📅 2024-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024-yil 31-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2024 йил 31 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 августа 2024 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 August 2024 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
АРИЗА
АРИЗА
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Электрон ҳисоблаш машиналари (кейинги ўринларда — ЭҲМ) учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби;
юридик ёки жисмоний шахс (талабнома берувчи) томонидан ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш сўралган талабномани (талабнома) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) топшириш тартиби;
талабномани резидентлар учун — давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали, норезидентлар учун — ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали топшириш, почта алоқаси орқали топшириш бундан мустасно;
талабнома топширилгандан кейинги барча ҳаракатларни ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали амалга ошириш;
давлат хизматини кўрсатишда талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорларда патент божини тўлаш тартиби;
талабнома ҳужжатларини текшириш тартиби ва муддатлари;
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида автоматик тарзда расмий рўйхатга олиш ва ваколатли органнинг махсус ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани юбориш.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 536-сон қарорига ИЛОВА
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунига (кейинги ўринларда — Қонун) асосан электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
3. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича талабномани (кейинги ўринларда — талабнома) топшириш ва давлат хизматидан фойдаланиш бўйича бошқа ҳаракатлар номига рўйхатдан ўтказилиши сўралаётган юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — талабнома берувчи) томонидан бевосита ёки вакили орқали амалга оширилади.
4. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
2-боб. Талабномага доир талаблар
5. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак.
6. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олади:
ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун ариза (кейинги ўринларда — ариза);
ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини идентификация қилиш имконини берувчи материаллар;
реферат.
7. Ариза мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклда топширилади.
Аризада талабнома берувчининг тўлиқ номи (исми), асарнинг (ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси) номи кўрсатилади.
8. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами» ва 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.
9. Аризанинг 71-кодли «Ҳуқуқ эгаси» графасида талабнома берувчи тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:
резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки яшаш жойи манзиллари;
норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (кейинги ўринларда — БИМТ) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).
Талабнома берувчилар бир нечта бўлганда, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.
10. Аризанинг 54-кодли «ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи» графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи кўрсатилади.
11. Аризанинг «Аввалги номи» ёки «Муқобил номи» графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги ёки муқобил номи кўрсатилади.
Расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси аризанинг 54-кодли графасида кўрсатилганидан бошқача номланган ёки айни пайтда бошқа номга (қўшимча равишда) эга бўлганда мазкур графа тўлдирилади.
12. Аризанинг «Жамлама асар номи» графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини қисм сифатида ўз таркибига олган жамлама асар номи кўрсатилади.
Мазкур графа расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг бир қисми ҳисобланганда тўлдирилади.
13. Аризанинг «ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана» графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана кўрсатилади.
14. Аризанинг «ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана» графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) мамлакат номи ва сана кўрсатилади.
15. Аризанинг «Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар» графасида расмий рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини яратишда қўлланилган муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган бошқа асарлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
16. Аризанинг «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган жойи (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади. Ушбу маълумотлар учинчи шахслар ҳуқуқ эгаси билан боғланиши учун очиқ ҳисобланади.
17. Аризанинг «Илова қилинган ҳужжатлар» графасида талабномага алоқадор ҳужжатлар бириктирилади.
18. Аризанинг 72-кодли «Муаллиф» графасида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
муаллифнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва фуқаролиги, шунингдек:
резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди;
норезидентлар учун БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса).
19. Агар муаллиф ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни эълон қилишда уни муаллиф сифатида кўрсатилмаслигини, яъни аноним ҳолда қолишни сўраган ёки тахаллус остида кўрсатилишини истаган бўлса, «Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин» графасининг тегишли катакчаларида белги қўйилади ва тегишли жойда унинг тахаллуси кўрсатилади.
20. ЭҲМ учун яратилган дастурни идентификация қилувчи материаллар бошланғич матни (муайян дастурлаш тилида ёзилган, муайян компилятор қайта ишламаган матн ёки унинг фрагментлари) 10 МБгача ҳажмдаги pdf форматда тақдим қилинади.
Шу билан бирга, материалларнинг таркибига уни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материалларини ҳамда унинг томонидан ҳосил қилинадиган исталган визуал ва аудиовизуал файлларни 10 МБгача ҳажмдаги zip форматда киритишга йўл қўйилади.
21. Расмий рўйхатдан ўтказилаётган маълумотлар базасини идентификация қилиш мақсадида ундаги маълумотларни тақдим этишнинг объектив шакли ва мажмуавийлигининг ташкил қилганлигини ҳамда уларнинг бир тизимга келтирилганлигининг акс этиши учун мазкур маълумотлар 10 МБгача ҳажмдаги pdf форматда тақдим қилинади.
22. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган материаллар объектнинг номи, ҳуқуқ эгаси ва барча муаллифлар кўрсатилган титул варағини ўз ичига олиши керак.
23. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг реферати қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада кўрсатилган ҳолатда);
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация (700 белгидан кўп бўлмаган);
ишлатиладиган ЭҲМ тури;
дастурлаш тили (ЭҲМ дастури учун);
маълумотлар базасини бошқариш тури ва версияси (маълумотлар базаси учун);
операцион тизим тури ва версияси;
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг килобайт бирликдаги ҳажми.
24. Рефератда стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар мавжуд бўлмаганда, илмий ва техникавий адабиётларда қабул қилинган атамалар ва қисқартмалар қўлланилади.
Рефератда илмий-техникавий адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атама ва ишоралар ишлатилганда уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда тушунтириб ўтилади.
Рефератда илмий-техникавий адабиётларда илмий бўлмаган тушунчалар ва рефератда таърифловчи деб ҳисобланган терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Рефератда ҳамма шартли белгилар очиб кўрсатилиши лозим.
25. Талабномада одоб-ахлоқ ва ижтимоий қоидаларга зид иборалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар, бошқа шахсларнинг талабномалари ёки асарларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар, талабномага бевосита тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини мазкур Регламентнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар кўрсатилмаслиги лозим.
26. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.
3-боб. Ҳужжатларни топшириш
27. Давлат хизматидан фойдаланишда:
резидентлар давлат хизматлари маркази, ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (кейинги ўринларда — ахборот тизими) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали;
норезидентлар давлат хизматидан фойдаланиш учун ахборот тизими орқали ваколатли органга талабнома топширади.
Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан зудлик билан ахборот тизимига киритилади.
28. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
29. Ваколатли орган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) текширувни амалга ошириш мақсадида ахборот тизимидан доимий фойдаланишини таъминлайди.
Агар мазкур Регламентда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, текширув босқичидаги талабнома бўйича ёзишмалар Марказ билан олиб борилади.
30. Аризани ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Талабнома берувчи давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, ариза давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, талабнома берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан тасдиқланади.
Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
31. Давлат хизматини кўрсатишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
32. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек, давлат хизматини кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
33. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.
4-боб. Талабномани кўриб чиқиш
34. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда иккита ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (DТ) — ЭҲМ учун яратилган дастурларга, (MB) — маълумотлар базаларига, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
35. Талабнома топширилгандан кейин юбориладиган материалларда талабнома рақами кўрсатилиши шарт. Талабнома рақами кўрсатилмаган материаллар кўриб чиқилмайди.
36. Ваколатли орган қабул қилинган талабнома тўғрисидаги маълумотларни бир иш куни мобайнида Ахборот тизимига барча фойдаланиши мумкин бўлган кўринишда жойлаштиради.
37. Талабнома келиб тушганидан сўнг Марказ томонидан тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва Қонун ҳамда мазкур Регламент талабларига мувофиқлиги текширилади.
Текширув талабнома келиб тушганидан сўнг ўн кун ичида амалга оширилади.
38. Текширув жараёнида талабнома мазкур Регламентнинг талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланганда, талабнома берувчига етишмаётган ёки тузатиш талаб этилаётган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисидаги сўровнома жўнатилади.
Сўровномага талабнома берувчи томонидан тўлиқ жавоб уч ой ичида тақдим этилади.
Талабнома берувчига сўровнома юборилганда текширув муддати тўхтатиб турилади.
Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабарнома юборилади.
39. Текширув натижасида талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
40. Талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Регламент талабларига зид эканлиги аниқланганда, ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
41. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
42. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра талабномани текшириш тезкор тартибда ўтказилиши мумкин. Тезкор тартибда текширувни амалга ошириш учун талабнома берувчи талабнома билан биргаликда илтимоснома тақдим қилади.
Талабнома тезкор тартибда Марказ томонидан илтимоснома келиб тушган кундан эътиборан бир кун ичида талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида текширилади.
43. Расмий ахборотномада ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси тўғрисида маълумотлар эълон қилингунга қадар талабнома берувчи Марказнинг сўровномасига кўра ёки ўз ташаббуси билан талабнома материалларига талабнома топширилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга. Сўровномага мазкур Регламентнинг 38-бандида назарда тутилган тартибда жавоб берилади.
44. Талабнома материалларига тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ ариза бериш йўли билан белгиланган миқдордаги патент божи тўланганда амалга оширилади.
45. Давлат божи тўланмаганда тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда, талабнома берувчи Марказ томонидан божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаши керак.
46. Белгиланган патент божи тўланганда, ваколатли орган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини мазкур Регламентга 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакллардаги Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида автоматик тарзда расмий рўйхатга олади ва ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда юборади.
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
47. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
48. Сўровнома, хабарнома, текширув натижалари тўғрисидаги қарорлар ва ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома QR-код (матрик штрихли кодли) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.
49. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорлар юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
50. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Талабнома берувчи Давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари маркази, Адлия вазирлигининг махсус ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ёхуд почта алоқаси орқали талабнома топширади. Хоҳишига кўра 2-босқич Талабнома берувчи ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича талабнома топшириш учун патент божини тўлайди. 3 ой ичида 3-босқич Адлия вазирлиги 1. Талабномани қабул қилади. Патент божи тўланганидан сўнг автоматик тарзда 2. Талабноманинг қайд рақами ва келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани талабнома берувчига юборади. 4-босқич «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси 1. Талабнома материалларини текширади. 2. Текшириш натижаси бўйича электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ва талабнома берувчига юборади. Талабнома келиб тушган санадан бошлаб 10 кун (текширувни тезкор тартибда ўтказиш юзасидан илтимоснома келиб тушган санадан бошлаб 1 кун) ичида 5-босқич Талабнома берувчи ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномани бериш ва эълон қилиш учун патент божини тўлайди. Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор жўнатилган санадан бошлаб 3 ой давомида 6-босқич Адлия вазирлиги ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказади ва муҳофаза ҳужжатини беради. Белгиланган миқдорда патент божи тўланганда автоматик тарзда
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун
(22) Талабноманинг к елиб тушган санаси __________________________________ (21) Талабноманинг қайд рақами __________________________________ Ёзишмалар учун манзил: _____________________________________________ _____________________________________________ Телефон: _____________________________________ Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун АРИЗА Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи): __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ СТИР ёки ЖШШИР (резидентлар учун) : ___________________________________________________ ___________________________________________________ БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса): (54) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи: ____________________________________________________________________________________ □ Аввалги номи □ Муқобил номи Жамлама асар номи ( агар рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг қисми ҳисобланса ) Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар Рўйхат рақами Рўйхатга олинган сана ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана _______ йил _________ сана _____________ ой ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана Мамлакат Сана __________________________________ _______ йил _________ сана _____________ ой Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар: ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати □ асарни идентификацияловчи материаллар: дастлабки матн ______ варақда □ ЭҲМ учун яратилган дастурни аудиовизуал акс эттирган материалларни идентификацияловчи материаллар: □ тасвирлар ____ варақда □ бошқа ( кўрсатилсин ): _____________________ □ маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар ___ варақда □ реферат _____ варақда □ ишончнома □ бошқа ҳужжатлар: (72) Муаллиф (Ф.И.О., фуқаролиги, резидентлар учун иш жойи, лавозими ва илмий даражаси кўрсатилади) Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин: ЖШШИР (резидентлар учун) : ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ _________________ _________________ _________________ □ аноним □ тахаллус остида ________________ _________________ _________________ _________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ QR- код талабнома берувчи ёки вакил
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш тўғрисида
Келиб тушган санаси __________________ Қайд рақами _______________ Талабномага тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги АРИЗА (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган санаси Мазкур аризани тақдим этган ҳолда талабнома материалларига қуйидаги тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритишингизни сўрайман: __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Тўлдириш, аниқлик ва тузатишлар киритилган маълумотлар: __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Аризага иловалар: ___________________________________________ ___________________________________________ QR-код талабнома берувчи ёки вакил
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Дастурий маҳсулотлар
(11) Рўйхатга олиш рақами (15) Рўйхатга олиш санаси (19) Мамлакат коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган сана (40) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи) (72) Муаллифлар (74) Вакил (54) Дастурий маҳсулот номи (57) ЭҲМ учун яратилган дастурнинг реферати (98) Ёзишмалар учун манзил
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
Маълумотлар базалари
(11) Рўйхатга олиш рақами (15) Рўйхатга олиш санаси (19) Мамлакат коди (21) Талабноманинг қайд рақами (22) Талабноманинг келиб тушган сана (40) Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами (71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи) (72) Муаллифлар (74) Вакил (54) Маълумотлар базасининг номи (57) Маълумотлар базасининг реферати (98) Ёзишмалар учун манзил
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 август,
536-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
ARIZA
ARIZA
DAVLAT REYESTRI
DAVLAT REYESTRI
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalarining huquqiy muhofazasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilarni nazarda tutuvchi Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamenti ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
Elektron hisoblash mashinalari (keyingi oʻrinlarda — EHM) uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish tartibi;
yuridik yoki jismoniy shaxs (talabnoma beruvchi) tomonidan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish soʻralgan talabnomani (talabnoma) Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) topshirish tartibi;
talabnomani rezidentlar uchun — davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali, norezidentlar uchun — vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali topshirish, pochta aloqasi orqali topshirish bundan mustasno;
talabnoma topshirilgandan keyingi barcha harakatlarni vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali amalga oshirish;
davlat xizmatini koʻrsatishda talabnoma beruvchi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida belgilangan miqdorlarda patent bojini toʻlash tartibi;
talabnoma hujjatlarini tekshirish tartibi va muddatlari;
EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini Dasturiy mahsulotlar davlat reyestrida yoki Maʼlumotlar bazalari davlat reyestrida avtomatik tarzda rasmiy roʻyxatga olish va vakolatli organning maxsus axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga uning roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani yuborish.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri A.D. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-avgustdagi 536-son qaroriga ILOVA
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Reglament Oʻzbekiston Respublikasining “Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlar va maʼlumotlar bazalarining huquqiy muhofazasi toʻgʻrisida”gi Qonuniga (keyingi oʻrinlarda — Qonun) asosan elektron hisoblash mashinalari (EHM) uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini (keyingi oʻrinlarda — davlat xizmati) koʻrsatish tartibini belgilaydi.
