📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 14 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 June 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 2 ноябрда 58-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сон БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари » (рўйхат рақами 579, 1998 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 140-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари»
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (17-сонли БҲМС) «Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш тизимининг бир қисми ҳисобланади.
2. Мазкур Стандартнинг мақсади капитал қурилишнинг пудрат шартномалари билан боғлиқ бўлган даромадлар ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби услубиятини белгилашдан иборат. Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари бўйича даромадлар ва харажатларнинг тақсимланиши пудрат шартномаларини ҳисобга олишдаги асосий масала ҳисобланади, чунки капитал қурилишнинг пудрат шартномаларини бажаришнинг бошланғич ва охирги муддатлари одатда ҳар хил ҳисобот даврларига тўғри келади. Капитал қурилишнинг пудрат шартномалари бўйича даромадлар ва харажатлар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда даромадлар ва харажатлар сифатида акс эттирилиши лозим бўлган пайтни белгилаш учун ушбу Стандарт молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш қоидаларида (Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосда (рўйхат рақами 3530, 2024 йил 12 июль) белгиланган мезонлардан фойдаланади.
3. Ушбу Стандарт капитал қурилишнинг пудрат шартномалари бўйича даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш ва молиявий ҳисоботларни тайёрлашда пудратчилар томонидан қўлланилади.
Мазкур Стандарт ўз эҳтиёжлари учун капитал қурилишни амалга ошираётган қурувчи ташкилотларга тааллуқли эмас, чунки улар бундай фаолиятдан даромад олмайдилар, улар қилган харажатларнинг ҳаммаси эса капиталлаштирилади.
4. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
капитал қурилиш учун пудрат шартномаси (бундан буён матнда қурилиш пудрат шартномаси деб юритилади) — пудратчи буюртмачининг топшириғига кўра, қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини таваккал қилиб зиммасига оладиган, буюртмачи эса бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва ҳақини тўлайдиган шартномадир . Қурилиш пудрати шартномаси бир-бири билан мустаҳкам боғланган ёки уларни лойиҳалаш ва улардан фойдаланиш шартлари бўйича ўзаро боғлиқ бўлган битта объектни ёки объектлар гуруҳини қуриш мақсадида тузилиши мумкин. Бундан ташқари, қурилиш пудрати шартномаларига объектларни қуриш билан бевосита боғлиқ бўлган хизматларни кўрсатиш ишлари киритилиши мумкин;
қатъий белгиланган нархдаги қурилиш пудрати шартномаси — тарафлар қурилиш ишларининг қатъий белгиланган нархига (қийматига) ёки ўзгарувчан нарх ҳақида қайд этган ҳолда бажарилган ишлар бирлигининг қатъий белгиланган ставкасига розилик билдирадиган шартномадир;
келишилган нарх бўйича қурилиш пудрати шартномаси — қурилиш ишларини бажариш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳақиқий харажатлар буюртмачи йўл қўядиган миқдорда, шу жумладан шартномада қайд этилган мукофот пули билан бирга пудратчига тўланадиган шартномадир.
2-боб. Қурилиш пудрати шартномалари гуруҳлари
5. Мазкур Стандарт талаблари ҳар бир қурилиш пудрат шартномасига нисбатан алоҳида қўлланилади. Айрим ҳолатларда мазкур Стандартни пудрат шартномасининг ёки шартномалар гуруҳининг моҳиятини акс эттириш учун битта пудрат шартномасининг айрим қисмларига нисбатан ёки пудрат шартномасининг бутун бир гуруҳига нисбатан қўллаш зарур.
6. Агар бир вақтни ўзида бир неча объектга битта қурилиш пудрат шартномаси тузилаётган бўлса, у ҳолда ҳар бир объектнинг қурилишини алоҳида қурилиш пудрат шартномаси деб ҳисоблаш керак, бунда қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
ҳар бир объект бўйича қурилиш ишларининг шартномавий қийматига доир алоҳида таклиф мавжуд бўлиши;
ҳар бир объект бўйича келишувга эришилган бўлса ва пудратчида ҳам, буюртмачида ҳам айрим объектларни қабул қилиш ёки қабул қилишдан бош тортиш имконияти бор бўлиши;
даромадлар ва харажатлар ҳар бир объект бўйича белгиланганлиги.
