UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

МЕТОДИКАСИ

РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Криминологик фаолиятни илмий таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони ҳамда «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Криминология институти) ташкил этилганлиги ҳамда фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Криминология институти фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;

Криминология институтининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

Криминология институти фаолиятини ташкил этиш, мулки ва молиявий маблағлари;

Криминология институти ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби;

б) Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш;

криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш;

Криминология институтининг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

«Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks)ни юритиш.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) ҳуқуқий мақомини, асосий вазифалари ва функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

3. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири буйруқларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.

4. Институт Вазирлик Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

5. Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилишга, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириш учун таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайди.

6. Институтнинг жорий ташкилий ва ташаббус асосидаги тадқиқотлар харажатлари Вазирликнинг бюджет маблағлари, буюртма асосидаги тадқиқот харажатлари эса давлат органлари (буюртмачилар)нинг бюджетдан ташқари маблағлари, пуллик хизматларни кўрсатиш, миллий ва халқаро грантлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

7. Институт ўз мулкига, мустақил балансига, ўзининг рамзи (эмблемаси) тасвири туширилган, ўз номи давлат ва инглиз тилларида ёзилган бланк, муҳр ва штампга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтига эга бўлади.

8. Институтнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти;

қисқартмаси — Криминология институти;

б) инглиз тилида:

тўлиқ — Research Institute of Criminology of the Republic of Uzbekistan;

қисқартмаси — Institute of Criminology;

в) рус тилида:

тўлиқ — Исследовательский институт криминологии Республики Узбекистан;

қисқартмаси — Институт криминологии.

9. Институт жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 243-уй.

2-боб. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари

10. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилиш, унинг ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш;

ҳудудлар кесимида криминоген вазиятни барқарорлаштириш чораларининг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолаш, шунингдек, илмий таҳлил, прогноз ва диагноз хулосаларига асосланган ҳолда, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;

илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш, илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни ташкил этиш;

жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда мутахассис сифатида суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашиш;

жаҳон криминологияси ва хорижий давлатлар криминологик фаолият тўғрисидаги қонунчилигининг илғор тажрибаларини доимий ўрганиш ҳамда унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси шароитларида жорий этиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш;

криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш, талабгорларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш.

11. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

жиноятчилик тенденцияларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

жиноятчилик омилларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

криминологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, криминологик фаолият тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг юзага келиш омилларини тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш;

криминология соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчиларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш;

криминология соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан илмий ҳамкорликни самарали ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш.

12. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) жиноятчилик тенденцияларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

Вазирлик Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази билан биргаликда ҳисобот даврида якунланган жиноят ишларига (терговга қадар текширув материалларига) доир жиноятлар ҳақидаги маълумотларни ҳудуд, туман (шаҳар), маҳаллалар ҳамда жиноят турлари кесимида «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида шакллантиради;

Институтнинг мустақил изланувчиларини туман (шаҳар)ларга бириктирган ҳолда жиноятчилик ҳолати, даражаси, тузилиши ва географиясини маҳаллалар кесимида таҳлил қилади, ҳодиса содир бўлган жойга чиққан ҳолда жиноят жойининг географик координаталарини аниқлайди;

«E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида жамланган ҳужжатлар (жиноят иши бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми (ажрими), Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан чиқарилган жиноят ишини тугатиш ва жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарорлар) асосида жиноятчилик тенденцияларини комплекс таҳлил қилади;

криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқотлар лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботларини таҳлил қилади;

ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилади ва илмий манбаларини ўрганади, жиноятчилик салбий тенденцияларини бартараф этишга доир илғор тажрибаларини аниқлайди ва Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;

жиноятчилик тенденцияларига доир масалалар юзасидан ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади, криминология соҳаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг экспертлик фикрини тадқиқ қилади;

жиноятчилик тенденцияларига доир илмий манбалар, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни таҳлил қилади;

туман (шаҳар)ларда ўрганишларни амалга ошириш орқали жиноятчилик салбий тенденцияларини бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолайди;

яқин, ўрта ва узоқ муддатда жиноятчилик тенденцияларида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларни илмий методлар асосида прогноз қилади;

тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

б) жиноятчилик омилларини илмий методлар орқали комплекс аниқлаш, тизимлаштириш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

Вазирлик Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош маркази билан биргаликда ҳисобот даврида якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари) бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297 ва 298-моддаларига асосан киритилган тақдимномаларга доир маълумотларни ҳудуд, туман (шаҳар), маҳаллалар ва жиноят турлари кесимида «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида шакллантиради;

«E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида жамланган ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 297 ва 298-моддаларига асосан киритилган тақдимномалар) асосида барча жиноятларнинг омилларини умумий жиноятчилик ва жиноят турлари кесимида комплекс таҳлил қилади;

Институтнинг мустақил изланувчиларини туман (шаҳар)ларга бириктирган ҳолда жиноятчилик омилларини маҳаллалар кесимида таҳлил қилади;

Институтнинг мустақил изланувчилари билан биргаликда режа-топшириқ асосида ҳодиса жойига чиққан ҳолда жиноятларнинг ташкилий омиллари бўйича маълумотнома тайёрлайди;

криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботларини таҳлил қилади;

ривожланган хорижий давлатлар қонунчилигини таҳлил қилади ва илмий манбаларини ўрганади, жиноятчилик омилларини бартараф этишга доир илғор тажрибаларини аниқлайди ҳамда Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;

жиноятчилик омилларига доир масалалар юзасидан ижтимоий фикрни ўрганиш бўйича социологик тадқиқотлар ўтказади, криминология соҳаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг экспертлик фикрини ўрганади;

жиноятчилик омилларига доир илмий манбалар, оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида эълон қилинган материалларни таҳлил қилади;

туман (шаҳар)ларда ўрганишларни амалга ошириш орқали жиноятчилик омилларини бартараф этиш бўйича кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини илмий жиҳатдан баҳолайди;

жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда қонунчиликда белгиланган тартибда мутахассис сифатида суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;

криминологик тадқиқотлар асосида жиноятчиликнинг асосий омилларини аниқлайди, ушбу омилларни жиноятларнинг содир этилишига таъсир этиш даражасидан келиб чиқиб тизимлаштиради ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

в) криминологик тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш, криминологик фаолият тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва олий таълим муассасалари билан биргаликда криминология соҳаси бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув адабиётларини таҳлил қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги билан биргаликда криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари ҳисоботларини таҳлил қилади;

илмий ва олий таълим муассасаларида криминология соҳаси бўйича ўтказилган тадбирларнинг натижалари асосида тайёрланган илмий хулосаларни комплекс таҳлил қилади;

криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмаларни ва уларнинг натижадорлигини таҳлил қилади;

криминологик фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни кўллаш амалиётидаги тизимли камчилик ва муаммоларни аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқади;

Институт илмий нашрларининг даврий сонларини тайёрлайди, уларни чоп этилишини таъминлайди ва ҳамкор ташкилотларга тақдим этади;

тадқиқотлар натижалари асосида ҳар чоракда «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»ни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

г) аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг юзага келиш омилларини тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда уларга келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган масалаларни аниқлайди;

Вазирлик соҳавий хизматлари билан биргаликда ички ишлар органларига келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилади, уларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини илмий баҳолайди;

«112» ягона диспетчерлик хизмати билан биргаликда республиканинг барча ҳудудлари бўйича шошилинч ёрдам чақириқларини тизимли таҳлил қилади ҳамда уларни мазмуни бўйича илмий таснифлайди;

Вазирлик соҳавий хизматлари билан биргаликда аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг омилларини аниқлайди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;

аҳолининг эътирозига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг омилларини таҳлил қилиш натижаларини «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи»да акс эттиради;

д) илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш орқали криминологик фаолият амалиётида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича илмий асосланган комплекс ечимларни ишлаб чиқиш соҳасида:

ҳар йили декабрь ойининг 30-санасига қадар келгуси йилда бажариладиган криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирликка киритади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар келгуси йилда бажариладиган криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари рўйхатини ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритади;

ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини белгиланган тартибда ва муддатларда сифатли бажарилишини таъминлайди;

е) криминология соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда илмий ишланмаларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган тадқиқотчиларни белгиланган тартибда илмий даражалар ва илмий унвонларга тақдим этиш соҳасида:

«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертацияларини бажаришга талабгорларни олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик шаклига қабул қилади, диссертация тадқиқотлари бажарилишини белгиланган тартибда ташкил этади;

талабгорларни «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларига белгиланган тартибда тақдим этади;

криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашда, жумладан, «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи», «Ўзбекистон криминологияси» бўйича янги авлод ўқув дастури ҳамда дарслигини тайёрлашда илмий ишланмалардан фойдаланади;

криминологик тадқиқотлар натижалари асосида тайёрланган таклифларни амалиётга жорий этади, жумладан, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш учун ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларга тақдим этади;

криминологик фаолият амалиётига жорий этилган илмий ишланмалар сони бўйича «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) юритилишини таъминлайди;

соҳа бўйича халқаро форум ва республика конференцияларини даврий равишда ўтказади, форум ва конференция материалларини тўплам шаклида чоп этилишини таъминлайди;

республикада жиноятчиликнинг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш ҳамда ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ва матбуот анжуманларини ўтказади;

ж) криминология соҳасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот, муассасалари билан илмий ҳамкорликни самарали ташкил этиш, шунингдек, қўшма илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш соҳасида:

илмий хизмат сафарларини амалга ошириш орқали ўзаро тажриба алмашиш, жумладан, тажриба орттириш, касбий кўникмаларни мустаҳкамлаш учун илмий таркибни хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида илмий стажировка ўташга юборишни ташкил этади;

хорижий илмий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширади, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини олади;

илмий таркибга ижодий ёки ўқув таътили берган ҳолда, илмий стажировкани ўташи ёки магистратурада ўқиши учун ўртача иш ҳақи ва лавозимини сақлаш шарти билан бир йилгача бўлган муддатга хорижий илмий ва олий таълим муассасаларига юборади;

илмий таркибнинг хорижий илмий ва олий таълим муассасаларида криминология фани бўйича ўқув машғулотлари ўтказишини, ушбу муассасалар тадқиқотчиларининг диссертацияларига илмий раҳбарлик (консультантлик) қилишини ташкил этади.

3-боб. Институтнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

13. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, шу жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

илмий-амалий тадқиқотлар жараёнига шартнома асосида, шу жумладан, етакчи хорижий илмий-тадқиқот муассасаларидан юқори илмий-таҳлилий маҳоратга эга бўлган малакали мутахассисларни бир йилгача муддатга жалб этиш ва меҳнат бозори конъюнктурасини инобатга олган ҳолда, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;

жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида шартнома асосида экспертлик, илмий-тадқиқот, ноширлик, матбаа ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш;

етакчи хорижий илмий ёки олий таълим муассасалари билан қўшма илмий-амалий тадқиқотлар лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, илмий кадрларни ўқитиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва битимларни тузиш;

криминология соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий таклиф сифатида ишлаб чиқиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасаларга тақдим этиш.

Институт қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Институт ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.

Институт раҳбарлари ва ходимлари қонунчиликка мувофиқ тарқатилиши чекланган маълумотларни ошкор этганлик, давлат ҳисоботлари ва криминоген вазият бўйича тайёрланган таҳлилий ахборотларда маълумотларни яширганлик ва бузиб кўрсатганлик учун жавоб беради.

4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш

15. Институт ўз фаолияти бўйича Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.

16. Институт фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

17. Институт бошлиғи:

Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ҳамда Институтга юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;

Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади;

Институтнинг рамзини (эмблемасини), бланкаси намунасини тасдиқлайди;

давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан муносабатларда Институт номидан иш кўради;

ҳар йили декабрь ойининг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарори билан тасдиқланган 2024 — 2030 йилларда Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари бажарилиши ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот киритади;

Институтни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш учун ҳар йили январь ойида Институтнинг Ҳаракатлар дастурини тасдиқлаш учун Вазирликка киритади ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради;

Институт ходимлари, хизматчилари ва ишчиларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Институт ходимларига ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш, таътил бериш, уларни хизмат сафарига юбориш, рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал этади;

Институт номидан хўжалик ва бошқа турдаги шартнома ҳамда келишувлар тузади, молиявий, ҳисоб-китоб ва бошқа турдаги ҳужжатларни имзолайди;

Институт балансидаги мулкни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилади, жумладан биноларнинг бўш хизмат хоналари криминология соҳасида илмий, таълим ёки ўқув фаолияти билан шуғулланувчи бошқа ташкилотларга ижарага берилишини қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этади;

Институт фаолиятини илмий, ахборот-таҳлил, юридик ва бошқа жиҳатдан таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юқори малакали миллий ва хорижий мутахассисларни Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шу жумладан, Вазирлик билан келишган ҳолда Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ҳақ эвазига жалб этади;

Институт ходимлари ва хизматчиларининг лавозим бўйича функционал вазифаларини тасдиқлайди;

Институт ходимлари ва хизматчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Институт бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Институт бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

18. Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ этиш маркази бошлиғи:

Институтнинг Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази ва Илмий-ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятини ташкил этади;

Институт бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

«Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи» тайёрланиши ва кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;

криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, жумладан, илмий-тадқиқот гуруҳларини тузади, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари талабномалари ва тадқиқот ҳисоботларини тасдиқлайди;

ҳар чорак якунида республикада жиноятчиликнинг салбий тенденцияларини бартараф этиш ва ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги брифинг ёки матбуот анжуманида ҳисобот беради.

Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик тенденцияларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

19. Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи:

Институтнинг Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази, Корея ва Германия криминологиясини тадқиқ қилиш офислари фаолиятини ташкил этади;

Институт бошлиғи буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;

«Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи» тайёрланиши ва кўриб чиқиш учун киритилишини таъминлайди;

Институт ҳузуридаги Халқаро экспертлар кенгашининг фаолиятини ташкил этади, ушбу кенгаш раиси функциясини бажаради;

криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди, жумладан, илмий-тадқиқот гуруҳларини тузади, илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари талабномалари ва тадқиқот ҳисоботларини тасдиқлайди;

ҳар чорак якунида республикада жиноятчиликнинг омилларини бартараф этиш ва ушбу соҳада мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги брифинг ёки матбуот анжуманида ҳисобот беради.

Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.

Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

20. Институт ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши, Халқаро экспертлар кенгаши, Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, шунингдек, Институт фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун Институт кенгаши ташкил этилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши (кейинги ўринларда — Криминология кенгаши) республикада илмий ва олий таълим муассасаларининг криминологик тадқиқотлар ҳамда криминология фанини ўқитиш соҳасидаги ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун Институт ҳузурида тузиладиган маслаҳат ва эксперт-таҳлил органи ҳисобланади.

Криминология кенгаши Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган бланкага эга бўлади.

22. Криминология кенгаши:

«Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи» лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда маъқуллайди;

илмий ва олий таълим муассасаларига таянч докторант, докторант ва мустақил изланувчи сифатида қабул қилинган шахсларнинг «12.00.15-Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзуларини тасдиқлайди;

Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар таркибини криминология соҳаси бўйича етакчи мутахассислар ҳисобидан шакллантирган ҳолда тасдиқлайди;

Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгашга диссертация ҳимояларини ўтказиш учун рухсат беради;

«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонлари (ихтисослик, чет тили бўйича) дастурларини, шунингдек, малака имтиҳонларини қабул қилиш бўйича муассасалараро комиссиялар таркибларини маъқуллайди;

республика таълим муассасалари учун «Ўзбекистон криминологияси» бўйича янги авлод ўқув дастурини тасдиқлайди, унга мувофиқ тайёрланган дарсликни нашр этишга тавсия этади;

криминологик фаолиятни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари ижроси бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни илмий ва таълим фаолиятида фойдаланиш учун вазирлик ҳамда идоралардан сўраб олади.

Криминология кенгаши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.

23. Криминология кенгашининг календарь йил давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га киритилади.

24. Республикада криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик ишларини мувофиқлаштириш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик соҳада илмий даражага эга бўлган вакиллари ҳамда олимлар, хорижий ҳамкор илмий ва олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат таркибда Институт ҳузурида Халқаро экспертлар кенгаши ташкил этилади.

Институт бошлиғи ўринбосари — Жиноятчилик омилларини тадқиқ қилиш маркази бошлиғи лавозими бўйича Халқаро экспертлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Халқаро экспертлар кенгаши аъзоларининг фаолияти жамоатчилик асосида ташкил этилади.

25. Халқаро экспертлар кенгаши:

халқаро ва минтақавий жиноятчилик тенденцияларини илмий таҳлил ва прогноз қилади, унинг салбий тенденцияларини бартараф этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади;

халқаро ва минтақавий жиноятчилик омилларини илмий диагноз қилиш асосида аниқлайди ҳамда уларни бартараф этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни тайёрлайди;

Институтнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини ривожлантиришга, шунингдек, хорижий грантларни олишга кўмаклашади;

таҳлиллар асосида криминология соҳасида илмий мақолалар тайёрлайди ҳамда уларни миллий, халқаро ва хорижий илмий нашрларда чоп этади.

Халқаро экспертлар кенгашининг календарь йил давомидаги фаолияти ҳақидаги ҳисобот «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га киритилади.

26. Криминология кенгаши ва Халқаро экспертлар кенгашининг таркиби ҳамда фаолият юритиш тартиби, ҳисобот ва рағбатлантириш тартиби Вазирлик томонидан тасдиқланади.

27. Институтда «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари ҳимоясини ягона ёндашув асосида ташкил этиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг криминология ва бошқа юридик соҳада илмий даражага эга бўлган вакиллари ҳамда олимлардан иборат таркибда Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этилади.

Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш ўз фаолиятини илмий соҳадаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар Криминология кенгаши назорати остида фаолият кўрсатади.

28. Институт кенгаши Институт фаолиятига тааллуқли асосий масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун жамоатчилик асосида фаолият юритадиган коллегиал орган ҳисобланади.

29. Институт кенгаши илмий даражага эга ўн бир нафар аъзодан иборат таркибда (раис, раис ўринбосари, аъзолар ва илмий котиб) шакллантирилади ҳамда Институт бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.

Институт бошлиғи лавозими бўйича Институт кенгаши раиси ҳисобланади.

30. Институт кенгаши:

криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари, хорижий грант ҳисобидан молиялаштирилган илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари бўйича тайёрланган тадқиқот ҳисоботлари лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда маъқуллайди;

Институтнинг илмий нашрлари сонлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва уларни чоп этишга тавсия этади;

Институт ходимлари ва хизматчилари томонидан тайёрланган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари лойиҳаларини муҳокама қилади ҳамда чоп этишга тавсия этади;

«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича мустақил изланувчилик шаклидаги олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этади, шунингдек, Институт ходимлари ва хизматчиларини, шу жумладан, ўриндошлик асосида ишлаётган шахсларни мазкур ихтисослик бўйича катта илмий ходим ва профессор илмий унвонларига белгиланган тартибда тақдим этади;

Институт фаолиятига тааллуқли бошқа масалаларни кўриб чиқади ва ҳал қилади.

31. Илмий котиб Институт кенгаши фаолиятини амалга оширишга доир ҳужжатларни юритади ва унинг қарорлари ижроси бўйича мониторингни амалга оширади.

32. Институтнинг илмий таркиб лавозимлари юридик, психология, социология, педагогика, техника, иқтисодиёт, тиббиёт ва география соҳалари бўйича илмий даражага эга бўлган кадрлар билан жамланади.

33. Илмий даражага эга бўлмаган номзодлар Институтнинг бўш турган илмий таркиб лавозими ҳисобидан илмий ходим-тадқиқотчи лавозимига қабул қилиниши мумкин.

34. Институтда иш ҳужжатлари (китоблар, йиғмажилдлар, ҳисоботлар, кириш ва чиқиш ҳужжатлари) «E-kriminologiya.uz» ахборот тизими орқали электрон шаклда юритилади. Институтда махфий ҳужжатлар билан ишлаш тегишли рухсатномага эга бўлган ходимлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

35. Институтни қўриқлаш ва унинг маъмурий биносига кириб-чиқишни назорат қилиш Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти томонидан амалга оширилади.

36. Институтнинг илмий таркиб лавозимларидаги хизматчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг тегишли базавий лавозим маошлари миқдорлари қўлланилади ҳамда уларга аввалги иш жойи бўйича берилган мартаба даражалари учун белгиланган устама ҳақлари (мавжуд бўлса) сақланиб қолади.

5-боб. Институтнинг мулки ва молиявий маблағлари

37. Институт мулки асосий фондлардан (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма маблағлардан, шунингдек, молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади. Институт мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.

38. Институт белгиланган тартибда ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади. Институт унга туташ ер майдонига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга.

39. Институт маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Вазирлик ва унинг бўлинмаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;

буюртма асосида амалга оширилган тадқиқотлар учун давлат органлари (буюртмачилар) томонидан бюджетдан ташқари жамғармалар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;

пулли хизматлар кўрсатиш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар;

миллий ва халқаро грантлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

40. Институтда пулли хизматлар кўрсатиш, мол-мулкни ижарага бериш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, шунингдек, вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш орқали даромад олишдан тушадиган маблағлар Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади ва Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида белгиланган тартибда сарфланади.

Бунда моддий-техник базани мустаҳкамлаш тадбирлари учун белгиланган меъёр доирасидаги маблағлар Институтнинг илмий тадбирларни ўтказиш ҳамда хорижий тажрибани ўрганиш тадбирларини молиялаштиришга ҳам сарфланади.

6-боб. Институт ходим ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш тартиби

41. Институт ходимлари ва хизматчиларининг календарь йил давомидаги илмий фаолияти Институт кенгаши томонидан ҳар йил декабрь ойи якунида баҳолаб борилади.

Институт ходимлари ва хизматчиларининг илмий фаолиятини баҳолаш индикаторлари ҳар йил январь ойида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан тасдиқланади.

42. Институт ходимлари ва хизматчиларининг календарь йил давомидаги фаолияти тўплаган жами баллидан келиб чиқиб қуйидагича баҳоланади:

55 баллгача бўлса — «қониқарсиз»;

56 — 70 балл бўлса — «қониқарли»;

71 — 85 балл бўлса — «яхши»;

86 балл ва ундан юқори бўлса — «аъло».

Институт ходимлари ва хизматчиларининг фаолиятини баҳолаш натижаси бир календарь йил давомида амал қилади.

Календарь йил давомидаги илмий фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган Институт ходим ва хизматчиларини эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки лавозимида қолдириш масаласи Институт кенгаши қарори асосида ҳал этилади.

43. Институт бошлиғининг буйруғига (Институт бошлиғи учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига) мувофиқ Институт илмий таркибига баҳолаш натижалари асосида қуйидаги миқдорда бир йил давомида ҳар ойлик қўшимча якка тартибдаги устама Вазирлик ва Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан тенг миқдорда молиялаштирилган ҳолда тўланади:

фаолияти «аъло» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 50 фоизи миқдорида;

фаолияти «яхши» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 35 фоизи миқдорида;

фаолияти «қониқарли» деб баҳоланган илмий таркибга пул таъминотининг (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг) 20 фоизи миқдорида.

Фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган илмий таркибга қўшимча якка тартибдаги устама тўланмайди.

44. Институт фаолиятини ривожлантиришга ҳисса қўшган давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органлари ходимлари, хорижий ва халқаро ташкилотлар вакиллари Институт бошлиғи томонидан Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилиши ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиши мумкин.

7-боб. Якунловчи қоидалар

45. Институтнинг халқаро ҳамкорлиги халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик меморандум (битим)ларини тузиш, илмий хизмат сафарларини ташкил этиш ва ҳамкорлик дастурларини амалга ошириш орқали қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

46. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ёки хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум (битим)лар тузиш ҳамда ҳамкорлик дастурларини амалга оширишда ва хорижий грантларни олишда Институтга кўмаклашади.

47. Институтнинг халқаро ёки хорижий ташкилот билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандуми (битими) куйидаги тартибда тузилади:

халқаро ёки хорижий ташкилот билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум (битим) тузиш учун тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилади;

музокаралар натижасига кўра меморандум (битим) лойиҳаси ишлаб чиқилади ва манфаатдор давлат органлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан белгиланган тартибда келишилади;

келишилган ва ҳамкорликда ишланган меморандум (битим) имзоланади.

48. Институт делегациясининг халқаро ёки хорижий ташкилотга илмий хизмат сафари куйидаги тартибда амалга оширилади:

Институт халқаро ёки хорижий ташкилот билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали хизмат сафарининг мақсади, вазифалари, муддати ва бошқа ташкилий жиҳатлари ишлаб чиқилади;

Институт делегацияси таркиби ва унинг хизмат сафарига юборилиши Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишилади, ташкилий ҳамда бошқа масалалар масъул давлат органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ишланади;

Институт делегациясини хизмат сафарига юбориш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи қабул қилинади;

Институт делегациясининг хизмат сафари натижалари бўйича таклифларни ўз ичига олган ҳисобот Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритилади.

49. Ушбу Низомда назарда тутилмаган Институт фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ички идоравий ҳужжатлар билан белгиланади.

50. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига 2-ИЛОВА

Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Методика криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) криминология соҳаси бўйича таянч илмий ташкилот ҳисобланади ҳамда криминологик фаолиятни экспертлик ва илмий таъминлаш ишларини ваколати доирасида мувофиқлаштиради.

3. Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

«E-kriminologiya.uz» ахборот тизими — жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш, шунингдек, криминологик фаолиятга жорий этилган илмий ишланмаларни эълон қилиб бориш ва Институт фаолиятини рақамлаштиришга мўлжалланган мустақил ахборот тизими;

жиноятчилик омиллари — жиноятларнинг содир этилишига таъсир кўрсатган (сабаб бўлган, имкон берган, кўмаклашган, шарт-шароит яратган) ижтимоий, иқтисодий, психологик, маънавий-маърифий, ҳуқуқий, тиббий ва ташкилий ҳолатлар мажмуи;

жиноятчилик тенденциялари — жиноятларнинг миқдор ҳамда сифат ўзгаришларини ифодаловчи кўрсаткичлар (жиноятчилик ҳолати, даражаси, тузилиши ва географияси);

криминологик фаолият — жамоат хавфсизлиги соҳасининг мустақил фаолият тури бўлиб, жиноятчилик тенденциялари ва омилларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали жамият манфаатларини жиноятчиликка доир таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;

якунланган жиноят ишлари (терговга қадар текширув материаллари) — суднинг ҳукми (ажрими) қонуний кучга кирган ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 84-моддасига асосан жиноят ишини тугатиш ҳақида қарор чиқарилган жиноят ишлари (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор чиқарилган терговга қадар текширув материаллари).

4. Институт суриштирув ёки дастлабки тергов маълумотлари ошкор қилинишининг олдини олиш мақсадида жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлаш чора-тадбирларини жиноят иши бўйича суднинг ҳукми ёки ажрими қонуний кучга киргандан кейин ёхуд жиноят ишини тугатиш (жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш) тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин амалга оширади.

5. Жиноятчилик тенденцияларини комплекс илмий таҳлил ва прогноз асосида ҳамда жиноятчилик омилларини комплекс илмий диагноз асосида аниқлашда фойдаланиш учун якунланган жиноят ишларига (терговга қадар текширув материалларига) доир зарур ҳужжатлар суриштирув, дастлабки тергов органлари ва судларнинг ахборот тизимларини («Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ахборот тизими, «Электрон суриштирув ва дастлабки тергов» ягона ахборот тизими ва бошқа ахборот тизимларини) «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимига интеграция қилиш орқали ушбу ахборот тизимида жамланади.

