UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

РЎЙХАТИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

СХЕМАСИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти натижадорлигини ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришишни баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбарлар) фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида «samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали баҳоланади.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари платформадан «hrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва хизмат кўрсатиш бўйича шартнома доирасида фойдаланади.

3. Баҳоланувчи раҳбарлар ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага ўз вақтида ва сифатли киритиб борсин.

4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун масъуллар:

Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлаш учун масъул ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан платформага киритилади;

ушбу ташкилотлар ўзининг камида бошқарма бошлиғи даражасидаги масъул ходимларини «hrm.argos.uz» электрон платформасига киритиб, платформа орқали самарадорлик кўрсаткичларига масъул этиб бириктирилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги электрон ҳисоботи юритилмайдиган самарадорлик кўрсаткичларини 2025 йил якунига қадар босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини амалга ошириш юзасидан маълумотларни ҳар чоракда Агентлик ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.

6. Белгилансинки, Агентлик платформанинг эгаси, Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) оператори ҳисобланади.

Оператор платформани жорий этиш, унга техник хизмат кўрсатиш, платформани янада такомиллаштириш, шунингдек, унинг узлуксиз ва хавфсиз ишлаши учун масъул этиб белгилансин. Оператор:

икки ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, платформани такомиллаштирсин ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилсин;

платформанинг фаолиятида нуқсон ва носозликлар аниқланганда, Агентлик талабномасига асосан уларнинг уч кун ичида бартараф этилишини таъминласин;

Агентликнинг таклифларига асосан ҳамда уларда белгиланган муддатларда платформани такомиллаштириш чораларини кўриб борсин.

7. Агентлик:

икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

йил якуни бўйича баҳолаш натижаларини таҳлил қилган ҳолда, баҳоланувчи раҳбарлар фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартибини такомиллаштириш, инсон омили аралашувини кескин қисқартириш ва жараённи янада рақамлаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 1-ИЛОВА

Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари

I. Вазирликлар 1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги 3. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 5. Сув хўжалиги вазирлиги 6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 7. Транспорт вазирлиги 8. Энергетика вазирлиги 9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги 10. Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 14. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 15. Спорт вазирлиги 16. Маданият вазирлиги 17. Ташқи ишлар вазирлиги 18. Адлия вазирлиги II. Қўмиталар 19. Солиқ қўмитаси 20. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси 21. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси 22. Дин ишлари бўйича қўмита 23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси 24. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси 25. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси 26. Туризм қўмитаси 27. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси 28. Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита III. Агентликлар 29. Ёшлар ишлари агентлиги 30. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 31. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги 32. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 33. Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги 34. Давлат активларини бошқариш агентлиги 35. Миллий антидопинг агентлиги 36. Маданий мерос агентлиги 37. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги 38. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги 39. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 40. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 41. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги 42. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги 43. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги 44. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги 45. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги 46. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 47. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги 48. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 49. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 50. Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги 51. Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги 52. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 53. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги IV. Инспекциялар 54. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси 55. Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 56. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 57. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси 58. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси 59. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси 60. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси 61. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси V. Марказлар ва бошқа ташкилотлар 62. Республика Маънавият ва маърифат маркази 63. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази 64. Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари (элчилар, савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар) VI. Давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар ва жамиятлар 65. «Ўзавтосаноат» АЖ 66. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ 67. «Ўзагролизинг» АЖ 68. «Ўзсувтаъминот» АЖ 69. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 70. «Uzbekistan Airways» АЖ 71. «Uzbekistan Airports» АЖ 72. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 73. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 74. «Ўзбекнефтгаз» АЖ 75. «Ўзтрансгаз» АЖ 76. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 77. «Иссиқлик электр станциялари» АЖ 78. «Ҳудудгазтаъминот» АЖ 79. «Ўзбекгидроэнерго» АЖ 80. «Навоий КМК» АЖ 81. «Олмалиқ КМК» АЖ 82. «Ўзметкомбинат» АЖ 83. «Ўзкимёсаноат» АЖ 84. «Навоийазот» АЖ 85. «Ўзсаноатэкспорт» АЖ 86. «Ўзбекэкспертиза» АЖ 87. «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ 88. «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ 89. «Агробанк» АТБ 90. «Ўзмиллийбанк» АЖ 91. «Микрокредитбанк» АТБ 92. АТ «Халқ банки» 93. «Асакабанк» АЖ 94. «Туронбанк» АТБ 95. АТ «Алоқабанк» 96. «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ 97. «Ўзбектелеком» АК 98. «Дори-Дармон» АК 99. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 100. «Ўзмелиомашлизинг» ДУК 101. «Навоийуран» ДК VII. Уюшмалар 102. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси 103. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 104. «Ўзчармсаноат» уюшмаси 105. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси 106. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси 107. «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси 108. «Ҳунарманд» уюшмаси 109. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси 110. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 111. «Паррандасаноат» уюшмаси 112. «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси 113. Ўзбекистон фермерлари кенгаши 114. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 2-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Фаолияти энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари рўйхатига киритилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) нисбатан татбиқ этилади.

3. Самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йил учун чораклар кесимида ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.

Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари кузатув кенгашлари томонидан маъқулланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича кузатув кенгашлари томонидан муҳокама қилинади.

4. Самарадорлик кўрсаткичларида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ҳамда топшириқлар, шунингдек, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадлари акс эттирилади.

5. Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда уларни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

6. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага асосан «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали амалга оширилади.

2-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

7. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг намунавий шакли ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланади.

8. Ҳар бир баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари сони қоида тариқасида, 5 тадан 10 тагача бўлади.

9. Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

аниқ бўлиши — эришиш кўзланаётган самарадорлик кўрсаткичларининг аниқ белгиланиши;

вақт чегарасининг мавжудлиги — эришиш кўзланаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;

компетентлиги — самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланувчи раҳбарнинг вазифа ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;

мақсадлилиги — самарадорлик кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;

эришиш мумкинлиги — самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқлиги;

ўлчанадиган бўлиши — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.

10. Самарадорлик кўрсаткичларининг ҳар бири учун битта ўлчов бирлигидан фойдаланилади.

11. Самарадорлик кўрсаткичларининг вазни уларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳар бир баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг чорак учун умумий вазни 100 га тенг бўлади.

12. Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози келгуси йил учун чораклар кесимида қоида тариқасида, прогрессив кўрсаткичлар учун ўсиб борувчи ҳамда регрессив кўрсаткичлар учун пасайиб борувчи якун билан белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, барча чораклар учун белгиланмаслиги мумкин.

Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари қабул қилинганда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг прогнозига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:

даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;

ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;

ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;

ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг.

13. Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда — маълумот) автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.

Баҳоланувчи раҳбар самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини автоматик тарзда шакллантириш манбаини ёки маълумотни тасдиқлаш учун намунавий шакл лойиҳасига масъул давлат органи ёки Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмасини (кейинги ўринларда — масъул) киритади.

Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди.

14. Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси» ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.

15. Самарадорлик кўрсаткичларини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқилади.

16. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, 1 декабрга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади.

Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади.

16 1 . Бошқарув самарадорлиги агентлиги илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ходимларини жалб қилган ҳолда, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари намунавий шаклга мувофиқ баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан 20 декабрга қадар экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради.

16 2 . Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари 25 декабрга қадар баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Бошқарув самарадорлиги агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади.

17. Вазирлар Маҳкамаси самарадорлик кўрсаткичларининг ўлчов бирлиги, вазни, прогнози ва масъул ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурини 15 январга қадар тасдиқлайди.

18. Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан 25 январга қадар платформага киритилади.

19. Тасдиқланган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастури фаолияти баҳоланадиган раҳбар томонидан 25 январга қадар платформага киритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими платформага киритилган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурига мувофиқлиги юзасидан текширади.

20. Платформадаги ва қоғозда тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда, платформадаги самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилади.

21. Баҳоланувчи раҳбар бошқа ишга ўтган ёки лавозими вакант бўлган тақдирда, ушбу раҳбарнинг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ишлаб чиқиш ва уларга эришиш бўйича масъулияти, жавобгарлиги ва функциялари унинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс томонидан амалга оширилади.

Бунда зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс фаолиятининг самарадорлиги вакант бўлган лавозимнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмайди.

3-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг «йўл харитаси» ва чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

22. Платформада тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори асосида киритилади.

Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

23. Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, Бошқарув самарадорлиги агентлигига хат киритади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори (PDF шаклида илова қилинади);

ташкилотнинг номи;

баҳоланувчи раҳбар Ф.И.О. ва лавозими;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ҳақида маълумот (прогнози, маълумоти, ҳисобот даври);

б) Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.

4-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини киритиш ва баҳолаш

24. Самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари баҳоланувчи раҳбар томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.

25. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар тасдиқланади.

26. Баҳоланувчи раҳбар томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари платформага нотўғри киритилган тақдирда, тегишли баҳоланувчи раҳбарга интизомий жазо қўллаш масаласи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқилган ҳолда, масъул томонидан тегишли тузатиш киритилади.

27. Натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар шакллантирилади.

28. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасида шакллантирилади.

29. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлиги ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.

30. Самарадорлик кўрсаткичларининг чорак якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:

а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЭД = (КИ/КП)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;

(2) КЭД = 100+(100-КИ/КП*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун.

Бунда:

КЭД — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси;

КИ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси таъминланганлиги натижаси;

КП — самарадорлик кўрсаткичлари прогнози;

б) чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

КОБ = КЭД*ЧВ

Бунда:

КОБ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси бўйича олинган балл;

ЧВ — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик вазни;

в) чорак якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ФСН = КОБ 1 + КОБ 2 + …,

Бунда:

ФСН — фаолият самарадорлиги натижаси.

31. Самарадорлик кўрсаткичларининг йил якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:

а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЭД = (КЙИ/КП)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;

(2) КЭД = 100+(100-КЙИ/КП*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун.

Бунда:

КЭД — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси;

КЙИ — самарадорлик кўрсаткичлари йиллик ижроси таъминланганлиги натижаси;

КП — самарадорлик кўрсаткичлари прогнози;

б) самарадорлик кўрсаткичлари ижросининг йиллик таъминланганлиги натижаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЙИ = КИ 1 +КИ 2 +КИ 3 +КИ 4 самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари даврий шаклда киритилган ҳолатда;

(2) КЙИ = КИохирги чорак натижаси самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда киритилган ҳолатда;

(3) КЙИ = (КИ 1 +КИ 2 +КИ 3 +КИ 4 )/4 самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўртача шаклда киритилган ҳолатда.

Бунда:

КИ 1 — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик маълумоти, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади;

КИ охирги чорак натижаси — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси киритилган охирги чоракдаги маълумоти;

в) йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

КОБ = КЭД*ЙВ

Бунда:

КОБ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси бўйича олинган балл;

ЙВ — самарадорлик кўрсаткичининг йиллик вазни;

г) самарадорлик кўрсаткичларининг йиллик вазни қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ЙВ=(ЧВ 1 +ЧВ 2 +ЧВ 3 +ЧВ 4 )/4

д) йил якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ФСЙН = КОБ 1 + КОБ 2 + …,

Бунда:

ФСЙН — фаолият самарадорлиги йиллик натижаси.

32. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлиги натижаси:

70 баллдан кам бўлганда — «қониқарсиз»;

70 баллдан 85 баллгача — «қониқарли»;

85 баллдан 100 баллгача — «яхши»;

100 балл ва ундан юқори бўлганда — «аъло» деб баҳоланади.

33. Баҳоланувчи раҳбарни рағбатлантириш тўловлари миқдори унинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб келгуси чорак учун белгиланади.

Рағбатлантириш тўловларининг турлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунчиликни инобатга олган ҳолда белгиланади.

34. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлиги натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланганда:

чорак якуни бўйича устамалар тўлаш тўхтатилади ва интизомий жавобгарлик қўллаш;

йил якуни билан лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилмаслиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида асослантирилган сабаблар келтирилган ҳоллар бундан мустасно.

35. Баҳоланувчи раҳбар томонидан «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни белгиланган муддатларга қадар платформага киритади.

36. «Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси натижаси платформада баҳоланувчи раҳбар томонидан киритилган маълумотлар асосида автоматик тарзда ҳисобланади.

5-боб. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашни аудитдан ўтказиш ва мониторинг қилиш

37. Самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ва уларнинг ижроси юзасидан маълумотлар ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан мониторинг қилинади ҳамда хато ва камчиликлар аниқланганда, Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилади.

38. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги танланма тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда текширилади.

6-боб. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва масъул давлат органларининг жавобгарлиги

39. Қуйидагилар:

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритилишини таъминлашга;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ўринбосарлари — ўзларининг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишга ҳамда уларга эришишга, шунингдек, эришилганлиги ҳақидаги маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритишга;

масъул — самарадорлик кўрсаткичларини ўз вақтида тасдиқлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.

7-боб. Платформадан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва баҳоланувчи раҳбар тўғрисидаги маълумотларни бошқариш

40. Платформадан фойдаланиш техник жиҳатдан Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) томонидан ташкил этилади.

41. Оператор:

платформанинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва уни доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

республика ижро этувчи ҳокимият органларига платформадан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

платформанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан платформадан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг таклифларига асосан платформани такомиллаштиради ва модернизация қилади.

42. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг платформага уланиш бўйича сўрови Бошқарув самарадорлиги агентлигига келиб тушганидан сўнг уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг кабинети яратилади ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ муддатларда созланади.

43. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг кабинетида баҳоланувчи раҳбар ҳақидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

«Нrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарори билан тартибга солинади.

44. «Нrm.argos.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

45. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) Бошқарув самарадорлиги агентлиги Баҳоланувчи раҳбар 1. Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритади. Бунда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл хариталари» ва чора-тадбирлар дастури кузатув кенгашлари томонидан маъқулланганидан сўнг келишиш учун Бошқарув самарадорлиги агентлигига киритилади. 2. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини «Ўзбекистон-2030» стратегияси ва давлат дастурига мувофиқлиги ва боғлиқлиги, ташкилотларнинг ўзаро боғлиқ самарадорлик кўрсаткичларининг уйғунлиги таъминлангани нуқтаи назаридан экспертизадан ўтказади ва якуни бўйича хулоса беради. 3. Самарадорлик кўрсаткичларини, уларга эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳамда уни ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурини Бошқарув самарадорлиги агентлигининг хулосаси билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритади. 1 декабрга қадар 20 декабрга қадар 25 декабрга қадар 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси Самарадорлик кўрсаткичлари, уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини кўриб чиқиб, тасдиқлайди. 15 январга қадар 3-босқич Бошқарув самарадорлиги агентлиги Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари «Samaradorlik.uz» электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) киритади. 25 январга қадар Баҳоланувчи раҳбар Тасдиқланган «йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурини платформага киритади. 4-босқич Баҳоланувчи раҳбар Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади, бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар 5-босқич Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар Платформада баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтингини шакллантиради. 30-санасида 6-босқич Баҳоланувчи раҳбар «Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастури ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни платформага киритади. «Йўл харитаси» ҳамда чора-тадбирлар дастурида белгиланган муддатларда

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг

Т/р Вазифалар (асосий мезонлар ) Ўлчов бирлиги Тоифаси (прогрессив / регрессив) * 2023 йил (ҳолати) ** 2024 йил (режа) шу жумладан: Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул I чорак II чорак III чорак IV чорак вазн режа вазн режа вазн режа вазн режа 1. Ташкилотнинг номи 1.1. Раҳбар Ф.И.О. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Раҳбар ўринбосари Ф.И.О. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»нинг

Т/р Амалга ошириш механизми/ишлаб чиқиладиган ҳужжат Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Ташкилотнинг номи 1.1. Раҳбар Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 1.3. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3. 1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 1.3. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ҳудудларда амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастурининг

Т/р Ҳудуд номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. Ташкилотнинг номи 1.1. Раҳбар Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 1.3. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3. 1.2. Раҳбарнинг биринчи ўринбосари Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 1.3. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига 3-ИЛОВА

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбар ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) асосида баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарларига нисбатан татбиқ этилади.

3. Самарадорлик кўрсаткичлари ҳар йил учун чораклар кесимида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда унинг ижроси ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.

4. Самарадорлик кўрсаткичларида «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юкланган вазифалар ҳамда топшириқлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг асосий вазифалари ва мақсадлари акс эттирилади.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарларининг (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари ишлаб чиқилади.

Бунда ҳудуднинг жамоавий ва адаптив спорт турлари бўйича спорт мусобақаларидаги натижалари ва аҳолини жамоавий ва адаптив спорт турларига жалб қилиш мезонларига алоҳида эътибор қаратилади.

6. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва уларни баҳолаш ушбу Низомга 1 ва 1а-иловалардаги схемага асосан «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (кейинги ўринларда — платформа) орқали амалга оширилади.

2-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

7. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг намунавий шакли ушбу Низомга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ белгиланади.

8. Ҳар бир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари сони қоида тариқасида, 5 тадан 10 тагача бўлади.

9. Самарадорлик кўрсаткичлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

аниқ бўлиши — эришиш кўзланаётган самарадорлик кўрсаткичларининг аниқ белгиланиши;

вақт чегарасининг мавжудлиги — эришиш кўзланаётган натижаларга эришишнинг аниқ муддатлари белгиланиши;

компетентлиги — самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланувчи раҳбарнинг вазифа ва жавобгарлиги доирасида бўлиши;

мақсадлилиги — самарадорлик кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органининг асосий вазифаларини амалга оширишдан кутилаётган натижаларга эришишга йўналтирилганлиги;

эришиш мумкинлиги — самарадорлик кўрсаткичларининг мавжуд ресурс ва ваколатларга мувофиқлиги;

ўлчанадиган бўлиши — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражасини баҳолаш учун муайян шартли бирликларда ўлчаш мумкин бўлган кўрсаткичлардан фойдаланиш.

10. Самарадорлик кўрсаткичларининг ҳар бири учун битта ўлчов бирлигидан фойдаланилади.

11. Самарадорлик кўрсаткичларининг вазни уларнинг муҳимлиги, мураккаблиги ва уларни бажариш учун сарфланадиган вақтдан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳар бир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи раҳбари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг чорак учун умумий вазни 100 га тенг бўлади.

12. Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози келгуси йил учун чораклар кесимида қоида тариқасида, прогрессив кўрсаткичлар учун ўсиб борувчи ҳамда регрессив кўрсаткичлар учун пасайиб борувчи якун билан белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, барча чораклар учун белгиланмаслиги мумкин.

Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада белгиланади. Бунда самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози тасдиқлангандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқлари қабул қилинганда, Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг прогнозига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Самарадорлик кўрсаткичларининг прогнози қуйидаги шаклларда белгиланади:

даврий — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар жами йиғиндисига тенг;

ўсувчи — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг ҳамда чораклардаги прогнозлар олдинги чоракдан кам бўлиши мумкин эмас;

ўртача — йиллик прогноз чораклардаги прогнозлар ўртача қийматига тенг;

ўзгарувчан — йиллик прогноз охирги чоракдаги прогнозга тенг.

13. Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот (кейинги ўринларда — маълумот) автоматик тарзда ёки тасдиқлаш орқали шакллантирилади.

Баҳоланувчи раҳбар самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини автоматик тарзда шакллантириш манбаини ёки маълумотни тасдиқлаш учун намунавий шакл лойиҳасига масъул давлат органи ёки Вазирлар Маҳкамасининг бўлинмасини (кейинги ўринларда — масъул) киритади.

Бунда ҳар битта самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга битта давлат органи масъул бўлади ҳамда баҳоланувчи раҳбар фаолият юритадиган давлат органини ёки унга бўйсунувчи ташкилотни намунавий шакл лойиҳасига киритишга йўл қўйилмайди.

14. Баҳоланувчи раҳбар намунавий шаклга мувофиқ ўз фаолиятининг кейинги йил учун самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, 25 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритади.

15. Вазирлар Маҳкамаси баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, уларнинг ўлчов бирлиги, вазни, прогнози ва масъул ҳақидаги маълумотларни 15 февралга қадар тасдиқлайди.

16. Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан 25 февралга қадар платформага киритилади.

17. Баҳоланувчи раҳбар ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси»ни ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ ишлаб чиқиб, 25 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади.

«Йўл харитаси»даги тадбирлар қоида тариқасида, туман (шаҳар) кесимида баён этилади.

18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси»ни 1 мартга қадар тасдиқлайди.

19. Баҳоланувчи раҳбар томонидан ўз фаолиятининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл харитаси» 5 мартга қадар платформага киритилади.

20. Самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотини тасдиқлашга масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари баҳоланувчи раҳбарнинг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни 5 февралга қадар тегишли баҳоланувчи раҳбарларга киритади.

21. Баҳоланувчи раҳбар намунавий шаклга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, 18 февралга қадар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари билан келишади.

Бунда Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг умумий вазни ҳар бир чорак учун 100 га тенглиги, йиллик ва чораклардаги прогнозлар ўзаро мувофиқлиги, маълумотни тасдиқлашга масъул давлат органи сифатида ўзи ёки ўзига бўйсунувчи ташкилотлар белгиланмаганлигини кўриб чиқади.

22. Баҳоланувчи раҳбар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари билан келишилган туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини 20 февралга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади.

23. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, уларнинг ўлчов бирлиги, вазни, прогнози ва масъул ҳақидаги маълумотларни 25 февралга қадар тасдиқлайди.

24. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари томонидан ўз фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари 1 мартга қадар платформага киритилади.

25. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан 10 мартга қадар тасдиқланади.

26. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари ҳар бир кўрсаткич кесимида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ишлаб чиқилади.

Иш режаларидаги тадбирлар қоида тариқасида, маҳаллалар кесимида баён этилади.

27. Иш режалари кейинги ой учун платформада туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари томонидан ҳар ойнинг 1-санасига қадар ишлаб чиқилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокими томонидан ҳар ойнинг 5-санасига қадар тасдиқланади.

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари тасдиқлангунга қадар иш режалари қоида тариқасида, олдинги ҳисобот даври учун тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари кесимида ишлаб чиқилади.

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари лавозими вакант бўлган ёки ушбу лавозимга янги ҳоким ўринбосари тайинланган ой учун иш режалари ишлаб чиқилмайди.

28. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режалари сифатли ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши баҳоланувчи раҳбар томонидан мувофиқлаштирилади.

29. Платформадаги ва қоғозда тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда, платформадаги самарадорлик кўрсаткичлари қўлланилади.

30. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари бошқа ишга ўтган ёки лавозим вакант бўлган тақдирда, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ва иш режаларини сифатли ишлаб чиқиш ҳамда уларга эришиш бўйича масъулияти, жавобгарлиги ва функциялари уларнинг ўрнига лавозимга тайинланган ёки зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс томонидан амалга оширилади.

Бунда зиммасига тегишли функциялар юкланган шахс фаолиятининг самарадорлиги вакант бўлган лавозимнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланмайди.

3-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, «йўл харитаси» ва иш режаларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш

31. Платформада тасдиқланган баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори асосида киритилади.

Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

32. Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:

а) Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда Бошқарув самарадорлиги агентлигига хат киритади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори (PDF шаклида илова қилинади);

ташкилотнинг номи;

баҳоланувчи раҳбар Ф.И.О. ва лавозими;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот (прогнози, маълумоти, ҳисобот даври);

б) Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.

