UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 29-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 29 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 29 июля 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 29 July 2024 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг

буйруғи

ҚОИДАЛАРИ

РЎЙХАТИ

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон « Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида »ги, 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон « Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида »ги Фармонлари ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 29 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш

Мазкур Қоидалар шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини (бундан буён матнда техник ҳужжатлар деб юритилади) тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари — шаҳарсозликнинг асоси бўлиб, улар шаҳарсозлик фаолияти субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган ҳужжатлардир ;

фитосанитария талаблари — карантин остидаги маҳсулотга, уни олиб киришга, олиб чиқишга, ишлаб чиқаришга, қайта ишлашга, сақлашга, ташишга, реализация қилишга ва йўқ қилишга доир талабларни белгилайдиган, давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган ҳужжатлардир;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари — давлат органлари ҳамда бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши шарт бўлган аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги соҳасидаги талабларни белгилайдиган ҳужжатлардир ;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари — ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлардир ;

қонунчилик техникаси — ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш учун фойдаланиладиган қоидалар, методлар, воситалар ва усуллар (инструментлар) мажмуи;

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (бундан буён матнда ягона электрон тизим деб юритилади) — техник ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олинишини таъминловчи электрон тизим;

ҳуқуқий экспертиза — техник ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда уларда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан текшириш.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирликлар, қўмиталар ва идораларнинг (бундан буён матнда вазирлик ва идоралар деб юритилади) техник ҳужжатлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга олинади .

3. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш фақат ягона электрон тизим орқали амалга оширилади, бундан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар мустасно.

4. Техник ҳужжатларда назарда тутилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи масалалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.

5. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларни тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Техник ҳужжатни қўллаш бўйича тегишли тушунтириш бериш зарурияти юзага келган тақдирда, техник ҳужжатни қабул қилган орган тегишли тушунтириш беради.

6. Техник ҳужжатларга ҳуқуқий нормалар киритилишига йўл қўйилмайди , бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошиси мустасно.

Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга йўл қўйилади .

2-боб. Техник ҳужжатларнинг турлари ва амал қилиш муддатлари

7. Техник ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг 1 — 8-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорлар билан тасдиқланади.

8. Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

9. Қарорлар идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган идоралар томонидан қабул қилинади.

10. Буйруқ ва қарорлар бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин.

11. Буйруқ ёки қарор билан мазкур Қоидаларнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ ушбу буйруқ ёки қарорнинг таркибий қисми бўлган қуйидагилар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ;

фитосанитария талаблари ;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ;

экологик нормалар ва қоидалар ;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари тасдиқланиши мумкин.

Битта буйруқ ёки қарор билан бир нечта техник ҳужжатларнинг тасдиқланишига йўл қўйилмайди.

12. Техник ҳужжатлар муайян муддатга (вақтинчалик) ёки номуайян муддатга қабул қилиниши мумкин.

Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг қисмлари учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда техник ҳужжат ёхуд унинг бир қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.

13. Техник ҳужжатларнинг амал қилиш муддати:

аниқ сана билан;

муайян ҳодисанинг юз бериши ёхуд техник ҳужжатларнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсадга эришилганлиги билан чегараланиши мумкин.

3-боб. Техник ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш

1-§. Техник ҳужжатлар лойиҳаларининг тайёрланишини ташкил этиш

14. Техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш вазирлик ва идораларнинг бир ёки бир нечта таркибий бўлинмаларига, уларнинг вазифалари ва ваколатларини ҳисобга олган ҳолда юклатилади. Бунда, кўрсатилган лойиҳанинг тайёрланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар доираси, уни тайёрлаш муддати, зарурат бўлган тақдирда эса, мазкур ишга жалб қилинадиган ташкилотлар аниқланади.

15. Техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш учун ишчи гуруҳлар, шунингдек эксперт кенгашлари тузилиши мумкин.

Техник ҳужжат лойиҳалари тегишли соҳа ва мутахассисликка ихтисослашган институтлар (ташкилотлар) томонидан ҳам ишлаб чиқилиши мумкин.

16. Техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.

17. Техник ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши шарт.

2-§. Техник ҳужжатнинг тузилиши

18. Техник ҳужжатнинг тузилиши тартибга солиш предмети изчил (мантиқий) ривожланишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.

Техник ҳужжатларга уларнинг тартибга солиш предмети билан боғлиқ бўлмаган қоидаларни киритишга йўл қўйилмайди.

19. Техник ҳужжат унинг мазмунига мувофиқ бўлган ҳамда тартибга солиш предметини акс эттирувчи қисқа номга эга бўлиши лозим. Ҳужжат номи аниқ, равон ва имкон қадар ахборотга бой бўлиши керак.

Агар буйруқ ёки қарор билан қуйидагилар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ;

фитосанитария талаблари ;

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ;

экологик нормалар ва қоидалар ;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари тасдиқланадиган бўлса, мазкур Қоидаларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарорнинг номида ушбу ҳужжатларнинг тасдиқланиши кўрсатилиши лозим.

20. Техник ҳужжатни қабул қилишдан кўзланган мақсад ва сабабларни тушунтириш учун лойиҳада кириш қисми — муқаддима берилиши мумкин.

Муқаддимада техник ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари, шунингдек қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилади.

Муқаддима бандларга бўлинмаслиги ва рақамланмаслиги керак.

21. Ҳар бир қоида араб рақамларида белгиланиб, нуқта қўйилган бандлар кўринишида баён қилинади ва сарлавҳага эга бўлмайди. Техник ҳужжат бандлари изчил кетма-кетликда рақамланиши керак. Бандлар доирасимон қавслар билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки рақамлар кўринишидаги кичик бандларга ҳамда хатбошиларга бўлиниши мумкин.

Техник ҳужжатда қуйидагиларга:

иккиталик рақамлар ва (ёки) ҳарфларни ишлатишга (масалан, «1.1», «5.1.1», «1.а», «а.а» ва ҳ.к.);

бир вақтнинг ўзида кичик бандларни ва мустақил (кичик бандлар билан боғланмаган) хатбошиларни баён этишга;

хатбошилар бошланишида дефис ёки бошқа белгилар ишлатишга йўл қўйилмайди.

22. Ҳажмига кўра техник ҳужжат камайиб борувчи бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошиларга бўлинади.

Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.

Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.

Қуйидаги тузилмавий бирликлар:

агар техник ҳужжатда боблар бўлмаса, бўлим;

агар техник ҳужжатда банд бўлмаса, кичик банд ва хатбоши киритилишига йўл қўйилмайди.

3-§. Техник ҳужжатнинг мазмунини баён этиш

23. Техник ҳужжатда унинг бошқа бандларига, шунингдек бошқа ҳужжатларга ҳавола қилиш уларнинг ўзаро алоқасини кўрсатиш ёки такрорланишларнинг олдини олиш учунгина йўл қўйилади.

24. Зарур ҳолларда ҳужжатда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёки техник ҳужжат ёхуд халқаро ҳужжатларга ҳавола қилиниши мумкин.

25. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги техник ҳужжатга ҳавола қилинган ҳолларда унинг тури, реквизитлари ва номи кўрсатилиши шарт.

26. Техник ҳужжатда мавжуд бўлмаган ёки ўз кучини йўқотган деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва техник ҳужжатларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси учун кучга кирмаган халқаро ҳужжатларга ҳавола қилишга йўл қўйилмайди.

27. Техник ҳужжатнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак. Бунда, ҳужжатнинг ҳар бир банди тўлиқ ва тугалланган маъно ва мазмунга эга бўлиши лозим.

Техник ҳужжатда фойдаланиладиган тушунчалар ва атамалар турлича изоҳлаш имкониятини истисно этадиган, агар мавжуд бўлса, уларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда қўлланилади.

28. Техник ҳужжатда қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:

оғзаки нутқ шакллари;

давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар бўлган тақдирда хорижий тилларнинг атамалари;

эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар.

29. Техник ҳужжатнинг матни умумэътироф этилган грамматик, орфографик ва пунктуация қоидалари асосида тузилади.

Техник ҳужжатда техник ва бошқа махсус тушунчалардан фойдаланилган ҳолларда, ҳужжатда уларнинг таърифлари берилади. Ҳужжатда кўп маротаба қўлланилган бир ёки бир нечта тушунчага таъриф бериш зарур бўлган ҳолларда улар мазкур Қоидаларнинг 2 — 4-иловаларига мувофиқ ҳужжатнинг бошланишида алоҳида бандда кўрсатилади.

Техник ҳужжатда умум қабул қилинган қисқартмалар қўлланилиши ва бошқа қисқартмаларга тушунчалар берилиши мумкин.

30. Агар техник ҳужжатда рўйхатлар, жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкалар намуналари, услубиётлар берилса, унда улар иловалар кўринишида, ҳужжатнинг тегишли бандларида ушбу иловаларга ҳаволалар қўллаган ҳолда расмийлаштирилиши лозим.

Иловалар тегишли тартибда араб рақамлари билан рақамланади.

4-§. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги лойиҳани тайёрлаш

31. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш тегишлича буйруқлар ёки қарорлар билан расмийлаштирилади.

Муқаддам қабул қилинган техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ёки уларнинг тузилмавий бирликларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қоидалар мазкур Қоидаларнинг 5 — 8-иловаларига мувофиқ буйруқ ёки қарор лойиҳасининг матнига киритилади (ўз кучини йўқотаётган техник ҳужжатлар, бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар, чиқариб ташланаётган хатбошилар кўрсатилган ҳолда).

32. Техник ҳужжатнинг лойиҳаси билан киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар икки ёки ундан ортиқ бандни ташкил этса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади.

33. Техник ҳужжатнинг кичик бандигача бўлган (кичик бандни ҳам қўшган ҳолда) тузилмавий бирлигининг амал қилишининг тугатилиши ўз кучини йўқотган деб топиш, хатбоши кўринишидаги тузилмавий бирликнинг амал қилишининг тугатилиши эса чиқариб ташлаш деб кўрсатилади.

34. Ўзгартиришларга қуйидагилар киради:

рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар ва позицияларни алмаштириш;

кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ёки рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошиларни чиқариб ташлаш;

хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловаларни, шунингдек параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ва техник ҳужжатлар номларини янги таҳрирда баён қилиш.

35. Жумланинг, илованинг, бўлимнинг, бобнинг, банднинг, кичик банднинг, хатбошининг матнини сезиларли ўзгартириш талаб этилса, уларни янги таҳрирда баён этиш лозим.

36. Қўшимчаларга техник ҳужжатни янги рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар билан тўлдириш киради.

37. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳужжат қуйидагиларга бўлиниши мумкин:

нуқтали араб рақамлари билан рақамланадиган бандлар;

доирасимон қавс билан беркитиладиган кичик ҳарфлар ёки араб рақамлари билан белгиланадиган кичик бандлар;

хатбошилар.

38. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда унинг иловалари, бўлимлари, боблари, параграфлари, бандлари ва кичик бандларининг рақамланиши ўзгармайди.

Агар техник ҳужжат янги тузилмавий бирликлар билан тўлдирилаётган бўлса, унда уларни асосий рақам ёки ҳарф белгилари тепасига қўйиладиган қўшимча рақамлар билан белгилаш лозим (масалан, 2 1 -банд, «в 1 »-кичик банди).

39. Агар тегишли қўшимчалар тузилмавий бирликнинг (бўлим, боб, параграф, банд ёки кичик банд) охирига киритилаётган бўлса, унда мавжуд рақамланиш давом эттирилади (масалан, агар ҳужжатнинг охирги банди 30-банд бўлса, техник ҳужжат 31-банд билан тўлдирилади, агар банднинг охирги банди «в» кичик банд ҳисобланса, унда «г» кичик банд билан тўлдирилади).

40. Банд ёки кичик бандга янги хатбоши қўшилаётганда, мазкур банд ёки кичик банднинг кейинги хатбошилари кетма-кетлиги тегишли тартибда ўзгаради.

41. Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар матнига, уларнинг мазмунига қараб, тиниш белгилари ҳам қўшилади (масалан, «ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар «, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа ҳужжатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «, шунингдек ҳужжатлар» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «сув билан таъминловчи корхоналар — « деган сўзлар чиқариб ташлансин).

Техник ҳужжатнинг номига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганда ушбу ҳужжат иловаларининг номи ва илова белгилари қайта кўриб чиқилади.

42. Техник ҳужжатнинг банди ёки кичик банди хатбошилардан иборат бўлса, хатбошиларни ҳисоблаш кириш хатбошисидан бошланади. Масалан:

«(биринчи хатбоши) 11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:

(иккинчи хатбоши) болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларда — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

(учинчи хатбоши) болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларда — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

(тўртинчи хатбоши) болалар 12 соат бўладиган гуруҳларда — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

(бешинчи хатбоши) Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда камида беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.».

43. Техник ҳужжатнинг тегишли тузилмавий бирликлари ўз кучини йўқотган деб топилганда, кейинги тузилмавий бирликларнинг рақамланиши ўзгармайди.

44. Хатбоши чиқариб ташланганда кейинги хатбошиларнинг кетма-кетлиги қайта кўриб чиқилади. Масалан:

«2-банднинг «а» кичик бандида:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.».

45. Асосий техник ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилган тақдирда, ушбу ҳужжатга киритилган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар ҳам ўз-ўзидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

46. Агар техник ҳужжатга сезиларли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурияти мавжуд бўлса ёки айнан бир масала бўйича бир нечта ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқланса, шунингдек техник ҳужжат бир тилда қабул қилинган бўлса ва уни бошқа тилда ҳам қабул қилиш зарурияти бўлса, у ҳолда уларни тартибга солиш мақсадида янги ҳужжат ишлаб чиқилади.

47. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг аниқлилигини лозим даражада назорат қилишни таъминлаш учун, шунингдек уларни тартибга солиш мақсадида ягона янги ҳужжат ишлаб чиқилганида вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланадиган қиёсий жадвал тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига техник ҳужжат билан бирга киритилиши лозим.

48. Қиёсий жадвал учта графадан иборат бўлади:

техник ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилаётган тузилмавий бирлигининг амалдаги таҳрири;

техник ҳужжатнинг ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тегишли тузилмавий бирлигининг таклиф этилаётган таҳрири;

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларни асослантириш.

49. Тегишли тузилмавий бирликнинг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳриридаги графалари қиёсий жадвалда қуйидаги кўринишда баён этилади:

амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгараётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «ярим қора» шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

таклиф этилаётган таҳрир графасида тўлдирилаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар «ярим қора» шрифти билан ажратиб кўрсатилади;

амалдаги таҳрир графасида ўз кучини йўқотган деб топилаётган кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар, иловалар ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар ва хатбошилар «ярим қора курсив» шрифти билан ажратиб кўрсатилади.

Агар техник ҳужжатнинг тузилмавий бирлиги янги таҳрирда баён этилаётган бўлса, қиёсий жадвалда фақат тегишлича ўзгараётган, тўлдирилаётган, ўз кучини йўқотган деб топилаётган ёки чиқариб ташланаётган рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар ажратиб кўрсатилади.

Амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирлар графаларида ўзгармаган тегишли рақамлар, сўзлар, гаплар, графалар, блоклар, позициялар, хатбошилар, кичик бандлар, бандлар, параграфлар, боблар, бўлимлар ва иловалар, киритилган ўзгартиришлар оддий шрифтда берилади.

4-боб. Техник ҳужжатни расмийлаштириш, келишиш, жамоатчилик муҳокамаси ва уни қабул қилиш

1-§. Техник ҳужжатни расмийлаштириш

50. Буйруқлар ва қарорлар матнлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган тегишли бланкларда ёзилиши ва уларни қабул қилган органнинг (органларнинг) номи бўлиши лозим.