6. Институтга «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»ни тайёрлашда фойдаланиш учун ҳар йил декабрь ойида:

илмий ва олий таълим муассасалари — криминология соҳаси бўйича чоп этилган илмий, услубий ва ўқув адабиётлари нусхаларини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — олий таълим муассасалари битирувчи курси магистрлари ва докторантлари сони (олий таълим муассасалари кесимида) ва олий таълим муассасалари рўйхатини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси — «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари рўйхатини;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги — давлат илмий муассасалари рўйхати ва криминология соҳаси бўйича бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳалари рўйхати (ижрочи ташкилот кесимида) ҳамда тадқиқот ҳисоботлари нусхасини тақдим этади.

2-боб. Криминология соҳасида диссертация тадқиқотлари бажарилишини ташкил этиш

7. «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ буюртма асосида илмий ва олий таълим ташкилотларида бажарилади. Бунда магистр даражасига (магистрга тенглаштирилган даражага) эга шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда илмий ёки олий таълим ташкилотига таянч докторант, докторант ёки мустақил изланувчи сифатида қабул қилинади ва «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича диссертация тадқиқотини бажаради.

8. Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан тасдиқланган диссертация тадқиқотлари мавзулари рўйхати ҳар чорак якунида Институтнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

9. Тадқиқотчиларнинг «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари мавзулари ва диссертациялари ҳимоялари ҳақидаги эълонлар «Криминология янгиликлари» илмий тўпламида чоп этилади.

10. Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгаш, унинг қошидаги илмий семинар Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши назорати остида фаолият кўрсатади.

11. Тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш, тадқиқот натижаларини ягона платформа доирасида самарали апробациядан ўтказиш ва комплекс тизимлаштириб бориш мақсадида «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари, криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларининг натижалари асосида тайёрланган мақолалар «Криминологик фаолият» илмий-амалий журналида, тезислар Институт томонидан ўтказиладиган республика конференцияси ҳамда халқаро форум материаллари тўпламида чоп этилади.

12. «12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 6 та илмий ишланма, фан доктори (DSc) диссертацияси унинг натижалари бўйича тайёрланган 12 та илмий ишланма криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида белгиланган тартибда хулоса берилганидан сўнг Институт ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи муассасалараро илмий кенгашга тақдим этилади.

«12.00.15 — Криминология» ихтисослиги бўйича бажарилган фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) диссертациялари натижаларининг жорий этилганлиги ҳақида ушбу Методика талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган ҳужжатлар диссертация ишини ҳимоя қилишда инобатга олинмайди.

3-боб. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш

13. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПФ-10-сон Фармони , «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 январдаги ПҚ-22-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14. Криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини амалга оширишда қуйидаги давлат органлари буюртмачилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари.

15. Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш миқдорини белгилашда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бюджети маблағлари ҳисобига давлат илмий дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ҳамда 2020 йил 9 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низомнинг 8 1 -бобида ( 90 12 -90 13 -бандлар бундан мустасно) белгиланган қоидалар инобатга олинади (бунда коллегиал орган Институт кенгаши ҳисобланади).

16. Институт ушбу Методикага 1-2-иловаларга мувофиқ криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаради.

Институт томонидан криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажаришда ушбу соҳада илмий фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳамижрочи ташкилот сифатида жалб этилиши мумкин.

Мутахассисларнинг криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаларини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳлари таркибида иштирок этган даври уларнинг меҳнат стажига (илмий стажига) қўшилади.

17. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси талабномасида лойиҳанинг мавзуси, тури, бажариш муддати, молиялаштириш ҳажми ва манбаси, тадқиқотнинг мақсади, методлари, вазифалари ва уларни бажариш бўйича календарь режа, ижрочи ва ҳамижрочи ташкилотлар, илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби, лойиҳа бўйича харажатлар сметаси, ижрочи ташкилот, ҳамижрочи ташкилот (мавжуд бўлса) ҳамда лойиҳа раҳбарининг мажбуриятлари баён этилади.

Бунда лойиҳа бўйича харажатлар сметаси (лойиҳани амалга ошириш харажатлари) илмий-тадқиқот гуруҳига иш ҳақи тўлови, ягона ижтимоий тўлов, тадқиқот учун зарур илмий-техник воситалар, материаллар ва китобларни сотиб олиш, илмий хизмат сафари ва хорижий тил бўйича таржимонлик хизматидан фойдаланганлик учун тўлов, ҳамижрочи ташкилот устама харажатларидан иборат бўлади. Лойиҳа бўйича харажатлар сметасида бошқа харажатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

18. Криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасини бажариш бўйича илмий-тадқиқот гуруҳи таркиби ижрочи ташкилот ва ҳамижрочи ташкилот илмий таркиби, давлат органларининг илмий даражага эга бўлган ёки илмий ва (ёки) педагогик фаолият билан шуғулланаётган ходимлари ҳисобидан 3 — 7 кишидан иборат этиб шакллантирилади. Ушбу илмий-тадқиқот гуруҳига илмий даражага эга бўлган мутахассис раҳбарлик қилади.

Криминология соҳасида ташаббус ва буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун ижрочи ва ҳамижрочи ташкилот ҳамда лойиҳа раҳбари масъул ва жавобгар ҳисобланади.

19. Институт криминология соҳасида ташаббус ёки буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари натижаларини Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонунида белгиланган тартибда тижоратлаштириши мумкин.

4-боб. Институтнинг илмий таклифлари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш

20. Институтнинг илмий таклифлари илмий мақола, ахборот-таҳлилий ҳужжат, чора-тадбирлар дастури, «йўл харитаси» ёки бошқа ҳужжат лойиҳаси шаклида расмийлаштирилади.

21. Институт кенгаши томонидан маъқулланган Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этиш (қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланиш) учун Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонунида кўрсатилган ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларга расман тақдим этилади.

22. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифларини криминологик фаолият амалиётига жорий этиш бўйича ўз ваколатлари доирасида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширади:

жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек, аҳолида жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлишни шакллантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини ташкил этади;

жиноятчиликнинг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича идоравий чора-тадбирлар дастурларини («йўл харита»ларини) ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда жиноятчилик салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга оширади;

криминологик фаолиятни тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ва самарали ижросига тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўради;

зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни самарали амалга оширишига салбий таъсир кўрсатаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради.

23. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан зарур ҳолларда, Институтнинг илмий таклифлари тажриба тариқасида синовдан ўтказилиши мумкин. Бунда Институтнинг илмий таркиби илмий таклифларни криминологик фаолият амалиётига жорий этиш жараёнида экспертлик ёрдамини кўрсатади.

24. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар Институтнинг илмий таклифлари криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги, шу жумладан, илмий таклифлар жорий этилгандан сўнг эришилган натижалар ҳақида Институтга ёзма маълумот тақдим этади. Ушбу маълумот асосида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши илмий ишланманинг криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақида хулосани расмийлаштиради ва муаллифга тақдим этади.

Илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулоса «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгашининг бланкасида расмийлаштирилади ва ушбу кенгаш раиси томонидан имзоланади.

25. Институт кенгаши илмий котиби илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларнинг ҳисобини тизимли равишда юритиш учун масъул ҳисобланади.

5-боб. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks)ни юритиш

26. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) Ўзбекистон Республикаси Криминология кенгаши томонидан «E-kriminologiya.uz» ахборот тизимида юритилади.

27. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) қуйидаги тартибда ҳисобланади:

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таъриф учун 0,6 балл;

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий тасниф учун 0,4 балл;

криминология соҳаси бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф учун 0,2 балл берилади.

Илмий таъриф, тасниф ва таклифлар ҳаммуаллифликда тайёрланган бўлса, белгиланган балл муаллифлар ўртасида тенг тақсимланади.

28. «Жамоат хавфсизлиги бўйича ташаббус индекси» (i-indeks) илмий ишланмани криминологик фаолият амалиётига жорий этилганлиги ҳақидаги хулосаларда қайд этилган илмий таърифлар, таснифлар ва таклифлар асосида ҳисобланади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

29. Институтнинг «Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи» Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида эълон қилиб борилади.

«Жиноятчилик омиллари давлат ҳисоботи», «Жиноятчилик тенденциялари давлат ҳисоботи», «Криминологик тадқиқотлар давлат ҳисоботи»га давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар, шунингдек, шахсга доир маълумотлар киритилмайди.

30. Мазкур Методика талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикасига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан бажариладиган криминология соҳасида ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари

Т/р Ташаббус асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари номи Лойиҳа тури I. Миллий лойиҳалар 1. ««Бир жиноят омили ва унинг бартараф этилиши» телекўрсатувини тайёрлаш ва тизимли равишда эфирга узатилишини йўлга қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 2. «Янги авлод илмий ташкилоти — смарт илмий-тадқиқот муассасаси концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 3. «Ўзбекистон Республикаси Криминологик фаолият концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 4. «Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият тизимини ривожлантириш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 5. «Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар устидан таъсирчан назоратни ўрнатишда «онлайн кузатув» имконини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 6. ««E-kriminologiya.uz» ахборот тизими, унинг «Jinoyatchilik tendensiyalari», «Jinoyatchilik omillari» модулларини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 7. ««Nazorat» номли амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси натижаларини тижоратлаштириш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 8. «Судланган шахсларни ижтимоий мослаштириш доирасида уларга хорижий тилни мақсадли масофавий ўргатиш методикаси ва электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 9. «Жиноят содир бўлган жойларни «назорат остидаги ҳудуд», «хавфли ҳудуд» ва «жиноят ўчоғи» квадратларига ажратиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 10. «Жиноят содир бўлган жойларнинг географик координаталарини сунъий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилиш асосида республика ҳудудларининг геокриминологик харитасини тайёрлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 11. «2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 12. «2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 13. «2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 14. «2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 15. «2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 16. «2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 17. «2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 18. «2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 19. «2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 20. «2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 21. «2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 22. «2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 23. «2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа 24. «2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик тенденцияларини аниқлаш ва унинг салбий тенденцияларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Амалий лойиҳа II. Халқаро лойиҳалар 25. «Ўзбекистон Республикасининг Криминологик фаолият кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 26. ««Жиноятчилик даражаси» халқаро рейтингини тузиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 27. ««Криминология» халқаро илмий-амалий журналининг 1 — 4-сонларини Корея криминология ва адлия институтининг «International Journal of Criminal Justice» халқаро журнали тажрибаси асосида тайёрлаш ҳамда чоп этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 28. «Ўзбекистон ва Корея криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 29. «Ўзбекистон ва Германия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа 30. «Ўзбекистон ва Туркия криминологиясини қиёсий тадқиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фундаментал лойиҳа

Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш методикасига 2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти томонидан бажариладиган криминология соҳасида буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари

Т/р Буюртма асосидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари номи Буюртмачилар Лойиҳа тури I. Миллий лойиҳалар 1. «Аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган ижтимоий таранглик ҳолатларининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фундаментал лойиҳа 2. «Туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиш учун криминологик профайлинг технологиясини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти Фундаментал лойиҳа 3. «Манзил-колонияларда назорат остида эркин ҳаракатланадиган ва атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти Амалий лойиҳа 4. «Ўғрилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Амалий лойиҳа 5. «Конвой остидаги шахсларнинг ҳаракатланишини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш хизмати Амалий лойиҳа 6. «Ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ижтимоий профилактика чораларини қўллашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати Амалий лойиҳа 7. «Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Фундаментал лойиҳа 8. «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий тарзда чиқариб юбориш, ушбу жараёнда шахсларни вақтинча сақлаш муаммоларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси Амалий лойиҳа 9. «Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслар зиммасига юкланган алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик чеклови ижросини масофавий назорат қилиш аппарат-дастурий комплексини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Пробация бошқармаси Амалий лойиҳа 10. «Рақамли криминология асосларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази Амалий лойиҳа 11. «Буюк Британия криминологиясининг илғор тажрибаларини аниқлаш ва амалиётга жорий этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Фундаментал лойиҳа 12. «Ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда «ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет» яратиш фаолиятини ташкил этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Амалий лойиҳа 13. «Аҳоли бандлигини таъминлаш ва фуқароларнинг норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун чет элга кетишининг олдини олишда фермер хўжаликларининг ролини кучайтириш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Амалий лойиҳа 14. «Контрабанда жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Амалий лойиҳа 15. «Солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Амалий лойиҳа 16. «Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги жиноятларнинг омилларини бартараф этиш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Амалий лойиҳа 17. «2024 йилда Қорақалпоғистон Республикасида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Амалий лойиҳа 18. «2024 йилда Андижон вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Андижон вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 19. «2024 йилда Бухоро вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Бухоро вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 20. «2024 йилда Жиззах вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Жиззах вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 21. «2024 йилда Қашқадарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 22. «2024 йилда Навоий вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Навоий вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 23. «2024 йилда Наманган вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Наманган вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 24. «2024 йилда Самарқанд вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 25. «2024 йилда Сирдарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Сирдарё вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 26. «2024 йилда Сурхондарё вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 27. «2024 йилда Тошкент вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Тошкент вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 28. «2024 йилда Фарғона вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фарғона вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 29. «2024 йилда Хоразм вилоятида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Хоразм вилояти ҳокимлиги Амалий лойиҳа 30. «Одам савдоси жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Амалий лойиҳа 31. «Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 32. «Талончилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 33. «Фирибгарлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 34. «Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 35. «Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 36. «Босқинчилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 37. «Қасддан одам ўлдириш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 38. «Оилавий (маиший) зўравонлик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 39. «Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси Амалий лойиҳа 40. «Безорилик жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 41. «Номусга тегиш жиноятининг салбий тенденциялари ва омилларини бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси Амалий лойиҳа 42. «2024 йилда Тошкент шаҳрида қайд этилган жиноятчилик омилларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Амалий лойиҳа II. Халқаро лойиҳалар 43. «Илғор хорижий тажриба асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида криминология фани ўқитилишини ривожлантириш чораларини ишлаб чиқиш» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фундаментал лойиҳа 44. «Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги Навбаҳор маҳалласи мисолида ижтимоий профилактикани қўллаш методикаси ва дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш (Корея Республикаси тажрибаси асосида)» номли илмий-амалий тадқиқот лойиҳаси Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси Фундаментал лойиҳа

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 445-сон қарорига 3-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 49-банднинг учинчи хатбошисидаги «ҳудудий ички ишлар органларида» сўзлари «ҳудудий ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. 117-банд «ҳудудий ички ишлар органлари» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти» сўзлари билан тўлдирилсин.

