UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 14 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 June 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг

буйруғи

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»ни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Молиявий ҳисоботни тақдим этиш ва ҳисоб сиёсати»

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.

2. Мазкур БҲМС бюджет, суғурта ташкилотлари, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахсларнинг (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) олдинги ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботлари, шунингдек турли ташкилотларнинг молиявий ҳисоботлари қиёсланишини таъминлаш мақсадида ташкилот молиявий ҳисоботини шакллантириш ва тузиш учун асосларни белгилаб беради.

3. Мазкур БҲМС ушбу БҲМСнинг 12-бандида келтирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилади. Ушбу БҲМСдан ташкилотларнинг молиявий ҳисоботини тайёрлашда ҳам, консолидациялашган молиявий ҳисоботни тузишда ҳам қўлланилади.

Мазкур БҲМС ташкилотларнинг молиявий ҳисоботига асос бўладиган концепцияни ҳамда молиявий ҳисоботнинг мазмунига минимал талабларни назарда тутади.

4. Алоҳида операциялар ва ҳодисаларни акс эттириш, баҳолаш ва ёритиб бериш учун батафсил талаблар бошқа БҲМСларда баён қилинади.

5. Мазкур БҲМС ушбу БҲМСнинг 12-бандида кўрсатилган молиявий ҳисоботлар ва уларга изоҳлардан ташқари тақдим этилиши керак бўлган ахборотларга талабларни баён қилмайди. Масалан, ташкилотлар молиявий ҳисоботга қўшимча ахборот сифатида молиявий шарҳларни тақдим этишлари мумкин.

6. Мазкур БҲМСда ҳисоб сиёсати деганда ташкилотнинг раҳбари бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қўллайдиган усуллари, уларнинг принцип ва асослари билан биргаликдаги жамламаси тушунилади.

7. Бухгалтерия ҳисобини юритиш усулларига уни гуруҳларга ажратиш методлари ва хўжалик фаолияти фактларини баҳолаш, активлар қийматини тўлаш, ҳужжатлар айланмасини, инвентаризацияни ташкил этиш усуллари, бухгалтерия ҳисоби счётларини қўллаш усуллари, ҳисоб регистрлари тизими, ахборотларни қайта ишлаш ва бошқа тегишли усуллар, услублар ва методлар киради.

8. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсати ташкилот раҳбари томонидан мазкур БҲМС асосида ташкилот фаолиятининг турли йиллар учун тузилган молиявий ҳисоботда келтириладиган молиявий кўрсаткичлари бир-бирига қиёсланадиган бўлиши учун шакллантирилади.

9. Молиявий ҳисобот ташкилот алоҳида мустақил ташкилот бўлганда ёки ташкилотлар гуруҳига киришидан қатъий назар шу ташкилотнинг маълум бир даврдаги фаолиятини тавсифловчи молиявий ахборотни тақдим этиш усулидир.

10. Иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун кенг фойдаланувчилар доирасига зарур бўлган ташкилотнинг молиявий ҳолати, унинг фаолияти кўрсаткичлари тўғрисида ва пул маблағларининг оқими тўғрисида ахборотни тақдим этиш молиявий ҳисоботларнинг мақсади ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботлар ташкилотнинг раҳбарияти томонидан амалга ошириладиган ресурсларни бошқариш натижаларини ҳам кўрсатади.

11. Мазкур БҲМС мақсадига эришиш учун молиявий ҳисоботлар улардан фойдаланувчиларга пул маблағлари оқимини прогноз қилиш, хусусан пул маблағлари ва унинг эквивалентлари шаклланиши муддатлари ҳамда эҳтимоллигини белгилашда ёрдам берадиган қуйидаги ахборотларни ўзида мужассам этиши керак:

ташкилот назорати остидаги активлар тўғрисида (нақд пул маблағи тушумларининг ёки бошқа иқтисодий нафнинг манбаи бўлган активлар тўғрисида);

ташкилотнинг (пул маблағларининг ёки бошқа иқтисодий фойданинг эҳтимол тутилган камайиши манбалари бўлган) мажбуриятлари тўғрисида;

ташкилотнинг тақсимланмаган фойдаси тўғрисида (ташкилотнинг иқтисодий ресурслари ва мажбуриятларига бир ҳисобот давридан бошқасига ўзгартиш киритадиган, бундан мулк эгаларининг бадаллари ва мулк эгаларига тўловлар мустасно);

пул маблағининг оқими тўғрисида (келгусида кутилаётган пул оқимларининг кўрсаткичи сифатида).

Бундай ахборотлар молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ташкилотнинг дивидендлар ва фоизларни тўлаш, шунингдек мажбуриятлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш имкониятларини баҳолаш учун зарур.

2-боб. Молиявий ҳисоботлар

12. Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ йиллик молиявий ҳисоботлар тўплами қуйидаги ҳисоботларнинг умумий шаклларидан иборат бўлади :

бухгалтерия баланси ;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ;

хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот ;

пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот ;

молиявий ҳисоботларга изоҳлар .

13. Турли ташкилотлар фаолиятининг кўп қирралилигини ҳисобга олганда, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларни иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган барча ахборот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун бошқарув томонидан йиллик молиявий ҳисоботларга қўшимча равишда изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар киритилиб, уларда ташкилот молиявий фаолияти ва молиявий ҳолатининг асосий белгилари тушунтириб берилади ва улар дуч келаётган асосий ноаниқликлар баён қилинади.

Бу изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришларда ташкилотнинг фаолияти натижаларига, фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш учун инвестиция сиёсатига, жумладан жорий даврда ва келгуси даврларда дивидендлар сиёсатига таъсир қилувчи асосий омиллар ёритиб берилади, хусусан:

ташкилотни молиялаштириш манбалари ва рискларни бошқариш;

ташкилот ишлаб турган ташқи муҳитдаги ўзгаришлар ва бу ўзгаришларга унинг муносабати ҳамда уларнинг ташкилот фаолиятига таъсири;

фойдаланувчилар қарор қабул қилиши учун бошқа муҳим ахборотлар.

14. Ташкилот томонидан тушунтиришлар, изоҳлар ва ҳисоб-китоблар эркин шаклда тақдим этилади.

3-боб. Умумий жиҳатлар

1-§. Ҳисоблаш усули

15. Пул оқими тўғрисидаги ҳисоботдан ташқари молиявий ҳисоботлар ҳисоблаш усули асосида тузилади.

16. Ҳисоблаш усулига мувофиқ активлар, мажбуриятлар, хусусий капитал, даромадлар, харажатлар, хўжалик операциялари ва ҳодисалар бухгалтерия ҳисобида улар бўйича пул маблағлари ва унинг эквивалентлари олинган ёки тўланган пайтда эмас, балки улар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттирилади.

17. Ҳисоблаш усули асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга илгари пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган хўжалик операциялари тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилишда жуда зарур ҳисобланади.

2-§. Фаолиятнинг узлуксизлиги

18. Молиявий ҳисоботни тайёрлаш жараёнида ташкилот раҳбарияти ташкилот фаолиятини узлуксиз давом этиш имкониятини баҳолайди. Агарда раҳбарият ташкилотни тугатишни ёки унинг фаолиятини тўхтатишни режалаштирмаётган бўлса ёки бундай чораларни амалга оширишдан бошқа муқобил чораси мавжуд бўлмаган ҳолатдан ташқари, ташкилот молиявий ҳисоботларни фаолиятнинг узлуксизлиги асосида тайёрлайди.

Агар ташкилот фаолиятини баҳолашда унинг раҳбарияти ташкилот фаолиятини узлуксиз давом этишига таъсир қилувчи муҳим ҳодисалар ёки шароитлардан хабардор бўлса, ташкилот бу фактни молиявий ҳисоботга изоҳларда ёритиб беради.

19. Фаолиятнинг узлуксизлиги яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати ташкилот фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши керак, яъни ташкилотнинг бухгалтерия ҳисоби ташкилот тугатилган ёки у тўловга қобилиятсиз деб эълон қилинган пайтгача юритилиши керак. Ташкилот тугатилган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритишни ҳам тўхтатади.

3-§. Ҳаққоний тақдим этиш ва БҲМСларга мувофиқлик

20. Ҳаққоний тақдим этиш операция, ҳодиса ва шароитларнинг оқибатларини Молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этиш учун концептуал асосда (рўйхат рақами 3530, 2024 йил 12 июль) келтирилган активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатларнинг таърифлари ва тан олиш мезонларига мувофиқ тўғри акс эттиришни талаб этади.

21. Ташкилот қўлланиладиган БҲМСларга риоя этиш орқали молиявий ҳисоботларнинг ҳаққоний тақдим этилишига эришади. Молиявий ҳисоботларни ҳаққоний тақдим этиш ташкилотдан қуйидагиларни ҳам талаб этади:

ўринли, ишончли, қиёсланувчан ва тушунарли маълумотларни, жумладан ҳисоб сиёсати учун зарур ахборотни тақдим этиш;

фойдаланувчилар маълум операция, бошқа ҳодиса ва шароитлар ташкилотнинг молиявий ҳолатига ва молиявий натижаларига таъсирини тушуниб олиши учун ахборот етарли бўлмаганда, БҲМСларнинг муайян талабларига мувофиқ қўшимча маълумотларни ёритиб бериш.

4-§. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик)

22. Олдиндан кўра билиш (эҳтиёткорлик) молиявий ҳисоботда активлар ва даромадларни ошириб баҳолашга ҳамда мажбуриятлар ёки харажатларни камайтириб баҳолашга йўл қўйилмаслигини назарда тутади.

Бу жиҳатнинг қўлланиши яширин захираларни ташкил этишга ёки таъминотни ошириб кўрсатишга, активлар ёки фойдани, мажбуриятлар ва харажатларни атайлаб камайтиришга ёки ошириб кўрсатишга ҳуқуқ бермайди.

5-§. Мазмуннинг шаклдан устунлиги

23. Агар ахборот операциялар ва ҳодисаларнинг иқтисодий мазмунини тўғри акс эттирса, бу ахборот молиявий ҳисоботда ҳисобга олиниши ва кўрсатилиши лозим.

6-§. Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги

24. Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун у турли ҳисобот даврларидаги ахборотларга қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар ташкилот томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланган ҳисоб сиёсатидан, мазкур сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари керак.

25. Молиявий ҳисоботда олдинги даврга нисбатан бутун қиёсий ахборотни ёритиб бериш зарур. Олдинги даврдаги молиявий ҳисоботларнинг изоҳлари ва тушунтиришлари жорий ҳисобот даври учун ҳам тақдим этилиши ва жорий ҳисобот даври молиявий ҳисоботларини холисона тақдим этиш учун зарур бўлса, янгиланиши керак.

26. Молиявий ҳисоботнинг кўрсаткичларини тузатиш ёки моддаларини тасниф этишда қиёсийликни таъминлаш учун қиёслама суммалар қайтадан тасниф этилиши ва бир вақтни ўзида бундай қайтадан тасниф этишнинг тавсифи, суммаси, сабаби ёритиб берилиши керак. Агар бунинг имконияти бўлмаса, ташкилот қайта тасниф этиш сабабини ва агар суммалар қайтадан тасниф этилган бўлса киритилган ўзгартишларнинг характерини ёритиб бериши керак.

27. Агар ахборот фақат тақдим этиш учун, масалан, маълум бир давр бошидаги ва охиридаги моддий ва номоддий активларнинг сальдосини текшириш учун хизмат қилса, бундай ҳолларда қиёсланадиган ахборот талаб қилинмайди.

Янги стандартларни ишлаб чиқиш ва мавжуд стандартларни ўзгартириш натижасида қиёсланадиган ахборот тақдим этишга талаблар доираси камайтирилиши мумкин. Янги ва қайта кўриб чиқилган стандартлардаги ўтиш қоидалари стандартдан биринчи марта фойдаланилаётганда қиёсланадиган ахборот тақдим этишни талаб қилмаслиги ҳам мумкин.

28. Айрим ҳолларда жорий давр билан қиёслаш мақсадида қиёсланадиган ахборотни қайта тасниф этиш мумкин бўлмайди. Масалан, олдинги даврдаги ахборот қайта тасниф этиб бўлмайдиган тарзда тўпланган бўлиши мумкин, бу эса ахборотни ўзгартиришга амалда имкон бермайди. Бундай ҳолатларда қиёсланадиган суммаларга киритилиши мумкин бўлган тузатишларнинг тавсифи ёритиб берилиши лозим.

29. Кўрсаткичларнинг қиёсийлигига риоя қилиш учун қуйидаги шартларни бажариш керак:

барча миқдорий ахборотларга нисбатан талаблар ҳамда ҳисобот йилида ҳисоботни тақдим этишга ёндашув ўзгарганда, олдинги давр ахбороти қиёслаш мақсадлари учун қайтадан тасниф этилиши;

агар олдинги давр ахборотини амалий сабабларга кўра қайта тасниф этиш мумкин бўлмаса, қайта тасниф этиш амалга оширилган ҳолда содир бўладиган ўзгаришларнинг сабаблари ва тавсифи ёритиб берилиши.

7-§. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги

30. Ҳисобот давридаги даромадлар ва харажатларнинг мувофиқлиги ушбу даврда мазкур ҳисобот даврида олинган даромадларга асос бўлган харажатларни акс эттиришини билдиради. Агар харажатлар ва даромадларнинг айрим турлари ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлаш қийин бўлса, харажатлар тақсимлашнинг бирор-бир тизимига мувофиқ тарзда бир неча ҳисобот даврига тақсимлаб чиқилади. Бу бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига ҳам тааллуқлидир.

8-§. Аҳамиятлилик

31. Молиявий ахборотнинг аҳамиятлилиги шундан иборатки, бу ахборот фойдаланувчилар қарорлар қабул қилиш жараёнида ва операцион, молиявий ҳамда хўжалик фаолият ҳодисаларига баҳо беришда уларнинг талабини бажариши керак. Ахборотнинг моҳияти ва қиймати (муҳимлиги) унинг аҳамиятлилигига таъсир қилиши мумкин.

9-§. Муҳимлик

32. Агар ахборотнинг тушириб қолдирилиши ёки нотўғри кўрсатилиши ахборотдан фойдаланувчиларнинг молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.

33. Молиявий ҳисоботларда бир моддада тавсифи ва вазифалари жиҳатидан ўхшашлари билан умумлаштирилиши ёки алоҳида кўрсатилмаслиги керак бўлган суммалар акс эттирилади.

Бироқ, якка тартибда ҳам, биргаликда ҳам муҳим ҳисобланган ахборот бошқа ахборот билан тўлиғича умумлаштирилмаслиги керак. Шу муносабат билан, агар ахборотнинг ёритиб берилмаслиги фойдаланувчилар молиявий ҳисобот асосида қабул қиладиган иқтисодий қарорларига таъсир қилиши мумкин бўлса, бундай ахборот муҳим ҳисобланади.

Муҳимлилик муайян ҳолатларда кўриб чиқиладиган модданинг миқдорига боғлиқ бўлади.

34. Молиявий ҳисобот тавсифи ва вазифалари бўйича гуруҳларга таркибий бирлаштирилган хўжалик операцияларини қайта ишлаш натижасидир. Мазкур жараённинг якунловчи босқичи молиявий ҳисоботларда ёки модда кўринишида тушунтиришларда акс эттириладиган, қисқа кўринишда тасниф этилган ахборот тақдим этиш ҳисобланади.

Молиявий ҳисоботда айрим кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш ёки уларни бошқа кўрсаткичлар билан бир моддага бирлаштириш ҳам муҳимдир. Шунинг учун агар активлар ёки мажбуриятлар, хусусий капиталнинг, даромадлар ёки харажатларнинг айрим моддалари муҳим бўлмаса, бундай ҳолларда модда ёки моддалар жамининг тавсифи ва миқдори бир вақтнинг ўзида баҳоланади. Ҳолатга қараб модданинг тавсифи ёки миқдори ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилади.

35. Агар дастлабки ахборот муҳим бўлмаса, БҲМСда келтирилган бундай ахборотларни ёритиб бериш талабларини бажаришга зарурат бўлмайди. Бироқ, агар умумий фойдаланишга мўлжалланган молиявий ҳисоботларда муҳим ахборот бошқа муҳим ахборот билан бир моддада бирлаштирилган бўлса, молиявий ҳисоботга тушунтиришларда бу ахборотни ёритиб бериш зарур.

36. Муҳимлик молиявий ҳисоботда келтирилган тушунарлилик ва аниқлик даражаси билан боғлиқ. Ахборотни минг ёки миллионгача яхлитлаш чоғида муҳимлик тамойили бузилмайдиган даражада аниқлик даражасидан фойдаланишга йўл қўйилади.

37. Фойдаланувчилар ташкилотнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар тенденцияларини аниқлаш учун унинг турли ҳисобот даврларидаги молиявий ҳисоботларини қиёслаш имкониятига эга бўлишлари керак.

38. Агар ташкилотнинг операциялари хусусиятидаги муҳим ўзгаришлар асосида ёки ҳисоботнинг шаклини таҳлил қилиш натижасида ҳисобот шаклига ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ бўлмаса, молиявий ҳисобот моддаларини тақдим қилиш ва тасниф этиш тартиби сақлаб қолиниши керак.