51. Техник ҳужжат уни тасдиқлаётган буйруқ ёки қарорга илова кўринишида расмийлаштирилади, бунда буйруқ ёки қарорнинг тегишли бандида унга мазкур Қоидаларнинг 1 — 6-иловаларига мувофиқ ҳавола бўлиши лозим.

52. Иловалари бўлган техник ҳужжатнинг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим.

53. Қоида тариқасида, стандарт варақ 1,2 қатор оралиғида («множитель») ёзилиши лозим; ҳар бир бет: юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.

54. Техник ҳужжат матнида ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмайди. Бундан мазкур Қоидаларнинг 72-бандида кўрсатилган ҳолатлар мустасно.

55. Вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати техник ҳужжат лойиҳасининг қонунчиликка мувофиқлигини ҳамда унда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.

Техник ҳужжат лойиҳаси қонунчиликка мувофиқ бўлса, шунингдек унда ҳуқуқий нормалар мавжуд бўлмаса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно), юридик хизмат раҳбари томонидан имзоланади ва хулоса тайёрланади.

56. Юридик хизмат мавжуд бўлмаган тақдирда, техник ҳужжат лойиҳаси бўйича хулоса техник ҳужжатни тайёрлаш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан тайёрланиши ва вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг ўринбосари томонидан имзоланиши мумкин.

57. Техник ҳужжатга унинг қабул қилиниши мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати илова қилинади.

Тушунтириш хати вазирлик ёки идора раҳбари (истисно ҳолларда — унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Тушунтириш хатида қуйидагилар акс эттирилади:

техник ҳужжатни тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;

техник ҳужжат билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш, шунингдек ҳужжатни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда, техник ҳужжат қабул қилиниши муносабати билан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;

техник ҳужжатда қўлланилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва техник ҳужжатларга ҳаволаларнинг ҳар бирини асослаш. Бунда, ҳавола қилинадиган ҳужжатнинг мазмуни қисқача очиб берилади;

техник ҳужжат билан тартибга солинаётган масала юзасидан бошқа давлатларнинг тажрибаси, кўриб чиқилаётган масала бўйича илмий адабиётлар ва оммавий ахборот воситаларининг материаллари, шунингдек агар ўтказилган бўлса, ижтимоий ва бошқа тадқиқотлар маълумотлари;

техник ҳужжат лойиҳаси келишилган манфаатдор вазирликлар ва идоралар;

техник ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилган бўлса, унинг натижалари ҳақидаги маълумотлар, бунда қоида тариқасида, юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилади;

техник ҳужжатни асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.

2-§. Техник ҳужжат лойиҳасини келишиш

58. Техник ҳужжат лойиҳасида бошқа вазирлик ва идоралар манфаатларига ёки ваколатларига тааллуқли қоидалар мавжуд бўлса, техник ҳужжат лойиҳаси ягона электрон тизим орқали манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим. Бунда, техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ва идоралар томонидан у тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида эътирозларсиз келишилиши ёки асослантирилган эътирозлар билан қайтарилиши керак.

Келишилаётган техник ҳужжат лойиҳаси вазирлик ёки идора раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Бунда, лавозим номи, фамилия, исмнинг бош ҳарфи, шунингдек келишилиш санаси кўрсатилиши лозим.

Техник ҳужжат у биринчи келишилаётган вазирлик ва идора билан келишилганидан сўнг, эллик кун ичида қабул қилиниши керак.

59. Техник ҳужжатни келишиш давомида вазирлик ва идоралар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, бундай ҳужжат келишмовчиликлар бартараф қилингунига қадар қабул қилиниши мумкин эмас.

Агар келишмовчиликларни бартараф қилишнинг имкони бўлмаса, техник ҳужжатни тайёрлашга масъул бўлган вазирлик ёки идора бу масалани батамом ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёхуд бошқа юқори турувчи органга мурожаат қилиши лозим.

60. Техник ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан буйруқ ёки қарорни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш йўли билан қабул қилинади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланганда, имзолар тегишли вазирлик ва идоранинг муҳри билан тасдиқланади.

60 1 . Вазирлик ва идоралар томонидан техник ҳужжатларнинг лойиҳалари Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун жойлаштирилиши мумкин, бундан янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ҳамда давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар лойиҳалари мустасно.

Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш техник ҳужжат қабул қилинишидан олдин амалга оширилади.

Техник ҳужжат лойиҳасини Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштириш муддати лойиҳани ишлаб чиқувчи вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади.

60 2 . Техник ҳужжат лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларидан келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларни ҳисобга олиш лойиҳани қабул қилинган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифларга мувофиқ маромига етказиш йўли билан амалга оширилади.

Келиб тушган фикр-мулоҳазалар ва (ёки) таклифлар рад этилган тақдирда лойиҳани ишлаб чиқувчи уларни рад этиш сабабини асослаши шарт.

3-§. Техник ҳужжатни қабул қилиш

61. Техник ҳужжат давлат тилида қабул қилинади. Бунда, ҳужжатнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.

Техник ҳужжатнинг таржималари унинг давлат тилидаги таҳририга мувофиқ бўлиши шарт.

62. Вазирлик ёки идора раҳбарига икки ёки ундан ортиқ лавозимдаги вазифаларни бажариш юклатилган бўлса, у ҳолда ҳужжатнинг реквизитларида унга ушбу техник ҳужжатни имзолаш ҳуқуқини берувчи лавозими кўрсатилади.

Вазирлик ёки идора раҳбари вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги, таътилдалиги ёки бошқа сабабга кўра бўлмаганида унинг вазифасини бажаришни юклаш тегишли вазирлик ёки идора раҳбари томонидан имзоланган ташкилий-бошқарув ҳужжатида назарда тутилган бўлиши лозим.

63. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжат иккита асл нусхада (битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги учун) қабул қилинади.

5-боб. Техник ҳужжатнинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, ҳисобга олиниши ва кучга кириши

1-§. Техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этиш

64. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун техник ҳужжат тасдиқланган ҳолда уни қабул қилган орган томонидан ушбу техник ҳужжат қабул қилинган куннинг ўзида ягона электрон тизим орқали тақдим этилади (бундан давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар мустасно).

Техник ҳужжатни белгиланган муддат давомида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим қилиш факти ягона электрон тизим орқали келиб тушган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги девонхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилган санадан қайд қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган техник ҳужжат ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, унинг ҳуқуқий экспертизаси натижаси бўйича ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида хулоса ёки ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хат расмийлаштирилгунга қадар ушбу ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза ва ҳисобга олиш учун такроран киритишга йўл қўйилмайди.

Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган талабга риоя қилинмасдан такроран тақдим этилган техник ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан ҳужжатни тақдим этган органга қайтарилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун битта кузатув хати билан фақатгина битта техник ҳужжат тақдим этилади.

65. Кузатув хатида техник ҳужжат лойиҳасини тайёрлашга масъул бўлган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва алоқа телефон рақамлари кўрсатилиши лозим.

66. Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига вазирлик ва идора раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан имзоланган кузатув хати билан иккита асл нусхада тақдим қилинади.

Техник ҳужжат ҳисобга олингандан сўнг унинг битта асл нусхаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида қолади.

67. Техник ҳужжатга уни тақдим этган органнинг юридик хизмати раҳбари (вазирлик ёки идоранинг раҳбари ёки тегишли ўринбосари) томонидан имзоланган юридик хулоса илова қилинади.

68. Техник ҳужжат вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган тақдирда, юридик хулосада вазирлик ёки идора раҳбари вазифасини бажаришни юклаш, шунингдек мазкур вазифаларни бажариш муддати кўрсатилган тегишли ташкилий-бошқарув ҳужжатининг (мазкур ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда) реквизитлари бўлиши лозим.

69. Техник ҳужжат унинг амал қилиш муддатидан (доимий амал қилувчи, вақтинчалик (маълум бир муддатга қабул қилинган), шунингдек ундаги қоидаларнинг қандай хусусиятда бўлишидан, шу жумладан давлат сирини ташкил этувчи маълумотларга ёки махфий маълумотларга эга бўлишидан қатъи назар, ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга олиниши лозим.

2-§. Техник ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш

70. Техник ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжат келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кун ичида амалга оширилади. Агар кўрсатилган муддатнинг тугаши иш куни бўлмаган кунга тўғри келса, унда ҳисобга олиш муддати ундан кейинги биринчи иш кунига қадар узайтирилади.

Агар тақдим этилган техник ҳужжат, шу жумладан малакали мутахассисларни жалб этиш йўли билан қўшимча ўрганишни талаб этадиган бўлса, ушбу ҳужжатни кўриб чиқиш муддати ўн беш кунгача узайтирилиши мумкин.

71. Тақдим қилинган техник ҳужжатни ҳисобга олиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин, агар:

а) ҳужжат қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса;

б) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган техник ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартибини бузган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилган бўлса.

Техник ҳужжатларни ҳисобга олиш учун тақдим этиш тартиби бузилганлиги сабабли ҳисобга олиш рад этилса, ҳуқуқий экспертиза ўтказилмайди;

в) ҳужжат манфаатдор органлар билан келишиш мажбурий ҳисобланганда бундай органлар билан келишилмаган бўлса;

г) ҳужжатда ҳуқуқий нормалар қўлланилган бўлса (бундан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, фитосанитария талаблари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини халқаро стандартларга мослаштириш жараёни мустасно);

д) ҳужжат мазкур Қоидалар билан ўрнатилган бошқа талабларга жавоб бермаса.

72. Ягона электрон тизим орқали тақдим этилган техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш натижасида унда техник кўринишдаги, шу жумладан ҳужжат мазмунининг ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда мазкур хатоликлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ягона электрон тизим орқали бартараф этилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатда аниқланган техник кўринишдаги, шу жумладан мазмун ўзгаришига олиб келмайдиган хатоликлар ушбу ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбари томонидан ёзма ёки электрон тизим орқали розилик берилган тақдирда бартараф этилади.

Бунда хатоликлар бартараф этилган техник ҳужжат уни қабул қилган вазирлик ёки идора биринчи раҳбарининг розилигини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳужжатни қабул қилган вазирлик ёки идорага берилади.

Техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддати ушбу ҳужжат вазирлик ёки идоранинг биринчи раҳбарига розилик олиш учун юборилган кундан розилик олинган кунга қадар тўхтатиб турилади.

73. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжатлар рад этилган вақтдан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан уларни бекор қилиш учун алоҳида ҳужжат қабул қилиш талаб этилмайди.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳисобга олишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси имзоланган вақтдан техник ҳужжатда унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги белги автоматик тарзда электрон тизимда қайд этилади.

Ҳисобга олиш рад этилган техник ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хулосасини эътиборга олган ҳолда қайта ишлаб чиқилиши ва ҳисобга олиш учун такроран тақдим этилиши мумкин.

Мазкур Қоидаларнинг 71-банди « б » ва «в» кичик бандларида кўрсатилган асослар бўйича ҳисобга олиш рад этилганда, вазирлик ва идоралар бир ой ичида рад этиш сабабларини бартараф этишга ва ушбу техник ҳужжатни ҳисобга олиш учун такроран тақдим этишга мажбурдирлар.

74. Техник ҳужжатлар уларни қабул қилган вазирлик ёки идораларнинг тегишли хатига асосан ҳуқуқий экспертизанинг исталган босқичида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қайтариб берилиши ва кўрмасдан қолдирилиши мумкин.

75. Техник ҳужжатни ҳисобга олиш ягона электрон тизим орқали техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан тасдиқланадиган хулоса билан расмийлаштирилади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатни ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан, истисно тариқасида, қоғоз шаклида тасдиқланадиган техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса билан расмийлаштирилади.

Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги хулоса асосида ҳисобга олиш рақами берилган ҳолда Давлат реестрига тегишли маълумот киритилади.

Техник ҳужжатлар реестри электрон шаклда юритилади.

Техник ҳужжатни ҳисобга олиш тўғрисидаги белги (техник ҳужжатни ўтказиш рақами ва санаси, шунингдек давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатлар учун қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри) буйруқ ёки қарорнинг юқори қисмига қўйилади.

Давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган техник ҳужжатларнинг расмийлаштирилган асл нусхаси техник ҳужжатни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун тақдим этган вазирлик ёки идорага белгиланган тартибда юборилади.

Вазирлик ва идоралар ҳисобга олинган техник ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан электрон кўринишда юклаб олишлари мумкин.

76. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги техник ҳужжатлар мазкур Қоидаларда ўрнатилган асосларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олиниши лозим.

3-§. Техник ҳужжатларнинг кучга кириши

77. Техник ҳужжат, агар қонунчилик ҳужжатларида ёки ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Агар ҳужжатнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлса, унда техник ҳужжат шу санадан бошлаб кучга киради.

78. Ҳисобга олиниши лозим бўлган техник ҳужжатларни, улар ҳисобга олинмасдан ва расмий эълон қилинмасидан, ижрога юборишга йўл қўйилмайди. Ҳисобга олиниши лозим бўлган, бироқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинмаган техник ҳужжатлар кучга кирмаган ҳужжат сифатида қўлланилмайди.

6-боб. Якуний қоидалар

1-§. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш

79. Техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд ўз кучини йўқотган деб топиш қонунчилик ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан, мавжуд соҳадаги техник ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, шу жумладан вазирлик ва идоралар томонидан янги техник ҳужжатлар қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек уларни қабул қилган вазирлик ва идораларнинг ташаббуси бўйича амалга оширилади.

80. Қонунчилик ҳужжатлари ўзгарган ёки мавжуд соҳадаги техник ҳужжатларни такомиллаштириш талаб этилган тақдирда, вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этишга мажбурдирлар.

81. Техник ҳужжатларни қонунчилик ҳужжатлари, техник ҳужжатлар ўзгариши муносабати билан ёхуд вазирлик ёки идора ташаббуси бўйича қайта кўриб чиқишда айрим техник ҳужжатларнинг амал қилишини тугатиш зарурати юзага келган тақдирда, вазирлик ва идоралар техник ҳужжатни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги тегишли буйруқ ёки қарорни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этадилар.

82. Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларга бир хил масаладаги ўзгартириш ва қўшимчаларни битта ҳужжат билан киритиши лозим.

83. Илгари қабул қилинган техник ҳужжатни (тузилмавий бирликни) ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи техник ҳужжатни ёки унинг тузилмавий бирлигини ўз кучини йўқотган деб топиш, илгари қабул қилинган техник ҳужжат (тузилмавий бирлик) амал қилишининг тикланишига олиб келмайди.

84. Техник ҳужжатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уни ўз кучини йўқотган деб топиш ушбу ҳужжатни қабул қилган орган томонидан ёхуд бунга ваколатли бошқа орган томонидан ушбу ҳужжат қабул қилинган тартибда амалга оширилади.

Бир нечта вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда, киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар келишилган вазирлик ва идоралардан қайси бирининг манфаатларига ёки ваколатларига дахл қилса, ўша вазирлик ва идоралар билан келишилади.

Агар техник ҳужжатга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар уни қабул қилишда иштирок этмаган вазирлик ва идоралар билан келишилиши лозим бўлса, бундай ўзгартириш ва қўшимчалар ушбу вазирлик ва идоралар билан ҳам келишилиши лозим.

85. Техник ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган вазирлик ёки идора қайта ташкил этилган тақдирда, ҳуқуқий ворисга ўз ваколати доирасида техник ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи билан бирга илгари қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари ҳам ўтади.

86. Вазирлик ёки идора тугатилган ёхуд у тегишли техник ҳужжатларни қабул қилиш ҳуқуқини ҳуқуқий ворисига бермасдан қайта ташкил этилган тақдирда, илгари қабул қилинган техник ҳужжатларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш ваколатлари юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органга ўтади.

