📅 2024-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунида фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби, суғурта объектларининг рўйхати ҳамда гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғининг ўрнини қоплаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган гидротехника иншоотлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ уч ой муддатда фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган ўз тизимидаги гидротехника иншоотларини суғурталаш учун талаб этиладиган барча маълумотларни хатловдан ўтказиб, суғурта шартномалари тузилишини ташкил этсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган гидротехника иншоотлари рўйхатига киритилган гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотлар маблағлари ҳисобидан фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш билан боғлиқ суғурта мукофоти тўловлари амалга оширилишини таъминласин.
Бунда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг ушбу бандда назарда тутилган харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган бюджет маблағлари доирасида, 2025 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 457-сон қарорига 1-ИЛОВА
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси — ушбу Низомда назарда тутилган фавқулодда вазият юз берганда, суғурталовчи суғурта товони (суғурта тўловини) жабрланганга ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини ўз ичига олган суғурта шартномаси;
суғурта қилдирувчи — гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот;
суғурта ҳодисаси — гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиш факти;
суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома — фавқулодда вазият юз берган тақдирда, суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ёки унинг вакили ва бошқалар иштирокида тузиладиган ҳужжат бўлиб, фавқулодда вазият содир бўлган вақт, жой ва унинг сабаби тўғрисидаги ахборотлардан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори, шунингдек, фавқулодда вазият содир бўлганда зарарни камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчи томонидан сарфланган харажатлар миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади;
фавқулодда вазият — гидротехника иншоотларида одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёти ва фаолияти шароити бузилишига олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёки бошқа офат натижасида юзага келган ҳолат.
3. Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга етказилган зарарни суғурта қилдирувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган мулкий манфаатлар суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.
4. Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш учун лицензияга эга бўлган суғурта ташкилотлари суғурталовчи ҳисобланади.
5. Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун даъво билдириш ҳуқуқига эга бўлган жабрланган шахслар (жисмоний шахс, юридик шахс ёки давлат) бошқа шахслар ҳисобланадилар.
2-боб. Суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган ҳолатлар
6. Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб ҳисобланмайди:
а) ядровий портлаш, радиация, радиоактив зарарланиш, агар улар ушбу гидротехника иншоотидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаса;
б) ҳарбий ҳаракатлар, шунингдек, манёврлар ёки бошқа ҳарбий тадбирлар, қуролли тузилмалар ёки террорчиларнинг ҳаракатлари;
в) оммавий тартибсизликлар, бошқа фуқаролар бўйсунмаслигининг жамоавий ҳолатлари, иш ташлашлар;
г) қонунчиликда ва шартномада назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
3-боб. Суғурта шартномасини тузиш тартиби
7. Суғурта шартномаси суғурталовчи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотнинг ташаббуси асосида расмийлаштирилади.
8. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот суғурталовчи томонидан қўйилган масалаларга мувофиқ аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиши шарт.
9. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот суғурта шартномасини тузиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради.
10. Гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш бўйича суғурта суммасининг энг кам миқдори гидротехника иншоотининг тегишли синфи учун ушбу Низомга иловага асосан белгиланади.
11. Суғура мукофоти суғурталовчи томонидан ишлаб чиқилган суғурта тарифи ставкаларидан, шартномада белгиланган гидротехника иншоотининг суғурта суммаси миқдоридан ва таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
12. Суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича тўланиши лозим бўлган суғурта мукофотининг миқдорини белгилашда иншоотнинг жойлашган жойини, ундан фойдаланишнинг муҳимлигини ва бошқа шарт-шароитларни ҳам ҳисобга олиши мумкин.
13. Суғурта шартномасини тузишда суғурталовчи ва суғурта қилдирувчининг келишувига кўра суғурта мукофоти бир йўла ёки суғурта бадаллари шаклида тўланиши мумкин. Суғурта мукофоти суғурталовчига келиб тушиши билан суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирган ҳисобланади.
14. Суғурта мукофоти (суғурта бадали) суғурталовчига келиб тушганидан 3 иш куни ичида суғурта қилдирувчига суғурта полиси тақдим этилиши лозим. Суғурта мукофоти (суғурта бадали) тўланмасдан ҳамда суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирмасдан, суғурта полисини тақдим этиш тақиқланади ҳамда бундай ҳолларда суғурталовчи суғурта мажбуриятларини тўлиқ ўз зиммасига олади.
4-боб. Суғурталовчи, суғурта қилдирувчи ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) суғурта шартномасини тузишда суғурта таваккалчилиги даражасини аниқлаш мақсадида ўз ҳисобидан суғурта объектининг мустақил экспертизасини амалга ошириш;
б) шартнома тузишда ва суғурта шартномаси амал қиладиган даврда суғурта таваккалчилигини баҳолаш;
в) етказилган зарар миқдорини аниқлаш мақсадида қўшимча текширишлар ўтказиш;
г) ваколатли органлардан зарар етказилганлиги сабабли фавқулодда вазиятлар юзага келиши натижасининг техник жиҳатдан текшириш материалларини, ахборот ва ҳужжатларни, тиббий хулосаларни, йўқотилган (шикастланган) мол-мулк қиймати, амалга оширилган ишлар қиймати тўғрисида фикрга эга бўлиш имконини берадиган ҳисобларни, шунингдек, бошқа зарур материалларни сўраш ва олиш;
д) суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этилган ахборотларни текшириш, суғурта шартномаси талаблари ва шартларининг суғурта қилдирувчи томонидан бажарилишини назорат қилиш;
е) гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотдан иншоотдан фойдаланиш даврида саноат хавфсизлик талабларига риоя этилишини талаб қилиш.
16. Суғурталовчи қуйидагиларга мажбур:
а) фавқулодда вазият содир бўлганда зарарларни камайтириш мақсадида гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотнинг суғурталовчи томонидан қопланиши керак бўлган харажатларини тўлаш, агар бундай харажатлар суғурталовчининг кўрсатмаларини бажариш учун зарур бўлган бўлса ёки амалга оширилган бўлса, кўрсатиб ўтилган харажатларни тўлаш суғурталовчи томонидан у тегишли харажатлар тўғрисидаги далолатномани олган санадан бошлаб бир ой мобайнида, бироқ суғурта товони (суғурта тўлови) тўлангандан кейин амалга оширилади. Бундай харажатлар, ҳатто агар тегишли чоралар муваффақиятсиз бўлганда ҳам суғурта суммаси доирасида тўланади;
б) суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта ҳодисаси рўй берганда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаш;
в) гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотнинг мулкий аҳволи, иншоотдан фойдаланишнинг ҳолати, шартлари ва хусусиятлари тўғрисидаги маълумотларни ҳамда суғурта шартномасини тузиш билан боғлиқ равишда маълум бўлиб қолган бошқа махфий ахборотни ошкор қилмаслик, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
г) суғурта мукофоти (суғурта бадали) суғурталовчига келиб тушганидан сўнг 3 иш куни ичида суғурта полисини суғурта қилдирувчига тақдим этиш.
17. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) суғурта ҳодисасини текширишда қатнашиш;
б) суғурта ҳодисаларини текшириш натижалари бўйича қарор юзасидан шикоят қилиш;
в) суғурталовчидан гидротехника иншоотида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
г) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
18. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот қуйидагиларга мажбур:
а) суғурта мукофоти (суғурта бадали)ни суғурта шартномасида белгиланган тартибда, муддатларда ва ҳажмда тўлаш;
б) суғурта шартномаси амалда бўлган даврда суғурталовчига суғурта шартномасини тузишда, хабар қилинган ўзига маълум бўлган жиддий ўзгаришлар ва ҳолатлар тўғрисида, агар ушбу ўзгаришлар гидротехника иншоотининг техник ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, суғурталовчига дарҳол хабар қилиш;
в) суғурталовчига гидротехника иншоотларидаги ҳар қандай фавқулодда вазиятнинг юзага келиши тўғрисида, шунингдек, бошқа шахслар томонидан суғурта қилдирувчига ўзларининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни тўлаш тўғрисида даъво билдиришга олиб келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг ҳар қандай оқибатлари, бошқа шахсларнинг зарарни тўлатиш тўғрисидаги барча эътирозлари ва даъволари ҳақида хабар қилиш, фавқулодда вазиятнинг ҳолати ва сабабларини тавсифловчи барча ҳужжатларни тақдим этиш;
г) фавқулодда вазият юзага келиши натижасида зарарларни камайтириш учун оқилона ва қулай чоралар кўриш;
д) гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот фавқулодда вазиятни бартараф этиш чораларини кўраётганда суғурталовчининг кўрсатмаларига амал қилиш;
е) суғурталовчининг олдиндан розилигини олмасдан, бошқа шахслар томонидан билдирилган талабларни бажариш бўйича бирон-бир мажбуриятларни ўз зиммасига олмаслик;
ж) суғурта шартномасида ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариш.
19. Суғурта шартномасида томонларнинг келишувига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ томонларнинг бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин.
20. Бошқа шахслар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш масалалари бўйича суғурта товони (суғурта тўлови) олиш;
б) суғурта ҳодисасини текширишда қатнашиш;
в) суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома ва қарор юзасидан шикоят қилиш;
г) суғурталовчидан гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида бепул ахборот олиш;
д) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиги ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш масалалари бўйича ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиш.
21. Бошқа шахслар қуйидагиларга мажбур:
а) махсус органлар томонидан берилган гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида зарар кўрилганлиги ва унинг миқдорини тасдиқловчи зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
б) суғурталовчига суғурта ҳодисасини мустақил экспертизадан ўтказишда кўмаклашиш.
22. Бошқа шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятлар олиши ҳам мумкин.
23. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот ва суғурталовчи томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлар бузилган тақдирда, улар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
5-боб. Суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаш
24. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилот суғурталовчини гидротехника иншоотида фавқулодда вазият юзага келганда бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганда, фавқулодда вазият содир бўлган вақтдан бошлаб 3 иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.
25. Суғурта товони (суғурта тўлови) миқдори суғурталовчи томонидан фавқулодда вазият сабабларини техник жиҳатдан текшириш далолатномаси, зарур ҳолларда суд қарорлари ва фавқулодда вазиятнинг сабаблари ва ҳолатлари, шу жумладан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори кўрсатилган бошқа материаллар асосида белгиланади.
26. Суғурта товони (суғурта тўлови) томонлар имзолаган ва фавқулодда вазиятни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган далолатнома асосида ҳамда суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта суммаси доирасида тўланади.
Агар битта суғурта шартномаси бўйича уларга нисбатан турлича суғурта суммаси белгиланган бир неча гидротехника иншоотлари суғурта қилинган бўлса, у ҳолда суғурта товони (суғурта тўлови) фавқулодда вазият содир бўлган гидротехника иншооти бўйича белгиланган суғурта суммаси доирасида тўланади.
27. Суғурта шартномаси бўйича қуйидагилар қопланмайди:
а) маънавий зарар;
б) суғурта қилдирувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган шахсларга, улар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига биноан шартнома (контракт)га мувофиқ меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар;
в) суғурта қилдирувчи мулкий ҳуқуққа, хўжалик юритуви ҳуқуқига ёки тезкор бошқариш ҳуқуқига ёхуд бошқача қонуний асосда (ижара ҳуқуқида, сақлаш шартномаси бўйича, ишончнома бўйича, мулкни унга бериш тўғрисидаги тегишли органнинг фармойишига ва шу кабиларга кўра) унга тегишли бўлган мол-мулкка етказилган зарар;
г) суғурта қилдирувчининг неустойка (жарима, пеня) тўлаш, унинг кафолатли ва шунга ўхшаш мажбуриятларни бажариши, шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги билан боғлиқ ҳолда кўрган зарарлари;
д) гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келган ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар, қимматбаҳо металларга етказилган зарарлар;
е) йўқотилган фойда.
28. Суғурта товони (суғурта тўлови) гидротехника иншоотларида фавқулодда вазият натижасида бошқа шахслар зарар кўрганда тўланади. Ушбу Низомнинг 16-банди «а» кичик бандида назарда тутилган харажатлар суғурта қилдирувчига тўланади.
29. Суғурта товони (суғурта тўлови) фавқулодда вазият тўғрисидаги далолатнома имзоланган кундан бошлаб бир ой муддатда тўланади.
30. Суд қарори юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилинган (рад этилган) тақдирда, суғурталовчи суғурта товони (суғурта тўлови) тўғрисидаги масалани ҳал этишни, агар дастлабки қарор бўйича ижобий ёки салбий хулоса чиқариш мумкин бўлмаса, суднинг узил-кесил қарори қабул қилинадиган вақтгача кечиктириши мумкин.
31. Етказилган зарар суғурталовчи ҳамда бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта тўлови) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди.
32. Суғурталовчининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлашни рад этиш ҳуқуқи қонун ҳужжатлари ва шартнома билан белгиланади.
33. Гидротехника иншоотларидан фойдаланувчи ташкилотнинг зарарини тўлаш юзасидан талаб қилиш ҳуқуқининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаган суғурталовчига ўтиши қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома билан тартибга солинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
34. Суғурта шартномаси бўйича пайдо бўладиган низолар қонунчиликда белгиланган талаблар асосида суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Низоли масалалар бўйича келишувга эришиш мумкин бўлмаган тақдирда, уларни ҳал этиш қонунчиликда белгиланган тартибда судларга кўриб чиқиш учун берилади.
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келиши натижасида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фойдаланувчи ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича суғурта суммаларининг энг кам миқдорлари
Гидротехника иншоотларининг синфи Суғурта суммасининг энг кам миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорида) Биринчи 250000 (икки юз эллик минг) Иккинчи 50000 (эллик минг) Учинчи-тўртинчи 10000 (ўн минг)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 457-сон қарорига 2-ИЛОВА
Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият юзага келган ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар, шунингдек, қимматбаҳо металларга татбиқ этилмайди.
3. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, аммо эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахсларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
2-боб. Асосий тушунчалар
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
жабрланган шахс — гидротехника иншоотларида юзага келган фавқулодда вазият натижасида жароҳат олган ёки моддий зарар кўрган жисмоний ва юридик шахс;
фавқулодда вазият — муайян ҳудудда одамлар қурбон бўлишига, одамларнинг соғлиғига ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотларга ҳамда одамларнинг ҳаёти ва фаолияти шароитлари бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий офат ёхуд бошқа офат натижасида, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши натижасида юзага келган вазиятлар.
3-боб. Гидротехника иншоотида юзага келган фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш
5. Гидротехника иншоотида фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (шаҳарлар ва туманлар) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ёки Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ҳамда бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда, унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилиши ташкил этилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссиялар Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарорига мувофиқ фаолият юритади.
6. Гидротехника иншоотида юзага келган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда унинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий), тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Бош прокуратура ёхуд уларнинг ҳудудий тузилмалари ҳамда суғурталовчи ташкилот вакилларидан иборат фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
7. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
етказилган зарарни баҳолашни ташкил этиш ва назорат қилиш;
гидротехника иншоотларида юзага келган фавқулодда вазиятдан зарар кўрган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни аниқлаш ҳамда жабрланган шахсларнинг уй-жойлари, бинолари, иншоотлари ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ҳамда далолатнома расмийлаштириш;
жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш.
