📅 2024-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 30-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 30 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 июля 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 July 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, суғурта фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
суғурта фаолиятини амалга оширишга оид қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш;
суғурта хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
суғурта фаолиятини тартибга солувчи ваколатли давлат органининг номига тузатишлар киритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:
бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмуни суғурта хизматлари иштирокчиларига кенг тушунтирилишини ташкил этсин;
икки ой муддатда Адлия вазирлиги билан биргаликда суғурталовчиларга нисбатан чоралар ва санкцияларни қўллаш ҳамда суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д.Р. Ли зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошисидаги «суғурта қилинувчига» сўзлари «суғурталанган шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Объектларни давлат маблағлари ва ҳукумат кафолати остидаги кредитлар ҳисобига барпо этишда қурилиш таваккалчиликларини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» 1999 йил 20 декабрдаги 532-сон қарорида :
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «чекланган тарифлар» сўзлари «суғурта тарифлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда — суғурталовчи) пудратчи ва ёки суғурталашдан манфаатдор бошқа шахсларнинг мулкий манфаатларини, шунингдек, қурилиш пудрати шартномасида назарда тутилган қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда учинчи шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига зарар етказилганлиги учун суғурта қилдирувчининг жавобгарлигини суғурта қилади.»;
3 ва 4-бандлар , 7-банднинг иккинчи хатбошиси , 9-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари , 14-банд , 20-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 29-банд , 30-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 31-бан д, 32-банднинг иккинчи , тўртинчи ва олтинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «суғурталанувчи» сўзи тегишли келишикдаги «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Полиснинг ёки таваккалчиликларни суғурта қилиш шартномасининг амал қилиш муддати суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи ўртасидаги келишувга кўра қурилиш пудрат шартномасининг муддатига мувофиқ белгиланади. Объектни фойдаланишга топшириш муддати узайтирилган тақдирда, полис томонларнинг қўшимча келишувига кўра белгиланадиган қўшимча суғурта мукофоти тўланиши шарти билан амал қилишни давом этади»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Суғурталовчининг жавобгарлиги суғурталанган мол-мулк қурилиш майдонига туширилган пайтдан бошланади, бироқ суғурта қилдирувчи томонидан суғурта учун суғурта мукофоти амалда тўланган санадан ва суғурта шартномасида қайд этилган санадан олдин бошланмайди. Суғурталовчининг жавобгарлиги қурилиш, монтаж қилиш, асбоб-ускуналарни бўш ва иш ҳолатида синашнинг бутун даври мобайнида давом этади ҳамда объектни фойдаланишга топшириш пайтида, бироқ суғурта шартномасида кўрсатилган санадан кечикмай тугайди»;
12-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги ариза-анкетаси асосида тузилади, унда таваккалчилик даражаси тўғрисида бир фикрга келиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар тўғрисидаги ахборот мавжуд бўлади ва суғурталовчи томонидан имзоланадиган суғурта полиси билан расмийлаштирилади.»;
иккинчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
13-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Суғурта қилдирувчи суғурталовчига суғурта учун суғурта мукофотини тўлашга мажбур. Суғурта мукофотини тўлаш бошлангунгача суғурта шартномасининг суғурталовчининг мажбуриятларига оид қисми кучга кирмайди. Суғурта мукофоти фоиздаги тўлов ставкасини жами суғурта суммасига кўпайтирган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.»;
иккинчи хатбошидаги тегишли келишикдаги «суғурта тўлови» сўзлари тегишли келишикдаги «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-бандда :
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Агар суғурта қилдирувчига ва суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ишлар уч ойдан ортиқ бўлмаган даврга тўхтатиб турилса, суғурта шартномасининг амал қилиши томонлар ўртасидаги қўшимча битимга мувофиқ кўрсатиб ўтилган даврга тўхтатиб турилиши мумкин ва у суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги билдиришномасидан кейин ишлар қайта тикланганда, суғурта даврини ишлар тўхтатиб турилган даврга кўпайтирган ҳолда, қўшимча суғурта мукофотисиз янгидан кучга киради.
