📅 2024-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 26-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 26 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 June 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 26 июндаги 149-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд ва 114-банднинг биринчи хатбошисидаги «Вазирликлар, қўмиталар ва идоралар» деган сўзлар «Вазирликлар ва идоралар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 21-банднинг биринчи хатбошисидаги «вазирликлар, қўмиталар ва идораларда» ва «вазирлик, қўмита ва идоранинг» деган сўзлар тегишли равишда «вазирликлар ва идораларда» ва «вазирлик ва идоранинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 57-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«57. Ташкилотлар бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) «Ягона счётлар режаси»га (рўйхат рақами 3078, 2018 йил 20 октябрь) мувофиқ юритадилар.».
4. III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«III бўлим. Номолиявий активлар ва асосий воситалар ҳисоби».
5. 1-бобнинг 1-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1-§. Номолиявий активлар ва асосий воситалар».
6. 59-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
7. «01 «Асосий воситалар» счёти » чиқариб ташлансин.
8. 60 , 61 , 63-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. 64-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
10. 66 — 77-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. 82-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн тўрт белгидан иборат инвентар рақами берилади.
Бунда, дастлабки олти белги субсчётни билдиради, еттинчи ва саккизинчи белги — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақамини, қолган олти белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Бунда, гуруҳнинг кичик гуруҳи мавжуд бўлмаганда «Нол» билан белгиланади.
Масалан, 221 110 11 000001 — инвентар рақамида 221 110 — «Тураржой иморатлар» субсчётини, 11 — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 — объектнинг тартиб рақамини билдиради;
221 221 50 000001 — инвентар рақамида 221 221 — «Информацион, компьютер ва телекоммуникацион жиҳозлар» субсчётини, 50 — асосий воситалар йиллик эскириш меъёрларининг гуруҳлари ва кичик гуруҳлари тартиб рақами, 000 001 — предметнинг тартиб рақамини билдиради.».
12. 87 ва 88-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
13. 92-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«92. АВ-6-сон шаклдаги инвентар карточка тураржой бинолари, нотурар жой бинолари, иншоотлар, машина ва жиҳозлар, ҳарбий асосий воситаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Инвентар карточкаларни юритишдан мақсад асосий воситаларнинг барча тавсифини ва улардаги ўзгаришларни акс эттиришдан иборат.».
14. 93-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«93. АВ-8-сон шакл инвентар карточка бошқа турдаги асосий воситаларни ҳисобга олиш учун хизмат қилади.».
15. 95 — 111-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
16. «02 «Асосий воситаларнинг эскириши» счёти » чиқариб ташлансин.
17. 113-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«113. Эскириш иморатлар, иншоотлар, узаткич мосламалар, машина ва жиҳозлар, иш ҳайвонлари ва транспорт воситалари, ишлаб чиқариш (ашёларни ҳам қўшиб) ва хўжалик инвентарлари ҳамда фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етган кўп йиллик дарахтлар, буталар ва бошқа асосий воситалар бўйича аниқланади ва ҳисобга олинади.».
18. 116 , 117 , 119 ва 120-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
19. 123-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб топилсин.
20. 125 ва 126-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
21. «03 «Бошқа узоқ муддатли номолиявий активлар» счёти » чиқариб ташлансин».
22. 127 — 141-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
23. 143-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
24. 144-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«144. Ҳар йили ҳисобот йилининг охирида ерни ободонлаштириш харажатларининг 10 фоизи миқдоридаги сумма ҳақиқий харажатларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади.».
25. I бобнинг 3-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-§. Товар-моддий захиралар ҳисоби».
26. 145 — 149-бандлар , 159-банд , 161 — 165-бандлар ва 168-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
27. «05 «Тайёр маҳсулот» счёти » чиқариб ташлансин.
28. 169-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«169. Тайёр маҳсулотларининг аналитик ҳисоби номи, миқдори ва қиймати ҳамда сақланадиган жойи бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да алоҳида ҳолда юритилади.».
29. «06 «Бошқа товар-моддий захиралар» счёти » чиқариб ташлансин.
30. 170 ва 171-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
31. 172 ва 173-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«172. Қурилиш материалларининг аналитик ҳисоби материалларнинг номи, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточка)сида юритилади.
173. Келиб тушган озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари киримга олинадиган 300-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кирими бўйича жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 40-иловаси) юритилади.
Қайднома ҳар бир моддий жавобгар шахс бўйича алоҳида тузилади. Қайдномага ёзувлар бошланғич ҳисоб ҳужжатлар асосида миқдор ва сумма ифодасида ёзилади. Ой тугагандан сўнг қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари сарфининг ҳисоби озиқ-овқат маҳсулотлари сарфи бўйича 399-сон шаклдаги жамланма қайдномада (мазкур Йўриқноманинг 41-иловаси) юритилади. Бу жамланма қайднома моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади. Унга ёзувлар 299-сон шаклдаги озиқ-овқат маҳсулотлари бериш учун меню-талабнома ва бошқа ҳужжатлар асосида ёзилади.
