UzbekAI

← Qonunlar

📅 2024-yil 19-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2024 йил 19 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 19 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 19 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

МИҚДОРЛАРИ

Тошкент шаҳрида «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида

Имконияти чекланган ёшларнинг мактабдан ташқари қўшимча таълим олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун бошқа тенгдошлари билан тенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб етишиб чиқишларини ва жамиятга интеграциялашувини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг имконияти чекланган ёшларга инклюзив шароитда бошқа тенгдошлари билан биргаликда профессионал таълим бериш мақсадида Агентлик муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

имконияти чекланган ёшларни жамиятга интеграция қилиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш, ҳар томонлама мослашув учун инклюзив шароит яратиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш;

инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни таълим олиш ва касбга ўргатиш ҳамда уларни бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

илғор хорижий тажриба асосида имконияти чекланган ёшларни бошқа тенгдошлари билан биргаликда халқаро стандартлар асосида бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим дастурларида ўқитиш;

инклюзив шароитда имконияти чекланган ёшларнинг бошқа тенгдошлари билан биргаликда ўз истеъдодларини кенг намоён қилишлари учун тўгараклар фаолиятини ташкил этиш;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ҳамда профессионал таълим муассасалари учун инклюзив ўқув дастурлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда уларни таълим жараёнига татбиқ этишга кўмаклашиш;

алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида ташкил этилган ўқувчиларни касбга ўқитиш курсларига услубий ёрдам кўрсатиш ва касбий таълим бериш жараёнини мувофиқлаштириш.

Бунда Марказга ушбу бандда назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш доирасида ишлаб чиқилган товар ва хизматларни бюджет ташкилотлари ҳамда устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши миқдори эллик фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларига тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиш ва хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

3. Қуйидагилар:

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Агентлик директорига Марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Белгилансинки:

а) Марказ фаолияти бўйича:

таълим жараёнига бошланғич профессионал таълим ёшидан 30 ёшгача ҳамда тўгаракларга 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади. Бунда таълим олувчиларнинг камида 30 фоизини имконияти чекланган шахслар ташкил этади;

Марказда гуруҳлар камида 12 нафар ўқувчилардан шакллантирилади. Бунда зарур ҳолларда буюртмачиларнинг таклифлари асосида гуруҳдаги ўқувчилар сони 12 нафардан кам бўлиши мумкин;

Марказнинг штат бирликлари санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақларига ҳамда хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

педагог кадрлар ҳамда соҳа бўйича мутахассислар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этилади;

Марказ педагог кадрларининг ўқув юкламасини ҳамда бошқа мутахассислар меъёрларини Агентлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди;

Марказ томонидан профессионал таълим дастурларини тамомлаган ёшларга давлат намунасидаги диплом ҳамда тўгарак битирувчиларига сертификат берилади;

б) Марказ ходимлари бўйича:

марказ раҳбари, педагог кадрлари ва бошқа ходимлари меҳнатига профессионал таълим тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори ва шартлари асосида ҳақ тўланади;

Марказда қисқа муддатли курслар бўйича шаклланган гуруҳларда икки нафардан ўқитувчи фаолият кўрсатади;

дарс машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш дарс берувчининг илмий даражаси ва унвони, малака тоифасидан келиб чиқиб, олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида белгиланади;

Марказда таълим-тарбия жараёни билан бевосита шуғулланувчи раҳбар ходимлар, педагогик ходимлар, психологлар, ижтимоий ходимлар, мутахассислар, ишлаб чиқариш таълими усталари, меҳнат таълими ўқитувчилари ва ёрдамчи тарбиячиларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдорида, қолган барча ходимларнинг лавозим маошларига 50 фоиз миқдорда бюджет маблағлари ҳисобидан устамалар тўланади;

Марказнинг барча ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўланувчи ўқитувчи-педагогларга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қўшимча ҳар ойлик 200 фоизгача ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдорида устама ҳақи тўланиши мумкин;

умумий иш ҳақи жамғармасига нисбатан 15 фоиз миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

5. Марказ ҳузурида таркибида кенгаш раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолардан иборат 11 кишилик «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Эксперт кенгаши ташкил этилсин.

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг Эксперт кенгаши таркиби ва кенгаш тўғрисидаги низом Агентлик директори томонидан тасдиқланади.

