UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 1-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 1 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 1 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 1 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

ТАРКИБИ

СХЕМАСИ

Озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига мувофиқ озиқ-овқат саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, маҳсулотлар сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

2. Қуйидагилар:

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 476-сон қарорига 1-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат саноати корхоналарида Халқаро аккредитация форумига (кейинги ўринларда — IAF) аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари синовлари учун зарур бўлган лаборатория ускуналари, ўлчаш воситалари ва жиҳозларини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

«Agrosubsidiya» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитлар ва субсидияларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизматлар кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;

ишчи гуруҳ — ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда тузиладиган Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ;

озиқ-овқат саноати корхонаси — саноат усулида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бирламчи ва чуқур қайта ишлаш асосида тайёр ёки ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи юридик шахс;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар — лаборатория синовлари ва таҳлилларини амалга оширишда фойдаланиладиган жиҳозлар (синов ва ўлчаш воситалари, стандарт намуналар, намуналарни синовга тайёрлаш учун фойдаланиладиган воситалар, синов жараёнида фойдаланиладиган электрон дастурлар, прекурсорлар, реагентлар, реактивлар ва кимёвий воситалар);

озиқ-овқат саноати ускуналари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ускуналар ва жиҳозлар;

сифатни бошқариш тизимига берилган мувофиқлик сертификати — халқаро стандартлар талабларига асосан сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

субсидия — озиқ-овқат саноати корхоналарига IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш, лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш харажатларнинг 50 фоизини, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан ажратиладиган маблағ;

талабгор — IAFга аъзо давлатларда аккредитация қилинган сертфикатлаштириш органлари томонидан халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш ҳамда лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш юзасидан мурожаат қилган озиқ-овқат саноати корхонаси;

халқаро сифатни бошқариш тизими — халқаро стандарт талабларига асосан маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш мақсадида иш жараёнларини бошқаришни баҳоловчи бошқарув тизими;

хулоса — ишчи гуруҳ томонидан бериладиган ва субсидия ажратиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.

3. Субсидия миқдори корхоналар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштиришга алоҳида ҳамда лаборатория ускуналари ва жиҳозларини харид қилиб ишга туширишга алоҳида ҳисобланади.

4. Субсидия қуйидаги йўналишларга ажратилади:

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш;

лабораториялар учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш ҳамда ишга тушириш.

5. Халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилган ва сертификатлаштирган ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиб ишга туширган талабгорга субсидия ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.

Талабгорга бажарилган ишлар учун фақат бир маротаба субсидия ажратилади.

2-боб. Субсидия олиш учун талабгор томонидан мурожаат қилиш тартиби ва тақдим этиладиган ҳужжатлар

6. Талабгор субсидия олиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳга мурожаат қилади.

7. Талабгор аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

а) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилганлиги бўйича:

халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштириш бўйича тузилган шартномалар нусхалари;

халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги юзасидан мувофиқлик сертификати нусхаси;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;

б) лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар ишга туширилганлиги бўйича:

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар нусхалари;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари нусхалари;

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозлар харид қилинганлигини, етказиб берилганлигини ва ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси нусхаси);

лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларнинг паспортлари нусхаси;

ишга туширилган лаборатория ускуналари ва жиҳозларини талабгор балансига олганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

лаборатория ўлчаш воситаларининг метрологик кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Бунда ишга туширилган лаборатория ускуна ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилган муддати икки йилдан ошмаган бўлиши лозим.

Талабгордан ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризадаги маълумотлар ва тақдим қилинган ҳужжатларнинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги бўйича талабгор жавобгар ҳисобланади.

3-боб. Субсидия ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш тартиби

8. Талабгор ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ ёки белгиланган тартибда расмийлаштирмаган ҳолда тақдим қилганда, ишчи гуруҳ томонидан икки иш куни ичида сабаблари кўрсатилиб, аризани қабул қилиш рад этилади.

9. Талабгор томонидан ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлган тақдирда, ишчи гуруҳ беш иш куни ичида:

а) ариза келиб тушган кундан бошлаб талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирилганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар тўлиқ ишга туширилганлигини ўрганади;

б) талабгорга халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий этиш ва сертификатлаштириш ҳамда лаборатория учун зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган субсидиянинг миқдорини аниқлайди;

в) ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринда — Агентлик) «Agrosubsidiya» АТ орқали электрон шаклда юборади;

г) талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштирилганда, талабгорни хулосада кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақида хабардор қилади.