4-боб. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш
8. Жабрланган шахслар гидротехника иншоотида фавқулодда вазиятлар юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ариза шаклини тўлдирган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
9. Жабрланган шахснинг шахсан мурожаат қилиши имкони бўлмаганда, унинг яқин қариндошлари ёки вакиллари етказилган зарар миқдорини қоплаш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
10. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудий давлат органлари томонидан бериладиган шахсни тасдиқловчи вақтинча ҳужжат ёки маълумотнома);
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Кадастр агентлигининг тегишли тузилмалари томонидан электрон шаклда тақдим этилади);
фавқулодда вазият оқибатида жабрланган шахснинг яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг рўйхати;
аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, агар ариза қонуний вакил томонидан имзоланган бўлса.
11. Ишчи гуруҳ Фавқулодда вазиятлар натижасида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журналига киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.
12. Жабрланган шахслар томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.
5-боб. Етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш
13. Ишчи гуруҳ жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида фавқулодда вазиятдан зарар кўрган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар қиймати аниқланади, жабрланган шахсга тегишли бўлган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.
14. Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ишчи гуруҳ жабрланган шахс ёки унинг вакили ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.
15. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
Ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида жабрланган шахсга тегишли уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ҳамда мол-мулкка етказилган зарарни баҳолаш;
баҳолаш якунлари бўйича уч нусхада умумий ҳисобот тайёрлаш (умумий ҳисоботнинг бир нусхаси жабрланган шахс, бир нусхаси Ишчи гуруҳ, бир нусхаси баҳоловчи учун).
16. Баҳолаш ишлари билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
Баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаффофлик ҳамда қонунийлик тўлиқ таъминланиши лозим.
17. Гидротехника иншоотлари юзага келган фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун тақдим этилган ариза ва илова қилинган ҳужжатлар уч кун муддатда тўлиқ ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссияга юборилади.
18. Ҳудудий комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ўн кун муддатда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдимнома киритади.
19. Жабрланган шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
20. Жабрланган шахсларнинг шикоятлари тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади, шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақида жабрланган шахс белгиланган тартибда хабардор қилинади.
6-боб. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш
21. Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазиятлар натижасида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек, атроф-муҳитга зарар етказилганлиги учун фуқаролик жавобгарлигини суғурталаш шартномасига мувофиқ суғурта товони (суғурта пули) томонлар имзолаган ва фавқулодда вазиятни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тузилган далолатнома бўйича тўланади.
22. Суғурталовчи жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплашни ва суғурта товони (суғурта пули)ни тўлашни суғурта шартномасида кўрсатилган суғурта пули доирасида амалга оширади.
23. Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида фавқулодда вазият натижасида етказилган зарарнинг суғурта суммасидан ортиғини ҳамда суғурта қилинмаган ҳолатларда зарарнинг ўрни тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг тақдимномаси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
24. Трансчегаравий аҳамиятга эга бўлган гидротехника иншоотларидаги фавқулодда вазиятлар натижасида етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалар асосида қопланади.
7-боб. Ҳужжатларни сақлаш
25. Гидротехника иншоотида юзага келган фавқулодда вазият натижасида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш бўйича тўпланган барча ҳужжатлар (ариза, далолатнома, баҳолаш ҳисоботлари, тўлов варақалари ва бошқалар) ҳамда Фавқулодда вазият натижасида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали белгиланган тартибда тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)ларнинг архивига 75 йил муддатга сақлаш учун топширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
26. Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 457-сон қарорига 3-ИЛОВА
Фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинадиган гидротехника иншоотлари
Т/р Сув омборлари номи Синфи Асосий техник кўрсаткичлари Фойдаланувчи ташкилот Андижон вилояти 1. Андижон I Лойиҳавий сув ҳажми — 1900 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 115 м Ўзанли «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 2. Асака — адир III Лойиҳавий сув ҳажми — 3,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 24 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги Бухоро вилояти 3. Тозакўл II Лойиҳавий сув ҳажми — 320 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 28 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 4. Тўдакўл II Лойиҳавий сув ҳажми — 1389 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 11 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 5. Шўркўл III Лойиҳавий сув ҳажми — 170 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 14,5 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги Жиззах вилояти 6. Жиззах III Лойиҳавий сув ҳажми — 100 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 25 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 7. Қоровултепа II Лойиҳавий сув ҳажми — 53 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 40 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 8. Зомин II Лойиҳавий сув ҳажми — 52 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 74 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 9. Хўжамушкент II Лойиҳавий сув ҳажми — 8 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 44,5 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 10. Сармич II Лойиҳавий сув ҳажми — 4,3 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 32 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 11. Арнасой II Лойиҳавий сув ҳажми — 1000 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 12 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 12. Оқбулоқ IV Лойиҳавий сув ҳажми — 1,8 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 20,0 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги Қашқадарё вилояти 13. Ҳисорок I Лойиҳавий сув ҳажми — 170 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 138,5 м Ўзанли «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 14. Чимқўрғон II Лойиҳавий сув ҳажми — 500 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 33 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 15. Пачкамар II Лойиҳавий сув ҳажми — 260 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 71 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 16. Қалқама III Лойиҳавий сув ҳажми — 9,4 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 21 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 17. Деҳқонобод II Лойиҳавий сув ҳажми — 34,9 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 48,6 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 18. Қизилсув II Лойиҳавий сув ҳажми — 9,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 32,3 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 19. Лангар II Лойиҳавий сув ҳажми — 7,3 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 34 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 20. Шўробсой IV Лойиҳавий сув ҳажми — 2,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 12 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 21. Қамаши III Лойиҳавий сув ҳажми — 25,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 14,9 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 22. Янгиқўрғон IV Лойиҳавий сув ҳажми — 3,3 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 16 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 23. Нўғайли IV Лойиҳавий сув ҳажми — 2,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 13,5 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 24. Қорабоғ II Лойиҳавий сув ҳажми — 7,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 31,5 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 25. Талимаржон I Лойиҳавий сув ҳажми — 1525 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 35 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 26. Шўртан III Лойиҳавий сув ҳажми — 11,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 17 м Қуйилма «Ўзбекнефтгаз» АЖ «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ 27. Гулдара III Лойиҳавий сув ҳажми — 3,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 34 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги Навоий вилояти 28. Кўксарой III Лойиҳавий сув ҳажми 7,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги 23,5 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилояти 29. Чортоқ II Лойиҳавий сув ҳажми — 30 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 21,5 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 30. Эскиер III Лойиҳавий сув ҳажми — 18,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 28 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 31. Кўксераксой III Лойиҳавий сув ҳажми — 6,4 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 41 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 32. Варзик II Лойиҳавий сув ҳажми — 18,2 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 39 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 33. Жийдалийсой II Лойиҳавий сув ҳажми — 47,7 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 65 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 34. Ертикан III Лойиҳавий сув ҳажми — 20 