📅 2024-yil 1-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 1-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 1 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 1 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 1 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
СХЕМАСИ
Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда замонавий инфратузилма объектларини барпо этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарорининг 23-бандига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб дастлабки 20 та лойиҳа учун инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирган харажатларининг бир қисми уларни 2025 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм миқдорида қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда инвесторлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрида кўзда тутилган маблағлардан ортиқча талаб этиладиган маблағлар келгуси молия йилида режалаштирилиши инобатга олинсин.
2. Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси:
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматларини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
б) ҳар ой якуни билан ҳисобот ойининг 20-санасига қадар инвесторларга ажратилган маблағлар ҳисоб-китоби асосида келгуси ой учун ажратилиши режалаштирилаётган маблағлар бўйича буюртманомани Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб борсин;
в) ўзининг расмий веб-сайтида йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича амалга оширилган лойиҳалар тўғрисидаги маълумотлар мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 августдаги 475-сон қарорига ИЛОВА
Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Вақтинчалик Низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарорининг 23-банди «а» кичик бандида назарда тутилган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) томонидан инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (кейинги ўринларда — Давлат бюджети) маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Низом 2025 йил 31 декабрга қадар амал қилади.
2. Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
дор йўли — тиргаклар ўртасига тортилган арқонлар орқали ҳаракатланувчи вагонлар, кабиналар ва курсилар ёрдамида йўловчиларни ташишга (кўчиришга) мўлжалланган транспорт тури;
инвестор — йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш учун мурожаат этувчи юридик шахс;
субсидия — инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаш учун республика бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар.
3. Субсидия Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарорининг 23-банди «а» кичик бандида назарда тутилган муддатдан бошлаб инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини уларни 2025 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топшириш ва узунлиги бир томонга камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар бир 500 метр йўл учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм миқдорида қоплаш учун ажратилади.
Бунда йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича дастлабки 20 та лойиҳага йўналтирилган инвесторлар харажатларининг бир қисми қопланади.
4. Инвестор субсидия олиш учун ариза тақдим этиш вақтида қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва йиғимлар бўйича қарздорлиги бўлмаслиги;
қайта ташкил этиш ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги;
фаолияти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган бўлмаслиги;
суд қарори асосида тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган бўлмаслиги.
5. Субсидия Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
2-боб. Субсидия олиш учун аризани тақдим этиш ва кўриб чиқиш тартиби
6. Инвесторнинг вакили (ариза берувчи) субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) Қўмитага Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қабул комиссиясининг қурилиши тугалланган дор йўли фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган далолатномасининг нусхаси илова қилинади.
7. Қўмита ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш иш кунида унинг Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади.
8. Қўмита аризани ўрганиб чиқиб, бир иш кунида субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида (рад этиш асослари аниқ кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилади ҳамда қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунида ЯИДХП (электрон шаклда мурожаат қилинганда) орқали ариза берувчига юборади.
9. Субсидия бериш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
аризада Низомга 2-иловада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлиги ёки нотўғри кўрсатилганлиги;
аризага қабул комиссиясининг қурилиши тугалланган дор йўли фойдаланишга қабул қилинганлиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган далолатномасининг нусхаси илова қилинмаганлиги;
ариза берувчи Низомнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бермаслиги.
Субсидия беришни ушбу бандда кўрсатилмаган асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
10. Ариза берувчи субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор нусхасини олган кундан бошлаб, кўпи билан ўттиз иш кунида қарорда кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ҳамда уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Бунда ариза берувчи ушбу муддат ичида Қўмитага субсидия олиш учун ариза тақдим этган бошқа инвесторлардан кейинги навбатга қўйилади.
11. Ариза такроран тақдим этилган кундан бошлаб етти иш кунида қайта кўриб чиқилади. Бунда субсидия беришни янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
3-боб. Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартиби
13. Қўмита субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг уч иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига инвестор тўғрисидаги маълумотлар ва ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг ҳисоб-китоби кўрсатилган буюртманомани тақдим этади.
14. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буюртманомани уч иш кунида кўриб чиқади ҳамда маблағлар Қўмитанинг тегишли ғазна ҳисобварақларига ўтказилишини таъминлайди.
15. Маблағлар келиб тушганидан сўнг Қўмита уларни беш иш кунида инвесторнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб беради.
16. Йил якуни билан фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари тегишли молия йили якунига қадар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига қайтарилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
17. Субсидия бериш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилган инвесторлар рўйхати Қўмитанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
18. Инвестор субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
19. Қўмита субсидия бериш ишларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг қилиш ва Давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг инвесторга етказилиши учун масъул ҳисобланади.
20. Субсидия Низом талабларига хилоф равишда олинган ҳолларда, Қўмита Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига тақдимнома киритади ҳамда субсидия сифатида ажратилган маблағларни белгиланган тартибда инвестордан Давлат бюджетига қайтариш чораларини кўради.
