📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолияти самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 4 сентябрдаги ПҚ-292-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
кичик саноат зоналари иштирокчилари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш механизмлари;
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларига берилган давлат кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларини хусусийлаштириш тартиби;
Давлат активларини бошқариш агентлигига кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида жойлашган давлат мулки объектларини хусусийлаштириш ваколатини бериш.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 августдан бошлаб кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилганлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар томонидан мажбуриятларни бажариш муддати тугагандан сўнг уч ой ичида қабул қилинади, амалга ошириш муддати 2024 йил 1 августга қадар тугаган лойиҳалар бундан мустасно.
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
2024 йил 1 октябрга қадар кичик саноат зоналари иштирокчилари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигини хатловдан ўтказиб, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича алоҳида электрон дастурни ишга туширсин ва ҳар чоракда маълумотларни янгилаб борсин.
4. Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш ҳамда давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) тузилсин.
Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг вазифалари этиб белгилансин:
Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкаларини хусусийлаштириш масалаларини шаҳарнинг ишлаб чиқилаётган бош режасига мувофиқлигини ўрганган ҳолда кўриб чиқиш;
кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларининг бажарилишини қабул қилиш;
инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга берилган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш.
5. Ҳукумат комиссияси (Ш. Умурзаков) икки ой муддатда Тошкент шаҳридаги кичик саноат зоналари иштирокчилари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ёш тадбиркорлик субъектларининг мажбуриятлари бажарилишини қабул қилишни ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида шаҳарсозлик фаолияти уларнинг бош режасига мувофиқ амалга оширилиши ҳамда ажратилган ер участкаларидан бошқа мақсадларда, шу жумладан, турар жой биноларини қуриш учун фойдаланилмаслиги устидан қатъий назорат ўрнатсин.
7. Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган ва тадбиркорларга берилган ҳамда инвестиция битимлари ёки шартномаларда хусусийлаштирилиши кўрсатилмаган давлат кўчмас мулк объектларини инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга хусусийлаштириб бериш бўйича тегишли қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Қудратов ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сон қарори билан тасдиқланган Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«КСЗ иштирокчисининг ўз маблағлари — КСЗ иштирокчисининг маблағлари, шу жумладан, ҳисобварағидаги маблағлар, кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар»;
б) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. Дирекциянинг тегишли қарори қабул қилиниши КСЗ иштирокчилари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Бунда киритилган инвестициялар миқдори КСЗ иштирокчиси томонидан жалб этиладиган ташкилотларнинг назорат ўлчови ва аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи асосида аниқланади.
Ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши (мавжуд бўлганда) КСЗ иштирокчиси томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, меҳнат, солиқ ва бошқа органлардан олинадиган маълумот орқали аниқланади»;
в) 5-боб қуйидаги мазмундаги 45 1 ва 45 2 -бандлар билан тўлдирилсин:
«45 1 . Дирекция заруратга кўра, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этиши мумкин.
45 2 . Дирекция қуйидаги асосларга кўра инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар тўлиқ бажарилмаганда;
КСЗ иштирокчиси ўз фаолиятини лойиҳада кўрсатилган қувватда амалга оширмаганда ёки инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга оширмаганда;
КСЗ иштирокчисига мазкур Низомга мувофиқ ер участкалари ҳамда давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) ажратиб берилмаганда.
КСЗ иштирокчиси Дирекциянинг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли».
г) 7-боб қуйидаги мазмундаги 64 1 — 64 8 -бандлар билан тўлдирилсин:
«64 1 . КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) мазкур Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.
Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарган КСЗ иштирокчиси давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Дирекцияга ариза билан мурожаат қилади:
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга асосан давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) қабул қилинган кундан бошлаб хусусийлаштиришга ариза берилган даврда КСЗ иштирокчиси томонидан ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) бўйича назорат ўлчови ҳамда КСЗ иштирокчиси мақомини олганига камида уч йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат;
КСЗ иштирокчиси мақомини олганига камида беш йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ва давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) КСЗ иштирокчиси томонидан Дирекция билан келишилган ҳолда уларга қилинган харажатлар бўйича назорат ўлчови.
64 2 . Дирекция беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни (инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилганлиги тўғрисида Дирекция қарори, кадастр ҳужжати, назорат ўлчови, КСЗ иштирокчисига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумот) илова қилган ҳолда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
64 3 . Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси мазкур Низомнинг 64 2 -бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, хулоса келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни Дирекцияга қайтаради.
64 4 Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади;
балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан етти кун муддатда баҳоловчи ташкилотни белгиланган тартибда жалб этади. Бунда баҳоловчи ташкилотни жалб этиш учун ишлаб чиқилган техник шартда ўн кун муддатда баҳоловчи ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисидаги эксперт хулосасида объектнинг бугунги кундаги баҳоланган қиймати ва КСЗ иштирокчиси томонидан давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) сарфланган харажатлар чегирилган ҳолдаги қиймати, шунингдек, бинога сарфланган харажатларни чегиришда, аввал мазкур КСЗ иштирокчисига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар инобатга олиниши лозимлиги кўрсатилади;
белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот жалб этилгандан сўнг унга мазкур Низомнинг 64 2 -бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари, маданий мерос, фуқаро муҳофазаси объектлари ва сервитут мавжудлиги ҳамда КСЗ иштирокчисига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
64 5 . Давлат кўчмас мулк объектининг баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан аниқлангандан кейин Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида КСЗ иштирокчисига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтада топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади.
