📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Йўлларда ҳаракат иштирокчилари хавфсизлигини ишончли таъминлаш ҳамда ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларига электромотоцикл, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланиш тартибини, уларнинг тушунчаларини ҳамда ушбу транспорт воситалари билан боғлиқ йўл белгиларини киритиш;
электромотоцикл, мопед ва скутерларни бошқариш учун ёш чегарасини ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш талабини белгилаш;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш якуни бўйича улардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан амалий имтиҳонлар олишни ташкил этиш;
тез тиббий ёрдам автомобиллари ҳамда электромоцикл, мопед ва скутерлар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини жорий этиш.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2024 йил 1 декабрдан бошлаб автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш билан боғлиқ мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) мобил иловаси, расмий веб-сайти, «Call» маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш ва тўловларни онлайн амалга ошириш жорий этилади.
Харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича, бошқа рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мазкур банднинг «б» кичик бандида белгиланган тартибда берилади;
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимидаги «Давлат рақам белгилари» модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади.
3. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Oʻz DSt 640:2021 «Автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари учун ёруғлик қайтарувчи қопламали ва ҳимоя элементлари билан рўйхатга олиш рақамлари. Техникавий шартлар» Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартига ушбу қарорга мувофиқ жорий этилаётган давлат рақами белгиларининг техник кўрсаткичларини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида кенг тушунтирилишини таъминласин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларига ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларида :
а) қуйидаги мазмундаги I 2 тип билан тўлдирилсин:
«I 2 тип — STY серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам автомобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
б) қуйидаги мазмундаги IЕ 2 тип билан тўлдирилсин:
«IЕ 2 тип — «STY» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари тез тиббий ёрдам электромобилларига ва гибрид автомобилларга берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
в) XI типдаги «мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар)» сўзлари «мотоцикллар» сўзи билан алмаштирилсин;
г) қуйидаги мазмундаги XI 1 тип билан тўлдирилсин:
«XI 1 тип — мопедлар учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)»;
д) XIE типдаги «мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар)» сўзлари «электромотоцикл» сўзи билан алмаштирилсин;
е) қуйидаги мазмундаги XIE 1 тип билан тўлдирилсин:
«XIE 1 тип — скутерлар учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)»;
ж) қуйидаги мазмундаги XI 2 ва XI 3 типлар билан тўлдирилсин:
«XI 2 тип — «НН» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган мотоцикл ва электромотоциклларга берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун).
XI 3 тип — «ННН» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари Ўзбекистон Республикасида шахсий, хизмат ишлари бўйича, ўқиш ёки туризм мақсадида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тегишли бўлган мопед ва скутерларга берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони сариқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида :
а) 3-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказиладиган» сўзлари чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошлар билан тўлдирилсин:
«Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматлари қўшимча тўлов асосида кўрсатилади.
Бунда ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Фуқароларнинг яшаш жойига бориб, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан кўрсатилади»;
б) 1-иловада :
2-бандда :
бешинчи хатбошидаги «III ва IIIA типидаги» сўзлар «IЕ, IАЕ, III, IIIA, IIIЕ, IIIAЕ типидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан бериладиган харидоргир ҳарф ҳамда рақамлар комбинациясига эга бўлган I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ, IX, IXА, X, XА типидаги РЎДРБ»;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«транспорт воситаси — йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма. Мазкур Низом мақсадларидан келиб чиқиб, транспорт воситалари автотранспорт воситалари (автомобиллар, электромобиллар), мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларга бўлинади»;
қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«яроқсиз автомототранспорт воситаси — транспорт воситасининг асосий қисмларидан бири, яъни двигатель, шасси (юриш қисми, трансмиссия, бошқарув қисми) ва кузови мавжуд бўлмаган транспорт воситалари»;
3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда — ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари) томонидан амалга оширилади.
Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоятлар марказларида биттадан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.
Бунда автомототранспорт воситаси фуқаронинг доимий яшаш манзили ёки юридик шахснинг рўйхатга олинган манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.
4. ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларида қуйидаги транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилади:
двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган автотранспорт воситалари, шунингдек, электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган транспорт воситалари — автомобиль, электромобиллар ва гибрид автомобиллар сифатида;
двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — мотоцикл сифатида;
электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли электромотоцикллар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — электромотоцикл сифатида;
двигателининг иш ҳажми 25 см 3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см 3 дан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли мопедлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — мопед сифатида;
электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли скутерлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари — скутер сифатида;
конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари;
тиркама ва ярим тиркамалар.
Автомототранспорт воситаларининг тузилмаси техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги меъёр талабларига мос келиши керак»;
5-бандда :
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича учинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки унинг вакили автомототранспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар пайдо бўладиган, ўтадиган, чекланадиган ва тугатиладиган кундан ёки транспорт воситасининг ҳуқуқий ҳолати ўзгаришидан бошлаб ўн календарь кун ичида мазкур Низомнинг 14 ва 15-бандларига мувофиқ тегишли ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига техник кўрикдан ўтказиш учун автомототранспорт воситасини (конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари бундан мустасно), унинг техник ҳолатидан қатъи назар ва мазкур Низомда назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши зарур. Агар ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат қилиш муддатининг охирги куни дам олиш, байрам (иш куни бўлмаган) кунларга тўғри келса, ундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаган куни ҳисобланади.
Автомототранспорт воситасининг носозлиги, эгаси соғлиғининг ҳолати, ҳайдовчилик гувоҳномасининг мавжуд эмаслиги ёки бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги ёки автомототранспорт воситасининг бошқа ҳудудда турганлиги билан боғлиқ ҳолатларда техник кўрикдан ўтказиш ишлари автомототранспорт воситаси турган жойдаги рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда экстерриториаллик тамойили асосида амалга оширилади.
Бунда автомототранспорт воситасининг носозлиги Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартларига жавоб бермаслиги билан белгиланади.
Автомототранспорт воситаси уни қайта рўйхатдан ўтказишга сабаб бўладиган барча ҳолатларда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилади.
Автомототранспорт воситаси ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан тип, марка, модель ва модификация, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамларининг, шунингдек, автомототранспорт воситасининг тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотларни рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мос келиши предмети юзасидан техник кўрикдан ўтказилади»;
қуйидаги мазмундаги 6 1 -банд билан тўлдирилсин:
«6 1 . Конларда, шахта ва карьерларда қўлланиладиган махсус транспорт воситалари эгаси ёки вакилининг мурожаатига асосан ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари ходимлари томонидан жойига чиқиб, техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра расмийлаштирилади»;
қуйидаги мазмундаги 1 1 -боб билан тўлдирилсин:
«1 1 -боб. Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиш тартиби
11 1 . Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти, «Call» маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этганда, ушбу Низомнинг 2 — 7-бобларида кўрсатилган автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш турини танлайди.
11 2 . ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти, «Call» маркази ёки ЯИДХП орқали ушбу Низомнинг 17 — 20-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритади, зарур ҳолларда уларнинг нусхаларини юклайди (нотариал тасдиқланган ҳужжатлар бундан мустасно), шунингдек, телефон рақамини киритиб ушбу маълумотларни тасдиқлайди.
11 3 . Маълумотлар тасдиқлангандан сўнг автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакилининг телефон рақамига тўлов реквизитлари ва миқдори тўғрисида SMS-хабар юборилади.
11 4 . Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ва тўловлар онлайн тўлов тизимлар орқали белгиланган тартибда тўланади ҳамда ахборот тизимлари билан тасдиқланади.
11 5 . Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўловлар тўлангандан кейин ЙҲХХнинг дастурий таъминоти (мобиль илова) ёки ЯИДХП орқали шакллантирилган мурожаат ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига онлайн режимида юборилади.
11 6 . Мурожаат юборилгандан сўнг автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган муддатдан кечиктирмасдан ҳамда ушбу Низомнинг 17 — 20-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига олиб бориши шарт.
11 7 . ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларни ЯИДХП орқали юборилган мурожаатдаги маълумотлар билан солиштиради, шунингдек, автомототранспорт воситасини, унинг типи, маркаси, модель ва модификацияси, РЎДРБ, идентификацияловчи шасси (рама), кузов ва двигателлар рақамлари, тўлиқ вазни, юксиз вазни, ўриндиқлар сони тўғрисидаги маълумотлари асосида техник кўрикдан ўтказади.
Бунда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда автомототранспорт воситасининг олди-сотди шартномалари ва бошқа нотариал тасдиқланган битимлар талаб қилинмайди ва ушбу ҳужжатлар «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизимидан юклаб олинади.
11 8 . Автомототранспорт воситасининг маълумотлари тақдим этилган ҳужжатлар билан мос келган тақдирда, автомототранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилиб, РЎДРБ билан бирга автомототранспорт воситаси эгаси ёки вакилига тақдим этилади.
11 9 . Автомототранспорт воситаси эгаси ёки вакили автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва РЎДРБни олганлиги, уларнинг шахсини идентификация қилиш (электрон рақамли имзо, бармоқ изларини идентификация (верификация) қилиш ва бошқалар) орқали тасдиқланади.
11 10 . Автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бевосита ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига мурожаат этганда, уларнинг мурожаатлари ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг масъул ходимлари томонидан махсус техник қурилмалар (планшет) орқали кўриб чиқади.
Бунда автомототранспорт воситасининг эгаси ёки вакили ҳамда масъул ходим томонидан ушбу Низомнинг 11 1 — 11 9 -бандларида назарда тутилган ҳаракатлар амалга оширилади»;
14-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Жисмоний шахсларнинг автомототранспорт воситалари уларнинг доимий рўйхатга олинган жойи бўйича, доимий рўйхатга олинган жойи бўлмаса — вақтинча турган жойи бўйича давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин»;
бешинчи хатбошидаги «, автомототранспорт воситалари эгаларининг ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига шахсан мурожаат қилиш ҳолатлари бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин;
16-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун унинг эгаси ёки вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат этади:»
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомототранспорт воситасига бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат (нотариал тасдиқланган ҳужжатлар бундан мустасно)»;
қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллони ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно)»;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича олтинчи-тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатга олиш билан боғлиқ хизматлари учун тўлов тўлаганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғимлар ва тўловлардан озод этилган шахслар ҳамда электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно)»;
17-банднинг «а» кичик бандида :
иккинчи хатбоши «фуқаролик паспорти» сўзларидан кейин «ёки идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«чет эл фуқаролари учун — чет эл фуқаросининг идентификацияловчи ID-картаси, ҳаракатланиш ҳужжати ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитацияни ўтаётганликни тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси ёки янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати»;
24-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш мобайнида ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш электрон картасини очади, унга агрегат рақамлари, автомототранспорт воситасининг бошқа техник параметрлари, автомототранспорт воситаси эгаси тўғрисида маълумотлар, унинг яшаш (турар) жойи ва бошқа зарур маълумотлар киритилади»;
иккинчи хатбоши «рўйхатдан ўтказиш» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
26-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автотранспорт воситаларининг олд ва орқа қисмларида мустаҳкамлаш учун бир жуфт РЎДРБ;
мототранспорт воситалари ҳамда тиркама ва ярим тиркамаларнинг орқа қисмига жойлаштириш учун бир дона РЎДРБ берилади.
