UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 23-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 23 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 23 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 23 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ГРАФИГИ

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 4 апрелдаги ПҚ-110-сон қарорининг 7-бандида контрафакт товарлар муомаласига барҳам бериш мақсадида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича назорат харидини амалга ошириш тартиби ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

назорат харидини ташкил этишни режалаштириш ва уни ўтказишга оид қоидалар;

назорат харидининг натижалари бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилиш ҳолатини ўрганиш;

интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ҳолатини баҳолаш бўйича мезонларни белгилаш;

назорат харидини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш тартиби.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

савдо нуқталарида сотиладиган истеъмол товарлари, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларини реализация қилиш жараёнида интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли равишда ўрганишлар ўтказилишини;

кенг жамоатчилик ўртасида интеллектуал мулкка нисбатан ҳурмат ҳиссини ошириш ҳамда контрафакт товарларга нисбатан тоқатсизлик муносабатини шакллантиришга қаратилган манзилли тарғибот тадбирлари ўтказилишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 июлдаги 441-сон қарорига ИЛОВА

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом истеъмол товарлари, дори воситалари ва тиббий жиҳозлар ҳамда муаллифлик ҳуқуқи (турдош ҳуқуқлар) объектларини (кейинги ўринларда — товарлар) реализация қилиш жараёнида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни аниқлаш бўйича ўтказиладиган назорат харидини амалга ошириш тартиб-таомилларини белгилайди.

2. Ушбу Низомга мувофиқ назорат хариди Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий муҳофазага олинган интеллектуал мулк объектларига оид ҳуқуқбузарликни аниқлаш мақсадида савдо нуқталарида (бозорлар, савдо дўконлари, кўчма савдо шохобчалари, дорихоналар ва бошқалар) реализация қилинадиган товарларни харид қилиш ҳисобланади.

3. Интеллектуал мулк соҳасида назорат хариди жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмаган ҳолда, мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ икки нафар холислар иштирокида амалга оширилади ва бу тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширув ўтказиш ҳисобланмайди.

4. Назорат хариди бу борада юзага келадиган асосларга кўра режали ва режадан ташқари тарзда амалга оширилади.

5. Адлия органлари томонидан режали назорат хариди мазкур Низомга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ тасдиқланадиган режали назорат харидини амалга ошириш графиги асосида амалга оширилади.

6. Режали назорат харидини амалга ошириш графиги, қоида тариқасида, муқаддам интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликлар содир этилган савдо нуқталари ва уларда фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар фаолиятини таҳлил қилиш асосида шакллантирилади.

График йил ёки йилнинг ҳар чораги учун ишлаб чиқилиб, адлия органининг расмий веб-саҳифасига жойлаштирилади. Графикда назорат харидини амалга оширишнинг аниқ ойлари ва кунлари кўрсатилмайди.

7. Режадан ташқари назорат хариди жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, давлат органлари томонидан қонунчилик бузилиши тўғрисида тақдим этилган маълумотлар асосида ва уларда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун етарли маълумотлар бўлмаганда ўтказилади.

2-боб. Назорат харидини ташкил этиш

8. Режали назорат хариди мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган графикка мувофиқ ҳамда режадан ташқари назорат хариди мазкур Низомнинг 7-бандида белгиланган асослар мавжуд бўлганда, адлия органи раҳбари томонидан қабул қилинган буйруқ асосида амалга оширилади.

Адлия органи раҳбарининг назорат харидини амалга ошириш ҳақидаги буйруғида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

назорат харидини амалга ошириш учун асос;

назорат харидини амалга ошириш муддати;

назорат харидини амалга оширишга масъул ходимларнинг ФИО ва лавозими;

назорат хариди амалга ошириладиган савдо нуқтасининг номи;

назорат хариди ўтказилаётган савдо нуқтасининг почта манзили;

назорат хариди давомида ўрганиш учун танлаб олинадиган товарларнинг тури ва миқдори;

назорат харидини молиялаштириш масалалари.

