UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

РЎЙХАТИ

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш орқали соҳада ёшлар иштирокини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби;

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини молиялаштириш тартиби;

янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларини қабул қилиб олиш тартиби;

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш.

2. Белгилансинки, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорида назарда тутилган манбалар ҳисобидан ажратиладиган маблағлар туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасидаги ер майдонларини ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини амалга оширишда қуйидаги мақсадлар учун йўналтирилади:

вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ва насос агрегатларини ўрнатиш ҳамда ишга тушириш;

дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш учун зарур воситаларни сотиб олиш ва ўрнатиш;

суғориш (канал, лоток) ва коллектор тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини лазерли қурилмага эга ер текислагич агрегатлари билан текислаш.

3. Мазкур қарор талаблари фақатгина давлат ресурслари ва грант маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотлари томонидан туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ерларнинг янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган майдонларига нисбатан қўлланилади.

Қишлоқ хўжалиги субъектлари томонидан ўз ерида ёки ўз ҳисобидаги туташ ҳудудларда янги ерлар ўзлаштирилган ёки қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ҳолларда уларга давлат ресурслари ва грант маблағлари ҳисобидан пудрат ташкилотларини жалб этиш тақиқланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топилсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартибини белгилайди.

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари пудрат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорида назарда тутилган манбалардан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

2. Мазкур низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш — суғорилмайдиган ерлар тоифасида бўлган лалми ерлар, яйлов ва бўз ерлар, мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали суғориладиган ерлар сифатида тоифалаш;

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ишчи лойиҳа (кейинги ўринларда — ишчи лойиҳа) — ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар учун талаб этиладиган харажатлар ҳамда илмий асосланган иқтисодий ва техник ҳужжатлар, ҳисоб-китоблар ва тавсифлар тўплами;

пудрат ташкилоти — ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларни амалга ошириш орқали ер майдонларини қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритадиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланадиган ташкилот;

фойдаланишдан чиққан ерлар — йиллар мобайнида экин экилган ва муқаддам суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасида бўлиб, бугунги кунда мелиоратив ҳолати ва сув таъминоти ёмонлашган ер майдонлари.

2-боб. Янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхатини шакллантириш тартиби

3. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда — туман (Қувасой шаҳар) комиссияси) томонидан янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда — манзилли рўйхат) шакллантирилади.

4. Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ 9 нафар кишидан кўп бўлмаган таркибда тузилади.

Манзилли рўйхатни шакллантиришда туман (Қувасой шаҳар) комиссияси таркибига бошқа ваколатли давлат ташкилотлари ҳам жалб этилиши мумкин.

Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан манзилли рўйхатни шакллантиришда қарорлар умумий овоз бериш йўли билан қабул қилинади.

Қарорларни қабул қилишда овозлар тенг бўлганда, туман (Қувасой шаҳар) комиссияси раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

5. Манзилли рўйхатни шакллантиришда қуйидаги муҳим жиҳатлар инобатга олинади:

ер майдони жойлашган жойнинг 1:10 000 масштабдаги харитаси;

ер майдонининг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиш сабаби;

ҳисобот (ер баланси) бўйича ер майдонининг контур кесимидаги маълумоти;

ер майдонларини кафолатли сув билан таъминлаш имконияти мавжудлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг хулосаси;

ер ости сувлари захирасининг мавжудлиги ва ундан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг хулосаси;

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ҳамда уларнинг тахминий ҳисоб-китоблари тўғрисида маълумотлар.

6. Лойиҳа ташкилоти икки ой муддатда туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари (кейинги ўринларда — буюртмачи) томонидан тайёрланган буюртманома асосида манзилли рўйхатдаги ер майдонларининг ишчи лойиҳаларини ишлаб чиқади.

Бунда лойиҳа ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунида белгиланган танлов олинади.

Лойиҳа ташкилоти томонидан ишчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни талаблари асосида давлат буюртмачиси билан расмийлаштириладиган шартномага асосан 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонлари ва чўл ҳудудларидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари янгидан ўзлаштириладиган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари бўйича ишчи лойиҳаларда белгиланган тадбирларнинг тўғри ҳисоб-китоб қилинганлигига шахсан масъул ҳисобланади.