Қурилиш объекти суғурта қилдирувчига ва суғурталаш унинг фойдасига тузилган шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра консервация қилинганда, суғурта шартномаси бўйича қолган давр учун мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган суғурта мукофотининг бир қисми суғурталовчи томонидан қайтарилади»;
учинчи ва тўртинчи хатбошилардаги «суғурта тўлови» сўзлари «суғурта мукофоти» сўзлари билан алмаштирилсин;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Суғурта ҳодисаси бошланганда суғурта қилдирувчи ёки суғурта шартномаси унинг фойдасига тузилган шахс суғурталовчининг сўровномаларини ёки талабларини кутиб ўтирмасдан кўрилиши мумкин бўлган зарарларни камайтиришнинг имкони бўлган барча чораларни кўриши ва етти кундан кечикмай суғурталовчини содир бўлган ҳодисадан ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт. Суғурталовчи хабарни олгандан кейин уч кун ичида объектни кўздан кечириб чиқишга мажбур»;
18-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Суғурта қилдирувчи мазкур мол-мулк бўйича бошқа суғурта ташкилотлари билан тузилган барча суғурта шартномалари тўғрисида суғурталовчини ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиши шарт»;
иккинчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Суғурта қилдирувчининг ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси олиниб, суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар олингандан кейин комиссия тузилади, комиссия таркибига суғурта қилдирувчининг ва суғурталовчининг вакиллари, шунингдек, зарурат бўлганда манфаатдор шахс ҳисобига ваколатли ташкилотларнинг вакиллари киритилади»;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Суғурта қилдирувчи шикастланган мол-мулк ва ҳодиса рўй берган жой суғурталовчининг вакиллари томонидан кўздан кечирилгач ҳамда суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш бўйича хатти-ҳаракатлар суғурталовчи билан ёзма ёки электрон шаклда келишиб олингандан кейин имкониятга қараб суғурта ҳодисаси оқибатларини бартараф этишга (алмаштиришга, тузатишга) киришиши мумкин».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида :
а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл» сўзлари «ариза-анкета» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 16-банд «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 21-банддаги «ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл» сўзлари «ариза-анкета» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 16-банд , 31-банднинг иккинчи хатбошиси , 34-банднинг бешинчи хатбошиси , 35-банд , 38-банднинг иккинчи хатбошиси , 41-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 44 ва 67-бандлардаги «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 5-илованинг II-бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« II. Суғурта тарифининг таркиби Кўрсаткичлар Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси 100 Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномаси бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми) 80 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари 20
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомда :
а) 2-бандда :
иккинчи хатбошидаги «суғурталанувчининг» сўзи «суғурта қилдирувчининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлганда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси — ушбу Низомда назарда тутилган суғурта ҳодисаси юз берганда суғурталовчи шартномада белгиланган тўловни суғурта товонини жабрланганга ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарни суғурта шартномасида белгиланган суғурта суммаси миқдорида тўлаш мажбуриятини оладиган суғурта шартномаси;
суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома — суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчи ёки унинг вакили иштирокида тузиладиган ҳужжат, у авария содир бўлган вақт, жой ва унинг сабаби тўғрисидаги ахборотлардан, бошқа шахсларга етказилган зарар миқдори, шунингдек, зарарни камайтириш мақсадида суғурта қилдирувчи томонидан қилинган харажатлар миқдори тўғрисидаги маълумотлардан иборат бўлади»;
б) 4-банддаги «суғурталанувчилар» сўзи «суғурта қилдирувчилар» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга етказилган зарарни фойдаланувчи-суғурта қилдирувчи томонидан қоплаш бўйича фуқаролик жавобгарлиги пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган суғурта қилдирувчининг мулкий манфаатлари мажбурий суғурта қилиш объектлари ҳисобланади.»;
г) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Суғурта қилдирувчининг қуйидагилар оқибатида пайдо бўлган фуқаролик жавобгарлиги суғурта ҳодисаси деб эътироф этилмайди:»;
д) 11 ва 13-бандлар , 14-банднинг «д» ва «е» кичик бандлари , 17-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда «б» ва «г» кичик бандлари , 19-банд , 27-банднинг «б» , «в» ва «г» кичик бандлари ҳамда 32 ва 35-банддаги тегишли келишикдаги «суғурталанувчи» сўзи тегишли келишикдаги «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 12-бандда :
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Суғурта шартномаси суғурта қилдирувчининг суғурталовчи томонидан белгиланган шаклга мувофиқ расмийлаштирилган ёзма ёки электрон шаклдаги аризаси асосида расмийлаштирилади. Суғурта қилдирувчи аризада суғурталовчи томонидан қўйилган масалаларга мувофиқ аниқ ва тўлиқ маълумотларни кўрсатиши шарт»;
иккинчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 15-бандда :
«а» , «б» ва «в» кичик бандлардаги тегишли келишикдаги «суғурталанувчи» сўзи тегишли келишикдаги «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «(суғурта суммаси)» сўзлари чиқариб ташлансин;
з) 16-бандда :
биринчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а» кичик банддаги «суғурта ҳолатини» сўзлари «суғурта ҳодисасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «суғурта ҳолатларини» сўзлари «суғурта ҳодисасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 23-бандда :
биринчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банд «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
й) VIII бўлимнинг номи , 25-банд , 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари , 29-банд , 30-банд , 32-банд ва 33-банддаги «суғурта пули» сўзлари «суғурта тўлови» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 24-банддаги «Суғурта қоплови (суғурта пули)ни» сўзлари «Суғурта товони (суғурта тўлови)ни» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«28. Суғурта товони (суғурта тўлови) бевосита зарар кўрганга тўланади. Ушбу Низомнинг 15-банди «б» кичик бандида назарда тутилган харажатлар суғурта қилдирувчига тўланади»;
м) 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«31. Етказилган зарар, шунингдек, бошқа шахслар томонидан қопланадиган ҳолларда суғурталовчи фақат суғурта шартномаси бўйича тўланиши керак бўлган суғурта товони (суғурта тўлови) ва бошқа шахслар томонидан қопланадиган пул ўртасидаги тафовутни тўлайди. Суғурта қилдирувчи суғурталовчини зарарни жабрланганга қоплаш учун бошқа шахслар томонидан амалга оширилган — ўзига маълум бўлган тўловлар тўғрисида хабардор қилиши шарт»;
н) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Суғурта қилдирувчининг зарарни тўлаш (суброгация) юзасидан талаб қилиш ҳуқуқининг суғурта товони (суғурта тўлови)ни тўлаган суғурталовчига ўтиши қонунчилик ҳужжатлари ва шартнома билан тартибга солинади».
