📅 2024-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 6-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 6 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 6 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 6 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМА
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини аниқлаш тизимини самарали йўлга қўйиш, ижтимоий ҳимояни маҳалла даражасида манзилли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарори билан:
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларнинг аризаларини онлайн қабул қилиш 28 та туман (шаҳар)да эксперимент тариқасида йўлга қўйилганлиги;
«маҳалла еттилиги» томонидан маҳаллада ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли муаммоларини ягона саволнома асосида (кейинги ўринларда — ягона саволнома) аниқлаш тизими йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
маҳаллаларда фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бирламчи ўрганилади;
ягона саволнома асосида аниқланган муаммолар «Рақамли маҳалла» платформасида шакллантирилади ҳамда «маҳалла еттилиги»нинг тегишли электрон платформаларига фуқаро билан индивидуал тартибда ишлаш учун буюртма шаклида юборилади;
ягона саволнома асосида шакллантирилган буюртмага мувофиқ «маҳалла еттилиги» томонидан фуқароларнинг муаммолари атрофлича ўрганилади, таҳлил қилинади ва зарур чоралар кўрилади.
3. Қуйидагилар:
Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ягона саволнома намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
а) қуйидаги ҳолатларда ягона саволнома асосида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ижтимоий-иқтисодий ёрдам (хизмат) кўрсатиш ишлари ташкил қилинади:
фуқаронинг мурожаатига асосан;
уйма-уй юриш орқали;
бошқа фуқаролар томонидан шахснинг ижтимоий-иқтисодий ёрдамга (хизматга) муҳтожлиги тўғрисида хабар берилганда;
б) ягона саволнома:
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан «Рақамли маҳалла» платформаси негизида алоҳида модул сифатида юритилади;
«маҳалла еттилиги» томонидан фойдаланиладиган мавжуд электрон платформалар «Рақамли маҳалла» платформаси билан ўзаро интеграция қилинади.
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда 2024 йил 1 октябрга қадар «Рақамли маҳалла» платформасида «маҳалла еттилиги»нинг ягона саволномаси натижасида аниқланган муаммолар бўйича буюртмаларни шакллантириш ҳамда ушбу буюртмаларни масъул вазирлик ва идораларга йўналтириш имконини берувчи «Ягона саволнома» модулининг ишга туширилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда «маҳалла еттилиги» фаолиятини ягона саволнома асосида ташкил этишга қаратилган малака ошириш дастурини қабул қилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қ.Қ. Куранбаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 486-сон қарорига 1-ИЛОВА
Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш тартиби тўғрисидаги
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «маҳалла еттилиги» томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ;
«Рақамли маҳалла» платформаси — «маҳалла еттилиги» томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот;
ягона саволнома — аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бирламчи аниқлашда фойдаланиладиган анкета-саволнома шакли.
3. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи «маҳалла еттилиги» томонидан ягона саволномага асосан бирламчи ўрганилади.
4. «Маҳалла еттилиги» томонидан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволномага асосан мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ аниқланади ва бартараф этилади.
2-боб. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этишда масъул давлат органлари ва ташкилотларнинг вазифалари
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси:
ягона саволнома асосида маҳаллалардаги хонадонлар ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ишларини ташкил қилади;
«Рақамли маҳалла» платформасида «Ягона саволнома» модулини юритади ва доимий мониторинг қилади;
«маҳалла еттилиги»нинг «Рақамли маҳалла» платформасидан фойдаланиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратади ва унинг юритилишини назорат қилади;
«маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан аниқланган ҳамда масъул ташкилотларга йўналтирилган муаммолар ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ижобий ҳал этилишини таъминлайди.
6. «Маҳалла еттилиги»нинг юқори турувчи давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — юқори турувчи ташкилот):
ягона саволнома асосида маҳаллалардаги хонадонлар ва фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини аниқлаш ишларини ташкил қилади;
«маҳалла еттилиги»нинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;
«маҳалла еттилиги» вакилларининг билим ва кўникмаларини тизимли ошириб боради;
«маҳалла еттилиги» ишини методик қўллаб-қувватлайди;
«маҳалла еттилиги» томонидан ягона саволнома асосида аниқланган муаммоларни таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
3-боб. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш
7. Фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида икки босқичда ўрганилади:
биринчи босқичда — ягона саволномага асосан аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини бирламчи ўрганиш ва тегишли «маҳалла еттилиги» вакилига буюртмани шакллантириш;
иккинчи босқичда — бирламчи ўрганиш натижасида аниқланган муаммолардан келиб чиққан ҳолда, комплекс ўрганиш ишларини ташкил қилиш.
8. Ягона саволномага асосан бирламчи ўрганиш уйма-уй юриш орқали, фуқаронинг мурожаати, шу жумладан, бошқа фуқаролар томонидан шахснинг ижтимоий-иқтисодий ёрдамга (хизматга) муҳтожлиги тўғрисидаги хабарига асосан ўтказилади.