7. Қурилиш пудрат шартномаси буюртмачининг хоҳишига қараб қўшимча объект қурилишини назарда тутиши ёки қўшимча объект қурилиши билан тўлдирилиши мумкин. Қўшимча объект қурилишини қуйидаги ҳолларда алоҳида шартнома деб ҳисоблаш керак, агар:
объект дастлабки шартномага киритилган объект ёки объектлардан лойиҳаси, технологияси ҳамда вазифалари билан тубдан фарқ қилса;
қўшимча объект учун шартномавий қиймат дастлабки шартнома бўйича шартномавий қийматни ҳисобга олмай келишилса.
3-боб. Қурилиш пудрат шартномалари бўйича даромадлар
8. Қурилиш пудрат шартномасидан олинадиган даромад қуйидагиларни ўз ичига олади:
қурилиш ишларининг дастлабки шартномавий қийматини;
шартномани ўзгартиришдан даромадлар, даъволар бўйича даромадлар ва рағбатлантириш тўловларини.
9. Қурилиш пудрат шартномасидан даромад уни ҳисоблаш пайтидаги жорий қиймат бўйича аниқланади. Келгусидаги ишларнинг натижаларига боғлиқ бўлган кўзда тутилмаган ишлар пудрат шартномасидан олинадиган даромаднинг ўзгаришига таъсир қилади.
10. Даъволар бўйича даромадлар бу пудратчи қурилиш пудрат шартномасини бузган буюртмачидан олиш ниятида бўлган суммадир.
11. Рағбатлантириш тўловлари пудрат шартномасида белгиланган ишларни бажарганда ёки ошириб бажарганда пудратчига тўланадиган қўшимча суммалардир. Рағбатлантириш тўловлари ҳисоблаш усули билан даромадга киритилади.
4-боб. Қурилиш пудрат шартномалари бўйича харажатлар
12. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича харажатларга қуйидагилар киради:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, мазкур пудрат шартномаси билан боғлиқ бўлган бевосита харажатлар ҳамда пудрат шартномаси бўйича умумий қурилиш ишларига тааллуқли бўлган ва пудрат шартномаси бўйича тақсимланиши ва шартнома қийматига киритилиши мумкин бўлган билвосита харажатлар (устама харажатлар);
шартнома шартларига кўра харажатларни қоплаш кўзда тутилган тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари каби қурилиш пудрат шартномаси шартлари бўйича буюртмачи томонидан қопланадиган харажатлар.
13. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича амалга ошириладиган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар (пудрат шартномаси шартларида қоплаб бериш белгиланмаган харажатлар) қурилиш пудрат шартномаси бўйича харажатлардан чиқариб юборилади.
5-боб. Қурилиш пудрати шартномалари бўйича даромадлар ва харажатларнинг тан олиниши
14. Пудратчи томонидан даромадлар ва харажатлар бухгалтерия балансини тузиш санасида пудрат бўйича қурилишни якунлаш даражасини ҳисобга олган ҳолда даромадлар ва харажатлар сифатида тан олиниши керак (яъни пудрат бўйича ишларни якунлаш даражасига қараб). Даромадлар ва харажатлар улар юзага келган ҳисобот даврларида тан олиниши керак.
15. Қатъий белгиланган нархдаги қурилиш пудрат шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя этилганда баҳоланади, агар:
қурилиш пудрат шартномаси бўйича умумий даромадни баҳолаш мумкин бўлса;
пудратчи иқтисодий фойда олса;
қурилиш ишларини бажариш харажатлари ва фоизини аниқлаш ва бухгалтерия балансига киритиш мумкин бўлса;
қурилиш пудрат шартномаси бўйича амалга оширилган харажатларни смета меъёрлари билан қиёслаш мумкин бўлса.
16. Келишилган нарх бўйича қурилиш пудрати шартномасининг натижаси қуйидаги барча шартларга риоя этилганда баҳоланади, агар:
пудратчи иқтисодий фойда олса;
қурилиш ишларини бажариш харажатлари ва фоизини аниқлаш ва бухгалтерия балансига киритиш мумкин бўлса.
17. Агар қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромадга киритиб бўлинган ва молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириб бўлинган суммани олиш пайтида ноаниқлик юзага келадиган бўлса, у ҳолда олинмаган сумма ёки олиш эҳтимоли йўққа чиққан сумма қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромад миқдорини тузатиш сифатида эмас, балки харажат сифатида ҳисобга олинади.
18. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича бажарилган ишлар фоизи шартнома туридан келиб чиқиб қуйидаги усулларда аниқланади:
назорат ўлчовини ўтказиш орқали;
муайян санага бажарилган қурилиш ишлари бўйича харажатлар миқдорини шартнома бўйича умумий смета харажатларига солиштириш орқали;
қурилиш пудрат шартномаси бўйича ишларнинг жисмоний (физик) қисми якунлаганлигини текшириш орқали.
Буюртмачидан олинган оралиқ тўловлар ва бўнак тўловлари бажарилган ишлар даражасини акс эттирмайди.
19. Қурилиш пудрат шартномаси бўйича натижани ишончли тарзда аниқлаш мумкин бўлмаган ҳолларда:
даромад қурилиш пудрат шартномаси бўйича қилинган харажатлар қопланиши эҳтимоли бўладиган даражадагина тан олиниши керак;
қурилиш бўйича харажатлар, улар ҳақиқатда қилинган давр мобайнида бошланғич ҳисоб маълумотлари бўйича харажатлар сифатида тан олиниши керак.
6-боб. Кутилаётган зарарларни тан олиш
20. Умумий харажатлар қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромадлардан ошиб кетган ҳолларда кутилаётган зарарлар мазкур ҳисобот даври харажатлари сифатида тан олиниши керак.
Бундай зарарлар суммаси қуйидагилардан қатъий назар аниқланади:
пудрат шартномаси бўйича ишлар бошланган фактидан;
пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш фоизидан;
қурилиш пудратининг ягона даромади сифатида қаралаётган бошқа пудрат шартномалари бўйича кутилаётган жами даромад суммасидан.
7-боб. Маълумотларни ёритиб бериш
21. Пудратчи молиявий ҳисоботларга изоҳлар қисмида қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши керак:
ҳисобот даврида ҳар бир қурилиш пудрат шартномаси бўйича даромад миқдорини;
ҳисобот даврида қурилиш пудрат шартномаси бўйича тан олинадиган даромадни аниқлашда фойдаланиладиган усулларни;
қурилиш пудратининг тугалланмаган шартномаси бўйича ишларнинг бажарилиш фоизи босқичини аниқлашда фойдаланиладиган усулларни.
Қурилиш пудрат шартномалари бўйича даромадлар ва харажатларни баҳолаш методларидаги ўзгаришлар ҳам ҳисобот давридаги ва кейинги даврлардаги молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тан олинадиган ҳисоб-китоб баҳолашларидаги ўзгаришлар каби ёритиб берилиши керак.
22. Ҳисобот санасига тугалланмаган қурилиш пудрат шартномалари бўйича пудратчи қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши керак:
ҳақиқатда қилинган харажатларнинг ва тан олинган даромаднинг (тан олинган зарарларни чиқариб ташлаган ҳолда) жами суммасини;
олдиндан тўлов бўйича олинган суммани;
ушлаб қолинган суммани.
23. Пудратчи молиявий ҳисоботларда қуйидагиларни акс эттириши керак:
қурилиш ишлари бўйича буюртмачиларнинг дебиторлик қарзларини;
қурилиш ишлари бўйича буюртмачиларнинг кредиторлик қарзларини.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 июнь,
140-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (17-sonli BHMS) “Kapital qurilishning pudrat shartnomalari”ni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (17-sonli BHMS) “Kapital qurilishning pudrat shartnomalari” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 2-noyabrda 58-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (17-son BHMS) “Kapital qurilishning pudrat shartnomalari ” (roʻyxat raqami 579, 1998-yil 23-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 1999-yil, 6-son) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 140-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (17-sonli BHMS) “Kapital qurilishning pudrat shartnomalari”
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (17-sonli BHMS) “Kapital qurilishning pudrat shartnomalari” (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Respublikasida buxgalteriya hisobini normativ tartibga solish tizimining bir qismi hisoblanadi.