3-боб. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини молиялаштириш тартиби

8. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2024 йилда қўшимча 218 минг гектар ер майдонини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан ажратиладиган 200 млрд сўм бўйича Жамғарма билан;

Ўзбекистон Республикасининг «2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган ер майдонлари ва чўл ҳудудларидаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун режалаштирилган 100 млрд сўм бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан депозит шартномасини тузади.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тузилган депозит шартномаларига асосан ўзларининг ҳудудларида ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишни молиялаштириш учун тегишлича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамғармага буюртманомаларни тақдим этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Жамғарма тақдим этилган буюртманомаларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари учун бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаси шаклида очиладиган ғазна ҳисобварақларига 12 ой муддатга маблағларни фоизсиз депозитга жойлаштиради.

Бунда маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик қўмитасида очилган ҳисобварақларига ўтказилади.

Депозитга жойлаштириладиган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун пудрат ташкилотларини, истисно тариқасида, энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқлайди ҳамда улар билан белгиланган тартибда шартномани расмийлаштиради.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан пудрат ташкилоти қуйидаги мезонларга мувофиқ танлаб олинади:

мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахс бўлган, шунингдек, ушбу йўналишда иш ва хизматлар кўрсатишга ихтисослашган ҳамда тажрибага эга бўлган ташкилотлар;

пудрат ташкилотининг малакали мутахассисларга эга эканлиги;

ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш, шу мақсадда ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини амалга оширадиган пудрат ташкилотининг молиявий имконияти ва инфратузилмаси ҳолати;

пудрат ташкилотида махсус техникалар ва кичик механизмларнинг мавжудлиги.

Танлов жараёнларида қуйидаги пудрат ташкилотлари иштирок этишига йўл қўйилмайди:

қайта ташкил этиш (ажратиш, қўшилиш), банкрот деб топиш ёки тугатишга доир иш юритиш жараёни бошланган бўлса;

мол-мулки мусодара қилинган ҳамда муассислик келишуви, молиявий иштирок, холдинг ва бошқа шаклда ифодаланган бевосита ташкилий-ҳуқуқий ёки бир-бирига молиявий қарамлиги мавжуд бўлган.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пудрат ташкилоти билан расмийлаштирган шартномага мувофиқ тасдиқланган ишчи лойиҳада кўрсатилган маблағларнинг дастлабки 15 фоиз бўнак маблағларини уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

14. Пудрат ташкилоти дастлабки бўнак маблағлари тижорат банкидаги ҳисобварағига тушгандан сўнг, кечи билан ўн кун муддатда ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларни бажаришга киришади.

15. Ишчи лойиҳада белгиланган тадбирларнинг 80 фоизи пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шартномада назарда тутилган маблағнинг 80 фоизини белгиланган тартибда пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказади.

16. Пудрат ташкилоти томонидан ишчи лойиҳада белгиланган барча тадбирлар тўлиқ бажарилиб, ишлар қабул қилингандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари шартномада белгиланган маблағнинг қолган 5 фоизини пудрат ташкилотининг тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиб беради.

Бунда ер майдонларини ҳақиқатдан ҳам янгидан ўзлаштирилганлиги ёки қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан хулоса олинади.

17. Пудрат ташкилоти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ишчи лойиҳада белгиланган барча тадбирларнинг бажарилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

4-боб. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларини қабул қилиш тартиби

18. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тузиладиган далолатномалар асосида қабул қилиб олинади.

Бунда янгидан ўзлаштирилган ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосасига мувофиқ қабул қилинадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг қарорига асосан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасининг тегишли (суғориладиган ва шартли суғориладиган) турига ўтказилади ҳамда белгиланган тартибда ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритилади.

19. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг ижара ҳуқуқи туман (Қувасой шаҳар) ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.

Юридик ва жисмоний шахслар янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг ижара ҳуқуқини сотиб олиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиши мумкин.

20. Янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари учун сарфланган маблағлар ушбу ер майдонларининг ижара ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.

Бунда янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари учун сарфланган маблағлар белгиланган тартибда маҳаллий бюджет орқали тегишли улушларда Жамғармага ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига қайтарилади.

21. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари ҳақиқатдан ҳам фойдаланишга киритилганлиги ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат ўрнатади.

5-боб. Якунловчи қоидалар

22. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.

23. Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг

1. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 3. Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 4. Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари 5. Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

______________ туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг ______________ ҳудудида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштирилиши юзасидан ДАЛОЛАТНОМАСИ 2024 йил «____» _____________ ____________ ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларни даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини янгидан ўзлаштириш бўйича бажарилган ишлар қуйидаги таркибдаги туман (Қувасой шаҳар) комиссияси: Т/р Ф.И.О Лавозими 1. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 3. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 4. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари 5. Лавозими бўйича Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари 6. томонидан 2024 йил «____» ______________ куни янгидан ўзлаштирилиб, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритилган ер майдони жойида кўриб чиқилди. Ер майдонини ўзлаштириш лойиҳасини амалга оширган пудрат ташкилоти: ________________________________________________________________________________________. Лойиҳа ишларини бажарган корхона (лойиҳа институти): ________________________________________________________________________________________. ___________ тумани (Қувасой шаҳар) «_____________» ҳудудида жойлашган, ____________ контурдаги жами ___________ гектар ер майдонини ўзлаштириш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ___________________________________________________ тадбирларини бажариш режалаштирилган. Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ўрганиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги аниқланди: _________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Бажарилган ишлар натижасида ___________ контурдаги жами _________ гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилганлиги, _________ гектар ер майдони экин экишга тайёрланганлиги (ёки экилганлиги, ______ гектарда боғ, ______ гектарда токзор, ______ гектарда тутзор барпо этилганлиги) аниқланди. Эътирозлар: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Янгидан ўзлаштирилган ер майдонларининг контурлар кесимидаги жадвали ва харитаси илова қилинади. Мониторинг натижасида жами _________ гектар янгидан ўзлаштирилган ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун қабул қилиш ҳамда ер тоифасининг _______________ (суғориладиган ва шартли суғориладиган) турига ўзгартириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимидан ушбу далолатномани тасдиқлаб бериш сўралсин. Юқорида келтирилганларни тўғри деб имзо чекувчилар: __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________

Ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритишда давлат томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳамда мазкур тадбирларни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

____________ туман (Қувасой шаҳар) комиссиясининг ____________ ҳудудида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилиши юзасидан ДАЛОЛАТНОМАСИ 2024 йил «____» ___________ ____________ ҳудуди Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга ер ажратиш орқали уларни даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 5 апрелдаги ПҚ-153-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман (Қувасой шаҳар) ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган ишлар қуйидаги таркибдаги туман (Қувасой шаҳар) комиссияси: Т/р Ф.И.0 Лавозими 1. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси 2. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи 3. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи 4. Лавозими бўйича Туман (Қувасой шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари 5. Лавозими бўйича Давлат кадастрлари палатасининг туман (Қувасой шаҳар) филиали раҳбари 6. томонидан 2024 йил «____» ___________ куни қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдони жойида кўриб чиқилди. Ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш лойиҳасини амалга оширган пудрат ташкилоти: _______________________________________________ Лойиҳа ишларини бажарган корхона (лойиҳа институти): _________________________________________________________________________________________. _____________ тумани (Қувасой шаҳар) «________________» ҳудудида жойлашган, ______________ контурдаги жами ______________ гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра ______________________ _____________________________________________________________________________ тадбирларини бажариш режалаштирилган. Туман (Қувасой шаҳар) комиссияси томонидан ўрганиш жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилганлиги аниқланди: _________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Бажарилган ишлар натижасида ______________ контурдаги жами _________ гектар ер майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтирилганлиги, ________ гектар ер майдони экин экишга тайёрланганлиги (ёки экилганлиги, _____ гектарда боғ, _____ гектарда токзор, гектарда тутзор барпо этилганлиги) аниқланди. Эътирозлар: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларининг контурлар кесимидаги жадвали ва харитаси илова қилинади. Мониторинг натижасида қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган жами _______ гектар ер майдонини қишлоқ хўжалигида фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Туман (Қувасой шаҳар) ҳокимидан ушбу далолатномани тасдиқлаб бериш сўралсин. Юқорида келтирилганларни тўғри деб имзо чекувчилар: _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига 2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 . Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари — ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш истагида бўлган талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ижросини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги — ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширган талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига белгиланган субсидиялар ўтказиб берилишига;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари бўйича мониторинг юритиш, шунингдек, ушбу ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда белгиланган имтиёзлар татбиқ қилинишига;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни назарда тутиш ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга масъулдирлар».

2. Иловада:

а) 1-банд «қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни» сўзларидан кейин «янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта» сўзлари билан тўлдирилсин;

б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«2. Ушбу Низом қоидалари 2024 йилдан бошлаб янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонларида ирригация-мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш, реконструкция қилиш ҳамда қуриш ишларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширган талабгорларга нисбатан татбиқ этилади».

