📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СХЕМАСИ
МАЪЛУМОТ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
ПАСПОРТИ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига автомобиль транспортида йўловчи ва юк ташиш фаолиятини лицензиялаш ҳамда йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга сифатли ва хавфсиз автотранспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
автомобиль транспортида йўловчи ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш ҳамда лицензиялаш паспортларини тасдиқлаш;
мунтазам йўловчи ташиш йўналишларини бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказишда Транспорт назорати инспекциясининг вазифаларини белгилаш;
тендер ғолибининг ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома паспортини тасдиқлаш;
мунтазам йўловчи ташиш йўналишларидаги автотранспорт воситаларининг тасдиқланган йўналиш схемаси ва ҳаракатланиш жадвалига риоя этилишини таъминлаш мақсадида йўналишдаги автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш талабларини жорий этиш;
2. Белгилансинки, мунтазам йўловчи ташиш йўналишлардаги автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва Транспорт вазирлигининг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш талаблари:
2024 йил 1 октябрдан бошлаб — янгидан очиладиган йўналишларга;
2025 йил 1 июлдан бошлаб — қолган барча йўналишларга амал қилади.
3. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 465-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда халқаро юк ташийдиган автотранспорт воситаларига рақамли назорат қурилмаларини жорий этиш тўғрисида» 2011 йил 22 декабрдаги 340-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2 1 -банд билан тўлдирилсин:
«2 1 . Белгилансинки, халқаро автомобиль қатновида ҳамда М 3 ва N 3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларида йўловчи ва юкларни шаҳарлараро (масофаси 400 км ва ундан юқори) йўналишлар бўйича ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режими рақамли назорат қурилмаси (тахограф) ёрдамида назорат қилинади.
Бунда ҳайдовчи фақат рақамли назорат қурилмасида ўзининг ҳайдовчи карточкасидан фойдаланиши лозим бўлади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 июлдаги 636-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
б) 2-банддаги «марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади)» сўзлари «марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки «Лицензия» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Лицензия» АТ)» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 1-иловада :
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Регламент қоидалари 7 ва 8-иловаларга мувофиқ паспортларда назарда тутилган лицензияланадиган фаолият турларига нисбатан татбиқ этилади»;
4-банддаги ««Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-бандда :
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда — Вазирлик) — йўловчиларни ва юкларни халқаро ташиш бўйича лицензия/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан — йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ташиш бўйича лицензиялар/лицензия варақаларини бериш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — назорат қилувчи органлар) мазкур Регламентга 7 ва 8-иловаларда белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилади ҳамда ҳуқуқбузарларга берилган лицензия/лицензия варақаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уларни бекор қилиш юзасидан лицензияловчи органларга тақдимнома киритади»;
7-банднинг иккинчи — ўн иккинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;
8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
9-бандда :
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
10-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандагина, айнан шу автотранспорт воситасига ундаги мавжуд лицензия варақаси асосида ариза берувчининг лицензия варақасини қайта расмийлаштириш бўйича аризасига кўра — лицензия варақалари берилади»;
2 ва 3-боблар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
14-банд «(кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки «Лицензия» АТ» сўзлари билан тўлдирилсин;
15-банднинг тўртинчи хатбошиси «ЯИДХП» қисқартмасидан кейин «ёки «Лицензия» АТ» сўзлари билан тўлдирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Давлат хизматларини кўрсатганлиги учун йиғим ва давлат божи тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»;
19-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,25 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун) — ЯИДХП орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Давлат хизматлари марказига шахсан бориб мурожаат қилинганда, сўровнома тўлдирилгандан кейин бир соат мобайнида сўровнома лицензияловчи органга юборилади.
ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда лицензияловчи органга келиб тушади.
Сўровнома ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда сўровнома иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни сўровноманинг лицензияловчи органга тушган ва лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади»;
23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ЯИДХП» қисқартмаси «ЯИДХП/«Лицензия» АТ» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Лицензияловчи орган давлат божи тушган вақтдан бошлаб бир иш кунида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали электрон шаклда юборади»;
25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Лицензия/лицензия варақаларини бериш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 29-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад қилинади.
Қуйидагилар лицензия/лицензия варақаларини беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
лицензия/лицензия варақасини бериш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг (маълумотлар) ариза берувчи томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;
ариза берувчининг лицензия талаблари ҳамда шартларига мувофиқ эмаслиги;
қонунчиликда назарда тутилган фаолият турлари учун бир йил муддатга лицензияни олиш ёки суднинг қарорига (ҳукмига) асосан шахсга нисбатан муайян фаолият тури билан шуғулланиш тақиқланганлиги;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжудлиги.
Лицензия варақаларини беришни бошқа асосларда рад этиш қатъий тақиқланади.
Ариза берувчи лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга»;
27-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
29-бандда :
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ариза берувчилар рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат лицензияни бериш рад этилганлиги ҳақидаги электрон хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31-банддаги «ЯИДХПга» сўзи «ЯИДХП ва «Лицензия» АТга» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«32. Лицензиат — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) фаолият турлари бўйича ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли маълумотларни кўрсатган ҳолда, лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Лицензиат — жисмоний шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг (якка тартибдаги тадбиркор) унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтганидан кейин беш иш куни ичида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия/лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Лицензиат — автотранспорт воситасининг давлат рақами белгиси ўзгаргандан кейин беш иш куни ичида мавжуд лицензия варақасини қайта расмийлаштириш тўғрисида давлат хизматлари марказига, ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали лицензия варақасини қайта расмийлаштириш учун ариза бериши шарт.
Ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда лицензияни қайта расмийлаштириш учун ариза лицензиатнинг хоҳишига кўра рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, «Лицензия» АТ орқали лицензияловчи органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди.
Лицензия/лицензия варақаси қайта расмийлаштирилгунга қадар лицензиат унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия/лицензия варақаси асосида амалга оширади»;
34-банднинг биринчи хатбошисидаги «лицензияловчи» сўзи «назорат қилувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
35 ва 36-бандлар куйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 32-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тўхтатиб турилади.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши куйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тўхтатиб турилади:
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи ёки назорат қилувчи органнинг лицензиат зиммасига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарори бажарилмаганда.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши ўн кунгача муддатга лицензияловчи орган томонидан ўн кундан ортиқ, лекин олти ойдан кўп бўлмаган муддатга эса — суд томонидан тўхтатиб турилади.
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриши лицензиатга лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда, махсус электрон тизимга киритилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда етказилади.
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори лицензиатга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи органлар ёки суд лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилиши муддатини белгилаши шарт. Бунда кўрсатилган муддат лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорни махсус электрон тизим орқали олган кундан эътиборан беш иш кунидан кам ва олти ойдан кўп бўлмаслиги керак.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар лицензиат томонидан бартараф этилган тақдирда, лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб турган лицензияловчи орган ёки тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақида тасдиқнома олинган кундан эътиборан уч иш куни ичида лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаши (тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши) шарт.
Суднинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни ичида тегишли лицензияловчи органга қонунда белгиланган тартибда етказилади. Бунда лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланганлиги тўғрисидаги маълумотни махсус электрон тизимга бир иш кунидан ошмаган муддатда жойлаштиради.
Агар лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида ёки қайта тиклашни рад этиш тўғрисида уч иш куни ичида қарор қабул қилмаса, лицензиат мазкур муддат ўтгандан сўнг лицензияловчи органни махсус электрон тизим воситасида хабардор қилган ҳолда ўз фаолиятини давом эттириши мумкин.
Лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда, суд лицензияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида улар кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади. Бунда лицензия амал қилишининг тўхтатиб турилишини суд томонидан асоссиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан лицензия/лицензия варақасининг амал қилиши қайта тикланган деб ҳисобланади.
Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш тўғрисидаги ахборот махсус электрон тизим орқали жойлаштирилиши керак.
36. Лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 34-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда лицензияловчи орган томонидан тугатилади:
лицензиялаш тартиби бекор қилинганда;
лицензия варақасининг амал қилиш муддати тугаганда;
лицензияга эга бўлган жисмоний шахс вафот этганда;
лицензиат лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
лицензиат томонидан лицензияловчи органга лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини олти ойгача тўхтатиб туриш тўғрисида ариза билан илгари мурожаат этилган бўлиб, мазкур муддат ичида лицензиянинг/лицензия варақасининг амал қилишини қайта тиклаш тўғрисида лицензияловчи органга ариза билан мурожаат қилинмаган тақдирда»;
37-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«лицензиат томонидан бошқа лицензиатга белгиланган тартибда бириктирилган мунтазам йўналишда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш;
мунтазам йўналишларда белгиланган тариф (йўл ҳақи) миқдорини асоссиз равишда ошириш ҳамда йўналиш схемасидан четга чиққан ҳолда (автомобиль йўлларида ва кўчаларда белгиланган тартибда вақтинча чекловлар киритилган ёки автотранспорт воситалари ҳаракати тўхтатилган ҳолатлар бундан мустасно) белгиланмаган жойда йўловчиларни чиқариш ва тушириш»;
38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Лицензия/лицензия варақаси Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни 33-моддасида назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда бекор қилинади.