Бунда КСЗ иштирокчиси томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосаси олиниши мумкин.
КСЗ иштирокчисининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, ўн иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини КСЗ иштирокчиси билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади.
Бунда КСЗ иштирокчиси давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки бир ой муддатда муносабат билдирмаган тақдирда, давлат мулкини ижарага олиш бўйича шартномада белгиланган муддатда фаолиятини амалга оширишга, шунингдек, ижарага олиш шартномаси бўйича муддат якунланганда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан шартномани қайта расмийлаштиришга ҳақлидир.
Тарафларнинг ўзаро келишувига эришиш имконияти бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судларида кўриб чиқилади.
Тарафлар судларга мурожаат қилишдан аввал келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
64 6 . Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун тўловларни амалга ошириш муддати олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш йил ичида тенг улушларда тўланиши мумкин.
Бунда тўловнинг 35 фоизи бир ой ичида тўланиши лозим, агар тўланмаган тақдирда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида КСЗ иштирокчисига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.
64 7 . Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни доирасида КСЗ ҳудудидаги ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент талаблари асосида хусусийлаштирилади.
64 8 . КСЗ ҳудудида жойлашган ва КСЗ иштирокчиларига берилган ҳамда инвестиция битимлари ёки шартномаларда хусусийлаштирилиши кўрсатилмаган давлат кўчмас мулк объектлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга қонунга мувофиқ хусусийлаштириб берилади»;
д) қуйидаги мазмундаги 5-илова билан тўлдирилсин:
«Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарган кичик саноат зонаси иштирокчиси Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун Дирекцияга ариза билан мурожаат қилади. Битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг 2-босқич Дирекция Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади. Беш иш куни ичида 3-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади. Беш иш куни ичида 2. Баҳоловчи ташкилотни жалб этади ва давлат кўчмас мулки объектини баҳолатади. Ўн етти кун муддатда КСЗ иштирокчисига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтада топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади. Бир иш куни ичида 4-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси, Дирекция, Кичик саноат зонаси иштирокчиси КСЗ иштирокчисининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектини КСЗ иштирокчиси билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси КСЗ иштирокчисига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради. Тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида » .
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси тўғрисидаги низомда :
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари — Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг маблағлари, шу жумладан, ҳисобварағидаги маблағлар, кредит маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар»;
б) 5-боб қуйидаги мазмундаги 25 1 — 25 11 -бандлар билан тўлдирилсин:
«25 1 . Ягона дирекциянинг тегишли қарорининг қабул қилиниши Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг ўзлари қабул қилган барча инвестиция мажбуриятлари бажарилганининг тасдиғи ҳисобланади.
Бунда киритилган инвестициялар миқдори Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан жалб этиладиган ташкилотларнинг назорат ўлчови ва аудиторлик ташкилотининг ҳисоботи асосида аниқланади.
25 2 . Ягона дирекция заруратга кўра, инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилиш бўйича комиссия ташкил этиши мумкин.
25 3 . Ягона дирекция қуйидаги асосларга кўра инвестиция мажбуриятлари бажарилишини қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганда;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти ўз фаолиятини лойиҳада кўрсатилган қувватда амалга оширмаганда ёки инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга оширмаганда;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мазкур Низомга мувофиқ ер участкалари ҳамда давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) ажратиб берилмаганда.
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Ягона дирекциянинг инвестиция мажбуриятлари бажарилишини рад этиш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли.
25 4 . Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) мазкур Низомга 4-иловадаги схемага мувофиқ хусусийлаштирилади.
Инвестиция мажбуриятларини бажарган Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ягона дирекцияга ариза билан мурожаат қилади:
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга асосан давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) қабул қилинган кундан бошлаб хусусийлаштиришга ариза берилган даврда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган давлат кўчмас мулк объектлари (уларнинг бир қисми) бўйича назорат ўлчови ҳамда Ёшлар саноат ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида уч йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти мақомини олганига камида беш йил бўлганини тасдиқловчи ҳужжат ва давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан Ягона дирекция билан келишилган ҳолда уларга қилинган харажатлар бўйича назорат ўлчови.
25 5 . Ягона дирекция беш иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни (инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажарилганлиги тўғрисида Ягона дирекция қарори, кадастр ҳужжати, назорат ўлчови, Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумот) илова қилган ҳолда, Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади.
25 6 . Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси мазкур Низомнинг 25 5 -бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, хулоса келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни Ягона дирекцияга қайтаради.