Ишчи гуруҳ тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш учун заруратга қараб, махсус малакага эга бўлган мутахассисларни жалб қилиши мумкин.

Ишчи гуруҳ раҳбари ва аъзолари хулосанинг тўғрилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун масъул ҳисобланади.

Талабгор ишчи гуруҳнинг қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.

10. Ишчи гуруҳ аризани ўрганишда қуйидаги мезонларга асосланиши лозим:

а) ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар, уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги ҳамда ушбу Низомда белгиланган йўналишларга мувофиқлиги;

б) талабгор томонидан халқаро сифатни бошқариш тизими жорий қилинганлиги ва сертификатлаштирганлиги, лаборатория учун зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозлар ишга туширилганлиги.

11. Ишчи гуруҳ аъзолари талабгорга субсидия ажратиш тўғрисидаги хулосаларни расмийлаштиришда қуйидагиларга масъул ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил қилишга ва ишчи гуруҳ томонидан расмийлаштирилган хулосанинг ҳаққонийлигига;

Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари — ишлаб чиқариш корхонаси ва унинг лабораторияси жойлашган жой, майдони, ишловчилар сони тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига;

Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари — фаолияти бўйича давлат экологик экспертизаси ижобий хулосасининг ҳаққонийлигига;

Агентлик ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори — харид қилинган лаборатория ускуналари ва жиҳозларининг ишлаб чиқарилганлигига икки йилдан ошмаганлигига, стандарт талаблар асосида ишга туширилганлигига;

Агентликнинг ҳудудий бўлими бошлиғи — ишчи гуруҳ котиби — талабгорга тегишли тартибда ҳужжатларни «Agrosubsidiya» АТга киритишга кўмаклашиш, ишчи гуруҳ томонидан ўз вақтида кўриб чиқишга ҳамда кўриб чиқиш натижаларини талабгор ва Агентликка юборишга.

12. Агентлик беш иш куни ичида:

ишчи гуруҳ томонидан «Agrosubsidiya» АТ орқали тақдим этилган ижобий хулоса ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади;

тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, «Agrosubsidiya» АТ орқали ишчи гуруҳни, ишчи гуруҳ эса талабгорни камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабардор қилади.

Талабгор «Agrosubsidiya» АТ орқали хабарни олгандан сўнг ўн беш кун ичида кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаганда Агентлик томонидан субсидия ажратилиши рад этилади.

13. Агентлик талабгорга субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг ўн кун ичида талабгорнинг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидияни ўтказиб беради.

14. Қуйидагилар талабгорга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:

ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган бўлса;

тақдим этилган ҳужжатларда ноаниқликлар ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан талабгорга субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.

4 -боб. Якунловчи қоидалар

15. Агентлик ҳар чорак якунида ўзининг расмий веб-сайтида ажратилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб боради.

16. Ажратилган субсидиядан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ

1. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Лавозими бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари 4. Лавозими бўйича — Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори 5. Лавозими бўйича — Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддатлар 1-босқич Талабгор Субсидия олиш учун «Agrosubsidiya» АТ орқали аризага ҳужжатларни илова қилган ҳолда ишчи гуруҳга мурожаат қилади. Ишлар тўлиқ бажарилгандан сўнг 2-босқич Ишчи гуруҳ 1. Талабгорнинг аризасини ўрганиб чиқади. 2. Субсидия ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса расмийлаштиради ҳамда уни талабгорга, хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Агентликка юборади. 5 иш куни ичида 3-босқич 1. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги 2. Ишчи гуруҳ 1. Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, камчиликлар аниқланган тақдирда, ишчи гуруҳга юборади. 2. Ҳужжатлардаги камчиликлар тўғрисида талабгорни хабардор қилади. 5 иш куни ичида 4-босқич 1. Талабгор 2. Ишчи гуруҳ 1. Камчиликларни бартараф қилгандан сўнг тегишли ҳужжатларни ишчи гуруҳга юборади. 2. Талабгор тақдим этган ҳужжатларни Агентликка юборади. 15 кун ичида 5-босқич Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Субсидияни талабгорнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкида очилган асосий ҳисобварағига ўтказади. 10 кун ичида

