UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КЛАССИФИКАТОРИ

РЎЙХАТИ

КЛАССИФИКАТОРИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари учун давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида

Аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш, соҳани норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш ва ушбу соҳада илғор халқаро стандартларга асосланган мутлақо янги бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари классификатори 1-иловага мувофиқ;

Ижтимоий хизматлар классификатори 2-иловага мувофиқ;

Ижтимоий хизматларни кўрсатиш маъмурий регламенти ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш миллий стандартларига қўйиладиган талаблар 3-иловага мувофиқ;

2024 — 2026 йилларда ижтимоий хизматларни янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматларни кўрсатишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

а) шахснинг ёзма аризасига кўра унинг ҳаётий вазиятини баҳолаш орқали аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифасига мансублиги қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида аниқланади.

Бунда ахборот-маълумот хизматлари, тезкор (шошилинч) хизматлар, одам савдосидан жабрланганларни қайта йўналтириш ёки тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда ёзма ариза талаб этилмайди;

б) ижтимоий хизматлар кейс-менежмент усулини қўллаган ҳолда ўтказилган комплекс баҳолаш натижалари, давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурлари ҳамда Ижтимоий хизматлар классификаторида мавжуд хизматлар доирасида шакллантириладиган ва бажарилиши давлат органлари ҳамда ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун мажбурий бўлган индивидуал ижтимоий ҳимоя режасидан келиб чиқиб, ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида кўрсатилади.

Бунда ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ва ижтимоий хизматларни олувчи ёки унинг қонуний вакили ўртасида ижтимоий хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартнома индивидуал ижтимоий ҳимоя режаси имзоланган санадан бошлаб бир ҳафта ичида тузилади;

в) ҳаётий вазиятни баҳолаш ёки ижтимоий хизматларни олишдан бош тортиш шахснинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар билан таъминланишига таъсир қилмайди.

3. Белгилансинки, ижтимоий хизматларнинг стандартларида белгиланган талаблар улар давлат рўйхатидан ўтказилган, шу жумладан, уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилган вақтдан бошлаб олти ой ўтгандан кейин мажбурий этиб белгиланади.

4. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

2025 йил 1 февралга қадар оғир ҳаётий вазиятни аниқлаш мезонлари, ижтимоий ёрдам ва хизматлар олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарорига 1-ИЛОВА

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Классификатор аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари номларининг тизимлаштирилган тўпламини ўз ичига олади, унда оғир ҳаётий вазиятни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг қисқача тавсифи мавжуд.

2. Мазкур Классификатор ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий хизматлар ҳамда ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабул қилишда, ижтимоий хизматлар кўрсатишни режалаштиришда, уларни ҳисобга олиш ва молиялаштиришда, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ҳамда тегишли ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини жалб қилишда мажбурий фойдаланиш учун мўлжалланган.

3. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматларни мониторинг қилиш, баҳолаш ва кўрсатишнинг ҳар бир жараёни учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида, шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатувчилар реестрида ва ижтимоий хизматларни олувчилар реестрида қўлланиладиган код берилади.

4. Ушбу Классификаторда қуйидаги атама ва тушунчалардан фойдаланилади:

оғир (қийин) ҳаётий вазият — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган асослар (мезонлар) бўйича шахснинг (оиланинг) нормал яшаш шароитларини объектив равишда бузувчи, унинг ҳаёти ва (ёки) саломатлиги учун хавф туғдирадиган вазиятга олиб келадиган, унинг оқибатларини бундай шахс (оила) мустақил равишда бартараф эта олмайдиган ва муайян (ҳақиқий) индивидуал эҳтиёжни аниқлаш, шу жумладан, ногиронлик, ўзини-ўзи парвариш қила олмаслик, кексалик, узоқ муддатли даволаниш (касаллик), ота-она қарамоғидан маҳрум бўлиш, қаровсизлик, бошпанасизлик, тазйиқ ва зўравонлик, гиёҳвандлик, қашшоқлик, ишсизлик, интернат муассасасида ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлиш ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатлар асосида ижтимоий хизматлар ва (ёки) ёрдам кўрсатишни талаб қиладиган ҳолат (ҳолатлар мажмуи);

узоқ вақт даволанишда бўлган шахс — қоида тариқасида тўрт ой ёки ундан кўпроқ вақт давомида даволанаётган шахс.

2-боб. Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари

Т/р Код Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари номланиши Оғир (қийин) ҳаётий вазиятни келтириб чиқарадиган ҳолатларнинг қисқача тавсифи 1. 001.00.00 Ўзгалар парваришига муҳтож шахс Шахснинг касаллиги (шу жумладан, ижтимоий аҳамиятли, оғир), жароҳати, ёши ёки ногиронлиги мавжудлиги туфайли ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳаракатланиш, йўлни топа олиш, мулоқот қилиш, ўз хатти-ҳаракатини назорат қилиш, шунингдек, ўқиш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланиш қобилиятини ёки имкониятини тўлиқ ёхуд қисман йўқотганлиги. 2. 001.01.00 Ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахс 3. 001.02.00 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган шахс 4. 001.03.00 Ўзгалар парваришига муҳтож барқарор руҳий бузилишлари ва хулқ-атвор бузилишлари бўлган шахс 5. 001.04.00 Ўзгалар парваришига муҳтож ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган шахслар (болалардан ташқари) 6. 001.05.00 Оғир касалликларга дучор бўлган ва паллиатив парваришга муҳтож бўлган шахслар (болалардан ташқари) 7. 001.06.00 Узоқ вақт даволанишда бўлган ва ўзгалар парваришига муҳтож шахслар (кекса шахслардан, ногиронлиги бўлган шахслардан, ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлганлардан, ҳамда паллиатив парваришга муҳтож бўлган шахслардан, шунингдек, болалардан ташқари) 8. 002.00.00 Ногиронлиги бўлган шахс (ногиронлиги бўлган болалардан ташқари) Ижтимоий ёрдам ва ҳимояга, жамият ва давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида бошқалар билан бирга тенг тўлиқ ва самарали иштирок этиш учун шарт-шароитлар яратилишига муҳтожликни келтириб чиқарадиган барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлар. 9. 003.00.00 Одам савдосидан жабрланган шахслар (болалардан ташқари) Куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. 10. 004.00.00 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар (болалардан ташқари) Хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат (ҳаракатсизлик). 11. 005.00.00 Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар Доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўлмаган ва яшаш учун мўлжалланмаган бино ёки иншоотларда (бараклар, омборхоналар, кўп қаватли уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари ва бошқалар) ёхуд жамоат жойларида (хиёбонлар, боғлар, вокзаллар ва шу каби жойлар) яшовчи шахс. 12. 006.00.00 Психоактив моддаларга қарам бўлган шахслар (болалардан ташқари) Психоактив моддаларни (алкоголь, заҳарли моддалар, гиёҳванд воситалари, психотроп моддалар, кучли таъсир этувчи моддалар) истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган, соғлиқ (ҳаёт) учун хавф туғдирадиган ва ижтимоий мавқеини йўқотадиган ҳамда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган тана функцияларининг бузилиши. 13. 007.00.00 Оғир (қийин) ҳаётий вазиятга тушиб қолган аёллар Ҳомиладор ёки 3 ёшгача болалари бўлган, юзага келган оғир ҳаётий вазият (эрта, режалаштирилмаган ҳомиладорлик, яқин қариндошлар томонидан ташлаб кетилиши, отанинг ёрдамисиз болани ташлаб кетиши, уни уйсиз, моддий ресурсларсиз бўлиши, ҳар томонлама ёрдам талаб қиладиган муаммолар) туфайли ўз фарзандидан воз кечиш ёки ташлаб кетиш хавфи остида бўлган аёллар. 14. 007.01.00 Ҳомиладор аёллар ёки болани ташлаб кетиш ёхуд ташлаб кетишга мойил бўлган ёш болали аёллар 15. 008.00.00 Фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар Одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароити издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат, карантин ва одамлар учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши натижасида муайян ҳудудда юзага келган вазиятлар. 16. 008.01.00 Табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар 17. 008.02.00 Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар 18. 008.03.00 Экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлардан жабрланган шахслар 19. 009.00.00 Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахслар Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан яқинда (уч ойдан кўп бўлмаган) озод қилинган ҳамда яшаш жойи ва (ёки) доимий даромадга эга бўлмаган, ижтимоий мослашувда қийинчиликларни бошдан кечираётган шахслар. 20. 010.00.00 Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар Оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолиш, шу жумладан: 21. 010.01.00 Доимий ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган бола Барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари туфайли давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилишига ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтож бола 22. 010.02.00 Доимий ўзгалар парваришига муҳтож бўлган (белгиланган ногиронлиги бўлмаган), оғир касал болалар Касаллик туфайли доимий ўзгалар парваришига муҳтож бўлган болалар, жумладан: 23. 010.02.01 Ҳаракатлар бузилиши ва бошқа оғир бузилишлари бўлган бола Бош ва орқа мия жароҳатлари ҳамда туғруқ жароҳатлари оқибатида бош ва орқа мия қон айланишининг оғир бузилишлари, перивентрикуляр лейкомаляция, марказий асаб тизимининг вирусли инфекциялари натижасида чуқур ҳаракатлар бузилиши билан асоратланган ҳолатлар. 24. 010.02.02 Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатдаги бола Жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар: ички аъзолар, суяк-мушак тизими, мия қутиси, қулоқ-томоқ-бурун аъзолари ва суяк-мушак тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари ва деформацияларнинг оғир шакллари) билан туғилган чақалоқларда узоқ назоратни ва коррекцияни талаб қиладиган ҳолатлар. 25. 010.02.03 Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши бўлган бола Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши: тизимли қизил югурик, дерматополимиозит, тизимли бошланувчи ювенил артрити, ювенил ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари. 26. 010.02.04 Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлари бўлган бола Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (истисно: G81.0-G81.9-гемиплегия, G83.1-оёқлар моноплегияси ва G83.2-қўл моноплегияси). 27. 010.02.05 Болалар церебрал фалажи, перивентрикуляр лейкомаляцияси бўлган бола Болалар церебрал фалажи, перивентрикуляр лейкомаляция (Истисно: G80.2-болалар гемиплегияси). 28. 010.02.06 Қайталанувчи тутқаноғи бўлган бола Тез-тез қайталанувчи тутқаноқнинг шахс ўзгариши ва ақл пастлиги билан кечиши. 29. 010.02.07 Чуқур ва оғир ақлий заифлиги бўлган бола Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури. Аутизм. 30. 010.02.08 Сурункали оғир шизофренияси бўлган бола Сурункали оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар, хулқ-атвор бузилишлари. 31. 010.02.09 Полиомиелит касаллигининг оғир асоратлари бўлган бола Полиомиелит касаллигининг оғир асоратлари. 32. 010.02.10 Ўткир бўшашган шол бўлган бола Ўткир бўшашган шол. 33. 010.02.11 Туғма гидроцефалияси бўлган бола Туғма гидроцефалия (кучли мия қутиси гипертензияси, тез-тез такрорланувчи талваса хуружлари, кўз тубидаги асоратлар, парезлар, плегиялар, ақлий, нутқий, мотор ривожланишида орқада қолишлар). 34. 010.02.12 Кўриш ўткирлиги пасайиши бўлган бола Кўриш ўткирлигининг яхши кўрадиган кўзда 0 — 0,03 га (коррекция билан) пасайиши. 35. 010.02.13 Сурункали нафас етишмовчилиги бўлган бола Туғма ва орттирилган тусдаги сурункали бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гормонга боғлиқ асоратли тури. 36. 010.02.14 Суяк ва бошқа таянч тизими сили бўлган бола Тез-тез қайталанувчи оқма яралар ва функционал бузилишлар билан кечадиган суяк ва бошқа таянч тизими сили, силга қарши дори воситаларига турғунлиги бўлган, даволаниш натижа бермаган ва паллиатив давога муҳтож бўлган сил касалликлари; бош мия фаолиятининг кескин бузилиши билан кечадиган сил менингоэнцефалити, жарроҳлик йўли билан даволанишга ҳаётий қарши кўрсатмалари бўлган, кескин функционал бузилишлар билан кечадиган бош ва орқа мия туберкулемалари. 37. 010.02.15 Турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари бўлган бола Жигарнинг туғма, ирсий, орттирилган касалликларида кучли турғун қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар. 38. 010.02.16 Буйрак етишмовчилиги бўлган бола Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи. 39. 010.02.17 Ёмон сифатли ўсмалари бўлган бола Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли. 40. 010.02.18 Доимий нажас ва сийдикни тута олмайдиган бола Бир неча бор жарроҳлик амалиётидан кейин тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тута олмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари. 41. 010.02.19 Яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари бўлган бола Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар: бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги скелет деформациялари ва ампутацион чўлтоқлар. 42. 010.02.20 Суяк-мушак тизими касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари бўлган бола Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлар: таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўзига-ўзи хизмат қилиш имконияти йўқлиги. 43. 010.02.21 Қон айланиш тизими туғма аномалиялари бўлган бола Қон айланиш тизими туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари, маълум бир ёшгача операция қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, юрак ва йирик қон томирларида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейинги ҳолатлар) ифодаланган даражадаги функция бузилишлари билан. 44. 010.02.22 Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги: қандли диабети бўлган бола Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги: қандли диабетнинг 1 тури (инсулинга боғлиқ қандли диабет). 45. 010.02.23 Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги: қандсиз диабети бўлган бола Ички секреция безлари функциясининг етишмовчилиги: қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон кризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолат, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, соматотроп етишмовчилик (гипофизар нанизм), туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз. 46. 010.02.24 Миопатия ва бошқа ирсий нейродегенератив касалликлари бўлган бола Миопатиялар, орқа мушак атрофияси, тугалланмаган остеогенез, ирсий нейродегенератив касалликлар — лейкодистрофия, гепатолентикуляр дегенерация. Ички аъзолар ва тизимларнинг оғир бузилишлари, психомотор ва нутқий ривожланишдаги бузилишлар билан кечувчи ирсий рахитсимон касалликлар, Марфан синдроми ва Элерс-Данло синдроми. 47. 010.02.25 Хромосома бузилишлари бўлган бола Кўплаб туғма нуқсонлар, ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи хромосома бузилишлари: Клайнфельтер синдроми, Шершевский-Тернер синдроми, Патау синдроми, Эдвардс синдроми ва бошқалар. 48. 010.02.26 Ўткир ва сурункали лейкозлари бўлган бола Ўткир ва сурункали лейкозлар, гемобластозлар, хавфли гистиоцитоз, миелодиспластик синдромлар. 49. 010.02.27 Қон ҳосил қилиш органлари туғма касалликлари бўлган бола Қон ҳосил қилиш органлари туғма ва орттирилган апластик анемиялари. 50. 010.02.28 Сурункали тромбоцитопатиялари бўлган бола Оғир геморрагик синдром билан кечувчи, доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатиялар, ирсий ва орттирилган шакллар, йилига 3 маротабадан ортиқ хуруж қиладиган геморрагик синдромлар. 51. 010.02.29 Гемофилияси бўлган бола Гемофилия. 52. 010.02.30 Талассемияси бўлган бола Талассемия. 53. 010.02.31 Туғма иммунитет танқислиги ҳолатлари бўлган бола Туғма иммунитет танқислиги ҳолатлари: оғир мужассамлаштирилган антитаначалар етишмовчилиги устун бўлган иммунитет танқислиги ҳолатлари, полиморфядроли нейтрофиллар функционал бузилишлари, септик грануламатоз — жигар, ўпка, лимфа тугунлари ва бошқа аъзоларнинг қайталаниб турувчи бактериал шикастланиши билан кечиши. 54. 010.02.32 ОИТС билан касалланган бола ОИТС — орттирилган иммунитет танқислиги синдромининг IV босқичи билан касалланган бола. 55. 010.02.33 Буллёз эпирдемиолизи бўлган бола Буллёз эпирдемиолиз билан касалланган бола. 56. 010.02.34 Кистозли фибрози бўлган бола Кистозли фиброз (муковисцидоз): 7 ёшгача бўлган болалар доимий ёрдамга муҳтож; 7 ёшдан катта болаларда — оғир асоратли ҳолатларда. 57. 010.02.35 Помпе касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Помпе касаллиги. 58. 010.02.36 Гоше касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Гоше касаллиги. 59. 010.02.37 Фабри касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Фабри касаллиги. 60. 010.02.38 Краббе касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Краббе касаллиги. 61. 010.02.39 Ниман-Пик касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Ниман-Пик (А ва В тури) касаллиги. 62. 010.02.40 Мукополисахаридозлари бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи ирсий гликоген тўпланиши ва гликосфинголипид метоболизмининг бузилиши касалликлари: Мукополисахаридозлар. 63. 010.02.41 Даун касаллиги бўлган бола Ички аъзолар фаолиятининг бузилишлари, психомотор ва нутқ ривожланишида орқада қолиш билан кечувчи Даун касаллиги. 64. 010.03.00 Ижтимоий аҳамиятли касалликларга дучор бўлган ва доимий ўзгалар парваришига муҳтож болалар Ижтимоий аҳамиятли касалликларига дучор бўлган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож болалар. 65. 010.03.01 Онкология касалликларига дучор бўлган болалар 66. 010.03.02 Жинсий йўл билан ўтадиган касалликларга дучор бўлган болалар 67. 010.03.03 Мохов (лепра) касаллигига дучор бўлган болалар 68. 010.04.00 Ногиронлиги бўлган бола Барқарор жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари туфайли ҳаётий фаолияти чекланганлиги муносабати билан давлат ва жамият томонидан ижтимоий ёрдам кўрсатилишига ҳамда ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишига муҳтожлиги сабабли ҳаёт фаолияти чекланган болалар. 69. 010.05.00 Жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган бола (ногиронликни белгилаш учун етарли бўлмаган) Ногиронликни белгилаш учун етарли бўлмаган жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ва (ёки) руҳий нуқсонлари бўлган бола. 70. 010.06.00 Одам савдосидан жабрланган болалар Одам савдосидан, бундай ҳаракатга розилик берганлиги-бермаганлигидан ва жиноят процессида иштирок этганлиги-этмаганлигидан қатъи назар, жабрланган болалар 71. 010.07.00 Зўравонликнинг барча шаклларидан жабрланган — зўравонлик қурбонлари бўлган болалар Жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация қилиш ва таъқиб этиш (буллинг) каби зўравонлик шаклларидан жабрланган болалар. 72. 010.08.00 Озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган вояга етмаганлар Яқинда озодликдан (уч ойдан кўп бўлмаган) маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган ва ижтимоий мослашишда қийинчиликларни бошдан кечираётган вояга етмаганлар. 73. 010.09.00 Жиноят содир этган вояга етмаганлар 74. 010.09.01 Жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болалар Жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга етмаган вояга етмаган шахс томонидан ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш. 75. 010.09.02 Суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаган жиноят содир этган вояга етмаганлар Жиноий жавобгарлик ёшига етган вояга емаган шахс томонидан жиноят содир этилиши, бунда суд томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазонинг тайинланиши. 76. 010.10.00 Жиноят қурбонлари ёки гувоҳлари бўлган вояга етмаганлар (зўравонлик қурбони бўлган болалардан ташқари) Вояга етмаган шахсга нисбатан ижтимоий хавфли қилмиш содир этиш натижасида маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказган ҳолда жиноят процессида жабрланувчи деб тан олинган вояга етмаган шахслар. Вояга етмаган шахсда жиноят ишида аниқланиши керак бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотнинг мавжудлиги. 77. 010.11.00 Етим болалар Отаси ҳам, онаси ҳам вафот этган ёки улар суд қарорига биноан вафот этган деб эълон қилинган болалар. 78. 010.12.00 Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги ёки чекланганлиги, бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги ёхуд муомалага лаёқати чекланганлиги, болани тарбиялашдан ёки унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганлиги, шу жумладан, узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғуруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортганлиги ёхуд ота-она қарамоғи мавжуд бўлмаган бошқа ҳолатлар сабабли ота-она ёки ягона ота (она) қарамоғидан маҳрум бўлган болалар. 79. 010.13.00 Ота-оналарига нисбатан суд томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган болалар Ота-онанинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракати, боланинг назоратсиз ва қаровсиз қолдирилиши, тазйиқ ва зўравонлик ҳаракатлари ёки боланинг эҳтиёжларини эътиборсиз қолдириши туфайли ҳаёти ва соғлиғи хавф остида қолган болалар, шунингдек, ўз фарзандларининг ёки турмуш ўртоғининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир этган ота-оналарнинг болалари. 80. 010.14.00 Тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар Никоҳи бекор қилинган оила, турмуш ўртоғи вафот этган ёки вафот этган деб эълон қилинган, бедарак йўқолган ёки бедарак йўқолган деб топилган, ёлғиз ўзи бўла туриб, никоҳдан ўтмасдан болали бўлган ёхуд бошқа сабабларга кўра ота-оналардан бирининг ёлғиз ўзи бир ёки бир нечта болани тарбиялаётган оила. 81. 010.14.01 Ота-онаси ажрашган ва тарбияси билан фақат ота ёки она шуғулланадиган бола Ота-онаси ажрашган ҳамда тарбияси, парвариши ва таъминоти билан фақат ота ёки она шуғулланадиган бола (болалар). 82. 010.14.02 Ота-онаси ажрашган, лекин тарбияси билан ота-онаси шуғулланадиган бола Ота-онаси ажрашган, лекин тарбияси, парвариши ва таъминоти билан ота-онаси шуғулланадиган бола (болалар). 83. 010.14.03 Ота-онасидан бири вафот этган ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган ва тарбияси билан отаси ёки онаси шуғулланадиган бола Ота-онасидан бири вафот этган ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган, тарбияси ва таъминоти билан отаси ёки онаси шуғулланадиган бола (болалар). 84. 010.14.04 Ота-онасидан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган ва тарбияси билан отаси ёки онаси шуғулланадиган бола Ота-онасидан бири суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган, тарбияси ва таъминоти билан отаси ёки онаси шуғулланадиган бола (болалар). 85. 010.14.05 Отаси номаълум бўлган бола Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномада фақат онасининг сўзларига кўра киритилган ёки умуман киритилмаган, отаси номаълум бўлган бола (болалар). 86. 010.14.06 Ота-онаси қонуний асосда никоҳдан ўтмаган бола Ота-оналарнинг қонуний никоҳисиз туғилган бола 87. 010.15.00 Назоратсиз болалар Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаганни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик оқибатида хулқ-атвори назоратсиз қолган вояга етмаганлар. 88. 010.16.00 Қаровсиз болалар Аниқ яшаш жойи бўлмаган назоратсиз қолган вояга етмаганлар. 89. 011.00.00 Оғир (қийин) ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилалар Оғир ҳаётий (қийин ижтимоий) вазиятдаги оилалар, шу жумладан: 90. 011.01.00 Ижтимоий реестрга киритилган оила Ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра даромади қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган «давлат таъминотидаги оила» ва «камбағал оила» тоифасидаги оила ҳамда даромади қонунчилик ҳужжатларида белгиланган минимал истеъмол харажатларининг бир ярим бараваридан кам бўлган «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасидаги оила. 91. 011.02.00 Ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оила Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вояга етмаган фарзандларини таъминлаш, тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаётган ёки лозим даражада бажармаётган ёхуд уларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ёки улар билан шафқатсиз муомалада бўлаётган оила 92. 012.00.00 Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахслар. 93. 012.01.00 Ўн тўрт ёшгача бўлган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз она (ота), шунингдек, кўп болали ота-оналар 94. 012.02.00 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларни тамомлаб, касб-ҳунар эгаллаган ёшлар 95. 012.03.00 «Меҳрибонлик» уйлари битирувчилари, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат гранти бўйича таҳсил олган битирувчилари 96. 012.04.00 Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар орасидан ўрта махсус, профессионал ёки олий таълим ташкилотлари битирувчилари 97. 012.05.00 Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларидан мажбурий ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар 98. 012.06.00 Ногиронлиги бўлган шахслар 99. 012.07.00 Пенсиягача бўлган ёшдаги шахслар 100. 012.08.00 Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарори билан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар 101. 012.09.00 Одам савдосидан жабрланган шахслар