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарорида :
а) 2-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада :
11-банд «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
12-банднинг «а» кичик бандидаги «ушбу Қоидаларга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
15-банд , 29-банднинг учинчи , тўртинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошилари , 31-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари , 32-банднинг иккинчи хатбошиси , 34-банднинг биринчи хатбошис и, 40-банддаги , 53-банднинг учинчи хатбошиси ва 66-банддаги «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
54-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) аннуитетлар шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза»;
1-илова 8-банднинг учинчи , тўртинчи , олтинчи ва еттинчи хатбошилари , 10-банднинг тўртинчи ва олтинчи хатбошилари «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
6-илованинг кириш қисмидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-илованинг II бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« II. Суғурта тарифи таркиби Кўрсаткичлар Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси 100 Нетто-ставка (иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми) 75 Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари 25
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомда :
а) 2-банднинг тўртинчи , саккизинчи , ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари , 3 , 4 ва 13-банд , 14-банднинг биринчи хатбошиси , 17-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 19-банднинг иккинчи хатбошиси , 23-банднинг «а» ва «б» кичик бандлари , 24-банднинг биринчи , учинчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 25-банддаги «суғурта қилинган» сўзлари «суғурталанган» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 7-банддаги «ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 18-бандда :
учинчи хатбошидаги «суғурта қилинган» сўзлари «суғурталанган» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«суғурталанган шахс (наф олувчи) ёзма ёки электрон шаклдаги ариза билан мурожаат қилган санадан эътиборан икки иш куни мобайнида суғурталовчи ҳақидаги барча зарур маълумотларни тақдим этиши;
суғурталанган шахснинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги борасида ўзига маълум бўлган пайтдан эътиборан йигирма иш кунидан кечиктирмай, суғурталовчига ёзма ёки электрон шаклда маълум қилиши шарт»;
г) 20-бандда :
учинчи хатбошидаги «суғурта қилинган шахс» сўзлари «суғурталанган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
д) 21-бандда :
биринчи хатбошидаги «суғурта қилинган шахс» сўзлари «суғурталанган шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
е) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Суғурталовчи томонидан суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, бу ҳақда суғурталанган шахсга (наф олувчига) унинг суғурта товонини тўлаш талабидан иборат бўлган ариза билан ёзма ёки электрон мурожаатидан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай, рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабар қилинган бўлиши керак».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида» 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарорида :
а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «суғурталанувчиларнинг» сўзи «суғурта қилдирувчиларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) иловада :
2-бандда :
тўртинчи хатбошидаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига» сўзлари «суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчига» сўзлари билан алмаштирилсин;
6 , 7 , 9 — 12 ва 16-банд , 17-банднинг биринчи ва бешинчи хатбошилари ҳамда 22-банднинг тўртинчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «суғурталанувчи» сўзи тегишли келишикдаги «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «, мажбурий суғурта қилиниши лозим бўлган шахслар рўйхатини кўрсатган ҳолда, мазкур Низомнинг 3-иловасига* мувофиқ шакл бўйича» сўзлари чиқариб ташлансин;
18-бандда :
биринчи ва олтинчи хатбошилардаги «суғурталанувчи» сўзи «суғурта қилдирувчи» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва бешинчи хатбошилар «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
20-бандда :
иккинчи хатбошидаги «суғурталанувчини» сўзи «суғурта қилдирувчини» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида суғурта қилдирувчи ва (ёки) суғурталанган шахс (наф олувчи) тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
суғурта товонини тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, суғурта қилдирувчи суғурта товонини тўлаш учун мурожаат этгандан кейин ўн беш иш кунидан кечикмай, бу ҳақда суғурта қилдирувчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда хабар қилиш»;
21-бандда :
иккинчи хатбоши «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «суғурталанувчидан» сўзи «суғурта қилдирувчидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
24-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси ва 26-банд «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида :
а) 2-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташувчи — мулк ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосларда транспорт воситасига эгалик қиладиган, қонунчиликка мувофиқ йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ва бунинг учун тегишли лицензияга эга бўлган ёхуд рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор.»;
б) 12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза;
ташувчининг фаолиятини амалга ошириш учун тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг тасдиқланган нусхаси, ташувчи ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ тегишли лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга ошириш ҳоллари бундан мустасно;»;
в) 11 ва 15-бандлар , 28-банднинг биринчи хатбошиси , 30-банднинг бешинчи хатбошиси , 40-банд , 62-банднинг иккинчи хатбошиси ва 2-илова 9-бандининг бешинчи хатбошиси «ёзма» сўзидан кейин «ёки электрон» сўзлари билан тўлдирилсин;
г) 55-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ташувчи ходимларининг» сўзлари «ташувчининг, ташувчи ходимларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 5-илованинг IV бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
« IV. Суғурта тарифларининг тузилиши Кўрсаткичлар Суғурта мукофотининг брутто-ставкаси 100 Нетто-ставка (мажбурий суғурта шартномалари бўйича жорий суғурта тўловларини таъминлашга мўлжалланган брутто-ставканинг бир қисми) 75 Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш харажатлари 25
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 20-иловада :
5-позициянинг «д» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«д) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланиш учун хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ва полиси»;
9-позициянинг «е» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«е) хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришлардан фойдаланишда, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлиги бўйича мажбурий суғурта шартномаси ва амалдаги суғурта полисининг мавжудлиги *».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 27 ноябрдаги 413-сон қарорининг 3-банди .
