📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 17-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 17 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига хавфли юклар транзитига рухсатномаларни электрон шаклда расмийлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали хавфли юкларнинг транзитини назорат қилиш самарадорлигини ошириш, транспорт соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитлар яратиш, ташувчиларга электрон хизматлар кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
хавфли юклар транзитига рухсатномаларни электрон шаклда расмийлаштиришни жорий этиш;
хавфли юклар транзитига рухсатномаларни расмийлаштириш бўйича ваколатли органларнинг вазифаларини аниқ белгилаш ва идоралараро электрон ҳамкорлигини таъминлаш;
хавфли юклар транзитига рухсатномалар бериш бўйича аризани кўриб чиқиш муддатини қисқартириш.
2. Транспорт вазирлиги хавфли юклар транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар билан биргаликда:
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб хавфли юклар транзитига рухсатномалар олиш учун хулосалар «Хавфли юк» ахборот тизими орқали берилишини ташкил этсин;
Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб республика ҳудуди орқали ўтаётган хавфли юкларни «онлайн» (GPS) режимда масофадан кузатиб бориш амалиётини йўлга қўйсин ва идоралараро интеграция қилинишини таъминласин;
2024 йил 1 ноябрга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатномалар бўлган тақдирда, транзит қилинадиган хавфли юклар рўйхатини Хавфли юкларни халқаро йўлларда ташиш тўғрисида Европа битимига мувофиқлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 434-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. 1-иловада назарда тутилган хавфли юклар транзитига рухсатномалар берилишини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юклансин.
Белгилансинки:
хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади;
хавфли юклар транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан имзоланади;
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб хавфли юклар транзитига рухсатномалар мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилади».
2. 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 3-иловада :
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Хавфли юклар транзити уларнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан электрон шаклда бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Хавфли юклар транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири имзолайди»;
б) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси хавфли юклар транзитига хулосалар бериш ҳамда назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек, ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади»;
в) 8-банднинг биринчи хатбошиси «қуйидаги ҳужжатларни» сўзларидан кейин «почта орқали ёки электрон шаклда» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «зарар» сўзи «зарур» сўзи билан алмаштирилсин;
д) 12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Транспорт вазирлиги хавфли юклар транзитига рухсатнома учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда, зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун юборади. Ушбу органларнинг асосли хулосалари етти кун муддатда ташилаётган юклар турига кўра Транспорт вазирлигига хавфли юкларнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда ҳамда Мудофаа вазирлигига қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар бўйича тақдим этилиши керак.
13. Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва ариза берувчига тақдим этади.
Транспорт вазирлиги олинган хулосалар асосида беш кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва қарорни юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали электрон шаклда юборади.
Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади»;
е) 14-бандда :
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда берилади»;
ўн биринчи хатбоши ўн иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
ж) 15-бандда :
биринчи хатбошидаги «йигирма кундан ошмаслиги» сўзлари «йигирма кундан, Транспорт вазирлиги учун ўн беш кундан ошмаслиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бу ҳолда Мудофаа вазирлиги ариза берувчини ушбу Низомда назарда тутилган умумий муддатнинг узайтирилгани тўғрисида унинг сабабларини ва узайтириш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда, Транспорт вазирлиги эса юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали хабардор қилади»;
з) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчига бундай қарор қабул қилингандан кейин бир кун муддатда ёзма равишда, Транспорт вазирлиги томонидан эса юкнинг мазмун-моҳияти ва махфийлик даражасидан келиб чиқиб, «Хавфли юк» ахборот тизими орқали рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда юборилади»;
и) 17-банд «ташкил этади» сўзларидан кейин «ва бир марталик хусусиятга эга» сўзлари билан тўлдирилсин;
