📅 2024-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 19 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 19 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сон қарорига мувофиқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланиши муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
ичимлик ва оқова сув бўйича хизматлар учун тарифларга ичимлик сув таъминоти ташкилотининг сақлаш харажатларини киритиш;
Давлат бюджети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шу жумладан, Саноатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар экспертизасини такомиллаштириш;
халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига мувофиқлаштириш;
ичимлик сув таъминоти ва оқова сув соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилишини такомиллаштириш.
2. «Ўзсувтаъминот» АЖ ўн кун муддатда халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида жалб қилинган маблағларнинг мақсадли ва самарали йўналтирилиши ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари белгиланган муддатларда ишга туширилиши бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири вазифасини бажарувчи Ш.С. Хидоятов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йилдаги 19 августдаги 517-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида :
а) 71-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда янги қурилаётган кўп квартирали уйларнинг совуқ сув ҳисоблагичларини хонадон (квартира)ларнинг ташқарисида (зинапоялар, ертўлалар ва бошқа қисмида) ўрнатилган ҳолатларда, жавобгарлик ИСКХ ташкилотига юкланади»;
б) 108-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«108. I гуруҳ истеъмолчилари аванс тариқасида коммунал хизматлар учун 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифларнинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этиладилар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирдаги 11 1 -банд билан тўлдирилсин:
«11 1 . Давлат бюджети ва давлат томонидан жалб қилинган барча маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан мажбурий равишда экспертизадан ўтказилади.
Янги қуриладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги объектлар ва тизимларни лойиҳалаштиришда мазкур ҳудуднинг тўлиқ қамров даражаси инобатга олинади ҳамда ичимлик сув манбалари ва уларнинг захирасига алоҳида эътибор қаратилади.
Барча лойиҳаларда ичимлик ва оқова сув иншоотлари ҳамда тармоқларидаги сув ҳисобини рақамлаштириш бўйича ечимлар, сув иншоотлари ва тармоқларига сув ҳисоблагичларини ўрнатиш, ичимлик сув тармоқларини аҳоли хонадонларигача етказиб беришда ушбу хонадонларни ягона биллинг тизимига улаган ҳолда ҳисоблагичлар ўрнатишни акс эттириш мажбурий кўрсатилади.
Лойиҳалар бўйича техник топшириқ шартларини ишлаб чиқишда энг мақбул техник ечимлар, ўзиоқар усули, энергия тежайдиган замонавий материаллар ва технологиялар кенг қўлланилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 январдаги 5-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 383-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2022» рақамлари тегишлича «7» ва «2025» рақамлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Наманган вилоятида сув таъминоти ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 7 майдаги 384-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2022» рақамлари тегишлича «7» ва «2025» рақамлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Косон ва Муборак туманлари марказлари ҳамда Китоб-Шаҳрисабз ерости сув конидан сув олиш қувурига яқин бўлган қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги 427-сон қарорининг 1-банди «г» кичик бандидаги «5» ва «2023» рақамлари тегишлича «7» ва «2025» рақамлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларида сув таъминоти ҳамда канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш (2 босқич)» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 20 июндаги 516-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисидаги «7» ва «2025» рақам тегишлича «8» ва «2026» рақам билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Тошкент шаҳрида сув қувурлари ва канализация тизимларини модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 январдаги 38-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2023» рақам тегишлича «6» ва «2025» рақам билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 220-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2023» рақамлари тегишлича «6» ва «2025» рақамлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 221-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2023» рақамлари тегишлича «6» ва «2025» рақамлари билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокидаги «Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 482-сон қарорининг 1-банди «в» кичик бандидаги «4» ва «2023» рақамлари тегишлича «7» ва «2026» рақамлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳаси таклифлари маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари депутатлари томонидан ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари билан биргаликда жойларга чиққан ҳолда тегишли аҳоли пунктларининг фаоллари билан муҳокама қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларида муҳокама қилишга киритилади».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 август,
517-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv tizimi takomillashtirilishi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2023-yil 24-oktabrdagi PQ-343-son qaroriga muvofiq ichimlik suv taʼminoti va oqova suv tizimini yanada takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar belgilanishi munosabati bilan qonunchilik hujjatlarini muvofiqlashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
ichimlik va oqova suv boʻyicha xizmatlar uchun tariflarga ichimlik suv taʼminoti tashkilotining saqlash xarajatlarini kiritish;
Davlat budjeti hamda Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi, shu jumladan, Sanoatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan amalga oshirilayotgan ichimlik va oqova suv yoʻnalishidagi loyihalar ekspertizasini takomillashtirish;
xalqaro moliya institutlari ishtirokidagi loyihalarni amalga oshirish muddatlarini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hujjatlariga muvofiqlashtirish;
ichimlik suv taʼminoti va oqova suv sohasidagi investitsiya loyihalari ishlab chiqilishini takomillashtirish.
