📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 14 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 June 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (16-сонли БҲМС) «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар»ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (16-сонли БҲМС) «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 30 октябрда 57-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 16-сон БҲМС «Бухгалтерия баланси тузилган санадан кейинги хўжалик фаолиятининг назарда тутилмаган ҳолатлари ва юз берадиган ҳодисалари» (рўйхат рақами 578, 1998 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 139-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (16-сонли БҲМС) «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар»
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (16-сонли БҲМС) «Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва назарда тутилмаган ҳолатлар» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи ҳисобланади.
2. Мазкур Стандарт бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) томонидан назарда тутилмаган ҳолатлар ҳамда бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисаларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш ва ёритиб бериш учун қўлланилади.
3. Назарда тутилмаган ҳолатларнинг юз беришига олиб келадиган қуйидаги ҳодисалар мазкур Стандартнинг амал қилиш соҳасига кирмайди:
суғурта компаниясининг ҳаётни суғурта қилиш бўйича берилган суғурта полислари бўйича юзага келадиган мажбуриятлари;
молиявий ижара (лизинг) шартномалари бўйича юзага келадиган мажбуриятлар;
солиқ ставкалари ёки солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар.
4. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
назарда тутилмаган ҳолатлар — бу шундай вазиятки, унинг якуний натижаси (фойда ёки зарар) келгусида битта ёки бир нечта ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлишига қараб тасдиқланади. Бунда, бухгалтерия баланси тузилганидан кейин ноаниқ ҳодисаларнинг содир бўлиши натижасида ташкилот фойда олади ёки зарар кўради.
бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар — бу бухгалтерия балансини тузиш санаси билан молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасидаги даврда юз берадиган ташкилотга ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган ҳодисалардир.
5. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар қуйидаги турларга бўлинади:
бухгалтерия балансини тузиш санасида мавжуд бўлган ва келгусида юз берадиган ҳодисалар;
бухгалтерия балансини тузиш санасида (санасидан кейин) мавжуд бўлмаган ва келгусида юз берадиган ҳодисалар.
2-боб. Назарда тутилмаган ҳолатлар
6. Назарда тутилмаган ҳолатлар молиявий ҳисоботда ҳисоблаш принципига мувофиқ акс эттирилади.
7. Назарда тутилмаган ҳолатлар молиявий ҳисоботларда қуйидагича кўрсатилиши мумкин:
миқдори бўйича;
умумий тавсифи бўйича.
8. Назарда тутилмаган ҳолатларнинг оқибатлари ва молиявий таъсирини баҳолаш ташкилот раҳбари томонидан амалга оширилади.
Ушбу баҳолаш молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш пайтида амалга оширилади.
3-боб. Назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича фойда ва зарарлар ҳисоби
9. Назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича фойда молиявий ҳисоботларда даромад сифатида кўрсатилмаслиги керак (фойда олиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятлар бундан мустасно). Фойда олиш эҳтимоли юқори бўлган вазиятларда бундай фойда назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича фойда деб ҳисобланмайди ва у молиявий ҳисоботларда тан олинади.
10. Назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича зарарлар ҳисоби назарда тутилмаган ҳолатлар натижаларига кўра олиб борилади. Агар назарда тутилмаган ҳолат ташкилотни зарар кўришга олиб келиши эҳтимоли мавжуд бўлса, бундай зарарни молиявий ҳисоботларда акс эттириш мақсадга мувофиқдир.
11. Назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича зарарлар миқдори молиявий ҳисоботда мажбурият сифатида кўриб чиқилиши керак, агар:
бухгалтерия балансини тузиш санасида келгусидаги ҳодисалар натижасида активлар қийматини пасайтириб юбориш эҳтимоли бўлса;
келгусида кўриладиган зарарлар қийматини (баҳосини) аниқлаш имконияти мавжуд бўлса.
12. Назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича зарарларнинг мавжудлиги мазкур Стандартнинг 11-бандига мувофиқ акс эттирилиши билан бирга молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб берилиши керак, бундан зарар кўриш эҳтимоли кам бўлган ҳолатлар мустасно.