к) 23-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари ҳамда 24-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 31-банддаги «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) қуйидаги мазмундаги 1-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Транспорт вазирлиги томонидан хавфли юклар транзитига рухсатнома бериш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Хавфли юклар транзитига рухсатнома олиш учун Транспорт вазирлигига зарур ҳужжатларни тақдим этади. Хоҳишига кўра 2-босқич Транспорт вазирлиги Зарур ҳужжатларни тегишли ваколатли органларга транзитни амалга ошириш бўйича хулосалар бериш учун юборади. 2 кун муддатда 3-босқич Ваколатли органлар Зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, асосли хулосаларни Транспорт вазирлигига юборади. 7 кун муддатда 4-босқич Транспорт вазирлиги Олинган хулосалар асосида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва ариза берувчига юборади. 5 кун муддатда »;
н) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI MINISTRY OF TRANSPORT OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN Хавфли юк транзитига РУХСАТНОМА ________________________________________________________________________ (асос, халқаро шартнома, норматив-ҳуқуқий ҳужжат) _____________________________________________________________________________________ мувофиқ ___________ (давлат) эҳтиёжи учун мўлжалланган хавфли юкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига Транспорт вазирлиги томонидан ____-сон рухсатнома берилди. Юк жўнатувчи: ________________________________________________________________________ Юк ташувчи ташкилот: _________________________________________________________________ Юк олувчи ташкилот: ___________________________________________________________________ ТИФ ТН коди: _________________________________________________________________________ БМТ рўйхати бўйича тартиб рақами: ______________________________________________________ Хавфли юклар таснифи бўйича рақами:____________________________________________________ Юкнинг миқдори: ______________________________________________________________________ Кириш пункти: ________________________________________________________________________ Чиқиш пункти: ________________________________________________________________________ Фойдаланиладиган транспорт тури: _______________________________________________________ Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати: ___ кун Транзитда қатнашувчи давлатлар ҳудудида режалаштирилаётган ҳаракатланиш маршрути:____________________________________________ Транзитни амалга ошириш шартлари: хавфли юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланиши кўрсатилган маршрутга мувофиқ барча хавфсизлик талаблари ва махсус юкларнинг транзити соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига қатъи риоя қилган ҳолда амалга оширилиши лозим. Илова:_________ Транспорт вазири QR-код Ф.И.О. ».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 июль,
434-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranzitini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish toʻgʻrisida” 2002-yil 21-fevraldagi 62-son qaroriga xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalarni elektron shaklda rasmiylashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali xavfli yuklarning tranzitini nazorat qilish samaradorligini oshirish, transport sohasiga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish, ortiqcha byurokratik toʻsiqlarni bartaraf etish, tadbirkorlik subyektlari faoliyati uchun yanada keng shart-sharoitlar yaratish, tashuvchilarga elektron xizmatlar koʻrsatish, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranzitini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish toʻgʻrisida” 2002-yil 21-fevraldagi 62-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalarni elektron shaklda rasmiylashtirishni joriy etish;
xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalarni rasmiylashtirish boʻyicha vakolatli organlarning vazifalarini aniq belgilash va idoralararo elektron hamkorligini taʼminlash;
xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalar berish boʻyicha arizani koʻrib chiqish muddatini qisqartirish.
2. Transport vazirligi xavfli yuklar tranzitiga xulosalar berish va nazoratni amalga oshirish boʻyicha vakolatli organlar bilan birgalikda:
2024-yil 1-sentabrdan boshlab xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalar olish uchun xulosalar “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali berilishini tashkil etsin;
Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi hamda boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2024-yil 1-oktabrdan boshlab respublika hududi orqali oʻtayotgan xavfli yuklarni “onlayn” (GPS) rejimda masofadan kuzatib borish amaliyotini yoʻlga qoʻysin va idoralararo integratsiya qilinishini taʼminlasin;
2024-yil 1-noyabrga qadar Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali faqat maxsus ruxsatnomalar boʻlgan taqdirda, tranzit qilinadigan xavfli yuklar roʻyxatini Xavfli yuklarni xalqaro yoʻllarda tashish toʻgʻrisida Yevropa bitimiga muvofiqlashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov va transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 17-iyuldagi 434-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblarning tranzitini davlat tomonidan tartibga solish va nazorat qilish toʻgʻrisida” 2002-yil 21-fevraldagi 62-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. 1-ilovada nazarda tutilgan xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalar berilishini koʻrib chiqish Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligiga yuklansin.
