📅 2024-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 27-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 27 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 27 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 27 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАСТУРИ
Давлат таълим муассасаларида юридик таълимнинг узлуксиз тизимини жорий этиш ҳамда вояга етмаган ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонига мувофиқ юридик таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармонида қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
мактабларда «Ҳуқуқ синфи» ва ҳуқуқ фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини ташкил этиш орқали юридик кадрларни тайёрлашда «мактаб — лицей — техникум — университет» тизимини жорий этиш;
Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил қилиш ҳамда уларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналишидаги олий таълим муассасаларига суҳбат асосида тест синовларисиз қабул қилиш;
Адлия вазирлигининг махсус электрон платформаси орқали ҳуқуқ фани ўқитувчиларининг касбий билим ва кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш ҳамда уларни методик таъминлаш тизимини йўлга қўйиш;
ўқувчилар ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси, ҳуқуқ фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик-танловини ўтказиб бориш;
мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларни мустақил ўзлаштиришига қаратилган кўргазмали ўқув қўлланмалари, видеороликлар, компьютер ўйинлари ва мобиль иловаларни яратиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасалари) «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани чуқурлаштириб ўқитиладиган вариатив ўқув режалари асосида замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари»ни ташкил этиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Наманган ва Самарқанд вилоятлари академик лицейларига (кейинги ўринларда — академик лицейлар) қабулни 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Қуйидагилар умумтаълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани доирасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда, «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани чуқурлаштириб ўқитилишини ташкил этиш;
ўқувчиларни «юриспруденция» йўналиши бўйича вариатив ўқув режалари асосида таълимнинг кейинги босқичларида самарали таълим олишга тайёрлаш;
назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган маҳорат ва ўқув дарсларини ўтказиш учун юридик амалиёт ходимларини жалб қилиш орқали дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этиш;
ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини мукаммал ўзлаштириши учун зарур шароитларни яратиш;
ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, шахслараро мулоқот, зарур ҳуқуқий маълумотларни тез қидириб топиш ва мустақил таҳлил қилиш ҳамда бу борада ўз муносабатини билдириш қобилиятларини ривожлантириш;
юқори касб маҳоратига ҳамда профессионал тайёргарликка эга бўлган тажрибали педагог ўқитувчиларни жалб қилиш;
ўқувчиларни «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан мактаб, туман (шаҳар), вилоят ва республика олимпиадаларида ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этишга тайёрлаш.
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
умумтаълим муассасаларида ҳуқуқ фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни бепул асосда 2026 йил якунига қадар босқичма-босқич юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш учун зарур чораларни кўрсин;
ҳуқуқ фанидан дарс берадиган педагог ходимларнинг малакасини келгусида доимий равишда ошириб бориш мақсадида 2024 йил 1 ноябрга қадар узлуксиз касбий ривожлантириш платформасини яратсин;
«Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган педагог ходимларга услубий кўмаклашиб борсин ҳамда ўқув-методик материаллар (видеодарслар, тақдимот ва кўргазмали қуроллар ҳамда бошқа ўқув материаллари)ни яратсин;
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим муассасаларида «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган педагог ходимлар учун «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» республика кўрик танловини тизимли равишда ўтказиш чораларини кўрсин.
Бунда танловни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Адлия вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
давлат таълим стандартларига мувофиқ «Ҳуқуқ синфлари» учун ўқув режасини ишлаб чиқиб тасдиқласин;
ўқув жараёни халқаро таълим стандартларига мувофиқ яратилган замонавий ўқув адабиётлари асосида амалга оширилишини таъминласин. Бунда ўқув адабиётларини яратишда ўқувчиларда кундалик ҳаётда дуч келадиган ҳуқуқий вазиятлар ва муаммоларни акс эттирувчи маълумотлар оддий, содда ва равон тилда тушунарли баён қилиниши инобатга олинсин;
умумтаълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан яратиладиган дарсликлар бўйича Адлия вазирлигидан хулоса олиш амалиётини йўлга қўйсин;
«Ҳуқуқ синфлари» ташкил этиладиган умумтаълим муассасаларини ўқув адабиётлари, шу жумладан, ўқитувчиларни методик қўлланмалар билан таъминласин.
Мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига умумтаълим муассасаларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида молиялаштирилади.
7. Белгилансинки:
а) «Ҳуқуқ синфи»га ўқувчилар «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанига қизиқувчи 8-синф ўқувчилари орасидан сараланиб, мактаб педагогик кенгаши тавсияси асосида директорнинг буйруғи билан ўтказилади;
б) 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб «мактаб — лицей — техникум — университет» узлуксиз таълим тизими асосида академик лицейларни муваффақиятли тугатган ўқувчилар (икки йиллик ўқиш даврида ҳар бир ўқув йили якунига кўра ўзлаштириш баҳолари «5 (аъло)» ва «4 (яхши)», бироқ ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи «5 (аъло)» бўлган битирувчилар) тест синовларисиз тўғридан-тўғри (тўлов-контракт асосида), юридик техникумларга қабул қилинади;
в) академик лицейлар тегишлича Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
г) Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумларининг амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш якунлангунига қадар илгари белгиланган тартибда академик лицейларда давом эттирилади, техникумлар ўқувчиларига нисбатан илгари белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинади ҳамда битирувчиларга тегишли мутахассислик бўйича диплом берилади;
д) Наманган ва Самарқанд вилоятлари юридик техникумлари ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда академик лицейлардаги мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари доирасида ишга қабул қилинади;
е) академик лицейларнинг ижрочи директори лицейнинг фаолиятига оид барча масалалар, жумладан молиявий масалалар, маъмурий бошқарув ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жавобгар ҳисобланади;
ж) академик лицейларнинг ўқув-услубий жараёни юридик таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент давлат юридик университети томонидан мувофиқлаштирилади.
