📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 14-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 14 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Иқтисодиёт ва молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 июня 2024 г. · Документы министерств и ведомств · Министр экономики и финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 June 2024 · Ministry and agency documents · Iqtisodiyot va moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сонли БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар»ни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сонли БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 20 августда 41-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сон БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар» (рўйхат рақами 483, 1998 йил 26 август) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 132-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2-сонли БҲМС) «Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар»
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бундан буён матнда БҲМС деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини норматив тартибга солиш элементи бўлиб ҳисобланади.
2. Мазкур БҲМСнинг мақсади бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотларидан ташқари мулкчилик шаклидан қатъий назар Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) ташкилотнинг асосий хўжалик фаолиятидан даромадларини ва уларни ҳисобга олиш тартибини белгилаш ҳисобланади.
3. Мазкур БҲМСда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар — ташкилотнинг одатдаги фаолияти даври давомида вужудга келадиган хусусий капитални кўпайишига олиб келадиган активларнинг кўпайиши ёки мажбуриятларнинг камайиши кўринишидаги тушум, бундан мулк эгаларининг хусусий капиталга бадали билан боғлиқ бўлган кўпайишлар мустасно;
жорий нархлардаги қиймат — актив реализация қилиниши ёки мажбурият тўланиши мумкин бўлган сумма.
4. Хўжалик фаолиятидан даромадлар асосий ва молиявий фаолиятдан даромадларни ўз ичига олади.
5. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадларни ҳисобга олишда даромадни тан олиш вақтини аниқлаш асосий масала ҳисобланади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад ташкилотга келгусида иқтисодий наф тушиши эҳтимоли бўлган пайтда, шунингдек бу нафни ишончли ва аниқ ўлчаш мумкин бўлганда акс эттирилади. Мазкур БҲМС ушбу талаблар бажариладиган ва асосий хўжалик фаолиятидан тушадиган даромад эътироф этиладиган вазиятни белгилаб беради.
6. Мазкур БҲМС асосий хўжалик фаолиятининг қуйидаги соҳаларидан олинган даромадларни ҳисобга олишда қўлланилади:
товарларни сотиш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш);
фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни фойдаланиш учун бошқа ташкилотга бериш.
7. Товарларга ташкилотлар сотиш мақсадида ишлаб чиқарган ва қайта сотиш учун харид қилинган товарлар ёки қайта сотиш мақсадида сақланаётган бошқа активлар киради.
8. Хизматлар кўрсатиш одатда ташкилотнинг шартномада белгилаб қўйилган шартларни келишилган давр давомида бажаришни ўз ичига олади. Хизматлар бир ёки бир неча давр давомида бажарилиши мумкин.
9. Ташкилотнинг активларидан бошқа ташкилотлар томонидан фойдаланиш қуйидаги кўринишдаги даромадларга олиб келади:
пул маблағлари ёки пул эквивалентлари ёхуд ташкилотга қарашли бўлган суммалардан фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган фоизлар;
ташкилотнинг узоқ муддатли активларидан (масалан, патентлар, савдо маркалари, муаллифлик ҳуқуқлари ва компьютер дастурлари) фойдаланганлик учун тўланадиган ҳақ сифатида намоён бўладиган роялтилар;
иштирокчилар (таъсисчилар) ўртасида уларнинг хусусий капиталдаги улушига мутаносиб равишда фойдани тақсимлашдан бошқа даромадлар.
10. Мазкур БҲМС талаблари қуйидагилар натижасида юзага келадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди:
лизинг битимлари;
инвестициядан келадиган ҳисобланган дивидендлар ва даромадлар;
суғурта компаниялари билан суғурта битимлари;
молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар жорий қийматидаги ўзгаришлар ёки улар сотилган ҳолатлар;
бошқа айланма маблағлар қийматидаги ўзгаришлар;
қорамоллар, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотларининг табиий ўсиши;
минерал рудаларни қазиб олиш.
