📅 2024-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 25-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 25 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига республика ижро этувчи ҳокимият органларининг номларини ўзаро мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Маъмурий ислоҳотлар доирасида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 10 июндаги ПФ-90-сон ҳамда « Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида » 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ташкилотлар қайта ташкил этилганлиги ҳамда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари қайта номланганлиги муносабати билан уларнинг номланишини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги йўналишларини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг 10 1 -банди бешинчи хатбошисидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» ва «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг» сўзлари тегишлича «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» ва «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, фитосанитария чораларини қўллаш ва бекор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 10 1 -банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 10 3 -банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 20 1 -банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Талабгорлардан ушбу бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади»;
г) 20 5 -банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2-иловада :
1-босқич позициясининг «Субъектлар» устунидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-босқич позициясининг «Тадбирлар» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан киритилган ҳужжатларни кўриб чиқади, сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш ишларини фойдаланишга қабул қилиш ҳудудий ишчи гуруҳига тақдим этади»;
9-босқич позициясининг «Тадбирлар» устунидаги «Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 3-илованинг 4-бандидаги «Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи» сўзлари «Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 4-илованинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи».
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Зарарли организмлардан холи ҳудудлар ва зарарли организмлар миқдори кам бўлган ҳудудларни белгилаш тартиби тўғрисидаги ҳамда ўсимликлар карантини объектини йўқ қилиш ва унинг ўчоғини бартараф этиш дастурини ишлаб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 6 ноябрдаги 695-сон қарорида :
а) 1-илованинг 3-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 3-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сон қарорида :
а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасини бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
б) 2-иловада :
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом»;
1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) Виночиликни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) бошқариш, шунингдек, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма Агентлик тизимида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади»;
6-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Халқаро аккредитация форуми (IAF) томонидан кўп томонлама тан олиш битимига киритилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш занжирида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда зарур бўлган ускуна ва лаборатория жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи, лекин 500 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидиялар ажратилади;
йиллик тушумида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган ҳамда ҳар йили қиймати 1 миллион доллардан ортиқ миқдордаги маҳсулотларни экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, маркетолог, дизайнер ва халқаро стандартлар бўйича хорижий мутахассислар жалб қилинганда, уларга ҳисобланган иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баробаридан кўп бўлмаган қисми қоплаб берилади».
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 январдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарори билан тасдиқланган Кўчма савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 41-банди учинчи хатбошисидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 81-сон қарори билан тасдиқланган Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Томорқа ер эгалари, фермер, деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулот етказиб берувчилари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилишга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратишга кўмаклашувчи республика ишчи гуруҳининг НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
1. Лавозими бўйича — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
2. Келишув асосида — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили
3. Келишув асосида — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили
4. Келишув асосида — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили
5. Келишув асосида — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
6. Лавозими бўйича — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижро этувчи директори ўринбосари, ишчи гуруҳ котиби»;
б) 7-илованинг «Республика ишчи гуруҳи» блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ишчи гуруҳи:
1. Лавозими бўйича — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари
2. Келишув асосида — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили
3. Келишув асосида — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили
4. Келишув асосида — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили
5. Келишув асосида — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили
6. Лавозими бўйича — Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари»;
в) 8-илованинг «Республика ишчи гуруҳи» блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Республика ишчи гуруҳи:
Т/р Республика ишчи гуруҳи аъзолари Рад этиш сабаблари 1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари 2. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги вакили 3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакили 4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили 5. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вакили 6. Жамғарма ижро этувчи директори ўринбосари » .