8. Академик лицейларни сақлаш харажатлари 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари ҳамда Адлия вазирлиги ва Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида, 2025 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги уч ой муддатда умумтаълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйини ва «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
бир ой муддатда академик лицейларнинг уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
икки ой муддатда Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Самарқанд вилояти академик лицейини 2024-2025 йиллар давомида тўлиқ капитал таъмирлаш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов, олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Ў, Умарова зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 532-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни қонунга итоаткорлик ва ҳуқуқбузарликка тоқатсизлик руҳида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъул ижрочилар I. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанини ривожлантириш йўналишида 1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш. Бунда криминология асослари, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатлари ёритилишига эътибор қаратиш. 1. Ишчи гуруҳни шакллантириш. 2024 йил октябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларини қайта кўриб чиқиш. 3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани режа ва дастурларига «Криминология асослари» бобини киритиш. Бунда мазкур бобни жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликнинг мазмуни, жавобгарлик чоралари ҳамда салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган мавзулар билан тўлдириш. 2024 йил ноябрь-декабрь 2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни тайёрлаш. 1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани мутахассисларидан иборат идоралараро муаллифлар гуруҳини тузиш. 2024 йил сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 2. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигининг янги таҳририни белгиланган тартибда тайёрлаш. 2024 йил октябрь — декабрь 3. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанининг 11-синф учун мўлжалланган дарслигини Адлия вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказиш. 2025 йил январь 4. Ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани дарслигини ўқув жараёнига татбиқ этиш чораларини кўриш. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 3. «Тарбия» фанининг ўқув дастурларини такомиллаштириш. 1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўқувчиларида ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадида «Тарбия» фанига қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга қаратилган мавзуларни киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази (Ю. Рисюкова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 2. Ишлаб чиқилган таклифлар асосида «Тарбия» фани ўқув дастурлари ва дарсликларини такомиллаштириб бориш. Нашр этиш режасига асосан 4. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан электрон ресурслар, жумладан, электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар, видеодарсларни тайёрлаш ва улардан масофавий таълим жараёнида самарали фойдаланишни йўлга қўйиш. 1. «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан ўтиладиган мавзулар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил сентябрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 2. Электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2024 йил октябрь 3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида электрон дарсликлар, ўқув-методик мажмуалар ҳамда видеодарслар тайёрлаш. 2024 йил ноябрь II. Вояга етмаганлар ва ёшларда ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш йўналишида 5. Болалар учун мўлжалланган ҳуқуқий мавзуларда, шу жумладан, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашиш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни тарғиб қиладиган видеороликлар тайёрлаш ва тарқатиш. 1. Болаларнинг кундалик ҳаётида энг кўп учрайдиган муносабатларни тартибга солувчи нормалар мазмун-моҳиятини ёритишга қаратилган видеороликлар тайёрлаш. 2025 йил январь — март Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тайёрланган видеороликларни ижтимоий тармоқларда кенг тарқатиш. Доимий 6. Болалар учун ҳуқуқий, мантиқий, кўнгилочар-интерактив портал — «bolahuquqlari.uz» фаолиятини янада такомиллаштириш, жумладан, портални болалар учун мўлжалланган маълумотлар билан бойитиш. 1. «bolahuquqlari.uz» портали фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ҳуқуқий ўйинлар, ҳуқуқий дарсхона бўлимларини маълумотлар билан бойитиш. 2. Портални болалар орасида оммалаштириш чораларини кўриш. 2024 йил ноябрь-декабрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) 7. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтириш мавзуларида очиқ дарслар, ўқув машғулотларни тизимли ва узлуксиз ташкил қилиш. 1. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун ўтказиладиган очиқ дарслар, ўқув машғулотлари мавзулари рўйхатини шакллантириш. 2024 йил сентябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 2. Ёшга мос ҳуқуқ ва бурчларни тушунтиришга қаратилган маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тузиш. 2024 йил октябрь 3. Шакллантирилган мавзулар рўйхати асосида маъруза матни, тақдимотлар ҳамда видеороликларни тайёрлаш. 2024 йил ноябрь 8. Кўзи ожиз ўқувчилар учун уларнинг ҳуқуқларига оид қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, янги таҳрирдаги Конституциянинг аудио шаклларини тайёрлаш ҳамда кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш. 1. Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини кенг ёритишга қаратилган аудио материаллар тайёрлаш. 2. Тайёрланган материалларни кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга етказиш. 2024 йил декабрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар 9. Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун таълим жараёнлари, стипендия олиш, ётоқхона билан таъминланиш, таълим кредитлари, тўлов-контракт турлари, ўқишдан четлаштириш, ўқишни қайта тиклаш, академик таътил олиш, олий таълимдан кейинги таълим ҳамда олий таълим билан боғлиқ бошқа жараёнларни қамраб олган махсус қўлланма тайёрлаш ва электрон шаклда тарқатиш. 1. Профессионал ва олий таълим муассасалари талабалари учун қўлланма лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. 2025 йил февраль Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Тайёрланган қўлланмани манфаатдор вазирлик ва идораларга тарқатиш. 2025 йил март 10. Оммавий ахборот воситалари (ОАВ), жумладан, телевидение ва радиода болалар ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил қилиш. Бунда ҳуқуқий мавзуларни содда ва қизиқарли тарзда ёритиш. 1. ОАВда ёритиладиган бола ҳуқуқларига оид мавзулар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил октябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Хаджаев) 2. Мавзулар рўйхатига асосан телевидение, радио ва бошқа ОАВларда бола ҳуқуқларига бағишланган махсус кўрсатув ва эшиттиришлар орқали чиқишларни ташкил этиш. Доимий 11. Болалар оромгоҳларида болалар учун турли ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш. 1. Олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари орасидан тегишли тарғибот гуруҳларини шакллантириш ҳамда тарғибот материалларини (флайер, баннер, слайд, инфографика ва бошқа тарқатма материаллар) тайёрлаш. Ҳар йили май ойида Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Болалар оромгоҳларида ҳуқуқий мавзуларда ўтказиладиган тадбирлар режа-графигини тасдиқлаш. Ҳар йили май ойида 3. Режа-графикка асосан тизимли равишда ҳуқуқий мавзуларда машғулот ва тадбирлар ўтказиб бориш. Доимий III. Таълим муассасаларида қонунга итоаткор ҳамда ҳуқуқбузарликларга тоқатсиз ёшларни тарбиялаш йўналишида 12. Умумий ўрта таълим мактабларида амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан амалий дарс машғулотлари ўтказилишини ташкил этиш. Бунда вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, бурчлари, ҳуқуқбузарлик тушунчаси ҳамда унинг оқибатлари, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатланиши, давлат ҳокимиятининг тизими, Ўзбекистон Республикасининг суд ҳокимияти, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби каби масалаларни ёритишга эътибор қаратиш. 1. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларига амалиётчи ҳуқуқшунослар томонидан ўтказиладиган амалий дарс машғулотлари рўйхатини шакллантириш. 2024 йил октябрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Бош прокуратура (Н. Йўлдошев), Олий суд (Б. Исламов), Адвокатлар палатаси (Ш. Садиков) 2. Шакллантирилган машғулотлар рўйхати асосида ҳар ойда камида бир маротаба амалиётчи ҳуқуқшунослар (профилактика инспекторлари, судьялар, прокурорлар, адвокатлар, адлия ходимлари) томонидан ҳуқуқий мавзуларда дарсдан ташқари амалий дарс машғулотларини ўтказилишини ташкил этиш. 2024/2025 ўқув йили давомида 13. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадаси ўтказишни йўлга қўйиш. 1. «Ҳуқуқ билимдони» фан олимпиадасини ташкил этиш. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Олимпиаданинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш. Доимий 14. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик-танловини ташкил этиш. 1. «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил ноябрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш. 2024 йил декабрь 3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 15. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш. 1. «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш юзасидан концепцияни ишлаб чиқиш. 2024 йил декабрь Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 2. Уч босқичли (туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ҳуқуқий заковат» интеллектуал ўйинини ташкил этиш. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб 16. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш билан бирга ижодкорлик қобилиятларини ҳам ривожлантиришга қаратилган ҳуқуқий мавзуларда иншо, рассомлик ва бошқа ижодий танловлар ўтказиш. 1. Таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида ижодий танловларни ташкил этиш ва ўтказиб бориш. 2. Танловда совринли ўринларни эгаллаган иштирокчиларни ҳомийлар хайриялари ҳисобидан рағбатлантириш. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) 17. Замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминланган «Ҳуқуқ синфлари»ни босқичма-босқич ташкил этиш. 1. «Ҳуқуқ синф»лари ташкил этиладиган умумий ўрта таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. Ҳар йили (сентябрь-октябрь) Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Белгиланган умумий урта таълим муассасаларидаги «Ҳуқуқ синф»ларини замонавий кўргазмали ўқитиш воситалари билан таъминлаш. Режага асосан 18. Умумий ўрта таълим муассасаларини ҳуқуқий методик қўлланмалар билан бепул таъминлаш. 1. Ўқувчиларнинг ёши, психофизиологик хусусиятини инобатга олган ҳолда, кундалик ҳаётда тўқнаш келадиган ҳуқуқий вазият ва муаммоларни содда шаклда тушунтиришга қаратилган турли кўргазмали кўринишдаги тарқатма материалларни тайёрлаш. 2. Тайёрланган тарқатма материалларни умумий ўрта таълим муассасаларига бепул тарқатиш. 2024-2026 йиллар давомида Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) IV. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш 19. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини илмий тадқиқ қилиш ва унинг олдини олиш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Криминология соҳасидаги етакчи олимлар ва тадқиқотчилар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабабларини вилоятлар кесимида жойларга чиқиб, илмий тадқиқ қилиш ва маълумотлар тўплаш. 2024 йил ноябрь-декабрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Тўпланган маълумотлар асосида шакллантирилган илмий ишланмаларни республика илмий-амалий конференцияси доирасида муҳокамадан ўтказиш. 2024 йил декабрь 3. Республика илмий-амалий конференцияси доирасида шакллантирилган илмий хулосани тегишли ташкилотларга юбориш. 2025 йил февраль 20. Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар ҳажмини ошириш. 1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришга устуворлик бериш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотларни молиялаштиришнинг минимал квотасини белгилаш. 2024 йил ноябрь Инновацион ривожланиш агентлиги (Ш. Ражаббаев), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 21. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган докторлик ва магистрлик тадқиқотлар сонини ошириш. 1. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган магистрлик тадқиқот мавзуларининг сонини ошириш. 2. Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг олдини олишга қаратилган тадқиқотларни олиб бормоқчи бўлган талабгорларга таянч докторантура ва докторантурага қабул босқичида устуворлик бериш. 2024 йил ноябрь Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) IV. Умумий ўрта таълим муассасаларининг ҳуқуқ фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш йўналишида 22. Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог ходимларни малакасини ошириш. 1. Умумий ўрта таълим муассасаларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фанидан дарс берадиган, олий юридик маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлар рўйхатини шакллантириш. 2024 йил ноябрь Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) 2. Рўйхат асосида уларни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида бепул асосда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш. 2024 — 2026 йиллар (режа-график асосида) 23. Умумий ўрта таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг «Давлат ва ҳуқуқ асослари» фани ўқитувчилари ўртасида «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш. 1. «Энг яхши ҳуқуқ ўқитувчиси» кўрик танловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2024 йил август Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Низом лойиҳасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги қўшма қарори билан тасдиқлаш. 2024 йил сентябрь 3. Тўрт босқичли (таълим муассасаси, туман/шаҳар, ҳудудий ҳамда республика) «Ёш ҳуқуқшунос» кўрик танловини ташкил этиш. 4. Ҳамкор ташкилотлар томонидан совринли ўринларни эгаллаган ўқувчиларни рағбатлантириш. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб 24. Педагогика йўналишида таълим берувчи давлат олий таълим муассасалари ўқув режаларини қайта кўриб чиқиш. 1. Педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиш. 2025 йил апрель Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) 2. Таҳлил асосида педагогик йўналишда таълим берувчи давлат олий таълим муассасаларининг ўқув режасини такомиллаштириш чораларини кўриш. Бунда тегишли фанларнинг ўқув дастурига бўлажак ўқитувчиларнинг қонунга итоаткорлик лаёқатини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув модулини киритишни назарда тутиш. 2025 йил май
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 532-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча
1. 1-илова қуйидаги мазмундаги 16 1 -позиция билан тўлдирилсин:
« 16 1 Давлат ва ҳуқуқ асослари фани + + + » .