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 28 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 35. Қорасув III Лойиҳавий сув ҳажми — 3,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 25 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 36. Резаксой I Лойиҳавий сув ҳажми — 300 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 90 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги Самарқанд вилояти 37. Каттақўрғон II Лойиҳавий сув ҳажми — 900 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 31,2 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 38. Қоратепа II Лойиҳавий сув ҳажми — 24 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 36 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 39. Тусунсой II Лойиҳавий сув ҳажми — 52,1 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 42 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 40. Қорасув III Лойиҳавий сув ҳажми — 29 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 15,2 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 41. Собирсой IV Лойиҳавий сув ҳажми — 8 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 8,6 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 42. Оқдарё III Лойиҳавий сув ҳажми — 130 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 20 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 43. Камангарон III Лойиҳавий сув ҳажми — 1,5 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 32 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 44. Акчабсой III Лойиҳавий сув ҳажми — 7,1 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 38 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги Сирдарё вилояти 45. Гидротехника иншооти I Лойиҳавий сув ҳажми — 350 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 33 м Қуйилма «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Сурхондарё вилояти 46. Дегрез IV Лойиҳавий сув ҳажми — 12,8 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 12,7 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 47. Оқ тепа IV Лойиҳавий сув ҳажми — 120 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 14 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 48. Учқизил IV Лойиҳавий сув ҳажми — 160 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 12 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 49. Жанубий Сурхон II Лойиҳавий сув ҳажми — 503 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 30 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 50. Тўполанг I Лойиҳавий сув ҳажми — 500 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 185 м Ўзанли «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 51. Хангарансой IV Лойиҳавий сув ҳажми — 7,62 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 45,0 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 52. Обширсой IV Лойиҳавий сув ҳажми — 0,8 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 18,0 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги Тошкент вилояти 53. Оҳангарон I Лойиҳавий сув ҳажми — 200 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 100 м Ўзанли «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 54. Тошкент II Лойиҳавий сув ҳажми — 250 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 36,5 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 55. Чорвоқ I Лойиҳавий сув ҳажми — 2010 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 165 м Ўзанли «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Фарғона вилояти 56. Гидротехника иншооти I Лойиҳавий сув ҳажми — 350,0 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 24,0 м Қуйилма Сув хўжалиги вазирлиги 57. Каркидон I Лойиҳавий сув ҳажми — 216 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 70 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги 58. Қўрғонтепа II Лойиҳавий сув ҳажми — 28,6 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 45 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги Хоразм вилояти 59. Туямўйин гидроузел комплекси I Лойиҳавий сув ҳажми — 7800 млн.м 3 Тўғон баландлиги — 34 м Ўзанли Сув хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 июль,
457-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
NIZOM
ROʻYXATI
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyatlar natijasida yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibini belgilash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasining “Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi toʻgʻrisida”gi Qonunida foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish tartibi, sugʻurta obyektlarining roʻyxati hamda gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararning sugʻurta summasidan ortigʻining oʻrnini qoplash tartibi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanishi nazarda tutilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyatlar natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy hamda yuridik shaxslarning mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;
Fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinadigan gidrotexnika inshootlari roʻyxati 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Energetika vazirligi, “Oʻzbekgidroenergo” AJ uch oy muddatda fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinadigan oʻz tizimidagi gidrotexnika inshootlarini sugʻurtalash uchun talab etiladigan barcha maʼlumotlarni xatlovdan oʻtkazib, sugʻurta shartnomalari tuzilishini tashkil etsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Energetika vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan birgalikda fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinadigan gidrotexnika inshootlari roʻyxatiga kiritilgan gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotlar mablagʻlari hisobidan fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish bilan bogʻliq sugʻurta mukofoti toʻlovlari amalga oshirilishini taʼminlasin.
Bunda Suv xoʻjaligi vazirligi tizimidagi gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotlarning ushbu bandda nazarda tutilgan xarajatlari 2024-yilda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Suv xoʻjaligi vazirligiga ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida, 2025-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida koʻzda tutilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari J.A. Xodjayev va Oʻzbekiston Respublikasi suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-iyuldagi 457-son qaroriga 1-ILOVA
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurtalash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish shartnomasi — ushbu Nizomda nazarda tutilgan favqulodda vaziyat yuz berganda, sugʻurtalovchi sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovini) jabrlanganga ushbu sugʻurta hodisasi oqibatida yetkazilgan zararni sugʻurta shartnomasida belgilangan sugʻurta summasi miqdorida toʻlash majburiyatini oʻz ichiga olgan sugʻurta shartnomasi;
sugʻurta qildiruvchi — gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot;
sugʻurta hodisasi — gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun foydalanuvchi tashkilotning fuqarolik javobgarligining yuzaga kelish fakti;
sugʻurta hodisasi toʻgʻrisidagi dalolatnoma — favqulodda vaziyat yuz bergan taqdirda, sugʻurtalovchi, sugʻurta qildiruvchi yoki uning vakili va boshqalar ishtirokida tuziladigan hujjat boʻlib, favqulodda vaziyat sodir boʻlgan vaqt, joy va uning sababi toʻgʻrisidagi axborotlardan, boshqa shaxslarga yetkazilgan zarar miqdori, shuningdek, favqulodda vaziyat sodir boʻlganda zararni kamaytirish maqsadida sugʻurta qildiruvchi tomonidan sarflangan xarajatlar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻladi;
favqulodda vaziyat — gidrotexnika inshootlarida odamlar qurbon boʻlishiga, ularning sogʻligʻi yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayoti va faoliyati sharoiti buzilishiga olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoki boshqa ofat natijasida yuzaga kelgan holat.
3. Gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga yetkazilgan zararni sugʻurta qildiruvchi tomonidan qoplash boʻyicha fuqarolik javobgarligi paydo boʻlishi bilan bogʻliq boʻlgan mulkiy manfaatlar sugʻurta qilish obyektlari hisoblanadi.
4. Gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurtalash uchun litsenziyaga ega boʻlgan sugʻurta tashkilotlari sugʻurtalovchi hisoblanadi.
5. Gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun daʼvo bildirish huquqiga ega boʻlgan jabrlangan shaxslar (jismoniy shaxs, yuridik shaxs yoki davlat) boshqa shaxslar hisoblanadilar.
2-bob. Sugʻurta hodisasi hisoblanmaydigan holatlar
6. Sugʻurta qildiruvchining quyidagilar oqibatida paydo boʻlgan fuqarolik javobgarligi sugʻurta hodisasi deb hisoblanmaydi:
a) yadroviy portlash, radiatsiya, radioaktiv zararlanish, agar ular ushbu gidrotexnika inshootidan foydalanish bilan bogʻliq boʻlmasa;
b) harbiy harakatlar, shuningdek, manyovrlar yoki boshqa harbiy tadbirlar, qurolli tuzilmalar yoki terrorchilarning harakatlari;
v) ommaviy tartibsizliklar, boshqa fuqarolar boʻysunmasligining jamoaviy holatlari, ish tashlashlar;
g) qonunchilikda va shartnomada nazarda tutilgan boshqa holatlar.
3-bob. Sugʻurta shartnomasini tuzish tartibi
7. Sugʻurta shartnomasi sugʻurtalovchi tomonidan belgilangan shaklga muvofiq gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotning tashabbusi asosida rasmiylashtiriladi.
8. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot sugʻurtalovchi tomonidan qoʻyilgan masalalarga muvofiq aniq va toʻliq maʼlumotlarni koʻrsatishi shart.
9. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot sugʻurta shartnomasini tuzish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va toʻliqligi uchun javob beradi.
10. Gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurtalash boʻyicha sugʻurta summasining eng kam miqdori gidrotexnika inshootining tegishli sinfi uchun ushbu Nizomga ilovaga asosan belgilanadi.
11. Sugʻura mukofoti sugʻurtalovchi tomonidan ishlab chiqilgan sugʻurta tarifi stavkalaridan, shartnomada belgilangan gidrotexnika inshootining sugʻurta summasi miqdoridan va tavakkalchilik darajasidan kelib chiqqan holda belgilanadi.