9. Ягона саволномага асосан бирламчи ўрганиш натижасида фуқарода муаммо ва/ёки ёрдамга муҳтожлиги аниқланмаса, фуқарони ўрганиш ишлари шу босқичнинг ўзида якунланади.
Бунда ягона саволномага асосан бирламчи ўрганиш ўтказишга фуқаро томонидан розилик билдирилмаган тақдирда, ягона саволнома бўйича ўрганиш ўтказилмайди.
10. «Маҳалла еттилиги» томонидан фуқароларнинг ягона саволнома асосида аниқланган муаммолари аҳоли билан индивидуал тартибда ишлаш учун икки иш куни ичида «Рақамли маҳалла» платформасида буюртма шакллантирилади ва тегишлигига кўра «маҳалла еттилиги»нинг тегишли электрон платформасига юборилади.
11. Шакллантирилган буюртмадан келиб чиқиб, «маҳалла еттилиги» вакиллари ўзларининг идоравий саволномасидан фойдаланган ҳолда ўн беш кун муддатда муаммони атрофлича ўрганади.
12. «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан аниқланган муаммо «маҳалла еттилиги» вакилларининг ваколатлари доирасига кирадиган бўлса, қонунчиликда белгиланган муддатда муаммони ҳал этиш чорасини кўради.
13. Аниқланган муаммо «маҳалла еттилиги» вакилларининг ваколатлари доирасига кирмаган тақдирда, буюртма «маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига йўналтиради.
14. «Маҳалла еттилиги» томонидан давлат органлари ва ташкилотларига йўналтирилган буюртмаси натижаларини «маҳалла еттилиги»нинг тегишли масъуллари томонидан «Рақамли маҳалла» платформасига киритиш мажбурий ҳисобланади.
15. Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ягона саволнома асосида бир календарь йилда камида бир марта ўрганилади.
16. Ягона саволнома бўйича аниқланган муаммолар ва уларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисидаги маълумотлар бир йил давомида платформада актив ҳолатда сақланади.
17. «Маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан буюртма давлат органлари ва ташкилотларига нотўғри юборилган тақдирда, маҳалла раиси томонидан ушбу буюртма қайтариб олинади ҳамда бу тўғрисида фуқарога қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма (электрон) хабар берилади.
4-боб. «Маҳалла еттилиги» вакилларининг рейтинги
18. «Маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган буюртмалар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва юқори турувчи ташкилотлар томонидан мониторинг қилиб борилади.
19. Мониторинг натижаси бўйича «маҳалла еттилиги»нинг рейтинги юритилади.
20. «Маҳалла еттилиги»нинг рейтинги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан юқори турувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда юритилади ва эълон қилинади.
5-боб. «Рақамли маҳалла» платформасида ишлаш ва маълумотлар алмашиш
21. «Маҳалла еттилиги» вакиллари унинг юқори турувчи ташкилоти томонидан «Рақамли маҳалла» платформасидан узлуксиз фойдаланиш учун мобил планшет ёки компьютер техник қурилмалари билан таъминланади.
22. «Рақамли маҳалла» платформасида «маҳалла еттилиги» вакилларининг ҳар бири учун алоҳида шахсий кабинет очилади.
23. «Маҳалла еттилиги» вакилининг шахсий кабинетида ўзининг ва фуқароларнинг шахсга доир маълумотлари кўринади.
24. «Рақамли маҳалла» платформасидаги ягона саволнома модули:
шахсга доир маълумотлар бўйича ягона саволномани тўлдириш ва таҳрир қилиш;
«маҳалла еттилиги» вакилларига йўналтириш;
«маҳалла еттилиги» вакиллари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларига юбориладиган буюртмани шакллантириш ва юбориш ҳамда унинг ижроси устидан реал вақт режимида назорат (мониторинг) қилиш имконияти яратилади.
25. «Рақамли маҳалла» платформасидаги «маҳалла еттилиги» вакилларига тегишли идоравий маълумотлар, ҳисоботлар шакллари, шунингдек, улар томонидан киритиладиган маълумотлар тўплами ушбу «маҳалла еттилиги»нинг юқори турувчи ташкилоти билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
26. «Рақамли маҳалла» платформасидаги шахсга доир маълумотлар хизмат доирасида фойдаланиладиган маълумотлар тоифаси ҳисобланади ва ушбу маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ҳамда уларга ишлов бериш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
27. «Маҳалла еттилиги» вакили «Рақамли маҳалла» платформасидан фақат ўзига тегишли маълумотлар (ягона саволнома натижаси, буюртмалар ва бошқа) билан ишлаши ҳамда унинг ҳисоботларни шакллантириши мумкин.
28. «Рақамли маҳалла» платформасидаги модулдан «маҳалла еттилиги» вакиллари бепул фойдаланади.
29. «Рақамли маҳалла» платформасидаги шахсий кабинет фақат бир шахсга очилади, уни учинчи шахсга вақтинча ёки доимий фойдаланишга бериш тақиқланади, бунда «маҳалла еттилиги» вакилининг юқори турувчи ташкилотлари бундан мустасно.