39. Вақти-вақти билан катта миқдордаги харид қилиш ёки чиқиб кетиш ёхуд ташкилот операцион фаолиятининг хусусиятида айрим бошқа муҳим ўзгаришлар ёки молиявий ҳисоботнинг шарҳи молиявий ҳисоботларни бошқача тақдим этиш мақсадга мувофиқлигига олиб келади. Бундай ҳолларда ташкилот муҳимлик ва қиёсийлик жиҳатларига риоя қилиш ўртасидаги мувофиқликни таъминлаши керак. Ташкилот қайта кўриб чиқилган молиявий ҳисоботнинг тузилиши узоқ давр давомида сақланса ёки уни муқобил вариантда тақдим этиш афзал бўлса, молиявий ҳисоботни тузилишини ўзгартириши мумкин. Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчисига изчиллик билан ўтказилиши назарда тутилади.

10-§. Ўз вақтидалик

40. Агар ахборот ўз вақтида тақдим этилса, у фойдали ҳисобланади. Агар молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга тузилган вақтдан кейин оқилона вақт ичида тақдим этилмаса, улар ўзининг фойдалилигини йўқотади. Ҳисобот ахборотлари асоссиз равишда ушлаб қолинса, у ўз аҳамиятини йўқотиши мумкин. Ташкилот қонунчиликда кўрсатилган муддатларда молиявий ҳисоботни тузишга қодир бўлиши керак. Ҳеч қандай омиллар, ҳатто ташкилотнинг операциялари мураккаблиги ҳам ҳисоботни вақтида тақдим этишга қодир эмаслиги сабаби сифатида кўрсатилиши мумкин эмас.

41. Агар ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш унинг ҳамма жиҳатлари маълум бўлган пайтгача кечиктириладиган бўлса, энг ишончли ахборот ҳам кам фойда бериши мумкин, чунки фойдаланувчилар олдинроқ қарор қабул қилишга мажбур бўлиши мумкин. Аҳамиятлилик ва ишончлилик ўртасида мувозанатга эришиш мақсадида иқтисодий қарорларни қабул қилишда фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини қандай қилиб яхшироқ қондиришни ҳал этиш керак.

11-§. Моддаларнинг ўзаро ҳисобга олиниши

42. Активлар ва мажбуриятлар ўртасида ўзаро ҳисобга олиш амалга оширилмаслиги керак, бошқа БҲМСларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

43. Даромадлар ва харажатлар моддалари ўртасида ўзаро ҳисобга олиш амалга оширилиши мумкин эмас, фақат қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:

БҲМС буни талаб қилса ёки рухсат этса;

фойда, зарарлар, шунингдек бундай операциялар ва ҳодисалар билан боғлиқ харажатлар якка ҳолда ҳам, жамланган ҳолда ҳам муҳим бўлмаса. Даромадлар ва харажатларнинг ўзаро ҳисобга олинган ҳолда тақдим этилиши операцияларнинг ёки бир хил битимлар гуруҳининг моҳиятини энг яхши тарзда акс эттирса, бундай суммалар умумлаштирилиши ва нетто-асосда тақдим этилиши керак.

44. Агар даромадлар ва харажатлар ўзаро ҳисобга олинган бўлса, ташкилот муҳимлик жиҳатига асосланиб, молиявий ҳисоботларга изоҳларда бу миқдорларни ёритиб бериш эҳтиёжини кўриб чиқиши керак (масалан, агар бухгалтерия балансида дебиторлик қарзларини «Харидорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар» моддасидан умидсиз қарзлар бўйича ташкил этилган резервларни чиқариб ташлаб акс эттириш кўзда тутилган бўлса). Лекин тушунтириш хатида дебиторлик қарзи суммаси ҳам, умидсиз қарзлар бўйича ташкил этилган резервлар суммаси ҳам алоҳида кўрсатилади.

12-§. Холислик

45. Молиявий ҳисобот ташкилотнинг молиявий ҳолатини, фаолиятининг молиявий натижаларини ва пул маблағларининг оқимини холисона кўрсатиши керак.

Холисликка эришиш учун ҳар бир ташкилот бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишда БҲМС ва бухгалтерия ҳисоби асосий принципларини қўллашга мажбур.

46. Фаолиятнинг хилма-хил турлари бўйича янгиликларни жорий этишнинг тезлиги ҳали бу бўйича БҲМС ишлаб чиқилмаган операциялар ва вазиятларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатларда молиявий ҳисоботнинг холислигига ташкилот томонидан мазкур стандартга мувофиқ мустақил ишлаб чиқилиши керак бўлган ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллаш йўли билан эришилади.

4-боб. Ҳисоб сиёсати

47. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсати мазкур БҲМСнинг 15 — 46-бандларида келтирилган жиҳатлар асосида белгиланиши керак.

Ҳисоб сиёсати ташкилот молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тузиш учун фойдаланадиган махсус принципларни, конвенцияларни, тартиб ва амалий ёндашувларни ифодалайди.

48. Ҳисоб сиёсати барча тегишли БҲМСларни қўллаш асосида молиявий ҳисобот тузилишини таъминлаши керак. БҲМСларда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, молиявий ҳисобот қуйидагича бўлиши керак:

а) фойдаланувчилар эҳтиёжи учун аҳамиятли;

б) ишончли бўлиши, шу жумладан:

ташкилот молиявий ҳолати ва фаолиятининг барча натижаларини холисона кўрсатиши;

фақат юридик шаклдан иборат бўлмай, ҳодиса ва операцияларнинг иқтисодий моҳиятини акс эттириши;

бетараф (беғараз) бўлиши ва мажбурий бўлмаслиги;

бетарафликка зарар етказмаган ҳолда эҳтиёткор бўлиши;

барча муҳим жиҳатлари тўла (тугалланган) бўлиши, яъни ташкилот хўжалик фаолиятининг барча фактларини тўла акс эттириши;

в) фаолияти ўхшаш бошқа ташкилотлар молиявий ҳисоботи билан таққосланадиган бўлиши;

г) тушунарли бўлиши.

49. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини аниқ бир йўналиш (масала) бўйича шакллантиришда, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисобот тузишда Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби бўйича қонунчилик ҳужжатларига амал қилиш керак.

50. Махсус ихтисослашган БҲМСлар мавжуд бўлмаганда, ташкилот раҳбари ташкилотнинг молиявий ҳисоботидан фойдаланувчиларга энг фойдали ахборот берадиган ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқишда ўз қарорларидан фойдаланишга ҳақлидир.

Ўз қарорларидан фойдаланиш жараёнида ташкилот раҳбари қуйидагиларни кўриб чиқади:

а) бундай масалалар хусусида БҲМСнинг талаблари ва қўлланмаларини;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан эълон қилинган ҳар қандай бошқа ахборотни;

в) активлар, мажбуриятлар, даромадлар ва харажатлар учун акс эттириш ва баҳолашнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгилаб қўйилган мезонларни;

г) жаҳон капитал бозорида қабул қилинган тармоқ иш тажрибасини.

51. Ташкилотнинг ҳисоб сиёсати ташкилот раҳбарининг тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжатлари (буйруқ, фармойиш ва бошқалар) билан расмийлаштирилиши керак.

Ҳисоб сиёсатини шакллантиришда ташкилот танлаб олган бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тегишли ташкилий-фармойиш ҳужжати чиқарилган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб қўлланилади, ҳисобот йили давомида янги ташкил этилган ташкилотлар бундан мустаснодир.

Бунда бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари ташкилотнинг барча таркибий бўлинмаларида (жумладан, алоҳида балансга ажратилган бўлинмаларида) уларнинг қаерда жойлашганидан қатъи назар қўлланилади.

Янги ташкил этилган ташкилот танлаб олган ҳисоб сиёсатини мазкур бандга мувофиқ молиявий ҳисобот биринчи марта эълон қилингунга қадар, лекин давлат рўйхатидан ўтиб юридик шахс ҳуқуқини олган кундан бошлаб 90 кундан кечиктирмай расмийлаштиради. Ташкилот танлаб олган ҳисоб сиёсати юридик шахс ҳуқуқини олган (давлат рўйхатидан ўтган) кундан бошлаб қўлланиш мумкин деб ҳисобланади.

52. Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди.

Ташкилотнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади:

а) ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда);

б) мулк эгалари алмашганда;

в) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ёки бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўзгаришлар бўлганда;

г) бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда;

д) ўзгартиришлар ташкилотнинг молиявий ҳисоботларида ахборотни янада ишончлироқ тақдим этишга кўмаклашганда.

Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши ва мазкур БҲМСнинг 51-бандида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилиши керак.

Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари ташкилотнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак.

5-боб. Молиявий ҳисоботнинг тузилиши ва мазмуни

53. Молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларнинг бир хил турдаги шаклларида аниқ идентификацияланган бўлиши керак.

54. Қуйидаги ахборотлар молиявий ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилиши керак:

ташкилотнинг номи, фаолият тури, мулкчилик шакли, юридик манзили, идентификация рақами ва ташкилотни аниқлаш учун бошқа реквизитлар;

молиявий ҳисоботлар якка ташкилотни ёки ташкилотлар гуруҳини ўз ичига олиши;

ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар билан қамраб олинган давр.

55. Тақдим этилган ҳисобот ахборотини тўғри тушуниш учун қуйидаги реквизитлар ҳам ёритиб берилиши ва зарур бўлганда такрорланиши керак:

молиявий ҳисоботлар ўлчанган валюта ва агар бир неча валютадан фойдаланилган бўлса, улар ифодаланган валюталар;

молиявий ҳисоботларда рақамларни кўрсатиш учун фойдаланилган аниқлик даражаси (масалан, сонлар минглар ёки миллионлар ҳисобида кўрсатилганлиги ва ҳоказо).

6-боб. Бухгалтерия баланси

56. Ташкилотнинг бухгалтерия баланси унинг ресурсларини ва молиявий таркибини тушунишга имконият бериши учун ҳисобот вақтидаги молиявий ҳолатини акс эттириши керак.

57. Бухгалтерия баланси молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмларидан бири ҳисобланади, ташкилотнинг мулкий ва молиявий аҳволи ҳақидаги ахборотларни ўзида акс эттиради.

1-§. Бухгалтерия балансида акс эттирилиши лозим бўлган маълумотлар ва уларни ёритиб беришнинг асосий қоидалари

58. Ташкилотнинг бухгалтерия баланси молиявий ҳолатнинг турли жиҳатларини акс эттирадиган тарзда тақдим этилиши керак. Қуйидагилар бухгалтерия балансининг мажбурий элементлари ҳисобланади:

асосий воситалар;

номоддий активлар;

молиявий активлар;

товар-моддий захиралар;

дебиторлик қарзи;

пул маблағи ва пул эквивалентлари;

кредиторлик қарзи;

ажратмалар;

фоиз тўлашни талаб қилувчи мажбуриятлар;

хусусий капитал ва резервлар.

59. Бухгалтерия балансидаги барча ахборотлар ишончли тарзда ёритиб берилиши ва фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши керак. Зарур ҳолларда бухгалтерия балансига киритиладиган моддалар уларни тушунтириб бериш учун изоҳлар билан тўлдирилиши лозим.

60. Бухгалтерия балансидаги узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий капитал, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятлар ва уларнинг ёритиб берилиши ахборотлар мажмуи сифатида ташкилотнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилишда молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга ёрдам беради.

61. Бухгалтерия балансида узоқ муддатли ва жорий активлар, хусусий капитал, узоқ муддатли ва жорий мажбуриятларнинг умумий суммаси акс эттирилиши керак.

62. Мазкур БҲМСнинг 58-бандидаги мажбурий талаблар резервларни акс эттириш учун алоҳида сатрларни ўз ичига олади.

Тахминий баҳолашдан кўпроқ даражада фойдаланиш орқали баҳоланиши мумкин бўлган мажбуриятлар резерв ҳисобланади. Ташкилотни ва кредит берган ташкилотларни зарар оқибатларидан қўшимча муҳофаза қилишни таъминлаш учун қонунчилик ҳужжатлари ёки уставда резервларни ташкил этиш кўзда тутилади.

2-§. Жорий ва узоқ муддатли активлар ўртасидаги тафовут

63. Ҳар бир ташкилот жорий активлар ва жорий мажбуриятларни бухгалтерия балансида алоҳида тасниф сифатида кўрсатишни (ёки кўрсатмасликни) белгилаб олиши керак. Мазкур БҲМСнинг 65 — 67-бандлари ана шундай чеклаш амалга оширилганда қўлланилади. Ташкилот бу таснифни амалга оширмайдиган усулни танлаб олса, активлар ва мажбуриятларни тўлаш муддатлари бўйича ахборотлар молиявий ҳисоботга изоҳларда барибир ёритиб берилиши керак.

64. Ташкилот аниқ белгиланадиган операцион циклидан фойдаланиб товарлар ва хизматларни етказиб берганда, бухгалтерия балансидаги жорий ва узоқ муддатли активлар ҳамда мажбуриятларнинг алоҳида таснифланиши айланма маблағ сифатида доимо мурожаат қилинадиган соф активлар билан ташкилотнинг узоқ муддатли операцияларида фойдаланиладиган активлар ўртасидаги тафовутни фарқлаш йўли билан муҳим фойдали ахборот бўлади. Шунингдек ташкилот жорий операцион цикли давомида олиниши кутилаётган активларни ҳамда шу давр ичида тўланиши лозим бўлган мажбуриятларни ҳам алоҳида кўрсатади. Ташкилот жорий ва узоқ муддатли активлари ҳамда мажбуриятларини алоҳида-алоҳида кўрсатса, бундай ҳолларда улар мазкур БҲМСнинг 65 — 78-бандларига мувофиқ таснифланади.

3-§. Жорий активлар

65. Активлар қуйидаги ҳолларда жорий актив сифатида тасниф этилиши керак:

ташкилот операцион фаолиятининг бир қисми бўлса ва ташкилотнинг бир нормал ўтаётган операцион циклида уни олиш ёки истеъмол қилиш кутилаётган бўлса;

асосан қайта сотиш мақсадида ёки қисқа муддатда сақлаб турилган бўлса ва ундан ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида фойдаланиш кутилаётган бўлса.

Бошқа барча активлар жорий бўлмаган активлар (узоқ муддатли активлар) сифатида тасниф этилиши керак.

66. Жорий активларнинг икки тури мавжуд. Биринчи тури ташкилот айланма капиталининг бир қисми сифатида намоён бўлиб, ташкилотнинг нормал операцион цикли давомида олинган ёки истеъмол қилинган бўлади. Иккинчи тури операцион активлар ҳисобланмаган, лекин савдо ёки инвестиция мақсадларида сақлаб турилган ва уларни ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида сотиш кутилаётган жорий активлар сифатида намоён бўлади. Жорий активларга ҳисобот санасидан кейинги 12 ой мобайнида олинадиган ёки истеъмол қилинадиган товар-моддий захиралар ва дебиторлик қарзлари киритилади.

67. Ташкилотнинг операцион цикли — бу материалларни харид қилиш, ишлаб чиқариш ва осонликча пулга айлантириладиган молиявий активлар ҳисобига сотиш ўртасидаги ўртача вақтдир. Агар ташкилот соҳаси ёки фаолият тури учун каттароқ давр янада мувофиқроқ ҳисобланмаса, операцион активларни узоқ муддатли ва жорий операцион цикл ўртасида таснифлаш муддати бир йил ҳисобланади.

68. Жорий активлар бўлимида товар-моддий захиралари, келгуси давр харажатлари, кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми, дебиторлик қарзлари, пул маблағлари, қисқа муддатли молиявий қўйилмалар ва бошқа жорий активлар суммалари акс эттирилади.

4-§. Узоқ муддатли активлар

69. Мазкур БҲМСнинг 63-бандида талаб қилинган таснифлаш усулига асосланиб, ташкилотнинг узоқ муддатли активлари қуйидаги активлардан иборат бўлади:

ташкилот фаолиятида узоқ муддатли асосда фойдаланиладиган активлар, жумладан ташкилотнинг мулки, бинолари ва ускуналари, номоддий активлари, капитал харажатлари ва гудвилл;

инвестиция мақсадида сақлаб турилган ва ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой давомида сотилиши мумкин бўлмаган активлар.

70. Бухгалтерия балансининг узоқ муддатли активлар бўлимида асосий воситалар ва номоддий активлар қиймати, узоқ муддатли инвестициялар, ўрнатиладиган ускуналар, капитал қўйилмалар, узоқ муддатли дебиторлик қарзлари ва муддати кечиктирилган узоқ муддатли харажатлар суммалари акс эттирилиши керак.

71. Асосий воситалар ва номоддий активлар бошланғич (қайта тиклаш) қиймати, эскириш (амортизация) суммаси, қолдиқ қиймати бўйича ёритиб берилиши керак.

72. Узоқ муддатли инвестициялар, қимматли қоғозлар қиймати, шуъба хўжалик жамиятларига инвестициялар, қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар, чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар ва бошқа узоқ муддатли инвестициялар суммалари бўйича ёритиб берилиши керак.

5-§. Мажбуриятлар

73. Ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилинадиган мажбуриятлар жорий мажбурият ҳисобланади.

74. Кредиторлик қарзи, иш ҳақи, солиқлар ва бошқа операцион харажатлар бўйича қарзлар каби айрим жорий мажбуриятлар жорий активлар ҳисобидан ҳисоб-китоб қилишни талаб қилади, чунки жорий мажбурият ташкилотнинг одатдаги операцион циклида фойдаланиладиган айланма капитални ташкил этувчи моддалар бўйича юзага келадиган мажбурият ҳисобланади. Бундай операцион моддалар ҳатто ҳисобот санасидан бошлаб 12 ойдан ортиқ давр мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлсада, жорий мажбуриятлар кўринишида таснифланади.