Ой тугагандан кейин қайдномадаги рақамларнинг жами ҳисоблаб чиқилади, бу эса, сарфланган озиқ-овқат маҳсулотларининг қийматини аниқлашга хизмат қилади. Бир вақтнинг ўзида таълим муассасаларида таъминланадиган болалар сони билан, даволаш муассасаларида эса, беморлар ҳақидаги маълумотлар билан ва бошқа маълумотлар билан таққосланади.».
32. 176-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
33. 177-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«177. Инвентар ва хўжалик жиҳозларининг ҳисоби моддий жавобгар шахслар томонидан буюмларнинг номи ва миқдори бўйича М-17-сон шаклдаги материалларнинг омбор ҳисоби дафтарида юритилади. Бу буюмларнинг омбордан берилиши 434-сон шаклдаги юк-хати (талабнома) бўйича амалга оширилади.
Буюмлар омбордан берилаётганда ташкилотнинг, бўлимнинг номи, фойдаланишга топширилган йили ва ойи кўрсатилган маркировкали штамп қўйилади. Маркировка бўёқ (ювганда ва кимёвий воситалар таъсирида ўчмайдиган бўлиши лозим) ёрдамида қилинади ёки жетон билан маҳкамланади.».
34. 179-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
35. 180-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«180. «Хўжалик ва канцелярия маҳсулотлари» ҳамда «Кийим-кечак, пойабзал ва чойшаб-ғилофлар» счётларининг аналитик ҳисоби предметларнинг номи, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтарида (карточкасида) юритилади.».
36. 181-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
37. 182 ва 183-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«182. Эҳтиёт қисмларнинг аналитик ҳисоби эҳтиёт қисмларнинг номи, тури, завод берган рақами, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.
183. Бошқа товар-моддий захираларнинг аналитик ҳисоби 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да материалларнинг номи, нави, миқдори, қиймати ва моддий жавобгар шахслар бўйича юритилади.
Ёш чорва молларининг аналитик ҳисоби уларнинг тури ва ёш гуруҳига қараб, бўрдоқига боқилаётган молларнинг аналитик ҳисоби эса, фақат турларига қараб чорва молларини ҳисобга олиш дафтари (395-сон шакл)да (мазкур Йўриқноманинг 43-иловаси) олиб борилади.».
38. 184 — 186-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
39. 188-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
40. «07 «Асосий воситаларга қўйилмалар» счёти » чиқариб ташлансин.
41. 189-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
42. 190-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«190. «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчётида монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.».
43. 192 — 198-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
44. 199-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«199. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш — уларнинг тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.».
45. 200-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
46. 201-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«201. «Ўрнатиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналар» субсчёти бўйича аналитик ҳисоб жиҳозлар, конструкциялар ва деталларнинг тури, миқдори ва қиймати бўйича 296-сон шаклдаги материал қимматликларнинг миқдор-қиймат ҳисоби дафтари (карточкаси)да юритилади.».
47. 202 — 205-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
48. «08 «Номоддий активларга қўйилмалар» счёти » чиқариб ташлансин.
49. 206-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
50. «09 «Бошқа номолиявий активларга қўйилмалар» счёти » чиқариб ташлансин.
51. 207 — 211-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
52. 212-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«212. Аналитик ҳисоб харажатларнинг турлари ва чиқарилаётган маҳсулотларнинг турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) юритилади (мазкур Йўриқноманинг 44-иловаси).».
53. 213-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
54. II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«II боб. Молиявий активлар ҳисоби».
55. 214 — 216-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
56. 217-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«217. Пул маблағларини инвентаризация қилиниши қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Инвентаризация натижасида ортиқча чиққан пул маблағлари (пул эквивалентларидан ташқари) тегишли бюджет даромадига ўтказиб берилади ва ҳисобда пул маблағлари белгиланган тартибда кирим қилиниши учун Ягона счётлар режасининг тегишли субсчётлари орқали бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади.».
57. 218 ва 219-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
58. «10 «Ҳисобварақлардаги бюджет маблағлари» счёти » чиқариб ташлансин.
59. 220-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«220. Ташкилотларнинг бюджет ҳисобварақларидаги маблағларининг ҳаракати бўйича операциялар ҳисоби 381-шаклдаги жамланма қайднома (2-мемориал ордер)да юритилади.».
60. 222 — 225-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
61. «11 «Ҳисобварақлардаги бюджетдан ташқари маблағлар» счёти » чиқариб ташлансин.
62. 226-банд ва 228 — 233-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
63. 234-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«234. Чет эл валютаси бўйича маблағларнинг синтетик ҳисоби 381-сон жамланма қайдномада (3-мемориал ордерда), аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) чет эл валютаси турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.».
64. 235-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
65. «12 «Касса» счёти » чиқариб ташлансин.
66. 236-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
67. 241-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«241. Кўплаб бўлинмаларга эга бўлган ташкилотларда иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақалари ва бошқа тўловларни тўлашга кассирлардан бошқа шахсларга ташкилот раҳбарининг ёзма буйруғи билан рухсат берилиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур шахслар билан ҳам моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилиши шарт.
Ишончли шахсларга кассадан нақд пул берилганда уларнинг ҳисоби кассир томонидан 320-сон шаклдаги иш ҳақи, стипендия ва бошқа тўловларни бериш учун тарқатувчиларга берилган пулларни ҳисобга олиш дафтари (мазкур Йўриқноманинг 49-иловаси) юритилади.».