12. Sugʻurtalovchi sugʻurta shartnomasi boʻyicha toʻlanishi lozim boʻlgan sugʻurta mukofotining miqdorini belgilashda inshootning joylashgan joyini, undan foydalanishning muhimligini va boshqa shart-sharoitlarni ham hisobga olishi mumkin.
13. Sugʻurta shartnomasini tuzishda sugʻurtalovchi va sugʻurta qildiruvchining kelishuviga koʻra sugʻurta mukofoti bir yoʻla yoki sugʻurta badallari shaklida toʻlanishi mumkin. Sugʻurta mukofoti sugʻurtalovchiga kelib tushishi bilan sugʻurtalovchining majburiyatlari kuchga kirgan hisoblanadi.
14. Sugʻurta mukofoti (sugʻurta badali) sugʻurtalovchiga kelib tushganidan 3 ish kuni ichida sugʻurta qildiruvchiga sugʻurta polisi taqdim etilishi lozim. Sugʻurta mukofoti (sugʻurta badali) toʻlanmasdan hamda sugʻurtalovchining majburiyatlari kuchga kirmasdan, sugʻurta polisini taqdim etish taqiqlanadi hamda bunday hollarda sugʻurtalovchi sugʻurta majburiyatlarini toʻliq oʻz zimmasiga oladi.
4-bob. Sugʻurtalovchi, sugʻurta qildiruvchi va boshqa shaxslarning huquq va majburiyatlari
15. Sugʻurtalovchi quyidagi huquqlarga ega:
a) sugʻurta shartnomasini tuzishda sugʻurta tavakkalchiligi darajasini aniqlash maqsadida oʻz hisobidan sugʻurta obyektining mustaqil ekspertizasini amalga oshirish;
b) shartnoma tuzishda va sugʻurta shartnomasi amal qiladigan davrda sugʻurta tavakkalchiligini baholash;
v) yetkazilgan zarar miqdorini aniqlash maqsadida qoʻshimcha tekshirishlar oʻtkazish;
g) vakolatli organlardan zarar yetkazilganligi sababli favqulodda vaziyatlar yuzaga kelishi natijasining texnik jihatdan tekshirish materiallarini, axborot va hujjatlarni, tibbiy xulosalarni, yoʻqotilgan (shikastlangan) mol-mulk qiymati, amalga oshirilgan ishlar qiymati toʻgʻrisida fikrga ega boʻlish imkonini beradigan hisoblarni, shuningdek, boshqa zarur materiallarni soʻrash va olish;
d) sugʻurta qildiruvchi tomonidan taqdim etilgan axborotlarni tekshirish, sugʻurta shartnomasi talablari va shartlarining sugʻurta qildiruvchi tomonidan bajarilishini nazorat qilish;
e) gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotdan inshootdan foydalanish davrida sanoat xavfsizlik talablariga rioya etilishini talab qilish.
16. Sugʻurtalovchi quyidagilarga majbur:
a) favqulodda vaziyat sodir boʻlganda zararlarni kamaytirish maqsadida gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotning sugʻurtalovchi tomonidan qoplanishi kerak boʻlgan xarajatlarini toʻlash, agar bunday xarajatlar sugʻurtalovchining koʻrsatmalarini bajarish uchun zarur boʻlgan boʻlsa yoki amalga oshirilgan boʻlsa, koʻrsatib oʻtilgan xarajatlarni toʻlash sugʻurtalovchi tomonidan u tegishli xarajatlar toʻgʻrisidagi dalolatnomani olgan sanadan boshlab bir oy mobaynida, biroq sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) toʻlangandan keyin amalga oshiriladi. Bunday xarajatlar, hatto agar tegishli choralar muvaffaqiyatsiz boʻlganda ham sugʻurta summasi doirasida toʻlanadi;
b) sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan sugʻurta hodisasi roʻy berganda sugʻurta tovonini (sugʻurta toʻlovini) toʻlash;
v) gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotning mulkiy ahvoli, inshootdan foydalanishning holati, shartlari va xususiyatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni hamda sugʻurta shartnomasini tuzish bilan bogʻliq ravishda maʼlum boʻlib qolgan boshqa maxfiy axborotni oshkor qilmaslik, qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno;
g) sugʻurta mukofoti (sugʻurta badali) sugʻurtalovchiga kelib tushganidan soʻng 3 ish kuni ichida sugʻurta polisini sugʻurta qildiruvchiga taqdim etish.
17. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot quyidagi huquqlarga ega:
a) sugʻurta hodisasini tekshirishda qatnashish;
b) sugʻurta hodisalarini tekshirish natijalari boʻyicha qaror yuzasidan shikoyat qilish;
v) sugʻurtalovchidan gidrotexnika inshootida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish boʻyicha oʻz huquqlari va majburiyatlari toʻgʻrisida bepul axborot olish;
g) gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish masalalari boʻyicha oʻz huquqlarini himoya qilish uchun sudga murojaat qilish.
18. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot quyidagilarga majbur:
a) sugʻurta mukofoti (sugʻurta badali)ni sugʻurta shartnomasida belgilangan tartibda, muddatlarda va hajmda toʻlash;
b) sugʻurta shartnomasi amalda boʻlgan davrda sugʻurtalovchiga sugʻurta shartnomasini tuzishda, xabar qilingan oʻziga maʼlum boʻlgan jiddiy oʻzgarishlar va holatlar toʻgʻrisida, agar ushbu oʻzgarishlar gidrotexnika inshootining texnik holatiga jiddiy taʼsir koʻrsatishi mumkin boʻlsa, sugʻurtalovchiga darhol xabar qilish;
v) sugʻurtalovchiga gidrotexnika inshootlaridagi har qanday favqulodda vaziyatning yuzaga kelishi toʻgʻrisida, shuningdek, boshqa shaxslar tomonidan sugʻurta qildiruvchiga oʻzlarining hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga yetkazilgan zararni toʻlash toʻgʻrisida daʼvo bildirishga olib kelishi mumkin boʻlgan favqulodda vaziyatning har qanday oqibatlari, boshqa shaxslarning zararni toʻlatish toʻgʻrisidagi barcha eʼtirozlari va daʼvolari haqida xabar qilish, favqulodda vaziyatning holati va sabablarini tavsiflovchi barcha hujjatlarni taqdim etish;
g) favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida zararlarni kamaytirish uchun oqilona va qulay choralar koʻrish;
d) gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot favqulodda vaziyatni bartaraf etish choralarini koʻrayotganda sugʻurtalovchining koʻrsatmalariga amal qilish;
e) sugʻurtalovchining oldindan roziligini olmasdan, boshqa shaxslar tomonidan bildirilgan talablarni bajarish boʻyicha biron-bir majburiyatlarni oʻz zimmasiga olmaslik;
j) sugʻurta shartnomasida yoki qonunchilikda nazarda tutilgan boshqa majburiyatlarni bajarish.
19. Sugʻurta shartnomasida tomonlarning kelishuviga koʻra qonunchilik hujjatlariga muvofiq tomonlarning boshqa huquq va majburiyatlari nazarda tutilishi mumkin.
20. Boshqa shaxslar quyidagi huquqlarga ega:
a) gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish masalalari boʻyicha sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) olish;
b) sugʻurta hodisasini tekshirishda qatnashish;
v) sugʻurta hodisasi toʻgʻrisidagi dalolatnoma va qaror yuzasidan shikoyat qilish;
g) sugʻurtalovchidan gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish boʻyicha oʻz huquqlari va majburiyatlari toʻgʻrisida bepul axborot olish;
d) gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish masalalari boʻyicha oʻz huquqlarini himoya qilish uchun sudga murojaat qilish.