11. Ташкилотнинг асосий хўжалик фаолиятидан даромади фақат ялпи тушумлардан олинган ёки олиниши керак бўлган маблағлардан иборат бўлади. Учинчи шахслар номидан ундириладиган, ташкилотга тушадиган ва хусусий капитал кўпайишига олиб келмайдиган билвосита солиқлар сингари суммалар асосий хўжалик фаолияти даромадига киритилмайди. Воситачилик фаолиятидаги ялпи тушумлар асосий хўжалик фаолиятидан даромад ҳисобланмайди. Бунда, воситачилик мукофотлари асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар ҳисобланади.
2-боб. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадни ҳисобга олиш
12. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши керак бўлган тушум (тўлов) қиймати бўйича ҳисобга олинади.
13. Аксарият ҳолларда тушум пул маблағи ёки унинг эквивалентлари шаклида бўлади. Асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар суммаси — олинган ёки олиниши керак бўлган пул маблағи ёки пул эквивалентларидан иборатдир. Пул маблағлари ёки пул эквивалентлари тушуми кечиктирилган бўлса, жорий нархдаги наф қиймати олиниши керак бўлган пул маблағининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин (масалан, ташкилот харидорга фоизсиз қарз бериши мумкин). Битимлар натижасида молиявий операцияларнинг жорий нархдаги қиймати келгусидаги барча тушумларни дисконтлаш йўли билан аниқланади.
Жорий нархлардаги қиймат билан тўловнинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ фоизлар бўйича даромад сифатида тан олинади.
14. Агар товар қиймати тенг ёки ўхшаш бўлган товарга алмаштирилса, бундай алмаштириш даромад келтирмайдиган битим ҳисобланади. Бошқа товарлар ёки хизматларга алмаштириш тарзида товарлар сотилса ёки хизмат кўрсатилса (бартер), даромад келтирадиган битим сифатида қаралади. Мазкур ҳолатда асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар жорий нархларда олинган товарлар ёки хизматлар қийматининг ўтказилган (олинган) пул маблағи ёхуд пул эквивалентлари суммасига тузатилган қийматида тан олинади. Агар олинган товарлар ва кўрсатилган хизматлар қийматини жорий нархларда баҳолаш имкони бўлмаса, асосий хўжалик фаолиятидан даромадлар юклаб жўнатилган товарлар ёки хизматлар қийматининг ўтказилган (олинган) пул маблағи ёки пул эквивалентлари суммасига тузатилган қиймати бўйича баҳоланади.
15. Мазкур БҲМСга мувофиқ ҳар бир алоҳида битимга нисбатан даромадни тан олиш мезонлари кўриб чиқилади. Муайян ҳолатларда бир битимнинг алоҳида элементларига нисбатан даромадни тан олиш мезонлари кўриб чиқилиши зарур. Масалан, маҳсулотни сотиш нархи сотишдан кейинги хизмат кўрсатиш учун муайян қийматни ўз ичига оладиган бўлса, ушбу қиймат кечиктирилади ва хизмат кўрсатилган давр давомида асосий хўжалик фаолиятидан даромад сифатида тан олинади.
3-боб. Товарларни сотиш
16. Товарларни сотишдан даромад қуйидаги шартлар бажарилганда тан олинади:
товарларга эгалик қилишнинг хатар ва афзалликларининг катта қисми харидорга ўтганида;
ташкилот сотилган товарларга нисбатан эгалик қилиш билан боғлиқ бўлган бошқарув давомийлигини ва назорат қилиш самарадорлигини йўқотганида;
даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда;
ташкилот битим билан боғлиқ иқтисодий наф олиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
битим билан боғлиқ қабул қилинган ёки кутилаётган харажатларни юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда.
17. Асосий хўжалик фаолиятидан даромад фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилот томонидан олинадиган тақдирдагина тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда, қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
4-боб. Хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
18. Хизмат кўрсатишни (ишларни бажариш) ўз ичига оладиган битимнинг якуний натижасини аниқ белгилаш мумкин бўлса, битим билан боғлиқ даромад йиллик молиявий ҳисобот тузиш вақтида битимнинг бажарилиши босқичига қараб тан олинади. Битимнинг якуний натижасини аниқ белгилаш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:
битим билан боғлиқ даромадларнинг ташкилотга тушиши эҳтимоли мавжудлиги;
битимнинг тугалланиш босқичи бухгалтерия баланси ҳисобот санасигача юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши;
битимни бажаришда амалга оширилган харажатлар ва уни тугаллаш бўйича харажатлар юқори даражадаги ишончлилик билан баҳоланиши.