25 7 . Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси:
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ беш иш куни ичида давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади;
балансда сақловчи томонидан тақдим этилган материаллар ва ҳужжатлар кўриб чиқилгандан етти кун муддатда баҳоловчи ташкилотни белгиланган тартибда жалб этади. Бунда баҳоловчи ташкилотни жалб этиш учун ишлаб чиқилган техник шартда ўн кун муддатда баҳоловчи ташкилот томонидан давлат кўчмас мулк объектини баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва ушбу ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида объектнинг бугунги кундаги баҳоланган қиймати ва Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан давлат кўчмас мулк объектларига (уларнинг бир қисмига) сарфланган харажатлари чегирилган ҳолдаги қиймати, шунингдек, бинога сарфланган харажатларни чегиришда, аввал мазкур Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақи юзасидан берилган чегирмалар инобатга олиниши лозимлиги кўрсатилади;
белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилот жалб этилгандан сўнг унга мазкур Низомнинг 25 5 -бандида назарда тутилган ҳужжатларни ҳамда балансда сақловчининг раҳбари томонидан имзоланган тегишли хатловдан ўтказиш далолатномалари, маданий мерос, фуқаро муҳофазаси объектлари ва сервитут мавжудлиги ҳамда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига ижара ҳақидан чегирма берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
25 8 . Давлат кўчмас мулк объектининг баҳоси баҳоловчи ташкилот томонидан аниқлангандан кейин Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бир иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтадан топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади.
Бунда ёш тадбиркорлик субъекти томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақида эксперт хулосаси олиниши мумкин.
Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, ўн иш куни ичида давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади.
Бунда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишни рад этган ёки бир ой муддатда муносабат билдирмаган тақдирда, давлат мулкини ижарага олиш бўйича шартномада белгиланган муддатда фаолиятини амалга оширишга, шунингдек, ижарага олиш шартномаси бўйича муддат якунланганда, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига асосан қайта шартнома расмийлаштиришга ҳақлидир.
Тарафларнинг ўзаро келишувига эришиш имконияти бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси судларида кўриб чиқилади.
Тарафлар судларга мурожаат қилишдан аввал келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш учун барча зарур чораларни кўриш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.
25 9 . Давлат кўчмас мулк объектларини сотиб олиш учун тўловларни амалга ошириш муддати олди-сотди шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш йил ичида тенг улушларда тўланиши мумкин.
Бунда тўловнинг 35 фоизи бир ой ичида тўланиши лозим, агар тўланмаган тақдирда, Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича фоизлар ҳисобланади.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси сотилган давлат кўчмас мулк объекти бўйича тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради.
25 10 . Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни доирасида Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламент талаблари асосида хусусийлаштирилади.
25 11 . Ёшлар саноат зоналари ҳудудида жойлашган ва тадбиркорларга берилган ҳамда инвестиция битимлари ёки шартномаларда хусусийлаштирилиши кўрсатилмаган давлат кўчмас мулк объектлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган иштирокчиларга қонунга мувофиқ хусусийлаштириб берилади»;
в) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Инвестиция мажбуриятларни бажарган Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш учун Ягона дирекцияга ариза билан мурожаат қилади. Битимда назарда тутилган муддатлар тугагандан сўнг 2-босқич Ягона дирекция Давлат кўчмас мулк объектларини (уларнинг бир қисмини) хусусийлаштириш бўйича тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармасига тақдим этади. Беш иш куни ичида 3-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси 1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига мувофиқ давлат кўчмас мулки объектини хатловдан ўтказиш тўғрисида балансда сақловчига ёзма талабнома юборади. Беш иш куни ичида 2. Баҳоловчи ташкилотни жалб этади ва давлат кўчмас мулки объектини баҳолатади. Ўн етти кун муддатда Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъектига давлат кўчмас мулк объектини баҳоланган қийматда сотиб олиш бўйича ёзма таклиф (шахсан тилхат орқали ёки почтада топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали) тақдим этади. Бир иш куни ичида 4-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси, Ягона дирекция, Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти нинг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш юзасидан розилиги олинган тақдирда, давлат кўчмас мулк объектини Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали сотади. Ўн иш куни ичида 5-босқич Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти га мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини беради. Тўловлар ва пеня (юзага келган тақдирда) тўлиқ ҳажмда қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида » .
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларига доимий фойдаланиш (эгалик қилиш), ижара ва мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишга доир маъмурий регламентда :
а) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Ўзи келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида уни «Yerхususiylashtirish» ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси) туман (шаҳар) филиалига, шунингдек, кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда — КСЗ) ва ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (кейинги ўринларда — Ёшлар саноат зоналари) ҳудудидаги ер участкалари бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияга (кейинги ўринларда — Дирекция) келишиш учун юборади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза автоматик равишда «Yerхususiylashtirish» ААТ орқали туман (шаҳар) қурилиш бўлими ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалига, шунингдек, КСЗ ва Ёшлар саноат зоналари ҳудудидаги ер участкалари бўлган тақдирда, Дирекцияга келишиш учун юборилади.
