📅 2024-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қурилиш соҳасидаги лицензиялаш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, шаҳарсозлик фаолиятида бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳамда тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайлик ва енгилликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
лойиҳалаштириш ва қурилишнинг айрим фаолият турларини лицензиялаш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш;
хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тартибида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан хулоса бериш асослари ҳамда мезонларини белгилаш;
асосий иш жойида фаолият юритиши лозим бўлган мутахассисларнинг соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлиши талабини белгилаш;
IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензия олишнинг талаб ва шартларида иш стажлари ҳамда мутахассислар сони қисқартиришни белгилаш;
лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилиши оқибатида лицензияси бекор қилинган юридик шахсларнинг бир йил муддатга қайта лицензия олишини тақиқлаш;
бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш кичик фаолият тури билан шуғулланишда талаб этиладиган махсус ўлчов воситалари ва асбоб-ускуналарига аниқлик киритиш;
айрим объектларнинг хавф-хатар тоифалари таснифига аниқлик киритиш.
2. Айрим фаолият турларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахсларга (лицензиатга) мазкур қарор билан белгиланган лицензия талаб ва шартлари 2024 йил 1 ноябрдан эътиборан татбиқ этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Лицензия» ахборот тизимида давлат хизматларини кўрсатишни мазкур қарорга мувофиқ киритилаётган ўзгартиришларга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 июлдаги 424-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловада :
а) 1.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 1.4 Фотоэлектр станцияси қуввати 500 кВт.гача II қуввати 500 кВт.дан қуввати 1 МВт гача III қуввати 1 МВт дан юқори IV » ;
б) 14.1 — 14.4-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 14.1 Коттежлар, шу жумладан, якка тартибда қуриладиган уй-жойлар икки қаватгача, (иккинчи қават ҳам киради, цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача I икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ II 14.2 Виллалар, дала ҳовлилар икки қаватгача, (иккинчи қават ҳам киради, цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача I икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ II 14.3 Кам қаватли уй-жойлар, ётоқхоналар 5 қаватгача (5-қавати ҳам) II 14.4 Ўрта қаватли уй-жойлар, ётоқхоналар 6 дан — 12 қаватгача III » ;
в) 14.10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 14.10 Дала ҳовлилар, уй-боғчалар (1 қаватли вақтинча уй-жойлар) I » ;
г) 15.1 — 15.3-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« 15.1 Мактабгача таълим муассасалари 1000 ўрингача II 1000 ўриндан ортиқ III 15.2 Умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, шу жумладан, қўшимча ўқув блоклари 1000 ўрингача II 1000 ўриндан ортиқ III 15.3 Лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари 1000 ўқувчи ўрингача II 1000 ўқувчи ўриндан ортиқ III » ;
д) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда :
а) 18-иловада :
8-позициянинг учинчи устунидаги «10 кун» сўзлари «7 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади»;
биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 19-иловада :
8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «10 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-позициянинг учинчи устунида:
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади»;
биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
в) 20-иловада :
5-позициянинг учинчи устунида:
«б» кичик банддаги «лойиҳалаштиришда» сўзи «лойиҳалаштириш ёки қуришда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» ва «г» кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) хавфи юқори бўлган объектларни ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ҳимоя ва техника воситаларига эгалик ёки бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат;
г) лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги асосий иш жойи бўйича ишловчи камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификатини тақдим этиши лозим»;
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) лицензия талабгори (лицензиат) ва суғурталовчи ўртасида тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси»;
8-позициянинг учинчи устунидаги «20 кун» сўзлари «14 иш куни» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-позициянинг учинчи устунида:
«б» кичик банддаги «5 нафар» сўзлари «4 нафар» сўзлари билан алмаштирилсин;
«в» кичик банд «ер ости бойликлари» сўзларидан кейин «саноат хавфсизлиги» сўзлари билан тўлдирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, соҳа бўйича олий маълумотга ва 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 5 нафар (объектнинг турига қараб) бош муҳандис, бош энергетик, техник-ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, қурилишда иш юритувчи (прораб), монтажчи, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси мутахассиси, ички назоратчи каби мутахассислар айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассислар олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида электр монтёр, эколог каби мутахассислар мавжуд бўлиши*»;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) асосий иш жойи бўйича камида 1 нафар мутахассиснинг соҳа бўйича тегишли сертификати ҳамда юридик шахснинг муҳандислик асбоб-ускуналари ва зарур техника воситаларининг мавжуд бўлиши.*
энергетика объектлари бўйича (сертификат талаб этилмайди) электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича билимлар синовидан ўтганлик тўғрисида гувоҳномага эга бўлишлари шарт.
