UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 24-iyul · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 24 июль · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2024 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2024 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

Қарори

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги ҳамда « Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2008 йил 15 мартдаги 8/8-сон қарори (рўйхат рақами 1829, 2008 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 247-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.

3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Келишилди:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 24 июлдаги 23/12-сон қарорига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО битимларини тузиш ва ижро этиш тартибини белгилайди.».

2. 2-банддаги «молиявий брокер сифатида фаолият кўрсатувчи» деган сўзлар «қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган инвестиция воситачиси ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 3-бандда :

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда — ДҚҚ) — Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган давлат ғазначилик облигациялари, халқаро облигациялар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда — Марказий банк) облигациялари;»;

учинчи хатбошидан «айнан шу чиқарилишдаги ва миқдордаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн тўртинчи хатбоши «РЕПО битимининг томонлари келишуви асосида» деган сўзлардан кейин «дисконтни инобатга олган ҳолда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

йигирма тўққизинчи хатбошидаги «қимматли қоғозлар ва пул маблағлари» деган сўзлар «ДҚҚ ва пул маблағларидаги позициялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 5-бандда :

«б» кичик банддаги «10» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Таъминотга турли чиқарилишдаги ДҚҚларни ДҚҚ савати орқали киритиш мумкин.»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«ДҚҚ савати РЕПО битими таркибига киритилиши мумкин бўлган ҳар хил чиқарилишлардаги ДҚҚ тўпламидан иборат рўйхат бўлиб, унинг таркибидаги ДҚҚ чиқарилишлари РЕПО битимининг иккинчи қисмини бажариш санасига қадар ДҚҚнинг бошқа чиқарилишлари билан РЕПО битими томонларининг келишувига асосан айирбошланиши мумкин. Бунда, ДҚҚнинг ҳар бир айирбошланиши натижасида вужудга келган таъминот қиймати РЕПО битимининг аввалги шартлари билан белгиланган таъминот қийматидан кам бўлмаслиги лозим.»;

5. 7-банднинг биринчи хатбошисидан «Савдо тизими томонидан,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«РЕПО муддати давомида таъминот таркибидаги қимматли қоғозлар бўйича купон (фоиз) даромадлари эмитент томонидан дастлабки сотиб олувчига тўлаб берилади. Бунда, РЕПО суммаси тўлов амалга оширилган кунда ушбу тўланган купон (фоиз) даромади миқдорига камайтирилади.».

7. 11-бандда :

иккинчи хатбошидан «(автоматик)» деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Дилернинг ўзи томонидан РЕПО ставкаси кўрсатиладиган рақобатли буюртмалардан фарқли равишда, рақобатсиз буюртмалар Савдо тизимига буюртма берилган вақтда биржа қоидаларига мувофиқ автоматик ҳисобланадиган РЕПО ставкаси бўйича киритилади.».

8. 12-бандда :

«в» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«в) буюртма берган дилер (инвестор)нинг номи ва таъминотдаги ДҚҚнинг идентификация рақами ёки халқаро коди;»;

«е» кичик банддан «тизимдан ташқаридаги» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

9. 18-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

10. 19 — 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«19. РЕПО битимлари таъминоти блокировка қилинган ёки таъминоти блокировка қилинмаган ҳолда тузилиши мумкин. Таъминоти блокировка қилинган РЕПО битими буюртмада тегишли шарт кўрсатилган тақдирдагина тузилади.

ЎзРВБнинг биржа гувоҳномаси РЕПО битимининг тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб, унинг стандарт шакли биржа қоидаларига мувофиқ тасдиқланади.

20. Савдо тизимининг ҳар бир РЕПО битими бўйича дастлабки сотувчи ва дастлабки сотиб олувчидан оладиган воситачилик ҳақи биржа қоидаларига мувофиқ ундирилади.

21. РЕПО битимлари бўйича дилернинг мажбуриятлари ижросини таъминлаш ЎзРВБ томонидан унинг Марказий банкда очилган вакиллик ҳисобварағидан аксептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш орқали амалга оширилади.».

11. 22 , 23 ва 27-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

12. 31-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

13. 34-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

14. 38-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.

15. 49-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таъминотдаги ДҚҚ чиқаришлари ва/ёки ДҚҚнинг миқдори;».

16. 58-банднинг ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Амалдаги РЕПО битимининг иккинчи қисми Савдо тизимида автоматик равишда шаклланадиган ва хабарномадаги маълумотларни ўз ичига олган буюртма-топшириқларни дилерлар томонидан тасдиқланиши орқали ижро этилади.».