РЎДРБ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими «Давлат рақам белгилари» модулида автоматик тарзда тасодифий танлаш йўли билан берилади, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун РЎДРБ ва автотранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган, оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун бериладиган РЎДРБ бундан мустасно»;
29-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жисмоний ва юридик шахслар сақлаш учун топширилган РЎДРБларнинг ҳолатини текшириш учун мазкур Низомнинг 1 1 -бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин»;
32-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
34-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинган автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ёки вақтинчалик олиб кириш божхона режимига расмийлаштирилган автомототранспорт воситасини вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш учун эгаси ёки унинг вакили ҳудудий бошқармаларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларининг рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга оширишдаги хизматлари учун тўловларнинг тўланганлиги ҳақидаги банк тўлов ҳужжати (йиғим ва тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно)»;
35-бандда :
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
39-банд «рўйхатдан ўтказиш» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
43-бандда :
биринчи хатбошидаги «тақдим этади» сўзлари «этган ҳолда мурожаат қилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учинчи хатбошидаги «яшаш жойи бўйича пропискага қўйилганлиги белгиси билан паспорт» сўзлари «яшаш бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида белгиси билан паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «озод этилган шахслар» сўзларидан кейин «ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар» сўзлари билан тўлдирилсин;
44-бандда :
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомототранспорт воситаси эгасининг яшаш (турган) жойи вақтинчалик ўзгарганлиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт (яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумоти билан) ёки идентификацияловчи ID-карта, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар)»;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
52-банднинг олтинчи хатбошиси «рўйхатга олиш» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
54-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«54. Автомототранспорт воситаларининг ранги ва (ёки) номер агрегати ўзгарганда, автотранспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш учун мулкдор ёки унинг вакили ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этган ҳолда мурожаат қилади:
автотранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
рақам агрегатларининг қонуний олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон счёт-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси «Нотариус» тизимидан олинади);
автотранспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус корхонада рақам агрегатларининг алмаштирилганлигини ва (ёки) рангининг ўзгартирилганлигини (ранг ўзгартирилганда) тасдиқловчи ҳужжат;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома (газ баллон ўрнатилмаган транспорт воситалари мустасно);
рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно).
Транспорт воситасининг ранги ва (ёки) рақам агрегати ўзгарганда, автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига тегишли ўзгартиришлар киритилади, илгари берилган автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома эса транспорт воситасининг янги ранги ва (ёки) рақам агрегатини кўрсатган ҳолда алмаштирилади»;
55-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
учиничи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«рақамли агрегатлар (электрон счёт-маълумотнома, божхона юк декларацияси, битта юридик шахсга тегишли бўлган автотранспорт воситалари учун юк хати (электрон кўринишдаги нотариус томонидан тасдиқланган олди-сотди шартномаси «Нотариус» тизимидан олинади) ва автотранспорт воситаси қайта жиҳозланганда ишлатилган бошқа деталларнинг олинганлигининг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар»;
еттинчи хатбошидаги «шахслардан ташқари» сўзлари «шахслар ва электрон тўлов тизимлар орқали тўлов амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбоши «рўйхатга олиш» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда ва (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситаси қуйидаги ҳужжатлар асосида қайта рўйхатдан ўтказилади:
автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома яроқсиз ҳолга келганда (у яроқсиз ҳолга келганда);
шикастланган РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ (улар шикастланганда);
ички ишлар органларининг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг ва (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ ўғирланганлиги (йўқотилганлиги) тўғрисидаги маълумотномаси;
рўйхатдан ўтказиш ҳаракатларини амалга ошириш мобайнидаги ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ундириладиган белгиланган миқдордаги тўловлар тўлаганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати (тўловлардан озод этилган шахслардан ташқари).
Автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келганда, шикастланганда, йўқотилганда ёки ўғирланганда автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликатини берадилар.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси республика ҳудудидан ташқарида эгалигида бўлган автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини йўқотиб ёки ўғирлатиб қўйганда, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш электрон картаси маълумотлари асосида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг дубликати белгиланган тўловлар асосида бир ойгача бўлган муддатга берилади. Автомототранспорт воситаси республика ҳудудига қайтиб келгандан сўнг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, тегишли тўловларга асосан доимий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома алмаштириб берилади.
РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ шикастланганда автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалари уларнинг дубликатини беради. РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБларнинг дубликати ҳудудий бошқармалар талабномасига асосан тайёрланади.
Жисмоний ва юридик шахслар шикастланган РЎДРБнинг дубликатларини олиш учун мазкур Низомнинг 1 1 -бобида белгиланган тартиб асосида ЙҲХХнинг мобиль иловаси, расмий веб-сайти ёки ЯИДХП орқали мурожаат этишлари мумкин.
РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ йўқолганда ёки ўғирланганда, автотранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида ҳудудий бошқармалар янги РЎДРБ берилишини таъминлайди.
РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ дубликатлари йўқолган ёки ўғирланганларининг ўрнига берилишига йўл қўйилмайди.
Оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ топилганда, ҳудудий бошқармалари топилган ва оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ автотранспорт воситаси эгасининг аризасига асосан белгиланган тартибда берилишини таъминлайди.
Амалга оширилган рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар (автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини, дубликат ёки янги РЎДРБни бериш) автомототранспорт воситасининг рўйхатга олиш электрон картасига киритилади, автомототранспорт воситасини рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома, (ёки) РЎДРБ, оширилган тўлов ставкали автотранспорт воситалари учун РЎДРБ, автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ тўғрисидаги маълумотлар йўқолган ёки ўғирланган тақдирда ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига юборилади»;
57-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«яроқсиз автомототранспорт воситаси деб ҳисобланганда»;
58-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомототранспорт воситаси унинг чет давлат ҳудудига чиқарилганлиги муносабати билан ҳисобдан чиқарилганда, олдинги РЎДРБ ДЙҲХХ органлари томонидан вақтинчалик (бир марталик қоғозли транзит) йўл ҳаракатида иштирок этиш учун рухсат этилган автомототранспорт воситалари учун РЎДРБга алмаштирилади, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома билан бирга ҳисобдан чиқаришнинг сабаблари, белгиланган манзил ва ҳисобдан чиқариш санаси тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади»;
60-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. Яроқсиз автомототранспорт воситасини ҳисобдан чиқариш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади»;
бешинчи хатбошидаги «кейинги фойдаланувга» сўзлари чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидаги «Кейинги фойдаланувга яроқсиз деб ҳисобланган» сўзлари «Яроқсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
63-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари «рўйхатга олиш» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
65-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«65. РЎДРБ электрон журналга қайд этган ҳолда ҳудудий бошқармаларга юборилади»;
66-банд «намунадаги махсус» сўзларидан кейин «электрон» сўзи билан тўлдирилсин;
в) 2-илованинг 18 1 -банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18 1 . Автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари ваколатли орган томонидан:
аукционга қўйилган кундан бошлаб олти ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) тақдирда, 1 ва 2-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг бошланғич нархлари бир поғонага автоматик равишда туширилиб (ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари бундан мустасно), мос равишда 2 ва 3-тоифаларга доир бошланғич нархларда аукционга қўйилади;
аукционга қўйилган кундан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган (харидорлар мавжуд бўлмаган) 4 — 6-тоифадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари аукциондан олиниб, аукционга қўйилган бошланғич нархда кунлик шакллантириладиган ошкора рўйхат асосида умумий тартибда реализация қилинади.
Реализациядан келиб тушган маблағларнинг 50 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 50 фоизи — Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Хавфсиз йўл ва хавфсиз пиёда» республика жамғармасига йўналтирилади»;
г) 3-илованинг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорида :
а) Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада :
12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«А» тоифа учун — икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларда)»;
б) Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«А» — мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар»;
25-банддаги «мототранспорт воситасини» сўзлари «транспорт воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
37-банддаги «маст ҳолда бошқарганлиги учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомда :
2-банднинг олтинчи хатбошисидаги «мототранспорт» сўзи «транспорт» сўзи билан алмаштирилсин;
11-банд «транспорт воситаларини бошқариш» сўзларидан кейин «ҳамда биринчи тиббий ёрдам» сўзлари билан тўлдирилсин;
24-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битирувчилардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан амалий имтиҳонлар қабул қилинади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонларнинг мезонлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 28-банддаги «расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар» сўзлари «чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Кўчма фоторадар ва мобиль комплекслардан фойдаланилганда, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганлигини қайд этиш мазкур Низомнинг 37-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади»;
в) 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги «расмийлаштирилган баённомалар» сўзлари «қабул қилинган жарима солиш тўғрисидаги қарорлар» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида :
а) 6-бандда :
саккизинчи хатбоши «велосипед» сўзидан кейин «ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «(мопеддан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мопед — двигателининг иш ҳажми 25 см 3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см 3 дан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа транспорт воситалари мопедларга тенглаштирилади;
мотоцикл — двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган, ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси;
йигирма учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
йигирма тўртинчи — етмиш олтинчи хатбошилар тегишлича йигирма учинчи — етмиш бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қирқинчи хатбоши «мотоцикл,» сўзидан кейин «электромотоцикл, скутер, индивидуал ҳаракатланиш воситалари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
қирқ тўртинчи хатбошидаги «велосипедчиларнинг ва пиёдаларнинг» сўзлари «велосипедчилар, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларнинг ва пиёдаларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги етмишинчи — етмиш учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«электромотоцикл — электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси;
гибрид автомобиль — ички ёнув двигатели ва (ёки) ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотор ёрдамида ҳаракатланувчи транспорт воситаси;
скутер — электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси. Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадрицикл (квадроцикл), трицикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа транспорт воситалари скутерларга тенглаштирилади;
индивидуал ҳаракатланиш воситалари — двигатель (двигателлар) (электросамокат, электр скейтбордлар, сегвейлар, уницикллар, моноғилдирак ва бошқа шунга ўхшаш воситалар) ёрдамида одамнинг индивидуал ҳаракатланиши учун мўлжалланган бир ёки бир нечта ғилдираклари (роликлари) бўлган транспорт воситаси».