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарорига 2-ИЛОВА

Ижтимоий хизматлар

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Классификатор фаолиятнинг қисқача тавсифи ёки турли шаклларда амалга ошириладиган тадбирлар мажмуига эга ижтимоий хизматлар турларининг тизимлаштирилган рўйхатини ўзи ичига олади.

2. Ушбу Классификатор фуқаролар учун мажбурий бўлиб, идоравий мансублиги, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ижтимоий хизматларни тўғридан-тўғри, шартнома, субпудрат, давлат ижтимоий буюртмаси бўйича ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тартибда амалга оширувчи ижтимоий хизматлар соҳасидаги органлар ва ташкилотлар томонидан ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилишда, ижтимоий хизматлар кўрсатишни режалаштиришда, уларнинг ҳисобини юритиш ва молиялаштиришда, тегишли ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширишда мажбурий қўллаш учун мўлжалланган.

3. Ижтимоий хизматларга «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида ижтимоий хизматларни мониторинг қилиш, баҳолаш ва хизматларни кўрсатишнинг ҳар бир жараёни учун, шунингдек, ижтимоий хизмат кўрсатувчилар реестри ва ижтимоий хизматларни олувчилар реестрида қўлланиладиган код белгиланади.

4. Ушбу Классификаторда қуйидаги атама ва тушунчалардан фойдаланилади:

бошпана билан таъминлаш (яшаш) — белгиланган тартибда 24 соатдан ортиқ муддатга ижтимоий хизмат кўрсатиш марказида бўлиш учун койко-жой билан таъминлаш хизмати;

ижтимоий хизмат — хизматларга муҳтож шахсни турмуш сифатини яхшилашга, унинг жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, таълим, тиббий, реабилитация ва бошқа чора-тадбирлар комплекси;

ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази — аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш муассасалари ва ташкилотлари тизимида ижтимоий кузатиб бориш, маслаҳат (консультация) хизматлари, уйда хизмат кўрсатиш, кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш муассасалари, интернат муассасалари шаклида ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнини ташкил этиш ва кўрсатишни таъминлайдиган ташкилотлар (муассасалар);

ижтимоий ходим хизматлари — маълумот (ахборот) бериш, маслаҳат (консультация) бериш, манфаатларни ифодалаш (манфаатларни кўзлаб вакиллик қилиш), индивидуал ижтимоий ҳимоя режаси амалга оширилишини мониторинг қилиш;

маслаҳат (консультация) бериш — ҳаётий вазиятни таҳлил қилишда ёрдам бериш (асосий муаммоларни аниқлаш, жисмоний, руҳий, шахсий, интеллектуал ресурсларни сафарбар қилиш, қийинчиликларни мустақил равишда енгиб ўтиш учун мақбул воситалар диапазонини кенгайтириш, ўзига ишончни мустаҳкамлаш), шунингдек, оғир ҳаётий вазиятдан чиқиш учун индивидуал ижтимоий ҳимоя режасини тузиш хизмати;

маълумот (ахборот) бериш — аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари, шу жумладан, ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш, ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларнинг рўйхати ва манзиллари (алоқалари), ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш шартлари, пулли ижтимоий хизматлар учун тарифлар, бошқа турдаги ёрдам, ишлар, хизматлар тўғрисидаги хизмат.