Лицензия/лицензия варақаси куйидаги ҳолларда бекор қилинади:
лицензиат лицензияни/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
юридик шахс тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, унинг ўзгартирилиши, шунингдек, янги вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида қайта ташкил этилаётган юридик шахсда фаолиятнинг айни бир лицензияланадиган турини ёки ҳаракатларни (фаолиятни) амалга ошириш учун лицензия мавжуд бўлган тақдирда, қўшиб юборилиши бундан мустасно;
якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганда;
жисмоний шахснинг муомалага лаёқатлилиги белгиланган тартибда чекланганда, у муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
лицензия/лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи белгиланган муддатда тўланмаганда;
лицензиат лицензия/лицензия варақасининг амал қилишини тўхтатиб туришига олиб келган ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия/лицензия варақасини бериш тўғрисидаги қарорининг қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда;
лицензия/лицензия варақаси қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг учинчи — еттинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда лицензияловчи орган томонидан бекор қилинади.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг саккизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда суд томонидан бекор қилинади. Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Лицензия/лицензия варақаси мазкур банднинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган асосга кўра бекор қилинган тақдирда, лицензия у берилган санадан эътиборан бекор қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори лицензиатга ҳамда лицензияловчи органга қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.
Лицензияловчи орган лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, лицензиатга махсус электрон тизим воситасида электрон шаклда лицензия/лицензия варақасини бекор қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда етказади.
Лицензияловчи орган бекор қилинган лицензия тўғрисидаги ахборотни бир иш куни ичида махсус электрон тизим воситасида лицензиялар реестрига киритади.
Лицензияни/лицензия варақасини бекор қилишда, тугатишда, тўхтатиб туришда тўланган давлат божи қайтарилмайди.
Ушбу банднинг ўнинчи ва ўн биринчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда қонунчиликда белгиланган фаолият турлари учун бир йил давомида қайтадан лицензия берилмайди. Мазкур талаб тадбиркорлик субъектининг муассиси ёки бенефициар мулкдори томонидан ташкил этиладиган янги тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳам татбиқ этилади»;
39-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «тўхтатиш» сўзи «тугатиш» сўзи билан алмаштирилсин;
41-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«43. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП/«Лицензия» АТ орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради»;
3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда лицензия ва лицензия варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш бўйича ишларни амалга ошириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи 1. Лицензия ва лицензия варақалари олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш, «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтиш. 2. Маъмурий регламент ва оммавий оферта билан танишиб чиқиш. 3. Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим тўлаш. 1. Хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич 1. Давлат хизматлари маркази 2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали 3. «Лицензия» ахборот тизими Сўровномани лицензияловчи органга юбориш. 1. 1 соат мобайнида. 2. Автоматик тарзда. 3-босқич Лицензияловчи орган (Транспорт вазирлиги ва ҳудудий бошқармалари) 1. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади. 2. Ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига номувофиқ деб топилган тақдирда давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали лицензия беришни рад этиш тўғрисида қабул қилган қарори юзасидан хабар юбориш. 1. 2 иш куни. 2. Автоматик тарзда. 4-босқич Давлат хизматлари маркази Ариза берувчини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) қабул қилинган қарор ҳақида ҳамда лицензия/лицензия варақалари бериш учун ўрнатилган тартибда давлат божи тўловларини амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш. 1 соат мобайнида 5-босқич Ариза берувчи Лицензия/лицензия варақалари бериш ҳақида қарор келиб тушгандан сўнг лицензия варақалари бериш учун давлат божи тўловлари амалга оширилади. 3 ой мобайнида 6-босқич Лицензияловчи орган 1. Ижобий қарор мавжудлиги ва лицензия/лицензия варақалари бериш учун тўловлар тўланганидан сўнг QR-код билан ҳимояланган лицензия/лицензия варақаларини расмийлаштириш. 2. Лицензия/лицензия варақаларини (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) давлат хизматлари марказига ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш. 1 иш кунида 7-босқич Давлат хизматлари маркази Лицензия/лицензия варақасини талабгорга ўзи шахсан келганда унга ўз муҳрини қўйиш йўли билан бериш. 1 соат мобайнида »;
5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситалари тўғрисида
Т/р Автотранспорт воситасининг русуми Давлат рақами Ишлаб чиқарилган йили Юк кўтариш қуввати, йўловчи сиғими Автотранспорт тури Ташув тури ҳамда автотранспорт воситасининг тоифаси Фаолият тури Фаолият кўрсатиш муддати Автотранспорт воситасининг техник ҳолати Мулкчилик тўғрисида маълумотлар, ижара шартномаси муддати, санаси, ижарага берувчи номи Авторанспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси рақами Берилган санаси Техник ҳолати »;
қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар билан тўлдирилсин:
«Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 7-ИЛОВА
Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: а) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусларда ташиш; б) йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш; в) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича автобусларда ташиш; г) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда ташиш; д) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар. 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятнинг лицензияланадиган тури (ёхуд унинг бир қисми) кўрсатилган ҳолда, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақалари олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) Ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: 1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун: йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро микроавтобус ҳамда автобусда ташиш (сиғимига/йўловчи ўрнига қараб): 14 ўрингача БҲМнинг 1 баравари 14 ўриндан ортиқ БҲМнинг 2,5 баравари йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилда ташиш 4 ўрингача БҲМнинг 2 баравари 4 ўриндан ортиқ БҲМнинг 3,5 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича 12 ўриндан ортиқ автобусда ташиш БҲМнинг 28 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун БҲМнинг 22 баравари йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилда ташиш, 1 та транспорт воситаси учун БҲМнинг 7 баравари 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 2 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли ташилиши; е) тендерлар натижалари бўйича ваколатли органлар билан шартнома асосида: йўловчиларни йўловчилар ҳуқуқларига, ҳаракатланишнинг белгиланган жадвалларига, транспортда юриш тарифларига риоя этган, йўловчиларнинг белгиланган тоифаларини бепул ва имтиёзли тарзда ташишни таъминлаган, қоида бузиш, антисанитария ҳолатларига, хизмат кўрсатиш сифатининг паст бўлишига йўл қўймаган ҳолда, автомобилда мунтазам ташиш (йўналишсиз таксилардан ташқари); мунтазам йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилган ҳолда, уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини ташкил этиш; ж) ташиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; з) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиатлар томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; и) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда автомобилда ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши; к) йўналишсиз таксиларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлиги; л) мунтазам йўловчи ташиш йўналишларда фаолият юритадиган автотранспорт воситаларининг тендер шартномаларида мавжуд бўлиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ва ижара шартномаси ёки тендер шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. 12. Изоҳ. Ариза берувчи лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспортлардан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электромобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 декабрдаги ПҚ-443-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчи жисмоний ва юридик шахслар 2030 йил 1 январга қадар лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилган.