Лицензияловчи орган лицензиат ходимларининг меҳнат дафтарчалари ҳақидаги маълумотни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан ўзи мустақил олади.»;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банд билан тўлдирилсин:
«е) лицензия талабгорида (лицензиат) суғурталовчи билан тузилган хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси мавжудлиги*»;
12-позиция учинчи устуни қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади.
Ташкилот таркибида лойиҳалар бош архитектор ва лойиҳа бош муҳандисларининг мавжуд бўлиши бажариладиган ишларнинг хусусияти билан белгиланади»;
г) 21-иловада :
5-позициянинг учинчи устунида:
«б» кичик банд «соҳа бўйича» сўзларидан кейин «олий» сўзи билан тўлдирилсин;
«в» кичик банд «фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг» сўзларидан кейин «далолатнома нусхалари ҳамда» сўзлари билан тўлдирилсин»;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) лицензия талабгори IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензия олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарларини тақдим этиши лозим.
Лицензия талабгори (лицензиат) штатидаги ходимларнинг тегишли сертификатларини тақдим этиши лозим.»;
9-позициянинг учинчи устунида:
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) юридик шахснинг штатида қуйидаги мутахассисларнинг мавжуд бўлиши:*
асосий иш жойида ишлаши лозим бўлган мутахассислар соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлиши;*
объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича I тоифадаги объектлар учун — камида 4 нафар мутахассис, шу жумладан, директор ва 1 нафар лойиҳа бош муҳандиси ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 1 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;*
объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича II тоифадаги объектлар учун — камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 2 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 1 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 5 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;
объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича III тоифадаги объектлар учун — камида 10 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 4 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 2 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 3 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;
объектларнинг мураккаблик тоифалари классификатори бўйича IV тоифадаги объектлар учун — камида 12 нафар мутахассис, шу жумладан, директор, лойиҳалаш соҳасида 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган камида 3 нафар лойиҳа бош муҳандиси, 1 нафар лойиҳа бош архитектори ва 3 нафар архитектор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича, қолган 4 нафар мутахассис асосий иш жойи ёки ўриндошлик асосида ишлаши;
камида 1 нафар лойиҳа бош муҳандисининг тегишли сертификатга эга бўлиши»;
«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) III тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун ўнтадан кам бўлмаган объектлар қурилиши юзасидан лойиҳалаштириш бўйича жами бажарилган ишларнинг рўйхати, улар юзасидан мазкур соҳада тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхалари, ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши*»;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияни олиш учун қўшимча равишда ўнтадан кам бўлмаган III тоифадаги объектлар қурилиши юзасидан шаҳарсозлик ҳужжатларини лойиҳалаштириш бўйича тегишли ваколатга эга бўлган экспертиза органлари берган хулосалар нусхаларини ҳамда ушбу қурилиши тугалланган ва фойдаланишга қабул қилинган объектларнинг далолатнома нусхалари ҳамда муаллифлик назорати дафтарлари мавжуд бўлиши*»;
«д» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) мазкур паспортнинг 2-банди «а», «б», «в», «г» ва «с» кичик бандларида белгиланган лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари билан фақатгина III ва IV тоифадаги объектларнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин*»;
«з» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«з) бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва соҳавий олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-конструктор айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши;
лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган лабораториялар мавжуд бўлиши;
лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қуйидаги махсус ўлчов воситалари, асбоб-ускуналари мавжуд бўлиши:
бетоннинг мустаҳкамлигини ўлчайдиган қўпориб ва қўпормай бажариладиган услублар билан аниқлаш учун асбоб-ускуналар (склерометр, ультратовушли, импульсли услуби билан, кейинчалик пресс остида синаб кўриш учун керн ажратиб оладиган);
пайвандлама бирикмаларнинг сифатини аниқлаш анжоми (дефектоскоп);
бетоннинг ҳимоя қатламини ва арматуранинг диаметрини аниқловчи асбоб;
ғишт термасининг мустаҳкамлигини аниқловчи асбоб;
металл қидиргич;
пармаловчи ёки тешик очувчи асбоб (перфоратор);
электрон масофа ўлчагич (дальномер);
тахеометр, штангенциркуль ва рулетка»;
«и» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«и) қурилиш объекти учун муҳандислик-техник қидирувларни (муҳандислик-геодезия қидирувларидан ташқари) бажариш кичик фаолият тури учун юридик шахс штатида ушбу фаолият юзасидан уч йил иш стажига эга ва геология соҳасида олий маълумотга эга бўлган камида 2 нафар муҳандис-геолог айни шу ташкилотда асосий иш жойи бўйича ишлаши;
лицензия талабгорларининг эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бурғилаш техникаси, асбоб-ускуна;
эгалик қилиш ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара шартномаси ва бошқалар) асосда тегишли бўлган белгиланган тартибда аккредитацияланган тупроқ кимёвий лабораторияси мавжуд бўлиши»;
«к» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«к) муаллифлик назорати дафтарини мажбурий юритиши, унда аниқланган қурилиш пайтидаги лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиқиш ҳамда меъёрий ҳужжатларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажаришга доир талабларининг бузилиши, уларни бартараф этишни назорат қилиши шарт»;
12-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мукаммал қурилишда товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш учун танлов (тендер) ҳужжатларини тайёрлаш кичик фаолият тури учун лицензия тоифалари талаб этилмайди.
Лицензиянинг талаб ва шартларига риоя этилмаслиги оқибатида лицензияси суд орқали бекор қилинган лицензия талабгорига суд ҳужжати қонуний кучга кирган кундан бошлаб бир йил ичида мазкур Паспортда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия олиш тақиқланади.
Ушбу Паспортнинг иккинчи позицияси учинчи устунидаги «к» ва «м» кичик бандларда белгиланган фаолият турлари бўйича лицензияга эга бўлган лицензиатлар мазкур турдаги лицензияси асосида кўприк ва туннелларни лойиҳалаштириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.
* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 июль,
424-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga qurilish sohasidagi litsenziyalash tartib-taomillarini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, shaharsozlik faoliyatida byurokratik toʻsiqlarni kamaytirish hamda tadbirkorlik subyektlariga qoʻshimcha qulaylik va yengilliklar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
loyihalashtirish va qurilishning ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash boʻyicha arizalarni koʻrib chiqish muddatlarini qisqartirish;
xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish faoliyatini litsenziyalash tartibida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi hamda Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi tomonidan xulosa berish asoslari hamda mezonlarini belgilash;
asosiy ish joyida faoliyat yuritishi lozim boʻlgan mutaxassislarning soha boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi talabini belgilash;
IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziya olishning talab va shartlarida ish stajlari hamda mutaxassislar soni qisqartirishni belgilash;
litsenziya talab va shartlari qoʻpol ravishda buzilishi oqibatida litsenziyasi bekor qilingan yuridik shaxslarning bir yil muddatga qayta litsenziya olishini taqiqlash;
binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish kichik faoliyat turi bilan shugʻullanishda talab etiladigan maxsus oʻlchov vositalari va asbob-uskunalariga aniqlik kiritish;
ayrim obyektlarning xavf-xatar toifalari tasnifiga aniqlik kiritish.