2-боб. Ижтимоий хизматлар рўйхати

Т/р Хизмат коди Ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари шаклида ташкил этилган ижтимоий хизматлар Ижтимоий хизмат тури Ижтимоий хизмат кўрсатиш шакли 1 2 3 4 5 Бошпана билан таъминлаш (яшаш) бўйича кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахслар, жумладан, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 1. 001.01 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; маиший хизмат кўрсатиш; кийим-кечак ва пойабзал билан таъминлаш; тиббий ёрдам; комплекс реабилитация ва абилитация қилиш; ўқитиш; дори воситалари билан таъминлаш (тиббий кўрсатмаларга кўра); протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш; психологик хизматлар; дам олишни ташкил этиш; жамиятга реинтеграция қилиш; қариндошлар билан алоқаларни тиклаш; дафн этиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида 2. 001.02 Ногиронлиги бўлган аёллар учун «Ғамхўрлик» марказлари интернат муассасаларида 3. 001.03 Ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Ғамхўрлик» марказлари интернат муассасаларида 4. 001.04 Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари интернат муассасаларида 5. 001.05 Ихтисослаштирилган мактаблар ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун мактаб ва мактаб-интернатлар парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; ўқитиш; комплекс реабилитация қилиш; тиббий ёрдам; ногиронликнинг оғир шаклидаги болаларга қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳлари; касбга йўналтириш. интернат муассасаларида 6. 001.06 Паллиатив ёрдам бўйича стационар марказлар (вилоят онкология муассасалари таркибидаги паллиатив ёрдам бўлимлари) парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; психологик маслаҳат (консультация) бериш ва эмоционал қўллаб-қувватлаш; паллиатив ёрдам; дори воситалари билан таъминлаш (тиббий кўрсатмаларга кўра); дафн этиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида 7. 001.07 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг минтақалараро хоспис ва катталарга паллиатив ёрдам бўлими интернат муассасаларида 8. 001.08 Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг минтақалараро хоспис ва болаларга паллиатив ёрдам бўлими интернат муассасаларида Ўзгалар парваришига муҳтож кексаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш 9. 001.08 Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; даволаш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида 10. 001.09 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; дори воситалари билан таъминлаш (тиббий кўрсатмаларга кўра); ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болалар, ногиронликни белгилаш учун етарли бўлмаган жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 11. 002.01 Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; тиббий реабилитация; ижтимоий реабилитация; касбий реабилитация; жисмоний реабилитация; абилитация; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида 12. 002.02 Ривожланишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; таълим бериш; комплекс реабилитация қилиш; тиббий ёрдам; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш; ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш кўникмаларига ўргатиш; психологик хизматлар; мустақил ҳаётга тайёрлаш; ногиронликнинг оғир шаклидаги болаларга қисқа муддатли таълим ва тарбия беришга мўлжалланган «Ғамхўрлик» гуруҳлари; дам олишни ташкил этиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида Одам савдосидан жабрланганларга, шу жумладан, болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 13. 003.01 Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); хавфсизлигини таъминлаш; овқатланиш; психологик хизматлар; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; ўқитиш; реинтеграция қилиш ва мослаштириш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга, шу жумладан, болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 14. 004.01 Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); хавфсизлигини таъминлаш; овқатланиш; психологик хизматлар; психологик ёрдам; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; ўқитиш; реинтеграция ва мослаштириш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида 15. 004.02 Тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар учун шелтерлар бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; психологик хизматлар; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; қайта йўналтириш. интернат муассасаларида Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 16. 005.01 Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари ижтимоий реинтеграция; ижтимоий-психологик реабилитация; профилактика. интернат муассасаларида Психоактив моддаларга доимий қарам бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 17. 006.01 Наркология диспансерлари (Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Қорақалпоғистон Республикаси республика наркология диспансери, Тошкент шаҳар ва вилоятлар наркология диспансерлари) профилактика; диагностика ва даволаш; реабилитация; психоижтимоий қайта тикланиш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; заруратга кўра бошқа хизматлар турлари (меҳнат терапияси, касбга йўналтириш ва ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар). интернат муассасаларида 18. 006.02 Руҳий касалликларга чалинган шахслар учун мўлжалланган психиатрия муассасалари, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, тиббий-ижтимоий марказлар интернат муассасаларида Оғир ҳаётий вазиятларда бўлган болалар, шу жумладан, етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ота-оналарнинг фарзандлари, тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар, назоратсиз болалар, қаровсиз болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш 19. 007.01 «Ҳаёт мактаби» ижтимоий-реабилитация марказлари якка тартибдаги профилактика; бирламчи баҳолаш; комплекс баҳолаш; кеча-кундуз қабул қилиш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); хавфсизлигини таъминлаш; овқатланиш; қонуний ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш; тиббий ёрдам; психологик хизматлар; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; ижтимоий кузатиб бориш; реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш; мустақил ҳаётга тайёрлаш; вояга етмаганларни таълим муассасаларига кузатиб бориш; касбга йўналтиришни ташкил этиш; ихтисослаштирилган таълим муассасаларига жойлаштириш ва ташиш; ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, болаларни парвариш қилиш ва тарбиялаш кўникмаларига ўргатиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасалари 20. 007.02 Етим болалар ва ота-оналар қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шакллари (васийлик, ҳомийлик, оилага тарбияга (патронат) бериш, фарзандликка олиш, оилавий болалар уйи ва бошқалар) оилага тарбияга (патронат) бериш; фарзандликка олиш; болани янги шароитларга мослаштириш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; режали тиббий ёрдам; оилавий шароитларга яқинлаштирилган ҳолда болаларни парваришлаш ва тарбиялаш; болани оилани тарк этишга, шу жумладан, мустақил ҳаётга тайёрлаш; болаларни ўқитиш жараёнини мониторинг қилиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. уйда 21. 007.03 Болалар уйлари парваришлаш ва тарбиялаш; шахсий гигиена тадбирларини амалга ошириш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; ўқитиш; саломатликни қўллаб-қувватлаш; режали тиббий ёрдам; мустақил яшаш кўникмаларини ривожлантириш; психологик хизматлар; оилага ва жамиятга реинтеграция ва мослаштириш; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; комплекс реабилитация қилиш; қариндошлик алоқаларни, шу жумладан ота-оналар алоқаларни билан қўллаб-қувватлаш; ижтимоий мослашув; дам олиш ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш; ижтимоий кузатиб бориш (23 ёшга тўлгунга қадар қўллаб-қувватлаш); ҳолатга қараб ижтимоий хизматлар стандартларга мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасалари 22. 007.04 Меҳрибонлик уйлари интернат муассасаларида 23. 007.05 «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси парваришлаш ва тарбиялаш; шахсий гигиена тадбирларини амалга ошириш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; ўқитиш; саломатликни қўллаш-қувватлаш; режали тиббий ёрдам; мустақил яшаш кўникмаларини ривожлантириш; психологик хизматлар; оилага ва жамиятга реинтеграция ва мослаштириш; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; комплекс реабилитация қилиш; қариндошлик алоқаларни, шу жумладан ота-оналар алоқаларни билан қўллаб-қувватлаш; ижтимоий мослашув; дам олиш ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш; болани парваришлаш бўйича муқобил хизматлар; ижтимоий кузатиб бориш; ижтимоий етимлик профилактикаси; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида Боладан воз кечишга ёки уни ташлаб кетишга мойил бўлган эрта ёшдаги боласи бор аёллар ёки ҳомиладор аёлларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш 24. 008.01 Болалар уйлари ҳузуридаги «Оналар маскани» парваришлаш ва тарбиялаш; шахсий гигиена тадбирларини амалга ошириш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; саломатликни қўллаб-қувватлаш; тиббий ёрдамни олишга кўмаклашиш; мустақил яшаш кўникмаларини ривожлантириш; психологик хизматлар; болаларни парвариш қилиш кўникмаларини ўргатиш; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; комплекс реабилитация хизматлари; дам олиш ва ижодий қобилиятларни ривожлантириш; касбий кўникмаларни эгаллашга ёрдам бериш; қариндошлик алоқаларни қўллаб-қувватлаш; ижтимоийлашув; жамиятга реинтеграция қилиш ва мослашиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. интернат муассасаларида Бошпана билан таъминлашни назарда тутмайдиган ижтимоий хизматлар Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 25. 009.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; маслаҳат (консультация) бериш; кризисли маслаҳат (консультация) бериш; юридик маслаҳат (консультация) бериш; психологик хизмат; ижтимоий кузатиб бориш; қайта йўналтириш; ижтимоий ходим хизматлари. кундузи бўлиш парваришлаш; ҳамширалик парвариши; овқат тайёрлашга кўмак бериш; маиший хизмат кўрсатиш; жисмоний реабилитация; ўқитиш; ижтимоий кузатиб бориш; зарурий тиббий ёрдам кўрсатишда ёрдам бериш; тиббий кўрсатмаларга мувофиқ протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш; яшаш жойини мослаштириш; шахсий ассистент; профессионал шахсий ассистент; ижтимоий ходим хизматлари; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар уйда 26. 009.02 Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази (мобиль гуруҳлар) Ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш; реабилитация қилишнинг техник воситаларидан фойдаланишга ўргатиш; қонуний вакилларни мулоқот ва парваришлаш кўникмаларига ўргатиш; маълумот (ахборот) бериш и маслаҳат (консультация) бериш; дам олишни ташкил этиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. уйда ва кундузи бўлиш 27. 009.03 Паллиатив ёрдам бўйича стационар марказлар (вилоят онкология муассасалари таркибидаги паллиатив ёрдам бўлимлари) психологик ёрдам; психологик маслаҳат (консультация) бериш ва эмоционал қўллаб-қувватлаш; паллиатив парваришлаш. уйда Ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш 28. 010.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; маслаҳат (консультация) бериш; кризисли маслаҳат (консультация) бериш; юридик маслаҳат (консультация) бериш; психологик маслаҳат (консультация) бериш; ижтимоий кузатиб бориш; психологик ёрдам; қайта йўналтириш; танлаш ва жойлаштириш; ишга жойлаштириш, таълим олиш ва спорт билан шуғулланишга кўмаклашиш; тиббий кўрсатмаларга мувофиқ протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш; ижтимоий ходим хизматлари. кундузи бўлиш 29. 010.02 Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари (мобил гуруҳлар) реабилитация; мустақил яшаш кўникмаларини ривожлантириш; фойдали кўникмаларни ривожлантириш, ишга тайёрлаш, ишга жойлаштириш ва иш жойини сақлаб қолишда қўллаб-қувватлаш; қонуний вакилларни парвариш қилиш, мулоқот қилиш кўникмалари ва уларни уйда реабилитация қилиш асосларига ўргатиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. уйда кундузи бўлиш 30. 010.03 Ногиронлиги бўлган аёллар учун «Ғамхўрлик» марказлари маълумот (ахборот) бериш; комплекс реабилитация ва абилитация қилиш; оила аъзоларига ёки бошқа қонуний вакилларига соғлиғининг ҳолатида бузилишлар мавжуд бўлган, ногирон шахсларни парваришлаш, улар билан муомалада бўлиш кўникмаларини ва уй шароитида уларни реабилитация қилиш асосларини ўргатиш бўйича клуб ишини ташкил этиш. кундузи бўлиш 31. 010.04 Ногиронлиги бўлган эркаклар учун «Ғамхўрлик» марказлари 32. 010.05 Ногиронлиги бўлган болалар учун «Ғамхўрлик» марказлари маълумот (ахборот) бериш; комплекс реабилитация ва абилитация қилиш; оила аъзоларига ёки бошқа қонуний вакилларига соғлиғининг ҳолатида бузилишлар мавжуд бўлган, ногирон шахсларни парваришлаш, улар билан муомалада бўлиш кўникмаларини ва уй шароитида уларни реабилитация қилиш асосларини ўргатиш бўйича клуб ишини ташкил этиш. Одам савдосидан жабрланганларга, шу жумладан, болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 33. 011.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; психологик хизматлар; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; боланинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш; болани ота-онага қайтариш; болаларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари; ижтимоий ходим хизматлари; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи бўлиш Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга, шу жумладан, болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 34. 012.01 Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга қисқа рақамли туну-кун фаолият кўрсатувчи ишонч телефони хизмати (колл-марказ) муносабат билдириш ва маслаҳат (консультация) бериш (фаол тинглаш); бирламчи юридик маслаҳат; психологик қўллаб-қувватлаш; зарур ҳолатларда, фавқулодда хизматларга йўналтириш. маслаҳат (консультация) бериш хизматлари; 35. 012.02 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш маслаҳат (консультация) бериш; психологик хизматлар юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; тиббий ёрдам олишга кўмаклашиш; зўравонликдан жабрланганларнинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш; болани оиладан олиб қўйиш (юқори хавф ҳолатида) ва уни муқобил жойлаштириш; ҳимоя ордерини олишда ёрдам бериш; тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи бўлиш Психоактив моддаларга қарам бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 36. 013.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; ижтимоий хизматлар кўрсатувчи тегишли органлар ва ташкилотларга юбориш. кундузи бўлиш Боладан воз кетишга ёки уни ташлаб кетишга мойил бўлган эрта ёшдаги боласи бор аёллар ёки ҳомиладор аёлларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш 37. 014.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; маслаҳат (консультация) бериш; қайта йўналтириш. кундузи бўлиш Оғир ҳаётий вазиятларда бўлган болалар, шу жумладан, етим болалар, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ҳали ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган ота-оналарнинг фарзандлари, тўлиқ бўлмаган оилалардаги болалар, назоратсиз болалар, қаровсиз болалар, жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар, ногиронлиги бўлган болалар 38. 015.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; психологик хизматлар; юридик ёрдам ва маслаҳат (консультация) бериш; болаларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш; боланинг хавфсизлигини таъминлашга кўмаклашиш; болани оиладан олиб қўйиш (юқори хавф ҳолатида) ва уни муқобил жойлаштириш; ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги болаларни оилага жойлаштиришга кўмаклашиш, шу жумладан, васийлик ва ҳомийликни белгилаш, фарзандликка, оилага тарбияга (патронат) олиш, оилавий болалар уйини ташкил этиш ва уларга болаларни бериш, шунингдек, интернат муассасаларига бериш; оилани мустаҳкамлашга кўмаклашиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, шу жумладан, уларни мажбуриятларга жалб қилиш, ота-оналик ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш; фарзандликка олишга номзодлар бўлган шахсларни тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ўтишга кўмаклашиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи бўлиш 39. 015.02 Мактабгача таълим ташкилотларида қисқа муддатли гуруҳлар (ривожлантириш гуруҳи, инклюзив гуруҳлари, дам олиш ва байрам кунидаги гуруҳлари) болаларни ривожлантириш, тарбиялаш, ўқитиш, парвариш қилиш ва уларга қараб туриш масалаларида оилага ёрдам бериш; тенгдошлар ва катталар жамоасида ривожланиш ва ижтимоий мослашув; алоҳида эҳтиёжи бор болаларни бундай имконияти чекланмаган болалар билан биргаликда ўқитиш. кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш 40. 015.03 «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» Уюшмаси ёшларни кузатиб бориш (қўллаб-қувватлаш); ижтимоий етимликнинг олдини олиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш 41. 015.05 Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари касбга йўналтириш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш 42. 015.06 Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; махсус таълим; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш; «Ғамхўрлик» гуруҳларида комплекс хизматлар; ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни болаларни парваришлаш ва тарбиялаш кўникмаларига ўргатиш; психологик хизматлар; мустақил ҳаётга тайёрлаш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш 43. 015.07 Қўшма типдаги ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари 44. 015.08 Реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти 45. 015.09 Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар парваришлаш; бошпана билан таъминлаш (яшаш); овқатланиш; махсус таълим; 6-7 ёшдан бошлаб мактабдан олдинги тайёрлов гуруҳлари; ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кўникмаларини ўргатиш; «Ғамхўрлик» гуруҳларида комплекс хизматлар; ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни болаларни парваришлаш ва тарбиялаш кўникмаларига ўргатиш; психологик хизматлар; мустақил ҳаётга тайёрлаш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи ва (ёки) қисқа муддат бўлиш Фавқулодда вазиятлардан жабрланган ва уй-жойсиз қолган ёки ўзининг турар жойларида яшаш мумкин бўлмаган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 46. 016.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; психологик ёрдам ва эмоционал қўллаб-қувватлаш; юридик маслаҳат (консультация); вақтинчалик яшашга жойлаштириш; ижтимоий хизматлар стандартларига мувофиқ бошқа хизматлар. кундузи бўлиш Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларга болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш (болалардан ташқари) 47. 017.01 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; моддий ёрдам олишга кўмаклашиш. кундузи бўлиш 48. 017.02 Туман (шаҳар) ҳокимлари раҳбарлигидаги озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссиялар моддий ёрдам ажратиш. кундузи бўлиш 49. 017.03 Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари бир марталик моддий ёрдам бериш; юридик маслаҳат (консультация); психологик хизматлар; ишга жойлаштиришда ёрдам бериш; тиббий кўрикдан ўтишда кўмаклашиш; қайта йўналтириш. кундузи бўлиш Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган вояга етмаганлар шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш 50. 017.04 «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази маълумот (ахборот) бериш; ижтимоий кузатиб бориш; қайта йўналтириш. кундузи бўлиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламенти ва ижтимоий хизматларни кўрсатиш миллий стандартларига қўйиладиган талаблар*

I. Ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг маъмурий регламентига қўйиладиган талаблар

Маъмурий регламент қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

ижтимоий хизматнинг номи;

оғир ҳаётий вазиятни аниқлаш мезонлари;

ижтимоий хизматлардан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни тан олиш, ўзгартириш ва тугатишнинг маъмурий тартиб-таомиллари ва муддатлари;

ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг шартлари (бепул, пулли ёки қисман тўлаш орқали);

ижтимоий хизмат кўрсатувчилар фаолиятига қўйиладиган талаблар;

ижтимоий хизматдан фойдаланувчи томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар;

ижтимоий хизмат кўрсатувчиларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги), шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талабларни бузиш оқибатлари устидан шикоят қилиш механизмлари;

ижтимоий хизматларнинг шакли ва турларига қараб бошқа талаблар.

II. Ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг миллий стандартига қўйиладиган талаблар

Ижтимоий хизматларни кўрсатиш миллий стандарти қуйидагиларни ўз ичига қамраб олиши лозим:

ижтимоий хизматнинг номи;

ижтимоий хизматнинг тавсифи (таркиби), шу жумладан, унинг ҳажми;

ижтимоий хизматни кўрсатиш муддатлари;

ижтимоий хизматни кўрсатишнинг сифат кўрсаткичлари ва унинг натижаларини баҳолаш;

ижтимоий хизматни кўрсатиш шартлари;

ижтимоий хизматни кўрсатиш учун зарур бўлган бошқа ҳолатлар акс эттирилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 484-сон қарорига 4-ИЛОВА

2024 — 2026 йилларда ижтимоий хизматларни янада ривожлантириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш шакли Амалга ошириш муддати Масъул ижрочилар 1. Давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, вазирлик ва идоралар тизимида фаолият юритувчи бошқа тузилмалар учун аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига уларнинг индивидуал эҳтиёжларини аниқлаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш. Услубий қўлланма 2024 йил декабрь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 2. Агентлик тизимида БМТнинг манфаатдор тузилмалари билан биргаликда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат дастурларини шакллантиришнинг дастурий бюджетлаштиришни синовдан ўтказиш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш. Амалий чора-тадбирлар 2024-2025 йиллар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 3. Давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматларни кўрсатишда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ижтимоий хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш ва ижтимоий хизматларни молиялаштиришни назарда тутувчи меъёрларни тақдим этиш мақсадида ижтимоий хизматларни молиялаштириш меъёрларини ҳисоблаш услубини жорий этиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил апрель Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 4. Ижтимоий лойиҳаларни амалга оширувчи ва (ёки) ижтимоий соҳага инвестицияларни киритувчи тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар ва преференциялар берилишини назарда тутувчи миллий ижтимоий таксономияни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил июль Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5. Ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ҳимоя тизими муассасалари ва ташкилотлари турларининг классификаторини жорий этиш. Классификатор ташкилотларни ташкилий-ҳуқуқий шакли, хизматлар кўрсатиш шартлари, мақсади, хизматлар кўрсатиш усуллари ва бошқа шартларни ўз ичига олинишини назарда тутади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил август Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 6. Агентликка қуйидаги ҳуқуқларни бериш орқали комплекс баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, хавф остида бўлган гуруҳдаги оилаларнинг оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолишининг олдини олиш: ижтимоий хизматлардан фойдаланувчининг якка тартибдаги ишини очиш, юритиш, мониторинг қилиш ва ёпишни ўз ичига олган ҳолда кейс-менежмент усулини қўллаш тартибини белгилаш; ижтимоий ҳимояга бўлган эҳтиёжни белгиловчи ҳолатларнинг олдини олиш учун, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя чораларини белгилаш орқали рискларни бошқаришнинг яратилган тизимидан фойдаланиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил август Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 7. Ижтимоий хизмат кўрсатувчилар фаолиятини лицензиялаш ва (ёки) аккредитациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. Таҳлилий маълумотнома 2025 йил август Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги 8. Ижтимоий хизматларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш механизмини босқичма-босқич амалга ошириш, бунда мониторинг қилиш ва баҳолаш фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади: а) ижтимоий хизматлар мониторинги бўйича: ижтимоий хизматлар кўрсатувчилар тўғрисида маълумотларни тўплаш; ижтимоий хизматлар кўрсатувчилар фаолияти тўғрисидаги мониторинг маълумотларини ижтимоий хизматлар кўрсатилишининг тўлиқлиги ва ўз вақтида бажарилиши нуқтаи назаридан ижтимоий хизматлар кўрсатиш тартиби талаблари билан солиштириш; ижтимоий хизматлар кўрсатувчи томонидан ижтимоий хизматлар сифатини оширишга йўналтирилган қўшимча ресурсларни таҳлил қилиш; б) ижтимоий хизматларни баҳолаш бўйича: қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва ижтимоий хизматларнинг миллий стандартларига мувофиқ белгиланган ижтимоий хизматлар сифатига таъсир этувчи асосий омилларни назорат қилиш (объектив текшириш); ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг моддий ёки молиявий муаммоларини ҳал қилиш даражаси, ижтимоий ходимнинг ижтимоий хизмат кўрсатувчи билан ўзаро ҳамкорлиги натижасида ижтимоий хизматлар олувчининг биопсихосоциал, жисмоний ҳолатини яхшилаш даражаси, унинг ҳуқуқий, маиший ва бошқа муаммолари ҳал қилиниши жиҳатидан ижтимоий хизмат мақсадларига эришишни бевосита назорат қилиш орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2025 йил сентябрь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартнома ва ижтимоий контрактнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Қўшма қарор 2025 йил ноябрь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 10. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари классификаторини ишлаб чиқиш. Бунда ижтимоий ёрдам, ижтимоий таъминот, ижтимоий хизматлар, меҳнат бозорида фаол чора-тадбирларнинг барча турларини ва ижтимоий хусусиятга эга бошқа давлат томонидан қўллаб-қувватлашни, шу жумладан, имтиёзлар ва ижтимоий кафолатларни, уларни ҳисобга олиш, режалаштириш ва мониторинг қилишнинг ягона тамойилларини бирлаштириш, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимининг ахборот-маълумотнома функциясини амалга оширишни бирхиллаштириш назарда тутилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил февраль Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги 11. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларини аҳолига кўрсатиладиган ижтимоий хизматларни мониторинг қилиш ва баҳолашга жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2026 йил декабрь Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 6 август,

484-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.08.2024 й., 09/24/484/0592-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон; 19.08.2026 й., 09/26/447/0855-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KLASSIFIKATORI

ROʻYXATI

KLASSIFIKATORI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Aholining ehtiyojmand qatlamlari uchun davlat tomonidan kafolatlangan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Aholiga koʻrsatilayotgan ijtimoiy xizmatlar sifatini tubdan oshirish, sohani normativ-huquqiy va texnik jihatdan tartibga solish va ushbu sohada ilgʻor xalqaro standartlarga asoslangan mutlaqo yangi boshqaruv tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari klassifikatori 1-ilovaga muvofiq;

Ijtimoiy xizmatlar klassifikatori 2-ilovaga muvofiq;

Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish maʼmuriy reglamenti va ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish milliy standartlariga qoʻyiladigan talablar 3-ilovaga muvofiq;

2024 — 2026-yillarda ijtimoiy xizmatlarni yanada rivojlantirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishning quyidagi tartibi oʻrnatilsin:

a) shaxsning yozma arizasiga koʻra uning hayotiy vaziyatini baholash orqali aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifasiga mansubligi qonunchilikda belgilangan mezonlar asosida aniqlanadi.

Bunda axborot-maʼlumot xizmatlari, tezkor (shoshilinch) xizmatlar, odam savdosidan jabrlanganlarni qayta yoʻnaltirish yoki tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlanganlarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishda yozma ariza talab etilmaydi;

b) ijtimoiy xizmatlar keys-menejment usulini qoʻllagan holda oʻtkazilgan kompleks baholash natijalari, davlat tomonidan kafolatlangan ijtimoiy himoya dasturlari hamda Ijtimoiy xizmatlar klassifikatorida mavjud xizmatlar doirasida shakllantiriladigan va bajarilishi davlat organlari hamda tashkilotlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari uchun majburiy boʻlgan individual ijtimoiy himoya rejasidan kelib chiqib, ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma asosida koʻrsatiladi.

Bunda ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi va ijtimoiy xizmatlarni oluvchi yoki uning qonuniy vakili oʻrtasida ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma individual ijtimoiy himoya rejasi imzolangan sanadan boshlab bir hafta ichida tuziladi;

v) hayotiy vaziyatni baholash yoki ijtimoiy xizmatlarni olishdan bosh tortish shaxsning qonunchilik hujjatlarida belgilangan ijtimoiy imtiyozlar va kafolatlar bilan taʼminlanishiga taʼsir qilmaydi.

3. Belgilansinki, ijtimoiy xizmatlarning standartlarida belgilangan talablar ular davlat roʻyxatidan oʻtkazilgan, shu jumladan, ularga oʻzgartirish va (yoki) qoʻshimchalar kiritilgan vaqtdan boshlab olti oy oʻtgandan keyin majburiy etib belgilanadi.

4. Ijtimoiy himoya milliy agentligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:

ikki oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin;

2025-yil 1-fevralga qadar ogʻir hayotiy vaziyatni aniqlash mezonlari, ijtimoiy yordam va xizmatlar olish uchun taqdim etilishi lozim boʻlgan maʼlumot hamda hujjatlarni qayta koʻrib chiqish toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Qoʻchqorov va Z.B. Maxkamova zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 484-son qaroriga 1-ILOVA

Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Klassifikator aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari nomlarining tizimlashtirilgan toʻplamini oʻz ichiga oladi, unda ogʻir hayotiy vaziyatni keltirib chiqaradigan holatlarning qisqacha tavsifi mavjud.

2. Mazkur Klassifikator ijtimoiy xizmatlar sohasidagi organlar va tashkilotlar tomonidan ijtimoiy xizmatlar hamda yordam koʻrsatish toʻgʻrisida qarorlar qabul qilishda, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni rejalashtirishda, ularni hisobga olish va moliyalashtirishda, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish hamda tegishli axborot-tushuntirish ishlarini amalga oshirishda nodavlat notijorat tashkilotlari va tadbirkorlik subyektlarini jalb qilishda majburiy foydalanish uchun moʻljallangan.

3. Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ijtimoiy xizmatlarni monitoring qilish, baholash va koʻrsatishning har bir jarayoni uchun “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida, shuningdek, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilar reyestrida va ijtimoiy xizmatlarni oluvchilar reyestrida qoʻllaniladigan kod beriladi.

4. Ushbu Klassifikatorda quyidagi atama va tushunchalardan foydalaniladi:

ogʻir (qiyin) hayotiy vaziyat — qonunchilik hujjatlarida belgilangan asoslar (mezonlar) boʻyicha shaxsning (oilaning) normal yashash sharoitlarini obyektiv ravishda buzuvchi, uning hayoti va (yoki) salomatligi uchun xavf tugʻdiradigan vaziyatga olib keladigan, uning oqibatlarini bunday shaxs (oila) mustaqil ravishda bartaraf eta olmaydigan va muayyan (haqiqiy) individual ehtiyojni aniqlash, shu jumladan, nogironlik, oʻzini-oʻzi parvarish qila olmaslik, keksalik, uzoq muddatli davolanish (kasallik), ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlish, qarovsizlik, boshpanasizlik, tazyiq va zoʻravonlik, giyohvandlik, qashshoqlik, ishsizlik, internat muassasasida yoki ozodlikdan mahrum etish joylarida boʻlish va qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa holatlar asosida ijtimoiy xizmatlar va (yoki) yordam koʻrsatishni talab qiladigan holat (holatlar majmui);

uzoq vaqt davolanishda boʻlgan shaxs — qoida tariqasida toʻrt oy yoki undan koʻproq vaqt davomida davolanayotgan shaxs.