2. Mazkur Standartning maqsadi kapital qurilishning pudrat shartnomalari bilan bogʻliq boʻlgan daromadlar va xarajatlarning buxgalteriya hisobi uslubiyatini belgilashdan iborat. Kapital qurilishning pudrat shartnomalari boʻyicha daromadlar va xarajatlarning taqsimlanishi pudrat shartnomalarini hisobga olishdagi asosiy masala hisoblanadi, chunki kapital qurilishning pudrat shartnomalarini bajarishning boshlangʻich va oxirgi muddatlari odatda har xil hisobot davrlariga toʻgʻri keladi. Kapital qurilishning pudrat shartnomalari boʻyicha daromadlar va xarajatlar moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda daromadlar va xarajatlar sifatida aks ettirilishi lozim boʻlgan paytni belgilash uchun ushbu Standart moliyaviy hisobotni tayyorlash va taqdim etish qoidalarida (Moliyaviy hisobotni tayyorlash va taqdim etish uchun konseptual asosda (roʻyxat raqami 3530, 2024-yil 12-iyul) belgilangan mezonlardan foydalanadi.
3. Ushbu Standart kapital qurilishning pudrat shartnomalari boʻyicha daromadlar va xarajatlarni hisobga olish va moliyaviy hisobotlarni tayyorlashda pudratchilar tomonidan qoʻllaniladi.
Mazkur Standart oʻz ehtiyojlari uchun kapital qurilishni amalga oshirayotgan quruvchi tashkilotlarga taalluqli emas, chunki ular bunday faoliyatdan daromad olmaydilar, ular qilgan xarajatlarning hammasi esa kapitallashtiriladi.
4. Mazkur Standartda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
kapital qurilish uchun pudrat shartnomasi (bundan buyon matnda qurilish pudrat shartnomasi deb yuritiladi) — pudratchi buyurtmachining topshirigʻiga koʻra, qurilish ishlarini bajarish majburiyatini tavakkal qilib zimmasiga oladigan, buyurtmachi esa bajarilgan ishni qabul qilib oladigan va haqini toʻlaydigan shartnomadir . Qurilish pudrati shartnomasi bir-biri bilan mustahkam bogʻlangan yoki ularni loyihalash va ulardan foydalanish shartlari boʻyicha oʻzaro bogʻliq boʻlgan bitta obyektni yoki obyektlar guruhini qurish maqsadida tuzilishi mumkin. Bundan tashqari, qurilish pudrati shartnomalariga obyektlarni qurish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan xizmatlarni koʻrsatish ishlari kiritilishi mumkin;
qatʼiy belgilangan narxdagi qurilish pudrati shartnomasi — taraflar qurilish ishlarining qatʼiy belgilangan narxiga (qiymatiga) yoki oʻzgaruvchan narx haqida qayd etgan holda bajarilgan ishlar birligining qatʼiy belgilangan stavkasiga rozilik bildiradigan shartnomadir;
kelishilgan narx boʻyicha qurilish pudrati shartnomasi — qurilish ishlarini bajarish bilan bevosita bogʻliq boʻlgan haqiqiy xarajatlar buyurtmachi yoʻl qoʻyadigan miqdorda, shu jumladan shartnomada qayd etilgan mukofot puli bilan birga pudratchiga toʻlanadigan shartnomadir.
2-bob. Qurilish pudrati shartnomalari guruhlari
5. Mazkur Standart talablari har bir qurilish pudrat shartnomasiga nisbatan alohida qoʻllaniladi. Ayrim holatlarda mazkur Standartni pudrat shartnomasining yoki shartnomalar guruhining mohiyatini aks ettirish uchun bitta pudrat shartnomasining ayrim qismlariga nisbatan yoki pudrat shartnomasining butun bir guruhiga nisbatan qoʻllash zarur.
6. Agar bir vaqtni oʻzida bir necha obyektga bitta qurilish pudrat shartnomasi tuzilayotgan boʻlsa, u holda har bir obyektning qurilishini alohida qurilish pudrat shartnomasi deb hisoblash kerak, bunda quyidagi shartlar bajarilishi kerak:
har bir obyekt boʻyicha qurilish ishlarining shartnomaviy qiymatiga doir alohida taklif mavjud boʻlishi;
har bir obyekt boʻyicha kelishuvga erishilgan boʻlsa va pudratchida ham, buyurtmachida ham ayrim obyektlarni qabul qilish yoki qabul qilishdan bosh tortish imkoniyati bor boʻlishi;
daromadlar va xarajatlar har bir obyekt boʻyicha belgilanganligi.
7. Qurilish pudrat shartnomasi buyurtmachining xohishiga qarab qoʻshimcha obyekt qurilishini nazarda tutishi yoki qoʻshimcha obyekt qurilishi bilan toʻldirilishi mumkin. Qoʻshimcha obyekt qurilishini quyidagi hollarda alohida shartnoma deb hisoblash kerak, agar:
obyekt dastlabki shartnomaga kiritilgan obyekt yoki obyektlardan loyihasi, texnologiyasi hamda vazifalari bilan tubdan farq qilsa;
qoʻshimcha obyekt uchun shartnomaviy qiymat dastlabki shartnoma boʻyicha shartnomaviy qiymatni hisobga olmay kelishilsa.
