📅 2024-yil 16-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 16-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 16 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
НИЗОМ
СХЕМАСИ
МЕЗОНЛАРИ
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» ва «Энг тоза маҳалла» танловларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, чиқинди ва тозалаш ишлари соҳалари ходимларини рағбатлантириш ҳамда маҳаллаларни тоза ва чиқиндилардан холи ҳудудга айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг:
а) санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи, узоқ вақт (камида 10 йил) ва садоқатли меҳнат қилган ишчилари учун ҳар йили «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ўтказиш;
б) ҳар йили «Энг тоза маҳалла» танловини ўтказиш ва танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
маҳалланинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун жами 500 млн сўмдан ўтказиб бериш;
хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш чораларини кўриш;
в) санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчиларига, экофаолларга ҳамда жамоатчилик экология назоратчиларига Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ой 100 тадан велосипед ва бошқа мукофотларни бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Энг тоза маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ишчилари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ишчилари, шунингдек, экофаоллар ва жамоатчилик экология назоратчиларининг 100 нафарини ҳар ойда бир марта велосипед ва бошқа мукофотлар билан тақдирлаш амалиётини йўлга қўйсин;
икки ой муддатда санитар тозалаш корхоналари ва ободонлаштириш бошқармалари ишчилари, экофаоллар ва жамоатчилик экология назоратчиларини ҳар ойда тақдирлаш тартиби ҳамда баҳолаш мезонларини тасдиқласин ва вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминласин.
4. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар доирасида:
харажатлар Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
давлат харидлари қонунчиликда белгиланган харид қилиш тартиб-таомиллари натижаларига кўра амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2025 йил 31 декабрга қадар манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда 2024 йил тажрибасидан келиб чиқиб, мазкур қарор билан белгиланган рағбатлантириш чораларига оид маълумотларни ва ушбу рағбатлантириш тадбирларини кейинги йилларда давом эттириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Бунда Экология жамғармаси даромадлари ва харажатларининг баланслашганлиги ҳамда долзарб харажатлар устувор равишда молиялаштирилиши инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи узоқ вақт (камида 10 йил) ва садоқатли меҳнат қилган ходимлари ўртасида «Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) танлов ташкилотчиси ҳисобланади.
3. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш;
аҳолининг табиатни асраш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;
чиқиндиларнинг аҳоли саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш;
соҳада кўп йиллар садоқат билан фаолият юритиб келаётган ходимлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш;
кўп йиллар фаолият юритиб келаётган соҳа ходимларининг фарзандлари ва невараларининг таълим олишини қўллаб-қувватлаш.
4. Танлов ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
5. Вазирлик ҳар йили 1 сентябрга қадар танлов ҳақида ўз расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон беради.
6. Танловни ўтказиш учун ҳар йили сентябрь ойида қуйидаги таркибда комиссия ташкил этилади:
Вазирликнинг тегишли соҳавий таркибий бўлинмасига раҳбарлик қилувчи ўринбосари — раис;
Вазирлик марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси бошлиғи — раис ўринбосари;
Вазирлик марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси ходими (1 нафар);
Вазирлик ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ходими (1 нафар);
соҳавий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари (2 нафар);
Вазирлик марказий аппаратининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси ходими — котиб.
7. Комиссия регламенти Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири (кейинги ўринларда — вазир) томонидан тасдиқланади.
8. Танловда иштирок этиш учун:
санитар тозалаш корхоналари — чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ходимлар орасидан;
ободонлаштириш бошқармалари — тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлар орасидан узоқ вақт (камида 10 йил) фаолият юритган 3 нафардан номзодларни тавсия этган ҳолда, 1 октябрга қадар Вазирликка ариза билан мурожаат қилади.
Бунда умумий рағбатлантириш квотаси тенг тақсимланиши ҳамда йўналишлар бўйича тақсимот эллик фоиздан ошмаслиги устувор сифатида белгиланади.
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
номзоднинг биометрик паспорти (идентификацияловчи ID-картаси) нусхаси;
3х4 см ҳажмдаги рангли фотосурати;
маълумотномаси (объективка);
сўнгги уч йил давомидаги фаолияти, шу жумладан, алоҳида ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома;
фарзанди ёки неварасининг тўлов-контракт асосида давлат олий таълим муассасасида таълим олаётганлиги ҳақида маълумотнома ва шартнома нусхаси;
давлат олий таълим муассасасида таълим олаётган шахснинг номзодга қариндошлигини тасдиқловчи маълумот;
номзоднинг ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.
Вазирлик тегишли ташкилотлар орқали мазкур маълумотларнинг ҳақиқийлигини текшириш ҳуқуқига эга.
10. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик уларни тақдим этилган ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
11. Танлов иштирокчилари ушбу Низомга 2-иловадаги баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳоланади.
12. Комиссия тақдим этилган ҳужжатларни 1 ноябрга қадар комиссия йиғилишида кўриб чиқади, белгиланган тартибда холисона баҳолайди ҳамда баллар кетма-кетлигида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 100 нафар номзодни ғолиб деб топади.
Комиссиянинг қарори унинг йиғилиши баёни билан тасдиқланади.
3-боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш тартиби
13. Комиссия йиғилишининг баёни асосида 15 ноябрга қадар вазирнинг танлов ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
14. Танлов ғолиблари 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида вазир ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа масъул шахслар томонидан тантанали тарзда тақдирланади.
15. Танлов ғолибларининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига бир йиллик контракт суммаси, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми тўлаб берилади. Бунда талабалар зиммасига келгусида давлат органлари ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш мажбурияти юкланади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
16. Вазирлик танловга тақдим этилган ҳужжатларнинг холис кўриб чиқилиши учун масъулдир.
17. Танловда ғолиб бўлган ходимларнинг кейинги танловларда такроран иштирок этишига йўл қўйилмайди.
18. Танлов ғолиблари рўйхати Вазирликнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.
19. Танлов натижаларидан норози бўлган номзодлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида вазир томонидан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига апелляция аризасини бериш ҳуқуқига эга.
20. Апелляция комиссияси таркибига танлов комиссияси фаолиятида иштирок этган шахслар киритилишига йўл қўйилмайди.