2. Davlat xizmati Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) tomonidan koʻrsatiladi.
3. EHM uchun yaratilgan dasturlar yoki maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha talabnomani (keyingi oʻrinlarda — talabnoma) topshirish va davlat xizmatidan foydalanish boʻyicha boshqa harakatlar nomiga roʻyxatdan oʻtkazilishi soʻralayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs (keyingi oʻrinlarda — talabnoma beruvchi) tomonidan bevosita yoki vakili orqali amalga oshiriladi.
4. Davlat xizmati mazkur Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha koʻrsatiladi.
2-bob. Talabnomaga doir talablar
5. Qonunning 9-moddasi ikkinchi qismiga muvofiq talabnoma EHM uchun yaratilgan bitta dastur yoki bitta maʼlumotlar bazasiga taalluqli boʻlishi kerak.
6. Talabnoma quyidagilarni oʻz ichiga oladi:
EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish uchun ariza (keyingi oʻrinlarda — ariza);
EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini identifikatsiya qilish imkonini beruvchi materiallar;
referat.
7. Ariza mazkur Reglamentga 2-ilovaga muvofiq shaklda topshiriladi.
Arizada talabnoma beruvchining toʻliq nomi (ismi), asarning (EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi) nomi koʻrsatiladi.
8. Arizaning 21-kodli “Talabnomaning qayd raqami” va 22-kodli “Talabnomaning kelib tushgan sanasi” grafalari ariza vakolatli organga kelib tushgandan keyin rekvizitlarni kiritish uchun moʻljallangan.
9. Arizaning 71-kodli “Huquq egasi” grafasida talabnoma beruvchi toʻgʻrisidagi quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
yuridik shaxsning rasmiy nomi (taʼsis hujjati boʻyicha) yoki jismoniy shaxsning toʻliq ismi, shuningdek:
rezidentlar uchun STIR yoki JSHSHIR, joylashgan yeri yoki yashash joyi manzillari;
norezidentlar uchun ism va nomlarning transliteratsiyasi hamda Butunjahon intellektual mulk tashkilotining (keyingi oʻrinlarda — BIMT) ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa).
Talabnoma beruvchilar bir nechta boʻlganda, koʻrsatilgan maʼlumotlar ularning har biri uchun alohida keltiriladi.
10. Arizaning 54-kodli “EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining nomi” grafasida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining nomi koʻrsatiladi.
11. Arizaning “Avvalgi nomi” yoki “Muqobil nomi” grafasida EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining avvalgi yoki muqobil nomi koʻrsatiladi.
Rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi arizaning 54-kodli grafasida koʻrsatilganidan boshqacha nomlangan yoki ayni paytda boshqa nomga (qoʻshimcha ravishda) ega boʻlganda mazkur grafa toʻldiriladi.
12. Arizaning “Jamlama asar nomi” grafasida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini qism sifatida oʻz tarkibiga olgan jamlama asar nomi koʻrsatiladi.
Mazkur grafa rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi jamlama asarning bir qismi hisoblanganda toʻldiriladi.
13. Arizaning “EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi yaratilgan sana” grafasida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi yaratilgan sana koʻrsatiladi.
14. Arizaning “EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi birinchi bor nashr qilingan (eʼlon qilingan) joy va sana” grafasida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi birinchi bor nashr qilingan (eʼlon qilingan) mamlakat nomi va sana koʻrsatiladi.
15. Arizaning “Mualliflik huquqi obyektlari hisoblangan asarlar toʻgʻrisida maʼlumotlar” grafasida rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini yaratishda qoʻllanilgan mualliflik huquqi obyektlari hisoblangan boshqa asarlar toʻgʻrisida maʼlumotlar koʻrsatiladi.