Автомобиль транспортида йўловчиларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 8-ИЛОВА
Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш
1. Лицензия номи: Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензия/лицензия варақалари. 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: Автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар. 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги. 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: а) юридик шахс учун — юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун корхона ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун — фамилияси, исми, отасининг исми, паспортга ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига оид маълумотлар, лицензия бериш тўғрисидаги сўровнома ва/ёки лицензия варақаларини олиш учун ариза берувчи ихтиёрида бўлган автотранспорт воситаларининг рўйхати билан бирга автотранспорт воситаларининг мулк ҳуқуқи, ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара асосида тегишлилиги тўғрисидаги маълумотлар; б) ариза берувчида ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш ёхуд ариза берувчининг тегишли ихтисосликдаги ташкилот билан унга тиббий кўрик ва техник кўрикдан ўтиш имконияти яратиб берилиши тўғрисидаги шартномаси мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари. 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: 1. Лицензия берилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. 2. Автомототранспорт воситасининг бир бирлиги учун 1 йилга лицензия варақалари берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 баравари. Бунда юкларни автомобиль транспортида ташишда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия варақалари берганлик учун давлат божи ундирилмайди. 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 2 иш куни. 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) лицензиат томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланишда, уларни шайлашда қонунчилик ҳужжатларига, ташиш қоидаларига мажбурий риоя қилиниши, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш чора-тадбирларининг амалга оширилиши; б) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган, белгиланган тартибда Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан ўтган мансабдор шахсларнинг мавжуд бўлиши; в) лицензиат фойдаланаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия варақаси мавжуд бўлиши; г) автотранспорт воситасининг белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтганлигини ва техник жиҳатдан созлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд бўлиши; д) ташиш ва ёнгин хавфсизлиги талабларини бажариш, автотранспорт воситасини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш, уни асраш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш; е) янгидан олинаётган ва тўлдирилаётган автотранспорт воситаларига лицензиат томонидан қўшимча лицензия варақаларининг ўз вақтида олиниши; ж) халқаро юк ташишларни амалга ошираётган автотранспорт воситаларида сервис устахонасининг тамғаси қўйилган назорат приборлари (тахографлар) мавжуд бўлиши. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 1. Лицензиянинг амал қилиш муддати чекланмайди. 2. Лицензия варақаси бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Агар ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномасининг амал қилиш муддати бир йилдан кам бўлса, лицензия варақасининг амал қилиш муддати уларнинг муддати билан чекланади. 12. Изоҳ. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган юк автомобили ёки шатакчи автомобиль ҳамда хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган тиркама ёки ярим тиркамадан иборат транспорт воситалари таркибидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган халқаро ташишда юк автомобили ёки шатакчи автомобилга олинган лицензия варақаси автотранспорт воситаларининг бутун таркиби учун амал қилади. Лицензия варақасининг амал қилиши лицензия варақаси берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Ариза берувчи (юридик шахслар) лицензияловчи органга мурожаат қилганда, бир ариза билан ушбу лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия турларининг бир неча қисмини олиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи тақдим этган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳақиқийлиги учун жавоб беради. Юридик шахс штатида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва автотранспорт воситаларидан фойдаланиш учун масъул бўлган шахсларнинг мавжуд бўлишига оид талаблар Транспорт вазирлиги томонидан белгиланади. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ автомобилда ташиш хавфсизлигини таъминлаш хизматининг ишчиси (мутахассиси) сифатида ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. »;
г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-бандда :
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«назорат қилувчи орган — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаси»;
тўртинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 4-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«шартнома (брутто-шартнома) талаб ва шартлари уч маротаба бузилганлиги ҳолатлари юзасидан назорат қилувчи орган томонидан расмийлаштирилган далолатномалар асосида белгиланган тартибда шартномани (брутто-шартнома) бекор қилиш чораларини кўриш»;
в) 11-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда вақтинча бириктириш тўғрисидаги электрон хабарнома олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида ташувчи томонидан таклиф қилинган автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақалари расмийлаштирилиши, сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозланиши ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиниши лозим»;
г) 18-банддаги «(шаҳар автобус йўналишлари бўйича камида олтмиш календарь кун олдин)» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) қуйидаги мазмундаги 23 1 -банд билан тўлдирилсин:
«23 1 . Ахборот тизимига жойлаштирилган лотлар бўйича суд органлари томонидан тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу лотлар жойлаштирилган тендер рўйхатидан вақтинча олиб турилади.
Вақтинча олиб турилган лотларнинг очиқ тендер ўтказиш муддати лотдан олинган муддатига мутаносиб равишда суд қароридан келиб чиққан ҳолда, қайта ахборот тизимига (рўйхатга) белгиланган тартибда киритилади»;
е) 29-бандда :
«б» кичик бандда :
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автобус ва микроавтобуснинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги (иқлим-назорат тизими, интернет жаҳон ахборот тармоғи ва телефон қувватлагичлари бундан мустасно)»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«таклиф этилган барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан жиҳозлаш ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиш мажбуриятини олиши»;
қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) тендер талабларида йўналишда саройдан фойдаланиш коэффициентини 0,8 га тенг деб ҳисобга олган ҳолда, йўналишдаги автотранспорт воситаларининг ҳисобланган сони»;
ж) 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Тендер ғолибининг таклифлари назорат қилувчи орган ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати масъул ходимлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилади. Зарурат бўлганда, таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганиш жараёнига бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари жалб этилишига йўл қўйилади.
Жамоатчилик назорати учун таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигини асословчи ҳужжатлар, шу жумладан, фото ва видео тасвирлар назорат қилувчи органнинг масъул ходими томонидан ўрганиш ўтказилган кундан кейин бир иш кунида ахборот тизимига киритилади ва бошқа ташувчиларга холисона текшириш имконияти яратилади»;
з) 43-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ўрганиш ўтказиладиган кундан бир иш кун олдин манфаатдор томонларга ўрганиш вақти ва манзили тўғрисида хабардор қилинади»;
и) 46-бандда :
биринчи — учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Таклифларнинг асослилиги ва уларда келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини ўрганишда қуйидагилар инобатга олинади:
автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳномага мувофиқ автотранспорт воситаси категорияси, класси ҳамда ўриндиқлари сони ва ахборот тизимига киритилган бошқа маълумотлари ишлаб чиқарувчи томонидан берилган маълумотларга мос келиши;
автобус ва микроавтобусларнинг базавий комплектациясида йўловчиларга қўшимча қулайликларнинг мавжудлиги ҳамда уларнинг соз ва функционал ҳолатдалиги»;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«автотранспорт воситаларини йўлга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитга эга техник базанинг мавжудлиги»;
к) 51-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Бунда шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича тендер ғолиби шартномани акцептлашдан олдин автовокзал ва автостанциялар билан тузилган шартномани ахборот тизимига юклайди.
Тендер ғолиби аниқланган кундан бошлаб саккиз иш куни муддатда шартномада кўрсатиладиган автотранспорт воситаларини ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилиши лозим»;
л) 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«52. Қуйидаги ҳолатларда очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинади:
лот бўйича таклиф қилинган автотранспорт воситалари бўйича маълумотлар назорат қилувчи органга (олдиндан келишилган вақт ва манзилга) уларнинг ҳақиқатда мавжудлигини ўрганиш учун тақдим қилинмаса;
белгиланган муддатда лот бўйича барча автотранспорт воситалари ваколатли органнинг автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига интеграция қилинмаса;
автотранспорт воситаларининг ҳар бири учун лицензия варақаларини белгиланган муддатларда расмийлаштириб бўлмаса;
ахборот тизимига жойлаштирилган шартнома белгиланган муддатда сабабсиз акцептланмаса;
лот бўйича таклифлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганлиги оқибатида тўпланган баллар кейинги қатнашчи тўплаган баллардан камайиб кетса;
шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича тендер ғолиби шартномани акцептлашдан олдин автовокзал ва автостанциялар билан тузилган шартномани ахборот тизимига юкламаса;
очиқ тендер қатнашчисининг тендер ғолиблиги бекор қилинган тақдирда, энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги қатнашчи тендер ғолиби деб эътироф этилади ва кейинги қатнашчиларга ҳам мазкур тартиб амал қилади»;
м) 56-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56. Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган паспортга мувофиқ расмийлаштирилади»;
н) 60-банддаги «ваколатли органнинг» сўзлари «назорат қилувчи органнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
о) 64-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64. Тендер ғолиби лот бўйича қуйидаги мажбуриятларни бажариши шарт:
а) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ лот бўйича таклиф этган тариф даражаси асосида камида бир йил йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш;
б) йўналишларга сунъий йўлдошли ҳаракатни кузатиш навигация қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситаларини чиқариш ҳамда уларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида белгиланган серверга мунтазам узатилишини таъминлаш;
в) қатнаётган автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, уларнинг ташқарисида ва салонлари ичида тозалаш-ювиш ишларини, йўналишга шартномада кўрсатилган миқдорда тўлиқ жиҳозланган автотранспорт воситалари белгиланган тартибда чиқарилишини таъминлаш;
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг йўловчиларни мунтазам ташишлар билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда иштирок этиш ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
д) шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларга видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган автобусларни чиқариш;
е) шаҳарлараро-вилоятлараро ҳамда халқаро йўналишлар бўйича автовокзал ва автостанциялар билан тегишли шартнома тузиш;
ж) тендер шартномаси тузилгандан кейин ўттиз кун ичида йўналишга жойлаштирилган автотранспорт воситаларига бириктирилган барча ҳайдовчиларига 30 соатлик дастур бўйича Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш»;
п) Низомга 2-иловада :
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қатнашчи томонидан таклиф этилаётган автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги учун қуйидаги жадвалга мувофиқ коэффициент қўлланилади:
Мезон номи Қўллаш учун коэффициент 1. Шаҳар (йўналишли такси), шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги автобус ва микроавтобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги Кондиционер (иқлим-назорати тизими) 1,20 Интернет жаҳон ахборот тармоғи 1,15 Биоҳожатхона (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) 1,10 Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) 1,10 Телефон қувватлагичлари 1,05 Бекатларни эълон қилиш аудио тизими 1,05 2. Шаҳар автобус йўналишларидаги автобусларда йўловчиларга қўшимча қулайликлар мавжудлиги Кондиционер (иқлим-назорати тизими) 2,0 Аҳолининг имконияти чекланган гуруҳлари учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминловчи ускуналар (базавий комлектацияда назарда тутилган бўлса) 2,0 Бекатларни эълон қилиш аудио тизими 1,5 Видеокузатув тизимлари 1,5 Йўловчиларни ҳисоблаш қурилмалари 1,5 Интернет жаҳон ахборот тармоғи 1,5
9-бандда :
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корхона балансида автотранспорт воситаларини ҳар куни рейсдан олдинги техник кўрикдан ўтказиш учун барча шароитга эга техник базанинг мавжудлиги учун 1 балл»;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
р) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Тен дер ғолиби н и н г ҳар бир автотранспорт воситасига йўловчиларни му н тазам йўналишларда ташиш ҳуқуқи ни тасдиқловчи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган электрон гувоҳнома
1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома. 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс. 4. Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаси. 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Гувоҳнома олиш учун қуйидаги ишларни амалга оширилиши лозим: шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ҳамда халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерларда иштирок этиш; энг кўп балл тўплаб тендер ғолиби деб эътироф этилиш; ваколатли орган билан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи шартномани расмийлаштириш. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Мавжуд эмас. 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим: Мавжуд эмас. 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: Шартнома расмийлаштирилгандан сўнг 1 соат ичида. 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: Шартномада кўрсатилган талаб ва шартларига риоя этилиши. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас. 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Шартнома амал қилиш муддатига қадар. 12. Изоҳ: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ичида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлараро) ва халқаро йўналишларни бириктириш бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ шартнома тузилганидан сўнг тендерда ғолиб чиққан қатнашчининг лот бўйича таклиф қилган ҳар бир автотранспорт воситаси учун йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи электрон гувоҳнома расмийлаштирилади.
