📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМА
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва маблағларини шакллантириш тартиби;
амалга ошириладиган тўловлар учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот юритиш, маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва жавобгарлик.
3. «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Ҳунарманд» уюшмаси маблағларининг, шу жумладан, аъзолик бадаллари ҳамда хайрия маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қуллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Палата) ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфланади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағлари, жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ажратиладиган маблағлар;
Тармоқ уюшмаларининг аъзолик бадаллари ва бошқа манбалардан шаклланадиган маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бир йўла ажратмалар. Бунда ажратмалар Жамғармада тақчилликни қоплаш учун зарур бўлган миқдорда Палата раиси томонидан белгиланади;
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган йиғимнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорида назарда тутилган субсидияларни тўлаш учун йўналтириладиган қисмининг алоҳида ҳисоби юритилади.
Бунда ушбу маблағлар ҳисобидан субсидиялар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда — Компания) буюртманомалари асосида ажратилади.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарма маблағларидан Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар чорак якуни билан келгуси чорак учун тасдиқланадиган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ фойдаланилади.
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
7. Тармоқ уюшмалари тақдим этадиган талабномага асосан маблағлар Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан талабнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига тўлов топшириқномаси тақдим этилади.
8. Тармоқ уюшмалари Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида кўзда тутилмаган маблағларни ажратиш учун талабнома тақдим этилган тақдирда, Жамғарма ижро этувчи органи томонидан талабнома рад этилади.
9. Талабнома рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида тегишли тармоқ уюшмасига асосланган хабарнома юборилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан ижрочи органнинг тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағидан тегишли тармоқ уюшмаси ҳисобварағига белгиланган муддатда маблағ ўтказиб берилади.
11. Тармоқ уюшмаларига келиб тушган маблағлар белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфлангандан сўнг ортиқча маблағлар Жамғармага қайтарилади.
12. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар, тажрибали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш, бизнес миссиялар ва кўргазмаларда иштирокини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий брендлар савдосини ривожлантириш, халқаро тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш учун грант ва субсидия ажратиш;
халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш тадбирларини молиялаштириш;
халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, хорижий таълим муассаса ва ташкилотларида стажировка ва малака оширишларини ташкил қилиш;
хорижий ваколатхоналарни сақлаш ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
буюртмачиларнинг ижро аппаратига халқаро ташкилотлар, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
ҳудудларда ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;
электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
ташқи бозорларда маҳсулотлар оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг ишларини амалга ошириш, лойиҳаолди ҳужжатларни (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг ишларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоиз миқдорида қоплаш;
электротехника ва электро маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда ҳамда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тавсия этган тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш (ERP, MES, PLM тизимларини ҳамда сунъий интеллект асосидаги тизимларни, шу жумладан IT-парк резидентларининг сунъий интеллект ечимларини жорий қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта тадбиркорлик субъектига кўпи билан 20 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорини қоплаш;
ярим тайёр чармдан — тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;
тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61-63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш;
буюртмачиларнинг жорий харажатларни молиялаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижро этувчи аппарат ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш.
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мақсадлар учун сарфланиши мумкин.
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
13. Палата Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
14. Палата:
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиққан ҳолда, сметани тасдиқлайди;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига заруратдан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма даромадларининг шаклланишини ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
15. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби Палата томонидан алоҳида юритилади.
16. Компания ва уюшмалар томонидан харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ижро этувчи органга киритиб борилади.
17. Тармоқ уюшмаларининг Жамғарма маблағларидан ташқари манбаларидан шаклланадиган даромад ва харажатларининг ҳисоби электрон тизим асосида юритилади ва Палатанинг ахборот тизимига интеграция қилинади.
18. Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
6-боб. Якунловчи қоидалар
20. Жамғарма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади ёки қайта тузилади.