16. Arizaning “Yozishmalar uchun manzil” grafasida xat oluvchining nomi (yuridik shaxslar uchun) yoki ismi (jismoniy shaxslar uchun), shuningdek, joylashgan joyi (pochta manzili), telefon raqami, elektron pochtasidan kamida biri koʻrsatiladi. Ushbu maʼlumotlar uchinchi shaxslar huquq egasi bilan bogʻlanishi uchun ochiq hisoblanadi.
17. Arizaning “Ilova qilingan hujjatlar” grafasida talabnomaga aloqador hujjatlar biriktiriladi.
18. Arizaning 72-kodli “Muallif” grafasida quyidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi:
muallifning familiyasi, ismi, otasining ismi va fuqaroligi, shuningdek:
rezidentlar uchun JSHSHIR, ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi;
norezidentlar uchun BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u belgilangan boʻlsa).
19. Agar muallif EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlarni eʼlon qilishda uni muallif sifatida koʻrsatilmasligini, yaʼni anonim holda qolishni soʻragan yoki taxallus ostida koʻrsatilishini istagan boʻlsa, “Eʼlon qilinganida muallif eslatib oʻtilsin” grafasining tegishli katakchalarida belgi qoʻyiladi va tegishli joyda uning taxallusi koʻrsatiladi.
20. EHM uchun yaratilgan dasturni identifikatsiya qiluvchi materiallar boshlangʻich matni (muayyan dasturlash tilida yozilgan, muayyan kompilyator qayta ishlamagan matn yoki uning fragmentlari) 10 MBgacha hajmdagi pdf formatda taqdim qilinadi.
Shu bilan birga, materiallarning tarkibiga uni ishlab chiqish davomida olingan tayyorlov materiallarini hamda uning tomonidan hosil qilinadigan istalgan vizual va audiovizual fayllarni 10 MBgacha hajmdagi zip formatda kiritishga yoʻl qoʻyiladi.
21. Rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilayotgan maʼlumotlar bazasini identifikatsiya qilish maqsadida undagi maʼlumotlarni taqdim etishning obyektiv shakli va majmuaviyligining tashkil qilganligini hamda ularning bir tizimga keltirilganligining aks etishi uchun mazkur maʼlumotlar 10 MBgacha hajmdagi pdf formatda taqdim qilinadi.
22. EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini identifikatsiya qiladigan materiallar obyektning nomi, huquq egasi va barcha mualliflar koʻrsatilgan titul varagʻini oʻz ichiga olishi kerak.
23. EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining referati quyidagi maʼlumotlarni oʻz ichiga oladi:
EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining nomi (arizada koʻrsatilgan holatda);
EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining vazifasi, qoʻllanilish sohasi va funksional imkoniyatlari ochib berilgan annotatsiya (700 belgidan koʻp boʻlmagan);
ishlatiladigan EHM turi;
dasturlash tili (EHM dasturi uchun);
maʼlumotlar bazasini boshqarish turi va versiyasi (maʼlumotlar bazasi uchun);
operatsion tizim turi va versiyasi;
EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining kilobayt birlikdagi hajmi.
24. Referatda standartlashtirilgan atamalar va qisqartmalar mavjud boʻlmaganda, ilmiy va texnikaviy adabiyotlarda qabul qilingan atamalar va qisqartmalar qoʻllaniladi.
Referatda ilmiy-texnikaviy adabiyotlarda keng qoʻllanilmaydigan atama va ishoralar ishlatilganda ularning maʼnosi matnda birinchi marta qoʻllanilganda tushuntirib oʻtiladi.
Referatda ilmiy-texnikaviy adabiyotlarda ilmiy boʻlmagan tushunchalar va referatda taʼriflovchi deb hisoblangan terminlardan foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Referatda hamma shartli belgilar ochib koʻrsatilishi lozim.
25. Talabnomada odob-axloq va ijtimoiy qoidalarga zid iboralar, rasmlar, tasvirlar va boshqa materiallar, boshqa shaxslarning talabnomalari yoki asarlariga nisbatan asossiz va nooʻrin fikrlar, talabnomaga bevosita taalluqli boʻlmagan yoxud talabnoma hujjatlarini mazkur Reglamentning talablariga muvofiq deb eʼtirof etish uchun zarur boʻlmagan maʼlumotlar va fikrlar koʻrsatilmasligi lozim.
26. Vakil orqali topshirilgan talabnomaga unga talabnoma beruvchi tomonidan berilgan va uning vakolatlarini tasdiqlaydigan ishonchnoma ilova qilinadi. Ishonchnoma oddiy yozma shaklda rasmiylashtiriladi.
Ishonchnoma talabnoma bilan bir vaqtda taqdim etiladi.
3-bob. Hujjatlarni topshirish
27. Davlat xizmatidan foydalanishda:
rezidentlar davlat xizmatlari markazi, vakolatli organning maxsus axborot tizimi (keyingi oʻrinlarda — axborot tizimi) yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali (keyingi oʻrinlarda — YIDXP) orqali;
norezidentlar davlat xizmatidan foydalanish uchun axborot tizimi orqali vakolatli organga talabnoma topshiradi.