етмишинчи — етмиш бешинчи хатбошилар тегишлича етмиш тўртинчи — етмиш тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «(мопеддан ташқари)» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«А» — мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар;
г) 9-банднинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт»;
д) 11-банднинг «г» кичик бандидаги «қарияларга» сўзи «қариялар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 12-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган ҳолларда ўзи томонидан хавфсизлик камари тақилмаган, мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда эса мотошлем кийилмаган ва қадаб олинмаган ҳолда бошқариш»;
автомобиль салонидан ўзининг тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқарган ҳолда ҳаракатланиш»;
тўққизинчи хатбоши тегишлича ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ж) қуйидаги мазмундаги 12 1 , 12 2 ва 12 3 -бандлар билан тўлдирилсин:
«12 1 . Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкаси мавжуд бўлганда (уларда ҳаракатланишининг имкони бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно) йўлнинг қатнов қисмида, йўл ёқаларида ёки қатнов қисмининг четида ҳаракатланиш;
узунлиги ёки кенглиги 0,5 метрдан ортиқ ташқарига чиқадиган ёки бошқарувга халақит берадиган юкларни ташиш;
пиёдалар ўтиш жойида ҳаракатланиши (индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаб ўтиш ҳолатлари бундан мустасно);
14 ёшдан кичик шахсларнинг бошқариши (турар жой даҳалари, истироҳат ва ҳайвонот боғлари, болалар майдончалари, кўнгилочар жойларда ҳамда ёпиқ ҳудудларда бошқариш бундан мустасно);
спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп ёхуд кучли таъсир қилувчи моддалар таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори-дармонлар таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида бошқариш;
бир ёки бир нечта индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш;
тормоз тизими, руль бошқаруви, товушли ишораси, шунингдек, сутканинг қоронғи вақтида ёки кўриниш чекланган вазиятларда носоз фара чироқлари ёки фонарлар ҳамда орқа фара чироқлари ишламайдиган ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланмаган индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш;
рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (рул бошқаруви мавжуд бўлган индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун);
одам ташиш;
телефондан фойдаланиш.
12 2 . Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарадиган шахслар:
ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиши;
тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан соатига 10 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда, улар бўлмаганда эса йўлнинг ўнг четки қисмида соатига 20 километр тезликдан юқори бўлмаган ҳолатда ҳаракатланиши;
турар жой даҳаларидан чиқиш вақтида бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл бериши;
қатъий равишда ҳаракат йўналиши бўйича бошқариш керак.
12 3 . Агар велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахснинг ҳаракати пиёдаларнинг ҳаракатига хавф туғдирса ёки халақит берса, у индивидуал ҳаракатланиш воситаларидан тушиб, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини етаклаган ёки тезликни пиёдалар тезлигидан ошмайдиган тезликка пасайтирган ҳолда ҳаракатни давом эттириши керак.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланиши пиёдаларнинг ҳаракатланиши билан бирлашганда, барча ҳолатларда пиёдалар устунликка (имтиёзга) эга.
Велосипедчилар учун тасма ёки пиёда ва велосипед йўлкасида индивидуал ҳаракатланиш воситаларида ҳаракатланаётган шахслар бошқа механик транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга.
з) 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «мотоцикл, мопед, велосипед» сўзлари «мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер, велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 23-банднинг учинчи хатбошисидаги «мотоцикл ёки мопедларда» сўзлари «мотоцикл, электромотоцикл, мопед ёки скутерларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Агар светофор ишораси пиёда тасвири кўринишида бўлса, у фақат пиёдаларга, велосипед тасвири кўринишида бўлса, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахслар ҳаракатланишига таъсир қилади. Бунда яшил ишора пиёдалар ёки велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқарган шахсларнинг ҳаракатланишига рухсат беради, қизил ишора уларнинг ҳаракатланишини тақиқлайди»;
л) 43-банднинг биринчи хатбошиси «велосипедчи» сўзидан кейин «индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқарган шахс» сўзлари билан тўлдирилсин;
м) 79-банднинг тўртинчи хатбошиси «мотоцикллар» сўзидан кейин «электромотоцикллар» сўзи билан тўлдирилсин;
н) 89-банднинг учинчи хатбошисидаги «мопедлар ва велосипедларга» сўзлари «электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 96-банд «велосипедчи(лар)га» сўзидан кейин «ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахс(лар)га» сўзлари билан тўлдирилсин;
п) 121-банднинг иккинчи хатбошиси «велосипедлар» сўзидан кейин «индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар,» сўзлари билан тўлдирилсин;
р) 134-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва мопедларда» сўзлари чиқариб ташлансин;
с) 138-банднинг саккизинчи хатбошиси «мотоцикл» сўзидан кейин электромотоцикл, скутер» сўзлари билан тўлдирилсин;
т) 145-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«икки ғилдиракли мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари билан, шунингдек, бундай мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини»;
у) 159-банднинг тўртинчи — олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида;
Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида;
12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида»;
ф) 162-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «велосипедларни» сўзи «велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини» сўзлари билан алмаштирилсин;
х) 165-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«165. Йўлда велосипед, индивидуал ҳаракатланиш воситаларини ва аравани бошқариш, миниладиган ёки юк ортиладиган ҳайвонларни ҳайдаб ўтиш 14 ёшдан кичик бўлмаган, мопед ва скутерни бошқариш эса 16 ёшдан кичик бўлмаган шахсларга рухсат этилади»;
ц) 166-бандда :
биринчи хатбоши «Велосипедлар,» сўзидан кейин «индивидуал ҳаракатланиш воситалари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
иккинчи хатбоши «велосипедчилар,» сўзидан кейин «индивидуал ҳаракатланиш воситалари,» сўзлари билан тўлдирилсин;
ч) 167-бандда :
биринчи хатбоши «Велосипед» сўзидан кейин «индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Индивидуал ҳаракатланиш воситалари олд томонидан фара чироқлари ва орқа томонида огоҳлантириш чироқлари ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланган бўлиши шарт»;
иккинчи ва учинчи хатбошлар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;
ш) 168-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«168. Велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқараётган шахсларга қуйидагилар тақиқланади:
рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно);
одам ташиш (ишончли оёқ қўйгич билан жиҳозланган велосипеддаги қўшимча ўриндиқда 7 ёшгача бўлган болани ташиш бундан мустасно);
габаритидан бўйига ва энига 0,5 метрдан ортиқ чиқиб турган ёки бошқаришга халақит берадиган юкларни ташиш;
велосипед йўлкаси бўлган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиш;
трамвай ҳаракатланадиган йўлларда ва шу йўналишда ҳаракатланиш учун бўлаги биттадан кўп бўлган йўлларда чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш;
йўлнинг қатнов қисмидан, шу жумладан, пиёдалар ўтиш жойидан велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб кесиб ўтиш (велосипед йўлакларида ҳаракатланиш бундан мустасно).
Велосипедларни ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини шатакка олиш, шунингдек, улардан шатакка олишда фойдаланиш тақиқланади (велосипедга мўлжалланган тиркамаларни шатакка олиш бундан мустасно)»;
э) 169-бандда :
биринчи хатбошидаги «мопед ҳайдовчилари» сўзлари «индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «велосипедчи» сўзи «велосипед ва индивидуал ҳаракатланиш воситаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
ю) 175-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ва мотоцикллар» сўзлари чиқариб ташлансин;
я) 176-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги «ва мотоцикллардан» сўзлари «мотоцикл, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлардан» сўзлари билан алмаштирилсин;
аа) 179-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автомобиллар, автобуслар, автопоездлар, тиркамалар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналарнинг техник ҳолати ва жиҳозланиши транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлайдиган носозликлар ва шартлар рўйхатининг талабларига (3-иловага мувофиқ) жавоб бермаса»;
бб) 1-иловада :
Йўл белгиларнинг тасвирлари туширилган қисмидаги «Трамвай йўли билан кесишув» йўл белгисининг тасвири тагидаги «1.2. Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси» сўзлари «1.5. Трамвай йўли билан кесишув» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Темир йўл кесишмасига яқинлашув» йўл белгиларининг тасвирлари тагидаги ёзувлар «Темир йўл кесишмасига яқинлашув» сўзларидан кейин «1.4.1, 1.4.2, 1.4.3, 1.4.4, 1.4.5, 1.4.6» рақамлари билан тўлдирилсин;
Тақиқловчи белгиларда 3.5-банддаги «Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган» сўзлари «Мотоцикл ва электромотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 3.5.1-банд билан тўлдирилсин:
3.5.1. «Скутер ва мопедлар ҳаракатланиши тақиқланган»;
Тақиқловчи белгиларнинг 3.27-бандида :
иккинчи хатбошидаги «автомобиллар ва кажавали мотоциклларни» сўзлари «автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
Тақиқловчи белгиларнинг қирқ олтинчи хатбошисидаги «қайрилиб олиш жойигача» сўзлари чиқариб ташлансин.
қуйидаги мазмундаги 3.34-банд билан тўлдирилсин:
3.34. «Индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш тақиқланган»;
4.2.1-банддаги «ўнгдан» сўзи «чапдан» сўзи билан алмаштирилсин;
4.2.2-банддаги «Тўсиқни чапдан четлаб ўтиш» сўзлари «Тўсиқни ўнгдан айланиб ўтиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
4.4-банд «мотоцикллар» сўзидан кейин «мопедлар, скутерлар» сўзлари билан тўлдирилсин;
4.5-банддаги «мопедларда» сўзи «индивидуал ҳаракатланиш воситаларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
4.6.1 — 4.6.6-бандлардаги «Пиёдалар ва велосипедчиларнинг» сўзлари «Пиёдалар, велосипедчилар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.3-банддаги «автобус ва мотоциклларнинг» сўзлари «автобус ҳамда мотоцикллар, электромотоциклар, мопедлар ва скутерларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
5.44 ва 5.45-бандлар «Велосипедчилар» сўзидан кейин «ва индивидуал ҳаракатланиш воситалари» сўзлари билан тўлдирилсин;
7.6.1 — 7.6.9-банддаги «автомобиллар ва мотоциклларни» сўзлари «автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни» сўзлари билан алмаштирилсин;
вв) 3-иловада :
3.6-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Индивидуал ҳаракатланиш воситалари олд томонидан фара чироқлари ва орқа томонида огоҳлантириш чироқлари ёки нур қайтаргичлар билан жиҳозланмаган бўлса»;
олтинчи хатбоши тегишлича еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
5.1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар учун — 0,8 мм дан кам бўлса»;
7.6-банд «мотоцикл» сўзидан кейин «электромотоцикл, скутер» сўзлари билан тўлдирилсин;
7.9-банд «Мотоцикл» сўзидан кейин «ёки электромотоцикл» сўзлари билан тўлдирилсин;
7.10-банднинг олтинчи хатбошисидаги «мотоциклларда» сўзи «мотоцикллар ва электромотоциклларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7.11-банддаги «Мотоциклларда» сўзи «Мотоцикл ва электромотоцикларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7.12-банддаги «Мотоцикл ва мопедларда» сўзлари «Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
7.22-банд қуйидаги мазмундаги йигирма бешинчи — ўттиз иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«L тоифаси — мототранспорт воситалари.
