaliy koʻnikmalari va kasbiy bilim darajasiga ega boʻlish maqsadida maʼlum vaqt davomida bilim, malaka va koʻnikmalarini oshirish.
10. Muqobil malaka oshirish shakllari quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi akademigi ilmiy unvoniga ega boʻlish;
soʻnggi 3 yilda xorijiy mamlakatlarda toʻgʻridan-toʻgʻri shaklda umumiy davomiyligi 4 hafta yoki 144 soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish yoki stajirovka oʻtash;
soʻnggi 3 yilda falsafa doktori (PhD) yoki mutaxassislik boʻyicha fan doktori (DSc) darajasini olish uchun dissertatsiya himoya qilish.”;
14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Muqobil malaka oshirish shakllaridan ixtiyoriy birini amalga oshirgan rahbar va pedagog kadrlarga toʻgʻridan-toʻgʻri malaka attestati Attestatsiya komissiyasining qarori asosida taqdim etiladi.”;
16-bandning birinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi pedagog va rahbar kadrlarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishni tashkil etish bosh ilmiy-metodik markazining (keyingi oʻrinlarda Bosh ilmiy-metodik markaz deb ataladi)” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining (keyingi oʻrinlarda — Institut)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
25-bandda:
birinchi va ikkinchi xatboshilardagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;
27-bandning uchinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
28-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
35-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilaridagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Masofadan oʻqitish usullari asosidagi kurslarda tinglovchilarning oʻzlashtirish koʻrsatkichlari onlayn shaklda qayd etib boriladi va kurslarni toʻliq oʻzlashtirgan tinglovchilarga bevosita qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida oʻtkaziladigan onlayn test sinovlari hamda bitiruv (loyiha) ishi himoyasida onlayn ishtirok etishga ruxsat beriladi”;
38-bandning birinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligiga” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
39-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan belgilanadigan tartibda Bosh ilmiy-metodik markazda” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi tomonidan belgilanadigan tartibda Institutda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
48-bandning birinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
49-bandda :
birinchi xatboshidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
50-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;
51-bandning ikkinchi va toʻqqizinchi xatboshilaridagi “Bosh ilmiy-metodik markazning” soʻzlari “Institutning” soʻzi bilan almashtirilsin;
1-ilovaga 1-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Oliy taʼlim muassasalari pedagog kadrlarining uzluksiz malaka oshirish tizimi
”;
1-ilovaga 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ Oliy taʼlim muassasalari rahbar va pedagog kadrlarining uzluksiz malaka oshirish shakllarini
T/r Mustaqil malaka oshirish shakllari Faoliyatni baholash mezonlari Ball I. Mutaxassislik boʻyicha mustaqil malaka oshirish 100 1. Ochiq oʻquv mashgʻulotlari va mahorat darslarini tashkil etish. 4 Har oʻquv yilida kamida 2 ta sohaga oid “mahorat saboqlari” tashkil etish — 2 Har oʻquv yilida kamida 2 ta ochiq oʻquv mashgʻulotlari — 1 2. Iqtidorli va isteʼdodli talabalar bilan ishlash. 4 Talabalarining respublika va xalqaro miqyosdagi fan olimpiadalari, sport musobaqalari, sanʼat sohasidagi koʻrik tanlovlar va koʻrgazmalardagi sovrinli oʻrin uchun: xalqaro miqyosda — 4 respublika miqyosida — 2 3. Ilmiy konferensiyalarda maʼruza bilan qatnashish. 