Бунда Дирекция бир иш куни ичида КСЗ иштирокчиси ва Ёшлар саноат зоналари ёш тадбиркорлик субъекти томонидан ер участкаси негизида шартномада белгиланган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлиги ёки бажарилмаганлиги ҳамда лойиҳада кўрсатилган қувватда фаолият кўрсатилаётганлиги тўғрисида хулоса тақдим этади.
Хулосада кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудидаги ер участкалари улардан фойдаланиш мақсадига кўра саноат зоналарининг бош режаси, улар жойлашган аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳалари, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларидан келиб чиқиб, ер участкасини хусусийлаштириш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисида маълумот кўрсатилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сон қарорига 2-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида жойлашган кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилишини қабул қилиш ҳамда давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг
А.Н. Арипов — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси Ш.Б. Умурзаков — Тошкент шаҳар ҳокими, комиссия раиси ўринбосари Л.Ш. Кудратов — инвестициялар, саноат ва савдо вазири Б.И. Закиров — қурилиш ва уй-жой хўжалиги вазири А.Д. Ташкулов — адлия вазири И.И. Норқулов — иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Ортиков — Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Ф.Ж. Пулатов — Кадастр агентлиги директори Д.А. Ваҳобов — Савдо-саноат палатаси раиси Ш.Д. Рахманов — Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, комиссия котиби
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 июль,
432-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
SXEMASI
TARKIBI
Kichik sanoat zonalari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari tadbirkorlarini qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maxsus iqtisodiy, kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari faoliyati samaradorligini oshirishning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 13-iyundagi PF-153-son Farmoni va “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tadbirkorlar bilan 2023-yildagi ochiq muloqotida belgilangan vazifalarni amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 4-sentabrdagi PQ-292-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, kichik sanoat zonalari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarining huquqlarini kengaytirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
kichik sanoat zonalari ishtirokchilari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarining bajarilishini qabul qilish mexanizmlari;
investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan kichik sanoat zonalari ishtirokchilari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlariga berilgan davlat koʻchmas mulk obyektlari hamda yer uchastkalarini xususiylashtirish tartibi;
Davlat aktivlarini boshqarish agentligiga kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida joylashgan davlat mulki obyektlarini xususiylashtirish vakolatini berish.
2. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga koʻra 2024-yil 1-avgustdan boshlab kichik sanoat zonalari ishtirokchilari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya va ijtimoiy majburiyatlari bajarilganligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari huzuridagi Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyalar tomonidan majburiyatlarni bajarish muddati tugagandan soʻng uch oy ichida qabul qilinadi, amalga oshirish muddati 2024-yil 1-avgustga qadar tugagan loyihalar bundan mustasno.
3. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi:
Savdo-sanoat palatasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari bilan birgalikda 2024-yil 1-sentabrga qadar kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududida faoliyat koʻrsatayotgan tadbirkorlarning muammolarini oʻrganib, ularni bartaraf etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;
2024-yil 1-oktabrga qadar kichik sanoat zonalari ishtirokchilari hamda yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarining bajarilganligi yoki bajarilmaganligini xatlovdan oʻtkazib, ularning hisobini yuritish boʻyicha alohida elektron dasturni ishga tushirsin va har chorakda maʼlumotlarni yangilab borsin.
4. Toshkent shahrida joylashgan kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarning bajarilishini qabul qilish hamda davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish masalalari boʻyicha 2-ilovaga muvofiq tarkibda Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tuzilsin.
Quyidagilar Hukumat komissiyasining vazifalari etib belgilansin:
Toshkent shahrida joylashgan kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalarini xususiylashtirish masalalarini shaharning ishlab chiqilayotgan bosh rejasiga muvofiqligini oʻrgangan holda koʻrib chiqish;
kichik sanoat zonalari ishtirokchilari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlarining investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarining bajarilishini qabul qilish;
investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan ishtirokchilarga berilgan davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish toʻgʻrisida qaror qabul qilish.
5. Hukumat komissiyasi (Sh. Umurzakov) ikki oy muddatda Toshkent shahridagi kichik sanoat zonalari ishtirokchilari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari yosh tadbirkorlik subyektlarining majburiyatlari bajarilishini qabul qilishni tashkil etish yuzasidan takliflar kiritsin.
6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududida shaharsozlik faoliyati ularning bosh rejasiga muvofiq amalga oshirilishi hamda ajratilgan yer uchastkalaridan boshqa maqsadlarda, shu jumladan, turar joy binolarini qurish uchun foydalanilmasligi ustidan qatʼiy nazorat oʻrnatsin.
7. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi ikki oy muddatda kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududida joylashgan va tadbirkorlarga berilgan hamda investitsiya bitimlari yoki shartnomalarda xususiylashtirilishi koʻrsatilmagan davlat koʻchmas mulk obyektlarini investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan ishtirokchilarga xususiylashtirib berish boʻyicha tegishli qonun loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri L.Sh. Qudratov hamda Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori A.J. Ortiqov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-iyuldagi 432-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 9-martdagi 134-son qarori bilan tasdiqlangan Kichik sanoat zonalari toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band quyidagi mazmundagi yigirmanchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“KSZ ishtirokchisining oʻz mablagʻlari — KSZ ishtirokchisining mablagʻlari, shu jumladan, hisobvaragʻidagi mablagʻlar, kredit mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladigan mablagʻlar”;
b) 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“45. Direksiyaning tegishli qarori qabul qilinishi KSZ ishtirokchilari tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng oʻzlari qabul qilgan barcha ijtimoiy va investitsiya majburiyatlari bajarilganining tasdigʻi hisoblanadi.
Bunda kiritilgan investitsiyalar miqdori KSZ ishtirokchisi tomonidan jalb etiladigan tashkilotlarning nazorat oʻlchovi va auditorlik tashkilotining hisoboti asosida aniqlanadi.
Ijtimoiy majburiyatlar bajarilishi (mavjud boʻlganda) KSZ ishtirokchisi tomonidan taqdim etiladigan maʼlumotlar, mehnat, soliq va boshqa organlardan olinadigan maʼlumot orqali aniqlanadi”;
v) 5-bob quyidagi mazmundagi 45 1 va 45 2 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“45 1 . Direksiya zaruratga koʻra, investitsiyaviy va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini qabul qilish boʻyicha komissiya tashkil etishi mumkin.
45 2 . Direksiya quyidagi asoslarga koʻra investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi:
KSZ ishtirokchisi tomonidan investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar toʻliq bajarilmaganda;
KSZ ishtirokchisi oʻz faoliyatini loyihada koʻrsatilgan quvvatda amalga oshirmaganda yoki investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirmaganda;
KSZ ishtirokchisiga mazkur Nizomga muvofiq yer uchastkalari hamda davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) ajratib berilmaganda.
KSZ ishtirokchisi Direksiyaning investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilishini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda sudga murojaat etishga haqli”.
g) 7-bob quyidagi mazmundagi 64 1 — 64 8 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“64 1 . KSZ hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) mazkur Nizomga 5-ilovadagi sxemaga muvofiq xususiylashtiriladi.
Investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajargan KSZ ishtirokchisi davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi:
investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimga asosan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) qabul qilingan kundan boshlab xususiylashtirishga ariza berilgan davrda KSZ ishtirokchisi tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan rekonstruksiya qilingan yoki kapital taʼmirlangan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) boʻyicha nazorat oʻlchovi hamda KSZ ishtirokchisi maqomini olganiga kamida uch yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat;
KSZ ishtirokchisi maqomini olganiga kamida besh yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat va davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) KSZ ishtirokchisi tomonidan Direksiya bilan kelishilgan holda ularga qilingan xarajatlar boʻyicha nazorat oʻlchovi.
64 2 . Direksiya besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni (investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajarilganligi toʻgʻrisida Direksiya qarori, kadastr hujjati, nazorat oʻlchovi, KSZ ishtirokchisiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot) ilova qilgan holda, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi.
64 3 . Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi mazkur Nizomning 64 2 -bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, xulosa kelib tushgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni Direksiyaga qaytaradi.
64 4 Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi:
Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi;
balansda saqlovchi tomonidan taqdim etilgan materiallar va hujjatlar koʻrib chiqilgandan yetti kun muddatda baholovchi tashkilotni belgilangan tartibda jalb etadi. Bunda baholovchi tashkilotni jalb etish uchun ishlab chiqilgan texnik shartda oʻn kun muddatda baholovchi tashkilot tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini baholash toʻgʻrisidagi hisobot va ushbu hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisidagi ekspert xulosasida obyektning bugungi kundagi baholangan qiymati va KSZ ishtirokchisi tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) sarflangan xarajatlar chegirilgan holdagi qiymati, shuningdek, binoga sarflangan xarajatlarni chegirishda, avval mazkur KSZ ishtirokchisiga ijara haqi yuzasidan berilgan chegirmalar inobatga olinishi lozimligi koʻrsatiladi;
belgilangan tartibda baholovchi tashkilot jalb etilgandan soʻng unga mazkur Nizomning 64 2 -bandida nazarda tutilgan hujjatlarni hamda balansda saqlovchining rahbari tomonidan imzolangan tegishli xatlovdan oʻtkazish dalolatnomalari, madaniy meros, fuqaro muhofazasi obyektlari va servitut mavjudligi hamda KSZ ishtirokchisiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.
64 5 . Davlat koʻchmas mulk obyektining bahosi baholovchi tashkilot tomonidan aniqlangandan keyin Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi bir ish kuni ichida KSZ ishtirokchisiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtada topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi.
Bunda KSZ ishtirokchisi tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari toʻgʻrisida ekspert xulosasi olinishi mumkin.
KSZ ishtirokchisining davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, oʻn ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektini KSZ ishtirokchisi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi.
