UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 13 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 13 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 13 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ПАСПОРТИ»;

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ »;

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ »;

ПАСПОРТИ

ПАСПОРТИ

РЎЙХАТИ

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасида мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасида мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ Экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома ҳамда Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензиялар бирлаштирилган ҳолда, Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатнома жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

экспорт назорати объектларини олиб чиқиш учун рухсатнома, махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензияни бекор қилиш орқали махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун рухсатномага бирлаштириш;

махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия паспортини тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома паспортини тасдиқлаш;

айрим рухсат бериш тартиб-таомилларини, шунингдек, лицензиялаш, рухсат бериш жараёнларида такрорланувчи тартиботларни бекор қилиш;

лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш соҳасида ваколатли органларнинг номларини давлат бошқарувида амалга оширилган маъмурий ислоҳотларга мувофиқлаштириш;

лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда муддатларни иш кунига ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мазкур қарор билан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига киритилаётган ўзгартиришлар бир ой муддатда «Лицензия» ахборот тизимида жорий қилинишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июлдаги 418-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 29 июндаги 399-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси «олий» сўзидан кейин «ёки ўрта махсус» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 — 34-иловаларда» сўзлари «2 — 35-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 18-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўрганиш натижаси бўйича талабгор иштирокида далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритилади. Агар талабгор далолатномани имзолашдан бош тортса, лицензияловчи ёки келишиладиган органлар томонидан бу ҳақда далолатномада қайд этилади»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 27-банднинг иккинчи хатбошиси «беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда лицензияловчи орган» сўзларидан кейин «ва уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда келишиладиган органлар» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 32-бандда :

биринчи хатбошидаги «қайта ташкил этилганда» сўзлари «ўзгартирилганда» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда, лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим орқали ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди»;

д) 2-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги»;

9-позициянинг учинчи устуни «г» кичик бандидаги «Таълим инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни «в» кичик бандидан «Мактабгача таълим вазирлиги ва» сўзлари чиқариб ташлансин;

е) 3-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги»;

5-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «диплом нусхаси» сўзлари «диплом маълумотлари» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 4-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

з) 5-илованинг 8-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3 иш куни, башарти ариза «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид бўлганда 7 иш куни»;

и) 6-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги»;

к) 7-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги»;

5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) ариза;

аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, СТИР, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), лицензия тоифалари бўйича танлаш, омбор биноларининг жойлашган жойи, ишлаб чиқариладиган маҳсулот турининг номи, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

б) ишлаб чиқариш объектининг паспорти»;

7-позициянинг учинчи устунидаги «Виночиликни ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устунида:

«г» кичик банддаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«к» кичик банддаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устунида:

«б» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

«д» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

12-позициянинг учинчи устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.

л) 8-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси (табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари бундан мустасно) фаолиятини лицензиялаш

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги»;

7-позициянинг учинчи устунидаги «Виночиликни ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.

8-позициянинг учинчи устунидаги «5 кун» сўзлари «4 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устуни «в» кичик бандидаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устунидаги биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «5 кун» сўзлари «2 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 9-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

н) 10-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси»;

5-позициянинг учинчи устунидаги «б», «в» ва «г» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-позициянинг учинчи устунида:

«г» ва «д» кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

олтинчи хатбошисидаги «2 кундан» сўзлари «2 иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 12-иловада :

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

п) 13-иловада :

5-позициянинг учинчи устунидаги «б» — «е» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «30 кун» сўзлари «20 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий органлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналар, шунингдек, технологик ускуналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган санитария-гигиена талабларига мослиги юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ишлаб чиқаришнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан;

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва бўлимлари — ишлаб чиқариш иншоотлари ва омборхоналарнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги юзасидан;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — ишлаб чиқариш шароитларини экологик талабларга мослиги юзасидан;

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари — объект (хона)нинг гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талабларга мувофиқлиги юзасидан»;

р) 14-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси»;

с) 16-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги»;

т) 17-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

у) 21-илованинг 12-позицияси учинчи устунида:

қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Уй-жой хўжалиги қурилиши учун объектлар ва комплекслар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, жумладан, уларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш учун лицензия олинганда, қуйидаги фаолиятнинг кичик турларини амалга ошириш учун қўшимча лицензия олиш талаб этилмайди:

«Объектларнинг асослари ва пойдеворлари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Металл объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

«Темир-бетон объектлар конструкциялари» бўлимини лойиҳалаштириш;

қурилиш объектларини мукаммал ва жорий таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;

бино ва иншоотларни мустаҳкамлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

коррозияга қарши ҳимояни ишлаб чиқиш;

бино ва иншоотларнинг муҳандислик тармоқлари ва тизимларини лойиҳалаштириш»;

олтинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ф) 22-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «30 кун» сўзлари «20 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

х) 23-иловада :

5-позициянинг учинчи устуни «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «30 кун» сўзлари «20 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса»;

ц) 24-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги»;

ч) 25-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси»;

5-позициянинг учинчи устуни «г» — «ж» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устуни «а» кичик банди «лицензиат томонидан нефть, газ» сўзларидан кейин «(шу жумладан, сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород газини)» сўзлари билан тўлдирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса;

«Ўзенергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармалари — ўрнатилган технологик жараёнлар ва асбоб-ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив ҳужжат талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса»;

ш) 26-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси»;

5-позициянинг учинчи устуни «г» — «з» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — моддий-техник базанинг ёнғин хавфсизлиги нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги ва ходимларнинг улар бўйича тайёргарлик даражаси тўғрисидаги хулоса;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — юридик шахснинг моддий-техник базасининг, ишларни амалга ошириш технологиясининг лойиҳалаштириш ва қурилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги ҳамда камида уч йиллик иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган, соҳа бўйича олий маълумотли мутахассисларнинг (лойиҳалаштиришда — конструктор, лойиҳа бош муҳандиси, технологлар, қуриш, таъмирлаш, фойдаланишда — бош механик, бош муҳандис, геодезчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси, бош энергетик) айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича мавжуд бўлиши тўғрисидаги хулоса;

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);

«Ўзенергоинспекция» ҳудудий бошқармалари — технология жараёнларининг ва технология асбоб-ускуналари ҳолатининг амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно);

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳудудий бошқармалари — магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятининг тегишли турини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича қўйиладиган минимал талаблар лицензия талабгори томонидан бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно)»;

э) 27-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

ю) 29-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «10 кун» сўзлари «7 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

я) 30-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси — портловчи моддалар ва портлатиш воситалари қисмида;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — заҳарли моддалар қисмида»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

12-позициянинг учинчи устунидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

аа) 31-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши тўғрисидаги розилиги»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

бб) 33-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги»;

6-позициядаги «бир баравари миқдорида» сўзлари «1 баравари» сўзлари билан алмаштирилсин;

вв) қуйидаги мазмундаги 35-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 35-ИЛОВА

Махсус турдаги товарлар экспорти ва импорти учун лицензия

1. Лицензия номи: Махсус турдаги товарларнинг экспорти ва импорти учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик тури: Махсус турдаги товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва ҳудудига олиб кириш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади*: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи, ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — ФИО, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; ташқи савдо шартномаси тўғрисида маълумот (шартнома томонлари, уларнинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари ёки импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса, истеъмолчи тўғрисида маълумот, унинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари) ; махсус турдаги товарларни ташиш тўғрисида маълумот (юкнинг ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси (ТИФ ТН) ва (ёки) БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи, транспорт тури (давлат рақами белгиси), юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (олиб кириш) жойлари ва транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишининг мўлжалланаётган йўналишлари); тўлов топшириқномаси рақами ва санаси; б) ташқи савдо шартномаси (битими); в) махсус турдаги товарларнинг келиб чиқиш манбаларини тасдиқловчи ҳужжат; г) импорт қилувчи ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома (агар импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса) ; д) сотиб олувчи ташкилотнинг жойлашган мамлакати қонунчилигига мувофиқ махсус турдаги товарлар билан ташқи савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; е) сўнгги истеъмолчи мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжат (ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган экспорт назорати объектларидан оммавий қирғин қуролларини яратиш ёки етказиб бериш воситаси мақсадида фойдаланмаслик, шунингдек, уларни экспорт назорати соҳасида ваколатли давлат органининг рухсатисиз реэкспорт ёки учинчи томонга беришга йўл қўймаслик мажбуриятини ўз ичига олган чет эл давлати (халқаро ташкилот) ваколатли органи томонидан бериладиган бошқа ҳужжат) . 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (берилган лицензияга ўзгартиришлар киритиш учун йиғим лицензияни берганлик учун тўланадиган суммасининг эллик фоизи миқдори) Маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятини ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Мавжуд эмас. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Талабгор қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим: экспорт назорати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш; экспорт назорати объектларининг бут сақланишини, сақлашда уларнинг хавфсизлигини ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек, экспорт назорати объектларидан бегона шахслар фойдаланишини истисно этишга қаратилган режим ва бошқа чораларни кўриш (бунда зарур ҳолларда Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси билан қўриқлаш хизматини кўрсатиш бўйича шартнома тузиш) ; экспорт назорати соҳасида ҳаракатларни бажариш ва (ёки) фаолиятни амалга оширишга бевосита боғлиқ ишларга жалб этилган ходимларни экспорт назорати объектларига монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар мавжуд эмаслигига қаратилган тиббий текширувдан мунтазам равишда (йилига бир марта) ўтказишни ташкил этиш; рухсат бериш тўғрисида ариза олинган кундан эътиборан бир йил ичида Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилик ҳужжатлари бўйича бартараф этилмаган қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги; экспорт назорати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини текшириш учун ваколатли органга монелик қилмаслик ва танишиб чиқиш учун уларга зарур ҳужжатларни тақдим этиш. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Экспорт назорати объекти тоифасидан келиб чиқиб: бактериологик (биологик) ва заҳарловчи қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган инсонлар, ҳайвонлар ва ўсимликларнинг касаллик қўзғатувчилари (патогенлари), уларнинг генетик ўзгарган шакллари, генетик материаллар ва асбоб-ускуналар қисмлари бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг; кимёвий қуролларни яратишда қўлланилиши мумкин бўлган кимёвий моддалар, асбоб-ускуналар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ядровий материаллар, асбоб-ускуналар, махсус ядровий бўлмаган материаллар ва тегишли технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Фанлар академиясининг; ракета қуроли ва ядроли, кимёвий, бактериологик (биологик) ва заҳарли қуролларнинг бошқа етказиб бериш воситаларини яратишда фойдаланиладиган ускуналар, материаллар ва технологиялар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Божхона қўмитаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг; ҳарбий мақсадларга мўлжалланган маҳсулотлар бўйича тасдиқланган экспорт назорати объектлари юзасидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа саноати агентлиги, Божхона қўмитасининг лицензия бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосаларини мажбурий тартибда олиш учун юборади. Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга лицензия бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соҳага алоқадор давлат бошқаруви органларидан зарур маълумотлар ва тегишли хулосаларни олиши мумкин. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: Бир марталик ҳаракатни бажариш билан чекланади. 12. Изоҳ: * маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавоб беради. » .

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Низомга 2 — 48-иловаларда» сўзлари «Низомга 2 — 49-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 17-банд қуйидаги мазмунда учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ўрганиш натижаси бўйича талабгор иштирокида далолатнома тузилади ва «Лицензия» АТга киритилади. Агар талабгор далолатномани имзолашдан бош тортганда, лицензияловчи ёки келишиладиган органлар томонидан бу ҳақда далолатномада қайд этилади»;

учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) 27-банднинг иккинчи хатбошиси «беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ваколатли орган» сўзларидан кейин «ва уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда келишиладиган органлар» сўзлари билан тўлдирилсин;

г) 32-бандда :

биринчи хатбошидаги «қайта ташкил этилганда» сўзлари «ўзгартирилганда» сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим орқали ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди»;

д) 3-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси («Ўзэнергоинспекция») ҳудудий бошқармалари»;

е) 4-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари»;

9-позициянинг учинчи устунидаги «н» ва «о» кичик бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ёнғин хавфсизлиги бошқармалари — АЁҚШда ёнғин хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — АЁҚШда саноат хавфсизлиги бўйича қўйиладиган минимал талаблар бажарилганлиги тўғрисидаги хулоса»;

ж) 5-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармалари»;

з) 6-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги»;

и) 9-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги»;

к) 10-илованинг 8-позицияси учинчи устунидаги «10 кун» сўзлари «8 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

л) 14-иловада :

4-позициянинг учинчи устунида:

«а» кичик банддаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«б» кичик банддаги «Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициядаги «30 кунигача» сўзлари «20 иш кунигача» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни 2-банди иккинчи хатбошисидаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 15-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

12-позициянинг учинчи устуни IV қисмида:

биринчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология» сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бунда кесилиши кўрсатилган дарахтлар ва буталарни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги бошқа жойга кўчириш масаласини кўриб чиқади. Агар кўчиришнинг имкони бўлмаса Экология органлари томонидан рухсатномалар расмийлаштирилади»;

н) 16-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

8-позициядаги «30 кунгача» сўзлари «20 иш кунигача» сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 17-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мавжуд эмас»;

12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Рухсатномалар жорий йилга белгиланган квоталар доирасида берилади.

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳасини талабномалар асосида тайёрлайди ва 25 ноябрга қадар (қўшимча квота учун 25 апрелга қадар) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ёввойи ҳайвонларни тутишга доир квота лойиҳаси бўйича хулосани 5 декабрга қадар (қўшимча квота учун 5 майга қадар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига тақдим этади»;

п) 18-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

р) 19-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги»;

с) 20-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги»;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — чет эллик фуқароларни жалб этишнинг мақсадга мувофиқлигини иш берувчи томонидан кўрсатилган бўш (вакант) иш ўринлари учун маҳаллий ишчи кучи мавжудлиги юзасидан (5 иш куни)»;

11-позициянинг учинчи устунида:

«а» ва «б» кичик бандлардан «чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга» сўзлари чиқариб ташлансин;

«а 1 » кичик бандидан «чексиз марта узайтириш имконияти билан, аммо ҳар бир ҳолатда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга» сўзлари чиқариб ташлансин;

т) 21-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари»;

у) 22-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги»;

ф) 24-илованинг 4-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги»;

х) 29-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;

8-позиция учинчи устунидаги «10 кун» сўзлари «7 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

ц) 30-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирдаги «м» кичик банд билан тўлдирилсин:

«м) Фойдали қазилмаларни қазиш чоғида ер қаърини муҳофаза қилишнинг ягона қоидалари талабларига риоя этиш*»;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;

12-позиция учинчи устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ч) 31-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси»;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ш) 32-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (истироҳат боғлари аттракционлари бундан мустасно);

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

э) 33-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома

1-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги объектларда электр қурилмаларини созлаш ишларини бажариш учун рухсатнома»;

2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси назоратидаги объектларда реле ҳимояси қурилмалари, электроавтоматика, телемеханика ва истеъмолчи электрқурилмалардаги иккиламчи занжирларни созлаш бўйича ишларни амалга ошириш»;

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

5-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ёки Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

ю) 34-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

я) 35-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

5-позициянинг учинчи устунида:

«г» кичик бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси назорати остидаги объектларни» сўзлари «назорат остидаги объектларни» сўзлари билан алмаштирилсин;

«з» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг путур етказмайдиган назорат тизимини рентген ускунасидан фойдаланган ҳолда текшириш юзасидан»;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

аа) 36-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси (ядровий ва радиоактив материаллар бундан мустасно);

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «15 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни учинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

бб) 37-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «10 кун» сўзлари «7 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

вв) 38-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг учинчи устуни биринчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

гг) 39-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

5-позициянинг учинчи устунидаги «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

9-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Санитария-муҳофаза зонаси туридан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва коммунал хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан бериладиган хулосаларда кўрсатилиши лозим»;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса;

б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса;

в) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса;

г) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса;

д) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — санитария-муҳофаза зонасида жойлашган объектлар ва иншоотлардан хўжалик мақсадида фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулоса»;

дд) 40-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси»;

5-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами;

рентген ускунасининг русуми, рақами ва ишлаб чиқарилган йили;

фаолият юритиш манзили»;

8-позициянинг учинчи устунидаги «15 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;

10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаларидан олинган ионлаштирувчи нурланиш манбаларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса»;

ее) 41 — 45-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 41-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс (қўриқлашнинг техник воситаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган) 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг — номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган қўриқлаш, лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатишнинг техник воситалари турлари; б) юридик шахснинг штатидаги ходимлар тўғрисидаги маълумотлар. Маълумотда қуйидагилар кўрсатилади: камида уч нафар ходимнинг Ф.И.О, ЖШШИР, паспортининг серияси ва рақами, яшаш манзили; маълумоти, мутахассислиги; юридик шахс штатида эгаллаб турган лавозими, мутахассислик бўйича иш стажи ва малака таркиби тўғрисидаги маълумотлар; ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича охирги уч йилда малака ошириш ва махсус тайёргарлик курсларидан ўтганлик тўғрисидаги сертификатлар; в) охирги уч йилда қўриқлаш сигнализацияларини ва техник қўриқлашнинг бошқа воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) юридик шахснинг штатида камида учта саноат (ишлаб чиқариш) объектида ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида камида уч йиллик иш тажрибаси мавжудлиги; б) юридик шахснинг штатида тегишли ихтисослашув бўйича (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни ва қўриқлашнинг бошқа техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) тайёргарликка ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида уч нафар ходим мавжудлиги; в) юридик шахснинг штатида психик касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания ёки алкоголизм билан боғлиқ ҳолда диспансер ҳисобида турган мавжуд эмаслиги. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Қўриқлашнинг техник воситаси — қўриқланадиган объектларни тажовузлардан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган, мустақил вазифаларни бажарадиган, конструктив жиҳатдан якунланган қурилма. 2. Рухсатнома олган юридик шахслар ҳар йили 1 февралгача махсус ваколатли органга объектларни, уларнинг идоравий мансублигини, ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари турлари ва сонини кўрсатган ҳолда ўта муҳим ва тоифаланган объектларда қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича улар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 42-ИЛОВА

Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Объектлар (хоналар)да гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда) ҳамда гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолият амалга ошириладиган манзил. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: I. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг (кейинги ўринларда — махсус хоналар) муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлигига, жиҳозланишига ва сақлаш шароитларига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: 1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) алоҳида (ёрдамчи, хизмат ва бошқа хоналардан ажратилган), мустаҳкам бино (иншоот)ларда жойлаштирилиши ва битта кириш жойига (эшик ўрнига) эга бўлиши; б) эшик ўрни (эшик қутиси)нинг роми қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган металл профилдан (швеллер, бурчакча ва шу кабилар) тайёрланиши. Илгари қурилган биноларда қалинлиги 5 мм дан кам бўлмаган, ўлчамлари 30 х 40 мм бўлган металл бурчаклар билан мустаҳкамланган ҳамда арматура диаметри 14 мм дан ва узунлиги 120 мм дан кам бўлмаган, бир хил оралиқда жойлаштирилган камида ўнта штирлар ёрдамида деворга қотирилган тахтали эшик ромлардан фойдаланишга йўл қўйилади; в) эшиклари соз ва эшик кесакисига зич мустаҳкамланиши (пухта мослаштирилиши); г) дераза ўринларининг бўлишига, қоида тариқасида, йўл қўйилмаслиги. Илгари қурилган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга хонанинг ички томонидан металл панжаралар ўрнатилган бўлиши, металл панжаралар симларининг учлари деворга 80 мм дан кам бўлмаган чуқурликда бетон ёрдамида қотирилиши; д) биринчи қаватда жойлашган хоналарда дераза ўринлари бўлган тақдирда, уларга қўшимча равишда хонанинг ички томонидан металл ёки икки томонидан металл листлар билан қопланган ёғоч дераза эшиклари ўрнатилиши ҳамда улар осма қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси билан жиҳозланиши; е) деворлари, шифт тўсинлари ва полини мустаҳкамлашда (арматуралашда) фойдаланиладиган, шунингдек, эшик ва дераза ўринларидаги панжараларнинг металл сим чивиқлари (арматуралари) диаметри 14 мм дан кам бўлмаслиги, сим чивиқлари 150 х 150 мм дан катта бўлмаган катакчаларни ҳосил қилган ҳолда ҳар бир кесишмасида пайвандланиши; ж) ичкарисига чиқувчи вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг люклари ва туйнукларига хона ичига ўтиш имконини истисно этадиган диаметри 14 мм дан кам бўлмаган ҳамда катакчаларнинг ўлчами 100 х 100 мм дан катта бўлмаган металл панжаралар ўрнатилиши; з) деворларида, шифт тўсинларида ёки полида муҳандислик тармоқларини ўтказиш учун қолдирилган туйнукларнинг диаметри 200 мм дан катта бўлмаслиги; и) ички майдони ва уларга олиб келувчи йўлларнинг етарлича ёритилиши; к) фонарлар ёки бошқа ёритишнинг авария (захира) манбалари билан таъминланиши; л) шамлар, машъалалар, керосинли фонарлар, чироқлар ва бошқа очиқ оловли ёритиш воситалари ишлатилишига, ушбу мақсадларда суюқ ёнувчи моддалардан фойдаланилишига йўл қўймаслик; м) ички майдони қуруқ бўлиши; н) яқин (10 метрдан узоқ бўлмаган) жойда ўрнатиладиган ёнғинга қарши инвентарлар билан таъминланиши; о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланиши; п) гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини сақлаш ва қадоқлашга мўлжалланган хоналарнинг деворларини, шифт ва ички конструкцияларини пардозлаш учун чанг ва буғ йиғмайдиган, осон тозалаш ва ювиш имконини берадиган материаллардан фойдаланилиши ҳамда ҳавони тортувчи вентиляция билан жиҳозланиши, деворнинг пол билан туташган қисми айланасимон шаклда ишланиши; р) прекурсорларни сақлашга мўлжалланган хоналарда шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиш. 2. Биринчи ва иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) махсус хоналарнинг асосий (ташқи) деворларининг қалинлиги 250 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 125 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши; б) махсус хоналарнинг ички деворлари (пардеворлари)нинг қалинлиги 120 мм дан кам бўлмаган пишиқ ғишт ёки тошдан ёхуд 80 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли девор блокларидан кўтарилган бўлиши; в) махсус хоналарнинг поли ва шифт тўсинларининг қалинлиги 180 мм дан кам бўлмаган темир-бетонли плиталардан ётқизилган бўлиши; г) ушбу банднинг «а» ва «б» кичик бандлари талабларига жавоб бермайдиган махсус хоналарнинг деворлари, шифт тўсинлари ва поли ичкари томондан бутун майдон бўйича қўшимча равишда металл панжаралар билан мустаҳкамланиши (арматураланиши), металл панжара сим чивиқларининг учлари девор ва плиталардан чиқарилган, оралиғи 500 х 500 мм бўлган ҳамда диаметри 14 мм дан кам бўлмаган анкерларга (металл штирларга) пайвандланиши. Анкерларни деворга мустаҳкамлаш имкони бўлмаган тақдирда, 100 х 50 х 6 мм ўлчамли металл тасмалардан тайёрланган тўсиқ деталларини тўртта дюбель михлари ёрдамида темир-бетон ёки бетон сатҳларга отиб қоқишга йўл қўйилади; д) иккита эшик билан жиҳозланиши, бунда: ташқи (асосий) эшик яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланиши, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилиши ҳамда хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очилиши; ички (қўшимча) эшик металл панжаралардан тайёрланиб, ички (уйма) ёки осма қулф билан жиҳозланиши ҳамда хонага кириш томонга (ичкарига) очилиши; ташқи ва ички эшиклар секретлари бўйича (ҳар бир қулф учун) ҳар хил бўлган қулфлар, ишончли қотиргичлар ва ошиқ-мошиқлар мосламаси билан жиҳозланиши, қулфлар ёки қулфлаш ускуналарининг ригеллари кўндаланг кесишмасининг майдони бўйича 3 см 2 дан кам бўлмаслиги. 3. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: яхлит, қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаган металл листдан тайёрланган, унга камида иккита ички (ўйма) қулф ва махсус рақамланган муҳр билан муҳрлаш ёки пломбалаш мосламаси ўрнатилган, хонадан чиқиш томонга (ташқарига) очиладиган битта ташқи эшик билан жиҳозланиши. II. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш тартибига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: 1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун сейфлар ва металл жавонлар деворларининг қалинлиги 3 мм дан кам бўлмаслиги, камида иккита ички (ўйма) қулфлар билан жиҳозланган ҳамда пол ёки деворга қотирилган (пайвандланган) бўлиши, оғир (оғирлиги 700 кг дан ортиқ), ўртача ва катта габаритли (ўлчамлари 1500 х 600 х 500 мм дан кам бўлмаган) сейф ва металл жавонлар бундан мустасно. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари сейф типидаги битта ички қулфга эга бўлган оғир сейфларда сақланишига рухсат берилади; б) гиёҳвандлик воситаларини сақлашга мўлжалланган металл жавонларнинг эшиклари металли уст қўйма (накладка)лар ёки бурчаклар билан мустаҳкамланиши; в) кимёвий ва физик-кимёвий хоссалардан келиб чиқиб, сақлашнинг ҳарорат режимига риоя қилиш зарур бўлган ҳолларда юридик шахс раҳбарининг буйруғи ёки бошқа фармойиш ҳужжатига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида ўрнатилган, ички қулф билан қулфланадиган ва муҳрланадиган совитиш камераларида (совуткичларда) сақланиши; г) тез тиббий ёрдам хизматининг транспорт воситаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари тиббий мақсадларда ташиш мобайнида тиббий қутиларда сақланиши; д) иш куни якунлангандан сўнг сейфлар, металл жавонлар, совиткичли камералар (совиткичлар) ва махсус хоналар қулфланиши, муҳрланиши (пломбаланиши) ҳамда қўриқловга топширилиши, калитлар, муҳр ва тамғалаш ускунаси (пломбир) эса — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланиши учун жавобгар шахсда бўлиши; е) муҳрлаш учун каноп ип тугунларсиз, бутун бўлиши, каноп ип махсус хоналар, сейфлар, металл жавон ва совиткичли камералар (совиткичлар)нинг эшигидаги қулоқчаси (илгаги ёки тутқичи)дан шундай ўтказилиши керакки, эшикни каноп ипга ва муҳр изи (оттиски)га зарар етказмасдан очишнинг имкони бўлмаслиги, шунингдек, муҳрлар каноп ип устидан муҳрлар изи (оттиски) учун чуқурчага эга бўлган тахтачага босилиши; ж) махсус хоналар, сейфлар, металл жавонлар ва совиткичли камералар (совиткичлар) калитларининг икки тўплами бўлиши, бунда калитларнинг бир тўплами доимий равишда гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун жавобгар шахс ёнида, иккинчиси эса муҳрланган қутичада юридик шахснинг раҳбарида сақланиши. Калитларни столлар, бошқа жойларда қолдириш тақиқланади; з) махсус хонада сейфлар, металл жавонлар ва совиткичли камералар (совиткичлар) уларнинг рақами ва улар муҳрланадиган муҳрлар кўрсатилган рўйхати осилиши. 2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари махсус хоналар ичида жойлаштирилган сейфларда ёки металл жавонларда сақланиши; б) прекурсорлар сақлаш жойи ҳудудида ва махсус хоналар ичида сақланиши. 3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари сейфларда, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларга, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши; б) даволаш-профилактика муассасаларининг навбатчи тиббиёт ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари ушбу мақсадларда махсус ажратилган, полга ёки деворга қотирилган сейф ёки металл жавонларда сақланиши. 4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар махсус хоналар ичида сақланиши, бунда гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари сейфларда, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари металл жавонларда, прекурсорлар эса ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатлари билан белгиланган идишлар ва қадоқларга жойлаштирилиши. III. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар сақланадиган жойлар ҳамда махсус хоналарнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация воситалари ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозланишига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар. 1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимлари билан жиҳозлашда қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига биноан ишлаб чиқилган махсус лойиҳаларга мувофиқ амалга оширилиши; б) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларига уларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш ва созлаш ишларини амалга оширган юридик шахс билан келишмаган ҳолда ўзгартиришлар киритилишига йўл қўймаслик; в) қўриқлаш ва ёнғинга қарши сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларидан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун жавобгар шахс тайинланиши; г) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга оид техник ҳужжатларга «Хизмат фаолияти доирасида фойдаланиш учун» грифи қўйилиши ҳамда ушбу режимга риоя этилиши; д) хавфни билдирувчи сигнал тушганда, қоровул (қоровуллик хизмат) хатти-ҳаракатларини белгиловчи йўриқнома ишлаб чиқилиши ва юридик шахс раҳбари томонидан тасдиқланиши; е) махсус хоналар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) қўриқловига топширилиши, бунда уларнинг қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар комплекси техник қўриқлаш маркази (пункти)га уланиши; ж) биринчи (ташқи) доирадаги қўриқлаш сигнализациясининг датчиклари рухсатсиз кириб-чиқишни (очишни, бузишни) аниқлаш мақсадида қуйидагича жиҳозланиши: объектлар ҳудудининг атрофи бўйлаб ер устида жойлашган бинонинг ташқи деворидан ёки бино дўнгликда жойлашганда, дўнгликнинг ташқи асосидан ёхуд бино пастқамликда жойлашганида чуқурликнинг ташқи четидан 5 м дан кам бўлмаган масофа доирасида яхлит ҳимоя зонаси кўринишида ўрнатилиши; бино атрофидаги ҳимоя зонаси узлуксиз бўлиши ва унинг доирасида ҳаракатланаётган одам аниқланишини таъминлаши; ташқи ҳимоя тизими қўриқланаётган ҳудудда одамларнинг ҳаракатланишини сезадиган радиотўлқин ускуналари билан жиҳозланиши, бунда объект атрофида яхлит ҳимоя зонасини яратиш учун ҳажмли типдаги ёки ёпиқ узлуксиз периметр бўйича тор, чегара бўйлаб тортилган ҳимоя зонасини яратиш учун тармоқ типидаги хабар бергич ускуналардан фойдаланилиш. Яхлит зона ўрнига ташқи ҳимоя тизими чегарасида кенглиги 1,5 — 2 метрли периметр бўйлаб қўриқлаш зонасини жиҳозлашга рухсат этилади; гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган махсус хоналарнинг эшикларига, деразаларига, вентиляция ва бошқа муҳандислик коммуникацияларининг туйнук ва тешикларига ўрнатилиши; з) иккинчи (ички) доирадаги қўриқлаш сигнализацияси датчиклари хона ичида рухсатсиз бегона шахсларнинг борлигини аниқлаш мақсадида махсус хоналар ичига ўрнатилиши; и) ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг кўрсаткичлари хона ичига, у ердаги ёнғинга қарши вазият кескин ўзгарганда (ҳарорат кўтарилиши, тутун ҳосил бўлиши ва бошқалар) ёки ёнғин юзага келганда, хатарни билдирувчи сигнални бериш учун ўрнатилиши; к) ёнғиндан дарак берувчи сигнализация ёнғин чиққанлиги ёки бино ичидаги ёнғин хавфсизлиги ҳолати ўзгарганлигини аниқлаш ва сигнал беришга мўлжалланган тутунли, иссиқлик, ёруғлик ва (ёки) комбинацияланган хабар бергичлар билан жиҳозланиши; л) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг хатарни билдирувчи сигнали юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши, ушбу пультдаги махсус таблода бузилиш ёки ёнғин рўй берган жойни (ёнғинни) чироқ (нур) ёрдамида кўрсатадиган товушли, ёруғлик ёки бошқа индикаторлар (сигналлар) узатилиши; м) хатарни билдирувчи сигнал юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати хонасида жиҳозланган махсус кўп каналли (кўп нурли) пультга келиб тушиши билан бир вақтда симли ёки радио алоқа тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти)га узатилиши; н) хатарни билдирувчи сигнал сабабларини аниқлаш, зудлик билан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш ва ёлғон (сабабсиз) чақириқнинг олдини олиш мақсадида юридик шахснинг кечаю кундуз ишловчи қоровуллик, қўриқлаш, навбатчилик ёхуд диспетчерлик хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларининг техник қўриқлаш маркази (пункти) ўртасида икки томонлама алоқа ташкил этилиши; о) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси махсус хонанинг ташқи томонида баланд товуш чиқарувчи ускуна (сирена) билан жиҳозланиши; п) хатарни билдирувчи сигнални узатишда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси автоматик тарзда ишлаши; с) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг электр таъминоти тармоғи: унинг сутка давомида узлуксиз тарзда ишлашини таъминлаши; асосий электр тизими ўчирилганда уни алмаштирувчи, автоматик тарзда ишга тушадиган электр таъминоти манбаига (дизель-генератор ва бошқалар) уланган ва камида 3 соат ишловчи аккумулятор билан жиҳозланиши; т) видеокузатув тизими тасвирни камида ўттиз кун давомида сақланишини; у) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплекси ҳамда видеокузатув тизимларининг симлари электр узатиш қутиси (коммутацион ускуна)дан датчикларгача яширин тарзда, деворлар ёки шифт ости тўсиқларига чуқур киритилиб ва суваб ёхуд деворлар ва шифт ости панеллари ичига жойлаштирилиб ўтказилиши ҳамда унга шикаст етказилганда ишлаб кетадиган датчиклар билан таъминланган бўлиши. Қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимларининг шлейфлари темир-бетон ва бетон қурилиш конструкциялари бўйлаб қувурларда фақат махсус хоналар ичида ётқизилишига йўл қўйилади; ф) қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация комплексининг сигнал берувчи ва таъминлаш кабеллари тасодифий равишда ёки қасддан шикастланишлардан юқори даражада ҳимояланган бўлиши. 2. Биринчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — икки (ташқи ва ички) доирали қўриқлаш, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши. 3. Иккинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси, шунингдек, ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан жиҳозланиши. 4. Учинчи тоифадаги объектлар учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар — ички доирали қўриқлаш сигнализацияси билан жиҳозланиши. IV. Биринчи тоифадаги объектларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни сақлаш жойларининг ҳудудига қўйиладиган рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: 1. Умумий рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) тўсиқ девордан 3 м дан кам бўлмаган кенгликда тақиқланган ҳудудга эга бўлиши, унинг чегараларида тўсиқлар ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши, шунингдек, тақиқланган ҳудуд доирасидаги дарахтлар ва буталар олиб ташланган бўлиши, ушбу ҳудуд қуруқ ўтдан, буталардан, шох-шаббалар ва бошқа осон алангаланувчи буюмлардан тозаланиши; б) тўсиқ девордан энг яқиндаги омборхонагача масофа 3 м дан кам бўлмаслиги; в) юзаси текис бўлиши, ёғингарчилик, қор-муз сувлари ва суғориладиган сувлар оқиб кетиши учун зарур қияликларга эга бўлиши; г) бинолар, қурилмалар ва иншоотларга, ёнғинни ўчириш гидрантларига, ҳовузларга ва бошқа сув таъминоти манбаларига олиб борувчи ички йўллар, ўтиш йўллари, шохобча йўллар, ўтиш жойлари ва пиёдалар йўлакчалари, шунингдек, ёнғинга қарши буюмлар, мосламалар ҳамда резервуарларнинг бўсағалари қаттиқ қопламага эга бўлиши, эркин ҳаракатланиш учун доимо бўш ҳамда тоза сақланиши ва ўз вақтида таъмирланиши, муз билан қопланганда қум сепилиши, қишда эса қордан тозаланиб турилиши; д) ички темир йўлларини кесиб ўтиш йўллари ва жойлари ёнғин ўчириш автомобиллари ўтиши учун бўш туриши, йўллардан, ўтиш йўлларидан, бинолар, қурилмалар ва иншоотлар орасидаги узилишлардан материалларни, хом ашёни, тайёр маҳсулотларни тўплаш жойлари ҳамда автотранспорт воситалари тураргоҳи сифатида фойдаланишга йўл қўйилмаслик; е) ўтиш йўлларининг тор жойларида ва ёнғинни ўчириш тезкор режаси бўйича ёнғин ўчириш техникаси жойлаштирилиши белгиланган жойларда автотранспортнинг ва бошқа механизмларнинг тўхтаб туришини тақиқловчи йўл белгилари ва аниқлаштирувчи ёзувлар билан таъминланиши; ж) соз ва зудлик билан ишлатишга тайёр ҳолда ушлаб туриладиган яшиндан ҳимоялаш ҳамда ёнғин ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланиши, улар олиниши қулай бўлган жойларда жойлаштирилган ҳамда сутканинг қоронғи вақтида ёритиладиган ҳудуддаги махсус ёнғинга қарши қалқон (пост)ларига ўрнатилиши; з) сутканинг қоронғи вақтида турғун электр чироқлари билан ёритилиши; и) қазилган чуқурлар ёки чуқурли жойларнинг бўлмаслиги, люклар, қудуқлар ва ариқчалар тоза бўлиши ва қопқоқлар билан ёпилиши, вақтинча очиб қўйилган люклар, қудуқлар ва ариқчалар эса баландлиги 1 метрдан кам бўлмаган, сутканинг қоронғи вақтида кўринадиган чироқли сигнализация ўрнатилган тўсиқлар билан таъминланиши; к) қудуқларга, шунингдек, муюлиш бурчакларида камераларга эга бўлмаган ер ости муҳандислик тизимлари уларнинг жойлашувини аниқлаш имконини берувчи ташқи аниқлаштирувчи белгилар билан жиҳозланиши; л) алоҳида жойлашган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ўртасидаги, шунингдек, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш жойлари ва бошқа бинолар, қурилмалар ва иншоотлар ўртасидаги масофа ёнғинга қарши оралиқларидан кам бўлмаслиги, ушбу оралиқлардан материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслик; м) ҳудудда материалларни, хом ашёни, ярим тайёр маҳсулотларни, тайёр маҳсулотларни ва идишларни сақлаш учун майдончаларнинг жиҳозланиши давлат ёнғин назорати органлари билан келишилиши; н) ҳудуди куну тун хизмат олиб борувчи қуролланган қўриқлаш хизмати билан қўриқланиши. 2. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар ва шартлар: а) ҳудуди тиканли сим, пишиқ ғишт, тош ёки металлдан тайёрланган, баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган тўсиқ девор билан ўралиши; б) пишиқ ғиштдан, тошдан ёки металлдан тайёрланган тўсиқ девор устига 0,5 метрдан кам бўлмаган баландликда металл асосларга тўрт қатор тиканли сим тортилиши; в) тўсиқ деворда қулфланадиган дарвоза ва эшиклар ўрнатилиши. 3. Прекурсорлар сақлаш учун қўшимча рухсат беришга доир талаблар: а) ҳудуд қуйидаги тартибда икки доирали тўсиқ девор билан ўраб олиниши: биринчи (ташқи) доирадаги тўсиқ девор 2,5 метрдан кам бўлмаган баландликда пишиқ ғишт, тош ёки темир-бетонли блоклардан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши; иккинчи (ички) доирадаги тўсиқ девор асосий деворнинг ички томонидан баландлиги 2 метрдан кам бўлмаган «рабица» туридаги симдан кўтарилиши, тўсиқ девор устидан баландлиги 0,5 метрдан кам бўлмаган 4 қатор тиканли симдан ясалган эгилган (бурчакли) устун ёки «егоза» туридаги тиканли симдан ялпи тўсиқ ўрнатилиши; биринчи ва иккинчи доирадаги тўсиқ деворлар қулфланадиган дарвоза ва эшиклар билан жиҳозланиши; б) муайян турдаги сақлаш жойларида (омборхоналар, очиқ ва усти ёпиқ майдончалар, резервуар жойлар) сақланиши лозим бўлган прекурсорларнинг аниқ турлари ҳамда уларнинг чекланган сиғимлари норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ белгиланиши; в) ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва моддаларнинг ўзаро мутаносиблиги ҳамда ўт ўчириш воситаларининг бир хилдалиги белгиларига риоя этилган ҳолда сақланиши; г) ҳар бир омборхонада кўринадиган жойда «Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари» 12.4.026 Давлат стандарти бўйича омборхонада сақланаётган материалларни тўплашда хавфсизлик қоидалари, бахтсиз ҳодисалар рўй берганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш йўриқномалари осилиши; д) прекурсорларни идишларда сақлаш омборхоналари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, қуруқ, яхши шамоллатилиши ёки вентиляцияланиши; е) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш омборхоналарида умумий алмашинувчан вентиляция, сочилувчан моддаларни сақлаш силос омборхоналарида эса — аспирация ўрнатилиши; ж) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни сақлаш учун майдончалар атмосфера ёғинларидан ва қуёш нурларининг тўғридан-тўғри таъсиридан ҳимояланган бўлиши, йўлнинг қатнов қисми сатҳидан камида 15 см баландликда жойлашиши, суюқликларнинг тўсиқларсиз ёйилишини чекловчи мосламалар ҳамда атмосфера ва ер усти сувлари учун ариқлар билан жиҳозланиши; з) хом ашё ва тайёр маҳсулотларни махсус майдончаларда идишлар ичида сақлаш ҳар бирида сони 100 донадан ортиқ бўлмаган гуруҳлар билан амалга оширилиши, гуруҳлар орасидаги масофа 1 метрдан кам бўлмаслиги ҳамда ҳар бир гуруҳда маълум бир турдаги моддалар сақланиши; и) кислоталарни сақлаш учун омборхоналар бошқа материалларни сақловчи омборхоналардан алоҳида жойлаштирилиши ва уларни шамоллатиш учун табиий вентиляциядан фойдаланилиши, шунингдек, кислоталар ертўлаларда сақланишига йўл қўймаслик; к) хом ашёнинг суткалик захирасини сақлаш учун бўлинмаларда ҳавони тортувчи вентиляция ўрнатилган омборлар жиҳозланиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Чекланмаган. 12. Изоҳ: 1. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойлар техник мустаҳкамлик, жисмоний ҳимояланганлик ҳамда қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализация мосламалари билан жиҳозланиш даражасига қараб уч тоифадаги объектларга бўлинади: а) биринчи тоифадаги объектларга умумий тўсиқ девор билан ўраб олинган ва техник мустаҳкамланган ҳудудда жойлашган қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган бинолар, иншоотлар ва хоналар киради: прекурсорларни сотиш (бериш) (прекурсорлар сақланадиган база ва омборхоналар); гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш; таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни ўстириш; б) иккинчи тоифадаги объектларга қуйидаги фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналар киради: гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сотиш (бериш) ва тақсимлаш (дорихоналар ва даволаш-профилактика муассасаларининг дорихоналари); янги гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш; гиёҳвандлик воситаларидан, психотроп моддалардан, уларнинг аналогларидан ва прекурсорлардан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун илмий ва таълим мақсадлари учун фойдаланиш; гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни йўқ қилиш; в) учинчи тоифадаги объектларга лабораторияларнинг, даволаш-профилактика муассасалари бўлинмаларининг, тиббиёт пунктларининг, бошқа тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва уларнинг аналогларини сақлаш бўйича фаолиятни амалга оширишга мўлжалланган хоналари киради. 2. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлаш учун олиш талаб қилинмайди. 3. Объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса юридик шахсларнинг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун асос ҳисобланади. 4. Ариза берувчининг рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлигини аниқлаш учун ваколатли орган аризани олган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда ўз маблағлари ҳисобига ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш учун мавжуд шароитларни текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган юридик шахс вакили иштирокида жойига чиққан ҳолда, ариза берувчида гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган мавжуд шароитларни текширишни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда натижалари бўйича икки нусхада далолатномани тузади. Далолатномада гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлашга мўлжалланган жойнинг муҳандислик-техник жиҳатдан мустаҳкамлиги, жисмоний ҳимояси ташкил этилганлиги, қўриқлаш ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациялар билан жиҳозланганлиги рухсат бериш талаблари ва шартларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар баён этилади, зарурат бўлганда аниқланган камчиликлар, уларни бартараф этишнинг аниқ тавсиялари ва етарли муддатлари кўрсатилади. Далолатноманинг иккинчи нусхаси юридик шахснинг раҳбарига ёки текшириш ва баҳолаш ишларида қатнашишга ваколат берилган шахсга имзо орқали топширилади.