21. Жамғарма маблағларидан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Ижро муддати 1-босқич Буюртмачилар Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун Ижро этувчи органга буюртма беради. Заруратга асосан 2-босқич Ижро этувчи орган Тақдим этилган буюртмани кўриб чиқади ҳамда буюртма Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқлигини ўрганади. Буюртма олинган кундан бошлаб 2 иш куни ичида 3-босқич Ижро этувчи орган Ўрганиш натижасидан келиб чиқиб, буюртмани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича хулоса беради. Хулосага кўра буюртма рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига хабарнома юборади. Буюртмачилар буюртмани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайтадан мурожаат қилиши мумкин. Буюртмани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган буюртма ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади. Буюртма олинган кундан бошлаб 1 иш куни ичида 4-босқич Ижро этувчи орган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик қўмитаси) Жамғарманинг Ғазначилик қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағидан буюртмачи ҳисобварағига белгиланган муддатларда маблағ ўтказиш юзасидан тўлов топшириқномасини юборади. Буюртма бўйича ижобий хулоса берилган кундан бошлаб 3 иш куни муддатда 5-босқич Ғазначилик қўмитаси Ижро этувчи орган тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағни тегишли тармоқ уюшмаси ҳисобварағига ўтказиб беради. Белгиланган муддатларда 6-босқич Буюртмачилар Маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Ижро этувчи органга ҳисобот тақдим этади. Ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига кадар 7-босқич Ижро этувчи орган Жамғарма маблағларининг шаклланиши ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиб чиққан ҳолда: а) Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиққан ҳолда, келгуси чорак сметасини тасдиқлайди; б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот учун тақдим этади. а) Ҳар чорак сўнгги ойининг 20-санасига қадар б) Ҳар чоракда кейинги ойнинг 15-санасига қадар
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандида :
биринчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорида :
а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни кўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда:
2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан — 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 ноябрдан — 0,01 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;
2022 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,05 АҚШ доллари, 2024 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
б) 3-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 2-иловада :
1-банддаги «Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар импорт қийматининг (Божхона юк декларациясининг 42-графаси) 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Бунда:
мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;
лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;
ускуна лойиҳани амалга оширган корхона томонидан импорт субсидия олувчи корхона «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзо бўлиши;
лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим (Бунда ускуналар 2022 йил 1 февралдан олдин «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган бўлиши мумкин, бироқ ускуналар 2022 йил 1 февралдан кейин фойдаланишга топширилган бўлиши лозим)»;
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;
харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;
ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси»;
7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи электрон шаклда хабардор қилинади.
8. Аризада субсидия олувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
9. Тегишли ҳужжатлар Компанияга субсидия олувчи томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Компания уч иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотга етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади»;
10-банддаги «Агентлик томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига» сўзлари «Компания томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банддаги «Агентлик томонидан 1 иш куни мобайнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Компания томонидан 1 иш куни мобайнида Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.
Бунда субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиб ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Субсидия олувчи томонидан 30 иш куни мобайнида Компаниянинг банк ҳисобварағига тўлов тўланмаган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича қабул қилинган ижобий қарор ижросиз қолдирилади»;
15-банддаги «Агентликка» сўзи «Компанияга» сўзи билан алмаштирилсин;
17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Компания субсидия ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.