Bunda KSZ ishtirokchisi davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olishni rad etgan yoki bir oy muddatda munosabat bildirmagan taqdirda, davlat mulkini ijaraga olish boʻyicha shartnomada belgilangan muddatda faoliyatini amalga oshirishga, shuningdek, ijaraga olish shartnomasi boʻyicha muddat yakunlanganda, Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga asosan shartnomani qayta rasmiylashtirishga haqlidir.
Taraflarning oʻzaro kelishuviga erishish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida koʻrib chiqiladi.
Taraflar sudlarga murojaat qilishdan avval kelishmovchiliklarni muzokaralar yoʻli bilan hal qilish uchun barcha zarur choralarni koʻrish majburiyatini oʻz zimmalariga oladilar.
64 6 . Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish uchun toʻlovlarni amalga oshirish muddati oldi-sotdi shartnomasi kuchga kirgan kundan boshlab besh yil ichida teng ulushlarda toʻlanishi mumkin.
Bunda toʻlovning 35 foizi bir oy ichida toʻlanishi lozim, agar toʻlanmagan taqdirda, Markaziy bankning asosiy stavkasi boʻyicha foizlar hisoblanadi.
Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi sotilgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida KSZ ishtirokchisiga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi.
64 7 . Oʻzbekiston Respublikasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Qonuni doirasida KSZ hududidagi yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament talablari asosida xususiylashtiriladi.
64 8 . KSZ hududida joylashgan va KSZ ishtirokchilariga berilgan hamda investitsiya bitimlari yoki shartnomalarda xususiylashtirilishi koʻrsatilmagan davlat koʻchmas mulk obyektlari investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan ishtirokchilarga qonunga muvofiq xususiylashtirib beriladi”;
d) quyidagi mazmundagi 5-ilova bilan toʻldirilsin:
“Kichik sanoat zonalari toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Kichik sanoat zonasi hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajargan kichik sanoat zonasi ishtirokchisi Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun Direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi. Bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng 2-bosqich Direksiya Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. Besh ish kuni ichida 3-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi 1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi. Besh ish kuni ichida 2. Baholovchi tashkilotni jalb etadi va davlat koʻchmas mulki obyektini baholatadi. Oʻn yetti kun muddatda KSZ ishtirokchisiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtada topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi, Direksiya, Kichik sanoat zonasi ishtirokchisi KSZ ishtirokchisining davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, davlat koʻchmas mulk obyektini KSZ ishtirokchisi bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi KSZ ishtirokchisiga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi. Toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida ” .
2. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-maydagi 294-son qarori bilan tasdiqlangan Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonasi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-band quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining oʻz mablagʻlari — Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining mablagʻlari, shu jumladan, hisobvaragʻidagi mablagʻlar, kredit mablagʻlari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan amalga oshiriladigan mablagʻlar”;
b) 5-bob quyidagi mazmundagi 25 1 — 25 11 -bandlar bilan toʻldirilsin:
“25 1 . Yagona direksiyaning tegishli qarorining qabul qilinishi Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektlari tomonidan investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng oʻzlari qabul qilgan barcha investitsiya majburiyatlari bajarilganining tasdigʻi hisoblanadi.
Bunda kiritilgan investitsiyalar miqdori Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan jalb etiladigan tashkilotlarning nazorat oʻlchovi va auditorlik tashkilotining hisoboti asosida aniqlanadi.
25 2 . Yagona direksiya zaruratga koʻra, investitsiya majburiyatlari bajarilishini qabul qilish boʻyicha komissiya tashkil etishi mumkin.
25 3 . Yagona direksiya quyidagi asoslarga koʻra investitsiya majburiyatlari bajarilishini qabul qilishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi:
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan investitsiya majburiyatlari toʻliq bajarilmaganda;
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti oʻz faoliyatini loyihada koʻrsatilgan quvvatda amalga oshirmaganda yoki investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan faoliyatni amalga oshirmaganda;
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga mazkur Nizomga muvofiq yer uchastkalari hamda davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) ajratib berilmaganda.
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Yagona direksiyaning investitsiya majburiyatlari bajarilishini rad etish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda sudga murojaat etishga haqli.
25 4 . Yoshlar sanoat zonalari hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) mazkur Nizomga 4-ilovadagi sxemaga muvofiq xususiylashtiriladi.
Investitsiya majburiyatlarini bajargan Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun quyidagi hujjatlarni ilova qilgan holda Yagona direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi:
investitsiya loyihasini amalga oshirish toʻgʻrisidagi bitimga asosan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) qabul qilingan kundan boshlab xususiylashtirishga ariza berilgan davrda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan rekonstruksiya qilingan yoki kapital taʼmirlangan davlat koʻchmas mulk obyektlari (ularning bir qismi) boʻyicha nazorat oʻlchovi hamda Yoshlar sanoat yosh tadbirkorlik subyekti maqomini olganiga kamida uch yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat;
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti maqomini olganiga kamida besh yil boʻlganini tasdiqlovchi hujjat va davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan Yagona direksiya bilan kelishilgan holda ularga qilingan xarajatlar boʻyicha nazorat oʻlchovi.