19. Битимнинг тугалланиш босқичига қараб даромадларни тан олиш кўпинча битим неча фоиз бажарилиши нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Бу усул бўйича даромадлар хизматлар кўрсатилган ҳисобот даврида тан олинади. Бунда, даромадларнинг тан олиниши бажарилган ишлар ҳажми ва ҳисобот даври давомида фаолият натижалари хусусида фойдали ахборот олишни таъминлайди.
20. Хизмат кўрсатишдан (ишларни бажариш) даромад фақат шу операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилотга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
21. Битимнинг тугалланиш босқичи турли усуллар билан аниқланиши мумкин. Битимнинг тугалланганлигини аниқлаш учун ташкилот кўрсатилган хизматларни юқори даражадаги ишончлилик билан ўлчайдиган қуйидаги усуллардан фойдаланади:
бажарилган ишларни таҳлил қилиш усули;
битим бўйича хизматнинг тўла ҳажмига нисбатан фоизини аниқлаш усули;
битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга нисбатан шу санагача қилинган харажатларнинг фоизини аниқлаш усули.
Шу санагача қилинган харажатларга мазкур санагача бажарилган ишларни акс эттирадиган харажатлар киради. Битим бўйича баҳоланган умумий харажатларга эса бажарилган ёки бажарилиши керак бўлган хизматларни акс эттирувчи харажатлар киритилади.
Оралиқ тўловлар ҳамда харидорлардан олинган бўнаклар қиймати даромадлар сифатида тан олинмайди.
22. Агар хизмат кўрсатиш (ишларни бажариш) бўйича битимнинг натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса, даромад фақат қопланадиган амалга оширилган харажатлар суммасида тан олинади. Агар битим натижаларини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш имкони бўлмаса ва қилинган харажатларнинг қопланмаслиги эҳтимоли бўлса, даромадлар тан олинмайди.
5-боб. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар
23. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа ташкилотларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар қуйидаги ҳолларда мазкур БҲМСнинг 24-бандига мувофиқ тан олиниши лозим:
битим билан боғлиқ даромадларнинг ташкилотга тушиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;
даромад суммасини юқори даражадаги ишончлилик билан баҳолаш мумкин бўлганда.
24. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа ташкилотларга фойдаланишга бериш натижасида олинадиган даромадлар битим шартларига мувофиқ ҳисоблаш усули асосида тан олинади.
25. Фоизлар, роялтилар ва бошқа даромадлар келтирувчи активларни бошқа ташкилотларга фойдаланишга бериш натижасида олинган даромадлар фақат операция билан боғлиқ бўлган иқтисодий наф ташкилотга келиб тушиш эҳтимоли мавжуд бўлганда тан олинади. Бироқ, даромадга киритилган суммани ундириш хусусида ноаниқлик вужудга келган тақдирда, қайтарилмаган сумма ёки олиш мумкин бўлмаган сумма дастлаб тан олинган даромад миқдорининг ўзгартирилиши сифатида эмас, балки харажат сифатида тан олинади.
6-боб. Маълумотларни ёритиб бериш
26. Ташкилот молиявий ҳисоботни тақдим этишда молиявий ҳисоботларга изоҳларда қуйидаги маълумотларни ёритиб беради:
а) даромадни тан олиш учун қабул қилинган ҳисоб сиёсати, шу жумладан хизмат кўрсатишни ўз ичига олган битимларнинг тугалланиш босқичларини белгилаш учун қабул қилинган усуллар;
б) даромаднинг ҳисобот даври давомида акс эттирилган ҳар бир муҳим тоифаси суммаси, шу жумладан қуйидагилардан олинган даромадлар:
товарлар сотиш;
хизматлар кўрсатиш;
фоизлар;
роялти.