33. Платформада тасдиқланган «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ва иш режаларига Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Бунда муддати тугаган ҳисобот давридаги «йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.

34. «Йўл харитаси» ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари ва иш режаларига ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидаги тартибда киритилади:

а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳларининг масъул ходими самарадорлик кўрсаткичларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан қуйидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиалларига хат киритади:

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари (PDF шаклида илова қилинади);

баҳоланувчи раҳбар Ф.И.О. ва лавозими;

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиладиган самарадорлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот (прогнози, маълумоти, ҳисобот даври);

б) Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг хатига асосан платформага ўзгартириш ва қўшимчалар беш иш куни ичида киритилади.

4-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ўринбосарлари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини киритиш ва баҳолаш

35. Баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўзлари томонидан ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар платформага киритилади, маълумот автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно.

36. Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари масъул томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар тасдиқланади.

37. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолияти самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини тасдиқлашга масъулларнинг республика даражасидаги юқори турувчи ташкилоти мавжуд бўлмаган тақдирда, платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳлари томонидан тасдиқланади.

38. Баҳоланувчи раҳбар ёки масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари томонидан самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари платформага нотўғри киритилган тақдирда, тегишли ташкилот раҳбар ходимига интизомий жазо қўллаш масаласи кўриб чиқилган ҳолда, масъул томонидан тегишли тузатиш киритилади.

39. Натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари тегишли ахборот тизимларига интеграция қилиш орқали платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар шакллантирилади.

40. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги платформада ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасида шаклланади.

41. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги ҳар чорак ва йил якуни бўйича баҳоланади.

42. Самарадорлик кўрсаткичларининг чорак якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:

а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЭД = (КИ/КП)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;

(2) КЭД = 100+(100-КИ/КП*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун.

Бунда:

КЭД — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси;

КИ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси таъминланганлиги натижаси;

КП — самарадорлик кўрсаткичлари прогнози;

б) чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

КОБ = КЭД*ЧВ

Бунда:

КОБ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси бўйича олинган балл;

ЧВ — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик вазни;

в) чорак якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ФСН = КОБ 1 + КОБ 2 + …,

Бунда:

ФСН — фаолият самарадорлиги натижаси.

43. Самарадорлик кўрсаткичларининг йил якуни бўйича натижаси қуйидаги тартибда ҳисобланади:

а) самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЭД = (КЙИ/КП)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;

(2) КЭД = 100+(100-КЙИ/КП*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун.

Бунда:

КЭД — самарадорлик кўрсаткичларига эришиш даражаси;

КЙИ — самарадорлик кўрсаткичлари йиллик ижроси таъминланганлиги натижаси;

КП — самарадорлик кўрсаткичлари прогнози;

б) самарадорлик кўрсаткичлари ижросининг йиллик таъминланганлиги натижаси қуйидаги формулалар асосида ҳисоблаб чиқилади:

(1) КЙИ = КИ 1 +КИ 2 +КИ 3 +КИ 4 самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари даврий шаклда киритилган ҳолатда;

(2) КЙИ = КИохирги чорак натижаси самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўсувчи ҳамда ўзгарувчан шаклда киритилган ҳолатда;

(3) КЙИ = (КИ 1 +КИ 2 +КИ 3 +КИ 4 )/4 самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотлари ўртача шаклда киритилган ҳолатда.

Бунда:

КИ 1 — самарадорлик кўрсаткичларининг чораклик маълумоти, бунда фақат вазн белгиланган чораклар инобатга олинади;

КИ охирги чорак натижаси — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси киритилган охирги чоракдаги маълумоти;

в) йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичлари натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

КОБ = КЭД*ЙВ

Бунда:

КОБ — самарадорлик кўрсаткичлари ижроси бўйича олинган балл;

ЙВ — самарадорлик кўрсаткичининг йиллик вазни;

г) самарадорлик кўрсаткичларининг йиллик вазни қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ЙВ=(ЧВ 1 +ЧВ 2 +ЧВ 3 +ЧВ 4 )/4

д) йил якуни бўйича фаолият самарадорлиги натижаси қуйидаги формула асосида ҳисоблаб чиқилади:

ФСЙН = КОБ 1 + КОБ 2 + …,

Бунда:

ФСЙН — фаолият самарадорлиги йиллик натижаси.

44. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижаси:

70 баллдан кам бўлганда — «қониқарсиз»;

70 баллдан 85 баллгача — «қониқарли»;

85 баллдан 100 баллгача — «яхши»;

100 балл ва ундан юқори бўлганда — «аъло» деб баҳоланади.

45. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари «аъло» ва «яхши» деб баҳоланганда уларга келгуси чорак учун рағбатлантириш тўловлари белгиланади.

Рағбатлантириш тўловларининг турлари ва уларни ҳисоблаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.

47. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланганда:

чорак якуни бўйича устамалар тўлаш тўхтатилади ва интизомий жавобгарлик қўллаш;

йил якуни билан лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Бундан самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилмаслиги Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида асослантирилган сабаблар келтирилган ҳоллар мустасно.

48. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари томонидан ўз фаолиятининг ойлик иш режалари ижроси бўйича маълумотларни, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатларни ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 1-санасига қадар платформага киритади.

49. Иш режалари ижроси бўйича платформага киритилган маълумотлар баҳоланувчи раҳбарнинг котибият мудирлари томонидан ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тасдиқланади.

50. Иш режасидаги тадбирлар бажарилди ва бажарилмади шаклида тасдиқланади, бунда ҳар бир тадбир фақатгина 100 фоизга амалга оширилганда бажарилган ҳисобланади.

51. Баҳоланувчи раҳбарнинг котибият мудирлари томонидан тасдиқланмаган тадбирлар ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида автоматик тарзда бажарилмаган деб баҳоланади.

52. Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг иш режалари ижросини баҳолаш натижалари ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасида платформада шакллантирилади.

5-боб. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашни аудитдан ўтказиш ва мониторинг қилиш

53. Самарадорлик кўрсаткичлари ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда иш режалари ва уларнинг ижроси юзасидан маълумотлар ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда унинг филиаллари томонидан мониторинг қилинади ҳамда хато ва камчиликлар аниқланганда Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилади.

54. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот, шунингдек, «йўл харитаси» ҳамда иш режаларининг ижроси юзасидан маълумотларнинг ҳаққонийлиги танланма тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тегишли ташкилот вакилларини жалб қилган ҳолда текширилади.

6-боб. Масъул давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жавобгарлиги

55. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича ўринбосарлари кесимида самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларни тўғри ва ўз вақтида платформага киритилишини таъминлашга;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари — ўзларининг самарадорлик кўрсаткичларини сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқишга ҳамда уларга эришишга;

масъул — самарадорлик кўрсаткичларини ўз вақтида тасдиқлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга;

масъул давлат органларининг ҳудудий бошқармалари — самарадорлик кўрсаткичларининг маълумотларини ўз вақтида киритишга ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлашга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг тегишлича Ахборот-таҳлил бошқармаси ҳамда ахборот-таҳлил гуруҳлари — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишига ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумот ўз вақтида платформага киритилишига шахсан масъул ва жавобгар ҳисобланади.

7-боб. Платформадан фойдаланишни техник жиҳатдан ташкил қилиш ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари тўғрисидаги маълумотларни бошқариш

56. Платформадан фойдаланиш техник жиҳатдан Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ (кейинги ўринларда — Оператор) томонидан ташкил этилади.

57. Оператор:

платформанинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлайди ва уни доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига платформадан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;

платформанинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўради;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан платформадан фойдаланиш жараёнида келиб тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг таклифларига асосан платформани такомиллаштиради ва модернизация қилади.

58. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг платформага уланиш бўйича сўрови Бошқарув самарадорлиги агентлигига келиб тушганидан сўнг уч кун муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органларининг кабинети яратилади ҳамда ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ муддатларда созланади.

59. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг кабинетида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ўринбосарлари ҳақидаги маълумотлар «hrm.argos.uz» электрон платформаси орқали интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

«Нrm.argos.uz» электрон платформасига уланиш ва юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 сентябрдаги 492-сон қарори билан тартибга солинади.

60. «Нrm.argos.uz» электрон платформаси орқали шакллантирилган маълумотларга қўшимча киритиш, уларни таҳрир қилиш ва тўлдириш тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ташкилий-кадрлар гуруҳи томонидан амалга оширилади.

8-боб. Якунловчи қоидалар

61. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

Босқичлар Масъуллар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари (кейинги ўринларда –баҳоланувчи раҳбар) Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ўз фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари) ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади. 25 январга қадар 2-босқич Вазирлар Маҳкамаси Самарадорлик кўрсаткичларини кўриб чиқиб, тасдиқлайди. 15 февралга қадар 3-босқич Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларини «Samaradorlik.uz» электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) киритади. 25 февралга қадар 4-босқич Баҳоланувчи раҳбар Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади. 25 февралга қадар 5-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»ни кўриб чиқиб, платформа орқали тасдиқлайди. 1 мартга қадар 6-босқич Баҳоланувчи раҳбар Самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»ни платформага киритади. 5 мартга қадар 7-босқич Баҳоланувчи раҳбар Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади, бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар 8-босқич Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар Платформада баҳоланувчи раҳбар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтинги шакллантиради. 30-санасида

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 1а-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш

1-босқич Давлат органларининг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари (кейинги ўринларда — баҳоланувчи раҳбар) фаолиятининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифларни тегишли баҳоланувчи раҳбарларга киритади. 5 февралга қадар 2-босқич Баҳоланувчи раҳбар Намунавий шаклга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиб, Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари билан келишади. 18 февралга қадар 3-босқич Баҳоланувчи раҳбар Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари билан келишилган туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига киритади. 20 февралга қадар 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичларини кўриб чиқиб, тасдиқлайди. 25 февралга қадар 5-босқич Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари Тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичлари платформага киритади. 1 мартга қадар 6-босқич Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ҳудудий филиаллари Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлайди. 10 мартга қадар 7-босқич Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари Ўз фаолиятларининг тасдиқланган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича иш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимига юборади. Ҳар ойнинг 1-санасига қадар 8-босқич Туман (шаҳар) ҳокими Ўзининг ўринбосарлари фаолиятининг иш режаларини кўриб чиқади, эътирози бўлган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари билан қайта ишлаб тасдиқлайди. Ҳар ойнинг 5-санасига қадар 9-босқич Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари Иш режалари ижроси бўйича маълумотлар, шу жумладан, ҳисоботлар ва асословчи ҳужжатлар платформага киритади. Ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 1-санасига қадар 10-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг котибият мудирлари Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари томонидан «иш режалар» ижроси бўйича платформага киритилган маълумотларни тасдиқлайди. Ҳисобот ойининг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Платформада туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари иш режаларининг ижросини баҳолаш натижаларини шакллантиради. 5-санасида 11-босқич Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бошқармалари Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни платформага киритади, бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари бундан мустасно. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасига қадар 12-босқич Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган давлат органлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари Платформага киритилган самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тасдиқлайди. Ҳисобот давридан кейинги ойнинг 30-санасига қадар Платформада туман (шаҳар) ҳокими ўринбосари фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари рейтингини шакллантиради . 30-санасида

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг

Т/р Вазифалар (асосий мезонлар ) Ўлчов бирлиги Тоифаси (прогрессив / регрессив) * 2023 йил (ҳолат) ** 2024 йил (режа) шу жумладан: Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул I чорак II чорак III чорак IV чорак вазн режа вазн режа вазн режа вазн режа 1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ф.И.О. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 2а-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг

Т/р Вазифалар (асосий мезонлар ) Ўлчов бирлиги Тоифаси (прогрессив /регрессив) * 2023 йил (ҳолат) ** 2024 йил (режа) шу жумладан: Бажарилиши тўғрисидаги маълумотни тасдиқлашга масъул I чорак II чорак III чорак IV чорак вазн режа вазн режа вазн режа вазн режа 1. ТУМАН (ШАҲАР) НОМИ 1.1. Туман (шаҳар) ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Туман (шаҳар) ҳокимнинг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Туман (шаҳар) ҳокимнинг ўринбосари Ф.И.О. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича «йўл хариталари»нинг

Т/р Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар 1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 1.1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 1.3. 1.4. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3. 2.4. 1.2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 2.3. 1.3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари Ф.И.О. 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1.1. 1.2. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 2.1. 2.2. 3. Учинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 3.1. 3.2.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига эришиш бўйича ойлик иш режаларининг

« ТАСДИҚЛАЙМАН» ________ туман (шаҳар) ҳокими _________________________ 2024 йил «____» ___________ ___________ туман (шаҳар) ҳокимининг _________________________ масалалари бўйича ўринбосари Ф.И.О. (муддат кўрсатилади) ИШ РЕЖАСИ Умумий маълумотлар: аҳоли сони — ____ нафар , маҳаллалар сони — ___ та , хонадонлар сони — ____ та , оилалар сони — ____ та , ва бошқа ҳоким ўринбосари фаолиятига алоқадор маълумотлар. Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ўлчов бирлиги Режа Масъуллар 1. Биринчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 1. 2. 2. Иккинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 3. 4. 3. Учинчи самарадорлик кўрсаткичининг номи 5. 6. 7. Эришиладиган натижалар кўрсатилади: 1. 2. 3. _______ туман (шаҳар) ҳокимининг ___________________ масалалари бўйича ўринбосари _________________________________________________________ Ф.И.О.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 31 июль,

463-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/463/0574-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 15.07.2025 й., 09/25/435/0615-сон; 12.11.2025 й., 09/25/714/1032-сон; 19.11.2025 й., 09/25/732/1062-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ROʻYXATI

NIZOM

SXEMASI

NAMUNAVIY SHAKLI

NAMUNAVIY SHAKLI

NAMUNAVIY SHAKLI

NIZOM

SXEMASI

SXEMASI

NAMUNAVIY SHAKLI

NAMUNAVIY SHAKLI

NAMUNAVIY SHAKLI

NAMUNAVIY SHAKLI

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholashni tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari faoliyati samaradorligini baholash tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 13-martdagi PF-49-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyati natijadorligini hamda maqsadli koʻrsatkichlarga erishishni baholashning samarali tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari roʻyxati 1-ilovaga muvofiq;

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Belgilansinki, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbarlar) faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari) asosida “samaradorlik.uz” elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) orqali baholanadi.

Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari platformadan “hrm.argos.uz” elektron platformasiga ulanish va xizmat koʻrsatish boʻyicha shartnoma doirasida foydalanadi.

3. Baholanuvchi rahbarlar oʻz faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga oʻz vaqtida va sifatli kiritib borsin.

4. Shunday tartib oʻrnatilsinki, unga muvofiq samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlash uchun masʼullar:

Vazirlar Mahkamasi belgilaydigan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlash uchun masʼul tashkilotlar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan platformaga kiritiladi;

ushbu tashkilotlar oʻzining kamida boshqarma boshligʻi darajasidagi masʼul xodimlarini “hrm.argos.uz” elektron platformasiga kiritib, platforma orqali samaradorlik koʻrsatkichlariga masʼul etib biriktiriladi.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi elektron hisoboti yuritilmaydigan samaradorlik koʻrsatkichlarini 2025-yil yakuniga qadar bosqichma-bosqich raqamlashtirish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini amalga oshirish yuzasidan maʼlumotlarni har chorakda Agentlik va Vazirlar Mahkamasiga kiritib borsin.

6. Belgilansinki, Agentlik platformaning egasi, Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — Operator) operatori hisoblanadi.

Operator platformani joriy etish, unga texnik xizmat koʻrsatish, platformani yanada takomillashtirish, shuningdek, uning uzluksiz va xavfsiz ishlashi uchun masʼul etib belgilansin. Operator:

ikki oy muddatda ushbu qaror talablaridan kelib chiqib, platformani takomillashtirsin va tegishli axborot tizimlari bilan integratsiya qilsin;

platformaning faoliyatida nuqson va nosozliklar aniqlanganda, Agentlik talabnomasiga asosan ularning uch kun ichida bartaraf etilishini taʼminlasin;

Agentlikning takliflariga asosan hamda ularda belgilangan muddatlarda platformani takomillashtirish choralarini koʻrib borsin.

7. Agentlik:

ikki oy muddatda manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarini ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

yil yakuni boʻyicha baholash natijalarini tahlil qilgan holda, baholanuvchi rahbarlar faoliyatini samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibini takomillashtirish, inson omili aralashuvini keskin qisqartirish va jarayonni yanada raqamlashtirish toʻgʻrisidagi takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga 1-ILOVA

Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari

I. Vazirliklar 1. Iqtisodiyot va moliya vazirligi 2. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi 3. Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi 4. Qishloq xoʻjaligi vazirligi 5. Suv xoʻjaligi vazirligi 6. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirligi 7. Transport vazirligi 8. Energetika vazirligi 9. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi 10. Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 12. Sogʻliqni saqlash vazirligi 13. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi 14. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi 15. Sport vazirligi 16. Madaniyat vazirligi 17. Tashqi ishlar vazirligi 18. Adliya vazirligi II. Qoʻmitalar 19. Soliq qoʻmitasi 20. Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi 21. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Sanoat, radiatsiya va yadro xavfsizligi qoʻmitasi 22. Din ishlari boʻyicha qoʻmita 23. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi 24. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi 25. Transport vazirligi huzuridagi Avtomobil yoʻllari qoʻmitasi 26. Turizm qoʻmitasi 27. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi 28. Millatlararo munosabatlar va xorijdagi vatandoshlar masalalari boʻyicha qoʻmita III. Agentliklar 29. Yoshlar ishlari agentligi 30. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi 31. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Atom energiyasi agentligi 32. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Migratsiya agentligi 33. Energetika bozorini rivojlantirish va tartibga solish agentligi 34. Davlat aktivlarini boshqarish agentligi 35. Milliy antidoping agentligi 36. Madaniy meros agentligi 37. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligi 38. Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi huzuridagi Xorijiy investitsiyalarni jalb etish agentligi 39. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 40. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 41. Transport vazirligi huzuridagi Fuqaro aviatsiyasi agentligi 42. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Kosmik tadqiqotlar va texnologiyalar agentligi 43. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Oʻrmon va yashil hududlarni koʻpaytirish, choʻllanishga qarshi kurashish agentligi 44. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Gidrometeorologiya xizmati agentligi 45. Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Chiqindilarni boshqarish va sirkulyar iqtisodiyotni rivojlantirish agentligi 46. Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Farmatsevtika tarmogʻini rivojlantirish agentligi 47. Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi huzuridagi Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi 48. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Innovatsion rivojlanish agentligi 49. Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Bilim va malakalarni baholash agentligi 50. Madaniyat vazirligi huzuridagi Kinematografiya agentligi 51. Adliya vazirligi huzuridagi “Oʻzarxiv” agentligi 52. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 53. Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlarini ekspluatatsiya qilish agentligi IV. Inspeksiyalar 54. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi 55. Suv xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Suv xoʻjaligi obyektlari xavfsizligini va suvdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 56. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi sohasida nazorat qilish inspeksiyasi 57. Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi 58. Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Elektr energiyasi, neft mahsulotlari va gazdan foydalanishni nazorat qilish inspeksiyasi 59. Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligi huzuridagi Togʻ-kon sanoati va geologiya sohasini nazorat qilish inspeksiyasi 60. Raqamli texnologiyalar vazirligi huzuridagi Axborotlashtirish va telekommunikatsiyalar sohasida nazorat inspeksiyasi 61. Oʻzbekiston texnik jihatdan tartibga solish agentligi huzuridagi Texnik jihatdan tartibga solish sohasida nazorat inspeksiyasi V. Markazlar va boshqa tashkilotlar 62. Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi 63. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oziq-ovqat va qishloq xoʻjaligi sohasida strategik rivojlanish va tadqiqotlar xalqaro markazi 64. Oʻzbekiston Respublikasining xorijiy mamlakatlardagi elchixonalari (elchilar, savdo-iqtisodiy masalalar boʻyicha maslahatchilar) VI. Davlat ulushi 50 foizdan yuqori boʻlgan kompaniyalar va jamiyatlar 65. “Oʻzavtosanoat” AJ 66. “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ 67. “Oʻzagrolizing” AJ 68. “Oʻzsuvtaʼminot” AJ 69. “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ 70. “Uzbekistan Airways” AJ 71. “Uzbekistan Airports” AJ 72. “Toshshahartransxizmat” AJ 73. “Oʻzbekiston milliy elektr tarmoqlari” AJ 74. “Oʻzbekneftgaz” AJ 75. “Oʻztransgaz” AJ 76. “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ 77. “Issiqlik elektr stansiyalari” AJ 78. “Hududgaztaʼminot” AJ 79. “Oʻzbekgidroenergo” AJ 80. “Navoiy KMK” AJ 81. “Olmaliq KMK” AJ 82. “Oʻzmetkombinat” AJ 83. “Oʻzkimyosanoat” AJ 84. “Navoiyazot” AJ 85. “Oʻzsanoateksport” AJ 86. “Oʻzbekekspertiza” AJ 87. “Savdoni rivojlantirish kompaniyasi” AJ 88. “Oʻzsanoatqurilishbank” ATB 89. “Agrobank” ATB 90. “Oʻzmilliybank” AJ 91. “Mikrokreditbank” ATB 92. AT “Xalq banki” 93. “Asakabank” AJ 94. “Turonbank” ATB 95. AT “Aloqabank” 96. “Biznesni rivojlantirish banki” ATB 97. “Oʻzbektelekom” AK 98. “Dori-Darmon” AK 99. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 100. “Oʻzmeliomashlizing” DUK 101. “Navoiyuran” DK VII. Uyushmalar 102. “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi 103. “Oʻzeltexsanoat” uyushmasi 104. “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi 105. “Oʻzsanoatqurilishmateriallari” uyushmasi 106. “Oʻzbekipaksanoat” uyushmasi 107. “Oʻzyogʻmoysanoat” uyushmasi 108. “Hunarmand” uyushmasi 109. “Oʻzbekzargarsanoati” uyushmasi 110. “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 111. “Parrandasanoat” uyushmasi 112. “Oʻzbekiston asalarichilari” uyushmasi 113. Oʻzbekiston fermerlari kengashi 114. Oʻzbekiston Savdo-sanoat palatasi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga 2-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari) asosida baholash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning amal qilishi Faoliyati eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanadigan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari roʻyxatiga kiritilgan respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining rahbarlari va ularning oʻrinbosarlariga (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbar) nisbatan tatbiq etiladi.

3. Samaradorlik koʻrsatkichlari har yil uchun choraklar kesimida ishlab chiqilib, tasdiqlanadi hamda uning ijrosi har chorak va yil yakuni boʻyicha baholanadi.

Bunda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari kuzatuv kengashlari tomonidan maʼqullanadi hamda uning ijrosi har chorak va yil yakuni boʻyicha kuzatuv kengashlari tomonidan muhokama qilinadi.

4. Samaradorlik koʻrsatkichlarida “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish doirasida belgilangan maqsadli koʻrsatkichlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi tomonidan tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuklangan vazifalar hamda topshiriqlar, shuningdek, baholanuvchi rahbar faoliyatining asosiy vazifalari va maqsadlari aks ettiriladi.

5. Samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari” hamda ularni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturi ishlab chiqiladi.

6. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga asosan “Samaradorlik.uz” elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) orqali amalga oshiriladi.

