UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 5-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 5 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ПАСПОРТИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ДАЛОЛАТНОМА

НИЗОМ

СХЕМАСИ

ҚАРОРИ

ПАСПОРТИ

Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида »ги, « Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармони ҳамда «Республикада кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришда маҳаллий тадбиркорларни кенг жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 11 январдаги ПҚ-17-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

а) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

б) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

в) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга 4-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:

ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан махсус электрон тизим орқали расмийлаштириш;

минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш паспортини тасдиқлаш.

3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланмасини ва бу борадаги халқаро тажрибани таҳлил қилиб, Мажбурий рақамли маркировкалаш жорий этиладиган ҳамда тажриба лойиҳалари амалга ошириладиган айрим турдаги маҳсулотлар рўйхатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги хавф-хатарларни таҳлил қилиб, хавфларни бошқаришга асосланган танлаб олишнинг автоматлаштирилган механизмини шакллантирсин ва амалиётга жорий этилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Ушбу қарорнинг 1-2-бандлари мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига 1-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ААТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими;

рухсатнома — минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)ни мазкур Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

талабгор — минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома олиш мақсадида мурожаат қилган жисмоний ва юридик шахс.

3. Рухсатнома Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан берилади.

4. Рухсатнома талаб этиладиган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг рўйхати мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ белгиланади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдосини амалга ошириш учун лицензияга эга ёки ўз эҳтиёжлари учун ишлатадиган жисмоний ва юридик шахслар томонидан олиб кирилади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўз эҳтиёжлари учун олиб кирган жисмоний ва юридик шахслар улардан ўзларига тегишли ер майдонларида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланадилар. Бунда, улар билан улгуржи ёки чакана савдо амалга оширилиши тақиқланади.

5. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан рухсатномада белгиланган талаб ва шартларга риоя этилиши Агентлик ва Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) томонидан назорат қилинади.

6. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хорижий мамлакатлардан сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини олиб киришдан муҳофаза этиш мақсадида берилади.

7. Агентлик талабгорлар томонидан рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотларни расмий веб-сайтига, «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ҳамда ААТга жойлаштиради.

8. Рухсатнома ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.

2-боб. Рухсатномани беришга оид талаблар ва шартлар

9. Қуйидагилар рухсат беришга оид талаблар ва шартлар ҳисобланади:

ушбу Низомнинг 3-иловаси билан тасдиқланган паспорт (кейинги ўринларда — Паспорт)нинг 9-бандида келтирилган талаблар ва шартларга риоя этилиши шартлиги ҳамда уларни бажариш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олиш;

рухсатномани олиш, қайта расмийлаштириш ва муддатини узайтириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилигини таъминлаш;

юридик шахс бўлган талабгорнинг номи, юридик манзили ўзгарганлиги рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ёки филиал ва ваколатхона очилгандан сўнг ваколатли органга ўн иш куни ичида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки ААТдаги шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш;

жисмоний шахс бўлган талабгорнинг унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, тадбиркорлик субъекти қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки ААТ орқали мурожаат қилиш.

Паспортнинг 9-бандида ушбу бандга қўшимча равишда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш фаолиятини амалга ошириш (ҳаракатларни бажариш) учун алоҳида талаб ва шартлар белгиланади.

3-боб. Рухсатнома олиш учун ариза бериш ва уни кўриб чиқиш тартиби

10. Талабгор ёки унинг номидан иш юритиш ваколатига эга бўлган шахслар электрон рақамли имзосидан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда (талабгор — жисмоний шахслар учун ЭРИ ўрнига Мобил-ID тизимидан ҳам фойдаланиш мумкин) рухсатномани олиш учун «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали ариза юборади.

Аризага Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар илова қилинади.

Ариза талабгордан «Ягона дарча» божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ААТ орқали электрон шаклда, талабгорнинг ЭРИ билан тасдиқланган ҳолда қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат (белги) автоматик равишда талабгорга юборилади.

11. Талабгордан ушбу Низомнинг 10-банди ва Паспортнинг 5-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

12. Аризани кўриб чиқиш учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Агентликнинг ҳисобварағига ўтказилади.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланган йиғим талабгор аризасидан воз кечган тақдирда ёки ариза кўриб чиқилгандан сўнг рухсатнома бериш рад этилган тақдирда талабгорга қайтарилмайди.

13. Аризага киритилган маълумотлар ААТ орқали идоралараро ҳамкорлик тизимларида мавжуд маълумотлар асосида дастлаб автоматик равишда таққосланади ва текширилади.

Ариза қуйидаги ҳолларда автоматик равишда қабул қилинмайди:

нотўғри ёки ёлғон маълумотлар киритилганлиги ААТ орқали аниқланганда;

мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган йиғим тўланмаганда;

рухсатнома беришга оид талаб ва шартларга риоя этилиши тасдиқланмаганда;

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси учун лицензия мавжуд бўлмаганда;

рухсатномалар реестрида талабгорнинг айни бир хил фаолият бўйича киритилган ва амалда бўлган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда;

талабгорнинг айни бир хил фаолиятни ёки ҳаракатни амалга ошириши муайян муддатга тўхтатилганда;

талабгор томонидан рухсатнома бўйича танланган фаолиятни амалга ошириш ва/ёки ҳаракат суднинг қарорига асосан муайян муддатга тақиқланганда.

Мазкур бандда кўрсатилганлардан ташқари бошқа асослар билан аризани қабул қилмасликка йўл қўйилмайди.

14. Рухсатнома ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилади.

Рухсатнома ўн икки ой муддатга тақдим қилинади, агар талабгор томонидан ўн икки ой муддатда минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар олиб кирилмаган тақдирда, рухсатноманинг амал қилиш муддати тўхтатилади ва янги рухсатнома олиш учун қайта ариза берилади.

15. Рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор Агентликка ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва қарорга мувофиқ тегишли ҳужжат ҳақида талабгорга ААТ орқали электрон шаклда хабар берилади.

16. Қуйидагилар рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлади:

рухсатнома берилиши учун Паспортнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг талабгор томонидан тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

талабгорнинг рухсатнома беришга доир талаблар ва шартларга мувофиқ эмаслиги;

талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки ёлғон маълумотларнинг мавжудлиги;

олиб кирилиши режалаштирилган маҳсулотнинг яроқлилик муддати Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган даврдан бошлаб олти ойдан кам эканлиги;

Агентлик ёки соҳа юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан ўтказиладиган ўрганишлар, тадқиқотлар, текширувлар ёки бошқа илмий ва техник баҳолашлар якунлари бўйича асосланган салбий хулоса олиш.

Мазкур банднинг иккинчи-бешинчи хатбошиларида белгиланган рухсатномани беришни рад этиш учун асосларнинг бартараф этилишига муддат берилиши назарда тутилади.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, рухсатномани беришни мақсадга мувофиқ эмас деган сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.

17. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарнома талабгорга электрон шаклда рад этиш сабаблари, қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари ва талабгор кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат белгиланган ҳолда юборилади.

Талабгор рад этиш сабабларини бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги ёзма хабарнома олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан кам бўлмаслиги керак.

18. Талабгор рухсатномани беришни рад этиш учун асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсатномани бериш ёки беришни рад этиш талабгордан рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида Агентлик томонидан такроран кўриб чиқилади. Ариза такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

19. Ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда ариза берувчига илгари ёзма хабарномада баён қилинмаган рад этиш сабаблари Агентлик томонидан келтирилишига йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.

20. Рухсатномани бериш рад этилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин талабгор томонидан топширилган ариза янги топширилган ҳисобланади ва Агентлик томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.

21. Талабгор рухсатнома бериш рад этилганлиги, шунингдек, Агентлик мансабдор (ваколатли) шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг муддатини узайтириш ва ўзгартириш тартиби

22. Рухсатноманинг амал қилиш муддати тугагач, у талабгор аризасига кўра қўшимча ўн икки ой муддатгача узайтирилиши мумкин. Рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги ариза Агентликка мазкур ҳужжатнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши керак. Рухсатноманинг амал қилиш муддати йиғим ундирилмаган ҳолда узайтирилади.

23. Рухсатнома олган юридик шахслар қайта рўйхатдан ўтганда, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, беш иш куни давомида Агентликка рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларнинг тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилган ҳолда топшириши шарт.

24. Рухсатнома олган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда, беш иш куни давомида Агентликка рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда топшириши шарт.

25. Рухсатнома қайта расмийлаштирилгунига қадар уни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берган жисмоний ва юридик шахслар ёхуд уларнинг ҳуқуқий вориси рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида берилган, қабул қилиб олинган санаси ҳақида Агентликнинг белгиси қўйилган ариза асосида унда кўрсатилган ҳаракатни ва (ёки) фаолиятни амалга оширади.

26. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда Агентлик томонидан рухсатномалар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Рухсатнома аризага тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, Агентлик томонидан қабул қилиб олинган кундан эътиборан беш иш куни давомида қайта расмийлаштирилади.

27. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ариза берувчиларнинг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризаси Агентлик томонидан кўриб чиқилганда ва рухсатнома қайта расмийлаштириб берилганда, мазкур Низомнинг 12-бандида назарда тутилган йиғимнинг ярми ундирилади.

5-боб. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш

28. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 , 33 ва 34-моддаларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

6-боб. Рухсатномалар реестрини юритиш

29. Агентлик рухсатномалар реестрини юритади ва уларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.

30. Рухсатномалар реестрида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

рухсатнома берилган юридик шахслар тўғрисидаги асосий маълумотлар: номи, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами;

рухсатнома берилган сана ва рақами;

рухсатноманинг амал қилиш муддати;

рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг ҳамда амал қилиш муддатини узайтиришнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиш ва тиклаш учун асос ва сана;

рухсатномани бекор қилишнинг асоси ва санаси;

рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, бекор қилиш ва тугатиш, қайта расмийлаштиришнинг ҳамда бекор қилишнинг асослари ва санаси.

31. Рухсатномалар реестридаги маълумотлар очиқ ҳисобланади ҳамда ушбу реестр «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилган рухсатномалар асосида «реал вақт» режимида шаклланади.

7-боб. Якунловчи қоида

32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг рўйхати

ТИФ ТН кодлари Номланиш Минерал ўғитлар * 2814 20 000 0 дан * 2827 10 000 0 дан * 2834 29 800 0 дан 3102 дан Азотли ўғитлар * 2510 20 000 0 дан * 2835 25 000 0 дан * 2835 26 000 0 дан 3103 дан Фосфорли ўғитлар * 2827 39 850 0 дан * 2833 29 800 0 дан 3104 дан Калийли ўғитлар * 2834 21 000 0 дан * 2835 24 000 0 дан 3105 дан Таркибида икки ёки учта озуқа моддалари бўлган минерал ёки кимёвий ўғитлар: азот, фосфор ва калий; бошқа ўғитлар; брутто оғирлиги 10 кг дан ошмаган таблетка ёки аналог шаклидаги ёки қадоқланган мазкур гуруҳ товарлари. * 2810 00 дан * 2827 дан * 2833 дан * 2840 дан * 2841 70 000 0 дан Микроўғитлар Ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар 2903 39 110 0 бромметан (метилбромид) 3808 Чакана савдо учун шакл ёки қадоқларга, тайёр препарат ёки маҳсулотлар сифатида қадоқланган инсектицидлар, родентицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ўсимликлар ўсишини бошқарувчи воситалар, дезинфекция воситалари ва уларга аналог воситалар (масалан, олтингугурт билан ишланган ленталар, таёқлар ва шамлар, чивин қоғози); - ушбу товар гуруҳининг 1 субпозициясида кўрсатилган товарлар; 3808 52 000 0 - ДДТ (ISO) (клофенотан (INN)), нетто вазни 300 г дан кўп бўлмаган қадоқларда; 3808 59 000 -- бошқалар; 3808 59 000 1 --- таркибида 4,6-динитро-о-крезол (ДНОК (ISO)) ёки унинг тузлари ёки трибутил бирикмалари ёхуд бу моддалар аралашмалари бўлган; --- бошқалар; 3808 59 000 2 ---- алдикарб (ISO) ёки пента ва октабромобифенил оддий эфирлари ёки перфтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари, ёки перфтороктансульфонамидлар ёхуд перфтороктансульфонил-флоридларни ўз ичига олган инсектицидлар; 3808 59 000 3 --- алахор (ISO) ёки азинофосметил (ISO) ёки эндосульфан (ISO) ўз ичига олган инсектицидлар; 3808 59 000 4 --- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари ёки перфтороктансульфонамидлар ёки перфтороктансульфонил-фторид бўлган фунгицидлар; 3808 59 000 5 --- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари ёки перфтороктансульфонамидлар ва перфтороктансульфонил-фторид бўлган гербицидлар 3808 59 000 8 --- таркибида алахлор (ISO) ёки алдикарб (ISO), азинфосметил (ISO), эндосульфан (ISO), пента ва октабромдифенил оддий эфирлари ёки пентафтороктансульфон кислотаси ва унинг тузлари, перфтороктансульфонамидлар ёки перфтороктансульфонилфторид бўлган родентицидлар; 3808 59 000 9 --- бошқалар; --- ушбу товар гуруҳининг 2 субпозициясида кўрсатилган товарлар; 3808 61 000 -- нетто вазни 300 г дан кўп бўлмаган қадоқларда; 3808 61 000 1 --- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган; 3808 61 000 2 --- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган; 3808 61 000 3 --- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO) бўлган; 3808 62 000 --- нетто вазни 300 г дан кўп бўлган, лекин 7,5 кг дан кўп бўлмаган қадоқларда: 3808 62 000 1 --- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган; 3808 62 000 2 --- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган; 3808 62 000 3 --- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO) бўлган; 3808 69 000 -- бошқалар; 3808 69 000 1 --- таркибида альфа-циперметрин (ISO), бифентрин (ISO), цифлутрин (ISO), дельтаметрин (INN, ISO), этофенпрокс (INN) ёки лямбда-цигалотрин (ISO) бўлган; 3808 69 000 2 --- таркибида хлорфенапир (ISO) бўлган; 3808 69 000 3 --- таркибида бендиокарб (ISO), фенитротион (ISO), малатион (ISO), пиримифос-метил (ISO) ёки пропоксур (ISO); --- бошқалар; 3808 91 --- инсектицидлар: 3808 91 100 0 --- пиретроидлар асосида 3808 91 200 0 --- хлорланган углеводородлар асосида 3808 91 300 0 --- карбаматлар асосида 3808 91 400 0 --- форфорорганик бирикмалар асосида 3808 91 900 0 --- бошқалар 3808 92 --- фунгицидлар: --- анорганик: 3808 92 100 0 ---- мис бирикмалари асосида бўлган препаратлар 3808 92 200 0 ---- бошқалар --- бошқалар: 3808 92 300 0 ---- дитиокарбаматлар асосида 3808 92 400 0 ---- бензимидазоллар асосида 3808 92 500 0 ---- диазоллар ёки триазоллар асосида 3808 92 600 0 ---- диазинлар ёки морфолинлар асосида 3808 92 900 0 ---- бошқалар 3808 93 -- гербицидлар, унувчанликни тўхтатувчи ва ўсимликлар ўсишни бошқарувчи воситалар: --- гербицидлар: 3808 93 110 0 ---- феноксифитогормонлар асосида 3808 93 130 0 ---- триазинлар асосида 3808 93 150 0 ---- амидлар асосида 3808 93 170 0 ---- карбаматлар асосида 3808 93 210 0 ---- динитроанилин ҳосилалари асосида 3808 93 230 0 ---- карбамид, урацил ёки сульфонилкарбамид ҳосилалари асосида 3808 93 270 0 ---- бошқалар 3808 93 300 0 --- унувчанликни тўхтатувчи воситалар 3808 93 900 0 --- ўсимликлар ўсишни бошқарувчи воситалар 3808 99 -- бошқалар: 3808 99 100 0 --- родентицидлар 3808 99 900 0 --- бошқалар

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома бериш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Талабгор (жисмоний ва юридик шахслар) Рухсатномани олиш учун талабгорлар томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бевосита «Ягона дарча» тамойили асосида Низом билан белгиланган шаклга мувофиқ ариза ва талаб этиладиган барча ҳужжатлар ҳамда маълумотлар тақдим этилади. Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал 2-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 1. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан ариза кўриб чиқилиши учун талабгордан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. 2. Талабгорнинг рухсатнома олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилади. 3. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштириш ёки рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 4. Агентликнинг қарори билан расмийлаштирилган рухсатнома ёки уни беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ҳақидаги хабарни талабгорга ААТ орқали электрон шаклда юборади. 5 иш куни давомида

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома

1. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи: Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш учун рухсатнома 2. Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар): Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш 3. Ариза берувчилар тоифаси: Жисмоний ва юридик шахслар (талабгор) 4. Рухсат этиш тартиб- таомиллари соҳасидаги ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 5. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Рухсатномани олиш учун минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун аввал* талабгор томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: а) ариза. Аризада қуйидагилар кўрсатилади: талабгорлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳақидаги маълумотлар (жисмоний ва юридик шахслар) номи, рақами, берилган кун, ой, йил); СТИР рақами; Олиб кириш мақсади (савдо / ўз эҳтиёжи учун); ТИФ ТН коди; маҳсулотнинг савдо номи; Фаол модда ва нисбати; ишлаб чиқариш санаси; яроқлилик муддати; Физик хоссаси; рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома рақами; миқдори ва лот (партия) рақами; қадоқ тури ва ҳажми; кафолатнома (минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг оригинал спецификацияси ҳамда махфий таркибига мувофиқ кафолатли ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган ҳужжат) ва таржимаси мавжудлиги; маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат; ишлаб чиқарувчи ташкилий номи, жойлашган жойи (почта манзили) ва бошқа реквизитлари; Олиб кириладиган божхона пости номи; транспорт тури. б) экспорт қилувчининг мувофиқлик сертификати ва таржимаси; в) кафолатнома (минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг оригинал спецификацияси ҳамда махфий таркибига мувофиқ кафолатли ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида ишлаб чиқарувчи томонидан бериладиган ҳужжат) ва таржимаси; г) олиб кириладиган кимёвий воситаларнинг спецификацияси. 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари 7. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори: Ундирилмайди 8. Аризани кўриб чиқиш муддати: 5 иш куни 9. Рухсат этишга оид талаб ва шартлар: а) рухсатноманинг амал қилиш муддатида, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар олиб кирилмаган тақдирда, талабгор томонидан рухсатнома олиш учун қайта ариза берилади*; б) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга бўлиш (ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ҳолатлар бундан мустасно); в) олиб кириладиган маҳсулотининг яроқлилик муддати маҳсулотнинг республикага кириб келиш вақтида олти ойдан кам бўлмаслиги шарт; г) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ёпиқ ва изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган транспортда олиб кирилиши лозим*; д) ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан, мазкур Низомга, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ҳамда қўллаш қоидаларига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашувига ва атроф-муҳит ифлослантирилишига йўл қўймаслик; е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш тўғрисидаги ахборотга риоя этиши; ж) яроқсиз ҳолга келган ва (ёки) қўлланилиши тақиқланган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ҳамда уларнинг идишларини зарарсизлантиришга, утилизация қилишга, кўмиб ташлашга ва йўқ қилишга доир талабларга риоя этиш; з) ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан ўз ваколати доирасида берилган зарур кўрсатмаларни бажариш, ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик бузилиш ҳолатлари аниқланганда, белгиланган чекловлар ва кўрсатмаларга риоя қилиш; и) Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни халқаро стандарт талабларига, савдо шартномаларида (битимларида) назарда тутилган шартларга жавоб беришига эришиш; к) Ўзбекистон Республикасига экспорт қилувчи мамлакатлардан олиб кирилиши режалаштирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ғайриқонуний нусхаларининг олди-сотдисини амалга оширмаслик ҳамда кириб келиш хавфининг олдини олиш; л) рухсатномани бериш натижасида ҳаракатларни ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларига ҳамда уларнинг яшаш муҳитига хавф солмаслик чораларини кўриш; м) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида рухсатнома талабларига мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказиш; н) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда рухсатнома талабларига амал қилиш; о) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни хорижий мамлакатлардан қўл юки ёки багажда олиб кириш, почта жўнатмаларида юбориш, шунингдек бошқа юк билан олиб ўтиш тақиқланади*. Бунда тажриба-синов учун рухсатнома асосида почта жўнатмаларида юбориш мумкин. 10. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар: Мавжуд эмас 11. Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Ўн икки ой 12. Изоҳ: *Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

ГЕРБ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш учун РУХСАТНОМА _______ -сон сана Рухсатнома берилган жисмоний ва юридик шахснинг номи СТИР рақами Рухсатноманинг амал қилиш муддати 1. ТИФ ТН коди * 1. 2. ... 2. Маҳсулот савдо номи 1. 2. ... 3. Фаол модда ва нисбати 1. 2. ... 4. Ишлаб чиқарилган санаси 1. 2. ... 5. Яроқлилик муддати маҳсулотни республикага кириб келиш вақтида олти ойдан кам бўлмаслиги шарт! 6. Физик хоссаси 1. 2. ... 7. Рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома рақами санаси 1. 2. ... 8. Миқдори 1. 2. ... 9. Қадоқнинг ҳажми 1. 2. ... 10. Маҳсулот ишлаб чиқарилган мамлакат 1. 2. ... 11. Ишлаб чиқарувчи корхона номи, манзили, алоқа рақамлари 12. Олиб кириладиган ТИФ божхона пости номи 13. Олиб кириладиган маҳсулотлар рақамли маркировкаланган бўлиши талаб этилади* Ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига 2-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қонунчиликда белгиланган талаб ва шартларга риоя этилганлигини кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ААТ — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг автоматлаштирилган ахборот тизими;

Агентлик — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги;

кўрик далолатномаси — ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган кўрик натижасида расмийлаштириладиган ҳужжат;

рухсатнома — Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб киришга рухсатнома олиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришга Агентлик томонидан рухсат берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

хабар берувчи — минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш вақтида уларнинг рухсатнома талабларига мувофиқлиги юзасидан кўрикдан ўтказиш учун мурожаат қилувчи жисмоний ва юридик шахслар;

ўсимликлар карантини давлат инспектори — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар)нинг, туман (шаҳар) ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлимлари (кейинги ўринларда — туман/шаҳар бўлимлари)нинг агрономлари, ўсимликлар карантини бўйича ташқи иқтисодий фаолият чегара пунктларидаги, ўсимликлар карантини бўйича давлатлараро чегара пунктларидаги, республика ички автомобиль йўлларидаги, темир йўл станцияларидаги, аэропортлардаги, дарё портидаги ўсимликлар карантини чегара пунктларининг, шунингдек, почтамтдаги ўсимликлар карантини пунктининг мудирлари ҳамда агрономлари.