21. Инвестор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
22. Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Инвестор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза тақдим этади. Ариза берувчининг хоҳишига кўра 2-босқич Қўмита 1. Аризани ўрганиб чиқади. 15 иш кунида 2. Субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборади. 1 иш кунида 3-босқич Инвестор Субсидия беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни олганда, қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (маълумотларни) илова қилган ҳолда, Қўмитага такроран ЯИДХП орқали мурожаат қилади. 30 иш кунида 4-босқич Қўмита 1. Ариза такроран тақдим этилганда, уни қайта кўриб чиқади. 7 иш кунида 2. Субсидия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига субсидия ажратиш тўғрисида буюртманома юборади. 3 иш кунида 5-босқич Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Буюртманомани кўриб чиқади ва тегишли маблағларни Қўмитанинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади. 3 иш кунида 6-босқич Қўмита Инвесторнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради. 5 иш кунида
Инвесторларнинг йўловчи ташувчи янги дор йўлларини қуриш ва жиҳозлаш учун йўналтирилган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасига Субсидия олиш тўғрисида АРИЗА ______________________________________________________________________________________________________, (юридик шахсни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳномага биноан тўлиқ номи) ______________________________________________________________________________________________________ (манзил, телефон, факс, электрон почта) ___________________________________________________________________________манзил бўйича рўйхатдан ўтган, (рўйхатдан ўтиш рақами, санаси, гувоҳнома берган орган номи) ______________________________________________________________________________________________________, (юридик шахс раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) ______________________________________________________________________________________________________ (вилоят, туман, шаҳар, кўча, уй) манзилда жойлашган йўловчи ташувчи янги дор йўлини тегишли хавфсизлик даражасини таъминлаган ҳолда қуриш ва жиҳозлаш учун харажатларни қоплашда жами: _________ метрдаги дор йўли учун ________________ сўм миқдорида ажратишингизни сўрайман. Далолатнома олинган сана ва рақами:______________________________________________________________________ Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили): ________________________________________________________ СТИР: ________________________________________________________________________________________________ Электрон почта манзили: ________________________________________________________________________________ Банк ҳисобварағи: ______________________________________________________________________________________ МФО: ______________ Хизмат кўрсатувчи банк номи: _______________________________________________________ _________________________________________________ (ариза берувчи раҳбарининг лавозими, Ф.И.О.) _______________________________ _______________________________
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 1 август,
475-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
VAQTINCHALIK NIZOM
SXEMASI
Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, turizm salohiyati yuqori boʻlgan hududlarda zamonaviy infratuzilma obyektlarini barpo etish hamda investorlar uchun qulay sharoitlar yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son qarorining 23-bandiga muvofiq 2024-yil 1-yanvardan boshlab dastlabki 20 ta loyiha uchun investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirgan xarajatlarining bir qismi ularni 2025-yil 31-dekabrga qadar foydalanishga topshirish va uzunligi bir tomonga kamida 500 metr boʻlishi sharti bilan har bir 500 metr yoʻl uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan 1 mlrd soʻm miqdorida qoplanishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
Bunda investorlar xarajatlarining bir qismini qoplash uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrida koʻzda tutilgan mablagʻlardan ortiqcha talab etiladigan mablagʻlar kelgusi moliya yilida rejalashtirilishi inobatga olinsin.
2. Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi:
a) Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
mazkur qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali joriy etilishini taʼminlasin;
YIDXPda davlat xizmatlarini koʻrsatishning har bir bosqichida murojaatlarni koʻrib chiqishni kuzatib borish tartibini joriy etsin;
b) har oy yakuni bilan hisobot oyining 20-sanasiga qadar investorlarga ajratilgan mablagʻlar hisob-kitobi asosida kelgusi oy uchun ajratilishi rejalashtirilayotgan mablagʻlar boʻyicha buyurtmanomani Iqtisodiyot va moliya vazirligiga taqdim etib borsin;
v) oʻzining rasmiy veb-saytida yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash boʻyicha amalga oshirilgan loyihalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar muntazam ravishda yangilab borilishini taʼminlasin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 1-avgustdagi 475-son qaroriga ILOVA
Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Vaqtinchalik Nizom (keyingi oʻrinlarda — Nizom) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son qarorining 23-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan muddatlarda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasi (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) tomonidan investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (keyingi oʻrinlarda — Davlat budjeti) mablagʻlari hisobidan subsidiya ajratish tartibini belgilaydi.
Nizom 2025-yil 31-dekabrga qadar amal qiladi.