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 август,
532-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
DASTURI
Davlat taʼlim muassasalarida yuridik taʼlimning uzluksiz tizimini joriy etish hamda voyaga yetmagan yoshlarning huquqiy madaniyati va savodxonligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmoniga muvofiq yuridik taʼlimning uzluksizligini taʼminlash hamda voyaga yetmaganlar va yoshlarning huquqiy madaniyati va savodxonligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maʼmuriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining masʼuliyatini yanada oshirish hamda ixcham boshqaruv tizimini shakllantirish toʻgʻrisida” 2024-yil 24-maydagi PF-80-son Farmonida quyidagilar belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
maktablarda “Huquq sinfi” va huquq fanlari chuqurlashtirilgan holda oʻqitilishini tashkil etish orqali yuridik kadrlarni tayyorlashda “maktab — litsey — texnikum — universitet” tizimini joriy etish;
Namangan va Samarqand viloyatlari yuridik texnikumlari negizida Toshkent davlat yuridik universitetining akademik litseylarini tashkil qilish hamda ularning iqtidorli bitiruvchilarini “yurisprudensiya” yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalariga suhbat asosida test sinovlarisiz qabul qilish;
Adliya vazirligining maxsus elektron platformasi orqali huquq fani oʻqituvchilarining kasbiy bilim va koʻnikmalarini uzluksiz oshirib borish hamda ularni metodik taʼminlash tizimini yoʻlga qoʻyish;
oʻquvchilar oʻrtasida “Huquq bilimdoni” fan olimpiadasi, huquq fani oʻqituvchilari oʻrtasida “Eng yaxshi huquq oʻqituvchisi” koʻrik-tanlovini oʻtkazib borish;
maktab oʻquvchilarining huquqiy bilimlarni mustaqil oʻzlashtirishiga qaratilgan koʻrgazmali oʻquv qoʻllanmalari, videoroliklar, kompyuter oʻyinlari va mobil ilovalarni yaratish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab bosqichma-bosqich umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida (keyingi oʻrinlarda — umumtaʼlim muassasalari) “Davlat va huquq asoslari” fani chuqurlashtirib oʻqitiladigan variativ oʻquv rejalari asosida zamonaviy koʻrgazmali oʻqitish vositalari bilan taʼminlangan “Huquq sinflari”ni tashkil etish choralarini koʻrsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi Namangan va Samarqand viloyatlari akademik litseylariga (keyingi oʻrinlarda — akademik litseylar) qabulni 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab amalga oshirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
4. Quyidagilar umumtaʼlim muassasalarining “Davlat va huquq asoslari” fani doirasidagi asosiy vazifalari etib belgilansin:
umumiy oʻrta taʼlimning davlat taʼlim standartlari asosida zamonaviy axborot texnologiyalaridan keng foydalangan holda, “Davlat va huquq asoslari” fani chuqurlashtirib oʻqitilishini tashkil etish;
oʻquvchilarni “yurisprudensiya” yoʻnalishi boʻyicha variativ oʻquv rejalari asosida taʼlimning keyingi bosqichlarida samarali taʼlim olishga tayyorlash;
nazariy tayyorgarlikning huquqni qoʻllash amaliyoti bilan uzviy bogʻliqligini taʼminlashga qaratilgan mahorat va oʻquv darslarini oʻtkazish uchun yuridik amaliyot xodimlarini jalb qilish orqali darsdan tashqari mashgʻulotlarni samarali tashkil etish;
oʻquvchilar “Davlat va huquq asoslari” fanini mukammal oʻzlashtirishi uchun zarur sharoitlarni yaratish;
har bir oʻquvchining individual xususiyatlarini hisobga olgan holda, shu jumladan, shaxslararo muloqot, zarur huquqiy maʼlumotlarni tez qidirib topish va mustaqil tahlil qilish hamda bu borada oʻz munosabatini bildirish qobiliyatlarini rivojlantirish;
yuqori kasb mahoratiga hamda professional tayyorgarlikka ega boʻlgan tajribali pedagog oʻqituvchilarni jalb qilish;
oʻquvchilarni “Davlat va huquq asoslari” fanidan maktab, tuman (shahar), viloyat va respublika olimpiadalarida hamda boshqa tadbirlarda ishtirok etishga tayyorlash.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi:
umumtaʼlim muassasalarida huquq fanidan dars beradigan oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlmagan pedagog xodimlarni bepul asosda 2026-yil yakuniga qadar bosqichma-bosqich yuridik mutaxassislik boʻyicha qayta tayyorlash uchun zarur choralarni koʻrsin;
huquq fanidan dars beradigan pedagog xodimlarning malakasini kelgusida doimiy ravishda oshirib borish maqsadida 2024-yil 1-noyabrga qadar uzluksiz kasbiy rivojlantirish platformasini yaratsin;
“Davlat va huquq asoslari” fanidan dars beradigan pedagog xodimlarga uslubiy koʻmaklashib borsin hamda oʻquv-metodik materiallar (videodarslar, taqdimot va koʻrgazmali qurollar hamda boshqa oʻquv materiallari)ni yaratsin;
2024/2025 oʻquv yilidan boshlab umumtaʼlim muassasalarida “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars beradigan pedagog xodimlar uchun “Eng yaxshi huquq oʻqituvchisi” respublika koʻrik tanlovini tizimli ravishda oʻtkazish choralarini koʻrsin.
