📅 2024-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 8-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 8 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 8 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 8 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Сўнгги йилларда тадбиркорлик субъектларига кенг имкониятлар яратиш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, автомототранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш самарадорлигини ошириш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган айрим тоифадаги транспорт воситалари фақат тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилиши йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш имкониятларини янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларига янги имкониятлар яратиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг бошқа тоифадаги транспорт воситаларига ҳам сифатли техник кўрикдан ўтказиш хизматлари кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ҳамда «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
юридик шахсларнинг транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан белгилаш тартибини бекор қилиш;
жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган Ml, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситаларини тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказишга рухсат этиш тартибини белгилаш, бунда мазкур фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган талаблар ва давлат назорати механизмларини ўрнатиш;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари ҳамда жисмоний ва юридик шахслар ўртасида алоқани электрон шаклга ўтказиш;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари томонидан тадбиркорлик субъектларидан уставининг нусхаси талаб қилиш тартибини бекор қилиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларининг электрон тизимлари Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модулига интеграция қилинишини таъминласин.
3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги 390-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 9 мартдаги 125-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Белгилансинки:
Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳарбий бўлинмаларининг транспорт воситалари мазкур идоралар томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади».
3. 5-бандда :
биринчи хатбошидаги «Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модулига (кейинги ўринларда — «Техник кўрик» модули)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи — бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
4. 1-иловада :
2-бандда :
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жисмоний ва юридик шахсларга (давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари бундан мустасно) тегишли бўлган Ml, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан белгиланган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади»;
4-бандда :
қуйидаги мазмундаги учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Юридик ва жисмоний шахслар транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишга ариза юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки ДЙҲХХ дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали мурожаат этишлари мумкин.
ЯИДХП ёки ДЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) орқали шакллантирилган мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг «Техник кўрик» модули (кейинги ўринларда — «Техник кўрик» модули) орқали тадбиркорлик субъектларига онлайн режимида юборилади.
Техник кўрикдан ўтказиш жойи ва вақти ҳақида жисмоний ва юридик шахсларга онлайн режимда хабар юборилади»;
учинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизимига» сўзлари «Техник кўрик» модулига» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-бобнинг номидаги «Жисмоний шахсларга тегишли бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) ҳудудда ёки эгаларининг хоҳишига кўра экстерриториаллик тамойили асосида бошқа ҳудудларда ҳам техник кўрикдан ўтказилади»;
12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Транспорт воситаларни навбатдаги техник кўрикка қўйиш санаси жорий техник кўрик пайтида мазкур Низомнинг 5-банди талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади»;
13 — 15-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш:
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида (тадбиркорлик субъектлари томонидан техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситалари бундан мустасно);
техник хизмат кўрсатиш станцияларида (шартнома асосида);
тадбиркорлик субъектларининг техник базасида (М1, М2, М3, N1, N2, N3 тоифадаги транспорт воситалари).
14. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ДЙҲХХнинг диагностика станциялари ва тадбиркорлик субъектлари Ўзбекистон аккредитация маркази давлат унитар корхонаси томонидан белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқуллашдан ўтказилган, транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун зарур технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасига (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш-техника базаси) эга бўлиши зарур.
15. Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун ишлаб чиқариш-техника базаси:
а) қуйидагиларга мувофиқ бўлиши зарур:
транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган автотранспорт воситалари конструкциясининг фойдаланиш шартлари бўйича хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллони ускуналари уланмаларининг герметиклиги ва ишончлилигини синовдан ўтказиш ҳамда уларнинг баллонларини текшириш учун — Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган сиқилган табиий газда (кейинги ўринларда — СТГ), суюлтирилган нефть газида (кейинги ўринларда — СНГ) ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларга;
б) зарур техник диагностика воситаларига эга бўлиши лозим, шу жумладан:
транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситалари ҳамда уларнинг электрон тизимига;
пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
автоматик бошқарувга эга бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз йўлаги мавжуд бўлишига;
тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
руль бошқарувидаги умумий люфтни ўлчаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
руль бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
чироқлар ёруғлигини бошқариш ва кучини назорат қилиш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
газ анализаторига — учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
тутун ўлчаш приборига — сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш приборига;
двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
шовқинни ўлчаш приборига;
ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш прибори ҳамда унинг электрон тизимига;
компрессорга;
қинчали манометрга;
зарур компьютер техникасига ва давлат рақами белгиларини аниқловчи фото-видеокузатув камералари тизимига.