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-илова .
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 2 ва 7-иловалар .
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомга 2-илова .
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матнига 3-илова .
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарори билан тасдиқланган Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига 3-илова .
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 15-банди .
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига илованинг 14-банди .
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 декабрдаги 1060-сон қарори .
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 22 февралдаги 87-сон қарорига илованинг 45-банди .
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 5 декабрдаги 694-сон қарори .
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 декабрдаги 668-сон қарорига 3-илованинг 18-банди .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 июль,
458-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar belgilanganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirishning kompleks chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 1-martdagi PQ-108-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, sugʻurta faoliyatiga oid qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 1-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
sugʻurta faoliyatini amalga oshirishga oid qonunchilik hujjatlarini oʻzaro muvofiqlashtirish;
sugʻurta xizmatlaridan elektron shaklda foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish;
sugʻurta faoliyatini tartibga soluvchi vakolatli davlat organining nomiga tuzatishlar kiritish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 2-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari 2024-yil 1-sentabrdan oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi:
bir oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ushbu qaror bilan kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning mazmuni sugʻurta xizmatlari ishtirokchilariga keng tushuntirilishini tashkil etsin;
ikki oy muddatda Adliya vazirligi bilan birgalikda sugʻurtalovchilarga nisbatan choralar va sanksiyalarni qoʻllash hamda sugʻurta xizmatlarini elektron shaklda koʻrsatish tartiblarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktori D.R. Li zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-iyuldagi 458-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining “Harbiy xizmatchilar va harbiy majburiyatli shaxslarning, oddiy askarlar hamda boshliqlar tarkibiga kiruvchi shaxslarning davlat majburiy shaxsiy sugʻurtasi toʻgʻrisida” 1994-yil 26-yanvardagi 38-son qarori 3-bandining uchinchi xatboshisidagi “sugʻurta qilinuvchiga” soʻzlari “sugʻurtalangan shaxsga” soʻzlari bilan almashtirilsin.
3. Vazirlar Mahkamasining “Obyektlarni davlat mablagʻlari va hukumat kafolati ostidagi kreditlar hisobiga barpo etishda qurilish tavakkalchiliklarini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida” 1999-yil 20-dekabrdagi 532-son qarorida :
a) 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “cheklangan tariflar” soʻzlari “sugʻurta tariflari” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“2. Sugʻurta tashkiloti (keyingi oʻrinlarda — sugʻurtalovchi) pudratchi va yoki sugʻurtalashdan manfaatdor boshqa shaxslarning mulkiy manfaatlarini, shuningdek, qurilish pudrati shartnomasida nazarda tutilgan qurilish-montaj ishlarini amalga oshirishda uchinchi shaxslarning hayotiga, sogʻligʻiga va mol-mulkiga zarar yetkazilganligi uchun sugʻurta qildiruvchining javobgarligini sugʻurta qiladi.”;
3 va 4-bandlar , 7-bandning ikkinchi xatboshisi , 9-bandning toʻrtinchi va beshinchi xatboshilari , 14-band , 20-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 29-band , 30-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 31-ban d, 32-bandning ikkinchi , toʻrtinchi va oltinchi xatboshilaridagi tegishli kelishikdagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi tegishli kelishikdagi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Polisning yoki tavakkalchiliklarni sugʻurta qilish shartnomasining amal qilish muddati sugʻurtalovchi va sugʻurta qildiruvchi oʻrtasidagi kelishuvga koʻra qurilish pudrat shartnomasining muddatiga muvofiq belgilanadi. Obyektni foydalanishga topshirish muddati uzaytirilgan taqdirda, polis tomonlarning qoʻshimcha kelishuviga koʻra belgilanadigan qoʻshimcha sugʻurta mukofoti toʻlanishi sharti bilan amal qilishni davom etadi”;
8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“8. Sugʻurtalovchining javobgarligi sugʻurtalangan mol-mulk qurilish maydoniga tushirilgan paytdan boshlanadi, biroq sugʻurta qildiruvchi tomonidan sugʻurta uchun sugʻurta mukofoti amalda toʻlangan sanadan va sugʻurta shartnomasida qayd etilgan sanadan oldin boshlanmaydi. Sugʻurtalovchining javobgarligi qurilish, montaj qilish, asbob-uskunalarni boʻsh va ish holatida sinashning butun davri mobaynida davom etadi hamda obyektni foydalanishga topshirish paytida, biroq sugʻurta shartnomasida koʻrsatilgan sanadan kechikmay tugaydi”;
12-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Sugʻurta shartnomasi sugʻurta qildiruvchining yozma yoki elektron shakldagi ariza-anketasi asosida tuziladi, unda tavakkalchilik darajasi toʻgʻrisida bir fikrga kelish uchun muhim ahamiyatga ega boʻlgan barcha holatlar toʻgʻrisidagi axborot mavjud boʻladi va sugʻurtalovchi tomonidan imzolanadigan sugʻurta polisi bilan rasmiylashtiriladi.”;
ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
13-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Sugʻurta qildiruvchi sugʻurtalovchiga sugʻurta uchun sugʻurta mukofotini toʻlashga majbur. Sugʻurta mukofotini toʻlash boshlangungacha sugʻurta shartnomasining sugʻurtalovchining majburiyatlariga oid qismi kuchga kirmaydi. Sugʻurta mukofoti foizdagi toʻlov stavkasini jami sugʻurta summasiga koʻpaytirgan holda hisoblab chiqariladi.”;
ikkinchi xatboshidagi tegishli kelishikdagi “sugʻurta toʻlovi” soʻzlari tegishli kelishikdagi “sugʻurta mukofoti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
16-bandda :
birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“16. Agar sugʻurta qildiruvchiga va sugʻurta shartnomasi uning foydasiga tuzilgan shaxsga bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra ishlar uch oydan ortiq boʻlmagan davrga toʻxtatib turilsa, sugʻurta shartnomasining amal qilishi tomonlar oʻrtasidagi qoʻshimcha bitimga muvofiq koʻrsatib oʻtilgan davrga toʻxtatib turilishi mumkin va u sugʻurta qildiruvchining yozma yoki elektron shakldagi bildirishnomasidan keyin ishlar qayta tiklanganda, sugʻurta davrini ishlar toʻxtatib turilgan davrga koʻpaytirgan holda, qoʻshimcha sugʻurta mukofotisiz yangidan kuchga kiradi.