».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 июль,
465-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SXEMASI
MAʼLUMOT
PASPORTI
PASPORTI
PASPORTI
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga avtomobil transportida yoʻlovchi va yuk tashish faoliyatini litsenziyalash hamda yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibini takomillashtirishga yoʻnaltirilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda yoʻlovchilarga sifatli va xavfsiz avtotransport xizmatlarini koʻrsatish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
avtomobil transportida yoʻlovchi va yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash tartib-taomillarini yanada takomillashtirish hamda litsenziyalash pasportlarini tasdiqlash;
muntazam yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarini biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazishda Transport nazorati inspeksiyasining vazifalarini belgilash;
tender gʻolibining har bir avtotransport vositasiga yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnoma pasportini tasdiqlash;
muntazam yoʻlovchi tashish yoʻnalishlaridagi avtotransport vositalarining tasdiqlangan yoʻnalish sxemasi va harakatlanish jadvaliga rioya etilishini taʼminlash maqsadida yoʻnalishdagi avtotransport vositalarini sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlash va avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish talablarini joriy etish;
2. Belgilansinki, muntazam yoʻlovchi tashish yoʻnalishlardagi avtotransport vositalarini sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlash va Transport vazirligining avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish talablari:
2024-yil 1-oktabrdan boshlab — yangidan ochiladigan yoʻnalishlarga;
2025-yil 1-iyuldan boshlab — qolgan barcha yoʻnalishlarga amal qiladi.
3. Transport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Ushbu qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran uch oy oʻtgach kuchga kiradi.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda transport vaziri I.R. Maxkamov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 465-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobilda xalqaro yuk tashiydigan avtotransport vositalariga raqamli nazorat qurilmalarini joriy etish toʻgʻrisida” 2011-yil 22-dekabrdagi 340-son qarori quyidagi mazmundagi 2 1 -band bilan toʻldirilsin:
“2 1 . Belgilansinki, xalqaro avtomobil qatnovida hamda M 3 va N 3 toifaga kiruvchi avtotransport vositalarida yoʻlovchi va yuklarni shaharlararo (masofasi 400 km va undan yuqori) yoʻnalishlar boʻyicha tashishda haydovchilarning mehnat va dam olish rejimi raqamli nazorat qurilmasi (taxograf) yordamida nazorat qilinadi.
Bunda haydovchi faqat raqamli nazorat qurilmasida oʻzining haydovchi kartochkasidan foydalanishi lozim boʻladi”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2019-yil 30-iyuldagi 636-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
b) 2-banddagi “markazlari yoki Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda YIDXP deb ataladi)” soʻzlari “markazlari, Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) yoki “Litsenziya” axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — “Litsenziya” AT)” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 1-ilovada :
1-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ushbu Reglament qoidalari 7 va 8-ilovalarga muvofiq pasportlarda nazarda tutilgan litsenziyalanadigan faoliyat turlariga nisbatan tatbiq etiladi”;
4-banddagi ““Faoliyatning ayrim turlarini litsenziyalash toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining” soʻzlari “Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
5-bandda :
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi tomonidan (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) — yoʻlovchilarni va yuklarni xalqaro tashish boʻyicha litsenziya/litsenziya varaqalarini berish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, bekor qilish va qayta rasmiylashtirish amalga oshiriladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari tomonidan — yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofi, shaharlararo tashish boʻyicha litsenziyalar/litsenziya varaqalarini berish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, bekor qilish va qayta rasmiylashtirish amalga oshiriladi”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmalari (keyingi oʻrinlarda — nazorat qiluvchi organlar) mazkur Reglamentga 7 va 8-ilovalarda belgilangan litsenziya talablari va shartlariga rioya etilishini nazorat qiladi hamda huquqbuzarlarga berilgan litsenziya/litsenziya varaqalarining amal qilishini toʻxtatib turish yoki toʻxtatish, shuningdek, ularni bekor qilish yuzasidan litsenziyalovchi organlarga taqdimnoma kiritadi”;
7-bandning ikkinchi — oʻn ikkinchi xatboshilari chiqarib tashlansin;
8-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
9-bandda :
ikkinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
uchinchi xatboshi ikkinchi xatboshi deb hisoblansin;
10-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtotransport vositasining davlat raqami belgisi oʻzgargandagina, aynan shu avtotransport vositasiga undagi mavjud litsenziya varaqasi asosida ariza beruvchining litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish boʻyicha arizasiga koʻra — litsenziya varaqalari beriladi”;
2 va 3-boblar oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
14-band “(keyingi oʻrinlarda — YIDXP)” soʻzlaridan keyin “yoki “Litsenziya” AT” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
15-bandning toʻrtinchi xatboshisi “YIDXP” qisqartmasidan keyin “yoki “Litsenziya” AT” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Davlat xizmatlarini koʻrsatganligi uchun yigʻim va davlat boji toʻlanganligi axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi”;
19-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“10 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining Davlat xizmatlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
11,25 foizi (shundan 0,5 foizi — Yagona billing tizimi orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun) — YIDXP orqali davlat xizmatlarini koʻrsatganlik uchun Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasining elektron hukumat va raqamli iqtisodiyotning idoralararo loyihalarini moliyalashtirish boʻyicha maxsus hisobvaragʻiga”;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Davlat xizmatlari markaziga shaxsan borib murojaat qilinganda, soʻrovnoma toʻldirilgandan keyin bir soat mobaynida soʻrovnoma litsenziyalovchi organga yuboriladi.
YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali murojaat qilinganda, soʻrovnoma avtomatik tarzda litsenziyalovchi organga kelib tushadi.
Soʻrovnoma YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali dam olish va bayram kunlaridan qatʼi nazar, har kuni 24 soat davomida yuborilishi mumkin.
Bunda soʻrovnoma ish vaqtidan keyin yoki dam olish va bayram kunlari tushganda, navbatdagi ish kuni soʻrovnomaning litsenziyalovchi organga tushgan va litsenziyalovchi organ tomonidan qabul qilingan kun hisoblanadi”;
23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “YIDXP” qisqartmasi “YIDXP/“Litsenziya” AT” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“24. Litsenziyalovchi organ davlat boji tushgan vaqtdan boshlab bir ish kunida QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan litsenziya/litsenziya varaqalarini rasmiylashtiradi hamda tegishli davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron shaklda murojaat etgan taqdirda) YIDXP/“Litsenziya” AT orqali elektron shaklda yuboradi”;
25-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“25. Litsenziya/litsenziya varaqalarini berish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 29-moddasida nazarda tutilgan asoslar boʻyicha rad qilinadi.
Quyidagilar litsenziya/litsenziya varaqalarini berishni rad etish uchun asos hisoblanadi:
litsenziya/litsenziya varaqasini berish uchun zarur boʻlgan hujjatlarning (maʼlumotlar) ariza beruvchi tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;
ariza beruvchining litsenziya talablari hamda shartlariga muvofiq emasligi;
qonunchilikda nazarda tutilgan faoliyat turlari uchun bir yil muddatga litsenziyani olish yoki sudning qaroriga (hukmiga) asosan shaxsga nisbatan muayyan faoliyat turi bilan shugʻullanish taqiqlanganligi;
ariza beruvchi tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar mavjudligi.
Litsenziya varaqalarini berishni boshqa asoslarda rad etish qatʼiy taqiqlanadi.