21. Апелляция аризаси уни тақдим этган номзод иштирокида беш иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
22. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
23. Вазирлик танловнинг якуний натижалари бўйича ҳар йили декабрь ойининг охирги ўн кунлигида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
24. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 1. Танлов ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон беради. 1 сентябрга қадар 2. Танлов комиссиясини ташкил этади. сентябрь ойида 2-босқич Санитар тозалаш корхоналари, ободонлаштириш бошқармалари Тегишлича чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишларини бажарадиган ходимлар ҳамда тозалаш ишлари билан шуғулланувчи ходимлар орасидан узоқ вақт (камида 10 йил) фаолият юритган 3 нафардан номзодларни тавсия этган ҳолда, Вазирликка ариза билан мурожаат қилади. 1 октябрга қадар 3-босқич Танлов комиссияси Тақдим этилган ҳужжатларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, номзодларни холисона баҳолайди ҳамда баллар кетма-кетлигида энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган 100 нафар номзодни ғолиб деб топади. 1 ноябрга қадар 4-босқич Вазирлик 1. Комиссия йиғилишининг баёни асосида танлов ғолибларини тантанали тарзда тақдирлаш тўғрисида буйруқ қабул қилади. 15 ноябрга қадар 2. Танлов ғолибларининг давлат олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига бир йиллик контракт суммаси, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ортиқ бўлмаган қисмини тўлаб беради. 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун арафасида
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Табиат уйғунлиги ҳимоячиси» танловига тавсия этилган номзодларни баҳолаш
Т/р Баҳолаш мезонлари Балл тизими 1. Санитар тозалаш корхоналари ходимлари учун — чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ишлари соҳасида; ободонлаштириш бошқармалари ходимлари учун — тозалаш ишлари соҳасидаги иш стажи: 10 йилдан 12 йилгача; 5 балл 12 йилдан 15 йилгача; 10 балл 15 йил ва ундан ортиқ. 15 балл 2. Ижтимоий ҳолати бўйича: оилада ёлғиз боқувчи эканлиги; 5 балл олий таълим муассасаларида таълим олаётган икки ва ундан ортиқ фарзандлари мавжудлиги; 5 балл икки ва ундан ортиқ фарзандлари олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таълим олаётган бўлса; 5 балл қарамоғида 1 ёки 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзанди мавжудлиги. 5 балл 3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мукофотлари билан тақдирланганлиги: «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони, Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари, Ўзбекистон Республикасининг орденлари, Ўзбекистон Республикасининг медаллари билан; 15 балл Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан. 10 балл 4. Намунали фаолияти учун идоравий мукофотлар, фахрий ёрлиқлар, дипломлар ва бошқача тарзда тақдирланганлиги. 5 балл (бирдан ортиқ бўлса, ҳар бири учун қўшимча 1 баллдан)
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 августдаги 514-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Энг тоза маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича маҳаллалар ўртасида «Энг тоза маҳалла» танловини (кейинги ўринларда — танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) танлов ташкилотчилари ҳисобланади.
3. Қуйидагилар танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли орасида экологик билим ва маданиятни тарғиб қилиш, маҳаллаларнинг яшиллик даражасини ошириш ҳамда санитар-тозалаш хизматини кўрсатиш сифатини яхшилаш;
аҳолининг табиатни асраш борасидаги билим ва кўникмаларини ошириш;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишнинг экологик хавфсиз тизимини такомиллаштириш;
чиқиндиларнинг аҳоли саломатлигига ва атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш;
табиатга зарар етказишнинг, шу жумладан, белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташлашнинг салбий оқибатларининг олдини олиш.
4. Танлов ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Танловни ташкил этиш тартиби
5. Вазирлик ва Уюшма ҳар йили 1 сентябрга қадар танлов ҳақида ўз расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон беради.
6. Танлов ҳар йили ноябрь — январь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
туман (шаҳар) саралаш босқичи — ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
ҳудудий саралаш босқичи — декабрь ойида туман (шаҳар) босқичи ғолиблари ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
республика босқичи — январь ойида ҳудудий саралаш босқичи ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
7. Танловнинг туман (шаҳар) саралаш босқичини ўтказиш учун ҳар йили сентябрь ойида қуйидаги таркибда туман (шаҳар) комиссиялари ташкил этилади:
Уюшманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари — раис;
Вазирлик ва Уюшманинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари (2 нафар) — раис ўринбосарлари;
Вазирлик ва Уюшма туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ходимлари (2 нафар);
соҳавий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари (3 нафар);
Уюшма туман (шаҳар) бўлимларининг тегишли ходими — котиб.
8. Танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш учун ҳар йили сентябрь ойида қуйидаги таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади:
Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар) бошлиқлари — раис;
Вазирлик ва Уюшманинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг ўринбосарлари (2 нафар) — раис ўринбосарлари;
Вазирлик ва Уюшма ҳудудий бўлинмаларининг тегишли бўлимлари ходимлари (2 нафар);
соҳавий нодавлат нотижорат ташкилоти вакили (1 нафар);
Уюшма ҳудудий бўлинмаларининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси ходими — котиб.
9. Танловнинг республика босқичини ўтказиш учун ҳар йили сентябрь ойида қуйидаги таркибда республика комиссияси ташкил этилади:
Вазирликнинг тегишли соҳавий таркибий бўлинмасига раҳбарлик қилувчи ўринбосари — раис;
Вазирлик ва Уюшма марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари бошлиқлари (2 нафар) — раис ўринбосарлари;
Вазирлик ва Уюшма марказий аппаратининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмалари ходимлари (2 нафар);
соҳавий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари (3 нафар);
Вазирлик марказий аппаратининг тегишли соҳавий таркибий бўлинмаси масъул ходими — котиб.
10. Туман (шаҳар) комиссиялари ва ҳудудий комиссиялар регламентлари Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси томонидан, Республика комиссияси регламенти Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири (кейинги ўринларда — вазир) томонидан тасдиқланади.
3-боб. Танловга ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
11. Танловда иштирок этиш учун номзод маҳаллалар ҳар йили 1 октябрдан 30 октябрга қадар Уюшманинг туман (шаҳар) бўлимларига ариза беради.