18. Савдо-саноат палатаси Компаниянинг буюртманомасига асосан Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради»;
19 , 20 ва 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш
СХЕМАСИ
Босқичлар Масъул ижрочилар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Субсидия олувчи «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади: ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета; харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси; юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси; ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари); лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси. Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра 2-босқич Компания Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади. 5 иш куни мобайнида 3-босқич Компания Кўриб чиқилган ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда уларнинг субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулосасини олади. 7 иш куни мобайнида 4-босқич Компания Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосаси асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади. 1 иш куни мобайнида 5-босқич Компания Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади. Субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома киритади. 1 иш куни мобайнида 6-босқич Савдо-саноат палатаси Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради. Буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида »;
2-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 июль,
466-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMA
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi daromadlarini shakllantirish va mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi PF-71-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi PF-71-son Farmoni bilan Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligining Eksportni ragʻbatlantirish agentligi huzuridagi Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo va hududiy sanoatni rivojlantirishda tadbirkorlar birlashmalarining rolini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-martdagi PQ-126-son qaroriga 3-ilovada nazarda tutilgan uyushmalarning Davlat budjeti mablagʻlari, bojxona boji, yigʻimlari va boshqa majburiy toʻlovlardan shakllanadigan mablagʻlarini ularning manbalari va foydalanish yoʻnalishlarini saqlab qolgan holda, qoldiq mablagʻlari bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida hisobvaragʻi yuritiladigan Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi daromadlarini shakllantirish va mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Jamgʻarma faoliyatini boshqarish va mablagʻlarini shakllantirish tartibi;
amalga oshiriladigan toʻlovlar uchun talab etiladigan hujjatlar, ularni koʻrib chiqish tartibi;
Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot yuritish, mablagʻlardan maqsadli foydalanishni nazorat qilish va javobgarlik.
3. “Hunarmand” uyushmasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining “Hunarmand” uyushmasi mablagʻlarining, shu jumladan, aʼzolik badallari hamda xayriya mablagʻlari Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari orqali kelib tushishi va sarflanishi toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 466-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qullab-quvvatlash jamgʻarmasi daromadlarini shakllantirish va mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Savdo-sanoat palatasi (keyingi oʻrinlarda — Palata) huzuridagi Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) mablagʻlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
2. Jamgʻarma yuridik shaxs hisoblanmaydi va uning mablagʻlari hisobi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochilgan yagona shaxsiy gʻazna hisobvaragʻida yuritiladi hamda qonunchilikda belgilangan maqsad va yoʻnalishlarga sarflanadi.
2-bob. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish
3. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish manbalari hisoblanadi:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo va hududiy sanoatni rivojlantirishda tadbirkorlar birlashmalarining rolini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-martdagi PQ-126-son qaroriga 3-ilovada nazarda tutilgan uyushmalarning Davlat budjeti mablagʻlari, bojxona boji, yigʻimlari va boshqa majburiy toʻlovlardan shakllanadigan mablagʻlari, jumladan:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining qarorlari bilan ajratiladigan mablagʻlar;
Tarmoq uyushmalarining aʼzolik badallari va boshqa manbalardan shakllanadigan mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladigan bir yoʻla ajratmalar. Bunda ajratmalar Jamgʻarmada taqchillikni qoplash uchun zarur boʻlgan miqdorda Palata raisi tomonidan belgilanadi;
xalqaro moliya institutlari va xorijiy tashkilotlarning grantlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik mablagʻlari;
vaqtincha boʻsh turgan mablagʻlarni tijorat banklari depozitlariga joylashtirishdan olinadigan daromadlar;
qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
4. Mazkur Nizomning 3-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan yigʻimning Vazirlar Mahkamasining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj korxonalarida chuqur qayta ishlash va yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni hamda ularning eksportini moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-sentabrdagi 556-son qarorida nazarda tutilgan subsidiyalarni toʻlash uchun yoʻnaltiriladigan qismining alohida hisobi yuritiladi.
Bunda ushbu mablagʻlar hisobidan subsidiyalar “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatining (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) buyurtmanomalari asosida ajratiladi.
3-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish
5. Jamgʻarma mablagʻlaridan Savdo-sanoat palatasi tomonidan har chorak yakuni bilan kelgusi chorak uchun tasdiqlanadigan Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasiga muvofiq foydalaniladi.
6. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
7. Tarmoq uyushmalari taqdim etadigan talabnomaga asosan mablagʻlar Jamgʻarmaning ijro etuvchi organi tomonidan talabnoma kelib tushgan kundan boshlab ikki ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga toʻlov topshiriqnomasi taqdim etiladi.
8. Tarmoq uyushmalari Jamgʻarmaning daromadlar va xarajatlar smetasida koʻzda tutilmagan mablagʻlarni ajratish uchun talabnoma taqdim etilgan taqdirda, Jamgʻarma ijro etuvchi organi tomonidan talabnoma rad etiladi.