Bunda tanlovni tashkil etish bilan bogʻliq boʻlgan xarajatlar Adliya vazirligi hamda Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylik xayriyalari va qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanadi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Adliya vazirligi bilan birgalikda:
davlat taʼlim standartlariga muvofiq “Huquq sinflari” uchun oʻquv rejasini ishlab chiqib tasdiqlasin;
oʻquv jarayoni xalqaro taʼlim standartlariga muvofiq yaratilgan zamonaviy oʻquv adabiyotlari asosida amalga oshirilishini taʼminlasin. Bunda oʻquv adabiyotlarini yaratishda oʻquvchilarda kundalik hayotda duch keladigan huquqiy vaziyatlar va muammolarni aks ettiruvchi maʼlumotlar oddiy, sodda va ravon tilda tushunarli bayon qilinishi inobatga olinsin;
umumtaʼlim muassasalarining “Davlat va huquq asoslari” fanidan yaratiladigan darsliklar boʻyicha Adliya vazirligidan xulosa olish amaliyotini yoʻlga qoʻysin;
“Huquq sinflari” tashkil etiladigan umumtaʼlim muassasalarini oʻquv adabiyotlari, shu jumladan, oʻqituvchilarni metodik qoʻllanmalar bilan taʼminlasin.
Mazkur bandda nazarda tutilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlar har yili Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligiga umumtaʼlim muassasalarini darsliklar va oʻquv-metodik qoʻllanmalar bilan taʼminlash uchun ajratiladigan mablagʻlar doirasida moliyalashtiriladi.
7. Belgilansinki:
a) “Huquq sinfi”ga oʻquvchilar “Davlat va huquq asoslari” faniga qiziquvchi 8-sinf oʻquvchilari orasidan saralanib, maktab pedagogik kengashi tavsiyasi asosida direktorning buyrugʻi bilan oʻtkaziladi;
b) 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab “maktab — litsey — texnikum — universitet” uzluksiz taʼlim tizimi asosida akademik litseylarni muvaffaqiyatli tugatgan oʻquvchilar (ikki yillik oʻqish davrida har bir oʻquv yili yakuniga koʻra oʻzlashtirish baholari “5 (aʼlo)” va “4 (yaxshi)”, biroq oʻzlashtirish baholarining kamida 50 foizi “5 (aʼlo)” boʻlgan bitiruvchilar) test sinovlarisiz toʻgʻridan-toʻgʻri (toʻlov-kontrakt asosida), yuridik texnikumlarga qabul qilinadi;
v) akademik litseylar tegishlicha Namangan va Samarqand viloyatlari yuridik texnikumlarining huquq va majburiyatlari, shuningdek, tuzilgan shartnomalari boʻyicha huquqiy vorisi hisoblanadi;
g) Namangan va Samarqand viloyatlari yuridik texnikumlarining amaldagi oʻquv dasturlari boʻyicha oʻqitish yakunlanguniga qadar ilgari belgilangan tartibda akademik litseylarda davom ettiriladi, texnikumlar oʻquvchilariga nisbatan ilgari belgilangan imtiyozlar saqlab qolinadi hamda bitiruvchilarga tegishli mutaxassislik boʻyicha diplom beriladi;
d) Namangan va Samarqand viloyatlari yuridik texnikumlari xodimlari qonunchilikda belgilangan tartibda akademik litseylardagi mavjud shtat birliklari va mehnatga haq toʻlash miqdorlari doirasida ishga qabul qilinadi;
e) akademik litseylarning ijrochi direktori litseyning faoliyatiga oid barcha masalalar, jumladan moliyaviy masalalar, maʼmuriy boshqaruv va oʻquv jarayonini tashkil etish uchun javobgar hisoblanadi;
j) akademik litseylarning oʻquv-uslubiy jarayoni yuridik taʼlimning uzluksizligi va izchilligini taʼminlashni hisobga olgan holda, Toshkent davlat yuridik universiteti tomonidan muvofiqlashtiriladi.
8. Akademik litseylarni saqlash xarajatlari 2024-yilda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga ajratilgan Davlat budjeti mablagʻlari hamda Adliya vazirligi va Toshkent davlat yuridik universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida, 2025-yildan boshlab esa Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutiladi.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi, Yoshlar ishlari agentligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi uch oy muddatda umumtaʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyini va “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovlarini oʻtkazish tartibini ishlab chiqsin va tasdiqlasin.
