UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикасида ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология хизматини кўрсатишнинг ягона ташкилий-услубий вертикал бошқарув тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 19 июндаги ПҚ-196-сон қарорига мувофиқ руҳий касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни янада такомиллаштириш, республика психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар психиатрия ва наркология хизмати тиббиёт муассасаларини Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиаллари сифатида;

Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий асаб касалликлари диспансерини унга Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонасини қўшиб юбориш орқали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Бунда Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий асаб касалликлари диспансери ва Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонасининг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

2. Қуйидагилар:

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази тизимидаги психиатрия ва наркология хизматларининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш орқали руҳий ҳолат бузилишини эрта аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш;

бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ҳамда кузатиб бориш бўйича кўникмаларини ривожлантириш ва билимларини ошириш;

руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш;

аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;

тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ҳамда клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш орқали доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;

ихтисослиги бўйича касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш бўйича илғор усуллар ва технологияларни ишлаб чиқишга ҳамда тиббиёт амалиётига жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;

хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;

туман (шаҳар) тиббиёт ташкилотларига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, сайёр маслаҳатлар (консультациялар) бериш, маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорининг 1-банди ва 1-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б. А.А. Худаяров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази тизимидаги психиатрия ва наркология хизматларининг

Идоравий давлат ташкилотларининг психиатрия ва наркология хизмати бўйича бўлинмалари Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Республика руҳий касалликлар клиник шифохонаси Республика кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, тиббиёт олий таълим муассасаларининг психиатрия ва наркология хизмати йўналишидаги кафедралари Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг наркология хизмати кабинетлари, мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктлари Психиатрия ва наркология хизматлари тиббиёт муассасалари (шифохона, диспансерлар) Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг психиатрия хизмати кабинетлари, тиббий психолог кабинетлари

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш

Т/р Тиббиёт муассасаси номи Психиатрия хизмати йўналишида қайта ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари номи 1. Қорақалпоғистон Республикаси 1-сон руҳий-асаб касалликлари диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали 2. Андижон вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Андижон вилояти филиали 3. Бухоро вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Бухоро вилояти филиали 4. Жиззах вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Жиззах вилояти филиали 5. Қашқадарё вилояти 1-сон руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали Қашқадарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси 6. Навоий вилояти асаб-руҳий касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Навоий вилояти филиали 7. Наманган вилояти руҳий касалликлар шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Наманган вилояти филиали 8. Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиали 9. Сурхондарё вилояти руҳий касалликлар шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Сурхондарё вилояти филиали 10. Сирдарё вилояти асаб ва руҳий касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Сирдарё вилояти филиали 11. Тошкент вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Тошкент вилояти филиали 12. Фарғона вилояти 1-сон руҳий касалликлар шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Фарғона вилояти филиали 13. Хоразм вилояти руҳий-асаб касалликлар диспансери Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали 14. Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг психиатрия хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 447-сон қарорига 3-ИЛОВА

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларини ташкил этиш

Т/р Тиббиёт муассасаси номи Психиатрия хизмати йўналишида ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари номи 1. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қорақалпоғистон Республикаси филиали 2. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Андижон вилояти филиали 3. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Бухоро вилояти филиали 4. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Жиззах вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Жиззах вилояти филиали 5. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Қашқадарё вилояти филиали 6. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Навоий вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Навоий вилояти филиали 7. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Наманган вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Наманган вилояти филиали 8. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Самарқанд вилояти филиали 9. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Сурхондарё вилояти филиали 10. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Сирдарё вилояти филиали 11. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент вилояти филиали 12. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Фарғона вилояти филиали 13. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Хоразм вилояти филиали 14. Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент шаҳар минтақавий филиали Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Тошкент шаҳар филиали

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 24 июль,

447-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/447/0548-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TASHKILIY TUZILMASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasida ixtisoslashtirilgan psixiatriya va narkologiya xizmatini koʻrsatishning yagona tashkiliy-uslubiy vertikal boshqaruv tizimini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholining ruhiy salomatligini muhofaza qilish xizmatini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 19-iyundagi PQ-196-son qaroriga muvofiq ruhiy kasalliklarning oldini olish, ularni erta aniqlash, ularga tashxis qoʻyish va davolashni yanada takomillashtirish, respublika psixiatriya muassasalarining moddiy-texnik bazasini va kadrlar salohiyatini mustahkamlash, faoliyati samaradorligini oshirish hamda sohada samarali boshqaruv tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar psixiatriya va narkologiya xizmati tibbiyot muassasalarini Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining hududiy filiallari sifatida;

Qashqadaryo viloyati 1-son ruhiy asab kasalliklari dispanserini unga Qashqadaryo viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasini qoʻshib yuborish orqali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qashqadaryo viloyati filiali sifatida qayta tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.

Bunda Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qashqadaryo viloyati filiali Qashqadaryo viloyati 1-son ruhiy asab kasalliklari dispanseri va Qashqadaryo viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasining huquqlari hamda majburiyatlari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.