3. 168-банднинг биринчи хатбошисидаги «ички ишлар органлари ва ҳарбий тузилмаларда» сўзлари «ички ишлар органлари, ҳарбий тузилмалар ва Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган» сўзлари билан алмаштирилсин.

4. 177-банднинг иккинчи хатбошиси «ички ишлар органлари,» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти,» сўзлари билан тўлдирилсин.

5. 183-банднинг биринчи хатбошиси «ҳудудий комиссияларига» сўзларидан кейин «ёхуд Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институтида ташкил этиладиган ҳудудий комиссияга» сўзлари билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 24 июль,

445-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/445/0553-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 10.03.2026 й., 09/26/94/0218-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

METODIKASI

ROʻYXATI

ROʻYXATI

Kriminologik faoliyatni ilmiy taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasini ilmiy tadqiq qilish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 15-yanvardagi PF-10-son Farmoni hamda “Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqot ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 15-yanvardagi PQ-22-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasini ilmiy tadqiq qilish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 15-yanvardagi PF-10-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Kriminologiya instituti) tashkil etilganligi hamda faoliyatining asosiy yoʻnalishlari belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq:

Kriminologiya instituti faoliyatining asosiy yoʻnalishlari, vazifalari va funksiyalari;

Kriminologiya institutining huquqlari va majburiyatlari;

Kriminologiya instituti faoliyatini tashkil etish, mulki va moliyaviy mablagʻlari;

Kriminologiya instituti xodim va xizmatchilarining ilmiy faoliyatini baholash tartibi;

b) Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazish metodikasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

kriminologiya sohasida dissertatsiya tadqiqotlari bajarilishini tashkil etish;

kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish;

Kriminologiya institutining ilmiy takliflari boʻyicha huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar tomonidan zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish;

“Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks)ni yuritish.

3. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 445-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutining (keyingi oʻrinlarda — Institut) huquqiy maqomini, asosiy vazifalari va funksiyalarini, huquq va majburiyatlarini, shuningdek, faoliyatini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Institut kriminologik faoliyatni ilmiy va ekspertlik jihatdan taʼminlashga ixtisoslashgan, Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tashkiliy tuzilmasiga kiruvchi, yuridik shaxs maqomiga ega respublika ilmiy-tadqiqot muassasasi hisoblanadi.

3. Institut oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri buyruqlariga, ushbu Nizomga va boshqa qonunchilik hujjatlariga amal qiladi.

4. Institut Vazirlik Jamoat xavfsizligi masalalari ilmiy-amaliy tadqiqotlar markazining huquq va majburiyatlari, shuningdek, tuzilgan shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi.

5. Institut oʻz vazifalarini har qanday davlat organlari, jamoat birlashmalari hamda mansabdor shaxslardan mustaqil ravishda amalga oshiradi, uning faoliyatiga toʻsqinlik qilishga, tadqiqot hisobotidagi maʼlumotlarni oʻzgartirish uchun taʼsir koʻrsatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

6. Institutning joriy tashkiliy va tashabbus asosidagi tadqiqotlar xarajatlari Vazirlikning budjet mablagʻlari, buyurtma asosidagi tadqiqot xarajatlari esa davlat organlari (buyurtmachilar)ning budjetdan tashqari mablagʻlari, pullik xizmatlarni koʻrsatish, milliy va xalqaro grantlar, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi.

7. Institut oʻz mulkiga, mustaqil balansiga, oʻzining ramzi (emblemasi) tasviri tushirilgan, oʻz nomi davlat va ingliz tillarida yozilgan blank, muhr va shtampga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, bank hisobvaraqlariga, shu jumladan, xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga, shuningdek, oʻzining rasmiy veb-saytiga ega boʻladi.

8. Institutning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq — Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti;

qisqartmasi — Kriminologiya instituti;

b) ingliz tilida:

toʻliq — Research Institute of Criminology of the Republic of Uzbekistan;

qisqartmasi — Institute of Criminology;

v) rus tilida:

toʻliq — Issledovatelskiy institut kriminologii Respubliki Uzbekistan;

qisqartmasi — Institut kriminologii.

9. Institut joylashgan joy (pochta manzili): Oʻzbekiston Respublikasi, Toshkent shahar, Mirzo Ulugʻbek tumani, Buyuk Ipak yoʻli koʻchasi, 243-uy.

2-bob. Institut faoliyatining asosiy yoʻnalishlari, vazifalari va funksiyalari

10. Quyidagilar Institut faoliyatining asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:

respublikadagi kriminogen vaziyatga oid chuqur tadqiqotlarni amalga oshirish, jinoyatchilik tendensiyalarini tizimli ravishda tahlil va prognoz qilish, uning ijtimoiy, iqtisodiy, psixologik, maʼnaviy-maʼrifiy, huquqiy, tibbiy va tashkiliy omillarini kompleks ilmiy diagnoz asosida aniqlash;

hududlar kesimida kriminogen vaziyatni barqarorlashtirish choralarining samaradorligini ilmiy jihatdan baholash, shuningdek, ilmiy tahlil, prognoz va diagnoz xulosalariga asoslangan holda, qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirish orqali jinoyatchilik omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish;

ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish orqali kriminologik faoliyat amaliyotida mavjud muammolarni hal etish boʻyicha ilmiy asoslangan kompleks yechimlarni ishlab chiqish, ilmiy ishlanmalarni amaliyotga joriy etish boʻyicha zarur chora-tadbirlarni tashkil etish;

jamoatchilik oʻrtasida shov-shuvga sabab boʻlgan jinoyatlarning omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqishda belgilangan tartibda mutaxassis sifatida surishtiruv va dastlabki tergov organlariga uslubiy koʻmaklashish;

jahon kriminologiyasi va xorijiy davlatlar kriminologik faoliyat toʻgʻrisidagi qonunchiligining ilgʻor tajribalarini doimiy oʻrganish hamda uning natijalarini Oʻzbekiston Respublikasi sharoitlarida joriy etish boʻyicha taklif va tavsiyalarni ishlab chiqish;

kriminologiya sohasi boʻyicha mustaqil izlanuvchilik shaklida oliy malakali ilmiy kadrlarni tayyorlash, talabgorlarni belgilangan tartibda ilmiy darajalar va ilmiy unvonlarga taqdim etish.

11. Quyidagilar Institutning asosiy vazifalari hisoblanadi:

jinoyatchilik tendensiyalarini ilmiy metodlar orqali kompleks aniqlash, tizimlashtirish va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

jinoyatchilik omillarini ilmiy metodlar orqali kompleks aniqlash, tizimlashtirish va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

kriminologik tadqiqotlar natijalarini tahlil qilish, kriminologik faoliyat tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

aholining eʼtiroziga sabab boʻlayotgan ijtimoiy taranglik holatlarining yuzaga kelish omillarini tizimli tahlil qilish, ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish;

ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish orqali kriminologik faoliyat amaliyotida mavjud muammolarni hal etish boʻyicha ilmiy asoslangan kompleks yechimlarni ishlab chiqish;

kriminologiya sohasida ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish hamda ilmiy ishlanmalarni kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etish, shuningdek, ushbu sohada ilmiy izlanishlar olib borgan tadqiqotchilarni belgilangan tartibda ilmiy darajalar va ilmiy unvonlarga taqdim etish;

kriminologiya sohasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan ilmiy hamkorlikni samarali tashkil etish, shuningdek, qoʻshma ilmiy-amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish.

12. Institut oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

a) jinoyatchilik tendensiyalarini ilmiy metodlar orqali kompleks aniqlash, tizimlashtirish va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:

Vazirlik Huquqiy statistika va tezkor-hisob maʼlumotlar bosh markazi bilan birgalikda hisobot davrida yakunlangan jinoyat ishlariga (tergovga qadar tekshiruv materiallariga) doir jinoyatlar haqidagi maʼlumotlarni hudud, tuman (shahar), mahallalar hamda jinoyat turlari kesimida “E-kriminologiya.uz” axborot tizimida shakllantiradi;

Institutning mustaqil izlanuvchilarini tuman (shahar)larga biriktirgan holda jinoyatchilik holati, darajasi, tuzilishi va geografiyasini mahallalar kesimida tahlil qiladi, hodisa sodir boʻlgan joyga chiqqan holda jinoyat joyining geografik koordinatalarini aniqlaydi;

“E-kriminologiya.uz” axborot tizimida jamlangan hujjatlar (jinoyat ishi boʻyicha sudning qonuniy kuchga kirgan hukmi (ajrimi), Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 84-moddasiga asosan chiqarilgan jinoyat ishini tugatish va jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish toʻgʻrisidagi qarorlar) asosida jinoyatchilik tendensiyalarini kompleks tahlil qiladi;

kriminologiya sohasida tashabbus asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqotlar loyihalari boʻyicha tayyorlangan tadqiqot hisobotlarini tahlil qiladi;

rivojlangan xorijiy davlatlar qonunchiligini tahlil qiladi va ilmiy manbalarini oʻrganadi, jinoyatchilik salbiy tendensiyalarini bartaraf etishga doir ilgʻor tajribalarini aniqlaydi va Oʻzbekiston sharoitida qoʻllash boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqadi;

jinoyatchilik tendensiyalariga doir masalalar yuzasidan ijtimoiy fikrni oʻrganish boʻyicha sotsiologik tadqiqotlar oʻtkazadi, kriminologiya sohasi boʻyicha tajribali mutaxassislarning ekspertlik fikrini tadqiq qiladi;

jinoyatchilik tendensiyalariga doir ilmiy manbalar, ommaviy axborot vositalari, telekommunikatsiya tarmoqlari va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilingan materiallarni tahlil qiladi;

tuman (shahar)larda oʻrganishlarni amalga oshirish orqali jinoyatchilik salbiy tendensiyalarini bartaraf etish boʻyicha koʻrilgan chora-tadbirlarning samaradorligini ilmiy jihatdan baholaydi;

yaqin, oʻrta va uzoq muddatda jinoyatchilik tendensiyalarida kuzatilishi mumkin boʻlgan oʻzgarishlarni ilmiy metodlar asosida prognoz qiladi;

tadqiqotlar natijalari asosida har chorakda “Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti”ni tayyorlaydi va koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

b) jinoyatchilik omillarini ilmiy metodlar orqali kompleks aniqlash, tizimlashtirish va ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:

Vazirlik Huquqiy statistika va tezkor-hisob maʼlumotlar bosh markazi bilan birgalikda hisobot davrida yakunlangan jinoyat ishlari (tergovga qadar tekshiruv materiallari) boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 297 va 298-moddalariga asosan kiritilgan taqdimnomalarga doir maʼlumotlarni hudud, tuman (shahar), mahallalar va jinoyat turlari kesimida “E-kriminologiya.uz” axborot tizimida shakllantiradi;

“E-kriminologiya.uz” axborot tizimida jamlangan hujjatlar (Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 297 va 298-moddalariga asosan kiritilgan taqdimnomalar) asosida barcha jinoyatlarning omillarini umumiy jinoyatchilik va jinoyat turlari kesimida kompleks tahlil qiladi;

Institutning mustaqil izlanuvchilarini tuman (shahar)larga biriktirgan holda jinoyatchilik omillarini mahallalar kesimida tahlil qiladi;

Institutning mustaqil izlanuvchilari bilan birgalikda reja-topshiriq asosida hodisa joyiga chiqqan holda jinoyatlarning tashkiliy omillari boʻyicha maʼlumotnoma tayyorlaydi;

kriminologiya sohasida buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari boʻyicha tayyorlangan tadqiqot hisobotlarini tahlil qiladi;

rivojlangan xorijiy davlatlar qonunchiligini tahlil qiladi va ilmiy manbalarini oʻrganadi, jinoyatchilik omillarini bartaraf etishga doir ilgʻor tajribalarini aniqlaydi hamda Oʻzbekiston sharoitida qoʻllash boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqadi;

jinoyatchilik omillariga doir masalalar yuzasidan ijtimoiy fikrni oʻrganish boʻyicha sotsiologik tadqiqotlar oʻtkazadi, kriminologiya sohasi boʻyicha tajribali mutaxassislarning ekspertlik fikrini oʻrganadi;

jinoyatchilik omillariga doir ilmiy manbalar, ommaviy axborot vositalari, telekommunikatsiya tarmoqlari va Internet jahon axborot tarmogʻida eʼlon qilingan materiallarni tahlil qiladi;

tuman (shahar)larda oʻrganishlarni amalga oshirish orqali jinoyatchilik omillarini bartaraf etish boʻyicha koʻrilgan chora-tadbirlarning samaradorligini ilmiy jihatdan baholaydi;

jamoatchilik oʻrtasida shov-shuvga sabab boʻlgan jinoyatlarning omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqishda qonunchilikda belgilangan tartibda mutaxassis sifatida surishtiruv va dastlabki tergov organlariga uslubiy koʻmaklashadi;

kriminologik tadqiqotlar asosida jinoyatchilikning asosiy omillarini aniqlaydi, ushbu omillarni jinoyatlarning sodir etilishiga taʼsir etish darajasidan kelib chiqib tizimlashtiradi hamda ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi;

tadqiqotlar natijalari asosida har chorakda “Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”ni tayyorlaydi va koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

v) kriminologik tadqiqotlar natijalarini tahlil qilish, kriminologik faoliyat tizimini takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:

davlat organlari va tashkilotlari, ilmiy va oliy taʼlim muassasalari bilan birgalikda kriminologiya sohasi boʻyicha chop etilgan ilmiy, uslubiy va oʻquv adabiyotlarini tahlil qiladi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi bilan birgalikda kriminologiya sohasi boʻyicha bajarilgan ilmiy-tadqiqot loyihalari hisobotlarini tahlil qiladi;

ilmiy va oliy taʼlim muassasalarida kriminologiya sohasi boʻyicha oʻtkazilgan tadbirlarning natijalari asosida tayyorlangan ilmiy xulosalarni kompleks tahlil qiladi;

kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilgan ilmiy ishlanmalarni va ularning natijadorligini tahlil qiladi;

kriminologik faoliyatni tartibga solish sohasidagi qonunchilikni koʻllash amaliyotidagi tizimli kamchilik va muammolarni aniqlaydi hamda ularni bartaraf etish boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqadi;