2-bob. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va tasdiqlash

7. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining namunaviy shakli ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq belgilanadi.

8. Har bir baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari soni qoida tariqasida, 5 tadan 10 tagacha boʻladi.

9. Samaradorlik koʻrsatkichlari quyidagi talablarga javob berishi kerak:

aniq boʻlishi — erishish koʻzlanayotgan samaradorlik koʻrsatkichlarining aniq belgilanishi;

vaqt chegarasining mavjudligi — erishish koʻzlanayotgan natijalarga erishishning aniq muddatlari belgilanishi;

kompetentligi — samaradorlik koʻrsatkichlari baholanuvchi rahbarning vazifa va javobgarligi doirasida boʻlishi;

maqsadliligi — samaradorlik koʻrsatkichlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organining asosiy vazifalarini amalga oshirishdan kutilayotgan natijalarga erishishga yoʻnaltirilganligi;

erishish mumkinligi — samaradorlik koʻrsatkichlarining mavjud resurs va vakolatlarga muvofiqligi;

oʻlchanadigan boʻlishi — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasini baholash uchun muayyan shartli birliklarda oʻlchash mumkin boʻlgan koʻrsatkichlardan foydalanish.

10. Samaradorlik koʻrsatkichlarining har biri uchun bitta oʻlchov birligidan foydalaniladi.

11. Samaradorlik koʻrsatkichlarining vazni ularning muhimligi, murakkabligi va ularni bajarish uchun sarflanadigan vaqtdan kelib chiqib belgilanadi.

Har bir baholanuvchi rahbar faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining chorak uchun umumiy vazni 100 ga teng boʻladi.

12. Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi kelgusi yil uchun choraklar kesimida qoida tariqasida, progressiv koʻrsatkichlar uchun oʻsib boruvchi hamda regressiv koʻrsatkichlar uchun pasayib boruvchi yakun bilan belgilanadi. Bunda samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi ularning xususiyatlaridan kelib chiqib, barcha choraklar uchun belgilanmasligi mumkin.

Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari hamda topshiriqlarida belgilangan koʻrsatkichlardan past boʻlmagan darajada belgilanadi. Bunda samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi tasdiqlangandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari hamda topshiriqlari qabul qilinganda, Vazirlar Mahkamasi tomonidan samaradorlik koʻrsatkichlarining prognoziga bir hafta muddatda tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi quyidagi shakllarda belgilanadi:

davriy — yillik prognoz choraklardagi prognozlar jami yigʻindisiga teng;

oʻsuvchi — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng hamda choraklardagi prognozlar oldingi chorakdan kam boʻlishi mumkin emas;

oʻrtacha — yillik prognoz choraklardagi prognozlar oʻrtacha qiymatiga teng;

oʻzgaruvchan — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng.

13. Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot (keyingi oʻrinlarda — maʼlumot) avtomatik tarzda yoki tasdiqlash orqali shakllantiriladi.

Baholanuvchi rahbar samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini avtomatik tarzda shakllantirish manbaini yoki maʼlumotni tasdiqlash uchun namunaviy shakl loyihasiga masʼul davlat organi yoki Vazirlar Mahkamasining boʻlinmasini (keyingi oʻrinlarda — masʼul) kiritadi.

Bunda har bitta samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini tasdiqlashga bitta davlat organi masʼul boʻladi hamda baholanuvchi rahbar faoliyat yuritadigan davlat organini yoki unga boʻysunuvchi tashkilotni namunaviy shakl loyihasiga kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi” har bir koʻrsatkich kesimida ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga muvofiq ishlab chiqiladi.

15. Samaradorlik koʻrsatkichlarini hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturi har bir koʻrsatkich kesimida ushbu Nizomga 4-ilovadagi shaklga muvofiq ishlab chiqiladi.

16. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari namunaviy shaklga muvofiq baholanuvchi rahbar faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqib, 1-dekabrga qadar Boshqaruv samaradorligi agentligiga kiritadi.

Bunda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritalari” va chora-tadbirlar dasturi kuzatuv kengashlari tomonidan maʼqullanganidan soʻng kelishish uchun Boshqaruv samaradorligi agentligiga kiritadi.

16 1 . Boshqaruv samaradorligi agentligi ilmiy-tadqiqot markazlari hamda boshqa manfaatdor tashkilotlar xodimlarini jalb qilgan holda, respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari namunaviy shaklga muvofiq baholanuvchi rahbar faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini “Oʻzbekiston-2030” strategiyasi va davlat dasturiga muvofiqligi va bogʻliqligi, tashkilotlarning oʻzaro bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlarining uygʻunligi taʼminlangani nuqtai nazaridan 20-dekabrga qadar ekspertizadan oʻtkazadi va yakuni boʻyicha xulosa beradi.

16 2 . Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari 25-dekabrga qadar baholanuvchi rahbar faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini Boshqaruv samaradorligi agentligining xulosasi bilan birga Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

17. Vazirlar Mahkamasi samaradorlik koʻrsatkichlarining oʻlchov birligi, vazni, prognozi va masʼul haqidagi maʼlumotlar, shuningdek, “yoʻl xaritasi” va chora-tadbirlar dasturini 15-yanvarga qadar tasdiqlaydi.

18. Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari Boshqaruv samaradorligi agentligi tomonidan 25-yanvarga qadar platformaga kiritiladi.

19. Tasdiqlangan “yoʻl xaritasi” va chora-tadbirlar dasturi faoliyati baholanadigan rahbar tomonidan 25-yanvarga qadar platformaga kiritiladi.

Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi platformaga kiritilgan “yoʻl xaritasi” va chora-tadbirlar dasturini Vazirlar Mahkamasi tomonidan tasdiqlangan “yoʻl xaritasi” va chora-tadbirlar dasturiga muvofiqligi yuzasidan tekshiradi.

20. Platformadagi va qogʻozda tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari oʻrtasida tafovut boʻlgan taqdirda, platformadagi samaradorlik koʻrsatkichlari qoʻllaniladi.

21. Baholanuvchi rahbar boshqa ishga oʻtgan yoki lavozimi vakant boʻlgan taqdirda, ushbu rahbarning samaradorlik koʻrsatkichlarini sifatli ishlab chiqish va ularga erishish boʻyicha masʼuliyati, javobgarligi va funksiyalari uning oʻrniga lavozimga tayinlangan yoki zimmasiga tegishli funksiyalar yuklangan shaxs tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda zimmasiga tegishli funksiyalar yuklangan shaxs faoliyatining samaradorligi vakant boʻlgan lavozimning samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanmaydi.

3-bob. Baholanuvchi rahbar faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining “yoʻl xaritasi” va chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish

22. Platformada tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori asosida kiritiladi.

Bunda muddati tugagan hisobot davridagi samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.

23. Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar quyidagi tartibda kiritiladi:

a) Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, Boshqaruv samaradorligi agentligiga xat kiritadi:

Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori (PDF shaklida ilova qilinadi);

tashkilotning nomi;

baholanuvchi rahbar F.I.O. va lavozimi;

oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladigan samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturi haqida maʼlumot (prognozi, maʼlumoti, hisobot davri);

b) Boshqaruv samaradorligi agentligi tomonidan Vazirlar Mahkamasining xatiga asosan platformaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar besh ish kuni ichida kiritiladi.

4-bob. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlarini kiritish va baholash

24. Samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari baholanuvchi rahbar tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformaga kiritiladi, natijasi avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlari bundan mustasno.

25. Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari masʼul tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar tasdiqlanadi.

26. Baholanuvchi rahbar tomonidan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari platformaga notoʻgʻri kiritilgan taqdirda, tegishli baholanuvchi rahbarga intizomiy jazo qoʻllash masalasi Vazirlar Mahkamasi Rayosatida koʻrib chiqilgan holda, masʼul tomonidan tegishli tuzatish kiritiladi.

27. Natijasi avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari tegishli axborot tizimlariga integratsiya qilish orqali platformada hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar shakllantiriladi.

28. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorligini baholash natijalari reytingi platformada hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasida shakllantiriladi.

29. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorligi har chorak va yil yakuni boʻyicha baholanadi.

30. Samaradorlik koʻrsatkichlarining chorak yakuni boʻyicha natijasi quyidagi tartibda hisoblanadi:

a) samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KED = (KI/KP)*100 progressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun;

(2) KED = 100+(100-KI/KP*100) regressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun.

Bunda:

KED — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi;

KI — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi taʼminlanganligi natijasi;

KP — samaradorlik koʻrsatkichlari prognozi;

b) chorak yakuni boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

KOB = KED*CHV

Bunda:

KOB — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi boʻyicha olingan ball;

CHV — samaradorlik koʻrsatkichlarining choraklik vazni;

v) chorak yakuni boʻyicha faoliyat samaradorligi natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

FSN = KOB 1 + KOB 2 + …,

Bunda:

FSN — faoliyat samaradorligi natijasi.

31. Samaradorlik koʻrsatkichlarining yil yakuni boʻyicha natijasi quyidagi tartibda hisoblanadi:

a) samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KED = (KYI/KP)*100 progressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun;

(2) KED = 100+(100-KYI/KP*100) regressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun.

Bunda:

KED — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi;

KYI — samaradorlik koʻrsatkichlari yillik ijrosi taʼminlanganligi natijasi;

KP — samaradorlik koʻrsatkichlari prognozi;

b) samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosining yillik taʼminlanganligi natijasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KYI = KI 1 +KI 2 +KI 3 +KI 4 samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari davriy shaklda kiritilgan holatda;

(2) KYI = KIoxirgi chorak natijasi samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari oʻsuvchi hamda oʻzgaruvchan shaklda kiritilgan holatda;

(3) KYI = (KI 1 +KI 2 +KI 3 +KI 4 )/4 samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari oʻrtacha shaklda kiritilgan holatda.

Bunda:

KI 1 — samaradorlik koʻrsatkichlarining choraklik maʼlumoti, bunda faqat vazn belgilangan choraklar inobatga olinadi;

KI oxirgi chorak natijasi — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi kiritilgan oxirgi chorakdagi maʼlumoti;

v) yil yakuni boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

KOB = KED*YV

Bunda:

KOB — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi boʻyicha olingan ball;

YV — samaradorlik koʻrsatkichining yillik vazni;

g) samaradorlik koʻrsatkichlarining yillik vazni quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

YV=(CHV 1 +CHV 2 +CHV 3 +CHV 4 )/4

d) yil yakuni boʻyicha faoliyat samaradorligi natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

FSYN = KOB 1 + KOB 2 + …,

Bunda:

FSYN — faoliyat samaradorligi yillik natijasi.

32. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorligi natijasi:

70 balldan kam boʻlganda — “qoniqarsiz”;

70 balldan 85 ballgacha — “qoniqarli”;

85 balldan 100 ballgacha — “yaxshi”;

100 ball va undan yuqori boʻlganda — “aʼlo” deb baholanadi.

33. Baholanuvchi rahbarni ragʻbatlantirish toʻlovlari miqdori uning faoliyati samaradorligini baholash natijalaridan kelib chiqib kelgusi chorak uchun belgilanadi.

Ragʻbatlantirish toʻlovlarining turlari va ularni hisoblash tartibi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan aksiyadorlik jamiyatlari toʻgʻrisidagi qonunchilikni inobatga olgan holda belgilanadi.

34. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorligi natijalari “qoniqarsiz” deb baholanganda:

chorak yakuni boʻyicha ustamalar toʻlash toʻxtatiladi va intizomiy javobgarlik qoʻllash;

yil yakuni bilan lavozimiga loyiqligi masalasi koʻrib chiqiladi.

Samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilmasligi Vazirlar Mahkamasi Rayosatida asoslantirilgan sabablar keltirilgan hollar bundan mustasno.