Вазирлик ёки идора мақомининг ўзгартирилиши улар томонидан илгари қабул қилинган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар амал қилишининг тугатилишига олиб келмайди.

1 1 -§. Техник ҳужжатлар амал қилишининг тўхтатиб турилиши

86 1 . Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши уни қабул қилган орган ёхуд унинг юқори турувчи органи томонидан муайян муддатга ёки муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилиши мумкин. Бунда техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган ҳолда, қандай ҳодиса юз бериши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ҳамда ушбу ҳодиса барчага маълум бўлиши лозим.

Техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки қайта тиклаш тегишли техник ҳужжат билан амалга оширилади.

Муайян муддатга тўхтатилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати тугагандан сўнг автоматик равишда қайта тикланган ҳисобланади. Бунда амал қилишни қайта тиклаш тўғрисидаги техник ҳужжат қабул қилиниши талаб этилмайди.

Муайян ҳодиса юз бергунига қадар тўхтатиб турилган техник ҳужжатнинг ёки унинг тузилмавий бирлигининг амал қилиши тегишли техник ҳужжат билан қайта тикланади.

2-§. Техник ҳужжатларни эълон қилиш ва уларнинг матнларини тарқатиш

87. Ҳисобга олинган техник ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинади.

Вазирлик ва идоралар ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатларни (зарур бўлган тақдирда, ахборот-таҳлилий материаллари билан бирга) улар расмий эълон қилингандан кейин ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштириши мумкин.

88. Техник ҳужжатни эълон қилиш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси кўрсатилиши мажбурийдир.

Техник ҳужжатни расмий ва норасмий нашрларда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида ва маълумотларнинг электрон базаларида эълон қилишда (тарқатишда), шунингдек қайта чоп этиш йўли билан тарқатишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳисобга олинган рақами ва санаси ҳужжатнинг биринчи варағининг марказида унинг номининг остига қўйилади.

89. Вазирлик ва идоралар, ўз ваколатлари доирасида, ўзлари томонидан қабул қилинган техник ҳужжатлар матнларининг тарқатилишини таъминлашлари шарт.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 1-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қарори Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0016-21-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги ПҚ-4887-сон «Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2017 йил 14 февралда тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларни хавфсиз ва сифатли овқатланишини ташкил этилишига оид гигиеник талаблар» (0348-17-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи (электрон рақамли имзо) Х. Хххххххх Тошкент ш., 2026 йил 9 январь, 92-сон

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2026 йил 9 январдаги 92-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0016-21-сон СанҚваН)

Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва соғлом овқатланишини ташкил этиш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда овқатдан заҳарланишларнинг олдини олиш чораларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур санитария қоидалари ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча мактабгача таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилади.

…

5. Таомномаларга киритилган таомларнинг махсус ишлаб чиқилган технологик хариталари бўлиши шарт. Ушбу технологик хариталарда таомларнинг таркибий қисмлари, энергетик қиймати, оқсил, ёғ ва углеводларнинг миқдори ҳамда тайёрланган таомнинг ҳажми кўрсатилган бўлиши керак.

Баъзи маҳсулотлар бўлмаганда улар бошқа маҳсулотлар билан алмаштирилади. Бунда мазкур санитария қоидаларининг иловасига мувофиқ маҳсулотларни алмаштириш жадвалидан фойдаланилади.

Ягона мавсумий таомнома асосида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат таъминотида кескин узилишлар юзага келган ҳолларда таомномадаги таом бошқа бир таом билан алмаштирилиши лозим. Бунда алмаштирилувчи таомнинг таркиби ва энергетик қиймати тўлиқ ҳисоб-китоб қилинган ҳолда амалга оширилади.

6. Таомни тўғри тайёрлаш ва тайёр таомнинг ҳажми нормага мувофиқ келиши учун мазкур санитария қоидаларининг 5-иловасига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларининг дастлабки ва иссиқлик ишловини беришда оғирлик йўқотиш миқдори жадвалидан фойдаланилиши лозим.

…

2-боб. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотида бўлишига мувофиқ овқатланишни ташкил қилиш

11. Болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида (гуруҳларда) бўладиган вақти қуйидагича бўлиши мумкин:

болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;

болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — тўрт марталик овқатлантириш ташкил этилиши, кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;

Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кеча-ю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда беш марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган болаларнинг хавфсиз ва сифатли овқатланишининг ташкил этилишига оид санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ИЛОВА

Айрим озиқ-овқат маҳсулотларни алмаштирилиши жадвали

Маҳсулот номи Оғирлиги (г) Алмаштириладиган маҳсулот Оғирлиги (г) 1-навли буғдой унидан ёпилган оқ нон 100 1-навли буғдой уни 75 1-категорияли мол гўшти 100 Қуён гўшти 98 1-тоифа товуқ ва курка гўшти 110 Тозаланган балиқ 125 Творог 120 Тухум 145 Ёғи олинмаган сут 100 Герметик ўрамдаги қуруқ сут 12 Қуюлтирилган шакарли сут 38 Творог 17 Ёғли қатиқ 103 Пишлоқ 12,5 1-категорияли мол гўшти 15 Товуқ гўшти 22 Тозаланган балиқ 20 Парранда тухуми (1 дона) Творог 31 Мол гўшти 72 Тозаланган балиқ 30

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 2-ИЛОВА

НАМУНА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ ШНҚ 2.06.02-23 «Гидротехника туннеллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 мартдаги ПФ-5963-сон «Ўзбекистон Республикасининг қурилиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги ҳамда 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сон «Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман: 1. ШНҚ 2.06.02-23 «Гидротехника туннеллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 31 январдаги 11-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.06.02-98 «Гидротехника туннеллари» қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин. 3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Фанлар академияси билан келишилган. 4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2024 йил 26 январь, 33-сон

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 январдаги 33-сон буйруғига ИЛОВА

ШНҚ 2.06.02-23 «Гидротехника туннеллари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари

Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) гидроэлектростанциялар, гидроаккумуляцияловчи электростанциялар, мелиорация тизимлари ҳамда сув таъминоти тизимлари таркибига кирувчи янгидан ва қайта қуриладиган гидротехника туннелларини лойиҳалаштириш талабларини белгилайди.

1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар

1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар келтирилган:

ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;

ШНҚ 2.01.09-19 « Чўкувчан ва ўта чўкувчан грунтли ҳудудларда қуриладиган бино ва иншоотлар»;

ҚМҚ 2.02.02-98 «Гидротехника иншоотларининг заминлари»;

ҚМҚ 2.03.01-96 « Бетон ва темир-бетон конструкциялар»;

ШНҚ 2.03.05-13 « Пўлат конструкциялар. Лойиҳалаш меъёрлари»;

ҚМҚ 2.03.11-96 « Қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш»;

ШНҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;

ШНҚ 2.05.03-22 « Кўприклар ва қувурлар»;

ҚМҚ 2.06.01-97 «Гидротехника иншоотлари. Лойиҳалаштиришнинг асосий низомлари»;

ҚМҚ 2.06.08-97 «Гидротехника иншоотларининг бетон ва темир-бетон конструкциялари»;

ШНҚ 2.06.11-04 «Сейсмик туманларда қурилиш. Гидротехника иншоотлари»;

ГОСТ 18105-2018 Бетонлар. Мустаҳкамликни назорат қилиш ва баҳолаш қоидалари (расмий манба: Бетоны. Правила контроля и оценки прочности).

2-боб. Атамалар, таърифлар, белгиланишлар ва қисқартмалар

2. Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

босимсиз режим — оқимнинг эркин юзасида ҳаво бўшлиғи мавжуд бўлган туннель орқали сувни ўтказиш режими;

сув олиш иншооти — сувни олиш учун мўлжалланган гидротехник иншоот;

гидравлик зарба — суюқлик ҳаракатланиш тезлиги вақтининг кескин ўзгариши натижасида юзага келадиган, босимли сув ўтказгичидаги гидродинамик босимнинг ошиши ёки пасайиши;

...

3-боб. Умумий қоидалар

3. ГЭС ва мелиорациялаш тизимлари таркибига кирувчи гидротехника туннеллари синфлари ШНҚ 2.06.01-97 га мувофиқ ўрнатилиши лозим.

Сув таъминоти тизимлари учун мўлжалланган гидротехника иншоотлари синфлари ШНҚ 2.04.02-19 тоифаларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Гидротехника туннеллари ШНҚ 2.06.01-97га мувофиқ қуйидагилар тоифаларга бўлинади:

асосий (гидроэлектростанциялар, мелиорация тизимлари ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланишда доимий сув ўтказилишини таъминлаш учун мўлжалланган, сув туширгичли фойдаланиш туннеллари, иккинчи даражали туннелларнинг затворигача бўлган бош қисмлари);

иккинчи даражали (даврий сув ўтказиш учун мўлжалланган (сув ҳавзалари ва сув ўтказгичларини бўшатиш ва ювиш учун, захира сув тушириш туннеллари);

вақтинчалик (гидротехник иншоотларни қурилиш ёки таъмирлаш даврида вақтинчалик сув ўтказиш учун мўлжалланган туннеллар).

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 3-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги БОШ ДИРЕКТОРИнинг БУЙРУҒИ Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария талабларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасига мувофиқ буюраман: 1. Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган. 3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2022 йил 21 декабрь, 4-сон

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директорининг 2022 йил 21 декабрдаги 4-сон буйруғига ИЛОВА

Карантин остидаги маҳсулотни олиб кириш, олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир фитосанитария талаблари

Мазкур фитосанитария талаблари давлат ва хўжалик бирлашмалари, юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш, реализация ҳамда йўқ қилишга доир қоидаларни белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур фитосанитария талабларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ички фитосанитария сертификати — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юкланадиган, сақланадиган, ташиладиган ва реализация қилинадиган карантин остидаги маҳсулотда ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;

карантин остидаги маҳсулот — ўсимликлар карантини объектларини ташувчилар бўлиши мумкин бўлган ўсимликлар, уларнинг қисмлари, экин материаллари, қайта ишлаш маҳсулоти, бошқа маҳсулот ва юклар;

2. Давлат ва хўжалик бирлашмалари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш, ишлаб чиқариш (етиштириш), қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишда ўсимликлар карантини қоидалари ва ушбу фитосанитария талабларига риоя этилиши лозим.\

...

2-боб. Карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга доир фитосанитария талаблари

4. Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилаётган карантин остидаги маҳсулотга қуйидаги фитосанитария талаблари қўйилади:

карантин остидаги маҳсулот импорт қилувчи давлатнинг фитосанитария талабларига мувофиқ бўлиши;

карантин остидаги маҳсулотдан тайёрланган ёғоч таглик ва ёғоч ўрам (қоплама)лар, 6 мм ва ундан қалин қутилар (яшиклар)ни карантин аҳамиятига эга бўлган зарарли организмларга қарши курашиш бўйича зарарсизлантириш (фумигация) бўлинмалари томонидан зарарсизлантириш, шунингдек уларда термо муҳр қўйилган бўлиши ҳамда карантин остидаги маҳсулот солинган қадоқларнинг ҳар бири маҳсулот олиб чиқувчи жисмоний ёки юридик шахс томонидан маркировкаланган бўлиши.

5. Карантин остидаги маҳсулотда карантин кўригини ўтказиш жараёнида карантин аҳамиятига эга бўлган ва карантин аҳамиятига эга бўлмаган зарарли организмлар аниқланса, маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) ёки тозалаш лозим.

...

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 4-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасиНИНГ ҚАРОРИ Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси қарор қилади: 1. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган. 3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2024 йил 13 март, 90-сон

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 13 мартдаги 90-сон буйруғига ИЛОВА

Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари

Мазкур ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари учун ветеринария, ветеринария-санитария норма ва қоидаларини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

гўштни зарарсизлантириш — фақат зарарсизлантирилгач истеъмолга яроқли деб топилган гўштни белгиланган ҳароратда қайнатиш ва унга ёғда ёки юқори иссиқликда қовуриш ҳамда маълум бир муддат чуқур музлатиш усуллари билан ишлов бериш;

гўштни утилизация қилиш — гўшт-суяк уни, елим тайёрлаш ёки бошқа техник мақсадларда ишлатиш, шунингдек, белгиланган тартибда қайта ишлаш қоидаларига риоя этган ҳолда йиртқич ҳайвонларни боқиш мақсадларида фойдаланиш;

ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси — замонавий типдаги механизациялашган ёки автоматлашган ускуналар билан жиҳозланган ҳайвонларни сўйиш учун мўлжалланган бино ва иншоотга эга бўлган корхона;

сўйишдан кейинги кўрик — ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассиси томонидан истеъмолга яроқлилигини аниқлаш учун сўйилган ҳайвоннинг гўшти ва ички аъзоларини белгиланган тартибда ветеринария текширувидан ўтказиш;

сўйишга мўлжалланган ҳайвонлар — қорамол (шу жумладан қўтос, буйволлар), чўчқа, қўй, эчки, от, туя, қуён, барча турдаги паррандалар;

сўйишдан олдинги кўрик — ихтисослаштирилган сўйиш корхонасида ветеринария мутахассиси томонидан сўйишга мўлжалланган ҳайвонларни белгиланган тартибда кўрикдан ўтказиш, шу жумладан қон намуналари олиб, текшириш.

2. Ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси томонидан ҳайвонларни сўйдириш учун хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳайвонларни сақланаётган жойлардан, шу жумладан хўжаликлар, мол бозорлари ва хонадонлардан сўйиш корхонасига келтириш ҳамда гўштни реализация қилиш жойига, шу жумладан бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа савдо объектлари ҳамда аҳоли хонадонларига етказиб бериш бўйича транспорт ва бошқа сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш тавсия этилади.

...

2-боб. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарига қўйиладиган ветеринария-санитария талаблари

6. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналарида қуйидаги асосий ва ёрдамчи бинолар назарда тутилиши керак:

ҳайвонларни тушириш жойи;

ҳайвонларни сўйишдан олдин кўрикдан ўтказиш учун қабул қилиш майдони;

ҳайвонларни сўйишдан олдин сақлаш майдони (бостирма);

технологик жараёнлар кетма-кетлиги сақланган ҳолда, белгиланган тартибда механизациялашган ускуналар жойлаштирилган ҳайвонларни сўйиш биноси;

касалликларга гумон қилинган ҳайвонларни алоҳида сақлаш учун бино (жой);

ҳайвонларни автоматлаштирилган ёки ярим автоматлаштирилган ҳаракатсизлантириш ва терисини шилиш ускунаси, арра ва бошқа зарур жиҳозлари бўлган сўйиш жойи (сўйиш биноси ичида);

сўйилган ҳайвонни бўлакларга ажратиш жойи, гўштни совутиш, музлатиш ва вақтинча сақлаш учун катта ҳажмдаги музлатгич, туз сақланадиган омбор, музлатилган гўшт сақланадиган музлатгичли-омбор, шартли-яроқли гўштни зарарсизлантириш учун бино (жой);

ичак цехи, терини тузлаш цехи;

раҳбар, ветеринария врачи, ишчи-ходимлар учун алоҳида хоналар, душ, ҳожатхона, қон намуналарини текшириш учун ветеринария лабораторияси;

ичак, ошқозон ичини тозалаш жойи, гўнг сақлаш жойи, тозалаш ҳамда бошқа жой ва қурилмалар.

...

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 5-ИЛОВА

НАМУНА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман: 1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 230, 2024 йил 24 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Транспорт вазирлиги билан келишилган. 3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2023 йил 12 июндаги, 153-сон

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 12 июндаги 153-сон буйруғига ИЛОВА

ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 20.4-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг уч баробаридан ошмаслиги лозим.

Турар жой биноси умумий майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (УМН) ва турар жой биноси қурилиш майдонининг ер участкаси майдонига нисбати (ҚМН) кўрсаткичлари шаҳар бош режасида белгиланади.»;

тўққизинчи хатбоши тегишли равишда ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.