3-bob. Qurilish pudrat shartnomalari boʻyicha daromadlar
8. Qurilish pudrat shartnomasidan olinadigan daromad quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
qurilish ishlarining dastlabki shartnomaviy qiymatini;
shartnomani oʻzgartirishdan daromadlar, daʼvolar boʻyicha daromadlar va ragʻbatlantirish toʻlovlarini.
9. Qurilish pudrat shartnomasidan daromad uni hisoblash paytidagi joriy qiymat boʻyicha aniqlanadi. Kelgusidagi ishlarning natijalariga bogʻliq boʻlgan koʻzda tutilmagan ishlar pudrat shartnomasidan olinadigan daromadning oʻzgarishiga taʼsir qiladi.
10. Daʼvolar boʻyicha daromadlar bu pudratchi qurilish pudrat shartnomasini buzgan buyurtmachidan olish niyatida boʻlgan summadir.
11. Ragʻbatlantirish toʻlovlari pudrat shartnomasida belgilangan ishlarni bajarganda yoki oshirib bajarganda pudratchiga toʻlanadigan qoʻshimcha summalardir. Ragʻbatlantirish toʻlovlari hisoblash usuli bilan daromadga kiritiladi.
4-bob. Qurilish pudrat shartnomalari boʻyicha xarajatlar
12. Qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha xarajatlarga quyidagilar kiradi:
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1999-yil 5-fevraldagi 54-son qarori bilan tasdiqlangan Mahsulot (ishlar, xizmatlar)ni ishlab chiqarish va sotish xarajatlarining tarkibi hamda moliyaviy natijalarni shakllantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq, mazkur pudrat shartnomasi bilan bogʻliq boʻlgan bevosita xarajatlar hamda pudrat shartnomasi boʻyicha umumiy qurilish ishlariga taalluqli boʻlgan va pudrat shartnomasi boʻyicha taqsimlanishi va shartnoma qiymatiga kiritilishi mumkin boʻlgan bilvosita xarajatlar (ustama xarajatlar);
shartnoma shartlariga koʻra xarajatlarni qoplash koʻzda tutilgan tajriba-konstruktorlik ishlari xarajatlari kabi qurilish pudrat shartnomasi shartlari boʻyicha buyurtmachi tomonidan qoplanadigan xarajatlar.
13. Qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha amalga oshiriladigan faoliyat bilan bogʻliq boʻlmagan xarajatlar (pudrat shartnomasi shartlarida qoplab berish belgilanmagan xarajatlar) qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha xarajatlardan chiqarib yuboriladi.
5-bob. Qurilish pudrati shartnomalari boʻyicha daromadlar va xarajatlarning tan olinishi
14. Pudratchi tomonidan daromadlar va xarajatlar buxgalteriya balansini tuzish sanasida pudrat boʻyicha qurilishni yakunlash darajasini hisobga olgan holda daromadlar va xarajatlar sifatida tan olinishi kerak (yaʼni pudrat boʻyicha ishlarni yakunlash darajasiga qarab). Daromadlar va xarajatlar ular yuzaga kelgan hisobot davrlarida tan olinishi kerak.
15. Qatʼiy belgilangan narxdagi qurilish pudrat shartnomasining natijasi quyidagi barcha shartlarga rioya etilganda baholanadi, agar:
qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha umumiy daromadni baholash mumkin boʻlsa;
pudratchi iqtisodiy foyda olsa;
qurilish ishlarini bajarish xarajatlari va foizini aniqlash va buxgalteriya balansiga kiritish mumkin boʻlsa;
qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha amalga oshirilgan xarajatlarni smeta meʼyorlari bilan qiyoslash mumkin boʻlsa.
16. Kelishilgan narx boʻyicha qurilish pudrati shartnomasining natijasi quyidagi barcha shartlarga rioya etilganda baholanadi, agar:
pudratchi iqtisodiy foyda olsa;
qurilish ishlarini bajarish xarajatlari va foizini aniqlash va buxgalteriya balansiga kiritish mumkin boʻlsa.