L1 тоифаси — максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;
L2 тоифали — максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган, ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 гача бўлган ёки электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L3 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган икки ғилдиракли транспорт воситаси;
L4 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган ёки конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган, ўртача узунлама текисликка нисбатан асимметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L5 тоифали — ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги (ҳар қандай двигателли) соатига 50 километр ва ундан ошадиган ёки транспорт воситасининг ўртача узунлама текислигига нисбатан симметрик кажавали уч ғилдиракли транспорт воситаси;
L6 тоифали — аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) вазни 350 килограммдан ошмайдиган максимал конструктив тезлиги соатига 50 километрдан ошмайдиган ёки ички ёнув двигателининг иш ҳажми 50 см 3 гача ёхуд электродвигателининг номинал максимал қуввати 4 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси;
L7 тоифали — L6 тоифадаги транспорт воситаларидан фарқли ўлароқ аккумуляторларини ҳисобга олмаганда (электр транспорт воситалари учун) тўлиқ вазни 400 килограммдан (юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари учун 550 килограммдан) ошмайдиган ва электродвигателининг номинал максимал қуввати 15 киловаттдан ошмайдиган тўрт ғилдиракли транспорт воситаси».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, шунингдек, автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2023 йил 31 июлдаги 321-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошиси ҳамда 4-банди «а» , «б» ва «в» кичик бандларидаги «2023» рақами «2024» рақами билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 июль,
429-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga avtomobil yoʻllarida harakat xavfsizligini taʼminlashga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Yoʻllarda harakat ishtirokchilari xavfsizligini ishonchli taʼminlash hamda ushbu yoʻnalishdagi ishlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
amaldagi Yoʻl harakati qoidalariga elektromototsikl, skuter va individual harakatlanish vositalarida harakatlanish tartibini, ularning tushunchalarini hamda ushbu transport vositalari bilan bogʻliq yoʻl belgilarini kiritish;
elektromototsikl, moped va skuterlarni boshqarish uchun yosh chegarasini hamda haydovchilik guvohnomasini olish talabini belgilash;
avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash yakuni boʻyicha ulardan birinchi tibbiy yordam koʻrsatish yuzasidan amaliy imtihonlar olishni tashkil etish;
tez tibbiy yordam avtomobillari hamda elektromotsikl, moped va skuterlar uchun alohida farqlovchi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini joriy etish.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq:
a) 2024-yil 1-dekabrdan boshlab avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish bilan bogʻliq murojaatlarni Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining (keyingi oʻrinlarda — YHXX) mobil ilovasi, rasmiy veb-sayti, “Call” markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasining Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuborish va toʻlovlarni onlayn amalga oshirish joriy etiladi.
Xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari oshirilgan toʻlov stavkalari boʻyicha, boshqa roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari mazkur bandning “b” kichik bandida belgilangan tartibda beriladi;
b) 2024-yil 1-avgustdan boshlab roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari YHXXning Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimidagi “Davlat raqam belgilari” modulida avtomatik tarzda tasodifiy tanlash yoʻli bilan beriladi.
3. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda “Oʻz DSt 640:2021 “Avtomototransport vositalari va ularning tirkamalari uchun yorugʻlik qaytaruvchi qoplamali va himoya elementlari bilan roʻyxatga olish raqamlari. Texnikaviy shartlar” Oʻzbekiston Respublikasining davlat standartiga ushbu qarorga muvofiq joriy etilayotgan davlat raqami belgilarining texnik koʻrsatkichlarini nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda:
ushbu qarorning mazmun-mohiyati va ahamiyati aholi oʻrtasida keng tushuntirilishini taʼminlasin;
oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-iyuldagi 429-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 27-iyundagi 131-son qarori bilan tasdiqlangan Avtomototransport vositalariga va ularning tirkamalariga beriladigan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarida :
a) quyidagi mazmundagi I 2 tip bilan toʻldirilsin:
“I 2 tip — STY seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari tez tibbiy yordam avtomobillariga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Chap tomonda hududning kodi, oʻng tomonda Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
b) quyidagi mazmundagi IE 2 tip bilan toʻldirilsin:
“IE 2 tip — “STY” seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari tez tibbiy yordam elektromobillariga va gibrid avtomobillarga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Chap tomonda hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, oʻng tomonda Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
v) XI tipdagi “mototransport vositalari (mototsikllar, motorolerlar)” soʻzlari “mototsikllar” soʻzi bilan almashtirilsin;
g) quyidagi mazmundagi XI 1 tip bilan toʻldirilsin:
“XI 1 tip — mopedlar uchun ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng burchagining yuqori tomonida hududning kodi, quyi tomonida Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
Raqamli bitta belgi beriladi (orqa tomonda mahkamlash uchun)”;
d) XIE tipdagi “mototransport vositalari (mototsikllar, motorolerlar, elektroskuterlar)” soʻzlari “elektromototsikl” soʻzi bilan almashtirilsin;
e) quyidagi mazmundagi XIE 1 tip bilan toʻldirilsin:
“XIE 1 tip — skuterlar uchun ikki qatorli roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni oq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda. Oʻng burchagining yuqori tomonida hududning kodi qora rangda va uning foni yashil rangda, quyi tomonida Oʻzbekiston Respublikasi bayrogʻi va “UZ” harflari.
Raqamli bitta belgi beriladi (orqa tomonda mahkamlash uchun)”;
j) quyidagi mazmundagi XI 2 va XI 3 tiplar bilan toʻldirilsin:
“XI 2 tip — “NN” seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari Oʻzbekiston Respublikasida shaxsiy, xizmat ishlari boʻyicha, oʻqish yoki turizm maqsadida doimiy yashaydigan yoki vaqtincha boʻladigan xorijiy fuqarolarga va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tegishli boʻlgan mototsikl va elektromototsikllarga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni sariq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda.
Raqamli bitta belgi beriladi (orqa tomonda mahkamlash uchun).
XI 3 tip — “NNN” seriyali roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari Oʻzbekiston Respublikasida shaxsiy, xizmat ishlari boʻyicha, oʻqish yoki turizm maqsadida doimiy yashaydigan yoki vaqtincha boʻladigan xorijiy fuqarolarga va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarga tegishli boʻlgan moped va skuterlarga beriladi.
Roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining foni sariq rangda, chetki qismi, raqami va harflari qora rangda.
Raqamli bitta belgi beriladi (orqa tomonda mahkamlash uchun)”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va ularga roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2017-yil 31-avgustdagi 683-son qarorida :
a) 3-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “Oʻzbekiston Respublikasining Respublika budjetiga toʻliq hajmda oʻtkaziladigan” soʻzlari chiqarib tashlansin;
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshi beshinchi xatboshi deb hisoblansin;
quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshlar bilan toʻldirilsin:
“Fuqarolarning yashash joyiga borib, avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish boʻyicha davlat xizmatlari qoʻshimcha toʻlov asosida koʻrsatiladi.
Bunda ushbu xizmatlar Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 31-iyuldagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Fuqarolarning yashash joyiga borib, avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga asosan koʻrsatiladi”;
b) 1-ilovada :
2-bandda :
beshinchi xatboshidagi “III va IIIA tipidagi” soʻzlar “IE, IAYE, III, IIIA, IIIE, IIIAE tipidagi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan, oshirilgan toʻlov stavkasi boʻyicha avtotransport vositalari uchun ROʻDRB — Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan tartibda YHXX va uning hududiy boshqarmalarining roʻyxatdan oʻtkazish va imtihon olish boʻlinmalari tomonidan beriladigan xaridorgir harf hamda raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan I, IA, IE, IAYE, III, IIIA, IIIE, IIIAYE, IX, IXA, X, XA tipidagi ROʻDRB”;
oʻn uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“transport vositasi — yoʻlovchilarning, bagajning, yuk bagajining, yuklarning, pochta va kuryerlik joʻnatmalarining yoki maxsus ishlarni amalga oshirish uchun uskunalarning yoʻllarda harakatlanishi yoki tashilishi uchun moʻljallangan qurilma. Mazkur Nizom maqsadlaridan kelib chiqib, transport vositalari avtotransport vositalari (avtomobillar, elektromobillar), mototransport vositalari (mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterlar) hamda tirkama va yarim tirkamalarga boʻlinadi”;
quyidagi mazmundagi oʻn oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“yaroqsiz avtomototransport vositasi — transport vositasining asosiy qismlaridan biri, yaʼni dvigatel, shassi (yurish qismi, transmissiya, boshqaruv qismi) va kuzovi mavjud boʻlmagan transport vositalari”;
3 va 4-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Roʻyxatdan oʻtkazish harakatlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalari jamoat xavfsizligi xizmati yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalarining roʻyxatdan oʻtkazish va imtihon olish boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — YHXX va uning hududiy boshqarmalari) tomonidan amalga oshiriladi.
Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish va ularga davlat raqami belgilarini berish Toshkent, Nukus shaharlarida va viloyatlar markazlarida bittadan roʻyxatdan oʻtkazish va imtihon olish boʻlinmalarida eksterritoriallik tamoyili asosida amalga oshiriladi.
Bunda avtomototransport vositasi fuqaroning doimiy yashash manzili yoki yuridik shaxsning roʻyxatga olingan manzili boʻyicha roʻyxatdan oʻtkaziladi.
4. YHXX va uning hududiy boshqarmalarida quyidagi transport vositalari davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi:
dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan avtotransport vositalari, shuningdek, elektrodvigatelining quvvati 4 kilovatt va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan transport vositalari — avtomobil, elektromobillar va gibrid avtomobillar sifatida;
dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan yon tirkamasiz yoki yon tirkamali (kajavali) ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli mototsikllar va ularga tenglashtirilgan transport vositalari — mototsikl sifatida;
elektrodvigatelining quvvati 4 kilovatt va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan yon tirkamasiz yoki yon tirkamali (kajavali) ikki yoxud uch (toʻrt) gʻildirakli elektromototsikllar va ularga tenglashtirilgan transport vositalari — elektromototsikl sifatida;
dvigatelining ish hajmi 25 sm 3 va undan ortiq, lekin 50 sm 3 dan oshmaydigan, konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometr va undan ortiq, 50 kilometrdan oshmaydigan ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli mopedlar va ularga tenglashtirilgan transport vositalari — moped sifatida;
elektrodvigatelining quvvati 0,25 kilovatt va undan ortiq, lekin 4 kilovattdan oshmaydigan, konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan ortiq, biroq 50 kilometrdan oshmaydigan ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli skuterlar va ularga tenglashtirilgan transport vositalari — skuter sifatida;
konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan maxsus transport vositalari;
tirkama va yarim tirkamalar.
Avtomototransport vositalarining tuzilmasi texnik tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar, shuningdek yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash sohasidagi meʼyor talablariga mos kelishi kerak”;
5-bandda :
uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha uchinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Avtomototransport vositasining egasi yoki uning vakili avtomototransport vositasiga mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquqlar paydo boʻladigan, oʻtadigan, cheklanadigan va tugatiladigan kundan yoki transport vositasining huquqiy holati oʻzgarishidan boshlab oʻn kalendar kun ichida mazkur Nizomning 14 va 15-bandlariga muvofiq tegishli YHXX va uning hududiy boshqarmalariga texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun avtomototransport vositasini (konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan maxsus transport vositalari bundan mustasno), uning texnik holatidan qatʼi nazar va mazkur Nizomda nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etgan holda murojaat qilishi zarur. Agar YHXX va uning hududiy boshqarmalariga murojaat qilish muddatining oxirgi kuni dam olish, bayram (ish kuni boʻlmagan) kunlarga toʻgʻri kelsa, undan keyingi birinchi ish kuni muddatning tugagan kuni hisoblanadi.