9. Talabnoma rad etilgan taqdirda, bu haqda shu kunning oʻzida tegishli tarmoq uyushmasiga asoslangan xabarnoma yuboriladi.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi tomonidan ijrochi organning taqdim qilgan toʻlov topshiriqnomasiga asosan Jamgʻarmaning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan tegishli tarmoq uyushmasi hisobvaragʻiga belgilangan muddatda mablagʻ oʻtkazib beriladi.
11. Tarmoq uyushmalariga kelib tushgan mablagʻlar belgilangan maqsad va yoʻnalishlarga sarflangandan soʻng ortiqcha mablagʻlar Jamgʻarmaga qaytariladi.
12. Quyidagilar Jamgʻarma mablagʻlaridan moliyalashtiriladigan asosiy yoʻnalishlar hisoblanadi:
tadbirkorlarga ishlab chiqarish, eksport va brendlar, tajribali mahalliy hamda xorijiy mutaxassislarni jalb qilish, biznes missiyalar va koʻrgazmalarda ishtirokini tashkil etish, ichki va tashqi bozorlarda mahalliy brendlar savdosini rivojlantirish, xalqaro tadbirlarni oʻtkazish hamda ularda qatnashish uchun grant va subsidiya ajratish;
xalqaro standartlarni joriy etish, tayyor mahsulotlarni tashqi bozorlar talablarini hisobga olgan holda sertifikatlash tadbirlarini moliyalashtirish;
xalqaro koʻrgazma-yarmarkalarda ishtirok etish, milliy brendlarni yaratish va ilgari surish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, biroq bitta holat boʻyicha 10 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;
ilmiy-tadqiqot va innovatsion loyihalarni amalga oshirish;
kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, jumladan, xorijiy taʼlim muassasa va tashkilotlarida stajirovka va malaka oshirishlarini tashkil qilish;
xorijiy vakolatxonalarni saqlash va xorijiy maslahatchilarni jalb etish xarajatlarini kompensatsiya qilish;
buyurtmachilarning ijro apparatiga xalqaro tashkilotlar, xorijiy mutaxassislar va ekspertlarni jalb qilish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish;
elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlar ishlab chiqaruvchi mahalliy tashkilotlarda xalqaro standartlarni joriy etish, mahsulotlarni chet el bozorlari talablariga muvofiq sertifikatlash tadbirlari bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, biroq bitta holat boʻyicha 20 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda qoplash;
startap-loyihalarni moliyalashtirish, elektrotexnika sanoati tarmogʻida ishlab chiqarish va xizmat koʻrsatish tashkilotlarining ustav fondlarini (kapitallarini) shakllantirishda ishtirok etish, maxsus injiniring markazlari va tajriba-konstruktorlik byurolarini tashkil etish;
hududlarda ixtisoslashtirilgan industrial texnoparklar tashkil etish;
elektrotexnika va elektr maishiy mahsulotlar ishlab chiqaruvchi mahalliy tashkilotlarga tender savdolarida ishtirok etish uchun qisqa muddatga moliyaviy kafilliklar berish;
tashqi bozorlarda mahsulotlar ommabopligini oshirish boʻyicha marketing ishlarini amalga oshirish, loyihaoldi hujjatlarni (biznes-reja, texnik-iqtisodiy asoslar va boshqalar) ishlab chiqish, shuningdek, jahon bozorini oʻrganish va marketing ishlarini amalga oshirish uchun xalqaro maʼlumotlar bazalariga (axborot resurslariga) ulanish bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foiz miqdorida qoplash;