68. «13 «Бошқа пул маблағлари» счёти » чиқариб ташлансин.
69. 243 ва 244-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
70. 245-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«245. «Аккредитивлар» субсчёти бўйича аналитик ҳисоб қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да юритилади.».
71. 246-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
72. 247-бандда :
иккинчи — олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб топилсин.
73. «14 «Молиявий қўйилмалар» счёти » чиқариб ташлансин.
74. 248-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
75. 249-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«249. Бу бобда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан улар етказиб берган товар моддий қимматликлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун олиб бориладиган ҳисоб-китоблар, бюджет ҳамда ижтимоий суғурта тўловларига ажратмалар бўйича, касаба уюшма ташкилотлари, ҳисобдор шахслар, ходимлар, стипендия олувчилар, депонент қилинган суммалар, таълим муассасаларида болаларни сақлаганлик учун уларнинг ота-оналари, шунингдек бошқа дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади.
Ташкилотлар ўртасида аванс тўловларини амалга ошириш, шунингдек дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.».
76. 251-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «05 счётда» деган сўзлар «04 счётда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
77. 252-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, даъво қилиш муддати тугаган, бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қилинган қарз суммалари Бюджет ташкилотларининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа турдаги ҳисобланган даромадлари субсчётида даромад сифатида акс эттирилади.».
78. 254-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
79. «15 «Турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар» счёти » чиқариб ташлансин.
80. 255-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«255. Бюджет ташкилотларининг дебитор қарзлари ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисоб-китобларни алоҳида ажратган ҳолда 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да, 285-сон шаклдаги айланма қайдномада ва бошқа тегишли ҳисоб регистрларида юритилади.».
81. 256 — 258-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
82. 259-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«259. Депозит суммалар аналитик ҳисоби ҳар бир олувчи бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.».
83. 260 ва 262-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
84. 264-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«264. Ота-оналар билан олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир тарбияланувчи бўйича алоҳида ҳолда 327-сон шаклдаги таълим муассасаларида болалар сақланганлиги учун уларнинг ота-оналари билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар қайдномасида юритилади.».
85. 265 ва 266-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
86. 267-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«267. Овқатланиш учун олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби 285-сон шаклдаги айланма қайдномада юритилади. Бу қайдномада ходимларнинг фамилияси ва исми кўрсатилади.».
87. 268-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
88. «16 «Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар» счёти » чиқариб ташлансин.
89. 270-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
90. 271 — 273-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«271. Бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан дебитор ва кредитор қарзлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир турдаги ҳисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.
272. Бюджет ташкилотларининг ижтимоий солиқ бўйича дебитор ва кредитор қарзлари субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
273. Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.».
91. 274 ва 275-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
92. «17 «Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар» счёти » чиқариб ташлансин.
93. 276 ва 277-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
94. 278-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«278. Ходимлар ва стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар счётларининг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.».
95. 279 , 280 , 282 , 284 , 290 — 294-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
96. 295-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«295. Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) ҳар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.».
97. «18 «Бошқа ҳисоб-китоблар» счёти » чиқариб ташлансин.
98. 296 — 298-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
99. IV бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«IV боб. Молиявий натижалар ҳисоби».
100. IV бобнинг 1-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
101. 299-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
102. «20 «Маҳсулот (иш, хизмат)лар реализацияси» счёти » чиқариб ташлансин.
103. 300 — 305-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
104. «21 «Бошқа харажатлар» счёти » чиқариб ташлансин.
105. 306 — 308-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
106. IV бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-§. Касса ва ҳақиқий харажатлар ҳисоби».
107. 309-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
108. «23 «Бюджет маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти » чиқариб ташлансин.
109. 310 — 316-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
110. 317-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«317. Бюджетдан молиялаштириш ва бюджет маблағларидан ҳисобланган ҳақиқий харажатлар субсчётлари бўйича аналитик ҳисоб 294-сон шаклдаги касса ва ҳақиқий харажатларни ҳисобга олиш дафтарида юритилади.».
111. «24 «Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти » чиқариб ташлансин.
112. 318 — 320-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
113. 321-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«321. Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган даромадлар счёти бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида юритилади.».
114. «25 «Таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» счёти » чиқариб ташлансин.
115. 322 — 328-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
116. «26 «Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёти » чиқариб ташлансин.
117. 329 — 341-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
118. «27 «Бошқа даромадлар бўйича жорий йилга молиявий натижалар» субсчёти » чиқариб ташлансин.
119. 342 — 345-бандлар ва 347 — 350-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
120. IV бобнинг 3-параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
121. 351 — 359-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
122. V бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«V боб. Балансдан ташқари счётлар ҳисоби».
123. 360 — 363-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
124. 364 — 374-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«364. Ижарага олинган асосий воситаларнинг аналитик ҳисоби ижарага берувчилар ва асосий воситаларнинг объектларини ижарага олувчиларда ижарага берувчиларнинг инвентар рақамлари билан 296-сон шакл дафтарида юритилади.