2-bob. Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari

T/r Kod Aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari nomlanishi Ogʻir (qiyin) hayotiy vaziyatni keltirib chiqaradigan holatlarning qisqacha tavsifi 1. 001.00.00 Oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxs Shaxsning kasalligi (shu jumladan, ijtimoiy ahamiyatli, ogʻir), jarohati, yoshi yoki nogironligi mavjudligi tufayli oʻziga oʻzi xizmat qilish, harakatlanish, yoʻlni topa olish, muloqot qilish, oʻz xatti-harakatini nazorat qilish, shuningdek, oʻqish va mehnat faoliyati bilan shugʻullanish qobiliyatini yoki imkoniyatini toʻliq yoxud qisman yoʻqotganligi. 2. 001.01.00 Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksa shaxs 3. 001.02.00 Oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan shaxs 4. 001.03.00 Oʻzgalar parvarishiga muhtoj barqaror ruhiy buzilishlari va xulq-atvor buzilishlari boʻlgan shaxs 5. 001.04.00 Oʻzgalar parvarishiga muhtoj ijtimoiy ahamiyatli kasalliklarga duchor boʻlgan shaxslar (bolalardan tashqari) 6. 001.05.00 Ogʻir kasalliklarga duchor boʻlgan va palliativ parvarishga muhtoj boʻlgan shaxslar (bolalardan tashqari) 7. 001.06.00 Uzoq vaqt davolanishda boʻlgan va oʻzgalar parvarishiga muhtoj shaxslar (keksa shaxslardan, nogironligi boʻlgan shaxslardan, ijtimoiy ahamiyatli kasalliklarga duchor boʻlganlardan, hamda palliativ parvarishga muhtoj boʻlgan shaxslardan, shuningdek, bolalardan tashqari) 8. 002.00.00 Nogironligi boʻlgan shaxs (nogironligi boʻlgan bolalardan tashqari) Ijtimoiy yordam va himoyaga, jamiyat va davlatning siyosiy, iqtisodiy, ijtimoiy hayotida boshqalar bilan birga teng toʻliq va samarali ishtirok etish uchun shart-sharoitlar yaratilishiga muhtojlikni keltirib chiqaradigan barqaror jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlar. 9. 003.00.00 Odam savdosidan jabrlangan shaxslar (bolalardan tashqari) Kuch bilan tahdid qilish yoki kuch ishlatish yoxud majburlashning boshqa shakllaridan foydalanish, oʻgʻirlash, firibgarlik, aldash, hokimiyatni suiisteʼmol qilish yoki vaziyatning qaltisligidan foydalanish orqali yoxud boshqa shaxsni nazorat qiluvchi shaxsning roziligini olish uchun toʻlovlar yoki manfaatdor etish evaziga ogʻdirib olish yoʻli bilan odamlardan foydalanish maqsadida ularni yollash, tashish, topshirish, yashirish yoki qabul qilish. 10. 004.00.00 Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlar (bolalardan tashqari) Xotin-qizlarga nisbatan jismoniy, ruhiy, jinsiy yoki iqtisodiy taʼsir oʻtkazish yoki bunday taʼsir oʻtkazish choralarini qoʻllash bilan tahdid qilish orqali ularning hayoti, sogʻligʻi, jinsiy daxlsizligi, shaʼni, qadr-qimmati va qonun bilan himoya qilinadigan boshqa huquqlari hamda erkinliklariga tajovuz qiladigan gʻayrihuquqiy harakat (harakatsizlik). 11. 005.00.00 Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslar Doimiy yoki vaqtincha yashash joyi boʻlmagan va yashash uchun moʻljallanmagan bino yoki inshootlarda (baraklar, omborxonalar, koʻp qavatli uylarning umumiy foydalanish joylari va boshqalar) yoxud jamoat joylarida (xiyobonlar, bogʻlar, vokzallar va shu kabi joylar) yashovchi shaxs. 12. 006.00.00 Psixoaktiv moddalarga qaram boʻlgan shaxslar (bolalardan tashqari) Psixoaktiv moddalarni (alkogol, zaharli moddalar, giyohvand vositalari, psixotrop moddalar, kuchli taʼsir etuvchi moddalar) isteʼmol qilish natijasida kelib chiqadigan, sogʻliq (hayot) uchun xavf tugʻdiradigan va ijtimoiy mavqeyini yoʻqotadigan hamda ijtimoiy yordamga muhtoj boʻlgan tana funksiyalarining buzilishi. 13. 007.00.00 Ogʻir (qiyin) hayotiy vaziyatga tushib qolgan ayollar Homilador yoki 3 yoshgacha bolalari boʻlgan, yuzaga kelgan ogʻir hayotiy vaziyat (erta, rejalashtirilmagan homiladorlik, yaqin qarindoshlar tomonidan tashlab ketilishi, otaning yordamisiz bolani tashlab ketishi, uni uysiz, moddiy resurslarsiz boʻlishi, har tomonlama yordam talab qiladigan muammolar) tufayli oʻz farzandidan voz kechish yoki tashlab ketish xavfi ostida boʻlgan ayollar. 14. 007.01.00 Homilador ayollar yoki bolani tashlab ketish yoxud tashlab ketishga moyil boʻlgan yosh bolali ayollar 15. 008.00.00 Favqulodda vaziyatlardan jabrlangan shaxslar Odamlar qurbon boʻlishiga, ularning sogʻligʻi yoki atrof tabiiy muhitga zarar yetishiga, jiddiy moddiy talafotlar keltirib chiqarishga hamda odamlarning hayot faoliyati sharoiti izdan chiqishiga olib kelishi mumkin boʻlgan yoki olib kelgan avariya, halokat, xavfli tabiiy hodisa, tabiiy yoki boshqa ofat, karantin va odamlar uchun xavfli boʻlgan boshqa yuqumli kasalliklarning tarqalishi natijasida muayyan hududda yuzaga kelgan vaziyatlar. 16. 008.01.00 Tabiiy xususiyatli favqulodda vaziyatlardan jabrlangan shaxslar 17. 008.02.00 Texnogen xususiyatli favqulodda vaziyatlardan jabrlangan shaxslar 18. 008.03.00 Ekologik xususiyatli favqulodda vaziyatlardan jabrlangan shaxslar 19. 009.00.00 Ozodlikdan mahrum qilish joylaridan ozod qilingan shaxslar Ozodlikdan mahrum qilish joylaridan yaqinda (uch oydan koʻp boʻlmagan) ozod qilingan hamda yashash joyi va (yoki) doimiy daromadga ega boʻlmagan, ijtimoiy moslashuvda qiyinchiliklarni boshdan kechirayotgan shaxslar. 20. 010.00.00 Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolgan bolalar Ogʻir hayotiy vaziyatga tushib qolish, shu jumladan: 21. 010.01.00 Doimiy oʻzgalar parvarishiga muhtoj nogironligi boʻlgan bola Barqaror jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlari tufayli davlat va jamiyat tomonidan ijtimoiy yordam koʻrsatilishiga hamda oʻz huquqlari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishiga muhtoj bola 22. 010.02.00 Doimiy oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan (belgilangan nogironligi boʻlmagan), ogʻir kasal bolalar Kasallik tufayli doimiy oʻzgalar parvarishiga muhtoj boʻlgan bolalar, jumladan: 23. 010.02.01 Harakatlar buzilishi va boshqa ogʻir buzilishlari boʻlgan bola Bosh va orqa miya jarohatlari hamda tugʻruq jarohatlari oqibatida bosh va orqa miya qon aylanishining ogʻir buzilishlari, periventrikulyar leykomalyatsiya, markaziy asab tizimining virusli infeksiyalari natijasida chuqur harakatlar buzilishi bilan asoratlangan holatlar. 24. 010.02.02 Jarrohlik amaliyotidan keyingi holatdagi bola Jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlar: ichki aʼzolar, suyak-mushak tizimi, miya qutisi, quloq-tomoq-burun aʼzolari va suyak-mushak tizimining tugʻma anomaliyasi (rivojlanish nuqsonlari va deformatsiyalarning ogʻir shakllari) bilan tugʻilgan chaqaloqlarda uzoq nazoratni va korreksiyani talab qiladigan holatlar. 25. 010.02.03 Biriktiruvchi toʻqimaning tizimli shikastlanishi boʻlgan bola Biriktiruvchi toʻqimaning tizimli shikastlanishi: tizimli qizil yugurik, dermatopolimiozit, tizimli boshlanuvchi yuvenil artriti, yuvenil revmatoid artriti va tugunchali periarteritning ogʻir turlari. 26. 010.02.04 Serebral falaj va boshqa falajli sindromlari boʻlgan bola Serebral falaj va boshqa falajli sindromlar (istisno: G81.0-G81.9-gemiplegiya, G83.1-oyoqlar monoplegiyasi va G83.2-qoʻl monoplegiyasi). 27. 010.02.05 Bolalar serebral falaji, periventrikulyar leykomalyatsiyasi boʻlgan bola Bolalar serebral falaji, periventrikulyar leykomalyatsiya (Istisno: G80.2-bolalar gemiplegiyasi). 28. 010.02.06 Qaytalanuvchi tutqanogʻi boʻlgan bola Tez-tez qaytalanuvchi tutqanoqning shaxs oʻzgarishi va aql pastligi bilan kechishi. 29. 010.02.07 Chuqur va ogʻir aqliy zaifligi boʻlgan bola Kelib chiqishi har xil boʻlgan aqliy zaiflikning chuqur va ogʻir turi. Autizm. 30. 010.02.08 Surunkali ogʻir shizofreniyasi boʻlgan bola Surunkali ogʻir shizofreniya va boshqa ruhiy buzilishlar, xulq-atvor buzilishlari. 31. 010.02.09 Poliomiyelit kasalligining ogʻir asoratlari boʻlgan bola Poliomiyelit kasalligining ogʻir asoratlari. 32. 010.02.10 Oʻtkir boʻshashgan shol boʻlgan bola Oʻtkir boʻshashgan shol. 33. 010.02.11 Tugʻma gidrotsefaliyasi boʻlgan bola Tugʻma gidrotsefaliya (kuchli miya qutisi gipertenziyasi, tez-tez takrorlanuvchi talvasa xurujlari, koʻz tubidagi asoratlar, parezlar, plegiyalar, aqliy, nutqiy, motor rivojlanishida orqada qolishlar). 34. 010.02.12 Koʻrish oʻtkirligi pasayishi boʻlgan bola Koʻrish oʻtkirligining yaxshi koʻradigan koʻzda 0 — 0,03 ga (korreksiya bilan) pasayishi. 35. 010.02.13 Surunkali nafas yetishmovchiligi boʻlgan bola Tugʻma va orttirilgan tusdagi surunkali bronx-oʻpka kasalliklarida II-III darajali turgʻun nafas yetishmovchiligi. Astmaning gormonga bogʻliq asoratli turi. 36. 010.02.14 Suyak va boshqa tayanch tizimi sili boʻlgan bola Tez-tez qaytalanuvchi oqma yaralar va funksional buzilishlar bilan kechadigan suyak va boshqa tayanch tizimi sili, silga qarshi dori vositalariga turgʻunligi boʻlgan, davolanish natija bermagan va palliativ davoga muhtoj boʻlgan sil kasalliklari; bosh miya faoliyatining keskin buzilishi bilan kechadigan sil meningoensefaliti, jarrohlik yoʻli bilan davolanishga hayotiy qarshi koʻrsatmalari boʻlgan, keskin funksional buzilishlar bilan kechadigan bosh va orqa miya tuberkulemalari. 37. 010.02.15 Turgʻun qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlari boʻlgan bola Jigarning tugʻma, irsiy, orttirilgan kasalliklarida kuchli turgʻun qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlar. 38. 010.02.16 Buyrak yetishmovchiligi boʻlgan bola Surunkali buyrak yetishmovchiligining III bosqichi. 39. 010.02.17 Yomon sifatli oʻsmalari boʻlgan bola Inkurabel yomon sifatli oʻsmalarning ogʻir shakli. 40. 010.02.18 Doimiy najas va siydikni tuta olmaydigan bola Bir necha bor jarrohlik amaliyotidan keyin tuzatib boʻlmaydigan doimiy najas va siydikni tuta olmaslik, yoʻgʻon, toʻgʻri ichak va orqa chiqaruv teshigining tugʻma va orttirilgan oqmalari, siydik tanosil aʼzolari oqmalari. 41. 010.02.19 Yaqqol qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlari boʻlgan bola Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi toʻqima kasalliklarida yaqqol qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlar: bir yoki ikkala oyoq va qoʻllarda tugʻma va orttirilgan ogʻir darajadagi skelet deformatsiyalari va amputatsion choʻltoqlar. 42. 010.02.20 Suyak-mushak tizimi kasalliklarida yaqqol qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlari boʻlgan bola Suyak-mushak tizimi va biriktiruvchi toʻqima kasalliklarida yaqqol qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlar: tayanch-harakat apparatining rivojlanish nuqsonlari tufayli mustaqil harakat va oʻziga-oʻzi xizmat qilish imkoniyati yoʻqligi. 43. 010.02.21 Qon aylanish tizimi tugʻma anomaliyalari boʻlgan bola Qon aylanish tizimi tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari, maʼlum bir yoshgacha operatsiya qilib boʻlmaydigan holatlar, yurak va yirik qon tomirlarida oʻtkazilgan jarrohlik amaliyotidan keyingi holatlar) ifodalangan darajadagi funksiya buzilishlari bilan. 44. 010.02.22 Ichki sekretsiya bezlari funksiyasining yetishmovchiligi: qandli diabeti boʻlgan bola Ichki sekretsiya bezlari funksiyasining yetishmovchiligi: qandli diabetning 1 turi (insulinga bogʻliq qandli diabet). 45. 010.02.23 Ichki sekretsiya bezlari funksiyasining yetishmovchiligi: qandsiz diabeti boʻlgan bola Ichki sekretsiya bezlari funksiyasining yetishmovchiligi: qandsiz diabet (pitiutrin-rezistent shakli), Itsengo-Kushinga sindromi, surunkali buyrak usti bezlarining boshqa buzilishlari (Adisson krizi), total adrenoektomiyadan keyingi holat, buyrak usti bezi poʻstlogʻining ogʻir tugʻma disfunksiyasi, somatotrop yetishmovchilik (gipofizar nanizm), tugʻma va orttirilgan gipotireozning ogʻir shakli, gipoparatireoz, tireotoksikoz. 46. 010.02.24 Miopatiya va boshqa irsiy neyrodegenerativ kasalliklari boʻlgan bola Miopatiyalar, orqa mushak atrofiyasi, tugallanmagan osteogenez, irsiy neyrodegenerativ kasalliklar — leykodistrofiya, gepatolentikulyar degeneratsiya. Ichki aʼzolar va tizimlarning ogʻir buzilishlari, psixomotor va nutqiy rivojlanishdagi buzilishlar bilan kechuvchi irsiy raxitsimon kasalliklar, Marfan sindromi va Elers-Danlo sindromi. 47. 010.02.25 Xromosoma buzilishlari boʻlgan bola Koʻplab tugʻma nuqsonlar, ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi xromosoma buzilishlari: Klaynfelter sindromi, Shershevskiy-Terner sindromi, Patau sindromi, Edvards sindromi va boshqalar. 48. 010.02.26 Oʻtkir va surunkali leykozlari boʻlgan bola Oʻtkir va surunkali leykozlar, gemoblastozlar, xavfli gistiotsitoz, miyelodisplastik sindromlar. 49. 010.02.27 Qon hosil qilish organlari tugʻma kasalliklari boʻlgan bola Qon hosil qilish organlari tugʻma va orttirilgan aplastik anemiyalari. 50. 010.02.28 Surunkali trombotsitopatiyalari boʻlgan bola Ogʻir gemorragik sindrom bilan kechuvchi, doimo qaytalanib turuvchi surunkali trombotsitopatiyalar, irsiy va orttirilgan shakllar, yiliga 3 marotabadan ortiq xuruj qiladigan gemorragik sindromlar. 51. 010.02.29 Gemofiliyasi boʻlgan bola Gemofiliya. 52. 010.02.30 Talassemiyasi boʻlgan bola Talassemiya. 53. 010.02.31 Tugʻma immunitet tanqisligi holatlari boʻlgan bola Tugʻma immunitet tanqisligi holatlari: ogʻir mujassamlashtirilgan antitanachalar yetishmovchiligi ustun boʻlgan immunitet tanqisligi holatlari, polimorfyadroli neytrofillar funksional buzilishlari, septik granulamatoz — jigar, oʻpka, limfa tugunlari va boshqa aʼzolarning qaytalanib turuvchi bakterial shikastlanishi bilan kechishi. 54. 010.02.32 OITS bilan kasallangan bola OITS — orttirilgan immunitet tanqisligi sindromining IV bosqichi bilan kasallangan bola. 55. 010.02.33 Bullyoz epirdemiolizi boʻlgan bola Bullyoz epirdemioliz bilan kasallangan bola. 56. 010.02.34 Kistozli fibrozi boʻlgan bola Kistozli fibroz (mukovissidoz): 7 yoshgacha boʻlgan bolalar doimiy yordamga muhtoj; 7 yoshdan katta bolalarda — ogʻir asoratli holatlarda. 57. 010.02.35 Pompe kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Pompe kasalligi. 58. 010.02.36 Goshe kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Goshe kasalligi. 59. 010.02.37 Fabri kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Fabri kasalligi. 60. 010.02.38 Krabbe kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Krabbe kasalligi. 61. 010.02.39 Niman-Pik kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Niman-Pik (A va V turi) kasalligi. 62. 010.02.40 Mukopolisaxaridozlari boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi irsiy glikogen toʻplanishi va glikosfingolipid metobolizmining buzilishi kasalliklari: Mukopolisaxaridozlar. 63. 010.02.41 Daun kasalligi boʻlgan bola Ichki aʼzolar faoliyatining buzilishlari, psixomotor va nutq rivojlanishida orqada qolish bilan kechuvchi Daun kasalligi. 64. 010.03.00 Ijtimoiy ahamiyatli kasalliklarga duchor boʻlgan va doimiy oʻzgalar parvarishiga muhtoj bolalar Ijtimoiy ahamiyatli kasalliklariga duchor boʻlgan hamda oʻzgalar parvarishiga muhtoj bolalar. 65. 010.03.01 Onkologiya kasalliklariga duchor boʻlgan bolalar 66. 010.03.02 Jinsiy yoʻl bilan oʻtadigan kasalliklarga duchor boʻlgan bolalar 67. 010.03.03 Moxov (lepra) kasalligiga duchor boʻlgan bolalar 68. 010.04.00 Nogironligi boʻlgan bola Barqaror jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) yoki ruhiy nuqsonlari tufayli hayotiy faoliyati cheklanganligi munosabati bilan davlat va jamiyat tomonidan ijtimoiy yordam koʻrsatilishiga hamda oʻz huquqlari va qonuniy manfaatlari himoya qilinishiga muhtojligi sababli hayot faoliyati cheklangan bolalar. 69. 010.05.00 Jismoniy va (yoki) ruhiy rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bola (nogironlikni belgilash uchun yetarli boʻlmagan) Nogironlikni belgilash uchun yetarli boʻlmagan jismoniy, aqliy, sensor (sezgi) va (yoki) ruhiy nuqsonlari boʻlgan bola. 70. 010.06.00 Odam savdosidan jabrlangan bolalar Odam savdosidan, bunday harakatga rozilik berganligi-bermaganligidan va jinoyat protsessida ishtirok etganligi-etmaganligidan qatʼi nazar, jabrlangan bolalar 71. 010.07.00 Zoʻravonlikning barcha shakllaridan jabrlangan — zoʻravonlik qurbonlari boʻlgan bolalar Jismoniy zoʻravonlik, jinsiy zoʻravonlik, ruhiy zoʻravonlik, gʻamxoʻrlik koʻrsatmaslik, ekspluatatsiya qilish va taʼqib etish (bulling) kabi zoʻravonlik shakllaridan jabrlangan bolalar. 72. 010.08.00 Ozodlikdan mahrum qilish joylaridan ozod qilingan voyaga yetmaganlar Yaqinda ozodlikdan (uch oydan koʻp boʻlmagan) mahrum qilish joylaridan ozod qilingan va ijtimoiy moslashishda qiyinchiliklarni boshdan kechirayotgan voyaga yetmaganlar. 73. 010.09.00 Jinoyat sodir etgan voyaga yetmaganlar 74. 010.09.01 Jinoyat sodir etgan va jinoiy javobgarlikning eng kichik yoshiga yetmagan bolalar Jinoiy javobgarlikka tortish mumkin boʻlgan yoshga yetmagan voyaga yetmagan shaxs tomonidan ijtimoiy xavfli qilmish sodir etish. 75. 010.09.02 Sud tomonidan ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jazo tayinlagan jinoyat sodir etgan voyaga yetmaganlar Jinoiy javobgarlik yoshiga yetgan voyaga yemagan shaxs tomonidan jinoyat sodir etilishi, bunda sud tomonidan ozodlikdan mahrum qilish bilan bogʻliq boʻlmagan jazoning tayinlanishi. 76. 010.10.00 Jinoyat qurbonlari yoki guvohlari boʻlgan voyaga yetmaganlar (zoʻravonlik qurboni boʻlgan bolalardan tashqari) Voyaga yetmagan shaxsga nisbatan ijtimoiy xavfli qilmish sodir etish natijasida maʼnaviy, jismoniy yoki mulkiy zarar yetkazgan holda jinoyat protsessida jabrlanuvchi deb tan olingan voyaga yetmagan shaxslar. Voyaga yetmagan shaxsda jinoyat ishida aniqlanishi kerak boʻlgan holatlar toʻgʻrisida maʼlumotning mavjudligi. 77. 010.11.00 Yetim bolalar Otasi ham, onasi ham vafot etgan yoki ular sud qaroriga binoan vafot etgan deb eʼlon qilingan bolalar. 78. 010.12.00 Ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar Ota-onalik huquqidan mahrum qilinganligi yoki cheklanganligi, bedarak yoʻqolgan yoki muomalaga layoqatsiz deb topilganligi yoxud muomalaga layoqati cheklanganligi, bolani tarbiyalashdan yoki uning huquq va manfaatlarini himoya qilishdan boʻyin tovlaganligi, shu jumladan, uzrsiz sabablarga koʻra oʻz bolasini tugʻuruqxona yoki boshqa davolash muassasasidan, tarbiya, aholini ijtimoiy himoyalash muassasasi va shunga oʻxshash boshqa muassasalardan olishdan bosh tortganligi yoxud ota-ona qaramogʻi mavjud boʻlmagan boshqa holatlar sababli ota-ona yoki yagona ota (ona) qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar. 79. 010.13.00 Ota-onalariga nisbatan sud tomonidan ota-onalik huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinmagan bolalar Ota-onaning gʻayriijtimoiy xatti-harakati, bolaning nazoratsiz va qarovsiz qoldirilishi, tazyiq va zoʻravonlik harakatlari yoki bolaning ehtiyojlarini eʼtiborsiz qoldirishi tufayli hayoti va sogʻligʻi xavf ostida qolgan bolalar, shuningdek, oʻz farzandlarining yoki turmush oʻrtogʻining hayoti yoki sogʻligʻiga qarshi qasddan jinoyat sodir etgan ota-onalarning bolalari. 80. 010.14.00 Toʻliq boʻlmagan oilalardagi bolalar Nikohi bekor qilingan oila, turmush oʻrtogʻi vafot etgan yoki vafot etgan deb eʼlon qilingan, bedarak yoʻqolgan yoki bedarak yoʻqolgan deb topilgan, yolgʻiz oʻzi boʻla turib, nikohdan oʻtmasdan bolali boʻlgan yoxud boshqa sabablarga koʻra ota-onalardan birining yolgʻiz oʻzi bir yoki bir nechta bolani tarbiyalayotgan oila. 81. 010.14.01 Ota-onasi ajrashgan va tarbiyasi bilan faqat ota yoki ona shugʻullanadigan bola Ota-onasi ajrashgan hamda tarbiyasi, parvarishi va taʼminoti bilan faqat ota yoki ona shugʻullanadigan bola (bolalar). 82. 010.14.02 Ota-onasi ajrashgan, lekin tarbiyasi bilan ota-onasi shugʻullanadigan bola Ota-onasi ajrashgan, lekin tarbiyasi, parvarishi va taʼminoti bilan ota-onasi shugʻullanadigan bola (bolalar). 83. 010.14.03 Ota-onasidan biri vafot etgan yoki sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilingan va tarbiyasi bilan otasi yoki onasi shugʻullanadigan bola Ota-onasidan biri vafot etgan yoki sud tomonidan vafot etgan deb eʼlon qilingan, tarbiyasi va taʼminoti bilan otasi yoki onasi shugʻullanadigan bola (bolalar). 84. 010.14.04 Ota-onasidan biri sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan va tarbiyasi bilan otasi yoki onasi shugʻullanadigan bola Ota-onasidan biri sud tomonidan bedarak yoʻqolgan deb topilgan, tarbiyasi va taʼminoti bilan otasi yoki onasi shugʻullanadigan bola (bolalar). 85. 010.14.05 Otasi nomaʼlum boʻlgan bola Tugʻilganlik toʻgʻrisidagi guvohnomada faqat onasining soʻzlariga koʻra kiritilgan yoki umuman kiritilmagan, otasi nomaʼlum boʻlgan bola (bolalar). 86. 010.14.06 Ota-onasi qonuniy asosda nikohdan oʻtmagan bola Ota-onalarning qonuniy nikohisiz tugʻilgan bola 87. 010.15.00 Nazoratsiz bolalar Ota-ona yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan voyaga yetmaganni taʼminlash, tarbiyalash va unga taʼlim berish boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarishdan boʻyin tovlaganlik yoki lozim darajada bajarmaganlik oqibatida xulq-atvori nazoratsiz qolgan voyaga yetmaganlar. 88. 010.16.00 Qarovsiz bolalar Aniq yashash joyi boʻlmagan nazoratsiz qolgan voyaga yetmaganlar. 89. 011.00.00 Ogʻir (qiyin) hayotiy vaziyatga tushib qolgan oilalar Ogʻir hayotiy (qiyin ijtimoiy) vaziyatdagi oilalar, shu jumladan: 90. 011.01.00 Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila Oʻziga bogʻliq boʻlmagan sabablarga koʻra daromadi qonunchilik hujjatlarida belgilangan minimal isteʼmol xarajatlaridan kam boʻlgan “davlat taʼminotidagi oila” va “kambagʻal oila” toifasidagi oila hamda daromadi qonunchilik hujjatlarida belgilangan minimal isteʼmol xarajatlarining bir yarim baravaridan kam boʻlgan “kambagʻallik chegarasidagi oila” toifasidagi oila. 91. 011.02.00 Ijtimoiy jihatdan xavfli ahvolda boʻlgan oila Ota-ona yoki ota-ona oʻrnini bosuvchi shaxslar voyaga yetmagan farzandlarini taʼminlash, tarbiyalash va ularga taʼlim berish boʻyicha oʻz majburiyatlarini bajarishdan boʻyin tovlayotgan yoki lozim darajada bajarmayotgan yoxud ularning xulq-atvoriga salbiy taʼsir koʻrsatayotgan yoki ular bilan shafqatsiz muomalada boʻlayotgan oila 92. 012.00.00 Ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng sharoitlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslar Ish topishda qiynalayotgan va mehnat bozorida teng sharoitlarda raqobatlasha olmaydigan shaxslar. 93. 012.01.00 Oʻn toʻrt yoshgacha boʻlgan bolalari, nogironligi boʻlgan bolalari boʻlgan yolgʻiz ona (ota), shuningdek, koʻp bolali ota-onalar 94. 012.02.00 Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim tashkilotlari, kasb-hunar maktablari, kollejlar va texnikumlarni tamomlab, kasb-hunar egallagan yoshlar 95. 012.03.00 “Mehribonlik” uylari bitiruvchilari, shuningdek, oliy taʼlim muassasalarining davlat granti boʻyicha tahsil olgan bitiruvchilari 96. 012.04.00 Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar orasidan oʻrta maxsus, professional yoki oliy taʼlim tashkilotlari bitiruvchilari 97. 012.05.00 Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Milliy gvardiya, Davlat xavfsizlik xizmati qoʻshinlaridan majburiy harbiy xizmatdan boʻshatilgan shaxslar 98. 012.06.00 Nogironligi boʻlgan shaxslar 99. 012.07.00 Pensiyagacha boʻlgan yoshdagi shaxslar 100. 012.08.00 Jazoni ijro etish muassasalaridan ozod qilingan yoki sud qarori bilan tibbiy yoʻsindagi majburlov choralari qoʻllanilgan shaxslar 101. 012.09.00 Odam savdosidan jabrlangan shaxslar