Institut ilmiy nashrlarining davriy sonlarini tayyorlaydi, ularni chop etilishini taʼminlaydi va hamkor tashkilotlarga taqdim etadi;

tadqiqotlar natijalari asosida har chorakda “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”ni tayyorlaydi va koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi;

g) aholining eʼtiroziga sabab boʻlayotgan ijtimoiy taranglik holatlarining yuzaga kelish omillarini tizimli tahlil qilish, ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish sohasida:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi Xalq qabulxonalari bilan hamkorlikda ularga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qilish asosida aholining eʼtirozlariga sabab boʻlayotgan masalalarni aniqlaydi;

Vazirlik sohaviy xizmatlari bilan birgalikda ichki ishlar organlariga kelib tushgan murojaatlarni tahlil qiladi, ularda koʻrsatilgan masalalarni hal etish boʻyicha amalga oshirilgan ishlar samaradorligini ilmiy baholaydi;

“112” yagona dispetcherlik xizmati bilan birgalikda respublikaning barcha hududlari boʻyicha shoshilinch yordam chaqiriqlarini tizimli tahlil qiladi hamda ularni mazmuni boʻyicha ilmiy tasniflaydi;

Vazirlik sohaviy xizmatlari bilan birgalikda aholining eʼtirozlariga sabab boʻlayotgan ijtimoiy taranglik holatlarining omillarini aniqlaydi va ularni bartaraf etish chora-tadbirlarini ishlab chiqadi;

aholining eʼtiroziga sabab boʻlayotgan ijtimoiy taranglik holatlarining omillarini tahlil qilish natijalarini “Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”da aks ettiradi;

d) ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish orqali kriminologik faoliyat amaliyotida mavjud muammolarni hal etish boʻyicha ilmiy asoslangan kompleks yechimlarni ishlab chiqish sohasida:

har yili dekabr oyining 30-sanasiga qadar kelgusi yilda bajariladigan kriminologiya sohasida tashabbus asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari roʻyxatini ishlab chiqadi va tasdiqlash uchun Vazirlikka kiritadi;

huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar va muassasalar bilan birgalikda har yili dekabr oyining 15-sanasiga qadar kelgusi yilda bajariladigan kriminologiya sohasida buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari roʻyxatini ishlab chiqadi va koʻrib chiqish uchun Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda kiritadi;

tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini belgilangan tartibda va muddatlarda sifatli bajarilishini taʼminlaydi;

e) kriminologiya sohasida ilmiy tadqiqotlarni tashkil etish hamda ilmiy ishlanmalarni kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etish, shuningdek, ushbu sohada ilmiy izlanishlar olib borgan tadqiqotchilarni belgilangan tartibda ilmiy darajalar va ilmiy unvonlarga taqdim etish sohasida:

“12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalarini bajarishga talabgorlarni oliy taʼlimdan keyingi taʼlimning mustaqil izlanuvchilik shakliga qabul qiladi, dissertatsiya tadqiqotlari bajarilishini belgilangan tartibda tashkil etadi;

talabgorlarni “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha katta ilmiy xodim va professor ilmiy unvonlariga belgilangan tartibda taqdim etadi;

kriminologik faoliyatni ilmiy va ekspertlik jihatdan taʼminlashda, jumladan, “Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti”, “Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”, “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”, “Oʻzbekiston kriminologiyasi” boʻyicha yangi avlod oʻquv dasturi hamda darsligini tayyorlashda ilmiy ishlanmalardan foydalanadi;

kriminologik tadqiqotlar natijalari asosida tayyorlangan takliflarni amaliyotga joriy etadi, jumladan, qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanish uchun huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar va muassasalarga taqdim etadi;

kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilgan ilmiy ishlanmalar soni boʻyicha “Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks) yuritilishini taʼminlaydi;

soha boʻyicha xalqaro forum va respublika konferensiyalarini davriy ravishda oʻtkazadi, forum va konferensiya materiallarini toʻplam shaklida chop etilishini taʼminlaydi;

respublikada jinoyatchilikning salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish hamda ushbu sohada maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holati boʻyicha ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirokida brifing va matbuot anjumanlarini oʻtkazadi;

j) kriminologiya sohasida xalqaro va xorijiy tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot, muassasalari bilan ilmiy hamkorlikni samarali tashkil etish, shuningdek, qoʻshma ilmiy-amaliy tadqiqotlarni amalga oshirish sohasida:

ilmiy xizmat safarlarini amalga oshirish orqali oʻzaro tajriba almashish, jumladan, tajriba orttirish, kasbiy koʻnikmalarni mustahkamlash uchun ilmiy tarkibni xorijiy ilmiy va oliy taʼlim muassasalarida ilmiy stajirovka oʻtashga yuborishni tashkil etadi;

xorijiy ilmiy va oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda qoʻshma ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini amalga oshiradi, shuningdek, xalqaro va xorijiy tashkilotlarning grantlarini oladi;

ilmiy tarkibga ijodiy yoki oʻquv taʼtili bergan holda, ilmiy stajirovkani oʻtashi yoki magistraturada oʻqishi uchun oʻrtacha ish haqi va lavozimini saqlash sharti bilan bir yilgacha boʻlgan muddatga xorijiy ilmiy va oliy taʼlim muassasalariga yuboradi;

ilmiy tarkibning xorijiy ilmiy va oliy taʼlim muassasalarida kriminologiya fani boʻyicha oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazishini, ushbu muassasalar tadqiqotchilarining dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlik (konsultantlik) qilishini tashkil etadi.

3-bob. Institutning huquqlari va javobgarligi

13. Institut oʻziga yuklangan vazifalar va funksiyalarni bajarish uchun quyidagi huquqlarga ega:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalaridan oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun zarur boʻlgan axborotni belgilangan tartibda soʻrash va olish;

oʻz vakolatlarini bajarish doirasida xalqaro, mintaqaviy va xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlikni, shu jumladan, oʻzaro hisob-kitoblarni amalga oshirish;

ilmiy-amaliy tadqiqotlar jarayoniga shartnoma asosida, shu jumladan, yetakchi xorijiy ilmiy-tadqiqot muassasalaridan yuqori ilmiy-tahliliy mahoratga ega boʻlgan malakali mutaxassislarni bir yilgacha muddatga jalb etish va mehnat bozori konyunkturasini inobatga olgan holda, ularning mehnatiga haq toʻlash miqdorini belgilash;

jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasida shartnoma asosida ekspertlik, ilmiy-tadqiqot, noshirlik, matbaa va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa faoliyatni amalga oshirish boʻyicha pullik xizmatlar koʻrsatish;

yetakchi xorijiy ilmiy yoki oliy taʼlim muassasalari bilan qoʻshma ilmiy-amaliy tadqiqotlar loyihalarini amalga oshirish, shuningdek, ilmiy kadrlarni oʻqitish sohasida oʻzaro hamkorlik boʻyicha memorandum va bitimlarni tuzish;

kriminologiya sohasida normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ilmiy taklif sifatida ishlab chiqish va huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar va muassasalarga taqdim etish.

Institut qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

14. Institut oʻziga yuklangan vazifalarning samarali bajarilishi uchun javob beradi.

Institut rahbarlari va xodimlari qonunchilikka muvofiq tarqatilishi cheklangan maʼlumotlarni oshkor etganlik, davlat hisobotlari va kriminogen vaziyat boʻyicha tayyorlangan tahliliy axborotlarda maʼlumotlarni yashirganlik va buzib koʻrsatganlik uchun javob beradi.

4-bob. Institut faoliyatini tashkil etish

15. Institut oʻz faoliyati boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga hisobot beradi.

16. Institut faoliyatiga Vazirlar Mahkamasi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod etiladigan boshliq rahbarlik qiladi.

17. Institut boshligʻi:

Institut vakolatiga kiradigan masalalar yuzasidan qarorlar qabul qiladi hamda Institutga yuklangan vazifalar va funksiyalar amalga oshirilishi uchun shaxsan javob beradi;

Institutda ilmiy-tadqiqot va ilmiy-metodik ishlar amalga oshirilishi uchun shart-sharoitlar yaratadi;

Institutning ramzini (emblemasini), blankasi namunasini tasdiqlaydi;

davlat organlari va tashkilotlari, shuningdek, xalqaro va xorijiy tashkilotlar bilan munosabatlarda Institut nomidan ish koʻradi;

har yili dekabr oyining 15-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2024-yil 15-yanvardagi PQ-22-son qarori bilan tasdiqlangan 2024 — 2030-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutini rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlari bajarilishi haqida Vazirlar Mahkamasiga hisobot kiritadi;

Institutni rivojlantirishning maqsadli koʻrsatkichlariga erishish uchun har yili yanvar oyida Institutning Harakatlar dasturini tasdiqlash uchun Vazirlikka kiritadi va uning ijrosini taʼminlash choralarini koʻradi;

Institut xodimlari, xizmatchilari va ishchilarini belgilangan tartibda lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi;

Institut xodimlariga ijtimoiy himoya choralarini qoʻllash, taʼtil berish, ularni xizmat safariga yuborish, ragʻbatlantirish va intizomiy javobgarlikka tortish masalalarini belgilangan tartibda hal etadi;

Institut nomidan xoʻjalik va boshqa turdagi shartnoma hamda kelishuvlar tuzadi, moliyaviy, hisob-kitob va boshqa turdagi hujjatlarni imzolaydi;

Institut balansidagi mulkni boshqarish boʻyicha qarorlar qabul qiladi, jumladan binolarning boʻsh xizmat xonalari kriminologiya sohasida ilmiy, taʼlim yoki oʻquv faoliyati bilan shugʻullanuvchi boshqa tashkilotlarga ijaraga berilishini qonunchilikda belgilangan tartibda hal etadi;

Institut faoliyatini ilmiy, axborot-tahlil, yuridik va boshqa jihatdan taʼminlash maqsadida xizmat koʻrsatish boʻyicha fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida yuqori malakali milliy va xorijiy mutaxassislarni Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari, shu jumladan, Vazirlik bilan kelishgan holda Vazirlik va uning boʻlinmalarining budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan haq evaziga jalb etadi;

Institut xodimlari va xizmatchilarining lavozim boʻyicha funksional vazifalarini tasdiqlaydi;

Institut xodimlari va xizmatchilari uchun bajarilishi majburiy boʻlgan buyruqlar, farmoyishlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi.

Institut boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi.

Institut boshligʻi oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

18. Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik tendensiyalarini tadqiq etish markazi boshligʻi:

Institutning Jinoyatchilik tendensiyalarini tadqiq qilish markazi va Ilmiy-ishlab chiqarish laboratoriyasi faoliyatini tashkil etadi;

Institut boshligʻi buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlaydi;

“Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti” tayyorlanishi va koʻrib chiqish uchun kiritilishini taʼminlaydi;

kriminologiya sohasida tashabbus asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarining sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlaydi, jumladan, ilmiy-tadqiqot guruhlarini tuzadi, ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari talabnomalari va tadqiqot hisobotlarini tasdiqlaydi;

har chorak yakunida respublikada jinoyatchilikning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish va ushbu sohada maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holati boʻyicha ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirokidagi brifing yoki matbuot anjumanida hisobot beradi.

Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik tendensiyalarini tadqiq qilish markazi boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi.

Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik tendensiyalarini tadqiq qilish markazi boshligʻi oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

19. Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik omillarini tadqiq qilish markazi boshligʻi:

Institutning Jinoyatchilik omillarini tadqiq qilish markazi, Koreya va Germaniya kriminologiyasini tadqiq qilish ofislari faoliyatini tashkil etadi;

Institut boshligʻi buyruqlari va topshiriqlarining oʻz vaqtida va sifatli bajarilishini taʼminlaydi;

“Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti” tayyorlanishi va koʻrib chiqish uchun kiritilishini taʼminlaydi;

Institut huzuridagi Xalqaro ekspertlar kengashining faoliyatini tashkil etadi, ushbu kengash raisi funksiyasini bajaradi;

kriminologiya sohasida buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini sifatli va oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlaydi, jumladan, ilmiy-tadqiqot guruhlarini tuzadi, ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari talabnomalari va tadqiqot hisobotlarini tasdiqlaydi;

har chorak yakunida respublikada jinoyatchilikning omillarini bartaraf etish va ushbu sohada maqsadli koʻrsatkichlarga erishish holati boʻyicha ommaviy axborot vositalari vakillari ishtirokidagi brifing yoki matbuot anjumanida hisobot beradi.

Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik omillarini tadqiq qilish markazi boshligʻi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni ham amalga oshiradi.

Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik omillarini tadqiq qilish markazi boshligʻi oʻziga yuklangan vazifa va funksiyalarning oʻz vaqtida hamda sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradi.