2. 21.1-бандда:

қуйидаги таҳрирдаги иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида келтирилган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим.

Маъмурий биноларда мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 17-иловасида белгиланган масофалар 6 метрдан кам бўлмаган ҳолда икки баробаргача қисқартирилиши мумкин.

Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (k й ) мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 18-иловасига мувофиқ ҳисобланиши лозим.»;

иккинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи — ўн учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

3. 183-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 19-иловасига мувофиқ белгиланиши керак.».

4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда 17 — 19-иловалар билан тўлдирилсин.

ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА

«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 17-ИЛОВА

Уч ва ундан юқори кўп қаватли турар-жой бинолари ва барча ётоқ ўринлари мавжуд бўлган бинолар орасидаги масофалар нормалари

ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА

«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 18-ИЛОВА

Иккита бино орасидаги масофани ҳисоблаш учун йўналиш коэффициенти (k й ) диаграммаси*

ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА

«ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 19-ИЛОВА

Турар жой, жамоат ва дам олиш масканларида автотураргоҳларни ҳисоблашнинг нормалари

Автотураргоҳлар жойлашадиган ҳудудлар ва объектлар Ҳисоб бирлиги Ҳисоб бирлигига машина-жойлари сони (камида) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари 1 та хонадонга 1 та Бошқа вилоятларда жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари 2 та хонадонга 1 та Мактабгача таълим ташкилотлари 25 та ўқувчига 1 та Мактаб 25 та болага 1 та Олий таълим ташкилотлари 4 та талабага 1 та Тиббиёт муассасалари: шифохоналар 5 та койкага 1 та поликлиникалар 5 та қатновчига 1 та Маъмурий бинолар 10 м 2 1 та Умумий овқатланиш ва маросимлар ўтказиш бинолари (тўйхоналар) 4 та ўринга 1 та Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш объектлари 10 м2 1 та Масжидлар 10 кишига 1 та Саноат ва ишлаб чиқариш корхоналари 20 та ходимга 2 та Сиғими 500 кишидан зиёд бўлган спорт бино ва иншоотлари 10 ўринга 1 та Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар ва кўргазма мажмуалари 5 та ўриндиқ 1 та Маданият ва истироҳат боғлари 0,05 гектарга 1 та Савдо майдони 200 м 2 дан зиёд бўлган савдо марказлари 10 м 2 (савдо майдонига) 1 та Бозорлар 2 та савдо растасига 1 та Меҳмонхоналар 5 та ўринга 1 та Аэропорт, вокзаллар ва автостанциялар 5 та йўловчига (тиғиз пайтида) 1 та Санаторийлар ва дам олиш уйлари 10 та дам олувчига 1 та Қабристонлар 0,05 гектарга 1 та » .

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 6-ИЛОВА

НАМУНА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 майдаги ПҚ-163-сон «Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳамда 2023 йил 26 июлдаги ПҚ-236-сон «Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш бўйича ҳуқуқий экспериментни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман: 1. ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин. 2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган. 3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 4. Мазкур буйруқ иловасининг 1-банди 2024 йилнинг 1 апрелидан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2024 йил 10 январь, 12-сон

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 10 январдаги 12-сон буйруғига ИЛОВА

ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 20.4-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Шаҳар ҳудудида қуриладиган турар жой биносининг умумий майдони (ер устидаги барча қаватлар майдонларининг тўплами) ушбу турар жой биносини қуриш учун ажратилган ер участкаси майдонининг тўрт ярим баробаридан ошмаслиги лозим.».

2. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«99. Умумий ўрта (ўрта махсус) таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир таълим олувчи учун ажратиладиган умумий майдон ўлчами ушбу ШНҚнинг 21-жадвалига мувофиқ белгиланиши лозим.».

3. 21-жадвалнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« Т/р Ўқувчилар сони (киши) Бир ўқувчига ажратилган умумий ер майдони ўлчами (м²) 1. 40 — 660 нафар 20 2. 661 — 989 нафар 15 3. 989 нафардан ортиқ 10 ».

4. 99.1-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 7-ИЛОВА

НАМУНА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ БУЙРУҒИ ШНҚ 2.08.02-09* «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги ПҚ-5060-сон «Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман: 1. ШНҚ 2.08.02-09* «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қуйидаги мазмундаги 3.130 1 -банд билан тўлдирилсин: «3.130 1 . Янги қуриладиган савдо майдони 15 000 м 2 дан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 тадан кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади.». 2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2021 йил 28 июль, 136-сон

Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига 8-ИЛОВА

НАМУНА Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасиНИНГ ҚАРОРИ Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини (0142-03-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 июлдаги ПҚ-4790-сон «Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2003 йил 27 мартда тасдиқланган Ишлаб чиқариш шароитида ультрабинафша нурларининг санитария қоидалари ва нормалари (0142-03-сон СанҚваН) (ҳисоб рақами 19, 2021 йил 19 июнь) ўз кучини йўқотган деб топилсин. 2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси — Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи (электрон рақамли имзо) Х. ХХХХХХХХ Тошкент ш., 2024 йил 9 декабрь, 74-сон

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 29 июлдаги 17-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 декабрдаги 25-мҳ-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3344, 2021 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 10/21/3344/1218-сон).

2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 7 июндаги 15-мҳ-сон «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3344-1, 2022 йил 7 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 10/22/3344-1/0488-сон).

Вазир А. ТАШКУЛОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 29 июль,

17-мҳ-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 10/24/3545/0590-сон; 19.05.2026 й., 10/26/3545-1/0500-сон; 18.09.2026 й., 10/26/3942/0953-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining

buyrugʻi

QOIDALARI

ROʻYXATI

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 19-maydagi PF-5997-son “ Davlat huquqiy siyosatini amalga oshirishda adliya organlari va muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ”gi, 2024-yil 24-maydagi PF-80-son “ Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida ”gi Farmonlari hamda 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son “Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi faoliyatini yanada takomillashtirishga doir tashkiliy chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalari 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar 2-ilovaga muvofiq oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 29-iyuldagi 17-mh-son buyrugʻiga 1-ILOVA

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish

Mazkur Qoidalar shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini (bundan buyon matnda texnik hujjatlar deb yuritiladi) tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

shaharsozlik normalari va qoidalari — shaharsozlikning asosi boʻlib, ular shaharsozlik faoliyati subyektlari tomonidan bajarilishi majburiy boʻlgan hujjatlardir;

fitosanitariya talablari — karantin ostidagi mahsulotga, uni olib kirishga, olib chiqishga, ishlab chiqarishga, qayta ishlashga, saqlashga, tashishga, realizatsiya qilishga va yoʻq qilishga doir talablarni belgilaydigan, davlat organlari, xoʻjalik birlashmalari, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan bajarilishi shart boʻlgan hujjatlardir;

sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari — davlat organlari hamda boshqa organlar, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan rioya etilishi shart boʻlgan aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi sohasidagi talablarni belgilaydigan hujjatlardir;

veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari — veterinariya sohasidagi talablarni belgilovchi, davlat organlari va boshqa organlar, yuridik va jismoniy shaxslar rioya etishi shart boʻlgan hujjatlardir;

qonunchilik texnikasi — huquq ijodkorligi faoliyatini tashkil qilish va amalga oshirish uchun foydalaniladigan qoidalar, metodlar, vositalar va usullar (instrumentlar) majmui;

Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va kelishishning yagona elektron tizimi (bundan buyon matnda yagona elektron tizim deb yuritiladi) — texnik hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish, kelishish, qabul qilish, shuningdek qabul qilingan hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olinishini taʼminlovchi elektron tizim;

huquqiy ekspertiza — texnik hujjatlarning qonunchilikka muvofiqligini hamda ularda huquqiy normalar mavjudligini aniqlash nuqtai nazaridan tekshirish.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida vazirliklar, qoʻmitalar va idoralarning (bundan buyon matnda vazirlik va idoralar deb yuritiladi) texnik hujjatlari huquqiy ekspertizadan oʻtkaziladi va hisobga olinadi.

3. Texnik hujjatlar loyihalarini tayyorlash, kelishish, qabul qilish, shuningdek qabul qilingan hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish faqat yagona elektron tizim orqali amalga oshiriladi, bundan qonunchilik hujjatlariga muvofiq davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar mustasno.

4. Texnik hujjatlarda nazarda tutilgan mahsulotlar, ishlar va xizmatlar xavfsizligiga doir majburiy talablarni belgilash, qoʻllash va bajarish sohasidagi munosabatlarni tartibga soluvchi masalalar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazish predmeti hisoblanmaydi.

5. Vazirlik va idoralar oʻzlari tomonidan qabul qilingan texnik hujjatlarni toʻgʻri va bir xilda qoʻllanilishini taʼminlaydi. Texnik hujjatni qoʻllash boʻyicha tegishli tushuntirish berish zaruriyati yuzaga kelgan taqdirda, texnik hujjatni qabul qilgan organ tegishli tushuntirish beradi.

6. Texnik hujjatlarga huquqiy normalar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi, bundan mazkur bandning ikkinchi xatboshisi mustasno.

Sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayonida ularga huquqiy normalarni kiritishga yoʻl qoʻyiladi.

2-bob. Texnik hujjatlarning turlari va amal qilish muddatlari

7. Texnik hujjatlar mazkur Qoidalarning 1 — 8-ilovalariga muvofiq buyruq yoki qarorlar bilan tasdiqlanadi.

8. Buyruqlar vazirlik va idora nomidan qaror qabul qilish yakka tartibda amalga oshiriladigan vazirlik yoki idoralar rahbarlari tomonidan qabul qilinadi.

9. Qarorlar idoralar nomidan qaror qabul qilish kollegial organlari tomonidan amalga oshiriladigan idoralar tomonidan qabul qilinadi.

10. Buyruq va qarorlar boshqa tashkilotlar bilan kelishilgan holda qabul qilinishi mumkin.

11. Buyruq yoki qaror bilan mazkur Qoidalarning 2 — 4-ilovalariga muvofiq ushbu buyruq yoki qarorning tarkibiy qismi boʻlgan quyidagilar:

shaharsozlik normalari va qoidalari;

fitosanitariya talablari;

sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari;

ekologik normalar va qoidalar;

veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari tasdiqlanishi mumkin.

Bitta buyruq yoki qaror bilan bir nechta texnik hujjatlarning tasdiqlanishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Texnik hujjatlar muayyan muddatga (vaqtinchalik) yoki nomuayyan muddatga qabul qilinishi mumkin.

Texnik hujjatlarning amal qilish muddati butun hujjat yoki uning qismlari uchun belgilanishi mumkin. Bunday holda texnik hujjat yoxud uning bir qismi qaysi muddatga yoki qanday hodisa yuz berguniga qadar oʻz kuchini saqlab qolishi koʻrsatilishi kerak.

13. Texnik hujjatlarning amal qilish muddati:

aniq sana bilan;

muayyan hodisaning yuz berishi yoxud texnik hujjatlarning qabul qilinishidan koʻzlangan maqsadga erishilganligi bilan chegaralanishi mumkin.

3-bob. Texnik hujjatlar loyihalarini tayyorlash

1-§. Texnik hujjatlar loyihalarining tayyorlanishini tashkil etish

14. Texnik hujjat loyihasini tayyorlash vazirlik va idoralarning bir yoki bir nechta tarkibiy boʻlinmalariga, ularning vazifalari va vakolatlarini hisobga olgan holda yuklatiladi. Bunda, koʻrsatilgan loyihaning tayyorlanishi uchun masʼul boʻlgan mansabdor shaxslar doirasi, uni tayyorlash muddati, zarurat boʻlgan taqdirda esa, mazkur ishga jalb qilinadigan tashkilotlar aniqlanadi.

15. Texnik hujjat loyihasini tayyorlash uchun ishchi guruhlar, shuningdek ekspert kengashlari tuzilishi mumkin.

Texnik hujjat loyihalari tegishli soha va mutaxassislikka ixtisoslashgan institutlar (tashkilotlar) tomonidan ham ishlab chiqilishi mumkin.

16. Texnik hujjat loyihasi vazirlik va idoralarning yuridik xizmati tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishi shart.

17. Texnik hujjat qonunchilik hujjatlariga muvofiq boʻlishi shart.

2-§. Texnik hujjatning tuzilishi

18. Texnik hujjatning tuzilishi tartibga solish predmeti izchil (mantiqiy) rivojlanishini, shuningdek boʻlajak hujjat bir xilda tushunilishi va qoʻllanilishini taʼminlashi lozim.

Texnik hujjatlarga ularning tartibga solish predmeti bilan bogʻliq boʻlmagan qoidalarni kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

19. Texnik hujjat uning mazmuniga muvofiq boʻlgan hamda tartibga solish predmetini aks ettiruvchi qisqa nomga ega boʻlishi lozim. Hujjat nomi aniq, ravon va imkon qadar axborotga boy boʻlishi kerak.

Agar buyruq yoki qaror bilan quyidagilar:

shaharsozlik normalari va qoidalari;

fitosanitariya talablari;

sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari;

ekologik normalar va qoidalar;

veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari tasdiqlanadigan boʻlsa, mazkur Qoidalarning 1 — 4-ilovalariga muvofiq buyruq yoki qarorning nomida ushbu hujjatlarning tasdiqlanishi koʻrsatilishi lozim.

20. Texnik hujjatni qabul qilishdan koʻzlangan maqsad va sabablarni tushuntirish uchun loyihada kirish qismi — muqaddima berilishi mumkin.

Muqaddimada texnik hujjatni qabul qilishning sabablari, maqsadlari va vazifalari, shuningdek qonun hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi Rahbarining farmoyishlari hamda Vazirlar Mahkamasining qarorlarini (ularning moddalari yoki bandlarini) bajarish yuzasidan yoki ular asosida qabul qilinayotganligi koʻrsatiladi.

Muqaddima bandlarga boʻlinmasligi va raqamlanmasligi kerak.

21. Har bir qoida arab raqamlarida belgilanib, nuqta qoʻyilgan bandlar koʻrinishida bayon qilinadi va sarlavhaga ega boʻlmaydi. Texnik hujjat bandlari izchil ketma-ketlikda raqamlanishi kerak. Bandlar doirasimon qavslar bilan berkitiladigan kichik harflar yoki raqamlar koʻrinishidagi kichik bandlarga hamda xatboshilarga boʻlinishi mumkin.

Texnik hujjatda quyidagilarga:

ikkitalik raqamlar va (yoki) harflarni ishlatishga (masalan, “1.1”, “5.1.1”, “1.a”, “a.a” va h.k.);

bir vaqtning oʻzida kichik bandlarni va mustaqil (kichik bandlar bilan bogʻlanmagan) xatboshilarni bayon etishga;

xatboshilar boshlanishida defis yoki boshqa belgilar ishlatishga yoʻl qoʻyilmaydi.

22. Hajmiga koʻra texnik hujjat kamayib boruvchi boʻlimlar, boblar, paragraflar, bandlar, kichik bandlar va xatboshilarga boʻlinadi.

Ikkinchi va keyingi xatboshilarni boʻlishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Boʻlimlar rim, boblar esa arab raqamlari bilan raqamlanadi va sarlavhalarga ega boʻladi. Paragraflar “§” belgisi bilan belgilanadi, arab raqamlari bilan raqamlanadi va sarlavhalarga ega boʻladi.

Quyidagi tuzilmaviy birliklar:

agar texnik hujjatda boblar boʻlmasa, boʻlim;

agar texnik hujjatda band boʻlmasa, kichik band va xatboshi kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.

3-§. Texnik hujjatning mazmunini bayon etish

23. Texnik hujjatda uning boshqa bandlariga, shuningdek boshqa hujjatlarga havola qilish ularning oʻzaro aloqasini koʻrsatish yoki takrorlanishlarning oldini olish uchungina yoʻl qoʻyiladi.