2. Ayrim faoliyat turlarini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlgan yuridik yoki jismoniy shaxslarga (litsenziatga) mazkur qaror bilan belgilangan litsenziya talab va shartlari 2024-yil 1-noyabrdan eʼtiboran tatbiq etiladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda “Litsenziya” axborot tizimida davlat xizmatlarini koʻrsatishni mazkur qarorga muvofiq kiritilayotgan oʻzgartirishlarga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri B.I. Zakirov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-iyuldagi 424-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 20-avgustdagi 496-son qarori bilan tasdiqlangan Obyektlarda davlat qurilish nazoratini amalga oshirish boʻyicha maʼmuriy reglamentga 2-ilovada :
a) 1.4-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 1.4 Fotoelektr stansiyasi quvvati 500 kVt.gacha II quvvati 500 kVt.dan quvvati 1 MVt gacha III quvvati 1 MVt dan yuqori IV ” ;
b) 14.1 — 14.4-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 14.1 Kottejlar, shu jumladan, yakka tartibda quriladigan uy-joylar ikki qavatgacha, (ikkinchi qavat ham kiradi, tsokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan past va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrgacha I ikki qavatdan yuqori (tsokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrdan ortiq II 14.2 Villalar, dala hovlilar ikki qavatgacha, (ikkinchi qavat ham kiradi, tsokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan past va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrgacha I ikki qavatdan yuqori (tsokolni hisobga olmagan holda), balandligi yer yuzasidan 12 metrdan va (yoki) umumiy maydoni 500 kvadrat metrdan ortiq II 14.3 Kam qavatli uy-joylar, yotoqxonalar 5 qavatgacha (5-qavati ham) II 14.4 Oʻrta qavatli uy-joylar, yotoqxonalar 6 dan — 12 qavatgacha III ” ;
v) 14.10-pozitsiya quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 14.10 Dala hovlilar, uy-bogʻchalar (1 qavatli vaqtincha uy-joylar) I ” ;
g) 15.1 — 15.3-pozitsiyalar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ 15.1 Maktabgacha taʼlim muassasalari 1000 oʻringacha II 1000 oʻrindan ortiq III 15.2 Umumtaʼlim maktablari, maktab-internatlar, shu jumladan, qoʻshimcha oʻquv bloklari 1000 oʻringacha II 1000 oʻrindan ortiq III 15.3 Litseylar, kasb-hunar taʼlimi muassasalari 1000 oʻquvchi oʻringacha II 1000 oʻquvchi oʻrindan ortiq III ” ;
d) quyidagi mazmundagi izoh bilan toʻldirilsin:
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomda :
a) 18-ilovada :
8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “10 kun” soʻzlari “7 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi”;
birinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
b) 19-ilovada :
8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “10 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
quyidagi mazmundagi birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi”;
birinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
v) 20-ilovada :
5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“b” kichik banddagi “loyihalashtirishda” soʻzi “loyihalashtirish yoki qurishda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” va “g” kichik bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) xavfi yuqori boʻlgan obyektlarni va potensial xavfli ishlab chiqarishlarni loyihalashtirish, qurish hamda ulardan foydalanish uchun zarur boʻlgan himoya va texnika vositalariga egalik yoki boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat;
g) litsenziya talabgori (litsenziat) shtatidagi asosiy ish joyi boʻyicha ishlovchi kamida 1 nafar mutaxassisning soha boʻyicha tegishli sertifikatini taqdim etishi lozim”;
quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) litsenziya talabgori (litsenziat) va sugʻurtalovchi oʻrtasida tuzilgan xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya sodir boʻlganda boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi”;
8-pozitsiyaning uchinchi ustunidagi “20 kun” soʻzlari “14 ish kuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“b” kichik banddagi “5 nafar” soʻzlari “4 nafar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“v” kichik band “yer osti boyliklari” soʻzlaridan keyin “sanoat xavfsizligi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, soha boʻyicha oliy maʼlumotga va 3 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 5 nafar (obyektning turiga qarab) bosh muhandis, bosh energetik, texnik-ishlab chiqarish boʻlimi boshligʻi, qurilishda ish yurituvchi (prorab), montajchi, mehnat muhofazasi va xavfsizlik texnikasi mutaxassisi, ichki nazoratchi kabi mutaxassislar ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 5 nafar mutaxassislar oliy yoki oʻrta maxsus, kasb-hunar maʼlumotiga ega boʻlgan asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida elektr montyor, ekolog kabi mutaxassislar mavjud boʻlishi*”;
“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) asosiy ish joyi boʻyicha kamida 1 nafar mutaxassisning soha boʻyicha tegishli sertifikati hamda yuridik shaxsning muhandislik asbob-uskunalari va zarur texnika vositalarining mavjud boʻlishi.*
energetika obyektlari boʻyicha (sertifikat talab etilmaydi) elektr qurilmalarini texnik ekspluatatsiya qilish qoidalari va elektr qurilmalarini ekspluatatsiya qilishda xavfsizlik texnikasi qoidalari boʻyicha bilimlar sinovidan oʻtganlik toʻgʻrisida guvohnomaga ega boʻlishlari shart.