21. Boshqa shaxslar quyidagilarga majbur:
a) maxsus organlar tomonidan berilgan gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida zarar koʻrilganligi va uning miqdorini tasdiqlovchi zarur hujjatlarni taqdim etish;
b) sugʻurtalovchiga sugʻurta hodisasini mustaqil ekspertizadan oʻtkazishda koʻmaklashish.
22. Boshqa shaxslar qonunchilikka muvofiq boshqa huquqlarga ega boʻlishi va boshqa majburiyatlar olishi ham mumkin.
23. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot va sugʻurtalovchi tomonidan huquq va majburiyatlar buzilgan taqdirda, ular qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
5-bob. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)ni toʻlash
24. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilot sugʻurtalovchini gidrotexnika inshootida favqulodda vaziyat yuzaga kelganda boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganda, favqulodda vaziyat sodir boʻlgan vaqtdan boshlab 3 ish kuni mobaynida yozma ravishda xabardor qiladi.
25. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) miqdori sugʻurtalovchi tomonidan favqulodda vaziyat sabablarini texnik jihatdan tekshirish dalolatnomasi, zarur hollarda sud qarorlari va favqulodda vaziyatning sabablari va holatlari, shu jumladan, boshqa shaxslarga yetkazilgan zarar miqdori koʻrsatilgan boshqa materiallar asosida belgilanadi.
26. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) tomonlar imzolagan va favqulodda vaziyatni tasdiqlovchi hujjatlar asosida tuzilgan dalolatnoma asosida hamda sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan sugʻurta summasi doirasida toʻlanadi.
Agar bitta sugʻurta shartnomasi boʻyicha ularga nisbatan turlicha sugʻurta summasi belgilangan bir necha gidrotexnika inshootlari sugʻurta qilingan boʻlsa, u holda sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) favqulodda vaziyat sodir boʻlgan gidrotexnika inshooti boʻyicha belgilangan sugʻurta summasi doirasida toʻlanadi.
27. Sugʻurta shartnomasi boʻyicha quyidagilar qoplanmaydi:
a) maʼnaviy zarar;
b) sugʻurta qildiruvchi bilan mehnat munosabatlarida boʻlgan shaxslarga, ular Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksiga binoan shartnoma (kontrakt)ga muvofiq mehnat majburiyatlarini bajarayotganda yetkazilgan zarar;
v) sugʻurta qildiruvchi mulkiy huquqqa, xoʻjalik yurituvi huquqiga yoki tezkor boshqarish huquqiga yoxud boshqacha qonuniy asosda (ijara huquqida, saqlash shartnomasi boʻyicha, ishonchnoma boʻyicha, mulkni unga berish toʻgʻrisidagi tegishli organning farmoyishiga va shu kabilarga koʻra) unga tegishli boʻlgan mol-mulkka yetkazilgan zarar;
g) sugʻurta qildiruvchining neustoyka (jarima, penya) toʻlash, uning kafolatli va shunga oʻxshash majburiyatlarni bajarishi, shartnoma majburiyatlarini bajarmaganligi yoki zarur darajada bajarmaganligi bilan bogʻliq holda koʻrgan zararlari;
d) gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelgan hududda oʻzboshimchalik bilan qurilgan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan uy-joy, boshqa bino, inshoot yoki oʻzga koʻchmas mulklar, qimmatbaho metallarga yetkazilgan zararlar;
e) yoʻqotilgan foyda.
28. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) gidrotexnika inshootlarida favqulodda vaziyat natijasida boshqa shaxslar zarar koʻrganda toʻlanadi. Ushbu Nizomning 16-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan xarajatlar sugʻurta qildiruvchiga toʻlanadi.
29. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) favqulodda vaziyat toʻgʻrisidagi dalolatnoma imzolangan kundan boshlab bir oy muddatda toʻlanadi.
30. Sud qarori yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilingan (rad etilgan) taqdirda, sugʻurtalovchi sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) toʻgʻrisidagi masalani hal etishni, agar dastlabki qaror boʻyicha ijobiy yoki salbiy xulosa chiqarish mumkin boʻlmasa, sudning uzil-kesil qarori qabul qilinadigan vaqtgacha kechiktirishi mumkin.
31. Yetkazilgan zarar sugʻurtalovchi hamda boshqa shaxslar tomonidan qoplanadigan hollarda sugʻurtalovchi faqat sugʻurta shartnomasi boʻyicha toʻlanishi kerak boʻlgan sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) va boshqa shaxslar tomonidan qoplanadigan pul oʻrtasidagi tafovutni toʻlaydi.
32. Sugʻurtalovchining sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)ni toʻlashni rad etish huquqi qonun hujjatlari va shartnoma bilan belgilanadi.
33. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanuvchi tashkilotning zararini toʻlash yuzasidan talab qilish huquqining sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)ni toʻlagan sugʻurtalovchiga oʻtishi qonunchilik hujjatlari va shartnoma bilan tartibga solinadi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
34. Sugʻurta shartnomasi boʻyicha paydo boʻladigan nizolar qonunchilikda belgilangan talablar asosida sugʻurta qildiruvchi va sugʻurtalovchi oʻrtasidagi muzokaralar yoʻli bilan hal etiladi.
Nizoli masalalar boʻyicha kelishuvga erishish mumkin boʻlmagan taqdirda, ularni hal etish qonunchilikda belgilangan tartibda sudlarga koʻrib chiqish uchun beriladi.
35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelishi natijasida boshqa shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va (yoki) mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun foydalanuvchi tashkilotlarning fuqarolik javobgarligini sugʻurta qilish boʻyicha sugʻurta summalarining eng kam miqdorlari
Gidrotexnika inshootlarining sinfi Sugʻurta summasining eng kam miqdori (bazaviy hisoblash miqdorida) Birinchi 250000 (ikki yuz ellik ming) Ikkinchi 50000 (ellik ming) Uchinchi-toʻrtinchi 10000 (oʻn ming)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-iyuldagi 457-son qaroriga 2-ILOVA
Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyatlar natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy hamda yuridik shaxslarning mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom fuqarolarning hayoti, sogʻligʻiga, jismoniy va yuridik shaxslarning mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat yuzaga kelgan hududda oʻzboshimchalik bilan qurilgan hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan uy-joy, boshqa bino, inshoot yoki oʻzga koʻchmas mulklar, shuningdek, qimmatbaho metallarga tatbiq etilmaydi.
3. Koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqi davlat roʻyxatidan oʻtkazilmagan, ammo egalik qilish huquqini yuzaga keltiruvchi muddat tufayli mulk huquqini olish huquqiga ega boʻlgan, shuningdek, imorat qurilgan yer uchastkasining mulkdori boʻlgan, unga umrbod meros sifatida egalik qilayotgan, doimiy egalik qilayotgan va foydalanayotgan shaxslarga oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarga nisbatan mulk huquqi sud tomonidan eʼtirof etilishi mumkin.
2-bob. Asosiy tushunchalar
4. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
jabrlangan shaxs — gidrotexnika inshootlarida yuzaga kelgan favqulodda vaziyat natijasida jarohat olgan yoki moddiy zarar koʻrgan jismoniy va yuridik shaxs;
favqulodda vaziyat — muayyan hududda odamlar qurbon boʻlishiga, odamlarning sogʻligʻiga yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlarga hamda odamlarning hayoti va faoliyati sharoitlari buzilishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy ofat yoxud boshqa ofat natijasida, karantinli va inson uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklar tarqalishi natijasida yuzaga kelgan vaziyatlar.