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 484-son qaroriga 2-ILOVA

Ijtimoiy xizmatlar

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Klassifikator faoliyatning qisqacha tavsifi yoki turli shakllarda amalga oshiriladigan tadbirlar majmuiga ega ijtimoiy xizmatlar turlarining tizimlashtirilgan roʻyxatini oʻzi ichiga oladi.

2. Ushbu Klassifikator fuqarolar uchun majburiy boʻlib, idoraviy mansubligi, tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar ijtimoiy xizmatlarni toʻgʻridan-toʻgʻri, shartnoma, subpudrat, davlat ijtimoiy buyurtmasi boʻyicha yoki qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa tartibda amalga oshiruvchi ijtimoiy xizmatlar sohasidagi organlar va tashkilotlar tomonidan ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish toʻgʻrisida qaror qabul qilishda, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni rejalashtirishda, ularning hisobini yuritish va moliyalashtirishda, tegishli axborot-tushuntirish ishlarini amalga oshirishda majburiy qoʻllash uchun moʻljallangan.

3. Ijtimoiy xizmatlarga “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimida ijtimoiy xizmatlarni monitoring qilish, baholash va xizmatlarni koʻrsatishning har bir jarayoni uchun, shuningdek, ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar reyestri va ijtimoiy xizmatlarni oluvchilar reyestrida qoʻllaniladigan kod belgilanadi.

4. Ushbu Klassifikatorda quyidagi atama va tushunchalardan foydalaniladi:

boshpana bilan taʼminlash (yashash) — belgilangan tartibda 24 soatdan ortiq muddatga ijtimoiy xizmat koʻrsatish markazida boʻlish uchun koyko-joy bilan taʼminlash xizmati;

ijtimoiy xizmat — xizmatlarga muhtoj shaxsni turmush sifatini yaxshilashga, uning jamiyat hayotida boshqa fuqarolar bilan ishtirok etishi uchun teng imkoniyatlar yaratishga va (yoki) oʻzining asosiy hayotiy ehtiyojlarini mustaqil ravishda taʼminlash imkoniyatlarini kengaytirishga qaratilgan huquqiy, iqtisodiy, psixologik, taʼlim, tibbiy, reabilitatsiya va boshqa chora-tadbirlar kompleksi;

ijtimoiy xizmat koʻrsatish markazi — aholini ijtimoiy himoya qilish muassasalari va tashkilotlari tizimida ijtimoiy kuzatib borish, maslahat (konsultatsiya) xizmatlari, uyda xizmat koʻrsatish, kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish muassasalari, internat muassasalari shaklida ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish jarayonini tashkil etish va koʻrsatishni taʼminlaydigan tashkilotlar (muassasalar);

ijtimoiy xodim xizmatlari — maʼlumot (axborot) berish, maslahat (konsultatsiya) berish, manfaatlarni ifodalash (manfaatlarni koʻzlab vakillik qilish), individual ijtimoiy himoya rejasi amalga oshirilishini monitoring qilish;

maslahat (konsultatsiya) berish — hayotiy vaziyatni tahlil qilishda yordam berish (asosiy muammolarni aniqlash, jismoniy, ruhiy, shaxsiy, intellektual resurslarni safarbar qilish, qiyinchiliklarni mustaqil ravishda yengib oʻtish uchun maqbul vositalar diapazonini kengaytirish, oʻziga ishonchni mustahkamlash), shuningdek, ogʻir hayotiy vaziyatdan chiqish uchun individual ijtimoiy himoya rejasini tuzish xizmati;

maʼlumot (axborot) berish — aholini ijtimoiy himoya qilish masalalari, shu jumladan, ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilarning roʻyxati va manzillari (aloqalari), ijtimoiy xizmatlar va yordam koʻrsatish shartlari, pulli ijtimoiy xizmatlar uchun tariflar, boshqa turdagi yordam, ishlar, xizmatlar toʻgʻrisidagi xizmat.