Litsenziyalovchi organ litsenziat xodimlarining mehnat daftarchalari haqidagi maʼlumotni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksidan oʻzi mustaqil oladi.”;
quyidagi mazmundagi “e” kichik band bilan toʻldirilsin:
“e) litsenziya talabgorida (litsenziat) sugʻurtalovchi bilan tuzilgan xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya sodir boʻlganda boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi mavjudligi*”;
12-pozitsiya uchinchi ustuni quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi.
Tashkilot tarkibida loyihalar bosh arxitektor va loyiha bosh muhandislarining mavjud boʻlishi bajariladigan ishlarning xususiyati bilan belgilanadi”;
g) 21-ilovada :
5-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“b” kichik band “soha boʻyicha” soʻzlaridan keyin “oliy” soʻzi bilan toʻldirilsin;
“v” kichik band “foydalanishga qabul qilingan obyektlarning” soʻzlaridan keyin “dalolatnoma nusxalari hamda” soʻzlari bilan toʻldirilsin”;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) litsenziya talabgori IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziya olish uchun qoʻshimcha ravishda oʻntadan kam boʻlmagan III toifadagi obyektlar qurilishi yuzasidan loyihalashtirish boʻyicha tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalari, ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlarini taqdim etishi lozim.
Litsenziya talabgori (litsenziat) shtatidagi xodimlarning tegishli sertifikatlarini taqdim etishi lozim.”;
9-pozitsiyaning uchinchi ustunida:
“b” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“b) yuridik shaxsning shtatida quyidagi mutaxassislarning mavjud boʻlishi:*
asosiy ish joyida ishlashi lozim boʻlgan mutaxassislar soha boʻyicha oliy maʼlumotga ega boʻlishi;*
obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha I toifadagi obyektlar uchun — kamida 4 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor va 1 nafar loyiha bosh muhandisi va 1 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 1 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi;*
obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha II toifadagi obyektlar uchun — kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 3 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 2 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 1 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 5 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi;
obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha III toifadagi obyektlar uchun — kamida 10 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 4 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 2 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 3 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi;
obyektlarning murakkablik toifalari klassifikatori boʻyicha IV toifadagi obyektlar uchun — kamida 12 nafar mutaxassis, shu jumladan, direktor, loyihalash sohasida 5 yildan ortiq ish stajiga ega boʻlgan kamida 3 nafar loyiha bosh muhandisi, 1 nafar loyiha bosh arxitektori va 3 nafar arxitektor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha, qolgan 4 nafar mutaxassis asosiy ish joyi yoki oʻrindoshlik asosida ishlashi;
kamida 1 nafar loyiha bosh muhandisining tegishli sertifikatga ega boʻlishi”;
“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“v) III toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyani olish uchun oʻntadan kam boʻlmagan obyektlar qurilishi yuzasidan loyihalashtirish boʻyicha jami bajarilgan ishlarning roʻyxati, ular yuzasidan mazkur sohada tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalari, ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlari mavjud boʻlishi*”;