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

АРИЗА _______________________________ ____________ _______________________________да фаолият юритаётган (ҳудуд номи) ____________________________________ ______ ____________________ корхонаси 20 _ __ йилда «__ _ » ___ _______ ___ ____________________________ (талабгор ташкилот номи) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирди ва қуйидаги лабораторияга зарур бўлган ускуна ҳамда жиҳозларни харид қилиб ишга туширди. Хусусан, _____________________________________________________________________________ _________________________ _____________________________________________________________________________ _________________________ _____________________________________________________________________________ _________________________ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонида белгиланган субсидия ажратилиши учун хулоса беришингизни сўрайман. Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи: ______________________________ __________ __________________ Тижорат банкидаги асосий ҳисобварақ ва бошқа маълумотлар: ________________________________________________________________________ ________________________ Субсидия олиш учун қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этмоқдаман (илова қилинади). Уларнинг ҳақиқийлигини кафолатлайман ҳамда жавобгарликни ўз зиммамга оламан. Талабгор __________________________ (имзо)

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Республика озиқ-овқат саноати корхоналарида халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш ҳамда лабораторияга зарур бўлган ускуна ва жиҳозларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун субсидиялар ажратишга кўмаклашувчи ишчи гуруҳ ХУЛОСАСИ _____ _ ______________________________________ ________________ ___да фаолият юритаётган (ҳудуд номи) _________________________________________ _______ ____корхонаси 20___ йилда «___»_____ ____ __ _________________ (талабгор ташкилот номи) халқаро сифатни бошқариш тизимини жорий қилиб сертификатлаштирган ва қуйидаги зарур ускуна ҳамда лаборатория жиҳозларини харид қилиб ишга туширган: _________________________________________________________________________ __________ _________________________________________________________________________ __________ _________________________________________________________________________ __________ Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сон Фармонига асосан «__________________» корхонасига __________________________сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга _________________________ деб топилди. мувофиқ/мувофиқ эмас Ишчи гуруҳ аъзолари: Т/р Ф.И.О Имзо Лавозими 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Қорақалпоғистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари 4. Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигини стандартлаштириш маркази» ДУК директори 5. Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлими бошлиғи, Ишчи гуруҳ котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 1 август,

476-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/476/0575-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

TARKIBI

SXEMASI

Oziq-ovqat sanoati mahsulotlarini ishlab chiqarishni qoʻllab-quvvatlashning samarali mexanizmlarini joriy etish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-fevraldagi PF-36-son Farmoniga muvofiq oziq-ovqat sanoati mahsulotlarini ishlab chiqarish faoliyatini qoʻllab-quvvatlash, mahsulotlar sifat va xavfsizlik koʻrsatkichlarini xalqaro meʼyorlar bilan uygʻunlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

2. Quyidagilar:

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Xodjayev va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-avgustdagi 476-son qaroriga 1-ILOVA

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi oziq-ovqat sanoati korxonalarida Xalqaro akkreditatsiya forumiga (keyingi oʻrinlarda — IAF) aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertifikatlashtirish organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirish hamda oziq-ovqat mahsulotlari sinovlari uchun zarur boʻlgan laboratoriya uskunalari, oʻlchash vositalari va jihozlarini xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

“Agrosubsidiya” AT — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining “Raqamli qishloq xoʻjaligi” yagona integratsiya platformasi tarkibiga kiruvchi hamda qishloq xoʻjaligi ekinlarini yetishtirish uchun imtiyozli kreditlar va subsidiyalarni ajratish, mahsulot yetishtiruvchilarga shaffoflik tamoyili asosida xizmatlar koʻrsatish imkoniyatlarini taʼminlab beradigan axborot tizimi;

ishchi guruh — ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq tarkibda tuziladigan Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratishga koʻmaklashuvchi ishchi guruh;

oziq-ovqat sanoati korxonasi — sanoat usulida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini birlamchi va chuqur qayta ishlash asosida tayyor yoki yarim tayyor oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqaruvchi yuridik shaxs;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar — laboratoriya sinovlari va tahlillarini amalga oshirishda foydalaniladigan jihozlar (sinov va oʻlchash vositalari, standart namunalar, namunalarni sinovga tayyorlash uchun foydalaniladigan vositalar, sinov jarayonida foydalaniladigan elektron dasturlar, prekursorlar, reagentlar, reaktivlar va kimyoviy vositalar);

oziq-ovqat sanoati uskunalari — qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlash va oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda qoʻllaniladigan uskunalar va jihozlar;

sifatni boshqarish tizimiga berilgan muvofiqlik sertifikati — xalqaro standartlar talablariga asosan sifatni boshqarish tizimi joriy qilinganligini tasdiqlovchi hujjat;