35. Baholanuvchi rahbar tomonidan “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturi ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni, shu jumladan, hisobotlar va asoslovchi hujjatlarni belgilangan muddatlarga qadar platformaga kiritadi.

36. “Yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturi ijrosi natijasi platformada baholanuvchi rahbar tomonidan kiritilgan maʼlumotlar asosida avtomatik tarzda hisoblanadi.

5-bob. Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorligini baholashni auditdan oʻtkazish va monitoring qilish

37. Samaradorlik koʻrsatkichlari va ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot, shuningdek, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturi va ularning ijrosi yuzasidan maʼlumotlar oʻz vaqtida va sifatli kiritilishi hamda tasdiqlanishi tanlanma tartibda Boshqaruv samaradorligi agentligi tomonidan monitoring qilinadi hamda xato va kamchiliklar aniqlanganda, Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot kiritiladi.

38. Samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot, shuningdek, “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturining ijrosi yuzasidan maʼlumotlarning haqqoniyligi tanlanma tartibda Vazirlar Mahkamasi tomonidan tegishli tashkilot vakillarini jalb qilgan holda tekshiriladi.

6-bob. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va masʼul davlat organlarining javobgarligi

39. Quyidagilar:

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari — oʻzlari masʼul boʻlgan tarmoq va sohalar boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlariga erishilishi hamda maʼlumotlarni toʻgʻri va oʻz vaqtida platformaga kiritilishini taʼminlashga;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlarining oʻrinbosarlari — oʻzlarining samaradorlik koʻrsatkichlarini sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqishga hamda ularga erishishga, shuningdek, erishilganligi haqidagi maʼlumotlarni toʻgʻri va oʻz vaqtida platformaga kiritishga;

masʼul — samaradorlik koʻrsatkichlarini oʻz vaqtida tasdiqlash va maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlashga shaxsan masʼul va javobgar hisoblanadi.

7-bob. Platformadan foydalanishni texnik jihatdan tashkil qilish va baholanuvchi rahbar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boshqarish

40. Platformadan foydalanish texnik jihatdan Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — Operator) tomonidan tashkil etiladi.

41. Operator:

platformaning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi va uni doimiy ravishda texnik qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻradi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlariga platformadan foydalanish jarayonida texnik yordam koʻrsatilishini tashkil etadi;

platformaning axborot xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻradi;

respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan platformadan foydalanish jarayonida kelib tushgan takliflarni hisobga olgan holda, shuningdek, Boshqaruv samaradorligi agentligining takliflariga asosan platformani takomillashtiradi va modernizatsiya qiladi.

42. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining platformaga ulanish boʻyicha soʻrovi Boshqaruv samaradorligi agentligiga kelib tushganidan soʻng uch kun muddatda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining kabineti yaratiladi hamda ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq muddatlarda sozlanadi.

43. Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalarining kabinetida baholanuvchi rahbar haqidagi maʼlumotlar “hrm.argos.uz” elektron platformasi orqali integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi.

“Nrm.argos.uz” elektron platformasiga ulanish va yuritish tartibi Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 22-sentabrdagi 492-son qarori bilan tartibga solinadi.

44. “Nrm.argos.uz” elektron platformasi orqali shakllantirilgan maʼlumotlarga qoʻshimcha kiritish, ularni tahrir qilish va toʻldirish tegishli respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining inson resurslarini rivojlantirish va boshqarish boʻlinmalari tomonidan amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

45. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbar) Boshqaruv samaradorligi agentligi Baholanuvchi rahbar 1. Eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari), ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari” hamda hududlarda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqib, kelishish uchun Boshqaruv samaradorligi agentligiga kiritadi. Bunda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritalari” va chora-tadbirlar dasturi kuzatuv kengashlari tomonidan maʼqullanganidan soʻng kelishish uchun Boshqaruv samaradorligi agentligiga kiritiladi. 2. Samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini “Oʻzbekiston-2030” strategiyasi va davlat dasturiga muvofiqligi va bogʻliqligi, tashkilotlarning oʻzaro bogʻliq samaradorlik koʻrsatkichlarining uygʻunligi taʼminlangani nuqtai nazaridan ekspertizadan oʻtkazadi va yakuni boʻyicha xulosa beradi. 3. Samaradorlik koʻrsatkichlarini, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni hamda uni hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturini Boshqaruv samaradorligi agentligining xulosasi bilan birga Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 1-dekabrga qadar 20-dekabrga qadar 25-dekabrga qadar 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi Samaradorlik koʻrsatkichlari, ularga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari” hamda hududlarda amalga oshiriladigan chora-tadbirlar dasturini koʻrib chiqib, tasdiqlaydi. 15-yanvarga qadar 3-bosqich Boshqaruv samaradorligi agentligi Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari “Samaradorlik.uz” elektron platformasiga (keyingi oʻrinlarda — platforma) kiritadi. 25-yanvarga qadar Baholanuvchi rahbar Tasdiqlangan “yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturini platformaga kiritadi. 4-bosqich Baholanuvchi rahbar Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi, bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlari bundan mustasno. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar 5-bosqich Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan davlat organlari yoki Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimlari Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlaydi. Hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar Platformada baholanuvchi rahbar faoliyati samaradorligini baholash natijalari reytingini shakllantiradi. 30-sanasida 6-bosqich Baholanuvchi rahbar “Yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturi ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni, shu jumladan, hisobotlar va asoslovchi hujjatlarni platformaga kiritadi. “Yoʻl xaritasi” hamda chora-tadbirlar dasturida belgilangan muddatlarda

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining

T/r Vazifalar (asosiy mezonlar ) Oʻlchov birligi Toifasi (progressiv / regressiv) * 2023-yil (holati) ** 2024-yil (reja) shu jumladan: Bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tasdiqlashga masʼul I chorak II chorak III chorak IV chorak vazn reja vazn reja vazn reja vazn reja 1. Tashkilotning nomi 1.1. Rahbar F.I.O. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Rahbarning birinchi oʻrinbosari F.I.O. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Rahbar oʻrinbosari F.I.O. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ning

T/r Amalga oshirish mexanizmi/ishlab chiqiladigan hujjat Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Tashkilotning nomi 1.1. Rahbar F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 1.3. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3. 1.2. Rahbarning birinchi oʻrinbosari F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 1.3. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3.

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari hamda xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini hududlarda amalga oshirish yuzasidan chora-tadbirlar dasturining

T/r Hudud nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. Tashkilotning nomi 1.1. Rahbar F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 1.3. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3. 1.2. Rahbarning birinchi oʻrinbosari F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 1.3. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-iyuldagi 463-son qaroriga 3-ILOVA

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbar oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari) asosida baholash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomning amal qilishi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hamda tuman (shahar) hokimlarining oʻrinbosarlariga nisbatan tatbiq etiladi.

3. Samaradorlik koʻrsatkichlari har yil uchun choraklar kesimida respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari hamda hududlar kesimidagi chora-tadbirlar dasturi asosida ishlab chiqilib, tasdiqlanadi hamda uning ijrosi har chorak va yil yakuni boʻyicha baholanadi.

4. Samaradorlik koʻrsatkichlarida “Oʻzbekiston — 2030” strategiyasini amalga oshirish doirasida belgilangan maqsadli koʻrsatkichlar, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi tomonidan tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga yuklangan vazifalar hamda topshiriqlar, shuningdek, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining asosiy vazifalari va maqsadlari aks ettiriladi.

5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlarining (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbar) samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari” hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlarining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha ish rejalari ishlab chiqiladi.

Bunda hududning jamoaviy va adaptiv sport turlari boʻyicha sport musobaqalaridagi natijalari va aholini jamoaviy va adaptiv sport turlariga jalb qilish mezonlariga alohida eʼtibor qaratiladi.

6. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va ularni baholash ushbu Nizomga 1 va 1a-ilovalardagi sxemaga asosan “Samaradorlik.uz” elektron platformasi (keyingi oʻrinlarda — platforma) orqali amalga oshiriladi.

2-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish va tasdiqlash

7. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining namunaviy shakli ushbu Nizomga 2 va 2a-ilovalarga muvofiq belgilanadi.

8. Har bir mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi rahbari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari soni qoida tariqasida, 5 tadan 10 tagacha boʻladi.

9. Samaradorlik koʻrsatkichlari quyidagi talablarga javob berishi kerak:

aniq boʻlishi — erishish koʻzlanayotgan samaradorlik koʻrsatkichlarining aniq belgilanishi;

vaqt chegarasining mavjudligi — erishish koʻzlanayotgan natijalarga erishishning aniq muddatlari belgilanishi;

kompetentligi — samaradorlik koʻrsatkichlari baholanuvchi rahbarning vazifa va javobgarligi doirasida boʻlishi;

maqsadliligi — samaradorlik koʻrsatkichlari respublika ijro etuvchi hokimiyat organining asosiy vazifalarini amalga oshirishdan kutilayotgan natijalarga erishishga yoʻnaltirilganligi;

erishish mumkinligi — samaradorlik koʻrsatkichlarining mavjud resurs va vakolatlarga muvofiqligi;

oʻlchanadigan boʻlishi — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasini baholash uchun muayyan shartli birliklarda oʻlchash mumkin boʻlgan koʻrsatkichlardan foydalanish.

10. Samaradorlik koʻrsatkichlarining har biri uchun bitta oʻlchov birligidan foydalaniladi.

11. Samaradorlik koʻrsatkichlarining vazni ularning muhimligi, murakkabligi va ularni bajarish uchun sarflanadigan vaqtdan kelib chiqib belgilanadi.

Har bir mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organi rahbari oʻrinbosarlarining faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining chorak uchun umumiy vazni 100 ga teng boʻladi.

12. Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi kelgusi yil uchun choraklar kesimida qoida tariqasida, progressiv koʻrsatkichlar uchun oʻsib boruvchi hamda regressiv koʻrsatkichlar uchun pasayib boruvchi yakun bilan belgilanadi. Bunda samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi ularning xususiyatlaridan kelib chiqib, barcha choraklar uchun belgilanmasligi mumkin.

Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari hamda topshiriqlarida belgilangan koʻrsatkichlardan past boʻlmagan darajada belgilanadi. Bunda samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi tasdiqlangandan soʻng Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti va Vazirlar Mahkamasi qarorlari hamda topshiriqlari qabul qilinganda, Vazirlar Mahkamasi yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan samaradorlik koʻrsatkichlarining prognoziga bir hafta muddatda tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

Samaradorlik koʻrsatkichlarining prognozi quyidagi shakllarda belgilanadi:

davriy — yillik prognoz choraklardagi prognozlar jami yigʻindisiga teng;

oʻsuvchi — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng hamda choraklardagi prognozlar oldingi chorakdan kam boʻlishi mumkin emas;

oʻrtacha — yillik prognoz choraklardagi prognozlar oʻrtacha qiymatiga teng;

oʻzgaruvchan — yillik prognoz oxirgi chorakdagi prognozga teng.

13. Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot (keyingi oʻrinlarda — maʼlumot) avtomatik tarzda yoki tasdiqlash orqali shakllantiriladi.

Baholanuvchi rahbar samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini avtomatik tarzda shakllantirish manbaini yoki maʼlumotni tasdiqlash uchun namunaviy shakl loyihasiga masʼul davlat organi yoki Vazirlar Mahkamasining boʻlinmasini (keyingi oʻrinlarda — masʼul) kiritadi.

Bunda har bitta samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini tasdiqlashga bitta davlat organi masʼul boʻladi hamda baholanuvchi rahbar faoliyat yuritadigan davlat organini yoki unga boʻysunuvchi tashkilotni namunaviy shakl loyihasiga kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Baholanuvchi rahbar namunaviy shaklga muvofiq oʻz faoliyatining keyingi yil uchun samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqib, 25-yanvarga qadar Vazirlar Mahkamasiga kiritadi.