Avtomototransport vositasining nosozligi, egasi sogʻligʻining holati, haydovchilik guvohnomasining mavjud emasligi yoki boshqarish huquqidan mahrum boʻlganligi yoki avtomototransport vositasining boshqa hududda turganligi bilan bogʻliq holatlarda texnik koʻrikdan oʻtkazish ishlari avtomototransport vositasi turgan joydagi roʻyxatdan oʻtkazish va imtihon olish boʻlinmalari xodimlari tomonidan bevosita joyiga chiqqan holda eksterritoriallik tamoyili asosida amalga oshiriladi.
Bunda avtomototransport vositasining nosozligi Yoʻl harakati qoidalarida belgilangan transport vositalaridan foydalanishni taqiqlovchi shartlariga javob bermasligi bilan belgilanadi.
Avtomototransport vositasi uni qayta roʻyxatdan oʻtkazishga sabab boʻladigan barcha holatlarda, YHXX va uning hududiy boshqarmalari tomonidan belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtkaziladi.
Avtomototransport vositasi YHXX va uning hududiy boshqarmalari tomonidan tip, marka, model va modifikatsiya, ROʻDRB, identifikatsiyalovchi shassi (rama), kuzov va dvigatellar raqamlarining, shuningdek, avtomototransport vositasining toʻliq vazni, yuksiz vazni, oʻrindiqlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni roʻyxatdan oʻtkazish hujjatlarida koʻrsatilgan maʼlumotlarga mos kelishi predmeti yuzasidan texnik koʻrikdan oʻtkaziladi”;
quyidagi mazmundagi 6 1 -band bilan toʻldirilsin:
“6 1 . Konlarda, shaxta va karyerlarda qoʻllaniladigan maxsus transport vositalari egasi yoki vakilining murojaatiga asosan hududiy roʻyxatdan oʻtkazish va imtihon olish boʻlinmalari xodimlari tomonidan joyiga chiqib, texnik koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra rasmiylashtiriladi”;
quyidagi mazmundagi 1 1 -bob bilan toʻldirilsin:
“1 1 -bob. Avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun murojaat qilish tartibi
11 1 . Avtomototransport vositasining egasi yoki vakili avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun YHXXning mobil ilovasi, rasmiy veb-sayti, “Call” markazi yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etganda, ushbu Nizomning 2 — 7-boblarida koʻrsatilgan avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish turini tanlaydi.
11 2 . YHXXning mobil ilovasi, rasmiy veb-sayti, “Call” markazi yoki YIDXP orqali ushbu Nizomning 17 — 20-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni kiritadi, zarur hollarda ularning nusxalarini yuklaydi (notarial tasdiqlangan hujjatlar bundan mustasno), shuningdek, telefon raqamini kiritib ushbu maʼlumotlarni tasdiqlaydi.
11 3 . Maʼlumotlar tasdiqlangandan soʻng avtomototransport vositasining egasi yoki vakilining telefon raqamiga toʻlov rekvizitlari va miqdori toʻgʻrisida SMS-xabar yuboriladi.
11 4 . Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yigʻim va toʻlovlar onlayn toʻlov tizimlar orqali belgilangan tartibda toʻlanadi hamda axborot tizimlari bilan tasdiqlanadi.
11 5 . Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun toʻlovlar toʻlangandan keyin YHXXning dasturiy taʼminoti (mobil ilova) yoki YIDXP orqali shakllantirilgan murojaat YHXX va uning hududiy boshqarmalariga onlayn rejimida yuboriladi.
11 6 . Murojaat yuborilgandan soʻng avtomototransport vositasining egasi yoki vakili avtomototransport vositasini texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun ushbu Nizomning 6-bandida belgilangan muddatdan kechiktirmasdan hamda ushbu Nizomning 17 — 20-bandlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etgan holda, YHXX va uning hududiy boshqarmalariga olib borishi shart.
11 7 . YHXX va uning hududiy boshqarmalarining masʼul xodimlari avtomototransport vositasining egasi yoki vakili tomonidan taqdim etilgan hujjatlardagi maʼlumotlarni YIDXP orqali yuborilgan murojaatdagi maʼlumotlar bilan solishtiradi, shuningdek, avtomototransport vositasini, uning tipi, markasi, model va modifikatsiyasi, ROʻDRB, identifikatsiyalovchi shassi (rama), kuzov va dvigatellar raqamlari, toʻliq vazni, yuksiz vazni, oʻrindiqlar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlari asosida texnik koʻrikdan oʻtkazadi.
Bunda avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazishda avtomototransport vositasining oldi-sotdi shartnomalari va boshqa notarial tasdiqlangan bitimlar talab qilinmaydi va ushbu hujjatlar “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali “Notarius” avtomatlashtirilgan axborot tizimidan yuklab olinadi.
11 8 . Avtomototransport vositasining maʼlumotlari taqdim etilgan hujjatlar bilan mos kelgan taqdirda, avtomototransport vositasi davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi va roʻyxatdan oʻtkazilganlik toʻgʻrisida guvohnoma rasmiylashtirilib, ROʻDRB bilan birga avtomototransport vositasi egasi yoki vakiliga taqdim etiladi.
11 9 . Avtomototransport vositasi egasi yoki vakili avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma va ROʻDRBni olganligi, ularning shaxsini identifikatsiya qilish (elektron raqamli imzo, barmoq izlarini identifikatsiya (verifikatsiya) qilish va boshqalar) orqali tasdiqlanadi.
11 10 . Avtomototransport vositasining egasi yoki vakili avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun bevosita YHXX va uning hududiy boshqarmalariga murojaat etganda, ularning murojaatlari YHXX va uning hududiy boshqarmalarining masʼul xodimlari tomonidan maxsus texnik qurilmalar (planshet) orqali koʻrib chiqadi.
Bunda avtomototransport vositasining egasi yoki vakili hamda masʼul xodim tomonidan ushbu Nizomning 11 1 — 11 9 -bandlarida nazarda tutilgan harakatlar amalga oshiriladi”;
14-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Jismoniy shaxslarning avtomototransport vositalari ularning doimiy roʻyxatga olingan joyi boʻyicha, doimiy roʻyxatga olingan joyi boʻlmasa — vaqtincha turgan joyi boʻyicha davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
Bunda roʻyxatdan oʻtkazish avtomototransport vositasi egasining doimiy roʻyxatga olingan hududidan qatʼi nazar, har bir hududda avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish, qayta roʻyxatdan oʻtkazish va ularga davlat raqami belgilarini berish uchun masʼul etib belgilangan hududiy YHXX organlarida ham amalga oshirilishi mumkin”;
beshinchi xatboshidagi “, avtomototransport vositalari egalarining YHXX va uning hududiy boshqarmalariga shaxsan murojaat qilish holatlari bundan mustasno” soʻzlari chiqarib tashlansin;
16-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun uning egasi yoki vakili YHXX va uning hududiy boshqarmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etgan holda murojaat etadi:”
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtomototransport vositasiga boʻlgan mulk huquqi va boshqa ashyoviy huquqlarni tasdiqlovchi hujjat (notarial tasdiqlangan hujjatlar bundan mustasno)”;
quyidagi tahrirdagi beshinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining gaz ballonlarini sinovdan oʻtkazish huquqini beruvchi ruxsatnomasi mavjud boʻlgan tashkilot tomonidan transport vositalariga oʻrnatilgan gaz ballonlari sinovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma (gaz balloni oʻrnatilmagan transport vositalari mustasno)”;
beshinchi — sakkizinchi xatboshilar tegishlicha oltinchi-toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
oltinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“YHXX va uning hududiy boshqarmalarining roʻyxatga olish bilan bogʻliq xizmatlari uchun toʻlov toʻlaganligi haqidagi bank toʻlov hujjati (yigʻimlar va toʻlovlardan ozod etilgan shaxslar hamda elektron toʻlov tizimlar orqali toʻlov amalga oshirilgan hollar bundan mustasno)”;
17-bandning “a” kichik bandida :
ikkinchi xatboshi “fuqarolik pasporti” soʻzlaridan keyin “yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki yangi namunadagi milliy haydovchilik guvohnomasi” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
beshinchi va oltinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“chet el fuqarolari uchun — chet el fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi, harakatlanish hujjati yoxud diplomatik pasporti yoki Oʻzbekiston Respublikasida akkreditatsiyani oʻtayotganlikni tasdiqlovchi akkreditatsiya kartochkasi;
fuqaroligi boʻlmagan shaxslar uchun — fuqaroligi boʻlmagan shaxsning identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoki yangi namunadagi milliy haydovchilik guvohnomasi yoki harakatlanish hujjati”;
24-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish mobaynida YHXX va uning hududiy boshqarmalari avtomototransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazish elektron kartasini ochadi, unga agregat raqamlari, avtomototransport vositasining boshqa texnik parametrlari, avtomototransport vositasi egasi toʻgʻrisida maʼlumotlar, uning yashash (turar) joyi va boshqa zarur maʼlumotlar kiritiladi”;
ikkinchi xatboshi “roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
26-bandning ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtotransport vositalarining old va orqa qismlarida mustahkamlash uchun bir juft ROʻDRB;
mototransport vositalari hamda tirkama va yarim tirkamalarning orqa qismiga joylashtirish uchun bir dona ROʻDRB beriladi.