9. Назорат хариди касса чеки ёки белгиланган шаклдаги тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги бошқа ҳужжат расмийлаштирилганда амалга оширилган ҳисобланади.

10. Назорат хариди натижалари бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи далолатнома расмийлаштирилади:

адлия органи масъул ходимининг ФИО ва лавозими;

холисларнинг ФИО;

назорат харидини амалга ошириш учун адлия органининг буйруғи;

назорат хариди амалга оширилган савдо нуқтасининг номи ва манзили;

назорат хариди давомида ўрганиш учун танлаб олинадиган товарларнинг тури ва миқдори;

назорат харидини амалга ошириш учун сарфланган сумма.

Далолатномага касса чеки ёки белгиланган шаклдаги тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги бошқа ҳужжатлар ва назорат хариди давомида олинган маҳсулотларнинг фотосуратлари илова қилинади.

Далолатнома назорат харидини амалга оширган адлия органи ходимлари ва икки нафар холислар томонидан имзоланади.

3-боб. Товарлар бўйича ўрганиш ишларини ўтказиш

11. Назорат харидида олинган товарлар бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида назорат хариди натижалари бўйича далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида товарларни ўрганиш ишлари (кейинги ўринларда — товарларни ўрганиш ишлари) амалга оширилади.

12. Товарларни ўрганиш ишлари қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

товарларда қўлланилган интеллектуал мулк объектининг рўйхатдан ўтказилган объектлар билан истеъмолчиларни чалғитиш даражасида ўхшашлиги;

товарларда муаллифлик ҳуқуқи (турдош ҳуқуқлар) объектларининг такрорланиши ёки тарқатилишида қонунчиликка риоя қилинганлиги;

товарларни ишлаб чиқарувчилар ва ҳуқуқ эгалари ўртасида тузилган лицензия шартномасининг мавжудлиги ҳамда бундай шартномаларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги, муаллифлик шартномалари бундан мустасно.

13. Товарларни ўрганиш якунлари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланса, адлия органи томонидан ҳуқуқ эгасига бу тўғрисида уч иш куни ичида хабар қилинади, назорат хариди унинг мурожаати асосида амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно.

14. Хабардор қилинган ҳуқуқ эгаларидан тегишли ҳолат бўйича чора кўриш ҳақида мурожаат келиб тушса, у қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ҳуқуқ эгалари томонидан ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича адлия органларининг хабарига бир ой муддат ичида муносабат билдирилади. Бундай муносабат билдирилмаган тақдирда, адлия органлари тадбиркорлик субъекти фаолиятини «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида белгиланган тартибда «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор қилган ҳолда текширув ўтказиш орқали ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан чоралар кўради.

15. Назорат хариди давомида олинган товарлар адлия органларининг мол-мулки ҳисобланади ва товарларни ўрганиш ишлари тугатилиб, натижаси юзасидан тегишли чоралар кўрилгунга қадар сақланади. Ушбу муддат тугагандан сўнг товарлар белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.

4-боб. Назорат харидини молиялаштириш

16. Назорат харидида товарларни сотиб олиш адлия органларининг харажатлар сметасида алоҳида кўрсатиб ўтилган маблағлар асосида молиялаштирилади.

Адлия органларининг назорат харидини молиялаштириш учун Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан маблағлар ажратилади.

Назорат харидида товарларни сотиб олиш ҳуқуқ эгалари ёки уларнинг ишончли вакиллари томонидан ҳам белгиланган тартибда молиялаштирилиши мумкин.

17. Адлия органларининг назорат харидини амалга оширувчи масъул ходимлари корпоратив банк карталаридан мақсадли фойдаланиш учун моддий жавобгар ҳисобланади.

18. Назорат хариди мақсадли корпоратив банк картаси ёрдамида адлия органлари масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.

Назорат харидини амалга ошириш ҳақидаги буйруқда назорат харидини адлия органларининг масъул ходимига бериладиган пул миқдорини қайд этган ҳолда нақд пул шаклида ҳам амалга ошириш белгиланиши мумкин.