2. Nizomda quyidagi tushunchalar qoʻllaniladi:
dor yoʻli — tirgaklar oʻrtasiga tortilgan arqonlar orqali harakatlanuvchi vagonlar, kabinalar va kursilar yordamida yoʻlovchilarni tashishga (koʻchirishga) moʻljallangan transport turi;
investor — yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini tegishli xavfsizlik darajasini taʼminlagan holda qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarning bir qismini qoplab berish uchun murojaat etuvchi yuridik shaxs;
subsidiya — investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini tegishli xavfsizlik darajasini taʼminlagan holda qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplash uchun respublika budjeti hisobidan ajratiladigan mablagʻlar.
3. Subsidiya Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi faoliyatini samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 31-maydagi PQ-171-son qarorining 23-bandi “a” kichik bandida nazarda tutilgan muddatdan boshlab investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini tegishli xavfsizlik darajasini taʼminlagan holda qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini ularni 2025-yil 31-dekabrga qadar foydalanishga topshirish va uzunligi bir tomonga kamida 500 metr boʻlishi sharti bilan har bir 500 metr yoʻl uchun Davlat budjeti mablagʻlari hisobidan 1 mlrd soʻm miqdorida qoplash uchun ajratiladi.
Bunda yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash boʻyicha dastlabki 20 ta loyihaga yoʻnaltirilgan investorlar xarajatlarining bir qismi qoplanadi.
4. Investor subsidiya olish uchun ariza taqdim etish vaqtida quyidagi talablarga javob berishi lozim:
Oʻzbekiston Respublikasining Soliq kodeksida nazarda tutilgan soliq va yigʻimlar boʻyicha qarzdorligi boʻlmasligi;
qayta tashkil etish yoki tugatish jarayonida boʻlmasligi;
faoliyati qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda vaqtincha toʻxtatilgan boʻlmasligi;
sud qarori asosida toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan boʻlmasligi.
5. Subsidiya Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha ajratiladi.
2-bob. Subsidiya olish uchun arizani taqdim etish va koʻrib chiqish tartibi
6. Investorning vakili (ariza beruvchi) subsidiya olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) Qoʻmitaga Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga qabul komissiyasining qurilishi tugallangan dor yoʻli foydalanishga qabul qilinganligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda tasdiqlangan dalolatnomasining nusxasi ilova qilinadi.
7. Qoʻmita ariza kelib tushgan kundan boshlab oʻn besh ish kunida uning Nizomda belgilangan talablarga muvofiqligini joyiga chiqqan holda oʻrganib chiqadi.
8. Qoʻmita arizani oʻrganib chiqib, bir ish kunida subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida (rad etish asoslari aniq koʻrsatilgan holda) qaror qabul qiladi hamda qarorning elektron nusxasini qaror qabul qilingan kundan soʻng bir ish kunida YIDXP (elektron shaklda murojaat qilinganda) orqali ariza beruvchiga yuboradi.
9. Subsidiya berish quyidagi asoslarga koʻra rad etiladi:
arizada Nizomga 2-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlar toʻliq koʻrsatilmaganligi yoki notoʻgʻri koʻrsatilganligi;
arizaga qabul komissiyasining qurilishi tugallangan dor yoʻli foydalanishga qabul qilinganligi toʻgʻrisida belgilangan tartibda tasdiqlangan dalolatnomasining nusxasi ilova qilinmaganligi;
ariza beruvchi Nizomning 3 va 4-bandlarida koʻrsatilgan talablarga javob bermasligi.
Subsidiya berishni ushbu bandda koʻrsatilmagan asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
10. Ariza beruvchi subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qaror nusxasini olgan kundan boshlab, koʻpi bilan oʻttiz ish kunida qarorda koʻrsatib oʻtilgan kamchiliklarni bartaraf etishi hamda ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi hujjatlarni ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran ariza bilan murojaat qilishi mumkin.
Bunda ariza beruvchi ushbu muddat ichida Qoʻmitaga subsidiya olish uchun ariza taqdim etgan boshqa investorlardan keyingi navbatga qoʻyiladi.
11. Ariza takroran taqdim etilgan kundan boshlab yetti ish kunida qayta koʻrib chiqiladi. Bunda subsidiya berishni yangi asoslar boʻyicha rad etishga yoʻl qoʻyilmaydi.
12. Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan muddat tugagandan soʻng taqdim etilgan ariza yangi berilgan deb hisoblanadi.
3-bob. Davlat budjetidan subsidiya ajratish tartibi
13. Qoʻmita subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilgandan soʻng uch ish kunida Iqtisodiyot va moliya vazirligiga investor toʻgʻrisidagi maʼlumotlar va ajratilishi lozim boʻlgan mablagʻlarning hisob-kitobi koʻrsatilgan buyurtmanomani taqdim etadi.
14. Iqtisodiyot va moliya vazirligi buyurtmanomani uch ish kunida koʻrib chiqadi hamda mablagʻlar Qoʻmitaning tegishli gʻazna hisobvaraqlariga oʻtkazilishini taʼminlaydi.