6 Xalqaro miqyosda — 2 Respublika miqyosida — 1 4. Ilmiy jurnallarda maqolalar chop etish. 8 Har bir ilmiy maqola uchun — 2 5. Koʻrgazma va tanlovlarda ishtirok etish. 8 Xalqaro miqyosda — 8 Respublika miqyosida — 4 6. Ilmiy loyihalarda ishtirok etish. 10 Xalqaro loyihalar — 8 Davlat ilmiy-texnik dasturlari doirasidagi loyihalar: loyiha rahbari sifatida — 8 loyiha ishtirokchisi sifatida — 4 Xoʻjalik shartnomasi asosida bajariladigan ishlar: rahbar sifatida — 4 ishtirokchi sifatida — 2 Davlat buyurtmasi asosida yaratilgan ijodiy ishlar: yakka muallif sifatida — 4 hammuallif sifatida — 2 7. Xalqaro (impakt-faktorli) nashrlarda maqolalar eʼlon qilish. 10 Xalqaro maʼlumotlar bazasiga kiritilgan yuqori reytingli ilmiy jurnallar yoki “impakt-faktor”ga ega boʻlgan ilmiy jurnallarda chop etilgan har bir maqola uchun — 5 8. Ixtiro (patent), ratsionalizatorlik takliflari, innovatsion ishlanmalarga mualliflik qilish. 10 Ixtiro (patent) — 10 Ratsionalizatorlik taklifi — 6 Innovatsion ishlanmalarga mualliflik — 4 9. Monografiya, mualliflik ijodiy ishlar katalogini tayyorlash va nashr qilish. 10 Yakka mualliflikda — 10 Hammualliflikda — 5 10. Oʻquv adabiyotlari (darslik, oʻquv qoʻllanma, metodik qoʻllanma) tayyorlash va nashr qilish. 10 Yakka mualliflikda: darslik — 10 oʻquv qoʻllanmasi — 7 Hammualliflikda: darslik — 7 oʻquv qoʻllanmasi — 5 Metodik qoʻllanma: yakka mualliflikda — 3 hammualliflikda — 1 11. Fan doktori (DSc) yoki falsafa doktori (PhD) darajasini olish uchun himoya qilingan dissertatsiyaga ilmiy rahbarlik qilish . 10 Oxirgi 3 yilda himoya qilingan dissertatsiyaga — 10 12. Oxirgi 3 yilda xorijiy mamlakatlarda toʻgʻridan-toʻgʻri shaklda malaka oshirish, stajirovka oʻtash 10 Oxirgi 3 yilda ikki haftadan — toʻrt haftagacha — 10 Oxirgi 3 yilda ikki haftagacha — 5 II. Muqobil malaka oshirish shakllari 13. Oʻzbekiston Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi akademigi ilmiy unvoniga ega boʻlish. 14. Oxirgi 3 yilda doktorlik (PhD, DSc) dissertatsiyasini himoya qilish. 15. Oxirgi 3 yilda xorijiy mamlakatlarda toʻgʻridan-toʻgʻri shaklda umumiy davomiyligi 4 hafta yoki 144 soatdan kam boʻlmagan malaka oshirish yoki stajirovka oʻtash. ”;
v) 4-ilovada :
nomidagi “markazlarida” soʻzi “taʼlim muassasalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-banddagi “markazlarida” soʻzi “taʼlim muassasalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bobning nomidagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
2-bandning birinchi xatboshisidagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bandda :
birinchi xatboshidagi “Markaz”, “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari tegishlicha “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi”, “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-bandning birinchi xatboshisidagi va 5-banddagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9 va 10-bandlardagi “Markaz” soʻzi “Qayta tayyorlash va malaka oshirish taʼlim muassasasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4-ilovaga ilovaning nomidagi “markazlarida” soʻzi “taʼlim muassasalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining ““Ilhom” mukofotini taʼsis etish toʻgʻrisida” 2020-yil 24-avgustdagi 503-son qarori 4-bandning “g” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) tanlov gʻoliblari quyidagicha taqdirlanadi:
1-oʻrin uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 100 (yuz) baravari miqdoridagi pul mukofoti, maxsus diplom va statuetka;
2-oʻrin uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 80 (sakson) baravari miqdoridagi pul mukofoti, maxsus diplom va statuetka;
3-oʻrin uchun — bazaviy hisoblash miqdorining 40 (qirq) baravari miqdoridagi pul mukofoti, maxsus diplom va statuetka”.