13. Ишлаб чиқариш фаолиятида умумий ёки номуайян хатарлар учун ҳисобланган суммалар назарда тутилмаган ҳолатлар ҳисобланмайди ва бухгалтерия балансини тузиш санасида назарда тутилмаган ҳолатлар сифатида тан олинмайди.
14. Назарда тутилмаган ҳолатлар солиққа тортишга ҳамда даврга тааллуқли бўлган, молиявий ҳисоботда акс эттирилган ва балансни тузиш санасидан кейин молиявий ҳисоботлар тасдиқлангунигача таклиф этилган ёки эълон қилинган дивидендларга таъсир ўтказган холларда, молиявий ҳисоботга тузатишлар киритилиши ёки молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб берилиши керак.
4-боб. Назарда тутилмаган ҳолатларни баҳолаш ва ёритиб бериш
15. Молиявий ҳисоботларда кўрсатиладиган назарда тутилмаган ҳолатлар суммаси молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санасида баҳоланади. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берадиган ва активлар қийматини камайтирадиган ёки мажбуриятларни юзага келтирадиган ҳодисалар назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича молиявий ҳисоботларда ҳисобга олиниши керак.
16. Агар назарда тутилмаган ҳолатларнинг вужудга келиш эҳтимолини ҳосил қиладиган вазият шунга ўхшаш кўплаб вазиятлар билан бир хил бўлса, айрим назарда тутилмаган ҳолатларнинг аҳамиятини акс эттирувчи сумма шундай вазиятлар гуруҳида кўрсатилади (масалан, сотилган товарлар бўйича кафолатлар, шубҳали дебиторлик қарзлари).
17. Агар назарда тутилмаган ҳолатлар бўйича зарар молиявий ҳисоботда тан олинмаса, унинг молиявий таъсири моҳияти ва баҳоси молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилади, зарар кўриш эҳтимоли кам бўлган ҳоллар бундан мустасно.
18. Назарда тутилмаган ҳолатларни ёритиб бериш зарурияти бўлганда, қуйидаги маълумотлар ёритиб берилиши керак:
назарда тутилмаган ҳолатларнинг моҳияти;
келгусидаги натижаларга таъсир этиши мумкин бўлган ноаниқ ҳодисалар;
молиявий таъсирни баҳолаш ёки бундай баҳолашни ўтказиш мумкин эмаслигини исботи.
5-боб. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берадиган ҳодисалар ва ёритиб бериш
19. Бухгалтерия балансини тузиш санаси билан молиявий ҳисоботларни эълон қилиш учун тасдиқлаш санаси ўртасида юз берадиган ҳодисалар активларга ва мажбуриятларга тузатишлар киритиш заруратини ёки уларни ёритиб бериш заруратини кўрсатиши мумкин.
20. Активлар ва мажбуриятлар қиймати бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин хўжалик фаолиятида юз берган, ташкилотга нисбатан фаолиятнинг узлуксизлиги принципи амал қилмай қолганлигини, яъни ташкилот тўловга қобилиятсиз бўлганлигини кўрсатувчи ҳодисалар бўйича тузатилиши керак.
21. Активлар ва мажбуриятларга тузатишлар бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган, бухгалтерия балансини тузиш санасида миқдорларни аниқлаш учун қўшимча маълумотни таъминлайдиган ҳодисалар бўйича амалга оширилади. Масалан, бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган мижознинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқлайдиган қарз бўйича зарарларга тузатиш киритиш мумкин.
22. Бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган хўжалик фаолиятидаги ҳодисалар ташкилотнинг фаолиятнинг узлуксизлиги принципига мос келмай қолишини кўрсатиши мумкин. Бунда, ташкилотнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолат ёмонлашганлигини кўрсатади ва молиявий ҳисоботни эълон қилиш учун тасдиқлашда фаолиятнинг узлуксизлиги принципига мувофиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
23. Агар бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган ҳодисалар молиявий ҳисоботни тузиш санасида активлар ва мажбуриятларга таъсир ўтказмаган, аммо улар муҳим аҳамият касб этган бўлса, бундай маълумотни ёритиб бермаслик молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг қарорларини таҳлил этиши ва қабул қилишига таъсир этиши мумкин. Бундай ҳолатларда ушбу ҳодисаларнинг моҳияти молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб берилади.
