📅 2024-yil 22-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 22-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 22 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 22 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 22 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизими шакллантирилди, шунингдек, давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди, соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини сўнгги қабул қилинган қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг « Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида » ҳамда « Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон қарорида :
а) номи , муқаддимаси ва 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) иловада :
номи ва 20-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
муқаддимадаги «вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади)» сўзлари «вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом мақсадлари учун идоралар деганда умумий мажбурий тусдаги меъёрий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари (вазирлик ташкилий бўйсунувига кирадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари бундан мустасно) ёхуд махсус ваколатли давлат органлари тушунилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги Конвенцияни амалга ошириш комиссияси ҳақидаги низом III бўлимининг бешинчи хатбошиси ҳамда IV бўлимининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Архив иши бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарорида :
а) 1-илованинг 5-банди 5.3-кичик банди , 7-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда 9-бандидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг 11-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидалари 29-бандининг биринчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 19 майдаги 197-сон қарорида :
а) номи ва муқаддимасидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 1-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 3-банддаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомда :
а) 9-бандда :
биринчи хатбошидаги «Кадастр агентлиги» сўзлари «Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги)» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 10-банддаги «Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги» ва «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича), Кадастр агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар йили 1 февралдан кечиктирмай маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, Кадастр агентлигига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига минтақадаги ерларнинг ҳолати тўғрисида ахборотлар (ҳисоботлар) тақдим этадилар, ўта хавфли ва йўл қўйилиши чекланган жараёнлар аниқланганда тезкор маълумотлар юборадилар».
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» махсус ҳисоб рақами тўғрисидаги низомда :
а) 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталарига» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 15-банддаги «давлат қўмиталарида» сўзлари чиқариб ташлансин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги 132-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида босма ва китоб, телерадио-, аудиовизуал маҳсулотлар ва Интернет тармоғи ахборот ресурсларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарорининг 3-бандидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 16 декабрдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд эксперти сифатида аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «, давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 3-илованинг матнидаги «давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 4-илованинг матнидаги «давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Архивларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 9-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди «д» кичик бандидаги «эркин туристик» сўзлари «туристик-рекреацион» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Суд экспертларининг малакасини ва ҳуқуқий билимларини ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 734-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомнинг 10-бандида :
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«махсус қабулхонада жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга барҳам бериш ва уларни фош этиш, шунингдек, жиноятларга тайёргарлик кўришга ва уларни содир этишга дахлдор бўлган шахсларни аниқлаш, топиш ҳамда қидириш мақсадида, қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш»;
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон қарорида :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари» сўзлари «вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
2-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Олий таълим вазирлиги), тасарруфида ОТМ бўлган вазирликлар ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари» сўзлари «вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
8-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг» сўзлари «вазирликлар ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг биринчи хатбошисидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига» сўзлари «вазирликлар ва идораларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 30-банди тўртинчи хатбошисидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва муассасаларининг» сўзлари «вазирликлар ва идораларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сон қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши, асралиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди биринчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом 29-бандининг 20-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20) Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш».
22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 апрелдаги 337-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги тўғрисидаги низомнинг 19-банди йигирма учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари (кейинги ўринларда — Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари) талабларига Агентлик ходимларининг риоя этишини таъминлаш».
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 21-банди йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Вазирлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Вазирлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш».
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 85-банди учинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
25. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
26. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 11-банди «е» кичик банди тўртинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари» сўзлари чиқариб ташлансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 16-банди ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари асосида тасдиқланадиган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш».
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон ҳукумат тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг ўз фаолияти бўйича жамоатчилик олдида электрон ҳисобот бериши тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар» сўзлари «қўмиталар, агентликлар, инспекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар» сўзлари «қўмиталар, агентликлар, инспекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 2-иловада :
2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, давлат қўмиталари, идоралар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 3-иловада :
«Давлат персоналлаштириш маркази» бўлимидаги «Давлат персоналлаштириш маркази» сўзлари «Персоналлаштириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Давлат солиқ қўмитаси» бўлимидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» бўлимидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси» сўзлари «Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар» сўзлари «қўмиталар, агентликлар, инспекциялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорининг 3-банди ва 5-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «эркин туристик» сўзлари «туристик-рекреацион» сўзлари билан алмаштирилсин.
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Бўстонлиқ туманидаги бўш турган, фойдаланилмаётган ҳамда самарасиз фойдаланилаётган объектлар ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, улар негизида туризм ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 17 сентябрдаги 560-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошисидаги «эркин туристик» сўзлари «туристик-рекреацион» сўзлари билан алмаштирилсин.
31. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 ноябрдаги 706-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган архив ҳужжатлари бўйича сўровлар ижросини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
32. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 февралдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларни идентификация қилиш ва қайта йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
33. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон қарори билан тасдиқланган Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 17-бандининг биринчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ёшлар фаоллигида олиб бориладиган тизимли тарғибот тадбирлари концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги 84-сон қарорига 1-илованинг 13-банди иккинчи хатбошисидаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 ноябрдаги 658-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аэросуратга олиш ишларини ҳаво кемаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш тўғрисидаги низомда :
а) 2-банддаги «давлат қўмиталари,» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари» сўзлари «Вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) Низомга 2 , 3 ва 4-иловаларнинг матнидаги «давлат қўмитаси,» сўзлари чиқариб ташлансин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Суд-экспертлик фаолиятини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 13 декабрдаги 705-сон қарорида :
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларига» ва «Молия вазирлиги» сўзлари тегишлича «вазирликлар ва идораларга» ва «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
4-банддаги «вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси» сўзлари «вазирлик ёки идора» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «, давлат қўмитаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
Низомга 1-илованинг «1-босқич» позицияси «Тадбирлар» устунидаги «вазирлик, давлат қўмитаси ёки идораси» сўзлари «вазирлик ёки идора» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илованинг « Изоҳ » қисмидаги «вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари» сўзлари «вазирликлар ва идоралар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 июль,
439-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga ularni qonun hujjatlariga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida
Yangi Oʻzbekiston maʼmuriy islohotlari doirasida ixcham, professional boshqaruv tamoyillariga asoslangan va samaradorlikka yoʻnaltirilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining vazirliklar, qoʻmitalar, agentliklar va inspeksiyalarni oʻz ichiga oladigan yaxlit tizimi shakllantirildi, shuningdek, davlat xizmati faoliyati samaradorligini oshirishga qaratilgan keng koʻlamli islohotlar amalga oshirildi, sohani tartibga soluvchi qonun hujjatlari qabul qilindi.
Shu munosabat bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlarini soʻnggi qabul qilingan qonun hujjatlariga muvofiqlashtirish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasining “ Davlat fuqarolik xizmati toʻgʻrisida ” hamda “ Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining yaxlit tizimi shakllantirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga ularni qonun hujjatlariga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 22-iyuldagi 439-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralar meʼyoriy hujjatlarining qonuniyligini taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 1997-yil 9-oktabrdagi 469-son qarorida :
a) nomi , muqaddimasi va 1-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 2-bandning birinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 3-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) ilovada :
nomi va 20-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
muqaddimadagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari, idoralar (keyingi oʻrinlarda vazirliklar va idoralar deb ataladi)” soʻzlari “vazirliklar va idoralar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Ushbu Nizom maqsadlari uchun idoralar deganda umumiy majburiy tusdagi meʼyoriy hujjatlarni qabul qilish yoki ijtimoiy munosabatlarni huquqiy jihatdan tartibga solish boʻyicha vakolatlar berilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari (vazirlik tashkiliy boʻysunuviga kiradigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari bundan mustasno) yoxud maxsus vakolatli davlat organlari tushuniladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 1998-yil 22-sentabrdagi 405-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Bakteriologik (biologik) va toksik qurol-yarogʻlarni ishlab chiqish, tayyorlash va toʻplashni man etish hamda ularni tugatish toʻgʻrisidagi Konvensiyani amalga oshirish komissiyasi haqidagi nizom III boʻlimining beshinchi xatboshisi hamda IV boʻlimining ikkinchi va uchinchi xatboshilaridagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Arxiv ishi boʻyicha meʼyoriy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 1999-yil 30-oktabrdagi 482-son qarorida :
a) 1-ilovaning 5-bandi 5.3-kichik bandi , 7-bandining uchinchi xatboshisi hamda 9-bandidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 2-ilovaning 11-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
5. Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 22-noyabrdagi 506-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida oʻrmonni parvarish qilish uchun kesish qoidalari 29-bandining birinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralarning meʼyoriy hujjatlarini qabul qilish tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2000-yil 19-maydagi 197-son qarorida :
a) nomi va muqaddimasidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 1-bandning ikkinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 2-bandning birinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
g) 3-banddagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) 4-bandning ikkinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
7. Vazirlar Mahkamasining 2000-yil 23-dekabrdagi 496-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida Yer monitoringi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 9-bandda :
birinchi xatboshidagi “Kadastr agentligi” soʻzlari “Kadastr agentligi (keyingi oʻrinlarda — Kadastr agentligi)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi xatboshidagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 10-banddagi “Davlat soliq qoʻmitasi huzuridagi” va “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 18-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari (qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar boʻyicha), Kadastr agentligining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining hududiy organlari bilan birgalikda har yili 1-fevraldan kechiktirmay mahalliy davlat hokimiyati organlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligiga, Kadastr agentligiga, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligiga mintaqadagi yerlarning holati toʻgʻrisida axborotlar (hisobotlar) taqdim etadilar, oʻta xavfli va yoʻl qoʻyilishi cheklangan jarayonlar aniqlanganda tezkor maʼlumotlar yuboradilar”.
8. Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 22-fevraldagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligining Safarbarlik chaqiruvi rezervi mablagʻlari” maxsus hisob raqami toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 14-bandning birinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalariga” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 15-banddagi “davlat qoʻmitalarida” soʻzlari chiqarib tashlansin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 26-maydagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Tabiiy gaz isteʼmolchilari va gaz bilan taʼminlovchi tashkilotlar oʻrtasidagi oʻzaro hisob-kitoblar tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2007-yil 28-iyundagi 132-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasida bosma va kitob, teleradio-, audiovizual mahsulotlar va Internet tarmogʻi axborot resurslarini ishlab chiqarish va tarqatish sohasida qonunchilikka rioya qilinishi ustidan monitoring olib borish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Yuridik xizmatlar xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish va ularning malakasini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2007-yil 22-noyabrdagi 244-son qarorining 3-bandidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
12. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 16-dekabrdagi 300-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat sud eksperti sifatida attestatsiyadan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “, davlat qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 3-ilovaning matnidagi “davlat qoʻmitasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 4-ilovaning matnidagi “davlat qoʻmitasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 5-apreldagi 101-son qarori bilan tasdiqlangan Arxivlarni tashkil etish, qayta tashkil etish va tugatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 8-bandning ikkinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 9-bandning oʻn oltinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
15. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 10-apreldagi 196-son qarori bilan tasdiqlangan Erkin iqtisodiy zonalar hududida soliqlar va bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlarni qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi “d” kichik bandidagi “erkin turistik” soʻzlari “turistik-rekreatsion” soʻzlari bilan almashtirilsin.
16. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 13-apreldagi 206-son qarori bilan tasdiqlangan Sud ekspertlarining malakasini va huquqiy bilimlarini oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
17. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 18-sentabrdagi 734-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonalar toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandida :
quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“maxsus qabulxonada jinoyatlarning oldini olish, ularni aniqlash, ularga barham berish va ularni fosh etish, shuningdek, jinoyatlarga tayyorgarlik koʻrishga va ularni sodir etishga daxldor boʻlgan shaxslarni aniqlash, topish hamda qidirish maqsadida, qonunchilikda belgilangan tartibda tezkor-qidiruv faoliyatini amalga oshirish”;
oltinchi xatboshi yettinchi xatboshi deb hisoblansin.
18. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son qarorida :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin;
toʻrtinchi xatboshidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralari” soʻzlari “vazirliklar va idoralar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
beshinchi xatboshidagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
2-banddagi “Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (keyingi oʻrinlarda Oliy taʼlim vazirligi deb ataladi), tasarrufida OTM boʻlgan vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralarining” soʻzlari “Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Oliy taʼlim vazirligi), tasarrufida OTM boʻlgan vazirliklar va idoralarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bandning oʻn toʻrtinchi xatboshisidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralari” soʻzlari “vazirliklar va idoralar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
8-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralarining” soʻzlari “vazirliklar va idoralarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-bandning birinchi xatboshisidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralariga” soʻzlari “vazirliklar va idoralarga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
19. Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 21-dekabrdagi 1009-son qarori bilan tasdiqlangan Daryolar oʻzanlarini tozalash va qirgʻoqlarini mustahkamlash ishlarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 30-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va muassasalarining” soʻzlari “vazirliklar va idoralarning” soʻzlari bilan almashtirilsin.
20. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 30-martdagi 265-son qarori bilan tasdiqlangan Moddiy madaniy meros obyektlarining muhofaza qilinishi, asralishi va ulardan foydalanish ustidan davlat nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi birinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
21. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-apreldagi 336-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi toʻgʻrisidagi nizom 29-bandining 20-kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“20) Vazirlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlanadigan Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish”.
22. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 19-apreldagi 337-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi toʻgʻrisidagi nizomning 19-bandi yigirma uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlanadigan Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari (keyingi oʻrinlarda — Agentlik xodimlarining odob-axloq qoidalari) talablariga Agentlik xodimlarining rioya etishini taʼminlash”.
23. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 9-iyuldagi 571-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi toʻgʻrisidagi nizomning 21-bandi yigirma ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Vazirlik xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlanadigan Vazirlik xodimlarining odob-axloq qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish”.
24. Vazirlar Mahkamasining 2019-yil 11-dekabrdagi 981-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi suv obyektlarining suvni muhofaza qilish va sanitariya-muhofaza zonalarini belgilash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 85-bandi uchinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
25. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 26-apreldagi 259-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat-xususiy sheriklik loyihalarini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 4-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
26. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-maydagi 292-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligida armiya sportini tashkil etish toʻgʻrisidagi nizomning 11-bandi “e” kichik bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari” soʻzlari chiqarib tashlansin.
27. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-maydagi 295-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi toʻgʻrisidagi nizomning 16-bandi oʻn sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Qoʻmita xodimlari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 14-oktabrdagi 595-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat fuqarolik xizmatchilari odob-axloqining namunaviy qoidalari asosida tasdiqlanadigan Qoʻmita xodimlarining odob-axloq qoidalari talablariga rioya etilishini taʼminlash”.
28. Vazirlar Mahkamasining “Elektron hukumat tizimini yanada rivojlantirish, shuningdek, davlat organlari va tashkilotlarining oʻz faoliyati boʻyicha jamoatchilik oldida elektron hisobot berishi tartibini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 16-iyuldagi 444-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari, qoʻmitalar, agentliklar” soʻzlari “qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovaning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari, qoʻmitalar, agentliklar” soʻzlari “qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 2-ilovada :
2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “, davlat qoʻmitalari, idoralar” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 3-ilovada :
“Davlat personallashtirish markazi” boʻlimidagi “Davlat personallashtirish markazi” soʻzlari “Personallashtirish agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Davlat soliq qoʻmitasi” boʻlimidagi “Davlat soliq qoʻmitasi” soʻzlari “Soliq qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” boʻlimidagi “Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Kadastr agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 3-ilovaning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari, qoʻmitalar, agentliklar” soʻzlari “qoʻmitalar, agentliklar, inspeksiyalar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
29. Vazirlar Mahkamasining “Togʻli hududlarda turizm infratuzilmasini rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 17-sentabrdagi 559-son qarorining 3-bandi va 5-bandining toʻrtinchi xatboshisidagi “erkin turistik” soʻzlari “turistik-rekreatsion” soʻzlari bilan almashtirilsin.
30. Vazirlar Mahkamasining “Boʻstonliq tumanidagi boʻsh turgan, foydalanilmayotgan hamda samarasiz foydalanilayotgan obyektlar va yer uchastkalaridan samarali foydalanish, ular negizida turizm va xizmat koʻrsatish infratuzilmasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 17-sentabrdagi 560-son qarorining 3-bandi uchinchi xatboshisidagi “erkin turistik” soʻzlari “turistik-rekreatsion” soʻzlari bilan almashtirilsin.
31. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 10-noyabrdagi 706-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolari, chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning huquqlari va qonuniy manfaatlarini taʼminlash yuzasidan xorijdan kelib tushgan arxiv hujjatlari boʻyicha soʻrovlar ijrosini taʼminlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 9-bandi birinchi va ikkinchi xatboshilaridagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
32. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 8-fevraldagi 60-son qarori bilan tasdiqlangan Odam savdosidan jabrlangan yoki odam savdosidan jabrlangan deb taxmin qilinayotgan shaxslarni identifikatsiya qilish va qayta yoʻnaltirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 10-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
33. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 27-iyuldagi 464-son qarori bilan tasdiqlangan Notariat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga notariuslar tomonidan rioya etilishi ustidan nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 17-bandining birinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
34. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida odam immunitet tanqisligi virusi infeksiyasi tarqalishiga qarshi kurash boʻyicha yoshlar faolligida olib boriladigan tizimli targʻibot tadbirlari konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 21-fevraldagi 84-son qaroriga 1-ilovaning 13-bandi ikkinchi xatboshisidagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
35. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 15-noyabrdagi 658-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi hududida aerosuratga olish ishlarini havo kemalaridan foydalangan holda amalga oshirish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-banddagi “davlat qoʻmitalari,” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 5-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralari” soʻzlari “Vazirliklar va idoralar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) Nizomga 2 , 3 va 4-ilovalarning matnidagi “davlat qoʻmitasi,” soʻzlari chiqarib tashlansin.
36. Vazirlar Mahkamasining “Sud-ekspertlik faoliyatini tartibga soluvchi ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2022-yil 13-dekabrdagi 705-son qarorida :
a) 3-bandning uchinchi xatboshisidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralariga” va “Moliya vazirligi” soʻzlari tegishlicha “vazirliklar va idoralarga” va “Iqtisodiyot va moliya vazirligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
4-banddagi “vazirlik, davlat qoʻmitasi yoki idorasi” soʻzlari “vazirlik yoki idora” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-banddagi “, davlat qoʻmitasi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
Nizomga 1-ilovaning “1-bosqich” pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “vazirlik, davlat qoʻmitasi yoki idorasi” soʻzlari “vazirlik yoki idora” soʻzlari bilan almashtirilsin;
Nizomga 2-ilovaning “ Izoh ” qismidagi “vazirliklar, davlat qoʻmitalari va idoralari” soʻzlari “vazirliklar va idoralar” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 22-iyul,
439-son