75. Жорий мажбуриятлар ҳисобот кунидан бошлаб 12 ой мобайнида ҳисоб-китобни қилишни талаб этсада, банк овердрафтлари, тўланадиган дивидендлар, даромад солиқлари, савдо билан боғлиқ бўлмаган бошқа кредиторлик қарзлари, фоизларни тўлашни талаб қиладиган қисқа муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам операцион цикли нуқтаи назаридан жорий мажбуриятларга киради:

Узоқ муддатли асосда айланма капитални пул билан таъминламайдиган, фоизни тўлашни талаб қилувчи ва 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилинмайдиган мажбуриятлар узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобланади.

76. Жорий мажбуриятлар бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар, алоҳида бўлинмаларга қарзлар, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига қарзлар, кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа кечиктирилган мажбуриятлар, олинган бўнаклар, бюджетга тўловлар бўйича қарзлар, суғурта бўйича қарзлар, давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзлар, таъсисчиларга бўлган қарзлар, меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзлар, қисқа муддатли банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ва бошқа кредиторлик қарзлари суммалари акс эттирилиши керак.

77. Агар ташкилот кредит битимига мувофиқ узоқ муддат асосида мажбуриятларни қайта молиялаштиришни назарда тутаётган бўлса, узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий улуши жорий мажбуриятлардан чиқариб ташланиши мумкин. Бундай ҳолларда мажбуриятлар суммаси ва қайта молиялаштириш шартлари молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб берилиши керак.

78. Узоқ муддатли мажбуриятлар бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга, ажратилган бўлинмаларга, шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига узоқ муддатли қарзлар, узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар, харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар, узоқ муддатли банк кредитлари, узоқ муддатли қарзлар ва бошқа узоқ муддатли кредиторлик қарзлари суммалари акс эттирилиши керак.

Фоиз ставкалари, шартнома мажбуриятларини қоплаш шартлари, қоплаш кетма-кетлиги, мурожаат шартлари ҳамда мукофот ва дисконт суммалари молиявий ҳисоботга изоҳлар қисмида ёритиб берилиши керак.

6-§. Хусусий капитал (ўз маблағлари манбалари)

79. Бухгалтерия балансининг хусусий капитал (ўз маблағлари манбалари) бўлимида устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитали, сотиб олинган хусусий акциялар, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), капиталнинг бошқа таркибий қисмлари бўйича маълумотлар акс эттирилиши керак.

7-§. Қисқа муддатли (жорий) мажбуриятларни қайта молиялаштириш

80. Ҳисобот санасидан кейин 12 ой мобайнида ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган мажбуриятлар фақат қуйидаги шартларда жорий бўлмаган мажбуриятлар сифатида таснифланиши керак:

дастлабки муддат 12 ойдан узоқроқ бўлса;

ташкилот мажбуриятни узоқ муддатли асосда сўндиришни режалаштираётган бўлса;

бу ният молиявий ҳисобот тасдиқлангунга қадар тўлдириладиган қайта молиялаштиришга ёки тўловлар таркибий жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган битим билан қўллаб-қувватланса.

Жорий мажбуриятлардан чиқариб юбориладиган ҳар қандай қисқа муддатли қарз миқдори уни тақдим этишни қўллаб-қувватловчи ахборот билан биргаликда бухгалтерия балансига изоҳларда ёритиб берилиши керак.

8-§. Молиявий ҳисоботга изоҳларда тақдим этиладиган маълумотлар

81. Ташкилот молиявий ҳисоботларга изоҳларда қуйидагиларни ёритиб бериши шарт:

а) устав капиталининг ҳар бир тоифаси бўйича:

эълон қилинган акциялар сони;

акцияларнинг номинал қиймати;

устав капиталининг ҳар бир тоифасига тааллуқли ҳуқуқлар, афзалликлар ва чекловлар, шу жумладан дивидендларни тақсимлашга доир чекловлар;

жамиятнинг ўзига, ташкилотга қарашли шўъба ва қарам жамиятларига тегишли акциялар;

опцион ва савдо контракти бўйича эмиссия учун захирага ажратилган акциялар, шу жумладан уларнинг муддатлари ва миқдорлари.

б) хусусий капитал таркибидаги резервларнинг моҳияти ва мақсадлари баёни.

в) мажбуриятларда акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) йиғилишида расман маъқулланмаган, дивиденд (даромад)ларни тўлаш учун суммаларнинг мавжудлиги.

82. Ташкилот хусусий капиталдаги ўзгаришларни акс эттириши лозим ва бунда қуйидагиларни алоҳида кўрсатиши зарур:

ҳисобот даври бошида ва ҳисобот санасида жамғарилган фойда ёки зарарларнинг қолдиғи ҳамда шу даврда юз берган муҳим ўзгаришлар, жумладан давр учун соф фойда ва унинг акциядорлар (таъсисчилар, иштирокчилар) ҳар бир тоифасига тақсимланиши;

ҳисобот даври боши ва охиридаги хусусий капитал ва резервларни ҳар бир тоифаси бўйича суммаларнинг ўзгаришлари.

83. Молиявий ҳисоботга изоҳлар қисми бухгалтерия балансидан фойдаланувчиларни корхонанинг мулкий ва молиявий аҳволини аниқ баҳолаши учун зарур бўлган қуйидаги қўшимча маълумотлар билан таъминлаши керак:

активларга мулк ҳуқуқларидаги чекловлар;

мажбуриятлар бўйича берилган кафолатлар;

шартли (кўзда тутилмаган) активлар ва мажбуриятлар, мумкин бўлганда миқдор кўринишида;

келгусида узоқ муддатли инвестицияларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағлар.

7-боб. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот

84. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ташкилотнинг ҳисобот давридаги молиявий фаолиятини тавсифлайди ва бу фаолиятнинг турли жиҳатларини тушунишга имкон берадиган усул билан кўрсатади.

1-§. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда тақдим этилиши керак бўлган маълумотлар

85. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қуйидагилар акс эттирилиши зарур:

Сотишдан соф тушум;

сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат) таннархи;

сотишдан ялпи молиявий натижа;

асосий фаолиятдан бошқа операцион даромадлар ва харажатлар;

асосий хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари (фойда ёки зарар);

молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар ва харажатлар;

умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси;

фавқулодда вазиятлардан олинган фойдалар ва зарарлар;

фойда солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);

ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари).

БҲМСлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда қўшимча сатрлар, сарлавҳалар ва якунлар кўрсатилади.

2-§. Ҳисобот даврида олинган соф фойда ёки зарар

86. Муайян даврда тан олинган даромадлар ва харажатларнинг барча моддалари, агар БҲМСда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот даврида олинган соф фойда ёки зарарни аниқлаш учун ҳисобга олиниши шарт.

87. Ҳисобот даврида олинган соф фойда ёки зарар қуйидаги элементлар асосида аниқланади ва уларнинг ҳар бири молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилиши лозим:

умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарлар;

фавқулодда вазиятлардан олинган фойда (кўрилган зарар)

фойда солиғи тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки зарар);

ҳисобот давридаги соф фойда (зарар).

3-§. Фавқулодда вазиятлар бўйича моддалар

88. Фавқулодда вазиятлардан олинган фойда (кўрилган зарар) — ташкилотнинг одатдаги фаолиятидан аниқ фарқ қиладиган, яъни тез-тез ёки мунтазам содир бўлмайдиган ҳодисалар ёки битимлар натижасида юзага келган даромадлар ёки харажатларни намоён этади.

89. Фавқулодда вазиятлар бўйича моддалардан юзага келадиган фойда ёки зарар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда алоҳида кўрсатилиши лозим. Ҳар бир фавқулодда вазиятлар бўйича моддаларнинг моҳияти ва қиймати молиявий ҳисоботларга изоҳлар қисмида ёритиб берилиши лозим.

4-§. Умумхўжалик (одатий) фаолиятидан даромадлар ёки харажатлар

90. Умумхўжалик фаолияти — одатий фаолият ҳисобланган ташкилотнинг ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, шунингдек ташкилотни келгусида ривожлантиришга, иқтисодий нафини оширишга ва мустаҳкамлашга йўналтирилган фаолиятидир.

91. Умумхўжалик (одатий) фаолиятдан даромадлар ва харажатлар моддалари муайян миқдорга етса ва ташкилот фаолиятининг операциялари мазмуни жуда муҳим бўлса, бу моддаларнинг моҳияти ва суммалари молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритилиши керак.

92. Қуйидагилар молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб беришни талаб қилувчи муҳим хўжалик операциялари ҳисобланади:

товар-моддий захиралар (ТМЗ)ни соф сотиш қийматигача камайтириш ёки асосий воситаларни қайта тиклаш қийматигача камайтириш, шунингдек бундай камайтиришни бекор қилиш;

ташкилот фаолиятини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, шунингдек, таркибий жиҳатдан ўзгартириш харажатлари бўйича ҳар қандай резервларни бекор қилиш;

узоқ муддатли инвестицияларни тугатиш;

фаолиятни тугатиш;

суд ишлари;

резервларни бекор қилиш.

5-§. Фаолиятнинг тугатилишидан даромад (зарар)

93. Тугатилган фаолият бу ташкилотнинг активлари, соф даромад ёки зарари ва фаолиятни, шу жумладан молиявий ҳисоботларни ажратиб олиниши мумкин бўлган ушбу ташкилот фаолиятининг алоҳида, асосий йўналишини намоён этувчи операцияни сотиш ёки бошқа шахсга бериш натижаси бўлиб ҳисобланади.

94. Тугатилган фаолиятнинг натижалари одатда умумхўжалик (одатий) фаолиятининг даромади ва зарарига киритилади, бундан умумхўжалик (одатий) фаолиятидан аниқ фарқ қиладиган ёки бу фаолиятда содир бўлмайдиган ҳодисалар натижасида фаолиятнинг тугатилиши мустасно. Бундай ҳолларда фаолиятни тугатишдан даромад ёки зарарлар фавқулодда вазиятлар бўйича модда сифатида таснифланиши мумкин.

95. Тугатилган операцияларнинг ҳар бири бўйича қуйидагилар молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритилиши лозим:

тугатилган фаолиятнинг моҳияти;

молиявий ҳисоботни тузишда тугатилган фаолият тегишли бўлган тармоқ ва унинг географик жойлашган жойи;

бухгалтерия ҳисоби мақсадларида фаолиятни тугатиш кучга кирган сана;

фаолиятни тугатиш усули (сотиш, бошқа шахсга бериш ва шу кабилар);

фаолиятни тугатишдан даромадлар ва зарарлар ҳамда ушбу даромад ёки зарарларни баҳолаш учун фойдаланиладиган ҳисоб тури;

ҳар бир тақдим этилган давр учун суммаси билан биргаликда товарларни (иш, хизматларни) сотишдан тушум ва ҳисобот давридаги умумхўжалик (одатий) фаолияти бўйича операциялардан даромад ёки зарарлар.

6-§. Молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб бериладиган маълумотлар

96. Ташкилот молиявий ҳисоботларга изоҳларда даромадлар ва харажатлар турлари ёки фаолият турлари бўйича таснифлаш йўли билан даромадлар ва харажатларни таҳлил қилиб бериши керак.

97. Харажатларни фаолият турлари бўйича таснифлайдиган ташкилот харажатларнинг турлари бўйича қўшимча ахборотни, жумладан эскириш (амортизация) харажатларини, ходимларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни, хом ашё ва халқ истеъмоли товарларидан фойдаланиш харажатлари бўйича қўшимча маълумотларни ёритиб беришга мажбур.

8-боб. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот

98. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботни тузишнинг мақсади хусусий капиталнинг ҳисобот даври боши ва охиридаги ҳолати ва ҳисобот даври мобайнида унинг таркибидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш ҳисобланади.

99. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда хусусий капитал ва унинг таркибий элементлари, шу жумладан устав капитали, қўшилган капитал, резерв капитал, тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар), сотиб олинган хусусий акциялар ва бошқа хусусий капитал элементлари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак.

100. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда ҳисобот давридаги хусусий капитал таркибида бўлган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган бўлиши керак. Бунинг учун ҳисоботда қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши керак:

қимматли қоғозлар эмиссияси;

узоқ муддатли активларнинг қайта баҳоланиши;

устав капиталини шакллантиришдаги валюта курсидаги фарқлар;

резерв капиталга ажратмалар;

жорий йилнинг тақсимланмаган фойдаси (зарари);

текинга олинган мол-мулк;

пул ва акциялар кўринишида тўланадиган дивидендлар;

хусусий капитални шакллантиришнинг бошқа манбалари.

101. Хусусий капитал таркибидаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботларда қабул қилинган ва ёритиб бериладиган баҳолашнинг аниқ принципидан келиб чиққан ҳолда ҳисобот даври давомидаги соф активларнинг кўпайиши ёки камайишини акс эттиради.

Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботда соф активлар деганда ташкилотнинг ўз маблағлари билан таъминланган узоқ муддатли ва жорий активларнинг қиймати, яъни ташкилотнинг қарз мажбуриятларидан озод бўлган мол-мулк қиймати тушунилади.

102. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботга изоҳларда иштирокчининг чиқиб кетиши, акциядорлик жамияти томонидан акцияларнинг сотиб олиниши ёки сотиб олинган акцияларнинг бекор қилиниши, акциялар номинал қийматининг пасайиши ёки бошқа сабабларга кўра ташкилот хусусий капиталининг камайиб кетганлиги ҳақидаги маълумотлар ёритиб берилади.

103. Акциядорлик жамиятлари хусусий капитал тўғрисидаги ҳисоботга изоҳларда қуйидагилар ҳақидаги маълумотларни ёритиб берадилар:

чиқарилган акциялар сони;

акцияларнинг номинал қиймати;

муомаладаги акциялар сони;

обуна амалга оширилиши назарда тутилаётган акцияларнинг умумий сони ва номинал қиймати;

назарда тутилган миқдорлар билан таққослаганда обуна амалга оширилган акцияларнинг умумий миқдори ва номинал қиймати;

акцияларга обунани амалга оширишда олинган маблағларнинг умумий суммаси;

айрим турлар ва тоифалар бўйича устав капитали таркибидаги акциялар;

имтиёзли акциялар бўйича тўланмаган жамланган дивидендлар суммаси;

акциялар кўринишида тўланадиган дивидендлар, хусусан тўланадиган акцияларнинг сони ва қиймати, шунингдек, уларнинг турлари ёки тоифалари;

акцияларни йириклаштириш ва майдалаш ҳамда мазкур жараёнгача ва ундан кейинги акцияларнинг номинал қиймати.

104. Акцияларга обуна бўлишдан олинган маблағларнинг умумий суммаси молиявий ҳисоботларга изоҳларда қуйидагилар кесимида ёритиб берилади:

акциялар сонини кўрсатган ҳолда акциялар учун тўлов сифатида киритилган барча пул маблағлари;

акциялар сонини кўрсатган ҳолда акциялар учун тўлов сифатида киритилган мол-мулкнинг қиймат баҳоси;

акциялар сони ва валюта ҳисобга киритилган курсни кўрсатган ҳолда акциялар учун тўлов сифатида киритилган чет эл валютасининг умумий суммаси.

105. Устав капитали таркибидаги акциялар тўғрисидаги маълумотлар молиявий ҳисоботларга изоҳларда алоҳида турлари ва тоифалари бўйича ёритиб берилади:

устав капиталининг тўланмаган қисмини кўрсатган ҳолда чиқарилган акциялар сони;

акциянинг номинал қиймати;

ҳисобот даври мобайнида муомалада бўлган акциялар сонидаги ўзгаришлар;

акциялар билан боғлиқ ҳуқуқлар, имтиёзлар ва чекловлар, шу жумладан дивидендларнинг тақсимланиши ва капиталнинг қайтариб берилиши бўйича чекловлар;

жамиятнинг ўзига, унинг шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тегишли акциялар;

таъсисчилар рўйхати ва улар эгалик қилаётган акциялар сони;

ижроия органи аъзоларининг мулки бўлган акциялар сони;

опционлар ва бошқа шартномаларга мувофиқ чиқариш учун захира қилинган акциялар, уларнинг муддатлари ва суммаларини кўрсатган ҳолда;

конвертация қилинадиган (акцияларга ёки облигацияларга) акцияларнинг сони ва номинал қиймати ҳамда ушбу акцияларнинг қарзга оид қимматли қоғозларга конвертация қилинган ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар.

106. Акциядорлик жамиятларидан бошқа барча ташкилотлар молиявий ҳисоботларга изоҳларда қуйидагилар тўғрисида маълумотларни ёритиб берадилар:

устав капиталидаги улушларнинг иштирокчилар (таъсисчилар) ўртасида тақсимланиши;

устав капиталидаги улушларга тегишли ҳуқуқлар, имтиёзлар ёки чекловлар;

устав капиталидаги иштирокчилар (таъсисчилар) улуши таркибидаги ўзгаришлар.

9-боб. Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот

107. Ташкилот пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (9-сонли БҲМС) «Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот»га (рўйхат рақами 519, 1998 йил 4 ноябрь) мувофиқ тақдим этиши лозим.

10-боб Ҳисоб сиёсатидаги ва ҳисоб баҳоларидаги ўзгартиришлар ҳамда муҳим (жиддий) хатоларни молиявий ҳисоботда акс эттириш

1-§. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришлар

108. Ҳисоб сиёсатига мазкур БҲМСнинг 52-бандига мувофиқ ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

109. Ҳисоб сиёсатига ўзгартиришлар киритиш натижасида юзага келадиган тузатишлар суммаси қуйидагича ҳисобга олинади:

а) йил бошидаги тақсимланмаган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан бухгалтерия балансига ёзиб қўйиш;

б) ҳисобот давридаги соф фойда ёки зарарни ҳисоблашда инобатга олиш.

110. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгартиришлар молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг олдинги даврига нисбатан ҳисобот даврига муҳим таъсир ўтказса ёки келгуси ҳисобот даврларига таъсир ўтказадиган бўлса, ташкилот молиявий ҳисоботларга изоҳларда қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши керак:

а) ўзгартиришлар сабаблари;

б) ҳисобот давридаги ва тақдим этилган олдинги даврлардаги тузатишлар суммаси;

в) жорий даврдаги соф даромад ёки зарарда ҳисобга олинган тузатиш суммаси;

г) қиёсий маълумотларга киритилган ҳисобот давридан олдинги даврлардаги тузатишлар суммаси;

д) қўшимча маълумотлар келтирилган ҳар бир ҳисобот даврига киритилган тузатишлар суммаси ва молиявий ҳисоботларга киритилган даврлардан олдинги даврлар билан боғлиқ тузатишлар суммаси. Агар қиёсий ахборот киритилган бўлса ёки қўшимча маълумот тақдим этиш имконияти бўлмаса, бу ҳолат ёритиб берилиши керак;

е) қайта ҳисобланган қиёсий маълумотлар ёки уларни қайта ҳисоблаш мақсадга мувофиқ эмаслигининг сабаблари.

2-§. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар

111. Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларнинг натижалари соф фойда ва зарарни ҳисоблашда қуйидагича инобатга олинади:

а) ҳисобот даврида, агар бу ўзгаришлар фақат мазкур даврга таъсир этган бўлса;

б) ўзгаришлар юз берган ҳисобот даврида ва кейинги ҳисобот даврларида, агар ўзгаришлар уларга ҳам таъсир ўтказса.

112. Ҳисоб баҳолари ўзгартирилган турли даврлардаги молиявий ҳисоботларни бир-бирига қиёслашни таъминлаш мақсадида улар молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг илгари баҳолаш учун фойдаланилган таснифланган моддаларига киритилади.

113. Жорий даврга жиддий таъсир қиладиган ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларнинг моҳияти ва қиймати ёки бу ўзгаришлар кейинги даврларда муҳим ўзгаришларга олиб келадиган бўлса, уларнинг моҳияти ва қиймати молиявий ҳисоботларга изоҳларда ёритиб берилиши лозим.

Агар натижаларни ва ўзгаришларни қиймат жиҳатидан аниқлашнинг имкони бўлмаса, уларни ҳам ёритиб бериш талаб қилинади.

3-§. Муҳим (жиддий) хатолар

114. Муҳим (жиддий) хатолар — жорий ҳисобот даврида аниқланган хатолар бўлиб, улар ўтган даврлардаги молиявий ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслигига сабаб бўлади.

115. Олдинги даврлардаги молиявий ҳисоботларни тайёрлаш чоғида йўл қўйилган хатоларга киритилган тузатиш миқдори (қиймати) ҳисобот давридаги соф фойда ёки зарарга қўшилади.

116. Олдинги даврда йўл қўйилган муҳим хатоларни тузатиш миқдори:

а) йил бошигача тақсимланган фойда сальдосини ўзгартириш йўли билан ҳисоботда акс эттирилади;

б) ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар ўзгартирилади, агар хатолар муҳим (жиддий) деб ҳисобланмаса, улар истисно қилинади.

117. Ташкилотнинг бухгалтерия балансидаги йил бошида тақсимланмаган фойданинг сальдосида муҳим хатоларни акс эттиришда қуйидаги ахборот ёритиб берилиши керак:

муҳим хатоларнинг моҳияти;

жорий даврдаги ва ҳисобот тақдим этилган ҳар бир даврдаги тузатишлар миқдори;

олдинги йилларнинг маълумотларига киритилган дастлабки даврларга оид тузатишлар миқдори;

қайта ҳисобланган қиёсий маълумотлар ёки қайта ҳисоблаш мумкин бўлмаслиги сабаблари.

118. Жорий даврдаги соф фойда ёки зарарга қўшиш йўли билан олдинги даврлардаги хатоларни тўғрилаш чоғида олдинги йилларга оид қиёсий ахборот олдинги давр учун тузилган молиявий ҳисобда тузатилган ҳолда кўрсатилиши керак, лекин жорий даврдаги ёки олдинги ҳар қандай даврдаги соф фойда ёки зарарни кўрсатиш учун (агар муҳим хатолар шу даврлар давомида тузатилган бўлса) алоҳида устунда қўшимча ахборот келтирилиши лозим.

Ташкилот тузатиш киритиш билан бир вақтнинг ўзида қуйидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим:

жиддий (муҳим) хатонинг моҳияти;

жорий даврдаги фойда ёки зарар деб эътироф этилган тузатишлар суммаси;

қўшимча маълумотлар тақдим этилган ҳар бир даврга оид тузатишлар суммаси ҳамда шу даврдан олдинги даврларга оид қўшимча маълумотларга киритилган даврларга тааллуқли тузатишлар суммаси. Агар амалиётда қўшимча маълумотлар келтириш қўлланилмаса, бунинг сабаблари ёритиб берилиши керак.

11-боб. Молиявий ҳисоботларга изоҳлар

119. Молиявий ҳисоботга изоҳлар ҳисоб-китоблар, тушунтиришлар ва изоҳлар кўринишида бўлади.

120. Ташкилот молиявий ҳисоботга изоҳларда қуйидагиларни ёритиб бериши керак:

ташкилотнинг молиявий ҳисоботини тузишда ва ҳисоб сиёсатида танлаб олинган ва қўлланилаётган асос тўғрисидаги маълумот;

бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари талаб қилувчи, молиявий ҳисоботнинг ҳеч бир жойида акс эттирилмаган маълумотлар;

молиявий ҳисоботда келтирилмаган, лекин молиявий ҳисоботни аниқ ва ҳаққоний тасаввур этиш учун зарур бўлган қўшимча таҳлилий маълумот.

121. Тушунтиришлар тизимли равишда тушунтириш хати кўринишида тақдим этилиши керак.

Тушунтиришлардаги ахборот молиявий ҳисоботда келтирилган тегишли моддаларга ҳавола этилган ҳолда тақдим этилиши лозим.

122. Тушунтириш фойдаланувчига молиявий ҳисоботларни яхшироқ тушунишга ва уларни бошқа ташкилотлар молиявий ҳисоботининг қуйидаги хусусиятлари билан қиёслашга ёрдам беради:

а) бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқлиги ҳақидаги маълумот;

б) бухгалтерия ҳисобида қўлланилаётган баҳолаш усуллари ва ҳисоб сиёсати тўғрисидаги маълумот;

в) молиявий ҳисоботларда келтирилган моддалар бўйича қўшимча маълумот;

г) қуйидагиларни ўз ичига олган бошқа ёритиб беришлар:

шартли мажбуриятлар, оддий мажбуриятлар ва бошқа молиявий ёритиб беришлар;

молия билан боғлиқ бўлмаган ёритиб беришлар.

123. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асоси ва бухгалтерия ҳисоби бобидаги махсус сиёсат ҳақидаги ахборот молиявий ҳисоботга изоҳлар олдидан алоҳида ҳисобот кўринишида тақдим этилиши керак.

124. Молиявий ҳисоботга изоҳлардаги ҳисоб сиёсати тўғрисидаги бўлимда қуйидагилар ёритиб берилиши керак:

а) молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланилган (қўлланилаётган) баҳолаш усули (усуллари);

б) молиявий ҳисоботларни аниқ тасаввур этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳисоб сиёсатининг ҳар бир махсус қисми;

в) ҳисоб сиёсатида бирор ўзгариш содир бўлганда тузиладиган тушунтириш.

125. Молиявий ҳисоботларни тузишда қўлланиладиган махсус ҳисоб сиёсатига қўшимча равишда ҳисоботдан фойдаланувчилар учун молиявий ҳисоботларда қўлланиладиган баҳолаш (бошланғич қиймат, жорий қиймат, сотиш қиймати, дисконт қиймат ва баланс қиймати) усулини (усулларини) англаш жуда муҳимдир. Ушбу баҳолаш усуллари кўп жиҳатдан узлуксизлик ва ҳисоблаш принципларига ўхшаш бўлиб, улар молиявий ҳисоботни тузишнинг асосини шакллантиради. Баҳолаш усуллари ушбу принциплардан баъзи ҳолатларда баҳолаш усулларини танлаб олиш имконияти мавжудлиги билан фарқ қилади.

Агар молиявий ҳисоботларда баҳолашнинг биттадан ортиқ усули қўлланилса, (масалан, асосий воситаларнинг муайян турини баҳолашда) баҳолашнинг алоҳида усули қўлланилган активлар ва мажбуриятлар тоифаси бўйича маълумотлар тақдим этилиши зарур.

126. Ҳисоботдан фойдаланувчи учун ҳисоб сиёсатининг ўзига хос жиҳатларини ёритиб беришнинг устуворлигини кўриб чиқишда раҳбарлар у ташкилотнинг хатарларини ва келгусидаги пул маблағи оқимини баҳолашга имкон беришини эътиборга олиши керак. Ҳисоб сиёсатини ёритиб бериш қуйидаги ахборотларни ўз ичига олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:

фойдани акс эттириш;

консолидациялаш принциплари;

фаолият турларини уйғунлаштириш;

биргаликдаги фаолият;

моддий ва номоддий активларни акс эттириш ва уларга эскириши (амортизация) ҳисоблаш;

жалб этилган маблағлар қийматининг капитализация қилиниши ва бошқа харажатлар;

капитал қуйилмалар;

инвестиция мулки;

молиявий инструментлар ва инвестициялар;

ижара;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан боғлиқ харажатлар;

товар-моддий захиралар;

солиқлар, жумладан кечиктирилган солиқлар;

резервлар;

ходимларни сақлаб туриш;

хорижий валютани ўтказиш;

фаолият турларини, географик сегментларни ва харажатларни сегментлар ўртасида тақсимлаш усулини белгилаш;

инфляцияни ҳисобга олиш;

давлат ёрдами.

127. Ташкилот, агар бошқа молиявий ҳисоботларда ёритилмай қолган бўлса, қуйидаги ахборотларни ёритиб бериши керак:

ташкилотнинг ҳуқуқий шакли, таъсис этилган мамлакат ва рўйхатга олинган идоранинг юридик манзили (ёки амалий фаолият аниқ жойи, агар амалий фаолиятнинг манзили рўйхатга олинган идора манзилидан фарқ қилса);

ташкилотлар асосий фаолияти операциялари моҳиятининг тавсифи;

бош ташкилоти ёки гуруҳ бош ташкилотининг номи;

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони.

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 130-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-17/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот » (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август).

2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 18 сентябрдаги 71-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 474-1, 2012 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 473-модда).

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 августда 43-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (3-сонли БҲМС) «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот » (рўйхат рақами 484, 1998 йил 26 август).

4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2003 йил 12 мартдаги 45-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон БҲМС) «Бухгалтерия баланси»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1226, 2003 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 5-6-сон).

5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 14 июндаги 79-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (15-сон БҲМС) «Бухгалтерия баланси»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1226-1, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 519-модда).

6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2004 йил 1 мартдаги 36-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (14-сон БҲМС) «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот»ни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1335, 2004 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,14-сон, 174-модда).

7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 13 июндаги 76-сон «Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (14-сон БҲМС) «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1335-1, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 517-модда).

Вазир Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 14 июнь,

130-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3544/0589-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining

buyrugʻi

ROʻYXATI

Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (1-sonli BHMS) “Moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati”ni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:

1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (1-sonli BHMS) “Moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati” 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq 2025-yil 1-yanvardan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 130-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (1-sonli BHMS) “Moliyaviy hisobotni taqdim etish va hisob siyosati”

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Buxgalteriya hisobining milliy standarti (bundan buyon matnda BHMS deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Respublikasida buxgalteriya hisobini normativ tartibga solish elementi boʻlib hisoblanadi.

2. Mazkur BHMS budjet, sugʻurta tashkilotlari, banklar va nobank kredit tashkilotlaridan tashqari mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxslarning (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) oldingi hisobot davrlaridagi moliyaviy hisobotlari, shuningdek turli tashkilotlarning moliyaviy hisobotlari qiyoslanishini taʼminlash maqsadida tashkilot moliyaviy hisobotini shakllantirish va tuzish uchun asoslarni belgilab beradi.

3. Mazkur BHMS ushbu BHMSning 12-bandida keltirilgan moliyaviy hisobotlarni tayyorlashda qoʻllaniladi. Ushbu BHMSdan tashkilotlarning moliyaviy hisobotini tayyorlashda ham, konsolidatsiyalashgan moliyaviy hisobotni tuzishda ham qoʻllaniladi.

Mazkur BHMS tashkilotlarning moliyaviy hisobotiga asos boʻladigan konsepsiyani hamda moliyaviy hisobotning mazmuniga minimal talablarni nazarda tutadi.

4. Alohida operatsiyalar va hodisalarni aks ettirish, baholash va yoritib berish uchun batafsil talablar boshqa BHMSlarda bayon qilinadi.

5. Mazkur BHMS ushbu BHMSning 12-bandida koʻrsatilgan moliyaviy hisobotlar va ularga izohlardan tashqari taqdim etilishi kerak boʻlgan axborotlarga talablarni bayon qilmaydi. Masalan, tashkilotlar moliyaviy hisobotga qoʻshimcha axborot sifatida moliyaviy sharhlarni taqdim etishlari mumkin.

6. Mazkur BHMSda hisob siyosati deganda tashkilotning rahbari buxgalteriya hisobini yuritish va moliyaviy hisobot tuzish uchun qoʻllaydigan usullari, ularning prinsip va asoslari bilan birgalikdagi jamlamasi tushuniladi.

7. Buxgalteriya hisobini yuritish usullariga uni guruhlarga ajratish metodlari va xoʻjalik faoliyati faktlarini baholash, aktivlar qiymatini toʻlash, hujjatlar aylanmasini, inventarizatsiyani tashkil etish usullari, buxgalteriya hisobi schyotlarini qoʻllash usullari, hisob registrlari tizimi, axborotlarni qayta ishlash va boshqa tegishli usullar, uslublar va metodlar kiradi.

8. Tashkilotning hisob siyosati tashkilot rahbari tomonidan mazkur BHMS asosida tashkilot faoliyatining turli yillar uchun tuzilgan moliyaviy hisobotda keltiriladigan moliyaviy koʻrsatkichlari bir-biriga qiyoslanadigan boʻlishi uchun shakllantiriladi.

9. Moliyaviy hisobot tashkilot alohida mustaqil tashkilot boʻlganda yoki tashkilotlar guruhiga kirishidan qatʼiy nazar shu tashkilotning maʼlum bir davrdagi faoliyatini tavsiflovchi moliyaviy axborotni taqdim etish usulidir.

10. Iqtisodiy qarorlar qabul qilish uchun keng foydalanuvchilar doirasiga zarur boʻlgan tashkilotning moliyaviy holati, uning faoliyati koʻrsatkichlari toʻgʻrisida va pul mablagʻlarining oqimi toʻgʻrisida axborotni taqdim etish moliyaviy hisobotlarning maqsadi hisoblanadi.

Moliyaviy hisobotlar tashkilotning rahbariyati tomonidan amalga oshiriladigan resurslarni boshqarish natijalarini ham koʻrsatadi.

11. Mazkur BHMS maqsadiga erishish uchun moliyaviy hisobotlar ulardan foydalanuvchilarga pul mablagʻlari oqimini prognoz qilish, xususan pul mablagʻlari va uning ekvivalentlari shakllanishi muddatlari hamda ehtimolligini belgilashda yordam beradigan quyidagi axborotlarni oʻzida mujassam etishi kerak:

tashkilot nazorati ostidagi aktivlar toʻgʻrisida (naqd pul mablagʻi tushumlarining yoki boshqa iqtisodiy nafning manbai boʻlgan aktivlar toʻgʻrisida);

tashkilotning (pul mablagʻlarining yoki boshqa iqtisodiy foydaning ehtimol tutilgan kamayishi manbalari boʻlgan) majburiyatlari toʻgʻrisida;

tashkilotning taqsimlanmagan foydasi toʻgʻrisida (tashkilotning iqtisodiy resurslari va majburiyatlariga bir hisobot davridan boshqasiga oʻzgartish kiritadigan, bundan mulk egalarining badallari va mulk egalariga toʻlovlar mustasno);

pul mablagʻining oqimi toʻgʻrisida (kelgusida kutilayotgan pul oqimlarining koʻrsatkichi sifatida).

Bunday axborotlar moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilarga tashkilotning dividendlar va foizlarni toʻlash, shuningdek majburiyatlar boʻyicha oʻz vaqtida hisob-kitob qilish imkoniyatlarini baholash uchun zarur.

2-bob. Moliyaviy hisobotlar

12. Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq yillik moliyaviy hisobotlar toʻplami quyidagi hisobotlarning umumiy shakllaridan iborat boʻladi :

buxgalteriya balansi ;

moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot ;

xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobot ;

pul oqimlari toʻgʻrisidagi hisobot ;

moliyaviy hisobotlarga izohlar .

13. Turli tashkilotlar faoliyatining koʻp qirraliligini hisobga olganda, moliyaviy hisobotlar foydalanuvchilarni iqtisodiy qarorlar qabul qilish uchun zarur boʻlgan barcha axborot bilan taʼminlay olmaydi. Shuning uchun boshqaruv tomonidan yillik moliyaviy hisobotlarga qoʻshimcha ravishda izohlar, hisob-kitoblar va tushuntirishlar kiritilib, ularda tashkilot moliyaviy faoliyati va moliyaviy holatining asosiy belgilari tushuntirib beriladi va ular duch kelayotgan asosiy noaniqliklar bayon qilinadi.