subsidiya — oziq-ovqat sanoati korxonalariga IAFga aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertifikatlashtirish organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirish, laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish hamda ishga tushirish xarajatlarning 50 foizini, biroq 500 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorini qoplash uchun Agrosanoatni rivojlantirish va qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasidan ajratiladigan mablagʻ;

talabgor — IAFga aʼzo davlatlarda akkreditatsiya qilingan sertfikatlashtirish organlari tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirish hamda laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlarni xarid qilish xarajatlarining bir qismini qoplab berish yuzasidan murojaat qilgan oziq-ovqat sanoati korxonasi;

xalqaro sifatni boshqarish tizimi — xalqaro standart talablariga asosan mahsulot va xizmatlar sifatini oshirish maqsadida ish jarayonlarini boshqarishni baholovchi boshqaruv tizimi;

xulosa — ishchi guruh tomonidan beriladigan va subsidiya ajratish uchun asos hisoblanadigan hujjat.

3. Subsidiya miqdori korxonalar tomonidan oziq-ovqat mahsulotlarini ishlab chiqarishda xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirishga alohida hamda laboratoriya uskunalari va jihozlarini xarid qilib ishga tushirishga alohida hisoblanadi.

4. Subsidiya quyidagi yoʻnalishlarga ajratiladi:

xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirish;

laboratoriyalar uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish hamda ishga tushirish.

5. Xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilgan va sertifikatlashtirgan hamda laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilib ishga tushirgan talabgorga subsidiya ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.

Talabgorga bajarilgan ishlar uchun faqat bir marotaba subsidiya ajratiladi.

2-bob. Subsidiya olish uchun talabgor tomonidan murojaat qilish tartibi va taqdim etiladigan hujjatlar

6. Talabgor subsidiya olish uchun ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan “Agrosubsidiya” AT orqali ishchi guruhga murojaat qiladi.

7. Talabgor arizaga quyidagi hujjatlarni ilova qiladi:

a) xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilganligi boʻyicha:

xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish va sertifikatlashtirish boʻyicha tuzilgan shartnomalar nusxalari;

xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilinganligi yuzasidan muvofiqlik sertifikati nusxasi;

davlat ekologik ekspertizasining ijobiy xulosasi nusxasi;

b) laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar ishga tushirilganligi boʻyicha:

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni yetkazib beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalar nusxalari;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarga rasmiylashtirilgan muvofiqlik sertifikatlari nusxalari;

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlar xarid qilinganligini, yetkazib berilganligini va oʻrnatilganligini tasdiqlovchi hujjatlar (hisob-faktura va bajarilgan ishlar dalolatnomasi nusxasi);

laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarning pasportlari nusxasi;

ishga tushirilgan laboratoriya uskunalari va jihozlarini talabgor balansiga olganligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxasi;

laboratoriya oʻlchash vositalarining metrologik koʻrikdan oʻtganligini tasdiqlovchi hujjat nusxasi.

Bunda ishga tushirilgan laboratoriya uskuna va jihozlarining ishlab chiqarilgan muddati ikki yildan oshmagan boʻlishi lozim.

Talabgordan ushbu bandda koʻrsatilgan hujjatlardan boshqa hujjatlarni talab qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Arizadagi maʼlumotlar va taqdim qilingan hujjatlarning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi boʻyicha talabgor javobgar hisoblanadi.

3-bob. Subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi arizani koʻrib chiqish tartibi

8. Talabgor ushbu Nizomning 7-bandida koʻrsatilgan hujjatlarni toʻliq yoki belgilangan tartibda rasmiylashtirmagan holda taqdim qilganda, ishchi guruh tomonidan ikki ish kuni ichida sabablari koʻrsatilib, arizani qabul qilish rad etiladi.

9. Talabgor tomonidan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar toʻliq boʻlgan taqdirda, ishchi guruh besh ish kuni ichida:

a) ariza kelib tushgan kundan boshlab talabgor tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilinganligi va sertifikatlashtirilganligi, laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlar toʻliq ishga tushirilganligini oʻrganadi;

b) talabgorga xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy etish va sertifikatlashtirish hamda laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish xarajatlarining 50 foizi, biroq 500 mln soʻmdan ortiq boʻlmagan miqdorda ajratiladigan subsidiyaning miqdorini aniqlaydi;

v) ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda talabgorga subsidiya ajratishning maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi hamda uni talabgorga, xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Agrosanoatni rivojlantirish agentligiga (keyingi oʻrinda — Agentlik) “Agrosubsidiya” AT orqali elektron shaklda yuboradi;

g) talabgorga subsidiya ajratishning maqsadga muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtirilganda, talabgorni xulosada koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etgan holda, qayta murojaat qilish huquqiga ega ekanligi haqida xabardor qiladi.

