📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 23 январдаги ПҚ-39-сон қарори , Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ва рағбатлантириш чораларини янада такомиллаштириш учун қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
«Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилинадиган ахборот тизимлари таркибини қайта кўриб чиқиш;
тадбиркорлик субъектларининг EBITDA бўйича рентабеллик даражасини ҳисоблаш талабларини енгиллаштириш;
бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасини баҳолашда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар учун алоҳида талаблар белгилаш;
электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолатини баҳолаш тартибини қўшимчалар билан тўлдириш;
соҳалар бўйича ўртача кўрсаткичларни рўйхатдан ўтиш жойига қараб, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича алоҳида, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида ҳисоблаш тартибини такомиллаштириш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 467-сон қарорига ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар «Шаффоф қурилиш», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда бошқа зарурий ахборот тизимларини «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилинишини таъминласин».
2. Илованинг :
13 — 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«13. EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъектининг соф фойдасига фоиз тўловлари, асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси, ҳисобланган фойда солиғи суммаси қўшилиб, товарларни (хизматларни) сотишдан соф тушумга бўлиш ва 100 га кўпайтириш орқали аниқланади (EBITDA margin = EBITDA / даромад х 100%).
EBITDA бўйича рентабеллик даражаси тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатаётган соҳанинг ўртача кўрсаткичидан:
20 фоиз ва ундан юқори бўлса — 10 балл;
15 — 20 фоизгача юқори бўлса — 8 балл;
10 — 15 фоизгача юқори бўлса — 6 балл;
5 — 10 фоизгача юқори бўлса — 4 балл;
ўртачага тенг ёки 5 фоизгача юқори бўлса — 2 балл берилади.
Бунда тегишли ҳудуддаги иқтисодий фаолият тури бўйича тадбиркорлик субъекти ягона бўлган ҳолларда мазкур мезонни ҳисоблашда (иқтисодий фаолият тури инобатга олинмаган ҳолда) ҳудудни ўртача кўрсаткичи билан солиштирилади.
Мазкур кўрсаткични баҳолашда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботлар ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахслар бўйича кўрсаткичлар фойда солиғи ҳисоботи шаклларининг охирги солиқ даври маълумотларидан фойдаланилади.
14. Ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжудлиги тадбиркорлик субъекти фойдаланаётган ер участкалари (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган) ва (ёки) мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги)) қуйидагича баҳоланади:
мулк ҳуқуқи асосида бўлса — 10 балл (бунда оилавий корхона иштирокчиларининг улушли ёки биргаликдаги мулкида бўлган умумий мол-мулки ҳам ҳисобга олинади);
ижара шартномаси бўйича фойдаланилаётганда — 7 балл берилади.
Агар ер участкалари ва (ёки) кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлмаганда, шунингдек, тадбиркорлик субъектининг у кўрсатган манзилда фаолият юритмаётганлиги аниқланса — 5 балл чегирилади.
15. Бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасини баҳолашда тадбиркорлик субъекти томонидан бир нафар ходимга ҳисобланган иш ҳақи суммаси миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб:
Тошкент шаҳар учун — 3 баробардан 4 баробаргача — 5 балл;
4 баробардан юқори бўлса — 10 балл.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 баробардан 3 баробаргача — 5 балл;
3 баробардан юқори бўлса — 10 балл берилади.
Мазкур банд бўйича ўртача бир нафар ходимга ҳисобланган иш ҳақи суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлса — 5 балл чегирилади ҳамда ўтган ойга нисбатан ишчи ходимлар сони 10 фоиздан ортиқ камайган ҳолларда балл берилмайди».