365. Масъул сақлашга олинган товар-моддий қимматликларнинг аналитик ҳисоби буюртмачилар, материалларнинг турлари ва турадиган жойлари бўйича 296-сон шакл дафтарида олиб борилади.
366. Қатъий ҳисоб бланкаларининг аналитик ҳисоби бланкаларнинг турлари ва сақланадиган жойи бўйича 448-сон шаклдаги қатъий ҳисобот бланкалари ҳисобга олинадиган дафтарда юритилади.
367. Ишончсиз дебиторларнинг қарзларини харажатга чиқазилиши бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги дафтарда қарздорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (ташкилотнинг тўлиқ номи) кўрсатилган ҳолда юритилади.
368. Марказлашган ҳолда олинган ёки берилган моддий қийматликларни аналитик ҳисоби 322-сон шаклдаги марказлашган тартибда тўланган моддий қимматликлар ҳисоби дафтарида (мазкур Йўриқноманинг 62-иловаси) ҳар бир мол-мулк қабул қилиб олувчи муассасалар бўйича юритилади.
369. Ўқувчилар ва талабалар томонидан қайтарилмаган моддий қимматликлар балансдан ташқари ҳисобда ҳисобга олинади ва белгиланган тартибда ундириб олишга қўйилади. 05 счёт бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ўқувчи ва талаба бўйича 292-сон шакл дафтарида олиб борилади.
370. «Кўчма спорт совринлари ва кубоклари» счётининг аналитик ҳисоби ҳар бир предмет ва унинг қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.
371. «Тўланмаган йўлланмалар» счётининг аналитик ҳисоби йўлланмаларнинг турлари, миқдори ва номинал қиймати бўйича 296-сон шакл дафтарида юритилади.
372. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари счёти бўйича аналитик ҳисоб 296-сон шаклдаги дафтарда фойдаланувчилар ва ташкилотнинг бўлинмалари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
373. Ҳарбий техникаларнинг ўқув предметлари бўйича аналитик ҳисоби уларнинг номлари, тураржойлари, моддий жавобгар шахслар бўйича 296-сон шаклдаги дафтарда олиб борилади.
374. Эскирганларининг ўрнига берилган транспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳисоби 296-сон шаклдаги дафтарда олувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, олган санаси ва бошқа зарурий реквизитларни кўрсатган ҳолда юритилади.».
125. 25-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 июнь,
149-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga oʻzgartirishlar kiritish haqida
Oʻzbekiston Respublikasining Budjet kodeksi hamda Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2010-yil 17-dekabrdagi 105-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2169, 2010-yil 22-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2010-y., 51-son, 502-modda) bilan tasdiqlangan Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 26-iyundagi 149-son buyrugʻiga ILOVA
Budjet tashkilotlarida buxgalteriya hisobi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. 2-band va 114-bandning birinchi xatboshisidagi “Vazirliklar, qoʻmitalar va idoralar” degan soʻzlar “Vazirliklar va idoralar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
2. 21-bandning birinchi xatboshisidagi “vazirliklar, qoʻmitalar va idoralarda” va “vazirlik, qoʻmita va idoraning” degan soʻzlar tegishli ravishda “vazirliklar va idoralarda” va “vazirlik va idoraning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
3. 57-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“57. Tashkilotlar buxgalteriya hisobini Oʻzbekiston Respublikasi budjet hisobining standarti (2-sonli BHS) “Yagona schyotlar rejasi”ga (roʻyxat raqami 3078, 2018-yil 20-oktabr) muvofiq yuritadilar.”.
4. III boʻlimning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“III boʻlim. Nomoliyaviy aktivlar va asosiy vositalar hisobi”.
5. 1-bobning 1-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1-§. Nomoliyaviy aktivlar va asosiy vositalar”.
6. 59-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
7. “01 “Asosiy vositalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
8. 60 , 61 , 63-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
9. 64-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
10. 66 — 77-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
11. 82-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“82. Asosiy vositalarning butligi ustidan nazoratni yoʻlga qoʻyish va ularning hisobini tashkil etish uchun har bir obyekt (predmet)ga, kutubxona fondlaridan tashqari, oʻn toʻrt belgidan iborat inventar raqami beriladi.
Bunda, dastlabki olti belgi subschyotni bildiradi, yettinchi va sakkizinchi belgi — asosiy vositalar yillik eskirish meʼyorlarining guruhlari va kichik guruhlari tartib raqamini, qolgan olti belgi esa, predmetning guruhdagi tartib raqamini bildiradi. Bunda, guruhning kichik guruhi mavjud boʻlmaganda “Nol” bilan belgilanadi.
Masalan, 221 110 11 000001 — inventar raqamida 221 110 — “Turarjoy imoratlar” subschyotini, 11 — asosiy vositalar yillik eskirish meʼyorlarining guruhlari va kichik guruhlari tartib raqami, 000 001 — obyektning tartib raqamini bildiradi;
221 221 50 000001 — inventar raqamida 221 221 — “Informatsion, kompyuter va telekommunikatsion jihozlar” subschyotini, 50 — asosiy vositalar yillik eskirish meʼyorlarining guruhlari va kichik guruhlari tartib raqami, 000 001 — predmetning tartib raqamini bildiradi.”.
