📅 2024-yil 26-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 26-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 26 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СЎРОВНОМА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг эркин ҳаёт кечиришлари, таълим олишлари ёки ўзлари хоҳлаган фаолият турлари билан шуғулланишлари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиб берилмоқда.
Шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликнинг турли шаклларидан ҳимоя қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб, айбдор шахсларга оғирроқ жавобгарлик чораларини қўллаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилди.
Шу билан бирга, ушбу йўналишдаги ишларни давом эттирган ҳолда, тазйиқ ва зўравонликка учраган шахсларга ҳимоя ордерларини бериш бўйича қўшимча қулайликларни яратиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида » 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон ҳамда « Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2024 йил 10 майдаги ПҚ-175-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ишончли ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бериш;
ҳимоя ордерини электрон шаклда расмийлаштириш;
ҳимоя ордерини расмийлаштириш жараёнини автоматлаштириш;
профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордерини ташаббус тартибида бериш.
2. Белгилансинки:
тазйиқ ва зўравонлик ҳолати ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери расмийлаштирилади;
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ЯИДХП орқали ҳимоя ордерини расмийлаштириш ва бериш тўловларсиз амалга оширилади;
2024 йил 1 декабрдан бошлаб бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ва зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори томонидан ҳимоя ордери ташаббус тартибида берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги уч ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга ҳимоя ордерини ЯИДХП орқали расмийлаштириш ва бериш амалиётини йўлга қўйиш бўйича техник топшириқларни ишлаб чиқиб, зарур бўлган ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 августдаги 529-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомда :
а) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ҳимоя ордери ички ишлар органларининг Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳисобга олиш ягона ахборот тизими орқали рўйхатга олинади»;
б) 5-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жабрланувчига нисбатан бир календарь йил давомида икки ва ундан ортиқ марта тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолати аниқланганда, профилактика инспектори ҳимоя ордерини ташаббус тартибида беради»;
в) қуйидаги мазмундаги 5 1 -банд билан тўлдирилсин:
«5 1 . Шахс Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат этган тақдирда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради»;
г) 9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ЯИДХП орқали юборилган мурожаатлар профилактика инспекторининг планшетига автоматик тарзда юборилади»;
д) 10-бандда :
биринчи хатбоши «тақдим этилган» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП орқали келиб тушган» сўзлари билан тўлдирилсин;
учинчи хатбоши «шарт-шароитларини» сўзларидан кейин «, шунингдек, бир календарь йил давомида мавжуд бўлган тазйиқ ҳамда зўравонлик ҳолатларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
е) 11-банднинг тўртинчи хатбошиси «далолатнома расмийлаштиради» сўзларидан кейин «мурожаат ЯИДХП орқали юборилган тақдирда, мурожаатчига уни рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда қайтарилганлиги ҳақида хабар юборилади;» сўзлари билан тўлдирилсин;
ж) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ҳимоя ордери жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахс иштирокида профилактика инспектори томонидан планшет ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилади.
Ҳимоя ордери ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код (матрик штрихли код)га эга бўлади»;
з) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Электрон шаклда расмийлаштирилган ҳимоя ордери жабрланувчи ҳамда зўравонлик содир этган шахсга юборилади.