Ishchi guruh taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganish uchun zaruratga qarab, maxsus malakaga ega boʻlgan mutaxassislarni jalb qilishi mumkin.

Ishchi guruh rahbari va aʼzolari xulosaning toʻgʻriligi hamda haqqoniyligi uchun masʼul hisoblanadi.

Talabgor ishchi guruhning qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, belgilangan tartibda sudga shikoyat qilishi mumkin.

10. Ishchi guruh arizani oʻrganishda quyidagi mezonlarga asoslanishi lozim:

a) ariza va taqdim etilgan hujjatlar, ularda koʻrsatilgan maʼlumotlarning toʻliqligi, ishonchliligi hamda ushbu Nizomda belgilangan yoʻnalishlarga muvofiqligi;

b) talabgor tomonidan xalqaro sifatni boshqarish tizimi joriy qilinganligi va sertifikatlashtirganligi, laboratoriya uchun zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlar ishga tushirilganligi.

11. Ishchi guruh aʼzolari talabgorga subsidiya ajratish toʻgʻrisidagi xulosalarni rasmiylashtirishda quyidagilarga masʼul hisoblanadi:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari, viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari — ishchi guruh faoliyatini tashkil qilishga va ishchi guruh tomonidan rasmiylashtirilgan xulosaning haqqoniyligiga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari — ishlab chiqarish korxonasi va uning laboratoriyasi joylashgan joy, maydoni, ishlovchilar soni toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning haqqoniyligiga;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining viloyatlar hamda Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari — faoliyati boʻyicha davlat ekologik ekspertizasi ijobiy xulosasining haqqoniyligiga;

Agentlik huzuridagi “Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” DUK direktori — xarid qilingan laboratoriya uskunalari va jihozlarining ishlab chiqarilganligiga ikki yildan oshmaganligiga, standart talablar asosida ishga tushirilganligiga;

Agentlikning hududiy boʻlimi boshligʻi — ishchi guruh kotibi — talabgorga tegishli tartibda hujjatlarni “Agrosubsidiya” ATga kiritishga koʻmaklashish, ishchi guruh tomonidan oʻz vaqtida koʻrib chiqishga hamda koʻrib chiqish natijalarini talabgor va Agentlikka yuborishga.

12. Agentlik besh ish kuni ichida:

ishchi guruh tomonidan “Agrosubsidiya” AT orqali taqdim etilgan ijobiy xulosa hamda unga ilova qilingan hujjatlarning ushbu Nizom talablariga muvofiqligini oʻrganib chiqadi;

taqdim etilgan hujjatlarda kamchiliklar aniqlanganda, “Agrosubsidiya” AT orqali ishchi guruhni, ishchi guruh esa talabgorni kamchiliklarni bartaraf etish toʻgʻrisida xabardor qiladi.

Talabgor “Agrosubsidiya” AT orqali xabarni olgandan soʻng oʻn besh kun ichida koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etmaganda Agentlik tomonidan subsidiya ajratilishi rad etiladi.

13. Agentlik talabgorga subsidiya ajratishning maqsadga muvofiqligi toʻgʻrisida qaror qabul qilgandan soʻng oʻn kun ichida talabgorning tijorat bankidagi asosiy hisobvaragʻiga subsidiyani oʻtkazib beradi.

14. Quyidagilar talabgorga subsidiya ajratishni rad etish uchun asos boʻladi:

ushbu Nizomning 7-bandida nazarda tutilgan hujjatlar toʻliq taqdim etilmagan boʻlsa;

taqdim etilgan hujjatlarda noaniqliklar yoki maʼlumotlarni buzib koʻrsatish holatlari aniqlanganda.

Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar bilan talabgorga subsidiya ajratishni rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

4 -bob. Yakunlovchi qoidalar

15. Agentlik har chorak yakunida oʻzining rasmiy veb-saytida ajratilgan subsidiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni eʼlon qilib boradi.