6-боб. Якунловчи қоидалар
30. «Маҳалла еттилиги» вакиллари аҳолининг аниқланган ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўз вақтида «Рақамли маҳалла» платформасига киритилишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.
31.Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволномага асосан аниқлаш ва бартараф этиш бўйича
Босқичлар Субъектлар Чора-тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич «Маҳалла еттилиги» Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ягона саволнома асосида уйма-уй юриш орқали, фуқаронинг мурожаати шу жумладан, бошқа фуқаролар томонидан шахснинг ижтимоий-иқтисодий ёрдам (хизмат)га муҳтожлиги тўғрисида хабарига асосан аниқланади. Бир календар йилида камида икки маротаба 2-босқич «Маҳалла еттилиги» Ягона саволнома асосида фуқароларнинг аниқланган муаммолари аҳоли билан индивидуал тартибда ишлаш учун буюртма сифатида шакллантирилади ва тегишлигига кўра «маҳалла еттилиги» вакилларининг электрон платформасига юборилади. 2 иш куни ичида 3-босқич «Маҳалла еттилиги» Шакллантирилган буюртмадан келиб чиқиб, ўзларининг идоравий саволномасидан фойдаланган ҳолда муаммони атрофлича ўрганади. 15 кун муддатда 4-босқич «Маҳалла еттилиги» 1. Аниқланган муаммо «маҳалла еттилиги» вакилларининг ваколатлари доирасига кирадиган бўлса, қонунчиликда белгиланган муддатда муаммони ҳал этиш чорасини кўради. 2. Аниқланган муаммо «маҳалла еттилиги» вакилларининг ваколатлари доирасига кирмаган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органлари ва ташкилотларига буюртмани йўналтиради. Белгиланган муддатда
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 августдаги 486-сон қарорига 2-ИЛОВА
Аҳолининг муаммоларини аниқлаш бўйича ЯГОНА САВОЛНОМА 1. Ф.И.О. ________________________________________________________________________________________________ 2.1. Яшаш манзили _____________________________ ҳудуд номи _____________________________ туман (шаҳар) _____________________________ МФЙ, _____________________________ кўчаси, ____________ уй, ____________ хонадон 3. Туғилган санаси (кун/ой/йил) ______/______/____________ 4. Телефон рақами (+998) _____________________________ 5. Паспорт маълумотлари: 6. Яшаш манзили бўйича рўйхатга қўйилганлиги 5.1. Паспорт серияси, гувоҳнома (ID-карта) рақами доимий Ο вақтинча Ο «______» _______________________ рўйхатдан ўтмаган Ο 5.2. ЖШШИР (ПНФЛ) _____________________________ 7. Жинси 8. Таълим маълумоти эркак Ο аёл Ο ўрта Ο олий Ο 9. Маълумоти бўйича мутахассислиги ўрта-махсус Ο тугалланмаган олий Ο __________________________________________________________ маълумотсиз Ο 10. Оила даромади: 11. Фуқаронинг номидаги мол мулк мавжудми? 10.1. Оилада кимлар ишлайди уй-жой Ο транспорт Ο Ота-онаси Ο Ака-укаси Ο ер Ο бошқа турдаги мол мулк Ο Опа-синглиси Ο Турмуш ўртоғи Ο Фарзандлари Ο Бошқа Ο 12. Қарамоғида фарзандлари мавжудми? 10.2 Оиланинг бир ойлик даромади қанча Бор Ο Йўқ Ο Она ҳомиладор Ο 13. Бандлик ҳолати Пенсияда (нафақада) Ο Таълимда расмий банд Ο ЖИЭМда Ο Давлат секторида расмий банд Ο Муддатли ҳарбий хизматда Ο Хусусий секторда расмий банд Ο Меҳнатга лаёқатсиз Ο Норасмий банд Ο Ишлаш истаги йўқ Ο Ишсиз фуқаро Ο бола парваришида □ уй бекаси □ Миграцияга кетган Ο ўз хоҳишига кўра □ ўзига тўқ оила □ 14. Оилавий ҳолати 15. Одатда қанча вақт оралиғида тиббий кўрикдан ўтиб турасиз? турмуш қурган Ο ажрашган Ο олти ой Ο 1 йилгача Ο турмуш қурмаган Ο бева Ο 1 — 3 йил Ο 3 йилдан ортиқ Ο шаръий никоҳда яшайди Ο ёлғиз она Ο умуман тиббий кўрикдан ўтмаган Ο қонуний ажрашмаган ҳолда алоҳида яшайди Ο ёлғиз ота Ο 16. Ижтимоий реестр ва дафтарларга киритилганлиги 17. Реестр ва дафтарлардаги ҳолати Темир дафтар Ο Ёшлар дафтари Ο Айни вақтда туради Ο Аёллар дафтари Ο Меҳр дафтари Ο Аввалги йилларда киритиб чиқарилган Ο Ижтимоий ҳимоя ягона реестри Ο Аризаси кўриб чиқиш жараёнида Ο Аризаси рад этилган Ο 