24. Агар бухгалтерия балансини тузиш санасидан кейин юз берган хўжалик фаолиятидаги ҳодисаларни ёритиб бериш талаб этиладиган бўлса, қуйидаги маълумот тақдим этилиши керак:
операциянинг моҳияти;
молиявий таъсирга баҳо бериш ёки бундай баҳолашни ўтказиш мумкин эмаслиги тўғрисидаги маълумот.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 июнь,
139-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirining
Buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (16-sonli BHMS) “Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar va nazarda tutilmagan holatlar”ni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (16-sonli BHMS) “Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar va nazarda tutilmagan holatlar” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 30-oktabrda 57-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti 16-son BHMS “Buxgalteriya balansi tuzilgan sanadan keyingi xoʻjalik faoliyatining nazarda tutilmagan holatlari va yuz beradigan hodisalari” (roʻyxat raqami 578, 1998-yil 23-dekabr) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining normativ hujjatlari axborotnomasi, 1999-yil, 6-son) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 139-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Buxgalteriya hisobi milliy standarti (16-sonli BHMS) “Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar va nazarda tutilmagan holatlar”
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (16-sonli BHMS) “Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar va nazarda tutilmagan holatlar” (bundan buyon matnda Standart deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Respublikasida buxgalteriya hisobini normativ tartibga solish elementi hisoblanadi.
2. Mazkur Standart budjet, banklar va nobank kredit tashkilotlaridan tashqari mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxslar (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tomonidan nazarda tutilmagan holatlar hamda buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalarni buxgalteriya hisobida hisobga olish va yoritib berish uchun qoʻllaniladi.
3. Nazarda tutilmagan holatlarning yuz berishiga olib keladigan quyidagi hodisalar mazkur Standartning amal qilish sohasiga kirmaydi:
sugʻurta kompaniyasining hayotni sugʻurta qilish boʻyicha berilgan sugʻurta polislari boʻyicha yuzaga keladigan majburiyatlari;
moliyaviy ijara (lizing) shartnomalari boʻyicha yuzaga keladigan majburiyatlar;
soliq stavkalari yoki soliq qonunchiligidagi oʻzgarishlar.
4. Mazkur Standartda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
nazarda tutilmagan holatlar — bu shunday vaziyatki, uning yakuniy natijasi (foyda yoki zarar) kelgusida bitta yoki bir nechta noaniq hodisalarning sodir boʻlishiga qarab tasdiqlanadi. Bunda, buxgalteriya balansi tuzilganidan keyin noaniq hodisalarning sodir boʻlishi natijasida tashkilot foyda oladi yoki zarar koʻradi.
buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar — bu buxgalteriya balansini tuzish sanasi bilan moliyaviy hisobotni eʼlon qilish uchun tasdiqlash sanasi oʻrtasidagi davrda yuz beradigan tashkilotga ijobiy va salbiy taʼsir koʻrsatadigan hodisalardir.
5. Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar quyidagi turlarga boʻlinadi:
buxgalteriya balansini tuzish sanasida mavjud boʻlgan va kelgusida yuz beradigan hodisalar;
buxgalteriya balansini tuzish sanasida (sanasidan keyin) mavjud boʻlmagan va kelgusida yuz beradigan hodisalar.
2-bob. Nazarda tutilmagan holatlar
6. Nazarda tutilmagan holatlar moliyaviy hisobotda hisoblash prinsipiga muvofiq aks ettiriladi.
7. Nazarda tutilmagan holatlar moliyaviy hisobotlarda quyidagicha koʻrsatilishi mumkin:
miqdori boʻyicha;
umumiy tavsifi boʻyicha.
