📅 2024-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 3-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 3 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш тўғрисида
Мажбурий рақамли маркировкалаш лозим бўлган товарларнинг чакана савдосини тартибга солиш, тадбиркорлик субъектлари томонидан маркировка қоидаларига риоя этилаётганлигини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) 2024 йил 1 сентябрга қадар алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» миллий ахборот тизимидан рўйхатдан ўтганлиги ҳамда рақамли маркировкалаш талабларига риоя этилаётганлигини назоратга олсин.
Бунда Солиқ қўмитаси 2024 йил 10 августга қадар ушбу маҳсулотларнинг чакана савдоси билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларини хатловдан ўтказиш тўғрисида ижтимоий тармоқ ва оммавий-ахборот воситаларида расмий эълон жойлаштирсин.
2. Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатмоқчи бўлганда, туман (шаҳар) солиқ инспекциясини бир ой олдин хабардор қилиш тартиби жорий этилсин.
Бунда солиқ инспектори уч иш кунида чакана савдо ҳуқуқи учун йиғимларнинг тўлиқ тўланганлиги ҳамда алкоголь, тамаки ва пиво маҳсулотларининг омбордаги қолдиқларини хатловдан ўтказади.
4. Солиқ қўмитаси:
а) бир ҳафта муддатда Солиқ қўмитасининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида 7 та штат бирлигидан иборат алоҳида тузилма ташкил этсин ҳамда рақамли маркировкалаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши курашиш орқали солиқ тушумларини тўлиқ таъминлаш мазкур тузилманинг асосий вазифалари этиб белгилансин;
б) Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2024 йил давомида тадбиркорлик субъектлари учун рақамли маркировка қоидалари, шунингдек, рақамли маркировка тизими билан ишлаш бўйича ўқув ва кўргазмали семинарларни ўтказиб борсин ҳамда оммавий-ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш чораларини кўрсин;
в) бир ой муддатда мажбурий рақамли маркировкалаш тартиблари, шу жумладан, маркировка кодларини чоп этувчи (типография) ҳамда тегишли ускуналарни етказиб берувчи (интегратор) корхоналар тўғрисидаги батафсил маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда «Soliq» мобил иловасида жойлаштирсин;
г) тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2024 йил 1 ноябрга қадар рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларнинг улгуржи савдосини фақат нақд пулсиз шаклда сотиш талабини белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини;
д) Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда 2024 йил 1 декабрга қадар халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, савдо соҳасидаги ҳужжатларни тизимлаштириш, шу жумладан, улгуржи ва чакана савдони тартибга солиш ҳамда маркировкалаш қоидаларини белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг «Савдо тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 августдаги 478-сон қарорига ИЛОВА
Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизмлари Муддат Амалга ошириш шакли Масъул ижрочилар I. Мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини такомиллаштириш 1. Маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида «Asl belgisi» ахборот тизимини «Лицензия» ахборот тизими билан ўзаро интеграция қилиш. Айрим фаолият ва товар турлари бўйича дастурий тизимларни интеграция қилиш чораларини кўриш. 2024 йил декабрь Амалий чора-тадбирлар Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги 2. Онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал кассага уланган, штрих-кодлар ва рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни ва аниқлашни таъминловчи махсус қурилмаларнинг (2D-сканерлар, маълумотларни йиғувчи терминаллар ёки бошқа турдаги махсус қурилмалар) нархлари сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш. 1. Махсус қурилмалар савдосида нархларни мониторинг қилиб бориш. 