3-bob. Gidrotexnika inshootida yuzaga kelgan favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil etish
5. Gidrotexnika inshootida favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kundan boshlab tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri (shaharlar va tumanlar) favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha hududiy komissiyalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy komissiyalar) yoki Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — Hukumat komissiyasi) tomonidan favqulodda vaziyatni eʼtirof etish hamda bartaraf etish toʻgʻrisida tegishli qarorlar qabul qilinadi hamda Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va bunday vaziyatlarda harakat qilish davlat tizimi kuch va vositalarini jalb qilgan holda, uning ijrosini taʼminlash yuzasidan belgilangan tadbirlar bajarilishi tashkil etiladi.
Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi hamda hududiy komissiyalar Vazirlar Mahkamasining “Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va ularni bartaraf etish boʻyicha Hukumat komissiyasi va hududiy komissiyalar toʻgʻrisidagi nizomlarni tasdiqlash haqida” 2017-yil 19-iyuldagi 525-son qaroriga muvofiq faoliyat yuritadi.
6. Gidrotexnika inshootida yuzaga kelgan favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni aniqlash va baholash ishlarini tashkil qilish favqulodda vaziyat yuzaga kelgan kundan boshlab ikki kun muddatda uning koʻlamiga qarab (lokal, mahalliy, respublika va transchegaraviy), tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasining qaroriga asosan, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi, Kadastr agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi, Gidrometeorologiya xizmati agentligi, Bosh prokuratura yoxud ularning hududiy tuzilmalari hamda sugʻurtalovchi tashkilot vakillaridan iborat favqulodda vaziyatlar oqibatida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni aniqlash va baholash boʻyicha ishchi guruh (keyingi oʻrinlarda — Ishchi guruh) tuziladi.
7. Quyidagilar Ishchi guruhning asosiy vazifalari hisoblanadi:
yetkazilgan zararni baholashni tashkil etish va nazorat qilish;
gidrotexnika inshootlarida yuzaga kelgan favqulodda vaziyatdan zarar koʻrgan fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga yetkazilgan zararni aniqlash hamda jabrlangan shaxslarning uy-joylari, binolari, inshootlari va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazish hamda dalolatnoma rasmiylashtirish;
jabrlangan shaxslarning ariza va hujjatlarini qabul qilish, roʻyxatdan oʻtkazish va belgilangan tartibda koʻrib chiqish.
4-bob. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qabul qilish
8. Jabrlangan shaxslar gidrotexnika inshootida favqulodda vaziyatlar yuzaga kelgan kundan boshlab oʻttiz kun mobaynida ariza shaklini toʻldirgan holda tegishli Ishchi guruhga taqdim etadilar.
9. Jabrlangan shaxsning shaxsan murojaat qilishi imkoni boʻlmaganda, uning yaqin qarindoshlari yoki vakillari yetkazilgan zarar miqdorini qoplash boʻyicha ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
10. Yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
jabrlangan shaxsning shaxsini tasdiqlovchi hujjat nusxasi (favqulodda vaziyat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — Ichki ishlar vazirligi hamda hududiy davlat organlari tomonidan beriladigan shaxsni tasdiqlovchi vaqtincha hujjat yoki maʼlumotnoma);
koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlarning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqidagi hujjat (favqulodda vaziyat oqibatida ushbu hujjat yoʻqotilganda yoxud yaroqsiz holatga kelganda — Kadastr agentligining tegishli tuzilmalari tomonidan elektron shaklda taqdim etiladi);
favqulodda vaziyat oqibatida jabrlangan shaxsning yaroqsiz holatga kelgan va yoʻqotilgan mol-mulkining roʻyxati;
arizani imzolash vakolatini tasdiqlovchi hujjat, agar ariza qonuniy vakil tomonidan imzolangan boʻlsa.
11. Ishchi guruh Favqulodda vaziyatlar natijasida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnaliga kiritgan holda ariza qabul qilingan kun davomida jabrlangan shaxsga hujjatlar qabul qilinganligini tasdiqlovchi tilxat beradi.
12. Jabrlangan shaxslar tomonidan taqdim etilgan arizaga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, Ishchi guruh ushbu hujjatlarni ariza qabul qilingan kundan boshlab besh kun muddatda tegishli organlardan idoralararo elektron hamkorlik orqali soʻrab oladi.
5-bob. Yetkazilgan zararni aniqlash va baholash
13. Ishchi guruh jabrlangan shaxs tomonidan taqdim etilgan arizani qabul qilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda koʻrib chiqadi hamda bir vaqtning oʻzida favqulodda vaziyatdan zarar koʻrgan fuqarolarning hayoti va sogʻligiga yetkazilgan zarar qiymati aniqlanadi, jabrlangan shaxsga tegishli boʻlgan uy-joylar, binolar, inshootlar va boshqa mol-mulklarni xatlovdan oʻtkazib, dalolatnoma rasmiylashtiradi.
14. Dalolatnoma rasmiylashtirilgan kundan boshlab oʻn kun muddatda Ishchi guruh jabrlangan shaxs yoki uning vakili va baholovchi tashkilot (keyingi oʻrinlarda — baholovchi) ishtirokida yetkazilgan zararni baholashni tashkil etadi.
15. Yetkazilgan zarar miqdorini baholash quyidagi bosqichlarni oʻz ichiga oladi:
Ishchi guruh vakillari ishtirokida jabrlangan shaxsga tegishli uy-joylar, binolar, inshootlar hamda mol-mulkka yetkazilgan zararni baholash;
baholash yakunlari boʻyicha uch nusxada umumiy hisobot tayyorlash (umumiy hisobotning bir nusxasi jabrlangan shaxs, bir nusxasi Ishchi guruh, bir nusxasi baholovchi uchun).
16. Baholash ishlari bilan bogʻliq xarajatlar davlat tomonidan mahalliy budjet mablagʻlari hisobidan qoplanadi.
Baholashni tashkil etish va oʻtkazish jarayonida shaffoflik hamda qonuniylik toʻliq taʼminlanishi lozim.
17. Gidrotexnika inshootlari yuzaga kelgan favqulodda vaziyatlar natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy hamda yuridik shaxslarning mol-mulkiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash uchun taqdim etilgan ariza va ilova qilingan hujjatlar uch kun muddatda toʻliq hujjatlar tegishli hududiy komissiyaga yuboriladi.
18. Hududiy komissiya taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, oʻn kun muddatda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlariga taqdimnoma kiritadi.
19. Jabrlangan shaxslar murojaatlarini koʻrib chiqish natijalaridan norozi boʻlgan taqdirda, tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasiga, shuningdek, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishlari mumkin.
20. Jabrlangan shaxslarning shikoyatlari tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq koʻrib chiqiladi, shikoyatni koʻrib chiqish natijalari haqida jabrlangan shaxs belgilangan tartibda xabardor qilinadi.
6-bob. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash
21. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyatlar natijasida fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga, jismoniy hamda yuridik shaxslarning mol-mulkiga, shuningdek, atrof-muhitga zarar yetkazilganligi uchun fuqarolik javobgarligini sugʻurtalash shartnomasiga muvofiq sugʻurta tovoni (sugʻurta puli) tomonlar imzolagan va favqulodda vaziyatni tasdiqlovchi hujjatlar asosida tuzilgan dalolatnoma boʻyicha toʻlanadi.
22. Sugʻurtalovchi jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplashni va sugʻurta tovoni (sugʻurta puli)ni toʻlashni sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan sugʻurta puli doirasida amalga oshiradi.
