UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 17 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 17 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларига қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларини бирлаштириш орқали уларнинг бой профессионал ҳаёт тажрибасидан самарали фойдаланиш, кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамхўрликни янада кучайтириш, давлат томонидан ижтимоий ҳимояни, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни янада яхшилаш ҳамда архитектура ва қурилиш соҳасида ёш мутахассисларни танлаш, шунингдек, ва меҳнат фахрийларининг ноёб тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидан фаол фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон меъморлар уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагиларни Кенгаш фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилаш тавсия этилсин:

шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини жадал ривожлантиришда архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийларининг (кейинги ўринларда — фахрийлар) ноёб ва бой ҳаёт тажрибаси, амалий маҳорати ва салоҳиятидан кенг фойдаланиш;

шаҳарсозлик ва архитектура соҳасини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, ушбу соҳада концепциялар ва дастурларни шакллантиришда иштирок этиш;

шаҳарсозлик соҳасидаги замонавий талабларни амалиётга жорий этиш, миллий архитектура-маданий анъаналарни ривожлантириш, шунингдек, шаҳар ҳудудларидан самарали фойдаланиш ва аҳоли пунктларининг архитектура-режалаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу соҳадаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

фахрийларнинг соҳадаги ёш мутахассисларни юксак маънавият, меҳнаткашлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирокини таъминлаш учун шароитлар яратиш;

фахрийларининг маънавий эҳтиёжларини қондириш, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб турмуш даражаси ва ижтимоий мавқеини таъминлаш;

Кенгашнинг республика архитектура ва қурилиш соҳасидаги меҳнат жамоаларининг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳаётидаги ҳамда ҳар бир фахрийни қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олишдаги ташкилотчилик роли ва аҳамиятини ошириш;

фахрийларнинг ижтимоий ва моддий ҳолатини яхшилаш, уларга маиший, тиббий, маданий ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда кўмаклашиш;

фахрийлар иштирокида маънавий-маърифий, маданий ҳамда спорт тадбирларини ташкил этиш, ёшлар билан, шу жумладан, соҳага оид олий ва профессионал таълим муассасаларида учрашувлар ўтказиш.

3. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда йирик қурилиш ташкилотларининг Кенгашга доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш ва унга ҳомийлик хайрияларини ажратиб бориш бўйича таклифи қўллаб-қувватлансин.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда доимий равишда ҳомийлик ёрдами кўрсатувчи йирик қурилиш ташкилотларини Кенгашга бириктириш бўйича таклиф киритсин.

Кенгашнинг ҳар йилги харажатлар ва даромадлар сметаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланиши инобатга олинсин.

4. Белгилансинки:

Кенгаш раиси транспорт ва тиббий таъминот масалалари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;

Кенгашнинг қарорлари тавсиявий характерда бўлиб, Кенгаш томонидан бевосита ёки билвосита қурилиш ташкилотлари молиявий-иқтисодий ва ишлаб чиқариш фаолиятига аралашилишига йўл қўйилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Кенгаш ишини самарали ташкил этиш ва уни доимий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгашининг васийлик кенгаши тузилсин.

Белгилансинки, Васийлик кенгашига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири раҳбарлик қилади, унинг таркибига қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосарлари ҳамда соҳада кўп йиллик амалий тажрибага эга фахрийлар киритилади.

7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги архитектура ва қурилиш йўналишидаги олий таълим муассасаларида малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда соҳада «устоз-шогирд» анъаналарини самарали йўлга қўйишда Кенгаш фахрийларини доимий жалб этиш чораларини кўрсин.

8. Адлия вазирлиги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Кенгашнинг уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уни қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатсин.

9. Давлат активларини бошқариш агентлиги Кенгашни Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани Бобур кўчаси 14-уй манзилидаги «ТошкентбошпланЛИТИ» институти маъмурий биносининг зарур шароитларга эга хоналаридан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси икки кун муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Автохўжалигига тегишли 2 та «Malibu» русумли автотранспорт воситасини Кенгашга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктирсин.

11. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Кенгашнинг идора анжомлари, ташкилий техникалар, мебель ва бошқа зарур алоқа восита турлари билан, шу жумладан, кенг полосали Интернет ахборот тармоғига уланишини бепул таъминлаш чораларини кўрсин.

12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Кенгашнинг илтимосномасига мувофиқ фахрийларга юқори сифатли тиббий хизматлар, шу жумладан, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларида диагностика ҳамда даволаш хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўрсатилишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясига ҳар йили Кенгашнинг илтимосномаларига мувофиқ фахрийларнинг республика санаторийларида, шу жумладан хориждаги Ўзбекистон санаторийларида маданий дам олишлари ҳамда даволанишлари учун бепул йўлланмалар ажратиш тавсия этилсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 431-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиш соҳаси фахрийлари кенгаши

Васийлик кенгаши Кенгаш Раис ёрдамчиси Раис Бош бухгалтер Кенгаш фахрий аъзолари Раис ўринбосари Бош юрисконсульт Умумий масалалар бўйича мутахассис

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 17 июль,

431-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 09/24/431/0526-сон; 23.10.2025 й., 09/25/666/0965-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

Arxitektura va qurilish sohasi faxriylariga qulay shart-sharoitlar yaratishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Arxitektura va qurilish sohasi faxriylarini birlashtirish orqali ularning boy professional hayot tajribasidan samarali foydalanish, keksa avlod vakillariga eʼtibor va gʻamxoʻrlikni yanada kuchaytirish, davlat tomonidan ijtimoiy himoyani, moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlashni yanada yaxshilash hamda arxitektura va qurilish sohasida yosh mutaxassislarni tanlash, shuningdek, va mehnat faxriylarining noyob tajribasi, amaliy mahorati va salohiyatidan faol foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda Oʻzbekiston meʼmorlar uyushmasining Oʻzbekiston Respublikasi arxitektura va qurilish sohasi faxriylari kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kengash) nodavlat notijorat tashkilotini tuzish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilarni Kengash faoliyatining asosiy yoʻnalishlari etib belgilash tavsiya etilsin:

shaharsozlik va arxitektura sohasini jadal rivojlantirishda arxitektura va qurilish sohasi faxriylarining (keyingi oʻrinlarda — faxriylar) noyob va boy hayot tajribasi, amaliy mahorati va salohiyatidan keng foydalanish;

shaharsozlik va arxitektura sohasini rivojlantirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish, ushbu sohada konsepsiyalar va dasturlarni shakllantirishda ishtirok etish;

shaharsozlik sohasidagi zamonaviy talablarni amaliyotga joriy etish, milliy arxitektura-madaniy anʼanalarni rivojlantirish, shuningdek, shahar hududlaridan samarali foydalanish va aholi punktlarining arxitektura-rejalashtirish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqish;

shaharsozlik normalari va qoidalari hamda standartlarni zamonaviy talablar asosida takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish, shuningdek, ushbu sohadagi normativ hujjatlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;

faxriylarning sohadagi yosh mutaxassislarni yuksak maʼnaviyat, mehnatkashlik va vatanparvarlik ruhida tarbiyalashda faol ishtirokini taʼminlash uchun sharoitlar yaratish;

faxriylarining maʼnaviy ehtiyojlarini qondirish, qonuniy huquqlari va manfaatlarini himoya qilish, munosib turmush darajasi va ijtimoiy mavqeyini taʼminlash;

Kengashning respublika arxitektura va qurilish sohasidagi mehnat jamoalarining ishlab chiqarish va ijtimoiy hayotidagi hamda har bir faxriyni qoʻllab-quvvatlash choralari bilan qamrab olishdagi tashkilotchilik roli va ahamiyatini oshirish;

faxriylarning ijtimoiy va moddiy holatini yaxshilash, ularga maishiy, tibbiy, madaniy va boshqa turdagi xizmatlarni koʻrsatish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda koʻmaklashish;

faxriylar ishtirokida maʼnaviy-maʼrifiy, madaniy hamda sport tadbirlarini tashkil etish, yoshlar bilan, shu jumladan, sohaga oid oliy va professional taʼlim muassasalarida uchrashuvlar oʻtkazish.

3. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi hamda yirik qurilish tashkilotlarining Kengashga doimiy ravishda homiylik yordami koʻrsatish va unga homiylik xayriyalarini ajratib borish boʻyicha taklifi qoʻllab-quvvatlansin.

Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi oʻn kun muddatda doimiy ravishda homiylik yordami koʻrsatuvchi yirik qurilish tashkilotlarini Kengashga biriktirish boʻyicha taklif kiritsin.

Kengashning har yilgi xarajatlar va daromadlar smetasi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan kelishilgan holda tasdiqlanishi inobatga olinsin.

4. Belgilansinki:

Kengash raisi transport va tibbiy taʼminot masalalari boʻyicha vazir oʻrinbosariga tenglashtiriladi;

Kengashning qarorlari tavsiyaviy xarakterda boʻlib, Kengash tomonidan bevosita yoki bilvosita qurilish tashkilotlari moliyaviy-iqtisodiy va ishlab chiqarish faoliyatiga aralashilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi arxitektura va qurilish sohasi faxriylari kengashi tuzilmasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Kengash ishini samarali tashkil etish va uni doimiy qoʻllab-quvvatlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi arxitektura va qurilish sohasi faxriylari kengashining vasiylik kengashi tuzilsin.

Belgilansinki, Vasiylik kengashiga Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri rahbarlik qiladi, uning tarkibiga qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining oʻrinbosarlari hamda sohada koʻp yillik amaliy tajribaga ega faxriylar kiritiladi.

7. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi arxitektura va qurilish yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarida malakali mutaxassislarni tayyorlash hamda sohada “ustoz-shogird” anʼanalarini samarali yoʻlga qoʻyishda Kengash faxriylarini doimiy jalb etish choralarini koʻrsin.

8. Adliya vazirligi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi bilan birgalikda Kengashning ustavini ishlab chiqish, tasdiqlash hamda uni qonunchilikda belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazishda amaliy yordam koʻrsatsin.

9. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi Kengashni Toshkent shahar, Yakkasaroy tumani Bobur koʻchasi 14-uy manzilidagi “ToshkentboshplanLITI” instituti maʼmuriy binosining zarur sharoitlarga ega xonalaridan tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirsin.

10. Vazirlar Mahkamasining Xoʻjalik faoliyati boshqarmasi ikki kun muddatda Vazirlar Mahkamasining Avtoxoʻjaligiga tegishli 2 ta “Malibu” rusumli avtotransport vositasini Kengashga tekin foydalanish huquqi asosida biriktirsin.

11. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan Kengashning idora anjomlari, tashkiliy texnikalar, mebel va boshqa zarur aloqa vosita turlari bilan, shu jumladan, keng polosali Internet axborot tarmogʻiga ulanishini bepul taʼminlash choralarini koʻrsin.

12. Sogʻliqni saqlash vazirligi Kengashning iltimosnomasiga muvofiq faxriylarga yuqori sifatli tibbiy xizmatlar, shu jumladan, respublika ixtisoslashtirilgan ilmiy-amaliy tibbiyot markazlari va klinikalarida diagnostika hamda davolash xizmatlari qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda koʻrsatilishini taʼminlasin.

13. Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasiga har yili Kengashning iltimosnomalariga muvofiq faxriylarning respublika sanatoriylarida, shu jumladan xorijdagi Oʻzbekiston sanatoriylarida madaniy dam olishlari hamda davolanishlari uchun bepul yoʻllanmalar ajratish tavsiya etilsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-iyuldagi 431-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi arxitektura va qurilish sohasi faxriylari kengashi

Vasiylik kengashi Kengash Rais yordamchisi Rais Bosh buxgalter Kengash faxriy aʼzolari Rais oʻrinbosari Bosh yuriskonsult Umumiy masalalar boʻyicha mutaxassis

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 17-iyul,

431-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 18.07.2024-y., 09/24/431/0526-son; 23.10.2025-y., 09/25/666/0965-son)

lex.uz