3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан кўрикдан ўтказилади.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоида ҳамда тартибларга, мазкур воситалар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан назорат ўрнатилган тартибда риоя этилади.

2-боб. Дастлабки кўрикдан ўтказиш

5. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикасига олиб кириш вақтида дастлабки кўрикдан ўтказилади.

6. Кўрикдан ўтказиш учун хабар берувчи томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб киришдан камида уч иш куни олдин Агентликка ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ААТ орқали электрон хабар берилади.

7. Ўзбекистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Агентлик томонидан берилган рухсатнома асосида олиб кирилади.

8. Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар юкланган транспорт воситалари чегара масканларида ўсимликлар карантини давлат инспекторлари томонидан дастлабки кўрикдан ўтказилади.

9. Ўзбекистон Республикаси чегара ўтказиш пунктларида дастлабки кўрик жараёнида транспорт воситалари ва уларнинг юк хоналари (махсус пломбаланган юкхоналар бундан мустасно) ўсимликлар карантини давлат инспектори талабига биноан, ушбу транспорт воситаларидаги ҳайдовчилар ёки юк эгалари иштирокида очиб кўрилади.

10. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан чегара масканларида дастлабки кўрик ўтказишда рухсатноманинг мавжудлиги, амал қилиш муддати ААТ орқали текширилади, шунингдек, транспорт воситаларининг ташқи қисми, муҳрланмаган бошқа кимёвий воситаларни яширин олиб кириши мумкин бўлган жойлар визуал кўрикдан ўтказилади.

Ўсимликлар карантини давлат инспектори кўрик натижаси ижобий бўлганда, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни республика ҳудудига чегара ўтказиш пункти орқали олиб киришга рухсат беради ҳамда ААТда шу ҳақда белги қўяди.

11. Кўрик натижасида рухсатнома мавжуд бўлмаган ёки унинг амал қилиш муддати ўтганлиги ёхуд минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг яширин равишда олиб кирилаётганлиги аниқланган тақдирда, ушбу воситалар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилишига оид ушбу Низомга 3 1 -иловага мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кирувчи юридик шахс вакили ёки жисмоний шахсга (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолади. Далолатнома тузилган вақтдан бошлаб 24 соат ичида Агентликка ААТ орқали хабар берилади.

12. Ўзбекистон Республикасига минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб киришда божхона органи билан келишилган хавфни бошқариш тизими орқали улар тасодифий танлов асосида иккиламчи кўрикдан ўтказилади.

3-боб. Иккиламчи кўрикдан ўтказиш

13. Иккиламчи кўрик:

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва бошқа қонунчиликни бузганлик тўғрисидаги мавжуд ахборотни текшириш учун;

танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда хавфни бошқариш тизими асосида ўтказилади.

Бунда дастлабки кўрик давомида ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан иккиламчи кўрик ўтказиш хулосаси қабул қилинади.

14. Иккиламчи кўрик ўтказиш бўйича хулоса қабул қилинган вақтдан бошлаб, бир иш кунида хабар берувчи ААТ орқали базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўловни амалга оширган ҳолда, юкни божхона назорати остидаги омборга жойлаштириб, ўсимликлар карантини давлат инспекторини иккиламчи кўрикка жалб этиши шарт.

15. Хабар берувчининг ААТ орқали минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни иккиламчи кўрикдан ўтказиш бўйича юборган мурожаати ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда ушбу Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ кўрик далолатномаси расмийлаштирилади.

16. Кўрик далолатномаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолашга асос бўлади.

17. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳоланиши қуйидаги ҳолатларда рад этилади ва хабар берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан республика ҳудудидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши таъминланади:

рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларининг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос келмаса;

талабгор томонидан ҳар бир қадоғига рақамли маркировкаланмаганда;

импорт қилиниши режалаштирилган маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам бўлганда;

лаборатория экспертизаси хулосасида давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланганда.

Ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг импорти рад этилишига йўл қўйилмайди.

18. Белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органи мутахассиси томонидан талабгор (ёки унинг вакили) ҳамда ўсимликлар карантини давлат инспектори иштирокида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг мувофиқлигини баҳолаш учун белгиланган тартибда ва белгиланган миқдорда намуна олади ва синов лабораториясига юборади.

19. Синов лабораториясида минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ҳамда рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга мувофиқлиги баҳоланади.

Лаборатория экспертизаси талаб этиладиган муддат қўлланмаларда белгиланади.

20. Мазкур Низомнинг 17-бандида кузатилган ҳолатларнинг белгиланган муддатларда бартараф этилиши таъминланмаган тақдирда, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилишига оид ушбу Низомга 3 1 -иловага мувофиқ шаклда икки нусхада далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кирувчи юридик шахс вакили ёки жисмоний шахсга (унинг вакили ёки юкни қабул қилиб олувчи, ташувчига) берилади, иккинчи нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида қолдирилади.

4-боб. Рақамли маркировка (матрик штрихли код) билан бошқариш

21. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими (кейинги ўринда — рақамли маркировка) билан бошқарилади.

22. Олиб кириладиган минерал ўғитларни ва кимёвий воситалар рақамли маркировкаланган бўлиши талаб этилади. Бунда «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторига ариза билан мурожаат қилинади.

23. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларда ўтказилган кўрикда рақамли маркировкаланмаганлиги (ёки тўлиқ қўйилмаганлиги) аниқланганда, хабар берувчига рақамли маркировкалаш бўйича ўттиз кун муддат берилади.

24. Хабар берувчи «Asl belgisi» маҳсулотларни маркировкалаш ва кузатиб бориш миллий ахборот тизими операторидан рақамли маркировка кодини олиб, маҳсулотнинг ҳар бир қадоғига қўйилишини таъминлайди. Мазкур Низомнинг 23-банди билан белгиланган ўттиз кун муддат ичида ушбу амалиёт бажарилмагани олиб киришнинг тўлиқ рад этилишига сабаб бўлади.

5-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўрганиш ҳамда таҳлил ишларини амалга ошириш

25. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоида ҳамда тартибларга риоя этилиши, мазкур воситалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитга салбий таъсири юзасидан ўрганиш ҳамда таҳлилий ишлар бевосита Агентлик томонидан ташкил этилади.

26. Агентлик томонидан ўрганиш ҳамда таҳлилий ишлар амалга оширилишида санитария-эпидемиологик ва экологик хавфсизлик юзасидан назорат талаб этилган тақдирда, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари мансабдор шахслари жалб қилиниши мумкин.

27. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича ўрганиш ҳамда таҳлил ишлари қуйидаги жойларда амалга оширилади:

Ўсимликлар карантини чегара масканларида;

божхона омборлари;

улгуржи ва чакана савдо объектларида (савдо расталари ва омборлар);

истеъмолчи омборларида.

28. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда туман/шаҳар бўлимларининг ўсимликлар карантини давлат инспектор(лар)и томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида қуйидагилар текширилади:

а) рўйхатга олинганлиги;

б) таркиби, физик-кимёвий хусусиятлари ва сифатлилик даражаси;

в) маркировкаси маҳсулотни таснифлаш, қадоқлаш ва маркировкалаш тўғрисидаги талабларга мувофиқлиги;

г) яроқлилик муддати;

д) тавсия этилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларига ножўя таъсири;

е) тавсия этилган зарарли организмларга нисбатан самарасизлиги ёки самарадорлиги паст ҳолатлари.

29. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан қуйидагиларни аниқлашда таҳлил ишлари учун намуналар олинади:

таркиби, физик-кимёвий хусусиятлари ва сифатлилик даражаси;

тавсия этилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларига ножўя таъсири;

самарадорлиги.

30. Намуналар ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан белгиланган миқдорда олинади ва 4-иловадаги шаклга асосан уч нусхада намуна олиш тўғрисидаги далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси ўсимликлар карантини давлат инспекторида, бир нусхаси аккредитациядан ўтган лабораторияга ҳамда бир нусхаси намуна олинган жойнинг масъул ходимига берилади.

31. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар ёрлиғи (маркировкаси) назоратдан ўтказилганда, ёрлиғи маҳсулотни таснифлаш, қадоқлаш ва маркировкалаш тўғрисидаги талабларга жавоб бермаган тақдирда, минерал ўғитлар ва кимёвий воситалардан мажбурий тартибда икки нусхадан намуна олинади, қўшимча тарзда 5-иловадаги шакл бўйича «Минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ёрлиғи (маркировкаси) назорати далолатномаси» расмийлаштирилади.

32. Назорат мақсадида минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг лаборатория таҳлиллари фақатгина мазкур соҳада аккредитациядан ўтган лаборатория томонидан амалга оширилади.

33. Минерал ўғитларнинг сифати уларнинг рўйхатга олинганлик гувоҳномасида белгиланган таркиб ва хоссалари (техник стандарт ва/ёки анализ сертификати)га мувофиқлиги бўйича аниқланади.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг сифатини ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида ўтказилган физик-кимёвий таҳлилларда 6-иловада кўрсатилган хусусиятлар аниқланади.

34. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг сифатини ўрганиш (таҳлил қилиш) давомийлиги таҳлил ўтказиш услубларига мувофиқ белгиланади.

35. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг сифатини назорат қилиш бўйича ўтказилган таҳлил натижалари бўйича ҳисоботлар уч кундан кечиктирмай 7-иловалардаги шакллар асосида Агентликка юборилади.

36. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сифатини назорат қилиш бўйича ўтказиладиган лаборатория таҳлиллари натижаларида фаол моддалар миқдорида аниқланган кўрсаткичлар сифатни назорат қилиш мақсадида таҳлил қилинган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларга тааллуқли фаол моддалар миқдоридаги фарқлар мазкур Низомга 8-иловадаги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 мартдаги 115-сон қарори билан тасдиқланган Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини синовдан ўтказиш ҳамда рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 13-иловадаги рухсат этилган салбий оғиши доирасида бўлишига йўл қўйилади.

37. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик хоссаларида рухсат этилган салбий оғишини қўллаш мезонларида Низомга 9-иловага мувофиқ тўғридан-тўғри қишлоқ хўжалигида назорат қилиш учун ишлатиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар бўйича рўйхатдан ўтган фаол модданинг тозалиги инобатга олинади.

Ўрганиш давомида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг инсон саломатлиги ва атроф-муҳитга салбий таъсири мавжудлиги аниқланса, Агентлик томонидан маҳсулотни фойдаланишдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.

6-боб. Якунловчи қоидалар

38. Импорт қилиниши рад этилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар уч ой муддатгача хабар берувчи томонидан реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши шарт.

39. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бўйича лаборатория текширувлари, тегишли экспертиза ўтказиш, рақамли маркировка кодини ишлаб чиқариш ёки юклаш ва ҳар бир қадоғига рақамли маркировка кодини қўйиш билан боғлиқ ҳамда реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ харажатлар хабар берувчи ҳисобидан қопланади.

40. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади

41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб киришда кўрикдан ўтказиш

Босқичлар муддати Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Хабар берувчи (Жисмоний ва юридик шахслар) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига бевосита автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ) орқали белгиланган шаклга мувофиқ хабар беради. Минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришдан камида 3 иш куни олдин 2-босқич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги 1. Жисмоний ва юридик шахснинг хабарини кўриб чиқади. 2. Хабарни тааллуқли ўсимликлар карантини давлат инспекторига юборади. 3. Ўсимликлар карантини давлат инспектори томонидан кўрикдан ўтказиш, лаборатория таҳлиллари учун намуналар олинади. 4. Кўрик далолатномасини расмийлаштиради ва тақдим қилади. Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қайд этилган божхона пунктига келиб тушган санадан бошлаб 3 иш куни ичида *

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар олиб кирилиши учун олдиндан хабар бериш шакли

Олдиндан хабарнома санаси: 20 ___ й. « ____» ____________. (1) Жисмоний шахс ёки юридик шахс номи: __________ (2) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун берилган рухсатнома рақами ва санаси: __________ (3) олиб кирилиши қайд этилган пункт номи: __________ (4) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг савдо номи: __________ (5) Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни рўйхатдан ўтказиш рақами: __________

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

«0000000 — сон КЎРИК ДАЛОЛАТНОМАСИ __________ ___________ ___ _ __ ўсимликлар карантини давлат инспектори _______ _ _____________________ томонидан _____ (ҳудудий бўлинма номи) _______________________________________________________ (Ф.И.О.) ________ 20____ йил «_____» ____________да хабар берувчи вакили _______ ____________________ _______________________________ __________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) иштирокида __________________________________________________________________________________________________ (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор номи) СТИР/ЖШШИР: __________________да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан кўрикдан ўтказилди. Иккиламчи кўрикдан ўтказилган минерал ўғитларни ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситанинг: Лот рақами № ________________________________ Маҳсулот номи: _______________________________ Маҳсулот юкланган транспорт бирлиги рақами: __________________ Рухсатнома рақами: № ________ берилган сана: ____________. Кўрик давомида қуйидагилар аниқланди (тегишлиси белгиланади!): □ 1. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилади. □ 2. Божхона расмийлаштирувига рухсат этилмайди (қуйидаги сабаблар кўрсатилган ҳолда): □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларининг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ маҳсулотга рақамли маркировка коди қўйилмаган (ёки тўлиқ қўйилмаган);* □ маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам; □ лаборатория экспертизаси хулосаси давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган; * 2026 йил 1 майдан амал қилади. Ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқловчи QR-код

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3 1 -ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши белгиланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида

20____ йил «____» ____________ ______________________ (расмийлаштириш жойи номи) _________________________________________________________________________________________________________________ (далолатнома расмийлаштирган ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси) _________________________________________________________________________________________________________________ (ЎКЧМ номи) Ушбу далолатнома ўсимликлар карантини давлат инспектори __________________________________________________ томонидан ___________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) 20_____ йил «______» _______________да келиб тушган ______-сон хабарномага асосан маҳсулот эгаси (ёки унинг вакили) ____________________________________ иштирокида _______________________ божхона ҳужжатига биноан олиб келинган ________________ (Ф.И.О.) _______________________________________________ _ ________________________________________________________________га (маҳсулот номи) нисбатан ўтказилган кўрик натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида тузилди. Кўрик давомида минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишида қонунчилик ҳужжатлари талаблари бўйича қуйидаги номувофиқликлар аниқланди (тегишлиси белгиланади) : Минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни олиб кириш учун : □ рухсатнома мавжуд эмас; □ рухсатнома амал қилиш муддати ўтган; □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ олиб кириш тақиқланган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар рўйхатига киритилган маҳсулот; □ импорт қилиниши режалаштирилган маҳсулотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган даврдан яроқлилик муддати олти ойдан кам; □ бир лот (партия) рақамида олиб кирилган минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳақида кўрсатилган маълумотлар билан юкнинг яхлитлиги номувофиқ (юкнинг тури, сони, миқдори ва бошқа); □ лаборатория экспертизаси хулосасида давлат рўйхатига олинганлик тўғрисида гувоҳномада белгиланган таркибга номувофиқ деб баҳоланган; □ рўйхатга олинган гувоҳномада кўрсатилган қўллаш доираси минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ўрам-қути ва ёрлиғидаги матнга мос эмас; □ талабгор томонидан ҳар бир қадоғига рақамли маркировкаланмаганда*; □ транспорт воситаларининг ташқи қисми, муҳрланмаган жойларида минерал ўғитлар ва/ёки ўсимликларни ҳимоя қилишда фойдаланиладиган кимёвий воситаларни яширин олиб кириш ҳолатлари аниқланган. * 2026 йил 1 майдан амал қилади. Юқоридаги номувофиқликларга биноан ушбу далолатномада кўрсатилган маҳсулот реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетилсин. Э слатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11, 17, 20, 38, 39-бандларидаги маҳсулотни реэкспорт тартибида олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ қоидаларига риоя қилиниши лозим. Ўсимликлар карантини давлат инспектори: ____________________________ ____________________________ (имзо) (Ф.И.О.) Маҳсулот эгаси ____________________________ ____________________________ (ёки унинг вакили) : (имзо) (Ф.И.О.)

