UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 16-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 16 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

СХЕМАСИ

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, темир йўлда йўловчиларни ташиш хизматларини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-329-сон қарорига асосан қуйидагилар:

2024 йил 1 январдан бошлаб юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиб, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилганлиги;

2025 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки:

2024 йил 1 октябрдан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг барча турдаги хизматлари бўйича даромад ва харажатларнинг алоҳида ҳисоби юритилади. Бунда йўловчи ташиш учун алоҳида даромад ва харажатлар ҳисобга олиниб, йўловчи ташиш хизмати нархларини ҳисоблаш базаси яратилиши инобатга олинади;

2025 йил 1 январдан бошлаб темир йўл хизматларини кўрсатувчи корхоналарнинг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрган зарарлари мазкур қарор билан тасдиқланган вақтинчалик низом талаблари асосида Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.

4. Транспорт вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан биргаликда:

2025 йил 1 декабрга қадар темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар нархини аниқлаш ва тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқсин. Бунда хизмат кўрсатиш сифати ҳамда операцион самарадорликни оширишга қаратилган рағбатлантириш механизмларини (бонуслар) жорий қилиш ҳамда аванс тўловларини амалга ошириш методологиясини қўллаш ҳисобга олинади;

2026 йил 1 июлга қадар давлат буюртмаси асосида темир йўл транспортида ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш шартномаларини (Public service agreement) тузиш ва молиялаштириш тартиби лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда 2027 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан компенсация маблағлари фақатгина ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш шартномалари асосида молиялаштирилади.

5. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уч ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 июлдаги 425-сон қарорига ИЛОВА

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда (юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар бундан мустасно) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартибини белгилайди ҳамда 2027 йил 1 январгача амал қилади.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ички қатновлар — юклар, йўловчилар, багаж ва юк багажини Ўзбекистон Республикаси доирасида ташиш;

йўловчи поезди — йўловчи вагонларидан ташкил топган, йўловчилар, багаж ва почтани ташиш учун мўлжалланган поезд. Қатновлар турларига кўра йўловчи поездлар узоқ масофали — 700 км дан ортиқ, маҳаллий — 700 км гача ҳамда шаҳар атрофи — 200 км гача масофага бўлинади;

компенсация — ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда (юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар бундан мустасно) йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қоплаш учун ажратиладиган маблағ;

плацкарта қиймати — чипта тўлиқ қийматининг йўловчини ташишда умумий масофа учун белгиланадиган ҳамда йўл давомида вагондан фойдаланиш ва йўловчига хизмат кўрсатиш тўловини ўз ичига оладиган қисми;

тариф — чипта ва плацкарта қийматлари йиғиндиси;

ташиш харажатлари — ташувчининг йўловчи вагонларини соз ҳолда сақлаш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва ҳаракатланиш давомида йўловчиларга кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар;

ташувчи — темир йўл транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар;

темир йўл инфратузилма хизматларини кўрсатиш харажатлари — темир йўл ва темир йўл иншоотлари, темир йўл станциялари, темир йўл вокзаллари, локомотивлар ва электропоездлар хизматларини кўрсатиш, шунингдек, электр таъминоти қурилмалари, алоқа тармоқлари, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимлари, ахборот мажмуалари, ҳаракатни бошқариш тизимлари, бинолар, фавқулодда ҳолатларда қайта тиклаш поезди, қурилмалар, мослама ва ускуналардан фойдаланиш харажатлари;

чипта қиймати — йўналиш бўйича йўловчи ташиганлик учун ҳисобланган тўловлар суммаси сифатида белгиланадиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми;

юқори тезликда ҳаракатланувчи ва тезюрар поездлар — ҳаракатланиш масофаси чекланмаган, 91 км соатдан юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлар.

3. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарлар Давлат бюджети ҳисобидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан компенсация қилинади.

2-боб. Ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларини ҳисоблаш

4. Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишда ташувчининг харажатлари бевосита ташиш ва темир йўл инфратузилма хизматларини кўрсатиш харажатларидан иборат бўлади.

5. Йўловчи ташишдан олинадиган даромадлар:

маҳаллий ва узоқ масофали йўналишларда — чипта ва плацкарта қийматларидан;

шаҳар атрофи йўналишларида — чипта қийматидан шаклланади.

6. Ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш миқдори мазкур Низомга 2 ва 3-иловалардаги жадваллар орқали аниқланади.

3-боб. Ташувчининг ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларини Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилишни кўриб чиқиш

7. Ташувчи ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарлар бўйича ҳисоботларни Транспорт вазирлигига ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги компенсация ажратиш тўғрисида ариза билан бирга ҳар ойда кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборади.

8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ шакллантирилган маълумотлар;

ариза берувчининг номи, жойлашган жойи (почта манзили), СТИР ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварағи реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар;

йўловчи ташиш билан боғлиқ харажат ва даромад, молиявий натижа, йўналиш, тариф, қопланадиган компенсация суммаси тўғрисида тасдиқланган ҳужжатлар.

Компенсация ажратиш учун тақдим этилган ҳужжатлар, маълумотлар ҳамда ҳисоб-китоблар ташувчи томонидан тасдиқланади.

9. Ариза ва тегишли ҳужжатлар ташувчи томонидан Транспорт вазирлигига почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда юборилганда, мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Транспорт вазирлиги беш иш куни ичида ташувчига ҳужжатлардаги камчиликлар тўғрисида ҳамда қайта мурожаат қилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабар юборади.

10. Ариза ва ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ҳолда, Транспорт вазирлигига келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни давомида кўриб чиқилади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.

11. Маблағларни ташувчига компенсация тарзида ажратиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Транспорт вазирлигига белгиланган тартибда шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.

12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги томонидан тақдим этилган ташувчига компенсация ажратиш бўйича буюртманомани уч иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли маблағларни белгиланган тартибда Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.

13. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Транспорт вазирлиги уч иш куни ичида ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварағига белгиланган компенсация маблағларини ўтказиб беради.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш

Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ташувчи Компенсация ажратиш бўйича Транспорт вазирлигига мурожаат қилади Ҳар ой кейинги ойнинг 25-санасига қадар 2-босқич Транспорт вазирлиги Ташувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритади 10 иш куни ичида 3-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ташувчига компенсация ажратиш учун белгиланган тартибда очилган Транспорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағига тегишли маблағларни ўтказади 3 иш куни ичида 4-босқич Транспорт вазирлиги Маблағлар келиб тушгандан сўнг ташувчининг тижорат банклардаги ҳисобварағига компенсация маблағларини ўтказиб беради 3 иш куни ичида

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА

«___________________________» ____нинг 20____ йил _______ ойи учун маҳаллий ва узоқ масофали йўналишларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш бўйича ҳисоб-китоблар Т/р Кўрсаткичлар номланиши Жами Ташиш фаолияти Маҳаллий ва узоқ масофали шу жумладан: Халқаро Ёрдамчи-кўмакчи фаолият тезюрар поезд йўловчи поезд (оддий) I. ДАРОМАД маҳаллий ва узоқ масофали йўналишлар тезюрар поезд йўловчи поезди (оддий) халқаро қатновлар бошқа даромадлар II. Ишлаб чиқариш харажатлари 1. материал харажатлар 1.1 . ишлаб чиқариш аҳамиятига молик хизматлар 1.2 . материал харажатлар 1.3 . ёқилғи харажатлари 1.4 . электр энергияси харажатлари 1.5 . ёқилғи-мойлаш материаллари 2. иш ҳақи харажатлари 3. ижтимоий тўлов 4. амортизация 5. капитал ва жорий таъмирлаш 6. бошқа ишлаб чиқариш харажатлари шундан: 6.1 . Инфратузилма харажатлари (ўзаро боғланиш тарифлари, минтақавий темир йўл узеллари харажатлари) III. Давр харажатлари 1. Сотиш харажатлари 2. Маъмурий харажатлар 3. Бошқа операцион харажатлар IV. Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар V. Молиявий фаолиятдан даромадлар VI. Молиявий фаолият бўйича харажатлар VII. ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР VIII. Солиқ тўлагунга қадар фойда (зарар) IX. Фойда солиғи X. Соф фойда (зарар) XI. Давлат бюджети ҳисобидан компенсация Ташкилот раҳбари ________________ ________________ сана имзо Бош ҳисобчи ________________ ________________ сана имзо Ишлаб чиқувчи масъул ходим ________________ ________________ сана имзо М.Ў.