Айрим техник диагностика воситалари хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти билан универсал техник воситаларга алмаштирилиши мумкин.
Қўлланиладиган барча ўлчов воситалари тасдиқланган типда бўлиши, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ текширувдан ўтган бўлиши шарт.
Ушбу бандда кўрсатилган электрон тизимлар «Техник кўрик» модулига мажбурий интеграция қилинади»;
16-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
17-банддаги «ДЙҲХХнинг диагностика станциялари, мобиль станциялари ва тадбиркорлик субъектлари» сўзлари «ишлаб чиқариш-техника базаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Тадбиркорлик субъектлари транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни бошлашдан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизматлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини (кейинги ўринларда — ҳудудий ИҲХБ) яратилган шароитлар мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ва фаолиятни амалга оширишга тайёр эканлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилишлари шарт.
Ҳудудий ЙҲХБ томонидан тадбиркорлик субъектининг устави ҳамда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тегишли технологик жиҳозлар билан таъминланган ишлаб чиқариш-техника базасининг «Ўзбекистон аккредитация маркази» давлат унитар корхонаси томонидан берилган маъқуллаш тўғрисидаги гувоҳномаси мустақил равишда олинади»;
21-бандда :
биринчи хатбошидаги «тақдим этилган» сўзлари «олинган» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тегишли давлат органларининг электрон тизимларида мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳудудий ЙҲХБ икки иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига бу ҳақда хабар беради.
Тадбиркорлик субъектлари мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ ҳудудий ЙҲХБга такроран хабарнома юбориш ҳуқуқига эга»;
23-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
24-бандда :
биринчи хатбошидаги «Жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифадаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошидаги «Техник кўрик» автоматлаштирилган ахборот тизими» сўзлари «Техник кўрик» модули» сўзи билан алмаштирилсин;
28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш тартиби»;
29 ва 30-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Давлат бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли, шунингдек, хавфли юкларни ташиш учун мослаштирилган транспорт воситаларининг техник кўриги транспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган (вақтинча рўйхатдан ўтказилган) жойда ёки уларнинг мурожаатларига кўра экстерриториаллик тамойили асосида қуйидаги жойларда техник кўрикдан ўтказилади:
зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон билан қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда;
техник хизмат кўрсатиш станцияларида;
ДЙҲХХнинг диагностика станцияларида.
Транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойлари ДЙҲХХнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан белгиланади.
Ташкилотларда техник кўрик бошлангунга қадар барча диагностика асбоб-ускуналари текширилиши ва иш ҳолатига келтирилиши зарур.
30. Техник кўрикни ташкил этиш давлат бошқаруви органлари ва бошқаларнинг мурожаатлари асосида режалаштирилади»;
31-банддаги «Бир кунда техник» сўзлари «Техник» сўзи билан алмаштирилсин;
32-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
33 ва 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. ДЙҲХХ ҳудудий органи томонидан давлат бошқаруви органлари ва бошқаларга электрон почта (электрон тизим) орқали техник кўрик муддатлари тўғрисида хабарнома юборилади.
Транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар ДЙҲХХ ходимлари томонидан электрон тизим орқали олинади.
34. Техник кўрик ташкилотларда, диагностика станцияларида ва техник хизмат кўрсатиш станцияларида ўтказилади»;
35 ва 36-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
37-банд «техник кўрикдан» сўзларидан кейин «ДЙҲХХ ходимлари томонидан» сўзлари билан тўлдирилсин;
44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситалари тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» модулига киритилади ва ушбу Низомга 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатнома электрон шакллантирилади.
Хорижий давлатларга чиқадиган транспорт воситаларига ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклдаги «Транспорт воситаси техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисида»ги талон электрон шаклда берилади.
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талонни (ёки дубликатни) берганлик учун йиғим ундирилмайди.
Техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги талон навбатдаги техник кўрик ўтказилгунгача сақланади.»
45-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш жойига олиб бориш имкони бўлмаган тақдирда, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган муддатларда ДЙҲХХнинг ҳудудий органига мурожаат қилади ва ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади (ҳайдовчи гувоҳномаси, техник кўрикдан ўтказиш учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат бундан мустасно).