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 515-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 21 июндаги 176-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 5 декабрдаги 969-сон қарорига 2-илованинг 2-банди .

3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 73-банди .

4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 124-банди .

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 19-банди .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 19 август,

515-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2024 й., 09/24/515/0633-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

NAMUNAVIY TARKIBI

ROʻYXATI

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularning daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish orqali sohada yoshlar ishtirokini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:

yangidan oʻzlashtiriladigan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlarining manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi;

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlarini moliyalashtirish tartibi;

yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarini qabul qilib olish tartibi;

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlari uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadli ishlatilishini nazorat qilish.

2. Belgilansinki, mazkur tadbirlarni amalga oshirish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularning daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qarorida nazarda tutilgan manbalar hisobidan ajratiladigan mablagʻlar tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari zaxirasidagi yer maydonlarini oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlarini amalga oshirishda quyidagi maqsadlar uchun yoʻnaltiriladi:

vertikal sugʻorish quduqlarini burgʻilash va nasos agregatlarini oʻrnatish hamda ishga tushirish;

daryolar, kanallar va boshqa suv obyektlaridan suv chiqarish uchun zarur vositalarni sotib olish va oʻrnatish;

sugʻorish (kanal, lotok) va kollektor tarmoqlarini qurish hamda rekonstruksiya qilish;

yangidan oʻzlashtiriladigan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlarini lazerli qurilmaga ega yer tekislagich agregatlari bilan tekislash.

3. Mazkur qaror talablari faqatgina davlat resurslari va grant mablagʻlari hisobidan pudrat tashkilotlari tomonidan tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yerlarning yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan maydonlariga nisbatan qoʻllaniladi.

Qishloq xoʻjaligi subyektlari tomonidan oʻz yerida yoki oʻz hisobidagi tutash hududlarda yangi yerlar oʻzlashtirilgan yoki qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan hollarda ularga davlat resurslari va grant mablagʻlari hisobidan pudrat tashkilotlarini jalb etish taqiqlanadi.

4. Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qaroriga 2-ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari J.A. Xodjayev va J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-avgustdagi 515-son qaroriga 1-ILOVA

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari zaxirasida boʻlgan yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.

Tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari zaxirasida boʻlgan yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlari pudrat tashkilotlari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularning daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qarorida nazarda tutilgan manbalardan ajratiladigan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

2. Mazkur nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish — sugʻorilmaydigan yerlar toifasida boʻlgan lalmi yerlar, yaylov va boʻz yerlar, meliorativ qurilish holatidagi yerlar va qishloq xoʻjaligida foydalanilmaydigan yerlarni oʻzlashtirish orqali sugʻoriladigan yerlar sifatida toifalash;

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha ishchi loyiha (keyingi oʻrinlarda — ishchi loyiha) — yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha amalga oshiriladigan tadbirlar uchun talab etiladigan xarajatlar hamda ilmiy asoslangan iqtisodiy va texnik hujjatlar, hisob-kitoblar va tavsiflar toʻplami;

pudrat tashkiloti — ishchi loyihada belgilangan tadbirlarni amalga oshirish orqali yer maydonlarini qishloq xoʻjaligida foydalanishga kiritadigan hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali aniqlanadigan tashkilot;

foydalanishdan chiqqan yerlar — yillar mobaynida ekin ekilgan va muqaddam sugʻoriladigan qishloq xoʻjaligi yerlari toifasida boʻlib, bugungi kunda meliorativ holati va suv taʼminoti yomonlashgan yer maydonlari.

2-bob. Yangidan oʻzlashtiriladigan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlarining manzilli roʻyxatini shakllantirish tartibi

3. Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasida boʻlgan yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi (keyingi oʻrinlarda — tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi) tomonidan yangidan oʻzlashtiriladigan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlarining manzilli roʻyxati (keyingi oʻrinlarda — manzilli roʻyxat) shakllantiriladi.

4. Tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq 9 nafar kishidan koʻp boʻlmagan tarkibda tuziladi.

Manzilli roʻyxatni shakllantirishda tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi tarkibiga boshqa vakolatli davlat tashkilotlari ham jalb etilishi mumkin.

Tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi tomonidan manzilli roʻyxatni shakllantirishda qarorlar umumiy ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi.

Qarorlarni qabul qilishda ovozlar teng boʻlganda, tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi raisi hal qiluvchi ovozga ega boʻladi.