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалардан намуна олиш далолатномаси

Намуна олиш куни: 20___ й. «____» ____________. Миқдори: _______________ сони. (1) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинди Вилоят номи Туман номи (2) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жой Дилер Божхона омбори Бошқа _____ _____ _____ (3) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жойнинг манзили (4) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунасини олиш сабаби Савдо назорати Шикоятларни ўрганиш Бошқа (контрабанда, сохта ва бошқалар) _____ _____ _____ (5) намуна олинган минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар номи актив моддаси гуруҳи ишлаб чиқарувчиси ишлаб чиқариш/импорт Ишлаб чиқариш _____ импорт _____ Ишлаб чиқариш санаси Лот (партия рақами) Миқдори (кг/л) Намуна олинган жойда минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг жорий миқдори (кг/л) Юқорида келтирилган маълумотларни ўз ичига олган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар текширилди ва намуналари сақлаш шароитлари нормал бўлган жойдан ва минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг асл қадоғидан олинди ва махсус полиэтилен пакетига солинган, муҳрланган ҳолда 20___ йил «____» _________ куни олинди. Ушбу далолатнома уч нусхада тузилди ва қуйидаги таркиб томонидан имзоланди. Намуна олинган жойдаги орган дилер/ишлаб чиқарувчи/шикоят қилувчи/бошқа Намуна олган таркиб фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ёрлиғини (маркировкасини) назорат қилиш далолатномаси

Намуна олиш куни: 20 ___ й. «____» ______________. Миқдори: ___________ сони. (1) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинди Вилоят номи Туман номи (2) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жой Дилер Ишлаб чиқарувчи Божхона Бошқа _____ _____ _____ _____ (3) минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар намунаси олинган жойнинг манзили (4) Ёрлиқларни назорат қилиш учун намуна олинган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар Номи Фаол моддаси ва таркиби (ўғитлар учун) Гуруҳ Ишлаб чиқарувчи номи Ишлаб чиқариш _____ импорт _____ Ишлаб чиқариш санаси Лот (партия рақами) Нетто вазни (5) аниқланган камчиликлар ёки камчиликларни ўз ичига олган тушунтиришлар Ёрлиқларни назорат қилиш мақсадида 20 ____ йил «____» _____________ куни _________________________ манзилда жойлашган манзилдан юқоридаги маълумотлар билан минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг ёрлиғи ва қадоқланиши текширилгандан сўнг очилмаган асл қадоқдан белгиланган тартибда олинган иккита намуна полиэтилен пакетларга солинган ва ёпилиб муҳрланган. Ушбу ҳисобот тўрт нусхада тузилди ва қуйидаги таркиб томонидан имзоланди. Намуна олинган жойдаги орган дилер / ишлаб чиқарувчи / шикоятчи / бошқа Намуна олган таркиб фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА

Сифат назоратида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик ва кимёвий таҳлилида аниқланадиган хусусиятлар

1. Ишлаб чиқариш шакли 2. Ташқи кўриниши (ранги, ҳиди, жисмоний ҳолати) 3. Формуланинг таркиби Фаол модда миқдори (% соф фаол модданинг эквиваленти, суюқликда г/л, қаттиқ моддаларда % фаол модда, тегишли қиймат, микроорганизмларда масалан cfu/g, cfu/ml, IU) Тўлдирувчи ва ёрдамчи моддалар (умумий номлари ва миқдори) 4. Кислоталилик, ишқорийлик рН 5. Майдалаш даражаси (кукун, чанг уруғи, WP, гранулалар ва SP, SC, WG формулалари учун) 6. Солиштирма оғирлиги (суюқ таркибли воситалар учун) 7. Ёниш нуқтаси (суюқ таркибли воситалар учун, таркибида сув бор воситалар бундан мустасно) 8. Оғирлиги литрда (кукун, кукунли уруғ, гранула ва паллетлар учун) 9. Сув дисперсияси (гранула ва пеллетлар учун) 10. Оқим қобилияти (оқувчанлик) (кукун, кукунли уруғ учун) 11. Ёпишқоқлик қобилияти (чанг, чанг уруғи, WP, WG формулалари учун) 12. Эрувчанлиги (SP таркиблилар учун) 13. Тўхтатиб туриш қобилияти (SC и WP, WG таркиблар учун), 14. Стабиллик (ЕС, SL қишки ва ёзги ёғлар таркиблари учун), 15. Сақлаш қобилияти Совуқ синов (суюқ таркиблилар учун), Ҳарорат барқарорлиги (суюқ таркиблар учун), Ёпишқоқлик (SC, ULV қиш ва ёз ёғи таркиблилар учун), Намликни сақлаш (чанг, чанг уруғи, WP, WG формулалари учун), 16. Дистилляция даражаси (ёзги мойлар) 17. Учувчанлик (қишки мойлар) 18. Олтингугуртсиз қолдиқ миқдори (ёзги ва қишки мойлар учун) 19. Ўлчами (таблетка, гранула, фумигантлар, стриплар учун) 20. Ранг бериш хусусияти (уруғларни пестицидлари учун) 21. Ўртача заррача оғирлиги ва якуний маҳсулотнинг ўлчами ва вазн тақсимоти (гранула шаклдагилар учун)

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА

Ҳудудий бўлинманинг минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар сифатини назорат қилиш бўйича ўтказилган ўрганиш ҳисоботи

Таҳлил ҳисоботи Тартиб рақами санаси Сифатни назорат қилиш таҳлили ўтказилган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар Номи Фаол моддаси Гуруҳ Ишлаб чиқариш/импорт Ишлаб чиқарувчи номи Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар маҳсулоти намунаси Рўйхатга олиш санаси Назорат ўтказиш вақти Ишлаб чиқариш санаси Лот (партия рақами) Намуна юборган тузилма номи Таҳлил учун юборилган хат санаси тартиб рақами Таҳлил ўтказиш сабаби ТАҲЛИЛ НАТИЖАЛАРИ А) кимёвий таҳлил * Аниқланган қийматлар ** белгиланган меъёр Б) физик таҳлил * Аниқланган қийматлар ** белгиланган меъёр ТАҲЛИЛ ЎТКАЗГАН ШАХСЛАР Бўлим бошлиғи Техник ходимлар Техник ходимлар фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо фамилияси, исми, отасининг исми лавозими имзо ТАСДИҚЛАНГАН ..../..../........ (Имзо муҳри) Вилоят / туман ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси / бўлими

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар фаол моддасининг рухсат этилган салбий оғишлари жадвали

Фаол модда миқдори г/кг ёки г/л (20 ±2 °С) Рухсат этилган оғишлар 25 гача (шу жумладан 25) Суюқ таркиблиларга нисбатан актив модданинг +/-15% миқдори (ЕС, SC, SL ва бошқ.) Қаттиқ таркиблиларга нисбатан актив модданинг +/- 25% миқдори 25 — 100 оралиғида (25 дан ташқари, 100 инобатга олинади) фаол модда миқдорининг +/- 10% 100 — 250 оралиғида (100 дан ташқари, 250 инобатга олинади) фаол модда миқдорининг +/- 6% 250 — 500 оралиғида (250 дан ташқари, 500 инобатга олинади) фаол модда миқдорининг +/- 10% 500 дан ортиқ (500 дан ташқари) +/- 25 г/л ёки г/кг

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришда кўрикдан ўтказиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА

Сифатни назорат қилишда ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг физик хоссаларида рухсат этилган салбий оғиши бўйича мезонлари жадвали

Физик хусусиятлар Тушунтириш Мезонлар Ташқи кўриниши (кукун, WP) Тайёр ҳолатда Фаол модданинг тарқалиши бир хил эмас (гомоген эмас), ёки бир оз ифлосланган, дори билан ифлосланган, қуюқлашган ёки қотиб қолган Ташқи кўриниши (эмульсия, эритма, ULV) Тайёр ҳолатда Бироз (ажралган) сегрегацияланган, озгина чўкма ҳосил қилган, бироз лойқалик ёки ажралган, чўкма ҳосил қилган, лойқаланган, кристалланган Ташқи кўриниши (эмульсия, эритма, ULV) Иссиқ синовдан сўнг Газ, чўкма ёки лойқалик ҳосил бўлиши Ташқи кўриниши (эмульсия, эритма, ULV) Совуқ синовдан сўнг Оз миқдорда конвертацияланадиган қолдиқ ёки қайтмас қолдиқ, лойқалик ёки кристалланиш Ташқи кўриниши (минерал мойлар) Тайёр ҳолатда Камида 2% гача ажратиш Майдалилик (кукун) 149 микронли элак (100 талик элак) 2% 74 микронли элак (200 талик элак) 2% Майдалилик (WP) фунгицидларда 44 микронли элак (325 талик элак) 2% Литр оғирлиги Норма: 500 — 700 г/л +/-25 Литр оғирлиги (учувчан моддаларда) Норма: 500 — 700 г/л +/-25 ва ундан юқори Ҳажмий зичлиги Норма: 60 дан юқори эмас +5 ва ундан юқори Суспензия хусусияти Норма: 50% -50% ва ундан юқори Солиштирма оғирлиги Намуна белгиланган қийматдан (±0,05 толерантлик) +/- 0,05 ва ундан юқори Ўт олиш нуқтаси (точка возгорания) Меъёр: намуна қиймати 22,8°С дан паст бўлмаслиги +/- 5° С Эмульсия барқарорлиги Ре-эмульсия бўлмаганларда 2 cm 3 ва ундан юқори Ре-эмульсия бўлганларда 2 cm 3 ва ундан юқори Сульфатланмаган қолдиқлар Ёзги мойлар 92% дан паст Қишки мойлар 65% дан паст Дистилляция 5°С ҳароратдан юқори ва паст даражалари толерантлик +/- 3 °С дан юқори Ўзгарувчанлик (volatility) 350°С ҳароратда дистилланган қисми (ҳажм бўйича) Сувда эримайдиган моддалар миқдори (SP, SG) Фаол модда миқдори < 20% кичик ва 10% гача; 80% дан кичик 25% гача бўлиши норма - 5% дан юқори Тутқичлар учун Рўйхатга олинган таркиб, ранг, шакл ва ўлчамлар асос қилиб олинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига 3-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом сифатсиз, қалбакилаштирилган ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар) ва уларнинг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек, ўсимликларни ҳимоя қилишда зарарли таъсири аниқланган воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартибини белгилайди.

2. Минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

сифатсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар — қўллашга яроқсиз бўлган ва (ёки) яроқлилик муддати ўтган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари — интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда муомалага киритилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;

қалбакилаштирилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар — таркиби ёки хусусияти тўғрисида ёхуд ишлаб чиқарувчиси ҳақида ёлғон ахборот илова қилинган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар;

чиқиндиларни утилизация қилиш — чиқиндилар таркибидан қимматли моддаларни ажратиб олиш ёки чиқиндилардан иккиламчи хом ашё, ёқилғи, ўғит сифатида ва бошқа мақсадларда фойдаланиш.

4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар мулк эгаларининг ёки суднинг қарори билан муомаладан чиқарилади ҳамда йўқ қилинади.

Бунда мулк эгаси томонидан қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар аниқланганда, уларни зудлик билан муомаладан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ўттиз кун ичида йўқ қилиш чораси кўрилади. Муомаладан чиқариш ва йўқ қилишга оид суд қарори қабул қилинганда, қарор талаблари асосида иш юритилади.

5. Божхона ҳудудида божхона расмийлаштирувлари давомида ёки лаборатория текширувлари натижасида олиб кириш режалаштирилган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг қўллашга яроқсизлиги аниқланганда, ушбу воситалар Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигида белгиланган тартибда экспорт қилувчи мамлакатга қайтариб юборилади.

6. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қайтариб юбориш ҳамда йўқ қилиш билан боғлиқ харажатлар уларнинг эгалари маблағлари ҳисобидан қопланади.

2-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш усуллари

7. Суюқ минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситалар экология нормалари ва санитария қоидалари ва талабларига мувофиқ йўқ қилинади.

8. Бўшаган идишлар, аэрозол баллонлар, пакетлар ва флакон қолдиқлари контейнерларга жойлаштирилади ҳамда чиқиндиларни утилизация қилиш талабларига мувофиқ йўқ қилинади.

9. Таркибида сувда эримайдиган моддалар мавжуд бўлган қаттиқ минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг шакллари, юмшоқ минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг шакллари, воситаларнинг трансдермал шакллари, шунингдек, субстанциялар фаолсизлантирилиб, махсус контейнерларга жойланади ҳамда чиқиндилар учун мўлжалланган махсус жойга ташланади.

10. Таркибида тирик организмлар мавжуд кимёвий воситалар олдин дезинфекцияловчи воситалар ёрдамида фаолсизлантирилиб, юқори босим ва ҳарорат таъсирида уларнинг ҳужайралари парчаланади ҳамда чиқиндилар учун мўлжалланган махсус жойга ташланади.

11. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар уларнинг физик ҳамда кимёвий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда утилизация ёки йўқ қилинади.

12. Таркибида радиоактив элементлар мавжуд бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг атроф-муҳитга безарарлиги тўғрисида хулоса олингандан сўнг мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссияси томонидан уларни йўқ қилиш масаласи кўриб чиқилади.

3-боб. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби

13. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар Ўзбекистон Республикасининг « Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида »ги, « Экологик назорат тўғрисида »ги ҳамда « Чиқиндилар тўғрисида »ги қонунлари талабларига риоя қилган ҳолда йўқ қилинади.

14. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар аниқланганда, унинг эгаси зудлик билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилади.

15. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш бўйича мурожаат келиб тушганда, Агентликнинг тегишли туман (шаҳар) бўлими беш иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туман (шаҳар) инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаси мутахассисларидан иборат Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссиясини (кейинги ўринларда — Комиссия) тузади.

16. Комиссия минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг атроф-муҳит учун безарарлигини, мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича уларнинг физик-кимёвий мутаносиблигини эътиборга олган ҳолда уларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаш ҳақида қарор чиқаради.

17. Йўқ қилиш лозим бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар йўқ қилингунга қадар сақлаб туриш учун жавобгарлик унинг эгаси ҳисобланган ташкилотга ёки жисмоний шахсга (юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорлик субъектига) юкланади.

Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади, буйруқда жавобгар шахснинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми, сақлашга қолдирилган йўқ қилиш лозим бўлган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилади.

18. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар унинг эгаси ёки вакили иштирокида Комиссия томонидан йўқ қилинади.

Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитларни ва кимёвий воситалар йўқ қилиш жараёни фото ёки видеосуратга олиниб, бир йил муддатга сақланади.

4-боб. Минерал ўғи тлар ва кимёвий вос и таларн и йўқ қилиш бўйича далолатномани расмийлаштириш тартиби

19. Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар белгиланган тартибда йўқ қилингандан сўнг комиссия томонидан мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ далолатнома тузилади.

Далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади, кўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри (жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) билан тасдиқланади.

20. Далолатнома нусхалари минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг эгасига, Агентликнинг ҳудудий бўлинмасига, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмиталарининг ҳудудий вакилларига буйруқ ва Комиссия қарори нусхалари ва фото ёки видеоматериаллар билан биргаликда тақдим этилади.

21. Тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг намуналари олинган тақдирда, сақлаш муддатидан қатъи назар, кўриб чиқиш охирига етмагунга қадар улар йўқ қилинмайди.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси Қўллашга яроқсиз бўлган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилади. Қўллашга яроқсизлиги аниқланганда 2-босқич Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими 1. Мурожаатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг туман (шаҳар) инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг туман (шаҳар) бўлинмаси мутахассисларидан иборат Яроқсиз минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш комиссиясини (кейинги ўринларда — комиссия) тузади. 2. Мурожаатни Комиссияга кўриб чиқиш учун киритади. 5 иш куни ичида 3-босқич Комиссия 1. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни йўқ қилиш санаси, усули ва жойини белгилаган ҳолда қарор қабул қилади. 2. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни белгиланган тартибда йўқ қилади. 3. Яроқсиз минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни йўқ қилиш ишлари якуни бўйича далолатнома тузади. * 30 кун ичида

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни йўқ қилиш комиссиясининг

20 ___ йил ____ ___________ ____________ -сон Кун тартиби: ____________________________________________________________ ни йўқ қилиш усулини белгилаш. Қатнашганлар: ________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) Кун тартиби бўйича муҳокама: 1. Яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти; 2. Комиссиянинг эксперт хулосаси; 3. Таклифлар _____________________________________________________________________________ қарор қилинди: ________________________________________________________________________________________ (йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган ________________________________________________________________________________________ минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда ________________________________________________________________________________________ йўқ қилиш усуллари кўрсатилади) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади) ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади) ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлинмаси вакили ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) корхонаси раҳбари ___________________ ___________________ (имзо) (Ф.И.О.) ўсимликларни ҳимоя қилишда қўлланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси)

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни муомаладан чиқариш ҳамда йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ Ушбу далолатнома 20___ йил _______________ соат ____ да Комиссия аъзолари томонидан қуйидаги яроқсиз минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди. _________________________________________________________________________________________ (йўқ қилинаётган минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг номи, _________________________________________________________________________________________ серия рақами, ўрамлар сони (миқдори) _________________________________ усулда йўқ қилинди. Йўқ қилиш жойи ва санаси _________________________________________________________ Йўқ қилишда иштирок этганлар: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими бошлиғи _____________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади) _____________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлими вакили (лавозим кўрсатилади) _____________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг (туман / шаҳар номи) туман (шаҳар) бўлинмаси вакили _____________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) _________________ корхонаси раҳбари _____________ _________________ (имзо) (Ф.И.О.) (Яроқсиз минерал ўғитларнинг ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг эгаси)

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 августдаги 481-сон қарорига 4-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча

1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 — 35-иловаларда» сўзлари «2 — 36-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Қуйидаги мазмундаги 36-илова билан тўлдирилсин:

«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомга 36-ИЛОВА

Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялаш

1. Лицензия номи: Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия 2. Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари: Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи савдоси. Минерал ўғитларни ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг чакана савдоси. 3. Ариза берувчилар тоифаси: Юридик шахс ёки жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) 4. Лицензияловчи орган: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) 5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: Ариза. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: юридик шахслар учун: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари (мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт), лицензияни тоифалари бўйича танлаш, аризани тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) учун: фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки ID-картага оид маълумотлар (паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР), яшаш манзили, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), фаолиятни амалга ошириш манзили, лицензия тоифалари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги; 6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 7. Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори: мавжуд эмас 8. Аризани кўриб чиқиш муддатлари: 10 иш куни ичида 9. Лицензия талаблари ва шартлари: а) Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини олиб кириш, сақлаш, ташиш, реализация қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан белгиланган қоидалар ҳамда тартибга риоя этиш, мазкур воситаларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва атроф-муҳитни ифлослантиришига йўл қўймаслик; б) ўсимликларни ҳимоя қилиш йўналишида олий ёки ўрта махсус маълумотга, лавозим мажбуриятларига мувофиқ малакасини оширганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ходимларнинг мавжудлиги; в) ходимлар билан янги меҳнат шартномалари тузилганлиги, шартномаларга ўзгартиришлар киритилганлиги ва улар бекор қилинганлиги, шунингдек, амалдаги меҳнат шартномалари тўғрисидаги ахборотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексида мажбурий рўйхатдан ўтказиш. Бунда мутахассислар уч йилда камида бир марта белгиланган тартибда малака ошириш курсларида иштирок этиши ва малака сертификатига эга бўлиши шарт; г) товар-моддий захираларни тўғри шакллантириш, ҳисобини юритиш ва уларни бошқаришни таъминлашда — «биринчи кирувчи, биринчи чиқади» тамойилига асосланган хўжалик юритиш тизими жорий этилиши лозим; д) минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар (кейинги ўринларда — минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар)нинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг моддий-техник базаси ва биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар: Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг улгуржи ҳамда чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялашнинг биносига (хонасига) қўйиладиган талаблар Савдо шохобчаси ва шохобча филиалларининг савдо хоналари ҳамда бошқа мақсадда фойдаланишга мўлжалланган хоналар (мавжуд бўлганда) ажратилган ва алоҳида кириш эшигига эга бўлиши зарур. Савдо шохобчаси хоналари ва асбоб-ускуналарга қўйиладиган талаблар Хона девори, шифти ва поллари дезинфекцияловчи моддалар билан намли тозалашга йўл қўйиладиган ҳолда таъмирланган бўлиши керак. Таъмирловчи воситалар сифатида сувга чидамли бўёқ, эмал ва оқ рангли сирланган кафел плиткалари (майолика) қўлланилиши мумкин. Шохобча асбоб-ускуналари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг таъсирига ва баъзи ҳолларда кимёвий реактивларнинг таъсирига турғун материаллардан ишланган, ташқи ва ички томони текис бўлиши керак. Асбоб-ускуналар ва шохобча мебеллари тозалашга қулай ҳамда ёруғлик тушишини тўсмаган ҳолда жойлаштирилиши керак. Ишлаб чиқариш хоналарида иш фаолиятига тааллуқли бўлмаган асбоб-ускуналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Савдо шохобчаси (филиаллар) махсус шахобча мебеллари, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, термолабил воситаларни сақлайдиган ишлаб чиқариш ускунаси, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг савдоси ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар билан таъминланган бўлиши керак. Савдо офислари қўшимча равишда совутиш ускуналари билан таъмирланган бўлиши лозим. Савдо шохобчаси хоналарини ёритиш ва санитария жиҳатидан ободонлаштириш Савдо шохобчаси хоналарида бир соат ичида камида бир маротаба ҳаво алмаштиришни таъминлайдиган табиий умумлаштирувчи вентиляцияни ишлатишга йўл қўйилади. Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари сув таъминоти тармоғи ёки маҳаллий сув манбайи орқали сув билан таъминланади. Савдо шохобчаси ва уларнинг филиаллари ишлатилган сувни чиқариш учун канализация тизимига уланган бўлиши керак, канализация бўлмаганда чиқариш тизими сифатида чуқур гидроҳимояланган ўралар қўлланилади. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндилар учун герметик қопқоқли ахлат идишлар ўрнатилади. е) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан улгуржи савдо қилишга қўйиладиган талаблар: Улгуржи савдони ташкил этиш Сотилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳамда улар қайси чакана савдо шохобчасига сотилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (махсус QR — код) Агентликнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ААТ)* киритилади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш ва улгуржи савдо қилиш тақиқланади. Улгуржи савдо қилувчи ташкилотлар минерал ўғитларнинг ва кимёвий воситаларнинг ишлатилишида ножўя реакциялар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар савдоси фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотлар танишиш учун қулай ва кўринадиган жойга жойлаштирилиши керак. Улгуржи савдо қилувчиларнинг бино ва омборхоналарига қўйиладиган талаблар Улгуржи савдо қилувчилар биносининг кириш қисмида унинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили) ва иш тартиби ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олувчи пешлавҳа бўлиши лозим. Улгуржи савдо қилувчиларнинг омборхона бинолари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг биологик, физик-кимёвий, токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитга эга бўлиши шарт. Омборлар ёпиқ бўлиши ва маҳсулотни ёмон об-ҳаво ва тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилиниши, чанг ва чиқиндилардан тоза ҳолда сақланиши, сақлаш ҳарорати минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳароратга сезувчанлигини ҳисобга олган ҳолда сақланиши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сифатига таъсир этувчи намликдан сақланиши лозим. Омборхонада электр таъминоти, иссиқлик ва сув таъминоти, канализация тизими (гидроҳимояланган хандақ) ҳамда ҳаво алмаштириш ускунаси бўлиши керак. Омборхона қуйидаги асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозланган бўлиши керак: ёнғинга қарши ускуналар ёки ёнғинга қарши қалқон (шит); минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун етарли миқдорда ҳамда барча хавфсизлик чоралари кўрилган майдонга; минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сақлаш учун паллетлик стеллажлар ҳамда тагликларга. Омборхонага қабул қилиш Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни юклаш-тушириш ишларида ёғин-сочинлардан, қуёш нурларининг бевосита таъсиридан, юқори ёки паст ҳароратдан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни қабул қилиш ҳамда сақлаш жойлари бир-биридан ажратилган бўлиши лозим. Омборхонадан реализация учун сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ғайриқонуний нусхалари, шунингдек, муомаладаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўсимликларга зарарли таъсирини тасдиқловчи ҳолатлар аниқланганда, улар белгиланган тартибда муомаладан чиқарилади ҳамда омборхонага қайтарилиб, тузилган далолатнома асосида алоҳида махсус изоляция қилинган жойда сақланади. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда, таҳлиллар натижаларига кўра омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар асосий сақлаш хонасига ўтказилиши мумкин. Омборхонага қайтарилган минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар далолатнома асосида расмийлаштирилади ҳамда белгиланган тартибда утилизация ёки йўқ қилинади**. Сақлашни ташкил қилиш Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни сақлаш учун омборларда махсус жой, жавонлар (стеллаж) ҳамда вентиляция тизими бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни нолда тагликларсиз сақлашга йўл қўйилмайди. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар бир омборда сақланган тақдирда, алоҳида жойлаштирилиши шарт. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қуйидагича тизимлашган ҳолда сақланиши лозим: гуруҳлар бўйича; қўлланиш усуллари бўйича. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ўрамларидаги тамғалари, этикеткаси ташқи томонга қараган ҳолда жойлаштирилиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ҳисоби яроқлилик муддати бўйича электрон шаклида юритилади. Ёруғликдан ҳимоя қилиниши талаб қилинадиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қоронғи хонада ёки қора рангга бўялган, эшиклари зич ёпиладиган шкафларда ёхуд қопқоғи зич ёпилган идишларда сақланиши керак. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар сақланадиган хоналар тўғридан-тўғри қуёш нуридан ҳимоя қилинган бўлиши керак. Ёруғлик фақат сунъий (электр орқали) ёки табиий бўлиши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар сақланадиган хоналарда иситиш печлари бўлиши тақиқланади. Ушбу хонадаги буюмлар солинган қутилар ва шкафлар марказий иситиш батареясидан 1 метрдан кам бўлмаган узоқликда жойлаштирилиши лозим**. Минерал ўғитлар очиқ майдонда сақланганда, майдон: асфальтланган, кўтарилган, ювишга қулай, қуруқ ва текис жойда сақлаш; сув ва тупроқ билан ўзаро таъсирнинг олдини олиш учун (жумладан, ёмғирли об-ҳаво шароитда) минерал ўғитлар қопланган ҳолда тагликларда жойлаштирилади; очиқ майдонда сақланаётган минерал ўғитлар брезентли қоплама билан ташқи таъсирлардан ҳимояланган бўлиши шарт. Минерал ўғитлар сақланадиган тагликлар ва уларнинг атрофидаги йўлларда ўғитлар тўкилмаслигини таъминлаш лозим. ж) минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга қўйиладиган талаблар: Чакана савдони ташкил этиш Савдо шохобчаси мудири ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси мутахассислиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан чакана савдо қилишга фақат ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасида олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади. Савдо шохобчалари томонидан минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни ўраб бериш орқали савдо қилиш қоидаларига ҳамда сақлаш шароитига риоя этилиши керак. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчиларга Агентлик томонидан тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтган савдо жойларидан (шохобчаларидан) ташқари муқим ёки сайёр усулда фаолият юритиш тақиқланади. Сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни, шунингдек, уларнинг ғайриқонуний нусхаларини харид қилган ҳолда чакана савдо қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг ишлатилиши чоғида ножўя таъсирлар аниқланган барча ҳолатлар тўғрисида дарҳол Агентликни ААТ орқали хабардор қилади. Савдо шохобчалари минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш учун берилган лицензиянинг рақами, амал қилиш муддати, шунингдек, лицензия берган орган тўғрисидаги маълумотларни ёки лицензия нусхасини истеъмолчилар танишиши учун қулай бўлган жойга жойлаштириши керак. Чакана савдо қилувчилар савдо шохобчасига қуйиладиган талаблар Савдо шохобчаси биносининг кириш қисмида шохобчанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилган пешлавҳа бўлиши керак. Савдо шохобчасида минерал ўғитларни ва кимёвий воситаларнинг хавфсизлиги, сифати ва бут сақланиши учун тегишли шароитлар мавжуд бўлиши керак. Савдо шохобчаси савдо зали пештахталарида рецепт асосида бериладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар қўйилишига рухсат берилмайди. Пештахталарда, фақатгина ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг бир дона намунаси жойлаштирилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган қолган кимёвий воситалар сотувчилар заҳарланишининг олдини олиш мақсадида алоҳида хонада ва зарур ҳароратда сақланади. Рецепт талаб этиладиган ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан рецептсиз савдо қилинишига йўл қўйилмайди**. Чакана савдо қилиш Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан чакана савдо қилиш агроном ёки давлат инспекторининг рецепти (шу жумладан, электрон рецепти) асосида амалга оширилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситалар билан электрон рецептлар асосида чакана савдо Агентликнинг ААТ орқали амалга оширилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар билан бирга сотиб олувчига идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори), уларни берувчи шахсга оид маълумотлар, бериш санаси ва нархи кўрсатилган товар чеки берилади. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни сотишда савдо шохобчасининг ходими сотиб олувчига воситани қўллаш тартиби, даврийлиги, меъёрлари, усули, сақлаш тартиби, яроқлилик муддати ҳақида маълумот бериши лозим. Минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар QR-код (матрик штрихли код)га эга идишда сотилиши лозим (QR-кодга эга идишлардаги минерал ўғитлар ва кимёвий воситалар қисмларга бўлиб сотиш ҳолатлари бундан мустасно). Рецепт асосида ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни беришда савдо шохобчасининг ходими рецептнинг йиртма корешогига берилган воситанинг номи, серия (лот) рақами, сотувчи фамилияси, исми, отасининг исмини ёзиб, уни имзолайди ҳамда шохобчанинг штампи қўйилган ҳолда воситани олувчига топширади, рецепт шохобчада қолдирилади. Қуйидаги шакл асосида рецептларни қайд этиш журнали юритилади ва қайд этиб борилиши йўлга қўйилади. Рецептларни қайд этиш ЖУРНАЛИ (шохобча номи) Т/р Сана Хўжалик номи ёки харид қилувчининг Ф.И.О. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О. Воситанинг номи, миқдори ва дозаси Воситанинг шакли Воситанинг нархи Восита қўлланиладиган жой номи ва почта манзили, телефон рақами Харидорнинг манзили, телефон рақами Изоҳ Рецепт ушбу иловага зид равишда расмийлаштирилганда ёки бир-бирига номутаносиб воситалар кўрсатилганда, савдо шохобчаси томонидан унга «Рецепт ҳақиқий эмас» штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар қуйида келтирилган шаклдаги «нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали»да қайд этилади ҳамда бу тўғрисида Агентликнинг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинади. Нотўғри ёзиб берилган рецептларни савдо шохобчасида ҳисобга олиш журнали (шохобча номи) Т/р Сана Рецептни берган ташкилотнинг номи Нотўғри рецепт берган Ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходими Ф.И.О. Рецепт таркиби Рецептдаги хатоликлар (дозаси нотўғри кўрсатилган воситалар ёки ундаги ёзувларнинг ноаниқлиги кўрсатилади) Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг туман (шаҳар) бўлими хабардор қилинганлиги ҳақидаги маълумот Шохобча вакили Ф.И.О з) савдо шохобчаси мудири ўзгариши, савдо шохобчаси ёпилиши ҳақида ўн иш куни олдин лицензияловчи органга мазкур паспортнинг 12-позициясида келтирилган шакл бўйича ёзма (электрон) хабарнома тақдим этиш**; и) ҳар 3 (уч) йилда бир маротаба лицензиат таркибидаги савдо шохобчалари ходимларининг малакасини ошириш**; к) минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларни савдо жойларига лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан етказиб бериш**. 10. Лицензия беришда келишиладиган органлар: мавжуд эмас 11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: 5 йил 12. Изоҳ: (лицензиатнинг расмий бланкаси) Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудири ўзгарганлиги тўғрисида ХАБАРНОМА I. Лицензиат тўғрисидаги умумий маълумотлар: 1.1. Лицензиатнинг тўлиқ номи. 1.2. Берилган лицензия рақами. II. Ўзгартириш тўғрисидаги маълумотлар: 2.1. Ўзгаришлар: □ шохобча мудири; □ шохобча филиалининг мудири; □ шохобча филиалининг ёпилиши. 2.2. Янги тайинланган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). 2.3. Паспортга оид маълумотлар (серияси, рақами, паспортни берган органнинг номи). 2.4. Шохобча мудири учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича олий ёки ўрта махсус маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар (берилган санаси, ким томонидан берилган), шунингдек, шохобча сотувчиси учун — ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича ўрта махсус касб-ҳунар маълумоти, дипломи тўғрисидаги маълумотлар. 2.5. Янги тайинланган ходимни лицензиат штатига қабул қилиш санаси. 2.6. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг санаси ва рақами. 2.7. Филиалнинг ёпилиши муносабати билан лицензия фаолияти тўхтатилаётган манзил. 2.8. Лицензия фаолияти тугатилган шохобча филиалининг ёпилиш санаси. 2.9. Филиалнинг ёпилиши сабаби. III. Алмаштирилаётган ходим (мудир) тўғрисидаги маълумотлар: 3.1. Ишдан бўшатилган шохобча ёки шохобча филиалининг мудирининг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда). 3.2. Паспорт ёки ID картага оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси, паспортни берган органнинг номи). 3.3. Шохобча мудири ёки шохобча филиалининг мудирини ишдан бўшатилиши санаси: ________________ _______ ______ ______ ____________________________ (лицензиат раҳбари) __________ (ЭРИ) __________ (фамилияси, исми ва отасининг исми) *) жорий қилингандан сўнг; **) Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар. ».

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 5 август,

481-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2024 й., 09/24/481/0581-сон; 09.04.2025 й., 09/25/203/0313-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

PASPORTI

NIZOM

SXEMASI

DALOLATNOMA

NIZOM

SXEMASI

QARORI

PASPORTI

Oʻsimliklarni himoya qilish sohasidagi litsenziyalash va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni berish bilan bogʻliq ayrim normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisida ”gi, “ Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq, shuningdek, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Tadbirkorlik sohasidagi majburiy talablarni qisqartirish hamda litsenziyalash va ruxsat berish tartib-taomillarini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 9-yanvardagi PF-8-son Farmoni hamda “Respublikada kimyo sanoati mahsulotlari ishlab chiqarish hajmini kengaytirishda mahalliy tadbirkorlarni keng jalb qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 11-yanvardagi PQ-17-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

a) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;

b) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq;

v) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga 4-ilovaga muvofiq quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimcha kiritilsin:

oʻsimliklarni himoya qilish sohasidagi litsenziya va ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatlarni jismoniy hamda yuridik shaxslarning murojaatlariga asosan maxsus elektron tizim orqali rasmiylashtirish;

mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalash pasportini tasdiqlash.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Soliq qoʻmitasi bilan birgalikda 2024-yil 1-oktabrga qadar mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning Oʻzbekiston Respublikasi hududida aylanmasini va bu boradagi xalqaro tajribani tahlil qilib, Majburiy raqamli markirovkalash joriy etiladigan hamda tajriba loyihalari amalga oshiriladigan ayrim turdagi mahsulotlar roʻyxatiga tegishli oʻzgartirish va qoʻshimchalar yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi bilan birgalikda ikki oy muddatda oʻsimliklarni himoya qilish sohasidagi xavf-xatarlarni tahlil qilib, xavflarni boshqarishga asoslangan tanlab olishning avtomatlashtirilgan mexanizmini shakllantirsin va amaliyotga joriy etilishini taʼminlasin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ikki oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

6. Ushbu qarorning 1-2-bandlari mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran olti oy oʻtgach kuchga kiradi.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri oʻrinbosari J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qaroriga 1-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun ruxsatnoma berish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

AAT — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

ruxsatnoma — mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (keyingi oʻrinlarda — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar)ni mazkur Nizomda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga ruxsat berilganligini tasdiqlovchi hujjat;

talabgor — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun ruxsatnoma olish maqsadida murojaat qilgan jismoniy va yuridik shaxs.

3. Ruxsatnoma Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tomonidan beriladi.

4. Ruxsatnoma talab etiladigan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning roʻyxati mazkur Nizomga 1-ilovaga muvofiq belgilanadi.

Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosini amalga oshirish uchun litsenziyaga ega yoki oʻz ehtiyojlari uchun ishlatadigan jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan olib kiriladi.

Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni oʻz ehtiyojlari uchun olib kirgan jismoniy va yuridik shaxslar ulardan oʻzlariga tegishli yer maydonlarida oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalanadilar. Bunda, ular bilan ulgurji yoki chakana savdo amalga oshirilishi taqiqlanadi.

5. Jismoniy va yuridik shaxslar tomonidan ruxsatnomada belgilangan talab va shartlarga rioya etilishi Agentlik va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi, viloyatlar hamda Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar) tomonidan nazorat qilinadi.

6. Ruxsatnoma Oʻzbekiston Respublikasi hududiga xorijiy mamlakatlardan sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni, shuningdek, ularning gʻayriqonuniy nusxalarini olib kirishdan muhofaza etish maqsadida beriladi.

7. Agentlik talabgorlar tomonidan ruxsatnoma olish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni rasmiy veb-saytiga, “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi hamda AATga joylashtiradi.

8. Ruxsatnoma ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha beriladi.

2-bob. Ruxsatnomani berishga oid talablar va shartlar

9. Quyidagilar ruxsat berishga oid talablar va shartlar hisoblanadi:

ushbu Nizomning 3-ilovasi bilan tasdiqlangan pasport (keyingi oʻrinlarda — Pasport)ning 9-bandida keltirilgan talablar va shartlarga rioya etilishi shartligi hamda ularni bajarish boʻyicha majburiyatni oʻz zimmasiga olish;

ruxsatnomani olish, qayta rasmiylashtirish va muddatini uzaytirish uchun taqdim etiladigan maʼlumotlarning ishonchliligini taʼminlash;

yuridik shaxs boʻlgan talabgorning nomi, yuridik manzili oʻzgarganligi roʻyxatdan oʻtkazilgandan soʻng yoki filial va vakolatxona ochilgandan soʻng vakolatli organga oʻn ish kuni ichida “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi yoki AATdagi shaxsiy kabineti orqali murojaat qilish;

jismoniy shaxs boʻlgan talabgorning unga davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, tadbirkorlik subyekti qayta roʻyxatdan oʻtgandan keyin besh ish kunida “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi yoki AAT orqali murojaat qilish.

Pasportning 9-bandida ushbu bandga qoʻshimcha ravishda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kirish faoliyatini amalga oshirish (harakatlarni bajarish) uchun alohida talab va shartlar belgilanadi.

3-bob. Ruxsatnoma olish uchun ariza berish va uni koʻrib chiqish tartibi

10. Talabgor yoki uning nomidan ish yuritish vakolatiga ega boʻlgan shaxslar elektron raqamli imzosidan (keyingi oʻrinlarda — ERI) foydalangan holda (talabgor — jismoniy shaxslar uchun ERI oʻrniga Mobil-ID tizimidan ham foydalanish mumkin) ruxsatnomani olish uchun “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali ariza yuboradi.

Arizaga Pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjat va maʼlumotlar ilova qilinadi.

Ariza talabgordan “Yagona darcha” bojxona axborot tizimiga integratsiya qilingan AAT orqali elektron shaklda, talabgorning ERI bilan tasdiqlangan holda qabul qilinadi va roʻyxatdan oʻtkazilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjat (belgi) avtomatik ravishda talabgorga yuboriladi.

11. Talabgordan ushbu Nizomning 10-bandi va Pasportning 5-bandida nazarda tutilmagan hujjatlarni va maʼlumotlarni talab qilish taqiqlanadi.

12. Arizani koʻrib chiqish uchun talabgordan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi.

Ariza koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim summasi Agentlikning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.

Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlangan yigʻim talabgor arizasidan voz kechgan taqdirda yoki ariza koʻrib chiqilgandan soʻng ruxsatnoma berish rad etilgan taqdirda talabgorga qaytarilmaydi.

13. Arizaga kiritilgan maʼlumotlar AAT orqali idoralararo hamkorlik tizimlarida mavjud maʼlumotlar asosida dastlab avtomatik ravishda taqqoslanadi va tekshiriladi.

Ariza quyidagi hollarda avtomatik ravishda qabul qilinmaydi:

notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlar kiritilganligi AAT orqali aniqlanganda;

mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan yigʻim toʻlanmaganda;

ruxsatnoma berishga oid talab va shartlarga rioya etilishi tasdiqlanmaganda;

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi uchun litsenziya mavjud boʻlmaganda;

ruxsatnomalar reyestrida talabgorning ayni bir xil faoliyat boʻyicha kiritilgan va amalda boʻlgan ruxsat etish xususiyatiga ega hujjati mavjud boʻlgan taqdirda;

talabgorning ayni bir xil faoliyatni yoki harakatni amalga oshirishi muayyan muddatga toʻxtatilganda;

talabgor tomonidan ruxsatnoma boʻyicha tanlangan faoliyatni amalga oshirish va/yoki harakat sudning qaroriga asosan muayyan muddatga taqiqlanganda.

Mazkur bandda koʻrsatilganlardan tashqari boshqa asoslar bilan arizani qabul qilmaslikka yoʻl qoʻyilmaydi.

14. Ruxsatnoma ushbu Nizomga 4-ilovada keltirilgan shakl boʻyicha rasmiylashtiriladi.

Ruxsatnoma oʻn ikki oy muddatga taqdim qilinadi, agar talabgor tomonidan oʻn ikki oy muddatda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar olib kirilmagan taqdirda, ruxsatnomaning amal qilish muddati toʻxtatiladi va yangi ruxsatnoma olish uchun qayta ariza beriladi.

15. Ruxsatnomani berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror Agentlikka ariza kelib tushgan kundan boshlab besh ish kuni davomida qabul qilinadi va qarorga muvofiq tegishli hujjat haqida talabgorga AAT orqali elektron shaklda xabar beriladi.

16. Quyidagilar ruxsatnomani berishni rad etish uchun asos boʻladi:

ruxsatnoma berilishi uchun Pasportning 5-bandida nazarda tutilgan hujjatlar va maʼlumotlarning talabgor tomonidan toʻliq boʻlmagan hajmda taqdim etilganligi;

talabgorning ruxsatnoma berishga doir talablar va shartlarga muvofiq emasligi;

talabgor tomonidan taqdim etilgan hujjatlarda notoʻgʻri yoki yolgʻon maʼlumotlarning mavjudligi;

olib kirilishi rejalashtirilgan mahsulotning yaroqlilik muddati Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan davrdan boshlab olti oydan kam ekanligi;

Agentlik yoki soha yuzasidan Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi tomonidan oʻtkaziladigan oʻrganishlar, tadqiqotlar, tekshiruvlar yoki boshqa ilmiy va texnik baholashlar yakunlari boʻyicha asoslangan salbiy xulosa olish.

Mazkur bandning ikkinchi-beshinchi xatboshilarida belgilangan ruxsatnomani berishni rad etish uchun asoslarning bartaraf etilishiga muddat berilishi nazarda tutiladi.

Boshqa asoslarga koʻra, shu jumladan, ruxsatnomani berishni maqsadga muvofiq emas degan sabablar bilan rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.