Бунда ДЙҲХХнинг ҳудудий органи ходими жойига чиққан ҳолда, носозликлар тўғрисида Низомга 3-иловада келтирилган намунадаги алоҳида транспорт воситасининг техник кўрик далолатномасини электрон шаклда расмийлаштиради ва барча носозликлар тўғрисидаги маълумотларни «Техник кўрик» модулига киритади»;
46-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
47-банддаги «Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш» сўзлари «Рақамли технологиялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банд «стандартлар талабларига мувофиқлиги» сўзларидан кейин «ДЙҲХХ ходимлари томонидан» сўзлари билан тўлдирилсин;
51-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Аниқланган техник носозликлар тўғрисидаги маълумотлар «Техник кўрик» модулига киритилади ва техник носозлик тўғрисида белги қўйилади»;
қуйидаги мазмундаги 51 1 ва 51 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«51 1 . Давлат назоратини ўрнатиш мақсадида техник кўрикдан ўтказилган транспорт воситаси тадбиркорлик субъектлари томонидан мазкур Низомнинг 15, 17, 23, 24 ва 25-бандлари талабларига мувофиқ ДЙҲХХ ходими иштирокида назорат тариқасида қайта техник кўрикдан ўтказилиши мумкин.
Қайта техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситасининг техник носозлиги аниқланса, тадбиркорлик субъектлари томонидан ўтказилган техник кўрик бекор қилинади ва «Техник кўрик» модулига транспорт воситасининг носозлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
51 2 . Оммавий ва махсус тадбирларга жалб этиладиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ДЙҲХХ ходимлари томонидан текширилади ва ушбу Низомга 2, 3 ёки 4-иловаларда келтирилган далолатномалардан бири икки нусхада расмийлаштирилади.
Далолатноманинг бир нусхаси транспорт воситаси ҳайдовчисига (транспорт воситалари эгасига ёки тадбир ташкилотчисига) берилади, иккинчи нусхаси ДЙҲХХда сақланади»;
53-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 июль,
390-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-martdagi 125-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Soʻnggi yillarda tadbirkorlik subyektlariga keng imkoniyatlar yaratish hamda tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish boʻyicha qator ishlar amalga oshirilmoqda.
Xususan, avtomototransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini soddalashtirish, transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish samaradorligini oshirish maqsadida jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan ayrim toifadagi transport vositalari faqat tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkazilishi yoʻlga qoʻyildi.
Hozirgi kunda transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish imkoniyatlarini yanada kengaytirish, tadbirkorlik subyektlariga yangi imkoniyatlar yaratish hamda jismoniy va yuridik shaxslarning boshqa toifadagi transport vositalariga ham sifatli texnik koʻrikdan oʻtkazish xizmatlari koʻrsatishni yoʻlga qoʻyish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni hamda “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, transport vositalarini tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkazish faoliyatini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-martdagi 125-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
yuridik shaxslarning transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish joylarini Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari tomonidan belgilash tartibini bekor qilish;
jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan Ml, M2, M3, N1, N2, N3 toifadagi transport vositalarini tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkazishga ruxsat etish tartibini belgilash, bunda mazkur faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan talablar va davlat nazorati mexanizmlarini oʻrnatish;
Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari hamda jismoniy va yuridik shaxslar oʻrtasida aloqani elektron shaklga oʻtkazish;
Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati boʻlinmalari tomonidan tadbirkorlik subyektlaridan ustavining nusxasi talab qilish tartibini bekor qilish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish faoliyatini amalga oshiruvchi tadbirkorlik subyektlarining elektron tizimlari Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Texnik koʻrik” moduliga integratsiya qilinishini taʼminlasin.
3. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 8-iyuldagi 390-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2021-yil 9-martdagi 125-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 1 va 2-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Belgilansinki:
Davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari, shuningdek, xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan belgilangan tartibda majburiy texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi, Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi va Davlat xavfsizlik xizmati harbiy boʻlinmalarining transport vositalari mazkur idoralar tomonidan belgilangan tartibda majburiy texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”.
3. 5-bandda :
birinchi xatboshidagi “Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Texnik koʻrik” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Texnik koʻrik” moduliga (keyingi oʻrinlarda — “Texnik koʻrik” moduli)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi — beshinchi xatboshilar chiqarib tashlansin.