2. Махсус қурилмалар нархларини сунъий ошириш ҳолатлари аниқланганда, қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўриш. Доимий Амалий чора-тадбирлар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК 3. Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш ва халқаро тажрибани ўрганиш. 2024 йил август-сентябр Амалий чора-тадбирлар Солиқ қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги 2. Маркетплейслар учун маркировка қоидалари бузилганда, жавобгарлик чораларини белгилаш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил октябрь 4. Биржалар ва электрон савдо майдончаларида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарларни таклиф қилувчи тадбиркорлик субъектларининг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлиги ва уларда товар қолдиғи мавжудлиги юзасидан назорат ўрнатиш. 1. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларни «Asl belgisi» тизимида рўйхатдан ўтиш талабини белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 2024 йил октябрь Амалий чора-тадбирлар Солиқ қўмитаси, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Биржалар 2. Биржа ва электрон савдо майдончаларида савдо қилувчи субъектларнинг «Asl belgisi» тизимида рўйхатга олинганлигини текшириш имкониятини яратиш. 2025 йил январь 3. Товар қолдиқлари тўғрисидаги маълумотни автоматик равишда солиқ органларига тақдим этиб бориш. Доимий 5. Божхона декларациясида маҳсулотларнинг (товар ва хизматларнинг) идентификация коди (МХИК) тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш тартибини жорий қилиш. 1. Хориж тажрибасини ўрганиш. 2024 йил октябрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь 6. Импорт қилинаётган ва рақамли маркировкаланадиган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштиришда, маркировкалаш шарти билан шартли чиқариш божхона режимига расмийлаштиришга рухсат бериш тартибини жорий қилиш. 1. Хориж тажрибасини ўрганиш. 2024 йил октябрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (заруратга кўра) Божхона қўмитаси, Солиқ қўмитаси. Адлия вазирлиги 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь 7. Маркировкаланадиган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкани ўқиш қурилмаларидан фойдаланилгандан сўнг харид чекини чоп этиш тизимини жорий қилиш. 1. Хориж тажрибасини ўрганиш. 2024 йил октябрь Норматив — ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь 8. Рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, маркировкалаш қоидаларига риоя қилинганлигини электрон ҳисобварақ — фактураларда хамда онлайн назорат касса машинасининг тўлов чекларида автоматик текшириш мезонларини ишлаб чиқиш. 1. Хориж тажрибасини ўрганиш. 2024 йил октябрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь 9. Рақамли маркировкалашнинг қонунчиликда белгиланган қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш. 1. Хориж тажрибасини ўрганиш. 2024 йил сентябрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси , Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь II. Рақамли маркировкалашни рағбатлантириш 10. Тадбиркорлик субъектларини барқарорлик рейтинги бўйича баҳолашда маркировкалаш талабларининг бажарилишини инобатга олиш. 1. Рейтингни баҳолашда маркировкалаш талаблари учун балл бериш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2024 йил ноябрь Амалий чора-тадбирлар Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 2. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 11. «CRPT TURON» МЧЖ томонидан тизим ишлаши учун зарур бўлган захира сервер, телекоммуникация ва бошқа асбоб-ускуналарни Солиқ қўмитасига жойлаштириш. 1. Солиқ қўмитаси тизимидаги маълумотлар асосида таҳлил ва назорат қилувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. 