19. Мақсадли корпоратив банк карталари ҳар бир адлия органи учун алоҳида очилади.

Мақсадли корпоратив банк карталаридан фақатгина назорат харидини амалга ошириш учун фойдаланилишига йўл қўйилади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

20. Назорат харидини амалга оширишда юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашиш ҳамда текширувлар ўтказиш қатъиян тақиқланади.

21.Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

22. Назорат хариди амалга оширилиши ёки унинг натижаларидан норози бўлган томонлар белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Адлия органлари 1. Режали назорат харидини амалга ошириш графигини тасдиқлайди ҳамда расмий веб-саҳифаларга жойлаштиради. Ҳар йили ёки ҳар чоракда Жисмоний ва юридик шахслар, ОАВ, давлат органлари 2. Адлия органларига ҳуқуқбузарлик юзасидан мурожаат қилади ёки маълумотлар тақдим этади. Доимий Адлия органлари 3. ОАВ ва бошқа ахборот манбаларидан қонун бузилиши тўғрисидаги маълумотларни олади. Доимий 2-босқич Адлия органлари 1. Режали назорат харидини амалга ошириш графигига мувофиқ назорат харидини амалга ошириш бўйича буйруқ чиқаради. График тасдиқлангандан сўнг 2. Режадан ташқари назорат харидини амалга ошириш бўйича буйруқ чиқаради. Мурожаат келиб тушгандан ёки маълумотлар олингандан ёхуд тақдим этилгандан сўнг (зарурат бўлса) 3-босқич Адлия органлари Назорат хариди натижалари бўйича далолатнома расмийлаштиради. Назорат хариди амалга оширилгандан сўнг 4-босқич Адлия органлари Назорат харидида олинган товарлар бўйича интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар бузилиши ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида товарларни ўрганади. Далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг ўн иш куни ичида 5-босқич Адлия органлари Товарларни ўрганиш якунлари бўйича интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги аниқланганда ҳуқуқ эгасига хабар беради (назорат хариди ҳуқуқ эгасининг мурожаати асосида амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно). Товарларни ўрганиш якунлангандан сўнг уч иш кунида

Интеллектуал мулк соҳасида назорат харидини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Адлия органлари томонидан режали назорат харидини амалга ошириш

Т/р Назорат хариди амалга ошириладиган савдо нуқтаси номи Савдо нуқтасининг почта манзили Назорат хариди давомида ўрганиш учун танлаб олинадиган товарларнинг тури ва миқдори Назорат харидини амалга ошириш муддати (йил ва чорак)

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 23 июль,

441-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/441/0544-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

GRAFIGI

Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini sifatli isteʼmol tovarlari bilan taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 4-apreldagi PQ-110-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholini sifatli isteʼmol tovarlari bilan taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 4-apreldagi PQ-110-son qarorining 7-bandida kontrafakt tovarlar muomalasiga barham berish maqsadida intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklar boʻyicha nazorat xaridini amalga oshirish tartibi ishlab chiqilib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

nazorat xaridini tashkil etishni rejalashtirish va uni oʻtkazishga oid qoidalar;

nazorat xaridining natijalari boʻyicha intellektual mulkka boʻlgan huquqlarga rioya etilish holatini oʻrganish;

intellektual mulkka boʻlgan huquqlarga rioya etilganligi holatini baholash boʻyicha mezonlarni belgilash;

nazorat xaridini amalga oshirish bilan bogʻliq tadbirlarni moliyalashtirish tartibi.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:

savdo nuqtalarida sotiladigan isteʼmol tovarlari, dori vositalari va tibbiy jihozlar hamda mualliflik huquqi obyektlarini realizatsiya qilish jarayonida intellektual mulk sohasidagi qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etilishi yuzasidan tizimli ravishda oʻrganishlar oʻtkazilishini;

keng jamoatchilik oʻrtasida intellektual mulkka nisbatan hurmat hissini oshirish hamda kontrafakt tovarlarga nisbatan toqatsizlik munosabatini shakllantirishga qaratilgan manzilli targʻibot tadbirlari oʻtkazilishini taʼminlasin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.J. Tashkulov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 23-iyuldagi 441-son qaroriga ILOVA

Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom isteʼmol tovarlari, dori vositalari va tibbiy jihozlar hamda mualliflik huquqi (turdosh huquqlar) obyektlarini (keyingi oʻrinlarda — tovarlar) realizatsiya qilish jarayonida intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarni buzish bilan bogʻliq huquqbuzarliklarni aniqlash boʻyicha oʻtkaziladigan nazorat xaridini amalga oshirish tartib-taomillarini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomga muvofiq nazorat xaridi Oʻzbekiston Respublikasida huquqiy muhofazaga olingan intellektual mulk obyektlariga oid huquqbuzarlikni aniqlash maqsadida savdo nuqtalarida (bozorlar, savdo doʻkonlari, koʻchma savdo shoxobchalari, dorixonalar va boshqalar) realizatsiya qilinadigan tovarlarni xarid qilish hisoblanadi.

3. Intellektual mulk sohasida nazorat xaridi jismoniy va yuridik shaxslarning tadbirkorlik faoliyatiga aralashmagan holda, mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq ikki nafar xolislar ishtirokida amalga oshiriladi va bu tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tekshiruv oʻtkazish hisoblanmaydi.

4. Nazorat xaridi bu borada yuzaga keladigan asoslarga koʻra rejali va rejadan tashqari tarzda amalga oshiriladi.

5. Adliya organlari tomonidan rejali nazorat xaridi mazkur Nizomga 2-ilovada keltirilgan shaklga muvofiq tasdiqlanadigan rejali nazorat xaridini amalga oshirish grafigi asosida amalga oshiriladi.

6. Rejali nazorat xaridini amalga oshirish grafigi, qoida tariqasida, muqaddam intellektual mulk sohasida huquqbuzarliklar sodir etilgan savdo nuqtalari va ularda faoliyat yurituvchi jismoniy va yuridik shaxslar faoliyatini tahlil qilish asosida shakllantiriladi.

Grafik yil yoki yilning har choragi uchun ishlab chiqilib, adliya organining rasmiy veb-sahifasiga joylashtiriladi. Grafikda nazorat xaridini amalga oshirishning aniq oylari va kunlari koʻrsatilmaydi.

7. Rejadan tashqari nazorat xaridi jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari hamda ommaviy axborot vositalari, shuningdek, davlat organlari tomonidan qonunchilik buzilishi toʻgʻrisida taqdim etilgan maʼlumotlar asosida va ularda holatga huquqiy baho berish uchun yetarli maʼlumotlar boʻlmaganda oʻtkaziladi.

2-bob. Nazorat xaridini tashkil etish

8. Rejali nazorat xaridi mazkur Nizomning 5-bandida nazarda tutilgan grafikka muvofiq hamda rejadan tashqari nazorat xaridi mazkur Nizomning 7-bandida belgilangan asoslar mavjud boʻlganda, adliya organi rahbari tomonidan qabul qilingan buyruq asosida amalga oshiriladi.

Adliya organi rahbarining nazorat xaridini amalga oshirish haqidagi buyrugʻida quyidagilar koʻrsatilishi kerak:

nazorat xaridini amalga oshirish uchun asos;

nazorat xaridini amalga oshirish muddati;

nazorat xaridini amalga oshirishga masʼul xodimlarning FIO va lavozimi;

nazorat xaridi amalga oshiriladigan savdo nuqtasining nomi;

nazorat xaridi oʻtkazilayotgan savdo nuqtasining pochta manzili;

nazorat xaridi davomida oʻrganish uchun tanlab olinadigan tovarlarning turi va miqdori;

nazorat xaridini moliyalashtirish masalalari.

9. Nazorat xaridi kassa cheki yoki belgilangan shakldagi toʻlov amalga oshirilganligi haqidagi boshqa hujjat rasmiylashtirilganda amalga oshirilgan hisoblanadi.