25 5 . Yagona direksiya besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni (investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni bajarilganligi toʻgʻrisida Yagona direksiya qarori, kadastr hujjati, nazorat oʻlchovi, Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot) ilova qilgan holda, Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi.
25 6 . Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi mazkur Nizomning 25 5 -bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan taqdirda, xulosa kelib tushgan paytdan boshlab uch ish kuni ichida kamchiliklarni bartaraf etish uchun hujjatlarni Yagona direksiyaga qaytaradi.
25 7 . Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi:
Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq besh ish kuni ichida davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi;
balansda saqlovchi tomonidan taqdim etilgan materiallar va hujjatlar koʻrib chiqilgandan yetti kun muddatda baholovchi tashkilotni belgilangan tartibda jalb etadi. Bunda baholovchi tashkilotni jalb etish uchun ishlab chiqilgan texnik shartda oʻn kun muddatda baholovchi tashkilot tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektini baholash toʻgʻrisidagi hisobot va ushbu hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqidagi ekspert xulosasida obyektning bugungi kundagi baholangan qiymati va Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan davlat koʻchmas mulk obyektlariga (ularning bir qismiga) sarflangan xarajatlari chegirilgan holdagi qiymati, shuningdek, binoga sarflangan xarajatlarni chegirishda, avval mazkur Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqi yuzasidan berilgan chegirmalar inobatga olinishi lozimligi koʻrsatiladi;
belgilangan tartibda baholovchi tashkilot jalb etilgandan soʻng unga mazkur Nizomning 25 5 -bandida nazarda tutilgan hujjatlarni hamda balansda saqlovchining rahbari tomonidan imzolangan tegishli xatlovdan oʻtkazish dalolatnomalari, madaniy meros, fuqaro muhofazasi obyektlari va servitut mavjudligi hamda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga ijara haqidan chegirma berilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni taqdim etadi.
25 8 . Davlat koʻchmas mulk obyektining bahosi baholovchi tashkilot tomonidan aniqlangandan keyin Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi bir ish kuni ichida Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtadan topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi.
Bunda yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan baholash toʻgʻrisidagi hisobotning ishonchliligini ekspertizadan oʻtkazish natijalari haqida ekspert xulosasi olinishi mumkin.
Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektining davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, oʻn ish kuni ichida davlat koʻchmas mulk obyektini Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi.
Bunda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olishni rad etgan yoki bir oy muddatda munosabat bildirmagan taqdirda, davlat mulkini ijaraga olish boʻyicha shartnomada belgilangan muddatda faoliyatini amalga oshirishga, shuningdek, ijaraga olish shartnomasi boʻyicha muddat yakunlanganda, Oʻzbekiston Respublikasining Fuqarolik kodeksiga asosan qayta shartnoma rasmiylashtirishga haqlidir.
Taraflarning oʻzaro kelishuviga erishish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi sudlarida koʻrib chiqiladi.
Taraflar sudlarga murojaat qilishdan avval kelishmovchiliklarni muzokaralar yoʻli bilan hal qilish uchun barcha zarur choralarni koʻrish majburiyatini oʻz zimmalariga oladilar.
25 9 . Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotib olish uchun toʻlovlarni amalga oshirish muddati oldi-sotdi shartnomasi kuchga kirgan kundan boshlab besh yil ichida teng ulushlarda toʻlanishi mumkin.
Bunda toʻlovning 35 foizi bir oy ichida toʻlanishi lozim, agar toʻlanmagan taqdirda, Markaziy bankning asosiy stavkasi boʻyicha foizlar hisoblanadi.
Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi sotilgan davlat koʻchmas mulk obyekti boʻyicha toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi.
25 10 . Oʻzbekiston Respublikasining “Qishloq xoʻjaligiga moʻljallanmagan yer uchastkalarini xususiylashtirish toʻgʻrisida”gi Qonuni doirasida Yoshlar sanoat zonalari hududidagi yer uchastkalari Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglament talablari asosida xususiylashtiriladi.