18. Ногиронлиги 19. Ногиронлик гуруҳи Бор Ο Мавжуд, лекин ногиронлик белгиланмаган Ο 1-гуруҳ Ο 2-гуруҳ Ο Йўқ Ο Ногиронлик муддати тугаган Ο 3-гуруҳ Ο Ногирон бола Ο 20. Эгаллаган касб-ҳунари (Расмий банд бўлмаганда) 22. Яшаш хонадонида мавжуд қўшимча имкониятлар __________________________________________________________ Йирик шохли қорамол Ο Экин ер майдони Ο Майда шохли қорамол (қўй, эчки) Ο Парранда Ο 21. Яшаш жойи бўйича Бошқа хўжалик ҳайвонлари Ο Оилавий тадбиркорлик фаолияти Ο ўз уйида Ο ижарада Ο Иссиқхона Ο Асалари Ο умумий ётоқхонада Ο нотурар жойда Ο Қўшимча ер майдони Ο бошпанасиз Ο 23. Аниқланган муаммолар Ο Сурункали касаллиги мавжуд Ο Қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга ружу қўйган Ο Психик касалликлар ёки психик муаммолар, стресс Ο Молиявий қийинчиликлар Ο Фарзандида жисмоний, ақлий, сенсор ёки руҳий нуқсони мавжуд Ο Оилавий ажрим ёқасидаги оила Ο Алоҳида ихтисослаштирилган таълимга эҳтиёж мавжуд Ο Ҳуқуқий муаммолар Ο Психотроп моддалар, алкагол ва тамакига тобелик Ο «Меҳрибонлик уйи», оилавий болалар уйлари, SOS болалар маҳаллалари тарбияланувчиси Ο Тазйиқ ва зўравонлик қурбони Ο Болаларга нисбатан зўравонлик Ο Шошилинч тиббий ва руҳий ёрдамга муҳтож Ο Ота-она қарамоғисиз қаровсиз ва назоратсиз қолган болалар Ο Уй-жойга эҳтиёж мавжуд Ο Муайян яшаш жойига эга бўлмаган Ο Уй-жойи қўшимча таъмирга муҳтож Ο Мажбурий меҳнат (эксплуатация) ва одам савдоси қурбони Ο Яшаётган уй-жойига мулк ҳуқуқи мавжуд эмас Ο Эрта туғруқ ёки эрта турмуш ҳолатлари мавжуд Ο ЖИЭМдан қайтган Ο Оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган аёл Ο Васийликка ва ҳомийликка олинган Ο «Ҳимоя ордери» берилган аёл Ο Нотинч оила аъзоси Ο Профилактик ҳисобда турувчи фуқаро Ο Ёлғиз кекса Ο Пробация назоратидаги фуқаро Ο Ёлғиз яшовчи кекса Ο Коммунал тўловлар бўйича муаммо Ο Моддий ва маиший ёрдамга муҳтож Ο Алимент билан боғлиқ муаммо Ο Жисмоний шахснинг солиқдан қарздорлиги мавжуд Ο Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмас Ο Техноген, табиий ва экологик фавқулодда вазиятларда жабрланган Ο ФУҚАРОНИ ЙЎНАЛТИРИШ Индивидуал ўрганиши зарур бўлган ходим Маҳалла раиси □ Ижтимоий ходим □ Ҳоким ёрдамчиси □ Профилактика инспектори □ Хотин-қизлар фаоли □ Солиқ инспектори □ Ёшлар етакчиси □
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 6 август,
486-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMA
Mahallalarda aholi muammolarini aniqlash tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida
Ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi muammolarini aniqlash tizimini samarali yoʻlga qoʻyish, ijtimoiy himoyani mahalla darajasida manzilli tashkil etishga koʻmaklashish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholiga ijtimoiy xizmatlar va yordamlar koʻrsatish tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2023-yil 28-sentabrdagi PQ-319-son qarori bilan:
“Inson” ijtimoiy xizmatlar markazlaridagi ijtimoiy xodimlar tomonidan fuqarolarning arizalarini onlayn qabul qilish 28 ta tuman (shahar)da eksperiment tariqasida yoʻlga qoʻyilganligi;
“mahalla yettiligi” tomonidan mahallada ijtimoiy himoyaga muhtoj aholi muammolarini yagona savolnoma asosida (keyingi oʻrinlarda — yagona savolnoma) aniqlash tizimi yoʻlga qoʻyilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. 2024-yil 1-oktabrdan boshlab:
mahallalarda fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolari yagona savolnoma asosida birlamchi oʻrganiladi;
yagona savolnoma asosida aniqlangan muammolar “Raqamli mahalla” platformasida shakllantiriladi hamda “mahalla yettiligi”ning tegishli elektron platformalariga fuqaro bilan individual tartibda ishlash uchun buyurtma shaklida yuboriladi;
yagona savolnoma asosida shakllantirilgan buyurtmaga muvofiq “mahalla yettiligi” tomonidan fuqarolarning muammolari atroflicha oʻrganiladi, tahlil qilinadi va zarur choralar koʻriladi.