12. Аризага қуйидаги ҳужжатлар (маълумотлар) илова қилинади:
а) маҳалла паспорти;
б) қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, фотоальбом ёки 10 дақиқадан ошмаган видеолавҳали тақдимот материали:
ижтимоий объектлардаги мавжуд контейнерлар, кўчаларга ўрнатилган чиқинди қутилари сони;
чиқиндиларни йиғиш шохобчалари сони ва уларнинг ҳолати;
кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари бўйича тўлов интизоми (дебитор қарздорлик);
маҳаллада чиқиндиларни тўплаш, саралаш, олиб чиқиб кетиш ишлари ташкил этилганлиги ҳамда маҳаллани чиқиндилардан холи ҳудудга айлантириш учун амалга оширилган ишлар;
аҳолининг экологик тарбияси ҳамда экологик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари;
дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишлари ташкил этилганлиги;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуслар;
чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилганлиги;
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахт ва буталарнинг ҳолати;
энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш даражаси.
13. Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик маҳалла раиси зиммасига юкланади.
4-боб. Танловни ўтказиш тартиби
14. Туман (шаҳар) ва ҳудудий саралаш босқичлари ушбу Низомга 2-иловадаги баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.
15. Туман (шаҳар) комиссиялари тақдим этилган ҳужжатларни 20 ноябрга қадар белгиланган тартибда комиссия йиғилишида кўриб чиқади, энг кўп балл тўплаган учтадан маҳаллани танлаб олиб, саралаш натижаларини йиғилиш баёни билан тасдиқлайди.
Саралаш натижалари бўйича материаллар (комиссия йиғилиши баёни, маҳаллаларни баҳолаш ҳисоботлари ва ғолиб маҳаллалар ҳужжатлари) 1 декабрга қадар ҳудудий комиссияларга тақдим этилади.
16. Ҳудудий комиссиялар тақдим этилган ҳужжатларни 20 декабрга қадар белгиланган тартибда комиссия йиғилишида кўриб чиқади, энг кўп балл тўплаган учтадан маҳаллани танлаб олиб, саралаш натижаларини йиғилиш баёни билан тасдиқлайди.
Саралаш натижалари бўйича материаллар (комиссия йиғилиши баёни, маҳаллаларни баҳолаш ҳисоботлари ва ғолиб маҳаллалар ҳужжатлари) 1 январга қадар республика комиссиясига тақдим этилади.
17. Республика комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни 20 январга қадар белгиланган тартибда комиссия йиғилишида кўриб чиқади, ушбу Низомга 2-иловадаги баҳолаш мезонлари асосида холисона баҳолайди ҳамда баҳолаш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича энг кўп балл тўплаган биттадан маҳаллани ғолиб деб топади.
5-боб. Танлов ғолибларини тақдирлаш тартиби
18. Республика комиссияси йиғилишининг баёни асосида 1 мартга қадар вазирнинг танлов ғолибларини тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
19. Танлов ғолиблари 21 март — Наврўз байрами арафасида вазир ёки унинг кўрсатмасига мувофиқ бошқа масъул шахслар томонидан тантанали тарзда тақдирланади.
20. Танлов натижаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ғолиб бўлган маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ҳамда дарахтларни экиш учун 500 млн сўмдан пул мукофоти ўтказиб берилади ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль топширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
21. Туман (шаҳар), ҳудудий ва республика комиссиялари раислари танловга тақдим этилган ҳужжатларнинг холис кўриб чиқилиши учун масъулдирлар.
22. Танловнинг ҳар бир босқичи ғолиблари тўғрисидаги маълумотлар тегишли босқич якуни бўйича Вазирлик ва Уюшманинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.
23. Танлов натижаларидан норози бўлган маҳаллалар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тегишли босқичдаги апелляция комиссияларига апелляция аризасини бериш ҳуқуқига эга.
24. Апелляция комиссиялари танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида тегишлича Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимлари ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари томонидан уларнинг раислигида камида 5 кишидан иборат таркибда ташкил этилади. Комиссия таркибига оммавий ахборот воситалари ва соҳавий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киритилади.
Апелляция комиссиялари таркибига танлов комиссиялари фаолиятида иштирок этган шахслар киритилишига йўл қўйилмайди.
25. Апелляция аризаси уни тақдим этган маҳалла раиси (вакили) иштирокида беш иш куни ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича аризани қаноатлантириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
26. Танловни ўтказиш ва ғолибларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Вазирликнинг Экология жамғармаси маблағлари, танлов ғолибларини тақдирлаш учун тақдим этилган электромобиллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш харажатлари ғолиб деб топилган тегишли маҳаллалар ҳамда маҳаллий бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
27. Вазирлик танловнинг якуний натижалари бўйича ҳар йили январь ойининг охирги ўн кунлигида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб боради.