15. Vazirlar Mahkamasi baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, ularning oʻlchov birligi, vazni, prognozi va masʼul haqidagi maʼlumotlarni 15-fevralga qadar tasdiqlaydi.

16. Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari tomonidan 25-fevralga qadar platformaga kiritiladi.

17. Baholanuvchi rahbar oʻz faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni har bir koʻrsatkich kesimida ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga muvofiq ishlab chiqib, 25-fevralga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlariga kiritadi.

“Yoʻl xaritasi”dagi tadbirlar qoida tariqasida, tuman (shahar) kesimida bayon etiladi.

18. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi”ni 1-martga qadar tasdiqlaydi.

19. Baholanuvchi rahbar tomonidan oʻz faoliyatining tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritasi” 5-martga qadar platformaga kiritiladi.

20. Samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotini tasdiqlashga masʼul davlat organlarining hududiy boshqarmalari baholanuvchi rahbarning tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish boʻyicha takliflarni 5-fevralga qadar tegishli baholanuvchi rahbarlarga kiritadi.

21. Baholanuvchi rahbar namunaviy shaklga muvofiq tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqib, 18-fevralga qadar Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari bilan kelishadi.

Bunda Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining umumiy vazni har bir chorak uchun 100 ga tengligi, yillik va choraklardagi prognozlar oʻzaro muvofiqligi, maʼlumotni tasdiqlashga masʼul davlat organi sifatida oʻzi yoki oʻziga boʻysunuvchi tashkilotlar belgilanmaganligini koʻrib chiqadi.

22. Baholanuvchi rahbar Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari bilan kelishilgan tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini 20-fevralga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlariga kiritadi.

23. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, ularning oʻlchov birligi, vazni, prognozi va masʼul haqidagi maʼlumotlarni 25-fevralga qadar tasdiqlaydi.

24. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari tomonidan oʻz faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari 1-martga qadar platformaga kiritiladi.

25. Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlari Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari tomonidan 10-martga qadar tasdiqlanadi.

26. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha ish rejalari har bir koʻrsatkich kesimida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq ishlab chiqiladi.

Ish rejalaridagi tadbirlar qoida tariqasida, mahallalar kesimida bayon etiladi.

27. Ish rejalari keyingi oy uchun platformada tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari tomonidan har oyning 1-sanasiga qadar ishlab chiqiladi hamda tuman (shahar) hokimi tomonidan har oyning 5-sanasiga qadar tasdiqlanadi.

Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari tasdiqlangunga qadar ish rejalari qoida tariqasida, oldingi hisobot davri uchun tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari kesimida ishlab chiqiladi.

Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari lavozimi vakant boʻlgan yoki ushbu lavozimga yangi hokim oʻrinbosari tayinlangan oy uchun ish rejalari ishlab chiqilmaydi.

28. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha ish rejalari sifatli ishlab chiqilishi va amalga oshirilishi baholanuvchi rahbar tomonidan muvofiqlashtiriladi.

29. Platformadagi va qogʻozda tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari oʻrtasida tafovut boʻlgan taqdirda, platformadagi samaradorlik koʻrsatkichlari qoʻllaniladi.

30. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining oʻrinbosarlari boshqa ishga oʻtgan yoki lavozim vakant boʻlgan taqdirda, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” va ish rejalarini sifatli ishlab chiqish hamda ularga erishish boʻyicha masʼuliyati, javobgarligi va funksiyalari ularning oʻrniga lavozimga tayinlangan yoki zimmasiga tegishli funksiyalar yuklangan shaxs tomonidan amalga oshiriladi.

Bunda zimmasiga tegishli funksiyalar yuklangan shaxs faoliyatining samaradorligi vakant boʻlgan lavozimning samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholanmaydi.

3-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari, “yoʻl xaritasi” va ish rejalariga oʻzgartirish hamda qoʻshimchalar kiritish

31. Platformada tasdiqlangan baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori asosida kiritiladi.

Bunda muddati tugagan hisobot davridagi samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.

32. Baholanuvchi rahbar faoliyatining tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar quyidagi tartibda kiritiladi:

a) Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimi samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda Boshqaruv samaradorligi agentligiga xat kiritadi:

Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori (PDF shaklida ilova qilinadi);

tashkilotning nomi;

baholanuvchi rahbar F.I.O. va lavozimi;

oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladigan samaradorlik koʻrsatkichlari haqida maʼlumot (prognozi, maʼlumoti, hisobot davri);

b) Boshqaruv samaradorligi agentligi tomonidan Vazirlar Mahkamasining xatiga asosan platformaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar besh ish kuni ichida kiritiladi.

33. Platformada tasdiqlangan “yoʻl xaritasi” hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari va ish rejalariga Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar hamda Toshkent shahri hokimlarining qarorlari asosida oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladi.

Bunda muddati tugagan hisobot davridagi “yoʻl xaritasi” hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taqiqlanadi.

34. “Yoʻl xaritasi” hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari va ish rejalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar quyidagi tartibda kiritiladi:

a) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining tegishlicha Axborot-tahlil boshqarmasi hamda axborot-tahlil guruhlarining masʼul xodimi samaradorlik koʻrsatkichlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yuzasidan quyidagi maʼlumotlarni koʻrsatgan holda, Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallariga xat kiritadi:

Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlarining qarorlari (PDF shaklida ilova qilinadi);

baholanuvchi rahbar F.I.O. va lavozimi;

oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritiladigan samaradorlik koʻrsatkichlari haqida maʼlumot (prognozi, maʼlumoti, hisobot davri);

b) Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari tomonidan Vazirlar Mahkamasi Rayosati qarori yoki Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining xatiga asosan platformaga oʻzgartirish va qoʻshimchalar besh ish kuni ichida kiritiladi.

4-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlarining oʻrinbosarlari faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlarini kiritish va baholash

35. Baholanuvchi rahbar faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari oʻzlari tomonidan hamda tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari masʼul davlat organlarining hududiy boshqarmalari tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar platformaga kiritiladi, maʼlumot avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlari bundan mustasno.

36. Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari masʼul tomonidan hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar tasdiqlanadi.

37. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyati samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlarini tasdiqlashga masʼullarning respublika darajasidagi yuqori turuvchi tashkiloti mavjud boʻlmagan taqdirda, platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining tegishlicha Axborot-tahlil boshqarmasi hamda axborot-tahlil guruhlari tomonidan tasdiqlanadi.

38. Baholanuvchi rahbar yoki masʼul davlat organlarining hududiy boshqarmalari tomonidan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari platformaga notoʻgʻri kiritilgan taqdirda, tegishli tashkilot rahbar xodimiga intizomiy jazo qoʻllash masalasi koʻrib chiqilgan holda, masʼul tomonidan tegishli tuzatish kiritiladi.

39. Natijasi avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari tegishli axborot tizimlariga integratsiya qilish orqali platformada hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar shakllantiriladi.

40. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligini baholash natijalari reytingi platformada hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasida shakllanadi.

41. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi har chorak va yil yakuni boʻyicha baholanadi.

42. Samaradorlik koʻrsatkichlarining chorak yakuni boʻyicha natijasi quyidagi tartibda hisoblanadi:

a) samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KED = (KI/KP)*100 progressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun;

(2) KED = 100+(100-KI/KP*100) regressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun.

Bunda:

KED — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi;

KI — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi taʼminlanganligi natijasi;

KP — samaradorlik koʻrsatkichlari prognozi;

b) chorak yakuni boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

KOB = KED*CHV

Bunda:

KOB — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi boʻyicha olingan ball;

CHV — samaradorlik koʻrsatkichlarining choraklik vazni;

v) chorak yakuni boʻyicha faoliyat samaradorligi natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

FSN = KOB 1 + KOB 2 + …,

Bunda:

FSN — faoliyat samaradorligi natijasi.

43. Samaradorlik koʻrsatkichlarining yil yakuni boʻyicha natijasi quyidagi tartibda hisoblanadi:

a) samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KED = (KYI/KP)*100 progressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun;

(2) KED = 100+(100-KYI/KP*100) regressiv toifadagi samaradorlik koʻrsatkichlari uchun.

Bunda:

KED — samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish darajasi;

KYI — samaradorlik koʻrsatkichlari yillik ijrosi taʼminlanganligi natijasi;

KP — samaradorlik koʻrsatkichlari prognozi;

b) samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosining yillik taʼminlanganligi natijasi quyidagi formulalar asosida hisoblab chiqiladi:

(1) KYI = KI 1 +KI 2 +KI 3 +KI 4 samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari davriy shaklda kiritilgan holatda;

(2) KYI = KIoxirgi chorak natijasi samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari oʻsuvchi hamda oʻzgaruvchan shaklda kiritilgan holatda;

(3) KYI = (KI 1 +KI 2 +KI 3 +KI 4 )/4 samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlari oʻrtacha shaklda kiritilgan holatda.

Bunda:

KI 1 — samaradorlik koʻrsatkichlarining choraklik maʼlumoti, bunda faqat vazn belgilangan choraklar inobatga olinadi;

KI oxirgi chorak natijasi — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi kiritilgan oxirgi chorakdagi maʼlumoti;

v) yil yakuni boʻyicha samaradorlik koʻrsatkichlari natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

KOB = KED*YV

Bunda:

KOB — samaradorlik koʻrsatkichlari ijrosi boʻyicha olingan ball;

YV — samaradorlik koʻrsatkichining yillik vazni;

g) samaradorlik koʻrsatkichlarining yillik vazni quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

YV=(CHV 1 +CHV 2 +CHV 3 +CHV 4 )/4

d) yil yakuni boʻyicha faoliyat samaradorligi natijasi quyidagi formula asosida hisoblab chiqiladi:

FSYN = KOB 1 + KOB 2 + …,

Bunda:

FSYN — faoliyat samaradorligi yillik natijasi.

44. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi natijasi:

70 balldan kam boʻlganda — “qoniqarsiz”;

70 balldan 85 ballgacha — “qoniqarli”;

85 balldan 100 ballgacha — “yaxshi”;

100 ball va undan yuqori boʻlganda — “aʼlo” deb baholanadi.

45. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi natijalari “aʼlo” va “yaxshi” deb baholanganda ularga kelgusi chorak uchun ragʻbatlantirish toʻlovlari belgilanadi.

Ragʻbatlantirish toʻlovlarining turlari va ularni hisoblash tartibi Vazirlar Mahkamasining qarori bilan belgilanadi.

47. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligi natijalari “qoniqarsiz” deb baholanganda:

chorak yakuni boʻyicha ustamalar toʻlash toʻxtatiladi va intizomiy javobgarlik qoʻllash;

yil yakuni bilan lavozimiga loyiqligi masalasi koʻrib chiqiladi.

Bundan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilmasligi Vazirlar Mahkamasi Rayosatida asoslantirilgan sabablar keltirilgan hollar mustasno.

48. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari tomonidan oʻz faoliyatining oylik ish rejalari ijrosi boʻyicha maʼlumotlarni, shu jumladan, hisobotlar va asoslovchi hujjatlarni hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 1-sanasiga qadar platformaga kiritadi.

49. Ish rejalari ijrosi boʻyicha platformaga kiritilgan maʼlumotlar baholanuvchi rahbarning kotibiyat mudirlari tomonidan hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar tasdiqlanadi.

50. Ish rejasidagi tadbirlar bajarildi va bajarilmadi shaklida tasdiqlanadi, bunda har bir tadbir faqatgina 100 foizga amalga oshirilganda bajarilgan hisoblanadi.

51. Baholanuvchi rahbarning kotibiyat mudirlari tomonidan tasdiqlanmagan tadbirlar hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasida avtomatik tarzda bajarilmagan deb baholanadi.

52. Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining ish rejalari ijrosini baholash natijalari hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasida platformada shakllantiriladi.