Жабрланувчи ёки зўравонлик содир этган шахсга ҳимоя ордерини электрон шаклда юборишнинг имкони бўлмаганда ёки уларнинг талабига асосан ҳимоя ордерининг чоп этилган қоғоз нусхаси ҳам тақдим этилиши мумкин»;
и) 21-банднинг «д» кичик бандидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
к) 35-банд чиқариб ташлансин;
л) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
м) 2-иловада :
«Тадбирлар» устуни 3-позициясидаги «тақдим этилган» сўзларидан кейин «ёки ЯИДХП орқали келиб тушган» сўзлари билан тўлдирилсин;
«Субъектлар» устуни 6-позициясидаги «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин;
н) қуйидаги мазмундаги 4-илова билан тўлдирилсин:
«Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш хизматини кўрсатиш учун
Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар: 1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): 2. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси серияси ва рақами: 3. Фамилияси: 4. Исми: 5. Отасининг исми: 6. Туғилган йили ва санаси: 7. Яшаш манзили: 8. Телефон рақами: Мурожаатнинг қисқача мазмуни: ».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 31 августдаги 434-сон қарорига илова 7-бандининг йигирманчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 август,
529-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
SOʻROVNOMA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish tartibini takomillashtirishga qaratilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda xotin-qizlar huquqlarini taʼminlash, ularning erkin hayot kechirishlari, taʼlim olishlari yoki oʻzlari xohlagan faoliyat turlari bilan shugʻullanishlari uchun teng huquq va imkoniyatlar yaratib berilmoqda.
Shuningdek, xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikning turli shakllaridan himoya qilishning samarali tizimini yoʻlga qoʻyish boʻyicha qator ishlar amalga oshirilib, aybdor shaxslarga ogʻirroq javobgarlik choralarini qoʻllash boʻyicha qonunchilik hujjatlari takomillashtirildi.
Shu bilan birga, ushbu yoʻnalishdagi ishlarni davom ettirgan holda, tazyiq va zoʻravonlikka uchragan shaxslarga himoya orderlarini berish boʻyicha qoʻshimcha qulayliklarni yaratish zarurati yuzaga kelmoqda.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ Raqamli xizmatlar qamrovi va sifatini oshirish hamda soha, tarmoq va hududlarni raqamli transformatsiya qilish chora-tadbirlari toʻgʻrisida ” 2023-yil 24-maydagi PQ-162-son hamda “ Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan shaxslarga ijtimoiy xizmatlar koʻrsatishni takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2024-yil 10-maydagi PQ-175-son qarorlari ijrosini taʼminlash, shuningdek, xotin-qizlarni tazyiq va zoʻravonlikdan ishonchli himoya qilish borasidagi ishlar samaradorligini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga quyidagilarni nazarda tutuvchi oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin:
tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlarga himoya orderini Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali berish;
himoya orderini elektron shaklda rasmiylashtirish;
himoya orderini rasmiylashtirish jarayonini avtomatlashtirish;
profilaktika inspektori tomonidan himoya orderini tashabbus tartibida berish.
2. Belgilansinki:
tazyiq va zoʻravonlik holati yoki ularni sodir etish xavfi aniqlangan paytdan eʼtiboran 24 soat ichida profilaktika inspektori tomonidan himoya orderi rasmiylashtiriladi;
tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga YIDXP orqali himoya orderini rasmiylashtirish va berish toʻlovlarsiz amalga oshiriladi;
2024-yil 1-dekabrdan boshlab bir kalendar yil davomida ikki va undan ortiq marta tazyiq va zoʻravonlik holati aniqlanganda, profilaktika inspektori tomonidan himoya orderi tashabbus tartibida beriladi.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi uch oy muddatda:
Oʻzbekiston Respublikasi Raqamli texnologiyalar vazirligi bilan birgalikda tazyiq va zoʻravonlikka uchragan xotin-qizlarga himoya orderini YIDXP orqali rasmiylashtirish va berish amaliyotini yoʻlga qoʻyish boʻyicha texnik topshiriqlarni ishlab chiqib, zarur boʻlgan axborot tizimlari oʻzaro integratsiya qilinishini taʼminlasin;
manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 26-avgustdagi 529-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar
1. Vazirlar Mahkamasining 2020-yil 4-yanvardagi 3-son qarori bilan tasdiqlangan Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish, ijrosini taʼminlash va monitoring olib borish toʻgʻrisidagi nizomda :
a) 4-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“4. Himoya orderi ichki ishlar organlarining Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarni hisobga olish yagona axborot tizimi orqali roʻyxatga olinadi”;
b) 5-band quyidagi mazmundagi oltinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“Jabrlanuvchiga nisbatan bir kalendar yil davomida ikki va undan ortiq marta tazyiq hamda zoʻravonlik holati aniqlanganda, profilaktika inspektori himoya orderini tashabbus tartibida beradi”;
v) quyidagi mazmundagi 5 1 -band bilan toʻldirilsin:
“5 1 . Shaxs Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali murojaat etgan taqdirda, ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shakldagi soʻrovnomani mustaqil ravishda elektron shaklda toʻldiradi”;
g) 9-band quyidagi mazmundagi ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:
“YIDXP orqali yuborilgan murojaatlar profilaktika inspektorining planshetiga avtomatik tarzda yuboriladi”;
d) 10-bandda :
birinchi xatboshi “taqdim etilgan” soʻzlaridan keyin “yoki YIDXP orqali kelib tushgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
uchinchi xatboshi “shart-sharoitlarini” soʻzlaridan keyin “, shuningdek, bir kalendar yil davomida mavjud boʻlgan tazyiq hamda zoʻravonlik holatlarini” soʻzlari bilan toʻldirilsin.