24. Zarur hollarda hujjatda normativ-huquqiy hujjat yoki texnik hujjat yoxud xalqaro hujjatlarga havola qilinishi mumkin.

25. Normativ-huquqiy hujjatga yoki texnik jihatdan tartibga solish toʻgʻrisidagi texnik hujjatga havola qilingan hollarda uning turi, rekvizitlari va nomi koʻrsatilishi shart.

26. Texnik hujjatda mavjud boʻlmagan yoki oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilgan normativ-huquqiy hujjatlar, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va texnik hujjatlarga, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi uchun kuchga kirmagan xalqaro hujjatlarga havola qilishga yoʻl qoʻyilmaydi.

27. Texnik hujjatning matni loʻnda, oddiy va ravon tilda bayon etilishi kerak. Bunda, hujjatning har bir bandi toʻliq va tugallangan maʼno va mazmunga ega boʻlishi lozim.

Texnik hujjatda foydalaniladigan tushunchalar va atamalar turlicha izohlash imkoniyatini istisno etadigan, agar mavjud boʻlsa, ularning qonunchilik hujjatlarida qabul qilingan maʼnosiga muvofiq yagona shaklda qoʻllaniladi.

28. Texnik hujjatda quyidagilarning qoʻllanilishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

ogʻzaki nutq shakllari;

davlat tilida teng maʼnoli soʻzlar va tushunchalar boʻlgan taqdirda xorijiy tillarning atamalari;

eskirgan hamda koʻp maʼnoni anglatadigan soʻzlar va iboralar, majoziy taqqoslashlar, sifatlashlar, kinoyalar.

29. Texnik hujjatning matni umumeʼtirof etilgan grammatik, orfografik va punktuatsiya qoidalari asosida tuziladi.

Texnik hujjatda texnik va boshqa maxsus tushunchalardan foydalanilgan hollarda, hujjatda ularning taʼriflari beriladi. Hujjatda koʻp marotaba qoʻllanilgan bir yoki bir nechta tushunchaga taʼrif berish zarur boʻlgan hollarda ular mazkur Qoidalarning 2 — 4-ilovalariga muvofiq hujjatning boshlanishida alohida bandda koʻrsatiladi.

Texnik hujjatda umum qabul qilingan qisqartmalar qoʻllanilishi va boshqa qisqartmalarga tushunchalar berilishi mumkin.

30. Agar texnik hujjatda roʻyxatlar, jadvallar, grafiklar, xaritalar, sxemalar, hujjatlar va blankalar namunalari, uslubiyotlar berilsa, unda ular ilovalar koʻrinishida, hujjatning tegishli bandlarida ushbu ilovalarga havolalar qoʻllagan holda rasmiylashtirilishi lozim.

Ilovalar tegishli tartibda arab raqamlari bilan raqamlanadi.

4-§. Texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek ularni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisidagi loyihani tayyorlash

31. Texnik hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar yoxud uni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish tegishlicha buyruqlar yoki qarorlar bilan rasmiylashtiriladi.

Muqaddam qabul qilingan texnik hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoxud ularni yoki ularning tuzilmaviy birliklarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisidagi qoidalar mazkur Qoidalarning 5 — 8-ilovalariga muvofiq buyruq yoki qaror loyihasining matniga kiritiladi (oʻz kuchini yoʻqotayotgan texnik hujjatlar, boʻlimlar, boblar, paragraflar, bandlar, kichik bandlar, chiqarib tashlanayotgan xatboshilar koʻrsatilgan holda).

32. Texnik hujjatning loyihasi bilan kiritilayotgan oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar ikki yoki undan ortiq bandni tashkil etsa, bunday oʻzgartirish va qoʻshimchalar mazkur Qoidalarning 5-ilovasiga muvofiq buyruq yoki qarorga ilova koʻrinishida rasmiylashtiriladi.

33. Texnik hujjatning kichik bandigacha boʻlgan (kichik bandni ham qoʻshgan holda) tuzilmaviy birligining amal qilishining tugatilishi oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish, xatboshi koʻrinishidagi tuzilmaviy birlikning amal qilishining tugatilishi esa chiqarib tashlash deb koʻrsatiladi.

34. Oʻzgartirishlarga quyidagilar kiradi:

raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar va pozitsiyalarni almashtirish;

kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar, ilovalarni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish yoki raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar va xatboshilarni chiqarib tashlash;

xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar, ilovalarni, shuningdek paragraflar, boblar, boʻlimlar, ilovalar va texnik hujjatlar nomlarini yangi tahrirda bayon qilish.

35. Jumlaning, ilovaning, boʻlimning, bobning, bandning, kichik bandning, xatboshining matnini sezilarli oʻzgartirish talab etilsa, ularni yangi tahrirda bayon etish lozim.

36. Qoʻshimchalarga texnik hujjatni yangi raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar, xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar va ilovalar bilan toʻldirish kiradi.

37. Texnik hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishni nazarda tutuvchi hujjat quyidagilarga boʻlinishi mumkin:

nuqtali arab raqamlari bilan raqamlanadigan bandlar;

doirasimon qavs bilan berkitiladigan kichik harflar yoki arab raqamlari bilan belgilanadigan kichik bandlar;

xatboshilar.

38. Texnik hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda uning ilovalari, boʻlimlari, boblari, paragraflari, bandlari va kichik bandlarining raqamlanishi oʻzgarmaydi.

Agar texnik hujjat yangi tuzilmaviy birliklar bilan toʻldirilayotgan boʻlsa, unda ularni asosiy raqam yoki harf belgilari tepasiga qoʻyiladigan qoʻshimcha raqamlar bilan belgilash lozim (masalan, 2 1 -band, “v 1 ”-kichik bandi).

39. Agar tegishli qoʻshimchalar tuzilmaviy birlikning (boʻlim, bob, paragraf, band yoki kichik band) oxiriga kiritilayotgan boʻlsa, unda mavjud raqamlanish davom ettiriladi (masalan, agar hujjatning oxirgi bandi 30-band boʻlsa, texnik hujjat 31-band bilan toʻldiriladi, agar bandning oxirgi bandi “v” kichik band hisoblansa, unda “g” kichik band bilan toʻldiriladi).

40. Band yoki kichik bandga yangi xatboshi qoʻshilayotganda, mazkur band yoki kichik bandning keyingi xatboshilari ketma-ketligi tegishli tartibda oʻzgaradi.

41. Kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar matniga, ularning mazmuniga qarab, tinish belgilari ham qoʻshiladi (masalan, “va shaharsozlik normalari va qoidalari” degan soʻzlar “, shaharsozlik normalari va qoidalari hamda boshqa hujjatlar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin; “, shuningdek hujjatlar” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin; “suv bilan taʼminlovchi korxonalar — “ degan soʻzlar chiqarib tashlansin).

Texnik hujjatning nomiga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilayotganda ushbu hujjat ilovalarining nomi va ilova belgilari qayta koʻrib chiqiladi.

42. Texnik hujjatning bandi yoki kichik bandi xatboshilardan iborat boʻlsa, xatboshilarni hisoblash kirish xatboshisidan boshlanadi. Masalan:

“(birinchi xatboshi) 11. Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (guruhlarda) boʻladigan vaqti quyidagicha boʻlishi mumkin:

(ikkinchi xatboshi) bolalar 3-4 soat boʻladigan guruhlarda — kunduzgi uyqu tashkil etilmaydi va bir martalik ovqatlantirish tashkil etilishi mumkin;

(uchinchi xatboshi) bolalar 9 — 10,5 soat boʻladigan guruhlarda — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi va kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;

(toʻrtinchi xatboshi) bolalar 12 soat boʻladigan guruhlarda — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi, kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.

(beshinchi xatboshi) Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining bolalar kechayu kunduz boʻladigan guruhlarida kunduzgi va tungi uyqu hamda kamida besh martalik ovqatlantirish tashkil etilishi uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.”.

43. Texnik hujjatning tegishli tuzilmaviy birliklari oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilganda, keyingi tuzilmaviy birliklarning raqamlanishi oʻzgarmaydi.

44. Xatboshi chiqarib tashlanganda keyingi xatboshilarning ketma-ketligi qayta koʻrib chiqiladi. Masalan:

“2-bandning “a” kichik bandida:

beshinchi xatboshi chiqarib tashlansin;

oltinchi — oʻn ikkinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — oʻn birinchi xatboshilar deb hisoblansin.”.

45. Asosiy texnik hujjat oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilgan taqdirda, ushbu hujjatga kiritilgan oʻzgartirishlar va (yoki) qoʻshimchalar ham oʻz-oʻzidan oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanadi.

46. Agar texnik hujjatga sezilarli oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish zaruriyati mavjud boʻlsa yoki aynan bir masala boʻyicha bir nechta hujjatlarning mavjudligi aniqlansa, shuningdek texnik hujjat bir tilda qabul qilingan boʻlsa va uni boshqa tilda ham qabul qilish zaruriyati boʻlsa, u holda ularni tartibga solish maqsadida yangi hujjat ishlab chiqiladi.

47. Texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarning aniqliligini lozim darajada nazorat qilishni taʼminlash uchun, shuningdek ularni tartibga solish maqsadida yagona yangi hujjat ishlab chiqilganida vazirlik yoki idora rahbari (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolanadigan qiyosiy jadval tayyorlanishi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga texnik hujjat bilan birga kiritilishi lozim.

48. Qiyosiy jadval uchta grafadan iborat boʻladi:

texnik hujjatning oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish taklif etilayotgan tuzilmaviy birligining amaldagi tahriri;

texnik hujjatning oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilgan tegishli tuzilmaviy birligining taklif etilayotgan tahriri;

kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarni asoslantirish.

49. Tegishli tuzilmaviy birlikning amaldagi va taklif etilayotgan tahriridagi grafalari qiyosiy jadvalda quyidagi koʻrinishda bayon etiladi:

amaldagi va taklif etilayotgan tahrirlar grafalarida oʻzgarayotgan raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar, xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar va ilovalar “yarim qora” shrifti bilan ajratib koʻrsatiladi;

taklif etilayotgan tahrir grafasida toʻldirilayotgan raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar, xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar va ilovalar “yarim qora” shrifti bilan ajratib koʻrsatiladi;

amaldagi tahrir grafasida oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar, ilovalar yoki chiqarib tashlanayotgan raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar va xatboshilar “yarim qora kursiv” shrifti bilan ajratib koʻrsatiladi.

Agar texnik hujjatning tuzilmaviy birligi yangi tahrirda bayon etilayotgan boʻlsa, qiyosiy jadvalda faqat tegishlicha oʻzgarayotgan, toʻldirilayotgan, oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan yoki chiqarib tashlanayotgan raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar, xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar va ilovalar ajratib koʻrsatiladi.

Amaldagi va taklif etilayotgan tahrirlar grafalarida oʻzgarmagan tegishli raqamlar, soʻzlar, gaplar, grafalar, bloklar, pozitsiyalar, xatboshilar, kichik bandlar, bandlar, paragraflar, boblar, boʻlimlar va ilovalar, kiritilgan oʻzgartirishlar oddiy shriftda beriladi.

4-bob. Texnik hujjatni rasmiylashtirish, kelishish, jamoatchilik muhokamasi va uni qabul qilish

1-§. Texnik hujjatni rasmiylashtirish

50. Buyruqlar va qarorlar matnlari Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlangan tegishli blanklarda yozilishi va ularni qabul qilgan organning (organlarning) nomi boʻlishi lozim.

51. Texnik hujjat uni tasdiqlayotgan buyruq yoki qarorga ilova koʻrinishida rasmiylashtiriladi, bunda buyruq yoki qarorning tegishli bandida unga mazkur Qoidalarning 1 — 6-ilovalariga muvofiq havola boʻlishi lozim.

52. Ilovalari boʻlgan texnik hujjatning betlari izchil ketma-ketlikda raqamlanishi lozim.

53. Qoida tariqasida, standart varaq 1,2 qator oraligʻida (“mnojitel”) yozilishi lozim; har bir bet: yuqoridan va pastdan 2 sm, chapdan 3 sm, oʻngdan 1,5 sm hoshiyaga ega; xatboshi besh-olti belgiga teng va bir xilda boʻlishi lozim.

Matnni kompyuter vositasida bosib chiqarishda “Times New Roman” 12 oʻlchamli shriftida yoki shunga oʻxshash shriftni qoʻllagan holda Misrosoft Word matn redaktoridan foydalanish tavsiya qilinadi.

54. Texnik hujjat matnida oʻchirish va tuzatishlarga yoʻl qoʻyilmaydi. Bundan mazkur Qoidalarning 72-bandida koʻrsatilgan holatlar mustasno.

55. Vazirlik va idoralarning yuridik xizmati texnik hujjat loyihasining qonunchilikka muvofiqligini hamda unda huquqiy normalar mavjudligini aniqlash nuqtai nazaridan huquqiy ekspertizadan oʻtkazadi.

Texnik hujjat loyihasi qonunchilikka muvofiq boʻlsa, shuningdek unda huquqiy normalar mavjud boʻlmasa (bundan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayoni mustasno), yuridik xizmat rahbari tomonidan imzolanadi va xulosa tayyorlanadi.

56. Yuridik xizmat mavjud boʻlmagan taqdirda, texnik hujjat loyihasi boʻyicha xulosa texnik hujjatni tayyorlash uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinma tomonidan tayyorlanishi va vazirlik yoki idora rahbari yoxud uning oʻrinbosari tomonidan imzolanishi mumkin.

57. Texnik hujjatga uning qabul qilinishi maqsadga muvofiqligini asoslashdan iborat boʻlgan tushuntirish xati ilova qilinadi.

Tushuntirish xati vazirlik yoki idora rahbari (istisno hollarda — uning oʻrinbosari) tomonidan imzolanadi.

Tushuntirish xatida quyidagilar aks ettiriladi:

texnik hujjatni tayyorlash uchun asos va uni qabul qilish zarurligini asoslash, shu jumladan hujjatni ishlab chiqish va tasdiqlash topshirilgan normativ-huquqiy hujjatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

texnik hujjat bilan belgilanadigan asosiy qoidalar, ularni qisqacha asoslash, shuningdek hujjatni qabul qilishdan kutilayotgan natijalar. Bunda, texnik hujjat qabul qilinishi munosabati bilan tartibga solishda yuz berishi mumkin boʻlgan ijobiy oʻzgarishlar keltiriladi. Kutilayotgan natijalar miqdoriy koʻrsatkichlar koʻrsatilgan holda bayon qilinishi ham mumkin;

texnik hujjatda qoʻllanilgan normativ-huquqiy hujjatlar, texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar va texnik hujjatlarga havolalarning har birini asoslash. Bunda, havola qilinadigan hujjatning mazmuni qisqacha ochib beriladi;

texnik hujjat bilan tartibga solinayotgan masala yuzasidan boshqa davlatlarning tajribasi, koʻrib chiqilayotgan masala boʻyicha ilmiy adabiyotlar va ommaviy axborot vositalarining materiallari, shuningdek agar oʻtkazilgan boʻlsa, ijtimoiy va boshqa tadqiqotlar maʼlumotlari;

texnik hujjat loyihasi kelishilgan manfaatdor vazirliklar va idoralar;

texnik hujjat loyihasi Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga jamoatchilik muhokamasi oʻtkazilishi uchun joylashtirilgan boʻlsa, uning natijalari haqidagi maʼlumotlar, bunda qoida tariqasida, yuridik va jismoniy shaxslardan kelib tushgan takliflarni koʻrib chiqish natijalari koʻrsatiladi;

texnik hujjatni asoslash uchun zarur boʻlgan boshqa maʼlumotlar.