Bu izohlar, hisob-kitoblar va tushuntirishlarda tashkilotning faoliyati natijalariga, faoliyatini qoʻllab-quvvatlash va mustahkamlash uchun investitsiya siyosatiga, jumladan joriy davrda va kelgusi davrlarda dividendlar siyosatiga taʼsir qiluvchi asosiy omillar yoritib beriladi, xususan:

tashkilotni moliyalashtirish manbalari va risklarni boshqarish;

tashkilot ishlab turgan tashqi muhitdagi oʻzgarishlar va bu oʻzgarishlarga uning munosabati hamda ularning tashkilot faoliyatiga taʼsiri;

foydalanuvchilar qaror qabul qilishi uchun boshqa muhim axborotlar.

14. Tashkilot tomonidan tushuntirishlar, izohlar va hisob-kitoblar erkin shaklda taqdim etiladi.

3-bob. Umumiy jihatlar

1-§. Hisoblash usuli

15. Pul oqimi toʻgʻrisidagi hisobotdan tashqari moliyaviy hisobotlar hisoblash usuli asosida tuziladi.

16. Hisoblash usuliga muvofiq aktivlar, majburiyatlar, xususiy kapital, daromadlar, xarajatlar, xoʻjalik operatsiyalari va hodisalar buxgalteriya hisobida ular boʻyicha pul mablagʻlari va uning ekvivalentlari olingan yoki toʻlangan paytda emas, balki ular sodir etilgan (yoki haqiqatda olingan) paytda aks ettiriladi.

17. Hisoblash usuli asosida tayyorlangan moliyaviy hisobotlar foydalanuvchilarga ilgari pul toʻlab yoki pul mablagʻlarini olib amalga oshirilgan xoʻjalik operatsiyalari toʻgʻrisidagina emas, shuningdek kelgusida pul toʻlanadigan majburiyatlar toʻgʻrisida ham axborot beradi, bu esa tegishli iqtisodiy qarorlarni qabul qilishda juda zarur hisoblanadi.

2-§. Faoliyatning uzluksizligi

18. Moliyaviy hisobotni tayyorlash jarayonida tashkilot rahbariyati tashkilot faoliyatini uzluksiz davom etish imkoniyatini baholaydi. Agarda rahbariyat tashkilotni tugatishni yoki uning faoliyatini toʻxtatishni rejalashtirmayotgan boʻlsa yoki bunday choralarni amalga oshirishdan boshqa muqobil chorasi mavjud boʻlmagan holatdan tashqari, tashkilot moliyaviy hisobotlarni faoliyatning uzluksizligi asosida tayyorlaydi.

Agar tashkilot faoliyatini baholashda uning rahbariyati tashkilot faoliyatini uzluksiz davom etishiga taʼsir qiluvchi muhim hodisalar yoki sharoitlardan xabardor boʻlsa, tashkilot bu faktni moliyaviy hisobotga izohlarda yoritib beradi.

19. Faoliyatning uzluksizligi yana shuni bildiradiki, buxgalteriya hisobini yuritish muddati tashkilot faoliyat koʻrsatgan muddatga mos boʻlishi kerak, yaʼni tashkilotning buxgalteriya hisobi tashkilot tugatilgan yoki u toʻlovga qobiliyatsiz deb eʼlon qilingan paytgacha yuritilishi kerak. Tashkilot tugatilgan kundan boshlab buxgalteriya hisobini yuritishni ham toʻxtatadi.

3-§. Haqqoniy taqdim etish va BHMSlarga muvofiqlik

20. Haqqoniy taqdim etish operatsiya, hodisa va sharoitlarning oqibatlarini Moliyaviy hisobotni tayyorlash va taqdim etish uchun konseptual asosda (roʻyxat raqami 3530, 2024-yil 12-iyul) keltirilgan aktivlar, majburiyatlar, daromadlar va xarajatlarning taʼriflari va tan olish mezonlariga muvofiq toʻgʻri aks ettirishni talab etadi.

21. Tashkilot qoʻllaniladigan BHMSlarga rioya etish orqali moliyaviy hisobotlarning haqqoniy taqdim etilishiga erishadi. Moliyaviy hisobotlarni haqqoniy taqdim etish tashkilotdan quyidagilarni ham talab etadi:

oʻrinli, ishonchli, qiyoslanuvchan va tushunarli maʼlumotlarni, jumladan hisob siyosati uchun zarur axborotni taqdim etish;

foydalanuvchilar maʼlum operatsiya, boshqa hodisa va sharoitlar tashkilotning moliyaviy holatiga va moliyaviy natijalariga taʼsirini tushunib olishi uchun axborot yetarli boʻlmaganda, BHMSlarning muayyan talablariga muvofiq qoʻshimcha maʼlumotlarni yoritib berish.

4-§. Oldindan koʻra bilish (ehtiyotkorlik)

22. Oldindan koʻra bilish (ehtiyotkorlik) moliyaviy hisobotda aktivlar va daromadlarni oshirib baholashga hamda majburiyatlar yoki xarajatlarni kamaytirib baholashga yoʻl qoʻyilmasligini nazarda tutadi.

Bu jihatning qoʻllanishi yashirin zaxiralarni tashkil etishga yoki taʼminotni oshirib koʻrsatishga, aktivlar yoki foydani, majburiyatlar va xarajatlarni ataylab kamaytirishga yoki oshirib koʻrsatishga huquq bermaydi.

5-§. Mazmunning shakldan ustunligi

23. Agar axborot operatsiyalar va hodisalarning iqtisodiy mazmunini toʻgʻri aks ettirsa, bu axborot moliyaviy hisobotda hisobga olinishi va koʻrsatilishi lozim.

6-§. Koʻrsatkichlarning qiyosiyligi

24. Moliyaviy axborot foydali va mazmunli boʻlishi uchun u turli hisobot davrlaridagi axborotlarga qiyoslanadigan boʻlishi kerak. Foydalanuvchilar tashkilot tomonidan moliyaviy hisobotni tayyorlashda foydalangan hisob siyosatidan, mazkur siyosatdagi barcha oʻzgarishlardan va shunday oʻzgarishlarning natijalaridan xabardor boʻlishlari kerak.

25. Moliyaviy hisobotda oldingi davrga nisbatan butun qiyosiy axborotni yoritib berish zarur. Oldingi davrdagi moliyaviy hisobotlarning izohlari va tushuntirishlari joriy hisobot davri uchun ham taqdim etilishi va joriy hisobot davri moliyaviy hisobotlarini xolisona taqdim etish uchun zarur boʻlsa, yangilanishi kerak.

26. Moliyaviy hisobotning koʻrsatkichlarini tuzatish yoki moddalarini tasnif etishda qiyosiylikni taʼminlash uchun qiyoslama summalar qaytadan tasnif etilishi va bir vaqtni oʻzida bunday qaytadan tasnif etishning tavsifi, summasi, sababi yoritib berilishi kerak. Agar buning imkoniyati boʻlmasa, tashkilot qayta tasnif etish sababini va agar summalar qaytadan tasnif etilgan boʻlsa kiritilgan oʻzgartishlarning xarakterini yoritib berishi kerak.

27. Agar axborot faqat taqdim etish uchun, masalan, maʼlum bir davr boshidagi va oxiridagi moddiy va nomoddiy aktivlarning saldosini tekshirish uchun xizmat qilsa, bunday hollarda qiyoslanadigan axborot talab qilinmaydi.

Yangi standartlarni ishlab chiqish va mavjud standartlarni oʻzgartirish natijasida qiyoslanadigan axborot taqdim etishga talablar doirasi kamaytirilishi mumkin. Yangi va qayta koʻrib chiqilgan standartlardagi oʻtish qoidalari standartdan birinchi marta foydalanilayotganda qiyoslanadigan axborot taqdim etishni talab qilmasligi ham mumkin.

28. Ayrim hollarda joriy davr bilan qiyoslash maqsadida qiyoslanadigan axborotni qayta tasnif etish mumkin boʻlmaydi. Masalan, oldingi davrdagi axborot qayta tasnif etib boʻlmaydigan tarzda toʻplangan boʻlishi mumkin, bu esa axborotni oʻzgartirishga amalda imkon bermaydi. Bunday holatlarda qiyoslanadigan summalarga kiritilishi mumkin boʻlgan tuzatishlarning tavsifi yoritib berilishi lozim.

29. Koʻrsatkichlarning qiyosiyligiga rioya qilish uchun quyidagi shartlarni bajarish kerak:

barcha miqdoriy axborotlarga nisbatan talablar hamda hisobot yilida hisobotni taqdim etishga yondashuv oʻzgarganda, oldingi davr axboroti qiyoslash maqsadlari uchun qaytadan tasnif etilishi;

agar oldingi davr axborotini amaliy sabablarga koʻra qayta tasnif etish mumkin boʻlmasa, qayta tasnif etish amalga oshirilgan holda sodir boʻladigan oʻzgarishlarning sabablari va tavsifi yoritib berilishi.

7-§. Hisobot davridagi daromadlar va xarajatlarning muvofiqligi

30. Hisobot davridagi daromadlar va xarajatlarning muvofiqligi ushbu davrda mazkur hisobot davrida olingan daromadlarga asos boʻlgan xarajatlarni aks ettirishini bildiradi. Agar xarajatlar va daromadlarning ayrim turlari oʻrtasidagi bevosita bogʻliqlikni aniqlash qiyin boʻlsa, xarajatlar taqsimlashning biror-bir tizimiga muvofiq tarzda bir necha hisobot davriga taqsimlab chiqiladi. Bu bir necha yilga taqsimlanadigan amortizatsiya xarajatlariga ham taalluqlidir.

8-§. Ahamiyatlilik

31. Moliyaviy axborotning ahamiyatliligi shundan iboratki, bu axborot foydalanuvchilar qarorlar qabul qilish jarayonida va operatsion, moliyaviy hamda xoʻjalik faoliyat hodisalariga baho berishda ularning talabini bajarishi kerak. Axborotning mohiyati va qiymati (muhimligi) uning ahamiyatliligiga taʼsir qilishi mumkin.

9-§. Muhimlik

32. Agar axborotning tushirib qoldirilishi yoki notoʻgʻri koʻrsatilishi axborotdan foydalanuvchilarning moliyaviy hisobot asosida qabul qiladigan iqtisodiy qarorlariga taʼsir qilsa, bunday axborot muhim hisoblanadi.

33. Moliyaviy hisobotlarda bir moddada tavsifi va vazifalari jihatidan oʻxshashlari bilan umumlashtirilishi yoki alohida koʻrsatilmasligi kerak boʻlgan summalar aks ettiriladi.

Biroq, yakka tartibda ham, birgalikda ham muhim hisoblangan axborot boshqa axborot bilan toʻligʻicha umumlashtirilmasligi kerak. Shu munosabat bilan, agar axborotning yoritib berilmasligi foydalanuvchilar moliyaviy hisobot asosida qabul qiladigan iqtisodiy qarorlariga taʼsir qilishi mumkin boʻlsa, bunday axborot muhim hisoblanadi.

Muhimlilik muayyan holatlarda koʻrib chiqiladigan moddaning miqdoriga bogʻliq boʻladi.

34. Moliyaviy hisobot tavsifi va vazifalari boʻyicha guruhlarga tarkibiy birlashtirilgan xoʻjalik operatsiyalarini qayta ishlash natijasidir. Mazkur jarayonning yakunlovchi bosqichi moliyaviy hisobotlarda yoki modda koʻrinishida tushuntirishlarda aks ettiriladigan, qisqa koʻrinishda tasnif etilgan axborot taqdim etish hisoblanadi.

Moliyaviy hisobotda ayrim koʻrsatkichlarni ajratib koʻrsatish yoki ularni boshqa koʻrsatkichlar bilan bir moddaga birlashtirish ham muhimdir. Shuning uchun agar aktivlar yoki majburiyatlar, xususiy kapitalning, daromadlar yoki xarajatlarning ayrim moddalari muhim boʻlmasa, bunday hollarda modda yoki moddalar jamining tavsifi va miqdori bir vaqtning oʻzida baholanadi. Holatga qarab moddaning tavsifi yoki miqdori hal qiluvchi omil boʻlib xizmat qiladi.

35. Agar dastlabki axborot muhim boʻlmasa, BHMSda keltirilgan bunday axborotlarni yoritib berish talablarini bajarishga zarurat boʻlmaydi. Biroq, agar umumiy foydalanishga moʻljallangan moliyaviy hisobotlarda muhim axborot boshqa muhim axborot bilan bir moddada birlashtirilgan boʻlsa, moliyaviy hisobotga tushuntirishlarda bu axborotni yoritib berish zarur.

36. Muhimlik moliyaviy hisobotda keltirilgan tushunarlilik va aniqlik darajasi bilan bogʻliq. Axborotni ming yoki milliongacha yaxlitlash chogʻida muhimlik tamoyili buzilmaydigan darajada aniqlik darajasidan foydalanishga yoʻl qoʻyiladi.

37. Foydalanuvchilar tashkilotning moliyaviy holatidagi oʻzgarishlar tendensiyalarini aniqlash uchun uning turli hisobot davrlaridagi moliyaviy hisobotlarini qiyoslash imkoniyatiga ega boʻlishlari kerak.

38. Agar tashkilotning operatsiyalari xususiyatidagi muhim oʻzgarishlar asosida yoki hisobotning shaklini tahlil qilish natijasida hisobot shakliga oʻzgartirish kiritish maqsadga muvofiq boʻlmasa, moliyaviy hisobot moddalarini taqdim qilish va tasnif etish tartibi saqlab qolinishi kerak.

39. Vaqti-vaqti bilan katta miqdordagi xarid qilish yoki chiqib ketish yoxud tashkilot operatsion faoliyatining xususiyatida ayrim boshqa muhim oʻzgarishlar yoki moliyaviy hisobotning sharhi moliyaviy hisobotlarni boshqacha taqdim etish maqsadga muvofiqligiga olib keladi. Bunday hollarda tashkilot muhimlik va qiyosiylik jihatlariga rioya qilish oʻrtasidagi muvofiqlikni taʼminlashi kerak. Tashkilot qayta koʻrib chiqilgan moliyaviy hisobotning tuzilishi uzoq davr davomida saqlansa yoki uni muqobil variantda taqdim etish afzal boʻlsa, moliyaviy hisobotni tuzilishini oʻzgartirishi mumkin. Hisob siyosati bir davrdan ikkinchisiga izchillik bilan oʻtkazilishi nazarda tutiladi.

10-§. Oʻz vaqtidalik

40. Agar axborot oʻz vaqtida taqdim etilsa, u foydali hisoblanadi. Agar moliyaviy hisobotlar foydalanuvchilarga tuzilgan vaqtdan keyin oqilona vaqt ichida taqdim etilmasa, ular oʻzining foydaliligini yoʻqotadi. Hisobot axborotlari asossiz ravishda ushlab qolinsa, u oʻz ahamiyatini yoʻqotishi mumkin. Tashkilot qonunchilikda koʻrsatilgan muddatlarda moliyaviy hisobotni tuzishga qodir boʻlishi kerak. Hech qanday omillar, hatto tashkilotning operatsiyalari murakkabligi ham hisobotni vaqtida taqdim etishga qodir emasligi sababi sifatida koʻrsatilishi mumkin emas.

41. Agar hisobotni tuzish va taqdim etish uning hamma jihatlari maʼlum boʻlgan paytgacha kechiktiriladigan boʻlsa, eng ishonchli axborot ham kam foyda berishi mumkin, chunki foydalanuvchilar oldinroq qaror qabul qilishga majbur boʻlishi mumkin. Ahamiyatlilik va ishonchlilik oʻrtasida muvozanatga erishish maqsadida iqtisodiy qarorlarni qabul qilishda foydalanuvchilarning ehtiyojlarini qanday qilib yaxshiroq qondirishni hal etish kerak.

11-§. Moddalarning oʻzaro hisobga olinishi

42. Aktivlar va majburiyatlar oʻrtasida oʻzaro hisobga olish amalga oshirilmasligi kerak, boshqa BHMSlarda koʻzda tutilgan hollar bundan mustasno.

43. Daromadlar va xarajatlar moddalari oʻrtasida oʻzaro hisobga olish amalga oshirilishi mumkin emas, faqat quyidagi hollar bundan mustasno:

BHMS buni talab qilsa yoki ruxsat etsa;

foyda, zararlar, shuningdek bunday operatsiyalar va hodisalar bilan bogʻliq xarajatlar yakka holda ham, jamlangan holda ham muhim boʻlmasa. Daromadlar va xarajatlarning oʻzaro hisobga olingan holda taqdim etilishi operatsiyalarning yoki bir xil bitimlar guruhining mohiyatini eng yaxshi tarzda aks ettirsa, bunday summalar umumlashtirilishi va netto-asosda taqdim etilishi kerak.

44. Agar daromadlar va xarajatlar oʻzaro hisobga olingan boʻlsa, tashkilot muhimlik jihatiga asoslanib, moliyaviy hisobotlarga izohlarda bu miqdorlarni yoritib berish ehtiyojini koʻrib chiqishi kerak (masalan, agar buxgalteriya balansida debitorlik qarzlarini “Xaridorlar va buyurtmachilar bilan hisob-kitoblar” moddasidan umidsiz qarzlar boʻyicha tashkil etilgan rezervlarni chiqarib tashlab aks ettirish koʻzda tutilgan boʻlsa). Lekin tushuntirish xatida debitorlik qarzi summasi ham, umidsiz qarzlar boʻyicha tashkil etilgan rezervlar summasi ham alohida koʻrsatiladi.

12-§. Xolislik

45. Moliyaviy hisobot tashkilotning moliyaviy holatini, faoliyatining moliyaviy natijalarini va pul mablagʻlarining oqimini xolisona koʻrsatishi kerak.