5. Manzilli roʻyxatni shakllantirishda quyidagi muhim jihatlar inobatga olinadi:

yer maydoni joylashgan joyning 1:10 000 masshtabdagi xaritasi;

yer maydonining qishloq xoʻjaligida foydalanishdan chiqish sababi;

hisobot (yer balansi) boʻyicha yer maydonining kontur kesimidagi maʼlumoti;

yer maydonlarini kafolatli suv bilan taʼminlash imkoniyati mavjudligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligining xulosasi;

yer osti suvlari zaxirasining mavjudligi va undan foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Togʻ-kon sanoati va geologiya vazirligining xulosasi;

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha amalga oshirilishi lozim boʻlgan tadbirlar hamda ularning taxminiy hisob-kitoblari toʻgʻrisida maʼlumotlar.

6. Loyiha tashkiloti ikki oy muddatda tuman (shahar) hokimliklarining takliflariga koʻra Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — buyurtmachi) tomonidan tayyorlangan buyurtmanoma asosida manzilli roʻyxatdagi yer maydonlarining ishchi loyihalarini ishlab chiqadi.

Bunda loyiha tashkiloti Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan tanlov olinadi.

Loyiha tashkiloti tomonidan ishchi loyihalarni ishlab chiqish bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat xaridlari toʻgʻrisida”gi Qonuni talablari asosida davlat buyurtmachisi bilan rasmiylashtiriladigan shartnomaga asosan 2024-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan yer maydonlari va choʻl hududlaridagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish uchun rejalashtirilgan mablagʻlar hisobidan amalga oshiriladi.

7. Tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari yangidan oʻzlashtiriladigan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritiladigan yer maydonlari boʻyicha ishchi loyihalarda belgilangan tadbirlarning toʻgʻri hisob-kitob qilinganligiga shaxsan masʼul hisoblanadi.

3-bob. Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlarini moliyalashtirish tartibi

8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda 2024-yilda qoʻshimcha 218 ming gektar yer maydonini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishni moliyalashtirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari:

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligini davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi (keyingi oʻrinlarda — Jamgʻarma) hisobidan ajratiladigan 200 mlrd soʻm boʻyicha Jamgʻarma bilan;

Oʻzbekiston Respublikasining “2024-yil uchun Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti toʻgʻrisida”gi Qonunida qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan sugʻoriladigan yer maydonlari va choʻl hududlaridagi yerlarni qayta foydalanishga kiritish uchun rejalashtirilgan 100 mlrd soʻm boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan depozit shartnomasini tuzadi.

9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tuzilgan depozit shartnomalariga asosan oʻzlarining hududlarida yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishni moliyalashtirish uchun tegishlicha Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Jamgʻarmaga buyurtmanomalarni taqdim etadi.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi hamda Jamgʻarma taqdim etilgan buyurtmanomalarga asosan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari uchun budjet tashkilotlarining budjetdan tashqari jamgʻarmasi shaklida ochiladigan gʻazna hisobvaraqlariga 12 oy muddatga mablagʻlarni foizsiz depozitga joylashtiradi.

Bunda mablagʻlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklarining Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik qoʻmitasida ochilgan hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.

Depozitga joylashtiriladigan mablagʻlardan boshqa maqsadlarda foydalanish qatʼiyan taqiqlanadi.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularning daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qaroriga muvofiq Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlarida belgilangan tadbirlarni amalga oshirish uchun pudrat tashkilotlarini, istisno tariqasida, eng yaxshi takliflarni tanlab olish orqali aniqlaydi hamda ular bilan belgilangan tartibda shartnomani rasmiylashtiradi.

12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari tomonidan pudrat tashkiloti quyidagi mezonlarga muvofiq tanlab olinadi:

mulkchilik shaklidan qatʼi nazar, yuridik shaxs boʻlgan, shuningdek, ushbu yoʻnalishda ish va xizmatlar koʻrsatishga ixtisoslashgan hamda tajribaga ega boʻlgan tashkilotlar;

pudrat tashkilotining malakali mutaxassislarga ega ekanligi;

yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish, shu maqsadda irrigatsiya-melioratsiya obyektlarini taʼmirlash-tiklash, rekonstruksiya qilish hamda qurish ishlarini amalga oshiradigan pudrat tashkilotining moliyaviy imkoniyati va infratuzilmasi holati;

pudrat tashkilotida maxsus texnikalar va kichik mexanizmlarning mavjudligi.