8. Nazarda tutilmagan holatlarning oqibatlari va moliyaviy taʼsirini baholash tashkilot rahbari tomonidan amalga oshiriladi.
Ushbu baholash moliyaviy hisobotlarni eʼlon qilish uchun tasdiqlash paytida amalga oshiriladi.
3-bob. Nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha foyda va zararlar hisobi
9. Nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha foyda moliyaviy hisobotlarda daromad sifatida koʻrsatilmasligi kerak (foyda olish ehtimoli yuqori boʻlgan vaziyatlar bundan mustasno). Foyda olish ehtimoli yuqori boʻlgan vaziyatlarda bunday foyda nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha foyda deb hisoblanmaydi va u moliyaviy hisobotlarda tan olinadi.
10. Nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha zararlar hisobi nazarda tutilmagan holatlar natijalariga koʻra olib boriladi. Agar nazarda tutilmagan holat tashkilotni zarar koʻrishga olib kelishi ehtimoli mavjud boʻlsa, bunday zararni moliyaviy hisobotlarda aks ettirish maqsadga muvofiqdir.
11. Nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha zararlar miqdori moliyaviy hisobotda majburiyat sifatida koʻrib chiqilishi kerak, agar:
buxgalteriya balansini tuzish sanasida kelgusidagi hodisalar natijasida aktivlar qiymatini pasaytirib yuborish ehtimoli boʻlsa;
kelgusida koʻriladigan zararlar qiymatini (bahosini) aniqlash imkoniyati mavjud boʻlsa.
12. Nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha zararlarning mavjudligi mazkur Standartning 11-bandiga muvofiq aks ettirilishi bilan birga moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib berilishi kerak, bundan zarar koʻrish ehtimoli kam boʻlgan holatlar mustasno.
13. Ishlab chiqarish faoliyatida umumiy yoki nomuayyan xatarlar uchun hisoblangan summalar nazarda tutilmagan holatlar hisoblanmaydi va buxgalteriya balansini tuzish sanasida nazarda tutilmagan holatlar sifatida tan olinmaydi.
14. Nazarda tutilmagan holatlar soliqqa tortishga hamda davrga taalluqli boʻlgan, moliyaviy hisobotda aks ettirilgan va balansni tuzish sanasidan keyin moliyaviy hisobotlar tasdiqlangunigacha taklif etilgan yoki eʼlon qilingan dividendlarga taʼsir oʻtkazgan xollarda, moliyaviy hisobotga tuzatishlar kiritilishi yoki moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib berilishi kerak.
4-bob. Nazarda tutilmagan holatlarni baholash va yoritib berish
15. Moliyaviy hisobotlarda koʻrsatiladigan nazarda tutilmagan holatlar summasi moliyaviy hisobotlarni eʼlon qilish uchun tasdiqlash sanasida baholanadi. Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz beradigan va aktivlar qiymatini kamaytiradigan yoki majburiyatlarni yuzaga keltiradigan hodisalar nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha moliyaviy hisobotlarda hisobga olinishi kerak.
16. Agar nazarda tutilmagan holatlarning vujudga kelish ehtimolini hosil qiladigan vaziyat shunga oʻxshash koʻplab vaziyatlar bilan bir xil boʻlsa, ayrim nazarda tutilmagan holatlarning ahamiyatini aks ettiruvchi summa shunday vaziyatlar guruhida koʻrsatiladi (masalan, sotilgan tovarlar boʻyicha kafolatlar, shubhali debitorlik qarzlari).
17. Agar nazarda tutilmagan holatlar boʻyicha zarar moliyaviy hisobotda tan olinmasa, uning moliyaviy taʼsiri mohiyati va bahosi moliyaviy hisobotga izohlarda yoritib beriladi, zarar koʻrish ehtimoli kam boʻlgan hollar bundan mustasno.