17. 71-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«71. Таъминотнинг сотилиши тегишли РЕПО битимининг иккинчи қисми ижро этиш санасида ёки ижро этиш санасидан кейинги савдо кунидан бошлаб Савдо тизими томонидан ўтказиладиган кунлик аукционлар шаклида амалга оширилади.

ДҚҚнинг аукциондаги сотилиш нархи биржа қоидаларига мувофиқ белгиланади.».

18. 82 ва 83-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«82. Марказий банк томонидан РЕПО битимлари мазкур Низомга ҳамда банк билан тузиладиган тўғридан-тўғри РЕПО битими бўйича Бош битимга мувофиқ амалга оширилади.

83. Марказий банк ва банклар ўртасида тўғридан-тўғри РЕПО битимлари овернайт РЕПО ва РЕПО аукционлари шаклида ўтказилади. Бунда, РЕПО битимларини ўтказиш тартиби ва шартлари биржа қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.».

19. 85-банднинг «б» кичик бандидаги «Келишувни» деган сўз «Бош битимни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

20. 87-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«87. РЕПО буюртмаси мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган РЕПО битимининг барча мажбурий шартларини ўз ичига олиши лозим.».

21. 88-банддаги «Келишувнинг» деган сўз «Бош битимнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

22. 89 — 92 ҳамда 94-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И. НОРҚУЛОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 24 июль,

2024 йил 24 июль

23/12-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.08.2024 й., 10/24/1829-4/0639-сон)

lex.uz

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI BOSHQARUVINING

Qarori

Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi hamda “ Qimmatli qogʻozlar bozori toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2008-yil 15-martdagi 8/8-son qarori (roʻyxat raqami 1829, 2008-yil 18-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2008-y., 24-25-son, 247-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishilgan.

3. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Kelishildi:

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvining 2024-yil 24-iyuldagi 23/12-son qaroriga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. Muqaddima quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasining davlat qimmatli qogʻozlari bilan REPO bitimlarini tuzish va ijro etish tartibini belgilaydi.”.

2. 2-banddagi “moliyaviy broker sifatida faoliyat koʻrsatuvchi” degan soʻzlar “qimmatli qogʻozlar bozorida professional faoliyat yuritish huquqini olgan investitsiya vositachisi va OʻzRVB aʼzosi hisoblangan” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

3. 3-bandda :

birinchi va ikkinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“3. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat qimmatli qogʻozlari (keyingi oʻrinlarda — DQQ) — Oʻzbekiston Respublikasi nomidan chiqarilgan davlat gʻaznachilik obligatsiyalari, xalqaro obligatsiyalar, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining (keyingi oʻrinlarda — Markaziy bank) obligatsiyalari;”;

uchinchi xatboshidan “aynan shu chiqarilishdagi va miqdordagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

oʻn toʻrtinchi xatboshi “REPO bitimining tomonlari kelishuvi asosida” degan soʻzlardan keyin “diskontni inobatga olgan holda” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

yigirma toʻqqizinchi xatboshidagi “qimmatli qogʻozlar va pul mablagʻlari” degan soʻzlar “DQQ va pul mablagʻlaridagi pozitsiyalar” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 5-bandda :

“b” kichik banddagi “10” raqami “5” raqami bilan almashtirilsin;

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Taʼminotga turli chiqarilishdagi DQQlarni DQQ savati orqali kiritish mumkin.”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“DQQ savati REPO bitimi tarkibiga kiritilishi mumkin boʻlgan har xil chiqarilishlardagi DQQ toʻplamidan iborat roʻyxat boʻlib, uning tarkibidagi DQQ chiqarilishlari REPO bitimining ikkinchi qismini bajarish sanasiga qadar DQQning boshqa chiqarilishlari bilan REPO bitimi tomonlarining kelishuviga asosan ayirboshlanishi mumkin. Bunda, DQQning har bir ayirboshlanishi natijasida vujudga kelgan taʼminot qiymati REPO bitimining avvalgi shartlari bilan belgilangan taʼminot qiymatidan kam boʻlmasligi lozim.”;

5. 7-bandning birinchi xatboshisidan “Savdo tizimi tomonidan,” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

6. 8-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“REPO muddati davomida taʼminot tarkibidagi qimmatli qogʻozlar boʻyicha kupon (foiz) daromadlari emitent tomonidan dastlabki sotib oluvchiga toʻlab beriladi. Bunda, REPO summasi toʻlov amalga oshirilgan kunda ushbu toʻlangan kupon (foiz) daromadi miqdoriga kamaytiriladi.”.

