📅 2024-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПАСПОРТИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон қарори ижроси юзасидан тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш орқали улар томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси негизида тиббий фаолиятни лицензиялаш ва нодавлат тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш функцияларини амалга оширувчи давлат муассасаси шаклидаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;
тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;
лицензиатларнинг тиббий хизматлар сифати, лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;
тиббиётнинг нодавлат секторини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини ҳамда уларни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
нодавлат тиббиёт ташкилотларини халқаро тан олинган аккредитациялашда қатнашиш ва уларни қўллаб-қувватлаш;
халқаро тан олинган аккредитация ташкилотларини жалб қилиш орқали маҳаллий тиббий хизматлар сифатини ошириш ва «хавфсиз тиббиёт» стандартларини жорий қилиш;
тиббиёт ташкилотларини аккредитациялашнинг миллий тизимини жорий этиш.
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадлар;
халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молия ташкилотлари ва бошқа донорларнинг грантлари;
Марказнинг вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) бир ой муддатда:
Марказнинг тузилмаси ва уставини тасдиқласин;
Марказни малакали, ўзига юкланган вазифаларни юксак профессионал даражада бажаришга қодир кадрлар билан тўлдирсин;
вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Марказ фаолиятини самарали амалга ошириши учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
б) уч ой муддатда тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш ҳамда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларининг, шу жумладан, улар томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига қўйиладиган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни ўз ичига оладиган тиббий хизматлар сифатини бошқариш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
в) аҳолини оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали лицензия талаблари ва шартлари, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар, шунингдек, лицензиянинг амал қилиши тўхтатиб қўйилган, тўхтатилган ёхуд лицензияси бекор қилинган лицензиатлар тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 444-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 3-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 27-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тиббий фаолиятни лицензиялаш
1. Лицензия номи: тиббий фаолият учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари бўйича 3. Ариза берувчилар тоифаси: юридик шахслар 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) ариза; аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), тиббий фаолият амалга ошириладиган муддат, танланган тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар), ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; б) тасдиқланган энг кам талабларга мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техниканинг мавжудлиги ҳақидаги маълумот. Маълумотда тиббий техника, ускуналар ва бошқа техника воситаларининг номи, сони, ҳар бирининг серияси ва рақами, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқариш санаси, ушбу воситаларнинг ишлатилиши учун давлат органларидан махсус рухсат олиш кўзда тутилган бўлса, тегишли тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва ҳужжат берган ташкилот номи кўрсатилиши керак. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари. Давлат божи қуйидаги тартибда тақсимланади: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига; 11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармасининг ҳисобварағига; 13,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази ҳисобварағига; қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади. 8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: 30 кун 9. Лицензия талаблари ва шартлари: Лицензия талаблари ва шартлари: а) ходимларнинг қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши: стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда, ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эга бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог, хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач, камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;* бош врачда — олий тиббий маълумот ва малакавий тоифа, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва малакавий тоифа; хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда, операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси; туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачларда — камида биринчи малакавий тоифа; мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат; хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса); хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича малакасини тасдиқловчи ҳужжат; тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса); б) қуйидаги