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА

«___________________________» ____нинг 20____ йил _______ ойи учун шаҳар атрофи йўналишларида ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш бўйича ҳисоб-китоблар Т/р Кўрсаткичлар номланиши Жами Ташиш фаолияти (шаҳар атрофида йўловчи ташиш) Ёрдамчи-кўмакчи фаолият I. ДАРОМАД 1. ташиш фаолиятидан (шаҳар атрофида йўловчи ташиш) 2. бошқа даромадлар II. Ишлаб чиқариш харажатлари 1. материал харажатлар 1.1 ишлаб чиқариш аҳамиятига молик хизматлар 1.2 материал харажатлар 1.3 ёқилғи харажатлари 1.4 электр энергияси харажатлари 1.5 ёқилғи-мойлаш материаллари 2. иш ҳақи харажатлари 3. ижтимоий тўлов 4. амортизация 5. капитал ва жорий таъмирлаш 6. бошқа ишлаб чиқариш харажатлари шундан: 6.1 Инфратузилма харажатлари (ўзаро боғланиш тарифлари, минтақавий темир йўл узеллари харажатлари) III. Давр харажатлари 1. Сотиш харажатлари 2. Маъмурий харажатлар 3. Бошқа операцион харажатлар IV. Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар V. Молиявий фаолиятдан даромадлар VI. Молиявий фаолият бўйича харажатлар VII. ЖАМИ ХАРАЖАТЛАР VIII. Солиқ тўлагунга қадар фойда (зарар) IX. Фойда солиғи X. Соф фойда XI. Давлат бюджети ҳисобидан компенсация Ташкилот раҳбари ________________ ________________ сана имзо Бош ҳисобчи ________________ ________________ сана имзо Ишлаб чиқувчи масъул ходим ________________ ________________ сана имзо М.Ў.

Ички қатновларда ҳаракатланувчи поездларда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатишдан кўрилган зарарларни Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА

Компенсация ажратиш тўғрисида АРИЗА ____________________________________________________________________________________________ (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ ариза берувчининг тўлиқ номи) ____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________ манзил бўйича рўйхатдан ўтган (манзил, телефон, электрон почта) ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) раҳбари / директори: __________________________________________________________________ номидан (ариза берувчининг лавозими, Ф.И.О.) ___________________________________________________________________________________________га (йўловчи ташувчи номи) Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация ажратишингизни сўрайман. Амалга оширилган темир йўл қатнови (йўналиш, тариф, ташиш қиймати, қопланадиган компенсация суммаси): ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Компенсация ўтказиб бериладиган ҳисобварақ: ___________________________________________________ Сана: __________________ Раҳбар Ф.И.О. ва имзоси: ___________ Бош ҳисобчи Ф.И.О. ва имзоси: ____________

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 16 июль,

425-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/425/0518-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

VAQTINCHALIK NIZOM

SXEMASI

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transporti sohasini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-oktabrdagi PQ-329-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, temir yoʻlda yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlarni yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi temir yoʻl transporti sohasini tubdan isloh qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 10-oktabrdagi PQ-329-son qaroriga asosan quyidagilar:

2024-yil 1-yanvardan boshlab yuk vagonlari va konteynerlarni taqdim etish hamda yuqori tezlikda harakatlanadigan va tezyurar poyezdlarda yoʻlovchilarni tashish xizmatlari tariflarini davlat tomonidan tartibga solish amaliyotidan voz kechib, ularni bozor tamoyillari asosida tartibga solish mexanizmiga oʻtilganligi;

2025-yil 1-yanvardan boshlab mahalliy yoʻnalishlarda yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini (yuqori tezlikda harakatlanadigan va tezyurar poyezdlarda yoʻlovchilarni tashish bundan mustasno) koʻrsatishdan koʻrilgan zararlar Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilinishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki:

2024-yil 1-oktabrdan boshlab “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJning barcha turdagi xizmatlari boʻyicha daromad va xarajatlarning alohida hisobi yuritiladi. Bunda yoʻlovchi tashish uchun alohida daromad va xarajatlar hisobga olinib, yoʻlovchi tashish xizmati narxlarini hisoblash bazasi yaratilishi inobatga olinadi;

2025-yil 1-yanvardan boshlab temir yoʻl xizmatlarini koʻrsatuvchi korxonalarning ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrgan zararlari mazkur qaror bilan tasdiqlangan vaqtinchalik nizom talablari asosida Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilinadi.