3. Quyidagilar:
Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
Aholining muammolarini aniqlash boʻyicha yagona savolnoma namunasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Belgilansinki:
a) quyidagi holatlarda yagona savolnoma asosida fuqarolarning muammolarini oʻrganish va ularga ijtimoiy-iqtisodiy yordam (xizmat) koʻrsatish ishlari tashkil qilinadi:
fuqaroning murojaatiga asosan;
uyma-uy yurish orqali;
boshqa fuqarolar tomonidan shaxsning ijtimoiy-iqtisodiy yordamga (xizmatga) muhtojligi toʻgʻrisida xabar berilganda;
b) yagona savolnoma:
Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tomonidan “Raqamli mahalla” platformasi negizida alohida modul sifatida yuritiladi;
“mahalla yettiligi” tomonidan foydalaniladigan mavjud elektron platformalar “Raqamli mahalla” platformasi bilan oʻzaro integratsiya qilinadi.
5. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi Raqamli texnologiyalar vazirligi va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi bilan birgalikda 2024-yil 1-oktabrga qadar “Raqamli mahalla” platformasida “mahalla yettiligi”ning yagona savolnomasi natijasida aniqlangan muammolar boʻyicha buyurtmalarni shakllantirish hamda ushbu buyurtmalarni masʼul vazirlik va idoralarga yoʻnaltirish imkonini beruvchi “Yagona savolnoma” modulining ishga tushirilishini taʼminlasin.
6. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, Soliq qoʻmitasi hamda Yoshlar ishlar agentligi bilan birgalikda bir oy muddatda “mahalla yettiligi” faoliyatini yagona savolnoma asosida tashkil etishga qaratilgan malaka oshirish dasturini qabul qilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi Q.Q. Kuranbayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 486-son qaroriga 1-ILOVA
Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “mahalla yettiligi” tomonidan aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish tartibini belgilaydi.
2. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
“mahalla yettiligi” — fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari namunaviy tuzilmasiga kiritilgan mahalla raisi rahbarligidagi hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli, profilaktika inspektori, ijtimoiy xodim va soliq inspektori aʼzolaridan iborat boʻlgan guruh;
“Raqamli mahalla” platformasi — “mahalla yettiligi” tomonidan aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini aniqlash va bartaraf etish boʻyicha avtomatlashtirilgan dasturiy taʼminot;
yagona savolnoma — aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini birlamchi aniqlashda foydalaniladigan anketa-savolnoma shakli.
3. Aholining ijtimoiy-iqtisodiy ahvoli “mahalla yettiligi” tomonidan yagona savolnomaga asosan birlamchi oʻrganiladi.
4. “Mahalla yettiligi” tomonidan aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolari yagona savolnomaga asosan mazkur Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq aniqlanadi va bartaraf etiladi.
2-bob. Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etishda masʼul davlat organlari va tashkilotlarning vazifalari
5. Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi:
yagona savolnoma asosida mahallalardagi xonadonlar va fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini aniqlash ishlarini tashkil qiladi;
“Raqamli mahalla” platformasida “Yagona savolnoma” modulini yuritadi va doimiy monitoring qiladi;
“mahalla yettiligi”ning “Raqamli mahalla” platformasidan foydalanish uchun barcha zarur shart-sharoitlarni yaratadi va uning yuritilishini nazorat qiladi;
“mahalla yettiligi” vakillari tomonidan aniqlangan hamda masʼul tashkilotlarga yoʻnaltirilgan muammolar oʻz vaqtida koʻrib chiqilishi va ijobiy hal etilishini taʼminlaydi.
6. “Mahalla yettiligi”ning yuqori turuvchi davlat organlari va tashkilotlari (keyingi oʻrinlarda — yuqori turuvchi tashkilot):
yagona savolnoma asosida mahallalardagi xonadonlar va fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini aniqlash ishlarini tashkil qiladi;
“mahalla yettiligi”ning oʻzaro hamkorligini taʼminlaydi;
“mahalla yettiligi” vakillarining bilim va koʻnikmalarini tizimli oshirib boradi;
“mahalla yettiligi” ishini metodik qoʻllab-quvvatlaydi;
“mahalla yettiligi” tomonidan yagona savolnoma asosida aniqlangan muammolarni tahlil qiladi hamda ularni bartaraf etish boʻyicha takliflar ishlab chiqadi.
3-bob. Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish
7. Fuqarolarning ijtimoiy-iqtisodiy muammolari yagona savolnoma asosida ikki bosqichda oʻrganiladi:
birinchi bosqichda — yagona savolnomaga asosan aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini birlamchi oʻrganish va tegishli “mahalla yettiligi” vakiliga buyurtmani shakllantirish;
ikkinchi bosqichda — birlamchi oʻrganish natijasida aniqlangan muammolardan kelib chiqqan holda, kompleks oʻrganish ishlarini tashkil qilish.