Ariza beruvchi litsenziya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi qaror, shuningdek, litsenziyalovchi organ mansabdor shaxsining xatti-harakati (harakatsizligi) ustidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega”;
27-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin;
29-bandda :
quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ariza beruvchilar rad etish sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat litsenziyani berish rad etilganligi haqidagi elektron xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak”;
ikkinchi xatboshi uchinchi xatboshi deb hisoblansin;
31-banddagi “YIDXPga” soʻzi “YIDXP va “Litsenziya” ATga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
32-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“32. Litsenziat — yuridik shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyekti oʻzgartirilgan, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) faoliyat turlari boʻyicha oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti yoxud uning huquqiy vorisi qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kuni ichida koʻrsatib oʻtilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi tegishli maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Litsenziat — jismoniy shaxs boʻlgan tadbirkorlik subyektining (yakka tartibdagi tadbirkor) unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti qayta roʻyxatdan oʻtganidan keyin besh ish kuni ichida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya/litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Litsenziat — avtotransport vositasining davlat raqami belgisi oʻzgargandan keyin besh ish kuni ichida mavjud litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida davlat xizmatlari markaziga, YIDXP yoki “Litsenziya” AT orqali litsenziya varaqasini qayta rasmiylashtirish uchun ariza berishi shart.
Ushbu bandning birinchi va ikkinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda litsenziyani qayta rasmiylashtirish uchun ariza litsenziatning xohishiga koʻra roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tomonidan yuborilishi mumkin. Bunda roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ tadbirkorlik subyektining qayta roʻyxatdan oʻtkazilishi uchun asos boʻlgan maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, “Litsenziya” AT orqali litsenziyalovchi organga xabarnoma yuboradi. Roʻyxatdan oʻtkazuvchi organ orqali litsenziyani qayta rasmiylashtirishda yigʻim undirilmaydi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi qayta rasmiylashtirilgunga qadar litsenziat unda koʻrsatilgan faoliyatni ilgari berilgan litsenziya/litsenziya varaqasi asosida amalga oshiradi”;
34-bandning birinchi xatboshisidagi “litsenziyalovchi” soʻzi “nazorat qiluvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
35 va 36-bandlar kuyidagi tahrirda bayon etilsin:
“35. Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 32-moddasida nazarda tutilgan hollarda va tartibda toʻxtatib turiladi.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi kuyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan toʻxtatib turiladi:
litsenziya talablari va shartlari litsenziat tomonidan buzilganligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan litsenziyalovchi yoki nazorat qiluvchi organning litsenziat zimmasiga aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish majburiyatini yuklovchi qarori bajarilmaganda.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi oʻn kungacha muddatga litsenziyalovchi organ tomonidan oʻn kundan ortiq, lekin olti oydan koʻp boʻlmagan muddatga esa — sud tomonidan toʻxtatib turiladi.
Litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishi litsenziatga litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish sabablari va qonunchilikning aniq normalari koʻrsatilgan holda, maxsus elektron tizimga kiritilgan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda yetkaziladi.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Litsenziyalovchi organlar yoki sud litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilishi muddatini belgilashi shart. Bunda koʻrsatilgan muddat litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarorni maxsus elektron tizim orqali olgan kundan eʼtiboran besh ish kunidan kam va olti oydan koʻp boʻlmasligi kerak.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlar litsenziat tomonidan bartaraf etilgan taqdirda, litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turgan litsenziyalovchi organ yoki toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilgan sud koʻrsatilgan holatlar bartaraf etilganligi haqida tasdiqnoma olingan kundan eʼtiboran uch ish kuni ichida litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklashi (tiklash toʻgʻrisida qaror qabul qilishi) shart.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni ichida tegishli litsenziyalovchi organga qonunda belgilangan tartibda yetkaziladi. Bunda litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi qayta tiklanganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotni maxsus elektron tizimga bir ish kunidan oshmagan muddatda joylashtiradi.
Agar litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash haqida yoki qayta tiklashni rad etish toʻgʻrisida uch ish kuni ichida qaror qabul qilmasa, litsenziat mazkur muddat oʻtgandan soʻng litsenziyalovchi organni maxsus elektron tizim vositasida xabardor qilgan holda oʻz faoliyatini davom ettirishi mumkin.
Litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishga sabab boʻlgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda, sud litsenziyani tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
Litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish toʻgʻrisidagi qarori ustidan belgilangan tartibda shikoyat qilinishi mumkin.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish sud tomonidan asossiz deb topilgan taqdirda, litsenziyalovchi organ litsenziat oldida ular koʻrgan zarar miqdorida javobgar boʻladi. Bunda litsenziya amal qilishining toʻxtatib turilishini sud tomonidan asossiz deb topish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan paytdan eʼtiboran litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishi qayta tiklangan deb hisoblanadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turish va qayta tiklash toʻgʻrisidagi axborot maxsus elektron tizim orqali joylashtirilishi kerak.
36. Litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini tugatish Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 34-moddasida nazarda tutilgan hollarda va tartibda amalga oshiriladi.
Litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishi quyidagi hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan tugatiladi:
litsenziyalash tartibi bekor qilinganda;
litsenziya varaqasining amal qilish muddati tugaganda;
litsenziyaga ega boʻlgan jismoniy shaxs vafot etganda;
litsenziat litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini tugatish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat qilganda;
litsenziat tomonidan litsenziyalovchi organga litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini olti oygacha toʻxtatib turish toʻgʻrisida ariza bilan ilgari murojaat etilgan boʻlib, mazkur muddat ichida litsenziyaning/litsenziya varaqasining amal qilishini qayta tiklash toʻgʻrisida litsenziyalovchi organga ariza bilan murojaat qilinmagan taqdirda”;
37-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“litsenziat tomonidan boshqa litsenziatga belgilangan tartibda biriktirilgan muntazam yoʻnalishda yoʻlovchilarni tashish xizmatini koʻrsatish;
muntazam yoʻnalishlarda belgilangan tarif (yoʻl haqi) miqdorini asossiz ravishda oshirish hamda yoʻnalish sxemasidan chetga chiqqan holda (avtomobil yoʻllarida va koʻchalarda belgilangan tartibda vaqtincha cheklovlar kiritilgan yoki avtotransport vositalari harakati toʻxtatilgan holatlar bundan mustasno) belgilanmagan joyda yoʻlovchilarni chiqarish va tushirish”;
38-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“38. Litsenziya/litsenziya varaqasi Oʻzbekiston Respublikasining “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Qonuni 33-moddasida nazarda tutilgan tartibda va holatlarda bekor qilinadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi kuyidagi hollarda bekor qilinadi:
litsenziat litsenziyani/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisida ariza bilan murojaat etganda;
yuridik shaxs tugatilganda — tugatilgan paytdan eʼtiboran yoki uning faoliyati qayta tashkil etish natijasida tugatilganda — qayta tashkil etilgan paytdan eʼtiboran, uning oʻzgartirilishi, shuningdek, yangi vujudga kelgan yuridik shaxsni davlat roʻyxatidan oʻtkazish sanasida qayta tashkil etilayotgan yuridik shaxsda faoliyatning ayni bir litsenziyalanadigan turini yoki harakatlarni (faoliyatni) amalga oshirish uchun litsenziya mavjud boʻlgan taqdirda, qoʻshib yuborilishi bundan mustasno;
yakka tartibdagi tadbirkor davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomaning amal qilishi tugatilganda;
jismoniy shaxsning muomalaga layoqatliligi belgilangan tartibda cheklanganda, u muomalaga layoqatsiz deb topilganda;
litsenziya/litsenziya varaqasi berilganligi uchun davlat boji belgilangan muddatda toʻlanmaganda;
litsenziat litsenziya/litsenziya varaqasining amal qilishini toʻxtatib turishiga olib kelgan holatlarni litsenziyalovchi organ yoki sud belgilagan muddatda bartaraf etmaganda;
litsenziyalovchi organning litsenziya/litsenziya varaqasini berish toʻgʻrisidagi qarorining qonunga xilofligi aniqlanganda;
litsenziat tomonidan litsenziya talablari va shartlari muntazam ravishda (bir yil davomida ikki va undan ortiq marotaba) yoki bir marotaba qoʻpol ravishda buzilganda;
litsenziya/litsenziya varaqasi qalbaki hujjatlardan foydalangan holda olinganligi aniqlanganda.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning uchinchi — yettinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda litsenziyalovchi organ tomonidan bekor qilinadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning sakkizinchi — oʻn birinchi xatboshilarida koʻrsatilgan hollarda sud tomonidan bekor qilinadi. Litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisida sudga ariza bilan murojaat qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, litsenziatga maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish haqida ariza bilan sudga murojaat qilish asoslarini, qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Litsenziya/litsenziya varaqasi mazkur bandning oʻn birinchi xatboshisida koʻrsatilgan asosga koʻra bekor qilingan taqdirda, litsenziya u berilgan sanadan eʼtiboran bekor qilingan deb hisoblanadi.
Sudning litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori litsenziatga hamda litsenziyalovchi organga qonunchilikda belgilangan muddatlarda yetkaziladi.
Litsenziyalovchi organ litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish toʻgʻrisidagi qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kunidan kechiktirmay, litsenziatga maxsus elektron tizim vositasida elektron shaklda litsenziya/litsenziya varaqasini bekor qilish asoslarini, qonunchilikning aniq normalarini koʻrsatgan holda yetkazadi.