4. 1-ilovada :
2-bandda :
uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslarga (davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari, shuningdek, xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalari bundan mustasno) tegishli boʻlgan Ml, M2, M3, N1, N2, N3 toifadagi transport vositalari tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli transport vositalari, shuningdek, xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalari Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati tomonidan belgilangan tartibda majburiy texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
4-bandda :
quyidagi mazmundagi uchinchi — beshinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Yuridik va jismoniy shaxslar transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazishga ariza yuborish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki DYHXX dasturiy taʼminoti (mobil ilova) orqali murojaat etishlari mumkin.
YIDXP yoki DYHXXning dasturiy taʼminoti (mobil ilova) orqali shakllantirilgan murojaat Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimining “Texnik koʻrik” moduli (keyingi oʻrinlarda — “Texnik koʻrik” moduli) orqali tadbirkorlik subyektlariga onlayn rejimida yuboriladi.
Texnik koʻrikdan oʻtkazish joyi va vaqti haqida jismoniy va yuridik shaxslarga onlayn rejimda xabar yuboriladi”;
uchinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshidagi “Texnik koʻrik” avtomatlashtirilgan axborot tizimiga” soʻzlari “Texnik koʻrik” moduliga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-banddagi “Moliya” soʻzi “Iqtisodiyot va moliya” soʻzlari bilan almashtirilsin;
10-banddagi “Jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan M1 toifadagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
2-bobning nomidagi “Jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
11-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“11. Transport vositalari roʻyxatdan oʻtkazilgan (vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazilgan) hududda yoki egalarining xohishiga koʻra eksterritoriallik tamoyili asosida boshqa hududlarda ham texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
12-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Transport vositalarni navbatdagi texnik koʻrikka qoʻyish sanasi joriy texnik koʻrik paytida mazkur Nizomning 5-bandi talablaridan kelib chiqqan holda belgilanadi”;
13 — 15-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish:
DYHXXning diagnostika stansiyalarida (tadbirkorlik subyektlari tomonidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladigan transport vositalari bundan mustasno);
texnik xizmat koʻrsatish stansiyalarida (shartnoma asosida);
tadbirkorlik subyektlarining texnik bazasida (M1, M2, M3, N1, N2, N3 toifadagi transport vositalari).
14. Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun DYHXXning diagnostika stansiyalari va tadbirkorlik subyektlari Oʻzbekiston akkreditatsiya markazi davlat unitar korxonasi tomonidan belgilangan tartibda texnik jihatdan malakaliligi maʼqullashdan oʻtkazilgan, transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun zarur texnologik jihozlar bilan taʼminlangan ishlab chiqarish-texnika bazasiga (keyingi oʻrinlarda — ishlab chiqarish-texnika bazasi) ega boʻlishi zarur.
15. Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun ishlab chiqarish-texnika bazasi:
a) quyidagilarga muvofiq boʻlishi zarur:
transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun — Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan avtotransport vositalari konstruksiyasining foydalanish shartlari boʻyicha xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarga;
avtotransport vositalariga oʻrnatilgan gaz balloni uskunalari ulanmalarining germetikligi va ishonchliligini sinovdan oʻtkazish hamda ularning ballonlarini tekshirish uchun — Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlanadigan siqilgan tabiiy gazda (keyingi oʻrinlarda — STG), suyultirilgan neft gazida (keyingi oʻrinlarda — SNG) yoki dizel va gazsimon yoqilgʻi aralashmasida ishlaydigan transport vositalarining xavfsizligiga qoʻyiladigan talablarga;
b) zarur texnik diagnostika vositalariga ega boʻlishi lozim, shu jumladan:
transport vositalarining tormoz tizimini tekshirish uchun tormoz tizimining texnik diagnostika vositalari hamda ularning elektron tizimiga;
pnevmatik va pnevmogidravlik tormoz uzatmalarida siqilgan havo bosimi va germetiklikni (bosim tushishini) nazorat qilish vositalariga;
avtomatik boshqaruvga ega boʻlgan transport vositalarining tormoz tizimini tekshirish uchun tormoz yoʻlagi mavjud boʻlishiga;
tirkamalarni ulash moslamasining bosib turish qurilmasiga;
rul boshqaruvidagi umumiy lyuftni oʻlchash pribori hamda uning elektron tizimiga;
rul boshqaruvi va podveskasi detallaridagi lyuftlarni tekshirish testeriga;
chiroqlar yorugʻligini boshqarish va kuchini nazorat qilish pribori hamda uning elektron tizimiga;
shinalarni texnik diagnostika qilish vositalariga;
gaz analizatoriga — uchqundan oʻt oldirish dvigatellariga ega transport vositalarining ishlab boʻlingan gazlarida ifloslantiruvchi moddalarning mavjudligini aniqlash pribori hamda uning elektron tizimiga;
tutun oʻlchash priboriga — siqilishdan oʻt oldirish dvigatellariga ega transport vositalarining ishlab boʻlingan gazlarida tutunni aniqlash priboriga;
dvigatel aylanish chastotasi va moy haroratini oʻlchash priboriga;
shovqinni oʻlchash priboriga;
oynalarning yorugʻlik oʻtkazishini tekshirish pribori hamda uning elektron tizimiga;
kompressorga;
qinchali manometrga;
zarur kompyuter texnikasiga va davlat raqami belgilarini aniqlovchi foto-videokuzatuv kameralari tizimiga.