17. Ruxsatnomani berish rad etilganligi haqidagi xabarnoma talabgorga elektron shaklda rad etish sabablari, qonunchilik hujjatlarining aniq normalari va talabgor koʻrsatilgan sabablarni bartaraf etib, takroran koʻrib chiqish uchun hujjatlarni taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat belgilangan holda yuboriladi.

Talabgor rad etish sabablarini bartaraf etib, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat ruxsatnomani berish rad etilganligi haqidagi yozma xabarnoma olingan kundan eʼtiboran oʻn ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.

18. Talabgor ruxsatnomani berishni rad etish uchun asos boʻlgan sabablarni belgilangan muddatda bartaraf etgan taqdirda, hujjatlarni takroran koʻrib chiqish, ruxsatnomani berish yoki berishni rad etish talabgordan rad etish sabablari bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlar olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni ichida Agentlik tomonidan takroran koʻrib chiqiladi. Ariza takroran koʻrib chiqilganligi uchun yigʻim undirilmaydi.

19. Hujjatlarni takroran koʻrib chiqishda ariza beruvchiga ilgari yozma xabarnomada bayon qilinmagan rad etish sabablari Agentlik tomonidan keltirilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, ilgari koʻrsatilgan sabablar bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlar bilan bogʻliq rad etish sabablarining keltirilishi bundan mustasno.

20. Ruxsatnomani berish rad etilganligi haqidagi xabarnomada koʻrsatilgan muddat oʻtgandan keyin talabgor tomonidan topshirilgan ariza yangi topshirilgan hisoblanadi va Agentlik tomonidan umumiy asoslarda koʻrib chiqiladi.

21. Talabgor ruxsatnoma berish rad etilganligi, shuningdek, Agentlik mansabdor (vakolatli) shaxsining harakati (harakatsizligi) yuzasidan belgilangan tartibda shikoyat qilish huquqiga ega.

4-bob. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish, uning muddatini uzaytirish va oʻzgartirish tartibi

22. Ruxsatnomaning amal qilish muddati tugagach, u talabgor arizasiga koʻra qoʻshimcha oʻn ikki oy muddatgacha uzaytirilishi mumkin. Ruxsatnomaning amal qilish muddatini uzaytirish haqidagi ariza Agentlikka mazkur hujjatning amal qilish muddati tugaguniga qadar topshirilishi kerak. Ruxsatnomaning amal qilish muddati yigʻim undirilmagan holda uzaytiriladi.

23. Ruxsatnoma olgan yuridik shaxslar qayta roʻyxatdan oʻtganda, uning nomi yoki joylashgan joyi (pochta manzili) oʻzgarganda, besh ish kuni davomida Agentlikka ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizani koʻrsatilgan maʼlumotlarning tasdiqlovchi hujjatlarini ilova qilgan holda topshirishi shart.

24. Ruxsatnoma olgan jismoniy va yuridik shaxslar roʻyxatdan oʻtkazilganligi haqida berilgan guvohnomada koʻrsatilgan familiyasi, ismi, otasining ismi yoki faoliyat koʻrsatadigan joyi oʻzgargan taqdirda, besh ish kuni davomida Agentlikka ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisidagi arizani koʻrsatilgan maʼlumotlarni tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda topshirishi shart.

25. Ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilguniga qadar uni qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida ariza bergan jismoniy va yuridik shaxslar yoxud ularning huquqiy vorisi ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish toʻgʻrisida berilgan, qabul qilib olingan sanasi haqida Agentlikning belgisi qoʻyilgan ariza asosida unda koʻrsatilgan harakatni va (yoki) faoliyatni amalga oshiradi.

26. Ruxsatnoma qayta rasmiylashtirilganda Agentlik tomonidan ruxsatnomalar reyestriga tegishli oʻzgartirishlar kiritiladi. Ruxsatnoma arizaga tegishli hujjatlar ilova qilingan holda, Agentlik tomonidan qabul qilib olingan kundan eʼtiboran besh ish kuni davomida qayta rasmiylashtiriladi.

27. Ruxsatnomani qayta rasmiylashtirish uchun ariza beruvchilarning ruxsatnomani berish toʻgʻrisidagi arizasi Agentlik tomonidan koʻrib chiqilganda va ruxsatnoma qayta rasmiylashtirib berilganda, mazkur Nizomning 12-bandida nazarda tutilgan yigʻimning yarmi undiriladi.

5-bob. Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va tugatish

28. Ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va tugatish “Litsenziyalash, ruxsat berish va xabardor qilish tartib-taomillari toʻgʻrisida” Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 32 , 33 va 34-moddalarida nazarda tutilgan tartibda amalga oshiriladi.

6-bob. Ruxsatnomalar reyestrini yuritish

29. Agentlik ruxsatnomalar reyestrini yuritadi va ularni oʻz rasmiy veb-saytiga joylashtiradi.

30. Ruxsatnomalar reyestrida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:

ruxsatnoma berilgan yuridik shaxslar toʻgʻrisidagi asosiy maʼlumotlar: nomi, ularning tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami;

ruxsatnoma berilgan sana va raqami;

ruxsatnomaning amal qilish muddati;

ruxsatnomani qayta rasmiylashtirishning hamda amal qilish muddatini uzaytirishning asosi va sanasi;

ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatish va tiklash uchun asos va sana;

ruxsatnomani bekor qilishning asosi va sanasi;

ruxsatnomaning amal qilishini toʻxtatib turish, bekor qilish va tugatish, qayta rasmiylashtirishning hamda bekor qilishning asoslari va sanasi.

31. Ruxsatnomalar reyestridagi maʼlumotlar ochiq hisoblanadi hamda ushbu reyestr “Yagona darcha” bojxona axborot tizimi orqali rasmiylashtirilgan ruxsatnomalar asosida “real vaqt” rejimida shakllanadi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

32. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasiga olib kiriladigan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning roʻyxati

TIF TN kodlari Nomlanish Mineral oʻgʻitlar * 2814 20 000 0 dan * 2827 10 000 0 dan * 2834 29 800 0 dan 3102 dan Azotli oʻgʻitlar * 2510 20 000 0 dan * 2835 25 000 0 dan * 2835 26 000 0 dan 3103 dan Fosforli oʻgʻitlar * 2827 39 850 0 dan * 2833 29 800 0 dan 3104 dan Kaliyli oʻgʻitlar * 2834 21 000 0 dan * 2835 24 000 0 dan 3105 dan Tarkibida ikki yoki uchta ozuqa moddalari boʻlgan mineral yoki kimyoviy oʻgʻitlar: azot, fosfor va kaliy; boshqa oʻgʻitlar; brutto ogʻirligi 10 kg dan oshmagan tabletka yoki analog shaklidagi yoki qadoqlangan mazkur guruh tovarlari. * 2810 00 dan * 2827 dan * 2833 dan * 2840 dan * 2841 70 000 0 dan Mikrooʻgʻitlar Oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar 2903 39 110 0 brommetan (metilbromid) 3808 Chakana savdo uchun shakl yoki qadoqlarga, tayyor preparat yoki mahsulotlar sifatida qadoqlangan insektitsidlar, rodentitsidlar, fungitsidlar, gerbitsidlar, oʻsimliklar oʻsishini boshqaruvchi vositalar, dezinfeksiya vositalari va ularga analog vositalar (masalan, oltingugurt bilan ishlangan lentalar, tayoqlar va shamlar, chivin qogʻozi); - ushbu tovar guruhining 1 subpozitsiyasida koʻrsatilgan tovarlar; 3808 52 000 0 - DDT (ISO) (klofenotan (INN)), netto vazni 300 g dan koʻp boʻlmagan qadoqlarda; 3808 59 000 -- boshqalar; 3808 59 000 1 --- tarkibida 4,6-dinitro-o-krezol (DNOK (ISO)) yoki uning tuzlari yoki tributil birikmalari yoxud bu moddalar aralashmalari boʻlgan; --- boshqalar; 3808 59 000 2 ---- aldikarb (ISO) yoki penta va oktabromobifenil oddiy efirlari yoki perftoroktansulfon kislotasi va uning tuzlari, yoki perftoroktansulfonamidlar yoxud perftoroktansulfonil-floridlarni oʻz ichiga olgan insektitsidlar; 3808 59 000 3 --- alaxor (ISO) yoki azinofosmetil (ISO) yoki endosulfan (ISO) oʻz ichiga olgan insektitsidlar; 3808 59 000 4 --- tarkibida alaxlor (ISO) yoki aldikarb (ISO), azinfosmetil (ISO), endosulfan (ISO), penta va oktabromdifenil oddiy efirlari yoki pentaftoroktansulfon kislotasi va uning tuzlari yoki perftoroktansulfonamidlar yoki perftoroktansulfonil-ftorid boʻlgan fungitsidlar; 3808 59 000 5 --- tarkibida alaxlor (ISO) yoki aldikarb (ISO), azinfosmetil (ISO), endosulfan (ISO), penta va oktabromdifenil oddiy efirlari yoki pentaftoroktansulfon kislotasi va uning tuzlari yoki perftoroktansulfonamidlar va perftoroktansulfonil-ftorid boʻlgan gerbitsidlar 3808 59 000 8 --- tarkibida alaxlor (ISO) yoki aldikarb (ISO), azinfosmetil (ISO), endosulfan (ISO), penta va oktabromdifenil oddiy efirlari yoki pentaftoroktansulfon kislotasi va uning tuzlari, perftoroktansulfonamidlar yoki perftoroktansulfonilftorid boʻlgan rodentitsidlar; 3808 59 000 9 --- boshqalar; --- ushbu tovar guruhining 2 subpozitsiyasida koʻrsatilgan tovarlar; 3808 61 000 -- netto vazni 300 g dan koʻp boʻlmagan qadoqlarda; 3808 61 000 1 --- tarkibida alfa-sipermetrin (ISO), bifentrin (ISO), siflutrin (ISO), deltametrin (INN, ISO), etofenproks (INN) yoki lyambda-sigalotrin (ISO) boʻlgan; 3808 61 000 2 --- tarkibida xlorfenapir (ISO) boʻlgan; 3808 61 000 3 --- tarkibida bendiokarb (ISO), fenitrotion (ISO), malation (ISO), pirimifos-metil (ISO) yoki propoksur (ISO) boʻlgan; 3808 62 000 --- netto vazni 300 g dan koʻp boʻlgan, lekin 7,5 kg dan koʻp boʻlmagan qadoqlarda: 3808 62 000 1 --- tarkibida alfa-sipermetrin (ISO), bifentrin (ISO), siflutrin (ISO), deltametrin (INN, ISO), etofenproks (INN) yoki lyambda-sigalotrin (ISO) boʻlgan; 3808 62 000 2 --- tarkibida xlorfenapir (ISO) boʻlgan; 3808 62 000 3 --- tarkibida bendiokarb (ISO), fenitrotion (ISO), malation (ISO), pirimifos-metil (ISO) yoki propoksur (ISO) boʻlgan; 3808 69 000 -- boshqalar; 3808 69 000 1 --- tarkibida alfa-sipermetrin (ISO), bifentrin (ISO), siflutrin (ISO), deltametrin (INN, ISO), etofenproks (INN) yoki lyambda-sigalotrin (ISO) boʻlgan; 3808 69 000 2 --- tarkibida xlorfenapir (ISO) boʻlgan; 3808 69 000 3 --- tarkibida bendiokarb (ISO), fenitrotion (ISO), malation (ISO), pirimifos-metil (ISO) yoki propoksur (ISO); --- boshqalar; 3808 91 --- insektitsidlar: 3808 91 100 0 --- piretroidlar asosida 3808 91 200 0 --- xlorlangan uglevodorodlar asosida 3808 91 300 0 --- karbamatlar asosida 3808 91 400 0 --- forfororganik birikmalar asosida 3808 91 900 0 --- boshqalar 3808 92 --- fungitsidlar: --- anorganik: 3808 92 100 0 ---- mis birikmalari asosida boʻlgan preparatlar 3808 92 200 0 ---- boshqalar --- boshqalar: 3808 92 300 0 ---- ditiokarbamatlar asosida 3808 92 400 0 ---- benzimidazollar asosida 3808 92 500 0 ---- diazollar yoki triazollar asosida 3808 92 600 0 ---- diazinlar yoki morfolinlar asosida 3808 92 900 0 ---- boshqalar 3808 93 -- gerbitsidlar, unuvchanlikni toʻxtatuvchi va oʻsimliklar oʻsishni boshqaruvchi vositalar: --- gerbitsidlar: 3808 93 110 0 ---- fenoksifitogormonlar asosida 3808 93 130 0 ---- triazinlar asosida 3808 93 150 0 ---- amidlar asosida 3808 93 170 0 ---- karbamatlar asosida 3808 93 210 0 ---- dinitroanilin hosilalari asosida 3808 93 230 0 ---- karbamid, uratsil yoki sulfonilkarbamid hosilalari asosida 3808 93 270 0 ---- boshqalar 3808 93 300 0 --- unuvchanlikni toʻxtatuvchi vositalar 3808 93 900 0 --- oʻsimliklar oʻsishni boshqaruvchi vositalar 3808 99 -- boshqalar: 3808 99 100 0 --- rodentitsidlar 3808 99 900 0 --- boshqalar

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma berish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Talabgor (jismoniy va yuridik shaxslar) Ruxsatnomani olish uchun talabgorlar tomonidan Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga bevosita “Yagona darcha” tamoyili asosida Nizom bilan belgilangan shaklga muvofiq ariza va talab etiladigan barcha hujjatlar hamda maʼlumotlar taqdim etiladi. Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish rejalashtirilgan kundan kamida 30 kun avval 2-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 1. Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi tomonidan ariza koʻrib chiqilishi uchun talabgordan bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida yigʻim undiriladi. 2. Talabgorning ruxsatnoma olish toʻgʻrisidagi arizasi koʻrib chiqiladi. 3. Arizani koʻrib chiqish natijalari boʻyicha ruxsatnoma rasmiylashtirish yoki ruxsatnoma berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi. 4. Agentlikning qarori bilan rasmiylashtirilgan ruxsatnoma yoki uni berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror haqidagi xabarni talabgorga AAT orqali elektron shaklda yuboradi. 5 ish kuni davomida

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun ruxsatnoma

1. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning nomi: Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish uchun ruxsatnoma 2. Amalga oshirilishi uchun ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish talab etiladigan faoliyat (harakatlar): Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish 3. Ariza beruvchilar toifasi: Jismoniy va yuridik shaxslar (talabgor) 4. Ruxsat etish tartib- taomillari sohasidagi vakolatli organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 5. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ruxsatnomani olish uchun mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish rejalashtirilgan kundan kamida 30 kun avval* talabgor tomonidan quyidagi hujjatlar taqdim etiladi: a) ariza. Arizada quyidagilar koʻrsatiladi: talabgorlar roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma haqidagi maʼlumotlar (jismoniy va yuridik shaxslar) nomi, raqami, berilgan kun, oy, yil); STIR raqami; Olib kirish maqsadi (savdo / oʻz ehtiyoji uchun); TIF TN kodi; mahsulotning savdo nomi; Faol modda va nisbati; ishlab chiqarish sanasi; yaroqlilik muddati; Fizik xossasi; roʻyxatga olinganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami; miqdori va lot (partiya) raqami; qadoq turi va hajmi; kafolatnoma (mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning original spetsifikatsiyasi hamda maxfiy tarkibiga muvofiq kafolatli ishlab chiqarilganligi toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi tomonidan beriladigan hujjat) va tarjimasi mavjudligi; mahsulot ishlab chiqarilgan mamlakat; ishlab chiqaruvchi tashkiliy nomi, joylashgan joyi (pochta manzili) va boshqa rekvizitlari; Olib kiriladigan bojxona posti nomi; transport turi. b) eksport qiluvchining muvofiqlik sertifikati va tarjimasi; v) kafolatnoma (mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning original spetsifikatsiyasi hamda maxfiy tarkibiga muvofiq kafolatli ishlab chiqarilganligi toʻgʻrisida ishlab chiqaruvchi tomonidan beriladigan hujjat) va tarjimasi; g) olib kiriladigan kimyoviy vositalarning spetsifikatsiyasi. 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: Bazaviy hisoblash miqdorining 1 baravari 7. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjat berilganligi uchun undiriladigan yigʻim miqdori: Undirilmaydi 8. Arizani koʻrib chiqish muddati: 5 ish kuni 9. Ruxsat etishga oid talab va shartlar: a) ruxsatnomaning amal qilish muddatida, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar olib kirilmagan taqdirda, talabgor tomonidan ruxsatnoma olish uchun qayta ariza beriladi*; b) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyaga ega boʻlish (oʻz ehtiyojlari uchun olib kirilayotgan holatlar bundan mustasno); v) olib kiriladigan mahsulotining yaroqlilik muddati mahsulotning respublikaga kirib kelish vaqtida olti oydan kam boʻlmasligi shart; g) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar Oʻzbekiston Respublikasi hududiga yopiq va izotermik, tashishga yaroqli va plombalangan transportda olib kirilishi lozim*; d) oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlariga, shu jumladan, mazkur Nizomga, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni saqlash, tashish, ishlab chiqarish hamda qoʻllash qoidalariga rioya etish, qishloq xoʻjaligi mahsulotlari sifati yomonlashuviga va atrof-muhit ifloslantirilishiga yoʻl qoʻymaslik; e) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan bogʻliq ishlarni xavfsiz amalga oshirish toʻgʻrisidagi axborotga rioya etishi; j) yaroqsiz holga kelgan va (yoki) qoʻllanilishi taqiqlangan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni hamda ularning idishlarini zararsizlantirishga, utilizatsiya qilishga, koʻmib tashlashga va yoʻq qilishga doir talablarga rioya etish; z) oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan oʻz vakolati doirasida berilgan zarur koʻrsatmalarni bajarish, oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisidagi qonunchilik buzilish holatlari aniqlanganda, belgilangan cheklovlar va koʻrsatmalarga rioya qilish; i) Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilayotgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni xalqaro standart talablariga, savdo shartnomalarida (bitimlarida) nazarda tutilgan shartlarga javob berishiga erishish; k) Oʻzbekiston Respublikasiga eksport qiluvchi mamlakatlardan olib kirilishi rejalashtirilayotgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan gʻayriqonuniy nusxalarining oldi-sotdisini amalga oshirmaslik hamda kirib kelish xavfining oldini olish; l) ruxsatnomani berish natijasida harakatlarni va (yoki) muayyan faoliyatni amalga oshirish, insonlarning hayoti va sogʻligʻiga, shuningdek, hayvonot va oʻsimlik dunyosi obyektlariga hamda ularning yashash muhitiga xavf solmaslik choralarini koʻrish; m) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish vaqtida ruxsatnoma talablariga muvofiqligi yuzasidan koʻrikdan oʻtkazish; n) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda ruxsatnoma talablariga amal qilish; o) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni xorijiy mamlakatlardan qoʻl yuki yoki bagajda olib kirish, pochta joʻnatmalarida yuborish, shuningdek boshqa yuk bilan olib oʻtish taqiqlanadi*. Bunda tajriba-sinov uchun ruxsatnoma asosida pochta joʻnatmalarida yuborish mumkin. 10. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatni berishda kelishiladigan organlar: Mavjud emas 11. Ruxsat etish xususiyatiga ega hujjatning amal qilish muddati: Oʻn ikki oy 12. Izoh: *Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar.

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

GERB Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish uchun RUXSATNOMA _______ -son sana Ruxsatnoma berilgan jismoniy va yuridik shaxsning nomi STIR raqami Ruxsatnomaning amal qilish muddati 1. TIF TN kodi * 1. 2. ... 2. Mahsulot savdo nomi 1. 2. ... 3. Faol modda va nisbati 1. 2. ... 4. Ishlab chiqarilgan sanasi 1. 2. ... 5. Yaroqlilik muddati mahsulotni respublikaga kirib kelish vaqtida olti oydan kam boʻlmasligi shart! 6. Fizik xossasi 1. 2. ... 7. Roʻyxatga olinganlik toʻgʻrisida guvohnoma raqami sanasi 1. 2. ... 8. Miqdori 1. 2. ... 9. Qadoqning hajmi 1. 2. ... 10. Mahsulot ishlab chiqarilgan mamlakat 1. 2. ... 11. Ishlab chiqaruvchi korxona nomi, manzili, aloqa raqamlari 12. Olib kiriladigan TIF bojxona posti nomi 13. Olib kiriladigan mahsulotlar raqamli markirovkalangan boʻlishi talab etiladi* Hujjatlarning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qaroriga 2-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishda qonunchilikda belgilangan talab va shartlarga rioya etilganligini koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibini belgilaydi.