2. Quyidagilar:

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi tizimidagi psixiatriya va narkologiya xizmatlarining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallarini tashkil etish roʻyxati 2-ilovaga muvofiq;

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallarini tashkil etish roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Quyidagilar Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi va uning hududiy filiallarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

aholiga yuqori malakali ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish;

birlamchi boʻgʻin tibbiyot muassasalariga ruhiy salomatlikni muhofaza qilish xizmatlarini integratsiya qilish orqali ruhiy holat buzilishini erta aniqlash va davolash choralarini koʻrish;

birlamchi boʻgʻin tibbiyot muassasalari shifokorlarining ruhiy holati buzilgan shaxslarni klinik baholash, davolash hamda kuzatib borish boʻyicha koʻnikmalarini rivojlantirish va bilimlarini oshirish;

ruhiy holati buzilgan shaxslarni dori vositalari bilan ehtiyojga koʻra toʻliq taʼminlash choralarini koʻrish;

aholi, ayniqsa, bolalar va oʻsmir yoshlarning ruhiy salomatligini mustahkamlash;

tibbiyot xodimlarining kasbiy darajasini, shu jumladan mutaxassislarning xorijiy yetakchi tibbiyot taʼlim muassasalarida hamda klinikalarida oʻz ixtisosligi boʻyicha kasalliklarga tashxis qoʻyish va ularni davolashning zamonaviy usullari boʻyicha stajirovkalarini tashkil etish orqali doimiy ravishda oshirib borish va takomillashtirish;

ixtisosligi boʻyicha kasalliklarning oldini olish, ularga tashxis qoʻyish va davolash boʻyicha ilgʻor usullar va texnologiyalarni ishlab chiqishga hamda tibbiyot amaliyotiga joriy etishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlar olib borish;

xorijiy yetakchi tibbiyot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni kengaytirish va mustahkamlash;

tuman (shahar) tibbiyot tashkilotlariga tashkiliy-uslubiy rahbarlik qilish, ularning amaliyotiga tibbiy yordamning zamonaviy usullari va texnologiyalarini joriy etish, sayyor maslahatlar (konsultatsiyalar) berish, mahorat darslarini muntazam ravishda oʻtkazib borish.

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi psixiatriya xizmati faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 25-iyuldagi 207-son qarorining 1-bandi va 1-ilovasi oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b. A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 447-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi tizimidagi psixiatriya va narkologiya xizmatlarining

Idoraviy davlat tashkilotlarining psixiatriya va narkologiya xizmati boʻyicha boʻlinmalari Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Respublika ruhiy kasalliklar klinik shifoxonasi Respublika kuzatuv kuchaytirilgan ruhiy kasalliklar shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallari Tibbiyot xodimlarining kasbiy malakasini rivojlantirish markazi, tibbiyot oliy taʼlim muassasalarining psixiatriya va narkologiya xizmati yoʻnalishidagi kafedralari Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallari Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalarining narkologiya xizmati kabinetlari, mastlik holatida boʻlgan shaxslarga tibbiy yordam koʻrsatish tumanlararo punktlari Psixiatriya va narkologiya xizmatlari tibbiyot muassasalari (shifoxona, dispanserlar) Tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalarining psixiatriya xizmati kabinetlari, tibbiy psixolog kabinetlari

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 447-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallarini tashkil etish

T/r Tibbiyot muassasasi nomi Psixiatriya xizmati yoʻnalishida qayta tashkil etilayotgan Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining filiallari nomi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 1-son ruhiy-asab kasalliklari dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi filiali 2. Andijon viloyati ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Andijon viloyati filiali 3. Buxoro viloyati ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Buxoro viloyati filiali 4. Jizzax viloyati ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Jizzax viloyati filiali 5. Qashqadaryo viloyati 1-son ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Qashqadaryo viloyati filiali Qashqadaryo viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasi 6. Navoiy viloyati asab-ruhiy kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Navoiy viloyati filiali 7. Namangan viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Namangan viloyati filiali 8. Samarqand viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Samarqand viloyati filiali 9. Surxondaryo viloyati ruhiy kasalliklar shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Surxondaryo viloyati filiali 10. Sirdaryo viloyati asab va ruhiy kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Sirdaryo viloyati filiali 11. Toshkent viloyati ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Toshkent viloyati filiali 12. Fargʻona viloyati 1-son ruhiy kasalliklar shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Fargʻona viloyati filiali 13. Xorazm viloyati ruhiy-asab kasalliklar dispanseri Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Xorazm viloyati filiali 14. Toshkent shahar ruhiy kasalliklar klinik shifoxonasi Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining psixiatriya xizmati boʻyicha Toshkent shahar filiali

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 447-son qaroriga 3-ILOVA

Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar filiallarini tashkil etish

T/r Tibbiyot muassasasi nomi Psixiatriya xizmati yoʻnalishida tashkil etilayotgan Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining filiallari nomi 1. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi filiali 2. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Andijon viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Andijon viloyati filiali 3. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Buxoro viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Buxoro viloyati filiali 4. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Jizzax viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Jizzax viloyati filiali 5. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Qashqadaryo viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Qashqadaryo viloyati filiali 6. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Navoiy viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Navoiy viloyati filiali 7. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Namangan viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Namangan viloyati filiali 8. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Samarqand viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Samarqand viloyati filiali 9. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Surxondaryo viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Surxondaryo viloyati filiali 10. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Sirdaryo viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Sirdaryo viloyati filiali 11. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Toshkent viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Toshkent viloyati filiali 12. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Fargʻona viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Fargʻona viloyati filiali 13. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Xorazm viloyati mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Xorazm viloyati filiali 14. Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Toshkent shahar mintaqaviy filiali Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazining narkologiya xizmati boʻyicha Toshkent shahar filiali

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 24-iyul,

447-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.07.2024-y., 09/24/447/0548-son)

lex.uz