19 — 21-бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«19. Электрон ҳисобварақ-фактураларни қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштириш ҳолатини баҳолашда ҳисобот даврида товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган, ишлар бажарилган календарь санада расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар, жумладан, экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар, онлайн назорат касса техникалари чеклари, электрон тижорат тўлов чеклари суммасининг жами электрон ҳисобварақ-фактуралар, экспортни тасдиқловчи ҳужжатлар, онлайн назорат касса техникалари чеклари, электрон тижорат чеклари бўйича товар айланмасидаги улуши (фоизи):
100 фоиз бўлса — 10 балл;
75 — 99 фоизгача бўлса — 7 балл;
50 — 75 фоизгача бўлса — 5 балл;
25 — 50 фоизгача бўлса — 2 балл;
25 фоизгача бўлса — 1 балл берилади;
расмийлаштирилмаган ҳолларда балл берилмайди.
«Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти бўйича мурожаат келиб тушган тақдирда балл берилмайди.
Нақд ва терминал орқали амалга оширилган савдо тушуми билан онлайн назорат касса машинасига кирим қилинган савдо тушумида тафовут аниқланганда шу ой учун — 5 балл чегирилади.
20. Электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали харид қилинган товарлар реализациясини баҳолашда электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали календарь йил давомида харид қилинган (шу жумладан, импорт қилинган) товарлар ёки хомашёга мутаносиб равишда амалга оширилган товарлар реализацияси (жумладан, экспорт қилинган товарлар суммаси):
70 фоиздан кўп бўлганда — 10 балл.
50 фоиздан 70 фоизгача бўлганда — 5 балл берилади.
Бунда йил давомида 70 фоиздан ортиқ харид қилинган товарлар ёки хомашё қолдиқда қолганда — 5 балл чегирилади.
Мазкур кўрсаткични ҳисоблашда 1 январь (янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари учун — рўйхатдан ўтган давр) ва 31 декабрь санасидаги товар ёки хомашё қолдиғининг ойларга тенг улушлардаги суммаси инобатга олинади.
21. Солиқ органлари текширувдан олдинги таҳлил натижасида аниқлаган камчиликларнинг бартараф этилиш ҳолати солиқ органлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлил натижасида камчилик аниқланмаганлиги ёки уларнинг бартараф этилганлигидан келиб чиқиб қуйидагича баҳоланади:
камчилик аниқланмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилган ёхуд камчиликлар ихтиёрий равишда бартараф этилган бўлса — 10 балл берилади;
Бунда камчиликлар бартараф этилмаган ёки келтирилган камчиликларнинг мавжуд эмаслиги асослантирилмаган бўлса — 5 балл чегирилади».
37-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«37. Соҳалар бўйича ўртача кўрсаткичлар рўйхатдан ўтиш жойига қараб қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўловчилар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бўйича алоҳида, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар бўйича туманлар (шаҳарлар) кесимида алоҳида ҳисобланади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 июль,
467-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qaroriga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini joriy etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 23-yanvardagi PQ-39-son qarori , Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublikamizda tadbirkorlikni rivojlantirish, qonunchilik hujjatlari talablariga rioya etgan holda faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik subyektlarini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash borasida amalga oshirilayotgan ishlarning samaradorligini oshirish va ragʻbatlantirish choralarini yanada takomillashtirish uchun qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qaroriga ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
“Tadbirkorlarning barqarorlik reytingi” elektron platformasi bilan integratsiya qilinadigan axborot tizimlari tarkibini qayta koʻrib chiqish;
tadbirkorlik subyektlarining EBITDA boʻyicha rentabellik darajasini hisoblash talablarini yengillashtirish;
bir nafar xodimga toʻgʻri keladigan ish haqi jamgʻarmasini baholashda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar uchun alohida talablar belgilash;
elektron hisobvaraq-fakturalarni qonunchilikda belgilangan muddatlarda rasmiylashtirish holatini baholash tartibini qoʻshimchalar bilan toʻldirish;
sohalar boʻyicha oʻrtacha koʻrsatkichlarni roʻyxatdan oʻtish joyiga qarab, qoʻshilgan qiymat soligʻi va foyda soligʻi toʻlovchilar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha alohida, aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilar boʻyicha tumanlar (shaharlar) kesimida alohida hisoblash tartibini takomillashtirish.