12. 87 va 88-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
13. 92-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“92. AV-6-son shakldagi inventar kartochka turarjoy binolari, noturar joy binolari, inshootlar, mashina va jihozlar, harbiy asosiy vositalarni hisobga olish uchun moʻljallangan. Inventar kartochkalarni yuritishdan maqsad asosiy vositalarning barcha tavsifini va ulardagi oʻzgarishlarni aks ettirishdan iborat.”.
14. 93-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“93. AV-8-son shakl inventar kartochka boshqa turdagi asosiy vositalarni hisobga olish uchun xizmat qiladi.”.
15. 95 — 111-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
16. “02 “Asosiy vositalarning eskirishi” schyoti ” chiqarib tashlansin.
17. 113-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“113. Eskirish imoratlar, inshootlar, uzatkich moslamalar, mashina va jihozlar, ish hayvonlari va transport vositalari, ishlab chiqarish (ashyolarni ham qoʻshib) va xoʻjalik inventarlari hamda foydalanish mumkin boʻlgan yoshga yetgan koʻp yillik daraxtlar, butalar va boshqa asosiy vositalar boʻyicha aniqlanadi va hisobga olinadi.”.
18. 116 , 117 , 119 va 120-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
19. 123-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb topilsin.
20. 125 va 126-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
21. “03 “Boshqa uzoq muddatli nomoliyaviy aktivlar” schyoti ” chiqarib tashlansin”.
22. 127 — 141-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
23. 143-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
24. 144-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“144. Har yili hisobot yilining oxirida erni obodonlashtirish xarajatlarining 10 foizi miqdoridagi summa haqiqiy xarajatlarni hisobga oluvchi subschyotlarning debetiga hisobdan chiqariladi.”.
25. I bobning 3-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3-§. Tovar-moddiy zaxiralar hisobi”.
26. 145 — 149-bandlar , 159-band , 161 — 165-bandlar va 168-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
27. “05 “Tayyor mahsulot” schyoti ” chiqarib tashlansin.
28. 169-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“169. Tayyor mahsulotlarining analitik hisobi nomi, miqdori va qiymati hamda saqlanadigan joyi boʻyicha 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftari (kartochkasi)da alohida holda yuritiladi.”.
29. “06 “Boshqa tovar-moddiy zaxiralar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
30. 170 va 171-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
31. 172 va 173-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“172. Qurilish materiallarining analitik hisobi materiallarning nomi, miqdori va qiymati boʻyicha 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftari (kartochka)sida yuritiladi.
173. Kelib tushgan oziq-ovqat mahsulotlarining hisobi oziq-ovqat mahsulotlari kirimga olinadigan 300-son shakldagi oziq-ovqat mahsulotlarining kirimi boʻyicha jamlanma qaydnomada (mazkur Yoʻriqnomaning 40-ilovasi) yuritiladi.
Qaydnoma har bir moddiy javobgar shaxs boʻyicha alohida tuziladi. Qaydnomaga yozuvlar boshlangʻich hisob hujjatlar asosida miqdor va summa ifodasida yoziladi. Oy tugagandan soʻng qaydnomadagi raqamlarning jami hisoblab chiqiladi.
Oziq-ovqat mahsulotlari sarfining hisobi oziq-ovqat mahsulotlari sarfi boʻyicha 399-son shakldagi jamlanma qaydnomada (mazkur Yoʻriqnomaning 41-ilovasi) yuritiladi. Bu jamlanma qaydnoma moddiy javobgar shaxslar boʻyicha yuritiladi. Unga yozuvlar 299-son shakldagi oziq-ovqat mahsulotlari berish uchun menyu-talabnoma va boshqa hujjatlar asosida yoziladi.
Oy tugagandan keyin qaydnomadagi raqamlarning jami hisoblab chiqiladi, bu esa, sarflangan oziq-ovqat mahsulotlarining qiymatini aniqlashga xizmat qiladi. Bir vaqtning oʻzida taʼlim muassasalarida taʼminlanadigan bolalar soni bilan, davolash muassasalarida esa, bemorlar haqidagi maʼlumotlar bilan va boshqa maʼlumotlar bilan taqqoslanadi.”.
32. 176-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
33. 177-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“177. Inventar va xoʻjalik jihozlarining hisobi moddiy javobgar shaxslar tomonidan buyumlarning nomi va miqdori boʻyicha M-17-son shakldagi materiallarning ombor hisobi daftarida yuritiladi. Bu buyumlarning ombordan berilishi 434-son shakldagi yuk-xati (talabnoma) boʻyicha amalga oshiriladi.
Buyumlar ombordan berilayotganda tashkilotning, boʻlimning nomi, foydalanishga topshirilgan yili va oyi koʻrsatilgan markirovkali shtamp qoʻyiladi. Markirovka boʻyoq (yuvganda va kimyoviy vositalar taʼsirida oʻchmaydigan boʻlishi lozim) yordamida qilinadi yoki jeton bilan mahkamlanadi.”.
34. 179-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
35. 180-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“180. “Xoʻjalik va kanselyariya mahsulotlari” hamda “Kiyim-kechak, poyabzal va choyshab-gʻiloflar” schyotlarining analitik hisobi predmetlarning nomi, miqdori, qiymati va moddiy javobgar shaxslar boʻyicha 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftarida (kartochkasida) yuritiladi.”.