Ayrim texnik diagnostika vositalari xavfsiz foydalanish boʻyicha talablarga muvofiq boʻlish sharti bilan universal texnik vositalarga almashtirilishi mumkin.
Qoʻllaniladigan barcha oʻlchov vositalari tasdiqlangan tipda boʻlishi, qonunchilik hujjatlariga muvofiq tekshiruvdan oʻtgan boʻlishi shart.
Ushbu bandda koʻrsatilgan elektron tizimlar “Texnik koʻrik” moduliga majburiy integratsiya qilinadi”;
16-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
17-banddagi “DYHXXning diagnostika stansiyalari, mobil stansiyalari va tadbirkorlik subyektlari” soʻzlari “ishlab chiqarish-texnika bazasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
20-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20. Tadbirkorlik subyektlari transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazishni boshlashdan oldin Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmatlari yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalarini (keyingi oʻrinlarda — hududiy IHXB) yaratilgan sharoitlar mazkur Nizom talablariga muvofiqligi va faoliyatni amalga oshirishga tayyor ekanligi haqida yozma ravishda xabardor qilishlari shart.
Hududiy YHXB tomonidan tadbirkorlik subyektining ustavi hamda transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish uchun tegishli texnologik jihozlar bilan taʼminlangan ishlab chiqarish-texnika bazasining “Oʻzbekiston akkreditatsiya markazi” davlat unitar korxonasi tomonidan berilgan maʼqullash toʻgʻrisidagi guvohnomasi mustaqil ravishda olinadi”;
21-bandda :
birinchi xatboshidagi “taqdim etilgan” soʻzlari “olingan” soʻzi bilan almashtirilsin;
ikkinchi va uchinchi xatboshilardagi “jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan M1 toifadagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
22-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“22. Nizomning 20-bandida koʻrsatilgan hujjatlar tegishli davlat organlarining elektron tizimlarida mavjud boʻlmagan taqdirda, hududiy YHXB ikki ish kuni ichida tadbirkorlik subyektlariga bu haqda xabar beradi.
Tadbirkorlik subyektlari mazkur Nizomning 20-bandiga muvofiq hududiy YHXBga takroran xabarnoma yuborish huquqiga ega”;
23-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
24-bandda :
birinchi xatboshidagi “Jismoniy shaxslarga tegishli boʻlgan M1 toifadagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshidagi “Texnik koʻrik” avtomatlashtirilgan axborot tizimi” soʻzlari “Texnik koʻrik” moduli” soʻzi bilan almashtirilsin;
28-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
3-bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-bob. Davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli, shuningdek, xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazishni tashkil etish tartibi”;
29 va 30-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“29. Davlat boshqaruvi organlari hamda ularning hududiy boʻlinmalariga, xorijiy yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli, shuningdek, xavfli yuklarni tashish uchun moslashtirilgan transport vositalarining texnik koʻrigi transport vositalari roʻyxatdan oʻtkazilgan (vaqtincha roʻyxatdan oʻtkazilgan) joyda yoki ularning murojaatlariga koʻra eksterritoriallik tamoyili asosida quyidagi joylarda texnik koʻrikdan oʻtkaziladi:
zarur shart-sharoitlarga (texnik diagnostika uskunalariga, koʻtarish moslamalariga yoki qarab chiqish uchun chuqurchalarga, nazorat-oʻlchash asboblariga, asfalt yoki beton bilan qoplangan bir tekis gorizontal maydonchaga) va malakali mutaxassislarga ega boʻlgan tashkilotlarda;
texnik xizmat koʻrsatish stansiyalarida;
DYHXXning diagnostika stansiyalarida.