Belgilansinki:
xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma tashiladigan yuklarning turi va xususiyatlari hisobga olingan holda, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi, Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi va Transport nazorati inspeksiyasining asosli xulosalari olingandan keyin qatʼiy belgilangan tartibda beriladi;
xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri tomonidan imzolanadi;
2024-yil 1-sentabrdan boshlab xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomalar mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali elektron shaklda rasmiylashtiriladi”.
2. 5-bandning ikkinchi xatboshisidagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. 3-ilovada :
a) 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Xavfli yuklar tranziti ularning mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan elektron shaklda beriladigan ruxsatnomalar asosida amalga oshiriladi. Xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnomani maxsus vakolatli organlarning xulosalari asosida Oʻzbekiston Respublikasi transport vaziri imzolaydi”;
b) 5-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi xavfli yuklar tranzitiga xulosalar berish hamda nazoratni amalga oshirish boʻyicha vakolatli organlar hisoblanadi.
Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi (harbiy tarkiblar tranzitidan tashqari), Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi, Davlat xavfsizlik xizmati, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi (portlovchi moddalarning tranzitida), shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Xavfsizlik kengashi qurol-yarogʻlar, harbiy texnika, harbiy mol-mulklar, portlovchi moddalar va buyumlarni, shuningdek, harbiy tarkiblarni tranzit tarzida oʻtkazishda xulosalar berish va nazoratni amalga oshirish boʻyicha vakolatli organlar hisoblanadi”;
v) 8-bandning birinchi xatboshisi “quyidagi hujjatlarni” soʻzlaridan keyin “pochta orqali yoki elektron shaklda” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 11-bandning birinchi xatboshisidagi “zarar” soʻzi “zarur” soʻzi bilan almashtirilsin;
d) 12 va 13-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Transport vazirligi xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma uchun ariza olinganda yoki Mudofaa vazirligi qurol-yarogʻlar, harbiy texnika, harbiy mol-mulk va harbiy tarkibni tranzit tarzida tashishga ruxsatnoma uchun ariza olinganda, zarur hujjatlar olingan kundan boshlab ikki kun mobaynida ularni xulosalar berish va nazoratni amalga oshirish boʻyicha tegishli vakolatli organlarga belgilangan talablarga muvofiq tranzitni amalga oshirish mumkinligi toʻgʻrisida asosli xulosalar chiqarish uchun yuboradi. Ushbu organlarning asosli xulosalari yetti kun muddatda tashilayotgan yuklar turiga koʻra Transport vazirligiga xavfli yuklarning mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali elektron shaklda hamda Mudofaa vazirligiga qurol-yarogʻ, harbiy texnika, harbiy mol-mulk va harbiy tarkiblar boʻyicha taqdim etilishi kerak.
13. Mudofaa vazirligi olingan xulosalar asosida oʻn kun muddat mobaynida tranzitga ruxsatnoma berish yoxud berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, uni rasmiylashtiradi va ariza beruvchiga taqdim etadi.
Transport vazirligi olingan xulosalar asosida besh kun muddat mobaynida tranzitga ruxsatnoma berish yoxud berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, uni rasmiylashtiradi va qarorni yukning mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali elektron shaklda yuboradi.