17. Agar qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha daromadga kiritib boʻlingan va moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettirib boʻlingan summani olish paytida noaniqlik yuzaga keladigan boʻlsa, u holda olinmagan summa yoki olish ehtimoli yoʻqqa chiqqan summa qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha daromad miqdorini tuzatish sifatida emas, balki xarajat sifatida hisobga olinadi.
18. Qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha bajarilgan ishlar foizi shartnoma turidan kelib chiqib quyidagi usullarda aniqlanadi:
nazorat oʻlchovini oʻtkazish orqali;
muayyan sanaga bajarilgan qurilish ishlari boʻyicha xarajatlar miqdorini shartnoma boʻyicha umumiy smeta xarajatlariga solishtirish orqali;
qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha ishlarning jismoniy (fizik) qismi yakunlaganligini tekshirish orqali.
Buyurtmachidan olingan oraliq toʻlovlar va boʻnak toʻlovlari bajarilgan ishlar darajasini aks ettirmaydi.
19. Qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha natijani ishonchli tarzda aniqlash mumkin boʻlmagan hollarda:
daromad qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha qilingan xarajatlar qoplanishi ehtimoli boʻladigan darajadagina tan olinishi kerak;
qurilish boʻyicha xarajatlar, ular haqiqatda qilingan davr mobaynida boshlangʻich hisob maʼlumotlari boʻyicha xarajatlar sifatida tan olinishi kerak.
6-bob. Kutilayotgan zararlarni tan olish
20. Umumiy xarajatlar qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha daromadlardan oshib ketgan hollarda kutilayotgan zararlar mazkur hisobot davri xarajatlari sifatida tan olinishi kerak.
Bunday zararlar summasi quyidagilardan qatʼiy nazar aniqlanadi:
pudrat shartnomasi boʻyicha ishlar boshlangan faktidan;
pudrat shartnomasi boʻyicha ishlarni bajarish foizidan;
qurilish pudratining yagona daromadi sifatida qaralayotgan boshqa pudrat shartnomalari boʻyicha kutilayotgan jami daromad summasidan.
7-bob. Maʼlumotlarni yoritib berish
21. Pudratchi moliyaviy hisobotlarga izohlar qismida quyidagi maʼlumotlarni yoritib berishi kerak:
hisobot davrida har bir qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha daromad miqdorini;
hisobot davrida qurilish pudrat shartnomasi boʻyicha tan olinadigan daromadni aniqlashda foydalaniladigan usullarni;
qurilish pudratining tugallanmagan shartnomasi boʻyicha ishlarning bajarilish foizi bosqichini aniqlashda foydalaniladigan usullarni.
Qurilish pudrat shartnomalari boʻyicha daromadlar va xarajatlarni baholash metodlaridagi oʻzgarishlar ham hisobot davridagi va keyingi davrlardagi moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda tan olinadigan hisob-kitob baholashlaridagi oʻzgarishlar kabi yoritib berilishi kerak.
22. Hisobot sanasiga tugallanmagan qurilish pudrat shartnomalari boʻyicha pudratchi quyidagi maʼlumotlarni yoritib berishi kerak:
haqiqatda qilingan xarajatlarning va tan olingan daromadning (tan olingan zararlarni chiqarib tashlagan holda) jami summasini;
oldindan toʻlov boʻyicha olingan summani;
ushlab qolingan summani.
23. Pudratchi moliyaviy hisobotlarda quyidagilarni aks ettirishi kerak:
qurilish ishlari boʻyicha buyurtmachilarning debitorlik qarzlarini;
qurilish ishlari boʻyicha buyurtmachilarning kreditorlik qarzlarini.
Vazir D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2024-yil 14-iyun,
140-son
Министра экономики и финансов Республики Узбекистан
Приказ
Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 17) «Договоры подряда на капитальное строительство»
В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О бухгалтерском учете» приказываю:
1. Утвердить Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 17) «Договоры подряда на капитальное строительство» согласно приложению * .
2. Признать утратившим силу Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 17) « Договоры подряда на капитальное строительство», утвержденный Министерством финансов Республики Узбекистан от 2 ноября 1998 года № 58 (рег. № 579, от 23 декабря 1998 года ) (Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан, 1999 г., № 6).
3. Настоящий приказ вступает в силу со дня его официального опубликования.
Министр Д. КУЧКАРОВ
г. Ташкент,
14 июня 2024 г.,
№ 140