2. “Oʻzsuvtaʼminot” AJ oʻn kun muddatda xalqaro moliya institutlari ishtirokida amalga oshirilayotgan loyihalarni jadallashtirish maqsadida jalb qilingan mablagʻlarning maqsadli va samarali yoʻnaltirilishi hamda ishlab chiqarish quvvatlari belgilangan muddatlarda ishga tushirilishi boʻyicha “Yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib, tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi qurilish va uy-joy kommunal xoʻjaligi vaziri vazifasini bajaruvchi Sh.S. Xidoyatov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yildagi 19-avgustdagi 517-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 15-iyuldagi 194-son qarori bilan tasdiqlangan Isteʼmolchilarga suv taʼminoti va oqova suvni chiqarish xizmatlari koʻrsatish qoidalarida :
a) 71-bandning uchinchi xatboshisi quyidagi mazmundagi jumla bilan toʻldirilsin:
“Bunda yangi qurilayotgan koʻp kvartirali uylarning sovuq suv hisoblagichlarini xonadon (kvartira)larning tashqarisida (zinapoyalar, yertoʻlalar va boshqa qismida) oʻrnatilgan holatlarda, javobgarlik ISKX tashkilotiga yuklanadi”;
b) 108-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“108. I guruh isteʼmolchilari avans tariqasida kommunal xizmatlar uchun 2 oydan koʻp boʻlmagan muddatga toʻlovlarni avvaldan amalga oshirib qoʻygan boʻlsalar, ular shu vaqt mobaynida tariflarning oʻzgarishi tufayli toʻlanadigan qoʻshimcha toʻlovlardan ozod etiladilar”.
2. Vazirlar Mahkamasining 2015-yil 3-fevraldagi 19-son qarori bilan tasdiqlangan Aholi punktlarida davlat kapital qoʻyilmalari hisobiga moliyalashtiriladigan ichimlik suv taʼminoti va oqova suv xizmati obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom quyidagi tahrirdagi 11 1 -band bilan toʻldirilsin:
“11 1 . Davlat budjeti va davlat tomonidan jalb qilingan barcha mablagʻlar hisobidan amalga oshirilayotgan ichimlik va oqova suv yoʻnalishidagi loyihalar “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” DUK tomonidan majburiy ravishda ekspertizadan oʻtkaziladi.
Yangi quriladigan ichimlik va oqova suv yoʻnalishidagi obyektlar va tizimlarni loyihalashtirishda mazkur hududning toʻliq qamrov darajasi inobatga olinadi hamda ichimlik suv manbalari va ularning zaxirasiga alohida eʼtibor qaratiladi.
Barcha loyihalarda ichimlik va oqova suv inshootlari hamda tarmoqlaridagi suv hisobini raqamlashtirish boʻyicha yechimlar, suv inshootlari va tarmoqlariga suv hisoblagichlarini oʻrnatish, ichimlik suv tarmoqlarini aholi xonadonlarigacha yetkazib berishda ushbu xonadonlarni yagona billing tizimiga ulagan holda hisoblagichlar oʻrnatishni aks ettirish majburiy koʻrsatiladi.
Loyihalar boʻyicha texnik topshiriq shartlarini ishlab chiqishda eng maqbul texnik yechimlar, oʻzioqar usuli, energiya tejaydigan zamonaviy materiallar va texnologiyalar keng qoʻllaniladi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Toshkent shahrining uy-joy kommunal infratuzilmasini boshqarishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2019-yil 4-yanvardagi 5-son qarori 8-bandining toʻrtinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
4. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Xorazm viloyatida suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-maydagi 383-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2022” raqamlari tegishlicha “7” va “2025” raqamlari bilan almashtirilsin.
5. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Namangan viloyatida suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 7-maydagi 384-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2022” raqamlari tegishlicha “7” va “2025” raqamlari bilan almashtirilsin.
6. Vazirlar Mahkamasining “Koson va Muborak tumanlari markazlari hamda Kitob-Shahrisabz yerosti suv konidan suv olish quvuriga yaqin boʻlgan qishloq aholi punktlarining suv taʼminoti tizimini rekonstruksiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 23-maydagi 427-son qarorining 1-bandi “g” kichik bandidagi “5” va “2023” raqamlari tegishlicha “7” va “2025” raqamlari bilan almashtirilsin.
7. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo taraqqiyot banki ishtirokida “Toshkent viloyatining shahar va tumanlarida suv taʼminoti hamda kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish (2 bosqich)” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 20-iyundagi 516-son qarorining 1-bandi toʻrtinchi xatboshisidagi “7” va “2025” raqam tegishlicha “8” va “2026” raqam bilan almashtirilsin.
8. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Toshkent shahrida suv quvurlari va kanalizatsiya tizimlarini modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 27-yanvardagi 38-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2023” raqam tegishlicha “6” va “2025” raqam bilan almashtirilsin.
9. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Qashqadaryo viloyatining Qarshi shahri kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 220-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2023” raqamlari tegishlicha “6” va “2025” raqamlari bilan almashtirilsin.
10. Vazirlar Mahkamasining “Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki ishtirokida “Xorazm viloyatining kanalizatsiya tizimini rekonstruksiya qilish va qurish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 14-apreldagi 221-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2023” raqamlari tegishlicha “6” va “2025” raqamlari bilan almashtirilsin.
11. Vazirlar Mahkamasining “Osiyo infratuzilma investitsiyalari banki ishtirokidagi “Buxoro viloyatining suv taʼminoti va kanalizatsiya tizimlarini rivojlantirish va modernizatsiya qilish” loyihasini amalga oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2020-yil 12-avgustdagi 482-son qarorining 1-bandi “v” kichik bandidagi “4” va “2023” raqamlari tegishlicha “7” va “2026” raqamlari bilan almashtirilsin.
13. Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 14-yanvardagi 16-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiya dasturini shakllantirish va amalga oshirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 13-bandi quyidagi mazmundagi uchinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Ichimlik suv taʼminoti va oqova suv sohasida investitsiya loyihasi takliflari mahalliy hokimiyat vakillik organlari deputatlari tomonidan hududiy ichimlik suv taʼminoti tashkilotlari bilan birgalikda joylarga chiqqan holda tegishli aholi punktlarining faollari bilan muhokama qilinib, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar hamda Toshkent shahar Kengashlarida muhokama qilishga kiritiladi”.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 19-avgust,
517-son