2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 467-son qaroriga ILOVA
Vazirlar Mahkamasining “Tadbirkorlik subyektlarining barqarorlik reytingini aniqlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2024-yil 30-yanvardagi 55-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. 3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yoshlar ishlari agentligi hamda boshqa vazirliklar va idoralar Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda 2024-yil 1-avgustga qadar “Shaffof qurilish”, “Ayollar daftari”, “Yoshlar daftari” hamda boshqa zaruriy axborot tizimlarini “Tadbirkorlarning barqarorlik reytingi” elektron platformasi bilan integratsiya qilinishini taʼminlasin”.
2. Ilovaning :
13 — 15-bandlari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“13. EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi tadbirkorlik subyektining sof foydasiga foiz toʻlovlari, asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar amortizatsiyasi, hisoblangan foyda soligʻi summasi qoʻshilib, tovarlarni (xizmatlarni) sotishdan sof tushumga boʻlish va 100 ga koʻpaytirish orqali aniqlanadi (EBITDA margin = EBITDA / daromad x 100%).
EBITDA boʻyicha rentabellik darajasi tadbirkorlik subyekti faoliyat koʻrsatayotgan sohaning oʻrtacha koʻrsatkichidan:
20 foiz va undan yuqori boʻlsa — 10 ball;
15 — 20 foizgacha yuqori boʻlsa — 8 ball;
10 — 15 foizgacha yuqori boʻlsa — 6 ball;
5 — 10 foizgacha yuqori boʻlsa — 4 ball;
oʻrtachaga teng yoki 5 foizgacha yuqori boʻlsa — 2 ball beriladi.
Bunda tegishli hududdagi iqtisodiy faoliyat turi boʻyicha tadbirkorlik subyekti yagona boʻlgan hollarda mazkur mezonni hisoblashda (iqtisodiy faoliyat turi inobatga olinmagan holda) hududni oʻrtacha koʻrsatkichi bilan solishtiriladi.
Mazkur koʻrsatkichni baholashda moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotlar va moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga oʻtgan yuridik shaxslar boʻyicha koʻrsatkichlar foyda soligʻi hisoboti shakllarining oxirgi soliq davri maʼlumotlaridan foydalaniladi.
14. Yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi tadbirkorlik subyekti foydalanayotgan yer uchastkalari (shu jumladan, qishloq xoʻjaligi uchun uzoq muddatli ijaraga ajratilgan) va (yoki) mulk huquqi yoki ijara huquqi asosida koʻchmas mulk obyektlari mavjudligi (ijara shartnomalari hisobga qoʻyilganligi)) quyidagicha baholanadi:
mulk huquqi asosida boʻlsa — 10 ball (bunda oilaviy korxona ishtirokchilarining ulushli yoki birgalikdagi mulkida boʻlgan umumiy mol-mulki ham hisobga olinadi);
ijara shartnomasi boʻyicha foydalanilayotganda — 7 ball beriladi.
Agar yer uchastkalari va (yoki) koʻchmas mulk obyektlari mavjud boʻlmaganda, shuningdek, tadbirkorlik subyektining u koʻrsatgan manzilda faoliyat yuritmayotganligi aniqlansa — 5 ball chegiriladi.
15. Bir nafar xodimga toʻgʻri keladigan ish haqi jamgʻarmasini baholashda tadbirkorlik subyekti tomonidan bir nafar xodimga hisoblangan ish haqi summasi miqdori mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kelib chiqib:
Toshkent shahar uchun — 3 barobardan 4 barobargacha — 5 ball;
4 barobardan yuqori boʻlsa — 10 ball.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar uchun — 2 barobardan 3 barobargacha — 5 ball;
3 barobardan yuqori boʻlsa — 10 ball beriladi.
Mazkur band boʻyicha oʻrtacha bir nafar xodimga hisoblangan ish haqi summasi mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdoridan kam boʻlsa — 5 ball chegiriladi hamda oʻtgan oyga nisbatan ishchi xodimlar soni 10 foizdan ortiq kamaygan hollarda ball berilmaydi”.