5-bob. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorligini baholashni auditdan oʻtkazish va monitoring qilish

53. Samaradorlik koʻrsatkichlari va ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot, shuningdek, “yoʻl xaritasi” hamda ish rejalari va ularning ijrosi yuzasidan maʼlumotlar oʻz vaqtida va sifatli kiritilishi hamda tasdiqlanishi tanlanma tartibda Boshqaruv samaradorligi agentligi hamda uning filiallari tomonidan monitoring qilinadi hamda xato va kamchiliklar aniqlanganda Vazirlar Mahkamasiga maʼlumot kiritiladi.

54. Samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot, shuningdek, “yoʻl xaritasi” hamda ish rejalarining ijrosi yuzasidan maʼlumotlarning haqqoniyligi tanlanma tartibda Vazirlar Mahkamasi hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hokimlari tomonidan tegishli tashkilot vakillarini jalb qilgan holda tekshiriladi.

6-bob. Masʼul davlat organlari hamda mahalliy davlat hokimiyati organlarining javobgarligi

55. Quyidagilar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hamda tuman (shahar) hokimlari — oʻzlari masʼul boʻlgan tarmoq va sohalar boʻyicha oʻrinbosarlari kesimida samaradorlik koʻrsatkichlariga erishilishi hamda maʼlumotlarni toʻgʻri va oʻz vaqtida platformaga kiritilishini taʼminlashga;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari — oʻzlarining samaradorlik koʻrsatkichlarini sifatli va oʻz vaqtida ishlab chiqishga hamda ularga erishishga;

masʼul — samaradorlik koʻrsatkichlarini oʻz vaqtida tasdiqlash va maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlashga;

masʼul davlat organlarining hududiy boshqarmalari — samaradorlik koʻrsatkichlarining maʼlumotlarini oʻz vaqtida kiritishga va maʼlumotlarning haqqoniyligini taʼminlashga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklarining tegishlicha Axborot-tahlil boshqarmasi hamda axborot-tahlil guruhlari — mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlari oʻz vaqtida va sifatli ishlab chiqilishiga hamda ularning bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumot oʻz vaqtida platformaga kiritilishiga shaxsan masʼul va javobgar hisoblanadi.

7-bob. Platformadan foydalanishni texnik jihatdan tashkil qilish va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni boshqarish

56. Platformadan foydalanish texnik jihatdan Davlat axborot tizimlarini yaratish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha yagona integrator “UZINFOCOM” MCHJ (keyingi oʻrinlarda — Operator) tomonidan tashkil etiladi.

57. Operator:

platformaning sifatli va uzluksiz faoliyat koʻrsatishini taʼminlaydi va uni doimiy ravishda texnik qoʻllab-quvvatlash choralarini koʻradi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga platformadan foydalanish jarayonida texnik yordam koʻrsatilishini tashkil etadi;

platformaning axborot xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻradi;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari tomonidan platformadan foydalanish jarayonida kelib tushgan takliflarni hisobga olgan holda, shuningdek, Boshqaruv samaradorligi agentligining takliflariga asosan platformani takomillashtiradi va modernizatsiya qiladi.

58. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining platformaga ulanish boʻyicha soʻrovi Boshqaruv samaradorligi agentligiga kelib tushganidan soʻng uch kun muddatda respublika ijro etuvchi hokimiyat organlarining kabineti yaratiladi hamda ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq muddatlarda sozlanadi.

59. Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining kabinetida mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining rahbarlari oʻrinbosarlari haqidagi maʼlumotlar “hrm.argos.uz” elektron platformasi orqali integratsiya qilish orqali avtomatik tarzda shakllantiriladi.

“Nrm.argos.uz” elektron platformasiga ulanish va yuritish tartibi Vazirlar Mahkamasining “Respublika va mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarida inson resurslarini boshqarish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 22-sentabrdagi 492-son qarori bilan tartibga solinadi.

60. “Nrm.argos.uz” elektron platformasi orqali shakllantirilgan maʼlumotlarga qoʻshimcha kiritish, ularni tahrir qilish va toʻldirish tegishli mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlarining tashkiliy-kadrlar guruhi tomonidan amalga oshiriladi.

8-bob. Yakunlovchi qoidalar

61. Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash

Bosqichlar Masʼullar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda –baholanuvchi rahbar) Respublika ijro etuvchi hokimiyat organlari va xoʻjalik birlashmalari rahbarlari va ularning oʻrinbosarlarining samaradorlik koʻrsatkichlari hamda hududlar kesimidagi chora-tadbirlar dasturi asosida oʻz faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini (keyingi oʻrinlarda — samaradorlik koʻrsatkichlari) ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritadi. 25-yanvarga qadar 2-bosqich Vazirlar Mahkamasi Samaradorlik koʻrsatkichlarini koʻrib chiqib, tasdiqlaydi. 15-fevralga qadar 3-bosqich Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlarini “Samaradorlik.uz” elektron platformasiga (keyingi oʻrinlarda — platforma) kiritadi. 25-fevralga qadar 4-bosqich Baholanuvchi rahbar Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlariga kiritadi. 25-fevralga qadar 5-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari Baholanuvchi rahbar faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni koʻrib chiqib, platforma orqali tasdiqlaydi. 1-martga qadar 6-bosqich Baholanuvchi rahbar Samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ni platformaga kiritadi. 5-martga qadar 7-bosqich Baholanuvchi rahbar Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi, bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlari bundan mustasno. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar 8-bosqich Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan davlat organlari yoki Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimlari Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlaydi. Hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar Platformada baholanuvchi rahbar faoliyati samaradorligini baholash natijalari reytingi shakllantiradi. 30-sanasida

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1a-ILOVA

Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va baholash

1-bosqich Davlat organlarining hududiy boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari (keyingi oʻrinlarda — baholanuvchi rahbar) faoliyatining tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlaridan kelib chiqib, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqish boʻyicha takliflarni tegishli baholanuvchi rahbarlarga kiritadi. 5-fevralga qadar 2-bosqich Baholanuvchi rahbar Namunaviy shaklga muvofiq tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini ishlab chiqib, Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari bilan kelishadi. 18-fevralga qadar 3-bosqich Baholanuvchi rahbar Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari bilan kelishilgan tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlariga kiritadi. 20-fevralga qadar 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining samaradorlik koʻrsatkichlarini koʻrib chiqib, tasdiqlaydi. 25-fevralga qadar 5-bosqich Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari Tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlari platformaga kiritadi. 1-martga qadar 6-bosqich Boshqaruv samaradorligi agentligining hududiy filiallari Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarini tasdiqlaydi. 10-martga qadar 7-bosqich Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari Oʻz faoliyatlarining tasdiqlangan samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha ish rejalarini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun tegishli tuman (shahar) hokimiga yuboradi. Har oyning 1-sanasiga qadar 8-bosqich Tuman (shahar) hokimi Oʻzining oʻrinbosarlari faoliyatining ish rejalarini koʻrib chiqadi, eʼtirozi boʻlgan taqdirda, tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari bilan qayta ishlab tasdiqlaydi. Har oyning 5-sanasiga qadar 9-bosqich Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari Ish rejalari ijrosi boʻyicha maʼlumotlar, shu jumladan, hisobotlar va asoslovchi hujjatlar platformaga kiritadi. Hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 1-sanasiga qadar 10-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining kotibiyat mudirlari Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari tomonidan “ish rejalar” ijrosi boʻyicha platformaga kiritilgan maʼlumotlarni tasdiqlaydi. Hisobot oyining yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar Platformada tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari ish rejalarining ijrosini baholash natijalarini shakllantiradi. 5-sanasida 11-bosqich Vazirlik va idoralarning hududiy boshqarmalari Samaradorlik koʻrsatkichlari bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni platformaga kiritadi, bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar avtomatik tarzda shakllantiriladigan samaradorlik koʻrsatkichlari bundan mustasno. Hisobot davridan keyingi oyning 20-sanasiga qadar 12-bosqich Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan davlat organlari yoki Vazirlar Mahkamasining masʼul xodimlari Platformaga kiritilgan samaradorlik koʻrsatkichlarining bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tasdiqlaydi. Hisobot davridan keyingi oyning 30-sanasiga qadar Platformada tuman (shahar) hokimi oʻrinbosari faoliyati samaradorligini baholash natijalari reytingini shakllantiradi . 30-sanasida

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining

T/r Vazifalar (asosiy mezonlar ) Oʻlchov birligi Toifasi (progressiv / regressiv) * 2023-yil (holat) ** 2024-yil (reja) shu jumladan: Bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tasdiqlashga masʼul I chorak II chorak III chorak IV chorak vazn reja vazn reja vazn reja vazn reja 1. QORAQALPOGʻISTON RESPUBLIKASI 1.1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari F.I.O. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari F.I.O. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining oʻrinbosari F.I.O. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2a-ILOVA

Tuman (shahar) hokim oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlarining

T/r Vazifalar (asosiy mezonlar ) Oʻlchov birligi Toifasi (progressiv /regressiv) * 2023-yil (holat) ** 2024-yil (reja) shu jumladan: Bajarilishi toʻgʻrisidagi maʼlumotni tasdiqlashga masʼul I chorak II chorak III chorak IV chorak vazn reja vazn reja vazn reja vazn reja 1. TUMAN (SHAHAR) NOMI 1.1. Tuman (shahar) hokimning moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari F.I.O. 1. 1. 2. 2. 3. 3. 1.2. Tuman (shahar) hokimning qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari F.I.O. 4. 1. 5. 2. 6. 3. 1.3. Tuman (shahar) hokimning oʻrinbosari F.I.O. 7. 1. 8. 2. 9. 3.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimlari oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ning

T/r Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar 1. QORAQALPOGʻISTON RESPUBLIKASI 1.1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining moliya-iqtisodiyot va kambagʻallikni qisqartirish masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 1.3. 1.4. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3. 2.4. 1.2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining qurilish, kommunikatsiyalar, kommunal xoʻjalik, ekologiya va koʻkalamzorlashtirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 2.3. 1.3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining oʻrinbosari F.I.O. 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1.1. 1.2. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 2.1. 2.2. 3. Uchinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 3.1. 3.2.

Mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari rahbarlari oʻrinbosarlarining faoliyatini eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlari asosida baholash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari faoliyatining eng muhim samaradorlik koʻrsatkichlariga erishish boʻyicha oylik ish rejalarining

“ TASDIQLAYMAN” ________ tuman (shahar) hokimi _________________________ 2024-yil “____” ___________ ___________ tuman (shahar) hokimining _________________________ masalalari boʻyicha oʻrinbosari F.I.O. (muddat koʻrsatiladi) ISH REJASI Umumiy maʼlumotlar: aholi soni — ____ nafar , mahallalar soni — ___ ta , xonadonlar soni — ____ ta , oilalar soni — ____ ta , va boshqa hokim oʻrinbosari faoliyatiga aloqador maʼlumotlar. T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Oʻlchov birligi Reja Masʼullar 1. Birinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 1. 2. 2. Ikkinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 3. 4. 3. Uchinchi samaradorlik koʻrsatkichining nomi 5. 6. 7. Erishiladigan natijalar koʻrsatiladi: 1. 2. 3. _______ tuman (shahar) hokimining ___________________ masalalari boʻyicha oʻrinbosari _________________________________________________________ F.I.O.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 31-iyul,

463-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.08.2024-y., 09/24/463/0574-son; 02.04.2025-y., 09/25/197/0299-son; 22.04.2025-y., 09/25/252/0371-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 15.07.2025-y., 09/25/435/0615-son; 12.11.2025-y., 09/25/714/1032-son; 19.11.2025-y., 09/25/732/1062-son; 25.12.2025-y., 09/25/817/1208-son; 17.03.2026-y., 09/26/105/0244-son)

lex.uz