Litsenziyalovchi organ bekor qilingan litsenziya toʻgʻrisidagi axborotni bir ish kuni ichida maxsus elektron tizim vositasida litsenziyalar reyestriga kiritadi.
Litsenziyani/litsenziya varaqasini bekor qilishda, tugatishda, toʻxtatib turishda toʻlangan davlat boji qaytarilmaydi.
Ushbu bandning oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda qonunchilikda belgilangan faoliyat turlari uchun bir yil davomida qaytadan litsenziya berilmaydi. Mazkur talab tadbirkorlik subyektining muassisi yoki benefitsiar mulkdori tomonidan tashkil etiladigan yangi tadbirkorlik subyektlariga nisbatan ham tatbiq etiladi”;
39-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “toʻxtatish” soʻzi “tugatish” soʻzi bilan almashtirilsin;
41-bandning uchinchi xatboshisi chiqarib tashlansin;
43-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“43. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi va uning hududiy boshqarmalari ushbu Reglament talablari ijrosi boʻyicha davlat organlari va boshqa tashkilotlarning faoliyati ustidan, shu jumladan, YIDXP/“Litsenziya” AT orqali doimiy nazoratni amalga oshiradi va monitoring olib boradi”;
3-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni va yuklarni tashish faoliyatini litsenziyalash jarayoniga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini qoʻllagan holda litsenziya va litsenziya varaqalarini elektron shaklda rasmiylashtirish boʻyicha ishlarni amalga oshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi 1. Litsenziya va litsenziya varaqalari olish uchun davlat xizmatlari markaziga oʻzi kelib murojaat qilish, “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portalida roʻyxatdan oʻtish. 2. Maʼmuriy reglament va ommaviy oferta bilan tanishib chiqish. 3. Davlat xizmatini koʻrsatish uchun yigʻim toʻlash. 1. Xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich 1. Davlat xizmatlari markazi 2. Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali 3. “Litsenziya” axborot tizimi Soʻrovnomani litsenziyalovchi organga yuborish. 1. 1 soat mobaynida. 2. Avtomatik tarzda. 3-bosqich Litsenziyalovchi organ (Transport vazirligi va hududiy boshqarmalari) 1. Ariza beruvchini litsenziya talab va shartlariga mosligini oʻrganadi. 2. Ariza beruvchini litsenziya talab va shartlariga nomuvofiq deb topilgan taqdirda davlat xizmatlari markaziga (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali litsenziya berishni rad etish toʻgʻrisida qabul qilgan qarori yuzasidan xabar yuborish. 1. 2 ish kuni. 2. Avtomatik tarzda. 4-bosqich Davlat xizmatlari markazi Ariza beruvchini (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) qabul qilingan qaror haqida hamda litsenziya/litsenziya varaqalari berish uchun oʻrnatilgan tartibda davlat boji toʻlovlarini amalga oshirish toʻgʻrisida xabardor qilish. 1 soat mobaynida 5-bosqich Ariza beruvchi Litsenziya/litsenziya varaqalari berish haqida qaror kelib tushgandan soʻng litsenziya varaqalari berish uchun davlat boji toʻlovlari amalga oshiriladi. 3 oy mobaynida 6-bosqich Litsenziyalovchi organ 1. Ijobiy qaror mavjudligi va litsenziya/litsenziya varaqalari berish uchun toʻlovlar toʻlanganidan soʻng QR-kod bilan himoyalangan litsenziya/litsenziya varaqalarini rasmiylashtirish. 2. Litsenziya/litsenziya varaqalarini (oʻzi kelib murojaat etgan taqdirda) davlat xizmatlari markaziga yoki ariza beruvchiga (elektron tarzda murojaat etgan taqdirda) “Litsenziya” axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali yuborish. 1 ish kunida 7-bosqich Davlat xizmatlari markazi Litsenziya/litsenziya varaqasini talabgorga oʻzi shaxsan kelganda unga oʻz muhrini qoʻyish yoʻli bilan berish. 1 soat mobaynida ”;
5-ilovaning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Litsenziya varaqalarini olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalari toʻgʻrisida
T/r Avtotransport vositasining rusumi Davlat raqami Ishlab chiqarilgan yili Yuk koʻtarish quvvati, yoʻlovchi sigʻimi Avtotransport turi Tashuv turi hamda avtotransport vositasining toifasi Faoliyat turi Faoliyat koʻrsatish muddati Avtotransport vositasining texnik holati Mulkchilik toʻgʻrisida maʼlumotlar, ijara shartnomasi muddati, sanasi, ijaraga beruvchi nomi Avtoransport vositasining qayd etish guvohnomasi raqami Berilgan sanasi Texnik holati ”;
quyidagi mazmundagi 7 va 8-ilovalar bilan toʻldirilsin:
“Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 7-ILOVA
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Avtomobil transportida yoʻlovchilarni tashish faoliyati uchun litsenziya/litsenziya varaqalari. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: a) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobuslarda tashish; b) yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo yengil avtomobillarda tashish; v) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha avtobuslarda tashish; g) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha mikroavtobuslarda tashish; d) yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yengil avtomobillarda tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar. 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Transport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar transport boshqarmalari. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) yuridik shaxs uchun — yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, faoliyatning litsenziyalanadigan turi (yoxud uning bir qismi) koʻrsatilgan holda, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalari olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) Ariza beruvchida haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati yaratib berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: 1. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji undirilmaydi. 2. Avtomototransport vositasining bir birligi uchun 1 yilga litsenziya varaqalari berilganligi uchun: yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo mikroavtobus hamda avtobusda tashish (sigʻimiga/yoʻlovchi oʻrniga qarab): 14 oʻringacha BHMning 1 baravari 14 oʻrindan ortiq BHMning 2,5 baravari yoʻlovchilarni shahar, shahar atrofida va shaharlararo yengil avtomobilda tashish 4 oʻringacha BHMning 2 baravari 4 oʻrindan ortiq BHMning 3,5 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha 12 oʻrindan ortiq avtobusda tashish BHMning 28 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha mikroavtobusda tashish, 1 ta transport vositasi uchun BHMning 22 baravari yoʻlovchilarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha yengil avtomobilda tashish, 1 ta transport vositasi uchun BHMning 7 baravari 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 2 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan avtotransport vositalaridan foydalanishda, ularni shaylashda qonunchilik hujjatlariga, tashish qoidalariga majburiy rioya qilinishi, yoʻl-transport hodisalarining oldini olish chora-tadbirlarining amalga oshirilishi; b) qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransportlardan foydalanish uchun masʼul boʻlgan, belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dasturlar boʻyicha malakasini oshirib, malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjud boʻlishi; v) litsenziat foydalanayotgan har bir avtotransport vositasi uchun litsenziya varaqasi mavjud boʻlishi; g) avtotransport vositasining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik jihatdan sozligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjud boʻlishi; d) qonunchilik hujjatlariga muvofiq fuqarolarning ayrim toifalari imtiyozli tashilishi; e) tenderlar natijalari boʻyicha vakolatli organlar bilan shartnoma asosida: yoʻlovchilarni yoʻlovchilar huquqlariga, harakatlanishning belgilangan jadvallariga, transportda yurish tariflariga rioya etgan, yoʻlovchilarning belgilangan toifalarini bepul va imtiyozli tarzda tashishni taʼminlagan, qoida buzish, antisanitariya holatlariga, xizmat koʻrsatish sifatining past boʻlishiga yoʻl qoʻymagan holda, avtomobilda muntazam tashish (yoʻnalishsiz taksilardan tashqari); muntazam yoʻnalishlarga sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan avtotransport vositalarini chiqarish hamda avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilgan holda, ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatilishini tashkil etish; j) tashish va yongʻin xavfsizligi talablarini bajarish, avtotransport vositasini texnik jihatdan soz holatda saqlash, asrash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash, avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; z) yangidan olinayotgan va toʻldirilayotgan avtotransport vositalariga litsenziatlar tomonidan qoʻshimcha litsenziya varaqalarining oʻz vaqtida olinishi; i) shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarda avtomobilda tashishlarni amalga oshirayotgan avtotransport vositalarida servis ustaxonasining tamgʻasi qoʻyilgan nazorat priborlari (taxograflar) mavjud boʻlishi; k) yoʻnalishsiz taksilarning qonunchilik hujjatlarida belgilangan talablarga muvofiqligi; l) muntazam yoʻlovchi tashish yoʻnalishlarda faoliyat yuritadigan avtotransport vositalarining tender shartnomalarida mavjud boʻlishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 1. Litsenziyaning amal qilish muddati cheklanmaydi. 2. Litsenziya varaqasi bir yildan kam boʻlmagan muddatga beriladi. Agar ashyoviy huquqlar va ijara shartnomasi yoki tender shartnomasining amal qilish muddati bir yildan kam boʻlsa, litsenziya varaqasining amal qilish muddati ularning muddati bilan cheklanadi. 12. Izoh. Ariza beruvchi litsenziyalovchi organga murojaat qilganda, bir ariza bilan ushbu litsenziyalovchi organ tomonidan beriladigan litsenziya turlarining bir necha qismini olish huquqiga ega. Litsenziya varaqasining amal qilishi litsenziya varaqasi berilgan kundan boshlab hisoblanadi. Ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqiqiyligi uchun javob beradi. Yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransportlardan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxslarning mavjud boʻlishiga oid talablar Transport vazirligi tomonidan belgilanadi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq avtomobil tashuvlari xavfsizligini taʼminlash xizmatining ishchisi (mutaxassisi) sifatida oʻrindoshlik asosida ishlashi taqiqlanadi. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Elektromobillar ishlab chiqarishni tashkil etishni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2022-yil 19-dekabrdagi PQ-443-son qarorining 9-bandiga muvofiq elektromobillar va gibrid avtomobillarda yoʻlovchilarni tashish xizmatlarini koʻrsatuvchi jismoniy va yuridik shaxslar 2030-yil 1-yanvarga qadar litsenziya varaqalari berilganligi uchun davlat bojini toʻlashdan ozod etilgan.