4. Vazirlar Mahkamasining “Akademik litseylar rahbar va pedagog xodimlarining uzluksiz malaka oshirish tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2022-yil 1-iyundagi 296-son qarorida :
a) 4-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“akademik litseylar rahbar xodimlarining malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida (keyingi oʻrinlarda — Institut) tashkil etiladi”;
toʻrtinchi va oltinchi xatboshilardagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Institut” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
6-bandda :
birinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi huzuridagi Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning birinchi xatboshisidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning ikkinchi va oltinchi xatboshilaridagi “Bosh ilmiy-metodik markazning” soʻzlari “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandning birinchi xatboshisidagi “Markazlarda” soʻzi “Institut va markazlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-banddagi “Markazlar” va “Markazlarda” soʻzlari tegishlicha “Institut va markazlar” va “Institut va markazlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
26-banddagi “Bosh ilmiy-metodik markazning” soʻzlari “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
28-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
31-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishgan holda Markaz” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishgan holda Institut (markaz)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Ishdan ajralgan holda malaka oshirish davrida uzrli sabablarsiz oʻquv mashgʻulotlariga 6 soat va undan koʻp vaqt qatnashmagan tinglovchilar Institut (markaz) rahbarining buyrugʻi bilan tinglovchilar safidan chiqariladi va bu haqidagi axborot Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligiga, shuningdek, tinglovchining asosiy ish joyiga yuboriladi”;
1-ilovaning 2, 3 va 5-pozitsiyalari “Ijrochilar” ustunidagi “Bosh ilmiy-metodik markaz” soʻzlari “Oliy taʼlim tizimi kadrlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahridagi Yodju texnika instituti faoliyatini tashkil etishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 17-dekabrdagi 1007-son qarorida :
a) nomi va muqaddimasidagi “Toshkent shahridagi Yodju texnika instituti” soʻzlari “Toshkent Kimyo xalqaro universiteti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-bandda :
“a” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
““Global education school” nodavlat taʼlim muassasasi hamda “YUKET LLC” masʼuliyati cheklangan jamiyati (Koreya Respublikasi) (keyingi oʻrinlarda — Muassis) hamkorligida tashkil etilgan “Toshkent Kimyo xalqaro universiteti” masʼuliyati cheklangan jamiyati shaklidagi qoʻshma korxona (keyingi oʻrinlarda — Universitet) oʻz faoliyatini Vazirlar Mahkamasining “Nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish sohasidagi faoliyatini litsenziyalash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2018-yil 27-martdagi 241-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi tomonidan berilgan litsenziya asosida 2018-yilning sentabr oyidan boshlaganligi”;
“b” kichik bandda :
birinchi xatboshidagi “Institutning” soʻzi “Universitetning” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi , uchinchi , beshinchi va oltinchi xatboshilardagi “turizm va biznes” soʻzlari “turizm, biznes, tibbiyot, mexatronika va robototexnika” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Belgilansinki:
Universitet masʼuliyati cheklangan jamiyat shaklidagi nodavlat oliy taʼlim tashkiloti hisoblanadi;
Universitet rektori Muassis tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi bilan kelishilgan holda, lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod qilinadi;
Universitetning tuzilmasi Muassis tomonidan tasdiqlanadi;
Universitet taʼlim faoliyatini Oʻzbekiston Respublikasining taʼlim toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari hamda Oliy taʼlimning davlat taʼlim standarti talablariga muvofiq Universitet tomonidan ishlab chiqilib, tasdiqlangan oʻquv rejalari va dasturlari asosida oʻzbek, rus va ingliz tillarida amalga oshiradi;
Universitet bitiruvchilariga Oʻzbekiston Respublikasida oliy maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjat sifatida eʼtirof etiladigan belgilangan namunadagi diplom beriladi;
Universitetga talabalar umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotga ega abituriyentlar oʻrtasida kirish imtihonlarini oʻtkazish orqali qabul qilinadi;
abituriyentlarni qabul qilish parametrlari va tartibi, bitiruvchilarning yakuniy attestatsiyasi tartibi va shartlari Universitet tomonidan Muassis bilan kelishilgan holda belgilanadi;
Universitetda toʻlov-kontrakt asosida kunduzgi, sirtqi va kechki shaklda oʻqitiladi, talabalar oʻqishi uchun toʻlov-kontrakt mablagʻlari miqdori Muassis tomonidan belgilanadi.”;
g) 3-banddagi “Institut” soʻzi “Universitet” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) 4-bandda :
birinchi xatboshidagi “Institutning” soʻzi “Universitetning” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Institut” soʻzi “Universitet” soʻzi bilan almashtirilsin;
e) 5 — 7-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Universitetda yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari mehnat bozori talablari hamda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlanish istiqbollaridan kelib chiqib, belgilangan tartibda ochiladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining viza talabnomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun kirish vizalari konsullik yigʻimlari va haqiqiy xarajatlarning oʻrnini qoplash hisobidan yigʻimlar undirilmasdan, belgilangan tartibda rasmiylashtirilishini taʼminlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Universitet buyurtmanomalariga binoan mazkur qarorni amalga oshirish doirasida jalb qilinadigan xorijiy professor-oʻqituvchilar tarkibi va maʼmuriy xodimlar hamda ularning oila aʼzolari uchun koʻp martalik vizalar davlat boji undirilmasdan belgilangan tartibda berilishi va muddati uzaytirilishini, shuningdek, ularning yashash manzillari boʻyicha vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazilishi hamda muddati uzaytirilishini taʼminlasin.”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 11-iyul,
415-son