36. 181-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
37. 182 va 183-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“182. Ehtiyot qismlarning analitik hisobi ehtiyot qismlarning nomi, turi, zavod bergan raqami, miqdori, qiymati va moddiy javobgar shaxslar 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftari (kartochkasi)da yuritiladi.
183. Boshqa tovar-moddiy zaxiralarning analitik hisobi 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftari (kartochkasi)da materiallarning nomi, navi, miqdori, qiymati va moddiy javobgar shaxslar boʻyicha yuritiladi.
Yosh chorva mollarining analitik hisobi ularning turi va yosh guruhiga qarab, boʻrdoqiga boqilayotgan mollarning analitik hisobi esa, faqat turlariga qarab chorva mollarini hisobga olish daftari (395-son shakl)da (mazkur Yoʻriqnomaning 43-ilovasi) olib boriladi.”.
38. 184 — 186-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
39. 188-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
40. “07 “Asosiy vositalarga qoʻyilmalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
41. 189-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
42. 190-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“190. “Oʻrnatish uchun moʻljallangan asbob-uskunalar” subschyotida montajni talab qiluvchi asbob-uskunalarga ularning qismlari yigʻilganidan soʻng va fundamentga yoki tayanchga, polga, qavatlar oʻrtasidagi ustunlarga va boshqa bino va inshootlarning konstruksiyalariga mustahkamlangandan soʻng ishga tushiriladigan koʻtarma asbob-uskunalar shuningdek, shu kabi asbob-uskunalarning ehtiyot qismlari kiradi. Bunday asbob-uskunalar tarkibiga shuningdek, nazorat-oʻlchov apparatlari yoki oʻrnatiladigan asbob-uskuna tarkibida yigʻish-oʻrnatish uchun moʻljallangan boshqa asboblar kiradi.”.
43. 192 — 198-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
44. 199-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“199. Oʻrnatiladigan asbob-uskunalarni qayta baholash — ularning tiklash qiymatini hozirgi bozor narxlari darajasiga moslash maqsadida ularni vaqti-vaqti bilan aniqlashtirishdir. Oʻrnatiladigan asbob-uskunalar qayta baholash natijasida hisob va hisobotda joriy qiymat boʻyicha aks ettiriladi.”.
45. 200-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
46. 201-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“201. “Oʻrnatish uchun moʻljallangan asbob-uskunalar” subschyoti boʻyicha analitik hisob jihozlar, konstruksiyalar va detallarning turi, miqdori va qiymati boʻyicha 296-son shakldagi material qimmatliklarning miqdor-qiymat hisobi daftari (kartochkasi)da yuritiladi.”.
47. 202 — 205-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
48. “08 “Nomoddiy aktivlarga qoʻyilmalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
49. 206-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
50. “09 “Boshqa nomoliyaviy aktivlarga qoʻyilmalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
51. 207 — 211-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
52. 212-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“212. Analitik hisob xarajatlarning turlari va chiqarilayotgan mahsulotlarning turlari boʻyicha 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasida) yuritiladi (mazkur Yoʻriqnomaning 44-ilovasi).”.
53. 213-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
54. II bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“II bob. Moliyaviy aktivlar hisobi”.
55. 214 — 216-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
56. 217-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“217. Pul mablagʻlarini inventarizatsiya qilinishi qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.
Inventarizatsiya natijasida ortiqcha chiqqan pul mablagʻlari (pul ekvivalentlaridan tashqari) tegishli budjet daromadiga oʻtkazib beriladi va hisobda pul mablagʻlari belgilangan tartibda kirim qilinishi uchun Yagona schyotlar rejasining tegishli subschyotlari orqali buxgalteriya oʻtkazmalari amalga oshiriladi.”.
57. 218 va 219-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
58. “10 “Hisobvaraqlardagi budjet mablagʻlari” schyoti ” chiqarib tashlansin.
59. 220-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“220. Tashkilotlarning budjet hisobvaraqlaridagi mablagʻlarining harakati boʻyicha operatsiyalar hisobi 381-shakldagi jamlanma qaydnoma (2-memorial order)da yuritiladi.”.
60. 222 — 225-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
61. “11 “Hisobvaraqlardagi budjetdan tashqari mablagʻlar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
62. 226-band va 228 — 233-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
63. 234-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“234. Chet el valyutasi boʻyicha mablagʻlarning sintetik hisobi 381-son jamlanma qaydnomada (3-memorial orderda), analitik hisobi 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasida) chet el valyutasi turlari boʻyicha alohida holda yuritiladi.”.
64. 235-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
65. “12 “Kassa” schyoti ” chiqarib tashlansin.
66. 236-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
67. 241-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“241. Koʻplab boʻlinmalarga ega boʻlgan tashkilotlarda ish haqi, stipendiyalar, pensiyalar, vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqalari va boshqa toʻlovlarni toʻlashga kassirlardan boshqa shaxslarga tashkilot rahbarining yozma buyrugʻi bilan ruxsat berilishi mumkin. Bunday hollarda mazkur shaxslar bilan ham moddiy javobgarlik toʻgʻrisida shartnoma tuzilishi shart.