20. Institut huzurida Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi, Xalqaro ekspertlar kengashi, Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash, shuningdek, Institut faoliyatining asosiy masalalarini koʻrib chiqish va hal qilish uchun Institut kengashi tashkil etiladi.

21. Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi (keyingi oʻrinlarda — Kriminologiya kengashi) respublikada ilmiy va oliy taʼlim muassasalarining kriminologik tadqiqotlar hamda kriminologiya fanini oʻqitish sohasidagi hamkorligini yoʻlga qoʻyish uchun Institut huzurida tuziladigan maslahat va ekspert-tahlil organi hisoblanadi.

Kriminologiya kengashi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan blankaga ega boʻladi.

22. Kriminologiya kengashi:

“Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti”, “Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”, “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti” loyihalarini muhokama qiladi hamda maʼqullaydi;

ilmiy va oliy taʼlim muassasalariga tayanch doktorant, doktorant va mustaqil izlanuvchi sifatida qabul qilingan shaxslarning “12.00.15-Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari mavzularini tasdiqlaydi;

Institut huzuridagi Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash, uning qoshidagi ilmiy seminar tarkibini kriminologiya sohasi boʻyicha yetakchi mutaxassislar hisobidan shakllantirgan holda tasdiqlaydi;

Institut huzuridagi Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengashga dissertatsiya himoyalarini oʻtkazish uchun ruxsat beradi;

“12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha malaka imtihonlari (ixtisoslik, chet tili boʻyicha) dasturlarini, shuningdek, malaka imtihonlarini qabul qilish boʻyicha muassasalararo komissiyalar tarkiblarini maʼqullaydi;

respublika taʼlim muassasalari uchun “Oʻzbekiston kriminologiyasi” boʻyicha yangi avlod oʻquv dasturini tasdiqlaydi, unga muvofiq tayyorlangan darslikni nashr etishga tavsiya etadi;

kriminologik faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlari ijrosi boʻyicha amalga oshirilgan chora-tadbirlar haqidagi maʼlumotlarni ilmiy va taʼlim faoliyatida foydalanish uchun vazirlik hamda idoralardan soʻrab oladi.

Kriminologiya kengashi qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarga ham ega boʻlishi mumkin.

23. Kriminologiya kengashining kalendar yil davomidagi faoliyati boʻyicha hisobot “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”ga kiritiladi.

24. Respublikada kriminologik faoliyatni ekspertlik va ilmiy taʼminlash sohasidagi xalqaro hamkorlik ishlarini muvofiqlashtirish uchun davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining yuridik sohada ilmiy darajaga ega boʻlgan vakillari hamda olimlar, xorijiy hamkor ilmiy va oliy taʼlim muassasalari, xalqaro tashkilotlarning yuqori malakali mutaxassislaridan iborat tarkibda Institut huzurida Xalqaro ekspertlar kengashi tashkil etiladi.

Institut boshligʻi oʻrinbosari — Jinoyatchilik omillarini tadqiq qilish markazi boshligʻi lavozimi boʻyicha Xalqaro ekspertlar kengashi raisi hisoblanadi.

Xalqaro ekspertlar kengashi aʼzolarining faoliyati jamoatchilik asosida tashkil etiladi.

25. Xalqaro ekspertlar kengashi:

xalqaro va mintaqaviy jinoyatchilik tendensiyalarini ilmiy tahlil va prognoz qiladi, uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etishga qaratilgan takliflar ishlab chiqadi;

xalqaro va mintaqaviy jinoyatchilik omillarini ilmiy diagnoz qilish asosida aniqlaydi hamda ularni bartaraf etish tizimini takomillashtirishga qaratilgan ilmiy asoslantirilgan takliflarni tayyorlaydi;

Institutning xalqaro hamkorlik sohasidagi faoliyatini rivojlantirishga, shuningdek, xorijiy grantlarni olishga koʻmaklashadi;

tahlillar asosida kriminologiya sohasida ilmiy maqolalar tayyorlaydi hamda ularni milliy, xalqaro va xorijiy ilmiy nashrlarda chop etadi.

Xalqaro ekspertlar kengashining kalendar yil davomidagi faoliyati haqidagi hisobot “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”ga kiritiladi.

26. Kriminologiya kengashi va Xalqaro ekspertlar kengashining tarkibi hamda faoliyat yuritish tartibi, hisobot va ragʻbatlantirish tartibi Vazirlik tomonidan tasdiqlanadi.

27. Institutda “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari himoyasini yagona yondashuv asosida tashkil etish uchun davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining kriminologiya va boshqa yuridik sohada ilmiy darajaga ega boʻlgan vakillari hamda olimlardan iborat tarkibda Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tashkil etiladi.

Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash oʻz faoliyatini ilmiy sohadagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiradi.

Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash, uning qoshidagi ilmiy seminar Kriminologiya kengashi nazorati ostida faoliyat koʻrsatadi.

28. Institut kengashi Institut faoliyatiga taalluqli asosiy masalalarni koʻrib chiqish va hal qilish uchun jamoatchilik asosida faoliyat yuritadigan kollegial organ hisoblanadi.

29. Institut kengashi ilmiy darajaga ega oʻn bir nafar aʼzodan iborat tarkibda (rais, rais oʻrinbosari, aʼzolar va ilmiy kotib) shakllantiriladi hamda Institut boshligʻining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.

Institut boshligʻi lavozimi boʻyicha Institut kengashi raisi hisoblanadi.

30. Institut kengashi:

kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari, xorijiy grant hisobidan moliyalashtirilgan ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari boʻyicha tayyorlangan tadqiqot hisobotlari loyihalarini koʻrib chiqadi hamda maʼqullaydi;

Institutning ilmiy nashrlari sonlari loyihalarini koʻrib chiqadi va ularni chop etishga tavsiya etadi;

Institut xodimlari va xizmatchilari tomonidan tayyorlangan ilmiy, uslubiy va oʻquv adabiyotlari loyihalarini muhokama qiladi hamda chop etishga tavsiya etadi;

“12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha mustaqil izlanuvchilik shaklidagi oliy taʼlimdan keyingi taʼlimni tashkil etadi, shuningdek, Institut xodimlari va xizmatchilarini, shu jumladan, oʻrindoshlik asosida ishlayotgan shaxslarni mazkur ixtisoslik boʻyicha katta ilmiy xodim va professor ilmiy unvonlariga belgilangan tartibda taqdim etadi;

Institut faoliyatiga taalluqli boshqa masalalarni koʻrib chiqadi va hal qiladi.

31. Ilmiy kotib Institut kengashi faoliyatini amalga oshirishga doir hujjatlarni yuritadi va uning qarorlari ijrosi boʻyicha monitoringni amalga oshiradi.

32. Institutning ilmiy tarkib lavozimlari yuridik, psixologiya, sotsiologiya, pedagogika, texnika, iqtisodiyot, tibbiyot va geografiya sohalari boʻyicha ilmiy darajaga ega boʻlgan kadrlar bilan jamlanadi.

33. Ilmiy darajaga ega boʻlmagan nomzodlar Institutning boʻsh turgan ilmiy tarkib lavozimi hisobidan ilmiy xodim-tadqiqotchi lavozimiga qabul qilinishi mumkin.

34. Institutda ish hujjatlari (kitoblar, yigʻmajildlar, hisobotlar, kirish va chiqish hujjatlari) “E-kriminologiya.uz” axborot tizimi orqali elektron shaklda yuritiladi. Institutda maxfiy hujjatlar bilan ishlash tegishli ruxsatnomaga ega boʻlgan xodimlar tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

35. Institutni qoʻriqlash va uning maʼmuriy binosiga kirib-chiqishni nazorat qilish Vazirlikning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Qoʻriqlash departamenti tomonidan amalga oshiriladi.

36. Institutning ilmiy tarkib lavozimlaridagi xizmatchilariga Vazirlar Mahkamasining “Ilmiy xodimlar mehnatini yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qarori bilan belgilangan mehnatga haq toʻlashning tegishli bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari qoʻllaniladi hamda ularga avvalgi ish joyi boʻyicha berilgan martaba darajalari uchun belgilangan ustama haqlari (mavjud boʻlsa) saqlanib qoladi.

5-bob. Institutning mulki va moliyaviy mablagʻlari

37. Institut mulki asosiy fondlardan (binolar, inshootlar, asbob-uskunalar, transport vositalari va boshqalar), aylanma mablagʻlardan, shuningdek, moliyalashtirishning barcha manbalari hisobiga sotib olingan moliyaviy resurslar va boshqa moddiy boyliklardan iborat boʻladi. Institut mulkining qiymati uning mustaqil balansida aks ettiriladi.

38. Institut belgilangan tartibda oʻziga biriktirilgan mulkka egalik qilish, undan foydalanish va uni tasarruf etish huquqini amalga oshiradi. Institut unga tutash yer maydoniga egalik qilish va foydalanish huquqiga ega.

39. Institut mablagʻlari quyidagilar hisobidan shakllantiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;

Vazirlik va uning boʻlinmalarining budjetdan tashqari mablagʻlari;

buyurtma asosida amalga oshirilgan tadqiqotlar uchun davlat organlari (buyurtmachilar) tomonidan budjetdan tashqari jamgʻarmalar hisobidan ajratiladigan mablagʻlar;

pulli xizmatlar koʻrsatish, shuningdek, vaqtincha boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish orqali daromad olishdan tushadigan mablagʻlar;

milliy va xalqaro grantlar;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

40. Institutda pulli xizmatlar koʻrsatish, mol-mulkni ijaraga berish, ilmiy ishlanmalarni tijoratlashtirish, shuningdek, vaqtincha boʻsh turgan budjetdan tashqari mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirish orqali daromad olishdan tushadigan mablagʻlar Institutning budjetdan tashqari jamgʻarmasiga oʻtkaziladi va Vazirlar Mahkamasining “Budjet tashkilotlarini mablagʻ bilan taʼminlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 1999-yil 3-sentabrdagi 414-son qarorida belgilangan tartibda sarflanadi.

Bunda moddiy-texnik bazani mustahkamlash tadbirlari uchun belgilangan meʼyor doirasidagi mablagʻlar Institutning ilmiy tadbirlarni oʻtkazish hamda xorijiy tajribani oʻrganish tadbirlarini moliyalashtirishga ham sarflanadi.

6-bob. Institut xodim va xizmatchilarining ilmiy faoliyatini baholash tartibi

41. Institut xodimlari va xizmatchilarining kalendar yil davomidagi ilmiy faoliyati Institut kengashi tomonidan har yil dekabr oyi yakunida baholab boriladi.

Institut xodimlari va xizmatchilarining ilmiy faoliyatini baholash indikatorlari har yil yanvar oyida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri tomonidan tasdiqlanadi.

42. Institut xodimlari va xizmatchilarining kalendar yil davomidagi faoliyati toʻplagan jami ballidan kelib chiqib quyidagicha baholanadi:

55 ballgacha boʻlsa — “qoniqarsiz”;

56 — 70 ball boʻlsa — “qoniqarli”;

71 — 85 ball boʻlsa — “yaxshi”;

86 ball va undan yuqori boʻlsa — “aʼlo”.

Institut xodimlari va xizmatchilarining faoliyatini baholash natijasi bir kalendar yil davomida amal qiladi.

Kalendar yil davomidagi ilmiy faoliyati “qoniqarsiz” deb baholangan Institut xodim va xizmatchilarini egallab turgan lavozimidan boʻshatish yoki lavozimida qoldirish masalasi Institut kengashi qarori asosida hal etiladi.

43. Institut boshligʻining buyrugʻiga (Institut boshligʻi uchun Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻiga) muvofiq Institut ilmiy tarkibiga baholash natijalari asosida quyidagi miqdorda bir yil davomida har oylik qoʻshimcha yakka tartibdagi ustama Vazirlik va Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan teng miqdorda moliyalashtirilgan holda toʻlanadi:

faoliyati “aʼlo” deb baholangan ilmiy tarkibga pul taʼminotining (mehnatga haq toʻlash fondining) 50 foizi miqdorida;

faoliyati “yaxshi” deb baholangan ilmiy tarkibga pul taʼminotining (mehnatga haq toʻlash fondining) 35 foizi miqdorida;

faoliyati “qoniqarli” deb baholangan ilmiy tarkibga pul taʼminotining (mehnatga haq toʻlash fondining) 20 foizi miqdorida.

Faoliyati “qoniqarsiz” deb baholangan ilmiy tarkibga qoʻshimcha yakka tartibdagi ustama toʻlanmaydi.

44. Institut faoliyatini rivojlantirishga hissa qoʻshgan davlat hokimiyati va boshqaruvchi organlari xodimlari, xorijiy va xalqaro tashkilotlar vakillari Institut boshligʻi tomonidan Institutning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan ragʻbatlantirilishi hamda esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanishi mumkin.

7-bob. Yakunlovchi qoidalar

45. Institutning xalqaro hamkorligi xalqaro yoki xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik memorandum (bitim)larini tuzish, ilmiy xizmat safarlarini tashkil etish va hamkorlik dasturlarini amalga oshirish orqali qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

46. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi xalqaro yoki xorijiy tashkilotlar bilan hamkorlik toʻgʻrisida memorandum (bitim)lar tuzish hamda hamkorlik dasturlarini amalga oshirishda va xorijiy grantlarni olishda Institutga koʻmaklashadi.

47. Institutning xalqaro yoki xorijiy tashkilot bilan hamkorlik toʻgʻrisidagi memorandumi (bitimi) kuyidagi tartibda tuziladi:

xalqaro yoki xorijiy tashkilot bilan hamkorlik toʻgʻrisida memorandum (bitim) tuzish uchun toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar olib boriladi;

muzokaralar natijasiga koʻra memorandum (bitim) loyihasi ishlab chiqiladi va manfaatdor davlat organlari, shu jumladan, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan belgilangan tartibda kelishiladi;

kelishilgan va hamkorlikda ishlangan memorandum (bitim) imzolanadi.