Xolislikka erishish uchun har bir tashkilot buxgalteriya hisobini yuritish va moliyaviy hisobotni tuzishda BHMS va buxgalteriya hisobi asosiy prinsiplarini qoʻllashga majbur.

46. Faoliyatning xilma-xil turlari boʻyicha yangiliklarni joriy etishning tezligi hali bu boʻyicha BHMS ishlab chiqilmagan operatsiyalar va vaziyatlarga olib kelishi mumkin. Bunday holatlarda moliyaviy hisobotning xolisligiga tashkilot tomonidan mazkur standartga muvofiq mustaqil ishlab chiqilishi kerak boʻlgan hisob siyosatini tanlash va qoʻllash yoʻli bilan erishiladi.

4-bob. Hisob siyosati

47. Tashkilotning hisob siyosati mazkur BHMSning 15 — 46-bandlarida keltirilgan jihatlar asosida belgilanishi kerak.

Hisob siyosati tashkilot moliyaviy hisobotni tayyorlash va tuzish uchun foydalanadigan maxsus prinsiplarni, konvensiyalarni, tartib va amaliy yondashuvlarni ifodalaydi.

48. Hisob siyosati barcha tegishli BHMSlarni qoʻllash asosida moliyaviy hisobot tuzilishini taʼminlashi kerak. BHMSlarda boshqacha qoida nazarda tutilgan boʻlmasa, moliyaviy hisobot quyidagicha boʻlishi kerak:

a) foydalanuvchilar ehtiyoji uchun ahamiyatli;

b) ishonchli boʻlishi, shu jumladan:

tashkilot moliyaviy holati va faoliyatining barcha natijalarini xolisona koʻrsatishi;

faqat yuridik shakldan iborat boʻlmay, hodisa va operatsiyalarning iqtisodiy mohiyatini aks ettirishi;

betaraf (begʻaraz) boʻlishi va majburiy boʻlmasligi;

betaraflikka zarar yetkazmagan holda ehtiyotkor boʻlishi;

barcha muhim jihatlari toʻla (tugallangan) boʻlishi, yaʼni tashkilot xoʻjalik faoliyatining barcha faktlarini toʻla aks ettirishi;

v) faoliyati oʻxshash boshqa tashkilotlar moliyaviy hisoboti bilan taqqoslanadigan boʻlishi;

g) tushunarli boʻlishi.

49. Tashkilotning hisob siyosatini aniq bir yoʻnalish (masala) boʻyicha shakllantirishda, buxgalteriya hisobini tashkil etish, yuritish va hisobot tuzishda Oʻzbekiston Respublikasining buxgalteriya hisobi boʻyicha qonunchilik hujjatlariga amal qilish kerak.

50. Maxsus ixtisoslashgan BHMSlar mavjud boʻlmaganda, tashkilot rahbari tashkilotning moliyaviy hisobotidan foydalanuvchilarga eng foydali axborot beradigan hisob siyosatini ishlab chiqishda oʻz qarorlaridan foydalanishga haqlidir.

Oʻz qarorlaridan foydalanish jarayonida tashkilot rahbari quyidagilarni koʻrib chiqadi:

a) bunday masalalar xususida BHMSning talablari va qoʻllanmalarini;

b) Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan eʼlon qilingan har qanday boshqa axborotni;

v) aktivlar, majburiyatlar, daromadlar va xarajatlar uchun aks ettirish va baholashning Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi tomonidan belgilab qoʻyilgan mezonlarni;

g) jahon kapital bozorida qabul qilingan tarmoq ish tajribasini.

51. Tashkilotning hisob siyosati tashkilot rahbarining tegishli tashkiliy-farmoyish hujjatlari (buyruq, farmoyish va boshqalar) bilan rasmiylashtirilishi kerak.

Hisob siyosatini shakllantirishda tashkilot tanlab olgan buxgalteriya hisobini yuritish usullari tegishli tashkiliy-farmoyish hujjati chiqarilgan yildan keyingi yilning 1-yanvaridan boshlab qoʻllaniladi, hisobot yili davomida yangi tashkil etilgan tashkilotlar bundan mustasnodir.

Bunda buxgalteriya hisobini yuritish usullari tashkilotning barcha tarkibiy boʻlinmalarida (jumladan, alohida balansga ajratilgan boʻlinmalarida) ularning qayerda joylashganidan qatʼi nazar qoʻllaniladi.

Yangi tashkil etilgan tashkilot tanlab olgan hisob siyosatini mazkur bandga muvofiq moliyaviy hisobot birinchi marta eʼlon qilingunga qadar, lekin davlat roʻyxatidan oʻtib yuridik shaxs huquqini olgan kundan boshlab 90 kundan kechiktirmay rasmiylashtiradi. Tashkilot tanlab olgan hisob siyosati yuridik shaxs huquqini olgan (davlat roʻyxatidan oʻtgan) kundan boshlab qoʻllanish mumkin deb hisoblanadi.

52. Hisob siyosati kalendar yil davomida oʻzgartirilmaydi.

Tashkilotning hisob siyosatini quyidagi hollarda oʻzgartirishga yoʻl qoʻyiladi:

a) tashkilot qayta tashkil etilganda (qoʻshib yuborilganda, boʻlinganda, qoʻshib olinganda);

b) mulk egalari almashganda;

v) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlarida yoki buxgalteriya hisobini tartibga soluvchi normativ-huquqiy hujjatlarda oʻzgarishlar boʻlganda;

g) buxgalteriya hisobining yangi usullari ishlab chiqilganda;

d) oʻzgartirishlar tashkilotning moliyaviy hisobotlarida axborotni yanada ishonchliroq taqdim etishga koʻmaklashganda.

Hisob siyosatining oʻzgartirilishi asoslab berilishi va mazkur BHMSning 51-bandida nazarda tutilgan tartibda rasmiylashtirilishi kerak.

Hisob siyosatida Oʻzbekiston Respublikasi qonunchilik hujjatlaridagi oʻzgarishlar bilan bogʻliq boʻlmagan oʻzgarishlarning oqibatlari tashkilotning buxgalteriya hisobini yuritishning oʻzgartirilgan usullari qoʻllanila boshlagan vaqtdagi (oyning birinchi kunida) tekshirilgan maʼlumotlar asosida qiymat jihatidan baholanishi kerak.

5-bob. Moliyaviy hisobotning tuzilishi va mazmuni

53. Moliyaviy hisobotlar moliyaviy hisobotlarning bir xil turdagi shakllarida aniq identifikatsiyalangan boʻlishi kerak.

54. Quyidagi axborotlar moliyaviy hisobotlarda toʻliq aks ettirilishi kerak:

tashkilotning nomi, faoliyat turi, mulkchilik shakli, yuridik manzili, identifikatsiya raqami va tashkilotni aniqlash uchun boshqa rekvizitlar;

moliyaviy hisobotlar yakka tashkilotni yoki tashkilotlar guruhini oʻz ichiga olishi;

hisobot sanasi yoki moliyaviy hisobotlar bilan qamrab olingan davr.

55. Taqdim etilgan hisobot axborotini toʻgʻri tushunish uchun quyidagi rekvizitlar ham yoritib berilishi va zarur boʻlganda takrorlanishi kerak:

moliyaviy hisobotlar oʻlchangan valyuta va agar bir necha valyutadan foydalanilgan boʻlsa, ular ifodalangan valyutalar;

moliyaviy hisobotlarda raqamlarni koʻrsatish uchun foydalanilgan aniqlik darajasi (masalan, sonlar minglar yoki millionlar hisobida koʻrsatilganligi va hokazo).

6-bob. Buxgalteriya balansi

56. Tashkilotning buxgalteriya balansi uning resurslarini va moliyaviy tarkibini tushunishga imkoniyat berishi uchun hisobot vaqtidagi moliyaviy holatini aks ettirishi kerak.

57. Buxgalteriya balansi moliyaviy hisobotning tarkibiy qismlaridan biri hisoblanadi, tashkilotning mulkiy va moliyaviy ahvoli haqidagi axborotlarni oʻzida aks ettiradi.

1-§. Buxgalteriya balansida aks ettirilishi lozim boʻlgan maʼlumotlar va ularni yoritib berishning asosiy qoidalari

58. Tashkilotning buxgalteriya balansi moliyaviy holatning turli jihatlarini aks ettiradigan tarzda taqdim etilishi kerak. Quyidagilar buxgalteriya balansining majburiy elementlari hisoblanadi:

asosiy vositalar;

nomoddiy aktivlar;

moliyaviy aktivlar;

tovar-moddiy zaxiralar;

debitorlik qarzi;

pul mablagʻi va pul ekvivalentlari;

kreditorlik qarzi;

ajratmalar;

foiz toʻlashni talab qiluvchi majburiyatlar;

xususiy kapital va rezervlar.

59. Buxgalteriya balansidagi barcha axborotlar ishonchli tarzda yoritib berilishi va foydalanuvchilarga tushunarli boʻlishi kerak. Zarur hollarda buxgalteriya balansiga kiritiladigan moddalar ularni tushuntirib berish uchun izohlar bilan toʻldirilishi lozim.

60. Buxgalteriya balansidagi uzoq muddatli va joriy aktivlar, xususiy kapital, uzoq muddatli va joriy majburiyatlar va ularning yoritib berilishi axborotlar majmui sifatida tashkilotning moliyaviy holatini tahlil qilishda moliyaviy hisobotdan foydalanuvchilarga yordam beradi.

61. Buxgalteriya balansida uzoq muddatli va joriy aktivlar, xususiy kapital, uzoq muddatli va joriy majburiyatlarning umumiy summasi aks ettirilishi kerak.

62. Mazkur BHMSning 58-bandidagi majburiy talablar rezervlarni aks ettirish uchun alohida satrlarni oʻz ichiga oladi.

Taxminiy baholashdan koʻproq darajada foydalanish orqali baholanishi mumkin boʻlgan majburiyatlar rezerv hisoblanadi. Tashkilotni va kredit bergan tashkilotlarni zarar oqibatlaridan qoʻshimcha muhofaza qilishni taʼminlash uchun qonunchilik hujjatlari yoki ustavda rezervlarni tashkil etish koʻzda tutiladi.

2-§. Joriy va uzoq muddatli aktivlar oʻrtasidagi tafovut

63. Har bir tashkilot joriy aktivlar va joriy majburiyatlarni buxgalteriya balansida alohida tasnif sifatida koʻrsatishni (yoki koʻrsatmaslikni) belgilab olishi kerak. Mazkur BHMSning 65 — 67-bandlari ana shunday cheklash amalga oshirilganda qoʻllaniladi. Tashkilot bu tasnifni amalga oshirmaydigan usulni tanlab olsa, aktivlar va majburiyatlarni toʻlash muddatlari boʻyicha axborotlar moliyaviy hisobotga izohlarda baribir yoritib berilishi kerak.

64. Tashkilot aniq belgilanadigan operatsion siklidan foydalanib tovarlar va xizmatlarni yetkazib berganda, buxgalteriya balansidagi joriy va uzoq muddatli aktivlar hamda majburiyatlarning alohida tasniflanishi aylanma mablagʻ sifatida doimo murojaat qilinadigan sof aktivlar bilan tashkilotning uzoq muddatli operatsiyalarida foydalaniladigan aktivlar oʻrtasidagi tafovutni farqlash yoʻli bilan muhim foydali axborot boʻladi. Shuningdek tashkilot joriy operatsion sikli davomida olinishi kutilayotgan aktivlarni hamda shu davr ichida toʻlanishi lozim boʻlgan majburiyatlarni ham alohida koʻrsatadi. Tashkilot joriy va uzoq muddatli aktivlari hamda majburiyatlarini alohida-alohida koʻrsatsa, bunday hollarda ular mazkur BHMSning 65 — 78-bandlariga muvofiq tasniflanadi.

3-§. Joriy aktivlar

65. Aktivlar quyidagi hollarda joriy aktiv sifatida tasnif etilishi kerak:

tashkilot operatsion faoliyatining bir qismi boʻlsa va tashkilotning bir normal oʻtayotgan operatsion siklida uni olish yoki isteʼmol qilish kutilayotgan boʻlsa;

asosan qayta sotish maqsadida yoki qisqa muddatda saqlab turilgan boʻlsa va undan hisobot sanasidan keyingi 12 oy mobaynida foydalanish kutilayotgan boʻlsa.

Boshqa barcha aktivlar joriy boʻlmagan aktivlar (uzoq muddatli aktivlar) sifatida tasnif etilishi kerak.

66. Joriy aktivlarning ikki turi mavjud. Birinchi turi tashkilot aylanma kapitalining bir qismi sifatida namoyon boʻlib, tashkilotning normal operatsion sikli davomida olingan yoki isteʼmol qilingan boʻladi. Ikkinchi turi operatsion aktivlar hisoblanmagan, lekin savdo yoki investitsiya maqsadlarida saqlab turilgan va ularni hisobot sanasidan keyingi 12 oy mobaynida sotish kutilayotgan joriy aktivlar sifatida namoyon boʻladi. Joriy aktivlarga hisobot sanasidan keyingi 12 oy mobaynida olinadigan yoki isteʼmol qilinadigan tovar-moddiy zaxiralar va debitorlik qarzlari kiritiladi.

67. Tashkilotning operatsion sikli — bu materiallarni xarid qilish, ishlab chiqarish va osonlikcha pulga aylantiriladigan moliyaviy aktivlar hisobiga sotish oʻrtasidagi oʻrtacha vaqtdir. Agar tashkilot sohasi yoki faoliyat turi uchun kattaroq davr yanada muvofiqroq hisoblanmasa, operatsion aktivlarni uzoq muddatli va joriy operatsion sikl oʻrtasida tasniflash muddati bir yil hisoblanadi.

68. Joriy aktivlar boʻlimida tovar-moddiy zaxiralari, kelgusi davr xarajatlari, kechiktirilgan xarajatlarning joriy qismi, debitorlik qarzlari, pul mablagʻlari, qisqa muddatli moliyaviy qoʻyilmalar va boshqa joriy aktivlar summalari aks ettiriladi.

4-§. Uzoq muddatli aktivlar

69. Mazkur BHMSning 63-bandida talab qilingan tasniflash usuliga asoslanib, tashkilotning uzoq muddatli aktivlari quyidagi aktivlardan iborat boʻladi:

tashkilot faoliyatida uzoq muddatli asosda foydalaniladigan aktivlar, jumladan tashkilotning mulki, binolari va uskunalari, nomoddiy aktivlari, kapital xarajatlari va gudvill;

investitsiya maqsadida saqlab turilgan va hisobot kunidan boshlab 12 oy davomida sotilishi mumkin boʻlmagan aktivlar.

70. Buxgalteriya balansining uzoq muddatli aktivlar boʻlimida asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar qiymati, uzoq muddatli investitsiyalar, oʻrnatiladigan uskunalar, kapital qoʻyilmalar, uzoq muddatli debitorlik qarzlari va muddati kechiktirilgan uzoq muddatli xarajatlar summalari aks ettirilishi kerak.

71. Asosiy vositalar va nomoddiy aktivlar boshlangʻich (qayta tiklash) qiymati, eskirish (amortizatsiya) summasi, qoldiq qiymati boʻyicha yoritib berilishi kerak.

72. Uzoq muddatli investitsiyalar, qimmatli qogʻozlar qiymati, shuʼba xoʻjalik jamiyatlariga investitsiyalar, qaram xoʻjalik jamiyatlariga investitsiyalar, chet el kapitali mavjud boʻlgan korxonalarga investitsiyalar va boshqa uzoq muddatli investitsiyalar summalari boʻyicha yoritib berilishi kerak.

5-§. Majburiyatlar

73. Hisobot kunidan boshlab 12 oy mobaynida hisob-kitob qilinadigan majburiyatlar joriy majburiyat hisoblanadi.

74. Kreditorlik qarzi, ish haqi, soliqlar va boshqa operatsion xarajatlar boʻyicha qarzlar kabi ayrim joriy majburiyatlar joriy aktivlar hisobidan hisob-kitob qilishni talab qiladi, chunki joriy majburiyat tashkilotning odatdagi operatsion siklida foydalaniladigan aylanma kapitalni tashkil etuvchi moddalar boʻyicha yuzaga keladigan majburiyat hisoblanadi. Bunday operatsion moddalar hatto hisobot sanasidan boshlab 12 oydan ortiq davr mobaynida hisob-kitob qilinishi kerak boʻlsada, joriy majburiyatlar koʻrinishida tasniflanadi.

75. Joriy majburiyatlar hisobot kunidan boshlab 12 oy mobaynida hisob-kitobni qilishni talab etsada, bank overdraftlari, toʻlanadigan dividendlar, daromad soliqlari, savdo bilan bogʻliq boʻlmagan boshqa kreditorlik qarzlari, foizlarni toʻlashni talab qiladigan qisqa muddatli majburiyatlarning joriy qismi ham operatsion sikli nuqtai nazaridan joriy majburiyatlarga kiradi:

Uzoq muddatli asosda aylanma kapitalni pul bilan taʼminlamaydigan, foizni toʻlashni talab qiluvchi va 12 oy mobaynida hisob-kitob qilinmaydigan majburiyatlar uzoq muddatli majburiyatlar hisoblanadi.