2-bob. Ijtimoiy xizmatlar roʻyxati

T/r Xizmat kodi Ijtimoiy xizmat koʻrsatish markazlari shaklida tashkil etilgan ijtimoiy xizmatlar Ijtimoiy xizmat turi Ijtimoiy xizmat koʻrsatish shakli 1 2 3 4 5 Boshpana bilan taʼminlash (yashash) boʻyicha koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlar Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan shaxslar, jumladan, oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan nogironligi boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 1. 001.01 Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; maishiy xizmat koʻrsatish; kiyim-kechak va poyabzal bilan taʼminlash; tibbiy yordam; kompleks reabilitatsiya va abilitatsiya qilish; oʻqitish; dori vositalari bilan taʼminlash (tibbiy koʻrsatmalarga koʻra); protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash; psixologik xizmatlar; dam olishni tashkil etish; jamiyatga reintegratsiya qilish; qarindoshlar bilan aloqalarni tiklash; dafn etish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida 2. 001.02 Nogironligi boʻlgan ayollar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari internat muassasalarida 3. 001.03 Nogironligi boʻlgan erkaklar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari internat muassasalarida 4. 001.04 Nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari internat muassasalarida 5. 001.05 Ixtisoslashtirilgan maktablar va alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun maktab va maktab-internatlar parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; oʻqitish; kompleks reabilitatsiya qilish; tibbiy yordam; nogironlikning ogʻir shaklidagi bolalarga qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlari; kasbga yoʻnaltirish. internat muassasalarida 6. 001.06 Palliativ yordam boʻyicha statsionar markazlar (viloyat onkologiya muassasalari tarkibidagi palliativ yordam boʻlimlari) parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; psixologik maslahat (konsultatsiya) berish va emotsional qoʻllab-quvvatlash; palliativ yordam; dori vositalari bilan taʼminlash (tibbiy koʻrsatmalarga koʻra); dafn etish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida 7. 001.07 Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining mintaqalararo xospis va kattalarga palliativ yordam boʻlimi internat muassasalarida 8. 001.08 Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining mintaqalararo xospis va bolalarga palliativ yordam boʻlimi internat muassasalarida Oʻzgalar parvarishiga muhtoj keksalarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 9. 001.08 Keksalar, nogironligi boʻlgan shaxslar, urush va mehnat faxriylari uchun sanatoriylar parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; davolash; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida 10. 001.09 Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; dori vositalari bilan taʼminlash (tibbiy koʻrsatmalarga koʻra); ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida Nogironligi boʻlgan shaxslar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan bolalar, nogironlikni belgilash uchun yetarli boʻlmagan jismoniy va (yoki) ruhiy rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 11. 002.01 Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi hamda uning hududiy markazlari parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; tibbiy reabilitatsiya; ijtimoiy reabilitatsiya; kasbiy reabilitatsiya; jismoniy reabilitatsiya; abilitatsiya; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida 12. 002.02 Rivojlanishida jismoniy yoki ruhiy nuqsonlari boʻlgan bolalar uchun davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; taʼlim berish; kompleks reabilitatsiya qilish; tibbiy yordam; oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish koʻnikmalarini oʻrgatish; ota-onalarni yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni, bolalarni parvarish qilish va tarbiyalash koʻnikmalariga oʻrgatish; psixologik xizmatlar; mustaqil hayotga tayyorlash; nogironlikning ogʻir shaklidagi bolalarga qisqa muddatli taʼlim va tarbiya berishga moʻljallangan “Gʻamxoʻrlik” guruhlari; dam olishni tashkil etish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida Odam savdosidan jabrlanganlarga, shu jumladan, bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 13. 003.01 Odam savdosi jabrdiydalariga yordam berish boʻyicha respublika reabilitatsiya markazi parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); xavfsizligini taʼminlash; ovqatlanish; psixologik xizmatlar; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; oʻqitish; reintegratsiya qilish va moslashtirish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga, shu jumladan, bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 14. 004.01 Ayollarni reabilitatsiya qilish va moslashtirish respublika markazi hamda uning hududiy markazlari parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); xavfsizligini taʼminlash; ovqatlanish; psixologik xizmatlar; psixologik yordam; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; oʻqitish; reintegratsiya va moslashtirish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida 15. 004.02 Tazyiq va zoʻravonlikka uchragan ayollar uchun shelterlar boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; psixologik xizmatlar; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; qayta yoʻnaltirish. internat muassasalarida Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 16. 005.01 Ichki ishlar organlarining muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan shaxslarni reabilitatsiya qilish markazlari ijtimoiy reintegratsiya; ijtimoiy-psixologik reabilitatsiya; profilaktika. internat muassasalarida Psixoaktiv moddalarga doimiy qaram boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 17. 006.01 Narkologiya dispanserlari (Respublika ixtisoslashtirilgan narkologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazining Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika narkologiya dispanseri, Toshkent shahar va viloyatlar narkologiya dispanserlari) profilaktika; diagnostika va davolash; reabilitatsiya; psixoijtimoiy qayta tiklanish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; zaruratga koʻra boshqa xizmatlar turlari (mehnat terapiyasi, kasbga yoʻnaltirish va ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar). internat muassasalarida 18. 006.02 Ruhiy kasalliklarga chalingan shaxslar uchun moʻljallangan psixiatriya muassasalari, davlat va xususiy tibbiyot muassasalari, tibbiy-ijtimoiy markazlar internat muassasalarida Ogʻir hayotiy vaziyatlarda boʻlgan bolalar, shu jumladan, yetim bolalar, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, ota-onalik huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinmagan ota-onalarning farzandlari, toʻliq boʻlmagan oilalardagi bolalar, nazoratsiz bolalar, qarovsiz bolalarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 19. 007.01 “Hayot maktabi” ijtimoiy-reabilitatsiya markazlari yakka tartibdagi profilaktika; birlamchi baholash; kompleks baholash; kecha-kunduz qabul qilish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); xavfsizligini taʼminlash; ovqatlanish; qonuniy huquq va manfaatlarni himoya qilish; tibbiy yordam; psixologik xizmatlar; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; ijtimoiy kuzatib borish; reabilitatsiya qilish va ijtimoiy moslashtirish; mustaqil hayotga tayyorlash; voyaga yetmaganlarni taʼlim muassasalariga kuzatib borish; kasbga yoʻnaltirishni tashkil etish; ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalariga joylashtirish va tashish; ota-onalarni yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni, bolalarni parvarish qilish va tarbiyalash koʻnikmalariga oʻrgatish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalari 20. 007.02 Yetim bolalar va ota-onalar qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni joylashtirishning oilaviy shakllari (vasiylik, homiylik, oilaga tarbiyaga (patronat) berish, farzandlikka olish, oilaviy bolalar uyi va boshqalar) oilaga tarbiyaga (patronat) berish; farzandlikka olish; bolani yangi sharoitlarga moslashtirish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; rejali tibbiy yordam; oilaviy sharoitlarga yaqinlashtirilgan holda bolalarni parvarishlash va tarbiyalash; bolani oilani tark etishga, shu jumladan, mustaqil hayotga tayyorlash; bolalarni oʻqitish jarayonini monitoring qilish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. uyda 21. 007.03 Bolalar uylari parvarishlash va tarbiyalash; shaxsiy gigiyena tadbirlarini amalga oshirish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; oʻqitish; salomatlikni qoʻllab-quvvatlash; rejali tibbiy yordam; mustaqil yashash koʻnikmalarini rivojlantirish; psixologik xizmatlar; oilaga va jamiyatga reintegratsiya va moslashtirish; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; kompleks reabilitatsiya qilish; qarindoshlik aloqalarni, shu jumladan ota-onalar aloqalarni bilan qoʻllab-quvvatlash; ijtimoiy moslashuv; dam olish va ijodiy qobiliyatlarni rivojlantirish; ijtimoiy kuzatib borish (23 yoshga toʻlgunga qadar qoʻllab-quvvatlash); holatga qarab ijtimoiy xizmatlar standartlarga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalari 22. 007.04 Mehribonlik uylari internat muassasalarida 23. 007.05 “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” uyushmasi parvarishlash va tarbiyalash; shaxsiy gigiyena tadbirlarini amalga oshirish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; oʻqitish; salomatlikni qoʻllash-quvvatlash; rejali tibbiy yordam; mustaqil yashash koʻnikmalarini rivojlantirish; psixologik xizmatlar; oilaga va jamiyatga reintegratsiya va moslashtirish; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; kompleks reabilitatsiya qilish; qarindoshlik aloqalarni, shu jumladan ota-onalar aloqalarni bilan qoʻllab-quvvatlash; ijtimoiy moslashuv; dam olish va ijodiy qobiliyatlarni rivojlantirish; bolani parvarishlash boʻyicha muqobil xizmatlar; ijtimoiy kuzatib borish; ijtimoiy yetimlik profilaktikasi; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida Boladan voz kechishga yoki uni tashlab ketishga moyil boʻlgan erta yoshdagi bolasi bor ayollar yoki homilador ayollarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 24. 008.01 Bolalar uylari huzuridagi “Onalar maskani” parvarishlash va tarbiyalash; shaxsiy gigiyena tadbirlarini amalga oshirish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; salomatlikni qoʻllab-quvvatlash; tibbiy yordamni olishga koʻmaklashish; mustaqil yashash koʻnikmalarini rivojlantirish; psixologik xizmatlar; bolalarni parvarish qilish koʻnikmalarini oʻrgatish; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; kompleks reabilitatsiya xizmatlari; dam olish va ijodiy qobiliyatlarni rivojlantirish; kasbiy koʻnikmalarni egallashga yordam berish; qarindoshlik aloqalarni qoʻllab-quvvatlash; ijtimoiylashuv; jamiyatga reintegratsiya qilish va moslashish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. internat muassasalarida Boshpana bilan taʼminlashni nazarda tutmaydigan ijtimoiy xizmatlar Oʻzgalarning parvarishiga muhtoj boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 25. 009.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; maslahat (konsultatsiya) berish; krizisli maslahat (konsultatsiya) berish; yuridik maslahat (konsultatsiya) berish; psixologik xizmat; ijtimoiy kuzatib borish; qayta yoʻnaltirish; ijtimoiy xodim xizmatlari. kunduzi boʻlish parvarishlash; hamshiralik parvarishi; ovqat tayyorlashga koʻmak berish; maishiy xizmat koʻrsatish; jismoniy reabilitatsiya; oʻqitish; ijtimoiy kuzatib borish; zaruriy tibbiy yordam koʻrsatishda yordam berish; tibbiy koʻrsatmalarga muvofiq protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash; yashash joyini moslashtirish; shaxsiy assistent; professional shaxsiy assistent; ijtimoiy xodim xizmatlari; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar uyda 26. 009.02 Ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash markazi (mobil guruhlar) Oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish koʻnikmalarini oʻrgatish; reabilitatsiya qilishning texnik vositalaridan foydalanishga oʻrgatish; qonuniy vakillarni muloqot va parvarishlash koʻnikmalariga oʻrgatish; maʼlumot (axborot) berish i maslahat (konsultatsiya) berish; dam olishni tashkil etish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. uyda va kunduzi boʻlish 27. 009.03 Palliativ yordam boʻyicha statsionar markazlar (viloyat onkologiya muassasalari tarkibidagi palliativ yordam boʻlimlari) psixologik yordam; psixologik maslahat (konsultatsiya) berish va emotsional qoʻllab-quvvatlash; palliativ parvarishlash. uyda Nogironligi boʻlgan shaxslar, shu jumladan, nogironligi boʻlgan bolalarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 28. 010.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; maslahat (konsultatsiya) berish; krizisli maslahat (konsultatsiya) berish; yuridik maslahat (konsultatsiya) berish; psixologik maslahat (konsultatsiya) berish; ijtimoiy kuzatib borish; psixologik yordam; qayta yoʻnaltirish; tanlash va joylashtirish; ishga joylashtirish, taʼlim olish va sport bilan shugʻullanishga koʻmaklashish; tibbiy koʻrsatmalarga muvofiq protez-ortopediya moslamalari va reabilitatsiya qilishning texnik vositalari bilan taʼminlash; ijtimoiy xodim xizmatlari. kunduzi boʻlish 29. 010.02 Nogironligi boʻlgan shaxslarni reabilitatsiya qilish va protezlash milliy markazi hamda uning hududiy markazlari (mobil guruhlar) reabilitatsiya; mustaqil yashash koʻnikmalarini rivojlantirish; foydali koʻnikmalarni rivojlantirish, ishga tayyorlash, ishga joylashtirish va ish joyini saqlab qolishda qoʻllab-quvvatlash; qonuniy vakillarni parvarish qilish, muloqot qilish koʻnikmalari va ularni uyda reabilitatsiya qilish asoslariga oʻrgatish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. uyda kunduzi boʻlish 30. 010.03 Nogironligi boʻlgan ayollar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari maʼlumot (axborot) berish; kompleks reabilitatsiya va abilitatsiya qilish; oila aʼzolariga yoki boshqa qonuniy vakillariga sogʻligʻining holatida buzilishlar mavjud boʻlgan, nogiron shaxslarni parvarishlash, ular bilan muomalada boʻlish koʻnikmalarini va uy sharoitida ularni reabilitatsiya qilish asoslarini oʻrgatish boʻyicha klub ishini tashkil etish. kunduzi boʻlish 31. 010.04 Nogironligi boʻlgan erkaklar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari 32. 010.05 Nogironligi boʻlgan bolalar uchun “Gʻamxoʻrlik” markazlari maʼlumot (axborot) berish; kompleks reabilitatsiya va abilitatsiya qilish; oila aʼzolariga yoki boshqa qonuniy vakillariga sogʻligʻining holatida buzilishlar mavjud boʻlgan, nogiron shaxslarni parvarishlash, ular bilan muomalada boʻlish koʻnikmalarini va uy sharoitida ularni reabilitatsiya qilish asoslarini oʻrgatish boʻyicha klub ishini tashkil etish. Odam savdosidan jabrlanganlarga, shu jumladan, bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 33. 011.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; psixologik xizmatlar; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; bolaning xavfsizligini taʼminlashga koʻmaklashish; bolani ota-onaga qaytarish; bolalarni joylashtirishning muqobil shakllari; ijtimoiy xodim xizmatlari; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi boʻlish Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga, shu jumladan, bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 34. 012.01 Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga qisqa raqamli tunu-kun faoliyat koʻrsatuvchi ishonch telefoni xizmati (koll-markaz) munosabat bildirish va maslahat (konsultatsiya) berish (faol tinglash); birlamchi yuridik maslahat; psixologik qoʻllab-quvvatlash; zarur holatlarda, favqulodda xizmatlarga yoʻnaltirish. maslahat (konsultatsiya) berish xizmatlari; 35. 012.02 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish maslahat (konsultatsiya) berish; psixologik xizmatlar yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; tibbiy yordam olishga koʻmaklashish; zoʻravonlikdan jabrlanganlarning xavfsizligini taʼminlashga koʻmaklashish; bolani oiladan olib qoʻyish (yuqori xavf holatida) va uni muqobil joylashtirish; himoya orderini olishda yordam berish; tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarning huquq va manfaatlarini himoya qilishga koʻmaklashish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi boʻlish Psixoaktiv moddalarga qaram boʻlgan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 36. 013.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi tegishli organlar va tashkilotlarga yuborish. kunduzi boʻlish Boladan voz ketishga yoki uni tashlab ketishga moyil boʻlgan erta yoshdagi bolasi bor ayollar yoki homilador ayollarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish 37. 014.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; maslahat (konsultatsiya) berish; qayta yoʻnaltirish. kunduzi boʻlish Ogʻir hayotiy vaziyatlarda boʻlgan bolalar, shu jumladan, yetim bolalar, ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalar, hali ota-onalik huquqidan mahrum qilish toʻgʻrisida qaror qabul qilinmagan ota-onalarning farzandlari, toʻliq boʻlmagan oilalardagi bolalar, nazoratsiz bolalar, qarovsiz bolalar, jismoniy va (yoki) ruhiy rivojlanishida nuqsonlari boʻlgan bolalar, nogironligi boʻlgan bolalar 38. 015.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; psixologik xizmatlar; yuridik yordam va maslahat (konsultatsiya) berish; bolalarning qonuniy huquq va manfaatlarini himoya qilish; bolaning xavfsizligini taʼminlashga koʻmaklashish; bolani oiladan olib qoʻyish (yuqori xavf holatida) va uni muqobil joylashtirish; ijtimoiy himoyaga muhtoj toifadagi bolalarni oilaga joylashtirishga koʻmaklashish, shu jumladan, vasiylik va homiylikni belgilash, farzandlikka, oilaga tarbiyaga (patronat) olish, oilaviy bolalar uyini tashkil etish va ularga bolalarni berish, shuningdek, internat muassasalariga berish; oilani mustahkamlashga koʻmaklashish, ota-onalarning masʼuliyatini oshirish, shu jumladan, ularni majburiyatlarga jalb qilish, ota-onalik huquqlarini tiklashga koʻmaklashish; farzandlikka olishga nomzodlar boʻlgan shaxslarni tutingan ota-onalarni tayyorlash kurslarini oʻtishga koʻmaklashish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi boʻlish 39. 015.02 Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida qisqa muddatli guruhlar (rivojlantirish guruhi, inklyuziv guruhlari, dam olish va bayram kunidagi guruhlari) bolalarni rivojlantirish, tarbiyalash, oʻqitish, parvarish qilish va ularga qarab turish masalalarida oilaga yordam berish; tengdoshlar va kattalar jamoasida rivojlanish va ijtimoiy moslashuv; alohida ehtiyoji bor bolalarni bunday imkoniyati cheklanmagan bolalar bilan birgalikda oʻqitish. kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish 40. 015.03 “SOS — Oʻzbekiston bolalar mahallalari” Uyushmasi yoshlarni kuzatib borish (qoʻllab-quvvatlash); ijtimoiy yetimlikning oldini olish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish 41. 015.05 Imkoniyatlari cheklangan shaxslar uchun ixtisoslashtirilgan kasb-hunar maktablari kasbga yoʻnaltirish; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish 42. 015.06 Davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; maxsus taʼlim; oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish koʻnikmalarini oʻrgatish; “Gʻamxoʻrlik” guruhlarida kompleks xizmatlar; ota-onalarni yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni bolalarni parvarishlash va tarbiyalash koʻnikmalariga oʻrgatish; psixologik xizmatlar; mustaqil hayotga tayyorlash; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish 43. 015.07 Qoʻshma tipdagi ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkilotlari 44. 015.08 Reabilitatsiya markaziga ega boʻlgan davlat koʻp tarmoqli ixtisoslashtirilgan maktabgacha taʼlim tashkiloti 45. 015.09 Alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktablar va maktab-internatlar parvarishlash; boshpana bilan taʼminlash (yashash); ovqatlanish; maxsus taʼlim; 6-7 yoshdan boshlab maktabdan oldingi tayyorlov guruhlari; oʻziga oʻzi xizmat koʻrsatish koʻnikmalarini oʻrgatish; “Gʻamxoʻrlik” guruhlarida kompleks xizmatlar; ota-onalarni yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni bolalarni parvarishlash va tarbiyalash koʻnikmalariga oʻrgatish; psixologik xizmatlar; mustaqil hayotga tayyorlash; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi va (yoki) qisqa muddat boʻlish Favqulodda vaziyatlardan jabrlangan va uy-joysiz qolgan yoki oʻzining turar joylarida yashash mumkin boʻlmagan shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 46. 016.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; psixologik yordam va emotsional qoʻllab-quvvatlash; yuridik maslahat (konsultatsiya); vaqtinchalik yashashga joylashtirish; ijtimoiy xizmatlar standartlariga muvofiq boshqa xizmatlar. kunduzi boʻlish Ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan shaxslarga bolalarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish (bolalardan tashqari) 47. 017.01 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; moddiy yordam olishga koʻmaklashish. kunduzi boʻlish 48. 017.02 Tuman (shahar) hokimlari rahbarligidagi ozodlikdan mahrum etish jazosini oʻtab boʻlgan fuqarolarning ijtimoiy moslashuviga koʻmaklashish boʻyicha “dastlabki ijtimoiy-moddiy yordam paketi”ni berish masalasini koʻrib chiquvchi idoralararo doimiy komissiyalar moddiy yordam ajratish. kunduzi boʻlish 49. 017.03 Tuman (shahar) hokimliklari huzuridagi ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan shaxslarni reabilitatsiya qilish va ijtimoiy moslashtirish markazlari bir martalik moddiy yordam berish; yuridik maslahat (konsultatsiya); psixologik xizmatlar; ishga joylashtirishda yordam berish; tibbiy koʻrikdan oʻtishda koʻmaklashish; qayta yoʻnaltirish. kunduzi boʻlish Ozodlikdan mahrum etish joylaridan ozod qilingan voyaga yetmaganlar shaxslarga ijtimoiy xizmat koʻrsatish 50. 017.04 “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazi maʼlumot (axborot) berish; ijtimoiy kuzatib borish; qayta yoʻnaltirish. kunduzi boʻlish