2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

AAT — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining avtomatlashtirilgan axborot tizimi;

Agentlik — Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi;

koʻrik dalolatnomasi — oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilishi belgilangan mineral oʻgʻitlarning va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (keyingi oʻrinlarda — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar)ning qonunchilik talablariga muvofiqligi yuzasidan oʻtkazilgan koʻrik natijasida rasmiylashtiriladigan hujjat;

ruxsatnoma — Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirishga ruxsatnoma olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan tartibda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirishga Agentlik tomonidan ruxsat berilganligini tasdiqlovchi hujjat;

xabar beruvchi — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirish vaqtida ularning ruxsatnoma talablariga muvofiqligi yuzasidan koʻrikdan oʻtkazish uchun murojaat qiluvchi jismoniy va yuridik shaxslar;

oʻsimliklar karantini davlat inspektori — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining, viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar)ning, tuman (shahar) oʻsimliklar karantini va himoyasi boʻlimlari (keyingi oʻrinlarda — tuman/shahar boʻlimlari)ning agronomlari, oʻsimliklar karantini boʻyicha tashqi iqtisodiy faoliyat chegara punktlaridagi, oʻsimliklar karantini boʻyicha davlatlararo chegara punktlaridagi, respublika ichki avtomobil yoʻllaridagi, temir yoʻl stansiyalaridagi, aeroportlardagi, daryo portidagi oʻsimliklar karantini chegara punktlarining, shuningdek, pochtamtdagi oʻsimliklar karantini punktining mudirlari hamda agronomlari.

3. Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi belgilangan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar qonunchilik talablariga muvofiqligi yuzasidan ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxemaga asosan koʻrikdan oʻtkaziladi.

4. Oʻzbekiston Respublikasi hududida mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kirish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish yuzasidan belgilangan qoida hamda tartiblarga, mazkur vositalar qishloq xoʻjalik mahsulotlari va atrof-muhitga salbiy taʼsiri yuzasidan nazorat oʻrnatilgan tartibda rioya etiladi.

2-bob. Dastlabki koʻrikdan oʻtkazish

5. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish vaqtida dastlabki koʻrikdan oʻtkaziladi.

6. Koʻrikdan oʻtkazish uchun xabar beruvchi tomonidan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kirishdan kamida uch ish kuni oldin Agentlikka ushbu Nizomga 2-ilovadagi shaklga muvofiq AAT orqali elektron xabar beriladi.

7. Oʻzbekiston Respublikasiga mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar Agentlik tomonidan berilgan ruxsatnoma asosida olib kiriladi.

8. Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirilayotgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar yuklangan transport vositalari chegara maskanlarida oʻsimliklar karantini davlat inspektorlari tomonidan dastlabki koʻrikdan oʻtkaziladi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi chegara oʻtkazish punktlarida dastlabki koʻrik jarayonida transport vositalari va ularning yuk xonalari (maxsus plombalangan yukxonalar bundan mustasno) oʻsimliklar karantini davlat inspektori talabiga binoan, ushbu transport vositalaridagi haydovchilar yoki yuk egalari ishtirokida ochib koʻriladi.

10. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan chegara maskanlarida dastlabki koʻrik oʻtkazishda ruxsatnomaning mavjudligi, amal qilish muddati AAT orqali tekshiriladi, shuningdek, transport vositalarining tashqi qismi, muhrlanmagan boshqa kimyoviy vositalarni yashirin olib kirishi mumkin boʻlgan joylar vizual koʻrikdan oʻtkaziladi.

Oʻsimliklar karantini davlat inspektori koʻrik natijasi ijobiy boʻlganda, mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni respublika hududiga chegara oʻtkazish punkti orqali olib kirishga ruxsat beradi hamda AATda shu haqda belgi qoʻyadi.

11. Koʻrik natijasida ruxsatnoma mavjud boʻlmagan yoki uning amal qilish muddati oʻtganligi yoxud mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning yashirin ravishda olib kirilayotganligi aniqlangan taqdirda, ushbu vositalar oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan reeksport tartibida olib chiqib ketilishiga oid ushbu Nizomga 3 1 -ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kiruvchi yuridik shaxs vakili yoki jismoniy shaxsga (uning vakili yoki yukni qabul qilib oluvchi, tashuvchiga) beriladi, ikkinchi nusxasi oʻsimliklar karantini davlat inspektorida qoladi. Dalolatnoma tuzilgan vaqtdan boshlab 24 soat ichida Agentlikka AAT orqali xabar beriladi.

12. Oʻzbekiston Respublikasiga mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kirishda bojxona organi bilan kelishilgan xavfni boshqarish tizimi orqali ular tasodifiy tanlov asosida ikkilamchi koʻrikdan oʻtkaziladi.

3-bob. Ikkilamchi koʻrikdan oʻtkazish

13. Ikkilamchi koʻrik:

oʻsimliklarni himoya qilish va boshqa qonunchilikni buzganlik toʻgʻrisidagi mavjud axborotni tekshirish uchun;

tanlab tekshirish prinsipiga rioya etgan holda xavfni boshqarish tizimi asosida oʻtkaziladi.

Bunda dastlabki koʻrik davomida oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan ikkilamchi koʻrik oʻtkazish xulosasi qabul qilinadi.

14. Ikkilamchi koʻrik oʻtkazish boʻyicha xulosa qabul qilingan vaqtdan boshlab, bir ish kunida xabar beruvchi AAT orqali bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida toʻlovni amalga oshirgan holda, yukni bojxona nazorati ostidagi omborga joylashtirib, oʻsimliklar karantini davlat inspektorini ikkilamchi koʻrikka jalb etishi shart.

15. Xabar beruvchining AAT orqali mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni ikkilamchi koʻrikdan oʻtkazish boʻyicha yuborgan murojaati oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan uch ish kuni ichida koʻrib chiqiladi hamda ushbu Nizomga 3-ilovadagi shaklga muvofiq koʻrik dalolatnomasi rasmiylashtiriladi.

16. Koʻrik dalolatnomasi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning belgilangan talablarga muvofiqligini baholashga asos boʻladi.

17. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga muvofiqligini baholanishi quyidagi holatlarda rad etiladi va xabar beruvchi tomonidan oʻz mablagʻlari hisobidan respublika hududidan reeksport tartibida olib chiqib ketilishi taʼminlanadi:

roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarining oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos kelmasa;

talabgor tomonidan har bir qadogʻiga raqamli markirovkalanmaganda;

import qilinishi rejalashtirilgan mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasiga kirib kelgan davrdan yaroqlilik muddati olti oydan kam boʻlganda;

laboratoriya ekspertizasi xulosasida davlat roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga nomuvofiq deb baholanganda.

Ushbu bandda nazarda tutilmagan boshqa holatlarda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning importi rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

18. Belgilangan tartibda akkreditatsiyadan oʻtgan sertifikatlashtirish organi mutaxassisi tomonidan talabgor (yoki uning vakili) hamda oʻsimliklar karantini davlat inspektori ishtirokida mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning muvofiqligini baholash uchun belgilangan tartibda va belgilangan miqdorda namuna oladi va sinov laboratoriyasiga yuboradi.

19. Sinov laboratoriyasida mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar talablariga hamda roʻyxatga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga muvofiqligi baholanadi.

Laboratoriya ekspertizasi talab etiladigan muddat qoʻllanmalarda belgilanadi.

20. Mazkur Nizomning 17-bandida kuzatilgan holatlarning belgilangan muddatlarda bartaraf etilishi taʼminlanmagan taqdirda, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan reeksport tartibida olib chiqib ketilishiga oid ushbu Nizomga 3 1 -ilovaga muvofiq shaklda ikki nusxada dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kiruvchi yuridik shaxs vakili yoki jismoniy shaxsga (uning vakili yoki yukni qabul qilib oluvchi, tashuvchiga) beriladi, ikkinchi nusxasi oʻsimliklar karantini davlat inspektorida qoldiriladi.

4-bob. Raqamli markirovka (matrik shtrixli kod) bilan boshqarish

21. Oʻzbekiston Respublikasi hududida mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni olib kirish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi (keyingi oʻrinda — raqamli markirovka) bilan boshqariladi.

22. Olib kiriladigan mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalar raqamli markirovkalangan boʻlishi talab etiladi. Bunda “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi operatoriga ariza bilan murojaat qilinadi.

23. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarda oʻtkazilgan koʻrikda raqamli markirovkalanmaganligi (yoki toʻliq qoʻyilmaganligi) aniqlanganda, xabar beruvchiga raqamli markirovkalash boʻyicha oʻttiz kun muddat beriladi.

24. Xabar beruvchi “Asl belgisi” mahsulotlarni markirovkalash va kuzatib borish milliy axborot tizimi operatoridan raqamli markirovka kodini olib, mahsulotning har bir qadogʻiga qoʻyilishini taʼminlaydi. Mazkur Nizomning 23-bandi bilan belgilangan oʻttiz kun muddat ichida ushbu amaliyot bajarilmagani olib kirishning toʻliq rad etilishiga sabab boʻladi.

5-bob. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni oʻrganish hamda tahlil ishlarini amalga oshirish

25. Oʻzbekiston Respublikasi hududida mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni olib kirish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish yuzasidan belgilangan qoida hamda tartiblarga rioya etilishi, mazkur vositalar qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va atrof-muhitga salbiy taʼsiri yuzasidan oʻrganish hamda tahliliy ishlar bevosita Agentlik tomonidan tashkil etiladi.

26. Agentlik tomonidan oʻrganish hamda tahliliy ishlar amalga oshirilishida sanitariya-epidemiologik va ekologik xavfsizlik yuzasidan nazorat talab etilgan taqdirda, Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi organlari mansabdor shaxslari jalb qilinishi mumkin.

27. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar boʻyicha oʻrganish hamda tahlil ishlari quyidagi joylarda amalga oshiriladi:

Oʻsimliklar karantini chegara maskanlarida;

bojxona omborlari;

ulgurji va chakana savdo obyektlarida (savdo rastalari va omborlar);

isteʼmolchi omborlarida.

28. Agentlik va uning hududiy boʻlinmalari hamda tuman/shahar boʻlimlarining oʻsimliklar karantini davlat inspektor(lar)i tomonidan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar boʻyicha oʻrganish va tahlil ishlari davomida quyidagilar tekshiriladi:

a) roʻyxatga olinganligi;

b) tarkibi, fizik-kimyoviy xususiyatlari va sifatlilik darajasi;

v) markirovkasi mahsulotni tasniflash, qadoqlash va markirovkalash toʻgʻrisidagi talablarga muvofiqligi;

g) yaroqlilik muddati;

d) tavsiya etilgan oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlariga nojoʻya taʼsiri;

e) tavsiya etilgan zararli organizmlarga nisbatan samarasizligi yoki samaradorligi past holatlari.

29. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalardan quyidagilarni aniqlashda tahlil ishlari uchun namunalar olinadi:

tarkibi, fizik-kimyoviy xususiyatlari va sifatlilik darajasi;

tavsiya etilgan oʻsimlik va oʻsimlik mahsulotlariga nojoʻya taʼsiri;

samaradorligi.

30. Namunalar oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan belgilangan miqdorda olinadi va 4-ilovadagi shaklga asosan uch nusxada namuna olish toʻgʻrisidagi dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnomaning bir nusxasi oʻsimliklar karantini davlat inspektorida, bir nusxasi akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriyaga hamda bir nusxasi namuna olingan joyning masʼul xodimiga beriladi.

31. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar yorligʻi (markirovkasi) nazoratdan oʻtkazilganda, yorligʻi mahsulotni tasniflash, qadoqlash va markirovkalash toʻgʻrisidagi talablarga javob bermagan taqdirda, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalardan majburiy tartibda ikki nusxadan namuna olinadi, qoʻshimcha tarzda 5-ilovadagi shakl boʻyicha “Mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar yorligʻi (markirovkasi) nazorati dalolatnomasi” rasmiylashtiriladi.

32. Nazorat maqsadida mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning laboratoriya tahlillari faqatgina mazkur sohada akkreditatsiyadan oʻtgan laboratoriya tomonidan amalga oshiriladi.

33. Mineral oʻgʻitlarning sifati ularning roʻyxatga olinganlik guvohnomasida belgilangan tarkib va xossalari (texnik standart va/yoki analiz sertifikati)ga muvofiqligi boʻyicha aniqlanadi.

Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning sifatini oʻrganish va tahlil qilish maqsadida oʻtkazilgan fizik-kimyoviy tahlillarda 6-ilovada koʻrsatilgan xususiyatlar aniqlanadi.

34. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning sifatini oʻrganish (tahlil qilish) davomiyligi tahlil oʻtkazish uslublariga muvofiq belgilanadi.

35. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning sifatini nazorat qilish boʻyicha oʻtkazilgan tahlil natijalari boʻyicha hisobotlar uch kundan kechiktirmay 7-ilovalardagi shakllar asosida Agentlikka yuboriladi.

36. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar sifatini nazorat qilish boʻyicha oʻtkaziladigan laboratoriya tahlillari natijalarida faol moddalar miqdorida aniqlangan koʻrsatkichlar sifatni nazorat qilish maqsadida tahlil qilingan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarga taalluqli faol moddalar miqdoridagi farqlar mazkur Nizomga 8-ilovadagi hamda Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-martdagi 115-son qarori bilan tasdiqlangan Kimyolashtirish va oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini sinovdan oʻtkazish hamda roʻyxatga olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 13-ilovadagi ruxsat etilgan salbiy ogʻishi doirasida boʻlishiga yoʻl qoʻyiladi.

37. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning fizik xossalarida ruxsat etilgan salbiy ogʻishini qoʻllash mezonlarida Nizomga 9-ilovaga muvofiq toʻgʻridan-toʻgʻri qishloq xoʻjaligida nazorat qilish uchun ishlatiladigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan faol moddaning tozaligi inobatga olinadi.

Oʻrganish davomida oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning inson salomatligi va atrof-muhitga salbiy taʼsiri mavjudligi aniqlansa, Agentlik tomonidan mahsulotni foydalanishdan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.

6-bob. Yakunlovchi qoidalar

38. Import qilinishi rad etilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar uch oy muddatgacha xabar beruvchi tomonidan reeksport tartibida olib chiqib ketilishi shart.

39. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar boʻyicha laboratoriya tekshiruvlari, tegishli ekspertiza oʻtkazish, raqamli markirovka kodini ishlab chiqarish yoki yuklash va har bir qadogʻiga raqamli markirovka kodini qoʻyish bilan bogʻliq hamda reeksport tartibida olib chiqib ketilishi bilan bogʻliq xarajatlar xabar beruvchi hisobidan qoplanadi.

40. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi

41. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish

Bosqichlar muddati Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Xabar beruvchi (Jismoniy va yuridik shaxslar) Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga bevosita avtomatlashtirilgan axborot tizimi (AAT) orqali belgilangan shaklga muvofiq xabar beradi. Mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishdan kamida 3 ish kuni oldin 2-bosqich Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi 1. Jismoniy va yuridik shaxsning xabarini koʻrib chiqadi. 2. Xabarni taalluqli oʻsimliklar karantini davlat inspektoriga yuboradi. 3. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori tomonidan koʻrikdan oʻtkazish, laboratoriya tahlillari uchun namunalar olinadi. 4. Koʻrik dalolatnomasini rasmiylashtiradi va taqdim qiladi. Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar qayd etilgan bojxona punktiga kelib tushgan sanadan boshlab 3 ish kuni ichida *

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar olib kirilishi uchun oldindan xabar berish shakli

Oldindan xabarnoma sanasi: 20 ___ y. “ ____” ____________. (1) Jismoniy shaxs yoki yuridik shaxs nomi: __________ (2) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun berilgan ruxsatnoma raqami va sanasi: __________ (3) olib kirilishi qayd etilgan punkt nomi: __________ (4) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning savdo nomi: __________ (5) Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni roʻyxatdan oʻtkazish raqami: __________

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

“0000000 — son KOʻRIK DALOLATNOMASI __________ ___________ ___ _ __ oʻsimliklar karantini davlat inspektori _______ _ _____________________ tomonidan _____ (hududiy boʻlinma nomi) _______________________________________________________ (F.I.O.) ________ 20____ yil “_____” ____________da xabar beruvchi vakili _______ ____________________ _______________________________ __________________________________________________________________________ (F.I.O.) ishtirokida __________________________________________________________________________________________________ (yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkor nomi) STIR/JSHSHIR: __________________da Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qaroriga asosan koʻrikdan oʻtkazildi. Ikkilamchi koʻrikdan oʻtkazilgan mineral oʻgʻitlarni va/yoki oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositaning: Lot raqami № ________________________________ Mahsulot nomi: _______________________________ Mahsulot yuklangan transport birligi raqami: __________________ Ruxsatnoma raqami: № ________ berilgan sana: ____________. Koʻrik davomida quyidagilar aniqlandi (tegishlisi belgilanadi!): □ 1. Bojxona rasmiylashtiruviga ruxsat etiladi. □ 2. Bojxona rasmiylashtiruviga ruxsat etilmaydi (quyidagi sabablar koʻrsatilgan holda): □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarining oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ mahsulotga raqamli markirovka kodi qoʻyilmagan (yoki toʻliq qoʻyilmagan);* □ mahsulotning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgan davrdan yaroqlilik muddati olti oydan kam; □ laboratoriya ekspertizasi xulosasi davlat roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga nomuvofiq deb baholangan; * 2026-yil 1-maydan amal qiladi. Hujjatlarning haqiqiyligini tasdiqlovchi QR-kod

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3 1 -ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishi belgilangan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida

20____ yil “____” ____________ ______________________ (rasmiylashtirish joyi nomi) _________________________________________________________________________________________________________________ (dalolatnoma rasmiylashtirgan oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmasi) _________________________________________________________________________________________________________________ (OʻKCHM nomi) Ushbu dalolatnoma oʻsimliklar karantini davlat inspektori __________________________________________________ tomonidan ___________________________________________________________________________ (F.I.O.) 20_____ yil “______” _______________da kelib tushgan ______-son xabarnomaga asosan mahsulot egasi (yoki uning vakili) ____________________________________ ishtirokida _______________________ bojxona hujjatiga binoan olib kelingan ________________ (F.I.O.) _______________________________________________ _ ________________________________________________________________ga (mahsulot nomi) nisbatan oʻtkazilgan koʻrik natijasida aniqlangan qonunchilik hujjatlari talablariga nomuvofiqligi toʻgʻrisida tuzildi. Koʻrik davomida mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga olib kirilishida qonunchilik hujjatlari talablari boʻyicha quyidagi nomuvofiqliklar aniqlandi (tegishlisi belgilanadi) : Mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarni olib kirish uchun : □ ruxsatnoma mavjud emas; □ ruxsatnoma amal qilish muddati oʻtgan; □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ olib kirish taqiqlangan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalar roʻyxatiga kiritilgan mahsulot; □ import qilinishi rejalashtirilgan mahsulotning Oʻzbekiston Respublikasi hududiga kirib kelgan davrdan yaroqlilik muddati olti oydan kam; □ bir lot (partiya) raqamida olib kirilgan mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalar haqida koʻrsatilgan maʼlumotlar bilan yukning yaxlitligi nomuvofiq (yukning turi, soni, miqdori va boshqa); □ laboratoriya ekspertizasi xulosasida davlat roʻyxatiga olinganlik toʻgʻrisida guvohnomada belgilangan tarkibga nomuvofiq deb baholangan; □ roʻyxatga olingan guvohnomada koʻrsatilgan qoʻllash doirasi mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarning oʻram-quti va yorligʻidagi matnga mos emas; □ talabgor tomonidan har bir qadogʻiga raqamli markirovkalanmaganda*; □ transport vositalarining tashqi qismi, muhrlanmagan joylarida mineral oʻgʻitlar va/yoki oʻsimliklarni himoya qilishda foydalaniladigan kimyoviy vositalarni yashirin olib kirish holatlari aniqlangan. * 2026-yil 1-maydan amal qiladi. Yuqoridagi nomuvofiqliklarga binoan ushbu dalolatnomada koʻrsatilgan mahsulot reeksport tartibida olib chiqib ketilsin. E slatma. Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qarori bilan tasdiqlangan Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 11, 17, 20, 38, 39-bandlaridagi mahsulotni reeksport tartibida olib chiqib ketish bilan bogʻliq qoidalariga rioya qilinishi lozim. Oʻsimliklar karantini davlat inspektori: ____________________________ ____________________________ (imzo) (F.I.O.) Mahsulot egasi ____________________________ ____________________________ (yoki uning vakili) : (imzo) (F.I.O.)