8. Yagona savolnomaga asosan birlamchi oʻrganish uyma-uy yurish orqali, fuqaroning murojaati, shu jumladan, boshqa fuqarolar tomonidan shaxsning ijtimoiy-iqtisodiy yordamga (xizmatga) muhtojligi toʻgʻrisidagi xabariga asosan oʻtkaziladi.
9. Yagona savolnomaga asosan birlamchi oʻrganish natijasida fuqaroda muammo va/yoki yordamga muhtojligi aniqlanmasa, fuqaroni oʻrganish ishlari shu bosqichning oʻzida yakunlanadi.
Bunda yagona savolnomaga asosan birlamchi oʻrganish oʻtkazishga fuqaro tomonidan rozilik bildirilmagan taqdirda, yagona savolnoma boʻyicha oʻrganish oʻtkazilmaydi.
10. “Mahalla yettiligi” tomonidan fuqarolarning yagona savolnoma asosida aniqlangan muammolari aholi bilan individual tartibda ishlash uchun ikki ish kuni ichida “Raqamli mahalla” platformasida buyurtma shakllantiriladi va tegishligiga koʻra “mahalla yettiligi”ning tegishli elektron platformasiga yuboriladi.
11. Shakllantirilgan buyurtmadan kelib chiqib, “mahalla yettiligi” vakillari oʻzlarining idoraviy savolnomasidan foydalangan holda oʻn besh kun muddatda muammoni atroflicha oʻrganadi.
12. “Mahalla yettiligi” vakillari tomonidan aniqlangan muammo “mahalla yettiligi” vakillarining vakolatlari doirasiga kiradigan boʻlsa, qonunchilikda belgilangan muddatda muammoni hal etish chorasini koʻradi.
13. Aniqlangan muammo “mahalla yettiligi” vakillarining vakolatlari doirasiga kirmagan taqdirda, buyurtma “mahalla yettiligi” vakillari tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli davlat organlari va tashkilotlariga yoʻnaltiradi.
14. “Mahalla yettiligi” tomonidan davlat organlari va tashkilotlariga yoʻnaltirilgan buyurtmasi natijalarini “mahalla yettiligi”ning tegishli masʼullari tomonidan “Raqamli mahalla” platformasiga kiritish majburiy hisoblanadi.
15. Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolari yagona savolnoma asosida bir kalendar yilda kamida bir marta oʻrganiladi.
16. Yagona savolnoma boʻyicha aniqlangan muammolar va ularga koʻrsatilgan yordamlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bir yil davomida platformada aktiv holatda saqlanadi.
17. “Mahalla yettiligi” vakillari tomonidan buyurtma davlat organlari va tashkilotlariga notoʻgʻri yuborilgan taqdirda, mahalla raisi tomonidan ushbu buyurtma qaytarib olinadi hamda bu toʻgʻrisida fuqaroga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yozma (elektron) xabar beriladi.
4-bob. “Mahalla yettiligi” vakillarining reytingi
18. “Mahalla yettiligi” tomonidan shakllantirilgan buyurtmalar Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi va yuqori turuvchi tashkilotlar tomonidan monitoring qilib boriladi.
19. Monitoring natijasi boʻyicha “mahalla yettiligi”ning reytingi yuritiladi.
20. “Mahalla yettiligi”ning reytingi Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi tomonidan yuqori turuvchi tashkilotlar bilan kelishilgan holda yuritiladi va eʼlon qilinadi.
5-bob. “Raqamli mahalla” platformasida ishlash va maʼlumotlar almashish
21. “Mahalla yettiligi” vakillari uning yuqori turuvchi tashkiloti tomonidan “Raqamli mahalla” platformasidan uzluksiz foydalanish uchun mobil planshet yoki kompyuter texnik qurilmalari bilan taʼminlanadi.
22. “Raqamli mahalla” platformasida “mahalla yettiligi” vakillarining har biri uchun alohida shaxsiy kabinet ochiladi.
23. “Mahalla yettiligi” vakilining shaxsiy kabinetida oʻzining va fuqarolarning shaxsga doir maʼlumotlari koʻrinadi.
24. “Raqamli mahalla” platformasidagi yagona savolnoma moduli:
shaxsga doir maʼlumotlar boʻyicha yagona savolnomani toʻldirish va tahrir qilish;
“mahalla yettiligi” vakillariga yoʻnaltirish;
“mahalla yettiligi” vakillari tomonidan davlat organlari va boshqa tashkilotlariga yuboriladigan buyurtmani shakllantirish va yuborish hamda uning ijrosi ustidan real vaqt rejimida nazorat (monitoring) qilish imkoniyati yaratiladi.
25. “Raqamli mahalla” platformasidagi “mahalla yettiligi” vakillariga tegishli idoraviy maʼlumotlar, hisobotlar shakllari, shuningdek, ular tomonidan kiritiladigan maʼlumotlar toʻplami ushbu “mahalla yettiligi”ning yuqori turuvchi tashkiloti bilan kelishilgan holda shakllantiriladi.