Avtomobil transportida yoʻlovchilarni shaharda, shahar atrofida, shaharlararo, xalqaro, shuningdek, yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash yuzasidan davlat xizmatlari koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 8-ILOVA
Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyatini litsenziyalash
1. Litsenziya nomi: Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish faoliyati uchun litsenziya/litsenziya varaqalari. 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: Avtomobil transportida yuklarni xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tashish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxslar, yakka tartibdagi tadbirkorlar. 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi. 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: a) yuridik shaxs uchun — yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalarini olish uchun korxona ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) uchun — familiyasi, ismi, otasining ismi, pasportga hamda haydovchilik guvohnomasiga oid maʼlumotlar, litsenziya berish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma va/yoki litsenziya varaqalarini olish uchun ariza beruvchi ixtiyorida boʻlgan avtotransport vositalarining roʻyxati bilan birga avtotransport vositalarining mulk huquqi, ashyoviy huquqlar yoki ijara asosida tegishliligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar; b) ariza beruvchida haydovchilarni tibbiy koʻrikdan va avtotransport vositalarini texnik koʻrikdan oʻtkazish yoxud ariza beruvchining tegishli ixtisoslikdagi tashkilot bilan unga tibbiy koʻrik va texnik koʻrikdan oʻtish imkoniyati yaratib berilishi toʻgʻrisidagi shartnomasi mavjudligi haqidagi maʼlumotlar. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari. 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: 1. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji undirilmaydi. 2. Avtomototransport vositasining bir birligi uchun 1 yilga litsenziya varaqalari berilganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining 7 baravari. Bunda yuklarni avtomobil transportida tashishda foydalaniladigan shatakchi avtomobillarga litsenziya varaqalari berganlik uchun davlat boji undirilmaydi. 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 2 ish kuni. 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) litsenziat tomonidan avtotransport vositalaridan foydalanishda, ularni shaylashda qonunchilik hujjatlariga, tashish qoidalariga majburiy rioya qilinishi, yoʻl-transport hodisalarining oldini olish chora-tadbirlarining amalga oshirilishi; b) qonunchilik hujjatlariga muvofiq yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransport vositalaridan foydalanish uchun masʼul boʻlgan, belgilangan tartibda Transport vazirligi tomonidan tasdiqlangan maxsus dasturlar boʻyicha malakasini oshirib, malaka imtihonidan oʻtgan mansabdor shaxslarning mavjud boʻlishi; v) litsenziat foydalanayotgan har bir avtotransport vositasi uchun litsenziya varaqasi mavjud boʻlishi; g) avtotransport vositasining belgilangan tartibda texnik koʻrikdan oʻtganligini va texnik jihatdan sozligini tasdiqlovchi hujjatlarning mavjud boʻlishi; d) tashish va yongin xavfsizligi talablarini bajarish, avtotransport vositasini texnik jihatdan soz holatda saqlash, uni asrash, texnik koʻrikdan oʻtkazish, texnika xavfsizligini taʼminlash, avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish; e) yangidan olinayotgan va toʻldirilayotgan avtotransport vositalariga litsenziat tomonidan qoʻshimcha litsenziya varaqalarining oʻz vaqtida olinishi; j) xalqaro yuk tashishlarni amalga oshirayotgan avtotransport vositalarida servis ustaxonasining tamgʻasi qoʻyilgan nazorat priborlari (taxograflar) mavjud boʻlishi. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 1. Litsenziyaning amal qilish muddati cheklanmaydi. 2. Litsenziya varaqasi bir yildan kam boʻlmagan muddatga beriladi. Agar ashyoviy huquqlar yoki ijara shartnomasining amal qilish muddati bir yildan kam boʻlsa, litsenziya varaqasining amal qilish muddati ularning muddati bilan cheklanadi. 12. Izoh. Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatga olingan yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobil hamda xorijiy davlat hududida roʻyxatga olingan tirkama yoki yarim tirkamadan iborat transport vositalari tarkibidan foydalangan holda amalga oshiriladigan xalqaro tashishda yuk avtomobili yoki shatakchi avtomobilga olingan litsenziya varaqasi avtotransport vositalarining butun tarkibi uchun amal qiladi. Litsenziya varaqasining amal qilishi litsenziya varaqasi berilgan kundan boshlab hisoblanadi. Ariza beruvchi (yuridik shaxslar) litsenziyalovchi organga murojaat qilganda, bir ariza bilan ushbu litsenziyalovchi organ tomonidan beriladigan litsenziya turlarining bir necha qismini olish huquqiga ega. Ariza beruvchi taqdim etgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi va haqiqiyligi uchun javob beradi. Yuridik shaxs shtatida yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va avtotransport vositalaridan foydalanish uchun masʼul boʻlgan shaxslarning mavjud boʻlishiga oid talablar Transport vazirligi tomonidan belgilanadi. Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻrindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq avtomobilda tashish xavfsizligini taʼminlash xizmatining ishchisi (mutaxassisi) sifatida oʻrindoshlik asosida ishlashi taqiqlanadi. ”;
g) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
4. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandda :
quyidagi mazmundagi toʻrtinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“nazorat qiluvchi organ — Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi va uning hududiy boʻlinmasi”;
toʻrtinchi — oʻn uchinchi xatboshilar tegishlicha beshinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar deb hisoblansin;
b) 4-bandning sakkizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“shartnoma (brutto-shartnoma) talab va shartlari uch marotaba buzilganligi holatlari yuzasidan nazorat qiluvchi organ tomonidan rasmiylashtirilgan dalolatnomalar asosida belgilangan tartibda shartnomani (brutto-shartnoma) bekor qilish choralarini koʻrish”;
v) 11-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda vaqtincha biriktirish toʻgʻrisidagi elektron xabarnoma olingan kundan boshlab uch ish kuni ichida tashuvchi tomonidan taklif qilingan avtotransport vositalarining har biri uchun litsenziya varaqalari rasmiylashtirilishi, sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlanishi va avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilinishi lozim”;
g) 18-banddagi “(shahar avtobus yoʻnalishlari boʻyicha kamida oltmish kalendar kun oldin)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
d) quyidagi mazmundagi 23 1 -band bilan toʻldirilsin:
“23 1 . Axborot tizimiga joylashtirilgan lotlar boʻyicha sud organlari tomonidan toʻxtatib turish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, ushbu lotlar joylashtirilgan tender roʻyxatidan vaqtincha olib turiladi.
Vaqtincha olib turilgan lotlarning ochiq tender oʻtkazish muddati lotdan olingan muddatiga mutanosib ravishda sud qaroridan kelib chiqqan holda, qayta axborot tizimiga (roʻyxatga) belgilangan tartibda kiritiladi”;
e) 29-bandda :
“b” kichik bandda :
yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtobus va mikroavtobusning bazaviy komplektatsiyasida yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi (iqlim-nazorat tizimi, internet jahon axborot tarmogʻi va telefon quvvatlagichlari bundan mustasno)”;
quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“taklif etilgan barcha avtotransport vositalarini sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan jihozlash va avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilish majburiyatini olishi”;
quyidagi mazmundagi “d” kichik band bilan toʻldirilsin:
“d) tender talablarida yoʻnalishda saroydan foydalanish koeffitsiyentini 0,8 ga teng deb hisobga olgan holda, yoʻnalishdagi avtotransport vositalarining hisoblangan soni”;
j) 42-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“42. Tender gʻolibining takliflari nazorat qiluvchi organ va Ichki ishlar vazirligi Jamoat xavfsizligi departamenti Yoʻl harakati xavfsizligi xizmati masʼul xodimlari tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganiladi. Zarurat boʻlganda, takliflardagi maʼlumotlarning haqiqiyligini oʻrganish jarayoniga boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar vakillari jalb etilishiga yoʻl qoʻyiladi.