2024 йил ноябрь Амалий чора-тадбирлар Солиқ қўмитаси, «CRPT TURON» МЧЖ 2. «Asl belgisi» МАТ маълумотларига асосан савдо фаолиятида маркировкаланадиган товарлар ишлаб чиқарилгандан (импорт қилингандан, харид қилингандан) кейин 6 ой ичида реализация қилинмаган деб кўрсатилган ҳолатлар тўғрилигини қатъий назоратга олиш. Доимий 12. Маркировка кодларини текшириш имкониятини кенгайтириш мақсадида бошқа мобил иловаларда ушбу функцияни яратиш. Товарлар савдоси солиқ органларининг махсус мобил иловасида маркировка кодларини текшириш имкониятини яратиш. 2025 йил январь Амалий чора-тадбирлар Солиқ қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, «CRPT TURON» МЧЖ 13. Балансида маркировкаланадиган товарлари мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнида товарларнинг мавжуд қолдиқлари бўйича ҳисобот бериш амалиётини жорий қилиш. 1. Халқаро тажрибани ўрганиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2024 йил декабрь Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги 14. Аҳолини қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, яширин ишлаб чиқариш фаолияти ва қалбаки товарлар тарқалишига қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 1. Амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш ва унинг асосида ишларни ташкил этиш. 2. Оммавий ахборот воситаларида мазкур йўналиш бўйича тарғибот — ташвиқот ишларини амалга ошириш. 2025 йил январь Амалий чора-тадбирлар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, бошқа назорат қилувчи органлар, оммавий ахборот воситалари
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 3 август,
478-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLAR REJASI
Majburiy raqamli markirovkalash lozim boʻlgan tovarlarning chakana savdosini tartibga solish toʻgʻrisida
Majburiy raqamli markirovkalash lozim boʻlgan tovarlarning chakana savdosini tartibga solish, tadbirkorlik subyektlari tomonidan markirovka qoidalariga rioya etilayotganligini nazorat qilish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Soliq qoʻmitasi) 2024-yil 1-sentabrga qadar alkogol, tamaki va pivo mahsulotlari, maishiy texnika va dori vositalari chakana savdosi bilan shugʻullanayotgan tadbirkorlik subyektlarining “Asl belgisi” milliy axborot tizimidan roʻyxatdan oʻtganligi hamda raqamli markirovkalash talablariga rioya etilayotganligini nazoratga olsin.
Bunda Soliq qoʻmitasi 2024-yil 10-avgustga qadar ushbu mahsulotlarning chakana savdosi bilan shugʻullanayotgan tadbirkorlik subyektlarini xatlovdan oʻtkazish toʻgʻrisida ijtimoiy tarmoq va ommaviy-axborot vositalarida rasmiy eʼlon joylashtirsin.
2. Raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan tovarlarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchi tadbirkorlik subyektlari oʻz faoliyatini toʻxtatmoqchi boʻlganda, tuman (shahar) soliq inspeksiyasini bir oy oldin xabardor qilish tartibi joriy etilsin.
Bunda soliq inspektori uch ish kunida chakana savdo huquqi uchun yigʻimlarning toʻliq toʻlanganligi hamda alkogol, tamaki va pivo mahsulotlarining ombordagi qoldiqlarini xatlovdan oʻtkazadi.
4. Soliq qoʻmitasi:
a) bir hafta muddatda Soliq qoʻmitasining belgilangan umumiy shtat birliklari doirasida 7 ta shtat birligidan iborat alohida tuzilma tashkil etsin hamda raqamli markirovkalash qoidalariga rioya etilishini nazorat qilish, yashirin ishlab chiqarish faoliyati va qalbaki tovarlar tarqalishiga qarshi kurashish orqali soliq tushumlarini toʻliq taʼminlash mazkur tuzilmaning asosiy vazifalari etib belgilansin;
b) Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda 2024-yil davomida tadbirkorlik subyektlari uchun raqamli markirovka qoidalari, shuningdek, raqamli markirovka tizimi bilan ishlash boʻyicha oʻquv va koʻrgazmali seminarlarni oʻtkazib borsin hamda ommaviy-axborot vositalarida, ijtimoiy tarmoqlarda keng yoritish choralarini koʻrsin;
v) bir oy muddatda majburiy raqamli markirovkalash tartiblari, shu jumladan, markirovka kodlarini chop etuvchi (tipografiya) hamda tegishli uskunalarni yetkazib beruvchi (integrator) korxonalar toʻgʻrisidagi batafsil maʼlumotlarni oʻzining rasmiy veb-saytida hamda “Soliq” mobil ilovasida joylashtirsin;