Ishonchli shaxslarga kassadan naqd pul berilganda ularning hisobi kassir tomonidan 320-son shakldagi ish haqi, stipendiya va boshqa toʻlovlarni berish uchun tarqatuvchilarga berilgan pullarni hisobga olish daftari (mazkur Yoʻriqnomaning 49-ilovasi) yuritiladi.”.
68. “13 “Boshqa pul mablagʻlari” schyoti ” chiqarib tashlansin.
69. 243 va 244-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
70. 245-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“245. “Akkreditivlar” subschyoti boʻyicha analitik hisob qoʻyilgan har bir akkreditiv boʻyicha 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftari (kartochkasi)da yuritiladi.”.
71. 246-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
72. 247-bandda :
ikkinchi — oltinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb topilsin.
73. “14 “Moliyaviy qoʻyilmalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
74. 248-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
75. 249-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“249. Bu bobda mol yetkazib beruvchilar va pudratchilar bilan ular yetkazib bergan tovar moddiy qimmatliklari, bajargan ishlari va koʻrsatgan xizmatlari uchun olib boriladigan hisob-kitoblar, budjet hamda ijtimoiy sugʻurta toʻlovlariga ajratmalar boʻyicha, kasaba uyushma tashkilotlari, hisobdor shaxslar, xodimlar, stipendiya oluvchilar, deponent qilingan summalar, taʼlim muassasalarida bolalarni saqlaganlik uchun ularning ota-onalari, shuningdek boshqa debitor va kreditorlar bilan hisob-kitoblar hisobi olib boriladi.
Tashkilotlar oʻrtasida avans toʻlovlarini amalga oshirish, shuningdek debitorlik va kreditorlik qarzlarni hisobdan chiqarish qonunchilikka muvofiq amalga oshiriladi.”.
76. 251-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilaridagi “05 schyotda” degan soʻzlar “04 schyotda” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.
77. 252-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Bunda, daʼvo qilish muddati tugagan, budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha yuzaga kelgan deponent qilingan qarz summalari Budjet tashkilotlarining qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa turdagi hisoblangan daromadlari subschyotida daromad sifatida aks ettiriladi.”.
78. 254-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
79. “15 “Turli debitor va kreditorlar bilan hisob-kitoblar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
80. 255-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“255. Budjet tashkilotlarining debitor qarzlari va kreditor qarzlari subschyotlari boʻyicha analitik hisob budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha hisob-kitoblarni alohida ajratgan holda 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftari (kartochkasi)da, 285-son shakldagi aylanma qaydnomada va boshqa tegishli hisob registrlarida yuritiladi.”.
81. 256 — 258-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
82. 259-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“259. Depozit summalar analitik hisobi har bir oluvchi boʻyicha 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasi)da olib boriladi.”.
83. 260 va 262-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
84. 264-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“264. Ota-onalar bilan olib boriladigan hisob-kitoblarning analitik hisobi har bir tarbiyalanuvchi boʻyicha alohida holda 327-son shakldagi taʼlim muassasalarida bolalar saqlanganligi uchun ularning ota-onalari bilan olib boriladigan hisob-kitoblar qaydnomasida yuritiladi.”.
85. 265 va 266-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
86. 267-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“267. Ovqatlanish uchun olib boriladigan hisob-kitoblarning hisobi 285-son shakldagi aylanma qaydnomada yuritiladi. Bu qaydnomada xodimlarning familiyasi va ismi koʻrsatiladi.”.
87. 268-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
88. “16 “Budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmalar bilan hisob-kitoblar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
89. 270-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
90. 271 — 273-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“271. Budjet tashkilotlarining budjet va budjetdan tashqari jamgʻarmalar bilan debitor va kreditor qarzlari boʻyicha analitik hisob har bir turdagi hisob-kitoblar turlari boʻyicha 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasi)da olib boriladi.
272. Budjet tashkilotlarining ijtimoiy soliq boʻyicha debitor va kreditor qarzlari subschyotlari boʻyicha analitik hisob 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasida) olib boriladi.
273. Analitik hisob har bir shaxsiy jamgʻarib boriladigan pensiya hisobvaraqlariga majburiy badallarni oʻtkazuvchi xodimlar boʻyicha alohida holda yuritiladi.”.
91. 274 va 275-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
92. “17 “Xodimlar va stipendiya oluvchilar bilan hisob-kitoblar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
93. 276 va 277-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
94. 278-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“278. Xodimlar va stipendiya oluvchilar bilan hisob-kitoblar schyotlarining analitik hisobi 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftari (kartochkasi)da har bir aybdor shaxs boʻyicha ularning familiyasi, ismi va otasining ismi, qarzning vujudga kelgan sanasi hamda kamomad summasi koʻrsatilgan holda, shuningdek budjet va budjetdan tashqari mablagʻlarga ajratilgan holda yuritiladi.”.
95. 279 , 280 , 282 , 284 , 290 — 294-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
96. 295-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“295. Xodimlar bilan boshqa hisob-kitoblar boʻyicha analitik hisobi 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida (kartochkasida) har bir xodim boʻyicha alohida holda olib boriladi.”.