10. Nazorat xaridi natijalari boʻyicha quyidagilarni nazarda tutuvchi dalolatnoma rasmiylashtiriladi:

adliya organi masʼul xodimining FIO va lavozimi;

xolislarning FIO;

nazorat xaridini amalga oshirish uchun adliya organining buyrugʻi;

nazorat xaridi amalga oshirilgan savdo nuqtasining nomi va manzili;

nazorat xaridi davomida oʻrganish uchun tanlab olinadigan tovarlarning turi va miqdori;

nazorat xaridini amalga oshirish uchun sarflangan summa.

Dalolatnomaga kassa cheki yoki belgilangan shakldagi toʻlov amalga oshirilganligi haqidagi boshqa hujjatlar va nazorat xaridi davomida olingan mahsulotlarning fotosuratlari ilova qilinadi.

Dalolatnoma nazorat xaridini amalga oshirgan adliya organi xodimlari va ikki nafar xolislar tomonidan imzolanadi.

3-bob. Tovarlar boʻyicha oʻrganish ishlarini oʻtkazish

11. Nazorat xaridida olingan tovarlar boʻyicha intellektual mulkka boʻlgan huquqlar buzilishi holatiga huquqiy baho berish maqsadida nazorat xaridi natijalari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida tovarlarni oʻrganish ishlari (keyingi oʻrinlarda — tovarlarni oʻrganish ishlari) amalga oshiriladi.

12. Tovarlarni oʻrganish ishlari quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:

tovarlarda qoʻllanilgan intellektual mulk obyektining roʻyxatdan oʻtkazilgan obyektlar bilan isteʼmolchilarni chalgʻitish darajasida oʻxshashligi;

tovarlarda mualliflik huquqi (turdosh huquqlar) obyektlarining takrorlanishi yoki tarqatilishida qonunchilikka rioya qilinganligi;

tovarlarni ishlab chiqaruvchilar va huquq egalari oʻrtasida tuzilgan litsenziya shartnomasining mavjudligi hamda bunday shartnomalarning Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida roʻyxatdan oʻtkazilganligi, mualliflik shartnomalari bundan mustasno.

13. Tovarlarni oʻrganish yakunlari boʻyicha intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar buzilganligi aniqlansa, adliya organi tomonidan huquq egasiga bu toʻgʻrisida uch ish kuni ichida xabar qilinadi, nazorat xaridi uning murojaati asosida amalga oshirilgan holatlar bundan mustasno.

14. Xabardor qilingan huquq egalaridan tegishli holat boʻyicha chora koʻrish haqida murojaat kelib tushsa, u qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrib chiqiladi.

Huquq egalari tomonidan huquqbuzarlik holati boʻyicha adliya organlarining xabariga bir oy muddat ichida munosabat bildiriladi. Bunday munosabat bildirilmagan taqdirda, adliya organlari tadbirkorlik subyekti faoliyatini “xavfni tahlil etish” tizimi natijalari asosida belgilangan tartibda “Yagona davlat nazorati” axborot tizimida roʻyxatdan oʻtkazish orqali vakolatli organni xabardor qilgan holda tekshiruv oʻtkazish orqali huquqbuzarlik holati yuzasidan choralar koʻradi.

15. Nazorat xaridi davomida olingan tovarlar adliya organlarining mol-mulki hisoblanadi va tovarlarni oʻrganish ishlari tugatilib, natijasi yuzasidan tegishli choralar koʻrilgunga qadar saqlanadi. Ushbu muddat tugagandan soʻng tovarlar belgilangan tartibda hisobdan chiqariladi.

4-bob. Nazorat xaridini moliyalashtirish

16. Nazorat xaridida tovarlarni sotib olish adliya organlarining xarajatlar smetasida alohida koʻrsatib oʻtilgan mablagʻlar asosida moliyalashtiriladi.

Adliya organlarining nazorat xaridini moliyalashtirish uchun Adliya organlari va muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi hisobidan mablagʻlar ajratiladi.