ROʻDRB Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining Yagona avtomatlashtirilgan axborot tizimi “Davlat raqam belgilari” modulida avtomatik tarzda tasodifiy tanlash yoʻli bilan beriladi, oshirilgan toʻlov stavkasi boʻyicha avtotransport vositalari uchun ROʻDRB va avtotransport vositasi egasining arizasiga asosan xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan, oshirilgan toʻlov stavkasi boʻyicha avtotransport vositalari uchun beriladigan ROʻDRB bundan mustasno”;
29-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jismoniy va yuridik shaxslar saqlash uchun topshirilgan ROʻDRBlarning holatini tekshirish uchun mazkur Nizomning 1 1 -bobida belgilangan tartib asosida YHXXning mobil ilovasi, rasmiy veb-sayti yoki YIDXP orqali murojaat etishlari mumkin”;
32-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
34-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kelingan avtomototransport vositasini davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun yoki vaqtinchalik olib kirish bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan avtomototransport vositasini vaqtinchalik roʻyxatdan oʻtkazish uchun egasi yoki uning vakili hududiy boshqarmalarga quyidagi hujjatlarni taqdim etgan holda murojaat qiladi”;
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“YHXX va uning hududiy boshqarmalarining roʻyxatdan oʻtkazish harakatlarini amalga oshirishdagi xizmatlari uchun toʻlovlarning toʻlanganligi haqidagi bank toʻlov hujjati (yigʻim va toʻlovlardan ozod etilgan shaxslar va elektron toʻlov tizimlar orqali toʻlov amalga oshirilgan hollar bundan mustasno)”;
35-bandda :
toʻrtinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
beshinchi — yettinchi xatboshilar tegishlicha toʻrtinchi — oltinchi xatboshilar deb hisoblansin;
39-band “roʻyxatdan oʻtkazish” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
43-bandda :
birinchi xatboshidagi “taqdim etadi” soʻzlari “etgan holda murojaat qiladi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — oltinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinchi xatboshidagi “yashash joyi boʻyicha propiskaga qoʻyilganligi belgisi bilan pasport” soʻzlari “yashash boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida belgisi bilan pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi “ozod etilgan shaxslar” soʻzlaridan keyin “va elektron toʻlov tizimlar orqali toʻlov amalga oshirilgan hollar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
44-bandda :
toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtomototransport vositasi egasining yashash (turgan) joyi vaqtinchalik oʻzgarganligi holatlarini tasdiqlovchi hujjatlar (pasport (yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtganligi toʻgʻrisida maʼlumoti bilan) yoki identifikatsiyalovchi ID-karta, xizmat safari toʻgʻrisidagi guvohnoma va boshqalar)”;
beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
52-bandning oltinchi xatboshisi “roʻyxatga olish” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
54-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“54. Avtomototransport vositalarining rangi va (yoki) nomer agregati oʻzgarganda, avtotransport vositasini qayta roʻyxatdan oʻtkazish uchun mulkdor yoki uning vakili YHXX va uning hududiy boshqarmalariga quyidagi hujjatlarni taqdim etgan holda murojaat qiladi:
avtotransport vositasi egasi yoki uning vakilining shaxsini tasdiqlovchi hujjat;
raqam agregatlarining qonuniy olinganligini tasdiqlovchi hujjat (elektron schyot-maʼlumotnoma, bojxona yuk deklaratsiyasi, bitta yuridik shaxsga tegishli boʻlgan avtotransport vositalari uchun yuk xati (elektron koʻrinishdagi notarius tomonidan tasdiqlangan oldi-sotdi shartnomasi “Notarius” tizimidan olinadi);
avtotransport vositalarini taʼmirlash va texnik xizmat koʻrsatish boʻyicha maxsus korxonada raqam agregatlarining almashtirilganligini va (yoki) rangining oʻzgartirilganligini (rang oʻzgartirilganda) tasdiqlovchi hujjat;
Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasining gaz ballonlarini sinovdan oʻtkazish huquqini beruvchi ruxsatnomasi mavjud boʻlgan tashkilot tomonidan transport vositalariga oʻrnatilgan gaz ballonlari sinovdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi dalolatnoma (gaz ballon oʻrnatilmagan transport vositalari mustasno);
roʻyxatdan oʻtkazish harakatlarini amalga oshirish mobaynidagi YHXX va uning hududiy boshqarmalari tomonidan undiriladigan belgilangan miqdordagi toʻlovlar toʻlaganligini tasdiqlovchi bank toʻlov hujjati (toʻlovlardan ozod etilgan shaxslar va elektron toʻlov tizimlar orqali toʻlov amalga oshirilgan hollar bundan mustasno).
Transport vositasining rangi va (yoki) raqam agregati oʻzgarganda, avtomototransport vositasining roʻyxatga olish elektron kartasiga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi, ilgari berilgan avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma esa transport vositasining yangi rangi va (yoki) raqam agregatini koʻrsatgan holda almashtiriladi”;
55-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi — toʻqqizinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
uchinichi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“raqamli agregatlar (elektron schyot-maʼlumotnoma, bojxona yuk deklaratsiyasi, bitta yuridik shaxsga tegishli boʻlgan avtotransport vositalari uchun yuk xati (elektron koʻrinishdagi notarius tomonidan tasdiqlangan oldi-sotdi shartnomasi “Notarius” tizimidan olinadi) va avtotransport vositasi qayta jihozlanganda ishlatilgan boshqa detallarning olinganligining qonuniyligini tasdiqlovchi hujjatlar”;
yettinchi xatboshidagi “shaxslardan tashqari” soʻzlari “shaxslar va elektron toʻlov tizimlar orqali toʻlov amalga oshirilgan hollar bundan mustasno” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshi “roʻyxatga olish” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“56. Avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasi yaroqsiz holga kelganda, shikastlanganda yoki oʻgʻirlanganda va (yoki) ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB yaroqsiz holga kelganda, shikastlanganda yoki oʻgʻirlanganda, avtotransport vositasi quyidagi hujjatlar asosida qayta roʻyxatdan oʻtkaziladi:
avtomototransport vositasi egasi yoki uning vakilining shaxsini tasdiqlovchi hujjat;
avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma yaroqsiz holga kelganda (u yaroqsiz holga kelganda);
shikastlangan ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB (ular shikastlanganda);
ichki ishlar organlarining avtomototransport vositalarini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaning va (yoki) ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB oʻgʻirlanganligi (yoʻqotilganligi) toʻgʻrisidagi maʼlumotnomasi;
roʻyxatdan oʻtkazish harakatlarini amalga oshirish mobaynidagi YHXX va uning hududiy boshqarmalari tomonidan undiriladigan belgilangan miqdordagi toʻlovlar toʻlaganligini tasdiqlovchi bank toʻlov hujjati (toʻlovlardan ozod etilgan shaxslardan tashqari).
Avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasi yaroqsiz holga kelganda, shikastlanganda, yoʻqotilganda yoki oʻgʻirlanganda avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish elektron kartasi maʼlumotlari asosida hududiy boshqarmalari avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasining dublikatini beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi respublika hududidan tashqarida egaligida boʻlgan avtomototransport vositasi roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasini yoʻqotib yoki oʻgʻirlatib qoʻyganda, avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish elektron kartasi maʼlumotlari asosida avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish guvohnomasining dublikati belgilangan toʻlovlar asosida bir oygacha boʻlgan muddatga beriladi. Avtomototransport vositasi respublika hududiga qaytib kelgandan soʻng belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtkazilib, tegishli toʻlovlarga asosan doimiy roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma almashtirib beriladi.
ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB shikastlanganda avtotransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlari asosida hududiy boshqarmalari ularning dublikatini beradi. ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRBlarning dublikati hududiy boshqarmalar talabnomasiga asosan tayyorlanadi.
Jismoniy va yuridik shaxslar shikastlangan ROʻDRBning dublikatlarini olish uchun mazkur Nizomning 1 1 -bobida belgilangan tartib asosida YHXXning mobil ilovasi, rasmiy veb-sayti yoki YIDXP orqali murojaat etishlari mumkin.
ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB yoʻqolganda yoki oʻgʻirlanganda, avtotransport vositasining roʻyxatdan oʻtkazish maʼlumotlari asosida hududiy boshqarmalar yangi ROʻDRB berilishini taʼminlaydi.
ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB dublikatlari yoʻqolgan yoki oʻgʻirlanganlarining oʻrniga berilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
Oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB topilganda, hududiy boshqarmalari topilgan va oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB avtotransport vositasi egasining arizasiga asosan belgilangan tartibda berilishini taʼminlaydi.
Amalga oshirilgan roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (avtomototransport vositasini roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi guvohnomaning dublikatini, dublikat yoki yangi ROʻDRBni berish) avtomototransport vositasining roʻyxatga olish elektron kartasiga kiritiladi, avtomototransport vositasini roʻyxatga olish toʻgʻrisidagi guvohnoma, (yoki) ROʻDRB, oshirilgan toʻlov stavkali avtotransport vositalari uchun ROʻDRB, avtotransport vositalari uchun xaridorgir harf va raqamlar kombinatsiyasiga ega boʻlgan ROʻDRB toʻgʻrisidagi maʼlumotlar yoʻqolgan yoki oʻgʻirlangan taqdirda ham Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining Axborot markaziga yuboriladi”;
57-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“yaroqsiz avtomototransport vositasi deb hisoblanganda”;
58-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomototransport vositasi uning chet davlat hududiga chiqarilganligi munosabati bilan hisobdan chiqarilganda, oldingi ROʻDRB DYHXX organlari tomonidan vaqtinchalik (bir martalik qogʻozli tranzit) yoʻl harakatida ishtirok etish uchun ruxsat etilgan avtomototransport vositalari uchun ROʻDRBga almashtiriladi, avtomototransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnoma bilan birga hisobdan chiqarishning sabablari, belgilangan manzil va hisobdan chiqarish sanasi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma taqdim etiladi”;
60-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“60. Yaroqsiz avtomototransport vositasini hisobdan chiqarish quyidagi hujjatlar asosida amalga oshiriladi”;
beshinchi xatboshidagi “keyingi foydalanuvga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
oltinchi xatboshidagi “Keyingi foydalanuvga yaroqsiz deb hisoblangan” soʻzlari “Yaroqsiz” soʻzi bilan almashtirilsin;
63-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari “roʻyxatga olish” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
65-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“65. ROʻDRB elektron jurnalga qayd etgan holda hududiy boshqarmalarga yuboriladi”;
66-band “namunadagi maxsus” soʻzlaridan keyin “elektron” soʻzi bilan toʻldirilsin;
v) 2-ilovaning 18 1 -bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18 1 . Avtotransport vositalari uchun roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari vakolatli organ tomonidan:
auksionga qoʻyilgan kundan boshlab olti oy mobaynida sotilmagan (xaridorlar mavjud boʻlmagan) taqdirda, 1 va 2-toifadagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarining boshlangʻich narxlari bir pogʻonaga avtomatik ravishda tushirilib (harflari bir xil kombinatsiyada boʻlgan roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqamlari bundan mustasno), mos ravishda 2 va 3-toifalarga doir boshlangʻich narxlarda auksionga qoʻyiladi;
auksionga qoʻyilgan kundan boshlab bir oy mobaynida sotilmagan (xaridorlar mavjud boʻlmagan) 4 — 6-toifadagi roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilari auksiondan olinib, auksionga qoʻyilgan boshlangʻich narxda kunlik shakllantiriladigan oshkora roʻyxat asosida umumiy tartibda realizatsiya qilinadi.
Realizatsiyadan kelib tushgan mablagʻlarning 50 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga, 50 foizi — Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatining “Xavfsiz yoʻl va xavfsiz piyoda” respublika jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi”;
g) 3-ilovaning 10-bandi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlarini koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 31-maydagi 408-son qarorida :
a) Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash hamda qayta tayyorlash boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovada :
12-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“A” toifa uchun — ikki gʻildirakli mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterlarda)”;
b) Davlat taʼlim muassasalari va avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish boʻyicha nodavlat taʼlim xizmatlari koʻrsatish faoliyatini amalga oshiruvchi boshqa yuridik shaxslarning oʻquv guruhlarini roʻyxatga olish, shuningdek, imtihonlarni oʻtkazish va milliy haydovchilik guvohnomasini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
3-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“A” — mototsikllar, elektromototsikllar, mopedlar, skuterlar”;
25-banddagi “mototransport vositasini” soʻzlari “transport vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
37-banddagi “mast holda boshqarganligi uchun” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) Avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
2-bandning oltinchi xatboshisidagi “mototransport” soʻzi “transport” soʻzi bilan almashtirilsin;
11-band “transport vositalarini boshqarish” soʻzlaridan keyin “hamda birinchi tibbiy yordam” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
24-band quyidagi mazmundagi uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Oʻquv tashkilotida avtomototransport vositalari va shahar elektr transporti vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash yakuni boʻyicha bitiruvchilardan birinchi tibbiy yordam koʻrsatish, bemorni toʻgʻri transportirovka qilish koʻnikmalari yuzasidan amaliy imtihonlar qabul qilinadi.