g) tegishli vazirlik va idoralar bilan birgalikda 2024-yil 1-noyabrga qadar raqamli markirovkalanadigan mahsulotlarning ulgurji savdosini faqat naqd pulsiz shaklda sotish talabini belgilashni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini;
d) Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi hamda Savdo-sanoat palatasi bilan birgalikda 2024-yil 1-dekabrga qadar xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda, savdo sohasidagi hujjatlarni tizimlashtirish, shu jumladan, ulgurji va chakana savdoni tartibga solish hamda markirovkalash qoidalarini belgilovchi Oʻzbekiston Respublikasining “Savdo toʻgʻrisida”gi Qonuni loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
5. Majburiy raqamli markirovkalash jarayonlarini jadallashtirishga qaratilgan chora-tadbirlar rejasi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 3-avgustdagi 478-son qaroriga ILOVA
Majburiy raqamli markirovkalash jarayonlarini jadallashtirishga qaratilgan
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmlari Muddat Amalga oshirish shakli Masʼul ijrochilar I. Majburiy raqamli markirovkalash tizimini takomillashtirish 1. Maʼlumotlar haqqoniyligini taʼminlash maqsadida “Asl belgisi” axborot tizimini “Litsenziya” axborot tizimi bilan oʻzaro integratsiya qilish. Ayrim faoliyat va tovar turlari boʻyicha dasturiy tizimlarni integratsiya qilish choralarini koʻrish. 2024-yil dekabr Amaliy chora-tadbirlar Soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi 2. Onlayn nazorat-kassa mashinasi va virtual kassaga ulangan, shtrix-kodlar va raqamli markirovka kodlarini toʻgʻri oʻqishni va aniqlashni taʼminlovchi maxsus qurilmalarning (2D-skanerlar, maʼlumotlarni yigʻuvchi terminallar yoki boshqa turdagi maxsus qurilmalar) narxlari sunʼiy ravishda oshib ketishining oldini olish. 1. Maxsus qurilmalar savdosida narxlarni monitoring qilib borish. 2. Maxsus qurilmalar narxlarini sunʼiy oshirish holatlari aniqlanganda, qonunchilikda belgilangan tartibda tegishli choralar koʻrish. Doimiy Amaliy chora-tadbirlar Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK 3. Marketpleyslar uchun markirovka qoidalari buzilganda, javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 1. Amaldagi holatni tahlil qilish va xalqaro tajribani oʻrganish. 2024-yil avgust-sentabr Amaliy chora-tadbirlar Soliq qoʻmitasi, Istiqbolli loyihalar milliy agentligi 2. Marketpleyslar uchun markirovka qoidalari buzilganda, javobgarlik choralarini belgilash boʻyicha takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil oktabr 4. Birjalar va elektron savdo maydonchalarida majburiy raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan tovarlarni taklif qiluvchi tadbirkorlik subyektlarining “Asl belgisi” tizimida roʻyxatga olinganligi va ularda tovar qoldigʻi mavjudligi yuzasidan nazorat oʻrnatish. 1. Birja va elektron savdo maydonchalarida savdo qiluvchi subyektlarni “Asl belgisi” tizimida roʻyxatdan oʻtish talabini belgilash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish. 2024-yil oktabr Amaliy chora-tadbirlar Soliq qoʻmitasi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi, Istiqbolli loyihalar milliy agentligi, Birjalar 2. Birja va elektron savdo maydonchalarida savdo qiluvchi subyektlarning “Asl belgisi” tizimida roʻyxatga olinganligini tekshirish imkoniyatini yaratish. 2025-yil yanvar 3. Tovar qoldiqlari toʻgʻrisidagi maʼlumotni avtomatik ravishda soliq organlariga taqdim etib borish. Doimiy 5. Bojxona deklaratsiyasida mahsulotlarning (tovar va xizmatlarning) identifikatsiya kodi (MXIK) toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish tartibini joriy qilish. 1. Xorij tajribasini oʻrganish. 2024-yil oktabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr 6. Import qilinayotgan va raqamli markirovkalanadigan tovarlarni erkin muomalaga chiqarish bojxona rejimiga rasmiylashtirishda, markirovkalash sharti bilan shartli chiqarish bojxona rejimiga rasmiylashtirishga ruxsat berish tartibini joriy qilish. 