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalardan namuna olish dalolatnomasi

Namuna olish kuni: 20___ y. “____” ____________. Miqdori: _______________ soni. (1) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olindi Viloyat nomi Tuman nomi (2) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olingan joy Diler Bojxona ombori Boshqa _____ _____ _____ (3) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olingan joyning manzili (4) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasini olish sababi Savdo nazorati Shikoyatlarni oʻrganish Boshqa (kontrabanda, soxta va boshqalar) _____ _____ _____ (5) namuna olingan mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar nomi aktiv moddasi guruhi ishlab chiqaruvchisi ishlab chiqarish/import Ishlab chiqarish _____ import _____ Ishlab chiqarish sanasi Lot (partiya raqami) Miqdori (kg/l) Namuna olingan joyda mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning joriy miqdori (kg/l) Yuqorida keltirilgan maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar tekshirildi va namunalari saqlash sharoitlari normal boʻlgan joydan va mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning asl qadogʻidan olindi va maxsus polietilen paketiga solingan, muhrlangan holda 20___ yil “____” _________ kuni olindi. Ushbu dalolatnoma uch nusxada tuzildi va quyidagi tarkib tomonidan imzolandi. Namuna olingan joydagi organ diler/ishlab chiqaruvchi/shikoyat qiluvchi/boshqa Namuna olgan tarkib familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar yorligʻini (markirovkasini) nazorat qilish dalolatnomasi

Namuna olish kuni: 20 ___ y. “____” ______________. Miqdori: ___________ soni. (1) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olindi Viloyat nomi Tuman nomi (2) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olingan joy Diler Ishlab chiqaruvchi Bojxona Boshqa _____ _____ _____ _____ (3) mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar namunasi olingan joyning manzili (4) Yorliqlarni nazorat qilish uchun namuna olingan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar Nomi Faol moddasi va tarkibi (oʻgʻitlar uchun) Guruh Ishlab chiqaruvchi nomi Ishlab chiqarish _____ import _____ Ishlab chiqarish sanasi Lot (partiya raqami) Netto vazni (5) aniqlangan kamchiliklar yoki kamchiliklarni oʻz ichiga olgan tushuntirishlar Yorliqlarni nazorat qilish maqsadida 20 ____ yil “____” _____________ kuni _________________________ manzilda joylashgan manzildan yuqoridagi maʼlumotlar bilan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning yorligʻi va qadoqlanishi tekshirilgandan soʻng ochilmagan asl qadoqdan belgilangan tartibda olingan ikkita namuna polietilen paketlarga solingan va yopilib muhrlangan. Ushbu hisobot toʻrt nusxada tuzildi va quyidagi tarkib tomonidan imzolandi. Namuna olingan joydagi organ diler / ishlab chiqaruvchi / shikoyatchi / boshqa Namuna olgan tarkib familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA

Sifat nazoratida oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning fizik va kimyoviy tahlilida aniqlanadigan xususiyatlar

1. Ishlab chiqarish shakli 2. Tashqi koʻrinishi (rangi, hidi, jismoniy holati) 3. Formulaning tarkibi Faol modda miqdori (% sof faol moddaning ekvivalenti, suyuqlikda g/l, qattiq moddalarda % faol modda, tegishli qiymat, mikroorganizmlarda masalan cfu/g, cfu/ml, IU) Toʻldiruvchi va yordamchi moddalar (umumiy nomlari va miqdori) 4. Kislotalilik, ishqoriylik rN 5. Maydalash darajasi (kukun, chang urugʻi, WP, granulalar va SP, SC, WG formulalari uchun) 6. Solishtirma ogʻirligi (suyuq tarkibli vositalar uchun) 7. Yonish nuqtasi (suyuq tarkibli vositalar uchun, tarkibida suv bor vositalar bundan mustasno) 8. Ogʻirligi litrda (kukun, kukunli urugʻ, granula va palletlar uchun) 9. Suv dispersiyasi (granula va pelletlar uchun) 10. Oqim qobiliyati (oquvchanlik) (kukun, kukunli urugʻ uchun) 11. Yopishqoqlik qobiliyati (chang, chang urugʻi, WP, WG formulalari uchun) 12. Eruvchanligi (SP tarkiblilar uchun) 13. Toʻxtatib turish qobiliyati (SC i WP, WG tarkiblar uchun), 14. Stabillik (YES, SL qishki va yozgi yogʻlar tarkiblari uchun), 15. Saqlash qobiliyati Sovuq sinov (suyuq tarkiblilar uchun), Harorat barqarorligi (suyuq tarkiblar uchun), Yopishqoqlik (SC, ULV qish va yoz yogʻi tarkiblilar uchun), Namlikni saqlash (chang, chang urugʻi, WP, WG formulalari uchun), 16. Distillyatsiya darajasi (yozgi moylar) 17. Uchuvchanlik (qishki moylar) 18. Oltingugurtsiz qoldiq miqdori (yozgi va qishki moylar uchun) 19. Oʻlchami (tabletka, granula, fumigantlar, striplar uchun) 20. Rang berish xususiyati (urugʻlarni pestitsidlari uchun) 21. Oʻrtacha zarracha ogʻirligi va yakuniy mahsulotning oʻlchami va vazn taqsimoti (granula shakldagilar uchun)

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA

Hududiy boʻlinmaning mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar sifatini nazorat qilish boʻyicha oʻtkazilgan oʻrganish hisoboti

Tahlil hisoboti Tartib raqami sanasi Sifatni nazorat qilish tahlili oʻtkazilgan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar Nomi Faol moddasi Guruh Ishlab chiqarish/import Ishlab chiqaruvchi nomi Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar mahsuloti namunasi Roʻyxatga olish sanasi Nazorat oʻtkazish vaqti Ishlab chiqarish sanasi Lot (partiya raqami) Namuna yuborgan tuzilma nomi Tahlil uchun yuborilgan xat sanasi tartib raqami Tahlil oʻtkazish sababi TAHLIL NATIJALARI A) kimyoviy tahlil * Aniqlangan qiymatlar ** belgilangan meʼyor B) fizik tahlil * Aniqlangan qiymatlar ** belgilangan meʼyor TAHLIL OʻTKAZGAN SHAXSLAR Boʻlim boshligʻi Texnik xodimlar Texnik xodimlar familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo familiyasi, ismi, otasining ismi lavozimi imzo TASDIQLANGAN ..../..../........ (Imzo muhri) Viloyat / tuman oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmasi / boʻlimi

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA

Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar faol moddasining ruxsat etilgan salbiy ogʻishlari jadvali

Faol modda miqdori g/kg yoki g/l (20 ±2 °S) Ruxsat etilgan ogʻishlar 25 gacha (shu jumladan 25) Suyuq tarkiblilarga nisbatan aktiv moddaning +/-15% miqdori (YES, SC, SL va boshq.) Qattiq tarkiblilarga nisbatan aktiv moddaning +/- 25% miqdori 25 — 100 oraligʻida (25 dan tashqari, 100 inobatga olinadi) faol modda miqdorining +/- 10% 100 — 250 oraligʻida (100 dan tashqari, 250 inobatga olinadi) faol modda miqdorining +/- 6% 250 — 500 oraligʻida (250 dan tashqari, 500 inobatga olinadi) faol modda miqdorining +/- 10% 500 dan ortiq (500 dan tashqari) +/- 25 g/l yoki g/kg

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirishda koʻrikdan oʻtkazish, oʻrganish va tahlil qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 9-ILOVA

Sifatni nazorat qilishda oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning fizik xossalarida ruxsat etilgan salbiy ogʻishi boʻyicha mezonlari jadvali

Fizik xususiyatlar Tushuntirish Mezonlar Tashqi koʻrinishi (kukun, WP) Tayyor holatda Faol moddaning tarqalishi bir xil emas (gomogen emas), yoki bir oz ifloslangan, dori bilan ifloslangan, quyuqlashgan yoki qotib qolgan Tashqi koʻrinishi (emulsiya, eritma, ULV) Tayyor holatda Biroz (ajralgan) segregatsiyalangan, ozgina choʻkma hosil qilgan, biroz loyqalik yoki ajralgan, choʻkma hosil qilgan, loyqalangan, kristallangan Tashqi koʻrinishi (emulsiya, eritma, ULV) Issiq sinovdan soʻng Gaz, choʻkma yoki loyqalik hosil boʻlishi Tashqi koʻrinishi (emulsiya, eritma, ULV) Sovuq sinovdan soʻng Oz miqdorda konvertatsiyalanadigan qoldiq yoki qaytmas qoldiq, loyqalik yoki kristallanish Tashqi koʻrinishi (mineral moylar) Tayyor holatda Kamida 2% gacha ajratish Maydalilik (kukun) 149 mikronli elak (100 talik elak) 2% 74 mikronli elak (200 talik elak) 2% Maydalilik (WP) fungitsidlarda 44 mikronli elak (325 talik elak) 2% Litr ogʻirligi Norma: 500 — 700 g/l +/-25 Litr ogʻirligi (uchuvchan moddalarda) Norma: 500 — 700 g/l +/-25 va undan yuqori Hajmiy zichligi Norma: 60 dan yuqori emas +5 va undan yuqori Suspenziya xususiyati Norma: 50% -50% va undan yuqori Solishtirma ogʻirligi Namuna belgilangan qiymatdan (±0,05 tolerantlik) +/- 0,05 va undan yuqori Oʻt olish nuqtasi (tochka vozgoraniya) Meʼyor: namuna qiymati 22,8°S dan past boʻlmasligi +/- 5° S Emulsiya barqarorligi Re-emulsiya boʻlmaganlarda 2 cm 3 va undan yuqori Re-emulsiya boʻlganlarda 2 cm 3 va undan yuqori Sulfatlanmagan qoldiqlar Yozgi moylar 92% dan past Qishki moylar 65% dan past Distillyatsiya 5°S haroratdan yuqori va past darajalari tolerantlik +/- 3 °S dan yuqori Oʻzgaruvchanlik (volatility) 350°S haroratda distillangan qismi (hajm boʻyicha) Suvda erimaydigan moddalar miqdori (SP, SG) Faol modda miqdori < 20% kichik va 10% gacha; 80% dan kichik 25% gacha boʻlishi norma - 5% dan yuqori Tutqichlar uchun Roʻyxatga olingan tarkib, rang, shakl va oʻlchamlar asos qilib olinadi

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qaroriga 3-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom sifatsiz, qalbakilashtirilgan va Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (keyingi oʻrinlarda — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar) va ularning gʻayriqonuniy nusxalari, shuningdek, oʻsimliklarni himoya qilishda zararli taʼsiri aniqlangan vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibini belgilaydi.

2. Mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

sifatsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar — qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan va (yoki) yaroqlilik muddati oʻtgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar;

Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilgan mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning gʻayriqonuniy nusxalari — intellektual mulk toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlari buzilgan holda muomalaga kiritilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar;

qalbakilashtirilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar — tarkibi yoki xususiyati toʻgʻrisida yoxud ishlab chiqaruvchisi haqida yolgʻon axborot ilova qilingan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar;

chiqindilarni utilizatsiya qilish — chiqindilar tarkibidan qimmatli moddalarni ajratib olish yoki chiqindilardan ikkilamchi xom ashyo, yoqilgʻi, oʻgʻit sifatida va boshqa maqsadlarda foydalanish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar mulk egalarining yoki sudning qarori bilan muomaladan chiqariladi hamda yoʻq qilinadi.

Bunda mulk egasi tomonidan qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar aniqlanganda, ularni zudlik bilan muomaladan chiqarish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va oʻttiz kun ichida yoʻq qilish chorasi koʻriladi. Muomaladan chiqarish va yoʻq qilishga oid sud qarori qabul qilinganda, qaror talablari asosida ish yuritiladi.

5. Bojxona hududida bojxona rasmiylashtiruvlari davomida yoki laboratoriya tekshiruvlari natijasida olib kirish rejalashtirilgan mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning qoʻllashga yaroqsizligi aniqlanganda, ushbu vositalar Oʻzbekiston Respublikasi bojxona qonunchiligida belgilangan tartibda eksport qiluvchi mamlakatga qaytarib yuboriladi.

6. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni qaytarib yuborish hamda yoʻq qilish bilan bogʻliq xarajatlar ularning egalari mablagʻlari hisobidan qoplanadi.

2-bob. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish usullari

7. Suyuq mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalar ekologiya normalari va sanitariya qoidalari va talablariga muvofiq yoʻq qilinadi.

8. Boʻshagan idishlar, aerozol ballonlar, paketlar va flakon qoldiqlari konteynerlarga joylashtiriladi hamda chiqindilarni utilizatsiya qilish talablariga muvofiq yoʻq qilinadi.

9. Tarkibida suvda erimaydigan moddalar mavjud boʻlgan qattiq mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning shakllari, yumshoq mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning shakllari, vositalarning transdermal shakllari, shuningdek, substansiyalar faolsizlantirilib, maxsus konteynerlarga joylanadi hamda chiqindilar uchun moʻljallangan maxsus joyga tashlanadi.

10. Tarkibida tirik organizmlar mavjud kimyoviy vositalar oldin dezinfeksiyalovchi vositalar yordamida faolsizlantirilib, yuqori bosim va harorat taʼsirida ularning hujayralari parchalanadi hamda chiqindilar uchun moʻljallangan maxsus joyga tashlanadi.

11. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar ularning fizik hamda kimyoviy xususiyatlari hisobga olingan holda utilizatsiya yoki yoʻq qilinadi.

12. Tarkibida radioaktiv elementlar mavjud boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning atrof-muhitga bezararligi toʻgʻrisida xulosa olingandan soʻng mazkur Nizomning 15-bandida nazarda tutilgan Yaroqsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish komissiyasi tomonidan ularni yoʻq qilish masalasi koʻrib chiqiladi.

3-bob. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi

13. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar Oʻzbekiston Respublikasining “ Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida ”gi, “ Ekologik nazorat toʻgʻrisida ”gi hamda “ Chiqindilar toʻgʻrisida ”gi qonunlari talablariga rioya qilgan holda yoʻq qilinadi.

14. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar aniqlanganda, uning egasi zudlik bilan Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tegishli tuman (shahar) boʻlimiga murojaat qiladi.

15. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish boʻyicha murojaat kelib tushganda, Agentlikning tegishli tuman (shahar) boʻlimi besh ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining tuman (shahar) inspeksiyasi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlinmasi mutaxassislaridan iborat Yaroqsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish komissiyasini (keyingi oʻrinlarda — Komissiya) tuzadi.

16. Komissiya mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalarning atrof-muhit uchun bezararligini, mazkur Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha ularning fizik-kimyoviy mutanosibligini eʼtiborga olgan holda ularni yoʻq qilish sanasi, usuli va joyini belgilash haqida qaror chiqaradi.

17. Yoʻq qilish lozim boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar yoʻq qilingunga qadar saqlab turish uchun javobgarlik uning egasi hisoblangan tashkilotga yoki jismoniy shaxsga (yuridik shaxs yoki yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektiga) yuklanadi.

Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning egasi hisoblangan tashkilot rahbarining buyrugʻi bilan moddiy javobgar shaxs tayinlanadi, buyruqda javobgar shaxsning lavozimi, familiyasi, ismi va otasining ismi, saqlashga qoldirilgan yoʻq qilish lozim boʻlgan mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning nomlari va seriyalari, oʻramlari soni (miqdori) koʻrsatiladi.

18. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar uning egasi yoki vakili ishtirokida Komissiya tomonidan yoʻq qilinadi.

Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalar yoʻq qilish jarayoni foto yoki videosuratga olinib, bir yil muddatga saqlanadi.

4-bob. Mineral oʻgʻi tlar va kimyoviy vos i talarn i yoʻq qilish boʻyicha dalolatnomani rasmiylashtirish tartibi

19. Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar belgilangan tartibda yoʻq qilingandan soʻng komissiya tomonidan mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq dalolatnoma tuziladi.

Dalolatnoma komissiya aʼzolari tomonidan imzolanadi, koʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning egasi hisoblangan tashkilot rahbarining imzosi va muhri (jismoniy shaxslar va yakka tartibdagi tadbirkorlik subyektlaridan muhr bilan tasdiqlash talab qilinmaydi) bilan tasdiqlanadi.

20. Dalolatnoma nusxalari mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning egasiga, Agentlikning hududiy boʻlinmasiga, Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitalarining hududiy vakillariga buyruq va Komissiya qarori nusxalari va foto yoki videomateriallar bilan birgalikda taqdim etiladi.

21. Tergov ishlari yoki sud muhokamasi uchun mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning namunalari olingan taqdirda, saqlash muddatidan qatʼi nazar, koʻrib chiqish oxiriga yetmagunga qadar ular yoʻq qilinmaydi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Mazkur Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning egasi Qoʻllashga yaroqsiz boʻlgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) tuman (shahar) boʻlimiga murojaat qiladi. Qoʻllashga yaroqsizligi aniqlanganda 2-bosqich Agentlikning tuman (shahar) boʻlimi 1. Murojaatni koʻrib chiqish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining tuman (shahar) inspeksiyasi hamda Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining tuman (shahar) boʻlinmasi mutaxassislaridan iborat Yaroqsiz mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish komissiyasini (keyingi oʻrinlarda — komissiya) tuzadi. 2. Murojaatni Komissiyaga koʻrib chiqish uchun kiritadi. 5 ish kuni ichida 3-bosqich Komissiya 1. Yaroqsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni yoʻq qilish sanasi, usuli va joyini belgilagan holda qaror qabul qiladi. 2. Yaroqsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni belgilangan tartibda yoʻq qiladi. 3. Yaroqsiz mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni yoʻq qilish ishlari yakuni boʻyicha dalolatnoma tuzadi. * 30 kun ichida

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Yaroqsiz mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni yoʻq qilish komissiyasining

20 ___ yil ____ ___________ ____________ -son Kun tartibi: ____________________________________________________________ ni yoʻq qilish usulini belgilash. Qatnashganlar: ________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) Kun tartibi boʻyicha muhokama: 1. Yaroqsiz mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar haqida mahsulot egasining maʼlumoti; 2. Komissiyaning ekspert xulosasi; 3. Takliflar _____________________________________________________________________________ qaror qilindi: ________________________________________________________________________________________ (yoʻq qilish sanasi, vaqti, joyi hamda yoʻq qilinayotgan ________________________________________________________________________________________ mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning atrof-muhit uchun bezararligi, ularning fizik-kimyoviy mutanosibligi eʼtiborga olingan holda ________________________________________________________________________________________ yoʻq qilish usullari koʻrsatiladi) Oʻsimliklar karantini va himoyasi (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Oʻsimliklar karantini va himoyasi (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi vakili (lavozim koʻrsatiladi) ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi vakili (lavozim koʻrsatiladi) ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlinmasi vakili ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) korxonasi rahbari ___________________ ___________________ (imzo) (F.I.O.) oʻsimliklarni himoya qilishda qoʻllaniladigan kimyoviy vositalarning egasi)

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni muomaladan chiqarish hamda yoʻq qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

YOʻQ QILISH DALOLATNOMASI Ushbu dalolatnoma 20___ yil _______________ soat ____ da Komissiya aʼzolari tomonidan quyidagi yaroqsiz mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar yoʻq qilinganligi haqida tuzildi. _________________________________________________________________________________________ (yoʻq qilinayotgan mineral oʻgʻitlarning va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning nomi, _________________________________________________________________________________________ seriya raqami, oʻramlar soni (miqdori) _________________________________ usulda yoʻq qilindi. Yoʻq qilish joyi va sanasi _________________________________________________________ Yoʻq qilishda ishtirok etganlar: Oʻsimliklar karantini va himoyasi (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi _____________ _________________ (imzo) (F.I.O.) Oʻsimliklar karantini va himoyasi (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi vakili (lavozim koʻrsatiladi) _____________ _________________ (imzo) (F.I.O.) Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlimi vakili (lavozim koʻrsatiladi) _____________ _________________ (imzo) (F.I.O.) Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining (tuman / shahar nomi) tuman (shahar) boʻlinmasi vakili _____________ _________________ (imzo) (F.I.O.) _________________ korxonasi rahbari _____________ _________________ (imzo) (F.I.O.) (Yaroqsiz mineral oʻgʻitlarning va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning egasi)

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 5-avgustdagi 481-son qaroriga 4-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 21-fevraldagi 80-son qarori bilan tasdiqlangan Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimcha

1. 1-bandning uchinchi xatboshisidagi “2 — 35-ilovalarda” soʻzlari “2 — 36-ilovalarda” soʻzlari bilan almashtirilsin.