23. Gidrotexnika inshootlaridan foydalanish davrida favqulodda vaziyat natijasida yetkazilgan zararning sugʻurta summasidan ortigʻini hamda sugʻurta qilinmagan holatlarda zararning oʻrni tegishli hududiy komissiya yoki Hukumat komissiyasining taqdimnomasi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari asosida tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining, viloyatlar viloyat budjetlarining va Toshkent shahri shahar budjetining zaxira jamgʻarmalari, jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari yoki Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
24. Transchegaraviy ahamiyatga ega boʻlgan gidrotexnika inshootlaridagi favqulodda vaziyatlar natijasida yetkazilgan zararning oʻrni Oʻzbekiston Respublikasining qonunchiligi va xalqaro shartnomalar asosida qoplanadi.
7-bob. Hujjatlarni saqlash
25. Gidrotexnika inshootida yuzaga kelgan favqulodda vaziyat natijasida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash boʻyicha toʻplangan barcha hujjatlar (ariza, dalolatnoma, baholash hisobotlari, toʻlov varaqalari va boshqalar) hamda Favqulodda vaziyat natijasida jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplash toʻgʻrisidagi arizalarni qayd etish jurnali belgilangan tartibda tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar)larning arxiviga 75 yil muddatga saqlash uchun topshiriladi.
8-bob. Yakunlovchi qoidalar
26. Jabrlangan shaxslarga yetkazilgan zararni qoplashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
27. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-iyuldagi 457-son qaroriga 3-ILOVA
Fuqarolik javobgarligi sugʻurta qilinadigan gidrotexnika inshootlari
T/r Suv omborlari nomi Sinfi Asosiy texnik koʻrsatkichlari Foydalanuvchi tashkilot Andijon viloyati 1. Andijon I Loyihaviy suv hajmi — 1900 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 115 m Oʻzanli “Oʻzbekgidroenergo” AJ 2. Asaka — adir III Loyihaviy suv hajmi — 3,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 24 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi Buxoro viloyati 3. Tozakoʻl II Loyihaviy suv hajmi — 320 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 28 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 4. Toʻdakoʻl II Loyihaviy suv hajmi — 1389 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 11 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 5. Shoʻrkoʻl III Loyihaviy suv hajmi — 170 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 14,5 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi Jizzax viloyati 6. Jizzax III Loyihaviy suv hajmi — 100 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 25 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 7. Qorovultepa II Loyihaviy suv hajmi — 53 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 40 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 8. Zomin II Loyihaviy suv hajmi — 52 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 74 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 9. Xoʻjamushkent II Loyihaviy suv hajmi — 8 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 44,5 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 10. Sarmich II Loyihaviy suv hajmi — 4,3 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 32 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 11. Arnasoy II Loyihaviy suv hajmi — 1000 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 12 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 12. Oqbuloq IV Loyihaviy suv hajmi — 1,8 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 20,0 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi Qashqadaryo viloyati 13. Hisorok I Loyihaviy suv hajmi — 170 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 138,5 m Oʻzanli “Oʻzbekgidroenergo” AJ 14. Chimqoʻrgʻon II Loyihaviy suv hajmi — 500 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 33 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 15. Pachkamar II Loyihaviy suv hajmi — 260 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 71 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 16. Qalqama III Loyihaviy suv hajmi — 9,4 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 21 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 17. Dehqonobod II Loyihaviy suv hajmi — 34,9 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 48,6 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 18. Qizilsuv II Loyihaviy suv hajmi — 9,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 32,3 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 19. Langar II Loyihaviy suv hajmi — 7,3 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 34 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 20. Shoʻrobsoy IV Loyihaviy suv hajmi — 2,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 12 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 21. Qamashi III Loyihaviy suv hajmi — 25,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 14,9 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 22. Yangiqoʻrgʻon IV Loyihaviy suv hajmi — 3,3 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 16 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 23. Noʻgʻayli IV Loyihaviy suv hajmi — 2,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 13,5 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 24. Qorabogʻ II Loyihaviy suv hajmi — 7,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 31,5 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 25. Talimarjon I Loyihaviy suv hajmi — 1525 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 35 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 26. Shoʻrtan III Loyihaviy suv hajmi — 11,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 17 m Quyilma “Oʻzbekneftgaz” AJ “Shoʻrtan gaz kimyo majmuasi” MCHJ 27. Guldara III Loyihaviy suv hajmi — 3,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 34 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi Navoiy viloyati 28. Koʻksaroy III Loyihaviy suv hajmi 7,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi 23,5 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi Namangan viloyati 29. Chortoq II Loyihaviy suv hajmi — 30 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 21,5 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 30. Eskiyer III Loyihaviy suv hajmi — 18,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 28 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 31. Koʻkseraksoy III Loyihaviy suv hajmi — 6,4 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 41 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 32. Varzik II Loyihaviy suv hajmi — 18,2 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 39 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 33. Jiydaliysoy II Loyihaviy suv hajmi — 47,7 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 65 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 34. Yertikan III Loyihaviy suv hajmi — 20 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 28 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 35. Qorasuv III Loyihaviy suv hajmi — 3,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 25 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 36. Rezaksoy I Loyihaviy suv hajmi — 300 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 90 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi Samarqand viloyati 37. Kattaqoʻrgʻon II Loyihaviy suv hajmi — 900 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 31,2 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 38. Qoratepa II Loyihaviy suv hajmi — 24 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 36 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 39. Tusunsoy II Loyihaviy suv hajmi — 52,1 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 42 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 40. Qorasuv III Loyihaviy suv hajmi — 29 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 15,2 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 41. Sobirsoy IV Loyihaviy suv hajmi — 8 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 8,6 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 42. Oqdaryo III Loyihaviy suv hajmi — 130 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 20 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 43. Kamangaron III Loyihaviy suv hajmi — 1,5 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 32 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 44. Akchabsoy III Loyihaviy suv hajmi — 7,1 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 38 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi Sirdaryo viloyati 45. Gidrotexnika inshooti I Loyihaviy suv hajmi — 350 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 33 m Quyilma “Oʻzbekgidroenergo” AJ Surxondaryo viloyati 46. Degrez IV Loyihaviy suv hajmi — 12,8 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 12,7 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 47. Oq tepa IV Loyihaviy suv hajmi — 120 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 14 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 48. Uchqizil IV Loyihaviy suv hajmi — 160 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 12 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 49. Janubiy Surxon II Loyihaviy suv hajmi — 503 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 30 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 50. Toʻpolang I Loyihaviy suv hajmi — 500 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 185 m Oʻzanli “Oʻzbekgidroenergo” AJ 51. Xangaransoy IV Loyihaviy suv hajmi — 7,62 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 45,0 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 52. Obshirsoy IV Loyihaviy suv hajmi — 0,8 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 18,0 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi Toshkent viloyati 53. Ohangaron I Loyihaviy suv hajmi — 200 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 100 m Oʻzanli “Oʻzbekgidroenergo” AJ 54. Toshkent II Loyihaviy suv hajmi — 250 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 36,5 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 55. Chorvoq I Loyihaviy suv hajmi — 2010 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 165 m Oʻzanli “Oʻzbekgidroenergo” AJ Fargʻona viloyati 56. Gidrotexnika inshooti I Loyihaviy suv hajmi — 350,0 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 24,0 m Quyilma Suv xoʻjaligi vazirligi 57. Karkidon I Loyihaviy suv hajmi — 216 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 70 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi 58. Qoʻrgʻontepa II Loyihaviy suv hajmi — 28,6 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 45 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi Xorazm viloyati 59. Tuyamoʻyin gidrouzel kompleksi I Loyihaviy suv hajmi — 7800 mln.m 3 Toʻgʻon balandligi — 34 m Oʻzanli Suv xoʻjaligi vazirligi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 30-iyul,
457-son