76. Joriy majburiyatlar boʻyicha mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga qarzlar, alohida boʻlinmalarga qarzlar, shuʼba va qaram xoʻjalik jamiyatlariga qarzlar, kechiktirilgan daromadlar, soliqlar va majburiy toʻlovlar boʻyicha kechiktirilgan majburiyatlar, boshqa kechiktirilgan majburiyatlar, olingan boʻnaklar, budjetga toʻlovlar boʻyicha qarzlar, sugʻurta boʻyicha qarzlar, davlatning maqsadli jamgʻarmalariga toʻlovlar boʻyicha qarzlar, taʼsischilarga boʻlgan qarzlar, mehnatga haq toʻlash boʻyicha qarzlar, qisqa muddatli bank kreditlari, qisqa muddatli qarzlar, uzoq muddatli majburiyatlarning joriy qismi va boshqa kreditorlik qarzlari summalari aks ettirilishi kerak.

77. Agar tashkilot kredit bitimiga muvofiq uzoq muddat asosida majburiyatlarni qayta moliyalashtirishni nazarda tutayotgan boʻlsa, uzoq muddatli majburiyatlarning joriy ulushi joriy majburiyatlardan chiqarib tashlanishi mumkin. Bunday hollarda majburiyatlar summasi va qayta moliyalashtirish shartlari moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib berilishi kerak.

78. Uzoq muddatli majburiyatlar boʻyicha mol yetkazib beruvchilar va pudratchilarga, ajratilgan boʻlinmalarga, shuʼba va qaram xoʻjalik jamiyatlariga uzoq muddatli qarzlar, uzoq muddatli kechiktirilgan daromadlar, soliqlar va majburiy toʻlovlar boʻyicha uzoq muddatli kechiktirilgan majburiyatlar, boshqa uzoq muddatli kechiktirilgan majburiyatlar, xaridorlar va buyurtmachilardan olingan boʻnaklar, uzoq muddatli bank kreditlari, uzoq muddatli qarzlar va boshqa uzoq muddatli kreditorlik qarzlari summalari aks ettirilishi kerak.

Foiz stavkalari, shartnoma majburiyatlarini qoplash shartlari, qoplash ketma-ketligi, murojaat shartlari hamda mukofot va diskont summalari moliyaviy hisobotga izohlar qismida yoritib berilishi kerak.

6-§. Xususiy kapital (oʻz mablagʻlari manbalari)

79. Buxgalteriya balansining xususiy kapital (oʻz mablagʻlari manbalari) boʻlimida ustav kapitali, qoʻshilgan kapital, rezerv kapitali, sotib olingan xususiy aksiyalar, taqsimlanmagan foyda (qoplanmagan zarar), kapitalning boshqa tarkibiy qismlari boʻyicha maʼlumotlar aks ettirilishi kerak.

7-§. Qisqa muddatli (joriy) majburiyatlarni qayta moliyalashtirish

80. Hisobot sanasidan keyin 12 oy mobaynida hisob-kitob qilinishi lozim boʻlgan majburiyatlar faqat quyidagi shartlarda joriy boʻlmagan majburiyatlar sifatida tasniflanishi kerak:

dastlabki muddat 12 oydan uzoqroq boʻlsa;

tashkilot majburiyatni uzoq muddatli asosda soʻndirishni rejalashtirayotgan boʻlsa;

bu niyat moliyaviy hisobot tasdiqlangunga qadar toʻldiriladigan qayta moliyalashtirishga yoki toʻlovlar tarkibiy jihatdan oʻzgartirishga qaratilgan bitim bilan qoʻllab-quvvatlansa.

Joriy majburiyatlardan chiqarib yuboriladigan har qanday qisqa muddatli qarz miqdori uni taqdim etishni qoʻllab-quvvatlovchi axborot bilan birgalikda buxgalteriya balansiga izohlarda yoritib berilishi kerak.

8-§. Moliyaviy hisobotga izohlarda taqdim etiladigan maʼlumotlar

81. Tashkilot moliyaviy hisobotlarga izohlarda quyidagilarni yoritib berishi shart:

a) ustav kapitalining har bir toifasi boʻyicha:

eʼlon qilingan aksiyalar soni;

aksiyalarning nominal qiymati;

ustav kapitalining har bir toifasiga taalluqli huquqlar, afzalliklar va cheklovlar, shu jumladan dividendlarni taqsimlashga doir cheklovlar;

jamiyatning oʻziga, tashkilotga qarashli shoʻba va qaram jamiyatlariga tegishli aksiyalar;

opsion va savdo kontrakti boʻyicha emissiya uchun zaxiraga ajratilgan aksiyalar, shu jumladan ularning muddatlari va miqdorlari.

b) xususiy kapital tarkibidagi rezervlarning mohiyati va maqsadlari bayoni.

v) majburiyatlarda aksiyadorlar (taʼsischilar, ishtirokchilar) yigʻilishida rasman maʼqullanmagan, dividend (daromad)larni toʻlash uchun summalarning mavjudligi.

82. Tashkilot xususiy kapitaldagi oʻzgarishlarni aks ettirishi lozim va bunda quyidagilarni alohida koʻrsatishi zarur:

hisobot davri boshida va hisobot sanasida jamgʻarilgan foyda yoki zararlarning qoldigʻi hamda shu davrda yuz bergan muhim oʻzgarishlar, jumladan davr uchun sof foyda va uning aksiyadorlar (taʼsischilar, ishtirokchilar) har bir toifasiga taqsimlanishi;

hisobot davri boshi va oxiridagi xususiy kapital va rezervlarni har bir toifasi boʻyicha summalarning oʻzgarishlari.

83. Moliyaviy hisobotga izohlar qismi buxgalteriya balansidan foydalanuvchilarni korxonaning mulkiy va moliyaviy ahvolini aniq baholashi uchun zarur boʻlgan quyidagi qoʻshimcha maʼlumotlar bilan taʼminlashi kerak:

aktivlarga mulk huquqlaridagi cheklovlar;

majburiyatlar boʻyicha berilgan kafolatlar;

shartli (koʻzda tutilmagan) aktivlar va majburiyatlar, mumkin boʻlganda miqdor koʻrinishida;

kelgusida uzoq muddatli investitsiyalarni moliyalashtirish uchun moʻljallangan mablagʻlar.

7-bob. Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot

84. Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot tashkilotning hisobot davridagi moliyaviy faoliyatini tavsiflaydi va bu faoliyatning turli jihatlarini tushunishga imkon beradigan usul bilan koʻrsatadi.

1-§. Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda taqdim etilishi kerak boʻlgan maʼlumotlar

85. Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda quyidagilar aks ettirilishi zarur:

Sotishdan sof tushum;

sotilgan mahsulot (tovar, ish va xizmat) tannarxi;

sotishdan yalpi moliyaviy natija;

asosiy faoliyatdan boshqa operatsion daromadlar va xarajatlar;

asosiy xoʻjalik faoliyatining moliyaviy natijalari (foyda yoki zarar);

moliyaviy faoliyat boʻyicha boshqa daromadlar va xarajatlar;

umumxoʻjalik faoliyatining moliyaviy natijasi;

favqulodda vaziyatlardan olingan foydalar va zararlar;

foyda soligʻi toʻlangunga qadar umumiy moliyaviy natija (foyda yoki zarar);

hisobot davrining sof foydasi (zarari).

BHMSlar va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda qoʻshimcha satrlar, sarlavhalar va yakunlar koʻrsatiladi.

2-§. Hisobot davrida olingan sof foyda yoki zarar

86. Muayyan davrda tan olingan daromadlar va xarajatlarning barcha moddalari, agar BHMSda boshqacha qoida nazarda tutilmagan boʻlsa, hisobot davrida olingan sof foyda yoki zararni aniqlash uchun hisobga olinishi shart.

87. Hisobot davrida olingan sof foyda yoki zarar quyidagi elementlar asosida aniqlanadi va ularning har biri moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda aks ettirilishi lozim:

umumxoʻjalik faoliyatidan olingan foyda yoki zararlar;

favqulodda vaziyatlardan olingan foyda (koʻrilgan zarar)

foyda soligʻi toʻlangunga qadar umumiy moliyaviy natija (foyda yoki zarar);

hisobot davridagi sof foyda (zarar).

3-§. Favqulodda vaziyatlar boʻyicha moddalar

88. Favqulodda vaziyatlardan olingan foyda (koʻrilgan zarar) — tashkilotning odatdagi faoliyatidan aniq farq qiladigan, yaʼni tez-tez yoki muntazam sodir boʻlmaydigan hodisalar yoki bitimlar natijasida yuzaga kelgan daromadlar yoki xarajatlarni namoyon etadi.

89. Favqulodda vaziyatlar boʻyicha moddalardan yuzaga keladigan foyda yoki zarar moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotda alohida koʻrsatilishi lozim. Har bir favqulodda vaziyatlar boʻyicha moddalarning mohiyati va qiymati moliyaviy hisobotlarga izohlar qismida yoritib berilishi lozim.

4-§. Umumxoʻjalik (odatiy) faoliyatidan daromadlar yoki xarajatlar

90. Umumxoʻjalik faoliyati — odatiy faoliyat hisoblangan tashkilotning har qanday tadbirkorlik faoliyati, shuningdek tashkilotni kelgusida rivojlantirishga, iqtisodiy nafini oshirishga va mustahkamlashga yoʻnaltirilgan faoliyatidir.

91. Umumxoʻjalik (odatiy) faoliyatdan daromadlar va xarajatlar moddalari muayyan miqdorga yetsa va tashkilot faoliyatining operatsiyalari mazmuni juda muhim boʻlsa, bu moddalarning mohiyati va summalari moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritilishi kerak.

92. Quyidagilar moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib berishni talab qiluvchi muhim xoʻjalik operatsiyalari hisoblanadi:

tovar-moddiy zaxiralar (TMZ)ni sof sotish qiymatigacha kamaytirish yoki asosiy vositalarni qayta tiklash qiymatigacha kamaytirish, shuningdek bunday kamaytirishni bekor qilish;

tashkilot faoliyatini tarkibiy jihatdan oʻzgartirish, shuningdek, tarkibiy jihatdan oʻzgartirish xarajatlari boʻyicha har qanday rezervlarni bekor qilish;

uzoq muddatli investitsiyalarni tugatish;

faoliyatni tugatish;

sud ishlari;

rezervlarni bekor qilish.

5-§. Faoliyatning tugatilishidan daromad (zarar)

93. Tugatilgan faoliyat bu tashkilotning aktivlari, sof daromad yoki zarari va faoliyatni, shu jumladan moliyaviy hisobotlarni ajratib olinishi mumkin boʻlgan ushbu tashkilot faoliyatining alohida, asosiy yoʻnalishini namoyon etuvchi operatsiyani sotish yoki boshqa shaxsga berish natijasi boʻlib hisoblanadi.

94. Tugatilgan faoliyatning natijalari odatda umumxoʻjalik (odatiy) faoliyatining daromadi va zarariga kiritiladi, bundan umumxoʻjalik (odatiy) faoliyatidan aniq farq qiladigan yoki bu faoliyatda sodir boʻlmaydigan hodisalar natijasida faoliyatning tugatilishi mustasno. Bunday hollarda faoliyatni tugatishdan daromad yoki zararlar favqulodda vaziyatlar boʻyicha modda sifatida tasniflanishi mumkin.

95. Tugatilgan operatsiyalarning har biri boʻyicha quyidagilar moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritilishi lozim:

tugatilgan faoliyatning mohiyati;

moliyaviy hisobotni tuzishda tugatilgan faoliyat tegishli boʻlgan tarmoq va uning geografik joylashgan joyi;

buxgalteriya hisobi maqsadlarida faoliyatni tugatish kuchga kirgan sana;

faoliyatni tugatish usuli (sotish, boshqa shaxsga berish va shu kabilar);

faoliyatni tugatishdan daromadlar va zararlar hamda ushbu daromad yoki zararlarni baholash uchun foydalaniladigan hisob turi;

har bir taqdim etilgan davr uchun summasi bilan birgalikda tovarlarni (ish, xizmatlarni) sotishdan tushum va hisobot davridagi umumxoʻjalik (odatiy) faoliyati boʻyicha operatsiyalardan daromad yoki zararlar.

6-§. Moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib beriladigan maʼlumotlar

96. Tashkilot moliyaviy hisobotlarga izohlarda daromadlar va xarajatlar turlari yoki faoliyat turlari boʻyicha tasniflash yoʻli bilan daromadlar va xarajatlarni tahlil qilib berishi kerak.

97. Xarajatlarni faoliyat turlari boʻyicha tasniflaydigan tashkilot xarajatlarning turlari boʻyicha qoʻshimcha axborotni, jumladan eskirish (amortizatsiya) xarajatlarini, xodimlarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni, xom ashyo va xalq isteʼmoli tovarlaridan foydalanish xarajatlari boʻyicha qoʻshimcha maʼlumotlarni yoritib berishga majbur.

8-bob. Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobot

98. Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotni tuzishning maqsadi xususiy kapitalning hisobot davri boshi va oxiridagi holati va hisobot davri mobaynida uning tarkibidagi oʻzgarishlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni aks ettirish hisoblanadi.

99. Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotda xususiy kapital va uning tarkibiy elementlari, shu jumladan ustav kapitali, qoʻshilgan kapital, rezerv kapital, taqsimlanmagan foyda (qoplanmagan zarar), sotib olingan xususiy aksiyalar va boshqa xususiy kapital elementlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilishi kerak.

100. Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotda hisobot davridagi xususiy kapital tarkibida boʻlgan oʻzgarishlar haqidagi maʼlumotlar aks ettirilgan boʻlishi kerak. Buning uchun hisobotda quyidagilar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilishi kerak:

qimmatli qogʻozlar emissiyasi;

uzoq muddatli aktivlarning qayta baholanishi;

ustav kapitalini shakllantirishdagi valyuta kursidagi farqlar;

rezerv kapitalga ajratmalar;

joriy yilning taqsimlanmagan foydasi (zarari);

tekinga olingan mol-mulk;

pul va aksiyalar koʻrinishida toʻlanadigan dividendlar;

xususiy kapitalni shakllantirishning boshqa manbalari.

101. Xususiy kapital tarkibidagi oʻzgarishlar moliyaviy hisobotlarda qabul qilingan va yoritib beriladigan baholashning aniq prinsipidan kelib chiqqan holda hisobot davri davomidagi sof aktivlarning koʻpayishi yoki kamayishini aks ettiradi.

Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotda sof aktivlar deganda tashkilotning oʻz mablagʻlari bilan taʼminlangan uzoq muddatli va joriy aktivlarning qiymati, yaʼni tashkilotning qarz majburiyatlaridan ozod boʻlgan mol-mulk qiymati tushuniladi.

102. Xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotga izohlarda ishtirokchining chiqib ketishi, aksiyadorlik jamiyati tomonidan aksiyalarning sotib olinishi yoki sotib olingan aksiyalarning bekor qilinishi, aksiyalar nominal qiymatining pasayishi yoki boshqa sabablarga koʻra tashkilot xususiy kapitalining kamayib ketganligi haqidagi maʼlumotlar yoritib beriladi.

103. Aksiyadorlik jamiyatlari xususiy kapital toʻgʻrisidagi hisobotga izohlarda quyidagilar haqidagi maʼlumotlarni yoritib beradilar:

chiqarilgan aksiyalar soni;

aksiyalarning nominal qiymati;

muomaladagi aksiyalar soni;

obuna amalga oshirilishi nazarda tutilayotgan aksiyalarning umumiy soni va nominal qiymati;

nazarda tutilgan miqdorlar bilan taqqoslaganda obuna amalga oshirilgan aksiyalarning umumiy miqdori va nominal qiymati;

aksiyalarga obunani amalga oshirishda olingan mablagʻlarning umumiy summasi;

ayrim turlar va toifalar boʻyicha ustav kapitali tarkibidagi aksiyalar;

imtiyozli aksiyalar boʻyicha toʻlanmagan jamlangan dividendlar summasi;

aksiyalar koʻrinishida toʻlanadigan dividendlar, xususan toʻlanadigan aksiyalarning soni va qiymati, shuningdek, ularning turlari yoki toifalari;

aksiyalarni yiriklashtirish va maydalash hamda mazkur jarayongacha va undan keyingi aksiyalarning nominal qiymati.

104. Aksiyalarga obuna boʻlishdan olingan mablagʻlarning umumiy summasi moliyaviy hisobotlarga izohlarda quyidagilar kesimida yoritib beriladi:

aksiyalar sonini koʻrsatgan holda aksiyalar uchun toʻlov sifatida kiritilgan barcha pul mablagʻlari;

aksiyalar sonini koʻrsatgan holda aksiyalar uchun toʻlov sifatida kiritilgan mol-mulkning qiymat bahosi;

aksiyalar soni va valyuta hisobga kiritilgan kursni koʻrsatgan holda aksiyalar uchun toʻlov sifatida kiritilgan chet el valyutasining umumiy summasi.

105. Ustav kapitali tarkibidagi aksiyalar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar moliyaviy hisobotlarga izohlarda alohida turlari va toifalari boʻyicha yoritib beriladi:

ustav kapitalining toʻlanmagan qismini koʻrsatgan holda chiqarilgan aksiyalar soni;

aksiyaning nominal qiymati;

hisobot davri mobaynida muomalada boʻlgan aksiyalar sonidagi oʻzgarishlar;

aksiyalar bilan bogʻliq huquqlar, imtiyozlar va cheklovlar, shu jumladan dividendlarning taqsimlanishi va kapitalning qaytarib berilishi boʻyicha cheklovlar;

jamiyatning oʻziga, uning shuʼba va qaram xoʻjalik jamiyatlariga tegishli aksiyalar;

taʼsischilar roʻyxati va ular egalik qilayotgan aksiyalar soni;

ijroiya organi aʼzolarining mulki boʻlgan aksiyalar soni;

opsionlar va boshqa shartnomalarga muvofiq chiqarish uchun zaxira qilingan aksiyalar, ularning muddatlari va summalarini koʻrsatgan holda;

konvertatsiya qilinadigan (aksiyalarga yoki obligatsiyalarga) aksiyalarning soni va nominal qiymati hamda ushbu aksiyalarning qarzga oid qimmatli qogʻozlarga konvertatsiya qilingan hollarda yuzaga kelishi mumkin boʻlgan majburiyatlar.