19 — 21-bandlari quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“19. Elektron hisobvaraq-fakturalarni qonunchilikda belgilangan muddatlarda rasmiylashtirish holatini baholashda hisobot davrida tovarlar joʻnatilgan (topshirilgan) yoki xizmatlar koʻrsatilgan, ishlar bajarilgan kalendar sanada rasmiylashtirilgan elektron hisobvaraq-fakturalar, jumladan, eksportni tasdiqlovchi hujjatlar, onlayn nazorat kassa texnikalari cheklari, elektron tijorat toʻlov cheklari summasining jami elektron hisobvaraq-fakturalar, eksportni tasdiqlovchi hujjatlar, onlayn nazorat kassa texnikalari cheklari, elektron tijorat cheklari boʻyicha tovar aylanmasidagi ulushi (foizi):
100 foiz boʻlsa — 10 ball;
75 — 99 foizgacha boʻlsa — 7 ball;
50 — 75 foizgacha boʻlsa — 5 ball;
25 — 50 foizgacha boʻlsa — 2 ball;
25 foizgacha boʻlsa — 1 ball beriladi;
rasmiylashtirilmagan hollarda ball berilmaydi.
“Soliq hamkor” tizimi orqali soliqqa oid huquqbuzarlik fakti boʻyicha murojaat kelib tushgan taqdirda ball berilmaydi.
Naqd va terminal orqali amalga oshirilgan savdo tushumi bilan onlayn nazorat kassa mashinasiga kirim qilingan savdo tushumida tafovut aniqlanganda shu oy uchun — 5 ball chegiriladi.
20. Elektron hisobvaraq-fakturalar orqali xarid qilingan tovarlar realizatsiyasini baholashda elektron hisobvaraq-fakturalar orqali kalendar yil davomida xarid qilingan (shu jumladan, import qilingan) tovarlar yoki xomashyoga mutanosib ravishda amalga oshirilgan tovarlar realizatsiyasi (jumladan, eksport qilingan tovarlar summasi):
70 foizdan koʻp boʻlganda — 10 ball.
50 foizdan 70 foizgacha boʻlganda — 5 ball beriladi.
Bunda yil davomida 70 foizdan ortiq xarid qilingan tovarlar yoki xomashyo qoldiqda qolganda — 5 ball chegiriladi.
Mazkur koʻrsatkichni hisoblashda 1-yanvar (yangi tashkil etilgan tadbirkorlik subyektlari uchun — roʻyxatdan oʻtgan davr) va 31-dekabr sanasidagi tovar yoki xomashyo qoldigʻining oylarga teng ulushlardagi summasi inobatga olinadi.
21. Soliq organlari tekshiruvdan oldingi tahlil natijasida aniqlagan kamchiliklarning bartaraf etilish holati soliq organlari axborot tizimlaridan foydalangan holda oʻtkazilgan tekshiruvdan oldingi tahlil natijasida kamchilik aniqlanmaganligi yoki ularning bartaraf etilganligidan kelib chiqib quyidagicha baholanadi:
kamchilik aniqlanmagan yoki keltirilgan kamchiliklarning mavjud emasligi asoslantirilgan yoxud kamchiliklar ixtiyoriy ravishda bartaraf etilgan boʻlsa — 10 ball beriladi;
Bunda kamchiliklar bartaraf etilmagan yoki keltirilgan kamchiliklarning mavjud emasligi asoslantirilmagan boʻlsa — 5 ball chegiriladi”.
37-bandi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“37. Sohalar boʻyicha oʻrtacha koʻrsatkichlar roʻyxatdan oʻtish joyiga qarab qoʻshilgan qiymat soligʻi va foyda soligʻi toʻlovchilar boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar boʻyicha alohida, aylanmadan olinadigan soliq toʻlovchilar boʻyicha tumanlar (shaharlar) kesimida alohida hisoblanadi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-iyul,
467-son