Tanlov jarayonlarida quyidagi pudrat tashkilotlari ishtirok etishiga yoʻl qoʻyilmaydi:

qayta tashkil etish (ajratish, qoʻshilish), bankrot deb topish yoki tugatishga doir ish yuritish jarayoni boshlangan boʻlsa;

mol-mulki musodara qilingan hamda muassislik kelishuvi, moliyaviy ishtirok, xolding va boshqa shaklda ifodalangan bevosita tashkiliy-huquqiy yoki bir-biriga moliyaviy qaramligi mavjud boʻlgan.

13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari pudrat tashkiloti bilan rasmiylashtirgan shartnomaga muvofiq tasdiqlangan ishchi loyihada koʻrsatilgan mablagʻlarning dastlabki 15 foiz boʻnak mablagʻlarini uch kun muddatda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda pudrat tashkilotining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

14. Pudrat tashkiloti dastlabki boʻnak mablagʻlari tijorat bankidagi hisobvaragʻiga tushgandan soʻng, kechi bilan oʻn kun muddatda ishchi loyihada belgilangan tadbirlarni bajarishga kirishadi.

15. Ishchi loyihada belgilangan tadbirlarning 80 foizi pudrat tashkiloti tomonidan amalga oshirilgandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari shartnomada nazarda tutilgan mablagʻning 80 foizini belgilangan tartibda pudrat tashkilotining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga oʻtkazadi.

16. Pudrat tashkiloti tomonidan ishchi loyihada belgilangan barcha tadbirlar toʻliq bajarilib, ishlar qabul qilingandan soʻng Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklari shartnomada belgilangan mablagʻning qolgan 5 foizini pudrat tashkilotining tijorat bankidagi hisobvaragʻiga oʻtkazib beradi.

Bunda yer maydonlarini haqiqatdan ham yangidan oʻzlashtirilganligi yoki qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilganligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligidan xulosa olinadi.

17. Pudrat tashkiloti Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyatlar hokimliklariga ishchi loyihada belgilangan barcha tadbirlarning bajarilganligi toʻgʻrisida hisobot taqdim etadi.

4-bob. Yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarini qabul qilish tartibi

18. Yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlari tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi tomonidan ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq tuziladigan dalolatnomalar asosida qabul qilib olinadi.

Bunda yangidan oʻzlashtirilgan yer maydonlari Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligining xulosasiga muvofiq qabul qilinadigan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi va viloyatlar hokimlarining qaroriga asosan qishloq xoʻjaligiga moʻljallangan yerlar toifasining tegishli (sugʻoriladigan va shartli sugʻoriladigan) turiga oʻtkaziladi hamda belgilangan tartibda yer hisobotiga oʻzgartirishlar kiritiladi.

19. Yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarining ijara huquqi tuman (Quvasoy shahar) hokimliklari tomonidan belgilangan tartibda elektron onlayn-auksion savdolariga chiqariladi.

Yuridik va jismoniy shaxslar yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarining ijara huquqini sotib olish uchun elektron onlayn-auksion savdolarida ishtirok etishi mumkin.

20. Yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlari uchun sarflangan mablagʻlar ushbu yer maydonlarining ijara huquqini elektron onlayn-auksion savdolarida sotishdan tushadigan mablagʻlar hisobidan qoplanadi.

Bunda yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlari uchun sarflangan mablagʻlar belgilangan tartibda mahalliy budjet orqali tegishli ulushlarda Jamgʻarmaga hamda Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjetiga qaytariladi.

21. Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlari haqiqatdan ham foydalanishga kiritilganligi hamda ulardan maqsadli foydalanilishi yuzasidan nazorat oʻrnatadi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

22. Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish jarayonida kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.

23. Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlari uchun ajratilgan mablagʻlardan maqsadli foydalanish Davlat moliyaviy nazorati inspeksiyasi tomonidan nazorat qilinadi.

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish tadbirlari uchun ajratilgan mablagʻlarning maqsadsiz ishlatilishi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka sabab boʻladi.

24. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha tuman (Quvasoy shahar) komissiyasining

1. Tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 3. Tuman (Quvasoy shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 4. Tuman (Quvasoy shahar) suv yetkazib berish xizmati rahbari 5. Davlat kadastrlari palatasining tuman (Quvasoy shahar) filiali rahbari

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

______________ tuman (Quvasoy shahar) komissiyasining ______________ hududida tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirilishi yuzasidan DALOLATNOMASI 2024-yil “____” _____________ ____________ hududi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularni daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish boʻyicha bajarilgan ishlar quyidagi tarkibdagi tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi: T/r F.I.O Lavozimi 1. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) suv yetkazib berish xizmati rahbari 5. Lavozimi boʻyicha Davlat kadastrlari palatasining tuman (Quvasoy shahar) filiali rahbari 6. tomonidan 2024-yil “____” ______________ kuni yangidan oʻzlashtirilib, qishloq xoʻjaligida foydalanishga kiritilgan yer maydoni joyida koʻrib chiqildi. Yer maydonini oʻzlashtirish loyihasini amalga oshirgan pudrat tashkiloti: ________________________________________________________________________________________. Loyiha ishlarini bajargan korxona (loyiha instituti): ________________________________________________________________________________________. ___________ tumani (Quvasoy shahar) “_____________” hududida joylashgan, ____________ konturdagi jami ___________ gektar yer maydonini oʻzlashtirish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilgan boʻlib, unga koʻra ___________________________________________________ tadbirlarini bajarish rejalashtirilgan. Tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi tomonidan oʻrganish jarayonida quyidagi ishlar amalga oshirilganligi aniqlandi: _________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ Bajarilgan ishlar natijasida ___________ konturdagi jami _________ gektar yer maydoni qishloq xoʻjaligida foydalanish uchun yaroqli holga keltirilganligi, _________ gektar yer maydoni ekin ekishga tayyorlanganligi (yoki ekilganligi, ______ gektarda bogʻ, ______ gektarda tokzor, ______ gektarda tutzor barpo etilganligi) aniqlandi. Eʼtirozlar: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Yangidan oʻzlashtirilgan yer maydonlarining konturlar kesimidagi jadvali va xaritasi ilova qilinadi. Monitoring natijasida jami _________ gektar yangidan oʻzlashtirilgan yer maydonini qishloq xoʻjaligida foydalanish uchun qabul qilish hamda yer toifasining _______________ (sugʻoriladigan va shartli sugʻoriladigan) turiga oʻzgartirish maqsadga muvofiq deb topildi. Tuman (Quvasoy shahar) hokimidan ushbu dalolatnomani tasdiqlab berish soʻralsin. Yuqorida keltirilganlarni toʻgʻri deb imzo chekuvchilar: __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________

Yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritishda davlat tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlar hamda mazkur tadbirlarni moliyalashtirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

____________ tuman (Quvasoy shahar) komissiyasining ____________ hududida tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonini qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilishi yuzasidan DALOLATNOMASI 2024-yil “____” ___________ ____________ hududi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlarga yer ajratish orqali ularni daromadlarini oshirish va bandligini taʼminlash, shuningdek, yangi yer maydonlarini oʻzlashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2024-yil 5-apreldagi PQ-153-son qarori ijrosini taʼminlash maqsadida tuman (Quvasoy shahar) hokimligi zaxirasidagi yer maydonlarini qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha bajarilgan ishlar quyidagi tarkibdagi tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi: T/r F.I.0 Lavozimi 1. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari, komissiya raisi 2. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) qishloq xoʻjaligi boʻlimi boshligʻi 3. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) iqtisodiyot va moliya boʻlimi boshligʻi 4. Lavozimi boʻyicha Tuman (Quvasoy shahar) suv yetkazib berish xizmati rahbari 5. Lavozimi boʻyicha Davlat kadastrlari palatasining tuman (Quvasoy shahar) filiali rahbari 6. tomonidan 2024-yil “____” ___________ kuni qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydoni joyida koʻrib chiqildi. Yer maydonini qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish loyihasini amalga oshirgan pudrat tashkiloti: _______________________________________________ Loyiha ishlarini bajargan korxona (loyiha instituti): _________________________________________________________________________________________. _____________ tumani (Quvasoy shahar) “________________” hududida joylashgan, ______________ konturdagi jami ______________ gektar yer maydonini qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilgan boʻlib, unga koʻra ______________________ _____________________________________________________________________________ tadbirlarini bajarish rejalashtirilgan. Tuman (Quvasoy shahar) komissiyasi tomonidan oʻrganish jarayonida quyidagi ishlar amalga oshirilganligi aniqlandi: _________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Bajarilgan ishlar natijasida ______________ konturdagi jami _________ gektar yer maydoni qishloq xoʻjaligida foydalanish uchun yaroqli holga keltirilganligi, ________ gektar yer maydoni ekin ekishga tayyorlanganligi (yoki ekilganligi, _____ gektarda bogʻ, _____ gektarda tokzor, gektarda tutzor barpo etilganligi) aniqlandi. Eʼtirozlar: ________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________. Qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarining konturlar kesimidagi jadvali va xaritasi ilova qilinadi. Monitoring natijasida qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan jami _______ gektar yer maydonini qishloq xoʻjaligida foydalanish maqsadga muvofiq deb topildi. Tuman (Quvasoy shahar) hokimidan ushbu dalolatnomani tasdiqlab berish soʻralsin. Yuqorida keltirilganlarni toʻgʻri deb imzo chekuvchilar: _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________ _____________________________