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 43-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ўзбекистон Республикасидаги автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш. 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидаги лойиҳаларни келишиш — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати; Халқаро автомобиль йўллари, шаҳар магистрал кўчаларидан ташқари барча йўллар ва кўчалардаги лойиҳаларни келишиш — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, СТИР, почта ва электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича фаолият учун олинган лицензия рақами (автомобиль йўллари ва кўчалари бўйида жойлашган АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚС (автомобилларга бензин қуйиш, газ тўлдириш ва газ қуйиш) станцияларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича); архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолияти учун лицензия рақами (автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш лойиҳаларини келишиш бўйича); лойиҳа тўғрисида маълумот (лойиҳа номи ва мазмуни, жойлашган жойи, геолокацияси, шунингдек, харитадаги кенглик ва узунлик кўрсаткичлари); б) лойиҳанинг электрон шакли, спутник харита устига йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситалари билан жиҳозланиши чизилган чизмаси (светофор объектини иш тартиби билан кўрсатилиши) масштаби 1:500. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 10 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши; б) «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ келиши; в) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарори талабларига мувофиқ келиши; г) автомобиль йўлларини, йўл иншоотларини, темир йўл кесишмаларини, АЁҚС, АГТКС ҳамда АГҚСни қуриш ва реконструкция қилиш соҳасини тартибга соладиган тегишли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, техник регламентлар ва стандартлар талабларига мувофиқ келиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Бир марталик. 12. Изоҳ: Лойиҳадаги тушунарсиз масалалар бўйича лойиҳа тайёрлаган ташкилот томонидан тушунтириш бериш сўралади. Зарур ҳолларда, лойиҳа жойига чиқиб ўрганилади.

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 44-ИЛОВА

Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома, бундан саноат мақсадларида фойдаланиладиган пиротехника воситалари мустасно

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Пиротехника воситаларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида қўллаш учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V класслари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга эга бўлган юридик шахслар. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза (пиротехника воситаларини олиб кириш санасидан камида 13 иш куни олдин тақдим этилади). Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи, унинг почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда); техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларини (хавфлиликнинг III — V даражалари) (кейинги ўринларда — пиротехника воситалари) олиб кириш ва улардан фойдаланиш учун асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорининг санаси, рақами ва номи; пиротехника воситаларидан фойдаланиладиган оммавий тадбир тоифаси, номи ва ташкилотчиси, оммавий тадбирни ўтказиш объекти номи ва манзили; пиротехника воситаларидан фойдаланиш санаси, бошланиш ва тугалланиш вақти; пиротехника воситаларидан фойдаланиш ишларини бажаришга жалб этилаётган ходимлар (фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш манзили); б) оммавий тадбир ташкилотчиси томонидан тасдиқланган оммавий тадбир дастури; в) отиш майдончаси ва хавфли ҳудуд доираси туширилган ҳолда, объект атрофидаги ҳудуд харитаси ҳамда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий тадбирлар, шунингдек, пиротехника воситаларидан фойдаланишда иштирокчилар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун ишлатиладиган асосий техник воситалар рўйхати кўрсатилган пиротехника воситаларидан фойдаланиш дастури; г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва улардан фойдаланиши режалаштирилаётган пиротехника воситаларининг хавфлилик класси, гуруҳи ва миқдори, Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича коди, моддаларнинг классификация шифри, юк жўнатувчи номи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш пункти (божхона пости), олиб кирилган пиротехника воситалари сақланадиган жой номи ва манзили, юк ташувчи номи, фойдаланиладиган транспорт тури, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ташиш йўналиши ҳамда юкнинг кузатувини амалга оширувчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органи номи тўғрисидаги маълумотлар; д) юридик шахснинг пиротехника воситаларидан фойдаланишга жалб этилган ходимларининг Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказининг «Пиротехника буюмларини хавфсиз қўллаш» йўналиши бўйича махсус малака ошириш курсларидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат нусхалари. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Йиғим ундирилмайди. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 13 иш куни. 9. Рухсат беришга оид талаб ва шартлар: а) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларидан (хавфлиликнинг III — V даражалари) фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширишга доир лицензияга (фаолиятнинг кичик турига) эга бўлиш; б) пиротехника воситаларини фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган оммавий тадбирларни ўтказиш мақсадларида олиб кириш ва улардан фойдаланиш;* в) пиротехника воситаларидан оммавий тадбир дастурига мувофиқ фойдаланиш; г) оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил этилган отиш майдончаси ва хавфли ҳудудда фуқаролар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш*; д) олиб кирилган ва фойдаланилган пиротехника воситаларининг мавжудлиги ва сарфи ҳисобини юритиш; е) штатда камида 2 нафар пиротехника воситаларидан фойдаланиш соҳаси мутахассисларнинг мавжудлиги. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Бир марта олиб кириш ва фойдаланиш учун берилади. 12. Изоҳ: Техник ва махсус мақсадлардаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва улардан фойдаланилишига доир рухсатнома олиш қуйидагилар амалга ошириш учун талаб этилмайди: а) саноат мақсаддаги пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш; б) маиший мақсадидаги (хавфлиликнинг I — III даражалари) пиротехника воситаларини олиб кириш ва улардан фойдаланиш; в) техник ва махсус мақсаддаги пиротехника воситаларининг (хавфлиликнинг III — V даражалари) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан олиб кириш ва улардан фойдаланиш. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 45-ИЛОВА

Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек, Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Давлат мулки бўлган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шунингдек Миллий архив фондининг нодавлат қисмига киритилган архив ҳужжатлари ёки уларнинг кўчирма нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига вақтинча олиб чиқиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: 1. Ариза. Унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахс учун-номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), телефон рақами; олиб чиқиш мақсади; олиб чиқиладиган ҳужжатлар сони (сақлов бирлиги); олиб чиқилаётган давлат номи. 2. Суғурта таваккалчиликларининг барча ҳолатлари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини мулкий суғурталаш шартномасининг суғурта полиси. 3. Архив ҳужжатларини тасарруфдан чиқариш ёки бир шахсдан иккинчи шахсга ўтказиш шаклини тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлганда). 4. Давлат музейлари, архивлари, кутубхоналари, давлатнинг бошқа сақлаш жойлари ҳамда бошқа юридик шахслар томонидан қўшимча равишда архив ҳужжатлари ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини вақтинча олиб чиқиш мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома. 5. Қабул қилувчи томон расмий органларининг вақтинча олиб чиқилаётган архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг бут сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари. 6. Архив ҳужжатларининг рўйхати, шунингдек, архив ҳужжатларининг ўзи ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхалари (етказиб берилади). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим Йиғим ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 15 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари тартибга келтирилган бўлиши*; б) вақтинча олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатларининг мулкдори аниқлиги, архив ҳужжатларига мулкдорлик ҳуқуқи тўғрисида низолар мавжуд эмаслиги; в) архив ҳужжатларининг қайтиб олиб келинишига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар ва далилларнинг мавжуд бўлмаслиги. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Архив ҳужжатларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистон Республикасидан вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқи учун рухсатнома — 3 ой. 12. Изоҳ: 1. Олиб чиқилиши билдирилган архив ҳужжатлари «Ўзархив» агентлигининг ваколатли экспертлари томонидан ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилади ва уларнинг хулосасига кўра рухсатнома берилади. 2. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилган ўрами қайтарилаётганда, мазкур ўрам «Ўзархив» агентлиги ва Божхона қўмитасининг ходимлари иштирокида очилади ҳамда архив ҳужжатларининг таркиби ва миқдори, шунингдек, улар олиб чиқилаётган ёки вақтинча олиб чиқилаётган вақтдаги ҳолатига нисбатан сифати хусусиятларининг мос келиши юзасидан қимматлилигини аниқлаш экспертизасидан ўтказилади. 3. Рухсатнома расмийлаштирилгач, архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг вақтинча олиб чиқилишига рухсат этилган рўйхатнинг ҳар бир варағи орқасига белгиланган намунадаги штамп қўйилади. Рўйхатнинг биринчи жамланмаси «Ўзархив» агентлигида сақланади, иккинчиси рухсатнома билан биргаликда божхона органларига тақдим этиш учун ариза берувчига топширилади. 4. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини (ёки ишончсизлигини) аниқлаш «Ўзархив» агентлиги томонидан амалга оширилади. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ёки маълумотларнинг ишончлилигини тасдиқловчи қўшимча материалларни талаб қилиш, агар қонунчилик ҳужжатларида бундай талаб белгиланмаган бўлса, тақиқланади. 5. Архив ҳужжатларининг ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларининг қимматлилигини аниқлаш экспертизаси ўтказилаётганда, уларни вақтинча олиб чиқиш мумкинлиги ёхуд мумкин эмаслигидан қатъий назар, ариза берувчидан махсус йиғим тўлиқ миқдорда ундирилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. » ;

жж) қуйидаги мазмундаги 49-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 49-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган буюмлар ва маҳсулотларни экспорт қилишга доир рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган товарлар экспорти учун рухсатнома (кейинги ўринларда — Рухсатнома). 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати қарорларига биноан олиб чиқиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик ва жисмоний шахслар. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидагилар кўрсатилади*: юридик шахс учун — номи, СТИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами; жисмоний шахс учун — ФИО, ЖШШИР, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи, ҳисобварағи, телефон рақами; ташқи савдо шартномаси тўғрисида маълумот (шартнома томонлари, уларнинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари ёки импорт қилувчи истеъмолчи ҳисобланмаса истеъмолчи тўғрисида маълумот, унинг жойлашуви, фаолият тури ва бошқа реквизитлари) ; товарларни ташиш тўғрисида маълумот (юкнинг ташқи иқтисодий фаолият Товар номенклатураси (ТИФ ТН) ва (ёки) БМТ номенклатураси бўйича коди, юкни жўнатувчи, қабул қилувчи, транспорт тури (давлат рақами белгиси), юкни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш (олиб кириш) жойлари, транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишининг мўлжалланаётган йўналишлари); тўлов топшириқномаси рақами ва санаси; б) ташқи савдо шартномаси (битими). 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари Маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятини ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари Маблағ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятини ривожлантириш жамғармасига кирим қилинади. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 20 иш куни. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Талабгор қуйидаги талаблар ва шартларга жавоб бериши лозим: экспортга чиқарилаётган товар экспорт нархи ички бозорда шаклланган нархлардан паст бўлмаслиги; экспортга чиқарилаётган товар ҳажми ички бозордаги нархлар ошиб кетишига олиб келмаслигини асослантириш; экспортга чиқарилаётган товарга ички бозорда талаб пасайганлигини асослантириш; экспортга чиқарилаётган товарни республика ҳудудида қайта ишлаш қувватлари етишмаётганлигини асослантириш. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Экспортига рухсат бериладиган товар хусусиятидан келиб чиқиб: чорва моллари, парранда, гўшт ва қўшимча озуқабоп гўштли маҳсулотлар, дон: буғдой, жавдари буғдой, арпа, сули, маккажўхори, гуруч, гречиха, ун, ёрма бўйича тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва (ёки) юқори турувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг; полиэтилентерефталат (ПЕТ) чиқиндилари, парчалари ва чиқиндилари, чарм хом ашёси (ностандартлари ҳам), момиқ мўйна хом ашёси, шу жумладан, қоракўл (ностандартлари ҳам), титишга яроқли ипак қурт пилласи, ипак хом ашёси (ўралмаган), рангли металл парчалари ва чиқиндилари бўйича тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва (ёки) юқори турувчи ташкилот, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг; катта қимматга эга бўлган бадиий, тарихий, илмий ёки бошқа маданий (Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра) қадимий буюмлар (расмлар, ҳайкалтарошлик асарлари ва бошқалар) бўйича тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва (ёки) юқори турувчи ташкилот, Маданий мерос агентлигининг хулосаларини мажбурий тартибда олиш учун юборилади. Ваколатли орган юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома бериш мақсадга мувофиқлиги юзасидан маҳаллий ижро этувчи органлари ҳамда соҳага алоқадор республика ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотлар ва тегишли хулосаларни олиши мумкин. 11. Рухсатноманинг амал қилиш муддати: Бир марталик ҳаракатни бажариш билан чекланади. 12. Изоҳ: * маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавоб беради. » .