16. Ajratilgan subsidiyadan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

17. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratishga koʻmaklashuvchi ishchi guruh

1. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari, viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari 2. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Lavozimi boʻyicha — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari 4. Lavozimi boʻyicha — Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi “Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” DUK direktori 5. Lavozimi boʻyicha — Agrosanoatni rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimi boshligʻi, Ishchi guruh kotibi

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddatlar 1-bosqich Talabgor Subsidiya olish uchun “Agrosubsidiya” AT orqali arizaga hujjatlarni ilova qilgan holda ishchi guruhga murojaat qiladi. Ishlar toʻliq bajarilgandan soʻng 2-bosqich Ishchi guruh 1. Talabgorning arizasini oʻrganib chiqadi. 2. Subsidiya ajratishning maqsadga muvofiqligi yoki muvofiq emasligi toʻgʻrisida xulosa rasmiylashtiradi hamda uni talabgorga, xulosa va unga ilova qilingan hujjatlarni Agentlikka yuboradi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich 1. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi 2. Ishchi guruh 1. Taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, kamchiliklar aniqlangan taqdirda, ishchi guruhga yuboradi. 2. Hujjatlardagi kamchiliklar toʻgʻrisida talabgorni xabardor qiladi. 5 ish kuni ichida 4-bosqich 1. Talabgor 2. Ishchi guruh 1. Kamchiliklarni bartaraf qilgandan soʻng tegishli hujjatlarni ishchi guruhga yuboradi. 2. Talabgor taqdim etgan hujjatlarni Agentlikka yuboradi. 15 kun ichida 5-bosqich Agrosanoatni rivojlantirish agentligi Subsidiyani talabgorning xizmat koʻrsatuvchi tijorat bankida ochilgan asosiy hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 10 kun ichida

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

ARIZA _______________________________ ____________ _______________________________da faoliyat yuritayotgan (hudud nomi) ____________________________________ ______ ____________________ korxonasi 20 _ __ yilda “__ _ ” ___ _______ ___ ____________________________ (talabgor tashkilot nomi) xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilib sertifikatlashtirdi va quyidagi laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna hamda jihozlarni xarid qilib ishga tushirdi. Xususan, _____________________________________________________________________________ _________________________ _____________________________________________________________________________ _________________________ _____________________________________________________________________________ _________________________ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-fevraldagi PF-36-son Farmonida belgilangan subsidiya ajratilishi uchun xulosa berishingizni soʻrayman. Xizmat koʻrsatuvchi tijorat banki nomi: ______________________________ __________ __________________ Tijorat bankidagi asosiy hisobvaraq va boshqa maʼlumotlar: ________________________________________________________________________ ________________________ Subsidiya olish uchun qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiq hujjatlar va maʼlumotlarni taqdim etmoqdaman (ilova qilinadi). Ularning haqiqiyligini kafolatlayman hamda javobgarlikni oʻz zimmamga olaman. Talabgor __________________________ (imzo)

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Respublika oziq-ovqat sanoati korxonalarida xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilish hamda laboratoriyaga zarur boʻlgan uskuna va jihozlarni xarid qilish bilan bogʻliq xarajatlar uchun subsidiyalar ajratishga koʻmaklashuvchi ishchi guruh XULOSASI _____ _ ______________________________________ ________________ ___da faoliyat yuritayotgan (hudud nomi) _________________________________________ _______ ____korxonasi 20___ yilda “___”_____ ____ __ _________________ (talabgor tashkilot nomi) xalqaro sifatni boshqarish tizimini joriy qilib sertifikatlashtirgan va quyidagi zarur uskuna hamda laboratoriya jihozlarini xarid qilib ishga tushirgan: _________________________________________________________________________ __________ _________________________________________________________________________ __________ _________________________________________________________________________ __________ Yuqoridagilardan kelib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 16-fevraldagi PF-36-son Farmoniga asosan “__________________” korxonasiga __________________________soʻm miqdorida subsidiya ajratish maqsadga _________________________ deb topildi. muvofiq/muvofiq emas Ishchi guruh aʼzolari: T/r F.I.O Imzo Lavozimi 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi oʻrinbosari, viloyat hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, Ishchi guruh rahbari 2. Qoraqalpogʻiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri, Toshkent shahar va viloyatlar hududiy qishloq xoʻjaligi boshqarmalari boshliqlari, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri, Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari boshliqlari 4. Agrosanoatni rivojlantirish agentligi huzuridagi “Qishloq xoʻjaligini standartlashtirish markazi” DUK direktori 5. Agrosanoatni rivojlantirish agentligining hududiy boʻlimi boshligʻi, Ishchi guruh kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 1-avgust,

476-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.08.2024-y., 09/24/476/0575-son; 23.04.2025-y., 09/25/255/0376-son; 10.11.2025-y., 09/25/709/1027-son; 29.04.2026-y., 09/26/206/0425-son)

lex.uz