18. Nazarda tutilmagan holatlarni yoritib berish zaruriyati boʻlganda, quyidagi maʼlumotlar yoritib berilishi kerak:
nazarda tutilmagan holatlarning mohiyati;
kelgusidagi natijalarga taʼsir etishi mumkin boʻlgan noaniq hodisalar;
moliyaviy taʼsirni baholash yoki bunday baholashni oʻtkazish mumkin emasligini isboti.
5-bob. Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz beradigan hodisalar va yoritib berish
19. Buxgalteriya balansini tuzish sanasi bilan moliyaviy hisobotlarni eʼlon qilish uchun tasdiqlash sanasi oʻrtasida yuz beradigan hodisalar aktivlarga va majburiyatlarga tuzatishlar kiritish zaruratini yoki ularni yoritib berish zaruratini koʻrsatishi mumkin.
20. Aktivlar va majburiyatlar qiymati buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin xoʻjalik faoliyatida yuz bergan, tashkilotga nisbatan faoliyatning uzluksizligi prinsipi amal qilmay qolganligini, yaʼni tashkilot toʻlovga qobiliyatsiz boʻlganligini koʻrsatuvchi hodisalar boʻyicha tuzatilishi kerak.
21. Aktivlar va majburiyatlarga tuzatishlar buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz bergan, buxgalteriya balansini tuzish sanasida miqdorlarni aniqlash uchun qoʻshimcha maʼlumotni taʼminlaydigan hodisalar boʻyicha amalga oshiriladi. Masalan, buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz bergan mijozning toʻlovga qobiliyatsizligini tasdiqlaydigan qarz boʻyicha zararlarga tuzatish kiritish mumkin.
22. Buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz bergan xoʻjalik faoliyatidagi hodisalar tashkilotning faoliyatning uzluksizligi prinsipiga mos kelmay qolishini koʻrsatishi mumkin. Bunda, tashkilotning buxgalteriya balansi moliyaviy holat yomonlashganligini koʻrsatadi va moliyaviy hisobotni eʼlon qilish uchun tasdiqlashda faoliyatning uzluksizligi prinsipiga muvofiqligi masalasi koʻrib chiqiladi.
23. Agar buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz bergan hodisalar moliyaviy hisobotni tuzish sanasida aktivlar va majburiyatlarga taʼsir oʻtkazmagan, ammo ular muhim ahamiyat kasb etgan boʻlsa, bunday maʼlumotni yoritib bermaslik moliyaviy hisobotlardan foydalanuvchilarning qarorlarini tahlil etishi va qabul qilishiga taʼsir etishi mumkin. Bunday holatlarda ushbu hodisalarning mohiyati moliyaviy hisobotga izohlarda yoritib beriladi.
24. Agar buxgalteriya balansini tuzish sanasidan keyin yuz bergan xoʻjalik faoliyatidagi hodisalarni yoritib berish talab etiladigan boʻlsa, quyidagi maʼlumot taqdim etilishi kerak:
operatsiyaning mohiyati;
moliyaviy taʼsirga baho berish yoki bunday baholashni oʻtkazish mumkin emasligi toʻgʻrisidagi maʼlumot.
Vazir D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2024-yil 14-iyun,
139-son
Министра экономики и финансов Республики Узбекистан
Приказ
Об утверждении Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 16) «Непредвиденные обстоятельства и происходящие события хозяйственной деятельности после даты составления бухгалтерского баланса»
В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О бухгалтерском учете» приказываю:
1. Утвердить Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 16) «Непредвиденные обстоятельства и происходящие события хозяйственной деятельности после даты составления бухгалтерского баланса» согласно приложению * .
2. Признать утратившими силу национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 16) «Непредвиденные обстоятельства и происходящие события хозяйственной деятельности после даты составления бухгалтерского баланса», утвержденный приказом министра финансов Республики Узбекистан от 30 октября 1998 года № 57 (рег. № 578 от 23 декабря 1998 года) (Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан, 1999 г., № 6, стр. 197).
3. Настоящий приказ вступает в силу со дня его официального опубликования.
Министр Д. КУЧКАРОВ
г. Ташкент,
14 июня 2024 г.,
№ 139