6. Марказга:

ривожланган хорижий давлатларнинг тажрибалари ва халқаро таълим дастурларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режаси ва фан дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этишга;

Агентлик билан келишган ҳолда, консалтинг ташкилотлари, халқаро экспертлар ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича энг яхши таклифларни ўрганган ҳолда тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;

Марказ фаолият турлари бўйича товарларни (ишлар, хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотишдан тушадиган маблағларни ходимлар ва ўқувчиларни рағбатлантириш ҳамда Марказ фаолиятини ривожлантириш учун сарфлашга рухсат этилсин.

7. Марказнинг фаолияти учун зарур бўлган хорижий консалтинг ташкилотлари, халқаро ва маҳаллий эксперт ва мутахассислар Агентлик томонидан жалб этилиши мумкин.

8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

Марказда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни сотишдан тушган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотларнинг грантлари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

9. Белгилансинки:

Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағлар 2024 йилда санаторий туридаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни мақбуллаштириш ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Агентлик учун ажратилган маблағлар доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни сақлаш учун лимит ажратилади.

10. Агентлик:

бир ой муддатда Марказ уставини тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

Марказга 1 та имконияти чекланган шахсларга мўлжалланган йўловчи автобусни ижара (аутсорсинг) асосида жалб қилиш учун Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин.

11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда АТ «Алоқабанк»нинг (кейинги ўринларда — Банк) бошқарув органлари йиғилишларида:

Банкка тегишли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани, «Навниҳол» МФЙ Тепамасжид кўчасидаги 4-уйда жойлашган «IT-PARK» ҳудудидаги бинонинг 8 ва 9-қаватларини барча зарур жиҳозлар билан биргаликда (кейинги ўринларда — активлар) вақтинча текин фойдаланиш ҳуқуқи билан Марказга бериш;

активларни сақлаш билан боғлиқ харажатларни (коммунал хизматлар, телекоммуникация, жорий ва капитал таъмирлаш, тозалаш ва бошқа хизматлар учун тўловлар) Банк томонидан қоплаш масаласи кўриб чиқилишини таъминласин.

Белгилансинки, Банк томонидан активларни Марказга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилганда, ушбу активлар Банк учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига 1-ИЛОВА

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази

Директор Эксперт кенгаши Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими 4 Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича бош мутахассис 1 Бош юрисконсульт 1 Ахборот хизмати бўлими 1 Тўгарак машғулотларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими 2 Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича етакчи мутахассис 1 Администратор 1 Касбга ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими 2 Бош ҳисобчи 1 Психолог 1 Ижтимоий ходим 1

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 августдаги 518-сон қарорига 2-ИЛОВА

«International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим марказининг намунавий штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш

Т/р Таркибий бўлинмалар ва лавозимлар номи Меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори Изоҳ 1 Директор Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасаси директорининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 2 Ўқув-услубий, касбга йўналтириш ва илмий ишлар бўйича директорнинг биринчи ўринбосари Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 3. Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 4. Молия-иқтисод ва маркетингни шакллантириш бўйича мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг 1-гуруҳда келтирилган бош ҳисобчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 5. Бош ҳисобчи Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг 1-гуруҳда келтирилган бош ҳисобчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 6. Кадрлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис 9 Ягона тариф сеткаси разряди асосида. 7. Бош юрисконсульт 14 Ягона тариф сеткаси разряди асосида. 8. Психолог Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасаси психологининг базавий тариф ставкасига тенглаштирилади. 9. Рақамли технологияларни жорий этиш бўйича етакчи мутахассис 9 Ягона тариф сеткаси разряди асосида. Ахборот хизмати бўлими 10. Ахборот хизмати бўлими бошлиғи Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасаси директори ўринбосарининг 1-гуруҳда келтирилган базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 11. Бош мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Инновацион дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўлими 12. Бўлим бошлиғи Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчи базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 13. Бош мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 14. Етакчи мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг катта ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Тўгарак машғулотларини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими 15. Бўлим бошлиғи Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 16. Бош мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Касбга ўқитиш жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш бўлими 17. Бўлим бошлиғи Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг бош ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади 18. Бош мутахассис Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. Педагог ва услубчилар 19. Ижтимоий ходим Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг етакчи ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади. 20. Администратор Базавий тариф ставкаси Профессионал таълим муассасасининг «Услубчиси» базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 19 август,

518-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/518/0709-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

MIQDORLARI

Toshkent shahrida “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi faoliyatini yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisida

Imkoniyati cheklangan yoshlarning maktabdan tashqari qoʻshimcha taʼlim olishlari, kasb-hunar oʻrganishlari uchun boshqa tengdoshlari bilan teng imkoniyatlar yaratish hamda ularning mehnat bozorida raqobatbardosh kadr boʻlib yetishib chiqishlarini va jamiyatga integratsiyalashuvini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligi (keyingi oʻrinlarda — Agentlik), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligining imkoniyati cheklangan yoshlarga inklyuziv sharoitda boshqa tengdoshlari bilan birgalikda professional taʼlim berish maqsadida Agentlik muassisligida davlat taʼlim muassasasi shaklidagi “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazini (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Quyidagilar Markazning asosiy vazifalari etib belgilansin:

imkoniyati cheklangan yoshlarni jamiyatga integratsiya qilish boʻyicha tadqiqotlar olib borish, har tomonlama moslashuv uchun inklyuziv sharoit yaratish boʻyicha dasturlar ishlab chiqish;

inklyuziv taʼlim tizimini rivojlantirish, imkoniyati cheklangan yoshlarni taʼlim olish va kasbga oʻrgatish hamda ularni bandligini taʼminlashga koʻmaklashish;

ilgʻor xorijiy tajriba asosida imkoniyati cheklangan yoshlarni boshqa tengdoshlari bilan birgalikda xalqaro standartlar asosida boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim dasturlarida oʻqitish;

inklyuziv sharoitda imkoniyati cheklangan yoshlarning boshqa tengdoshlari bilan birgalikda oʻz isteʼdodlarini keng namoyon qilishlari uchun toʻgaraklar faoliyatini tashkil etish;

umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim hamda professional taʼlim muassasalari uchun inklyuziv oʻquv dasturlari va uslubiy qoʻllanmalar ishlab chiqish hamda ularni taʼlim jarayoniga tatbiq etishga koʻmaklashish;

alohida taʼlim ehtiyojlari boʻlgan bolalar uchun ixtisoslashtirilgan davlat taʼlim muassasalarida tashkil etilgan oʻquvchilarni kasbga oʻqitish kurslariga uslubiy yordam koʻrsatish va kasbiy taʼlim berish jarayonini muvofiqlashtirish.

Bunda Markazga ushbu bandda nazarda tutilgan asosiy vazifalarni bajarish doirasida ishlab chiqilgan tovar va xizmatlarni budjet tashkilotlari hamda ustav fondidagi (ustav kapitalidagi) davlat ulushi miqdori ellik foizdan ortiq boʻlgan xoʻjalik jamiyatlariga toʻgʻridan-toʻgʻri shartnoma asosida sotish va xizmat koʻrsatish huquqi beriladi.

3. Quyidagilar:

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining namunaviy shtat birliklari va mehnatga haq toʻlash miqdorlari 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Agentlik direktoriga Markaz tuzilmasiga xodimlarning belgilangan cheklangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Belgilansinki:

a) Markaz faoliyati boʻyicha:

taʼlim jarayoniga boshlangʻich professional taʼlim yoshidan 30 yoshgacha hamda toʻgaraklarga 14 yoshdan 30 yoshgacha boʻlgan yoshlar jalb etiladi. Bunda taʼlim oluvchilarning kamida 30 foizini imkoniyati cheklangan shaxslar tashkil etadi;

Markazda guruhlar kamida 12 nafar oʻquvchilardan shakllantiriladi. Bunda zarur hollarda buyurtmachilarning takliflari asosida guruhdagi oʻquvchilar soni 12 nafardan kam boʻlishi mumkin;

Markazning shtat birliklari sanatoriy turidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarni maqbullashtirish munosabati bilan boʻshayotgan shtatlar hisobidan shakllantiriladi;

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga hamda xorijiy valyutadagi shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega boʻladi;

pedagog kadrlar hamda soha boʻyicha mutaxassislar mehnatiga soatbay haq toʻlagan holda toʻgʻridan-toʻgʻri fuqarolik-huquqiy shartnoma asosida jalb etiladi;

Markaz pedagog kadrlarining oʻquv yuklamasini hamda boshqa mutaxassislar meʼyorlarini Agentlik, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi bilan kelishgan holda belgilaydi;

Markaz tomonidan professional taʼlim dasturlarini tamomlagan yoshlarga davlat namunasidagi diplom hamda toʻgarak bitiruvchilariga sertifikat beriladi;

b) Markaz xodimlari boʻyicha:

markaz rahbari, pedagog kadrlari va boshqa xodimlari mehnatiga professional taʼlim tizimidagi mehnatga haq toʻlash miqdori va shartlari asosida haq toʻlanadi;