Transport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish joylari DYHXXning hududiy boʻlinmalari tomonidan belgilanadi.
Tashkilotlarda texnik koʻrik boshlangunga qadar barcha diagnostika asbob-uskunalari tekshirilishi va ish holatiga keltirilishi zarur.
30. Texnik koʻrikni tashkil etish davlat boshqaruvi organlari va boshqalarning murojaatlari asosida rejalashtiriladi”;
31-banddagi “Bir kunda texnik” soʻzlari “Texnik” soʻzi bilan almashtirilsin;
32-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
33 va 34-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“33. DYHXX hududiy organi tomonidan davlat boshqaruvi organlari va boshqalarga elektron pochta (elektron tizim) orqali texnik koʻrik muddatlari toʻgʻrisida xabarnoma yuboriladi.
Transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar DYHXX xodimlari tomonidan elektron tizim orqali olinadi.
34. Texnik koʻrik tashkilotlarda, diagnostika stansiyalarida va texnik xizmat koʻrsatish stansiyalarida oʻtkaziladi”;
35 va 36-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
37-band “texnik koʻrikdan” soʻzlaridan keyin “DYHXX xodimlari tomonidan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
44-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“44. Texnik koʻrikdan oʻtkazilgan transport vositalari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Texnik koʻrik” moduliga kiritiladi va ushbu Nizomga 3 yoki 4-ilovalarda keltirilgan dalolatnoma elektron shakllantiriladi.
Xorijiy davlatlarga chiqadigan transport vositalariga ushbu Nizomga 5-ilovada keltirilgan shakldagi “Transport vositasi texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida”gi talon elektron shaklda beriladi.
Texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi talonni (yoki dublikatni) berganlik uchun yigʻim undirilmaydi.
Texnik koʻrikdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi talon navbatdagi texnik koʻrik oʻtkazilgungacha saqlanadi.”
45-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Transport vositasini texnik koʻrikdan oʻtkazish joyiga olib borish imkoni boʻlmagan taqdirda, jismoniy va yuridik shaxslar belgilangan muddatlarda DYHXXning hududiy organiga murojaat qiladi va ushbu Nizomning 24-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni taqdim etadi (haydovchi guvohnomasi, texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun yigʻim toʻlanganligi toʻgʻrisidagi hujjat bundan mustasno).
Bunda DYHXXning hududiy organi xodimi joyiga chiqqan holda, nosozliklar toʻgʻrisida Nizomga 3-ilovada keltirilgan namunadagi alohida transport vositasining texnik koʻrik dalolatnomasini elektron shaklda rasmiylashtiradi va barcha nosozliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni “Texnik koʻrik” moduliga kiritadi”;
46-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
47-banddagi “Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish” soʻzlari “Raqamli texnologiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
48-band “standartlar talablariga muvofiqligi” soʻzlaridan keyin “DYHXX xodimlari tomonidan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
51-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Aniqlangan texnik nosozliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar “Texnik koʻrik” moduliga kiritiladi va texnik nosozlik toʻgʻrisida belgi qoʻyiladi”;
quyidagi mazmundagi 51 1 va 51 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“51 1 . Davlat nazoratini oʻrnatish maqsadida texnik koʻrikdan oʻtkazilgan transport vositasi tadbirkorlik subyektlari tomonidan mazkur Nizomning 15, 17, 23, 24 va 25-bandlari talablariga muvofiq DYHXX xodimi ishtirokida nazorat tariqasida qayta texnik koʻrikdan oʻtkazilishi mumkin.
Qayta texnik koʻrikdan oʻtkazish jarayonida transport vositasining texnik nosozligi aniqlansa, tadbirkorlik subyektlari tomonidan oʻtkazilgan texnik koʻrik bekor qilinadi va “Texnik koʻrik” moduliga transport vositasining nosozligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar kiritiladi.
51 2 . Ommaviy va maxsus tadbirlarga jalb etiladigan transport vositalarining texnik holati DYHXX xodimlari tomonidan tekshiriladi va ushbu Nizomga 2, 3 yoki 4-ilovalarda keltirilgan dalolatnomalardan biri ikki nusxada rasmiylashtiriladi.
Dalolatnomaning bir nusxasi transport vositasi haydovchisiga (transport vositalari egasiga yoki tadbir tashkilotchisiga) beriladi, ikkinchi nusxasi DYHXXda saqlanadi”;
53-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 8-iyul,
390-son