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :

а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Низомга 2 — 27-иловаларда» сўзлари «Низомга 2 — 29-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 3-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси»;

7-позициянинг учинчи устунида:

«Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати» сўзлари чиқариб ташлансин;

в) 4-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси»;

7-позициянинг учинчи устунидаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги»;

7-позициянинг учинчи устунидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 6-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;

е) 7-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги»;

6-позициянинг учинчи устуни «д» кичик бандидаги «фақат» сўзи «сайёр шаклда ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;

9-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «фақат» сўзи «сайёр шаклда ва» сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 8-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;

з) 9-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги»;

и) 10-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги»;

к) 11-иловада :

4-позициянинг учинчи устунидан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги»;

л) 12-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»;

м) 13-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Статистика агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги»;

н) 14-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;

о) 15-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги»;

п) 16-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги»;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»;

р) 17-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мактабгача таълим агентлигининг туман (шаҳар) бўлимлари»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси»;

с) 18-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

т) 19-иловада :

4-позициянинг учинчи устунидан «давлат» сўзи чиқариб ташлансин;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги»;

у) 20-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги»;

ф) 22-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»;

х) 23-илованинг 4-позицияси учинчи устунидаги «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат» сўзлари «Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат» сўзлари билан алмаштирилсин;

ц) 24-иловада :

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятининг

1-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома»;

2-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Пиво ва пиво ичимликлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдо қилиш фаолияти»;

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги»;

6-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ҳамда электрон почта манзили;

в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:

паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами;

ЖШШИР;

д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами);

ж) ишлаб чиқариш объектлари, сақлаш омборлари жойлашган манзиллар;

з) ишлаб чиқариш объектининг электрон паспорти;

и) спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида икки нафар мутахассислар тўғрисида маълумотлар:

фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса);

паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами;

ЖШШИР;

маълумоти тўғрисида диплом ёки бошқа ҳужжат рақами ва санаси;

к) ишлаб чиқариш қувватларининг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосанинг санаси ва рақами.

2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчилар учун:

а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;

б) почта ҳамда электрон почта манзили;

в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);

г) юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари:

паспорт рақами ва серияси ёки идентификация ID-картаси рақами;

ЖШШИР;

д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);

е) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзиллари, кадастр рақами)»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги»;

9-позициянинг учинчи устунида:

«а» кичик банддан олдин қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«1. Пиво ва пиво ичимликларини ишлаб чиқарувчилар учун»;

«в» кичик банддаги «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи банд билан тўлдирилсин:

«2. Пиво ва пиво ичимликлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчилар учун:

а) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш;

б) пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши);

в) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш;

г) улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш»;

10-позициянинг учинчи устунида:

қуйидаги таҳрирдаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«Пиво ва пиво ичимликлари маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади»;

биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ч) 25-илованинг 7-позицияси учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси»;

ш) 26-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги»;

э) 27-иловада :

4-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги»;

7-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси»;

ю) қуйидаги мазмундаги 28 ва 29-иловалар билан тўлдирилсин:

«Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 28-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш фаолиятининг

1. Хабарнома номи: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари (маълумотлари): Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш; б) Тамаки маҳсулотларини сақлаш, қабул қилиш ва тарқатиш учун мўлжалланган ва белгиланган талабларга жавоб берадиган бинога эгалик қилиш (ўз мулкида бўлиши, хўжалик юритишида, оператив бошқарувида бўлиши ёки ижарага олган бўлиши); в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига интеграциялашган электрон ҳисобварақ-фактурадан фойдаланиш; д) Улгуржи савдони амалга оширишда қонунчиликда ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиш; е) «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига қатъий риоя қилиши. 10. Изоҳ: Тамаки маҳсулотлари билан улгуржи савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади.

Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 29-ИЛОВА

Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолиятининг

1. Хабарнома номи: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома. 2. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш. 3. Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор. 4. Хабарнома қабул қилувчи орган: Туман (шаҳар) солиқ инспекциялари. 5. Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали. 6. Хабарномани юбориш учун талаб қилинадиган маълумотлар: Якка тартибдаги тадбиркорлар учун: а) ЯТТнинг: фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); паспорт серияси ва рақами ёки идентификацияловчи ID-картаси рақами; ЖШШИР; б) яшаш манзили; в) почта ҳамда электрон почта манзили; г) мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); д) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); е) фаолиятини амалга ошириш манзили ва кадастр рақами; Юридик шахслар учун: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР; б) почта ҳамда электрон почта манзили; в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда); г) банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди); д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили ва кадастр рақами. 7. Хабардор қилувчи киритган маълумотлар текширилиши лозим бўлган давлат органларининг ахборот тизимлари: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси; Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. 8. Хабарнома юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи. 9. Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) тамаки маҳсулотларини: йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга; йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан; сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан, савдо автоматлари, бошқа электрон ёки механик қурилмалар воситасида; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан; электрон тижорат шаклида, шу жумладан, ҳар қандай йўл билан охирги истеъмолчиларга етказиш ёрдамида; сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш йўли билан; кўчмас савдо объектларидан ташқарида; дорихоналарда; болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда; болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса; соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари, санаторий ҳамда тиббий-ижтимоий муассасалар ҳудудларида; таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз метрдан кам масофада жойлашган савдо объектларида, бундан савдо объекти умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг (бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар бундан мустасно; яроқлилик муддати ўтганда; маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз; тамаки маҳсулотларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда; белгиланган тартибда актсиз маркалари билан тамғаланмаганда — акциз маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган тамаки маҳсулотларига нисбатан; қалбаки акциз маркалари билан тамғаланганда; уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда аниқ тамғаланмаганда; белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан тамғаланмаганда; уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан ишлаб чиқарилганда — лицензияланадиган тамаки маҳсулотларига нисбатан; тамаки маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни қонунчиликни бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда; тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда; агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан кам сигарета бўлса — сигареталарга нисбатан; тамаки маҳсулоти бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда; истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз); доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида — (қутисида) сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан; темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, Дарё бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида (бож олинмайдиган савдо дўконлари бундан мустасно); техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келмаганда реализация қилмаслик; б) тамаки маҳсулотларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда эса, тамаки маҳсулотларининг, реализация қилинишини рад этиш; в) тамаки маҳсулотлари реализация қилинадиган жойларда уларни йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга реализация қилиш тақиқланганлиги ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзув ёки белги, шунингдек, тиббий огоҳлантириш жойлаштирилган бўлиши; г) тамаки маҳсулотларини ёйиб қўйиш ва очиқ намойиш этмаслик. Чакана савдо учун таклиф этилаётган тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги ахборот сотувчи томонидан харидорлар эътиборига савдо залида сотиладиган тамаки маҳсулотлари рўйхатини жойлаштириш орқали етказилиши, рўйхатнинг матни оқ фонда бир хил ўлчамдаги қора рангли ҳарфлар билан ёзилади ва рўйхат алфавит тартибида, сотиладиган тамаки маҳсулотларининг ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг нархи кўрсатилган ҳолда, бирор-бир график тасвирлар ва расмлардан фойдаланмасдан тузилиши. Кўчмас савдо объектларида тамаки маҳсулотларини харидорга намойиш этиш унинг талабига кўра сотиладиган тамаки маҳсулотлар рўйхати билан танишиб чиққанидан кейин амалга оширилиши; д) тамаки маҳсулотларининг чакана савдосига доир фаолият онлайн тарзда фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) виртуал касса тизимларини, шунингдек, банк пластик карталаридан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини албатта қўллаган ҳолда амалга оширилиши; е) тамаки маҳсулотлари, шу жумладан, импорт қилинган бундай маҳсулотларнинг сотувчиси ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича тайёрловчининг ёки етказиб берувчининг имзоси билан тасдиқланган, ҳар бир номдаги маҳсулот бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар бўлган ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказилганлик рақамлари, ушбу сертификатнинг амал қилиш муддати ҳамда сертификатни берган орган кўрсатилган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши; ж) Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари талабларига қатъий риоя қилиши. 10. Изоҳ: Тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақидаги хабарнома ҳар бир улгуржи савдо объекти учун алоҳида юборилади. » .

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июлдаги 418-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 959-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5650-сон фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори)» 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 73-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорлари)» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 27-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 13 июль,

418-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2024 й., 09/24/418/0508-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

PASPORTI”;

PASPORTI

PASPORTI ”;

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI

PASPORTI ”;

PASPORTI

PASPORTI

ROʻYXATI

Litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarining soddalashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasida majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasida majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoniga muvofiq Eksport nazorati obyektlarini olib chiqish uchun ruxsatnoma hamda Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun litsenziyalar birlashtirilgan holda, Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun ruxsatnoma joriy etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:

eksport nazorati obyektlarini olib chiqish uchun ruxsatnoma, maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun litsenziyani bekor qilish orqali maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun ruxsatnomaga birlashtirish;

maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun litsenziya pasportini tasdiqlash;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati qarorlariga binoan olib chiqiladigan buyumlar va mahsulotlarni eksport qilishga doir ruxsatnoma pasportini tasdiqlash;

ayrim ruxsat berish tartib-taomillarini, shuningdek, litsenziyalash, ruxsat berish jarayonlarida takrorlanuvchi tartibotlarni bekor qilish;

litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish sohasida vakolatli organlarning nomlarini davlat boshqaruvida amalga oshirilgan maʼmuriy islohotlarga muvofiqlashtirish;

litsenziya va ruxsat berish xususiyatiga ega hujjatlarni berishda muddatlarni ish kuniga oʻtkazish.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi mazkur qaror bilan litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar bir oy muddatda “Litsenziya” axborot tizimida joriy qilinishini taʼminlasin.

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-iyuldagi 418-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transporti sohasida kadrlar malakasini oshirish va ularni qayta tayyorlash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2021-yil 29-iyundagi 399-son qarorining 2-bandi toʻrtinchi xatboshisi “oliy” soʻzidan keyin “yoki oʻrta maxsus” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “2 — 34-ilovalarda” soʻzlari “2 — 35-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 18-band quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻrganish natijasi boʻyicha talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” ATga kiritiladi. Agar talabgor dalolatnomani imzolashdan bosh tortsa, litsenziyalovchi yoki kelishiladigan organlar tomonidan bu haqda dalolatnomada qayd etiladi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 27-bandning ikkinchi xatboshisi “besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda litsenziyalovchi organ” soʻzlaridan keyin “va uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda kelishiladigan organlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 32-bandda :

birinchi xatboshidagi “qayta tashkil etilganda” soʻzlari “oʻzgartirilganda” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda, litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza talabgorning xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, maxsus elektron tizim orqali vakolatli organga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali litsenziyani qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi”;

d) 2-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “g” kichik bandidagi “Taʼlim inspeksiyasining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni “v” kichik bandidan “Maktabgacha taʼlim vazirligi va” soʻzlari chiqarib tashlansin;

e) 3-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandidagi “diplom nusxasi” soʻzlari “diplom maʼlumotlari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi turizm va madaniy meros vazirining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi direktorining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 4-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

z) 5-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3 ish kuni, basharti ariza “Umra” tadbirini tashkil etish va oʻtkazishga oid boʻlganda 7 ish kuni”;

i) 6-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi”;

k) 7-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) ariza;

arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, STIR, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ombor binolarining joylashgan joyi, ishlab chiqariladigan mahsulot turining nomi, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi;

b) ishlab chiqarish obyektining pasporti”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“g” kichik banddagi “Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“k” kichik banddagi “Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“b” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“d” kichik band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.

l) 8-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Alkogol mahsulotlarining ulgurji savdosi (tabiiy va koʻpiklanadigan vinolar, pivo va pivo ichimliklari bundan mustasno) faoliyatini litsenziyalash

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining budjetdan tashqari jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “5 kun” soʻzlari “4 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “v” kichik bandidagi “Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligining” soʻzlari “Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “5 kun” soʻzlari “2 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) 9-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

n) 10-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “b”, “v” va “g” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“g” va “d” kichik bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

oltinchi xatboshisidagi “2 kundan” soʻzlari “2 ish kunidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;

o) 12-ilovada :

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

p) 13-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “b” — “e” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “30 kun” soʻzlari “20 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati hududiy organlari — ishlab chiqarish inshootlari va omborxonalar, shuningdek, texnologik uskunalarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan sanitariya-gigiyena talablariga mosligi yuzasidan;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi — ishlab chiqarishning qonunchilik hujjatlarida belgilangan mehnat muhofazasi va texnika xavfsizligi talablariga mosligi yuzasidan;

Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmasi va boʻlimlari — ishlab chiqarish inshootlari va omborxonalarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan yongʻin xavfsizligi talablariga mosligi yuzasidan;

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi — ishlab chiqarish sharoitlarini ekologik talablarga mosligi yuzasidan;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari — obyekt (xona)ning giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash boʻyicha texnik talablarga muvofiqligi yuzasidan”;

r) 14-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi”;

s) 16-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi”;

t) 17-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandidagi “Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi” soʻzlari “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

u) 21-ilovaning 12-pozitsiyasi uchinchi ustunida:

quyidagi mazmundagi oltinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Uy-joy xoʻjaligi qurilishi uchun obyektlar va komplekslar loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish, jumladan, ularning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish uchun litsenziya olinganda, quyidagi faoliyatning kichik turlarini amalga oshirish uchun qoʻshimcha litsenziya olish talab etilmaydi:

“Obyektlarning asoslari va poydevorlari” boʻlimini loyihalashtirish;

“Metall obyektlar konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish;

“Temir-beton obyektlar konstruksiyalari” boʻlimini loyihalashtirish;

qurilish obyektlarini mukammal va joriy taʼmirlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish;

bino va inshootlarning texnik holatini tekshirish;

bino va inshootlarni mustahkamlash uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish;

korroziyaga qarshi himoyani ishlab chiqish;

bino va inshootlarning muhandislik tarmoqlari va tizimlarini loyihalashtirish”;

oltinchi xatboshi oʻn beshinchi xatboshi deb hisoblansin;

f) 22-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “30 kun” soʻzlari “20 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

x) 23-ilovada :

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “d” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “30 kun” soʻzlari “20 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Davlat yongʻin nazorati organlari tomonidan mavjud binolar va xonalarning yongʻin xavfsizligi talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa;

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati organlari tomonidan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa”;

s) 24-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi”;

ch) 25-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “g” — “j” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “a” kichik bandi “litsenziat tomonidan neft, gaz” soʻzlaridan keyin “(shu jumladan, siqilgan tabiiy va suyultirilgan uglevodorod gazini)” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Favqulodda vaziyatlar vazirligi — yongʻin xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa;

Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa;

Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi — tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa;

“Oʻzenergoinspeksiya”ning hududiy boshqarmalari — oʻrnatilgan texnologik jarayonlar va asbob-uskunalarning holati texnik jihatdan tartibga solish boʻyicha normativ hujjat talablariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa”;

sh) 26-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “g” — “z” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi — moddiy-texnik bazaning yongʻin xavfsizligi normalari va qoidalari talablariga muvofiqligi va xodimlarning ular boʻyicha tayyorgarlik darajasi toʻgʻrisidagi xulosa;

Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi — yuridik shaxsning moddiy-texnik bazasining, ishlarni amalga oshirish texnologiyasining loyihalashtirish va qurilish boʻyicha qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi hamda kamida uch yillik ish stajiga ega boʻlgan beshtadan kam boʻlmagan, soha boʻyicha oliy maʼlumotli mutaxassislarning (loyihalashtirishda — konstruktor, loyiha bosh muhandisi, texnologlar, qurish, taʼmirlash, foydalanishda — bosh mexanik, bosh muhandis, geodezchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi muhandisi, bosh energetik) ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha mavjud boʻlishi toʻgʻrisidagi xulosa;

Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — litsenziya talabgori moddiy-texnika bazasining mehnatni muhofaza qilish va texnika xavfsizligiga oid qonunchilik hujjatlariga muvofiqligi, shuningdek, xodimlarning bilimlari tekshirilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno);

“Oʻzenergoinspeksiya” hududiy boshqarmalari — texnologiya jarayonlarining va texnologiya asbob-uskunalari holatining amaldagi normalar va qoidalarga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno);

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hududiy boshqarmalari — magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish, qurish, ulardan foydalanish va ularni taʼmirlash faoliyatining tegishli turini amalga oshirishda tabiatni muhofaza qilish va ekologiya boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar litsenziya talabgori tomonidan bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa (magistral gaz quvurlari, neft quvurlari va neft mahsulotlari quvurlarini loyihalashtirish faoliyati bundan mustasno)”;

e) 27-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yu) 29-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “10 kun” soʻzlari “7 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya) 30-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi — portlovchi moddalar va portlatish vositalari qismida;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — zaharli moddalar qismida”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

aa) 31-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ariza.

Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishi toʻgʻrisidagi roziligi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

bb) 33-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi”;

6-pozitsiyadagi “bir baravari miqdorida” soʻzlari “1 baravari” soʻzlari bilan almashtirilsin;

vv) quyidagi mazmundagi 35-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 35-ILOVA

Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importi uchun litsenziya

1. Litsenziya nomi: Maxsus turdagi tovarlarning eksporti va importi uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turi: Maxsus turdagi tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish va hududiga olib kirish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi*: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi, hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — FIO, JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; tashqi savdo shartnomasi toʻgʻrisida maʼlumot (shartnoma tomonlari, ularning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari yoki import qiluvchi isteʼmolchi hisoblanmasa, isteʼmolchi toʻgʻrisida maʼlumot, uning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari) ; maxsus turdagi tovarlarni tashish toʻgʻrisida maʼlumot (yukning tashqi iqtisodiy faoliyat Tovar nomenklaturasi (TIF TN) va (yoki) BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi, transport turi (davlat raqami belgisi), yukni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (olib kirish) joylari va tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishining moʻljallanayotgan yoʻnalishlari); toʻlov topshiriqnomasi raqami va sanasi; b) tashqi savdo shartnomasi (bitimi); v) maxsus turdagi tovarlarning kelib chiqish manbalarini tasdiqlovchi hujjat; g) import qiluvchi va isteʼmolchi oʻrtasida tuzilgan shartnoma (agar import qiluvchi isteʼmolchi hisoblanmasa) ; d) sotib oluvchi tashkilotning joylashgan mamlakati qonunchiligiga muvofiq maxsus turdagi tovarlar bilan tashqi savdo operatsiyalarini amalga oshirish huquqini tasdiqlovchi hujjat; e) soʻnggi isteʼmolchi majburiyatlari toʻgʻrisidagi hujjat (yoki Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqilayotgan eksport nazorati obyektlaridan ommaviy qirgʻin qurollarini yaratish yoki yetkazib berish vositasi maqsadida foydalanmaslik, shuningdek, ularni eksport nazorati sohasida vakolatli davlat organining ruxsatisiz reeksport yoki uchinchi tomonga berishga yoʻl qoʻymaslik majburiyatini oʻz ichiga olgan chet el davlati (xalqaro tashkilot) vakolatli organi tomonidan beriladigan boshqa hujjat) . 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 10 baravari (berilgan litsenziyaga oʻzgartirishlar kiritish uchun yigʻim litsenziyani berganlik uchun toʻlanadigan summasining ellik foizi miqdori) Mablagʻ Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga kirim qilinadi. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Mavjud emas. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 15 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: Talabgor quyidagi talablar va shartlarga javob berishi lozim: eksport nazorati sohasidagi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, fuqarolarning hayoti va sogʻligʻini himoya qilish, jamoat tartibi va jamoat xavfsizligini taʼminlash sohasidagi qonunchilik hujjatlariga hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga rioya etilishini taʼminlash; eksport nazorati obyektlarining but saqlanishini, saqlashda ularning xavfsizligini va maqsadli foydalanilishini taʼminlash, shuningdek, eksport nazorati obyektlaridan begona shaxslar foydalanishini istisno etishga qaratilgan rejim va boshqa choralarni koʻrish (bunda zarur hollarda Milliy gvardiya Qoʻriqlash bosh boshqarmasi bilan qoʻriqlash xizmatini koʻrsatish boʻyicha shartnoma tuzish) ; eksport nazorati sohasida harakatlarni bajarish va (yoki) faoliyatni amalga oshirishga bevosita bogʻliq ishlarga jalb etilgan xodimlarni eksport nazorati obyektlariga monelik qiladigan kasalliklar yoki jismoniy nuqsonlar mavjud emasligiga qaratilgan tibbiy tekshiruvdan muntazam ravishda (yiliga bir marta) oʻtkazishni tashkil etish; ruxsat berish toʻgʻrisida ariza olingan kundan eʼtiboran bir yil ichida Oʻzbekiston Respublikasi bojxona qonunchilik hujjatlari boʻyicha bartaraf etilmagan qonun buzilishi holatlari mavjud emasligi; eksport nazorati toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarining talablariga rioya etilishini tekshirish uchun vakolatli organga monelik qilmaslik va tanishib chiqish uchun ularga zarur hujjatlarni taqdim etish. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Eksport nazorati obyekti toifasidan kelib chiqib: bakteriologik (biologik) va zaharlovchi qurollarni yaratishda qoʻllanilishi mumkin boʻlgan insonlar, hayvonlar va oʻsimliklarning kasallik qoʻzgʻatuvchilari (patogenlari), ularning genetik oʻzgargan shakllari, genetik materiallar va asbob-uskunalar qismlari boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati hamda Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining; kimyoviy qurollarni yaratishda qoʻllanilishi mumkin boʻlgan kimyoviy moddalar, asbob-uskunalar va texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Mudofaa vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining; yadroviy materiallar, asbob-uskunalar, maxsus yadroviy boʻlmagan materiallar va tegishli texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda Fanlar akademiyasining; raketa quroli va yadroli, kimyoviy, bakteriologik (biologik) va zaharli qurollarning boshqa yetkazib berish vositalarini yaratishda foydalaniladigan uskunalar, materiallar va texnologiyalar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa sanoati agentligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Bojxona qoʻmitasi, Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining; harbiy maqsadlarga moʻljallangan mahsulotlar boʻyicha tasdiqlangan eksport nazorati obyektlari yuzasidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Mudofaa sanoati agentligi, Bojxona qoʻmitasining litsenziya berish yoki uni rad etish toʻgʻrisidagi xulosalarini majburiy tartibda olish uchun yuboradi. Vakolatli organ yuridik va jismoniy shaxslarga litsenziya berish maqsadga muvofiqligi yuzasidan mahalliy davlat hokimiyati organlari hamda sohaga aloqador davlat boshqaruvi organlaridan zarur maʼlumotlar va tegishli xulosalarni olishi mumkin. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: Bir martalik harakatni bajarish bilan cheklanadi. 12. Izoh: * maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun talabgor javob beradi. ” .

4. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 22-fevraldagi 86-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-bandning beshinchi xatboshisidagi “Nizomga 2 — 48-ilovalarda” soʻzlari “Nizomga 2 — 49-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 17-band quyidagi mazmunda uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Oʻrganish natijasi boʻyicha talabgor ishtirokida dalolatnoma tuziladi va “Litsenziya” ATga kiritiladi. Agar talabgor dalolatnomani imzolashdan bosh tortganda, litsenziyalovchi yoki kelishiladigan organlar tomonidan bu haqda dalolatnomada qayd etiladi”;

uchinchi xatboshi toʻrtinchi xatboshi deb hisoblansin;

v) 27-bandning ikkinchi xatboshisi “besh ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda vakolatli organ” soʻzlaridan keyin “va uch ish kunidan koʻp boʻlmagan muddatda kelishiladigan organlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

g) 32-bandda :

birinchi xatboshidagi “qayta tashkil etilganda” soʻzlari “oʻzgartirilganda” soʻzi bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda, ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni qayta rasmiylashtirish uchun ariza talabgorning xohishiga koʻra Davlat xizmatlari markazlari (keyingi oʻrinlarda — roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ) tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, maxsus elektron tizim orqali vakolatli organga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi”;

d) 3-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi (“Oʻzenergoinspeksiya”) hududiy boshqarmalari”;

e) 4-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “n” va “o” kichik bandlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy yongʻin xavfsizligi boshqarmalari — AYQSHda yongʻin xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — AYQSHda sanoat xavfsizligi boʻyicha qoʻyiladigan minimal talablar bajarilganligi toʻgʻrisidagi xulosa”;

j) 5-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Energetika vazirligi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasining hududiy boshqarmalari”;

z) 6-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi”;

i) 9-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi”;

k) 10-ilovaning 8-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “10 kun” soʻzlari “8 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

l) 14-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“a” kichik banddagi “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“b” kichik banddagi “Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon xoʻjaligi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyadagi “30 kunigacha” soʻzlari “20 ish kunigacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

m) 15-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni IV qismida:

birinchi xatboshidagi “Davlat ekologiya qoʻmitasi” soʻzlari “Ekologiya” soʻzi bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunda kesilishi koʻrsatilgan daraxtlar va butalarni Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi boshqa joyga koʻchirish masalasini koʻrib chiqadi. Agar koʻchirishning imkoni boʻlmasa Ekologiya organlari tomonidan ruxsatnomalar rasmiylashtiriladi”;

n) 16-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

8-pozitsiyadagi “30 kungacha” soʻzlari “20 ish kunigacha” soʻzlari bilan almashtirilsin;

o) 17-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Mavjud emas”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ruxsatnomalar joriy yilga belgilangan kvotalar doirasida beriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi yovvoyi hayvonlarni tutishga doir kvota loyihasini talabnomalar asosida tayyorlaydi va 25-noyabrga qadar (qoʻshimcha kvota uchun 25-aprelga qadar) Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasiga yuboradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi yovvoyi hayvonlarni tutishga doir kvota loyihasi boʻyicha xulosani 5-dekabrga qadar (qoʻshimcha kvota uchun 5-mayga qadar) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga taqdim etadi”;

p) 18-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

r) 19-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi”;

s) 20-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining hududiy boshqarmalari — chet ellik fuqarolarni jalb etishning maqsadga muvofiqligini ish beruvchi tomonidan koʻrsatilgan boʻsh (vakant) ish oʻrinlari uchun mahalliy ishchi kuchi mavjudligi yuzasidan (5 ish kuni)”;

11-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“a” va “b” kichik bandlardan “cheksiz marta uzaytirish imkoniyati bilan, ammo har bir holatda bir yildan ortiq boʻlmagan muddatga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

“a 1 ” kichik bandidan “cheksiz marta uzaytirish imkoniyati bilan, ammo har bir holatda uch yildan ortiq boʻlmagan muddatga” soʻzlari chiqarib tashlansin;

t) 21-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi hududiy boʻlinmalari”;

u) 22-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi”;

f) 24-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi”;

x) 29-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi”;

8-pozitsiya uchinchi ustunidagi “10 kun” soʻzlari “7 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

s) 30-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirdagi “m” kichik band bilan toʻldirilsin:

“m) Foydali qazilmalarni qazish chogʻida yer qaʼrini muhofaza qilishning yagona qoidalari talablariga rioya etish*”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi”;

12-pozitsiya uchinchi ustunidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ch) 31-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

sh) 32-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (istirohat bogʻlari attraksionlari bundan mustasno);

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

e) 33-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma

1-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi nazoratidagi obyektlarda elektr qurilmalarini sozlash ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma”;

2-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi nazoratidagi obyektlarda rele himoyasi qurilmalari, elektroavtomatika, telemexanika va isteʼmolchi elektrqurilmalardagi ikkilamchi zanjirlarni sozlash boʻyicha ishlarni amalga oshirish”;

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi yoki Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

yu) 34-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

ya) 35-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“g” kichik bandidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi nazorati ostidagi obyektlarni” soʻzlari “nazorat ostidagi obyektlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“z” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining putur yetkazmaydigan nazorat tizimini rentgen uskunasidan foydalangan holda tekshirish yuzasidan”;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

aa) 36-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi (yadroviy va radioaktiv materiallar bundan mustasno);

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “15 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni uchinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

bb) 37-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “10 kun” soʻzlari “7 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

vv) 38-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

12-pozitsiyaning uchinchi ustuni birinchi xatboshisidagi “Sanoat xavfsizligi davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi va Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

gg) 39-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “b” kichik bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Sanitariya-muhofaza zonasi turidan kelib chiqib, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Qurilish va kommunal xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi tomonidan beriladigan xulosalarda koʻrsatilishi lozim”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“a) Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi — sanitariya-muhofaza zonasida joylashgan obyektlar va inshootlardan xoʻjalik maqsadida foydalanish mumkinligi toʻgʻrisidagi xulosa;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi — sanitariya-muhofaza zonasida joylashgan obyektlar va inshootlardan xoʻjalik maqsadida foydalanish mumkinligi toʻgʻrisidagi xulosa;

v) Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi — sanitariya-muhofaza zonasida joylashgan obyektlar va inshootlardan xoʻjalik maqsadida foydalanish mumkinligi toʻgʻrisidagi xulosa;

g) Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi — sanitariya-muhofaza zonasida joylashgan obyektlar va inshootlardan xoʻjalik maqsadida foydalanish mumkinligi toʻgʻrisidagi xulosa;

d) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi — sanitariya-muhofaza zonasida joylashgan obyektlar va inshootlardan xoʻjalik maqsadida foydalanish mumkinligi toʻgʻrisidagi xulosa”;

dd) 40-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi”;

5-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ariza.

Arizada quyidagilar koʻrsatiladi:

yuridik shaxsning nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami;

rentgen uskunasining rusumi, raqami va ishlab chiqarilgan yili;

faoliyat yuritish manzili”;

8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “15 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;

10-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalaridan olingan ionlashtiruvchi nurlanish manbalarining belgilangan talablarga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosa”;

yeye) 41 — 45-ilovalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 41-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining alohida muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Oʻzbekiston Respublikasining oʻta muhim va toifalangan obyektlarida qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish ishlarini bajarish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs (qoʻriqlashning texnik vositalarini montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish huquqiga ega boʻlgan) 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Qoʻriqlash bosh boshqarmasi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning — nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; yuridik shaxs amalga oshirishni moʻljallayotgan qoʻriqlash, loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatishning texnik vositalari turlari; b) yuridik shaxsning shtatidagi xodimlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. Maʼlumotda quyidagilar koʻrsatiladi: kamida uch nafar xodimning F.I.O, JSHSHIR, pasportining seriyasi va raqami, yashash manzili; maʼlumoti, mutaxassisligi; yuridik shaxs shtatida egallab turgan lavozimi, mutaxassislik boʻyicha ish staji va malaka tarkibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongʻindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va texnik qoʻriqlashning boshqa vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha oxirgi uch yilda malaka oshirish va maxsus tayyorgarlik kurslaridan oʻtganlik toʻgʻrisidagi sertifikatlar; v) oxirgi uch yilda qoʻriqlash signalizatsiyalarini va texnik qoʻriqlashning boshqa vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha bajarilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 20 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) yuridik shaxsning shtatida kamida uchta sanoat (ishlab chiqarish) obyektida yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongʻindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va qoʻriqlashning boshqa texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish sohasida kamida uch yillik ish tajribasi mavjudligi; b) yuridik shaxsning shtatida tegishli ixtisoslashuv boʻyicha (yongʻinga qarshi avtomatika vositalarini, qoʻriqlash signalizatsiyalarini, yongʻindan darak beruvchi va yongʻindan saqlovchi signalizatsiyalarni va qoʻriqlashning boshqa texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash va ularga texnik xizmat koʻrsatish) tayyorgarlikka va kamida uch yil ish stajiga ega boʻlgan kamida uch nafar xodim mavjudligi; v) yuridik shaxsning shtatida psixik kasalliklar, giyohvandlik, toksikomaniya yoki alkogolizm bilan bogʻliq holda dispanser hisobida turgan mavjud emasligi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Qoʻriqlashning texnik vositasi — qoʻriqlanadigan obyektlarni tajovuzlardan himoya qilish uchun foydalaniladigan, mustaqil vazifalarni bajaradigan, konstruktiv jihatdan yakunlangan qurilma. 2. Ruxsatnoma olgan yuridik shaxslar har yili 1-fevralgacha maxsus vakolatli organga obyektlarni, ularning idoraviy mansubligini, oʻrnatilgan qoʻriqlashning texnik vositalari turlari va sonini koʻrsatgan holda oʻta muhim va toifalangan obyektlarda qoʻriqlashning texnik vositalarini loyihalashtirish, montaj qilish, sozlash, taʼmirlash hamda ularga texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha ular tomonidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etishlari shart.

Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 42-ILOVA

Obyektlar (xonalar)ning giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Obyektlar (xonalar)ning giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Obyektlar (xonalar)da giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining jamoat xavfsizligi xizmati jamoat tartibini saqlash boshqarmalari. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, uning pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda) hamda giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash boʻyicha faoliyat amalga oshiriladigan manzil. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: I. Giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga moʻljallangan maxsus xonalarning (keyingi oʻrinlarda — maxsus xonalar) muhandislik-texnik jihatdan mustahkamligiga, jihozlanishiga va saqlash sharoitlariga qoʻyiladigan ruxsat berishga doir talablar va shartlar: 1. Umumiy ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) alohida (yordamchi, xizmat va boshqa xonalardan ajratilgan), mustahkam bino (inshoot)larda joylashtirilishi va bitta kirish joyiga (eshik oʻrniga) ega boʻlishi; b) eshik oʻrni (eshik qutisi)ning romi qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan metall profildan (shveller, burchakcha va shu kabilar) tayyorlanishi. Ilgari qurilgan binolarda qalinligi 5 mm dan kam boʻlmagan, oʻlchamlari 30 x 40 mm boʻlgan metall burchaklar bilan mustahkamlangan hamda armatura diametri 14 mm dan va uzunligi 120 mm dan kam boʻlmagan, bir xil oraliqda joylashtirilgan kamida oʻnta shtirlar yordamida devorga qotirilgan taxtali eshik romlardan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi; v) eshiklari soz va eshik kesakisiga zich mustahkamlanishi (puxta moslashtirilishi); g) deraza oʻrinlarining boʻlishiga, qoida tariqasida, yoʻl qoʻyilmasligi. Ilgari qurilgan xonalarda deraza oʻrinlari boʻlgan taqdirda, ularga xonaning ichki tomonidan metall panjaralar oʻrnatilgan boʻlishi, metall panjaralar simlarining uchlari devorga 80 mm dan kam boʻlmagan chuqurlikda beton yordamida qotirilishi; d) birinchi qavatda joylashgan xonalarda deraza oʻrinlari boʻlgan taqdirda, ularga qoʻshimcha ravishda xonaning ichki tomonidan metall yoki ikki tomonidan metall listlar bilan qoplangan yogʻoch deraza eshiklari oʻrnatilishi hamda ular osma qulf va maxsus raqamlangan muhr bilan muhrlash yoki plombalash moslamasi bilan jihozlanishi; e) devorlari, shift toʻsinlari va polini mustahkamlashda (armaturalashda) foydalaniladigan, shuningdek, eshik va deraza oʻrinlaridagi panjaralarning metall sim chiviqlari (armaturalari) diametri 14 mm dan kam boʻlmasligi, sim chiviqlari 150 x 150 mm dan katta boʻlmagan katakchalarni hosil qilgan holda har bir kesishmasida payvandlanishi; j) ichkarisiga chiquvchi ventilyatsiya va boshqa muhandislik kommunikatsiyalarining lyuklari va tuynuklariga xona ichiga oʻtish imkonini istisno etadigan diametri 14 mm dan kam boʻlmagan hamda katakchalarning oʻlchami 100 x 100 mm dan katta boʻlmagan metall panjaralar oʻrnatilishi; z) devorlarida, shift toʻsinlarida yoki polida muhandislik tarmoqlarini oʻtkazish uchun qoldirilgan tuynuklarning diametri 200 mm dan katta boʻlmasligi; i) ichki maydoni va ularga olib keluvchi yoʻllarning yetarlicha yoritilishi; k) fonarlar yoki boshqa yoritishning avariya (zaxira) manbalari bilan taʼminlanishi; l) shamlar, mashʼalalar, kerosinli fonarlar, chiroqlar va boshqa ochiq olovli yoritish vositalari ishlatilishiga, ushbu maqsadlarda suyuq yonuvchi moddalardan foydalanilishiga yoʻl qoʻymaslik; m) ichki maydoni quruq boʻlishi; n) yaqin (10 metrdan uzoq boʻlmagan) joyda oʻrnatiladigan yongʻinga qarshi inventarlar bilan taʼminlanishi; o) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiyalar hamda videokuzatuv tizimlari bilan jihozlanishi; p) giyohvandlik vositalari va ularning analoglarini saqlash va qadoqlashga moʻljallangan xonalarning devorlarini, shift va ichki konstruksiyalarini pardozlash uchun chang va bugʻ yigʻmaydigan, oson tozalash va yuvish imkonini beradigan materiallardan foydalanilishi hamda havoni tortuvchi ventilyatsiya bilan jihozlanishi, devorning pol bilan tutashgan qismi aylanasimon shaklda ishlanishi; r) prekursorlarni saqlashga moʻljallangan xonalarda shamollatish uchun tabiiy ventilyatsiyadan foydalanilish. 2. Birinchi va ikkinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) maxsus xonalarning asosiy (tashqi) devorlarining qalinligi 250 mm dan kam boʻlmagan pishiq gʻisht yoki toshdan yoxud 125 mm dan kam boʻlmagan temir-betonli devor bloklaridan koʻtarilgan boʻlishi; b) maxsus xonalarning ichki devorlari (pardevorlari)ning qalinligi 120 mm dan kam boʻlmagan pishiq gʻisht yoki toshdan yoxud 80 mm dan kam boʻlmagan temir-betonli devor bloklaridan koʻtarilgan boʻlishi; v) maxsus xonalarning poli va shift toʻsinlarining qalinligi 180 mm dan kam boʻlmagan temir-betonli plitalardan yotqizilgan boʻlishi; g) ushbu bandning “a” va “b” kichik bandlari talablariga javob bermaydigan maxsus xonalarning devorlari, shift toʻsinlari va poli ichkari tomondan butun maydon boʻyicha qoʻshimcha ravishda metall panjaralar bilan mustahkamlanishi (armaturalanishi), metall panjara sim chiviqlarining uchlari devor va plitalardan chiqarilgan, oraligʻi 500 x 500 mm boʻlgan hamda diametri 14 mm dan kam boʻlmagan ankerlarga (metall shtirlarga) payvandlanishi. Ankerlarni devorga mustahkamlash imkoni boʻlmagan taqdirda, 100 x 50 x 6 mm oʻlchamli metall tasmalardan tayyorlangan toʻsiq detallarini toʻrtta dyubel mixlari yordamida temir-beton yoki beton sathlarga otib qoqishga yoʻl qoʻyiladi; d) ikkita eshik bilan jihozlanishi, bunda: tashqi (asosiy) eshik yaxlit, qalinligi 3 mm dan kam boʻlmagan metall listdan tayyorlanishi, unga kamida ikkita ichki (oʻyma) qulf va maxsus raqamlangan muhr bilan muhrlash yoki plombalash moslamasi oʻrnatilishi hamda xonadan chiqish tomonga (tashqariga) ochilishi; ichki (qoʻshimcha) eshik metall panjaralardan tayyorlanib, ichki (uyma) yoki osma qulf bilan jihozlanishi hamda xonaga kirish tomonga (ichkariga) ochilishi; tashqi va ichki eshiklar sekretlari boʻyicha (har bir qulf uchun) har xil boʻlgan qulflar, ishonchli qotirgichlar va oshiq-moshiqlar moslamasi bilan jihozlanishi, qulflar yoki qulflash uskunalarining rigellari koʻndalang kesishmasining maydoni boʻyicha 3 sm 2 dan kam boʻlmasligi. 3. Uchinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: yaxlit, qalinligi 3 mm dan kam boʻlmagan metall listdan tayyorlangan, unga kamida ikkita ichki (oʻyma) qulf va maxsus raqamlangan muhr bilan muhrlash yoki plombalash moslamasi oʻrnatilgan, xonadan chiqish tomonga (tashqariga) ochiladigan bitta tashqi eshik bilan jihozlanishi. II. Giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash tartibiga qoʻyiladigan ruxsat berishga doir talablar va shartlar: 1. Umumiy ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni va ularning analoglarini saqlash uchun seyflar va metall javonlar devorlarining qalinligi 3 mm dan kam boʻlmasligi, kamida ikkita ichki (oʻyma) qulflar bilan jihozlangan hamda pol yoki devorga qotirilgan (payvandlangan) boʻlishi, ogʻir (ogʻirligi 700 kg dan ortiq), oʻrtacha va katta gabaritli (oʻlchamlari 1500 x 600 x 500 mm dan kam boʻlmagan) seyf va metall javonlar bundan mustasno. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning analoglari seyf tipidagi bitta ichki qulfga ega boʻlgan ogʻir seyflarda saqlanishiga ruxsat beriladi; b) giyohvandlik vositalarini saqlashga moʻljallangan metall javonlarning eshiklari metalli ust qoʻyma (nakladka)lar yoki burchaklar bilan mustahkamlanishi; v) kimyoviy va fizik-kimyoviy xossalardan kelib chiqib, saqlashning harorat rejimiga rioya qilish zarur boʻlgan hollarda yuridik shaxs rahbarining buyrugʻi yoki boshqa farmoyish hujjatiga asosan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning analoglari maxsus xonalar ichida oʻrnatilgan, ichki qulf bilan qulflanadigan va muhrlanadigan sovitish kameralarida (sovutkichlarda) saqlanishi; g) tez tibbiy yordam xizmatining transport vositalarida giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning analoglari tibbiy maqsadlarda tashish mobaynida tibbiy qutilarda saqlanishi; d) ish kuni yakunlangandan soʻng seyflar, metall javonlar, sovitkichli kameralar (sovitkichlar) va maxsus xonalar qulflanishi, muhrlanishi (plombalanishi) hamda qoʻriqlovga topshirilishi, kalitlar, muhr va tamgʻalash uskunasi (plombir) esa — giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, ularning analoglari va prekursorlar saqlanishi uchun javobgar shaxsda boʻlishi; e) muhrlash uchun kanop ip tugunlarsiz, butun boʻlishi, kanop ip maxsus xonalar, seyflar, metall javon va sovitkichli kameralar (sovitkichlar)ning eshigidagi quloqchasi (ilgagi yoki tutqichi)dan shunday oʻtkazilishi kerakki, eshikni kanop ipga va muhr izi (ottiski)ga zarar yetkazmasdan ochishning imkoni boʻlmasligi, shuningdek, muhrlar kanop ip ustidan muhrlar izi (ottiski) uchun chuqurchaga ega boʻlgan taxtachaga bosilishi; j) maxsus xonalar, seyflar, metall javonlar va sovitkichli kameralar (sovitkichlar) kalitlarining ikki toʻplami boʻlishi, bunda kalitlarning bir toʻplami doimiy ravishda giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash uchun javobgar shaxs yonida, ikkinchisi esa muhrlangan qutichada yuridik shaxsning rahbarida saqlanishi. Kalitlarni stollar, boshqa joylarda qoldirish taqiqlanadi; z) maxsus xonada seyflar, metall javonlar va sovitkichli kameralar (sovitkichlar) ularning raqami va ular muhrlanadigan muhrlar koʻrsatilgan roʻyxati osilishi. 2. Birinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning analoglari maxsus xonalar ichida joylashtirilgan seyflarda yoki metall javonlarda saqlanishi; b) prekursorlar saqlash joyi hududida va maxsus xonalar ichida saqlanishi. 3. Ikkinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, ularning analoglari va prekursorlar maxsus xonalar ichida saqlanishi, bunda giyohvandlik vositalari va ularning analoglari seyflarda, psixotrop moddalar va ularning analoglari metall javonlarga, prekursorlar esa ushbu mahsulot uchun ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlari bilan belgilangan idishlar va qadoqlarga joylashtirilishi; b) davolash-profilaktika muassasalarining navbatchi tibbiyot xodimlari tomonidan giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va ularning analoglari ushbu maqsadlarda maxsus ajratilgan, polga yoki devorga qotirilgan seyf yoki metall javonlarda saqlanishi. 4. Uchinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar — giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, ularning analoglari va prekursorlar maxsus xonalar ichida saqlanishi, bunda giyohvandlik vositalari va ularning analoglari seyflarda, psixotrop moddalar va ularning analoglari metall javonlarda, prekursorlar esa ushbu mahsulot uchun ishlab chiqaruvchining texnik hujjatlari bilan belgilangan idishlar va qadoqlarga joylashtirilishi. III. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar, ularning analoglari va prekursorlar saqlanadigan joylar hamda maxsus xonalarning qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya vositalari hamda videokuzatuv tizimlari bilan jihozlanishiga qoʻyiladigan ruxsat berishga doir talablar va shartlar. 1. Umumiy ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlari bilan jihozlashda qurilish-montaj va ishga tushirish-sozlash ishlari qurilish meʼyorlari va qoidalari talablariga binoan ishlab chiqilgan maxsus loyihalarga muvofiq amalga oshirilishi; b) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlariga ularni loyihalashtirish, montaj qilish va sozlash ishlarini amalga oshirgan yuridik shaxs bilan kelishmagan holda oʻzgartirishlar kiritilishiga yoʻl qoʻymaslik; v) qoʻriqlash va yongʻinga qarshi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlaridan foydalanish va ularga xizmat koʻrsatish uchun javobgar shaxs tayinlanishi; g) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlarini oʻrnatish va ulardan foydalanishga oid texnik hujjatlarga “Xizmat faoliyati doirasida foydalanish uchun” grifi qoʻyilishi hamda ushbu rejimga rioya etilishi; d) xavfni bildiruvchi signal tushganda, qorovul (qorovullik xizmat) xatti-harakatlarini belgilovchi yoʻriqnoma ishlab chiqilishi va yuridik shaxs rahbari tomonidan tasdiqlanishi; e) maxsus xonalar Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazi (punkti) qoʻriqloviga topshirilishi, bunda ularning qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiyalar kompleksi texnik qoʻriqlash markazi (punkti)ga ulanishi; j) birinchi (tashqi) doiradagi qoʻriqlash signalizatsiyasining datchiklari ruxsatsiz kirib-chiqishni (ochishni, buzishni) aniqlash maqsadida quyidagicha jihozlanishi: obyektlar hududining atrofi boʻylab yer ustida joylashgan binoning tashqi devoridan yoki bino doʻnglikda joylashganda, doʻnglikning tashqi asosidan yoxud bino pastqamlikda joylashganida chuqurlikning tashqi chetidan 5 m dan kam boʻlmagan masofa doirasida yaxlit himoya zonasi koʻrinishida oʻrnatilishi; bino atrofidagi himoya zonasi uzluksiz boʻlishi va uning doirasida harakatlanayotgan odam aniqlanishini taʼminlashi; tashqi himoya tizimi qoʻriqlanayotgan hududda odamlarning harakatlanishini sezadigan radiotoʻlqin uskunalari bilan jihozlanishi, bunda obyekt atrofida yaxlit himoya zonasini yaratish uchun hajmli tipdagi yoki yopiq uzluksiz perimetr boʻyicha tor, chegara boʻylab tortilgan himoya zonasini yaratish uchun tarmoq tipidagi xabar bergich uskunalardan foydalanilish. Yaxlit zona oʻrniga tashqi himoya tizimi chegarasida kengligi 1,5 — 2 metrli perimetr boʻylab qoʻriqlash zonasini jihozlashga ruxsat etiladi; giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga moʻljallangan maxsus xonalarning eshiklariga, derazalariga, ventilyatsiya va boshqa muhandislik kommunikatsiyalarining tuynuk va teshiklariga oʻrnatilishi; z) ikkinchi (ichki) doiradagi qoʻriqlash signalizatsiyasi datchiklari xona ichida ruxsatsiz begona shaxslarning borligini aniqlash maqsadida maxsus xonalar ichiga oʻrnatilishi; i) yongʻindan darak beruvchi signalizatsiyaning koʻrsatkichlari xona ichiga, u yerdagi yongʻinga qarshi vaziyat keskin oʻzgarganda (harorat koʻtarilishi, tutun hosil boʻlishi va boshqalar) yoki yongʻin yuzaga kelganda, xatarni bildiruvchi signalni berish uchun oʻrnatilishi; k) yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya yongʻin chiqqanligi yoki bino ichidagi yongʻin xavfsizligi holati oʻzgarganligini aniqlash va signal berishga moʻljallangan tutunli, issiqlik, yorugʻlik va (yoki) kombinatsiyalangan xabar bergichlar bilan jihozlanishi; l) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiyaning xatarni bildiruvchi signali yuridik shaxsning kechayu kunduz ishlovchi qorovullik, qoʻriqlash, navbatchilik yoxud dispetcherlik xizmati xonasida jihozlangan maxsus koʻp kanalli (koʻp nurli) pultga kelib tushishi, ushbu pultdagi maxsus tabloda buzilish yoki yongʻin roʻy bergan joyni (yongʻinni) chiroq (nur) yordamida koʻrsatadigan tovushli, yorugʻlik yoki boshqa indikatorlar (signallar) uzatilishi; m) xatarni bildiruvchi signal yuridik shaxsning kechayu kunduz ishlovchi qorovullik, qoʻriqlash, navbatchilik yoxud dispetcherlik xizmati xonasida jihozlangan maxsus koʻp kanalli (koʻp nurli) pultga kelib tushishi bilan bir vaqtda simli yoki radio aloqa tizimi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazi (punkti)ga uzatilishi; n) xatarni bildiruvchi signal sabablarini aniqlash, zudlik bilan kechiktirib boʻlmaydigan choralarni koʻrish va yolgʻon (sababsiz) chaqiriqning oldini olish maqsadida yuridik shaxsning kechayu kunduz ishlovchi qorovullik, qoʻriqlash, navbatchilik yoxud dispetcherlik xizmati hamda Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi boʻlinmalarining texnik qoʻriqlash markazi (punkti) oʻrtasida ikki tomonlama aloqa tashkil etilishi; o) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi maxsus xonaning tashqi tomonida baland tovush chiqaruvchi uskuna (sirena) bilan jihozlanishi; p) xatarni bildiruvchi signalni uzatishda qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi avtomatik tarzda ishlashi; s) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlarining elektr taʼminoti tarmogʻi: uning sutka davomida uzluksiz tarzda ishlashini taʼminlashi; asosiy elektr tizimi oʻchirilganda uni almashtiruvchi, avtomatik tarzda ishga tushadigan elektr taʼminoti manbaiga (dizel-generator va boshqalar) ulangan va kamida 3 soat ishlovchi akkumulyator bilan jihozlanishi; t) videokuzatuv tizimi tasvirni kamida oʻttiz kun davomida saqlanishini; u) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksi hamda videokuzatuv tizimlarining simlari elektr uzatish qutisi (kommutatsion uskuna)dan datchiklargacha yashirin tarzda, devorlar yoki shift osti toʻsiqlariga chuqur kiritilib va suvab yoxud devorlar va shift osti panellari ichiga joylashtirilib oʻtkazilishi hamda unga shikast yetkazilganda ishlab ketadigan datchiklar bilan taʼminlangan boʻlishi. Qoʻriqlash signalizatsiyasi va videokuzatuv tizimlarining shleyflari temir-beton va beton qurilish konstruksiyalari boʻylab quvurlarda faqat maxsus xonalar ichida yotqizilishiga yoʻl qoʻyiladi; f) qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya kompleksining signal beruvchi va taʼminlash kabellari tasodifiy ravishda yoki qasddan shikastlanishlardan yuqori darajada himoyalangan boʻlishi. 2. Birinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar — ikki (tashqi va ichki) doirali qoʻriqlash, shuningdek, yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya bilan jihozlanishi. 3. Ikkinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar — ichki doirali qoʻriqlash signalizatsiyasi, shuningdek, yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya bilan jihozlanishi. 4. Uchinchi toifadagi obyektlar uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar — ichki doirali qoʻriqlash signalizatsiyasi bilan jihozlanishi. IV. Birinchi toifadagi obyektlarda giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalarni, ularning analoglari va prekursorlarni saqlash joylarining hududiga qoʻyiladigan ruxsat berishga doir talablar va shartlar: 1. Umumiy ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) toʻsiq devordan 3 m dan kam boʻlmagan kenglikda taqiqlangan hududga ega boʻlishi, uning chegaralarida toʻsiqlar va ogohlantiruvchi belgilar oʻrnatilishi, shuningdek, taqiqlangan hudud doirasidagi daraxtlar va butalar olib tashlangan boʻlishi, ushbu hudud quruq oʻtdan, butalardan, shox-shabbalar va boshqa oson alangalanuvchi buyumlardan tozalanishi; b) toʻsiq devordan eng yaqindagi omborxonagacha masofa 3 m dan kam boʻlmasligi; v) yuzasi tekis boʻlishi, yogʻingarchilik, qor-muz suvlari va sugʻoriladigan suvlar oqib ketishi uchun zarur qiyaliklarga ega boʻlishi; g) binolar, qurilmalar va inshootlarga, yongʻinni oʻchirish gidrantlariga, hovuzlarga va boshqa suv taʼminoti manbalariga olib boruvchi ichki yoʻllar, oʻtish yoʻllari, shoxobcha yoʻllar, oʻtish joylari va piyodalar yoʻlakchalari, shuningdek, yongʻinga qarshi buyumlar, moslamalar hamda rezervuarlarning boʻsagʻalari qattiq qoplamaga ega boʻlishi, erkin harakatlanish uchun doimo boʻsh hamda toza saqlanishi va oʻz vaqtida taʼmirlanishi, muz bilan qoplanganda qum sepilishi, qishda esa qordan tozalanib turilishi; d) ichki temir yoʻllarini kesib oʻtish yoʻllari va joylari yongʻin oʻchirish avtomobillari oʻtishi uchun boʻsh turishi, yoʻllardan, oʻtish yoʻllaridan, binolar, qurilmalar va inshootlar orasidagi uzilishlardan materiallarni, xom ashyoni, tayyor mahsulotlarni toʻplash joylari hamda avtotransport vositalari turargohi sifatida foydalanishga yoʻl qoʻyilmaslik; e) oʻtish yoʻllarining tor joylarida va yongʻinni oʻchirish tezkor rejasi boʻyicha yongʻin oʻchirish texnikasi joylashtirilishi belgilangan joylarda avtotransportning va boshqa mexanizmlarning toʻxtab turishini taqiqlovchi yoʻl belgilari va aniqlashtiruvchi yozuvlar bilan taʼminlanishi; j) soz va zudlik bilan ishlatishga tayyor holda ushlab turiladigan yashindan himoyalash hamda yongʻin oʻchirishning birlamchi vositalari bilan jihozlanishi, ular olinishi qulay boʻlgan joylarda joylashtirilgan hamda sutkaning qorongʻi vaqtida yoritiladigan hududdagi maxsus yongʻinga qarshi qalqon (post)lariga oʻrnatilishi; z) sutkaning qorongʻi vaqtida turgʻun elektr chiroqlari bilan yoritilishi; i) qazilgan chuqurlar yoki chuqurli joylarning boʻlmasligi, lyuklar, quduqlar va ariqchalar toza boʻlishi va qopqoqlar bilan yopilishi, vaqtincha ochib qoʻyilgan lyuklar, quduqlar va ariqchalar esa balandligi 1 metrdan kam boʻlmagan, sutkaning qorongʻi vaqtida koʻrinadigan chiroqli signalizatsiya oʻrnatilgan toʻsiqlar bilan taʼminlanishi; k) quduqlarga, shuningdek, muyulish burchaklarida kameralarga ega boʻlmagan yer osti muhandislik tizimlari ularning joylashuvini aniqlash imkonini beruvchi tashqi aniqlashtiruvchi belgilar bilan jihozlanishi; l) alohida joylashgan giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash joylari oʻrtasidagi, shuningdek, giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash joylari va boshqa binolar, qurilmalar va inshootlar oʻrtasidagi masofa yongʻinga qarshi oraliqlaridan kam boʻlmasligi, ushbu oraliqlardan materiallarni, xom ashyoni, yarim tayyor mahsulotlarni, tayyor mahsulotlarni va idishlarni saqlash uchun foydalanishga yoʻl qoʻyilmaslik; m) hududda materiallarni, xom ashyoni, yarim tayyor mahsulotlarni, tayyor mahsulotlarni va idishlarni saqlash uchun maydonchalarning jihozlanishi davlat yongʻin nazorati organlari bilan kelishilishi; n) hududi kunu tun xizmat olib boruvchi qurollangan qoʻriqlash xizmati bilan qoʻriqlanishi. 2. Giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalarni va ularning analoglarini saqlash uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar va shartlar: a) hududi tikanli sim, pishiq gʻisht, tosh yoki metalldan tayyorlangan, balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan toʻsiq devor bilan oʻralishi; b) pishiq gʻishtdan, toshdan yoki metalldan tayyorlangan toʻsiq devor ustiga 0,5 metrdan kam boʻlmagan balandlikda metall asoslarga toʻrt qator tikanli sim tortilishi; v) toʻsiq devorda qulflanadigan darvoza va eshiklar oʻrnatilishi. 3. Prekursorlar saqlash uchun qoʻshimcha ruxsat berishga doir talablar: a) hudud quyidagi tartibda ikki doirali toʻsiq devor bilan oʻrab olinishi: birinchi (tashqi) doiradagi toʻsiq devor 2,5 metrdan kam boʻlmagan balandlikda pishiq gʻisht, tosh yoki temir-betonli bloklardan koʻtarilishi, toʻsiq devor ustidan balandligi 0,5 metrdan kam boʻlmagan 4 qator tikanli simdan yasalgan egilgan (burchakli) ustun yoki “yegoza” turidagi tikanli simdan yalpi toʻsiq oʻrnatilishi; ikkinchi (ichki) doiradagi toʻsiq devor asosiy devorning ichki tomonidan balandligi 2 metrdan kam boʻlmagan “rabitsa” turidagi simdan koʻtarilishi, toʻsiq devor ustidan balandligi 0,5 metrdan kam boʻlmagan 4 qator tikanli simdan yasalgan egilgan (burchakli) ustun yoki “yegoza” turidagi tikanli simdan yalpi toʻsiq oʻrnatilishi; birinchi va ikkinchi doiradagi toʻsiq devorlar qulflanadigan darvoza va eshiklar bilan jihozlanishi; b) muayyan turdagi saqlash joylarida (omborxonalar, ochiq va usti yopiq maydonchalar, rezervuar joylar) saqlanishi lozim boʻlgan prekursorlarning aniq turlari hamda ularning cheklangan sigʻimlari normativ-texnik hujjatlarga muvofiq belgilanishi; v) yongʻin xavfsizligi qoidalari va moddalarning oʻzaro mutanosibligi hamda oʻt oʻchirish vositalarining bir xildaligi belgilariga rioya etilgan holda saqlanishi; g) har bir omborxonada koʻrinadigan joyda “Signal ranglari va xavfsizlik belgilari” 12.4.026 Davlat standarti boʻyicha omborxonada saqlanayotgan materiallarni toʻplashda xavfsizlik qoidalari, baxtsiz hodisalar roʻy berganda birinchi tibbiy yordam koʻrsatish yoʻriqnomalari osilishi; d) prekursorlarni idishlarda saqlash omborxonalari yonmaydigan materiallardan qurilishi, quruq, yaxshi shamollatilishi yoki ventilyatsiyalanishi; e) xom ashyo va tayyor mahsulotlarni saqlash omborxonalarida umumiy almashinuvchan ventilyatsiya, sochiluvchan moddalarni saqlash silos omborxonalarida esa — aspiratsiya oʻrnatilishi; j) xom ashyo va tayyor mahsulotlarni saqlash uchun maydonchalar atmosfera yogʻinlaridan va quyosh nurlarining toʻgʻridan-toʻgʻri taʼsiridan himoyalangan boʻlishi, yoʻlning qatnov qismi sathidan kamida 15 sm balandlikda joylashishi, suyuqliklarning toʻsiqlarsiz yoyilishini cheklovchi moslamalar hamda atmosfera va yer usti suvlari uchun ariqlar bilan jihozlanishi; z) xom ashyo va tayyor mahsulotlarni maxsus maydonchalarda idishlar ichida saqlash har birida soni 100 donadan ortiq boʻlmagan guruhlar bilan amalga oshirilishi, guruhlar orasidagi masofa 1 metrdan kam boʻlmasligi hamda har bir guruhda maʼlum bir turdagi moddalar saqlanishi; i) kislotalarni saqlash uchun omborxonalar boshqa materiallarni saqlovchi omborxonalardan alohida joylashtirilishi va ularni shamollatish uchun tabiiy ventilyatsiyadan foydalanilishi, shuningdek, kislotalar yertoʻlalarda saqlanishiga yoʻl qoʻymaslik; k) xom ashyoning sutkalik zaxirasini saqlash uchun boʻlinmalarda havoni tortuvchi ventilyatsiya oʻrnatilgan omborlar jihozlanishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Cheklanmagan. 12. Izoh: 1. Giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga moʻljallangan joylar texnik mustahkamlik, jismoniy himoyalanganlik hamda qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiya moslamalari bilan jihozlanish darajasiga qarab uch toifadagi obyektlarga boʻlinadi: a) birinchi toifadagi obyektlarga umumiy toʻsiq devor bilan oʻrab olingan va texnik mustahkamlangan hududda joylashgan quyidagi faoliyatni amalga oshirishga moʻljallangan binolar, inshootlar va xonalar kiradi: prekursorlarni sotish (berish) (prekursorlar saqlanadigan baza va omborxonalar); giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni ishlab chiqarish hamda tayyorlash; tarkibida giyohvand modda boʻlgan oʻsimliklarni oʻstirish; b) ikkinchi toifadagi obyektlarga quyidagi faoliyatni amalga oshirishga moʻljallangan xonalar kiradi: giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni sotish (berish) va taqsimlash (dorixonalar va davolash-profilaktika muassasalarining dorixonalari); yangi giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini va psixotrop moddalarni ishlab chiqarish; giyohvandlik vositalaridan, psixotrop moddalardan, ularning analoglaridan va prekursorlardan ishlab chiqarish ehtiyojlari uchun ilmiy va taʼlim maqsadlari uchun foydalanish; giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni yoʻq qilish; v) uchinchi toifadagi obyektlarga laboratoriyalarning, davolash-profilaktika muassasalari boʻlinmalarining, tibbiyot punktlarining, boshqa tibbiyot muassasalarining giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni va ularning analoglarini saqlash boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga moʻljallangan xonalari kiradi. 2. Obyektlar (xonalar)ning giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Bojxona qoʻmitasi organlari va boʻlinmalarining ekspertiza va tezkor-qidiruv faoliyatida, shuningdek, Adliya vazirligining sud-ekspertiza muassasalari faoliyatida giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlash uchun olish talab qilinmaydi. 3. Obyektlar (xonalar)ning giyohvandlik vositalarini, psixotrop moddalarni, ularning analoglarini va prekursorlarni saqlashga doir texnik talablarga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosa yuridik shaxslarning giyohvandlik vositalari, psixotrop moddalar va prekursorlarning muomalada boʻlishi bilan bogʻliq faoliyatni amalga oshirish huquqini beruvchi litsenziyani olish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga murojaat qilish uchun asos hisoblanadi. 4. Ariza beruvchining ruxsat berish talablari va shartlariga muvofiqligini aniqlash uchun vakolatli organ arizani olgan kundan boshlab uch ish kunidan oshmagan muddatda oʻz mablagʻlari hisobiga ariza beruvchida giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash uchun mavjud sharoitlarni tekshirish va baholash ishlarida qatnashishga vakolat berilgan yuridik shaxs vakili ishtirokida joyiga chiqqan holda, ariza beruvchida giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlash boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan mavjud sharoitlarni tekshirishni va baholashni amalga oshiradi hamda natijalari boʻyicha ikki nusxada dalolatnomani tuzadi. Dalolatnomada giyohvandlik vositalarini, ularning analoglarini, psixotrop moddalar va prekursorlarni saqlashga moʻljallangan joyning muhandislik-texnik jihatdan mustahkamligi, jismoniy himoyasi tashkil etilganligi, qoʻriqlash va yongʻindan darak beruvchi signalizatsiyalar bilan jihozlanganligi ruxsat berish talablari va shartlariga muvofiqligi toʻgʻrisida xulosalar bayon etiladi, zarurat boʻlganda aniqlangan kamchiliklar, ularni bartaraf etishning aniq tavsiyalari va yetarli muddatlari koʻrsatiladi. Dalolatnomaning ikkinchi nusxasi yuridik shaxsning rahbariga yoki tekshirish va baholash ishlarida qatnashishga vakolat berilgan shaxsga imzo orqali topshiriladi.

Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 43-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasidagi avtomobil yoʻllarini, yoʻl inshootlarini, temir yoʻl kesishmalarini, avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻyida joylashgan AYOQS, AGTKS hamda AGQS (avtomobillarga benzin quyish, gaz toʻldirish va gaz quyish) stansiyalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash loyihalarini kelishish

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Oʻzbekiston Respublikasidagi avtomobil yoʻllarini, yoʻl inshootlarini, temir yoʻl kesishmalarini, avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻyida joylashgan AYOQS, AGTKS hamda AGQS (avtomobillarga benzin quyish, gaz toʻldirish va gaz quyish) stansiyalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash loyihalarini kelishish. 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Avtomobil yoʻllarini, yoʻl inshootlarini, temir yoʻl kesishmalarini, avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻyida joylashgan AYOQS, AGTKS hamda AGQS (avtomobillarga benzin quyish, gaz toʻldirish va gaz quyish) stansiyalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Xalqaro avtomobil yoʻllari, shahar magistral koʻchalaridagi loyihalarni kelishish — Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati; Xalqaro avtomobil yoʻllari, shahar magistral koʻchalaridan tashqari barcha yoʻllar va koʻchalardagi loyihalarni kelishish — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari Jamoat xavfsizligi xizmati Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, STIR, pochta va elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish boʻyicha faoliyat uchun olingan litsenziya raqami (avtomobil yoʻllari va koʻchalari boʻyida joylashgan AYOQS, AGTKS hamda AGQS (avtomobillarga benzin quyish, gaz toʻldirish va gaz quyish) stansiyalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash loyihalarini kelishish boʻyicha); arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyati uchun litsenziya raqami (avtomobil yoʻllarini, yoʻl inshootlarini, temir yoʻl kesishmalarini qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash loyihalarini kelishish boʻyicha); loyiha toʻgʻrisida maʼlumot (loyiha nomi va mazmuni, joylashgan joyi, geolokatsiyasi, shuningdek, xaritadagi kenglik va uzunlik koʻrsatkichlari); b) loyihaning elektron shakli, sputnik xarita ustiga yoʻl harakatini tartibga solish texnik vositalari bilan jihozlanishi chizilgan chizmasi (svetofor obyektini ish tartibi bilan koʻrsatilishi) masshtabi 1:500. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 90 foizi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 10 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) “Yoʻl harakati xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonun talablariga muvofiq kelishi; b) “Avtomobil yoʻllari toʻgʻrisida”gi Qonun talablariga muvofiq kelishi; v) Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi avtomobil yoʻllarida xavfsizlikni taʼminlash va tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2011-yil 26-dekabrdagi 342-son qarori talablariga muvofiq kelishi; g) avtomobil yoʻllarini, yoʻl inshootlarini, temir yoʻl kesishmalarini, AYOQS, AGTKS hamda AGQSni qurish va rekonstruksiya qilish sohasini tartibga soladigan tegishli shaharsozlik normalari va qoidalari, texnik reglamentlar va standartlar talablariga muvofiq kelishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Bir martalik. 12. Izoh: Loyihadagi tushunarsiz masalalar boʻyicha loyiha tayyorlagan tashkilot tomonidan tushuntirish berish soʻraladi. Zarur hollarda, loyiha joyiga chiqib oʻrganiladi.

Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 44-ILOVA

Texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika vositalarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishiga va ulardan foydalanilishiga doir ruxsatnoma, bundan sanoat maqsadlarida foydalaniladigan pirotexnika vositalari mustasno

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika vositalarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishiga va ulardan foydalanilishiga doir ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Pirotexnika vositalarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq ommaviy tadbirlarni oʻtkazish chogʻida qoʻllash uchun Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va ulardan foydalanish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlaridan (xavflilikning III — V klasslari) foydalanish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga doir litsenziyaga ega boʻlgan yuridik shaxslar. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza (pirotexnika vositalarini olib kirish sanasidan kamida 13 ish kuni oldin taqdim etiladi). Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi, uning pochta manzili, soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami, telefon raqami, elektron pochta manzili (mavjud boʻlganda); texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika vositalarini (xavflilikning III — V darajalari) (keyingi oʻrinlarda — pirotexnika vositalari) olib kirish va ulardan foydalanish uchun asos boʻluvchi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti yoki Vazirlar Mahkamasi qarorining sanasi, raqami va nomi; pirotexnika vositalaridan foydalaniladigan ommaviy tadbir toifasi, nomi va tashkilotchisi, ommaviy tadbirni oʻtkazish obyekti nomi va manzili; pirotexnika vositalaridan foydalanish sanasi, boshlanish va tugallanish vaqti; pirotexnika vositalaridan foydalanish ishlarini bajarishga jalb etilayotgan xodimlar (familiyasi, ismi, otasining ismi, doimiy yashash manzili); b) ommaviy tadbir tashkilotchisi tomonidan tasdiqlangan ommaviy tadbir dasturi; v) otish maydonchasi va xavfli hudud doirasi tushirilgan holda, obyekt atrofidagi hudud xaritasi hamda fuqarolar va yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha asosiy tadbirlar, shuningdek, pirotexnika vositalaridan foydalanishda ishtirokchilar va yongʻin xavfsizligini taʼminlash uchun ishlatiladigan asosiy texnik vositalar roʻyxati koʻrsatilgan pirotexnika vositalaridan foydalanish dasturi; g) Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi va ulardan foydalanishi rejalashtirilayotgan pirotexnika vositalarining xavflilik klassi, guruhi va miqdori, Oʻzbekiston Respublikasining Tashqi iqtisodiy faoliyat tovar nomenklaturasi, BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, moddalarning klassifikatsiya shifri, yuk joʻnatuvchi nomi, Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirish punkti (bojxona posti), olib kirilgan pirotexnika vositalari saqlanadigan joy nomi va manzili, yuk tashuvchi nomi, foydalaniladigan transport turi, Oʻzbekiston Respublikasi hududi boʻylab tashish yoʻnalishi hamda yukning kuzatuvini amalga oshiruvchi Davlat yoʻl harakati xavfsizligi xizmati organi nomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; d) yuridik shaxsning pirotexnika vositalaridan foydalanishga jalb etilgan xodimlarining Toshkent davlat texnika universiteti huzuridagi pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tarmoq markazining “Pirotexnika buyumlarini xavfsiz qoʻllash” yoʻnalishi boʻyicha maxsus malaka oshirish kurslaridan oʻtganligi toʻgʻrisidagi sertifikat nusxalari. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Yigʻim undirilmaydi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 13 ish kuni. 9. Ruxsat berishga oid talab va shartlar: a) texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika buyumlaridan (xavflilikning III — V darajalari) foydalanish boʻyicha faoliyatni amalga oshirishga doir litsenziyaga (faoliyatning kichik turiga) ega boʻlish; b) pirotexnika vositalarini faqat Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining yoki Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlariga muvofiq tashkil etilgan ommaviy tadbirlarni oʻtkazish maqsadlarida olib kirish va ulardan foydalanish;* v) pirotexnika vositalaridan ommaviy tadbir dasturiga muvofiq foydalanish; g) ommaviy tadbirni oʻtkazish obyektida tashkil etilgan otish maydonchasi va xavfli hududda fuqarolar va yongʻin xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrish*; d) olib kirilgan va foydalanilgan pirotexnika vositalarining mavjudligi va sarfi hisobini yuritish; e) shtatda kamida 2 nafar pirotexnika vositalaridan foydalanish sohasi mutaxassislarning mavjudligi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Bir marta olib kirish va foydalanish uchun beriladi. 12. Izoh: Texnik va maxsus maqsadlardagi pirotexnika vositalarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishiga va ulardan foydalanilishiga doir ruxsatnoma olish quyidagilar amalga oshirish uchun talab etilmaydi: a) sanoat maqsaddagi pirotexnika vositalarini olib kirish va ulardan foydalanish; b) maishiy maqsadidagi (xavflilikning I — III darajalari) pirotexnika vositalarini olib kirish va ulardan foydalanish; v) texnik va maxsus maqsaddagi pirotexnika vositalarining (xavflilikning III — V darajalari) Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan olib kirish va ulardan foydalanish. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 45-ILOVA

Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek, Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek, Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Davlat mulki boʻlgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini, shuningdek Milliy arxiv fondining nodavlat qismiga kiritilgan arxiv hujjatlari yoki ularning koʻchirma nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan tashqariga vaqtincha olib chiqish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: 1. Ariza. Unda quyidagilar koʻrsatiladi: yuridik shaxs uchun-nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — F.I.O., JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), telefon raqami; olib chiqish maqsadi; olib chiqiladigan hujjatlar soni (saqlov birligi); olib chiqilayotgan davlat nomi. 2. Sugʻurta tavakkalchiliklarining barcha holatlari taʼminlangan holda vaqtincha olib chiqilayotgan arxiv hujjatlari yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini mulkiy sugʻurtalash shartnomasining sugʻurta polisi. 3. Arxiv hujjatlarini tasarrufdan chiqarish yoki bir shaxsdan ikkinchi shaxsga oʻtkazish shaklini tasdiqlovchi hujjatlar (mavjud boʻlganda). 4. Davlat muzeylari, arxivlari, kutubxonalari, davlatning boshqa saqlash joylari hamda boshqa yuridik shaxslar tomonidan qoʻshimcha ravishda arxiv hujjatlari yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini vaqtincha olib chiqish maqsadlari, muddatlari va shartlari toʻgʻrisida qabul qiluvchi tomon bilan tuzilgan shartnoma. 5. Qabul qiluvchi tomon rasmiy organlarining vaqtincha olib chiqilayotgan arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining but saqlanishi va oʻz vaqtida qaytarilishi xususidagi yozma kafolatlari. 6. Arxiv hujjatlarining roʻyxati, shuningdek, arxiv hujjatlarining oʻzi yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalari (yetkazib beriladi). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 20 foizi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim Yigʻim undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 15 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlari tartibga keltirilgan boʻlishi*; b) vaqtincha olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlarining mulkdori aniqligi, arxiv hujjatlariga mulkdorlik huquqi toʻgʻrisida nizolar mavjud emasligi; v) arxiv hujjatlarining qaytib olib kelinishiga shubha tugʻdiradigan holatlar va dalillarning mavjud boʻlmasligi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Arxiv hujjatlarini yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarini Oʻzbekiston Respublikasidan vaqtincha olib chiqish huquqi uchun ruxsatnoma — 3 oy. 12. Izoh: 1. Olib chiqilishi bildirilgan arxiv hujjatlari “Oʻzarxiv” agentligining vakolatli ekspertlari tomonidan hujjatlarning qimmatliligini aniqlash ekspertizasi oʻtkaziladi va ularning xulosasiga koʻra ruxsatnoma beriladi. 2. Arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining vaqtincha olib chiqilgan oʻrami qaytarilayotganda, mazkur oʻram “Oʻzarxiv” agentligi va Bojxona qoʻmitasining xodimlari ishtirokida ochiladi hamda arxiv hujjatlarining tarkibi va miqdori, shuningdek, ular olib chiqilayotgan yoki vaqtincha olib chiqilayotgan vaqtdagi holatiga nisbatan sifati xususiyatlarining mos kelishi yuzasidan qimmatliligini aniqlash ekspertizasidan oʻtkaziladi. 3. Ruxsatnoma rasmiylashtirilgach, arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining vaqtincha olib chiqilishiga ruxsat etilgan roʻyxatning har bir varagʻi orqasiga belgilangan namunadagi shtamp qoʻyiladi. Roʻyxatning birinchi jamlanmasi “Oʻzarxiv” agentligida saqlanadi, ikkinchisi ruxsatnoma bilan birgalikda bojxona organlariga taqdim etish uchun ariza beruvchiga topshiriladi. 4. Taqdim etilgan hujjatlarning ishonchliligini (yoki ishonchsizligini) aniqlash “Oʻzarxiv” agentligi tomonidan amalga oshiriladi. Taqdim etilgan hujjatlarning yoki maʼlumotlarning ishonchliligini tasdiqlovchi qoʻshimcha materiallarni talab qilish, agar qonunchilik hujjatlarida bunday talab belgilanmagan boʻlsa, taqiqlanadi. 5. Arxiv hujjatlarining yoki ularning oʻrnini bosuvchi nusxalarining qimmatliligini aniqlash ekspertizasi oʻtkazilayotganda, ularni vaqtincha olib chiqish mumkinligi yoxud mumkin emasligidan qatʼiy nazar, ariza beruvchidan maxsus yigʻim toʻliq miqdorda undiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ” ;