Nazorat xaridida tovarlarni sotib olish huquq egalari yoki ularning ishonchli vakillari tomonidan ham belgilangan tartibda moliyalashtirilishi mumkin.

17. Adliya organlarining nazorat xaridini amalga oshiruvchi masʼul xodimlari korporativ bank kartalaridan maqsadli foydalanish uchun moddiy javobgar hisoblanadi.

18. Nazorat xaridi maqsadli korporativ bank kartasi yordamida adliya organlari masʼul xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.

Nazorat xaridini amalga oshirish haqidagi buyruqda nazorat xaridini adliya organlarining masʼul xodimiga beriladigan pul miqdorini qayd etgan holda naqd pul shaklida ham amalga oshirish belgilanishi mumkin.

19. Maqsadli korporativ bank kartalari har bir adliya organi uchun alohida ochiladi.

Maqsadli korporativ bank kartalaridan faqatgina nazorat xaridini amalga oshirish uchun foydalanilishiga yoʻl qoʻyiladi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

20. Nazorat xaridini amalga oshirishda yuridik shaxslar yoki yakka tartibdagi tadbirkorlarning moliyaviy-xoʻjalik faoliyatiga aralashish hamda tekshiruvlar oʻtkazish qatʼiyan taqiqlanadi.

21.Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

22. Nazorat xaridi amalga oshirilishi yoki uning natijalaridan norozi boʻlgan tomonlar belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Adliya organlari 1. Rejali nazorat xaridini amalga oshirish grafigini tasdiqlaydi hamda rasmiy veb-sahifalarga joylashtiradi. Har yili yoki har chorakda Jismoniy va yuridik shaxslar, OAV, davlat organlari 2. Adliya organlariga huquqbuzarlik yuzasidan murojaat qiladi yoki maʼlumotlar taqdim etadi. Doimiy Adliya organlari 3. OAV va boshqa axborot manbalaridan qonun buzilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni oladi. Doimiy 2-bosqich Adliya organlari 1. Rejali nazorat xaridini amalga oshirish grafigiga muvofiq nazorat xaridini amalga oshirish boʻyicha buyruq chiqaradi. Grafik tasdiqlangandan soʻng 2. Rejadan tashqari nazorat xaridini amalga oshirish boʻyicha buyruq chiqaradi. Murojaat kelib tushgandan yoki maʼlumotlar olingandan yoxud taqdim etilgandan soʻng (zarurat boʻlsa) 3-bosqich Adliya organlari Nazorat xaridi natijalari boʻyicha dalolatnoma rasmiylashtiradi. Nazorat xaridi amalga oshirilgandan soʻng 4-bosqich Adliya organlari Nazorat xaridida olingan tovarlar boʻyicha intellektual mulkka boʻlgan huquqlar buzilishi holatiga huquqiy baho berish maqsadida tovarlarni oʻrganadi. Dalolatnoma rasmiylashtirilgandan soʻng oʻn ish kuni ichida 5-bosqich Adliya organlari Tovarlarni oʻrganish yakunlari boʻyicha intellektual mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar buzilganligi aniqlanganda huquq egasiga xabar beradi (nazorat xaridi huquq egasining murojaati asosida amalga oshirilgan holatlar bundan mustasno). Tovarlarni oʻrganish yakunlangandan soʻng uch ish kunida

Intellektual mulk sohasida nazorat xaridini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Adliya organlari tomonidan rejali nazorat xaridini amalga oshirish

T/r Nazorat xaridi amalga oshiriladigan savdo nuqtasi nomi Savdo nuqtasining pochta manzili Nazorat xaridi davomida oʻrganish uchun tanlab olinadigan tovarlarning turi va miqdori Nazorat xaridini amalga oshirish muddati (yil va chorak)

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 23-iyul,

441-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2024-y., 09/24/441/0544-son; 23.12.2024-y., 09/24/859/1047-son; 03.07.2026-y., 09/26/353/0680-son)

lex.uz