26. “Raqamli mahalla” platformasidagi shaxsga doir maʼlumotlar xizmat doirasida foydalaniladigan maʼlumotlar toifasi hisoblanadi va ushbu maʼlumotlarni saqlash, qayta ishlash hamda ularga ishlov berish qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
27. “Mahalla yettiligi” vakili “Raqamli mahalla” platformasidan faqat oʻziga tegishli maʼlumotlar (yagona savolnoma natijasi, buyurtmalar va boshqa) bilan ishlashi hamda uning hisobotlarni shakllantirishi mumkin.
28. “Raqamli mahalla” platformasidagi moduldan “mahalla yettiligi” vakillari bepul foydalanadi.
29. “Raqamli mahalla” platformasidagi shaxsiy kabinet faqat bir shaxsga ochiladi, uni uchinchi shaxsga vaqtincha yoki doimiy foydalanishga berish taqiqlanadi, bunda “mahalla yettiligi” vakilining yuqori turuvchi tashkilotlari bundan mustasno.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
30. “Mahalla yettiligi” vakillari aholining aniqlangan ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini oʻz vaqtida “Raqamli mahalla” platformasiga kiritilishini taʼminlash uchun javobgar hisoblanadi.
31.Ushbu Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnomaga asosan aniqlash va bartaraf etish boʻyicha
Bosqichlar Subyektlar Chora-tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich “Mahalla yettiligi” Aholining ijtimoiy-iqtisodiy muammolarini yagona savolnoma asosida uyma-uy yurish orqali, fuqaroning murojaati shu jumladan, boshqa fuqarolar tomonidan shaxsning ijtimoiy-iqtisodiy yordam (xizmat)ga muhtojligi toʻgʻrisida xabariga asosan aniqlanadi. Bir kalendar yilida kamida ikki marotaba 2-bosqich “Mahalla yettiligi” Yagona savolnoma asosida fuqarolarning aniqlangan muammolari aholi bilan individual tartibda ishlash uchun buyurtma sifatida shakllantiriladi va tegishligiga koʻra “mahalla yettiligi” vakillarining elektron platformasiga yuboriladi. 2 ish kuni ichida 3-bosqich “Mahalla yettiligi” Shakllantirilgan buyurtmadan kelib chiqib, oʻzlarining idoraviy savolnomasidan foydalangan holda muammoni atroflicha oʻrganadi. 15 kun muddatda 4-bosqich “Mahalla yettiligi” 1. Aniqlangan muammo “mahalla yettiligi” vakillarining vakolatlari doirasiga kiradigan boʻlsa, qonunchilikda belgilangan muddatda muammoni hal etish chorasini koʻradi. 2. Aniqlangan muammo “mahalla yettiligi” vakillarining vakolatlari doirasiga kirmagan taqdirda, qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tegishli davlat organlari va tashkilotlariga buyurtmani yoʻnaltiradi. Belgilangan muddatda
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 6-avgustdagi 486-son qaroriga 2-ILOVA
Aholining muammolarini aniqlash boʻyicha YAGONA SAVOLNOMA 1. F.I.O. ________________________________________________________________________________________________ 2.1. Yashash manzili _____________________________ hudud nomi _____________________________ tuman (shahar) _____________________________ MFY, _____________________________ koʻchasi, ____________ uy, ____________ xonadon 3. Tugʻilgan sanasi (kun/oy/yil) ______/______/____________ 4. Telefon raqami (+998) _____________________________ 5. Pasport maʼlumotlari: 6. Yashash manzili boʻyicha roʻyxatga qoʻyilganligi 5.1. Pasport seriyasi, guvohnoma (ID-karta) raqami doimiy Ο vaqtincha Ο “______” _______________________ roʻyxatdan oʻtmagan Ο 5.2. JSHSHIR (PNFL) _____________________________ 7. Jinsi 8. Taʼlim maʼlumoti erkak Ο ayol Ο oʻrta Ο oliy Ο 9. Maʼlumoti boʻyicha mutaxassisligi oʻrta-maxsus Ο tugallanmagan oliy Ο __________________________________________________________ maʼlumotsiz Ο 10. Oila daromadi: 11. Fuqaroning nomidagi mol mulk mavjudmi? 