elektrotexnika va elektro maishiy mahsulotlar ishlab chiqaruvchi mahalliy korxonalarda hamda Yengil sanoatni rivojlantirish agentligi tavsiya etgan toʻqimachilik korxonalarida ishlab chiqarish jarayonini raqamlashtirish (ERP, MES, PLM tizimlarini hamda sunʼiy intellekt asosidagi tizimlarni, shu jumladan IT-park rezidentlarining sunʼiy intellekt yechimlarini joriy qilish) bilan bogʻliq xarajatlarning 50 foizini, lekin bitta tadbirkorlik subyektiga koʻpi bilan 20 ming AQSH dollari ekvivalenti miqdorini qoplash;
yarim tayyor charmdan — tayyor mahsulot ishlab chiqarishgacha boʻlgan toʻliq ishlab chiqarish sikliga ixtisoslashadigan tashkilotlarni keyinchalik qaytarish sharti bilan mablagʻ ajratish orqali moliyaviy qoʻllab-quvvatlash;
tijorat banklarining charm-poyabzal, charm-attorlik, moʻyna, qorakoʻl mahsulotlari va jundan ishlangan mahsulotlarni ishlab chiqarish boʻyicha yangi ishlab chiqarish quvvatlarini tashkil etish, faoliyat yuritayotgan korxonalarni modernizatsiya va rekonstruksiya qilish uchun ajratiladigan kreditlari boʻyicha kafilliklar berish;
paxta ip-kalavasi eksporti uchun undiriladigan yigʻimning 25 foizi, trikotaj mato eksporti uchun undiriladigan yigʻimning 100 foizi hamda Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi ajratadigan mablagʻlar hisobidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalarini amalga oshirgan tashkilotlarga mazkur loyihalar doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining 10 foizi, biroq 500 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda subsidiya ajratish;
paxta ip-kalavasi eksporti uchun undiriladigan yigʻimning 70 foizi hisobidan tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlarini (TIF TN kodi 61-63) eksport qiluvchi tashkilotlarga ularning tayyor tikuv-trikotaj mahsulotlari eksport hajmining qiymatiga nisbatan teng ulushda hisobot oyida tushgan mablagʻlar hisobidan subsidiya ajratish;
buyurtmachilarning joriy xarajatlarni moliyalashtirish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash, ijro etuvchi apparat xodimlarini saqlash va moddiy ragʻbatlantirish.
qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa maqsadlar uchun sarflanishi mumkin.
4-bob. Jamgʻarma faoliyatini boshqarish
13. Palata Jamgʻarmaning ijro etuvchi organi hisoblanadi.
14. Palata:
Jamgʻarma faoliyatining asosiy yoʻnalishlarini belgilaydi;
Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari prognozini koʻrib chiqqan holda, smetani tasdiqlaydi;
Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasiga zaruratdan kelib chiqib, tegishli oʻzgartirishlar kiritadi;
Jamgʻarma daromadlarining shakllanishini va mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini nazorat qiladi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
5-bob. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisobot, nazorat va javobgarlik
15. Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari hisobi Palata tomonidan alohida yuritiladi.
16. Kompaniya va uyushmalar tomonidan xarajatlar toʻgʻrisidagi hisobotlar har oyda keyingi oyning 10-sanasiga qadar Ijro etuvchi organga kiritib boriladi.
17. Tarmoq uyushmalarining Jamgʻarma mablagʻlaridan tashqari manbalaridan shakllanadigan daromad va xarajatlarining hisobi elektron tizim asosida yuritiladi va Palataning axborot tizimiga integratsiya qilinadi.
18. Jamgʻarma mablagʻlarining maqsadli foydalanilishi yuzasidan nazorat belgilangan tartibda davlat moliyaviy nazorat organlari tomonidan amalga oshiriladi.
19. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
20. Jamgʻarma qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tugatiladi yoki qayta tuziladi.
21. Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanishda kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi daromadlarini shakllantirish va mablagʻlaridan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi huzuridagi Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Ijro muddati 1-bosqich Buyurtmachilar Jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish uchun Ijro etuvchi organga buyurtma beradi. Zaruratga asosan 2-bosqich Ijro etuvchi organ Taqdim etilgan buyurtmani koʻrib chiqadi hamda buyurtma Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari smetasiga muvofiqligini oʻrganadi. Buyurtma olingan kundan boshlab 2 ish kuni ichida 3-bosqich Ijro etuvchi organ Oʻrganish natijasidan kelib chiqib, buyurtmani qabul qilish yoki rad etish boʻyicha xulosa beradi. Xulosaga koʻra buyurtma rad etilgan taqdirda, rad etish sabablari koʻrsatilgan holda buyurtmachiga xabarnoma yuboradi. Buyurtmachilar buyurtmani koʻrib chiqishning rad etilishiga asos boʻlgan sabablarni bartaraf etgan holda qaytadan murojaat qilishi mumkin. Buyurtmani koʻrib chiqish rad etilgan taqdirda, takroran kiritilgan buyurtma ushbu Nizomga muvofiq umumiy asoslarda va belgilangan muddatlarda koʻrib chiqiladi. Buyurtma olingan kundan boshlab 1 ish kuni ichida 4-bosqich Ijro etuvchi organ Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Gʻaznachilik qoʻmitasi) Jamgʻarmaning Gʻaznachilik qoʻmitasida ochilgan yagona shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan buyurtmachi hisobvaragʻiga belgilangan muddatlarda mablagʻ oʻtkazish yuzasidan toʻlov topshiriqnomasini yuboradi. Buyurtma boʻyicha ijobiy xulosa berilgan kundan boshlab 3 ish kuni muddatda 5-bosqich Gʻaznachilik qoʻmitasi Ijro etuvchi organ taqdim qilgan toʻlov topshiriqnomasiga asosan Jamgʻarmaning shaxsiy gʻazna hisobvaragʻidan mablagʻni tegishli tarmoq uyushmasi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Buyurtmachilar Mablagʻlaridan foydalanish toʻgʻrisida Ijro etuvchi organga hisobot taqdim etadi. Har oyda keyingi oyning 10-sanasiga kadar 7-bosqich Ijro etuvchi organ Jamgʻarma mablagʻlarining shakllanishi va xarajatlari toʻgʻrisidagi hisobotlarni oʻrganib chiqqan holda: a) Jamgʻarmaning daromadlari va xarajatlari prognozini koʻrib chiqqan holda, kelgusi chorak smetasini tasdiqlaydi; b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligiga axborot uchun taqdim etadi. a) Har chorak soʻnggi oyining 20-sanasiga qadar b) Har chorakda keyingi oyning 15-sanasiga qadar
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 466-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 23-fevraldagi 93-son qarori bilan tasdiqlangan “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sohasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlarini shakllantirish va undan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 26-bandida :
birinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshidagi “Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligi” soʻzlari “Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi” soʻzlari bilan almashtirilsin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj korxonalarida chuqur qayta ishlash va yuqori qoʻshilgan qiymatli tayyor mahsulotlar ishlab chiqarishni hamda ularning eksportini moliyaviy qoʻllab-quvvatlashni yanada kengaytirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 30-sentabrdagi 556-son qarorida :
a) 1 va 2-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini rivojlantirishni yangi bosqichga olib chiqish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-maydagi PF-71-son Farmoni bilan Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasini, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tashqi savdo va hududiy sanoatni rivojlantirishda tadbirkorlar birlashmalarining rolini yanada oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 14-martdagi PQ-126-son qaroriga 3-ilovada nazarda tutilgan uyushmalarning Davlat budjeti mablagʻlari, bojxona boji, yigʻimlari va boshqa majburiy toʻlovlardan shakllanadigan mablagʻlarini ularning manbalari va foydalanish yoʻnalishlarini saqlab qolgan holda, qoldiq mablagʻlari bilan birga Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida hisobvaragʻi yuritiladigan Tarmoqlarni koʻllab-quvvatlash jamgʻarmasiga (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) oʻtkazilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Toʻqimachilik va tikuv-trikotaj sanoatini qoʻllab-quvvatlashga doir kechiktirib boʻlmaydigan chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2020-yil 5-maydagi PF-5989-son Farmoniga asosan Oʻzbekiston Respublikasi bojxona chegarasi orqali paxta ip-kalavasi va trikotaj matoni olib chiqishda:
2021-yil 1-yanvardan boshlab olib chiqiladigan har bir kilogramm ip-kalava uchun 0,01 AQSH dollari, 2022-yil 1-yanvardan — 0,05 AQSH dollari, 2023-yil 1-noyabrdan — 0,01 AQSH dollari, 2025-yil 1-yanvardan — 0,2 AQSH dollari miqdorida yigʻim undiriladi;
2022-yil 1-yanvardan boshlab olib chiqiladigan har bir kilogramm trikotaj mato (boʻyalgan trikotaj mato bundan mustasno) uchun 0,05 AQSH dollari, 2024-yil 1-yanvardan — 0,1 AQSH dollari, 2025-yil 1-yanvardan — 0,2 AQSH dollari miqdorida yigʻim undirilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin”;
b) 3-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar tegishlicha ikkinchi va uchinchi xatboshilar deb hisoblansin;
v) 4-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
g) 1-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
d) 2-ilovada :
1-banddagi “Toʻqimachilik sohasini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasining Tarmoqlarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
3-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“3. Subsidiya loyihalarni amalga oshirgan tashkilotlarga loyihalar doirasida xarid qilingan uskunalar import qiymatining (Bojxona yuk deklaratsiyasining 42-grafasi) 10 foizi, biroq 500 ming AQSH dollari ekvivalentidan koʻp boʻlmagan miqdorda ajratiladi.
Bunda:
mazkur loyihalar doirasida yangi uskunalar xarid qilingan boʻlishi;
loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi mavjud boʻlishi;
loyihalar Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar hududlarida amalga oshirilgan boʻlishi;
uskuna loyihani amalga oshirgan korxona tomonidan import subsidiya oluvchi korxona “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi aʼzo boʻlishi;
loyihalar 2022-yil 1-fevraldan 2025-yil 1-yanvargacha boʻlgan muddatda amalga oshirilgan boʻlishi lozim (Bunda uskunalar 2022-yil 1-fevraldan oldin “erkin muomalaga chiqarish (import)” bojxona rejimiga rasmiylashtirilgan boʻlishi mumkin, biroq uskunalar 2022-yil 1-fevraldan keyin foydalanishga topshirilgan boʻlishi lozim)”;
5-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“5. Subsidiya olish uchun subsidiya oluvchilar “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” aksiyadorlik jamiyatiga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:
ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq toʻldirilgan ariza va anketa;
xarid shartnomalari va (yoki) vositachilik shartnomalari hamda ular boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;
yuk xatlari va (yoki) bojxona yuk deklaratsiyasi nusxasi;
uskunalar yangiligini tasdiqlovchi hujjatlar (uskuna pasporti, muvofiqlik/kelib chiqish sertifikatlari);
loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi nusxasi”;
7 — 9-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Subsidiya oluvchi tomonidan subsidiya olish uchun ariza va tegishli hujjatlar Kompaniyaning elektron platformasi orqali elektron shaklda taqdim etiladi.
Ariza boʻyicha qabul qilingan qaror haqida subsidiya oluvchi elektron shaklda xabardor qilinadi.
8. Arizada subsidiya oluvchining elektron manzili koʻrsatilganligi uning arizasi boʻyicha qabul qilingan qaror haqida elektron platforma orqali elektron shaklda xabarnoma olishga boʻlgan roziligi hisoblanadi.
9. Tegishli hujjatlar Kompaniyaga subsidiya oluvchi tomonidan elektron platforma orqali elektron shaklda taqdim etilgandan keyin ushbu Nizomning 5-bandida koʻrsatilgan hujjatlar toʻliq emasligi aniqlangan taqdirda, Kompaniya uch ish kuni ichida eksport qiluvchi tashkilotga yetishmagan hujjatlar bilan birga qayta murojaat qilishi haqida elektron shaklda xabar yuboradi”;
10-banddagi “Agentlik tomonidan 5 ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib, Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligiga” soʻzlari “Kompaniya tomonidan 5 ish kuni mobaynida koʻrib chiqilib, Savdo-sanoat palatasiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
11-banddagi “Agentlik tomonidan 1 ish kuni mobaynida Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi” soʻzlari “Kompaniya tomonidan 1 ish kuni mobaynida Savdo-sanoat palatasi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Kompaniya tomonidan 1 ish kuni mobaynida subsidiya oluvchilarga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboriladi.