jj) quyidagi mazmundagi 49-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ruxsat etish xususiyatiga ega ayrim hujjatlarni berish tartib-taomillari toʻgʻrisidagi yagona nizomga 49-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati qarorlariga binoan olib chiqiladigan buyumlar va mahsulotlarni eksport qilishga doir ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati qarorlariga binoan olib chiqiladigan tovarlar eksporti uchun ruxsatnoma (keyingi oʻrinlarda — Ruxsatnoma). 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Hukumati qarorlariga binoan olib chiqiladigan tovarlarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik va jismoniy shaxslar. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagilar koʻrsatiladi*: yuridik shaxs uchun — nomi, STIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi va hisobvaragʻi, telefon raqami; jismoniy shaxs uchun — FIO, JSHSHIR, pochta manzili, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), xizmat koʻrsatuvchi bankning nomi, hisobvaragʻi, telefon raqami; tashqi savdo shartnomasi toʻgʻrisida maʼlumot (shartnoma tomonlari, ularning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari yoki import qiluvchi isteʼmolchi hisoblanmasa isteʼmolchi toʻgʻrisida maʼlumot, uning joylashuvi, faoliyat turi va boshqa rekvizitlari) ; tovarlarni tashish toʻgʻrisida maʼlumot (yukning tashqi iqtisodiy faoliyat Tovar nomenklaturasi (TIF TN) va (yoki) BMT nomenklaturasi boʻyicha kodi, yukni joʻnatuvchi, qabul qiluvchi, transport turi (davlat raqami belgisi), yukni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan olib chiqish (olib kirish) joylari, tranzit qatnashchilari boʻlgan davlatlar hududi boʻylab harakatlanishining moʻljallanayotgan yoʻnalishlari); toʻlov topshiriqnomasi raqami va sanasi; b) tashqi savdo shartnomasi (bitimi). 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari Mablagʻ Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga kirim qilinadi. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari Mablagʻ Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri kotibiyatini rivojlantirish jamgʻarmasiga kirim qilinadi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 20 ish kuni. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Talabgor quyidagi talablar va shartlarga javob berishi lozim: eksportga chiqarilayotgan tovar eksport narxi ichki bozorda shakllangan narxlardan past boʻlmasligi; eksportga chiqarilayotgan tovar hajmi ichki bozordagi narxlar oshib ketishiga olib kelmasligini asoslantirish; eksportga chiqarilayotgan tovarga ichki bozorda talab pasayganligini asoslantirish; eksportga chiqarilayotgan tovarni respublika hududida qayta ishlash quvvatlari yetishmayotganligini asoslantirish. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Eksportiga ruxsat beriladigan tovar xususiyatidan kelib chiqib: chorva mollari, parranda, goʻsht va qoʻshimcha ozuqabop goʻshtli mahsulotlar, don: bugʻdoy, javdari bugʻdoy, arpa, suli, makkajoʻxori, guruch, grechixa, un, yorma boʻyicha tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va (yoki) yuqori turuvchi tashkilot, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining; polietilentereftalat (PET) chiqindilari, parchalari va chiqindilari, charm xom ashyosi (nostandartlari ham), momiq moʻyna xom ashyosi, shu jumladan, qorakoʻl (nostandartlari ham), titishga yaroqli ipak qurt pillasi, ipak xom ashyosi (oʻralmagan), rangli metall parchalari va chiqindilari boʻyicha tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va (yoki) yuqori turuvchi tashkilot, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining; katta qimmatga ega boʻlgan badiiy, tarixiy, ilmiy yoki boshqa madaniy (Madaniy meros agentligining xulosasiga koʻra) qadimiy buyumlar (rasmlar, haykaltaroshlik asarlari va boshqalar) boʻyicha tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va (yoki) yuqori turuvchi tashkilot, Madaniy meros agentligining xulosalarini majburiy tartibda olish uchun yuboriladi. Vakolatli organ yuridik va jismoniy shaxslarga ruxsatnoma berish maqsadga muvofiqligi yuzasidan mahalliy ijro etuvchi organlari hamda sohaga aloqador respublika ijro etuvchi hokimiyat organlaridan zarur maʼlumotlar va tegishli xulosalarni olishi mumkin. 11. Ruxsatnomaning amal qilish muddati: Bir martalik harakatni bajarish bilan cheklanadi. 12. Izoh: * maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun talabgor javob beradi. ” .

5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 25-fevraldagi 88-son qarori bilan tasdiqlangan Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor qilish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :

a) 3-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “Nizomga 2 — 27-ilovalarda” soʻzlari “Nizomga 2 — 29-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;

b) 3-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“Texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

“Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati” soʻzlari chiqarib tashlansin;

v) 4-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Davlat asillik darajasi nazorati inspeksiyasi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

g) 5-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

d) 6-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;

e) 7-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi”;

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni “d” kichik bandidagi “faqat” soʻzi “sayyor shaklda va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustuni “b” kichik bandidagi “faqat” soʻzi “sayyor shaklda va” soʻzlari bilan almashtirilsin;

j) 8-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;

z) 9-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi”;

i) 10-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi”;

k) 11-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustunidan “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi”;

l) 12-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi”;

m) 13-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi huzuridagi Statistika agentligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi”;

n) 14-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;

o) 15-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi”;

p) 16-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi”;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi”;

r) 17-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Maktabgacha taʼlim agentligining tuman (shahar) boʻlimlari”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi;

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi”;

s) 18-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi;

t) 19-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustunidan “davlat” soʻzi chiqarib tashlansin;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi”;

u) 20-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi”;

f) 22-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi”;

x) 23-ilovaning 4-pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “Aloqa, axborotlashtirish va telekommunikatsiya texnologiyalari sohasida nazorat” soʻzlari “Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat” soʻzlari bilan almashtirilsin;

s) 24-ilovada :

nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyatining

1-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyatini boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma”;

2-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Pivo va pivo ichimliklari ishlab chiqarish va ulgurji savdo qilish faoliyati”;

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi”;

6-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“1. Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchilar uchun:

a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR;

b) pochta hamda elektron pochta manzili;

v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda);

g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari:

pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami;

JSHSHIR;

d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi);

e) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami);

j) ishlab chiqarish obyektlari, saqlash omborlari joylashgan manzillar;

z) ishlab chiqarish obyektining elektron pasporti;

i) spirt va alkogol mahsulotlari ishlab chiqarish sohasida tegishli malakaga ega boʻlgan kamida ikki nafar mutaxassislar toʻgʻrisida maʼlumotlar:

familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa);

pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami;

JSHSHIR;

maʼlumoti toʻgʻrisida diplom yoki boshqa hujjat raqami va sanasi;

k) ishlab chiqarish quvvatlarining sanitariya-gigiyena normalariga muvofiqligi toʻgʻrisidagi xulosaning sanasi va raqami.

2. Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi faoliyati bilan shugʻullanuvchilar uchun:

a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR;

b) pochta hamda elektron pochta manzili;

v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda);

g) yuridik shaxs rahbarining shaxsini tasdiqlovchi hujjat maʼlumotlari:

pasport raqami va seriyasi yoki identifikatsiya ID-kartasi raqami;

JSHSHIR;

d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi);

e) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili (manzillari, kadastr raqami)”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi”;

9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

“a” kichik banddan oldin quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“1. Pivo va pivo ichimliklarini ishlab chiqaruvchilar uchun”;

“v” kichik banddagi “Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi band bilan toʻldirilsin:

“2. Pivo va pivo ichimliklari ulgurji savdosi bilan shugʻullanuvchilar uchun:

a) pivo va pivo ichimliklari mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatishning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish;

b) pivo va pivo ichimliklari mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilish (oʻz mulkida boʻlishi, xoʻjalik yuritishida, operativ boshqaruvida boʻlishi yoki ijaraga olgan boʻlishi);

v) Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga integratsiyalashgan elektron hisobvaraq-fakturadan foydalanish;

g) ulgurji savdoni amalga oshirishda qonunchilikda hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilish”;

10-pozitsiyaning uchinchi ustunida:

quyidagi tahrirdagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Pivo va pivo ichimliklari mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi”;

birinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;

ch) 25-ilovaning 7-pozitsiyasi uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi;

Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi;

Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi”;

sh) 26-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi”;

e) 27-ilovada :

4-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Oʻzbekiston Respublikasi Madaniy meros agentligi”;

7-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi”;

yu) quyidagi mazmundagi 28 va 29-ilovalar bilan toʻldirilsin:

“Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor etish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 28-ILOVA

Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish faoliyatining

1. Xabarnoma nomi: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor. 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) pochta hamda elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyatini amalga oshirish manzili va kadastr raqami; Yuridik shaxslar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari (maʼlumotlari): Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) Tamaki mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatishni texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga qatʼiy rioya qilish; b) Tamaki mahsulotlarini saqlash, qabul qilish va tarqatish uchun moʻljallangan va belgilangan talablarga javob beradigan binoga egalik qilish (oʻz mulkida boʻlishi, xoʻjalik yuritishida, operativ boshqaruvida boʻlishi yoki ijaraga olgan boʻlishi); v) tamaki mahsulotlari realizatsiya qilinadigan joylarda ularni yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga realizatsiya qilish taqiqlanganligi haqidagi ogohlantiruvchi yozuv yoki belgi, shuningdek, tibbiy ogohlantirish joylashtirilgan boʻlishi; g) Soliq qoʻmitasining axborot tizimiga integratsiyalashgan elektron hisobvaraq-fakturadan foydalanish; d) Ulgurji savdoni amalga oshirishda qonunchilikda hujjatlarida belgilangan tartiblarga rioya qilish; e) “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonuni talablariga qatʼiy rioya qilishi. 10. Izoh: Tamaki mahsulotlari bilan ulgurji savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi.

Faoliyatni boshlash yoki tugatish uchun vakolatli organni xabardor etish tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 29-ILOVA

Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilish faoliyatining

1. Xabarnoma nomi: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik yoki tugatganlik toʻgʻrisida xabarnoma. 2. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyat turlari: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilish. 3. Xabardor qiluvchi toifasi: Yuridik shaxs va yakka tartibdagi tadbirkor. 4. Xabarnoma qabul qiluvchi organ: Tuman (shahar) soliq inspeksiyalari. 5. Xabarnomani yuborish tartibi: “Litsenziya” AT yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali. 6. Xabarnomani yuborish uchun talab qilinadigan maʼlumotlar: Yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun: a) YTTning: familiyasi, ismi, otasining ismi (agar mavjud boʻlsa); pasport seriyasi va raqami yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi raqami; JSHSHIR; b) yashash manzili; v) pochta hamda elektron pochta manzili; g) mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); d) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); e) faoliyatini amalga oshirish manzili va kadastr raqami; Yuridik shaxslar uchun: a) yuridik shaxs nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, STIR; b) pochta hamda elektron pochta manzili; v) yuridik shaxs rahbarining mobil telefon raqami, faoliyatni amalga oshirish joyining telefon raqami (mavjud boʻlgan taqdirda); g) bank rekvizitlari (hisobvaragʻi, bank kodi); d) faoliyat amalga oshiriladigan joy manzili va kadastr raqami. 7. Xabardor qiluvchi kiritgan maʼlumotlar tekshirilishi lozim boʻlgan davlat organlarining axborot tizimlari: Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi; Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi; Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi. 8. Xabarnoma yuborish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 50 foizi. 9. Xabardor qilish tartibida amalga oshiriladigan faoliyatning talablari va shartlari: a) tamaki mahsulotlarini: yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga; yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslar tomonidan; sotuvchining bevosita ishtirokisiz, shu jumladan, savdo avtomatlari, boshqa elektron yoki mexanik qurilmalar vositasida; oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish tokchalaridan; elektron tijorat shaklida, shu jumladan, har qanday yoʻl bilan oxirgi isteʼmolchilarga yetkazish yordamida; sayyor (qoʻlda, lotoklarda, savatchalarda, qoʻl aravachalarida) savdo qilish yoʻli bilan; koʻchmas savdo obyektlaridan tashqarida; dorixonalarda; bolalarga moʻljallangan tovarlar realizatsiya qilinadigan xonalarda; bolalar oʻyinchoqlariga, konfetlarga yoki bolalar uchun moʻljallangan boshqa tovarlarga oʻxshatib ishlangan boʻlsa; sogʻliqni saqlash tizimi tashkilotlari, taʼlim tashkilotlari, madaniyat muassasalari, jismoniy tarbiya-sogʻlomlashtirish va sport inshootlari, sanatoriy hamda tibbiy-ijtimoiy muassasalar hududlarida; taʼlim, sport va diniy tashkilotlar hududidan toʻgʻri chiziq boʻylab yuz metrdan kam masofada joylashgan savdo obyektlarida, bundan savdo obyekti umumiy savdo maydoni ming kvadrat metrdan ortiq boʻlgan savdo majmualarining (bozorlarning) hududida va yarmarka pavilyonlarida joylashgan hollar bundan mustasno; yaroqlilik muddati oʻtganda; mahsulot sifatini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarsiz; tamaki mahsulotlarini saqlash va realizatsiya qilishga doir sanitariya normalari hamda qoidalariga mos kelmaydigan xonalar va joylarda; belgilangan tartibda aktsiz markalari bilan tamgʻalanmaganda — aksiz markalari bilan tamgʻalanishi lozim boʻlgan tamaki mahsulotlariga nisbatan; qalbaki aksiz markalari bilan tamgʻalanganda; ularning ishlab chiqaruvchisini aniqlash imkonini bermaydigan tarzda aniq tamgʻalanmaganda; belgilangan tartibda raqamli identifikatsiya vositalari bilan tamgʻalanmaganda; ularni ishlab chiqarish uchun litsenziyaga ega boʻlmagan shaxslar tomonidan ishlab chiqarilganda — litsenziyalanadigan tamaki mahsulotlariga nisbatan; tamaki mahsulotlarini realizatsiya qilish huquqiga ega boʻlmagan yoki ularni qonunchilikni buzgan holda sotgan yetkazib beruvchidan sotib olinganda; tamaki mahsulotining isteʼmol oʻrovida (qutisida) tibbiy ogohlantirish boʻlmaganda; agar tamaki mahsulotining isteʼmol oʻrovida (qutisida) yigirma donadan kam sigareta boʻlsa — sigaretalarga nisbatan; tamaki mahsuloti boʻlmagan boshqa tovarlar bilan bir toʻplamda; isteʼmol oʻrovisiz (qutisiz, bloksiz); donalab yoki ochilgan (yaxlitligi buzilgan) isteʼmol oʻrovida — (qutisida) sigaretalar va qizdiriladigan tamaki mahsulotiga nisbatan; temir yoʻl vokzallarining, avtovokzallarning, aeroportlarning, Daryo bandargohlarining, metropoliten stansiyalarining hududlarida va xonalarida (boj olinmaydigan savdo doʻkonlari bundan mustasno); texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga mos kelmaganda realizatsiya qilmaslik; b) tamaki mahsulotlarini realizatsiya qilishni bevosita amalga oshirayotgan shaxs yigirma bir yoshdan kichik koʻringan xaridordan uning shaxsi va yoshini tasdiqlovchi hujjatini koʻrsatishni talab qilishi, hujjat mavjud boʻlmagan taqdirda esa, tamaki mahsulotlarining, realizatsiya qilinishini rad etish; v) tamaki mahsulotlari realizatsiya qilinadigan joylarda ularni yigirma bir yoshga toʻlmagan shaxslarga realizatsiya qilish taqiqlanganligi haqidagi ogohlantiruvchi yozuv yoki belgi, shuningdek, tibbiy ogohlantirish joylashtirilgan boʻlishi; g) tamaki mahsulotlarini yoyib qoʻyish va ochiq namoyish etmaslik. Chakana savdo uchun taklif etilayotgan tamaki mahsulotlari toʻgʻrisidagi axborot sotuvchi tomonidan xaridorlar eʼtiboriga savdo zalida sotiladigan tamaki mahsulotlari roʻyxatini joylashtirish orqali yetkazilishi, roʻyxatning matni oq fonda bir xil oʻlchamdagi qora rangli harflar bilan yoziladi va roʻyxat alfavit tartibida, sotiladigan tamaki mahsulotlarining va tamakini hamda nikotinni isteʼmol qilish moslamalarining narxi koʻrsatilgan holda, biror-bir grafik tasvirlar va rasmlardan foydalanmasdan tuzilishi. Koʻchmas savdo obyektlarida tamaki mahsulotlarini xaridorga namoyish etish uning talabiga koʻra sotiladigan tamaki mahsulotlar roʻyxati bilan tanishib chiqqanidan keyin amalga oshirilishi; d) tamaki mahsulotlarining chakana savdosiga doir faoliyat onlayn tarzda fiskal xotirali nazorat-kassa mashinalarini va (yoki) virtual kassa tizimlarini, shuningdek, bank plastik kartalaridan toʻlovlarni qabul qilish boʻyicha hisob-kitob terminallarini albatta qoʻllagan holda amalga oshirilishi; e) tamaki mahsulotlari, shu jumladan, import qilingan bunday mahsulotlarning sotuvchisi har bir nomdagi mahsulot boʻyicha tayyorlovchining yoki yetkazib beruvchining imzosi bilan tasdiqlangan, har bir nomdagi mahsulot boʻyicha muvofiqlik sertifikati mavjudligi haqidagi maʼlumotlar boʻlgan hisobga olish va roʻyxatdan oʻtkazilganlik raqamlari, ushbu sertifikatning amal qilish muddati hamda sertifikatni bergan organ koʻrsatilgan tovar-transport hujjatlariga ega boʻlishi; j) Oʻzbekiston Respublikasining “Alkogol va tamaki mahsulotlarining tarqatilishi hamda isteʼmol qilinishini cheklash toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 13-fevraldagi 75-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida chakana savdo qoidalari talablariga qatʼiy rioya qilishi. 10. Izoh: Tamaki mahsulotlari bilan chakana savdo qilishni boshlaganlik haqidagi xabarnoma har bir ulgurji savdo obyekti uchun alohida yuboriladi. ” .

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 13-iyuldagi 418-son qaroriga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan ayrim qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Maxsus turdagi tovarlar eksporti va importini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 1-dekabrdagi 959-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mamlakatni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning strategik vazifalari amalga oshirilishi samaradorligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining masʼuliyatini oshirishga doir birinchi navbatdagi chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PF-5644-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ayrim hujjatlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2019-yil 1-fevraldagi PF-5650-son farmonlari va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati ishini tashkil etishning sifat jihatidan yangi tizimini joriy etish toʻgʻrisida” 2019-yil 28-yanvardagi PQ-4136-son qarori)” 2019-yil 13-maydagi 397-son qaroriga ilovaning 73-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining ijro etuvchi tuzilmasini takomillashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 22-yanvardagi PQ-4569-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 24-fevraldagi PQ-4612-son, “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tuzilmasiga Bosh vazirning investitsiyalar va tashqi iqtisodiy aloqalar masalalari boʻyicha oʻrinbosari — investitsiyalar va tashqi savdo vaziri lavozimini kiritish toʻgʻrisida” 2020-yil 10-martdagi PQ-4635-son va “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining faoliyatini takomillashtirishga oid qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 12-maydagi PQ-4710-son qarorlari)” 2020-yil 26-iyundagi 411-son qaroriga 1-ilovaning 27-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 13-iyul,

418-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 15.07.2024-y., 09/24/418/0508-son; 25.12.2025-y., 09/25/821/1211-son)

lex.uz