в) даромаднинг ҳар бир муҳим тоифасига киритилган товарлар ёки хизматларни айирбошлашдан олинган даромад миқдори.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 июнь,
132-сон
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining
buyrugʻi
Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (2-sonli BHMS) “Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar”ni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (2-sonli BHMS) “Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi tomonidan 1998-yil 20-avgustda 41-son bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (2-son BHMS) “Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar” (roʻyxat raqami 483, 1998-yil 26-avgust) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
3. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining 2024-yil 14-iyundagi 132-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi buxgalteriya hisobining milliy standarti (2-sonli BHMS) “Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar”
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Buxgalteriya hisobining milliy standarti (bundan buyon matnda BHMS deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasining “Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida”gi Qonuniga asosan ishlab chiqilgan va Oʻzbekiston Respublikasida buxgalteriya hisobini normativ tartibga solish elementi boʻlib hisoblanadi.
2. Mazkur BHMSning maqsadi budjet, banklar va nobank kredit tashkilotlaridan tashqari mulkchilik shaklidan qatʼiy nazar Oʻzbekiston Respublikasida faoliyat yuritayotgan yuridik shaxslar (bundan buyon matnda tashkilot deb yuritiladi) tashkilotning asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlarini va ularni hisobga olish tartibini belgilash hisoblanadi.
3. Mazkur BHMSda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar — tashkilotning odatdagi faoliyati davri davomida vujudga keladigan xususiy kapitalni koʻpayishiga olib keladigan aktivlarning koʻpayishi yoki majburiyatlarning kamayishi koʻrinishidagi tushum, bundan mulk egalarining xususiy kapitalga badali bilan bogʻliq boʻlgan koʻpayishlar mustasno;
joriy narxlardagi qiymat — aktiv realizatsiya qilinishi yoki majburiyat toʻlanishi mumkin boʻlgan summa.
4. Xoʻjalik faoliyatidan daromadlar asosiy va moliyaviy faoliyatdan daromadlarni oʻz ichiga oladi.
5. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlarni hisobga olishda daromadni tan olish vaqtini aniqlash asosiy masala hisoblanadi. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromad tashkilotga kelgusida iqtisodiy naf tushishi ehtimoli boʻlgan paytda, shuningdek bu nafni ishonchli va aniq oʻlchash mumkin boʻlganda aks ettiriladi. Mazkur BHMS ushbu talablar bajariladigan va asosiy xoʻjalik faoliyatidan tushadigan daromad eʼtirof etiladigan vaziyatni belgilab beradi.
6. Mazkur BHMS asosiy xoʻjalik faoliyatining quyidagi sohalaridan olingan daromadlarni hisobga olishda qoʻllaniladi:
tovarlarni sotish va xizmatlar koʻrsatish (ishlarni bajarish);
foizlar, royaltilar va boshqa daromadlar keltiruvchi aktivlarni foydalanish uchun boshqa tashkilotga berish.
7. Tovarlarga tashkilotlar sotish maqsadida ishlab chiqargan va qayta sotish uchun xarid qilingan tovarlar yoki qayta sotish maqsadida saqlanayotgan boshqa aktivlar kiradi.
8. Xizmatlar koʻrsatish odatda tashkilotning shartnomada belgilab qoʻyilgan shartlarni kelishilgan davr davomida bajarishni oʻz ichiga oladi. Xizmatlar bir yoki bir necha davr davomida bajarilishi mumkin.
9. Tashkilotning aktivlaridan boshqa tashkilotlar tomonidan foydalanish quyidagi koʻrinishdagi daromadlarga olib keladi:
pul mablagʻlari yoki pul ekvivalentlari yoxud tashkilotga qarashli boʻlgan summalardan foydalanganlik uchun toʻlanadigan haq sifatida namoyon boʻladigan foizlar;
tashkilotning uzoq muddatli aktivlaridan (masalan, patentlar, savdo markalari, mualliflik huquqlari va kompyuter dasturlari) foydalanganlik uchun toʻlanadigan haq sifatida namoyon boʻladigan royaltilar;
ishtirokchilar (taʼsischilar) oʻrtasida ularning xususiy kapitaldagi ulushiga mutanosib ravishda foydani taqsimlashdan boshqa daromadlar.