Bunda subsidiya oluvchining arizasini koʻrib chiqib ijobiy qaror qabul qilingan arizalar boʻyicha Kompaniya tomonidan bazaviy hisoblashning 1 baravari miqdorida toʻlov undiriladi.
Subsidiya oluvchi tomonidan 30 ish kuni mobaynida Kompaniyaning bank hisobvaragʻiga toʻlov toʻlanmagan taqdirda, subsidiya ajratish boʻyicha qabul qilingan ijobiy qaror ijrosiz qoldiriladi”;
15-banddagi “Agentlikka” soʻzi “Kompaniyaga” soʻzi bilan almashtirilsin;
17 va 18-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Kompaniya subsidiya ajratish boʻyicha ijobiy qaror qabul qilingan kundan keyin 1 ish kuni ichida subsidiya ajratish boʻyicha Savdo-sanoat palatasiga buyurtmanoma yuboradi.
18. Savdo-sanoat palatasi Kompaniyaning buyurtmanomasiga asosan Jamgʻarmaga shu maqsad uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida buyurtmanoma kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida subsidiya oluvchining bankdagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi”;
19 , 20 va 23-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
1-ilova matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Boʻyalgan mato hamda aralash va boʻyalgan gazlama mahsulotlarini ishlab chiqarish loyihalari doirasida xarid qilingan uskunalar qiymatining bir qismini subsidiyalash
SXEMASI
Bosqichlar Masʼul ijrochilar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Subsidiya oluvchi “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga (keyingi oʻrinlarda — Kompaniya) subsidiya olish uchun quyidagi hujjatlarni taqdim qilgan holda murojaat qiladi: ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarda keltirilgan shakllarga muvofiq toʻldirilgan ariza va anketa; xarid shartnomalari va (yoki) vositachilik shartnomalari hamda ular boʻyicha amalga oshirilgan toʻlovlarni tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi; yuk xatlari va (yoki) bojxona yuk deklaratsiyasi nusxasi; uskunalar yangiligini tasdiqlovchi hujjatlar (uskuna pasporti, muvofiqlik/kelib chiqish sertifikatlari); loyihalarni foydalanishga topshirish dalolatnomasi nusxasi. Loyiha ishga tushgandan keyin subsidiya oluvchining ixtiyoriga koʻra 2-bosqich Kompaniya Taqdim etilgan hujjatlarni koʻrib chiqadi. 5 ish kuni mobaynida 3-bosqich Kompaniya Koʻrib chiqilgan hujjatlarni Savdo-sanoat palatasi va “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasiga yuboradi hamda ularning subsidiya ajratish yuzasidan tegishli xulosasini oladi. 7 ish kuni mobaynida 4-bosqich Kompaniya Savdo-sanoat palatasi hamda “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasining xulosasi asosida subsidiya ajratish boʻyicha qaror qabul qiladi. 1 ish kuni mobaynida 5-bosqich Kompaniya Subsidiya oluvchilarga qabul qilingan qaror toʻgʻrisida bildirishnoma yuboradi. Subsidiya ajratish boʻyicha Savdo-sanoat palatasiga buyurtmanoma kiritadi. 1 ish kuni mobaynida 6-bosqich Savdo-sanoat palatasi Subsidiya oluvchilarning bankdagi hisobvaragʻiga tegishli subsidiyani oʻtkazib beradi. Buyurtmanoma kelib tushgan kundan boshlab 3 ish kuni mobaynida ”;
2-ilovadagi “Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar va tashqi savdo vazirligi huzuridagi Eksportni ragʻbatlantirish agentligiga” soʻzlari “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-iyul,
466-son