Birinchi tibbiy yordam koʻrsatish boʻyicha amaliy imtihonlarning mezonlari Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan belgilanadi”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 1-dekabrdagi 975-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl-patrul xizmati xodimlarining yoʻl harakati qatnashchilari bilan oʻzaro munosabatlari hamda maxsus moslamalardan foydalanishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 28-banddagi “rasmiylashtirilgan maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisidagi bayonnomalar” soʻzlari “chiqarilgan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Koʻchma fotoradar va mobil komplekslardan foydalanilganda, yoʻl harakati qoidalarining buzilganligini qayd etish mazkur Nizomning 37-bandida koʻrsatilgan tartibda amalga oshiriladi”;
v) 32-bandning ikkinchi xatboshisidagi “rasmiylashtirilgan bayonnomalar” soʻzlari “qabul qilingan jarima solish toʻgʻrisidagi qarorlar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 12-apreldagi 172-son qarori bilan tasdiqlangan Yoʻl harakati qoidalarida :
a) 6-bandda :
sakkizinchi xatboshi “velosiped” soʻzidan keyin “va individual harakatlanish vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
yigirmanchi xatboshidagi “(mopeddan tashqari)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
yigirma birinchi va yigirma ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“moped — dvigatelining ish hajmi 25 sm 3 va undan ortiq, lekin 50 sm 3 dan oshmaydigan, konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometr va undan ortiq, 50 kilometrdan oshmaydigan ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli transport vositasi. Xuddi shunday tavsiflarga ega boʻlgan kvadritsikl (kvadrotsikl), tritsikl hamda yoʻlning qatnov qismida harakatlanishga moslashtirilgan boshqa transport vositalari mopedlarga tenglashtiriladi;
mototsikl — dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan, yon tirkamasiz yoki yon tirkamali (kajavali) ikki yoxud uch (toʻrt) gʻildirakli transport vositasi;
yigirma uchinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yigirma toʻrtinchi — yetmish oltinchi xatboshilar tegishlicha yigirma uchinchi — yetmish beshinchi xatboshilar deb hisoblansin;
qirqinchi xatboshi “mototsikl,” soʻzidan keyin “elektromototsikl, skuter, individual harakatlanish vositalari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
qirq toʻrtinchi xatboshidagi “velosipedchilarning va piyodalarning” soʻzlari “velosipedchilar, individual harakatlanish vositalarini boshqarayotgan shaxslarning va piyodalarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi yetmishinchi — yetmish uchinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“elektromototsikl — elektrodvigatelining quvvati 4 kilovatt va undan oshadigan, konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometr va undan oshadigan yon tirkamasiz yoki yon tirkamali (kajavali) ikki yoxud uch (toʻrt) gʻildirakli transport vositasi;
gibrid avtomobil — ichki yonuv dvigateli va (yoki) tashqi elektr manbai orqali zaryadlanuvchi elektr motor yordamida harakatlanuvchi transport vositasi;
skuter — elektrodvigatelining quvvati 0,25 kilovatt va undan ortiq, lekin 4 kilovattdan oshmaydigan, konstruktiv tezligi soatiga 25 kilometrdan ortiq, biroq 50 kilometrdan oshmaydigan ikki yoki uch (toʻrt) gʻildirakli transport vositasi. Xuddi shunday tavsiflarga ega boʻlgan kvadritsikl (kvadrotsikl), tritsikl hamda yoʻlning qatnov qismida harakatlanishiga moslashtirilgan boshqa transport vositalari skuterlarga tenglashtiriladi;
individual harakatlanish vositalari — dvigatel (dvigatellar) (elektrosamokat, elektr skeytbordlar, segveylar, unitsikllar, monogʻildirak va boshqa shunga oʻxshash vositalar) yordamida odamning individual harakatlanishi uchun moʻljallangan bir yoki bir nechta gʻildiraklari (roliklari) boʻlgan transport vositasi”.
yetmishinchi — yetmish beshinchi xatboshilar tegishlicha yetmish toʻrtinchi — yetmish toʻqqizinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 7-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “(mopeddan tashqari)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“A” — mototsikllar, elektromototsikllar, mopedlar, skuterlar;
g) 9-bandning yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterda harakatlanayotgan haydovchi hamda yoʻlovchilar maxsus motoshlem kiyishlari va uni qadab olishlari shart”;
d) 11-bandning “g” kichik bandidagi “qariyalarga” soʻzi “qariyalar, individual harakatlanish vositalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 12-band quyidagi mazmundagi toʻqqizinchi — oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“konstruksiyasida xavfsizlik kamarlari nazarda tutilgan hollarda oʻzi tomonidan xavfsizlik kamari taqilmagan, mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterda esa motoshlem kiyilmagan va qadab olinmagan holda boshqarish”;
avtomobil salonidan oʻzining tana qismlarini (qoʻldan tashqari) chiqargan holda harakatlanish”;
toʻqqizinchi xatboshi tegishlicha oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin;
j) quyidagi mazmundagi 12 1 , 12 2 va 12 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“12 1 . Individual harakatlanish vositalarini boshqaradigan shaxslarga quyidagilar taqiqlanadi:
velosipedchilar uchun tasma yoki piyoda va velosiped yoʻlkasi mavjud boʻlganda (ularda harakatlanishining imkoni boʻlmagan holatlar bundan mustasno) yoʻlning qatnov qismida, yoʻl yoqalarida yoki qatnov qismining chetida harakatlanish;
uzunligi yoki kengligi 0,5 metrdan ortiq tashqariga chiqadigan yoki boshqaruvga xalaqit beradigan yuklarni tashish;
piyodalar oʻtish joyida harakatlanishi (individual harakatlanish vositalarini yetaklab oʻtish holatlari bundan mustasno);
14 yoshdan kichik shaxslarning boshqarishi (turar joy dahalari, istirohat va hayvonot bogʻlari, bolalar maydonchalari, koʻngilochar joylarda hamda yopiq hududlarda boshqarish bundan mustasno);
spirtli ichimliklar, giyohvandlik vositalari, ularning analoglari, psixotrop yoxud kuchli taʼsir qiluvchi moddalar taʼsirida yoki oʻzgacha tarzda mast holatda, sezgirlik va eʼtiborni susaytiradigan dori-darmonlar taʼsirida, yoʻl harakati xavfsizligiga tahdid soladigan charchoqlik va betoblik holatida boshqarish;
bir yoki bir nechta individual harakatlanish vositalarini shatakka olish;
tormoz tizimi, rul boshqaruvi, tovushli ishorasi, shuningdek, sutkaning qorongʻi vaqtida yoki koʻrinish cheklangan vaziyatlarda nosoz fara chiroqlari yoki fonarlar hamda orqa fara chiroqlari ishlamaydigan yoki nur qaytargichlar bilan jihozlanmagan individual harakatlanish vositalarini boshqarish;
rulni ushlamasdan yoki bir qoʻlda ushlab harakatlanish (rul boshqaruvi mavjud boʻlgan individual harakatlanish vositalari uchun);
odam tashish;
telefondan foydalanish.
12 2 . Individual harakatlanish vositalarini boshqaradigan shaxslar:
harakat davomida yoʻl harakati qoidalariga qatʼiy rioya qilishi;
trotuarlardan, piyodalar yoʻlkalaridan, piyoda va velosiped yoʻlkalaridan soatiga 10 kilometr tezlikdan yuqori boʻlmagan holatda, ular boʻlmaganda esa yoʻlning oʻng chetki qismida soatiga 20 kilometr tezlikdan yuqori boʻlmagan holatda harakatlanishi;
turar joy dahalaridan chiqish vaqtida boshqa harakat qatnashchilariga yoʻl berishi;
qatʼiy ravishda harakat yoʻnalishi boʻyicha boshqarish kerak.
12 3 . Agar velosipedchilar uchun tasma yoki piyoda va velosiped yoʻlkasida individual harakatlanish vositalarini boshqarayotgan shaxsning harakati piyodalarning harakatiga xavf tugʻdirsa yoki xalaqit bersa, u individual harakatlanish vositalaridan tushib, individual harakatlanish vositalarini yetaklagan yoki tezlikni piyodalar tezligidan oshmaydigan tezlikka pasaytirgan holda harakatni davom ettirishi kerak.
Individual harakatlanish vositalarini boshqargan shaxslarning harakatlanishi piyodalarning harakatlanishi bilan birlashganda, barcha holatlarda piyodalar ustunlikka (imtiyozga) ega.
Velosipedchilar uchun tasma yoki piyoda va velosiped yoʻlkasida individual harakatlanish vositalarida harakatlanayotgan shaxslar boshqa mexanik transport vositalariga nisbatan ustunlikka (imtiyozga) ega.