4. Transport vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi hamda “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ bilan birgalikda:

2025-yil 1-dekabrga qadar temir yoʻl transporti sohasida davlat tomonidan tartibga solinadigan xizmatlar narxini aniqlash va tasdiqlash tartibini ishlab chiqsin. Bunda xizmat koʻrsatish sifati hamda operatsion samaradorlikni oshirishga qaratilgan ragʻbatlantirish mexanizmlarini (bonuslar) joriy qilish hamda avans toʻlovlarini amalga oshirish metodologiyasini qoʻllash hisobga olinadi;

2026-yil 1-iyulga qadar davlat buyurtmasi asosida temir yoʻl transportida ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish shartnomalarini (Public service agreement) tuzish va moliyalashtirish tartibi loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

Bunda 2027-yildan boshlab Davlat budjetidan kompensatsiya mablagʻlari faqatgina ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish shartnomalari asosida moliyalashtiriladi.

5. Transport vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni uch oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-iyuldagi 425-son qaroriga ILOVA

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Vaqtinchalik nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda (yuqori tezlikda harakatlanuvchi va tezyurar poyezdlar bundan mustasno) yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibini belgilaydi hamda 2027-yil 1-yanvargacha amal qiladi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ichki qatnovlar — yuklar, yoʻlovchilar, bagaj va yuk bagajini Oʻzbekiston Respublikasi doirasida tashish;

yoʻlovchi poyezdi — yoʻlovchi vagonlaridan tashkil topgan, yoʻlovchilar, bagaj va pochtani tashish uchun moʻljallangan poyezd. Qatnovlar turlariga koʻra yoʻlovchi poyezdlar uzoq masofali — 700 km dan ortiq, mahalliy — 700 km gacha hamda shahar atrofi — 200 km gacha masofaga boʻlinadi;

kompensatsiya — tashuvchining ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda (yuqori tezlikda harakatlanuvchi va tezyurar poyezdlar bundan mustasno) yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti hisobidan qoplash uchun ajratiladigan mablagʻ;

platskarta qiymati — chipta toʻliq qiymatining yoʻlovchini tashishda umumiy masofa uchun belgilanadigan hamda yoʻl davomida vagondan foydalanish va yoʻlovchiga xizmat koʻrsatish toʻlovini oʻz ichiga oladigan qismi;

tarif — chipta va platskarta qiymatlari yigʻindisi;

tashish xarajatlari — tashuvchining yoʻlovchi vagonlarini soz holda saqlash, ularga texnik xizmat koʻrsatish va harakatlanish davomida yoʻlovchilarga koʻrsatiladigan xizmatlar uchun xarajatlar;

tashuvchi — temir yoʻl transportida yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi yuridik shaxslar;

temir yoʻl infratuzilma xizmatlarini koʻrsatish xarajatlari — temir yoʻl va temir yoʻl inshootlari, temir yoʻl stansiyalari, temir yoʻl vokzallari, lokomotivlar va elektropoyezdlar xizmatlarini koʻrsatish, shuningdek, elektr taʼminoti qurilmalari, aloqa tarmoqlari, signalizatsiya, markazlashtirish va bloklash tizimlari, axborot majmualari, harakatni boshqarish tizimlari, binolar, favqulodda holatlarda qayta tiklash poyezdi, qurilmalar, moslama va uskunalardan foydalanish xarajatlari;

chipta qiymati — yoʻnalish boʻyicha yoʻlovchi tashiganlik uchun hisoblangan toʻlovlar summasi sifatida belgilanadigan chiptaning toʻliq qiymatidan bir qismi;

yuqori tezlikda harakatlanuvchi va tezyurar poyezdlar — harakatlanish masofasi cheklanmagan, 91 km soatdan yuqori tezlikda harakatlanuvchi elektropoyezdlar.

3. Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlar Davlat budjeti hisobidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan kompensatsiya qilinadi.

2-bob. Tashuvchining ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarini hisoblash

4. Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishda tashuvchining xarajatlari bevosita tashish va temir yoʻl infratuzilma xizmatlarini koʻrsatish xarajatlaridan iborat boʻladi.