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-avgustdagi 515-son qaroriga 2-ILOVA

Vazirlar Mahkamasining “Qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni foydalanishga kiritishda irrigatsiya va melioratsiya obyektlarini qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq xarajatlarni qoplab berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2020-yil 24-fevraldagi 109-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Quyidagilar:

Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va tumanlar (shaharlar) hokimliklari — har kalendar yilning 1-martiga qadar yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha irrigatsiya-melioratsiya tadbirlarini oʻz mablagʻi hisobidan amalga oshirish istagida boʻlgan talabgorlarning manzilli roʻyxatini shakllantirish va ijrosini taʼminlashga;

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi — yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha irrigatsiya-melioratsiya tadbirlarini oʻz mablagʻi hisobidan amalga oshirgan talabgorlarning tijorat banklaridagi hisobvaraqlariga belgilangan subsidiyalar oʻtkazib berilishiga;

Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi — yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlari boʻyicha monitoring yuritish, shuningdek, ushbu yer maydonlaridan samarali foydalanishni tashkil etish hamda belgilangan imtiyozlar tatbiq qilinishiga;

Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi — har yili Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetining parametrlarida yer maydonlarini yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritish boʻyicha irrigatsiya-melioratsiya tadbirlarini amalga oshirish xarajatlarining bir qismini qoplash uchun subsidiyalarni nazarda tutish hamda belgilangan tartibda tegishli vazirlik va idoralarga oʻtkazib berishga masʼuldirlar”.

2. Ilovada:

a) 1-band “qishloq xoʻjaligida foydalanilmayotgan yerlarni” soʻzlaridan keyin “yangidan oʻzlashtirish va qishloq xoʻjaligida qayta” soʻzlari bilan toʻldirilsin;

b) 2-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“2. Ushbu Nizom qoidalari 2024-yildan boshlab yangidan oʻzlashtirilgan va qishloq xoʻjaligida qayta foydalanishga kiritilgan yer maydonlarida irrigatsiya-melioratsiya obyektlarini taʼmirlash-tiklash, rekonstruksiya qilish hamda qurish ishlarini oʻz mablagʻi hisobidan amalga oshirgan talabgorlarga nisbatan tatbiq etiladi”.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-avgustdagi 515-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Tomchilatib sugʻorish tizimini va suvni tejaydigan boshqa sugʻorish texnologiyalarini joriy etish va moliyalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2013-yil 21-iyundagi 176-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining ““Oʻzmeliomashlizing” davlat unitar korxonasining ustavini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 5-dekabrdagi 969-son qaroriga 2-ilovaning 2-bandi .

3. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qishloq va suv xoʻjaligi davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PF-5418-son Farmoni, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3671-son qarori, “Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 17-apreldagi PQ-3672-son qarori)” 2018-yil 7-dekabrdagi 995-son qaroriga 1-ilovaning 73-bandi .

4. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mehnatga haq toʻlash, pensiyalar va boshqa toʻlovlar miqdorlarini aniqlash tartibini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2019-yil 21-maydagi PF-5723-son Farmoni)” 2019-yil 28-dekabrdagi 1046-son qaroriga ilovaning 124-bandi .

5. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish, shuningdek, baʼzilarini oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblash toʻgʻrisida (Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Byurokratik toʻsiqlarni yanada qisqartirish hamda davlat organlari va tashkilotlari faoliyatiga zamonaviy boshqaruv tamoyillarini joriy qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2019-yil 9-dekabrdagi PQ-4546-son qarori)” 2020-yil 7-iyuldagi 429-son qaroriga 1-ilovaning 19-bandi .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 19-avgust,

515-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 20.08.2024-y., 09/24/515/0633-son)

lex.uz