15. Mablagʻlar kelib tushganidan soʻng Qoʻmita ularni besh ish kunida investorning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga oʻtkazib beradi.
16. Yil yakuni bilan foydalanilmay qolgan budjet mablagʻlari tegishli moliya yili yakuniga qadar Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetiga qaytariladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
17. Subsidiya berish uchun Davlat budjetidan mablagʻ ajratilgan investorlar roʻyxati Qoʻmitaning rasmiy veb-saytiga joylashtiriladi.
18. Investor subsidiya olish uchun taqdim etilgan maʼlumotlar va hujjatlarning toʻgʻriligi uchun masʼul hisoblanadi.
19. Qoʻmita subsidiya berish ishlarini tashkil etish, muvofiqlashtirish, monitoring qilish va Davlat budjetidan ajratilgan mablagʻlarning investorga yetkazilishi uchun masʼul hisoblanadi.
20. Subsidiya Nizom talablariga xilof ravishda olingan hollarda, Qoʻmita Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti huzuridagi Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasiga taqdimnoma kiritadi hamda subsidiya sifatida ajratilgan mablagʻlarni belgilangan tartibda investordan Davlat budjetiga qaytarish choralarini koʻradi.
21. Investor davlat organlari va boshqa tashkilotlar xodimlarining xatti-harakatlari ustidan qonunchilikda belgilangan tartibda shikoyat qilishi mumkin.
22. Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 1-ILOVA
Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Investor Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasiga (keyingi oʻrinlarda — Qoʻmita) subsidiya olish uchun Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali ariza taqdim etadi. Ariza beruvchining xohishiga koʻra 2-bosqich Qoʻmita 1. Arizani oʻrganib chiqadi. 15 ish kunida 2. Subsidiya berish yoki berishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi hamda ariza beruvchining YIDXPdagi shaxsiy kabinetiga yuboradi. 1 ish kunida 3-bosqich Investor Subsidiya berishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorni olganda, qarorda koʻrsatilgan kamchiliklarni bartaraf etish va ularning bartaraf etilganligini tasdiqlovchi tegishli hujjatlarni (maʼlumotlarni) ilova qilgan holda, Qoʻmitaga takroran YIDXP orqali murojaat qiladi. 30 ish kunida 4-bosqich Qoʻmita 1. Ariza takroran taqdim etilganda, uni qayta koʻrib chiqadi. 7 ish kunida 2. Subsidiya berish toʻgʻrisida qaror qabul qilinganda, Iqtisodiyot va moliya vazirligiga subsidiya ajratish toʻgʻrisida buyurtmanoma yuboradi. 3 ish kunida 5-bosqich Iqtisodiyot va moliya vazirligi Buyurtmanomani koʻrib chiqadi va tegishli mablagʻlarni Qoʻmitaning tegishli shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkazadi. 3 ish kunida 6-bosqich Qoʻmita Investorning tijorat bankidagi hisobvaragʻiga mablagʻlarni oʻtkazib beradi. 5 ish kunida
Investorlarning yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻllarini qurish va jihozlash uchun yoʻnaltirilgan xarajatlarining bir qismini qoplab berish toʻgʻrisidagi vaqtinchalik nizomga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi huzuridagi Turizm qoʻmitasiga Subsidiya olish toʻgʻrisida ARIZA ______________________________________________________________________________________________________, (yuridik shaxsni roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi guvohnomaga binoan toʻliq nomi) ______________________________________________________________________________________________________ (manzil, telefon, faks, elektron pochta) ___________________________________________________________________________manzil boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan, (roʻyxatdan oʻtish raqami, sanasi, guvohnoma bergan organ nomi) ______________________________________________________________________________________________________, (yuridik shaxs rahbarining lavozimi, F.I.O.) ______________________________________________________________________________________________________ (viloyat, tuman, shahar, koʻcha, uy) manzilda joylashgan yoʻlovchi tashuvchi yangi dor yoʻlini tegishli xavfsizlik darajasini taʼminlagan holda qurish va jihozlash uchun xarajatlarni qoplashda jami: _________ metrdagi dor yoʻli uchun ________________ soʻm miqdorida ajratishingizni soʻrayman. Dalolatnoma olingan sana va raqami:______________________________________________________________________ Yuridik shaxsning joylashgan joyi (pochta manzili): ________________________________________________________ STIR: ________________________________________________________________________________________________ Elektron pochta manzili: ________________________________________________________________________________ Bank hisobvaragʻi: ______________________________________________________________________________________ MFO: ______________ Xizmat koʻrsatuvchi bank nomi: _______________________________________________________ _________________________________________________ (ariza beruvchi rahbarining lavozimi, F.I.O.) _______________________________ _______________________________
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 1-avgust,
475-son