5. Yoʻlovchi tashishdan olinadigan daromadlar:

mahalliy va uzoq masofali yoʻnalishlarda — chipta va platskarta qiymatlaridan;

shahar atrofi yoʻnalishlarida — chipta qiymatidan shakllanadi.

6. Tashuvchining ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish miqdori mazkur Nizomga 2 va 3-ilovalardagi jadvallar orqali aniqlanadi.

3-bob. Tashuvchining ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarini Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilishni koʻrib chiqish

7. Tashuvchi ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlar boʻyicha hisobotlarni Transport vazirligiga ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi kompensatsiya ajratish toʻgʻrisida ariza bilan birga har oyda keyingi oyning 25-sanasidan kechiktirmay, pochta aloqasi vositalari orqali yoki elektron shaklda yuboradi.

8. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:

ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq shakllantirilgan maʼlumotlar;

ariza beruvchining nomi, joylashgan joyi (pochta manzili), STIR va xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankidagi hisobvaragʻi rekvizitlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

yoʻlovchi tashish bilan bogʻliq xarajat va daromad, moliyaviy natija, yoʻnalish, tarif, qoplanadigan kompensatsiya summasi toʻgʻrisida tasdiqlangan hujjatlar.

Kompensatsiya ajratish uchun taqdim etilgan hujjatlar, maʼlumotlar hamda hisob-kitoblar tashuvchi tomonidan tasdiqlanadi.

9. Ariza va tegishli hujjatlar tashuvchi tomonidan Transport vazirligiga pochta aloqasi vositalari orqali yoki elektron shaklda yuborilganda, mazkur Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq emasligi aniqlangan taqdirda, Transport vazirligi besh ish kuni ichida tashuvchiga hujjatlardagi kamchiliklar toʻgʻrisida hamda qayta murojaat qilishi haqida yozma yoki elektron shaklda xabar yuboradi.

10. Ariza va ushbu Nizomning 8-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilgan holda, Transport vazirligiga kelib tushgan kundan boshlab oʻn ish kuni davomida koʻrib chiqiladi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligiga yuboriladi.

11. Mablagʻlarni tashuvchiga kompensatsiya tarzida ajratish uchun Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan Transport vazirligiga belgilangan tartibda shaxsiy gʻazna hisobvaragʻi ochiladi.

12. Iqtisodiyot va moliya vazirligi Transport vazirligi tomonidan taqdim etilgan tashuvchiga kompensatsiya ajratish boʻyicha buyurtmanomani uch ish kuni ichida koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni belgilangan tartibda Transport vazirligining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

13. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng Transport vazirligi uch ish kuni ichida tashuvchining tijorat banklardagi hisobvaragʻiga belgilangan kompensatsiya mablagʻlarini oʻtkazib beradi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish

Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Tashuvchi Kompensatsiya ajratish boʻyicha Transport vazirligiga murojaat qiladi Har oy keyingi oyning 25-sanasiga qadar 2-bosqich Transport vazirligi Tashuvchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlarni Iqtisodiyot va moliya vazirligiga kiritadi 10 ish kuni ichida 3-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Tashuvchiga kompensatsiya ajratish uchun belgilangan tartibda ochilgan Transport vazirligining shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga tegishli mablagʻlarni oʻtkazadi 3 ish kuni ichida 4-bosqich Transport vazirligi Mablagʻlar kelib tushgandan soʻng tashuvchining tijorat banklardagi hisobvaragʻiga kompensatsiya mablagʻlarini oʻtkazib beradi 3 ish kuni ichida