2-§. Texnik hujjat loyihasini kelishish

58. Texnik hujjat loyihasida boshqa vazirlik va idoralar manfaatlariga yoki vakolatlariga taalluqli qoidalar mavjud boʻlsa, texnik hujjat loyihasi yagona elektron tizim orqali manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishilishi lozim. Bunda, texnik hujjat loyihasi vazirlik va idoralar tomonidan u taqdim etilgan kundan boshlab oʻn kun ichida eʼtirozlarsiz kelishilishi yoki asoslantirilgan eʼtirozlar bilan qaytarilishi kerak.

Kelishilayotgan texnik hujjat loyihasi vazirlik yoki idora rahbari tomonidan elektron raqamli imzo bilan tasdiqlanadi. Bunda, lavozim nomi, familiya, ismning bosh harfi, shuningdek kelishilish sanasi koʻrsatilishi lozim.

Texnik hujjat u birinchi kelishilayotgan vazirlik va idora bilan kelishilganidan soʻng, ellik kun ichida qabul qilinishi kerak.

59. Texnik hujjatni kelishish davomida vazirlik va idoralar oʻrtasida kelishmovchiliklar yuzaga kelgan taqdirda, bunday hujjat kelishmovchiliklar bartaraf qilinguniga qadar qabul qilinishi mumkin emas.

Agar kelishmovchiliklarni bartaraf qilishning imkoni boʻlmasa, texnik hujjatni tayyorlashga masʼul boʻlgan vazirlik yoki idora bu masalani batamom hal qilish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga yoxud boshqa yuqori turuvchi organga murojaat qilishi lozim.

60. Texnik hujjat vazirlik yoki idora rahbari yoxud uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan buyruq yoki qarorni elektron raqamli imzo bilan tasdiqlash yoʻli bilan qabul qilinadi.

Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar vazirlik va idora rahbari yoxud uning vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan imzolanganda, imzolar tegishli vazirlik va idoraning muhri bilan tasdiqlanadi.

60 1 . Vazirlik va idoralar tomonidan texnik hujjatlarning loyihalari Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portalida jamoatchilik muhokamasini oʻtkazish uchun joylashtirilishi mumkin, bundan yangi qabul qilingan qonunchilik hujjatlari talablariga muvofiqlashtirishni nazarda tutuvchi hamda davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar loyihalari mustasno.

Texnik hujjat loyihasini Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga joylashtirish texnik hujjat qabul qilinishidan oldin amalga oshiriladi.

Texnik hujjat loyihasini Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga joylashtirish muddati loyihani ishlab chiquvchi vazirlik va idoralar tomonidan belgilanadi.

60 2 . Texnik hujjat loyihasi boʻyicha jamoatchilik muhokamasi ishtirokchilaridan kelib tushgan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflarni hisobga olish loyihani qabul qilingan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflarga muvofiq maromiga yetkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.

Kelib tushgan fikr-mulohazalar va (yoki) takliflar rad etilgan taqdirda loyihani ishlab chiquvchi ularni rad etish sababini asoslashi shart.

3-§. Texnik hujjatni qabul qilish

61. Texnik hujjat davlat tilida qabul qilinadi. Bunda, hujjatning tarjimalari boshqa tillarda ham eʼlon qilinishi mumkin.

Texnik hujjatning tarjimalari uning davlat tilidagi tahririga muvofiq boʻlishi shart.

62. Vazirlik yoki idora rahbariga ikki yoki undan ortiq lavozimdagi vazifalarni bajarish yuklatilgan boʻlsa, u holda hujjatning rekvizitlarida unga ushbu texnik hujjatni imzolash huquqini beruvchi lavozimi koʻrsatiladi.

Vazirlik yoki idora rahbari vaqtinchalik mehnatga layoqatsizligi, taʼtildaligi yoki boshqa sababga koʻra boʻlmaganida uning vazifasini bajarishni yuklash tegishli vazirlik yoki idora rahbari tomonidan imzolangan tashkiliy-boshqaruv hujjatida nazarda tutilgan boʻlishi lozim.

63. Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjat ikkita asl nusxada (bitta asl nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi uchun) qabul qilinadi.

5-bob. Texnik hujjatning huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishi, hisobga olinishi va kuchga kirishi

1-§. Texnik hujjatni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etish

64. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun texnik hujjat tasdiqlangan holda uni qabul qilgan organ tomonidan ushbu texnik hujjat qabul qilingan kunning oʻzida yagona elektron tizim orqali taqdim etiladi (bundan davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar mustasno).

Texnik hujjatni belgilangan muddat davomida huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun taqdim qilish fakti yagona elektron tizim orqali kelib tushgan va Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi devonxonasi tomonidan roʻyxatdan oʻtkazilgan sanadan qayd qilinadi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etilgan texnik hujjat huquqiy ekspertizadan oʻtkazilib, uning huquqiy ekspertizasi natijasi boʻyicha hujjatni hisobga olish toʻgʻrisida xulosa yoki hisobga olishni rad etish toʻgʻrisidagi xat rasmiylashtirilgunga qadar ushbu hujjatni huquqiy ekspertiza va hisobga olish uchun takroran kiritishga yoʻl qoʻyilmaydi.

Mazkur bandning uchinchi xatboshisida koʻrsatilgan talabga rioya qilinmasdan takroran taqdim etilgan texnik hujjat Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan huquqiy ekspertizadan oʻtkazilmasdan hujjatni taqdim etgan organga qaytariladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun bitta kuzatuv xati bilan faqatgina bitta texnik hujjat taqdim etiladi.

65. Kuzatuv xatida texnik hujjat loyihasini tayyorlashga masʼul boʻlgan xodimning familiyasi, ismi, otasining ismi va aloqa telefon raqamlari koʻrsatilishi lozim.

66. Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga vazirlik va idora rahbari (rahbar oʻrinbosari) tomonidan imzolangan kuzatuv xati bilan ikkita asl nusxada taqdim qilinadi.

Texnik hujjat hisobga olingandan soʻng uning bitta asl nusxasi Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida qoladi.

67. Texnik hujjatga uni taqdim etgan organning yuridik xizmati rahbari (vazirlik yoki idoraning rahbari yoki tegishli oʻrinbosari) tomonidan imzolangan yuridik xulosa ilova qilinadi.

68. Texnik hujjat vazirlik yoki idora rahbari vazifasini bajaruvchi shaxs tomonidan imzolangan taqdirda, yuridik xulosada vazirlik yoki idora rahbari vazifasini bajarishni yuklash, shuningdek mazkur vazifalarni bajarish muddati koʻrsatilgan tegishli tashkiliy-boshqaruv hujjatining (mazkur hujjatning nusxasini ilova qilgan holda) rekvizitlari boʻlishi lozim.

69. Texnik hujjat uning amal qilish muddatidan (doimiy amal qiluvchi, vaqtinchalik (maʼlum bir muddatga qabul qilingan), shuningdek undagi qoidalarning qanday xususiyatda boʻlishidan, shu jumladan davlat sirini tashkil etuvchi maʼlumotlarga yoki maxfiy maʼlumotlarga ega boʻlishidan qatʼi nazar, huquqiy ekspertizadan oʻtkazilishi va hisobga olinishi lozim.

2-§. Texnik hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish

70. Texnik hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan hujjat kelib tushgan kundan boshlab oʻttiz kun ichida amalga oshiriladi. Agar koʻrsatilgan muddatning tugashi ish kuni boʻlmagan kunga toʻgʻri kelsa, unda hisobga olish muddati undan keyingi birinchi ish kuniga qadar uzaytiriladi.

Agar taqdim etilgan texnik hujjat, shu jumladan malakali mutaxassislarni jalb etish yoʻli bilan qoʻshimcha oʻrganishni talab etadigan boʻlsa, ushbu hujjatni koʻrib chiqish muddati oʻn besh kungacha uzaytirilishi mumkin.

71. Taqdim qilingan texnik hujjatni hisobga olish quyidagi hollarda rad etilishi mumkin, agar:

a) hujjat qonunchilik hujjatlariga zid boʻlsa;

b) hujjat mazkur Qoidalar bilan oʻrnatilgan texnik hujjatlarni hisobga olish uchun taqdim etish tartibini buzgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga yuborilgan boʻlsa.

Texnik hujjatlarni hisobga olish uchun taqdim etish tartibi buzilganligi sababli hisobga olish rad etilsa, huquqiy ekspertiza oʻtkazilmaydi;

v) hujjat manfaatdor organlar bilan kelishish majburiy hisoblanganda bunday organlar bilan kelishilmagan boʻlsa;

g) hujjatda huquqiy normalar qoʻllanilgan boʻlsa (bundan sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, fitosanitariya talablari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya hamda veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini xalqaro standartlarga moslashtirish jarayoni mustasno);

d) hujjat mazkur Qoidalar bilan oʻrnatilgan boshqa talablarga javob bermasa.

72. Yagona elektron tizim orqali taqdim etilgan texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish natijasida unda texnik koʻrinishdagi, shu jumladan hujjat mazmunining oʻzgarishiga olib kelmaydigan xatoliklar mavjudligi aniqlangan taqdirda mazkur xatoliklar Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan yagona elektron tizim orqali bartaraf etilishi mumkin. Bunda texnik hujjatda aniqlangan texnik koʻrinishdagi, shu jumladan mazmun oʻzgarishiga olib kelmaydigan xatoliklar ushbu hujjatni qabul qilgan vazirlik yoki idoraning birinchi rahbari tomonidan yozma yoki elektron tizim orqali rozilik berilgan taqdirda bartaraf etiladi.

Bunda xatoliklar bartaraf etilgan texnik hujjat uni qabul qilgan vazirlik yoki idora birinchi rahbarining roziligini olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan hujjatni qabul qilgan vazirlik yoki idoraga beriladi.

Texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish muddati ushbu hujjat vazirlik yoki idoraning birinchi rahbariga rozilik olish uchun yuborilgan kundan rozilik olingan kunga qadar toʻxtatib turiladi.

73. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan hisobga olish rad etilgan texnik hujjatlar rad etilgan vaqtdan eʼtiboran bekor qilingan hisoblanadi hamda vazirlik va idoralar tomonidan ularni bekor qilish uchun alohida hujjat qabul qilish talab etilmaydi.

Bunda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining hisobga olishni rad etish toʻgʻrisidagi xulosasi imzolangan vaqtdan texnik hujjatda uning bekor qilinganligi haqidagi belgi avtomatik tarzda elektron tizimda qayd etiladi.

Hisobga olish rad etilgan texnik hujjat Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi xulosasini eʼtiborga olgan holda qayta ishlab chiqilishi va hisobga olish uchun takroran taqdim etilishi mumkin.

Mazkur Qoidalarning 71-bandi “ b ” va “v” kichik bandlarida koʻrsatilgan asoslar boʻyicha hisobga olish rad etilganda, vazirlik va idoralar bir oy ichida rad etish sabablarini bartaraf etishga va ushbu texnik hujjatni hisobga olish uchun takroran taqdim etishga majburdirlar.

74. Texnik hujjatlar ularni qabul qilgan vazirlik yoki idoralarning tegishli xatiga asosan huquqiy ekspertizaning istalgan bosqichida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan qaytarib berilishi va koʻrmasdan qoldirilishi mumkin.

75. Texnik hujjatni hisobga olish yagona elektron tizim orqali texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan tasdiqlanadigan xulosa bilan rasmiylashtiriladi.

Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatni hisobga olish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri tomonidan, istisno tariqasida, qogʻoz shaklida tasdiqlanadigan texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi xulosa bilan rasmiylashtiriladi.

Texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi xulosa asosida hisobga olish raqami berilgan holda Davlat reyestriga tegishli maʼlumot kiritiladi.

Texnik hujjatlar reyestri elektron shaklda yuritiladi.

Texnik hujjatni hisobga olish toʻgʻrisidagi belgi (texnik hujjatni oʻtkazish raqami va sanasi, shuningdek davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlar uchun qoʻshimcha ravishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligining gerbli muhri) buyruq yoki qarorning yuqori qismiga qoʻyiladi.

Davlat siri hisoblangan maʼlumotlar va maxfiy maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan texnik hujjatlarning rasmiylashtirilgan asl nusxasi texnik hujjatni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun taqdim etgan vazirlik yoki idoraga belgilangan tartibda yuboriladi.

Vazirlik va idoralar hisobga olingan texnik hujjatni Oʻzbekiston Respublikasi Qonunchilik hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasidan elektron koʻrinishda yuklab olishlari mumkin.

76. Texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi, shuningdek ularni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisidagi texnik hujjatlar mazkur Qoidalarda oʻrnatilgan asoslarda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida hisobga olinishi lozim.

3-§. Texnik hujjatlarning kuchga kirishi

77. Texnik hujjat, agar qonunchilik hujjatlarida yoki hujjatning oʻzida kechroq muddat koʻrsatilgan boʻlmasa, rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Agar hujjatning oʻzida kechroq muddat koʻrsatilgan boʻlsa, unda texnik hujjat shu sanadan boshlab kuchga kiradi.

78. Hisobga olinishi lozim boʻlgan texnik hujjatlarni, ular hisobga olinmasdan va rasmiy eʼlon qilinmasidan, ijroga yuborishga yoʻl qoʻyilmaydi. Hisobga olinishi lozim boʻlgan, biroq Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida hisobga olinmagan texnik hujjatlar kuchga kirmagan hujjat sifatida qoʻllanilmaydi.

6-bob. Yakuniy qoidalar

1-§. Texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoxud oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish

79. Texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoxud oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish qonunchilik hujjatlari oʻzgarishi munosabati bilan, mavjud sohadagi texnik hujjatlarni takomillashtirish talab etilgan taqdirda, shu jumladan vazirlik va idoralar tomonidan yangi texnik hujjatlar qabul qilinishi munosabati bilan, shuningdek ularni qabul qilgan vazirlik va idoralarning tashabbusi boʻyicha amalga oshiriladi.

80. Qonunchilik hujjatlari oʻzgargan yoki mavjud sohadagi texnik hujjatlarni takomillashtirish talab etilgan taqdirda, vazirlik va idoralar oʻzlari tomonidan qabul qilingan texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisidagi tegishli hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etishga majburdirlar.

81. Texnik hujjatlarni qonunchilik hujjatlari, texnik hujjatlar oʻzgarishi munosabati bilan yoxud vazirlik yoki idora tashabbusi boʻyicha qayta koʻrib chiqishda ayrim texnik hujjatlarning amal qilishini tugatish zarurati yuzaga kelgan taqdirda, vazirlik va idoralar texnik hujjatni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisidagi tegishli buyruq yoki qarorni Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga taqdim etadilar.

82. Vazirlik va idoralar oʻzlari tomonidan qabul qilingan texnik hujjatlarga bir xil masaladagi oʻzgartirish va qoʻshimchalarni bitta hujjat bilan kiritishi lozim.

83. Ilgari qabul qilingan texnik hujjatni (tuzilmaviy birlikni) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topishni nazarda tutuvchi texnik hujjatni yoki uning tuzilmaviy birligini oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish, ilgari qabul qilingan texnik hujjat (tuzilmaviy birlik) amal qilishining tiklanishiga olib kelmaydi.

84. Texnik hujjatga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish yoxud uni oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish ushbu hujjatni qabul qilgan organ tomonidan yoxud bunga vakolatli boshqa organ tomonidan ushbu hujjat qabul qilingan tartibda amalga oshiriladi.

Bir nechta vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda qabul qilingan texnik hujjatlarga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritishda, kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kelishilgan vazirlik va idoralardan qaysi birining manfaatlariga yoki vakolatlariga daxl qilsa, oʻsha vazirlik va idoralar bilan kelishiladi.

Agar texnik hujjatga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar uni qabul qilishda ishtirok etmagan vazirlik va idoralar bilan kelishilishi lozim boʻlsa, bunday oʻzgartirish va qoʻshimchalar ushbu vazirlik va idoralar bilan ham kelishilishi lozim.