97. “18 “Boshqa hisob-kitoblar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
98. 296 — 298-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
99. IV bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“IV bob. Moliyaviy natijalar hisobi”.
100. IV bobning 1-paragrafi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
101. 299-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
102. “20 “Mahsulot (ish, xizmat)lar realizatsiyasi” schyoti ” chiqarib tashlansin.
103. 300 — 305-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
104. “21 “Boshqa xarajatlar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
105. 306 — 308-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
106. IV bobning 2-paragrafi nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2-§. Kassa va haqiqiy xarajatlar hisobi”.
107. 309-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
108. “23 “Budjet mablagʻlari boʻyicha joriy yilga moliyaviy natijalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
109. 310 — 316-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
110. 317-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“317. Budjetdan moliyalashtirish va budjet mablagʻlaridan hisoblangan haqiqiy xarajatlar subschyotlari boʻyicha analitik hisob 294-son shakldagi kassa va haqiqiy xarajatlarni hisobga olish daftarida yuritiladi.”.
111. “24 “Toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblar boʻyicha joriy yilga moliyaviy natijalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
112. 318 — 320-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
113. 321-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“321. Toʻlovlarning maxsus turlariga doir hisob-kitoblar boʻyicha hisoblangan daromadlar schyoti boʻyicha analitik hisob 292-son shakldagi joriy hisoblar va hisob-kitoblar daftarida yuritiladi.”.
114. “25 “Taʼlim muassasalarida oʻqitishning toʻlov-kontrakt mablagʻlari boʻyicha joriy yilga moliyaviy natijalar” schyoti ” chiqarib tashlansin.
115. 322 — 328-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
116. “26 “Budjet tashkilotlarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari boʻyicha joriy yilga moliyaviy natijalar” subschyoti ” chiqarib tashlansin.
117. 329 — 341-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
118. “27 “Boshqa daromadlar boʻyicha joriy yilga moliyaviy natijalar” subschyoti ” chiqarib tashlansin.
119. 342 — 345-bandlar va 347 — 350-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
120. IV bobning 3-paragrafi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
121. 351 — 359-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
122. V bobning nomi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“V bob. Balansdan tashqari schyotlar hisobi”.
123. 360 — 363-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
124. 364 — 374-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“364. Ijaraga olingan asosiy vositalarning analitik hisobi ijaraga beruvchilar va asosiy vositalarning obyektlarini ijaraga oluvchilarda ijaraga beruvchilarning inventar raqamlari bilan 296-son shakl daftarida yuritiladi.
365. Masʼul saqlashga olingan tovar-moddiy qimmatliklarning analitik hisobi buyurtmachilar, materiallarning turlari va turadigan joylari boʻyicha 296-son shakl daftarida olib boriladi.
366. Qatʼiy hisob blankalarining analitik hisobi blankalarning turlari va saqlanadigan joyi boʻyicha 448-son shakldagi qatʼiy hisobot blankalari hisobga olinadigan daftarda yuritiladi.
367. Ishonchsiz debitorlarning qarzlarini xarajatga chiqazilishi boʻyicha analitik hisob 292-son shakldagi daftarda qarzdorning familiyasi, ismi va otasining ismi (tashkilotning toʻliq nomi) koʻrsatilgan holda yuritiladi.
368. Markazlashgan holda olingan yoki berilgan moddiy qiymatliklarni analitik hisobi 322-son shakldagi markazlashgan tartibda toʻlangan moddiy qimmatliklar hisobi daftarida (mazkur Yoʻriqnomaning 62-ilovasi) har bir mol-mulk qabul qilib oluvchi muassasalar boʻyicha yuritiladi.
369. Oʻquvchilar va talabalar tomonidan qaytarilmagan moddiy qimmatliklar balansdan tashqari hisobda hisobga olinadi va belgilangan tartibda undirib olishga qoʻyiladi. 05 schyot boʻyicha analitik hisob har bir oʻquvchi va talaba boʻyicha 292-son shakl daftarida olib boriladi.
370. “Koʻchma sport sovrinlari va kuboklari” schyotining analitik hisobi har bir predmet va uning qiymati boʻyicha 296-son shakl daftarida yuritiladi.
371. “Toʻlanmagan yoʻllanmalar” schyotining analitik hisobi yoʻllanmalarning turlari, miqdori va nominal qiymati boʻyicha 296-son shakl daftarida yuritiladi.
372. Foydalanishdagi inventar va xoʻjalik jihozlari schyoti boʻyicha analitik hisob 296-son shakldagi daftarda foydalanuvchilar va tashkilotning boʻlinmalari boʻyicha alohida holda yuritiladi.
373. Harbiy texnikalarning oʻquv predmetlari boʻyicha analitik hisobi ularning nomlari, turarjoylari, moddiy javobgar shaxslar boʻyicha 296-son shakldagi daftarda olib boriladi.
374. Eskirganlarining oʻrniga berilgan transport vositalarining ehtiyot qismlari hisobi 296-son shakldagi daftarda oluvchilarning familiyasi, ismi, otasining ismi, lavozimi, olgan sanasi va boshqa zaruriy rekvizitlarni koʻrsatgan holda yuritiladi.”.
125. 25-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
Vazir D. KUChKAROV
Toshkent sh.,
2024-yil 26-iyun,
149-son