Transport vazirligi tomonidan xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq beriladi”;
e) 14-bandda :
quyidagi mazmundagi oʻn birinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Transport vazirligi tomonidan xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda beriladi”;
oʻn birinchi xatboshi oʻn ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
j) 15-bandda :
birinchi xatboshidagi “yigirma kundan oshmasligi” soʻzlari “yigirma kundan, Transport vazirligi uchun oʻn besh kundan oshmasligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshining ikkinchi jumlasi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bu holda Mudofaa vazirligi ariza beruvchini ushbu Nizomda nazarda tutilgan umumiy muddatning uzaytirilgani toʻgʻrisida uning sabablarini va uzaytirish muddatlarini koʻrsatgan holda yozma ravishda, Transport vazirligi esa yukning mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali xabardor qiladi”;
z) 16-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tranzit ruxsatnomasi berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror ariza beruvchiga bunday qaror qabul qilingandan keyin bir kun muddatda yozma ravishda, Transport vazirligi tomonidan esa yukning mazmun-mohiyati va maxfiylik darajasidan kelib chiqib, “Xavfli yuk” axborot tizimi orqali rad etish sabablari koʻrsatilgan holda yuboriladi”;
i) 17-band “tashkil etadi” soʻzlaridan keyin “va bir martalik xususiyatga ega” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
k) 23-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari hamda 24-bandning birinchi xatboshisidagi “Davlat bojxona qoʻmitasi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 31-banddagi “Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon, geologiya va sanoat xavfsizligini nazorat qilish inspeksiyasi” soʻzlari “Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
m) quyidagi mazmundagi 1-ilova bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblar tranzitiga ruxsatnomalar berish va uning amalga oshirilishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Transport vazirligi tomonidan xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma berish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Xavfli yuklar tranzitiga ruxsatnoma olish uchun Transport vazirligiga zarur hujjatlarni taqdim etadi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Transport vazirligi Zarur hujjatlarni tegishli vakolatli organlarga tranzitni amalga oshirish boʻyicha xulosalar berish uchun yuboradi. 2 kun muddatda 3-bosqich Vakolatli organlar Zarur hujjatlarni oʻrganib chiqib, asosli xulosalarni Transport vazirligiga yuboradi. 7 kun muddatda 4-bosqich Transport vazirligi Olingan xulosalar asosida tranzitga ruxsatnoma berish yoxud ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi, uni rasmiylashtiradi va ariza beruvchiga yuboradi. 5 kun muddatda ”;
n) quyidagi mazmundagi 2-ilova bilan toʻldirilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali maxsus yuklar va harbiy tarkiblar tranzitiga ruxsatnomalar berish va uning amalga oshirilishini nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI TRANSPORT VAZIRLIGI MINISTRY OF TRANSPORT OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN Xavfli yuk tranzitiga RUXSATNOMA ________________________________________________________________________ (asos, xalqaro shartnoma, normativ-huquqiy hujjat) _____________________________________________________________________________________ muvofiq ___________ (davlat) ehtiyoji uchun moʻljallangan xavfli yukning Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali tranzitiga Transport vazirligi tomonidan ____-son ruxsatnoma berildi. Yuk joʻnatuvchi: ________________________________________________________________________ Yuk tashuvchi tashkilot: _________________________________________________________________ Yuk oluvchi tashkilot: ___________________________________________________________________ TIF TN kodi: _________________________________________________________________________ BMT roʻyxati boʻyicha tartib raqami: ______________________________________________________ Xavfli yuklar tasnifi boʻyicha raqami:____________________________________________________ Yukning miqdori: ______________________________________________________________________ Kirish punkti: ________________________________________________________________________ Chiqish punkti: ________________________________________________________________________ Foydalaniladigan transport turi: _______________________________________________________ Tranzit ruxsatnomasining amal qilish muddati: ___ kun Tranzitda qatnashuvchi davlatlar hududida rejalashtirilayotgan harakatlanish marshruti:____________________________________________ Tranzitni amalga oshirish shartlari: xavfli yuk Oʻzbekiston Respublikasi hududi orqali harakatlanishi koʻrsatilgan marshrutga muvofiq barcha xavfsizlik talablari va maxsus yuklarning tranziti sohasidagi Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligiga qatʼi rioya qilgan holda amalga oshirilishi lozim. Ilova:_________ Transport vaziri QR-kod F.I.O. ”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 17-iyul,
434-son