Talabnoma vakolatli organga pochta aloqasi orqali ham topshirilishi mumkin. Bunda talabnoma vakolatli organ tomonidan zudlik bilan axborot tizimiga kiritiladi.
28. Talabnoma topshirilgandan keyingi bosqichlardagi barcha harakatlar axborot tizimi orqali amalga oshiriladi.
29. Vakolatli organ Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasining (keyingi oʻrinlarda — Markaz) tekshiruvni amalga oshirish maqsadida axborot tizimidan doimiy foydalanishini taʼminlaydi.
Agar mazkur Reglamentda boshqacha tartib nazarda tutilgan boʻlmasa, tekshiruv bosqichidagi talabnoma boʻyicha yozishmalar Markaz bilan olib boriladi.
30. Arizani axborot tizimi yoki YIDXP orqali topshirishda ariza shakli toʻldirilganidan soʻng talabnoma beruvchi maʼlumotlarning toʻgʻriligini tekshirib, arizani tasdiqlaydi.
Talabnoma beruvchi davlat xizmatlari markaziga kelib murojaat etganda, ariza davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan toʻldirilib, talabnoma beruvchi tomonidan tasdiqlangandan soʻng vakolatli organga elektron shaklda yuboriladi.
Yuridik shaxs nomidan ariza tashkilot rahbari yoki boshqa vakil qilingan shaxs tomonidan tasdiqlanadi.
Arizani pochta aloqasi orqali topshirishda u imzolash yoʻli bilan tasdiqlanadi. Bunda tegishli maʼlumotlar qoʻshimcha varaqlarda keltirilganda ularning har biri imzolanadi.
31. Davlat xizmatini koʻrsatishda Oʻzbekiston Respublikasining “Davlat boji toʻgʻrisida”gi Qonunida nazarda tutilgan miqdorda patent boji toʻlanadi hamda qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda taqsimlanadi.
Patent boji toʻlovi yagona billing tizimi orqali elektron shaklda amalga oshiriladi.
32. Talabnoma beruvchi tomonidan arizani tasdiqlashning rad etilishi, shuningdek, davlat xizmatini koʻrsatish uchun davlat bojini toʻlamaslik davlat xizmatlari koʻrsatishni rad etish uchun asos boʻlib hisoblanadi.
Davlat xizmatini koʻrsatishni boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
33. Vakolatli organ talabnomani qabul qilib, roʻyxatga olgandan soʻng talabnoma beruvchiga talabnomaning qayd raqami, kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani tegishli ravishda axborot tizimi yoki YIDXP orqali avtomatik tarzda yoxud pochta aloqasi boʻyicha yuboradi.
4-bob. Talabnomani koʻrib chiqish
34. Talabnomaga axborot tizimida avtomatik ravishda ikkita harfli va toʻqqiz xonali roʻyxat raqami beriladi, bunda harflar (DT) — EHM uchun yaratilgan dasturlarga, (MB) — maʼlumotlar bazalariga, talabnoma raqamidagi dastlabki toʻrtta son — talabnoma topshirilgan yilni, keyingi beshta son — shu yildagi har yili birdan boshlanadigan tartib raqamini bildiradi.
35. Talabnoma topshirilgandan keyin yuboriladigan materiallarda talabnoma raqami koʻrsatilishi shart. Talabnoma raqami koʻrsatilmagan materiallar koʻrib chiqilmaydi.
36. Vakolatli organ qabul qilingan talabnoma toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni bir ish kuni mobaynida Axborot tizimiga barcha foydalanishi mumkin boʻlgan koʻrinishda joylashtiradi.
37. Talabnoma kelib tushganidan soʻng Markaz tomonidan tegishli hujjatlarning mavjudligi va Qonun hamda mazkur Reglament talablariga muvofiqligi tekshiriladi.
Tekshiruv talabnoma kelib tushganidan soʻng oʻn kun ichida amalga oshiriladi.
38. Tekshiruv jarayonida talabnoma mazkur Reglamentning talablari buzilgan holda rasmiylashtirilganligi aniqlanganda, talabnoma beruvchiga yetishmayotgan yoki tuzatish talab etilayotgan maʼlumotlar va hujjatlarni taqdim etish toʻgʻrisidagi soʻrovnoma joʻnatiladi.
Soʻrovnomaga talabnoma beruvchi tomonidan toʻliq javob uch oy ichida taqdim etiladi.
Talabnoma beruvchiga soʻrovnoma yuborilganda tekshiruv muddati toʻxtatib turiladi.
Soʻrovnomaga belgilangan muddatda toʻliq javob berilmaganda, talabnoma chaqirib olingan deb hisoblanadi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabarnoma yuboriladi.