48. Institut delegatsiyasining xalqaro yoki xorijiy tashkilotga ilmiy xizmat safari kuyidagi tartibda amalga oshiriladi:

Institut xalqaro yoki xorijiy tashkilot bilan toʻgʻridan-toʻgʻri muzokaralar olib borish orqali xizmat safarining maqsadi, vazifalari, muddati va boshqa tashkiliy jihatlari ishlab chiqiladi;

Institut delegatsiyasi tarkibi va uning xizmat safariga yuborilishi Vazirlar Mahkamasi bilan belgilangan tartibda kelishiladi, tashkiliy hamda boshqa masalalar masʼul davlat organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi bilan birgalikda ishlanadi;

Institut delegatsiyasini xizmat safariga yuborish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining buyrugʻi qabul qilinadi;

Institut delegatsiyasining xizmat safari natijalari boʻyicha takliflarni oʻz ichiga olgan hisobot Vazirlar Mahkamasiga belgilangan tartibda kiritiladi.

49. Ushbu Nizomda nazarda tutilmagan Institut faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq masalalar ichki idoraviy hujjatlar bilan belgilanadi.

50. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 445-son qaroriga 2-ILOVA

Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazish

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Metodika kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazish tartibini belgilaydi.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti (keyingi oʻrinlarda — Institut) kriminologiya sohasi boʻyicha tayanch ilmiy tashkilot hisoblanadi hamda kriminologik faoliyatni ekspertlik va ilmiy taʼminlash ishlarini vakolati doirasida muvofiqlashtiradi.

3. Ushbu Metodikada quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

“E-kriminologiya.uz” axborot tizimi — jinoyatchilik tendensiyalarini kompleks ilmiy tahlil va prognoz asosida hamda jinoyatchilik omillarini kompleks ilmiy diagnoz asosida aniqlash, shuningdek, kriminologik faoliyatga joriy etilgan ilmiy ishlanmalarni eʼlon qilib borish va Institut faoliyatini raqamlashtirishga moʻljallangan mustaqil axborot tizimi;

jinoyatchilik omillari — jinoyatlarning sodir etilishiga taʼsir koʻrsatgan (sabab boʻlgan, imkon bergan, koʻmaklashgan, shart-sharoit yaratgan) ijtimoiy, iqtisodiy, psixologik, maʼnaviy-maʼrifiy, huquqiy, tibbiy va tashkiliy holatlar majmui;

jinoyatchilik tendensiyalari — jinoyatlarning miqdor hamda sifat oʻzgarishlarini ifodalovchi koʻrsatkichlar (jinoyatchilik holati, darajasi, tuzilishi va geografiyasi);

kriminologik faoliyat — jamoat xavfsizligi sohasining mustaqil faoliyat turi boʻlib, jinoyatchilik tendensiyalari va omillarini aniqlash hamda bartaraf etish orqali jamiyat manfaatlarini jinoyatchilikka doir tahdidlardan himoya qilishga qaratilgan chora-tadbirlar majmui;

yakunlangan jinoyat ishlari (tergovga qadar tekshiruv materiallari) — sudning hukmi (ajrimi) qonuniy kuchga kirgan va Oʻzbekiston Respublikasi Jinoyat-protsessual kodeksining 84-moddasiga asosan jinoyat ishini tugatish haqida qaror chiqarilgan jinoyat ishlari (jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish toʻgʻrisidagi qaror chiqarilgan tergovga qadar tekshiruv materiallari).

4. Institut surishtiruv yoki dastlabki tergov maʼlumotlari oshkor qilinishining oldini olish maqsadida jinoyatchilik tendensiyalarini kompleks ilmiy tahlil va prognoz asosida hamda jinoyatchilik omillarini kompleks ilmiy diagnoz asosida aniqlash chora-tadbirlarini jinoyat ishi boʻyicha sudning hukmi yoki ajrimi qonuniy kuchga kirgandan keyin yoxud jinoyat ishini tugatish (jinoyat ishini qoʻzgʻatishni rad qilish) toʻgʻrisidagi qaror chiqarilgandan keyin amalga oshiradi.

5. Jinoyatchilik tendensiyalarini kompleks ilmiy tahlil va prognoz asosida hamda jinoyatchilik omillarini kompleks ilmiy diagnoz asosida aniqlashda foydalanish uchun yakunlangan jinoyat ishlariga (tergovga qadar tekshiruv materiallariga) doir zarur hujjatlar surishtiruv, dastlabki tergov organlari va sudlarning axborot tizimlarini (“Elektron jinoiy-huquqiy statistika” axborot tizimi, “Elektron surishtiruv va dastlabki tergov” yagona axborot tizimi va boshqa axborot tizimlarini) “E-kriminologiya.uz” axborot tizimiga integratsiya qilish orqali ushbu axborot tizimida jamlanadi.

6. Institutga “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”ni tayyorlashda foydalanish uchun har yil dekabr oyida:

ilmiy va oliy taʼlim muassasalari — kriminologiya sohasi boʻyicha chop etilgan ilmiy, uslubiy va oʻquv adabiyotlari nusxalarini;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi — oliy taʼlim muassasalari bitiruvchi kursi magistrlari va doktorantlari soni (oliy taʼlim muassasalari kesimida) va oliy taʼlim muassasalari roʻyxatini;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi — “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha bajarilgan falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari roʻyxatini;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi — davlat ilmiy muassasalari roʻyxati va kriminologiya sohasi boʻyicha bajarilgan ilmiy-tadqiqot loyihalari roʻyxati (ijrochi tashkilot kesimida) hamda tadqiqot hisobotlari nusxasini taqdim etadi.

2-bob. Kriminologiya sohasida dissertatsiya tadqiqotlari bajarilishini tashkil etish

7. “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi tomonidan tasdiqlanadigan roʻyxatga muvofiq buyurtma asosida ilmiy va oliy taʼlim tashkilotlarida bajariladi. Bunda magistr darajasiga (magistrga tenglashtirilgan darajaga) ega shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda ilmiy yoki oliy taʼlim tashkilotiga tayanch doktorant, doktorant yoki mustaqil izlanuvchi sifatida qabul qilinadi va “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha dissertatsiya tadqiqotini bajaradi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi tomonidan tasdiqlangan dissertatsiya tadqiqotlari mavzulari roʻyxati har chorak yakunida Institutning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinadi.

9. Tadqiqotchilarning “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari mavzulari va dissertatsiyalari himoyalari haqidagi eʼlonlar “Kriminologiya yangiliklari” ilmiy toʻplamida chop etiladi.

10. Institut huzuridagi Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengash, uning qoshidagi ilmiy seminar Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi nazorati ostida faoliyat koʻrsatadi.

11. Tadqiqotchilarni qoʻllab-quvvatlash, tadqiqot natijalarini yagona platforma doirasida samarali aprobatsiyadan oʻtkazish va kompleks tizimlashtirib borish maqsadida “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari, kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarining natijalari asosida tayyorlangan maqolalar “Kriminologik faoliyat” ilmiy-amaliy jurnalida, tezislar Institut tomonidan oʻtkaziladigan respublika konferensiyasi hamda xalqaro forum materiallari toʻplamida chop etiladi.

12. “12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha falsafa doktori (PhD) dissertatsiyasi uning natijalari boʻyicha tayyorlangan 6 ta ilmiy ishlanma, fan doktori (DSc) dissertatsiyasi uning natijalari boʻyicha tayyorlangan 12 ta ilmiy ishlanma kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi haqida belgilangan tartibda xulosa berilganidan soʻng Institut huzuridagi Ilmiy darajalar beruvchi muassasalararo ilmiy kengashga taqdim etiladi.

“12.00.15 — Kriminologiya” ixtisosligi boʻyicha bajarilgan falsafa doktori (PhD) va fan doktori (DSc) dissertatsiyalari natijalarining joriy etilganligi haqida ushbu Metodika talablariga muvofiq rasmiylashtirilmagan hujjatlar dissertatsiya ishini himoya qilishda inobatga olinmaydi.

3-bob. Kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish

13. Kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jamoat xavfsizligini taʼminlash va jinoyatchilikka qarshi kurashish sohasini ilmiy tadqiq qilish faoliyatini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 15-yanvardagi PF-10-son Farmoni , “Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqot ishlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 15-yanvardagi PQ-22-son qarorida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.

14. Kriminologiya sohasida buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini amalga oshirishda quyidagi davlat organlari buyurtmachilar hisoblanadi:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, uning tarkibiy va hududiy boʻlinmalari;

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati;

Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi;

Oʻzbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi;

Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari.

15. Kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari amalga oshirilishini moliyalashtirish miqdorini belgilashda Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 18-avgustdagi 233-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat budjeti mablagʻlari hisobiga davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirishda qatnashuvchi ilmiy va rahbar xodimlarning bazaviy lavozim maoshlari miqdorlari hamda 2020-yil 9-martdagi 133-son qarori bilan tasdiqlangan Ilmiy-tadqiqot ishlariga davlat buyurtmasi toʻgʻrisidagi nizomning 8 1 -bobida ( 90 12 -90 13 -bandlar bundan mustasno) belgilangan qoidalar inobatga olinadi (bunda kollegial organ Institut kengashi hisoblanadi).

16. Institut ushbu Metodikaga 1-2-ilovalarga muvofiq kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajaradi.

Institut tomonidan kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarishda ushbu sohada ilmiy faoliyat bilan shugʻullanuvchi tashkilotlar hamijrochi tashkilot sifatida jalb etilishi mumkin.

Mutaxassislarning kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalarini bajarish boʻyicha ilmiy-tadqiqot guruhlari tarkibida ishtirok etgan davri ularning mehnat stajiga (ilmiy stajiga) qoʻshiladi.

17. Kriminologiya sohasida tashabbus yoki buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi talabnomasida loyihaning mavzusi, turi, bajarish muddati, moliyalashtirish hajmi va manbasi, tadqiqotning maqsadi, metodlari, vazifalari va ularni bajarish boʻyicha kalendar reja, ijrochi va hamijrochi tashkilotlar, ilmiy-tadqiqot guruhi tarkibi, loyiha boʻyicha xarajatlar smetasi, ijrochi tashkilot, hamijrochi tashkilot (mavjud boʻlsa) hamda loyiha rahbarining majburiyatlari bayon etiladi.

Bunda loyiha boʻyicha xarajatlar smetasi (loyihani amalga oshirish xarajatlari) ilmiy-tadqiqot guruhiga ish haqi toʻlovi, yagona ijtimoiy toʻlov, tadqiqot uchun zarur ilmiy-texnik vositalar, materiallar va kitoblarni sotib olish, ilmiy xizmat safari va xorijiy til boʻyicha tarjimonlik xizmatidan foydalanganlik uchun toʻlov, hamijrochi tashkilot ustama xarajatlaridan iborat boʻladi. Loyiha boʻyicha xarajatlar smetasida boshqa xarajatlar ham nazarda tutilishi mumkin.

18. Kriminologiya sohasida tashabbus yoki buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasini bajarish boʻyicha ilmiy-tadqiqot guruhi tarkibi ijrochi tashkilot va hamijrochi tashkilot ilmiy tarkibi, davlat organlarining ilmiy darajaga ega boʻlgan yoki ilmiy va (yoki) pedagogik faoliyat bilan shugʻullanayotgan xodimlari hisobidan 3 — 7 kishidan iborat etib shakllantiriladi. Ushbu ilmiy-tadqiqot guruhiga ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassis rahbarlik qiladi.

Kriminologiya sohasida tashabbus va buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasining oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi uchun ijrochi va hamijrochi tashkilot hamda loyiha rahbari masʼul va javobgar hisoblanadi.

19. Institut kriminologiya sohasida tashabbus yoki buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari natijalarini Oʻzbekiston Respublikasining “Ilm-fan va ilmiy faoliyat toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tartibda tijoratlashtirishi mumkin.

4-bob. Institutning ilmiy takliflari boʻyicha huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar tomonidan zarur chora-tadbirlarni amalga oshirish

20. Institutning ilmiy takliflari ilmiy maqola, axborot-tahliliy hujjat, chora-tadbirlar dasturi, “yoʻl xaritasi” yoki boshqa hujjat loyihasi shaklida rasmiylashtiriladi.

21. Institut kengashi tomonidan maʼqullangan Institutning ilmiy takliflari kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etish (qonunchilik va huquqni qoʻllash amaliyotini takomillashtirishda foydalanish) uchun Oʻzbekiston Respublikasining “Huquqbuzarliklar profilaktikasi toʻgʻrisida”gi Qonunida koʻrsatilgan huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlarga rasman taqdim etiladi.

22. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar Institutning ilmiy takliflarini kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etish boʻyicha oʻz vakolatlari doirasida quyidagi chora-tadbirlarni amalga oshiradi:

jamiyatda huquqiy ong va huquqiy madaniyatni yuksaltirishga hamda qonuniylikni mustahkamlashga, shuningdek, aholida jinoyatchilikka nisbatan murosasiz munosabatda boʻlishni shakllantirishga qaratilgan targʻibot-tashviqot tadbirlarini tashkil etadi;

jinoyatchilikning salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish boʻyicha idoraviy chora-tadbirlar dasturlarini (“yoʻl xarita”larini) ishlab chiqadi, tasdiqlaydi va ularning amalga oshirilishini taʼminlaydi;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda jinoyatchilik salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish boʻyicha qoʻshma chora-tadbirlarni amalga oshiradi;

kriminologik faoliyatni tartibga solish sohasidagi normativ-huquqiy hujjatlarning toʻliq va samarali ijrosiga toʻsqinlik qilayotgan tizimli muammo va kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha zarur choralarni koʻradi;

zimmasiga yuklangan vazifa va funksiyalarni samarali amalga oshirishiga salbiy taʼsir koʻrsatayotgan kamchilik va muammolarni bartaraf etish choralarini koʻradi.

23. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar tomonidan zarur hollarda, Institutning ilmiy takliflari tajriba tariqasida sinovdan oʻtkazilishi mumkin. Bunda Institutning ilmiy tarkibi ilmiy takliflarni kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etish jarayonida ekspertlik yordamini koʻrsatadi.

24. Huquqbuzarliklar profilaktikasini bevosita amalga oshiruvchi organlar Institutning ilmiy takliflari kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi, shu jumladan, ilmiy takliflar joriy etilgandan soʻng erishilgan natijalar haqida Institutga yozma maʼlumot taqdim etadi. Ushbu maʼlumot asosida Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi ilmiy ishlanmaning kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi haqida xulosani rasmiylashtiradi va muallifga taqdim etadi.

Ilmiy ishlanmani kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi haqidagi xulosa “E-kriminologiya.uz” axborot tizimida Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashining blankasida rasmiylashtiriladi va ushbu kengash raisi tomonidan imzolanadi.

25. Institut kengashi ilmiy kotibi ilmiy ishlanmani kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi haqidagi xulosalarning hisobini tizimli ravishda yuritish uchun masʼul hisoblanadi.

5-bob. “Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks)ni yuritish

26. “Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks) Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya kengashi tomonidan “E-kriminologiya.uz” axborot tizimida yuritiladi.

27. “Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks) quyidagi tartibda hisoblanadi:

kriminologiya sohasi boʻyicha ishlab chiqilgan ilmiy taʼrif uchun 0,6 ball;

kriminologiya sohasi boʻyicha ishlab chiqilgan ilmiy tasnif uchun 0,4 ball;

kriminologiya sohasi boʻyicha ishlab chiqilgan ilmiy taklif uchun 0,2 ball beriladi.

Ilmiy taʼrif, tasnif va takliflar hammualliflikda tayyorlangan boʻlsa, belgilangan ball mualliflar oʻrtasida teng taqsimlanadi.

28. “Jamoat xavfsizligi boʻyicha tashabbus indeksi” (i-indeks) ilmiy ishlanmani kriminologik faoliyat amaliyotiga joriy etilganligi haqidagi xulosalarda qayd etilgan ilmiy taʼriflar, tasniflar va takliflar asosida hisoblanadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

29. Institutning “Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”, “Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti”, “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti” Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 23-dekabrdagi 808-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining Ochiq maʼlumotlar portali toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasining Ochiq maʼlumotlar portalida eʼlon qilib boriladi.

“Jinoyatchilik omillari davlat hisoboti”, “Jinoyatchilik tendensiyalari davlat hisoboti”, “Kriminologik tadqiqotlar davlat hisoboti”ga davlat sirlari yoki qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etuvchi maʼlumotlar, shuningdek, shaxsga doir maʼlumotlar kiritilmaydi.

30. Mazkur Metodika talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazish metodikasiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti tomonidan bajariladigan kriminologiya sohasida tashabbus asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari

T/r Tashabbus asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari nomi Loyiha turi I. Milliy loyihalar 1. ““Bir jinoyat omili va uning bartaraf etilishi” telekoʻrsatuvini tayyorlash va tizimli ravishda efirga uzatilishini yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlarini amalga oshirish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 2. “Yangi avlod ilmiy tashkiloti — smart ilmiy-tadqiqot muassasasi konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 3. “Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologik faoliyat konsepsiyasi loyihasini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 4. “Oʻzbekiston Respublikasining Kriminologik faoliyat tizimini rivojlantirish strategiyasi loyihasini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 5. “Ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jazoga hukm qilingan shaxslar ustidan taʼsirchan nazoratni oʻrnatishda “onlayn kuzatuv” imkonini beruvchi axborot tizimini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 6. ““E-kriminologiya.uz” axborot tizimi, uning “Jinoyatchilik tendensiyalari”, “Jinoyatchilik omillari” modullarini yaratish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 7. ““Nazorat” nomli amaliy ilmiy-tadqiqot loyihasi natijalarini tijoratlashtirish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 8. “Sudlangan shaxslarni ijtimoiy moslashtirish doirasida ularga xorijiy tilni maqsadli masofaviy oʻrgatish metodikasi va elektron platformasini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 9. “Jinoyat sodir boʻlgan joylarni “nazorat ostidagi hudud”, “xavfli hudud” va “jinoyat oʻchogʻi” kvadratlariga ajratish metodikasi va dasturiy taʼminotini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 10. “Jinoyat sodir boʻlgan joylarning geografik koordinatalarini sunʼiy intellekt texnologiyalari yordamida tahlil qilish asosida respublika hududlarining geokriminologik xaritasini tayyorlash hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 11. “2024-yilda Qoraqalpogʻiston Respublikasida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 12. “2024-yilda Toshkent shahrida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 13. “2024-yilda Toshkent viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 14. “2024-yilda Fargʻona viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 15. “2024-yilda Andijon viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 16. “2024-yilda Namangan viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 17. “2024-yilda Sirdaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 18. “2024-yilda Jizzax viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 19. “2024-yilda Navoiy viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 20. “2024-yilda Buxoro viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 21. “2024-yilda Samarqand viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 22. “2024-yilda Qashqadaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 23. “2024-yilda Surxondaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha 24. “2024-yilda Xorazm viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik tendensiyalarini aniqlash va uning salbiy tendensiyalarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Amaliy loyiha II. Xalqaro loyihalar 25. “Oʻzbekiston Respublikasining Kriminologik faoliyat kodeksi loyihasini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 26. ““Jinoyatchilik darajasi” xalqaro reytingini tuzish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 27. ““Kriminologiya” xalqaro ilmiy-amaliy jurnalining 1 — 4-sonlarini Koreya kriminologiya va adliya institutining “International Journal of Criminal Justice” xalqaro jurnali tajribasi asosida tayyorlash hamda chop etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 28. “Oʻzbekiston va Koreya kriminologiyasini qiyosiy tadqiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 29. “Oʻzbekiston va Germaniya kriminologiyasini qiyosiy tadqiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha 30. “Oʻzbekiston va Turkiya kriminologiyasini qiyosiy tadqiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fundamental loyiha

Kriminologiya sohasida ilmiy-amaliy tadqiqotlar oʻtkazish metodikasiga 2-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti tomonidan bajariladigan kriminologiya sohasida buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari

T/r Buyurtma asosidagi ilmiy-amaliy tadqiqot loyihalari nomi Buyurtmachilar Loyiha turi I. Milliy loyihalar 1. “Aholining eʼtirozlariga sabab boʻlayotgan ijtimoiy taranglik holatlarining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Fundamental loyiha 2. “Turizm obyektlarida jamoat xavfsizligini taʼminlashda foydalanish uchun kriminologik profayling texnologiyasini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Transport va turizm obyektlarida xavfsizlikni taʼminlash departamenti Fundamental loyiha 3. “Manzil-koloniyalarda nazorat ostida erkin harakatlanadigan va atrofi ochiq joylarda foydali mehnatga jalb etilgan mahkumlarni masofaviy nazorat qilish apparat-dasturiy kompleksini yaratish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Jazoni ijro etish departamenti Amaliy loyiha 4. “Oʻgʻrilik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti Amaliy loyiha 5. “Konvoy ostidagi shaxslarning harakatlanishini masofaviy nazorat qilish apparat-dasturiy kompleksini yaratish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Jamoat tartibini saqlash xizmati Amaliy loyiha 6. “Huquqbuzarlik sodir etish yoki undan jabrlanish ehtimoli yuqori boʻlgan shaxslarga ijtimoiy profilaktika choralarini qoʻllashning huquqiy mexanizmlarini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Huquqbuzarliklar profilaktikasi xizmati Amaliy loyiha 7. “Transport vositalari harakati yoki ulardan foydalanish xavfsizligi qoidalarini buzish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati Fundamental loyiha 8. “Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslarni Oʻzbekiston Respublikasi hududidan maʼmuriy tarzda chiqarib yuborish, ushbu jarayonda shaxslarni vaqtincha saqlash muammolarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Migratsiya va fuqarolikni rasmiylashtirish bosh boshqarmasi Amaliy loyiha 9. “Ozodlikni cheklash jazosini oʻtayotgan shaxslar zimmasiga yuklangan alkogolli ichimliklar isteʼmol qilmaslik cheklovi ijrosini masofaviy nazorat qilish apparat-dasturiy kompleksini yaratish va amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Probatsiya boshqarmasi Amaliy loyiha 10. “Raqamli kriminologiya asoslarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Ekspert-kriminalistika bosh markazi Amaliy loyiha 11. “Buyuk Britaniya kriminologiyasining ilgʻor tajribalarini aniqlash va amaliyotga joriy etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Akademiyasi Fundamental loyiha 12. “Oʻquvchilarni vatanparvarlik ruhida tarbiyalash, ularda “huquqbuzarlikka qarshi immunitet” yaratish faoliyatini tashkil etish metodikasi va dasturiy taʼminotini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi Amaliy loyiha 13. “Aholi bandligini taʼminlash va fuqarolarning norasmiy mehnat faoliyati bilan shugʻullanishi uchun chet elga ketishining oldini olishda fermer xoʻjaliklarining rolini kuchaytirish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi Amaliy loyiha 14. “Kontrabanda jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi Amaliy loyiha 15. “Soliqlar yoki yigʻimlarni toʻlashdan boʻyin tovlash jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi Amaliy loyiha 16. “Oila-turmush munosabatlari doirasidagi jinoyatlarning omillarini bartaraf etish metodikasi va dasturiy taʼminotini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi Amaliy loyiha 17. “2024-yilda Qoraqalpogʻiston Respublikasida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va ularni bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Amaliy loyiha 18. “2024-yilda Andijon viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Andijon viloyati hokimligi Amaliy loyiha 19. “2024-yilda Buxoro viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Buxoro viloyati hokimligi Amaliy loyiha 20. “2024-yilda Jizzax viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Jizzax viloyati hokimligi Amaliy loyiha 21. “2024-yilda Qashqadaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Qashqadaryo viloyati hokimligi Amaliy loyiha 22. “2024-yilda Navoiy viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Navoiy viloyati hokimligi Amaliy loyiha 23. “2024-yilda Namangan viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Namangan viloyati hokimligi Amaliy loyiha 24. “2024-yilda Samarqand viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Samarqand viloyati hokimligi Amaliy loyiha 25. “2024-yilda Sirdaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Sirdaryo viloyati hokimligi Amaliy loyiha 26. “2024-yilda Surxondaryo viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Surxondaryo viloyati hokimligi Amaliy loyiha 27. “2024-yilda Toshkent viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Toshkent viloyati hokimligi Amaliy loyiha 28. “2024-yilda Fargʻona viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fargʻona viloyati hokimligi Amaliy loyiha 29. “2024-yilda Xorazm viloyatida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Xorazm viloyati hokimligi Amaliy loyiha 30. “Odam savdosi jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Amaliy loyiha 31. “Qasddan badanga yengil shikast yetkazish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Andijon viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 32. “Talonchilik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Buxoro viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 33. “Firibgarlik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Jizzax viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 34. “Qoʻshmachilik qilish yoki fohishaxona saqlash jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Qashqadaryo viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 35. “Qasddan badanga ogʻir shikast yetkazish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Navoiy viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 36. “Bosqinchilik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Namangan viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 37. “Qasddan odam oʻldirish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Samarqand viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 38. “Oilaviy (maishiy) zoʻravonlik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Sirdaryo viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 39. “Giyohvandlik vositalari, ularning analoglari yoki psixotrop moddalarni oʻtkazish maqsadini koʻzlab qonunga xilof ravishda tayyorlash, olish, saqlash va boshqa harakatlar qilish, shuningdek ularni qonunga xilof ravishda oʻtkazish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmasi Amaliy loyiha 40. “Bezorilik jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Fargʻona viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 41. “Nomusga tegish jinoyatining salbiy tendensiyalari va omillarini bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Xorazm viloyati ichki ishlar boshqarmasi Amaliy loyiha 42. “2024-yilda Toshkent shahrida qayd etilgan jinoyatchilik omillarini aniqlash va bartaraf etish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi Amaliy loyiha II. Xalqaro loyihalar 43. “Ilgʻor xorijiy tajriba asosida Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalarida kriminologiya fani oʻqitilishini rivojlantirish choralarini ishlab chiqish” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Fundamental loyiha 44. “Surxondaryo viloyatining Qumqoʻrgʻon tumanidagi Navbahor mahallasi misolida ijtimoiy profilaktikani qoʻllash metodikasi va dasturiy taʼminotini ishlab chiqish hamda amaliyotga tatbiq etish (Koreya Respublikasi tajribasi asosida)” nomli ilmiy-amaliy tadqiqot loyihasi Surxondaryo viloyati ichki ishlar boshqarmasi Fundamental loyiha

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 24-iyuldagi 445-son qaroriga 3-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 4-iyuldagi 354-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi va ularning oila aʼzolarini ijtimoiy himoya qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 49-bandning uchinchi xatboshisidagi “hududiy ichki ishlar organlarida” soʻzlari “hududiy ichki ishlar organlari va Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. 117-band “hududiy ichki ishlar organlari” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

3. 168-bandning birinchi xatboshisidagi “ichki ishlar organlari va harbiy tuzilmalarda” soʻzlari “ichki ishlar organlari, harbiy tuzilmalar va Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida tashkil etiladigan” soʻzlari bilan almashtirilsin.

4. 177-bandning ikkinchi xatboshisi “ichki ishlar organlari,” soʻzlaridan keyin “Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot instituti,” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

5. 183-bandning birinchi xatboshisi “hududiy komissiyalariga” soʻzlaridan keyin “yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Kriminologiya tadqiqot institutida tashkil etiladigan hududiy komissiyaga” soʻzlari bilan toʻldirilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 24-iyul,

445-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.07.2024-y., 09/24/445/0553-son; 30.12.2024-y., 07/24/455/1092-son; 10.03.2026-y., 09/26/94/0218-son)

lex.uz