“g” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“g) IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyani olish uchun qoʻshimcha ravishda oʻntadan kam boʻlmagan III toifadagi obyektlar qurilishi yuzasidan shaharsozlik hujjatlarini loyihalashtirish boʻyicha tegishli vakolatga ega boʻlgan ekspertiza organlari bergan xulosalar nusxalarini hamda ushbu qurilishi tugallangan va foydalanishga qabul qilingan obyektlarning dalolatnoma nusxalari hamda mualliflik nazorati daftarlari mavjud boʻlishi*”;
“d” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) mazkur pasportning 2-bandi “a”, “b”, “v”, “g” va “s” kichik bandlarida belgilangan litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari bilan faqatgina III va IV toifadagi obyektlarning arxitektura-shaharsozlik hujjatlarini ishlab chiqish faoliyatiga litsenziyasi mavjud boʻlgan yuridik shaxslar shugʻullanishlari mumkin*”;
“z” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“z) binolar va inshootlarning texnik holatini tekshirish kichik faoliyat turi uchun yuridik shaxs shtatida ushbu faoliyat yuzasidan uch yil ish stajiga ega va sohaviy oliy maʼlumotga ega boʻlgan kamida 2 nafar muhandis-konstruktor ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi;
litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq (ijara shartnomasi va boshqalar) asosda tegishli boʻlgan belgilangan tartibda akkreditatsiyalangan laboratoriyalar mavjud boʻlishi;
litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan quyidagi maxsus oʻlchov vositalari, asbob-uskunalari mavjud boʻlishi:
betonning mustahkamligini oʻlchaydigan qoʻporib va qoʻpormay bajariladigan uslublar bilan aniqlash uchun asbob-uskunalar (sklerometr, ultratovushli, impulsli uslubi bilan, keyinchalik press ostida sinab koʻrish uchun kern ajratib oladigan);
payvandlama birikmalarning sifatini aniqlash anjomi (defektoskop);
betonning himoya qatlamini va armaturaning diametrini aniqlovchi asbob;
gʻisht termasining mustahkamligini aniqlovchi asbob;
metall qidirgich;
parmalovchi yoki teshik ochuvchi asbob (perforator);
elektron masofa oʻlchagich (dalnomer);
taxeometr, shtangensirkul va ruletka”;
“i” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“i) qurilish obyekti uchun muhandislik-texnik qidiruvlarni (muhandislik-geodeziya qidiruvlaridan tashqari) bajarish kichik faoliyat turi uchun yuridik shaxs shtatida ushbu faoliyat yuzasidan uch yil ish stajiga ega va geologiya sohasida oliy maʼlumotga ega boʻlgan kamida 2 nafar muhandis-geolog ayni shu tashkilotda asosiy ish joyi boʻyicha ishlashi;
litsenziya talabgorlarining egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan burgʻilash texnikasi, asbob-uskuna;
egalik qilish huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq (ijara shartnomasi va boshqalar) asosda tegishli boʻlgan belgilangan tartibda akkreditatsiyalangan tuproq kimyoviy laboratoriyasi mavjud boʻlishi”;
“k” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“k) mualliflik nazorati daftarini majburiy yuritishi, unda aniqlangan qurilish paytidagi loyiha-smeta hujjatlaridan chetga chiqish hamda meʼyoriy hujjatlarning qurilish-montaj ishlarini bajarishga doir talablarining buzilishi, ularni bartaraf etishni nazorat qilishi shart”;
12-pozitsiyaning uchinchi ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mukammal qurilishda tovarlar, ishlar va xizmatlar xarid qilish uchun tanlov (tender) hujjatlarini tayyorlash kichik faoliyat turi uchun litsenziya toifalari talab etilmaydi.
Litsenziyaning talab va shartlariga rioya etilmasligi oqibatida litsenziyasi sud orqali bekor qilingan litsenziya talabgoriga sud hujjati qonuniy kuchga kirgan kundan boshlab bir yil ichida mazkur Pasportda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlari boʻyicha litsenziya olish taqiqlanadi.
Ushbu Pasportning ikkinchi pozitsiyasi uchinchi ustunidagi “k” va “m” kichik bandlarda belgilangan faoliyat turlari boʻyicha litsenziyaga ega boʻlgan litsenziatlar mazkur turdagi litsenziyasi asosida koʻprik va tunnellarni loyihalashtirish faoliyatini amalga oshirish huquqiga ega emas.
* Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 16-iyul,
424-son