1. Xorij tajribasini oʻrganish. 2024-yil oktabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi (zaruratga koʻra) Bojxona qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi. Adliya vazirligi 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr 7. Markirovkalanadigan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, markirovkani oʻqish qurilmalaridan foydalanilgandan soʻng xarid chekini chop etish tizimini joriy qilish. 1. Xorij tajribasini oʻrganish. 2024-yil oktabr Normativ — huquqiy hujjat loyihasi Soliq qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr 8. Raqamli markirovkalanishi lozim boʻlgan mahsulotlar realizatsiya qilinganda, markirovkalash qoidalariga rioya qilinganligini elektron hisobvaraq — fakturalarda xamda onlayn nazorat kassa mashinasining toʻlov cheklarida avtomatik tekshirish mezonlarini ishlab chiqish. 1. Xorij tajribasini oʻrganish. 2024-yil oktabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Soliq qoʻmitasi, Savdo-sanoat palatasi, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr 9. Raqamli markirovkalashning qonunchilikda belgilangan qoidalarini qayta koʻrib chiqish va takomillashtirish. 1. Xorij tajribasini oʻrganish. 2024-yil sentabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Soliq qoʻmitasi , Savdo-sanoat palatasi, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr II. Raqamli markirovkalashni ragʻbatlantirish 10. Tadbirkorlik subyektlarini barqarorlik reytingi boʻyicha baholashda markirovkalash talablarining bajarilishini inobatga olish. 1. Reytingni baholashda markirovkalash talablari uchun ball berish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2024-yil noyabr Amaliy chora-tadbirlar Savdo-sanoat palatasi, Soliq qoʻmitasi, Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil 2. Qonunchilik hujjatlariga oʻzgartirishlar kiritish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 11. “CRPT TURON” MCHJ tomonidan tizim ishlashi uchun zarur boʻlgan zaxira server, telekommunikatsiya va boshqa asbob-uskunalarni Soliq qoʻmitasiga joylashtirish. 1. Soliq qoʻmitasi tizimidagi maʼlumotlar asosida tahlil va nazorat qiluvchi dasturiy taʼminotni ishlab chiqish. 2024-yil noyabr Amaliy chora-tadbirlar Soliq qoʻmitasi, “CRPT TURON” MCHJ 2. “Asl belgisi” MAT maʼlumotlariga asosan savdo faoliyatida markirovkalanadigan tovarlar ishlab chiqarilgandan (import qilingandan, xarid qilingandan) keyin 6 oy ichida realizatsiya qilinmagan deb koʻrsatilgan holatlar toʻgʻriligini qatʼiy nazoratga olish. Doimiy 12. Markirovka kodlarini tekshirish imkoniyatini kengaytirish maqsadida boshqa mobil ilovalarda ushbu funksiyani yaratish. Tovarlar savdosi soliq organlarining maxsus mobil ilovasida markirovka kodlarini tekshirish imkoniyatini yaratish. 2025-yil yanvar Amaliy chora-tadbirlar Soliq qoʻmitasi, Raqamli texnologiyalar vazirligi, “CRPT TURON” MCHJ 13. Balansida markirovkalanadigan tovarlari mavjud boʻlgan tadbirkorlik subyektlarini tugatish jarayonida tovarlarning mavjud qoldiqlari boʻyicha hisobot berish amaliyotini joriy qilish. 1. Xalqaro tajribani oʻrganish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2024-yil dekabr Normativ-huquqiy hujjat loyihasi Soliq qoʻmitasi, Adliya vazirligi 14. Aholini qalbaki mahsulotlardan himoya qilish, yashirin ishlab chiqarish faoliyati va qalbaki tovarlar tarqalishiga qarshi kurashish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar ishlab chiqish. 1. Amaliy chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash va uning asosida ishlarni tashkil etish. 2. Ommaviy axborot vositalarida mazkur yoʻnalish boʻyicha targʻibot — tashviqot ishlarini amalga oshirish. 2025-yil yanvar Amaliy chora-tadbirlar Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti, boshqa nazorat qiluvchi organlar, ommaviy axborot vositalari
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 3-avgust,
478-son