85. Texnik hujjatlar qabul qilish huquqi berilgan vazirlik yoki idora qayta tashkil etilgan taqdirda, huquqiy vorisga oʻz vakolati doirasida texnik hujjatlar qabul qilish huquqi bilan birga ilgari qabul qilingan texnik hujjatlarga oʻzgartirish, qoʻshimchalar kiritish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish va tugatish vakolatlari ham oʻtadi.

86. Vazirlik yoki idora tugatilgan yoxud u tegishli texnik hujjatlarni qabul qilish huquqini huquqiy vorisiga bermasdan qayta tashkil etilgan taqdirda, ilgari qabul qilingan texnik hujjatlarga oʻzgartirish, qoʻshimchalar kiritish, ularning amal qilishini toʻxtatib turish va tugatish vakolatlari yuqori turuvchi yoki boshqa vakolatli organga oʻtadi.

Vazirlik yoki idora maqomining oʻzgartirilishi ular tomonidan ilgari qabul qilingan texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlar amal qilishining tugatilishiga olib kelmaydi.

1 1 -§. Texnik hujjatlar amal qilishining toʻxtatib turilishi

86 1 . Texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi uni qabul qilgan organ yoxud uning yuqori turuvchi organi tomonidan muayyan muddatga yoki muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilishi mumkin. Bunda texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilgan holda, qanday hodisa yuz berishi lozimligi aniq koʻrsatilishi hamda ushbu hodisa barchaga maʼlum boʻlishi lozim.

Texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishini toʻxtatib turish yoki qayta tiklash tegishli texnik hujjat bilan amalga oshiriladi.

Muayyan muddatga toʻxtatilgan texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishini toʻxtatib turish muddati tugagandan soʻng avtomatik ravishda qayta tiklangan hisoblanadi. Bunda amal qilishni qayta tiklash toʻgʻrisidagi texnik hujjat qabul qilinishi talab etilmaydi.

Muayyan hodisa yuz berguniga qadar toʻxtatib turilgan texnik hujjatning yoki uning tuzilmaviy birligining amal qilishi tegishli texnik hujjat bilan qayta tiklanadi.

2-§. Texnik hujjatlarni eʼlon qilish va ularning matnlarini tarqatish

87. Hisobga olingan texnik hujjatlar Oʻzbekiston Respublikasi Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinadi.

Vazirlik va idoralar oʻzlari tomonidan qabul qilingan texnik hujjatlarni (zarur boʻlgan taqdirda, axborot-tahliliy materiallari bilan birga) ular rasmiy eʼlon qilingandan keyin oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida joylashtirishi mumkin.

88. Texnik hujjatni eʼlon qilish va tarqatishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida hisobga olingan raqami va sanasi koʻrsatilishi majburiydir.

Texnik hujjatni rasmiy va norasmiy nashrlarda, shu jumladan ommaviy axborot vositalarida va maʼlumotlarning elektron bazalarida eʼlon qilishda (tarqatishda), shuningdek qayta chop etish yoʻli bilan tarqatishda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligida hisobga olingan raqami va sanasi hujjatning birinchi varagʻining markazida uning nomining ostiga qoʻyiladi.

89. Vazirlik va idoralar, oʻz vakolatlari doirasida, oʻzlari tomonidan qabul qilingan texnik hujjatlar matnlarining tarqatilishini taʼminlashlari shart.

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 1-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining Qarori Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini (0016-21-son SanQvaN) tasdiqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida”gi Qonuni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 10-noyabrdagi PQ-4887-son “Aholining sogʻlom ovqatlanishini taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi qaror qiladi: 1. Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (0016-21-son SanQvaN) ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 2. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi tomonidan 2017-yil 14-fevralda tasdiqlangan “Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim muassasalarida tarbiyalanayotgan bolalarni xavfsiz va sifatli ovqatlanishini tashkil etilishiga oid gigiyenik talablar” (0348-17-son SanQvaN) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin. 3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi (elektron raqamli imzo) X. Xxxxxxxx Toshkent sh., 2026-yil 9-yanvar, 92-son

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining 2026-yil 9-yanvardagi 92-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (0016-21-son SanQvaN)

Mazkur sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari (bundan buyon matnda sanitariya qoidalari deb yuritiladi) maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sogʻlom ovqatlanishini tashkil etish, yuqumli va yuqumli boʻlmagan kasalliklar profilaktikasi hamda ovqatdan zaharlanishlarning oldini olish choralarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur sanitariya qoidalari tashkiliy-huquqiy va mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar barcha maktabgacha taʼlim tashkilotlariga nisbatan tatbiq etiladi.

…

5. Taomnomalarga kiritilgan taomlarning maxsus ishlab chiqilgan texnologik xaritalari boʻlishi shart. Ushbu texnologik xaritalarda taomlarning tarkibiy qismlari, energetik qiymati, oqsil, yogʻ va uglevodlarning miqdori hamda tayyorlangan taomning hajmi koʻrsatilgan boʻlishi kerak.

Baʼzi mahsulotlar boʻlmaganda ular boshqa mahsulotlar bilan almashtiriladi. Bunda mazkur sanitariya qoidalarining ilovasiga muvofiq mahsulotlarni almashtirish jadvalidan foydalaniladi.

Yagona mavsumiy taomnoma asosida faoliyat yuritayotgan davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida oziq-ovqat taʼminotida keskin uzilishlar yuzaga kelgan hollarda taomnomadagi taom boshqa bir taom bilan almashtirilishi lozim. Bunda almashtiriluvchi taomning tarkibi va energetik qiymati toʻliq hisob-kitob qilingan holda amalga oshiriladi.

6. Taomni toʻgʻri tayyorlash va tayyor taomning hajmi normaga muvofiq kelishi uchun mazkur sanitariya qoidalarining 5-ilovasiga muvofiq oziq-ovqat mahsulotlarining dastlabki va issiqlik ishlovini berishda ogʻirlik yoʻqotish miqdori jadvalidan foydalanilishi lozim.

…

2-bob. Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlishiga muvofiq ovqatlanishni tashkil qilish

11. Bolalarning maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (guruhlarda) boʻladigan vaqti quyidagicha boʻlishi mumkin:

bolalar 3-4 soat boʻladigan guruhlarida — kunduzgi uyqu tashkil etilmaydi va bir martalik ovqatlantirish tashkil etilishi mumkin;

bolalar 9 — 10,5 soat boʻladigan guruhlarida — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi va kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;

bolalar 12 soat boʻladigan guruhlarida — toʻrt martalik ovqatlantirish tashkil etilishi, kunduzgi uyqu uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak;

Maktabgacha taʼlim tashkilotlarining bolalar kecha-yu kunduz boʻladigan guruhlarida kunduzgi va tungi uyqu hamda besh martalik ovqatlantirish tashkil etilishi uchun sharoitlar yaratilgan boʻlishi kerak.

Oʻzbekiston Respublikasi maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanayotgan bolalarning xavfsiz va sifatli ovqatlanishining tashkil etilishiga oid sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlariga ILOVA

Ayrim oziq-ovqat mahsulotlarni almashtirilishi jadvali

Mahsulot nomi Ogʻirligi (g) Almashtiriladigan mahsulot Ogʻirligi (g) 1-navli bugʻdoy unidan yopilgan oq non 100 1-navli bugʻdoy uni 75 1-kategoriyali mol goʻshti 100 Quyon goʻshti 98 1-toifa tovuq va kurka goʻshti 110 Tozalangan baliq 125 Tvorog 120 Tuxum 145 Yogʻi olinmagan sut 100 Germetik oʻramdagi quruq sut 12 Quyultirilgan shakarli sut 38 Tvorog 17 Yogʻli qatiq 103 Pishloq 12,5 1-kategoriyali mol goʻshti 15 Tovuq goʻshti 22 Tozalangan baliq 20 Parranda tuxumi (1 dona) Tvorog 31 Mol goʻshti 72 Tozalangan baliq 30

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 2-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI VAZIRINING BUYRUGʻI SHNQ 2.06.02-23 “Gidrotexnika tunnellari” shaharsozlik normalari va qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 13-martdagi PF-5963-son “Oʻzbekiston Respublikasining qurilish sohasida islohotlarni chuqurlashtirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” gi hamda 2020-yil 27-noyabrdagi PF-6119-son “Oʻzbekiston Respublikasi qurilish tarmogʻini modernizatsiya qilish, jadal va innovatsion rivojlantirishning 2021 — 2025-yillarga moʻljallangan strategiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi farmonlariga muvofiq buyuraman: 1. SHNQ 2.06.02-23 “Gidrotexnika tunnellari” shaharsozlik normalari va qoidalari ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 2. Oʻzbekiston Respublikasi davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisining 1998-yil 31-yanvardagi 11-son buyrugʻi bilan tasdiqlangan QMQ 2.06.02-98 “Gidrotexnika tunnellari” qurilish meʼyorlari va qoidalari oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin. 3. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan. 4. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2024-yil 26-yanvar, 33-son

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2024-yil 26-yanvardagi 33-son buyrugʻiga ILOVA

SHNQ 2.06.02-23 “Gidrotexnika tunnellari” shaharsozlik normalari va qoidalari

Mazkur shaharsozlik normalari va qoidalari (bundan buyon matnda SHNQ deb yuritiladi) gidroelektrostansiyalar, gidroakkumulyatsiyalovchi elektrostansiyalar, melioratsiya tizimlari hamda suv taʼminoti tizimlari tarkibiga kiruvchi yangidan va qayta quriladigan gidrotexnika tunnellarini loyihalashtirish talablarini belgilaydi.

1-bob. Shaharsozlik normalari va qoidalari hamda texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarga havolalar

1. Mazkur SHNQda quyidagi shaharsozlik normalari va qoidalariga havolalar keltirilgan:

QMQ 2.01.03-19 “Seysmik hududlarda qurilish”;

SHNQ 2.01.09-19 “ Choʻkuvchan va oʻta choʻkuvchan gruntli hududlarda quriladigan bino va inshootlar”;

QMQ 2.02.02-98 “Gidrotexnika inshootlarining zaminlari”;

QMQ 2.03.01-96 “ Beton va temir-beton konstruksiyalar”;

SHNQ 2.03.05-13 “ Poʻlat konstruksiyalar. Loyihalash meʼyorlari”;

QMQ 2.03.11-96 “ Qurilish konstruksiyalarini korroziyadan himoya qilish”;

SHNQ 2.04.02-19 “Suv taʼminoti. Tashqi tarmoqlar va inshootlar”;

SHNQ 2.05.03-22 “ Koʻpriklar va quvurlar”;

QMQ 2.06.01-97 “Gidrotexnika inshootlari. Loyihalashtirishning asosiy nizomlari”;

QMQ 2.06.08-97 “Gidrotexnika inshootlarining beton va temir-beton konstruksiyalari”;

SHNQ 2.06.11-04 “Seysmik tumanlarda qurilish. Gidrotexnika inshootlari”;

GOST 18105-2018 Betonlar. Mustahkamlikni nazorat qilish va baholash qoidalari (rasmiy manba: Betoni. Pravila kontrolya i otsenki prochnosti).

2-bob. Atamalar, taʼriflar, belgilanishlar va qisqartmalar

2. Ushbu SHNQda quyidagi atamalar va ularning taʼriflari qoʻllanilgan:

bosimsiz rejim — oqimning erkin yuzasida havo boʻshligʻi mavjud boʻlgan tunnel orqali suvni oʻtkazish rejimi;

suv olish inshooti — suvni olish uchun moʻljallangan gidrotexnik inshoot;

gidravlik zarba — suyuqlik harakatlanish tezligi vaqtining keskin oʻzgarishi natijasida yuzaga keladigan, bosimli suv oʻtkazgichidagi gidrodinamik bosimning oshishi yoki pasayishi;

...

3-bob. Umumiy qoidalar

3. GES va melioratsiyalash tizimlari tarkibiga kiruvchi gidrotexnika tunnellari sinflari SHNQ 2.06.01-97 ga muvofiq oʻrnatilishi lozim.

Suv taʼminoti tizimlari uchun moʻljallangan gidrotexnika inshootlari sinflari SHNQ 2.04.02-19 toifalariga muvofiq boʻlishi kerak.

4. Gidrotexnika tunnellari SHNQ 2.06.01-97ga muvofiq quyidagilar toifalarga boʻlinadi:

asosiy (gidroelektrostansiyalar, melioratsiya tizimlari va suv taʼminoti tizimlaridan foydalanishda doimiy suv oʻtkazilishini taʼminlash uchun moʻljallangan, suv tushirgichli foydalanish tunnellari, ikkinchi darajali tunnellarning zatvorigacha boʻlgan bosh qismlari);

ikkinchi darajali (davriy suv oʻtkazish uchun moʻljallangan (suv havzalari va suv oʻtkazgichlarini boʻshatish va yuvish uchun, zaxira suv tushirish tunnellari);

vaqtinchalik (gidrotexnik inshootlarni qurilish yoki taʼmirlash davrida vaqtinchalik suv oʻtkazish uchun moʻljallangan tunnellar).

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 3-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi BOSH DIREKTORIning BUYRUGʻI Karantin ostidagi mahsulotni olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, qayta ishlash, saqlash, tashish, realizatsiya hamda yoʻq qilishga doir fitosanitariya talablarini tasdiqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi “Oʻsimliklar karantini toʻgʻrisida”gi Qonunining 4-moddasiga muvofiq buyuraman: 1. Karantin ostidagi mahsulotni olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, qayta ishlash, saqlash, tashish, realizatsiya hamda yoʻq qilishga doir fitosanitariya talablari ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi hamda Savdo-sanoat palatasi bilan kelishilgan. 3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2022-yil 21-dekabr, 4-son

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktorining 2022-yil 21-dekabrdagi 4-son buyrugʻiga ILOVA

Karantin ostidagi mahsulotni olib kirish, olib chiqish, ishlab chiqarish, qayta ishlash, saqlash, tashish, realizatsiya hamda yoʻq qilishga doir fitosanitariya talablari

Mazkur fitosanitariya talablari davlat va xoʻjalik birlashmalari, yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan karantin ostidagi mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va uning hududidan olib chiqish, ishlab chiqarish, qayta ishlash, saqlash, tashish, realizatsiya hamda yoʻq qilishga doir qoidalarni belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur fitosanitariya talablarida quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

ichki fitosanitariya sertifikati — Oʻzbekiston Respublikasi hududida yuklanadigan, saqlanadigan, tashiladigan va realizatsiya qilinadigan karantin ostidagi mahsulotda oʻsimliklar karantini obyektlari mavjud emasligini tasdiqlovchi hujjat;

karantin ostidagi mahsulot — oʻsimliklar karantini obyektlarini tashuvchilar boʻlishi mumkin boʻlgan oʻsimliklar, ularning qismlari, ekin materiallari, qayta ishlash mahsuloti, boshqa mahsulot va yuklar;

2. Davlat va xoʻjalik birlashmalari hamda yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan karantin ostidagi mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasiga olib kirish va uning hududidan olib chiqish, ishlab chiqarish (yetishtirish), qayta ishlash, saqlash, tashish va realizatsiya qilishda oʻsimliklar karantini qoidalari va ushbu fitosanitariya talablariga rioya etilishi lozim.\

...