10. Yoshlarning huquqiy savodxonligini oshirish, ularni qonunga itoatkorlik va huquqbuzarlikka toqatsizlik ruhida tarbiyalash boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
11. Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida fan olimpiadalarini tashkil etish, oʻtkazish hamda xalqaro olimpiadalar ishtirokchilarini saralash va gʻoliblarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ilovaga muvofiq qoʻshimcha kiritilsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi:
bir oy muddatda akademik litseylarning ustavini ishlab chiqib, belgilangan tartibda tasdiqlanishi hamda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
ikki oy muddatda Toshkent davlat yuridik universiteti huzuridagi Samarqand viloyati akademik litseyini 2024-2025-yillar davomida toʻliq kapital taʼmirlash boʻyicha tegishli takliflarni Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;
uch oy muddatda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov, oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vaziri K.A. Sharipov hamda maktabgacha va maktab taʼlimi vaziri H.Oʻ, Umarova zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-avgustdagi 532-son qaroriga 1-ILOVA
Yoshlarning huquqiy savodxonligini oshirish, ularni qonunga itoatkorlik va huquqbuzarlikka toqatsizlik ruhida tarbiyalash boʻyicha chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼul ijrochilar I. “Davlat va huquq asoslari” fanini rivojlantirish yoʻnalishida 1. “Davlat va huquq asoslari” fani reja va dasturlarini qayta koʻrib chiqish. Bunda kriminologiya asoslari, jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarlikning mazmuni, javobgarlik choralari hamda salbiy oqibatlari yoritilishiga eʼtibor qaratish. 1. Ishchi guruhni shakllantirish. 2024-yil oktabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 2. “Davlat va huquq asoslari” fani reja va dasturlarini qayta koʻrib chiqish. 3. “Davlat va huquq asoslari” fani reja va dasturlariga “Kriminologiya asoslari” bobini kiritish. Bunda mazkur bobni jinoyat va maʼmuriy huquqbuzarlikning mazmuni, javobgarlik choralari hamda salbiy oqibatlarini tushuntirishga qaratilgan mavzular bilan toʻldirish. 2024-yil noyabr-dekabr 2. “Davlat va huquq asoslari” fanining 11-sinf uchun moʻljallangan darsligining yangi tahririni tayyorlash. 1. “Davlat va huquq asoslari” fani mutaxassislaridan iborat idoralararo mualliflar guruhini tuzish. 2024-yil sentabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 2. “Davlat va huquq asoslari” fanining 11-sinf uchun moʻljallangan darsligining yangi tahririni belgilangan tartibda tayyorlash. 2024-yil oktabr — dekabr 3. “Davlat va huquq asoslari” fanining 11-sinf uchun moʻljallangan darsligini Adliya vazirligi tomonidan ekspertizadan oʻtkazish. 2025-yil yanvar 4. Ishlab chiqilgan yangi tahrirdagi “Davlat va huquq asoslari” fani darsligini oʻquv jarayoniga tatbiq etish choralarini koʻrish. 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab 3. “Tarbiya” fanining oʻquv dasturlarini takomillashtirish. 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining oʻquvchilarida huquqiy immunitetni shakllantirish maqsadida “Tarbiya” faniga qonunga itoatkorlik ruhida tarbiyalashga qaratilgan mavzularni kiritish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish. 2024-yil dekabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Taʼlimni rivojlantirish respublika ilmiy-metodik markazi (Y. Risyukova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 2. Ishlab chiqilgan takliflar asosida “Tarbiya” fani oʻquv dasturlari va darsliklarini takomillashtirib borish. Nashr etish rejasiga asosan 4. “Davlat va huquq asoslari” fanidan elektron resurslar, jumladan, elektron darsliklar, oʻquv-metodik majmualar, videodarslarni tayyorlash va ulardan masofaviy taʼlim jarayonida samarali foydalanishni yoʻlga qoʻyish. 1. “Davlat va huquq asoslari” fanidan oʻtiladigan mavzular roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil sentabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) 2. Elektron darsliklar, oʻquv-metodik majmualar hamda videodarslar tayyorlash boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2024-yil oktabr 3. Shakllantirilgan mavzular roʻyxati asosida elektron darsliklar, oʻquv-metodik majmualar hamda videodarslar tayyorlash. 2024-yil noyabr II. Voyaga yetmaganlar va yoshlarda huquqiy savodxonlik darajasini oshirish yoʻnalishida 5. Bolalar uchun moʻljallangan huquqiy mavzularda, shu jumladan, atrof-muhitga ehtiyotkorona munosabatda boʻlish, darslarga muntazam qatnashish, yoʻl harakati qoidalariga rioya qilishni targʻib qiladigan videoroliklar tayyorlash va tarqatish. 1. Bolalarning kundalik hayotida eng koʻp uchraydigan munosabatlarni tartibga soluvchi normalar mazmun-mohiyatini yoritishga qaratilgan videoroliklar tayyorlash. 2025-yil yanvar — mart Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Tayyorlangan videoroliklarni ijtimoiy tarmoqlarda keng tarqatish. Doimiy 6. Bolalar uchun huquqiy, mantiqiy, koʻngilochar-interaktiv portal — “bolahuquqlari.uz” faoliyatini yanada takomillashtirish, jumladan, portalni bolalar uchun moʻljallangan maʼlumotlar bilan boyitish. 1. “bolahuquqlari.uz” portali faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha huquqiy oʻyinlar, huquqiy darsxona boʻlimlarini maʼlumotlar bilan boyitish. 2. Portalni bolalar orasida ommalashtirish choralarini koʻrish. 2024-yil noyabr-dekabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova) 7. Taʼlim muassasalarida oʻquvchilar uchun yoshga mos huquq va burchlarni tushuntirish mavzularida ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlarni tizimli va uzluksiz tashkil qilish. 1. Taʼlim muassasalarida oʻquvchilar uchun oʻtkaziladigan ochiq darslar, oʻquv mashgʻulotlari mavzulari roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil sentabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 2. Yoshga mos huquq va burchlarni tushuntirishga qaratilgan maʼruza matni, taqdimotlar hamda videoroliklarni tayyorlash boʻyicha ishchi guruh tuzish. 