Qurilish obyekti sugʻurta qildiruvchiga va sugʻurtalash uning foydasiga tuzilgan shaxsga bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra konservatsiya qilinganda, sugʻurta shartnomasi boʻyicha qolgan davr uchun mutanosib ravishda hisoblab chiqarilgan sugʻurta mukofotining bir qismi sugʻurtalovchi tomonidan qaytariladi”;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilardagi “sugʻurta toʻlovi” soʻzlari “sugʻurta mukofoti” soʻzlari bilan almashtirilsin;
17-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“17. Sugʻurta hodisasi boshlanganda sugʻurta qildiruvchi yoki sugʻurta shartnomasi uning foydasiga tuzilgan shaxs sugʻurtalovchining soʻrovnomalarini yoki talablarini kutib oʻtirmasdan koʻrilishi mumkin boʻlgan zararlarni kamaytirishning imkoni boʻlgan barcha choralarni koʻrishi va yetti kundan kechikmay sugʻurtalovchini sodir boʻlgan hodisadan yozma yoki elektron shaklda xabardor qilishi shart. Sugʻurtalovchi xabarni olgandan keyin uch kun ichida obyektni koʻzdan kechirib chiqishga majbur”;
18-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“18. Sugʻurta qildiruvchi mazkur mol-mulk boʻyicha boshqa sugʻurta tashkilotlari bilan tuzilgan barcha sugʻurta shartnomalari toʻgʻrisida sugʻurtalovchini yozma yoki elektron shaklda xabardor qilishi shart”;
ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
19-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“19. Sugʻurta qildiruvchining yozma yoki elektron shakldagi arizasi olinib, sugʻurta tovonini toʻlash toʻgʻrisidagi masalani hal etish uchun zarur boʻlgan barcha hujjatlar olingandan keyin komissiya tuziladi, komissiya tarkibiga sugʻurta qildiruvchining va sugʻurtalovchining vakillari, shuningdek, zarurat boʻlganda manfaatdor shaxs hisobiga vakolatli tashkilotlarning vakillari kiritiladi”;
21-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“21. Sugʻurta qildiruvchi shikastlangan mol-mulk va hodisa roʻy bergan joy sugʻurtalovchining vakillari tomonidan koʻzdan kechirilgach hamda sugʻurta hodisasi oqibatlarini bartaraf etish boʻyicha xatti-harakatlar sugʻurtalovchi bilan yozma yoki elektron shaklda kelishib olingandan keyin imkoniyatga qarab sugʻurta hodisasi oqibatlarini bartaraf etishga (almashtirishga, tuzatishga) kirishishi mumkin”.
4. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarida :
a) 12-bandning birinchi xatboshisidagi “ushbu Qoidalarga 3-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ariza-anketada koʻrsatilgan majburiy sugʻurta shartnomasini tuzish toʻgʻrisidagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
b) 13-bandning birinchi xatboshisidagi “ushbu Qoidalarning 3-ilovasiga muvofiq shakl” soʻzlari “ariza-anketa” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 16-band “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 21-banddagi “ushbu Qoidalarga 3-ilovaga muvofiq shakl” soʻzlari “ariza-anketa” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 16-band , 31-bandning ikkinchi xatboshisi , 34-bandning beshinchi xatboshisi , 35-band , 38-bandning ikkinchi xatboshisi , 41-bandning birinchi xatboshisi hamda 44 va 67-bandlardagi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
e) 5-ilovaning II-boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ II. Sugʻurta tarifining tarkibi Koʻrsatkichlar Sugʻurta mukofotining brutto-stavkasi 100 Netto-stavka (majburiy sugʻurta shartnomasi boʻyicha joriy sugʻurta toʻlovlarini taʼminlashga moʻljallangan brutto-stavkaning bir qismi) 80 Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish xarajatlari 20
5. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 10-dekabrdagi 271-son qarori bilan tasdiqlangan Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchining” soʻzi “sugʻurta qildiruvchining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya sodir boʻlganda boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi — ushbu Nizomda nazarda tutilgan sugʻurta hodisasi yuz berganda sugʻurtalovchi shartnomada belgilangan toʻlovni sugʻurta tovonini jabrlanganga ushbu sugʻurta hodisasi oqibatida yetkazilgan zararni sugʻurta shartnomasida belgilangan sugʻurta summasi miqdorida toʻlash majburiyatini oladigan sugʻurta shartnomasi;
sugʻurta hodisasi toʻgʻrisidagi dalolatnoma — sugʻurta hodisasi yuz bergan taqdirda, sugʻurtalovchi tomonidan sugʻurta qildiruvchi yoki uning vakili ishtirokida tuziladigan hujjat, u avariya sodir boʻlgan vaqt, joy va uning sababi toʻgʻrisidagi axborotlardan, boshqa shaxslarga yetkazilgan zarar miqdori, shuningdek, zararni kamaytirish maqsadida sugʻurta qildiruvchi tomonidan qilingan xarajatlar miqdori toʻgʻrisidagi maʼlumotlardan iborat boʻladi”;
b) 4-banddagi “sugʻurtalanuvchilar” soʻzi “sugʻurta qildiruvchilar” soʻzlari bilan almashtirilsin;
v) 6-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“6. Xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya sodir boʻlgan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga yetkazilgan zararni foydalanuvchi-sugʻurta qildiruvchi tomonidan qoplash boʻyicha fuqarolik javobgarligi paydo boʻlishi bilan bogʻliq boʻlgan sugʻurta qildiruvchining mulkiy manfaatlari majburiy sugʻurta qilish obyektlari hisoblanadi.”;
g) 7-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“7. Sugʻurta qildiruvchining quyidagilar oqibatida paydo boʻlgan fuqarolik javobgarligi sugʻurta hodisasi deb eʼtirof etilmaydi:”;
d) 11 va 13-bandlar , 14-bandning “d” va “e” kichik bandlari , 17-bandning birinchi xatboshisi hamda “b” va “g” kichik bandlari , 19-band , 27-bandning “b” , “v” va “g” kichik bandlari hamda 32 va 35-banddagi tegishli kelishikdagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi tegishli kelishikdagi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
e) 12-bandda :
birinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“12. Sugʻurta shartnomasi sugʻurta qildiruvchining sugʻurtalovchi tomonidan belgilangan shaklga muvofiq rasmiylashtirilgan yozma yoki elektron shakldagi arizasi asosida rasmiylashtiriladi. Sugʻurta qildiruvchi arizada sugʻurtalovchi tomonidan qoʻyilgan masalalarga muvofiq aniq va toʻliq maʼlumotlarni koʻrsatishi shart”;
ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
j) 15-bandda :
“a” , “b” va “v” kichik bandlardagi tegishli kelishikdagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi tegishli kelishikdagi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “(sugʻurta summasi)” soʻzlari chiqarib tashlansin;
z) 16-bandda :
birinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“a” kichik banddagi “sugʻurta holatini” soʻzlari “sugʻurta hodisasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik banddagi “sugʻurta holatlarini” soʻzlari “sugʻurta hodisasini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
i) 23-bandda :
birinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
“b” kichik band “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
y) VIII boʻlimning nomi , 25-band , 26-bandning birinchi va ikkinchi xatboshilari , 29-band , 30-band , 32-band va 33-banddagi “sugʻurta puli” soʻzlari “sugʻurta toʻlovi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
k) 24-banddagi “Sugʻurta qoplovi (sugʻurta puli)ni” soʻzlari “Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)ni” soʻzlari bilan almashtirilsin;
l) 28-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“28. Sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) bevosita zarar koʻrganga toʻlanadi. Ushbu Nizomning 15-bandi “b” kichik bandida nazarda tutilgan xarajatlar sugʻurta qildiruvchiga toʻlanadi”;
m) 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“31. Yetkazilgan zarar, shuningdek, boshqa shaxslar tomonidan qoplanadigan hollarda sugʻurtalovchi faqat sugʻurta shartnomasi boʻyicha toʻlanishi kerak boʻlgan sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi) va boshqa shaxslar tomonidan qoplanadigan pul oʻrtasidagi tafovutni toʻlaydi. Sugʻurta qildiruvchi sugʻurtalovchini zararni jabrlanganga qoplash uchun boshqa shaxslar tomonidan amalga oshirilgan — oʻziga maʼlum boʻlgan toʻlovlar toʻgʻrisida xabardor qilishi shart”;
n) 34-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“34. Sugʻurta qildiruvchining zararni toʻlash (subrogatsiya) yuzasidan talab qilish huquqining sugʻurta tovoni (sugʻurta toʻlovi)ni toʻlagan sugʻurtalovchiga oʻtishi qonunchilik hujjatlari va shartnoma bilan tartibga solinadi”.