10. Mazkur BHMS talablari quyidagilar natijasida yuzaga keladigan daromadlarga nisbatan qoʻllanilmaydi:
lizing bitimlari;
investitsiyadan keladigan hisoblangan dividendlar va daromadlar;
sugʻurta kompaniyalari bilan sugʻurta bitimlari;
moliyaviy aktivlar va moliyaviy majburiyatlar joriy qiymatidagi oʻzgarishlar yoki ular sotilgan holatlar;
boshqa aylanma mablagʻlar qiymatidagi oʻzgarishlar;
qoramollar, qishloq va oʻrmon xoʻjaligi mahsulotlarining tabiiy oʻsishi;
mineral rudalarni qazib olish.
11. Tashkilotning asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadi faqat yalpi tushumlardan olingan yoki olinishi kerak boʻlgan mablagʻlardan iborat boʻladi. Uchinchi shaxslar nomidan undiriladigan, tashkilotga tushadigan va xususiy kapital koʻpayishiga olib kelmaydigan bilvosita soliqlar singari summalar asosiy xoʻjalik faoliyati daromadiga kiritilmaydi. Vositachilik faoliyatidagi yalpi tushumlar asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromad hisoblanmaydi. Bunda, vositachilik mukofotlari asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar hisoblanadi.
2-bob. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadni hisobga olish
12. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromad joriy narxlarda olingan yoki olinishi kerak boʻlgan tushum (toʻlov) qiymati boʻyicha hisobga olinadi.
13. Aksariyat hollarda tushum pul mablagʻi yoki uning ekvivalentlari shaklida boʻladi. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar summasi — olingan yoki olinishi kerak boʻlgan pul mablagʻi yoki pul ekvivalentlaridan iboratdir. Pul mablagʻlari yoki pul ekvivalentlari tushumi kechiktirilgan boʻlsa, joriy narxdagi naf qiymati olinishi kerak boʻlgan pul mablagʻining nominal miqdoridan kam boʻlishi mumkin (masalan, tashkilot xaridorga foizsiz qarz berishi mumkin). Bitimlar natijasida moliyaviy operatsiyalarning joriy narxdagi qiymati kelgusidagi barcha tushumlarni diskontlash yoʻli bilan aniqlanadi.
Joriy narxlardagi qiymat bilan toʻlovning nominal qiymati oʻrtasidagi farq foizlar boʻyicha daromad sifatida tan olinadi.
14. Agar tovar qiymati teng yoki oʻxshash boʻlgan tovarga almashtirilsa, bunday almashtirish daromad keltirmaydigan bitim hisoblanadi. Boshqa tovarlar yoki xizmatlarga almashtirish tarzida tovarlar sotilsa yoki xizmat koʻrsatilsa (barter), daromad keltiradigan bitim sifatida qaraladi. Mazkur holatda asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar joriy narxlarda olingan tovarlar yoki xizmatlar qiymatining oʻtkazilgan (olingan) pul mablagʻi yoxud pul ekvivalentlari summasiga tuzatilgan qiymatida tan olinadi. Agar olingan tovarlar va koʻrsatilgan xizmatlar qiymatini joriy narxlarda baholash imkoni boʻlmasa, asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromadlar yuklab joʻnatilgan tovarlar yoki xizmatlar qiymatining oʻtkazilgan (olingan) pul mablagʻi yoki pul ekvivalentlari summasiga tuzatilgan qiymati boʻyicha baholanadi.
15. Mazkur BHMSga muvofiq har bir alohida bitimga nisbatan daromadni tan olish mezonlari koʻrib chiqiladi. Muayyan holatlarda bir bitimning alohida elementlariga nisbatan daromadni tan olish mezonlari koʻrib chiqilishi zarur. Masalan, mahsulotni sotish narxi sotishdan keyingi xizmat koʻrsatish uchun muayyan qiymatni oʻz ichiga oladigan boʻlsa, ushbu qiymat kechiktiriladi va xizmat koʻrsatilgan davr davomida asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromad sifatida tan olinadi.