25 11 . Yoshlar sanoat zonalari hududida joylashgan va tadbirkorlarga berilgan hamda investitsiya bitimlari yoki shartnomalarda xususiylashtirilishi koʻrsatilmagan davlat koʻchmas mulk obyektlari investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarni toʻliq bajargan ishtirokchilarga qonunga muvofiq xususiylashtirib beriladi”;
v) quyidagi mazmundagi 4-ilova bilan toʻldirilsin:
“Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Investitsiya majburiyatlarni bajargan Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish uchun Yagona direksiyaga ariza bilan murojaat qiladi. Bitimda nazarda tutilgan muddatlar tugagandan soʻng 2-bosqich Yagona direksiya Davlat koʻchmas mulk obyektlarini (ularning bir qismini) xususiylashtirish boʻyicha tegishli hujjatlarni ilova qilgan holda Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasiga taqdim etadi. Besh ish kuni ichida 3-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi 1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 6-oktabrdagi 279-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat koʻchmas mulk obyektlarini sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga asosan buxgalteriya hisobi milliy standartlariga muvofiq davlat koʻchmas mulki obyektini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida balansda saqlovchiga yozma talabnoma yuboradi. Besh ish kuni ichida 2. Baholovchi tashkilotni jalb etadi va davlat koʻchmas mulki obyektini baholatadi. Oʻn yetti kun muddatda Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyektiga davlat koʻchmas mulk obyektini baholangan qiymatda sotib olish boʻyicha yozma taklif (shaxsan tilxat orqali yoki pochtada topshirilganligi maʼlum qilinadigan buyurtma xat orqali) taqdim etadi. Bir ish kuni ichida 4-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi, Yagona direksiya, Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti ning davlat koʻchmas mulk obyektini sotib olish yuzasidan roziligi olingan taqdirda, davlat koʻchmas mulk obyektini Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti bilan toʻgʻridan-toʻgʻri oldi-sotdi shartnomasi tuzish orqali sotadi. Oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Davlat aktivlarini boshqarish agentligining hududiy boshqarmasi Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti ga mulk huquqini tasdiqlovchi davlat orderini beradi. Toʻlovlar va penya (yuzaga kelgan taqdirda) toʻliq hajmda qoplangan kundan boshlab besh ish kuni ichida ” .
3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-fevraldagi 71-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari va yuridik shaxslariga doimiy foydalanish (egalik qilish), ijara va meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi asosida tegishli boʻlgan yer uchastkalarini xususiylashtirish boʻyicha davlat xizmatlari koʻrsatishga doir maʼmuriy reglamentda :
a) 5-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
b) 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Oʻzi kelib murojaat etganda, Davlat xizmatlari markazlari ariza toʻldirilgan vaqtdan boshlab real vaqt rejimida uni “Yerxususiylashtirish” AAT orqali tuman (shahar) qurilish boʻlimi hamda Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi) tuman (shahar) filialiga, shuningdek, kichik sanoat zonasi (keyingi oʻrinlarda — KSZ) va yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari (keyingi oʻrinlarda — Yoshlar sanoat zonalari) hududidagi yer uchastkalari boʻlgan taqdirda, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari huzuridagi Kichik va yoshlar sanoat zonalarini boshqarish boʻyicha yagona direksiyaga (keyingi oʻrinlarda — Direksiya) kelishish uchun yuboradi.
YIDXP orqali murojaat qilinganda, ariza avtomatik ravishda “Yerxususiylashtirish” AAT orqali tuman (shahar) qurilish boʻlimi va Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filialiga, shuningdek, KSZ va Yoshlar sanoat zonalari hududidagi yer uchastkalari boʻlgan taqdirda, Direksiyaga kelishish uchun yuboriladi.
Bunda Direksiya bir ish kuni ichida KSZ ishtirokchisi va Yoshlar sanoat zonalari yosh tadbirkorlik subyekti tomonidan yer uchastkasi negizida shartnomada belgilangan investitsiya va ijtimoiy majburiyatlar bajarilganligi yoki bajarilmaganligi hamda loyihada koʻrsatilgan quvvatda faoliyat koʻrsatilayotganligi toʻgʻrisida xulosa taqdim etadi.
Xulosada kichik sanoat, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalari hududidagi yer uchastkalari ulardan foydalanish maqsadiga koʻra sanoat zonalarining bosh rejasi, ular joylashgan aholi punktlarining tasdiqlangan bosh rejalari, aholi punkti qismlarini batafsil rejalashtirish loyihalari, hududlarni kompleks rivojlantirish va qurishga doir boshqa hujjatlaridan kelib chiqib, yer uchastkasini xususiylashtirish mumkinligi yoki mumkin emasligi toʻgʻrisida maʼlumot koʻrsatiladi”.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-iyuldagi 432-son qaroriga 2-ILOVA
Toshkent shahrida joylashgan kichik sanoat zonalari, yoshlar sanoat va tadbirkorlik zonalarida investitsiya va ijtimoiy majburiyatlarning bajarilishini qabul qilish hamda davlat koʻchmas mulk obyektlarini xususiylashtirish masalalari boʻyicha Hukumat komissiyasining
A.N. Aripov — Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri, komissiya raisi Sh.B. Umurzakov — Toshkent shahar hokimi, komissiya raisi oʻrinbosari L.Sh. Kudratov — investitsiyalar, sanoat va savdo vaziri B.I. Zakirov — qurilish va uy-joy xoʻjaligi vaziri A.D. Tashkulov — adliya vaziri I.I. Norqulov — iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari A.J. Ortikov — Davlat aktivlarini boshqarish agentligi direktori F.J. Pulatov — Kadastr agentligi direktori D.A. Vahobov — Savdo-sanoat palatasi raisi Sh.D. Raxmanov — Toshkent shahar hokimining oʻrinbosari, komissiya kotibi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 17-iyul,
432-son