Markazda qisqa muddatli kurslar boʻyicha shakllangan guruhlarda ikki nafardan oʻqituvchi faoliyat koʻrsatadi;

dars mashgʻulotlarini oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash dars beruvchining ilmiy darajasi va unvoni, malaka toifasidan kelib chiqib, oliy taʼlim va ilmiy tadqiqot muassasalari hamda qayta tayyorlash va malaka oshirish muassasalarida tashkil etiladigan oʻquv kurslarida oʻquv mashgʻulotlari oʻtkazganlik uchun mehnatga soatbay haq toʻlash miqdorlarida belgilanadi;

Markazda taʼlim-tarbiya jarayoni bilan bevosita shugʻullanuvchi rahbar xodimlar, pedagogik xodimlar, psixologlar, ijtimoiy xodimlar, mutaxassislar, ishlab chiqarish taʼlimi ustalari, mehnat taʼlimi oʻqituvchilari va yordamchi tarbiyachilarning lavozim maoshlariga 100 foiz miqdorida, qolgan barcha xodimlarning lavozim maoshlariga 50 foiz miqdorda budjet mablagʻlari hisobidan ustamalar toʻlanadi;

Markazning barcha xodimlariga, shu jumladan mehnatiga soatbay haq toʻlanuvchi oʻqituvchi-pedagoglarga budjetdan tashqari mablagʻlar hisobidan qoʻshimcha har oylik 200 foizgacha oylik mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi miqdorida ustama haqi toʻlanishi mumkin;

umumiy ish haqi jamgʻarmasiga nisbatan 15 foiz miqdorida moddiy ragʻbatlantirish jamgʻarmasi tashkil etiladi.

5. Markaz huzurida tarkibida kengash raisi, rais oʻrinbosari va boshqa aʼzolardan iborat 11 kishilik “International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining jamoatchilik asosida faoliyat yurituvchi Ekspert kengashi tashkil etilsin.

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining Ekspert kengashi tarkibi va kengash toʻgʻrisidagi nizom Agentlik direktori tomonidan tasdiqlanadi.

6. Markazga:

rivojlangan xorijiy davlatlarning tajribalari va xalqaro taʼlim dasturlaridan kelib chiqqan holda ishlab chiqilgan malaka talablari, oʻquv rejasi va fan dasturlari asosida taʼlim jarayonini tashkil etishga;

Agentlik bilan kelishgan holda, konsalting tashkilotlari, xalqaro ekspertlar va mutaxassislarni jalb qilish boʻyicha eng yaxshi takliflarni oʻrgangan holda toʻgʻridan-toʻgʻri shartnomalar tuzishga;

Markaz faoliyat turlari boʻyicha tovarlarni (ishlar, xizmatlarni) ishlab chiqarish va sotishdan tushadigan mablagʻlarni xodimlar va oʻquvchilarni ragʻbatlantirish hamda Markaz faoliyatini rivojlantirish uchun sarflashga ruxsat etilsin.

7. Markazning faoliyati uchun zarur boʻlgan xorijiy konsalting tashkilotlari, xalqaro va mahalliy ekspert va mutaxassislar Agentlik tomonidan jalb etilishi mumkin.

8. Quyidagilar Markaz faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Davlat budjeti mablagʻlari;

Markazda ishlab chiqarilgan tovar va xizmatlarni sotishdan tushgan mablagʻlar;

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Ijtimoiy himoya milliy agentligining Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya institutlari va boshqa tashkilotlarning grantlari;

qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

9. Belgilansinki:

Markaz faoliyatini moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlar 2024-yilda sanatoriy turidagi ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarni maqbullashtirish hisobidan boʻshaydigan mablagʻlar hamda Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjetidan Agentlik uchun ajratilgan mablagʻlar doirasida, 2025-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi;

Markazga 1 ta imkoniyati cheklangan shaxslarga moʻljallangan yoʻlovchi avtobusni saqlash uchun limit ajratiladi.

10. Agentlik:

bir oy muddatda Markaz ustavini tasdiqlash va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish hamda malakali kadrlar bilan taʼminlash choralarini koʻrsin;

Markazga 1 ta imkoniyati cheklangan shaxslarga moʻljallangan yoʻlovchi avtobusni ijara (autsorsing) asosida jalb qilish uchun Agentlikning Ijtimoiy himoya davlat jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.