Jamoatchilik nazorati uchun takliflardagi maʼlumotlarning haqiqiyligini asoslovchi hujjatlar, shu jumladan, foto va video tasvirlar nazorat qiluvchi organning masʼul xodimi tomonidan oʻrganish oʻtkazilgan kundan keyin bir ish kunida axborot tizimiga kiritiladi va boshqa tashuvchilarga xolisona tekshirish imkoniyati yaratiladi”;
z) 43-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Bunda oʻrganish oʻtkaziladigan kundan bir ish kun oldin manfaatdor tomonlarga oʻrganish vaqti va manzili toʻgʻrisida xabardor qilinadi”;
i) 46-bandda :
birinchi — uchinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“46. Takliflarning asosliligi va ularda keltirilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini oʻrganishda quyidagilar inobatga olinadi:
avtotransport vositasini roʻyxatdan oʻtkazish haqidagi guvohnomaga muvofiq avtotransport vositasi kategoriyasi, klassi hamda oʻrindiqlari soni va axborot tizimiga kiritilgan boshqa maʼlumotlari ishlab chiqaruvchi tomonidan berilgan maʼlumotlarga mos kelishi;
avtobus va mikroavtobuslarning bazaviy komplektatsiyasida yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklarning mavjudligi hamda ularning soz va funksional holatdaligi”;
beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“avtotransport vositalarini yoʻlga chiqishdan oldin texnik koʻrikdan oʻtkazish va haydovchilarni tibbiy koʻrikdan oʻtkazish uchun barcha sharoitga ega texnik bazaning mavjudligi”;
k) 51-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:
“Bunda shaharlararo-viloyatlararo hamda xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tender gʻolibi shartnomani akseptlashdan oldin avtovokzal va avtostansiyalar bilan tuzilgan shartnomani axborot tizimiga yuklaydi.
Tender gʻolibi aniqlangan kundan boshlab sakkiz ish kuni muddatda shartnomada koʻrsatiladigan avtotransport vositalarini vakolatli organning avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilishi lozim”;
l) 52-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“52. Quyidagi holatlarda ochiq tender qatnashchisining tender gʻolibligi bekor qilinadi:
lot boʻyicha taklif qilingan avtotransport vositalari boʻyicha maʼlumotlar nazorat qiluvchi organga (oldindan kelishilgan vaqt va manzilga) ularning haqiqatda mavjudligini oʻrganish uchun taqdim qilinmasa;
belgilangan muddatda lot boʻyicha barcha avtotransport vositalari vakolatli organning avtomatlashtirilgan dispetcherlik xizmatiga integratsiya qilinmasa;
avtotransport vositalarining har biri uchun litsenziya varaqalarini belgilangan muddatlarda rasmiylashtirib boʻlmasa;
axborot tizimiga joylashtirilgan shartnoma belgilangan muddatda sababsiz akseptlanmasa;
lot boʻyicha takliflardagi maʼlumotlarning haqiqiyligi tasdiqlanmaganligi oqibatida toʻplangan ballar keyingi qatnashchi toʻplagan ballardan kamayib ketsa;
shaharlararo-viloyatlararo hamda xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha tender gʻolibi shartnomani akseptlashdan oldin avtovokzal va avtostansiyalar bilan tuzilgan shartnomani axborot tizimiga yuklamasa;
ochiq tender qatnashchisining tender gʻolibligi bekor qilingan taqdirda, eng koʻp ballar miqdori boʻyicha keyingi qatnashchi tender gʻolibi deb eʼtirof etiladi va keyingi qatnashchilarga ham mazkur tartib amal qiladi”;
m) 56-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“56. Muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnoma ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan pasportga muvofiq rasmiylashtiriladi”;
n) 60-banddagi “vakolatli organning” soʻzlari “nazorat qiluvchi organning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
o) 64-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“64. Tender gʻolibi lot boʻyicha quyidagi majburiyatlarni bajarishi shart:
a) amaldagi normativ-huquqiy hujjatlarga muvofiq lot boʻyicha taklif etgan tarif darajasi asosida kamida bir yil yoʻlovchi tashish xizmatlarini koʻrsatish;
b) yoʻnalishlarga sunʼiy yoʻldoshli harakatni kuzatish navigatsiya qurilmalari bilan toʻliq jihozlangan avtotransport vositalarini chiqarish hamda ularning harakati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar real vaqt rejimida belgilangan serverga muntazam uzatilishini taʼminlash;
v) qatnayotgan avtotransport vositalariga texnik xizmat koʻrsatish, ularning tashqarisida va salonlari ichida tozalash-yuvish ishlarini, yoʻnalishga shartnomada koʻrsatilgan miqdorda toʻliq jihozlangan avtotransport vositalari belgilangan tartibda chiqarilishini taʼminlash;
g) jismoniy va yuridik shaxslarning yoʻlovchilarni muntazam tashishlar bilan bogʻliq murojaatlarini koʻrib chiqishda ishtirok etish va aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etish choralarini koʻrish;
d) shaharlararo-viloyatlararo va xalqaro yoʻnalishlarga videokuzatuv tizimlari bilan jihozlangan avtobuslarni chiqarish;
e) shaharlararo-viloyatlararo hamda xalqaro yoʻnalishlar boʻyicha avtovokzal va avtostansiyalar bilan tegishli shartnoma tuzish;
j) tender shartnomasi tuzilgandan keyin oʻttiz kun ichida yoʻnalishga joylashtirilgan avtotransport vositalariga biriktirilgan barcha haydovchilariga 30 soatlik dastur boʻyicha Yoʻl harakati qoidalarini oʻrgatish”;
p) Nizomga 2-ilovada :
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Qatnashchi tomonidan taklif etilayotgan avtobus va mikroavtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi uchun quyidagi jadvalga muvofiq koeffitsiyent qoʻllaniladi:
Mezon nomi Qoʻllash uchun koeffitsiyent 1. Shahar (yoʻnalishli taksi), shahar atrofi, shaharlararo va xalqaro yoʻnalishlardagi avtobus va mikroavtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi Konditsioner (iqlim-nazorati tizimi) 1,20 Internet jahon axborot tarmogʻi 1,15 Biohojatxona (bazaviy komlektatsiyada nazarda tutilgan boʻlsa) 1,10 Aholining imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalar (bazaviy komlektatsiyada nazarda tutilgan boʻlsa) 1,10 Telefon quvvatlagichlari 1,05 Bekatlarni eʼlon qilish audio tizimi 1,05 2. Shahar avtobus yoʻnalishlaridagi avtobuslarda yoʻlovchilarga qoʻshimcha qulayliklar mavjudligi Konditsioner (iqlim-nazorati tizimi) 2,0 Aholining imkoniyati cheklangan guruhlari uchun qulay va xavfsiz muhitni taʼminlovchi uskunalar (bazaviy komlektatsiyada nazarda tutilgan boʻlsa) 2,0 Bekatlarni eʼlon qilish audio tizimi 1,5 Videokuzatuv tizimlari 1,5 Yoʻlovchilarni hisoblash qurilmalari 1,5 Internet jahon axborot tarmogʻi 1,5
9-bandda :
ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“korxona balansida avtotransport vositalarini har kuni reysdan oldingi texnik koʻrikdan oʻtkazish uchun barcha sharoitga ega texnik bazaning mavjudligi uchun 1 ball”;
oltinchi xatboshi chiqarib tashlansin;
yettinchi xatboshi oltinchi xatboshi deb hisoblansin;
r) quyidagi mazmundagi 4-ilova bilan toʻldirilsin:
“Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Ten der gʻolibi n i n g har bir avtotransport vositasiga yoʻlovchilarni mu n tazam yoʻnalishlarda tashish huquqi ni tasdiqlovchi QR-kod (matrik shtrixli kod) qoʻyilgan elektron guvohnoma
1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi elektron guvohnoma. 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlarda ishtirok etish. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs. 4. Ruxsat etish tartib-taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi yoki uning hududiy boʻlinmasi. 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Guvohnoma olish uchun quyidagi ishlarni amalga oshirilishi lozim: shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) hamda xalqaro yoʻlovchilar tashish yoʻnalishlarini biriktirish yuzasidan ochiq tenderlarda ishtirok etish; eng koʻp ball toʻplab tender gʻolibi deb eʼtirof etilish; vakolatli organ bilan oʻzaro huquq va majburiyatlarni belgilovchi shartnomani rasmiylashtirish. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Mavjud emas. 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim: Mavjud emas. 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: Shartnoma rasmiylashtirilgandan soʻng 1 soat ichida. 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: Shartnomada koʻrsatilgan talab va shartlariga rioya etilishi. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas. 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Shartnoma amal qilish muddatiga qadar. 12. Izoh: Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 6-dekabrdagi 738-son qarori bilan tasdiqlangan Shahar, shahar atrofi, shaharlararo (Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar ichida hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlararo) va xalqaro yoʻnalishlarni biriktirish boʻyicha ochiq tenderlarni elektron tarzda tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq shartnoma tuzilganidan soʻng tenderda gʻolib chiqqan qatnashchining lot boʻyicha taklif qilgan har bir avtotransport vositasi uchun yoʻlovchilarni muntazam yoʻnalishlarda tashish huquqini tasdiqlovchi elektron guvohnoma rasmiylashtiriladi.
”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-iyul,
465-son