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 484-son qaroriga 3-ILOVA

Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti va ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish milliy standartlariga qoʻyiladigan talablar*

I. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga qoʻyiladigan talablar

Maʼmuriy reglament quyidagilarni oʻz ichiga olishi lozim:

ijtimoiy xizmatning nomi;

ogʻir hayotiy vaziyatni aniqlash mezonlari;

ijtimoiy xizmatlardan foydalanishga boʻlgan huquqni tan olish, oʻzgartirish va tugatishning maʼmuriy tartib-taomillari va muddatlari;

ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning shartlari (bepul, pulli yoki qisman toʻlash orqali);

ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatiga qoʻyiladigan talablar;

ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchi tomonidan taqdim etilishi lozim boʻlgan hujjatlar;

ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilarning harakati (harakatsizligi), shuningdek, ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishga qoʻyiladigan talablarni buzish oqibatlari ustidan shikoyat qilish mexanizmlari;

ijtimoiy xizmatlarning shakli va turlariga qarab boshqa talablar.

II. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishning milliy standartiga qoʻyiladigan talablar

Ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatish milliy standarti quyidagilarni oʻz ichiga qamrab olishi lozim:

ijtimoiy xizmatning nomi;

ijtimoiy xizmatning tavsifi (tarkibi), shu jumladan, uning hajmi;

ijtimoiy xizmatni koʻrsatish muddatlari;

ijtimoiy xizmatni koʻrsatishning sifat koʻrsatkichlari va uning natijalarini baholash;

ijtimoiy xizmatni koʻrsatish shartlari;

ijtimoiy xizmatni koʻrsatish uchun zarur boʻlgan boshqa holatlar aks ettiriladi.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 484-son qaroriga 4-ILOVA

2024 — 2026-yillarda ijtimoiy xizmatlarni yanada rivojlantirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish shakli Amalga oshirish muddati Masʼul ijrochilar 1. Davlat organlari va tashkilotlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, vazirlik va idoralar tizimida faoliyat yurituvchi boshqa tuzilmalar uchun aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalariga ularning individual ehtiyojlarini aniqlash boʻyicha uslubiy tavsiyalar ishlab chiqish. Uslubiy qoʻllanma 2024-yil dekabr Ijtimoiy himoya milliy agentligi 2. Agentlik tizimida BMTning manfaatdor tuzilmalari bilan birgalikda aholini ijtimoiy himoya qilish boʻyicha davlat dasturlarini shakllantirishning dasturiy budjetlashtirishni sinovdan oʻtkazish boʻyicha qoʻshma loyihani amalga oshirish. Amaliy chora-tadbirlar 2024-2025-yillar Ijtimoiy himoya milliy agentligi 3. Davlat tomonidan kafolatlangan ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatishda tashkiliy-huquqiy shaklidan qatʼiy nazar ijtimoiy xizmatlarni koʻrsatuvchi tashkilotlarning ishtirok etish imkoniyatlarini kengaytirish va ijtimoiy xizmatlarni moliyalashtirishni nazarda tutuvchi meʼyorlarni taqdim etish maqsadida ijtimoiy xizmatlarni moliyalashtirish meʼyorlarini hisoblash uslubini joriy etish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil aprel Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 4. Ijtimoiy loyihalarni amalga oshiruvchi va (yoki) ijtimoiy sohaga investitsiyalarni kirituvchi tadbirkorlik subyektlariga imtiyozlar va preferensiyalar berilishini nazarda tutuvchi milliy ijtimoiy taksonomiyani ishlab chiqish va tasdiqlash. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil iyul Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi 5. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi ijtimoiy himoya tizimi muassasalari va tashkilotlari turlarining klassifikatorini joriy etish. Klassifikator tashkilotlarni tashkiliy-huquqiy shakli, xizmatlar koʻrsatish shartlari, maqsadi, xizmatlar koʻrsatish usullari va boshqa shartlarni oʻz ichiga olinishini nazarda tutadi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil avgust Ijtimoiy himoya milliy agentligi 6. Agentlikka quyidagi huquqlarni berish orqali kompleks baholash mexanizmlarini takomillashtirish, shuningdek, xavf ostida boʻlgan guruhdagi oilalarning ogʻir ijtimoiy ahvolga tushib qolishining oldini olish: ijtimoiy xizmatlardan foydalanuvchining yakka tartibdagi ishini ochish, yuritish, monitoring qilish va yopishni oʻz ichiga olgan holda keys-menejment usulini qoʻllash tartibini belgilash; ijtimoiy himoyaga boʻlgan ehtiyojni belgilovchi holatlarning oldini olish uchun, shu jumladan, ijtimoiy himoya choralarini belgilash orqali risklarni boshqarishning yaratilgan tizimidan foydalanish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil avgust Ijtimoiy himoya milliy agentligi 7. Ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchilar faoliyatini litsenziyalash va (yoki) akkreditatsiyalash boʻyicha takliflar ishlab chiqish va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritish. Tahliliy maʼlumotnoma 2025-yil avgust Ijtimoiy himoya milliy agentligi 8. Ijtimoiy xizmatlarning samaradorligi va natijadorligini monitoring qilish va baholash mexanizmini bosqichma-bosqich amalga oshirish, bunda monitoring qilish va baholash faoliyati quyidagilarni oʻz ichiga oladi: a) ijtimoiy xizmatlar monitoringi boʻyicha: ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilar toʻgʻrisida maʼlumotlarni toʻplash; ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchilar faoliyati toʻgʻrisidagi monitoring maʼlumotlarini ijtimoiy xizmatlar koʻrsatilishining toʻliqligi va oʻz vaqtida bajarilishi nuqtai nazaridan ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish tartibi talablari bilan solishtirish; ijtimoiy xizmatlar koʻrsatuvchi tomonidan ijtimoiy xizmatlar sifatini oshirishga yoʻnaltirilgan qoʻshimcha resurslarni tahlil qilish; b) ijtimoiy xizmatlarni baholash boʻyicha: qonunchilik hujjatlari talablari va ijtimoiy xizmatlarning milliy standartlariga muvofiq belgilangan ijtimoiy xizmatlar sifatiga taʼsir etuvchi asosiy omillarni nazorat qilish (obyektiv tekshirish); ijtimoiy xizmatdan foydalanuvchining moddiy yoki moliyaviy muammolarini hal qilish darajasi, ijtimoiy xodimning ijtimoiy xizmat koʻrsatuvchi bilan oʻzaro hamkorligi natijasida ijtimoiy xizmatlar oluvchining biopsixosotsial, jismoniy holatini yaxshilash darajasi, uning huquqiy, maishiy va boshqa muammolari hal qilinishi jihatidan ijtimoiy xizmat maqsadlariga erishishni bevosita nazorat qilish orqali ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish samaradorligi natijalarini tahlil qilish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2025-yil sentabr Ijtimoiy himoya milliy agentligi, manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Ijtimoiy xizmatlar koʻrsatish toʻgʻrisidagi shartnoma va ijtimoiy kontraktning namunaviy shakllarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Qoʻshma qaror 2025-yil noyabr Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqobatni rivojlantirish va isteʼmolchilar huquqlarini himoya qilish qoʻmitasi 10. Aholini ijtimoiy himoya qilish chora-tadbirlari klassifikatorini ishlab chiqish. Bunda ijtimoiy yordam, ijtimoiy taʼminot, ijtimoiy xizmatlar, mehnat bozorida faol chora-tadbirlarning barcha turlarini va ijtimoiy xususiyatga ega boshqa davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlashni, shu jumladan, imtiyozlar va ijtimoiy kafolatlarni, ularni hisobga olish, rejalashtirish va monitoring qilishning yagona tamoyillarini birlashtirish, “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimining axborot-maʼlumotnoma funksiyasini amalga oshirishni birxillashtirish nazarda tutiladi. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil fevral Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Iqtisodiyot va moliya vazirligi, Raqamli texnologiyalar vazirligi 11. Nodavlat notijorat tashkilotlari va tadbirkorlik subyektlarini aholiga koʻrsatiladigan ijtimoiy xizmatlarni monitoring qilish va baholashga jalb etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Normativ-huquqiy hujjat loyihasi 2026-yil dekabr Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Adliya vazirligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 6-avgust,

484-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 07.08.2024-y., 09/24/484/0592-son; 02.02.2026-y., 09/26/35/0101-son; 22.05.2026-y., 09/26/271/0529-son; 19.08.2026-y., 09/26/447/0855-son)

lex.uz