2-bob. Karantin ostidagi mahsulotni Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqishga doir fitosanitariya talablari

4. Oʻzbekiston Respublikasidan olib chiqilayotgan karantin ostidagi mahsulotga quyidagi fitosanitariya talablari qoʻyiladi:

karantin ostidagi mahsulot import qiluvchi davlatning fitosanitariya talablariga muvofiq boʻlishi;

karantin ostidagi mahsulotdan tayyorlangan yogʻoch taglik va yogʻoch oʻram (qoplama)lar, 6 mm va undan qalin qutilar (yashiklar)ni karantin ahamiyatiga ega boʻlgan zararli organizmlarga qarshi kurashish boʻyicha zararsizlantirish (fumigatsiya) boʻlinmalari tomonidan zararsizlantirish, shuningdek ularda termo muhr qoʻyilgan boʻlishi hamda karantin ostidagi mahsulot solingan qadoqlarning har biri mahsulot olib chiquvchi jismoniy yoki yuridik shaxs tomonidan markirovkalangan boʻlishi.

5. Karantin ostidagi mahsulotda karantin koʻrigini oʻtkazish jarayonida karantin ahamiyatiga ega boʻlgan va karantin ahamiyatiga ega boʻlmagan zararli organizmlar aniqlansa, mahsulotlarni zararsizlantirish (fumigatsiya) yoki tozalash lozim.

...

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 4-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasiNING QARORI Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari uchun veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tasdiqlash toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi “Veterinariya toʻgʻrisida”gi Qonunining 7-moddasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi qaror qiladi: 1. Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari uchun veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin. 2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi bilan kelishilgan. 3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasi raisi (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2024-yil 13-mart, 90-son

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish qoʻmitasining 2024-yil 13-martdagi 90-son buyrugʻiga ILOVA

Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari uchun veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari

Mazkur veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalari (keyingi oʻrinlarda qoidalar deb ataladi) ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalari uchun veterinariya, veterinariya-sanitariya norma va qoidalarini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu qoidalarda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

goʻshtni zararsizlantirish — faqat zararsizlantirilgach isteʼmolga yaroqli deb topilgan goʻshtni belgilangan haroratda qaynatish va unga yogʻda yoki yuqori issiqlikda qovurish hamda maʼlum bir muddat chuqur muzlatish usullari bilan ishlov berish;

goʻshtni utilizatsiya qilish — goʻsht-suyak uni, yelim tayyorlash yoki boshqa texnik maqsadlarda ishlatish, shuningdek, belgilangan tartibda qayta ishlash qoidalariga rioya etgan holda yirtqich hayvonlarni boqish maqsadlarida foydalanish;

ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonasi — zamonaviy tipdagi mexanizatsiyalashgan yoki avtomatlashgan uskunalar bilan jihozlangan hayvonlarni soʻyish uchun moʻljallangan bino va inshootga ega boʻlgan korxona;

soʻyishdan keyingi koʻrik — ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonasida veterinariya mutaxassisi tomonidan isteʼmolga yaroqliligini aniqlash uchun soʻyilgan hayvonning goʻshti va ichki aʼzolarini belgilangan tartibda veterinariya tekshiruvidan oʻtkazish;

soʻyishga moʻljallangan hayvonlar — qoramol (shu jumladan qoʻtos, buyvollar), choʻchqa, qoʻy, echki, ot, tuya, quyon, barcha turdagi parrandalar;

soʻyishdan oldingi koʻrik — ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonasida veterinariya mutaxassisi tomonidan soʻyishga moʻljallangan hayvonlarni belgilangan tartibda koʻrikdan oʻtkazish, shu jumladan qon namunalari olib, tekshirish.

2. Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonasi tomonidan hayvonlarni soʻydirish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlarga, shu jumladan aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish maqsadida hayvonlarni saqlanayotgan joylardan, shu jumladan xoʻjaliklar, mol bozorlari va xonadonlardan soʻyish korxonasiga keltirish hamda goʻshtni realizatsiya qilish joyiga, shu jumladan bozorlar, savdo majmualari va boshqa savdo obyektlari hamda aholi xonadonlariga yetkazib berish boʻyicha transport va boshqa servis xizmatlari koʻrsatishni tashkil etish tavsiya etiladi.

...

2-bob. Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalariga qoʻyiladigan veterinariya-sanitariya talablari

6. Ixtisoslashtirilgan soʻyish korxonalarida quyidagi asosiy va yordamchi binolar nazarda tutilishi kerak:

hayvonlarni tushirish joyi;

hayvonlarni soʻyishdan oldin koʻrikdan oʻtkazish uchun qabul qilish maydoni;

hayvonlarni soʻyishdan oldin saqlash maydoni (bostirma);

texnologik jarayonlar ketma-ketligi saqlangan holda, belgilangan tartibda mexanizatsiyalashgan uskunalar joylashtirilgan hayvonlarni soʻyish binosi;

kasalliklarga gumon qilingan hayvonlarni alohida saqlash uchun bino (joy);

hayvonlarni avtomatlashtirilgan yoki yarim avtomatlashtirilgan harakatsizlantirish va terisini shilish uskunasi, arra va boshqa zarur jihozlari boʻlgan soʻyish joyi (soʻyish binosi ichida);

soʻyilgan hayvonni boʻlaklarga ajratish joyi, goʻshtni sovutish, muzlatish va vaqtincha saqlash uchun katta hajmdagi muzlatgich, tuz saqlanadigan ombor, muzlatilgan goʻsht saqlanadigan muzlatgichli-ombor, shartli-yaroqli goʻshtni zararsizlantirish uchun bino (joy);

ichak sexi, terini tuzlash sexi;

rahbar, veterinariya vrachi, ishchi-xodimlar uchun alohida xonalar, dush, hojatxona, qon namunalarini tekshirish uchun veterinariya laboratoriyasi;

ichak, oshqozon ichini tozalash joyi, goʻng saqlash joyi, tozalash hamda boshqa joy va qurilmalar.

...

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 5-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI VAZIRINING BUYRUGʻI SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksiga muvofiq buyuraman: 1. SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga (hisob raqami 230, 2024-yil 24-yanvar) ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin. 2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Favqulodda vaziyatlar vazirligi va Transport vazirligi bilan kelishilgan. 3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2023-yil 12-iyundagi, 153-son

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2023-yil 12-iyundagi 153-son buyrugʻiga ILOVA

SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 20.4-bandda:

quyidagi tahrirdagi toʻqqizinchi va oʻninchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Shahar hududida quriladigan turar joy binosining umumiy maydoni (yer ustidagi barcha qavatlar maydonlarining toʻplami) ushbu turar joy binosini qurish uchun ajratilgan yer uchastkasi maydonining uch barobaridan oshmasligi lozim.

Turar joy binosi umumiy maydonining yer uchastkasi maydoniga nisbati (UMN) va turar joy binosi qurilish maydonining yer uchastkasi maydoniga nisbati (QMN) koʻrsatkichlari shahar bosh rejasida belgilanadi.”;

toʻqqizinchi xatboshi tegishli ravishda oʻn birinchi xatboshi deb hisoblansin.

2. 21.1-bandda:

quyidagi tahrirdagi ikkinchi — toʻrtinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Uch va undan yuqori koʻp qavatli turar-joy binolari va barcha yotoq oʻrinlari mavjud boʻlgan binolar orasidagi masofalar mazkur shaharsozlik normalari va qoidalarining 17-ilovasida keltirilgan oʻlchamlardan kam boʻlmasligi lozim.

Maʼmuriy binolarda mazkur shaharsozlik normalari va qoidalarining 17-ilovasida belgilangan masofalar 6 metrdan kam boʻlmagan holda ikki barobargacha qisqartirilishi mumkin.

Ikkita bino orasidagi masofani hisoblash uchun yoʻnalish koeffitsiyenti (k y ) mazkur shaharsozlik normalari va qoidalarining 18-ilovasiga muvofiq hisoblanishi lozim.”;

ikkinchi — oʻn toʻrtinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — oʻn yettinchi xatboshilar deb hisoblansin;

beshinchi — oʻn uchinchi xatboshilar chiqarib tashlansin;

oʻn toʻrtinchi — oʻn yettinchi xatboshilar tegishli ravishda beshinchi — sakkizinchi xatboshilar deb hisoblansin.

3. 183-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Turar joy, jamoat va dam olish maskanlarida avtoturargohlarni hisoblashning normalari mazkur shaharsozlik normalari va qoidalarining 19-ilovasiga muvofiq belgilanishi kerak.”.

4. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalarning 1 — 3-ilovalariga muvofiq tahrirda 17 — 19-ilovalar bilan toʻldirilsin.

SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 1-ILOVA

“SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga 17-ILOVA

Uch va undan yuqori koʻp qavatli turar-joy binolari va barcha yotoq oʻrinlari mavjud boʻlgan binolar orasidagi masofalar normalari

SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 2-ILOVA

“SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga 18-ILOVA

Ikkita bino orasidagi masofani hisoblash uchun yoʻnalish koeffitsiyenti (k y ) diagrammasi*

SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalarga 3-ILOVA

“SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga 19-ILOVA

Turar joy, jamoat va dam olish maskanlarida avtoturargohlarni hisoblashning normalari

Avtoturargohlar joylashadigan hududlar va obyektlar Hisob birligi Hisob birligiga mashina-joylari soni (kamida) Toshkent shahri va Toshkent viloyatida joylashgan koʻp qavatli turar-joy binolari 1 ta xonadonga 1 ta Boshqa viloyatlarda joylashgan koʻp qavatli turar-joy binolari 2 ta xonadonga 1 ta Maktabgacha taʼlim tashkilotlari 25 ta oʻquvchiga 1 ta Maktab 25 ta bolaga 1 ta Oliy taʼlim tashkilotlari 4 ta talabaga 1 ta Tibbiyot muassasalari: shifoxonalar 5 ta koykaga 1 ta poliklinikalar 5 ta qatnovchiga 1 ta Maʼmuriy binolar 10 m 2 1 ta Umumiy ovqatlanish va marosimlar oʻtkazish binolari (toʻyxonalar) 4 ta oʻringa 1 ta Maishiy va kommunal xizmat koʻrsatish obyektlari 10 m2 1 ta Masjidlar 10 kishiga 1 ta Sanoat va ishlab chiqarish korxonalari 20 ta xodimga 2 ta Sigʻimi 500 kishidan ziyod boʻlgan sport bino va inshootlari 10 oʻringa 1 ta Teatrlar, sirklar, kinoteatrlar, konsert zallari, muzeylar va koʻrgazma majmualari 5 ta oʻrindiq 1 ta Madaniyat va istirohat bogʻlari 0,05 gektarga 1 ta Savdo maydoni 200 m 2 dan ziyod boʻlgan savdo markazlari 10 m 2 (savdo maydoniga) 1 ta Bozorlar 2 ta savdo rastasiga 1 ta Mehmonxonalar 5 ta oʻringa 1 ta Aeroport, vokzallar va avtostansiyalar 5 ta yoʻlovchiga (tigʻiz paytida) 1 ta Sanatoriylar va dam olish uylari 10 ta dam oluvchiga 1 ta Qabristonlar 0,05 gektarga 1 ta ” .

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 6-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI VAZIRINING BUYRUGʻI SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 25-maydagi PQ-163-son “Osiyo taraqqiyot banki hamkorligida Toshkent shahri va Toshkent viloyatida davlat-xususiy sheriklik asosida umumiy oʻrta taʼlim maktablarini tashkil etish toʻgʻrisida”gi hamda 2023-yil 26-iyuldagi PQ-236-son “Toshkent shahrida davlat va tadbirkorlik subyektlari oʻrtasida oʻzaro manfaatli hamkorlik asosida investitsiya loyihalarini amalga oshirish va shahar infratuzilmasini yaxshilash boʻyicha huquqiy eksperimentni oʻtkazish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorlariga muvofiq buyuraman: 1. SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar kiritilsin. 2. Mazkur buyruq Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi hamda Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi bilan kelishilgan. 3. Ushbu buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. 4. Mazkur buyruq ilovasining 1-bandi 2024-yilning 1-aprelidan kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2024-yil 10-yanvar, 12-son

Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vazirining 2024-yil 10-yanvardagi 12-son buyrugʻiga ILOVA

SHNQ 2.07.01-03 “Shaharsozlik. Shahar va qishloq aholi punktlari hududlarini rivojlantirish va qurilishini rejalashtirish” shaharsozlik normalari va qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 20.4-bandning toʻqqizinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Shahar hududida quriladigan turar joy binosining umumiy maydoni (yer ustidagi barcha qavatlar maydonlarining toʻplami) ushbu turar joy binosini qurish uchun ajratilgan yer uchastkasi maydonining toʻrt yarim barobaridan oshmasligi lozim.”.

2. 99-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“99. Umumiy oʻrta (oʻrta maxsus) taʼlim tashkilotining hududida har bir taʼlim oluvchi uchun ajratiladigan umumiy maydon oʻlchami ushbu SHNQning 21-jadvaliga muvofiq belgilanishi lozim.”.

3. 21-jadvalning matni quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ T/r Oʻquvchilar soni (kishi) Bir oʻquvchiga ajratilgan umumiy yer maydoni oʻlchami (m²) 1. 40 — 660 nafar 20 2. 661 — 989 nafar 15 3. 989 nafardan ortiq 10 ”.

4. 99.1-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 7-ILOVA

NAMUNA OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI QURILISH VA UY-JOY KOMMUNAL XOʻJALIGI VAZIRINING BUYRUGʻI SHNQ 2.08.02-09* “Jamoat binolari va inshootlari” shaharsozlik normalari va qoidalariga qoʻshimcha kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining Shaharsozlik kodeksi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 7-apreldagi PQ-5060-son “Kinematografiya sohasida davlat boshqaruvi tizimini takomillashtirish hamda soha vakillarining ijodiy faoliyati uchun munosib sharoit yaratish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman: 1. SHNQ 2.08.02-09* “Jamoat binolari va inshootlari” shaharsozlik normalari va qoidalari quyidagi mazmundagi 3.130 1 -band bilan toʻldirilsin: “3.130 1 . Yangi quriladigan savdo maydoni 15 000 m 2 dan ortiq savdo-koʻngilochar komplekslarida jami oʻrindiqlar soni 300 tadan va kinozallari soni 4 tadan kam boʻlmagan kinoteatr tashkil etish majburiy hisoblanadi.”. 2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2021-yil 28-iyul, 136-son

Shaharsozlik normalari va qoidalari, fitosanitariya talablari, sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari, ekologik normalar va qoidalar, veterinariya, veterinariya-sanitariya qoidalari va normalarini tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga 8-ILOVA

NAMUNA Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasiNING QARORI Ishlab chiqarish sharoitida ultrabinafsha sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlarini (0142-03-son SanQvaN) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasining “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 27-iyuldagi PQ-4790-son “Oʻzbekiston Respublikasi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi xizmati faoliyatini tashkil qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi qaror qiladi: 1. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi tomonidan 2003-yil 27-martda tasdiqlangan Ishlab chiqarish sharoitida ultrabinafsha nurlarining sanitariya qoidalari va normalari (0142-03-son SanQvaN) (hisob raqami 19, 2021-yil 19-iyun) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin. 2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh davlat sanitariya vrachi (elektron raqamli imzo) X. XXXXXXXX Toshkent sh., 2024-yil 9-dekabr, 74-son

Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2024-yil 29-iyuldagi 17-mh-son buyrugʻiga 2-ILOVA

Oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilayotgan ayrim idoraviy normativ-huquqiy hujjatlar

1. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2021-yil 28-dekabrdagi 25-mh-son “Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3344, 2021-yil 28-dekabr) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.12.2021-y., 10/21/3344/1218-son).

2. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2022-yil 7-iyundagi 15-mh-son “Texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi normativ hujjatlarni tayyorlash, huquqiy ekspertizadan oʻtkazish va hisobga olish qoidalariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 3344-1, 2022-yil 7-iyun) (Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.06.2022-y., 10/22/3344-1/0488-son).

Vazir A. TASHKULOV

Toshkent sh.,

2024-yil 29-iyul,

17-mh-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2024-y., 10/24/3545/0590-son; 19.05.2026-y., 10/26/3545-1/0500-son; 18.09.2026-y., 10/26/3942/0953-son)

lex.uz