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Энг тоза маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
«Энг тоза маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Муддати 1-босқич Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Танлов ҳақида ўз расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон беради. 1 сентябрга қадар 2-босқич Уюшма Танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий саралаш босқичларини ўтказиш учун тегишлича туман (шаҳар) ва ҳудудий комиссияларни ташкил этади. Сентябрь ойида Вазирлик Танловнинг республика босқичини ўтказиш учун республика комиссиясини ташкил этади. 3-босқич Номзод маҳаллалар Танловда иштирок этиш учун Уюшманинг туман (шаҳар) бўлимларига ариза беради. 1 октябрдан 30 октябрга қадар 4-босқич Туман (шаҳар) комиссиялари 1. Тақдим этилган ҳужжатларни комиссия йиғилишида кўриб чиқади, энг кўп балл тўплаган учтадан маҳаллани танлаб олади ва саралаш натижаларини йиғилиш баёни билан тасдиқлайди. 20 ноябрга қадар 2. Саралаш натижалари бўйича материалларни (комиссия йиғилиши баёни, маҳаллаларни баҳолаш ҳисоботлари ва ғолиб маҳаллалар ҳужжатлари) ҳудудий комиссияларга тақдим этади. 1 декабрга қадар 5-босқич Ҳудудий комиссиялар 1. Тақдим этилган ҳужжатларни комиссия йиғилишида кўриб чиқади, энг кўп балл тўплаган учтадан маҳаллани танлаб олади ва саралаш натижаларини йиғилиш баёни билан тасдиқлайди. 20 декабрга қадар 2. Саралаш натижалари бўйича материалларни (комиссия йиғилиши баёни, маҳаллаларни баҳолаш ҳисоботлари ва ғолиб маҳаллалар ҳужжатлари) республика комиссиясига тақдим этади. 1 январга қадар 6-босқич Республика комиссияси Тақдим этилган ҳужжатларни комиссия йиғилишида кўриб чиқади ҳамда баҳолаш натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича энг кўп балл тўплаган биттадан маҳаллани ғолиб деб топади. 20 январга қадар 7-босқич Вазирлик 1. Республика комиссияси йиғилишининг баёни асосида танлов ғолибларини тантанали тарзда тақдирлаш тўғрисида буйруқ қабул қилади. 1 мартга қадар 2. Ғолиб маҳаллаларнинг тегишли жамғармасига чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш, маҳалладаги ижтимоий объектларга чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахтларни экиш учун 500 млн сўмдан пул мукофотини ўтказади ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль топширади . 21 март — Наврўз байрами арафасида
«Энг тоза маҳалла» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
«Энг тоза маҳалла» танловига тавсия этилган номзодларни баҳолаш
Т/р Баҳолаш мезонлари * Балл тизими 1. Аҳолининг экологик билими ҳамда экологик маданиятини оширишга қаратилган тарғибот ишлари. 5 балл 2. Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид жараёнларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари. 5 балл 3. Дарахт ва буталарни парваришлашда сувни тежайдиган технологияларни қўллаган ҳолда суғориш ишлари ташкил этганлиги. 10 балл 4. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш борасидаги ташаббуси. 5 балл 5. Маҳалла паспорти мавжудлиги. 5 балл 6. Маҳалладаги ижтимоий объектларда белгиланган стандартлар ва санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи чиқинди контейнерларининг ҳар бири учун. 0.5 баллдан жами 10 баллдан ошмаган ҳолда 7. Кўчаларга ўрнатилган чиқинди қутилари билан таъминланганлиги (стандартлардаги ҳамда санитария-гигиена талаблари даражасидаги чиқинди қутиларини ҳар бир донаси учун). 0,5 баллдан жами 5 баллдан ошмаган ҳолда 8. Чиқиндиларни йиғиш шохобчалари сони ва уларнинг ҳолати 5 балл 9. Йиллик ўртача кўрсатилган санитар тозалаш хизматлари учун тўлов интизоми: кўрсатилган хизматлар учун тўловлар 75 фоиздан 85 фоизгача бўлса; 5 балл кўрсатилган хизматлар учун тўловлар 85 фоиздан 95 фоизгача бўлса; 10 балл кўрсатилган хизматлар учун тўловлар 95 фоиздан юқори бўлса. 15 балл 10. Чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими жорий этилганлиги. 15 балл 11. Яшил боғлар барпо этилганлиги. 5 балл 12. Энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш жорий этилганлиги (қуёш панеллари ўрнатилганлиги). 5 балл Агар энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш қишлоқ жойидаги маҳаллада жорий этилган бўлса. 15 балл
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 август,
514-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
NIZOM
SXEMASI
MEZONLARI
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” va “Eng toza mahalla” tanlovlarini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chiqindilarni boshqarish tizimini takomillashtirish va ularning ekologik vaziyatga salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 4-yanvardagi PF-5-son Farmoni ijrosini taʼminlash, shuningdek, chiqindi va tozalash ishlari sohalari xodimlarini ragʻbatlantirish hamda mahallalarni toza va chiqindilardan xoli hududga aylantirishga qaratilgan saʼy-harakatlarni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Chiqindilarni boshqarish tizimini takomillashtirish va ularning ekologik vaziyatga salbiy taʼsirini kamaytirish boʻyicha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2024-yil 4-yanvardagi PF-5-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligining:
a) sanitar tozalash korxonalarining chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan ishchilari hamda obodonlashtirish boshqarmalarining tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi, uzoq vaqt (kamida 10 yil) va sadoqatli mehnat qilgan ishchilari uchun har yili “Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini oʻtkazish;
b) har yili “Eng toza mahalla” tanlovini oʻtkazish va tanlovda gʻolib boʻlgan 14 ta mahallaga Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan:
mahallaning tegishli jamgʻarmasiga chiqindi yigʻish maydonchalarini qurish, mahalladagi ijtimoiy obyektlarga chiqindi konteynerlarini oʻrnatish va daraxtlarni ekish uchun jami 500 mln soʻmdan oʻtkazib berish;
xizmatda foydalanish uchun 1 tadan elektromobil xarid qilish va topshirish choralarini koʻrish;
v) sanitar tozalash korxonalarining chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan ishchilari hamda obodonlashtirish boshqarmalarining tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi ishchilariga, ekofaollarga hamda jamoatchilik ekologiya nazoratchilariga Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan har oy 100 tadan velosiped va boshqa mukofotlarni berish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Eng toza mahalla” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi:
2024-yil 1-sentabrdan boshlab sanitar tozalash korxonalarining chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan ishchilari hamda obodonlashtirish boshqarmalarining tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi ishchilari, shuningdek, ekofaollar va jamoatchilik ekologiya nazoratchilarining 100 nafarini har oyda bir marta velosiped va boshqa mukofotlar bilan taqdirlash amaliyotini yoʻlga qoʻysin;
ikki oy muddatda sanitar tozalash korxonalari va obodonlashtirish boshqarmalari ishchilari, ekofaollar va jamoatchilik ekologiya nazoratchilarini har oyda taqdirlash tartibi hamda baholash mezonlarini tasdiqlasin va vazirlikning rasmiy veb-saytida eʼlon qilinishini taʼminlasin.
4. Belgilansinki, mazkur qarorda nazarda tutilgan tadbirlar doirasida:
xarajatlar Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi;
davlat xaridlari qonunchilikda belgilangan xarid qilish tartib-taomillari natijalariga koʻra amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 2025-yil 31-dekabrga qadar manfaatdor vazirlik hamda idoralar bilan birgalikda 2024-yil tajribasidan kelib chiqib, mazkur qaror bilan belgilangan ragʻbatlantirish choralariga oid maʼlumotlarni va ushbu ragʻbatlantirish tadbirlarini keyingi yillarda davom ettirish maqsadga muvofiqligi yuzasidan takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
Bunda Ekologiya jamgʻarmasi daromadlari va xarajatlarining balanslashganligi hamda dolzarb xarajatlar ustuvor ravishda moliyalashtirilishi inobatga olinsin.
6. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga ushbu qaror ijrosi bilan bogʻliq tadbirlarni ommaviy axborot vositalarida keng yoritish tavsiya etilsin.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri A.A. Abduxakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-avgustdagi 514-son qaroriga 1-ILOVA
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom sanitar tozalash korxonalarining chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan hamda obodonlashtirish boshqarmalarining tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi uzoq vaqt (kamida 10 yil) va sadoqatli mehnat qilgan xodimlari oʻrtasida “Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) tanlov tashkilotchisi hisoblanadi.
3. Quyidagilar tanlovni oʻtkazishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
aholi orasida ekologik bilim va madaniyatni targʻib qilish;
aholining tabiatni asrash borasidagi bilim va koʻnikmalarini oshirish;
chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishning ekologik xavfsiz tizimini takomillashtirish;
chiqindilarning aholi salomatligiga va atrof-muhitga salbiy taʼsirining oldini olish;
sohada koʻp yillar sadoqat bilan faoliyat yuritib kelayotgan xodimlar mehnatini munosib ragʻbatlantirish;
koʻp yillar faoliyat yuritib kelayotgan soha xodimlarining farzandlari va nevaralarining taʼlim olishini qoʻllab-quvvatlash.
4. Tanlov ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
2-bob. Tanlovni tashkil etish va oʻtkazish tartibi
5. Vazirlik har yili 1-sentabrga qadar tanlov haqida oʻz rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon beradi.
6. Tanlovni oʻtkazish uchun har yili sentabr oyida quyidagi tarkibda komissiya tashkil etiladi:
Vazirlikning tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasiga rahbarlik qiluvchi oʻrinbosari — rais;
Vazirlik markaziy apparatining tegishli tarkibiy boʻlinmasi boshligʻi — rais oʻrinbosari;
Vazirlik markaziy apparatining tegishli tarkibiy boʻlinmasi xodimi (1 nafar);
Vazirlik huzuridagi Sanitar tozalash ishlarini tashkil etish respublika markazi xodimi (1 nafar);
sohaviy nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari (2 nafar);
Vazirlik markaziy apparatining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi xodimi — kotib.
7. Komissiya reglamenti Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri (keyingi oʻrinlarda — vazir) tomonidan tasdiqlanadi.
8. Tanlovda ishtirok etish uchun:
sanitar tozalash korxonalari — chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan xodimlar orasidan;
obodonlashtirish boshqarmalari — tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi xodimlar orasidan uzoq vaqt (kamida 10 yil) faoliyat yuritgan 3 nafardan nomzodlarni tavsiya etgan holda, 1-oktabrga qadar Vazirlikka ariza bilan murojaat qiladi.
Bunda umumiy ragʻbatlantirish kvotasi teng taqsimlanishi hamda yoʻnalishlar boʻyicha taqsimot ellik foizdan oshmasligi ustuvor sifatida belgilanadi.
9. Arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
nomzodning biometrik pasporti (identifikatsiyalovchi ID-kartasi) nusxasi;
3x4 sm hajmdagi rangli fotosurati;
maʼlumotnomasi (obyektivka);
soʻnggi uch yil davomidagi faoliyati, shu jumladan, alohida tashabbuslari aks ettirilgan tavsifnoma;
farzandi yoki nevarasining toʻlov-kontrakt asosida davlat oliy taʼlim muassasasida taʼlim olayotganligi haqida maʼlumotnoma va shartnoma nusxasi;
davlat oliy taʼlim muassasasida taʼlim olayotgan shaxsning nomzodga qarindoshligini tasdiqlovchi maʼlumot;
nomzodning ushbu Nizomga 2-ilovada nazarda tutilgan mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar.
Vazirlik tegishli tashkilotlar orqali mazkur maʼlumotlarning haqiqiyligini tekshirish huquqiga ega.
10. Tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik ularni taqdim etilgan tashkilot rahbari zimmasiga yuklanadi.
11. Tanlov ishtirokchilari ushbu Nizomga 2-ilovadagi baholash mezonlariga muvofiq baholanadi.
12. Komissiya taqdim etilgan hujjatlarni 1-noyabrga qadar komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, belgilangan tartibda xolisona baholaydi hamda ballar ketma-ketligida eng yuqori koʻrsatkichlarga ega boʻlgan 100 nafar nomzodni gʻolib deb topadi.
Komissiyaning qarori uning yigʻilishi bayoni bilan tasdiqlanadi.
3-bob. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash tartibi
13. Komissiya yigʻilishining bayoni asosida 15-noyabrga qadar vazirning tanlov gʻoliblarini taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
14. Tanlov gʻoliblari 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun arafasida vazir yoki uning koʻrsatmasiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar tomonidan tantanali tarzda taqdirlanadi.
15. Tanlov gʻoliblarining davlat oliy taʼlim muassasalariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan farzandlari yoki nevaralariga bir yillik kontrakt summasi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravaridan ortiq boʻlmagan qismi toʻlab beriladi. Bunda talabalar zimmasiga kelgusida davlat organlari va tashkilotlarida kamida uch yil ishlab berish majburiyati yuklanadi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
16. Vazirlik tanlovga taqdim etilgan hujjatlarning xolis koʻrib chiqilishi uchun masʼuldir.
17. Tanlovda gʻolib boʻlgan xodimlarning keyingi tanlovlarda takroran ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
18. Tanlov gʻoliblari roʻyxati Vazirlikning rasmiy veb-saytida, ommaviy axborot vositalarida va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilinadi.
19. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan nomzodlar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni davomida vazir tomonidan tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga apellyatsiya arizasini berish huquqiga ega.
20. Apellyatsiya komissiyasi tarkibiga tanlov komissiyasi faoliyatida ishtirok etgan shaxslar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
21. Apellyatsiya arizasi uni taqdim etgan nomzod ishtirokida besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi hamda natijasi boʻyicha arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
22. Tanlovni oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlikning Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.
23. Vazirlik tanlovning yakuniy natijalari boʻyicha har yili dekabr oyining oxirgi oʻn kunligida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi.
24. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
25. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi 1. Tanlov haqida oʻz rasmiy veb-sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon beradi. 1-sentabrga qadar 2. Tanlov komissiyasini tashkil etadi. sentabr oyida 2-bosqich Sanitar tozalash korxonalari, obodonlashtirish boshqarmalari Tegishlicha chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlarini bajaradigan xodimlar hamda tozalash ishlari bilan shugʻullanuvchi xodimlar orasidan uzoq vaqt (kamida 10 yil) faoliyat yuritgan 3 nafardan nomzodlarni tavsiya etgan holda, Vazirlikka ariza bilan murojaat qiladi. 1-oktabrga qadar 3-bosqich Tanlov komissiyasi Taqdim etilgan hujjatlarni belgilangan tartibda koʻrib chiqadi, nomzodlarni xolisona baholaydi hamda ballar ketma-ketligida eng yuqori koʻrsatkichlarga ega boʻlgan 100 nafar nomzodni gʻolib deb topadi. 1-noyabrga qadar 4-bosqich Vazirlik 1. Komissiya yigʻilishining bayoni asosida tanlov gʻoliblarini tantanali tarzda taqdirlash toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. 15-noyabrga qadar 2. Tanlov gʻoliblarining davlat oliy taʼlim muassasalariga toʻlov-kontrakt asosida oʻqishga kirgan farzandlari yoki nevaralariga bir yillik kontrakt summasi, biroq bazaviy hisoblash miqdorining 30 baravaridan ortiq boʻlmagan qismini toʻlab beradi. 8-dekabr — Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilingan kun arafasida
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Tabiat uygʻunligi himoyachisi” tanloviga tavsiya etilgan nomzodlarni baholash
T/r Baholash mezonlari Ball tizimi 1. Sanitar tozalash korxonalari xodimlari uchun — chiqindilarni yuklash, tashish, joylashtirish va saralash ishlari sohasida; obodonlashtirish boshqarmalari xodimlari uchun — tozalash ishlari sohasidagi ish staji: 10 yildan 12 yilgacha; 5 ball 12 yildan 15 yilgacha; 10 ball 15 yil va undan ortiq. 15 ball 2. Ijtimoiy holati boʻyicha: oilada yolgʻiz boquvchi ekanligi; 5 ball oliy taʼlim muassasalarida taʼlim olayotgan ikki va undan ortiq farzandlari mavjudligi; 5 ball ikki va undan ortiq farzandlari oliy taʼlim muassasalarida toʻlov-kontrakt asosida taʼlim olayotgan boʻlsa; 5 ball qaramogʻida 1 yoki 2-guruh nogironligi boʻlgan farzandi mavjudligi. 5 ball 3. Oʻzbekiston Respublikasining Davlat mukofotlari bilan taqdirlanganligi: “Oʻzbekiston Qahramoni” unvoni, Oʻzbekiston Respublikasining faxriy unvonlari, Oʻzbekiston Respublikasining ordenlari, Oʻzbekiston Respublikasining medallari bilan; 15 ball Oʻzbekiston Respublikasining Faxriy yorligʻi bilan. 10 ball 4. Namunali faoliyati uchun idoraviy mukofotlar, faxriy yorliqlar, diplomlar va boshqacha tarzda taqdirlanganligi. 5 ball (birdan ortiq boʻlsa, har biri uchun qoʻshimcha 1 balldan)
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-avgustdagi 514-son qaroriga 2-ILOVA
“Eng toza mahalla” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha mahallalar oʻrtasida “Eng toza mahalla” tanlovini (keyingi oʻrinlarda — tanlov) tashkil etish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi (keyingi oʻrinlarda — Vazirlik) hamda Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi (keyingi oʻrinlarda — Uyushma) tanlov tashkilotchilari hisoblanadi.
3. Quyidagilar tanlovni oʻtkazishning asosiy vazifalari hisoblanadi:
aholi orasida ekologik bilim va madaniyatni targʻib qilish, mahallalarning yashillik darajasini oshirish hamda sanitar-tozalash xizmatini koʻrsatish sifatini yaxshilash;
aholining tabiatni asrash borasidagi bilim va koʻnikmalarini oshirish;
chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirishning ekologik xavfsiz tizimini takomillashtirish;
chiqindilarning aholi salomatligiga va atrof-muhitga salbiy taʼsirining oldini olish;
tabiatga zarar yetkazishning, shu jumladan, belgilanmagan joylarga chiqindilar tashlashning salbiy oqibatlarining oldini olish.
4. Tanlov ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq oʻtkaziladi.
2-bob. Tanlovni tashkil etish tartibi
5. Vazirlik va Uyushma har yili 1-sentabrga qadar tanlov haqida oʻz rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon beradi.
6. Tanlov har yili noyabr — yanvar oylarida quyidagi bosqichlarda oʻtkaziladi:
tuman (shahar) saralash bosqichi — noyabr oyida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida;
hududiy saralash bosqichi — dekabr oyida tuman (shahar) bosqichi gʻoliblari oʻrtasida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida;
respublika bosqichi — yanvar oyida hududiy saralash bosqichi gʻoliblari oʻrtasida respublika miqyosida.
7. Tanlovning tuman (shahar) saralash bosqichini oʻtkazish uchun har yili sentabr oyida quyidagi tarkibda tuman (shahar) komissiyalari tashkil etiladi:
Uyushmaning tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlari — rais;
Vazirlik va Uyushmaning tuman (shahar) boʻlimlari boshliqlarining oʻrinbosarlari (2 nafar) — rais oʻrinbosarlari;
Vazirlik va Uyushma tuman (shahar) boʻlimlari tegishli xodimlari (2 nafar);
sohaviy nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari (3 nafar);
Uyushma tuman (shahar) boʻlimlarining tegishli xodimi — kotib.
8. Tanlovning hududiy saralash bosqichini oʻtkazish uchun har yili sentabr oyida quyidagi tarkibda hududiy komissiyalar tashkil etiladi:
Uyushmaning Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalari (keyingi oʻrinlarda — hududiy boʻlinmalar) boshliqlari — rais;
Vazirlik va Uyushmaning hududiy boʻlinmalari boshliqlarining oʻrinbosarlari (2 nafar) — rais oʻrinbosarlari;
Vazirlik va Uyushma hududiy boʻlinmalarining tegishli boʻlimlari xodimlari (2 nafar);
sohaviy nodavlat notijorat tashkiloti vakili (1 nafar);
Uyushma hududiy boʻlinmalarining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi xodimi — kotib.
9. Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish uchun har yili sentabr oyida quyidagi tarkibda respublika komissiyasi tashkil etiladi:
Vazirlikning tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasiga rahbarlik qiluvchi oʻrinbosari — rais;
Vazirlik va Uyushma markaziy apparatining tegishli tarkibiy boʻlinmalari boshliqlari (2 nafar) — rais oʻrinbosarlari;
Vazirlik va Uyushma markaziy apparatining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmalari xodimlari (2 nafar);
sohaviy nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari (3 nafar);
Vazirlik markaziy apparatining tegishli sohaviy tarkibiy boʻlinmasi masʼul xodimi — kotib.
10. Tuman (shahar) komissiyalari va hududiy komissiyalar reglamentlari Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi raisi tomonidan, Respublika komissiyasi reglamenti Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vaziri (keyingi oʻrinlarda — vazir) tomonidan tasdiqlanadi.
3-bob. Tanlovga hujjatlarni taqdim etish tartibi
11. Tanlovda ishtirok etish uchun nomzod mahallalar har yili 1-oktabrdan 30-oktabrga qadar Uyushmaning tuman (shahar) boʻlimlariga ariza beradi.
12. Arizaga quyidagi hujjatlar (maʼlumotlar) ilova qilinadi:
a) mahalla pasporti;
b) quyidagilarni tasdiqlovchi hujjatlarning nusxalari, fotoalbom yoki 10 daqiqadan oshmagan videolavhali taqdimot materiali:
ijtimoiy obyektlardagi mavjud konteynerlar, koʻchalarga oʻrnatilgan chiqindi qutilari soni;
chiqindilarni yigʻish shoxobchalari soni va ularning holati;
koʻrsatilgan sanitar tozalash xizmatlari boʻyicha toʻlov intizomi (debitor qarzdorlik);
mahallada chiqindilarni toʻplash, saralash, olib chiqib ketish ishlari tashkil etilganligi hamda mahallani chiqindilardan xoli hududga aylantirish uchun amalga oshirilgan ishlar;
aholining ekologik tarbiyasi hamda ekologik madaniyatini oshirishga qaratilgan targʻibot-tashviqot ishlari, atrof-muhitni muhofaza qilishga oid jarayonlarni ommaviy axborot vositalarida yoritish ishlari;
daraxt va butalarni parvarishlashda suvni tejaydigan texnologiyalarni qoʻllagan holda sugʻorish ishlari tashkil etilganligi;
tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash borasidagi tashabbuslar;
chiqindilarni saralab yigʻish tizimi joriy etilganligi;
“Yashil makon” loyihasi doirasida ekilgan daraxt va butalarning holati;
energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanish darajasi.
13. Tanlovda ishtirok etish uchun taqdim etilgan maʼlumotlarning toʻgʻriligi uchun javobgarlik mahalla raisi zimmasiga yuklanadi.
4-bob. Tanlovni oʻtkazish tartibi
14. Tuman (shahar) va hududiy saralash bosqichlari ushbu Nizomga 2-ilovadagi baholash mezonlari asosida oʻtkaziladi.
15. Tuman (shahar) komissiyalari taqdim etilgan hujjatlarni 20-noyabrga qadar belgilangan tartibda komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, eng koʻp ball toʻplagan uchtadan mahallani tanlab olib, saralash natijalarini yigʻilish bayoni bilan tasdiqlaydi.
Saralash natijalari boʻyicha materiallar (komissiya yigʻilishi bayoni, mahallalarni baholash hisobotlari va gʻolib mahallalar hujjatlari) 1-dekabrga qadar hududiy komissiyalarga taqdim etiladi.
16. Hududiy komissiyalar taqdim etilgan hujjatlarni 20-dekabrga qadar belgilangan tartibda komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, eng koʻp ball toʻplagan uchtadan mahallani tanlab olib, saralash natijalarini yigʻilish bayoni bilan tasdiqlaydi.
Saralash natijalari boʻyicha materiallar (komissiya yigʻilishi bayoni, mahallalarni baholash hisobotlari va gʻolib mahallalar hujjatlari) 1-yanvarga qadar respublika komissiyasiga taqdim etiladi.
17. Respublika komissiyasi taqdim etilgan hujjatlarni 20-yanvarga qadar belgilangan tartibda komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, ushbu Nizomga 2-ilovadagi baholash mezonlari asosida xolisona baholaydi hamda baholash natijalariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha eng koʻp ball toʻplagan bittadan mahallani gʻolib deb topadi.
5-bob. Tanlov gʻoliblarini taqdirlash tartibi
18. Respublika komissiyasi yigʻilishining bayoni asosida 1-martga qadar vazirning tanlov gʻoliblarini taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
19. Tanlov gʻoliblari 21-mart — Navroʻz bayrami arafasida vazir yoki uning koʻrsatmasiga muvofiq boshqa masʼul shaxslar tomonidan tantanali tarzda taqdirlanadi.
20. Tanlov natijalariga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridan gʻolib boʻlgan mahallalarning tegishli jamgʻarmasiga chiqindi yigʻish maydonchalarini qurish, mahalladagi ijtimoiy obyektlarga chiqindi konteynerlarini oʻrnatish hamda daraxtlarni ekish uchun 500 mln soʻmdan pul mukofoti oʻtkazib beriladi hamda xizmatda foydalanish uchun 1 tadan elektromobil topshiriladi.
6-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Tuman (shahar), hududiy va respublika komissiyalari raislari tanlovga taqdim etilgan hujjatlarning xolis koʻrib chiqilishi uchun masʼuldirlar.
22. Tanlovning har bir bosqichi gʻoliblari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar tegishli bosqich yakuni boʻyicha Vazirlik va Uyushmaning rasmiy veb-saytida, ommaviy axborot vositalarida va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilib boriladi.
23. Tanlov natijalaridan norozi boʻlgan mahallalar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch ish kuni ichida tegishli bosqichdagi apellyatsiya komissiyalariga apellyatsiya arizasini berish huquqiga ega.
24. Apellyatsiya komissiyalari tanlovning tuman (shahar) va hududiy bosqichlarida tegishlicha Vazirlikning tuman (shahar) boʻlimlari va hududiy boʻlinmalari rahbarlari tomonidan ularning raisligida kamida 5 kishidan iborat tarkibda tashkil etiladi. Komissiya tarkibiga ommaviy axborot vositalari va sohaviy nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari kiritiladi.