39. Tekshiruv natijasida talabnoma materiallari belgilangan talablarga zid emasligi haqidagi xulosaga kelinganda, EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi va talabnoma beruvchiga yuboriladi.
40. Talabnoma materiallarining Qonun va mazkur Reglament talablariga zid ekanligi aniqlanganda, EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisida qaror qabul qilinadi.
41. EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish yoxud ularni roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorda tegishli qarorni qabul qilish asoslari keltiriladi.
42. Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra talabnomani tekshirish tezkor tartibda oʻtkazilishi mumkin. Tezkor tartibda tekshiruvni amalga oshirish uchun talabnoma beruvchi talabnoma bilan birgalikda iltimosnoma taqdim qiladi.
Talabnoma tezkor tartibda Markaz tomonidan iltimosnoma kelib tushgan kundan eʼtiboran bir kun ichida talabnoma beruvchi va Markaz oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida tekshiriladi.
43. Rasmiy axborotnomada EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi toʻgʻrisida maʼlumotlar eʼlon qilingunga qadar talabnoma beruvchi Markazning soʻrovnomasiga koʻra yoki oʻz tashabbusi bilan talabnoma materiallariga talabnoma topshirilgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining mohiyatini oʻzgartirmagan holda toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritish huquqiga ega. Soʻrovnomaga mazkur Reglamentning 38-bandida nazarda tutilgan tartibda javob beriladi.
44. Talabnoma materiallariga toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritish talabnoma beruvchi tomonidan mazkur Reglamentga 3-ilovaga muvofiq ariza berish yoʻli bilan belgilangan miqdordagi patent boji toʻlanganda amalga oshiriladi.
45. Davlat boji toʻlanmaganda tegishli harakatlar amalga oshirilmaydi va bu haqida talabnoma beruvchiga xabar beriladi. Toʻlangan patent boji belgilangan miqdorga mos boʻlmaganda, talabnoma beruvchi Markaz tomonidan bojning yetishmagan qismini toʻlash haqidagi xabarnoma yuborilgan sanadan eʼtiboran uch oy ichida kerakli summani toʻlashi kerak.
46. Belgilangan patent boji toʻlanganda, vakolatli organ EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini mazkur Reglamentga 4 va 5-ilovalarga muvofiq shakllardagi Dasturiy mahsulotlar davlat reyestrida yoki Maʼlumotlar bazalari davlat reyestrida avtomatik tarzda rasmiy roʻyxatga oladi va axborot tizimi orqali talabnoma beruvchiga uning roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomani elektron shaklda yuboradi.
EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan rasmiy axborotnomada eʼlon qilinadi.
Talabnoma beruvchining xohishiga koʻra EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma pochta aloqasi orqali koʻrsatilgan manzilga yuborilishi mumkin.
5-bob. Yakunlovchi qoidalar
47. Talabnoma beruvchi talabnomaga aloqador ish yuritish bilan axborot tizimi orqali tanishishi mumkin.
48. Soʻrovnoma, xabarnoma, tekshiruv natijalari toʻgʻrisidagi qarorlar va EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining rasmiy roʻyxatdan oʻtkazilgani toʻgʻrisidagi guvohnoma QR-kod (matrik shtrixli kodli) qoʻyish bilan tasdiqlanib yuboriladi.
49. EHM uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazishni rad etish toʻgʻrisidagi qarorlar yuzasidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda shikoyat qilish mumkin.