3-bob. Tovarlarni sotish
16. Tovarlarni sotishdan daromad quyidagi shartlar bajarilganda tan olinadi:
tovarlarga egalik qilishning xatar va afzalliklarining katta qismi xaridorga oʻtganida;
tashkilot sotilgan tovarlarga nisbatan egalik qilish bilan bogʻliq boʻlgan boshqaruv davomiyligini va nazorat qilish samaradorligini yoʻqotganida;
daromad summasini yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholash mumkin boʻlganda;
tashkilot bitim bilan bogʻliq iqtisodiy naf olishi ehtimoli mavjud boʻlganda;
bitim bilan bogʻliq qabul qilingan yoki kutilayotgan xarajatlarni yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholash mumkin boʻlganda.
17. Asosiy xoʻjalik faoliyatidan daromad faqat operatsiya bilan bogʻliq boʻlgan iqtisodiy naf tashkilot tomonidan olinadigan taqdirdagina tan olinadi. Daromadga kiritilgan summani undirish xususida noaniqlik vujudga kelgan taqdirda, qaytarilmagan summa yoki olish mumkin boʻlmagan summa dastlab tan olingan daromad miqdorining oʻzgartirilishi sifatida emas, balki xarajat sifatida tan olinadi.
4-bob. Xizmatlar koʻrsatish (ishlarni bajarish)
18. Xizmat koʻrsatishni (ishlarni bajarish) oʻz ichiga oladigan bitimning yakuniy natijasini aniq belgilash mumkin boʻlsa, bitim bilan bogʻliq daromad yillik moliyaviy hisobot tuzish vaqtida bitimning bajarilishi bosqichiga qarab tan olinadi. Bitimning yakuniy natijasini aniq belgilash uchun quyidagi shartlar bajarilishi kerak:
bitim bilan bogʻliq daromadlarning tashkilotga tushishi ehtimoli mavjudligi;
bitimning tugallanish bosqichi buxgalteriya balansi hisobot sanasigacha yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholanishi;
bitimni bajarishda amalga oshirilgan xarajatlar va uni tugallash boʻyicha xarajatlar yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholanishi.
19. Bitimning tugallanish bosqichiga qarab daromadlarni tan olish koʻpincha bitim necha foiz bajarilishi nuqtai nazaridan koʻrib chiqiladi. Bu usul boʻyicha daromadlar xizmatlar koʻrsatilgan hisobot davrida tan olinadi. Bunda, daromadlarning tan olinishi bajarilgan ishlar hajmi va hisobot davri davomida faoliyat natijalari xususida foydali axborot olishni taʼminlaydi.
20. Xizmat koʻrsatishdan (ishlarni bajarish) daromad faqat shu operatsiya bilan bogʻliq boʻlgan iqtisodiy naf tashkilotga kelib tushish ehtimoli mavjud boʻlganda tan olinadi. Daromadga kiritilgan summani undirish xususida noaniqlik vujudga kelgan taqdirda qaytarilmagan summa yoki olish mumkin boʻlmagan summa dastlab tan olingan daromad miqdorining oʻzgartirilishi sifatida emas, balki xarajat sifatida tan olinadi.
21. Bitimning tugallanish bosqichi turli usullar bilan aniqlanishi mumkin. Bitimning tugallanganligini aniqlash uchun tashkilot koʻrsatilgan xizmatlarni yuqori darajadagi ishonchlilik bilan oʻlchaydigan quyidagi usullardan foydalanadi:
bajarilgan ishlarni tahlil qilish usuli;
bitim boʻyicha xizmatning toʻla hajmiga nisbatan foizini aniqlash usuli;
bitim boʻyicha baholangan umumiy xarajatlarga nisbatan shu sanagacha qilingan xarajatlarning foizini aniqlash usuli.