6. Vazirlar Mahkamasining “Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunini amalga oshirish chora-tadbirlari haqida” 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarorida :
a) 2-banddagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) 1-ilovada :
11-band “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
12-bandning “a” kichik bandidagi “ushbu Qoidalarga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
15-band , 29-bandning uchinchi , toʻrtinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilari , 31-bandning toʻrtinchi va oltinchi xatboshilari , 32-bandning ikkinchi xatboshisi , 34-bandning birinchi xatboshis i, 40-banddagi , 53-bandning uchinchi xatboshisi va 66-banddagi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
54-bandning “a” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“a) annuitetlar shartnomasini tuzish toʻgʻrisidagi ariza”;
1-ilova 8-bandning uchinchi , toʻrtinchi , oltinchi va yettinchi xatboshilari , 10-bandning toʻrtinchi va oltinchi xatboshilari “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
6-ilovaning kirish qismidagi “Moliya vazirligi” soʻzlari “Istiqbolli loyihalar milliy agentligi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
9-ilovaning II boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ II. Sugʻurta tarifi tarkibi Koʻrsatkichlar Sugʻurta mukofotining brutto-stavkasi 100 Netto-stavka (ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomalari boʻyicha joriy sugʻurta toʻlovlarini taʼminlashga moʻljallangan brutto-stavkaning bir qismi) 75 Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish xarajatlari 25
7. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 28-dekabrdagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat sud ekspertlarining hayoti va sogʻligʻini davlat tomonidan majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 2-bandning toʻrtinchi , sakkizinchi , oʻninchi va oʻn birinchi xatboshilari , 3 , 4 va 13-band , 14-bandning birinchi xatboshisi , 17-bandning toʻrtinchi xatboshisi va 19-bandning ikkinchi xatboshisi , 23-bandning “a” va “b” kichik bandlari , 24-bandning birinchi , uchinchi va beshinchi xatboshilari hamda 25-banddagi “sugʻurta qilingan” soʻzlari “sugʻurtalangan” soʻzi bilan almashtirilsin;
b) 7-banddagi “ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
v) 18-bandda :
uchinchi xatboshidagi “sugʻurta qilingan” soʻzlari “sugʻurtalangan” soʻzi bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi va beshinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“sugʻurtalangan shaxs (naf oluvchi) yozma yoki elektron shakldagi ariza bilan murojaat qilgan sanadan eʼtiboran ikki ish kuni mobaynida sugʻurtalovchi haqidagi barcha zarur maʼlumotlarni taqdim etishi;
sugʻurtalangan shaxsning hayoti yoki sogʻligʻiga zarar yetkazilganligi borasida oʻziga maʼlum boʻlgan paytdan eʼtiboran yigirma ish kunidan kechiktirmay, sugʻurtalovchiga yozma yoki elektron shaklda maʼlum qilishi shart”;
g) 20-bandda :
uchinchi xatboshidagi “sugʻurta qilingan shaxs” soʻzlari “sugʻurtalangan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
toʻrtinchi xatboshi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
d) 21-bandda :
birinchi xatboshidagi “sugʻurta qilingan shaxs” soʻzlari “sugʻurtalangan shaxs” soʻzlari bilan almashtirilsin;
ikkinchi xatboshi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
e) 26-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“26. Sugʻurtalovchi tomonidan sugʻurta tovonini toʻlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, bu haqda sugʻurtalangan shaxsga (naf oluvchiga) uning sugʻurta tovonini toʻlash talabidan iborat boʻlgan ariza bilan yozma yoki elektron murojaatidan keyin oʻn besh ish kunidan kechikmay, rad etish asoslari koʻrsatilgan holda xabar qilingan boʻlishi kerak”.
8. Vazirlar Mahkamasining “Qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari qutqaruvchilarining hayoti va sogʻligʻini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisida” 2015-yil 22-iyundagi 166-son qarorida :
a) 2-bandning ikkinchi xatboshisidagi “sugʻurtalanuvchilarning” soʻzi “sugʻurta qildiruvchilarning” soʻzlari bilan almashtirilsin;
b) ilovada :
2-bandda :
toʻrtinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
sakkizinchi xatboshidagi “sugʻurtalovchi tomonidan sugʻurta qildiruvchiga” soʻzlari “sugʻurta qildiruvchi tomonidan sugʻurtalovchiga” soʻzlari bilan almashtirilsin;
6 , 7 , 9 — 12 va 16-band , 17-bandning birinchi va beshinchi xatboshilari hamda 22-bandning toʻrtinchi xatboshisidagi tegishli kelishikdagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi tegishli kelishikdagi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
7-banddagi “, majburiy sugʻurta qilinishi lozim boʻlgan shaxslar roʻyxatini koʻrsatgan holda, mazkur Nizomning 3-ilovasiga* muvofiq shakl boʻyicha” soʻzlari chiqarib tashlansin;
18-bandda :
birinchi va oltinchi xatboshilardagi “sugʻurtalanuvchi” soʻzi “sugʻurta qildiruvchi” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi va beshinchi xatboshilar “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
20-bandda :
ikkinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchini” soʻzi “sugʻurta qildiruvchini” soʻzlari bilan almashtirilsin;
uchinchi va toʻrtinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“oʻz faoliyatini amalga oshirish natijasida sugʻurta qildiruvchi va (yoki) sugʻurtalangan shaxs (naf oluvchi) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning maxfiyligini taʼminlash;
sugʻurta tovonini toʻlashni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, sugʻurta qildiruvchi sugʻurta tovonini toʻlash uchun murojaat etgandan keyin oʻn besh ish kunidan kechikmay, bu haqda sugʻurta qildiruvchiga rad etish sabablarini asoslagan holda yozma yoki elektron shaklda xabar qilish”;