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликларига қарши вакцинация тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 5-банддаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) илованинг 1 — 5 ҳамда 7 ва 8-позицияларининг «Субъектлар» устунидаги тегишли келишикдаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари тегишли келишикдаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» билан сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария фидойиси» ва «Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 27 сентябрдаги 526-сон қарорида :
а) 3 ва 4-бандлардаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш схемасининг 1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1б-иловада :
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi», учинчи сатрда «Veterinariya va chorvachilikni» ва тўртинчи сатрда «rivojlantirish qoʻmitasi raisining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган»;
«Ўзбекистон Республикаси ветеринария фидойиси» кўкрак нишони гувоҳномаси тасвиридаги «Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raising» сўзлари «Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisining» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 2-илованинг 4-банди биринчи хатбошисидаги «Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси чорвачилик фидокори» кўкрак нишони билан тақдирлаш схемасининг 1-босқич позицияси «Тадбирлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 2б-иловада :
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли тўрт сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi», учинчи сатрда «Veterinariya va chorvachilikni» ва тўртинчи сатрда «rivojlantirish qoʻmitasi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган»;
«Ўзбекистон Республикаси Чорвачилик фидокори» кўкрак нишони гувоҳномаси тасвиридаги «Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi» сўзлари «Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 июль,
453-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining nomlarini oʻzaro muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Maʼmuriy islohotlar doirasida qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat sohasida davlat boshqaruvini samarali tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 10-iyundagi PF-90-son hamda “ Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2024-yil 16-fevraldagi PF-36-son Farmonlari ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi tashkilotlar qayta tashkil etilganligi hamda boshqa respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari qayta nomlanganligi munosabati bilan ularning nomlanishini qonunchilik hujjatlariga muvofiqlashtirish;
qishloq xoʻjaligi sohasida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashning yangi yoʻnalishlarini belgilash.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 25-iyuldagi 453-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
2. Vazirlar Mahkamasining 2011-yil 1-martdagi 51-son qarori bilan tasdiqlangan Bogʻdorchilik-uzumchilik shirkatlari toʻgʻrisidagi nizomning 10 1 -bandi beshinchi xatboshisidagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” va “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmatining” soʻzlari tegishlicha “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” va “Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 405-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 19-fevraldagi 99-son qarori bilan tasdiqlangan Fitosanitar xavfni tahlil qilish, fitosanitariya choralarini qoʻllash va bekor qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qarori bilan tasdiqlangan Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 10 1 -bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 10 3 -bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 20 1 -band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Talabgorlardan ushbu bandda nazarda tutilmagan hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi”;
g) 20 5 -bandning birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 2-ilovada :
1-bosqich pozitsiyasining “Subyektlar” ustunidagi “Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-bosqich pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-bosqich pozitsiyasining “Tadbirlar” ustuni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tuman (shahar) fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi tomonidan kiritilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi, suv taʼminoti ogʻir boʻlgan hududlardagi aholi tomorqalari va dehqon xoʻjaliklarini sugʻorish uchun vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻilash, shuningdek, daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish vositalarini sotib olish va oʻrnatish ishlarini foydalanishga qabul qilish hududiy ishchi guruhiga taqdim etadi”;
9-bosqich pozitsiyasining “Tadbirlar” ustunidagi “Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 3-ilovaning 4-bandidagi “Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi” soʻzlari “Oʻzbekiston mahallalari uyushmasining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 4-ilovaning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmasi boshligʻi”.
7. Vazirlar Mahkamasining “Zararli organizmlardan xoli hududlar va zararli organizmlar miqdori kam boʻlgan hududlarni belgilash tartibi toʻgʻrisidagi hamda oʻsimliklar karantini obyektini yoʻq qilish va uning oʻchogʻini bartaraf etish dasturini ishlab chiqish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2020-yil 6-noyabrdagi 695-son qarorida :
a) 1-ilovaning 3-bandidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 2-ilovaning 3-bandi birinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Alkogol va tamaki bozorini tartibga solish hamda vinochilikni rivojlantirish agentligi faoliyatiga oid normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida” 2020-yil 30-noyabrdagi 753-son qarorida :
a) 1-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasini boshqarish, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini nazarda tutuvchi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
b) 2-ilovada :
nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasi toʻgʻrisida nizom”;
1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligida xizmatlar koʻrsatish agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) Vinochilikni rivojlantirish jamgʻarmasini (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) boshqarish, shuningdek, uning mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma Agentlik tizimida yuridik shaxs tashkil etmagan holda tuziladi”;
6-band quyidagi mazmundagi oʻn birinchi va oʻn ikkinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Xalqaro akkreditatsiya forumi (IAF) tomonidan koʻp tomonlama tan olish bitimiga kiritilgan oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarish va yetkazib berish zanjirida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda zarur boʻlgan uskuna va laboratoriya jihozlarini xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizi, lekin 500 million soʻmdan oshmagan miqdorda subsidiyalar ajratiladi;
yillik tushumida tayyor oziq-ovqat mahsulotlari eksportidan tushum ulushi kamida 30 foizni tashkil qiladigan hamda har yili qiymati 1 million dollardan ortiq miqdordagi mahsulotlarni eksport qiluvchi mahalliy korxonalar tomonidan injener-texnolog, marketolog, dizayner va xalqaro standartlar boʻyicha xorijiy mutaxassislar jalb qilinganda, ularga hisoblangan ish haqining 30 foizi, biroq mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorining 10 barobaridan koʻp boʻlmagan qismi qoplab beriladi”.
9. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 22-yanvardagi 32-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻsimliklar karantini sohasida monitoring yuritish va fitosanitar dala nazoratini amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 2-bandi yettinchi xatboshisidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 3-avgustdagi 485-son qarori bilan tasdiqlangan Koʻchma savdoni amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 41-bandi uchinchi xatboshisidagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 81-son qarori bilan tasdiqlangan Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilish xarajatlarining bir qismiga subsidiya ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Tomorqa yer egalari, fermer, dehqon xoʻjaliklari, qishloq xoʻjaligi mahsulot yetkazib beruvchilari bilan kooperatsiya asosida ish tashkil etgan tadbirkorlik subyektlariga omborxonalarni jihozlash, shuningdek, qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini quritish, saralash va qadoqlash uskunalarini xarid qilishga sarflangan xarajatlarning bir qismini qoplash uchun subsidiya ajratishga koʻmaklashuvchi respublika ishchi guruhining NAMUNAVIY TARKIBI
1. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari, ishchi guruh rahbari
2. Kelishuv asosida — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili
3. Kelishuv asosida — Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili
4. Kelishuv asosida — Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili
5. Kelishuv asosida — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili
6. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi huzuridagi Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining ijro etuvchi direktori oʻrinbosari, ishchi guruh kotibi”;
b) 7-ilovaning “Respublika ishchi guruhi” bloki quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika ishchi guruhi:
1. Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari
2. Kelishuv asosida — Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili
3. Kelishuv asosida — Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili
4. Kelishuv asosida — Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili
5. Kelishuv asosida — Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili
6. Lavozimi boʻyicha — Jamgʻarma ijro etuvchi direktori oʻrinbosari”;
v) 8-ilovaning “Respublika ishchi guruhi” bloki quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Respublika ishchi guruhi:
T/r Respublika ishchi guruhi aʼzolari Rad etish sabablari 1. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisi oʻrinbosari 2. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakili 3. Iqtisodiyot va moliya vazirligi vakili 4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi vakili 5. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi vakili 6. Jamgʻarma ijro etuvchi direktori oʻrinbosari ” .
12. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 31-avgustdagi 481-son qarori bilan tasdiqlangan Hayvonlarning oʻta xavfli yuqumli kasalliklariga qarshi vaksinatsiya tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 5-banddagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovaning 1 — 5 hamda 7 va 8-pozitsiyalarining “Subyektlar” ustunidagi tegishli kelishikdagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” bilan soʻzlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya fidoyisi” va “Oʻzbekiston Respublikasi chorvachilik fidokori” koʻkrak nishonlari toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2022-yil 27-sentabrdagi 526-son qarorida :
a) 3 va 4-bandlardagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
4-bandning birinchi xatboshisidagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Oʻzbekiston Respublikasi veterinariya fidoyisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash sxemasining 1-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1b-ilovada :
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi”, uchinchi satrda “Veterinariya va chorvachilikni” va toʻrtinchi satrda “rivojlantirish qoʻmitasi raisining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan”;
“Oʻzbekiston Respublikasi veterinariya fidoyisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi tasviridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raising” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
g) 2-ilovaning 4-bandi birinchi xatboshisidagi “Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“Oʻzbekiston Respublikasi chorvachilik fidokori” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash sxemasining 1-bosqich pozitsiyasi “Tadbirlar” ustunidagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasiga” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 2b-ilovada :
oʻninchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli toʻrt satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi”, uchinchi satrda “Veterinariya va chorvachilikni” va toʻrtinchi satrda “rivojlantirish qoʻmitasi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10 kegl) soʻzlari yozilgan”;
“Oʻzbekiston Respublikasi Chorvachilik fidokori” koʻkrak nishoni guvohnomasi tasviridagi “Oʻzbekiston Respublikasi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 25-iyul,
453-son