2. Quyidagi mazmundagi 36-ilova bilan toʻldirilsin:

“Maxsus elektron tizim orqali ayrim faoliyat turlarini litsenziyalash tartibi toʻgʻrisida yagona nizomga 36-ILOVA

Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalash

1. Litsenziya nomi: Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziya 2. Litsenziyalanadigan faoliyatning kichik turlari: Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning ulgurji savdosi. Mineral oʻgʻitlarni va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning chakana savdosi. 3. Ariza beruvchilar toifasi: Yuridik shaxs yoki jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) 4. Litsenziyalovchi organ: Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) 5. Litsenziyani olish uchun taqdim qilinadigan hujjatlar: Ariza. Arizada quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi: yuridik shaxslar uchun: yuridik shaxsning nomi va tashkiliy-huquqiy shakli, uning pochta manzili, faoliyatni amalga oshirish joyi, bank muassasasining nomi va bankdagi hisobvaragʻi, telefon raqami, STIR, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), filiallari (mavjud boʻlsa, har birining manzili alohida koʻrsatilishi shart), litsenziyani toifalari boʻyicha tanlash, arizani toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; jismoniy shaxs (yakka tartibdagi tadbirkor) uchun: familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport yoki ID-kartaga oid maʼlumotlar (pasport seriyasi va raqami, JSHSHIR), yashash manzili, telefon raqami, elektron pochta manzili (agar mavjud boʻlsa), faoliyatni amalga oshirish manzili, litsenziya toifalari boʻyicha tanlash, ariza toʻldirish sababi (yangi litsenziya olish, qayta rasmiylashtirish), litsenziya talabgorining litsenziya talablari va shartlariga rioya qilishga roziligi; 6. Arizani koʻrib chiqish uchun toʻlanadigan yigʻim miqdori: bazaviy hisoblash miqdorining 2 baravari 7. Litsenziya berilganligi uchun davlat boji miqdori: mavjud emas 8. Arizani koʻrib chiqish muddatlari: 10 ish kuni ichida 9. Litsenziya talablari va shartlari: a) Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻsimliklarni himoya qilish toʻgʻrisida”gi Qonuni va sohaga oid boshqa qonunchilik hujjatlariga, oʻsimliklarni himoya qilish vositalarini olib kirish, saqlash, tashish, realizatsiya qilish va ulardan foydalanish yuzasidan belgilangan qoidalar hamda tartibga rioya etish, mazkur vositalarning qishloq xoʻjaligi mahsulotlari va atrof-muhitni ifloslantirishiga yoʻl qoʻymaslik; b) oʻsimliklarni himoya qilish yoʻnalishida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga, lavozim majburiyatlariga muvofiq malakasini oshirganligi toʻgʻrisida sertifikatga ega boʻlgan xodimlarning mavjudligi; v) xodimlar bilan yangi mehnat shartnomalari tuzilganligi, shartnomalarga oʻzgartirishlar kiritilganligi va ular bekor qilinganligi, shuningdek, amaldagi mehnat shartnomalari toʻgʻrisidagi axborotlarni “Yagona milliy mehnat tizimi” idoralararo dasturiy-apparat kompleksida majburiy roʻyxatdan oʻtkazish. Bunda mutaxassislar uch yilda kamida bir marta belgilangan tartibda malaka oshirish kurslarida ishtirok etishi va malaka sertifikatiga ega boʻlishi shart; g) tovar-moddiy zaxiralarni toʻgʻri shakllantirish, hisobini yuritish va ularni boshqarishni taʼminlashda — “birinchi kiruvchi, birinchi chiqadi” tamoyiliga asoslangan xoʻjalik yuritish tizimi joriy etilishi lozim; d) mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar (keyingi oʻrinlarda — mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar)ning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalashning moddiy-texnik bazasi va binosiga (xonasiga) qoʻyiladigan talablar: Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning ulgurji hamda chakana savdosi boʻyicha faoliyatni amalga oshirish uchun litsenziyalashning binosiga (xonasiga) qoʻyiladigan talablar Savdo shoxobchasi va shoxobcha filiallarining savdo xonalari hamda boshqa maqsadda foydalanishga moʻljallangan xonalar (mavjud boʻlganda) ajratilgan va alohida kirish eshigiga ega boʻlishi zarur. Savdo shoxobchasi xonalari va asbob-uskunalarga qoʻyiladigan talablar Xona devori, shifti va pollari dezinfeksiyalovchi moddalar bilan namli tozalashga yoʻl qoʻyiladigan holda taʼmirlangan boʻlishi kerak. Taʼmirlovchi vositalar sifatida suvga chidamli boʻyoq, emal va oq rangli sirlangan kafel plitkalari (mayolika) qoʻllanilishi mumkin. Shoxobcha asbob-uskunalari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning taʼsiriga va baʼzi hollarda kimyoviy reaktivlarning taʼsiriga turgʻun materiallardan ishlangan, tashqi va ichki tomoni tekis boʻlishi kerak. Asbob-uskunalar va shoxobcha mebellari tozalashga qulay hamda yorugʻlik tushishini toʻsmagan holda joylashtirilishi kerak. Ishlab chiqarish xonalarida ish faoliyatiga taalluqli boʻlmagan asbob-uskunalarni joylashtirishga yoʻl qoʻyilmaydi. Savdo shoxobchasi (filiallar) maxsus shaxobcha mebellari, ishlab chiqarish asbob-uskunalari, termolabil vositalarni saqlaydigan ishlab chiqarish uskunasi, mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning savdosi hamda ular toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan taʼminlangan boʻlishi kerak. Savdo ofislari qoʻshimcha ravishda sovutish uskunalari bilan taʼmirlangan boʻlishi lozim. Savdo shoxobchasi xonalarini yoritish va sanitariya jihatidan obodonlashtirish Savdo shoxobchasi xonalarida bir soat ichida kamida bir marotaba havo almashtirishni taʼminlaydigan tabiiy umumlashtiruvchi ventilyatsiyani ishlatishga yoʻl qoʻyiladi. Savdo shoxobchasi va ularning filiallari suv taʼminoti tarmogʻi yoki mahalliy suv manbayi orqali suv bilan taʼminlanadi. Savdo shoxobchasi va ularning filiallari ishlatilgan suvni chiqarish uchun kanalizatsiya tizimiga ulangan boʻlishi kerak, kanalizatsiya boʻlmaganda chiqarish tizimi sifatida chuqur gidrohimoyalangan oʻralar qoʻllaniladi. Qattiq holdagi chiqindilar uchun germetik qopqoqli axlat idishlar oʻrnatiladi. e) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan ulgurji savdo qilishga qoʻyiladigan talablar: Ulgurji savdoni tashkil etish Sotilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning hamda ular qaysi chakana savdo shoxobchasiga sotilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (maxsus QR — kod) Agentlikning avtomatlashtirilgan axborot tizimiga (keyingi oʻrinlarda — AAT)* kiritiladi. Sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarni, shuningdek, ularning gʻayriqonuniy nusxalarini xarid qilish va ulgurji savdo qilish taqiqlanadi. Ulgurji savdo qiluvchi tashkilotlar mineral oʻgʻitlarning va kimyoviy vositalarning ishlatilishida nojoʻya reaksiyalar aniqlangan barcha holatlar toʻgʻrisida darhol Agentlikni AAT orqali xabardor qiladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar savdosi faoliyatini amalga oshirish uchun berilgan litsenziyaning raqami, amal qilish muddati, shuningdek, litsenziya bergan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tanishish uchun qulay va koʻrinadigan joyga joylashtirilishi kerak. Ulgurji savdo qiluvchilarning bino va omborxonalariga qoʻyiladigan talablar Ulgurji savdo qiluvchilar binosining kirish qismida uning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan joyi (pochta manzili) va ish tartibi haqidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oluvchi peshlavha boʻlishi lozim. Ulgurji savdo qiluvchilarning omborxona binolari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning biologik, fizik-kimyoviy, toksikologik xususiyatlarini inobatga olgan holda mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning toʻgʻri saqlanishini taʼminlaydigan sharoitga ega boʻlishi shart. Omborlar yopiq boʻlishi va mahsulotni yomon ob-havo va toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nurlaridan himoya qilinishi, chang va chiqindilardan toza holda saqlanishi, saqlash harorati mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning haroratga sezuvchanligini hisobga olgan holda saqlanishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar sifatiga taʼsir etuvchi namlikdan saqlanishi lozim. Omborxonada elektr taʼminoti, issiqlik va suv taʼminoti, kanalizatsiya tizimi (gidrohimoyalangan xandaq) hamda havo almashtirish uskunasi boʻlishi kerak. Omborxona quyidagi asbob-uskunalar va inventarlar bilan jihozlangan boʻlishi kerak: yongʻinga qarshi uskunalar yoki yongʻinga qarshi qalqon (shit); mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni saqlash uchun yetarli miqdorda hamda barcha xavfsizlik choralari koʻrilgan maydonga; mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni saqlash uchun palletlik stellajlar hamda tagliklarga. Omborxonaga qabul qilish Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni yuklash-tushirish ishlarida yogʻin-sochinlardan, quyosh nurlarining bevosita taʼsiridan, yuqori yoki past haroratdan himoya qilingan boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni qabul qilish hamda saqlash joylari bir-biridan ajratilgan boʻlishi lozim. Omborxonadan realizatsiya uchun sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning gʻayriqonuniy nusxalari, shuningdek, muomaladagi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning oʻsimliklarga zararli taʼsirini tasdiqlovchi holatlar aniqlanganda, ular belgilangan tartibda muomaladan chiqariladi hamda omborxonaga qaytarilib, tuzilgan dalolatnoma asosida alohida maxsus izolyatsiya qilingan joyda saqlanadi. Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va boshqa hujjatlar talablariga muvofiq boʻlmagan hollarda, tahlillar natijalariga koʻra omborxonaga qaytarilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar asosiy saqlash xonasiga oʻtkazilishi mumkin. Omborxonaga qaytarilgan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar dalolatnoma asosida rasmiylashtiriladi hamda belgilangan tartibda utilizatsiya yoki yoʻq qilinadi**. Saqlashni tashkil qilish Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni saqlash uchun omborlarda maxsus joy, javonlar (stellaj) hamda ventilyatsiya tizimi boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni nolda tagliklarsiz saqlashga yoʻl qoʻyilmaydi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bir omborda saqlangan taqdirda, alohida joylashtirilishi shart. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar quyidagicha tizimlashgan holda saqlanishi lozim: guruhlar boʻyicha; qoʻllanish usullari boʻyicha. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning oʻramlaridagi tamgʻalari, etiketkasi tashqi tomonga qaragan holda joylashtirilishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning hisobi yaroqlilik muddati boʻyicha elektron shaklida yuritiladi. Yorugʻlikdan himoya qilinishi talab qilinadigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar qorongʻi xonada yoki qora rangga boʻyalgan, eshiklari zich yopiladigan shkaflarda yoxud qopqogʻi zich yopilgan idishlarda saqlanishi kerak. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar saqlanadigan xonalar toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nuridan himoya qilingan boʻlishi kerak. Yorugʻlik faqat sunʼiy (elektr orqali) yoki tabiiy boʻlishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar saqlanadigan xonalarda isitish pechlari boʻlishi taqiqlanadi. Ushbu xonadagi buyumlar solingan qutilar va shkaflar markaziy isitish batareyasidan 1 metrdan kam boʻlmagan uzoqlikda joylashtirilishi lozim**. Mineral oʻgʻitlar ochiq maydonda saqlanganda, maydon: asfaltlangan, koʻtarilgan, yuvishga qulay, quruq va tekis joyda saqlash; suv va tuproq bilan oʻzaro taʼsirning oldini olish uchun (jumladan, yomgʻirli ob-havo sharoitda) mineral oʻgʻitlar qoplangan holda tagliklarda joylashtiriladi; ochiq maydonda saqlanayotgan mineral oʻgʻitlar brezentli qoplama bilan tashqi taʼsirlardan himoyalangan boʻlishi shart. Mineral oʻgʻitlar saqlanadigan tagliklar va ularning atrofidagi yoʻllarda oʻgʻitlar toʻkilmasligini taʼminlash lozim. j) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilishga qoʻyiladigan talablar: Chakana savdoni tashkil etish Savdo shoxobchasi mudiri oʻsimliklarni himoya qilish sohasi mutaxassisligi boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilishga faqat oʻsimliklarni himoya qilish sohasida oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumotga ega boʻlgan mutaxassislarga ruxsat etiladi. Savdo shoxobchalari tomonidan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni oʻrab berish orqali savdo qilish qoidalariga hamda saqlash sharoitiga rioya etilishi kerak. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning chakana savdosi bilan shugʻullanuvchilarga Agentlik tomonidan tasdiqlangan hamda roʻyxatdan oʻtgan savdo joylaridan (shoxobchalaridan) tashqari muqim yoki sayyor usulda faoliyat yuritish taqiqlanadi. Sifatsiz, qalbakilashtirilgan, Oʻzbekiston Respublikasida roʻyxatdan oʻtkazilmagan mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni, shuningdek, ularning gʻayriqonuniy nusxalarini xarid qilgan holda chakana savdo qilish hamda ulardan foydalanish taqiqlanadi. Savdo shoxobchalari mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarning ishlatilishi chogʻida nojoʻya taʼsirlar aniqlangan barcha holatlar toʻgʻrisida darhol Agentlikni AAT orqali xabardor qiladi. Savdo shoxobchalari mineral oʻgʻitlar va oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilish uchun berilgan litsenziyaning raqami, amal qilish muddati, shuningdek, litsenziya bergan organ toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni yoki litsenziya nusxasini isteʼmolchilar tanishishi uchun qulay boʻlgan joyga joylashtirishi kerak. Chakana savdo qiluvchilar savdo shoxobchasiga quyiladigan talablar Savdo shoxobchasi binosining kirish qismida shoxobchaning nomi, tashkiliy-huquqiy shakli, joylashgan manzili va ish tartibi haqida maʼlumotlar koʻrsatilgan peshlavha boʻlishi kerak. Savdo shoxobchasida mineral oʻgʻitlarni va kimyoviy vositalarning xavfsizligi, sifati va but saqlanishi uchun tegishli sharoitlar mavjud boʻlishi kerak. Savdo shoxobchasi savdo zali peshtaxtalarida retsept asosida beriladigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar qoʻyilishiga ruxsat berilmaydi. Peshtaxtalarda, faqatgina oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarning bir dona namunasi joylashtiriladi. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan qolgan kimyoviy vositalar sotuvchilar zaharlanishining oldini olish maqsadida alohida xonada va zarur haroratda saqlanadi. Retsept talab etiladigan oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan retseptsiz savdo qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi**. Chakana savdo qilish Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan chakana savdo qilish agronom yoki davlat inspektorining retsepti (shu jumladan, elektron retsepti) asosida amalga oshiriladi. Oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalar bilan elektron retseptlar asosida chakana savdo Agentlikning AAT orqali amalga oshiriladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar bilan birga sotib oluvchiga identifikatsiya maʼlumotlari (nomi, dozasi, qadoqlash, miqdori), ularni beruvchi shaxsga oid maʼlumotlar, berish sanasi va narxi koʻrsatilgan tovar cheki beriladi. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni sotishda savdo shoxobchasining xodimi sotib oluvchiga vositani qoʻllash tartibi, davriyligi, meʼyorlari, usuli, saqlash tartibi, yaroqlilik muddati haqida maʼlumot berishi lozim. Mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar QR-kod (matrik shtrixli kod)ga ega idishda sotilishi lozim (QR-kodga ega idishlardagi mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalar qismlarga boʻlib sotish holatlari bundan mustasno). Retsept asosida oʻsimliklarni himoya qilish uchun foydalaniladigan kimyoviy vositalarni berishda savdo shoxobchasining xodimi retseptning yirtma koreshogiga berilgan vositaning nomi, seriya (lot) raqami, sotuvchi familiyasi, ismi, otasining ismini yozib, uni imzolaydi hamda shoxobchaning shtampi qoʻyilgan holda vositani oluvchiga topshiradi, retsept shoxobchada qoldiriladi. Quyidagi shakl asosida retseptlarni qayd etish jurnali yuritiladi va qayd etib borilishi yoʻlga qoʻyiladi. Retseptlarni qayd etish JURNALI (shoxobcha nomi) T/r Sana Xoʻjalik nomi yoki xarid qiluvchining F.I.O. Oʻsimliklar karantini va himoyasi xodimi F.I.O. Vositaning nomi, miqdori va dozasi Vositaning shakli Vositaning narxi Vosita qoʻllaniladigan joy nomi va pochta manzili, telefon raqami Xaridorning manzili, telefon raqami Izoh Retsept ushbu ilovaga zid ravishda rasmiylashtirilganda yoki bir-biriga nomutanosib vositalar koʻrsatilganda, savdo shoxobchasi tomonidan unga “Retsept haqiqiy emas” shtampi bosiladi va bekor qilinadi. Bunda bekor qilingan retsept haqidagi maʼlumotlar quyida keltirilgan shakldagi “notoʻgʻri yozib berilgan retseptlarni savdo shoxobchasida hisobga olish jurnali”da qayd etiladi hamda bu toʻgʻrisida Agentlikning tuman (shahar) boʻlimi xabardor qilinadi. Notoʻgʻri yozib berilgan retseptlarni savdo shoxobchasida hisobga olish jurnali (shoxobcha nomi) T/r Sana Retseptni bergan tashkilotning nomi Notoʻgʻri retsept bergan Oʻsimliklar karantini va himoyasi xodimi F.I.O. Retsept tarkibi Retseptdagi xatoliklar (dozasi notoʻgʻri koʻrsatilgan vositalar yoki undagi yozuvlarning noaniqligi koʻrsatiladi) Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligining tuman (shahar) boʻlimi xabardor qilinganligi haqidagi maʼlumot Shoxobcha vakili F.I.O z) savdo shoxobchasi mudiri oʻzgarishi, savdo shoxobchasi yopilishi haqida oʻn ish kuni oldin litsenziyalovchi organga mazkur pasportning 12-pozitsiyasida keltirilgan shakl boʻyicha yozma (elektron) xabarnoma taqdim etish**; i) har 3 (uch) yilda bir marotaba litsenziat tarkibidagi savdo shoxobchalari xodimlarining malakasini oshirish**; k) mineral oʻgʻitlar va kimyoviy vositalarni savdo joylariga litsenziyaga ega boʻlgan tashkilot tomonidan yetkazib berish**. 10. Litsenziya berishda kelishiladigan organlar: mavjud emas 11. Litsenziyaning amal qilish muddati: 5 yil 12. Izoh: (litsenziatning rasmiy blankasi) Shoxobcha mudiri yoki shoxobcha filialining mudiri oʻzgarganligi toʻgʻrisida XABARNOMA I. Litsenziat toʻgʻrisidagi umumiy maʼlumotlar: 1.1. Litsenziatning toʻliq nomi. 1.2. Berilgan litsenziya raqami. II. Oʻzgartirish toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 2.1. Oʻzgarishlar: □ shoxobcha mudiri; □ shoxobcha filialining mudiri; □ shoxobcha filialining yopilishi. 2.2. Yangi tayinlangan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlganda). 2.3. Pasportga oid maʼlumotlar (seriyasi, raqami, pasportni bergan organning nomi). 2.4. Shoxobcha mudiri uchun — oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha oliy yoki oʻrta maxsus maʼlumoti, diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar (berilgan sanasi, kim tomonidan berilgan), shuningdek, shoxobcha sotuvchisi uchun — oʻsimliklarni himoya qilish boʻyicha oʻrta maxsus kasb-hunar maʼlumoti, diplomi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar. 2.5. Yangi tayinlangan xodimni litsenziat shtatiga qabul qilish sanasi. 2.6. Ishga qabul qilish toʻgʻrisidagi buyruqning sanasi va raqami. 2.7. Filialning yopilishi munosabati bilan litsenziya faoliyati toʻxtatilayotgan manzil. 2.8. Litsenziya faoliyati tugatilgan shoxobcha filialining yopilish sanasi. 2.9. Filialning yopilishi sababi. III. Almashtirilayotgan xodim (mudir) toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 3.1. Ishdan boʻshatilgan shoxobcha yoki shoxobcha filialining mudirining familiyasi, ismi, otasining ismi (mavjud boʻlganda). 3.2. Pasport yoki ID kartaga oid maʼlumotlar (seriyasi, raqami, berilgan sanasi, pasportni bergan organning nomi). 3.3. Shoxobcha mudiri yoki shoxobcha filialining mudirini ishdan boʻshatilishi sanasi: ________________ _______ ______ ______ ____________________________ (litsenziat rahbari) __________ (ERI) __________ (familiyasi, ismi va otasining ismi) *) joriy qilingandan soʻng; **) Qoʻpol ravishda buzish deb hisoblanadigan talab va shartlar. ”.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 5-avgust,

481-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.08.2024-y., 09/24/481/0581-son; 09.04.2025-y., 09/25/203/0313-son; 13.06.2025-y., 09/25/362/0507-son)

lex.uz