50. Mazkur Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladilar.
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Talabnoma beruvchi Davlat xizmatidan foydalanish uchun davlat xizmatlari markazi, Adliya vazirligining maxsus axborot tizimi yoki YIDXP orqali yoxud pochta aloqasi orqali talabnoma topshiradi. Xohishiga koʻra 2-bosqich Talabnoma beruvchi EHM uchun yaratilgan dasturlar yoki maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha talabnoma topshirish uchun patent bojini toʻlaydi. 3 oy ichida 3-bosqich Adliya vazirligi 1. Talabnomani qabul qiladi. Patent boji toʻlanganidan soʻng avtomatik tarzda 2. Talabnomaning qayd raqami va kelib tushgan sanasi koʻrsatilgan xabarnomani talabnoma beruvchiga yuboradi. 4-bosqich “Intellektual mulk markazi” davlat muassasasi 1. Talabnoma materiallarini tekshiradi. 2. Tekshirish natijasi boʻyicha elektron hisoblash mashinalari (EHM) uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisida qaror qabul qiladi va talabnoma beruvchiga yuboradi. Talabnoma kelib tushgan sanadan boshlab 10 kun (tekshiruvni tezkor tartibda oʻtkazish yuzasidan iltimosnoma kelib tushgan sanadan boshlab 1 kun) ichida 5-bosqich Talabnoma beruvchi EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish, guvohnomani berish va eʼlon qilish uchun patent bojini toʻlaydi. Roʻyxatdan oʻtkazish toʻgʻrisidagi qaror joʻnatilgan sanadan boshlab 3 oy davomida 6-bosqich Adliya vazirligi EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasini roʻyxatdan oʻtkazadi va muhofaza hujjatini beradi. Belgilangan miqdorda patent boji toʻlanganda avtomatik tarzda
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturni va maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish uchun
(22) Talabnomaning k yelib tushgan sanasi __________________________________ (21) Talabnomaning qayd raqami __________________________________ Yozishmalar uchun manzil: _____________________________________________ _____________________________________________ Telefon: _____________________________________ Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturni yoki maʼlumotlar bazasini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish uchun ARIZA Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi (71) Huquq egasi (talabnoma beruvchi): __________________________________ __________________________________ __________________________________ __________________________________ STIR yoki JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ___________________________________________________ ___________________________________________________ BIMT ST. 3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa): (54) EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasining nomi: ____________________________________________________________________________________ □ Avvalgi nomi □ Muqobil nomi Jamlama asar nomi ( agar roʻyxatdan oʻtkazilayotgan EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi jamlama asarning qismi hisoblansa ) Avval roʻyxatdan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida maʼlumotlar Roʻyxat raqami Roʻyxatga olingan sana EHM uchun dastur yoki maʼlumotlar bazasi yaratilgan sana _______ yil _________ sana _____________ oy EHM uchun yaratilgan dastur yoki maʼlumotlar bazasi birinchi bor nashr qilingan (eʼlon qilingan) joy va sana Mamlakat Sana __________________________________ _______ yil _________ sana _____________ oy Mualliflik huquqi obyektlari hisoblangan asarlar toʻgʻrisida maʼlumotlar: ____________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________ Ilova qilinayotgan hujjatlar roʻyxati □ asarni identifikatsiyalovchi materiallar: dastlabki matn ______ varaqda □ EHM uchun yaratilgan dasturni audiovizual aks ettirgan materiallarni identifikatsiyalovchi materiallar: □ tasvirlar ____ varaqda □ boshqa ( koʻrsatilsin ): _____________________ □ maʼlumotlar bazasini identifikatsiyalovchi materiallar ___ varaqda □ referat _____ varaqda □ ishonchnoma □ boshqa hujjatlar: (72) Muallif (F.I.O., fuqaroligi, rezidentlar uchun ish joyi, lavozimi va ilmiy darajasi koʻrsatiladi) Turar joy manzili, BIMT ST.3 standarti boʻyicha mamlakat kodi (agar u oʻrnatilgan boʻlsa) Eʼlon qilinganida muallif eslatib oʻtilsin: JSHSHIR (rezidentlar uchun) : ___________________________________ ___________________________________ ___________________________________ _________________ _________________ _________________ □ anonim □ taxallus ostida ________________ _________________ _________________ _________________ _______________________________________________________ _______________________________________________________ QR- kod talabnoma beruvchi yoki vakil
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritish toʻgʻrisida
Kelib tushgan sanasi __________________ Qayd raqami _______________ Talabnomaga toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritish toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi ARIZA (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sanasi Mazkur arizani taqdim etgan holda talabnoma materiallariga quyidagi toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritishingizni soʻrayman: __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Toʻldirish, aniqlik va tuzatishlar kiritilgan maʼlumotlar: __________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________ Arizaga ilovalar: ___________________________________________ ___________________________________________ QR-kod talabnoma beruvchi yoki vakil
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 4-ILOVA
Dasturiy mahsulotlar
(11) Roʻyxatga olish raqami (15) Roʻyxatga olish sanasi (19) Mamlakat kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sana (40) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (71) Huquq egasi (talabnoma beruvchi) (72) Mualliflar (74) Vakil (54) Dasturiy mahsulot nomi (57) EHM uchun yaratilgan dasturning referati (98) Yozishmalar uchun manzil
Elektron hisoblash mashinalari uchun yaratilgan dasturlarni va maʼlumotlar bazalarini rasmiy roʻyxatdan oʻtkazish boʻyicha davlat xizmatini koʻrsatishning maʼmuriy reglamentiga 5-ILOVA
Maʼlumotlar bazalari
(11) Roʻyxatga olish raqami (15) Roʻyxatga olish sanasi (19) Mamlakat kodi (21) Talabnomaning qayd raqami (22) Talabnomaning kelib tushgan sana (40) Eʼlon qilingan sana va rasmiy axborotnoma raqami (71) Huquq egasi (talabnoma beruvchi) (72) Mualliflar (74) Vakil (54) Maʼlumotlar bazasining nomi (57) Maʼlumotlar bazasining referati (98) Yozishmalar uchun manzil
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2024-yil 31-avgust,
536-son