талабларга жавоб берувчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши: мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мос бўлган лицензияланган фаолият турини амалга оширишга мўлжалланган хоналар (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, тегишли метрологик меъёрлар ва техника хавфсизлиги меъёрларига мос бўлган ускуналар ва бошқа техника воситалари, шу жумладан, тиббий техника (тиббий фаолият йўналишида мобил иловалардан фойдаланган ҳолда масофадан туриб тиббий консультация ва кўрикни ташкил этишда мазкур талаб татбиқ этилмайди); терапевтик йўналиш ва диагностика ихтисосликлари бўйича тиббий фаолиятни амалга оширишда стерилизация ишларини бажаришга шартнома ёки стерилизация бўлими;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда муассасада туғруқ (жарроҳлик блоки билан), жонлантириш, чақалоқларни жонлантириш, муддатига етмай туғилган чақалоқларни парвариш қилиш, ҳомиладорлар патологияси, эндовизуал гинекология бўлимлари, поликлиника (гинекология, неонатология, педиатрия, ультратовуш диагностикаси), бактериология ва клиник-биокимё лабораториялар ташкил этиш; хирургия йўналишидаги ихтисосликлар, шу жумладан, стоматология бўйича тиббий фаолиятни юритишда стерилизация бўлими;* в) тиббий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга риоя қилиш: лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган намуналар ва шакллар бўйича бирламчи тиббий ҳужжатларни юритиш; белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига статистика маълумотларини тақдим этиш; Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, экологик нормативларга, метрология нормалари ва қоидаларига, ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этиш; лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ва (ёки) халқаро тиббий амалиётда синовдан ўтган профилактика усуллари, диагностика ва даволаш стандартларига риоя қилиш; лицензияловчи орган томонидан рухсат берилган доривор, дезинфекция ва зарарсизлантирувчи воситалар, лаборатория реагентларидан фойдаланиш; операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш; тиббий фаолиятни қатъиян лицензияда кўрсатилган доирада амалга ошириш;* туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда, ФҲДЁ органлари билан туғилиш ва ўлим тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинуви дастурини мажбурий равишда доимий юритиш.* 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари; Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ. Лицензияда фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари (амбулатор, стационар) аниқ кўрсатилади. Аризани кўриб чиқиш муддати давомида фаолиятнинг лицензияланаётган тиббий ихтисосликлар турлари ва (ёки) тиббий хизматлар турлари (тиббий муолажалар ва (ёки) тиббий усуллар), тиббий ёрдам кўрсатиш шакллари ҳажмидан келиб чиқиб, тегишли соҳа мутахассисларидан иборат эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи лицензия талабгорига тегишли лицензияни бериш ёки лицензия беришни рад этиш юзасидан эксперт хулосасини ишчи органга тақдим этади. Бунда эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар талабгор (ариза берувчи) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази (ишчи орган) ўртасида тузилган ёзма шартномага кўра белгиланган тартибда тасдиқланган табақалаштирилган нархларга мувофиқ амалга оширилади. * Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 июль,
444-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
PASPORTI
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida sogʻliqni saqlash sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 20-iyundagi PQ-197-son qarori ijrosi yuzasidan tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash orqali ular tomonidan koʻrsatiladigan tibbiy xizmatlar sifati va xavfsizligini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-iyundagi PQ-197-son qarori bilan Sogʻliqni saqlash vazirligining litsenziyalash va akkreditatsiyalash boshqarmasi negizida tibbiy faoliyatni litsenziyalash va nodavlat tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyalash funksiyalarini amalga oshiruvchi davlat muassasasi shaklidagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:
tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalashni taʼminlash;
tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalashda ilgʻor xalqaro tajribaga asoslangan talablarni ishlab chiqish;
litsenziatlarning tibbiy xizmatlar sifati, litsenziya talab va shartlari nazoratini amalga oshirish;
tibbiyotning nodavlat sektorini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning zamonaviy mexanizmlarini hamda ularni barqaror rivojlantirish strategiyasini ishlab chiqish;
nodavlat tibbiyot tashkilotlarini xalqaro tan olingan akkreditatsiyalashda qatnashish va ularni qoʻllab-quvvatlash;
xalqaro tan olingan akkreditatsiya tashkilotlarini jalb qilish orqali mahalliy tibbiy xizmatlar sifatini oshirish va “xavfsiz tibbiyot” standartlarini joriy qilish;
tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyalashning milliy tizimini joriy etish.
3. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
pulli xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan daromadlar;
xalqaro va xorijiy hukumat, xalqaro moliya tashkilotlari va boshqa donorlarning grantlari;
Markazning vaqtincha boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarini tijorat banklarining depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Sogʻliqni saqlash vazirligi:
a) bir oy muddatda:
Markazning tuzilmasi va ustavini tasdiqlasin;
Markazni malakali, oʻziga yuklangan vazifalarni yuksak professional darajada bajarishga qodir kadrlar bilan toʻldirsin;
vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Markaz faoliyatini samarali amalga oshirishi uchun zarur boʻlgan vositalar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;
b) uch oy muddatda tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyalash hamda litsenziatlar tomonidan litsenziya talablari va shartlarining, shu jumladan, ular tomonidan koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlar sifatiga qoʻyiladigan talablarning bajarilishi toʻgʻrisidagi axborotlarni oʻz ichiga oladigan tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish boʻyicha axborot tizimini ishlab chiqsin va joriy etsin;
v) aholini ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali litsenziya talablari va shartlari, koʻrsatilayotgan tibbiy xizmatlar sifatiga qoʻyiladigan talablar, shuningdek, litsenziyaning amal qilishi toʻxtatib qoʻyilgan, toʻxtatilgan yoxud litsenziyasi bekor qilingan litsenziatlar toʻgʻrisida muntazam ravishda xabardor qilib borsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri v.b A.A. Xudayarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 444-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 14-yanvardagi 16-son qarori bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatlarini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentining 3-bandi toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ishchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 27-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tibbiy faoliyatni litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: tibbiy faoliyat uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan tibbiy ixtisosliklar turlari boʻyicha 3. Ariza beruvchilar toifasi: yuridik shaxslar 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) ariza; arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bank hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan muddat, tanlangan tibbiy faoliyat amalga oshiriladigan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari (ambulator, statsionar), ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; b) tasdiqlangan eng kam talablarga muvofiq tibbiy faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan uskunalar va boshqa texnika vositalari, shu jumladan, tibbiy texnikaning mavjudligi haqidagi maʼlumot. Maʼlumotda tibbiy texnika, uskunalar va boshqa texnika vositalarining nomi, soni, har birining seriyasi va raqami, ishlab chiqaruvchisi va ishlab chiqarish sanasi, ushbu vositalarning ishlatilishi uchun davlat organlaridan maxsus ruxsat olish koʻzda tutilgan boʻlsa, tegishli tasdiqlovchi hujjat raqami, sanasi va hujjat bergan tashkilot nomi koʻrsatilishi kerak. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravari. Davlat boji quyidagi tartibda taqsimlanadi: 10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga; 11,25 foizi — Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga; 20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan Rivojlantirish va sogʻliqni saqlashni boshqarish organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasining hisobvaragʻiga; 13,75 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi hisobvaragʻiga; qolgan qismi Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetiga oʻtkaziladi. 8. Arizani koʻrib chiqish va qaror qabul qilish muddatlari: 30 kun 9. Litsen�iya talablari va shartlari: Litsenziya talablari va shartlari: a) xodimlarning quyidagi talablarga muvofiq boʻlishi: statsionar turdagi nodavlat tibbiyot tashkilotida operatsiya boʻlimi tashkil etilgan taqdirda, ixtisosligi boʻyicha kamida birinchi malaka toifaga ega boʻlgan operatsiya qiluvchi xirurg hamda anesteziolog-reanimatolog, xirurgiya ixtisosligi boʻyicha malaka toifaga ega boʻlgan assistent vrach, kamida birinchi malakaviy toifaga ega boʻlgan anesteziologiya-reanimatologiya hamda operatsiya xonasi hamshirasi;* bosh vrachda — oliy tibbiy maʼlumot va malakaviy toifa, boshqa vrach-mutaxassislarda (oliy tibbiy taʼlim maʼlumotiga ega boʻlmagan, xalq tabobati usullaridan foydalangan holda tibbiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi shaxslardan tashqari) tegishli tibbiy mutaxassislik boʻyicha oliy maʼlumot va malakaviy toifa; xorijiy mutaxassis jalb etilgan taqdirda, operatsiya qiluvchi vrachda kamida yetti yillik ish staji yoki yetakchi tibbiy muassasalar yoki klinikalarning operatsiya qiluvchi vrachining zarur kasbiy koʻnikmalarga ega ekanligini tasdiqlovchi tavsiyanomasi; tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda akusher-ginekolog, anesteziolog-reanimatolog, neonatolog va klinik laborant vrachlarda — kamida birinchi malakaviy toifa; mutaxassis-vrachlarda belgilangan tartibda olingan malaka oshirish boʻyicha amaldagi sertifikat; xorijiy taʼlim muassasasini tamomlagan mutaxassisni ishga jalb qilishda xorijiy mamlakatlarda olingan maʼlumot toʻgʻrisidagi hujjatlarning nostrifikatsiyasi (ekvivalentligini belgilash) haqidagi guvohnomaning davlat namunasi (agar nostrifikatsiya qilish talab etilsa); xorijiy taʼlim muassasasini tamomlagan mutaxassisni ishga jalb qilishda mutaxassisligi boʻyicha malakasini tasdiqlovchi hujjat; tibbiyot xodimida — sterilizatsiya uskunasida ishlash boʻyicha oʻquvdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat (agar sterilizatsiya boʻlimi mavjud boʻlsa); b) quyidagi talablarga javob beruvchi moddiy-texnik bazaning mavjud boʻlishi: mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga mos boʻlgan litsenziyalangan faoliyat turini amalga oshirishga moʻljallangan xonalar (tibbiy faoliyat yoʻnalishida mobil ilovalardan foydalangan holda masofadan turib tibbiy konsultatsiya va koʻrikni tashkil etishda mazkur talab tatbiq etilmaydi); mulk huquqi yoki boshqa ashyoviy huquq bilan tegishli boʻlgan, tegishli metrologik meʼyorlar va texnika xavfsizligi meʼyorlariga mos boʻlgan uskunalar va boshqa texnika vositalari, shu jumladan, tibbiy texnika (tibbiy faoliyat yoʻnalishida mobil ilovalardan foydalangan holda masofadan turib tibbiy konsultatsiya va koʻrikni tashkil etishda mazkur talab tatbiq etilmaydi); terapevtik yoʻnalish va diagnostika ixtisosliklari boʻyicha tibbiy faoliyatni amalga oshirishda sterilizatsiya ishlarini bajarishga shartnoma yoki sterilizatsiya boʻlimi;* tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda muassasada tugʻruq (jarrohlik bloki bilan), jonlantirish, chaqaloqlarni jonlantirish, muddatiga yetmay tugʻilgan chaqaloqlarni parvarish qilish, homiladorlar patologiyasi, endovizual ginekologiya boʻlimlari, poliklinika (ginekologiya, neonatologiya, pediatriya, ultratovush diagnostikasi), bakteriologiya va klinik-biokimyo laboratoriyalar tashkil etish; xirurgiya yoʻnalishidagi ixtisosliklar, shu jumladan, stomatologiya boʻyicha tibbiy faoliyatni yuritishda sterilizatsiya boʻlimi;* v) tibbiy faoliyatni amalga oshirishda quyidagilarga rioya qilish: litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlangan namunalar va shakllar boʻyicha birlamchi tibbiy hujjatlarni yuritish; belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga statistika maʼlumotlarini taqdim etish; Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlariga, shuningdek, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga, ekologik normativlarga, metrologiya normalari va qoidalariga, yongʻin xavfsizligi talablariga rioya etish; litsenziyalovchi organ tomonidan tasdiqlangan va (yoki) xalqaro tibbiy amaliyotda sinovdan oʻtgan profilaktika usullari, diagnostika va davolash standartlariga rioya qilish; litsenziyalovchi organ tomonidan ruxsat berilgan dorivor, dezinfeksiya va zararsizlantiruvchi vositalar, laboratoriya reagentlaridan foydalanish; operatsiya va jonlantirish (reanimatsiya) xonalariga ovoz va video yozib olish imkoniyati mavjud kameralar oʻrnatilgan boʻlishi, mazkur yozuvlar kamida bir yil davomida litsenziatda saqlanishi hamda videoyozuvdagi axborotning oshkor etilishiga yoʻl qoʻyilmaydigan (qonunchilikda nazarda tutilgan hollar bundan mustasno) shifokor sirining himoya qilinishi imkoniyatini yaratish; tibbiy faoliyatni qatʼiyan litsenziyada koʻrsatilgan doirada amalga oshirish;* tugʻruqni qabul qilish tashkil etilganda, FHDY organlari bilan tugʻilish va oʻlim toʻgʻrisidagi elektron maʼlumotlar almashinuvi dasturini majburiy ravishda doimiy yuritish.* 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boshqarmalari; Favqulodda vaziyatlar vazirligining hududiy boshqarmalari; Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining hududiy boshqarmalari. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh. Litsenziyada faoliyatning litsenziyalanayotgan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari (ambulator, statsionar) aniq koʻrsatiladi. Arizani koʻrib chiqish muddati davomida faoliyatning litsenziyalanayotgan tibbiy ixtisosliklar turlari va (yoki) tibbiy xizmatlar turlari (tibbiy muolajalar va (yoki) tibbiy usullar), tibbiy yordam koʻrsatish shakllari hajmidan kelib chiqib, tegishli soha mutaxassislaridan iborat ekspert guruhi tashkil etiladi. Ekspert guruhi litsenziya talabgoriga tegishli litsenziyani berish yoki litsenziya berishni rad etish yuzasidan ekspert xulosasini ishchi organga taqdim etadi. Bunda ekspert guruhi faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlar talabgor (ariza beruvchi) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot tashkilotlarini litsenziyalash va akkreditatsiyalash markazi (ishchi organ) oʻrtasida tuzilgan yozma shartnomaga koʻra belgilangan tartibda tasdiqlangan tabaqalashtirilgan narxlarga muvofiq amalga oshiriladi. * Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 24-iyul,
444-son