z) 15-bandning uchinchi xatboshisidagi “mototsikl, moped, velosiped” soʻzlari “mototsikl, elektromototsikl, moped, skuter, velosiped va individual harakatlanish vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 23-bandning uchinchi xatboshisidagi “mototsikl yoki mopedlarda” soʻzlari “mototsikl, elektromototsikl, moped yoki skuterlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Agar svetofor ishorasi piyoda tasviri koʻrinishida boʻlsa, u faqat piyodalarga, velosiped tasviri koʻrinishida boʻlsa, velosipedchilar va individual harakatlanish vositalarini boshqargan shaxslar harakatlanishiga taʼsir qiladi. Bunda yashil ishora piyodalar yoki velosipedchilar va individual harakatlanish vositalarini boshqargan shaxslarning harakatlanishiga ruxsat beradi, qizil ishora ularning harakatlanishini taqiqlaydi”;
l) 43-bandning birinchi xatboshisi “velosipedchi” soʻzidan keyin “individual harakatlanish vositasini boshqargan shaxs” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
m) 79-bandning toʻrtinchi xatboshisi “mototsikllar” soʻzidan keyin “elektromototsikllar” soʻzi bilan toʻldirilsin;
n) 89-bandning uchinchi xatboshisidagi “mopedlar va velosipedlarga” soʻzlari “elektromototsikllar, mopedlar, skuterlar, velosipedlar va individual harakatlanish vositalariga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
o) 96-band “velosipedchi(lar)ga” soʻzidan keyin “va individual harakatlanish vositalarini boshqarayotgan shaxs(lar)ga” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
p) 121-bandning ikkinchi xatboshisi “velosipedlar” soʻzidan keyin “individual harakatlanish vositalari, skuterlar,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
r) 134-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va mopedlarda” soʻzlari chiqarib tashlansin;
s) 138-bandning sakkizinchi xatboshisi “mototsikl” soʻzidan keyin elektromototsikl, skuter” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
t) 145-bandning oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ikki gʻildirakli mototsikl, elektromototsikl, moped, skuter va individual harakatlanish vositalari bilan, shuningdek, bunday mototsikl, elektromototsikl, moped, skuter va individual harakatlanish vositalarini”;
u) 159-bandning toʻrtinchi — oltinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Traktorlar va boshqa oʻziyurar uskunalar, yuk tashiladigan tirkamalar, tirkama-uycha, yuk mototsikllari, elektromototsikllar, mopedlar va skuterlar yukxonasida;
Mototsikllar, elektromototsikllar, mopedlar va skuterlarning konstruksiyasida koʻzda tutilgan joylardan tashqarida;
12 yoshga toʻlmagan bolalarni mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterning orqa oʻrindigʻida, shuningdek, bolalarni ushlab turuvchi maxsus qurilma oʻrnatilmagan transport vositasining old oʻrindigʻida”;
f) 162-bandning sakkizinchi xatboshisidagi “velosipedlarni” soʻzi “velosipedlar va individual harakatlanish vositalarini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
x) 165-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“165. Yoʻlda velosiped, individual harakatlanish vositalarini va aravani boshqarish, miniladigan yoki yuk ortiladigan hayvonlarni haydab oʻtish 14 yoshdan kichik boʻlmagan, moped va skuterni boshqarish esa 16 yoshdan kichik boʻlmagan shaxslarga ruxsat etiladi”;
s) 166-bandda :
birinchi xatboshi “Velosipedlar,” soʻzidan keyin “individual harakatlanish vositalari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ikkinchi xatboshi “velosipedchilar,” soʻzidan keyin “individual harakatlanish vositalari,” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
ch) 167-bandda :
birinchi xatboshi “Velosiped” soʻzidan keyin “individual harakatlanish vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Individual harakatlanish vositalari old tomonidan fara chiroqlari va orqa tomonida ogohlantirish chiroqlari yoki nur qaytargichlar bilan jihozlangan boʻlishi shart”;
ikkinchi va uchinchi xatboshlar tegishlicha uchinchi va toʻrtinchi xatboshlar deb hisoblansin;
sh) 168-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“168. Velosipedchilar va individual harakatlanish vositalarini boshqarayotgan shaxslarga quyidagilar taqiqlanadi:
rulni ushlamasdan yoki bir qoʻlda ushlab harakatlanish (manyovrdan oldin ishoralar berish bundan mustasno);
odam tashish (ishonchli oyoq qoʻygich bilan jihozlangan velosipeddagi qoʻshimcha oʻrindiqda 7 yoshgacha boʻlgan bolani tashish bundan mustasno);
gabaritidan boʻyiga va eniga 0,5 metrdan ortiq chiqib turgan yoki boshqarishga xalaqit beradigan yuklarni tashish;
velosiped yoʻlkasi boʻlgan holda yoʻlning qatnov qismida harakatlanish;
tramvay harakatlanadigan yoʻllarda va shu yoʻnalishda harakatlanish uchun boʻlagi bittadan koʻp boʻlgan yoʻllarda chapga burilish yoki qayrilib olish;
yoʻlning qatnov qismidan, shu jumladan, piyodalar oʻtish joyidan velosipedlarni va individual harakatlanish vositalarini boshqarib kesib oʻtish (velosiped yoʻlaklarida harakatlanish bundan mustasno).
Velosipedlarni va individual harakatlanish vositalarini shatakka olish, shuningdek, ulardan shatakka olishda foydalanish taqiqlanadi (velosipedga moʻljallangan tirkamalarni shatakka olish bundan mustasno)”;
e) 169-bandda :
birinchi xatboshidagi “moped haydovchilari” soʻzlari “individual harakatlanish vositalari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “velosipedchi” soʻzi “velosiped va individual harakatlanish vositasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
yu) 175-bandning ikkinchi xatboshisidagi “va mototsikllar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
ya) 176-bandning oʻn oltinchi xatboshisidagi “va mototsikllardan” soʻzlari “mototsikl, elektromototsikllar, mopedlar va skuterlardan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
aa) 179-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtomobillar, avtobuslar, avtopoyezdlar, tirkamalar, mototsikllar, elektromototsikllar, mopedlar, skuterlar, velosipedlar, individual harakatlanish vositalari, traktorlar va boshqa oʻziyurar mashinalarning texnik holati va jihozlanishi transport vositalaridan foydalanishni taqiqlaydigan nosozliklar va shartlar roʻyxatining talablariga (3-ilovaga muvofiq) javob bermasa”;
bb) 1-ilovada :
Yoʻl belgilarning tasvirlari tushirilgan qismidagi “Tramvay yoʻli bilan kesishuv” yoʻl belgisining tasviri tagidagi “1.2. Shlagbaumsiz temir yoʻl kesishmasi” soʻzlari “1.5. Tramvay yoʻli bilan kesishuv” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Temir yoʻl kesishmasiga yaqinlashuv” yoʻl belgilarining tasvirlari tagidagi yozuvlar “Temir yoʻl kesishmasiga yaqinlashuv” soʻzlaridan keyin “1.4.1, 1.4.2, 1.4.3, 1.4.4, 1.4.5, 1.4.6” raqamlari bilan toʻldirilsin;
Taqiqlovchi belgilarda 3.5-banddagi “Mototsikllar harakatlanishi taqiqlangan” soʻzlari “Mototsikl va elektromototsikllar harakatlanishi taqiqlangan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
quyidagi mazmundagi 3.5.1-band bilan toʻldirilsin:
3.5.1. “Skuter va mopedlar harakatlanishi taqiqlangan”;
Taqiqlovchi belgilarning 3.27-bandida :
ikkinchi xatboshidagi “avtomobillar va kajavali mototsikllarni” soʻzlari “avtomobillar, mototsikllar, elektromototsikllar, mopedlar va skuterlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Taqiqlovchi belgilarning qirq oltinchi xatboshisidagi “qayrilib olish joyigacha” soʻzlari chiqarib tashlansin.
quyidagi mazmundagi 3.34-band bilan toʻldirilsin:
3.34. “Individual harakatlanish vositalarini boshqarish taqiqlangan”;
4.2.1-banddagi “oʻngdan” soʻzi “chapdan” soʻzi bilan almashtirilsin;
4.2.2-banddagi “Toʻsiqni chapdan chetlab oʻtish” soʻzlari “Toʻsiqni oʻngdan aylanib oʻtish” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4.4-band “mototsikllar” soʻzidan keyin “mopedlar, skuterlar” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
4.5-banddagi “mopedlarda” soʻzi “individual harakatlanish vositalarida” soʻzlari bilan almashtirilsin;
4.6.1 — 4.6.6-bandlardagi “Piyodalar va velosipedchilarning” soʻzlari “Piyodalar, velosipedchilar va individual harakatlanish vositalarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5.3-banddagi “avtobus va mototsikllarning” soʻzlari “avtobus hamda mototsikllar, elektromototsiklar, mopedlar va skuterlarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5.44 va 5.45-bandlar “Velosipedchilar” soʻzidan keyin “va individual harakatlanish vositalari” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7.6.1 — 7.6.9-banddagi “avtomobillar va mototsikllarni” soʻzlari “avtomobillar, mototsikllar, mopedlar va skuterlarni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
vv) 3-ilovada :
3.6-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Individual harakatlanish vositalari old tomonidan fara chiroqlari va orqa tomonida ogohlantirish chiroqlari yoki nur qaytargichlar bilan jihozlanmagan boʻlsa”;
oltinchi xatboshi tegishlicha yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
5.1-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterlar uchun — 0,8 mm dan kam boʻlsa”;
7.6-band “mototsikl” soʻzidan keyin “elektromototsikl, skuter” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7.9-band “Mototsikl” soʻzidan keyin “yoki elektromototsikl” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
7.10-bandning oltinchi xatboshisidagi “mototsikllarda” soʻzi “mototsikllar va elektromototsikllarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7.11-banddagi “Mototsikllarda” soʻzi “Mototsikl va elektromototsiklarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7.12-banddagi “Mototsikl va mopedlarda” soʻzlari “Mototsikl, elektromototsikl, moped va skuterlarda” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7.22-band quyidagi mazmundagi yigirma beshinchi — oʻttiz ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“L toifasi — mototransport vositalari.
L1 toifasi — maksimal konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometrdan oshmaydigan, ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 gacha boʻlgan yoki elektrodvigatelining nominal maksimal quvvati 4 kilovattdan oshmaydigan ikki gʻildirakli transport vositasi;
L2 toifali — maksimal konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometrdan oshmaydigan, ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 gacha boʻlgan yoki elektrodvigatelining nominal maksimal quvvati 4 kilovattdan oshmaydigan uch gʻildirakli transport vositasi;
L3 toifali — ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan, konstruktiv tezligi (har qanday dvigatelli) soatiga 50 kilometr va undan oshadigan ikki gʻildirakli transport vositasi;
L4 toifali — ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan yoki konstruktiv tezligi (har qanday dvigatelli) soatiga 50 kilometr va undan oshadigan, oʻrtacha uzunlama tekislikka nisbatan asimmetrik kajavali uch gʻildirakli transport vositasi;
L5 toifali — ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 va undan oshadigan, konstruktiv tezligi (har qanday dvigatelli) soatiga 50 kilometr va undan oshadigan yoki transport vositasining oʻrtacha uzunlama tekisligiga nisbatan simmetrik kajavali uch gʻildirakli transport vositasi;
L6 toifali — akkumulyatorlarini hisobga olmaganda (elektr transport vositalari uchun) vazni 350 kilogrammdan oshmaydigan maksimal konstruktiv tezligi soatiga 50 kilometrdan oshmaydigan yoki ichki yonuv dvigatelining ish hajmi 50 sm 3 gacha yoxud elektrodvigatelining nominal maksimal quvvati 4 kilovattdan oshmaydigan toʻrt gʻildirakli transport vositasi;
L7 toifali — L6 toifadagi transport vositalaridan farqli oʻlaroq akkumulyatorlarini hisobga olmaganda (elektr transport vositalari uchun) toʻliq vazni 400 kilogrammdan (yuk tashish uchun moʻljallangan transport vositalari uchun 550 kilogrammdan) oshmaydigan va elektrodvigatelining nominal maksimal quvvati 15 kilovattdan oshmaydigan toʻrt gʻildirakli transport vositasi”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish, shuningdek, avtomototransport vositalarini davlat roʻyxatidan oʻtkazish va roʻyxatdan oʻtkazish davlat raqami belgilarini berish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2023-yil 31-iyuldagi 321-son qarorining 3-bandi ikkinchi xatboshisi hamda 4-bandi “a” , “b” va “v” kichik bandlaridagi “2023” raqami “2024” raqami bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 17-iyul,
429-son