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA

“___________________________” ____ning 20____ yil _______ oyi uchun mahalliy va uzoq masofali yoʻnalishlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish boʻyicha hisob-kitoblar T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Jami Tashish faoliyati Mahalliy va uzoq masofali shu jumladan: Xalqaro Yordamchi-koʻmakchi faoliyat tezyurar poyezd yoʻlovchi poyezd (oddiy) I. DAROMAD mahalliy va uzoq masofali yoʻnalishlar tezyurar poyezd yoʻlovchi poyezdi (oddiy) xalqaro qatnovlar boshqa daromadlar II. Ishlab chiqarish xarajatlari 1. material xarajatlar 1.1 . ishlab chiqarish ahamiyatiga molik xizmatlar 1.2 . material xarajatlar 1.3 . yoqilgʻi xarajatlari 1.4 . elektr energiyasi xarajatlari 1.5 . yoqilgʻi-moylash materiallari 2. ish haqi xarajatlari 3. ijtimoiy toʻlov 4. amortizatsiya 5. kapital va joriy taʼmirlash 6. boshqa ishlab chiqarish xarajatlari shundan: 6.1 . Infratuzilma xarajatlari (oʻzaro bogʻlanish tariflari, mintaqaviy temir yoʻl uzellari xarajatlari) III. Davr xarajatlari 1. Sotish xarajatlari 2. Maʼmuriy xarajatlar 3. Boshqa operatsion xarajatlar IV. Asosiy faoliyatdan boshqa daromadlar V. Moliyaviy faoliyatdan daromadlar VI. Moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlar VII. JAMI XARAJATLAR VIII. Soliq toʻlagunga qadar foyda (zarar) IX. Foyda soligʻi X. Sof foyda (zarar) XI. Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya Tashkilot rahbari ________________ ________________ sana imzo Bosh hisobchi ________________ ________________ sana imzo Ishlab chiquvchi masʼul xodim ________________ ________________ sana imzo M.Oʻ.

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 3-ILOVA

“___________________________” ____ning 20____ yil _______ oyi uchun shahar atrofi yoʻnalishlarida harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish boʻyicha hisob-kitoblar T/r Koʻrsatkichlar nomlanishi Jami Tashish faoliyati (shahar atrofida yoʻlovchi tashish) Yordamchi-koʻmakchi faoliyat I. DAROMAD 1. tashish faoliyatidan (shahar atrofida yoʻlovchi tashish) 2. boshqa daromadlar II. Ishlab chiqarish xarajatlari 1. material xarajatlar 1.1 ishlab chiqarish ahamiyatiga molik xizmatlar 1.2 material xarajatlar 1.3 yoqilgʻi xarajatlari 1.4 elektr energiyasi xarajatlari 1.5 yoqilgʻi-moylash materiallari 2. ish haqi xarajatlari 3. ijtimoiy toʻlov 4. amortizatsiya 5. kapital va joriy taʼmirlash 6. boshqa ishlab chiqarish xarajatlari shundan: 6.1 Infratuzilma xarajatlari (oʻzaro bogʻlanish tariflari, mintaqaviy temir yoʻl uzellari xarajatlari) III. Davr xarajatlari 1. Sotish xarajatlari 2. Maʼmuriy xarajatlar 3. Boshqa operatsion xarajatlar IV. Asosiy faoliyatdan boshqa daromadlar V. Moliyaviy faoliyatdan daromadlar VI. Moliyaviy faoliyat boʻyicha xarajatlar VII. JAMI XARAJATLAR VIII. Soliq toʻlagunga qadar foyda (zarar) IX. Foyda soligʻi X. Sof foyda XI. Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya Tashkilot rahbari ________________ ________________ sana imzo Bosh hisobchi ________________ ________________ sana imzo Ishlab chiquvchi masʼul xodim ________________ ________________ sana imzo M.Oʻ.

Ichki qatnovlarda harakatlanuvchi poyezdlarda yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatishdan koʻrilgan zararlarni Davlat budjeti hisobidan kompensatsiya qilish tartibi toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 4-ILOVA

Kompensatsiya ajratish toʻgʻrisida ARIZA ____________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga muvofiq ariza beruvchining toʻliq nomi) ____________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________ manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan (manzil, telefon, elektron pochta) ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) rahbari / direktori: __________________________________________________________________ nomidan (ariza beruvchining lavozimi, F.I.O.) ___________________________________________________________________________________________ga (yoʻlovchi tashuvchi nomi) Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjeti mablagʻlari hisobidan kompensatsiya ajratishingizni soʻrayman. Amalga oshirilgan temir yoʻl qatnovi (yoʻnalish, tarif, tashish qiymati, qoplanadigan kompensatsiya summasi): ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ Kompensatsiya oʻtkazib beriladigan hisobvaraq: ___________________________________________________ Sana: __________________ Rahbar F.I.O. va imzosi: ___________ Bosh hisobchi F.I.O. va imzosi: ____________

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 16-iyul,

425-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 17.07.2024-y., 09/24/425/0518-son)

lex.uz