e) 11-bandning toʻrtinchi xatboshisi “dalolatnoma rasmiylashtiradi” soʻzlaridan keyin “murojaat YIDXP orqali yuborilgan taqdirda, murojaatchiga uni rad etish asoslari koʻrsatilgan holda qaytarilganligi haqida xabar yuboriladi;” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
j) 13-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“13. Himoya orderi jabrlanuvchi hamda zoʻravonlik sodir etgan shaxs ishtirokida profilaktika inspektori tomonidan planshet yordamida elektron shaklda rasmiylashtiriladi.
Himoya orderi hujjatning haqiqiyligini tekshirish imkonini beruvchi QR-kod (matrik shtrixli kod)ga ega boʻladi”;
z) 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“14. Elektron shaklda rasmiylashtirilgan himoya orderi jabrlanuvchi hamda zoʻravonlik sodir etgan shaxsga yuboriladi.
Jabrlanuvchi yoki zoʻravonlik sodir etgan shaxsga himoya orderini elektron shaklda yuborishning imkoni boʻlmaganda yoki ularning talabiga asosan himoya orderining chop etilgan qogʻoz nusxasi ham taqdim etilishi mumkin”;
i) 21-bandning “d” kichik bandidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
k) 35-band chiqarib tashlansin;
l) 1-ilova quyidagi tahrirda bayon etilsin:
“Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish, ijrosini taʼminlash va monitoring olib borish toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
m) 2-ilovada :
“Tadbirlar” ustuni 3-pozitsiyasidagi “taqdim etilgan” soʻzlaridan keyin “yoki YIDXP orqali kelib tushgan” soʻzlari bilan toʻldirilsin;
“Subyektlar” ustuni 6-pozitsiyasidagi “Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi huzuridagi” soʻzlari chiqarib tashlansin;
n) quyidagi mazmundagi 4-ilova bilan toʻldirilsin:
“Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish, ijrosini taʼminlash va monitoring olib borish toʻgʻrisidagi nizomga 4-ILOVA
Tazyiq va zoʻravonlikdan jabrlangan xotin-qizlarga himoya orderini berish xizmatini koʻrsatish uchun
Ariza beruvchi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar: 1. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami (JSHSHIR): 2. Pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi seriyasi va raqami: 3. Familiyasi: 4. Ismi: 5. Otasining ismi: 6. Tugʻilgan yili va sanasi: 7. Yashash manzili: 8. Telefon raqami: Murojaatning qisqacha mazmuni: ”.
2. Vazirlar Mahkamasining “Xotin-qizlar va bolalarning huquqlari, erkinliklari hamda qonuniy manfaatlarini himoya qilish sohasidagi qonunchilik hujjatlari takomillashtirilganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida” 2023-yil 31-avgustdagi 434-son qaroriga ilova 7-bandining yigirmanchi xatboshisi chiqarib tashlansin.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 26-avgust,
529-son