21-bandda :
ikkinchi xatboshi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
toʻrtinchi xatboshidagi “sugʻurtalanuvchidan” soʻzi “sugʻurta qildiruvchidan” soʻzlari bilan almashtirilsin;
24-bandning oʻn toʻqqizinchi xatboshisi va 26-band “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 15-sentabrdagi 266-son qarori bilan tasdiqlangan Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalarida :
a) 2-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashuvchi — mulk huquqi asosida yoki boshqa qonuniy asoslarda transport vositasiga egalik qiladigan, qonunchilikka muvofiq yoʻlovchilarni hamda ularning mol-mulkini tijorat asosida tashish boʻyicha xizmatlar koʻrsatadigan va buning uchun tegishli litsenziyaga ega boʻlgan yoxud ruxsat etish xususiyatiga ega hujjati boʻlgan yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor.”;
b) 12-bandning ikkinchi va uchinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasini tuzish toʻgʻrisidagi ariza;
tashuvchining faoliyatini amalga oshirish uchun tegishli litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning tasdiqlangan nusxasi, tashuvchi oʻz faoliyatini qonunchilikka muvofiq tegishli litsenziya yoki ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatsiz amalga oshirish hollari bundan mustasno;”;
v) 11 va 15-bandlar , 28-bandning birinchi xatboshisi , 30-bandning beshinchi xatboshisi , 40-band , 62-bandning ikkinchi xatboshisi va 2-ilova 9-bandining beshinchi xatboshisi “yozma” soʻzidan keyin “yoki elektron” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
g) 55-bandning beshinchi xatboshisidagi “tashuvchi xodimlarining” soʻzlari “tashuvchining, tashuvchi xodimlarining” soʻzlari bilan almashtirilsin;
d) 5-ilovaning IV boʻlimi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“ IV. Sugʻurta tariflarining tuzilishi Koʻrsatkichlar Sugʻurta mukofotining brutto-stavkasi 100 Netto-stavka (majburiy sugʻurta shartnomalari boʻyicha joriy sugʻurta toʻlovlarini taʼminlashga moʻljallangan brutto-stavkaning bir qismi) 75 Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish xarajatlari 25
10. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisidagi yagona nizomga 20-ilovada :
5-pozitsiyaning “d” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“d) xavfi yuqori boʻlgan obyektlar va potensial xavfli ishlab chiqarishlardan foydalanish uchun xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish shartnomasi va polisi”;
9-pozitsiyaning “e” kichik bandi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“e) xavfi yuqori boʻlgan obyektlar va potensial xavfli ishlab chiqarishlardan foydalanishda, xavfli ishlab chiqarish obyektida avariya yuz bergan taqdirda, boshqa shaxslarning hayoti, sogʻligʻi va (yoki) mol-mulkiga hamda atrof-muhitga zarar yetkazganlik uchun fuqarolik javobgarligi boʻyicha majburiy sugʻurta shartnomasi va amaldagi sugʻurta polisining mavjudligi *”.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 30-iyuldagi 458-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb eʼtirof etilayotgan ayrim qarorlari
1. Vazirlar Mahkamasining “Sugʻurta xizmatlari bozorini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2002-yil 27-noyabrdagi 413-son qarorining 3-bandi .
2. Vazirlar Mahkamasining 2008-yil 24-iyundagi 141-son qarori bilan tasdiqlangan Transport vositalari egalarining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga 3-ilova .
3. Vazirlar Mahkamasining 2009-yil 24-iyundagi 177-son qarori bilan tasdiqlangan Ish beruvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga 2 va 7-ilovalar .
4. Vazirlar Mahkamasining 2010-yil 28-dekabrdagi 321-son qarori bilan tasdiqlangan Davlat sud ekspertlarining hayoti va sogʻligʻini davlat tomonidan majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilova .
5. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 22-iyundagi 166-son qarori Qutqaruv xizmatlari va qutqaruv tuzilmalari qutqaruvchilarining hayoti va sogʻligʻini majburiy sugʻurta qilish toʻgʻrisidagi nizomning rus tilidagi matniga 3-ilova .
6. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 15-sentabrdagi 266-son qarori bilan tasdiqlangan Tashuvchining fuqarolik javobgarligini majburiy sugʻurta qilish qoidalariga 3-ilova .
7. Vazirlar Mahkamasining “Iqtisodiy faoliyat turlarini tasniflashning xalqaro tizimiga oʻtish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2016-yil 24-avgustdagi 275-son qaroriga 2-ilovaning 15-bandi .
8. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jahon banki va Xalqaro moliya korporatsiyasining “Biznes yuritish” yillik hisobotida Oʻzbekiston Respublikasining reytingini yaxshilashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 5-fevraldagi PQ-4160-son qarori)” 2019-yil 10-avgustdagi 661-son qaroriga ilovaning 14-bandi .
9. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi huzuridagi Sugʻurta bozorini rivojlantirish agentligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 31-dekabrdagi 1060-son qarori .
10. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz ahamiyatini yoʻqotgan ayrim qarorlarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida” 2021-yil 22-fevraldagi 87-son qaroriga ilovaning 45-bandi .
11. Vazirlar Mahkamasining “Elektron turdagi sugʻurta xizmatlarini koʻrsatish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2022-yil 5-dekabrdagi 694-son qarori .
12. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Transport vazirligi huzuridagi Transport nazorati inspeksiyasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 15-dekabrdagi 668-son qaroriga 3-ilovaning 18-bandi .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 30-iyul,
458-son