106. Aksiyadorlik jamiyatlaridan boshqa barcha tashkilotlar moliyaviy hisobotlarga izohlarda quyidagilar toʻgʻrisida maʼlumotlarni yoritib beradilar:

ustav kapitalidagi ulushlarning ishtirokchilar (taʼsischilar) oʻrtasida taqsimlanishi;

ustav kapitalidagi ulushlarga tegishli huquqlar, imtiyozlar yoki cheklovlar;

ustav kapitalidagi ishtirokchilar (taʼsischilar) ulushi tarkibidagi oʻzgarishlar.

9-bob. Pul oqimlari toʻgʻrisidagi hisobot

107. Tashkilot pul oqimlari toʻgʻrisidagi hisobotni Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (9-sonli BHMS) “Pul oqimi toʻgʻrisidagi hisobot”ga (roʻyxat raqami 519, 1998-yil 4-noyabr) muvofiq taqdim etishi lozim.

10-bob Hisob siyosatidagi va hisob baholaridagi oʻzgartirishlar hamda muhim (jiddiy) xatolarni moliyaviy hisobotda aks ettirish

1-§. Hisob siyosatidagi oʻzgartirishlar

108. Hisob siyosatiga mazkur BHMSning 52-bandiga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilishi mumkin.

109. Hisob siyosatiga oʻzgartirishlar kiritish natijasida yuzaga keladigan tuzatishlar summasi quyidagicha hisobga olinadi:

a) yil boshidagi taqsimlanmagan foyda saldosini oʻzgartirish yoʻli bilan buxgalteriya balansiga yozib qoʻyish;

b) hisobot davridagi sof foyda yoki zararni hisoblashda inobatga olish.

110. Hisob siyosatidagi oʻzgartirishlar moliyaviy hisobotni taqdim etishning oldingi davriga nisbatan hisobot davriga muhim taʼsir oʻtkazsa yoki kelgusi hisobot davrlariga taʼsir oʻtkazadigan boʻlsa, tashkilot moliyaviy hisobotlarga izohlarda quyidagi maʼlumotlarni yoritib berishi kerak:

a) oʻzgartirishlar sabablari;

b) hisobot davridagi va taqdim etilgan oldingi davrlardagi tuzatishlar summasi;

v) joriy davrdagi sof daromad yoki zararda hisobga olingan tuzatish summasi;

g) qiyosiy maʼlumotlarga kiritilgan hisobot davridan oldingi davrlardagi tuzatishlar summasi;

d) qoʻshimcha maʼlumotlar keltirilgan har bir hisobot davriga kiritilgan tuzatishlar summasi va moliyaviy hisobotlarga kiritilgan davrlardan oldingi davrlar bilan bogʻliq tuzatishlar summasi. Agar qiyosiy axborot kiritilgan boʻlsa yoki qoʻshimcha maʼlumot taqdim etish imkoniyati boʻlmasa, bu holat yoritib berilishi kerak;

e) qayta hisoblangan qiyosiy maʼlumotlar yoki ularni qayta hisoblash maqsadga muvofiq emasligining sabablari.

2-§. Hisob baholaridagi oʻzgarishlar

111. Hisob baholaridagi oʻzgarishlarning natijalari sof foyda va zararni hisoblashda quyidagicha inobatga olinadi:

a) hisobot davrida, agar bu oʻzgarishlar faqat mazkur davrga taʼsir etgan boʻlsa;

b) oʻzgarishlar yuz bergan hisobot davrida va keyingi hisobot davrlarida, agar oʻzgarishlar ularga ham taʼsir oʻtkazsa.

112. Hisob baholari oʻzgartirilgan turli davrlardagi moliyaviy hisobotlarni bir-biriga qiyoslashni taʼminlash maqsadida ular moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobotning ilgari baholash uchun foydalanilgan tasniflangan moddalariga kiritiladi.

113. Joriy davrga jiddiy taʼsir qiladigan hisob baholaridagi oʻzgarishlarning mohiyati va qiymati yoki bu oʻzgarishlar keyingi davrlarda muhim oʻzgarishlarga olib keladigan boʻlsa, ularning mohiyati va qiymati moliyaviy hisobotlarga izohlarda yoritib berilishi lozim.

Agar natijalarni va oʻzgarishlarni qiymat jihatidan aniqlashning imkoni boʻlmasa, ularni ham yoritib berish talab qilinadi.

3-§. Muhim (jiddiy) xatolar

114. Muhim (jiddiy) xatolar — joriy hisobot davrida aniqlangan xatolar boʻlib, ular oʻtgan davrlardagi moliyaviy hisobotlar ishonchli deb hisoblanmasligiga sabab boʻladi.

115. Oldingi davrlardagi moliyaviy hisobotlarni tayyorlash chogʻida yoʻl qoʻyilgan xatolarga kiritilgan tuzatish miqdori (qiymati) hisobot davridagi sof foyda yoki zararga qoʻshiladi.

116. Oldingi davrda yoʻl qoʻyilgan muhim xatolarni tuzatish miqdori:

a) yil boshigacha taqsimlangan foyda saldosini oʻzgartirish yoʻli bilan hisobotda aks ettiriladi;

b) oʻtgan yilning shu davriga oid maʼlumotlar oʻzgartiriladi, agar xatolar muhim (jiddiy) deb hisoblanmasa, ular istisno qilinadi.

117. Tashkilotning buxgalteriya balansidagi yil boshida taqsimlanmagan foydaning saldosida muhim xatolarni aks ettirishda quyidagi axborot yoritib berilishi kerak:

muhim xatolarning mohiyati;

joriy davrdagi va hisobot taqdim etilgan har bir davrdagi tuzatishlar miqdori;

oldingi yillarning maʼlumotlariga kiritilgan dastlabki davrlarga oid tuzatishlar miqdori;

qayta hisoblangan qiyosiy maʼlumotlar yoki qayta hisoblash mumkin boʻlmasligi sabablari.

118. Joriy davrdagi sof foyda yoki zararga qoʻshish yoʻli bilan oldingi davrlardagi xatolarni toʻgʻrilash chogʻida oldingi yillarga oid qiyosiy axborot oldingi davr uchun tuzilgan moliyaviy hisobda tuzatilgan holda koʻrsatilishi kerak, lekin joriy davrdagi yoki oldingi har qanday davrdagi sof foyda yoki zararni koʻrsatish uchun (agar muhim xatolar shu davrlar davomida tuzatilgan boʻlsa) alohida ustunda qoʻshimcha axborot keltirilishi lozim.

Tashkilot tuzatish kiritish bilan bir vaqtning oʻzida quyidagi maʼlumotlarni yoritib berishi lozim:

jiddiy (muhim) xatoning mohiyati;

joriy davrdagi foyda yoki zarar deb eʼtirof etilgan tuzatishlar summasi;

qoʻshimcha maʼlumotlar taqdim etilgan har bir davrga oid tuzatishlar summasi hamda shu davrdan oldingi davrlarga oid qoʻshimcha maʼlumotlarga kiritilgan davrlarga taalluqli tuzatishlar summasi. Agar amaliyotda qoʻshimcha maʼlumotlar keltirish qoʻllanilmasa, buning sabablari yoritib berilishi kerak.

11-bob. Moliyaviy hisobotlarga izohlar

119. Moliyaviy hisobotga izohlar hisob-kitoblar, tushuntirishlar va izohlar koʻrinishida boʻladi.

120. Tashkilot moliyaviy hisobotga izohlarda quyidagilarni yoritib berishi kerak:

tashkilotning moliyaviy hisobotini tuzishda va hisob siyosatida tanlab olingan va qoʻllanilayotgan asos toʻgʻrisidagi maʼlumot;

buxgalteriya hisobining milliy standartlari talab qiluvchi, moliyaviy hisobotning hech bir joyida aks ettirilmagan maʼlumotlar;

moliyaviy hisobotda keltirilmagan, lekin moliyaviy hisobotni aniq va haqqoniy tasavvur etish uchun zarur boʻlgan qoʻshimcha tahliliy maʼlumot.

121. Tushuntirishlar tizimli ravishda tushuntirish xati koʻrinishida taqdim etilishi kerak.

Tushuntirishlardagi axborot moliyaviy hisobotda keltirilgan tegishli moddalarga havola etilgan holda taqdim etilishi lozim.

122. Tushuntirish foydalanuvchiga moliyaviy hisobotlarni yaxshiroq tushunishga va ularni boshqa tashkilotlar moliyaviy hisobotining quyidagi xususiyatlari bilan qiyoslashga yordam beradi:

a) buxgalteriya hisobining milliy standartlariga muvofiqligi haqidagi maʼlumot;

b) buxgalteriya hisobida qoʻllanilayotgan baholash usullari va hisob siyosati toʻgʻrisidagi maʼlumot;

v) moliyaviy hisobotlarda keltirilgan moddalar boʻyicha qoʻshimcha maʼlumot;

g) quyidagilarni oʻz ichiga olgan boshqa yoritib berishlar:

shartli majburiyatlar, oddiy majburiyatlar va boshqa moliyaviy yoritib berishlar;

moliya bilan bogʻliq boʻlmagan yoritib berishlar.

123. Moliyaviy hisobotlarni tayyorlash asosi va buxgalteriya hisobi bobidagi maxsus siyosat haqidagi axborot moliyaviy hisobotga izohlar oldidan alohida hisobot koʻrinishida taqdim etilishi kerak.

124. Moliyaviy hisobotga izohlardagi hisob siyosati toʻgʻrisidagi boʻlimda quyidagilar yoritib berilishi kerak:

a) moliyaviy hisobotlarni tayyorlashda qoʻllanilgan (qoʻllanilayotgan) baholash usuli (usullari);

b) moliyaviy hisobotlarni aniq tasavvur etishda muhim ahamiyatga ega boʻlgan hisob siyosatining har bir maxsus qismi;

v) hisob siyosatida biror oʻzgarish sodir boʻlganda tuziladigan tushuntirish.

125. Moliyaviy hisobotlarni tuzishda qoʻllaniladigan maxsus hisob siyosatiga qoʻshimcha ravishda hisobotdan foydalanuvchilar uchun moliyaviy hisobotlarda qoʻllaniladigan baholash (boshlangʻich qiymat, joriy qiymat, sotish qiymati, diskont qiymat va balans qiymati) usulini (usullarini) anglash juda muhimdir. Ushbu baholash usullari koʻp jihatdan uzluksizlik va hisoblash prinsiplariga oʻxshash boʻlib, ular moliyaviy hisobotni tuzishning asosini shakllantiradi. Baholash usullari ushbu prinsiplardan baʼzi holatlarda baholash usullarini tanlab olish imkoniyati mavjudligi bilan farq qiladi.

Agar moliyaviy hisobotlarda baholashning bittadan ortiq usuli qoʻllanilsa, (masalan, asosiy vositalarning muayyan turini baholashda) baholashning alohida usuli qoʻllanilgan aktivlar va majburiyatlar toifasi boʻyicha maʼlumotlar taqdim etilishi zarur.

126. Hisobotdan foydalanuvchi uchun hisob siyosatining oʻziga xos jihatlarini yoritib berishning ustuvorligini koʻrib chiqishda rahbarlar u tashkilotning xatarlarini va kelgusidagi pul mablagʻi oqimini baholashga imkon berishini eʼtiborga olishi kerak. Hisob siyosatini yoritib berish quyidagi axborotlarni oʻz ichiga oladi, lekin ular bilan cheklanib qolmaydi:

foydani aks ettirish;

konsolidatsiyalash prinsiplari;

faoliyat turlarini uygʻunlashtirish;

birgalikdagi faoliyat;

moddiy va nomoddiy aktivlarni aks ettirish va ularga eskirishi (amortizatsiya) hisoblash;

jalb etilgan mablagʻlar qiymatining kapitalizatsiya qilinishi va boshqa xarajatlar;

kapital quyilmalar;

investitsiya mulki;

moliyaviy instrumentlar va investitsiyalar;

ijara;

ilmiy-tadqiqot va tajriba-konstruktorlik ishlari bilan bogʻliq xarajatlar;

tovar-moddiy zaxiralar;

soliqlar, jumladan kechiktirilgan soliqlar;

rezervlar;

xodimlarni saqlab turish;

xorijiy valyutani oʻtkazish;

faoliyat turlarini, geografik segmentlarni va xarajatlarni segmentlar oʻrtasida taqsimlash usulini belgilash;

inflyatsiyani hisobga olish;

davlat yordami.

127. Tashkilot, agar boshqa moliyaviy hisobotlarda yoritilmay qolgan boʻlsa, quyidagi axborotlarni yoritib berishi kerak:

tashkilotning huquqiy shakli, taʼsis etilgan mamlakat va roʻyxatga olingan idoraning yuridik manzili (yoki amaliy faoliyat aniq joyi, agar amaliy faoliyatning manzili roʻyxatga olingan idora manzilidan farq qilsa);

tashkilotlar asosiy faoliyati operatsiyalari mohiyatining tavsifi;

bosh tashkiloti yoki guruh bosh tashkilotining nomi;

xodimlarning roʻyxatdagi oʻrtacha soni.

Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 130-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 26-iyulda 17-17/86-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (1-sonli BHMS) “Hisob siyosati va moliyaviy hisobot ” (roʻyxat raqami 474, 1998-yil 14-avgust).

2. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2012-yil 18-sentabrdagi 71-son “Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (1-sonli BHMS) “Hisob siyosati va moliyaviy hisobot”ga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 474-1, 2012-yil 5-oktabr) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2012-y., 40-son, 473-modda).

3. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 25-avgustda 43-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (3-sonli BHMS) “Moliyaviy natijalar toʻgʻrisidagi hisobot ” (roʻyxat raqami 484, 1998-yil 26-avgust).

4. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2003-yil 12-martdagi 45-son “Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobi milliy standarti (15-son BHMS) “Buxgalteriya balansi”ni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1226, 2003-yil 20-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi vazirliklari, davlat qoʻmitalari va idoralarining meʼyoriy hujjatlari axborotnomasi, 2003-y., 5-6-son).

5. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2017-yil 14-iyundagi 79-son “Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobi milliy standarti (15-son BHMS) “Buxgalteriya balansi”ni tasdiqlash haqida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1226-1, 2017-yil 16-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 24-son, 519-modda).

6. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2004-yil 1-martdagi 36-son “Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (14-son BHMS) “Xususiy kapital toʻgʻrisida hisobot”ni tasdiqlash haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1335, 2004-yil 7-aprel) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2004-y.,14-son, 174-modda).

7. Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2017-yil 13-iyundagi 76-son “Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (14-son BHMS) “Xususiy kapital toʻgʻrisida hisobot”ni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyruqqa oʻzgartirishlar kiritish haqida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 1335-1, 2017-yil 16-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 24-son, 517-modda).

Vazir D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2024-yil 14-iyun,

130-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2024-y., 10/24/3544/0589-son)

lex.uz

министра экономики и финансов Республики Узбекистан

Приказ

ПЕРЕЧЕНЬ

Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 1) «Предоставление финансовой отчетности и учетная политика»

В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О бухгалтерском учете» приказываю:

1. Утвердить Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 1) «Предоставление финансовой отчетности и учетная политика» согласно приложению № 1 * .

2. Признать утратившими силу некоторые ведомственные нормативно-правовые акты согласно приложению № 2 .

3. Настоящий приказ вступает в силу с 1 января 2025 года.

ПРИЛОЖЕНИЕ № 2 к приказу министра экономики и финансов Республики Узбекистан от 14 июня 2024 года № 130

ведомственных нормативно-правовых актов, признаваемых утратившими силу

1. Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 1) «Учетная политика и финансовая отчетность», утвержденный Министерством финансов Республики Узбекистан от 26 июля 1998 года № 17-17/86 (рег. № 474 от 14 август 1998 года).

2. Приказ министра финансов Республики Узбекистан от 18 сентября 2012 года № 71 «О внесении изменений в Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 1) «Учетная политика и финансовая отчетность» (рег. № 474-1 от 5 октября 2012 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2012 г., № 40, ст. 473).

3. Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 3) «Отчет о финансовых результатах», утвержденный Министерством финансов Республики Узбекистан от 25 августа 1998 года № 43 (рег. № 484 от 26 августа 1998 года).

4. Приказ министра финансов Республики Узбекистан от 12 марта 2003 года № 45 «Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 15) «Бухгалтерский баланс» (рег. № 1226 от 20 марта 2003 года) (Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан, 2003 г., № 5-6).

5. Приказ министра финансов Республики Узбекистан от 14 июня 2017 года № 79 «О внесении изменений в приказ «Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 15) «Бухгалтерский баланс» (рег. № 1226-1 от 16 июня 2017 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2017 г., № 24, ст. 519).

6. Приказ министра финансов Республики Узбекистан от 1 марта 2004 года № 36 «Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 14) «Отчет о собственном капитале» (рег. № 1335 от 7 апреля 2004 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2004 г., № 14, ст. 174).

7. Приказ министра финансов Республики Узбекистан от 13 июня 2017 года № 76 «О внесении изменений в приказ «Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 14) «Отчет о собственном капитале» (рег. № 1335-1 от 16 июня 2017 года) (Собрание законодательства Республики Узбекистан, 2017 г., № 24, ст. 517);

Министр Д. КУЧКАРОВ

г. Ташкент,

14 июня 2024 г.,

№ 130

(Национальная база данных законодательства, 07.08.2024 г., №10/24/3544/0589)

lex.uz