7. 11-bandda :

ikkinchi xatboshidan “(avtomatik)” degan soʻz chiqarib tashlansin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Dilerning oʻzi tomonidan REPO stavkasi koʻrsatiladigan raqobatli buyurtmalardan farqli ravishda, raqobatsiz buyurtmalar Savdo tizimiga buyurtma berilgan vaqtda birja qoidalariga muvofiq avtomatik hisoblanadigan REPO stavkasi boʻyicha kiritiladi.”.

8. 12-bandda :

“v” kichik band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“v) buyurtma bergan diler (investor)ning nomi va taʼminotdagi DQQning identifikatsiya raqami yoki xalqaro kodi;”;

“e” kichik banddan “tizimdan tashqaridagi” degan soʻzlar chiqarib tashlansin;

9. 18-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

10. 19 — 21-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“19. REPO bitimlari taʼminoti blokirovka qilingan yoki taʼminoti blokirovka qilinmagan holda tuzilishi mumkin. Taʼminoti blokirovka qilingan REPO bitimi buyurtmada tegishli shart koʻrsatilgan taqdirdagina tuziladi.

OʻzRVBning birja guvohnomasi REPO bitimining tuzilganligini tasdiqlovchi hujjat boʻlib, uning standart shakli birja qoidalariga muvofiq tasdiqlanadi.

20. Savdo tizimining har bir REPO bitimi boʻyicha dastlabki sotuvchi va dastlabki sotib oluvchidan oladigan vositachilik haqi birja qoidalariga muvofiq undiriladi.

21. REPO bitimlari boʻyicha dilerning majburiyatlari ijrosini taʼminlash OʻzRVB tomonidan uning Markaziy bankda ochilgan vakillik hisobvaragʻidan akseptsiz tartibda hisobdan chiqarish orqali amalga oshiriladi.”.

11. 22 , 23 va 27-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

12. 31-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

13. 34-band oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

14. 38-bandning ikkinchi xatboshisi chiqarib tashlansin.

15. 49-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“taʼminotdagi DQQ chiqarishlari va/yoki DQQning miqdori;”.

16. 58-bandning oʻn uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Amaldagi REPO bitimining ikkinchi qismi Savdo tizimida avtomatik ravishda shakllanadigan va xabarnomadagi maʼlumotlarni oʻz ichiga olgan buyurtma-topshiriqlarni dilerlar tomonidan tasdiqlanishi orqali ijro etiladi.”.

17. 71-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“71. Taʼminotning sotilishi tegishli REPO bitimining ikkinchi qismi ijro etish sanasida yoki ijro etish sanasidan keyingi savdo kunidan boshlab Savdo tizimi tomonidan oʻtkaziladigan kunlik auksionlar shaklida amalga oshiriladi.

DQQning auksiondagi sotilish narxi birja qoidalariga muvofiq belgilanadi.”.

18. 82 va 83-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“82. Markaziy bank tomonidan REPO bitimlari mazkur Nizomga hamda bank bilan tuziladigan toʻgʻridan-toʻgʻri REPO bitimi boʻyicha Bosh bitimga muvofiq amalga oshiriladi.

83. Markaziy bank va banklar oʻrtasida toʻgʻridan-toʻgʻri REPO bitimlari overnayt REPO va REPO auksionlari shaklida oʻtkaziladi. Bunda, REPO bitimlarini oʻtkazish tartibi va shartlari birja qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.”.

19. 85-bandning “b” kichik bandidagi “Kelishuvni” degan soʻz “Bosh bitimni” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

20. 87-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“87. REPO buyurtmasi mazkur Nizomning 12-bandida koʻrsatilgan REPO bitimining barcha majburiy shartlarini oʻz ichiga olishi lozim.”.

21. 88-banddagi “Kelishuvning” degan soʻz “Bosh bitimning” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

22. 89 — 92 hamda 94-bandlar oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Iqtisodiyot va moliya vazirining birinchi oʻrinbosari I. NORQULOV

Toshkent sh.,

2024-yil 24-iyul,

2024-yil 24-iyul

23/12-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 21.08.2024-y., 10/24/1829-4/0639-son)

lex.uz