11. Iqtisodiyot va moliya vazirligi bir oy muddatda AT “Aloqabank”ning (keyingi oʻrinlarda — Bank) boshqaruv organlari yigʻilishlarida:

Bankka tegishli Toshkent shahrining Mirzo Ulugʻbek tumani, “Navnihol” MFY Tepamasjid koʻchasidagi 4-uyda joylashgan “IT-PARK” hududidagi binoning 8 va 9-qavatlarini barcha zarur jihozlar bilan birgalikda (keyingi oʻrinlarda — aktivlar) vaqtincha tekin foydalanish huquqi bilan Markazga berish;

aktivlarni saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni (kommunal xizmatlar, telekommunikatsiya, joriy va kapital taʼmirlash, tozalash va boshqa xizmatlar uchun toʻlovlar) Bank tomonidan qoplash masalasi koʻrib chiqilishini taʼminlasin.

Belgilansinki, Bank tomonidan aktivlarni Markazga tekin foydalanish huquqi asosida berilganda, ushbu aktivlar Bank uchun soliq solish obyekti boʻlib hisoblanmaydi.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — iqtisodiyot va moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-avgustdagi 518-son qaroriga 1-ILOVA

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazi

Direktor Ekspert kengashi Oʻquv-uslubiy, kasbga yoʻnaltirish va ilmiy ishlar boʻyicha direktorning birinchi oʻrinbosari Moliya-iqtisod va xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis Innovatsion dastur va loyihalarni ishlab chiqish boʻlimi 4 Moliya-iqtisod va marketingni shakllantirish boʻyicha bosh mutaxassis 1 Bosh yuriskonsult 1 Axborot xizmati boʻlimi 1 Toʻgarak mashgʻulotlarini tashkil etish va nazorat qilish boʻlimi 2 Raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻyicha yetakchi mutaxassis 1 Administrator 1 Kasbga oʻqitish jarayonini tashkil etish va nazorat qilish boʻlimi 2 Bosh hisobchi 1 Psixolog 1 Ijtimoiy xodim 1

Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 19-avgustdagi 518-son qaroriga 2-ILOVA

“International inclusive hub” xalqaro tayanch inklyuziv professional taʼlim markazining namunaviy shtat birliklari va mehnatga haq toʻlash

T/r Tarkibiy boʻlinmalar va lavozimlar nomi Mehnatga haq toʻlash miqdori Izoh 1 Direktor Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasi direktorining 1-guruhda keltirilgan bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 2 Oʻquv-uslubiy, kasbga yoʻnaltirish va ilmiy ishlar boʻyicha direktorning birinchi oʻrinbosari Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarining 1-guruhda keltirilgan bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 3. Moliya-iqtisod va xoʻjalik ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarining 1-guruhda keltirilgan bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 4. Moliya-iqtisod va marketingni shakllantirish boʻyicha mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining 1-guruhda keltirilgan bosh hisobchi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 5. Bosh hisobchi Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining 1-guruhda keltirilgan bosh hisobchi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 6. Kadrlar bilan ishlash boʻyicha yetakchi mutaxassis 9 Yagona tarif setkasi razryadi asosida. 7. Bosh yuriskonsult 14 Yagona tarif setkasi razryadi asosida. 8. Psixolog Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasi psixologining bazaviy tarif stavkasiga tenglashtiriladi. 9. Raqamli texnologiyalarni joriy etish boʻyicha yetakchi mutaxassis 9 Yagona tarif setkasi razryadi asosida. Axborot xizmati boʻlimi 10. Axborot xizmati boʻlimi boshligʻi Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasi direktori oʻrinbosarining 1-guruhda keltirilgan bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 11. Bosh mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining yetakchi oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. Innovatsion dastur va loyihalarni ishlab chiqish boʻlimi 12. Boʻlim boshligʻi Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining bosh oʻqituvchi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 13. Bosh mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining yetakchi oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 14. Yetakchi mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining katta oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. Toʻgarak mashgʻulotlarini tashkil etish va nazorat qilish boʻlimi 15. Boʻlim boshligʻi Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining bosh oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 16. Bosh mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining yetakchi oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. Kasbga oʻqitish jarayonini tashkil etish va nazorat qilish boʻlimi 17. Boʻlim boshligʻi Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining bosh oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi 18. Bosh mutaxassis Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining yetakchi oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. Pedagog va uslubchilar 19. Ijtimoiy xodim Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining yetakchi oʻqituvchisi bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi. 20. Administrator Bazaviy tarif stavkasi Professional taʼlim muassasasining “Uslubchisi” bazaviy tarif stavkasi miqdoriga tenglashtiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2024-yil 19-avgust,

518-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 12.09.2024-y., 09/24/518/0709-son; 09.11.2024-y., 09/24/741/1098-son; 01.03.2025-y., 09/25/125/0203-son; 25.12.2025-y., 09/25/817/1208-son)

lex.uz