2024-yil oktabr 3. Shakllantirilgan mavzular roʻyxati asosida maʼruza matni, taqdimotlar hamda videoroliklarni tayyorlash. 2024-yil noyabr 8. Koʻzi ojiz oʻquvchilar uchun ularning huquqlariga oid qonunchilik hujjatlari, shu jumladan, yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning audio shakllarini tayyorlash hamda koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga yetkazish. 1. Yangi tahrirdagi Konstitutsiyaning mazmun-mohiyatini keng yoritishga qaratilgan audio materiallar tayyorlash. 2. Tayyorlangan materiallarni koʻzi ojiz va zaif koʻruvchi bolalar uchun ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarga yetkazish. 2024-yil dekabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), manfaatdor vazirlik va idoralar 9. Professional va oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun taʼlim jarayonlari, stipendiya olish, yotoqxona bilan taʼminlanish, taʼlim kreditlari, toʻlov-kontrakt turlari, oʻqishdan chetlashtirish, oʻqishni qayta tiklash, akademik taʼtil olish, oliy taʼlimdan keyingi taʼlim hamda oliy taʼlim bilan bogʻliq boshqa jarayonlarni qamrab olgan maxsus qoʻllanma tayyorlash va elektron shaklda tarqatish. 1. Professional va oliy taʼlim muassasalari talabalari uchun qoʻllanma loyihasini tayyorlash va belgilangan tartibda tasdiqlash. 2025-yil fevral Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Tayyorlangan qoʻllanmani manfaatdor vazirlik va idoralarga tarqatish. 2025-yil mart 10. Ommaviy axborot vositalari (OAV), jumladan, televideniye va radioda bolalar huquqlariga bagʻishlangan maxsus koʻrsatuv va eshittirishlar tashkil qilish. Bunda huquqiy mavzularni sodda va qiziqarli tarzda yoritish. 1. OAVda yoritiladigan bola huquqlariga oid mavzular roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil oktabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xadjayev) 2. Mavzular roʻyxatiga asosan televideniye, radio va boshqa OAVlarda bola huquqlariga bagʻishlangan maxsus koʻrsatuv va eshittirishlar orqali chiqishlarni tashkil etish. Doimiy 11. Bolalar oromgohlarida bolalar uchun turli huquqiy mavzularda mashgʻulot va tadbirlar oʻtkazib borish. 1. Oliy taʼlim muassasalarining iqtidorli talabalari orasidan tegishli targʻibot guruhlarini shakllantirish hamda targʻibot materiallarini (flayer, banner, slayd, infografika va boshqa tarqatma materiallar) tayyorlash. Har yili may oyida Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Bolalar oromgohlarida huquqiy mavzularda oʻtkaziladigan tadbirlar reja-grafigini tasdiqlash. Har yili may oyida 3. Reja-grafikka asosan tizimli ravishda huquqiy mavzularda mashgʻulot va tadbirlar oʻtkazib borish. Doimiy III. Taʼlim muassasalarida qonunga itoatkor hamda huquqbuzarliklarga toqatsiz yoshlarni tarbiyalash yoʻnalishida 12. Umumiy oʻrta taʼlim maktablarida amaliyotchi huquqshunoslar tomonidan amaliy dars mashgʻulotlari oʻtkazilishini tashkil etish. Bunda voyaga yetmaganlarning huquqlari, burchlari, huquqbuzarlik tushunchasi hamda uning oqibatlari, shaxsiy huquq va erkinliklar, inson huquqlari va erkinliklarining kafolatlanishi, davlat hokimiyatining tizimi, Oʻzbekiston Respublikasining sud hokimiyati, davlat xizmatlarini koʻrsatish tartibi kabi masalalarni yoritishga eʼtibor qaratish. 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻquvchilariga amaliyotchi huquqshunoslar tomonidan oʻtkaziladigan amaliy dars mashgʻulotlari roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil oktabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Bosh prokuratura (N. Yoʻldoshev), Oliy sud (B. Islamov), Advokatlar palatasi (Sh. Sadikov) 2. Shakllantirilgan mashgʻulotlar roʻyxati asosida har oyda kamida bir marotaba amaliyotchi huquqshunoslar (profilaktika inspektorlari, sudyalar, prokurorlar, advokatlar, adliya xodimlari) tomonidan huquqiy mavzularda darsdan tashqari amaliy dars mashgʻulotlarini oʻtkazilishini tashkil etish. 2024/2025 oʻquv yili davomida 13. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Huquq bilimdoni” fan olimpiadasi oʻtkazishni yoʻlga qoʻyish. 1. “Huquq bilimdoni” fan olimpiadasini tashkil etish. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Olimpiadaning respublika bosqichini yuqori saviyada oʻtkazish. Doimiy 14. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Yosh huquqshunos” koʻrik-tanlovini tashkil etish. 1. “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha nizom loyihasini ishlab chiqish. 2024-yil noyabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Nizom loyihasini Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi qoʻshma qarori bilan tasdiqlash. 2024-yil dekabr 3. Toʻrt bosqichli (taʼlim muassasasi, tuman/shahar, hududiy hamda respublika) “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovini tashkil etish. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab 15. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini tashkil etish. 1. “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini tashkil etish yuzasidan konsepsiyani ishlab chiqish. 2024-yil dekabr Yoshlar ishlari agentligi (A. Saʼdullayev), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 2. Uch bosqichli (tuman/shahar, hududiy hamda respublika) “Huquqiy zakovat” intellektual oʻyinini tashkil etish. 2025/2026 oʻquv yilidan boshlab 16. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasida huquqiy bilimlarni mustahkamlash bilan birga ijodkorlik qobiliyatlarini ham rivojlantirishga qaratilgan huquqiy mavzularda insho, rassomlik va boshqa ijodiy tanlovlar oʻtkazish. 1. Taʼlim muassasalari oʻquvchilari oʻrtasida ijodiy tanlovlarni tashkil etish va oʻtkazib borish. 2. Tanlovda sovrinli oʻrinlarni egallagan ishtirokchilarni homiylar xayriyalari hisobidan ragʻbatlantirish. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov) 17. Zamonaviy koʻrgazmali oʻqitish vositalari bilan taʼminlangan “Huquq sinflari”ni bosqichma-bosqich tashkil etish. 1. “Huquq sinf”lari tashkil etiladigan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari roʻyxatini shakllantirish. Har yili (sentabr-oktabr) Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Belgilangan umumiy urta taʼlim muassasalaridagi “Huquq sinf”larini zamonaviy koʻrgazmali oʻqitish vositalari bilan taʼminlash. Rejaga asosan 18. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini huquqiy metodik qoʻllanmalar bilan bepul taʼminlash. 1. Oʻquvchilarning yoshi, psixofiziologik xususiyatini inobatga olgan holda, kundalik hayotda toʻqnash keladigan huquqiy vaziyat va muammolarni sodda shaklda tushuntirishga qaratilgan turli koʻrgazmali koʻrinishdagi tarqatma materiallarni tayyorlash. 2. Tayyorlangan tarqatma materiallarni umumiy oʻrta taʼlim muassasalariga bepul tarqatish. 2024-2026-yillar davomida Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) IV. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarlikning oldini olish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar olib borish 19. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablarini ilmiy tadqiq qilish va uning oldini olish boʻyicha ilmiy asoslantirilgan takliflar ishlab chiqish. 1. Kriminologiya sohasidagi yetakchi olimlar va tadqiqotchilar tomonidan huquqbuzarliklar sodir etilish sabablarini viloyatlar kesimida joylarga chiqib, ilmiy tadqiq qilish va maʼlumotlar toʻplash. 2024-yil noyabr-dekabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Toʻplangan maʼlumotlar asosida shakllantirilgan ilmiy ishlanmalarni respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi doirasida muhokamadan oʻtkazish. 2024-yil dekabr 3. Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi doirasida shakllantirilgan ilmiy xulosani tegishli tashkilotlarga yuborish. 2025-yil fevral 20. Yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablarini oʻrganishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlar hajmini oshirish. 1. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablarini oʻrganishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni moliyalashtirishga ustuvorlik berish tartibini ishlab chiqish. 2. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablarini oʻrganishga qaratilgan ilmiy tadqiqotlarni moliyalashtirishning minimal kvotasini belgilash. 2024-yil noyabr Innovatsion rivojlanish agentligi (Sh. Rajabbayev), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 21. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablari va uning oldini olishga qaratilgan doktorlik va magistrlik tadqiqotlar sonini oshirish. 1. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablari va uning oldini olishga qaratilgan magistrlik tadqiqot mavzularining sonini oshirish. 2. Voyaga yetmaganlar va yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklarning kelib chiqish sabablari va uning oldini olishga qaratilgan tadqiqotlarni olib bormoqchi boʻlgan talabgorlarga tayanch doktorantura va doktoranturaga qabul bosqichida ustuvorlik berish. 2024-yil noyabr Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov), Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) IV. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining huquq fani oʻqituvchilarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish yoʻnalishida 22. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars beradigan oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlmagan pedagog xodimlarni malakasini oshirish. 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining “Davlat va huquq asoslari” fanidan dars beradigan, oliy yuridik maʼlumotga ega boʻlmagan pedagog kadrlar roʻyxatini shakllantirish. 2024-yil noyabr Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Adliya vazirligi (A. Tashkulov) 2. Roʻyxat asosida ularni Adliya vazirligi huzuridagi Yuridik kadrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish institutida bepul asosda malakasini oshirish va qayta tayyorlashni tashkil etish. 2024 — 2026-yillar (reja-grafik asosida) 23. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari, akademik litsey va kasb-hunar maktablarining “Davlat va huquq asoslari” fani oʻqituvchilari oʻrtasida “Eng yaxshi huquq oʻqituvchisi” koʻrik tanlovini tashkil etish. 1. “Eng yaxshi huquq oʻqituvchisi” koʻrik tanlovini tashkil etish va oʻtkazish boʻyicha nizom loyihasini ishlab chiqish. 2024-yil avgust Adliya vazirligi (A. Tashkulov), Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi (X. Umarova), Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Nizom loyihasini Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi hamda Adliya vazirligi qoʻshma qarori bilan tasdiqlash. 2024-yil sentabr 3. Toʻrt bosqichli (taʼlim muassasasi, tuman/shahar, hududiy hamda respublika) “Yosh huquqshunos” koʻrik tanlovini tashkil etish. 4. Hamkor tashkilotlar tomonidan sovrinli oʻrinlarni egallagan oʻquvchilarni ragʻbatlantirish. 2024/2025 oʻquv yilidan boshlab 24. Pedagogika yoʻnalishida taʼlim beruvchi davlat oliy taʼlim muassasalari oʻquv rejalarini qayta koʻrib chiqish. 1. Pedagogik yoʻnalishda taʼlim beruvchi davlat oliy taʼlim muassasalarining oʻquv rejasini qayta koʻrib chiqib, tahlil qilish. 2025-yil aprel Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi (K. Sharipov) 2. Tahlil asosida pedagogik yoʻnalishda taʼlim beruvchi davlat oliy taʼlim muassasalarining oʻquv rejasini takomillashtirish choralarini koʻrish. Bunda tegishli fanlarning oʻquv dasturiga boʻlajak oʻqituvchilarning qonunga itoatkorlik layoqatini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan oʻquv modulini kiritishni nazarda tutish. 2025-yil may
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 27-avgustdagi 532-son qaroriga 2-ILOVA
Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 9-sentabrdagi 562-son qarori bilan tasdiqlangan Umumiy oʻrta taʼlim tashkilotlari, akademik litsey va kasb-hunar maktablari oʻquvchilari oʻrtasida fan olimpiadalarini tashkil etish, oʻtkazish hamda xalqaro olimpiadalar ishtirokchilarini saralash va gʻoliblarni ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan qoʻshimcha
1. 1-ilova quyidagi mazmundagi 16 1 -pozitsiya bilan toʻldirilsin:
“ 16 1 Davlat va huquq asoslari fani + + + ” .
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 27-avgust,
532-son