10.1. Oilada kimlar ishlaydi uy-joy Ο transport Ο Ota-onasi Ο Aka-ukasi Ο yer Ο boshqa turdagi mol mulk Ο Opa-singlisi Ο Turmush oʻrtogʻi Ο Farzandlari Ο Boshqa Ο 12. Qaramogʻida farzandlari mavjudmi? 10.2 Oilaning bir oylik daromadi qancha Bor Ο Yoʻq Ο Ona homilador Ο 13. Bandlik holati Pensiyada (nafaqada) Ο Taʼlimda rasmiy band Ο JIEMda Ο Davlat sektorida rasmiy band Ο Muddatli harbiy xizmatda Ο Xususiy sektorda rasmiy band Ο Mehnatga layoqatsiz Ο Norasmiy band Ο Ishlash istagi yoʻq Ο Ishsiz fuqaro Ο bola parvarishida □ uy bekasi □ Migratsiyaga ketgan Ο oʻz xohishiga koʻra □ oʻziga toʻq oila □ 14. Oilaviy holati 15. Odatda qancha vaqt oraligʻida tibbiy koʻrikdan oʻtib turasiz? turmush qurgan Ο ajrashgan Ο olti oy Ο 1 yilgacha Ο turmush qurmagan Ο beva Ο 1 — 3 yil Ο 3 yildan ortiq Ο sharʼiy nikohda yashaydi Ο yolgʻiz ona Ο umuman tibbiy koʻrikdan oʻtmagan Ο qonuniy ajrashmagan holda alohida yashaydi Ο yolgʻiz ota Ο 16. Ijtimoiy reyestr va daftarlarga kiritilganligi 17. Reyestr va daftarlardagi holati Temir daftar Ο Yoshlar daftari Ο Ayni vaqtda turadi Ο Ayollar daftari Ο Mehr daftari Ο Avvalgi yillarda kiritib chiqarilgan Ο Ijtimoiy himoya yagona reyestri Ο Arizasi koʻrib chiqish jarayonida Ο Arizasi rad etilgan Ο 18. Nogironligi 19. Nogironlik guruhi Bor Ο Mavjud, lekin nogironlik belgilanmagan Ο 1-guruh Ο 2-guruh Ο Yoʻq Ο Nogironlik muddati tugagan Ο 3-guruh Ο Nogiron bola Ο 20. Egallagan kasb-hunari (Rasmiy band boʻlmaganda) 22. Yashash xonadonida mavjud qoʻshimcha imkoniyatlar __________________________________________________________ Yirik shoxli qoramol Ο Ekin yer maydoni Ο Mayda shoxli qoramol (qoʻy, echki) Ο Parranda Ο 21. Yashash joyi boʻyicha Boshqa xoʻjalik hayvonlari Ο Oilaviy tadbirkorlik faoliyati Ο oʻz uyida Ο ijarada Ο Issiqxona Ο Asalari Ο umumiy yotoqxonada Ο noturar joyda Ο Qoʻshimcha yer maydoni Ο boshpanasiz Ο 23. Aniqlangan muammolar Ο Surunkali kasalligi mavjud Ο Qimor va tavakkalchilikka asoslangan oʻyinlarga ruju qoʻygan Ο Psixik kasalliklar yoki psixik muammolar, stress Ο Moliyaviy qiyinchiliklar Ο Farzandida jismoniy, aqliy, sensor yoki ruhiy nuqsoni mavjud Ο Oilaviy ajrim yoqasidagi oila Ο Alohida ixtisoslashtirilgan taʼlimga ehtiyoj mavjud Ο Huquqiy muammolar Ο Psixotrop moddalar, alkagol va tamakiga tobelik Ο “Mehribonlik uyi”, oilaviy bolalar uylari, SOS bolalar mahallalari tarbiyalanuvchisi Ο Tazyiq va zoʻravonlik qurboni Ο Bolalarga nisbatan zoʻravonlik Ο Shoshilinch tibbiy va ruhiy yordamga muhtoj Ο Ota-ona qaramogʻisiz qarovsiz va nazoratsiz qolgan bolalar Ο Uy-joyga ehtiyoj mavjud Ο Muayyan yashash joyiga ega boʻlmagan Ο Uy-joyi qoʻshimcha taʼmirga muhtoj Ο Majburiy mehnat (ekspluatatsiya) va odam savdosi qurboni Ο Yashayotgan uy-joyiga mulk huquqi mavjud emas Ο Erta tugʻruq yoki erta turmush holatlari mavjud Ο JIEMdan qaytgan Ο Onalik huquqidan mahrum etilgan ayol Ο Vasiylikka va homiylikka olingan Ο “Himoya orderi” berilgan ayol Ο Notinch oila aʼzosi Ο Profilaktik hisobda turuvchi fuqaro Ο Yolgʻiz keksa Ο Probatsiya nazoratidagi fuqaro Ο Yolgʻiz yashovchi keksa Ο Kommunal toʻlovlar boʻyicha muammo Ο Moddiy va maishiy yordamga muhtoj Ο Aliment bilan bogʻliq muammo Ο Jismoniy shaxsning soliqdan qarzdorligi mavjud Ο Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlari mavjud emas Ο Texnogen, tabiiy va ekologik favqulodda vaziyatlarda jabrlangan Ο FUQARONI YOʻNALTIRISH Individual oʻrganishi zarur boʻlgan xodim Mahalla raisi □ Ijtimoiy xodim □ Hokim yordamchisi □ Profilaktika inspektori □ Xotin-qizlar faoli □ Soliq inspektori □ Yoshlar yetakchisi □
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 6-avgust,
486-son