Shu sanagacha qilingan xarajatlarga mazkur sanagacha bajarilgan ishlarni aks ettiradigan xarajatlar kiradi. Bitim boʻyicha baholangan umumiy xarajatlarga esa bajarilgan yoki bajarilishi kerak boʻlgan xizmatlarni aks ettiruvchi xarajatlar kiritiladi.
Oraliq toʻlovlar hamda xaridorlardan olingan boʻnaklar qiymati daromadlar sifatida tan olinmaydi.
22. Agar xizmat koʻrsatish (ishlarni bajarish) boʻyicha bitimning natijalarini yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholash imkoni boʻlmasa, daromad faqat qoplanadigan amalga oshirilgan xarajatlar summasida tan olinadi. Agar bitim natijalarini yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholash imkoni boʻlmasa va qilingan xarajatlarning qoplanmasligi ehtimoli boʻlsa, daromadlar tan olinmaydi.
5-bob. Foizlar, royaltilar va boshqa daromadlar
23. Foizlar, royaltilar va boshqa daromadlar keltiruvchi aktivlarni boshqa tashkilotlarga foydalanishga berish natijasida olingan daromadlar quyidagi hollarda mazkur BHMSning 24-bandiga muvofiq tan olinishi lozim:
bitim bilan bogʻliq daromadlarning tashkilotga tushishi ehtimoli mavjud boʻlganda;
daromad summasini yuqori darajadagi ishonchlilik bilan baholash mumkin boʻlganda.
24. Foizlar, royaltilar va boshqa daromadlar keltiruvchi aktivlarni boshqa tashkilotlarga foydalanishga berish natijasida olinadigan daromadlar bitim shartlariga muvofiq hisoblash usuli asosida tan olinadi.
25. Foizlar, royaltilar va boshqa daromadlar keltiruvchi aktivlarni boshqa tashkilotlarga foydalanishga berish natijasida olingan daromadlar faqat operatsiya bilan bogʻliq boʻlgan iqtisodiy naf tashkilotga kelib tushish ehtimoli mavjud boʻlganda tan olinadi. Biroq, daromadga kiritilgan summani undirish xususida noaniqlik vujudga kelgan taqdirda, qaytarilmagan summa yoki olish mumkin boʻlmagan summa dastlab tan olingan daromad miqdorining oʻzgartirilishi sifatida emas, balki xarajat sifatida tan olinadi.
6-bob. Maʼlumotlarni yoritib berish
26. Tashkilot moliyaviy hisobotni taqdim etishda moliyaviy hisobotlarga izohlarda quyidagi maʼlumotlarni yoritib beradi:
a) daromadni tan olish uchun qabul qilingan hisob siyosati, shu jumladan xizmat koʻrsatishni oʻz ichiga olgan bitimlarning tugallanish bosqichlarini belgilash uchun qabul qilingan usullar;
b) daromadning hisobot davri davomida aks ettirilgan har bir muhim toifasi summasi, shu jumladan quyidagilardan olingan daromadlar:
tovarlar sotish;
xizmatlar koʻrsatish;
foizlar;
royalti.
v) daromadning har bir muhim toifasiga kiritilgan tovarlar yoki xizmatlarni ayirboshlashdan olingan daromad miqdori.
Vazir D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2024-yil 14-iyun,
132-son
министра экономики и финансов Республики Узбекистан
Приказ
Об утверждении Национального стандарта бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 2) «Доходы от основной хозяйственной деятельности»
В соответствии с Законом Республики Узбекистан «О бухгалтерском учете» приказываю:
1. Утвердить Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 2) «Доходы от основной хозяйственной деятельности» согласно приложению * .
2. Признать утратившим силу Национальный стандарт бухгалтерского учета Республики Узбекистан (НСБУ № 2) «Доходы от основной хозяйственной деятельности», утвержденный Министерством финансов Республики Узбекистан в 20 августа 1998 года № 41 (рег. № 483, 1998 год 26 август).
3. Настоящий приказ вступает в силу со дня его официального опубликования.
Министр Д. КУЧКАРОВ
г. Ташкент,
14 июня 2024 г.,
№ 132