Apellyatsiya komissiyalari tarkibiga tanlov komissiyalari faoliyatida ishtirok etgan shaxslar kiritilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
25. Apellyatsiya arizasi uni taqdim etgan mahalla raisi (vakili) ishtirokida besh ish kuni ichida koʻrib chiqiladi hamda natijasi boʻyicha arizani qanoatlantirish yoki rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi.
26. Tanlovni oʻtkazish va gʻoliblarni taqdirlash bilan bogʻliq xarajatlar Vazirlikning Ekologiya jamgʻarmasi mablagʻlari, tanlov gʻoliblarini taqdirlash uchun taqdim etilgan elektromobillardan foydalanish va ularni saqlash xarajatlari gʻolib deb topilgan tegishli mahallalar hamda mahalliy budjet hisobidan amalga oshiriladi.
27. Vazirlik tanlovning yakuniy natijalari boʻyicha har yili yanvar oyining oxirgi oʻn kunligida Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib boradi.
28. Ushbu Nizomni qoʻllashda yuzaga keladigan nizolar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.
29. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
“Eng toza mahalla” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
“Eng toza mahalla” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Muddati 1-bosqich Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim oʻzgarishi vazirligi, Oʻzbekiston mahallalari uyushmasi Tanlov haqida oʻz rasmiy veb-saytlari va ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarida eʼlon beradi. 1-sentabrga qadar 2-bosqich Uyushma Tanlovning tuman (shahar) va hududiy saralash bosqichlarini oʻtkazish uchun tegishlicha tuman (shahar) va hududiy komissiyalarni tashkil etadi. Sentabr oyida Vazirlik Tanlovning respublika bosqichini oʻtkazish uchun respublika komissiyasini tashkil etadi. 3-bosqich Nomzod mahallalar Tanlovda ishtirok etish uchun Uyushmaning tuman (shahar) boʻlimlariga ariza beradi. 1-oktabrdan 30-oktabrga qadar 4-bosqich Tuman (shahar) komissiyalari 1. Taqdim etilgan hujjatlarni komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, eng koʻp ball toʻplagan uchtadan mahallani tanlab oladi va saralash natijalarini yigʻilish bayoni bilan tasdiqlaydi. 20-noyabrga qadar 2. Saralash natijalari boʻyicha materiallarni (komissiya yigʻilishi bayoni, mahallalarni baholash hisobotlari va gʻolib mahallalar hujjatlari) hududiy komissiyalarga taqdim etadi. 1-dekabrga qadar 5-bosqich Hududiy komissiyalar 1. Taqdim etilgan hujjatlarni komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi, eng koʻp ball toʻplagan uchtadan mahallani tanlab oladi va saralash natijalarini yigʻilish bayoni bilan tasdiqlaydi. 20-dekabrga qadar 2. Saralash natijalari boʻyicha materiallarni (komissiya yigʻilishi bayoni, mahallalarni baholash hisobotlari va gʻolib mahallalar hujjatlari) respublika komissiyasiga taqdim etadi. 1-yanvarga qadar 6-bosqich Respublika komissiyasi Taqdim etilgan hujjatlarni komissiya yigʻilishida koʻrib chiqadi hamda baholash natijalariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha eng koʻp ball toʻplagan bittadan mahallani gʻolib deb topadi. 20-yanvarga qadar 7-bosqich Vazirlik 1. Respublika komissiyasi yigʻilishining bayoni asosida tanlov gʻoliblarini tantanali tarzda taqdirlash toʻgʻrisida buyruq qabul qiladi. 1-martga qadar 2. Gʻolib mahallalarning tegishli jamgʻarmasiga chiqindi yigʻish maydonchalarini qurish, mahalladagi ijtimoiy obyektlarga chiqindi konteynerlarini oʻrnatish va daraxtlarni ekish uchun 500 mln soʻmdan pul mukofotini oʻtkazadi hamda xizmatda foydalanish uchun 1 tadan elektromobil topshiradi . 21-mart — Navroʻz bayrami arafasida
“Eng toza mahalla” tanlovini tashkil etish va oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
“Eng toza mahalla” tanloviga tavsiya etilgan nomzodlarni baholash
T/r Baholash mezonlari * Ball tizimi 1. Aholining ekologik bilimi hamda ekologik madaniyatini oshirishga qaratilgan targʻibot ishlari. 5 ball 2. Atrof-muhitni muhofaza qilishga oid jarayonlarni ommaviy axborot vositalarida yoritish ishlari. 5 ball 3. Daraxt va butalarni parvarishlashda suvni tejaydigan texnologiyalarni qoʻllagan holda sugʻorish ishlari tashkil etganligi. 10 ball 4. Tabiiy resurslardan oqilona foydalanish va ularni qayta tiklash borasidagi tashabbusi. 5 ball 5. Mahalla pasporti mavjudligi. 5 ball 6. Mahalladagi ijtimoiy obyektlarda belgilangan standartlar va sanitariya-gigiyena talablariga javob beruvchi chiqindi konteynerlarining har biri uchun. 0.5 balldan jami 10 balldan oshmagan holda 7. Koʻchalarga oʻrnatilgan chiqindi qutilari bilan taʼminlanganligi (standartlardagi hamda sanitariya-gigiyena talablari darajasidagi chiqindi qutilarini har bir donasi uchun). 0,5 balldan jami 5 balldan oshmagan holda 8. Chiqindilarni yigʻish shoxobchalari soni va ularning holati 5 ball 9. Yillik oʻrtacha koʻrsatilgan sanitar tozalash xizmatlari uchun toʻlov intizomi: koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar 75 foizdan 85 foizgacha boʻlsa; 5 ball koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar 85 foizdan 95 foizgacha boʻlsa; 10 ball koʻrsatilgan xizmatlar uchun toʻlovlar 95 foizdan yuqori boʻlsa. 15 ball 10. Chiqindilarni saralab yigʻish tizimi joriy etilganligi. 15 ball 11. Yashil bogʻlar barpo etilganligi. 5 ball 12. Energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanish joriy etilganligi (quyosh panellari oʻrnatilganligi). 5 ball Agar energiya tejovchi texnologiyalardan foydalanish qishloq joyidagi mahallada joriy etilgan boʻlsa. 15 ball
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 16-avgust,
514-son